1. ШНҚ 2.05.12-22 «Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари ҳудудига ётқизилган нефть қувурлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 1996 йил 11 сентябрдаги 88-сон буйруғи билан тасдиқланган ҚМҚ 2.05.12-97 «Шахарлар ва ахоли яшайдиган бошка пунктлар ҳудудларидан ўтказилувчи нефть махсулотлари қувур йуллари» қурилиш меъёрлари ва қоидалари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
4. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 26 апрель,
01/2-15-сон
Келишилди:
Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
2024 йил 30 март
Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2024 йил 1 апрель
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Б. ЮСУПАЛИЕВ
2024 йил 1 апрель
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариш вазирининг биринчи ўринбосари О. ҚУДРАТОВ
2024 йил 15 апрель
Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. ИСЛАМОВ
2024 йил 13 март
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 26 апрелдаги 01/2-15-сон буйруғига
ИЛОВА
ШНҚ 2.05.12-22 «Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари ҳудудига ётқизилган нефть қувурлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) диаметри 200 mm гача бўлган, иш босими 2,5 МPа дан ошмайдиган ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг турар-жой ҳудудидан ташқарида жойлашган диаметри 500 mm гача ва босими 2,5 МPа бўлган нефть қувурларини (бундан буён матнда қувурлар деб юритилади) янгилаш, реконструкция қилиш ҳамда қайта жиҳозлашга талабларни белгилайди.
Ушбу ШНҚ шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари ҳудудида жойлашган ва нефть маҳсулотларини (бензин, дизель ёқилғиси, керосин, печка қорамойи, реактив ёқилғи, мазут) етказиб берувчи корхоналардан мазкур шаҳарлар ёки бошқа аҳоли пунктларида жойлашган истеъмолчи корхоналарга қувурлар орқали ташишга нисбатан татбиқ этилади.
Мазкур ШНҚ талаблари қуйидаги қувурларни лойиҳалашга татбиқ этилмайди:
93,1 kPа дан (700 mm Ng) юқори тўйинган буғ босимига эга бўлган нефть маҳсулотларини 20 °C ҳароратда ташиш учун мўлжалланган қувурлар;
сейсмиклиги 8 баллдан юқори бўлган ва шахта билан ишлайдиган жойларга ётқизиладиган қувурлар;
шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари ҳудудлари орқали транзит ётқизиладиган қувурлар.
1-боб. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар
1. Мазкур ШНҚда қуйидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар келтирилган:
ГОСТ 8696-74 «Умумий мақсадларга мўлжалланган спирал чокли электр пайвандланган пўлат қувурлар. Техник шартлар»;
ГОСТ 10704-91 «Тўғри чокли электр пайвандланган пўлат қувурлар. Сортамент»;
ГОСТ 10705-80 «Пўлат электр пайвандланган қувурлар. Техник шартлар»;
ҚР 06.08-23 «Магистрал қувурўтказгичлар».
2-боб. Атамалар ва таърифлар
2. Ушбу ШНҚда қуйидаги атама ва таърифлардан фойдаланилган:
нефть қувури — истеъмолчига нефтни етказиб бериш учун мўлжалланган қувур ўтказгич муҳандислик-техник иншооти;
ҳимояловчи ғилоф — қувур йўлнинг транспорт ва муҳандислик тармоқларини кесиб ўтувчи симларида ўтказилувчи, қувур йўлларини ва кесиб ўтилувчи иншоотларни ташқи юклар ва таъсирлардан асраш учун мўлжалланган ҳимоя воситаси.
нефть маҳсулоти (нефть маҳсулотлари) — углеводород (нефть, газ конденсати, табиий газ ва бошқалар) ёки органик синтез хом ашёсининг бошқа турларини қайта ишлашда олинадиган тайёр маҳсулот;
ишчи босим — нефт қувурининг белгиланган иш режимини таъминлайдиган энг юқори ички босими (иш жараёнининг меъёрда кечиши);
ташиш — нефтни ишлаб чиқариш, қабул қилиш ёки сақлаш пунктидан етказиб бериш пунктигача узатиш;
трасса — нефть қувур ўқининг жой ҳолатига мос бўлган ва горизонтал ва вертикал текисликлардаги проекциялари билан белгиланган ҳолати.
