Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг
қурилиш меъёрлари ва қоидалари
Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавсизлиги
1. ҚЎЛЛАНИШ СОХАЛАРИ
1.1. Бу меъёрлар ва қоидалар бинолар, хоналар ва бошқа қурилган иншоатларини барпо этиш ва эксплуатация қилишининг барча жараёнларида, уларнинг эгалик шакли ва идоравий қарашлилигидан қатъий назар ёнғинга қарши умумий талабларини, шунингдек, биноларнинг ва уларнинг элемент ҳамда қисмларини, хоналарни, қурилиш конструкциялари ва материалларини ёнғин-техник таснифларини белгилаб беради.
1.2. Бинолар, қурилиш конструкциялари, маҳсулот ва материалларнинг меъёрий ва техник ҳужжатларида ёнғин-техник тавсифлари мазкур меъёрда белгилангандай кўрсатилиши керак.
1.3. Асосланган ҳолларда, конкрет объектлар бўйича қурилиш меъёр қоидаларидаги ёнғинга қарши талаблардан чекланишларга ва ёнғинга қарши меъёрлари бўлмаган алоҳида мураккаб ва махсус белгиланган ноёб биноларга ўзига хос ёнғинга қарши талабларни ўз ичига олган техник шартларни тузишга рухсат ЎзР Давархитектқурилиш қўмитаси томонидан, Ўзбекистон ИИВ ЁХББ билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
1.4. Мавжуд (ёки фойдаланилаётган) бинолар ёки алоҳида хоналарнинг вазифасини ва уларнинг ҳажмий-режавий конструктив ечимларини ўзгартиришда ушбу бино ёки хоналарнинг янги мақсадларини ҳисобга олган холда амалдаги меъёрлар қўлланилиши лозим.
1.5. Қурилиш меъёрий ҳужжатлари тизимидаги ёнғинга қарши меъёр ва талаблар мазкур меъёр талабларига асосланиши керак.
1.6. Мазкур меъёрлар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан тасдиқланган ёки келишилган ҚМҚ ва бошқа Давлат меъёрий ҳужжатларида баён этилганларга қўшилади ва аниқлик киритилади.
Ушбу меъёрий ҳужжатда РСТ Ўз.1.10-93 ва ГОСТ 12.1.033да келтирилган атамалар ва таърифлар қабул қилинган.
1.7. 5,6,7 бўлимлар махсус биноларга (ҳарбий мақсадлардаги портловчи модда ва портлатиш воситаларини ишлаб чиқариш ва сақлаш, тоғ қазилмалари ва метроларнинг ер ости иншоатлари) тааллуқли эмас.
2. МЕЪЁРИЙ ХОЛАТЛАР
Бу меъёрий қоидаларда хар хил меъёрий ҳужжатларни қарши қуриш зарур:
ГОСТ 12.1.033-81 ССБТ «Ёнғин хавфсизлиги. Терминлар ва таърифлар»;
ГОСТ 12.1.044-89 ССБТ «Модда ва ашёларни ёнғин-портлаш хавфи»;
ёнғиннинг хавфли омиллари таъсири натижасида одамларнинг ҳаётига ва саломатлигига хавф туғилмасидан, уларни ёши ва жисмоний ҳолатидан қатъий назар ташқарига, бино атрофидаги ҳудудга (кейинчалик — «ташқарига») эвакуация қилиш имконияти;
одамларни қутқариш имконияти;
ёнғин ўчоғига ёнғин ўчириш бўлинмаларининг шахсий таркибини бориш ва ёнғин ўчириш воситаларини етказиб бериши, шунингдек одамларни ва моддий бойликларни қутқариш тадбирларини ўтказиш имконияти;
билвосита ва бевосита моддий зарарларни чеклаш, шу ҳисобда бинодаги мавжуд жиҳозлари ва бинонинг ўзини ҳам, бунда зарар миқдори, ёнғинга қарши тадбирлар, ёнғин хавфсизлик хизмати ва уни техник таъминланиш сарфини иқтисодий асосланган ҳолда;
ёнғинни ён атрофда жойлашган биноларга, шу жумладан, ёнаётган бино қулаган ҳолда ҳам тарқалмаслиги.
қурилаётган ва ёрдамчи объектларни ёнғиндан сақлашда назарда тутилган хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинган ҳолда қурилиш ва монтаж ишларини олиб бориш;
ёнғинга қарши кураш воситаларини мавжудлиги ва уларни соз холда тутиш;
қурилиш майдони ва қурилаётган объектлардан ёнғин вақтида одамларни хавфсиз эвакуация қилиб қутқариш, ҳамда моддий товар бойликларни сақлаш имконияти;
3.3. Фойдаланиш жараёнида кўзда тутилиши керак:
бинонинг ҳолати ва уни ёнғинга қарши ҳимоя воситалари лойиҳа ва техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишчи ҳолатида бўлишини таъминлаш;
конструкциявий, ҳажмий-режавий, муҳандислик техникавий ечимларни лойиҳасиз, ҳамда амалдаги меъёрларга биноан ишлаб чиқилмаган ва ўрнатилган тартибда лойиҳа ҳужжатлари тасдиқланмаган бўлса, ўзгартиришига йўл қўймаслик;
таъмирлаш ишлари олиб борилаётганда, амалдаги меъёрлар талабларига жавоб бермайдиган конструкциялар ва ашёлар қўлланишига йўл қўймаслик зарур.
3.4. Агар бино қурилишига, одамлар сони ёки ёнғин нагрузкаси бинода ёки унинг бирор бир қисмида чекланишлар ҳақида маълумотлар ўрнатилган бўлиши лозим, бино маъмурияти эса, ёнғинни олдини олиш ва ёнғин чоғида одамларни эвакуация қилиш бўйича махсус ташкилий тадбирлар ишлаб чиқиши керак;
3.5. Биноларни ёнғинга қарши ҳимоялаш бўйича тадбирлар ўт ўчирувчи бўлинмаларининг техник жиҳозланганлиги ва уларнинг жойлашишини ҳисобга олган ҳолда назарда тутилади.
3.6. Биноларнинг ёнғинга хавфлилигини таҳлил қилишда, ёнғиннинг хавфли омилларини олиши ва тарқалиши, одамлар эвакуацияси ва ёнғин билан курашнинг вақти томонларини нисбийлигига асосланган ҳисобий сценарийдан фойдаланиш мумкин.
3.8. Баланд бинолар юқори босимли ёнғин ўчириш автонасоси ҳамда баландлиги камида 50 м бўлган автонарвон (тирсакли кўтаргич) билан жиҳозланган ёнғин-қутқарув депосининг хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлаштирилади.
Бунда ёнғин-қутқарув депосидан баланд биногача бўлган масофа умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйича ҳисобланган энг қисқа ҳаракатланиш маршрути асосида аниқланади ҳамда 3 000 м дан ошмаслиги лозим.
(3.8-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 12 майдаги 01/2-19-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 402, 25.05.2026 й.) таҳририда)
3.9. Йўллар ва туташ ҳудудларнинг планировкаси қуйидаги имконларни таъминлаши лозим:
бинонинг барча томонларидан ёнғин-қутқарув техникаси кириб келишини;
автонарвонлар ёки автокўтаргичлар орқали ёнғин ўчирувчилар қуйи ёнғин бўлмасида мавжуд бўлган ҳар қайси хона, квартира, хавфсизлик зонасига кириб бориш имконига эга бўлиши. Шу билан бирга бинонинг стилобат қисмининг кенглиги ва баландлигини ҳисобга олиш лозим.
Ёнғин-қутқарув техникалари босиб ўтиши назарда тутиладиган ёнғин ҳолатида ўтиш йўл кўтармасининг конструкцияси ва стилобат қисмининг йўл қопламаси оғирлиги камида 48 тоннага тенг бўлган (ҳар бир ўқига 16 тоннадан) автонарвон, тирсакли кўтаргич массаси юкламасини кўтара оладиган қилиб лойиҳалаштирилиши лозим.
