Ҳужжат кучини йўқотган " " 24.06.2024
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Буйруғи
ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 20 июнда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 175]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 20 майдаги 01/2-20-сонли «ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (ҳисоб рақами 261, 24.06.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Транспорт вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 12 июнь,
153-сон
Келишилди:
Фавқулодда вазиятлар вазири A. КУЛДАШЕВ
2023 йил 9 июнь
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2023 йил 12 июндаги 153-сон буйруғига
ИЛОВА
ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
қуйидаги таҳрирдаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Шаҳар ҳудудида қуриладиган турар жой биносининг умумий майдони (ер устидаги барча қаватлар майдонларининг тўплами) ушбу турар жой биносини қуриш учун ажратилган ер участкаси майдонининг уч баробаридан ошмаслиги лозим.
Турар жой биноси умумий майдонининг ер участкаси майдонига нисбати (УМН) ва турар жой биноси қурилиш майдонининг ер участкаси майдонига нисбати (ҚМН) кўрсаткичлари шаҳар бош режасида белгиланади.»;
тўққизинчи хатбоши тегишли равишда ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.
қуйидаги таҳрирдаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Уч ва ундан юқори кўп қаватли турар-жой бинолари ва барча ётоқ ўринлари мавжуд бўлган бинолар орасидаги масофалар мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 17-иловасида келтирилган ўлчамлардан кам бўлмаслиги лозим.
Маъмурий биноларда мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 17-иловасида белгиланган масофалар 6 метрдан кам бўлмаган ҳолда икки баробаргача қисқартирилиши мумкин.
Иккита бино орасидаги масофани ҳисоблаш учун йўналиш коэффициенти (kй) мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 18-иловасига мувофиқ ҳисобланиши лозим.»;
иккинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн тўртинчи — ўн еттинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. 183-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Турар жой, жамоат ва дам олиш масканларида автотураргоҳларни ҳисоблашнинг нормалари мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 19-иловасига мувофиқ белгиланиши керак.».
4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 — 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда 17 — 19-иловалар билан тўлдирилсин.
ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
1-ИЛОВА
«ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
17-ИЛОВА
Уч ва ундан юқори кўп қаватли турар-жой бинолари ва барча ётоқ ўринлари мавжуд бўлган бинолар орасидаги масофалар нормалари

2-бино баландлиги Н2

1-бино баландлиги Н1

Йўл тарафдаги ҳудуд чегарасигача бўлган масофа

Деворда деразалари бор бино тарзи

(бинонинг узун томони)

Деворда деразалари бор бино ён тарзи

Деворда деразалари йўқ бино ён тарзи

Қўшни тараф ҳудуд чегарасигача бўлган масофа

Йўл тарафдаги ҳудуд чегарасигача бўлган масофа

-

Н2×0,25

Н2×0,25

Н2×0,25

-

Деворда деразалари бор бино тарзи

(бинонинг узун томони)