3-боб. Умумий қоидалар
3. Нефть маҳсулотлари қувур йўлларини лойиҳалашда қуйидагилар уларнинг чегаралари деб ҳисобланиши керак:
шаҳарлар ёки бошқа аҳоли пунктларининг истиқболли ривожланиши чегарасидан қувур линиясига ўрнатилган ўчириш ва назорат қилиш клапанларидан камида 200 m масофада;
нефть маҳсулотларини етказиб берувчи ёки истеъмолчи корхоналарнинг мухофаза ҳудудидан ўрнатилган кириш (чиқиш) ўчириш ёки ўчириш назорат клапанлари.
4. Нефть маҳсулотлари учун мўлжалланган қувур йўллари таркибига қуйидагилар киради:
тўсиш, тўсиш-ростлаш ва хавфсизлик арматуралари ва чизиқли тузилмалари билан;
қувурларни коррозиядан электр кимёвий ҳимоя қилиш қурилмалари;
технологик алоқа кабель линиялари;
электр таъминоти ва тўсиш ва назорат–ростлаш арматураларини ва қувурларни коррозиядан электр кимёвий ҳимоя қилиш мосламаларини масофадан бошқариш мосламалари;
ташилаётган нефть маҳсулотларини кўрсатмаларни масофадан узатувчи оператив ҳисобга олиш тугунлари;
қувурларнинг эрозияга қарши ва ҳимоя иншоотлари;
ишора ва огоҳлантирувчи белгилар.
5. Нефть маҳсулотларини таъминловчи ёки истеъмол қилувчи корхона ҳудудида қурилувчи қувур йўлларини лойиҳалаш ҚМҚ 2.09.19-97, ҚМҚ 2.04.10-97ларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
6. Қувур линиясининг ишончлилигини таъминлаш учун конструктив ечим кейинчалик қувур линияси бўйлаб тўкилган нефть маҳсулотини йиғишга мўлжалланган ҳимоя иншоотларини (омборлар, коллекторлар, зовурлар) қуриш эҳтиёжи келиб чиқмаслиги ҳисоби билан ишлаб чиқилиши керак.
7. Қувур йўлларини қуриш, бўшлиғини тозалаш ва синов ишлари ҚР 06.08-23 талабларига мувофиқ бажарилишига йўл қўйилади.
4-боб. Қувурларнинг таснифланиши
8. Қувурлар диаметрга кўра, қуйидаги икки тоифага бўлинади ҳамда ушбу ШНҚнинг 1-жадвалига мувофиқ бўлиши керак:
диаметри 200 mm дан ортиқ 500 mm гача (шу жумладан 500 mm) — I тоифа;
диаметри 200 mm ва ундан кичик — II тоифа.
1-жадвал
Қувурлар тоифаси
Қувур йўлнинг мустаҳкамлиги, ва шаклан ўзгарувчанлигини ҳисоблашда унинг ишлаш шароитлари коэффициенти
Радиографик усулда назорат қилиниши лозим бўлган пайвандлаш монтаж бирикмаларининг сони,
фоиз умумий сонидан
I
0,5
100
II
0,6
100
9. Сув тўсиқларидан ўтиш жойларидаги 1 фоиз баландликка эга сувлар горизонти участкаларидаги сув ости қувур йўллари ҳамда қувур йўлларининг ҳовузлар, сув оқимлари, жарлар ва бошқалар бўйлаб ўтказиладиган, рельеф бўйича улардан баландроқ белгилардан ўтувчи қисмларини I тоифага киритиш лозим. Бунда қувур йўли ўқидан ҳовуз, сув оқимидаги сувнинг лабигача ёки жар ёқасигача бўлган масофа камида 150 m бўлиши лозим.
5-боб. Қувур трассаси
10. Қувур трассасини танлаш қуйидагиларни инобатга олиб амалга оширилиши лозим:
трассанинг ишончлилиги;
нефть маҳсулотларининг бинолар, иншоотлар, тупроқ ва сув омборларига сизиб киришининг олдини олинганлиги;
қурилиш-монтаж ишларининг самарали ва юқори технологик усуллардан фойдаланиши;
таъмир ишларини бажаришда транспорт ва таъмирлаш воситаларининг қувурнинг исталган қисмига бориш имконияти мавжудлиги.
11. Қувур трассаларини мазкур ШНҚнинг 2-жадвалида келтирилган масофаларга кўра ўтказиш керак.
13. I тоифага мансуб қувур йўлларини шаҳар ва бошқа аҳоли яшайдиган пунктларининг фақат саноат, коммунал омборхона ва санитария муҳофазаси қисмларида, бундай қисмлар ажратилмаган ҳолларда эса турар жой қурилишидан ташқарида ўтказишга йўл қўйилади.
14. Қувур йўлларни ўтказишни эҳтимоли билан еростидан, муҳандислик коммуникациялари ва йўллар билан энг кам сондаги кесишув кўзда тутишили лозим.