3.10. Ёнғин ўчириш техникаларининг ўтиш йўлларини кенглиги 6 м.дан кам бўлмаслиги керак. Ўтиш йўлининг умумий кенглигига ушбу йўлга туташ бўлган тўсилмаган тротуарни қўшиш мумкин, бунда унинг қопламасининг тоифаси транспорт ўтиш йўлининг қопламаси тоифасидан паст бўлмаслиги керак.
Бинонинг баланд қисмининг ташқи деворларидан ўтиш йўллари четигача бўлган масофа 8 — 10 метрни ташкил қилиши лозим.
Ёнғин ўчириш техникалари ўтадиган йўлларнинг бурилиш радиуси 18 м.дан кам бўлмаслиги зарур. Боши берк йўллар автонарвон ва автокўтаргич бурилишига имкон яратиш учун диаметри 16 м.дан кам бўлмаган оролчалари мавжуд бурилиш майдонлари билан якунланиши зарур. Бурилиш майдонларидан автомобиллар тураргоҳи сифатида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
3.11. Кириб келиш ва ўтиш йўллари, ШНҚ 2.07.01 — талабларига мувофиқ, IV тоифадан паст бўлмаган йўллар сифатида лойиҳалаштирилиши лозим. Автонарвонлар ва автокўтаргичларни ўрнатиш жойларининг қиялиги 6° дан катта бўлмаслиги керак. Ёнғиндан қутқариш техникасининг сурилма таянчлари асосини (шу жумладан таянч остига таглик қўйиб) ўрнатиш жойларидаги йўл кўтармаси ҳамда тупроқ 0,6 МПа (6 кгс/см2)га тенг босимга бардош бериши лозим.
3.12. Бинолар комплексларини лойиҳалаштиришда фронт бўйлаб ҳар 100 метрдан кейин ёнғин ўчириш автомашиналари ва ёнғин-қутқарув техникалари учун ўтиш йўллари (ёки тоннеллар)ни кўзда тутиш керак.
Бундай ўтиш йўлларининг баландлигини камида 4,25 м ва кенглиги камида 3,5 м бўлиши лозим.
3.13. Баланд бинолар ва бошқа иморатлар орасидаги ёнғинга қарши оралиқлар, уларнинг ёнғинга чидамлилиги даражасидан келиб чиқиб, қуйидаги масофалардан м. кам эмас:
ёнғин бардошлилиги I-II даражага тенг бўлган биноларгача — 15 м;
ёнғин бардошлилиги III-IV даражага тенг бўлган биноларгача — 25 м;
Ёнма-ён турган баланд бинолар орасидаги масофани 30 м.дан кам бўлмаган ҳолда қабул қилинади.
Баланд бино ва автотранспорт воситалари туриши учун мўлжалланган очиқ майдонлар орасидаги ёнғинга қарши оралиқлар 15 м.дан кам бўлмаган ҳолда қабул қилинади.
3.14. Биноларга кириб келиш йўлларини лойиҳалаштиришда фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда фойдаланиладиган махсус техникаларни ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўл қисмларида ҳаракатланишни чеклаш ва автомобиллар доимий ва вақтинча туриши (транспорт парковкаси)га рухсат этилмаслигини назарда тутиш лозим.
3.15. Баланд бино ва портлабёниш ва ёнғин хавфлилиги бўйича А-Г тоифадаги объектлар ҳамда Ан-Гн тоифадаги ташқи қурилмалар орасидаги масофа авария ҳолатларида, шу жумладан баланд бино қулаганда жароҳатлантирувчи омиллар таъсирига йўл қўймаслиги керак. Қабул қилинган масофалар асослилиги ҳисоб-китоблар орқали тасдиқланиши лозим.
4. ЁНҒИН-ТЕХНИК ТАСНИФИ
4.1. Қурилиш ашёлари, қурилмалари, хоналар, бинолар, бино унсурлари ва қисмларини, ёнғин-техник таснифи, ёнғиннинг хавфли омилларини пайдо бўлишига имкон берувчи ва ёнғин хавфини орттирувчи хусусиятлар ва шу билан бирга, ёнғин содир бўлишига ва уни хавфли омилларини тарқалишига қаршилик кўрсатувчи хусусиятларга бўлиниши билан асосланади.
4.2. Ёнғин-техникавий таснифи, қурилмаларга, хоналар, бинолар, бино унсурлари ва қисмларини, уларнинг ёнғин бардошлилиги ва (ёки) ёнғинга хавфлилигига боғлиқ равишда ёнғинга қарши ҳимоя бўйича зарур талабларни ўрнатиш учун белгиланади.
Қурилиш ашёлари
4.3. Қурилиш ашёлари фақат ёнғин хавфлилиги билан тавсифланади қурилиш ашёларининг ёнғинга хавфлилиги қуйидаги ёнғин-техникавий таснифлар билан аниқланади:
ёнувчанлик, алангаланиш, юзи бўйича аланга тарқалиши, туташ қобилияти ва заҳарлилиги.
4.4. Қурилиш ашёлари ёнмайдиган (ЁНМ) ва ёнувчан (ЁН) га бўлинади.
Ёнувчан бинокорлик ашёлари тўрт гуруҳга бўлинади:
Ё1 (кучсиз ёнувчан);
Ё2 (мўътадил ёнувчан);
Ё3 (меъёрида ёнувчан);
Ё4 (кучли ёнувчан);
Ёнувчанлик ва бинокорлик ашёлари ёнувчанлик бўйича гуруҳлари Ўз РСТ 30244-94 билан ўрнатилади.
Ёнмайдиган бинокорлик ашёлари учун ёнғин хавфлилиги кўрсаткичлар аниқланмайди ва меъёрланмайди.
4.5. Ёнувчан биноларнинг ашёлари алангаланиш бўйича уч гуруҳга бўлинади:
А1 (қийин алангаланувчан);
А2 (мўътадил алангаланувчан);
А3 (енгил алангаланувчан);
Бинокорлик ашёлари алангаланувчанлик бўйича гуруҳлари Ўз РСТ 30402-96 бўйича ўрнатилади.
Бинокорлик ашёлари ёниш маҳсулотлари заҳарлилиги бўйича гуруҳлари ГОСТ 12.1.044-89, бўйича ўрнатилади.
Қурилиш конструкциялари
4.9. Қурилиш конструкциялари ёнғинга бардошлилик ва ёнғинга хавфлилиги билан тавсифланади.
Ёнғинга бардошлилик кўрсаткич бўлиб ёнғинга бардошлик чегараси ҳисобланади, конструкциянинг ёнғинга хавфлилигини унинг ёнғинга хавфлилик синфи тавсифлайди.
4.10. Қурилиш ашёлари, маҳсулот ва конструкцияларнинг ёнғинга бардошлик чегараси муайян қурилма учун меъёрланган бир ёки кетма-кет бир неча чегара ҳолатини белгиловчи аломатлари пайдо бўлиш вақти (дақиқада) билан ўрнатилади:
кўтариб туриш қобилиятини йўқотиши (R);
бутунликни йўқотиши (Е);
иссиқлик ўтказмаслик қобилиятини йўқотиши (I).
Қурилиш конструкцияларининг ёнғинга бардошлик чегараси ва уларнинг шартли белгилари Ўз РСТ 30247.0-94 бўйича ўрнатилади. Бунда деразалар ёнғинга бардошлик чегараси фақат Е аломатини бошланиш вақти бўйича аниқланади.