Н1×0,25

Нmax×kй

2×Нmax×0,3

2×Нmax×0,3

Н1× kй/2

Деворда деразалари бор бино ён тарзи

Н1×0,25

2×Нmax×0,3

12)×0,3*

12)×0,25*

Н1×0,25*

Деворда деразалари йўқ бино ён тарзи

Н1×0,25

2×Нmax×0,3

12)×0,25*

12)×0,15*

Н1×0,25*

Қўшни тараф ҳудуд чегарасигача бўлган масофа

-

Н2×kй/2

Н2×0,25*

Н2×0,25*

-

Изоҳ:
Н-лойиҳалаштирилган бинонинг баландлиги (ер сатҳидан энг юқори қаватнинг ёпмасигача бўлган масофа);
ёпиқ ички ҳовлиси бор турар жойларда биноларнинг ички фасадлари орасидаги масофа Нmax×2,3 қийматида қабул қилинади;
мансарданинг вертикал ташқи девори 1,5 метргача ва томнинг қиялиги 60º гача бўлганда мансарданинг баландлиги бинонинг баландлигига киритилмайди;
мавжуд мавзеларнинг ва кичик даҳаларнинг кўп квартирали турар жой бинолари оралиғида болалар ўйин майдончалари, катталар дам олиш майдончалари, воркаут майдончалари, кийим-кечак қуритиш майдончалари ҳамда автомобилларнинг вақтинчалик тўхташ жойларидан ташқари бошқа объектларни лойиҳалаштиришга йўл қўйилмайди;
* бинонинг ёнғинга бардошлилиги I ёки II-даражали бўлган бинолар орасидаги масофаларни ҳисоблаш учун татбиқ этилади (бунда ҳисобланган қиймат 6 метрдан кам бўлмаслиги керак), бино ёнғинга бардошлилигининг бошқа даражаларида бинолар орасидаги масофа мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ белгиланади.».
ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
2-ИЛОВА
«ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
18-ИЛОВА
Иккита бино орасидаги масофани ҳисоблаш учун йўналиш коэффициенти (kй) диаграммаси*
*Изоҳ: мазкур коэффициентлар биноларнинг узун томонлари бир бирига нисбатан параллел ёки 45°гача бурчак остида жойлашганда қўлланилади».
ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
3-ИЛОВА
«ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
19-ИЛОВА
Турар жой, жамоат ва дам олиш масканларида автотураргоҳларни ҳисоблашнинг нормалари

Автотураргоҳлар жойлашадиган ҳудудлар ва объектлар

Ҳисоб бирлиги

Ҳисоб бирлигига машина-жойлари сони (камида)

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган кўп қаватли турар-жой бинолари

1 та хонадонга

1 та

Бошқа вилоятларда жойлашган кўп қаватли турар-жой бинолари

2 та хонадонга

1 та

Мактабгача таълим ташкилотлари

25 та ўқувчига

1 та

Мактаб

25 та болага

1 та

Олий таълим ташкилотлари

4 та талабага

1 та

Тиббиёт муассасалари:

шифохоналар

5 та койкага

1 та

поликлиникалар

5 та қатновчига

1 та

Маъмурий бинолар

10 м2


1 та

Умумий овқатланиш ва маросимлар ўтказиш бинолари (тўйхоналар)

4 та ўринга

1 та

Маиший ва коммунал хизмат кўрсатиш объектлари

10 м2

1 та

Масжидлар

10 кишига

1 та

Саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари

20 та ходимга

2 та

Сиғими 500 кишидан зиёд бўлган спорт бино ва иншоотлари

10 ўринга

1 та

Театрлар, цирклар, кинотеатрлар, концерт заллари, музейлар ва кўргазма мажмуалари

5 та ўриндиқ

1 та

Маданият ва истироҳат боғлари

0,05 гектарга

1 та

Савдо майдони 200 м2 дан зиёд бўлган савдо марказлари

10 м2

(савдо майдонига)

1 та

Бозорлар

2 та савдо растасига

1 та

Меҳмонхоналар

5 та ўринга

1 та

Аэропорт, вокзаллар ва автостанциялар

5 та йўловчига

(тиғиз пайтида)

1 та

Санаторийлар ва дам олиш уйлари

10 та дам олувчига

1 та

Қабристонлар

0,05 гектарга

1 та

Изоҳ:
1. Автотураргоҳларда ногиронлиги бўлган шахслар учун машина жойларининг (ўринларининг) сони ШНҚ 2.07.02-22 талаблари асосида белгиланади.
2. Машина жойларини белгиланган нормаларга етказган ҳолда лойиҳалашнинг имкони бўлмаган тақдирда, лойиҳалаштирилаётган объектдан 500 метргача узоқликда жойлашган ҳудуддаги автомобилларни сақлаш жойларидан фойдаланишга рухсат этилади.
3. Транспорт воситаларини доимий, вақтинча ёки мавсумий сақлаш (туриши) учун мўлжалланган автотураргоҳлар алоҳида ёки қўшиб қурилган, ерусти, ерости ёки бирлашган бино, иншоот (бино ёки иншоотнинг қисми) ёхуд махсус очиқ майдон шаклида маҳаллий шароитдан келиб чиқиб ташкил этилиши мумкин.».