Қувур йўлларининг таянчлари эстакадалар, каналлар ҳамда тоннелларда ўтказилишига йўл қўйилмайди.
15. Қувур йўлларидан бинолар, иншоотлар ва муҳандислик тармоқларигача бўлган масофаларни белгилашда қуйидагилар ҳисобга олиниши лозим:
трассани ўтказиш шароити;
қурилиш зичлиги;
бинолар ва иншоотларнинг муҳимлиги;
қувур йўлининг исталган жойига ва қисмига келиши имконияти ва бошқалар.
2-жадвал
Т/р
Бинолар ва иншоотлар
Ётиқлик бўйича энг кичик оралиқ масофалар, m
1.
темир йўл станциялари;
аэропортлар;
денгиз ва дарё бандаргоҳлари, пристанлар;
гидроэлектр станциялари;
денгиз ва дарё транспортининг гидротехника иншоотлари;
16. Қувур йўлларининг мустаҳкамлик ва турғунлик кўрсаткичлари бўйича синовлар ҚМҚ 2.05.06-97 талабларига мувофиқ бажарилиши, бунда қувур йўлнинг ишлаш шароити коэффициенти мазкур ШНҚнинг 1-жадвали бўйича олиниши керак.
17. Қувурлар деворларининг ҚМҚ 2.05.06-97 талабларига мувофиқ қалинлигининг ҳисобий миқдори ташилувчи нефть маҳсулотининг коррозия фаоллигига ва қуйидаги 3-жадвалга асосан қувур йўлининг фойдаланиш муддатига боғлиқ равишда ички коррозияларни ҳисобга олиниши лозим.
3-жадвал
Қувурдан оқиб ўтувчи маҳсулот
Коррозияга оид емирилиш чуқурлиги, mm/йил
Бензин
0,001-0,005
Дизель ёқилғиси, керосин, реактив ёқилғи
0,01-0,05
Мазут
0,05-0,1
18. Лойиҳалаштирилаётган қувур йўлни (ажратгични) магистрал қувурга улашда уни магистрал қувур учун қабул қилинган босимга нисбатан чидамлилик бўйича назорат текширувини бажариш ва бунда қувур йўлларнинг ишлаш шароити коэффициенти 0,75 га тенг бўлиши керак.
19. 7 ва 8 баллик зилзилавий ҳудудларда ўтказиладиган қувурлар деворининг қалинлиги 2-3 mm га қалинроқ бўлиши керак.
20. Юк кўтариш қобилияти 0,025 МPа дан кам бўлган грунтларда, шунингдек, қурилиш қолдиқлари ва чиринди бўлган тупроқларда, хандақнинг пастки қисмини бетон брусларни ётқизиш, қозиқ пойдеворини ўрнатиш ёки унга шағал ёки қумтош бостириш йўли билан мустаҳкамлаш, бунда қувур йўлини енгил ҳамда қумли грунт билан кўмиш ва тўлдириш лозим.
21. Қувур йўлларнинг ботқоқлар, дарёлар ёки сув босувчи ўтлоқлардан ҳамда сувланган ҳудудлардан ўтувчи участкалари қалқиб чиқишга қарши ҳисобланган бўлиши лозим. Агар ҳисоб-китоблар натижалари қувур йўлининг қалқиб чиқиши хавфи мавжудлиги аниқланса, бунинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар кўзда тутилиши керак.
22. Қувур йўлларнинг чуқурлиги камида 1,2 m бўлиши лозим.
23. Битта хандақда бир неча қувур йўлларини ўтказишга уларнинг умумий кесими 0,2 m2 дан ортиқ бўлмаган ҳолатлардагина йўл қўйилади.
24. Битта хандақда бир вақтининг ўзида икки ёки ундан ортиқ қувур йўлларни ўтказганда уларнинг орасидаги оралиқ масофа қуйидагича бўлиши лозим:
150 mm гача — 0,4 m дан кам бўлмаган;
200 mm ва ундан ортиқ — 0,5 m дан кам бўлмаган.
25. Қувур йўлларининг сув тўсиқлари орқали ўтказилиши ҚМҚ 2.05.06-97 талабларига мувофиқ лойиҳаланиши ҳамда қуйидагилар бажарилиши керак:
параллель қувур йўллар орасидаги оралиқ масофа 5 m гача камайтирилган бўлиши.
Битта хандақда орасидаги масофа камида 0,5 m бўлган иккита қувур йўли ўтказишга йўл қўйилади.