4.11. Ёнғинга хавфлилиги бўйича қурилиш ашёлари, маҳсулот ва конструкциялари тўрт синфга бўлинади:
К0 (ёнғинга хавфли бўлмаган);
К1 (кам ёнғинга хавфли бўлган);
К2 (мўътадил ёнғинга хавфли бўлган);
К3 (ёнғинга хавфли бўлган);
Қурилиш конструкцияларининг ёнғин хавфи бўйича синфи ГОСТ 30403 бўйича ўрнатилади.
Ёнғинга қарши тўсиқлар
4.12. Ёнғинга қарши тўсиқлар ёнғин ўчоғи мавжуд хонадан ёки отсекдан ёнғинни ва ёнғин маҳсулотларни бошқа хоналарга тарқалишини олдини олиш учун мўлжалланган.
Ёнғинга қарши тўсиқларга ёнғинга қарши деворлар, оралиқ тўсиқлар, қаватлар ва оралиқ ёпмалар киради.
4.13. Ёнғинга қарши тўсиқлар ёнғинга бардошлик ва ёнғин хавфи билан тавсифланади, ёнғинга қарши тўсиқларнинг ёнғинга бардошлиги уларнинг унсурларини ёнғин бардошлилиги билан аниқланади:
тўсувчи қисм;
тўсиқнинг турғунлигини таъминловчи қурилмалар;
уларнинг таянадиган конструкциялари;
уларнинг ўзаро маҳкамлаш тугунлари.
Ёғинга қарши тўсиқнинг турғунлиги таъминловчи қурилмалар, улар таянадиган конструкциялар ва уларни ўзаро маҳкамлаш тугунларнинг ёнғинга бардошлик чегаралари R аломати бўйича ёнғинга қарши тўсиқнинг тўсувчи қисмига талаб этиладиган ёнғинга бардошлик чегарасидан кам бўлмаслиги лозим.
Ёнғинга қарши тўсиқнинг ёнғин хавфи, унинг турғунлигини таъминловчи қурилмалар, улар таянадиган конструкциялар ва уларни ўзаро маҳкамлаш тугунларининг ёнғин хавфи билан аниқланади.
4.14. Ёнғинга қарши тўсиқлар уларни тўсувчи қисмлари ёнғинга бардошлилиги боғлиқ ҳолда турлари 1-жадвалга, ёнғинга қарши тўсиқлардаги бўшлиқларни тўлдириш 2-жадвалга, ёнғинга қарши тўсиқлардаги бўшлиқларда назарда тутиладиган тамбур-шлюзлар 3-жадвалга асосан бўлинади.
Тамбур-шлюзларнинг тўсиқлари ва том ёпмалари ёнғинга қарши бўлиши керак. 1 турдаги ёнғинга қарши тўсиқлар КО синфли бўлиши лозим.
Алоҳида келишилган ҳолларда К1 синфли 2 — 4 турдаги ёнғинга қарши тўсиқлар қўлланишига рухсат берилади.
1-жадвал
Ёнғинга қарши тўсиқ номи
Ёнғинга қарши тўсиқ тури
Ёнғинга қарши тўсиқ ёнғинбардошлик чегараси, кам эмас
Бўшлиқларни тўлдирувчилар тури, паст эмас
Тамбур-шлюз тури, кам эмас
Девор
1
RЕI 150
1
1
2
REI 45
2
2
Тўсиқ
1
ЕI 45
2
1
2
ЕI 15
3
2
Ора-ёпма
1
RЕI 150
1
1
2
RЕI 60
2
1
3
RЕI 45
2
1
4
RЕI 15
3
2
2-жадвал
Ёнғинга қарши тўсиқлардаги бўшлиқлар тўлдиргичлари номи
Ёнғинга қарши тўсиқдаги бўшлиқларни тўлдирувчилар тури
Ёнғин бардошлик чегараси, кам эмас
Эшиклар, дарвозалар
1
ЕI 60
Люклар
2
ЕI 30
Қопқоқлар
3
ЕI 15
Деразалар
1
ЕI 60
2
ЕI 30
3
ЕI 15
Пардалар
1
Е1 60
3-жадвал
Тамбур-шлюз тури
Тамбур — шлюзлар унсурлари турлари, паст эмас.
Тўсиқлар
Ора ёпмалар
Бўшлиқлар, тўлдиргичлар
1
2
1
2
1
4
3
3
Зина ва зина катаклари
4.15. Эвакуация мақсадида фойдаланиладиган зина ва зина катаклари, қуйидаги зиналар турига бўлинади;
1-ички зина катакларида;
2-ички, очиқ;
3-ташқи, очиқ
Оддий зина катаклари турлари:
Л1 — ҳар бир қаватдаги ташқи деворда ойнавандли ёки очиқ туйнук билан;
Л2 — ойнаванд ёки очиқ туйнук орқали табиий ёритиладиган.
Тутун қопламайдиган зина катаклари турлари:
Н1 — ташқи ҳаво зонаси орқали очиқ ўтиш имкони бўлган қаватдан зина катагига кириш, бунда ҳаво зонаси орқали утиш тутун қопламасига таъминланган бўлиши лозим;
Н2 — ёнғин вақтида ҳаво босими мавжуд зина катагига;
Н3 — қаватдан зина катагига ҳаво босими мавжуд тамбур-шлюз орқали кириш билан.
4.16. Ўт ўчириш ва қутқариш ишларини таъминлаш учун ёнғин зиналари турлари назарда тутилади:
П1 — тип;
П2 — қиялиги 6:1 дан кўп бўлмаган зинапоя.
Бино, ёнғин отсеклари, хоналар
4.17. Бинолар, ҳамда биноларнинг Ёнғинга қарши деворлар билан ажратилган қисмлари:
ёнғин отсеклари (кейинчалик, бинолар), ёнғин бардошлик даражаси, қурилмавий таснифи ва функциявий ёнғин хавфи бўйича бўлинади. Ёнғин отсекларига ажратиш учун 1-турдаги ёнғинга қарши деворлар қўлланилади.
Бинонинг ёнғин бардошлик даражаси унинг қурилиш конструкцияларни ёнғин бардошлиги билан аниқланади.
Бинонинг конструктив ёнғин хавфлилик синфи қурилиш конструкцияларини ёнғиннинг тараққий этишида ва унинг хавфли омилларини пайдо бўлишида иштирок этиш даражаси билан аниқланади.
Бино ва унинг қисмларини функционал ёнғин хавфлилик синфи, уларнинг бажарадиган вазифаси ва уларда жойлаштириладиган технологик жараёнларнинг хусусиятлари билан аниқланади.
4.18. Бинолар ва ёнғин отсеклари ёнғин бардошлик даражаси бўйича 4-жадвалга биноан бўлинади.
4-жадвал
Бинонинг ёнғин бардошлик даражаси
Бинокорлик қурилмаларини ёнғин бардошлик чегараси, кам бўлмаслик керак
Бинонинг юк кўтарувчи унсурлари
Ташқи деворлар
Қаватлар аро ораёпмалар
(шу жумладан чордоқ ва ертўла устидаги)
Чордоқсиз томёпмалар
Зина катаклари
Настиллар
(ш.ж. иситувчи қобиқ билан)
Ферма,
балкалар,
прогонлар
Ички деворлар
Зинапоя ва зина майдончалари
I
К120
ЕЗО
КЕ160
КЕЗО
КЗО
КЕ1 120
К60
II
К90
Е15
КЕ145
КЕ15
К15
КЕ190
К60
III
К45
Е15
КЕ145
КЕ15
К.15
КЕ160
К45
IV
К 15
Е15
К.Е115
К.Е15
К15
К.Е145
К15
V
Меъёрлаштирилмайди.
Биноларнинг юк кўтарувчи унсурларига, ёнғин вақтида умумий турғунлигини ва геометрик ўзгармаслигини таъминлайдиган юк кўтарувчи деворлар, устунлар, боғланишлар, бикрлик диафрагмалари, ораёпма конструкциялари (равоқлар, фермалар, тўсинлар, плиталар) киради.
Бўшлиқларни (эшиклар, дарвоза, дераза ва люклар) тўлдирувчиларининг ёнғин бардошлик чегараси меъёрланмайди, махсус эслатиб ўтилган ҳолатлар ва ёнғинга қарши тўсиқлардаги бўшлиқлар тўлдирувчилари бундан мустасно.
Жадвалда келтирилган R 15 (RE 15, REI 15) конструкцияларининг энг кичик ёнғин бардошлик чегараси талаб этиладиган ҳолларда, ҳақиқий ёнғин бардошлик чегарасидан қатъий назар ҳимояланган пўлат конструкцияларини қўллашга йўл қўйилади, фақат бинонинг юк кўтарувчи унсурларини ёнғин бардошлик чегараси, синов натижалари бўйича R 8 дан кам бўлмаслигини ташкил этган ҳоллар бундан мустасно.
4.19. Бино ва ёнғин отсеклари конструктив ёнғин хавфи бўйича 5 жадвалга биноан синфларга бўлинади.
Деворлар, пойдевор, ораёпмалар ва чордоқсиз томёпмалар.
Зина катаклари деворлари ва ёнғинга қарши тўсиқ
Зинапоя ва зинапоялар майдончалар.
С 0
С 1
С 2
С 3
К 0
К 1
К 3
К 0
К 2
К 3
К 0
К 1
К 2
К 0
К 0
К 1
К 1
К 0
К 0
К 1
К 3
Меъёрланмайди.
Биноларнинг тўсувчи қурилмаларидаги бўшлиқлар тўлдирувчилар (эшиклар, дарбозалар, деразалар ва люклар) ёнғин хавфи меъёрланмайди, махсус эслатиб ўтиладиган ҳоллар бундан мустасно.
4.20. Қурилиш амалиётига қурилиш конструкциясини татбиқ этиш чоғида, уларни ёнғинбардошлик даражаси аниқланмаган бўлса ёки ҳисоблаш йўли билан ёки стандарт оловли синов асосида аниқ ёнғин хавфлилик синфига киритиш имкони бўлмаса, бинонинг натуравий фрагментларини оловли синовдан ўтказиш лозим.
Функционал ёнғин хавфи бўйича бинолар таснифи
4.21. Бино ва бино қисми — хонасининг қисми ёки хона гуруҳлари функционал ёнғин хавфи бўйича бир бирига боғлиқ ҳолда ва уларни кўллаш усулига кўра ҳамда улардаги одамларни хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолатлар, яъни уларни ёшини, жисмоний ҳолатини, уйқу вақтидалигини асосий функционал контингент тури ва миқдорини ҳисобга олган ҳолда синфларга бўлинади:
Ф 1. Одамларни доимий яшаши ва вақтинчалик (шу жумладан кечаю-кундуз) бўлиши учун (бу бинолар хоналаридан, одатда кечаю-кундуз фойдаланилади, булардаги одамлар контингенти турли ёшда ва жисмоний ҳолатда бўлишлари мумкин, бу биноларга ётоқхоналари бўлиши хос).
Ф 1.1. Болалар мактабгача муассасалари, қариялар ва ногиронлар уйлари, касалхоналар, мактаб-интернатлар ётоқ бинолари ва болалар муассасалари.
Ф 1.2. Меҳмонхоналар, ётоқхоналар, санаторий ва умумий турдаги дам олиш уйлари, кемпинглар, отеллар ва пансионатлар ётоқ корпуслари.
Ф 1.3. Кўп хонадонли яшаш жойлар.
Ф 1.4. Бир хонадонли, шу жумладан бириктирилган яшаш жойлар.
Ф 2. Томоша ва маданий-маърифий муассасалари (бу биноларда асосий хоналар, маълум вақт давомида ташриф қилувчиларининг оммавий келиб кетиши билан ўзига хос).
Ф 2.1. Театрлар, кинотеатрлар, концерт заллар, клублар, истироҳат боғлари, спорт иншоатлари минбарлари билан, кутубхоналар ва бошқа муассасалар, ёпиқ биноларда ташриф буюрувчилар учун ҳисобли ўриндиқлар сони билан.
Ф 2.2. Музейлар, кўргазмалар, рақс заллари ва бошқа шунга ўхшаш ёпиқ хоналардаги муассасалар.
Ф 2.3. Ф 2.1. да кўрсатилган муассасалар очиқ ҳавода.
Ф 2.4. Ф 2.2. да кўрсатилган муассасалар очиқ ҳавода.
Ф 3. Аҳолига хизмат кўрсатиш корхоналари (бу корхоналарнинг хоналарида ишловчиларга караганда келувчилар сони кўплиги билан ўзига хос).
Ф 3.1. Савдо корхоналари.
Ф 3.2. Умумий овқатланиш корхоналари.
Ф 3.3. Вокзаллар, аэропортлар,
Ф 3.4. Шифохона ва амбулаториялар.
Ф 3.5. Маиший ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари бинолари (почта, омонат кассалари, транспорт агентликлари, ҳуқуқий маслаҳатхоналари, нотариал идоралар, кир ювиш, тикув ательелари, пойафзал ва кийим таъмирлаш хоналари, кимёвий тозалаш, сартарошхона ва бошқа шунга ўхшаш, шу жумладан ретуал ва диний муассасалар)га ташриф этувчилар учун ўриндиқлар сони ҳисобланмаган ҳолда.
Ф 3.6. Томошабинлар учун минбарлар, маиший хоналар ва хаммоми мавжуд бўлмаган жисмоний тарбия ва соғломлаштириш муассасалари ҳамда спорт машғулотларини ўтказиш муассасалари.
Ф 4. Ўқув юртлари, илмий ва лойиҳалаш ташкилотлари, бошқарув муассасалари (бу бинолар хоналари бир кеча-кундузнинг маълум вақт давомида фойдаланилади ва уларда, одатда, доимий равишда маҳаллий шароитларга кўниккан белгиланган ёшдаги ва жисмоний ҳолатдаги контингент одамлар бўлади).
Ф 4.2. Олий ўқув юртлари, малака ошириш муассасалари, мактабгача ёшдаги муассасалари.
Ф 4.3. Бошқарув органлари муассасалари, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари. ахборот ва таҳририят нашр ташкилотлари, илмий-қидирув ташкилотлари, банклар, идоралар, офислар,
Ф 4.4. Ёнғин ўчириш депоси.
Ф 5. Ишлаб чиқариш ва омборхона бинолари, иншоатлари ва хоналари (бу турдаги хоналар учун ишловчилар контингенти доимий равишда мавжудлиги билан тавсифланади, шу жумладан кеча-кундуз давомида).
Ф 5.1. Ишлаб чиқариш бино ва корхоналари, ишлаб чиқариш ва лаборатория хоналари, устахоналар.
Ф 5.2. Омборхона бино ва иншоатлари, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмайдиган автомобилларнинг турар жойлари, архивлар, омборхона бинолари.
Ф 5.3. Қишлоқ хўжалик бинолари.
Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфига эга ишлаб чиқариш ва омборхона бинолари, хоналари бунда улардаги мавжуд портлаш ва ёнғин хусусиятига эга моддалар ва ашёларнинг миқдоридан келиб чиқиб ҳамда уларда жойлашган ишлаб чиқариш хавфлиги уларда мавжуд портлашга хавфли хусусиятли моддаларнинг ва ашёларнинг технологик жараёнларни ҳисобга олган ҳолда НПБ 105-95 га асосан тоифаларга бўлинади.
Ф1, Ф2, Ф3, ва Ф4 таснифи биноларда жойлашган ишлаб чиқариш ва омбор хоналари, шу жумладан, лаборатория хоналари ва устахоналар Ф5 таснифига тааллуқлидир.