26. Сув устидан бир неча параллель қувур йўлларни ўтказганда, улар тўсқичли арматура билан ўзаро боғланган бўлиши керак.
27. Қувур йўли газ қувурлари ва бошқа ерости тармоқлари билан кесишганда баландлик бўйича оралиқ масофаларни камида 0,35 m, электр кабеллари билан — Электр ускуналарининг тузилиши қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ, кабель алоқа линиялари, радио тармоқлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ белгиланади.
Қувур йўли сув ўтказгичдан юқорида жойлашганда унинг учлари кесишув ўқидан ҳар бир томонга камида 10 m масофага чиқарилган ҳимояловчи ғилофда бўлиши лозим.
28. Қувур йўлларининг темирйўллар, автомобиль, трамвай йўллари ҳамда қопламаларининг туридан қатъий назар, кўчалар ва ўтиш йўллари билан кесишган жойларини ҳимояловчи ғилофларда 90° ли бурчак остида лойиҳалаш керак.
Ҳимояловчи ғилофларнинг учларини қуйидаги масофаларга чиқариш лозим:
темирйўл полотносининг сув четлатиш иншоотидан — 3 m;
трамвай йўлининг чекка рельсидан, автомобиль йўллари, кўчалар, тор кўчаларнинг қатнов қисмидан — 8 m;
темирйўлнинг чекка (охирги) рельсидан — 10 m.
Ҳимояловчи ғилофларнинг учлари иккала томонидан металл тиқинлар билан зичланган бўлиши лозим.
29. Темир йўллар, трамвай ва автомобиль йўллари остида қувур йўлини чуқурлиги, қуйидагича бўлиши лозим:
темирйўл ва трамвай йўллари остида — 2 m;
умумий тармоқнинг темир йиллари остида — 2,5 m;
автомобиль йўллари остида — 1,4 m.
Қувур йўлларининг умумий тармоқ темир йўллари остидан ўтказиладиган қисмларини кесишув жойидан ҳар иккала томонга 50 m масофада кўмиш керак, бунда қувур йўлларининг чуқурлиги камида 2 m бўлиши лозим.
30. Ҳимояловчи қобиқ ёки ғилоф диаметри ишларни бажариш шароити, ўтиш жойининг конструкцияси ҳамда қувур йўли билан ўзаро тегинишини истисно қилиш шартидан келиб чиқиб аниқланади ва қувур йўлининг ташқи диаметрдан камида 200 mm га катта бўлиши лозим.
Қувур йўли ҳимояловчи қобиқда ўтказилганда, транспорт ва муҳандислик тармоқлари билан кесишиш жойларида қўшимча ҳимоя қобиғини қуриш талаб этилмайди.
31. Қувур йўлини қумли ва сувни енгил ўтказувчи грунтларда ўтказганда, ушбу грунтларда нефть маҳсулотларининг сизиб чиқишини ва тарқалишини олдини олувчи чора- тадбирлар амалга оширилиши лозим.
32. Қувур йўлнинг 100 m дан ортиқ узунликдаги ҳимояловчи қобиқларда ўтказилувчи қисмлари бир-биридан ажратила оладиган бўлиши ва айрим бўлимлар қурилмалари ушбу ШНҚнинг 1-иловасида келтирилган гардишли бириктирилган деталлар ёрдамида монтаж қилиниши керак.
33. Узунлиги 100 m дан кичик ҳимояловчи қобиқларда ўтказилувчи қувур йўлларнинг қисмларида, қувурлараро бўшлиқ иккала томонларидан ишчи босимига ҳисобланган пайвандланувчи металл тиқинлар билан зичланиши зарур.
34. Ҳимояловчи қобиқ бўлимининг максимал узунлиги гардишли бириктиргичнинг мустаҳкамлигини аниқлаш ёрдамида қувур йўли ва ҳимояловчи қобиқнинг ҳароратга нисбатан чўзилувчанлигинига боғлиқ равишда аниқланиши лозим.
35. Қувурлардан нефть маҳсулотининг сизишини назорат қилиш учун ҳимояловчи қобиқ ёки ғилофнинг бирор чеккасидан уларнинг остига чиқиб турувчи, ер устидан 30 сm га баландда ва қувур йўли ўқидан камида 1 m масофада жойлашган тўсқич арматурага эга назорат найчаси ўрнатиш керак.
турар-жой ёки аҳоли яшайдиган пунктнинг чегараларида, бироқ 500 m дан ортиқ бўлмаган оралиқда;
умумий тармоқ темир йўллари устидан ўтишларининг иккала томонларида;
таъминловчи ёки истеъмолчи корхона ҳудудига киришда ва ундан чиқишда.