5. ЁНҒИНГА ОДАМЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
5.1. Мазкур бўлим талаблари одамларни ўз вақтида ва узлуксиз эвакуация қилишга йўналтирилган:
ёнғиннинг хавфли омиллари таъсирига йўлиқиши мумкин бўлган одамларни қутқаришга;
5.2. Одамларни мустақил ташкиллаштирилган ҳолда ёнғинни хавфли омиллари мавжуд хонадан ташқарига чиқиш ҳаракати эвакуация жараёни ҳисобланади. Аҳолининг кам ҳаракатланиши гуруҳига кирувчи одамларнинг хизмат ҳам эвакуация ҳисобланади. Эвакуация — эвакуация чиқиш йўллари орқали амалга оширилади.
5.3. Одамларга ёнғиннинг хавфли омиллари таъсир этганда ёки, шундай таъсир хавфи бевосита таҳдид солганда мажбурий ҳаракатланиши, қутқаришга киради. Қутқариш ишлари ҳам ёнғин ўчириш бўлинмалари ёрдамида ёки махсус ўргатилган ходимлар томонидан, шу жумладан, махсус қутқарув воситаларидан фойдаланилган холда эвакуация ва авария чиқишлари орқали мустақил амалга оширилади..
5.4. Одамларни эвакуация йўлларида ҳимоя қилиш ҳажмий-режавий, иқтисодий, конструктив, муҳандислик-техник ва ташкилий тадбирлар мажмуаси билан таъминланади.
Хона миқёсида эвакуация йўллари, шу хонадан эвакуация чиқиш йўллари орқали, уларда ёнғин ўчириш ва тутунга қарши ҳимоя воситалари ҳисобга олмаган ҳолда одамларни бехатар эвакуация қилиши таъминлаши лозим.
Хоналар ташқарисида эвакуация йўлларини ҳимояси одамларни бехатар эвакуация қилиш шароитидан келиб чиқиб, эвакуация йўлига чиқадиган хоналарнинг функционал ёнғин хавфи эвакуация қилинувчилар сони, бинонинг ёнғинбардошлик даражаси ва конструктив ёнғин хавфлик синфи, қаватдан ва бутун бинодан эвакуация чиқиш сонини ҳисобга олган ҳолда назарда тутиш керак.
Хоналар ва хоналардан ташқаридаги эвакуация йўлларидаги конструкцияларнинг юза қатламлари учун қўлланиладиган (пардозлов ва қопламалар) қурилиш ашёларининг ёнғин хавфи, хона ва бинонинг функционал ёнғинга хавфи ва эвакуация йўлларини ҳимоялаш бўйича бошқа тадбирларни ҳисобга олган ҳолда чекланиши лозим.
5.5. Қуйидаги 5.9. бандга мос келмаган одамларни қутқаришга мўлжалланган тадбирлар ва воситалар, ҳамда чиқишлар, барча хоналар ва бинолардан эвакуация жараёнини ташкил этишда ва лойиҳалашда эътиборга олинмайди.
5.6. А ва Б тоифадаги Ф5 синфга мансуб хоналарни бир вақтни 50 дан ортиқ одам тўпланиши учун мўлжалланган хона остида, ҳамда ертўла ва цокол қаватларда жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Ф1.1, Ф1.2, ва Ф1.3. синфга мансуб хоналарни ертўла ва цокол қаватларида жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
5.7. Биноларни тутунга қарши ҳимояси ҚМҚ 2.04.05-96 га биноан бажарилиши лозим. Бунда ёнғин вақтида тутунга қарши ҳимоя воситалари (тутун чиқариш қопқоқлари, тўсиқлар ҳаво босими ҳосил қилиш ва тутун тортиш вентиляторлари) сақлаш учун, автомат тарзда ишга тушиши керак.
Ёнғинни билдирмоқ тартиби ҳозирги меъёрий ҳужжатлар талабларига қараб бажармоқлиги лозим.
5.8. Ёнғин вақтида одамлар хавфсизлиги таъминлаш бўйича тадбирларнинг самарадорлиги ҳисоблаш йўли билан баҳоланиши мумкин.
Эвакуация ва авария чиқиш йўллари
5.9. Чиқиш йўллари эвакуация йўли бўлиб ҳисобланади, агар улар олиб чиқса:
бевосита зина катагига ёки 3-турдаги зинага олиб чиқувчи йўлакка;
бевосита зина катагига ёки 3-турдаги зинага чиқиши бўлган хол (фойе)га.
в) а) ва б) да кўрсатилган чиқиш йўли билан таъминланган, шу қаватдаги қўшни хонага (А ва Б тоифадаги Ф5 синфига мансуб хонадан ташқари) А ва Б тоифадаги хонага чиқиш, эвакуация ҳисобланишига йўл қўйилади, агар у юқорида эслатилган А ва Б тоифадаги хоналарга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган, доимий ишчи ўринларисиз техник хонадан олиб чиқса.
Ертўла ва цокол қаватдан эвакуация ҳисобланадиган чиқиш йўлларини, одатда, бинонинг умумий зина катакларидан алоҳида, бевосита ташқарига чиқиши назарда тутилиши лозим.
Йўл қўйилади:
ер тўладан эвакуацион чиқиш йўлларини умумий зина катаклари орқали, ташқарига алоҳида чиқиши йўли назарда тутилишига, агар зина катаги бошқа қисмлардан 1-турдаги ёнғинга қарши тўсиқ девор билан ажратилган бўлса:
В, Г ва Д тоифадаги хоналар жойлашган ертўла ва цокол қаватлардаги эвакуация жойлари, Ф5 синфига мансуб биноларнинг биринчи қаватида жойлашган Г, Д хоналарга ва вестибюл орқали назарда тутилган бўлса ва 6.29 талабномага риоя қилиши зарур:
Ф2, Ф3 ва Ф4 синфига мансуб биноларнинг ертўла ва цокол қаватларида жойлашган фойе, ечиниш хоналари, чекиш хоналари ва санитария қисмларидан эвакуация чиқиш жойлари, алоҳида 2-турдаги зиналар бўйича биринчи қаватдаги вестибюл орқали назарда тутилган бўлса;
хоналардан эвакуация чиқиш йўллари 2-турдаги зинага, йўлак орқали (фойе, вестибюл) бу зинага олиб борувчи бўлиши керак, лекин меъёрий ҳужжатларнинг талабларида кўрсатилган бўлса.
бинодан, ертўла ва цокол қаватдан бевосита ташқарига чиқиш жойини тамбур билан жиҳозлашга.
5.10. Эвакуация чиқиш йўллари бўлиб ҳисобланмайди, агар уларнинг бўшлиқларида сурилувчи ва кўтарилиб-тушувчи эшиклар ва темир йўл ҳаракатли таркиби учун дарвозалар, айланувчи эшиклар ва турникетлар ўрнатилган бўлса.
Темир йўл ҳаракатли таркиб учун мўлжалланган дарвозалар ўзидаги отилувчи эшиклар эвакуация яқин йўллари ҳисобланиши мумкин.
5.11. Хоналардан, қаватлардан ва бинолардан эвакуация чиқиш йўлларини сони ва умумий кенглиги, улар орқали эвакуация қилиниши эҳтимоли бўлган одамларнинг максимал сонига ва одамлар мавжуд бўлиши мумкин бўлган (ишчи жойидан) энг яқин эвакуация чиқиш жойигача бўлган энг узоқ масофага боғлиқ.
Турли функционал ёнғин хавфига эга ва ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратилган бино қисмлари мустақил эвакуация чиқиш йўллари билан таъминланиши шарт.