Бошқа ҳолларда тўсқич арматуранинг жойлашуви лойиҳа билан жойнинг ва атрофдаги бинолар қурилишининг рельефига боғлиқ равишда аниқланиши, бунда бири бошқасидан 1 km дан ортиқ бўлмаган масофада бўлиши лозим.
37. Тўсқич арматуранинг иккала томонидан босимни ўлчаш учун асбобларни ўрнатиш лозим.
38. Тўсқич ва ростлаш арматураси, ҳимояловчи қобиқнинг бўлимлари ҳамда ажратувчи гардишли бирикмаларининг қурилмаси ва материаллари уларга сув оқиб кириши олди олинган ҳудудларда жойлаштирилиши керак.
Транспорт юрмайдиган, одамлар ўтмайдиган жойларда қудуқ қопқоқлари ердан баланд бўлиши лозим.
Қурилиш ҳажми 20 m3 дан ортиқ бўлган қудуқларда табиий шамоллатишга асосланган вентиляция кўзда тутилиши керак.
Қувур йўлнинг қудуқлар деворлари орқали ўтиш жойларида четлари эластик материал билан зичланадиган ғилоф бўлиши зарур.
39. Параллель қувур йўлларда ўрнатиладиган тўсқич арматуралар бир–бирига нисбатан хизмат кўрсатиш, монтаж ва демонтаж қилиш учун улар қулай бўлган масофага силжитилиши лозим.
40. Қувур йўлларининг сув тўсиқлари устидан ўтишларида тўсқич арматурани қирғоқларда 5 фоизли баландликка эга сувлар горизонти сатҳларидан паст бўлмаган сатҳларда ва муз юриши сатҳларидан баландда, тоғ олди дарёларида эса 2 фоизли баландликка эга сувлар горизонти сатҳларидан паст бўлмаган сатҳларда жойлаштириш лозим.
41. Қувур йўларида ўрнатиладиган тўсқич арматуралар масофадан туриб автоматик равишда бошқариш имкониятига эга бўлиши лозим.
Тўсқич арматураларни бошқаришни таъминловчи корхонанинг операторлар хонасидан ёки қувур йўлнинг ҳудудий диспетчерлик пунктидан амалга ошириш керак.
42. Қувур йўлининг бошланишида асосий (ишчи) тўсиш арматурасига қўшимча равишда, қувур йўлидаги босим минимал ва максимал қийматларга етиши билан автоматик тарзда ёпиладиган захира арматура кўзда тутилиши лозим.
43. I тоифага оид қувур йўллар ҳамда аҳоли яшайдиган ҳудудларидан ўтказиладиган, жамоат бинолари ва иншоотларидан 75 m дан яқинроқда жойлашган қувур йўллар трассанинг бошланишида тўсқич арматура электр таъминотининг электр узатиш тармоғида кучланишнинг йўқолишида қувур йўлни автоматик тарзда ишдан тўхтатувчи қурилмалар кўзда тутилиши лозим.
44. Қувур йўлидаги босимнинг ишчи босимдан ортиб кетишидан ҳимоя қилиш учун қувур йўлнинг бошланишида автоматлашган босим ростлагич, истеъмолчи корхоналарда қабул қилинадиган босимга мўлжалланган ҳимоя клапанлари ўрнатилиши лозим.
45. Қувур йўлнинг бошланиши ва охирида нефть маҳсулотлари миқдорини оператив ҳисобга олиш тугунлари ўрнатилиши лозим.
Ҳисобга олиш тугунларида нефть маҳсулотларининг миқдори ўзаро фарқланса, қувур йўлнинг бошланишидаги қувур йўлни ишдан тўхтатувчи тўсқич арматура автоматик тарзда ишга тушиши лозим.
46. Таъминловчи корхонанинг ёки қувур йўлнинг ажратма нефть маҳсулоти бош қувур йўлига уланган тугунининг аҳоли яшайдиган пункт чегарасидан 2 km гача масофага узоқлашганда, аҳоли яшайдиган пункт чегараси олдида тўсқич арматурани ҳамда босимни автомат ростлагич ва ташилувчи нефть маҳсулотлари миқдорини ҳисобга олувчи тугунларни ўрнатишга йўл қўйилади.
Бундай ҳолларда уларни қувур йўлнинг корхонадан чиқишида ёки қувур йўлнинг бош қувур йўлга уланиш тугунида кўзда тутиш лозим.