5.12. Иккитадан кам бўлмаган эвакуация чиқиш йўллари бўлиши керак:
бир вақтни ўзида 10 дан ортиқ одамни бўлиши мўлжалланган Ф1.1. синфга мансуб хоналардан, сменада ишловчиларни энг кўп сони 5 кишидан ортиқ бўлган А ва Б тоифадаги Ф5 синфга мансуб, В тоифадаги хонадан:
25 кишидан кўп ёки майдони 1000 кв.м. ортиқ хонадан;
бир вақтни ўзида 6 тадан 15 та одам бўлишига мўлжалланган ертўла ва цокол қаватдаги хоналардан бунда иккитадан битта чиқиш 5.20 «д» банд талабига биноан назарда тутишга йўл қўйилади;
бир вақтда 50 дан ортиқ одам бўлишига мўлжалланган хоналардан;
жиҳозларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган Ф5 синфига мансуб хоналардаги очиқ жавонлар ва майдончалардан, бунда ярус пол майдони — 100 кв.м. дан ортиқ бўлганда — А ва Б тоифадаги хоналар учун ва 400 кв.м. ортиқ бўлганда — иккала тоифадаги хоналар учун.
Икки қаватда жойлашган Ф1.3. синфга мансуб хоналар (хонадонлар), юқори қават 15 м дан баланд жойлашганда, ҳар бир қаватдан эвакуация чиқиш жойига эга бўлиши лозим.
5.13. Қаватлари камида икки эвакуация чиқиш жойларига эга бўлиши керак:
қаватдаги квартиралар умумий майдонидан келиб чиқиб Ф1.3. синфга мансуб бинолар, секция турдаги бинолар учун секция қаватида — 500 кв.м. дан ортиқ бўлса;
А ва Б тоифаси мавжуд Ф5 синфига мансуб бинолар, бунда ишловчилар сони энг кўп сменада 5 тадан ортиқ одамни ташкил қилса, В тоифада 25 та одамни ташкил қилса;
Ертўла ва цокол қаватлари майдони 300 кв. м. дан ортиқ бўлганда, ёки бир вақтни ўзида 15 тадан ортиқ одам мавжуд бўлиши учун мўлжалланганда 2 тадан кам бўлмаган эвакуация чиқиш йўлларига эга бўлиши керак.
Баландлиги 15 метрдан ортиқ бўлмаган Ф1.2; Ф 3 ва Ф 4.3. синфига мансуб ва майдони 300 кв. метрдан ортиқ бўлмаган, ҳамда одам сони 20 тадан ортиқ бўлмаган ҳамда зина катагига чиқувчи 2-турдаги эшик билан (2-жадвал бўйича) жиҳозлаган бино қаватларидан (ёки қаватнинг бошқа қисмидан ёнғинга қарши тўсиқ билан ажратилган қават қисмидан) битта эвакуация чиқиш йўли ўрнатишга рухсат берилади.
Қўлланиш:
1. Бинонинг баландлиги юқори қаватнинг жойлаштириш жойидан баландлиги деб, тепадаги техник қаватнинг ҳисобга олмаган ҳолатда ҳисобланади.
2. Қаватнинг баландлиги ёнғин машиналар юрган юзидан ташқари девордаги деразанинг очиқ бўлган ҳолатдаги чегарасигача масофаси ҳисобланади.
5.14. Қават иккитадан кам бўлмаган эвакуация чиқиш жойига эга бўлиши керак, агар қаватда 2 тадан кам бўлмаган эвакуация чиқиш йўлига эга бўлувчи хона жойлашган бўлса.
Бинодан эвакуация чиқиш жойлари ва йўлларнинг сони, бинонинг исталган қаватидаги эвакуация чиқиш жойлари сонидан кам бўлмаслиги керак.
5.15. Икки ва ундан ортиқ эвакуация чиқиш йўллари мавжуд бўлса улар тарқатилган ҳолда жойланиши керак.
Икки эвакуация чиқиш жойлари ўрнатилган бўлса, у ҳолда уларнинг ҳар бири хонада, қаватда ёки бинода мавжуд бўлган ҳамма одамларни хавфсиз эвакуация қилинишини таъминлаши лозим.
Барча узоқ масофали эвакуация чиқиш жойларидан энг кичик «L» узунлиги пастда кўрсатилган тенгламалар ёрдамида топилади:
бинонинг хона ичидан
бино йўлакдан
бу ерда: Р — хонанинг периметри (тўртта девор узунлигининг йиғиндиси);
n — эвакуация чиқиш жойларнинг сони;
D — йўлак узунлиги, м.
Иккитадан ортиқ эвакуация чиқиш жойлари мавжуд бўлса, хонадаги, қаватдаги ёки бинодаги ҳамма одамларни бехатар эвакуация қилиш уларнинг ҳар биридан ташқари, ҳамма эвакуация чиқиш жойлари билан таъминланиши керак.
5.16. Эвакуация чиқиш жойлари баландлиги 1.9 м дан, эни эса кам бўлмаслиги керак:
1.2 м дан — Ф1.1 синфга мансуб хонадан эвакуация қилинадиганлар сони 15 кишидан ортиқ бўлганда, бошқа вазифавий ёнғинга хавфли хона ва бинолардан, Ф1.3 синфга мансублари 50 кишидан ортиқ бўлганда бундан мустасно.
0.8 м дан — бўлган ҳамма ҳолларда.
Зина катаклари ташқи тарафдаги эшиклари ва зина катакларидан вестибюлдан чиқувчи эшиклар эни ҳисоб бўйича, ёки зинапоя эни 5.29 бандда белгиланган зинапоя энидан кам бўлмаслиги лозим.
Барча ҳолатларда ҳам эвакуация чиқиш йўлларнинг эни шундай бўлиши керакки, очиқ жой ёки эшик орқали ўтувчи эвакуация йўлини геометриясини ҳисобга олган ҳолда, одам ётган замбилни бемалол олиб ўтиш мумкин бўлсин.
5.17. Эвакуация чиқиш жойларидаги эшиклар ва эвакуация йўлидаги бошқа эшиклар бинодан чиқиш йўналиши бўйича очилиши лозим.
Эшикларни очилиш йўналиши меъёрланмайди:
а) Ф1.3 ва Ф1.4 — синфга мансуб хоналар учун;
б) бир вақтда 15 дан ортиқ киши тўпланмайдиган хоналар учун, А ва Б тоифадаги хоналар бундан мустасно;
в) сатҳи 200 кв. м. дан ортиқ бўлмаган, доимий ишчи ўрни бўлмаган омборхоналар учун;
5.18. Қаватлараро йўлаклардан, холлардан, фойелардан, вестибюллардан ва зина катакларидан эвакуация чиқиш йўллари эшиклари, уларни калитсиз эркин очилишига халақит берувчи тўсиқлар бўлмаслиги лозим.
Баландлиги 15 м. дан ортиқ биноларда хоналардан ташқари бу эшиклар очилмаган ёки қалин ойнадан бўлиши керак.
Зина катакларида эшиклар ўз-ўзидан ёпилиши учун мосламалар ва зичлагичларига эга бўлиши шарт.
Ташқарига ёки хоналарга олиб борадиган эшиклар зина катаклар томонидан ўз-ўзидан ёпиладиган ва зичлагичлар учун асбоблар бўлиши шарт эмас.
Умумий йўлакларга олиб чиқувчи зина катаклари эшиклари, лифт холлари эшиклари, доимий ҳаво босими бўлган шлюз-тамбур эшиклари ўз ўзидан ёпилиши учун мосламалар ва зичлагичларга эга бўлиши лозим, ёнғин вақтида ҳаво босими бўлган тамбур-шлюз эшиклари ва мажбурий тутунга қарши ҳимояли хоналар эшиклари, эса уларни ўт тушган вақтда ёпилиши учун автоматикага эга бўлиши керак.
5.19. Эвакуация чиқиш жойлари, талабларга жавоб бермайдиган чиқишларга авариявий сифатида қаралиши мумкин ва ёнғин вақтида одамлар хавфсизлигини ошириш учун мўлжалланиши мумкин.
а) эшик ёки люк ўлчамлари ва зина бўлиши «д» банд бўйича;
б) очиқ балконга ёки лоджияга эни 1.2 м дан кам бўлмаган, балкон ёнидан, дераза бўшлиғигача (ойнаванд эшик) туйнуксиз пойдеворли ёки ойнаванд бўшлиқлар ораси эни 1.6 м дан кам бўлмаган (лоджияга) чиқувчи чиқиш жойлари;
в) эни 0.6 м дан кам бўлмаган Ф1.3. синфга мансуб бинонинг туташ бўлимига очиқ ўтиш жойига ёки ҳаво минтақаси орқали туташ ёнғин бўлинмасига олиб чиқиш жойи;
г) балкон ва лоджияларни қаватма-қават боғловчи ташқи зина билан жиҳозланган, балкон ва лоджияга чиқиш жойи;
д) пол сатҳи — 4,5 метрдан паст ва + 5.0 м дан баланд бўлмаган, ўлчамлари 0.75 х 1.5 м дан кам бўлмаган дераза ёки эшик орқали, ҳамда ўлчамлари 0,6х0,8 м дан кам бўлмаган люк орқали, бунда чиқиш хонадаги люкзина орқали, бевосита хонадан ташқарига чиқиш жойлари; бу зиналарнинг қиялиги меъёрланмайди;
е) ўлчамлари ва зиналари I бўйича, дераза, эшик ёки люк орқали, ёнғинбардошлилиги I ва II даражали С0 ва С1 синфга мансуб бино томига чиқиш.
5.21. Фақат муҳандислик тамоқлари ўтказиш учун мўлжалланган техник қаватлардан, ўлчамлари 0,75х1,5 м дан кам бўлмаган эшиклар орқали, ҳамда 0,6х0,8 м дан кам бўлмаган люклар орқали эвакуация чиқиш жойларисиз, авария чиқиш жойлари назарда тутилишига йўл қўйилади.
Техник қават майдони 300 м2 гача бўлганда бир чиқиш жойи мўлжалланишига рухсат этилади, кейинги ҳар бир, тўла ёки тўлиқсиз 2000 м2 майдонга, яна камида бир чиқиш жойи кўзда тутилиши лозим.
Техник қаватларда эвакуация чиқиш жойлари 1,8 м дан кам бўлиши мумкин эмас.
Бу чиқиш жойларини техник ертўлаларда, бинодан чиқиш жойларидан алоҳида бўлиши ва бевосита ташқарига олиб чиқиши лозим.
Эвакуация йўллари
5.22. Эвакуация йўллари ҚМҚ-2.01.05-98 талабларига мувофиқ ёритилиши керак.
5.23. Хонанинг энг узоқ нуқтасидан, Ф5 синфга мансуб бинолар учун энг узоқда жойлашган иш ўрнидан, энг яқин эвакуация чиқиш жойигача йўл қўйиладиган эвакуация йўли ўқи бўйича ўлчанадиган чегаравий масофа бино ва хонанинг портлаш ёнғин хавфлилиги тоифаси вазифавий ёнғинга хавфлилиги, эвакуация қилинадиганлар сони, бинонинг қурилмавий ёнғинга хавфлилиги синфга мансублиги ва ёнғинбардошлик даражасига боғлиқ.
2-турдаги зина бўйича эвакуация йўлини узунлигини унинг учланган баландигача тенг қилиб олиш керак.
5.24. Эвакуация йўлларини 5.9-ни ҳисобга олган ҳолда назарда тутилиши лозим; улар тортлов эскалаторлар, ҳамда қуйидаги участкаларни ўз ичига олмаслиги керак;
лифт шахталаридан чиқиладиган йўлаклар орқали ёки лифт холлари ва лифт олдидан тамбурлар орқали, агар лифтлар шахталарини тўсиб турувчи қурилмалари, ёнғинга қарши тўсиқларга қўйиладиган талабларга жавоб бермаса;
зина катаклари йўлакнинг бир қисми бўлганда, зина катаклари орқали ўтиш жойини ва хона орқали, унинг ичида 2-турдаги зина жойлаштирилган бўлса, лекин эвакуация жараёнга эга бўлмаса;
бир жойи бўйича, фойдаланиладиган том ёки махсус жиҳозланган том қисми бундан мустасно;
иккидан ортиқ қаватли ярусли боғловчи ҳамда ертўла ва пойпеш қаватидан олиб борувчи 5.9 да кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно, 2-турдаги зиналар.
5.25. Ҳамма тоифадаги ёнғин-бардошлик ва қурилмавий ёнғинга хавфлилик синфига мансуб V даражали ёнғинбардош бинолардан ташқари, биноларда эвакуация йўлида қуйидагидан, ортиқ юқори ёнғинга хавфли ашёлар қўлланишига йўл қўйилмайди:
Г2, ДЗ, ТЗ — ёки Г2, ВЗ, Д2, Т2 — деворларни, шифтларни пардозлаш ва умумий йўлаклар, холлар ва фойелар осма шифтларини тўлдириш учун;
В2, РП2, ДЗ, Т2 — умумий йўлакларда, холларда ва фойе поллари қопламаси учун.
Енгил алангаланадиган суюқликлар ишлаб чиқариладиган, қўлланадиган ёки сақланадиган А, Б ва В1 тоифадаги Ф5 синфга мансуб хоналарда полларни ёнмайдиган ашёлардан ёки Г1 ёнувчанлик гуруҳидаги ашёлардан тайёрланиши лозим.
Хоналарда ва эвакуация йўлида осма шифтлар сирти ёнмайдиган ашёлардаги тайёрланиши керак.
5.26. Умумий йўлакларда, 5.9. бандда кўрсатилган бўйича, меъёрларда махсус эслаб ўтилган ҳоллар бундан мустасно, 2 метрдан паст баландликда деворлар сатҳида газ қувурлари ва ёнувчи суюқликлар қувур ўтказгичлари, шунингдек бириктирма шкафлар, коммуникация ва ёнғин жўмраклари учун шкафлардан ташқари, жиҳозлар жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
60 метрдан ортиқ узунликдаги умумий йўлакларни 2-турдаги ёнғинга қарши узунлиги давлат меъёрий ҳужжатлари билан аниқланадиган, лекин 60 метрдан ошмайдиган пойдеворлар билан участкаларга бўлиниши лозим.
эшик энининг ярмига, эшиклар бир томондан жойлаштирилган бўлса;
эшиклар эни масофасига эга бўлса, эшиклар икки томонидан жойлаштирилган бўлса, лекин бу талабнома ҳар қаватли бўлган йўлаклар (холлар) Ф1.3. синфдаги биноларда бўлганда ва ҳар бир хонадан зина катагига чиқиш йўли бўлганда бу қоида бўлиши шарт эмас.
1,2 м — Ф1 синфга мансуб хоналардан 15 дан кўп киши, бошқа синфга мансуб вазифавий ёнғинга хавфли хоналардан 50 дан ортиқ киши эвакуация қилиши мумкин бўлган умумий йўллар учун;
0,7 м — якка ишчи ўринларига жойлари учун;
1.0 м — ҳамма бошқа холларда.
Исталган вазиятда эвакуация йўлларини эни, унинг геометриясини ҳисобга олган ҳолда, одам ётган замбилни бемалол олиб ўтиш мумкин бўлиши керак.
5.28. Эвакуация йўлида полда 45 см дан кам бўлмаган баландлик ўзгаришига, эшик остоналари, бундан мустасно, йўл қўйилмайди. Баландлик ўзгарадиган жойда 3 тадан кам бўлмаган поғонали зина ёки қиялиги 16 дан ортиқ бўлмаган намдус назарда тутиши керак.