47. Диаметри 200 mm ва ундан ортиқ бўлган ажратиш, тозалаш қурилмалари ва ташхислаш воситаларини ишга тушириш тугунлари етказиб берувчи корхонада ёки қувур йўлни (ажратмани) нефть маҳсулотлари магистрал қувурига улаш жойида ўрнатилиши, қабул қилиш тугуни эса - истеъмолчи корхонада ўрнатилиши лозим.
48. Қувур йўлда ўрнатиладиган тўсқич ва ростлаш арматураси, нефть маҳсулотларининг миқдорини ҳисобга олиш, ажратиш, тозалаш қурилмаларини ишга тушириш, қабул қилиш ҳамда ташхис қўйиш воситаларининг тугунлари тўсқичларга эга бўлиши лозим.
49. Қувур йўлдаги иншоотлар учун камида II даражали олов бардошлиликдаги бинокорлик қурилмаларини қабул қилиш лозим.
50. Қувур йўли трассасида ҳар 100 m масофада ва бурилиш бурчаклари ҳамда сув тўсиқларининг иккала қирғоқларида линиянинг рақами, муҳофазалаш доираси ўлчамлари, фойдаланувчи ташкилотнинг манзили, телефон рақами кўрсатилган белгиланган намуналардаги билдириш белгиларини ўрнатиш лозим.
51. Диспетчер билан алоқадаги бўлиш учун қувур йўли трассасида махсус алоқа мосламаларини ёки кўчма алоқа мосламаларни улаш учун розеткаларни кўзда тутилган бўлиши лозим.
Алоқа кабель линияларини қувур йўлнинг нефть маҳсулоти ҳаракати йўналиши бўйича чап томонида қувур йўли ўқидан камида 6 m масофада бўлиши лозим.
52. Қувур йўлнинг электр энергияси истеъмолчиларини электр таъминотининг ишончлилиги бўйича II тоифага тегишли деб ҳисоблаш лозим.
7-боб. Материаллар ва техник маҳсулотлар
53. Қувур йўлларни қуриш учун пўлатдан ишланган, чоксиз, электр пайвандланган тўғри чокли, бурама чокли ва бошқа саноатда йўлга қўйилган «В» ва «Г» гуруҳга оид яхши пайвандланадиган кам углеродли ва ўртача углеродли пўлатлардан тайёрланадиган махсус қурилмаларни қўллаш ва бунда 200 mm ва ундан кичик шартли диаметрли қувур йўллар учун чоксиз қувурларни қўллаш лозим.
54. Қуйилмадан тайёрланган чоксиз қувурларни ҳамда ушбу қувурлардан олинган букилган шаклдор деталлар сифатини ушбу маҳсулотнинг 100 фоиз ҳажмини физик ҳамда шикаст етказмасдан ўтказиладиган синовлар орқали аниқлангач қўллашга йўл қўйилади. Иккинчи навли қувурларни уларнинг қурилмасидан қатъий назар ишлатишга йўл қўйилмайди.
55. Ўртача углеродли пўлатдан тайёрланган қувурлар деворининг қалинлиги 10 mm дан ортиқ бўлмаганда ҳавонинг энг совуқ беш кун ичидаги ҳисоби ҳарорати минус 30 °C дан паст бўлмаган ҳудудларда фойдаланишда қувур йўли деворининг ҳарорати минус 20 °C дан паст бўлмаган ҳолатда таъминлашга йўл қўйилади.
56. Қувурларнинг пўлати ёйли ва электр-туташув усулларида яхши пайвандланиши лозим. Металл углероди эквивалентининг миқдори ва кам легирланган пўлатлар учун 0,46 дан ортиқ бўлмаслиги лозим.
57. Қувур йўллар пайвандланган бирикмалари мустаҳкамлиги асосий металл мустаҳкамлигига тенг бўлиши керак.
58. Қувур йўлларни қуриш учун ишлатиладиган ҳар бир қувур ҚМҚ 2.05.06-97га асосан қувур материалида металлнинг оқувчанлик чегарасининг электр пайвандланган қувурларни 0,95 дан, чоксиз қувурлар учун эса 0,8 дан кам бўлмаган ҳалқасимон зўриқишлар ҳосил қилувчи гидростатик босим билан синалган бўлиши лозим.
59. ГОСТ 8696-74, ГОСТ 10704-91, ГОСТ 10705-80 ларга мувофиқ пўлат тўғри чокли ёки бурама чокли қувурларни фақат ҳимоялаш қобиқлари ва ҳимоялаш ғилофлари учун ишлатиш лозим.
60. Қувур йўллар учун пайвандлашга мўлжалланган тўсиш арматурасидан фойдаланиш лозим.
8-боб. Қувурлар ва резервуарларни таъмирлаш ишларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
61. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газлар сақланадиган сиғимлар ва аппаратларда оловли ишларни ўтказишдан аввал улар тозаланиши, ювилиши, буғланиши, инерт газлар ва сиқилган ҳаво ёрдамида тозаланиши керак.
Уларда оловли ишларни ўтказишда люклар ва қопқоқлар очиқ ҳолатда бўлиши ҳамда доимий шамоллатилиши лозим.
Ишларни бошлашдан аввал сиғимлар 40 °C дан ошмайдиган ҳароратгача совитилиши керак.
62. Сиғимлар ва аппаратларга уланган барча коммуникациялар ҳимоя арматураси билан ёпилган ва ажратилган бўлиши керак.
63. Аппаратни кўрикдан ўтказиш, тозалаш ёки таъмирлаш мақсадида уни очишдан олдин аппаратнинг ичидаги босимни атмосфера босимигача тушириш ёки вакуумни сўндириш, аппарат ичидан қолдиқ маҳсулотларни чиқариб ташлаш ва уни барча коммуникациялардан тиқинлар ёрдамида беркитиш лозим.
64. Сиғимлар ва аппаратларда олов билан боғлиқ ишларни бажаришдан олдин улар ишончли уланиши керак.
65. Пайвандлаш аппарати электр ёйи узилган вақтда бўш юришини автоматик равишда ўчириш қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши керак.
66. Оловли ишларни бошлашдан аввал ва ҳар бир танаффусдан кейин таъмирлаш ишлари ўтказилаётган сиғимлар, аппаратлар, қувурлар ва технологик қурилмалардаги ҳамда ишлаб чиқариш биноси ва ҳудудидаги ҳаво таркибида углеводород газлари, шунингдек, шароитдан келиб чиқиб олтингугурт бирикмали газлар ва бошқа шу каби ёндош газлар мавжудлиги ҳамда уларнинг миқдори текширилиши керак.
Агар ҳудудда ёки технологик қурилмада ёнувчи газлар ҳамда буғларнинг миқдори рухсат этилган чегаравий концентрациядан ошиб кетса, таъмирлаш ишларини зудлик билан тўхтатиш лозим.
Вақтинчалик олов билан боғлиқ ишлар ўтказиладиган жойлар ва пайвандлаш мосламалари, газ баллонлари ва ёнадиган суюқлик билан тўлдирилган контейнерлар ўрнатилган жойлар камида 5 m радиусда ёнувчи материаллардан тозаланган бўлиши керак.
янги бўялган конструкциялар ва буюмларни тўлиқ қўримагунига қадар пайвандлаш, кесиш ёки кавшарлаш;
оловли ишларни бажаришда ёғ-мой, бензин, керосин бошқа ёнувчи суюқликлар излари қолган кийим ва қўлқоплардан фойдаланиш;
пайвандлаш жойларида кийим, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни ҳамда бошқа ёнувчи материалларни сақлаш;
сиқилган, суюлтирилган ва эриган газлар баллонларига электр симлари тегиб туришига имкон бериш;
ёнувчан ва заҳарли моддалар билан тўлдирилган, шунингдек, босим остида ёки электр кучланишида бўлган қурилмалар ва аппаратларда иш олиб бориш.
68. Сиғимларга тушиши ва чиқиши учун учқун чиқармайдиган материалдан тайёрланган нарвонлардан фойдаланиш керак.
69. Қувурлар, резервуарлар ва бошқа технологик қурилмаларда таъмирлаш ва оловли ишларни ўтказиш учун газлардан тозалашда нефть маҳсулотлари буғларининг хавфсиз концентрацияси таъминланган бўлиши зарур.
70. Қурилмаларда носозликлар аниқланганда ишчиларни содир бўлиши мумкин бўлган портлаш ва ёнғинлардан ҳимоя қилиш бўйича биринчи навбатдаги чоралар кўрилиши, шунингдек, нефть маҳсулотлари тарқалишини чеклаш чоралари кўрилиши керак.
71. Пайвандлаш ускуналари ўрнатилган оловли ишларни ўтказиш жойлари ва майдончаларда қуйидаги ёнғин хавфсизлиги чоралари кўрилган бўлиши лозим:
ушбу ишларни ўтказиш жойларига енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газлар буғларининг тарқалиши бутунлай бартараф этилган бўлиши;
объектлардаги пайвандлаш ва кесиш ишлари ўтказиладиган жойларнинг конструкциялари ёнадиган материаллардан ишланган бўлса, улар ёнмайдиган яхлит тўсиқлар билан тўсиб қўйилиши, бунда тўсиқнинг баландлиги 1,8 m дан кам бўлмаслиги, тўсиқ ва ер оралиғи 0,05 m дан ошмаслиги лозим. Қизиган чўғларнинг тарқалишини чеклаш учун юқоридаги оралиқлар ўлчами 0,001 x 0,001 m дан кам бўлмаган ёнмайдиган сим тўрлар билан тўсилган бўлиши.
72. Оловли ишлар бажариладиган жойни ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан (ўт ўчиргич ёки қум билан тўлдирилган қути, белкурак ва сув тўлдирилган челак) таъминлаш лозим.
Агар пайвандлаш ишлари амалга оширилаётган жой яқинида ички ёнғинни ўчириш жўмраклари мавжуд бўлганда ушбу ички ёнғинни ўчириш жўмракларига ёнғинни ўчириш енг ва дастаклари уланган (фойдаланишга тайёр) ҳолатда бўлиши зарур.
73. Қуйидаги масофалардан яқин бўлмаган ҳолатларда объект ҳудудида очиқ оловдан фойдаланиб таъмирлаш ишларини бажаришга йўл қўйилади:
тўкиш-қуйиш эстакадаларидан қуйиш ва тўкиш жараёнларини бажаришда — 100 m, ушбу жараёнлар бажарилмаётган вақтда — 50 m;
газ компрессорли аппаратлар, газгольдерлар, резервуарлар парклари ва енгил алангаланувчи суюқликлар бўлган алоҳида резервуарлардан — 40 m;
канализация қудуқлари ва оқиб тушиш жойларидан, сурилма қопқоқлар узеллари ва ёнувчи маҳсулот сизиб чиқиши мумкин бўлган жойлардан — 20 m.
74. Канализация қудуқлари ва оқиб тушиш жойлари кўрсатилган масофадан яқинда жойлашганда қудуқларнинг қопқоқларини қалинлиги 5 сm бўлган тупроқ қатлами билан кўмиб ташлаш керак.
9-боб. Қувур йўлларни коррозиядан ҳимоялаш
75. Ерости қувур йўлларининг ташқи сиртини коррозиядан комплекс ҳимоялашни лойиҳалаш ҚМҚ 2.05.06-97га ва ушбу ШНҚга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
76. Ҳимоялаш қопламалари кучайтирилган бўлиши шарт. Бунда полимер тасмалардан иборат қатламнинг қалинлиги 1,2 mm дан кам бўлмаслиги зарур.
бошқа ҳолларда — бир ой ичида, бироқ ётқизган ойдан бошлаб уч ойдан кеч бўлмаган.
78. Назорат-ўлчаш пунктларини 200 m дан ортиқ бўлмаган оралиқ масофа билан ўрнатиш керак. Бундан ташқари, лойиҳалаш ташкилотининг қарорига биноан, коррозивий шароитлардан келиб чиққан ҳолда, назорат-ўлчаш пунктларини дренаж пунктларида, темирйўл излари билан кесишган жойларда, сув ости ўтиш жойларида ва трассанинг манфий электрга эга бўлган линияларни электрлаштирилган транспорт рельсларига уланиш пунктларига яқин жойларда ўрнатиш керак.
79. Назорат-ўлчаш пунктлари қувур линиясида поларизация ўлчашни таъминлайдиган электрокимёвий датчикларга эга қутбланмайдиган узоқ муддатли таққослаш электродлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
80. Изоляцион гардишли уланишлар етказиб берувчининг ҳудудидан чиқувчи қувурларга ва истеъмолчи ҳудудига кириш жойларида ўрнатилиши керак. Кўрсатилган уланишлар қуйиш-тўкиш мосламалари, резервуар парклари ва нефть маҳсулотлари миқдорини ўлчаш тугунларидан камида 20 м масофада жойлашган бўлиши керак.
81. Электр кимёвий ҳимоялаш занжирлари учун пластмасса қобиқларга эга зирҳланган электр кабелларни қўллаш лозим.
82.Қувур йўлнинг сув ости ўтиш жойллари бўйлаб муҳофазалаш зонаси қувур йўлларнинг четки ўқларидан ҳар бир томондан 100 m наридан ўтувчи параллель текисликлар оралиғида жойлашган сув бўшлиғининг сув сиртидан тубигача қисми кўринишида белгиланади.
ШНҚ 2.05.12-22 «Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари ҳудудига ётқизилган нефть қувурлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
1-ИЛОВА