Зина баландлиги 15 см дан ортиқ бўлганда тутқичли тўсиқ кўзда тутиш лозим.
Эвакуация йўлларида айланма зиналар ва қўшимча зина олди пиллапоялари, ҳамда зина ва зина катагида турли эндаги ва баландликдаги поғоналар ўрнатишига йўл қўйилмайди.
Зина ва зина катаклари бўйича эвакуация
5.29. Эвакуация учун мўлжалланган зина, шу жумладан зина катаклари жойлашган зиналар эни ундан исталган эвакуация чиқиши жойи (эшик) энидан кам бўлмаслиги, лекин одатда:
а) 1,35 м дан — Ф1.1 синфга мансуб бино учун;
б) 1,2 м дан — биринчи қаватдан ташқари, исталган қаватда мавжуд одамлар сони 200 кишидан кўп бўлган бинолар учун;
в) 0,7 м дан — якка иш жойларига олиб борувчи зиналар учун;
г) 0,9 м дан — қолган ҳамма ҳоллар учун кам бўлмаслиги керак.
5.30. Эвакуация йўлларида зина қиялиги, одатда 1:1 дан ортиқ; поғона эни, одатда 25 см дан баландлиги эса 22 см дан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Якка ишчи ўринларига ўтиш жойлари учун зиналар қиялиги 2% гача кўпайтириш мумкин. Эгри чизиқли тантанавор зиналар тор қисмида поғоналар энини 22 см гача, фақат умумий иш ўринлари 15 кишидан кам бўлган хоналар (А ва Б тоифадаги Ф5) синфга мансуб хоналардан ташқари) олиб борувчи зиналар поғоналари эни 12 см гача камайтиришга йўл қўйилади.
Учинчи турдаги зиналар одатда К1 синфга мансуб, ёнғинбардошлик чегараси RЕI-30 дан кам бўлмаган деворларнинг туйнуксиз (ёруғлик тушиш бўшлиқларисиз) қисмида ёнмайдиган ашёлардан тайёрланиши лозим. Бу этажлар эвакуация чиқиш жойлари сатҳидан 1,2 м баландликда тўсиқли майдонларга эга бўлиши ва даража бўшлиғидан 1 м дан кам бўлмаган масофада жойлашиши лозим.
5.31. 3ина майдонлари эни, зинапоя энидан кам бўлмаслиги, кенгайтирилган эшикли лифтларга чиқиш олдида — зинапоя эни ва лифт эшиги энининг ярми йиғиндисидан, аммо 1,6 м дан кам бўлмаслиги бўлиши шарт. Тўғри зинапояларда ора майдончалар эни 1 м дан кам бўлмаслиги лозим.
Зина катагига чиқувчи эшиклар очиқ ҳолда зина майдонларини ва зина пояларни энини камайтирмаслиги керак.
5.32. Зина катакларида газ қувурлари ва ёнувчи суюқликлар қувур ўтказгичларини, тиркаш шкафларни, коммуникация ва ёнғин жўмраклари учун шкафлардан ташқари, электр кабеллари ва симлари (йўлаклар зина катакларни ёритиш учун электр ўтказгичлар бундан мустасно) исталган хоналарни жипслаштириб қуриш, юк лифтлари ва юк кўтаргичларидан чиқиш жойларини назарда тутиш, ҳамда девор сатҳида поғона ва зина майдончаси юзасидан 2,2 м гача баландликда, бўртиб чиқиб турувчи жиҳозлар жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Баландлиги 28 метрдаги бўлган биноларда одатий зина катакларида ахлат ўтказгичлар ва хоналарини ёритиш учун электр ўтказгичлар назарда тутишга йўл қўйилади.
Оддий зина катакларнинг ҳажмида фақат сақлаш хоналарни жойлаштиришга рухсат берилади.
Биринчи ёки ертўла қаватнинг зина катагининг остида иситиш, сув ўлчагич, электр асбобларни текшириш учун хоналарни жойлаштириш лозим.
5.33. Зина катакларидан тутун қопламайдиганларидан ташқари 1-қаватда пастга тушмайдиган иккидан кўп бўлмаган лифт жойлашишига рухсат этилади.
Тутун қопламайдиган зина катакларида биринчи қаватдан пастга тушмайдиган, лифт шахталарини тўсувчи қурилмалари ёнмайдиган ашёлардан бўлган, иккитадан кўп бўлмаган лифт жойлаштиришга йўл қўйилади.
Бинолар ташқарида жойлаштирилган лифт қудуқлари фақат ёнмайдиган конструкциялардан тўсувчи қурилмаларини ишлатиш мумкин ва уларнинг ёнғинга бардошлик чегараси меъёрий қоидаларга тенг бўлиши шарт эмас.
Тутун қопламайдиган зина катакларида фақат иситиш жиҳозлари жойлаштириш мумкин.
5.34. Зина катаклари бевосита ташқарига бино атрофидаги ҳудудга чиқиши керак. Зина катакларидан, шунингдек вестибюлга чиқиш мавжуд бўлса, у ҳолда вестибюл йўлаклари ва ёнидаги хоналардан 1-турдаги ёнғинга қарши пойдеворлар билан ажратилган бўлиши лозим.
Иккита зина катакларидан эвакуация чиқиш жойлар бўлганда ва улар умумий вестибюл томондан чиқиш жойи орқали бевосита ташқарига чиқиши лозим.
Н1-турдаги зина катаклари фақат, бевосита ташқарига чиқиш жойига эга бўлиш керак.
5.35. Зина катаклари Л2 турдаги зиналардан катаклар бундан мустасно, одатда, ташқи деворда, ҳар бир қаватда юзаси 1.2 м2 дан кам бўлмаган ёриқлик тушувчи бўшлиқларига эга бўлиши лозим.
Биноларда эвакуация учун мўлжалланган, 50% дан кўп бўлмаган ички зина катакларини ёруғлик тушувчи бўшлиқларсиз назарда тутилишига йўл қўйилади:
Ф2, Ф3 ва Ф4 синфга мансуб — Н2 тоифали ёки Н3 ёнғин чоғида ҳаво босими;
Ф5 синфга мансуб В тоифадаги баландлиги 28 м гача, Г ва Д тоифадагиларда бино баландлигидан қатъий назар, Н3 тоифадаги ёнғин чоғида ҳаво босими.
Л2 турдаги зина катаклари томёпмада 4 м2 дан кам бўлмаган ёруғлик тушувчи бўшлиқларга, зинапоялар оралиғида эни 0,7 м дан кам бўлмаган масофага ёки бинонинг бор баландлиги бўйича шарқий кесимида юзаси 2 м2 дан кам бўлмаган ёруғлик шахтасига эга бўлиши лозим.
5.36. Н2 ва Н3 туридаги зина катаклари тутунга қарши ҳимояси ҚМҚ 2.04.05-97 меъёрий ҳужжатларига биноан назарда тутилиши лозим.
Зарур бўлса Н2 турдаги зина катакларини 1-турдаги туйнуксиз ёнғинга қарши пойдеворлар билан баландлиги бўйича қисмларга бўлиш лозим, бунда қисмларга ўзаро ўтиш жойлари зина катаги ҳажмидан ташқарида бўлади.
Н2 турдаги зина катакларида ойналар очилмайдиган бўлиши лозим.
5.37. Н1 турдаги тутун қопламайдиган зина катакларига ташқи ҳаво минтақаси орқали олиб берувчи ўтиш жойининг тутун қопламаслиги унинг қурилмавий ва ҳажмий-режавий ечимлари билан таъминланиши лозим: бу ўтиш жойлари очиқ бўлиши лозим.
Бинонинг ташқари девори бошқа деворгача тарқалиши 135 градусдан кам бўлган ҳолда, яқин турадиган ташқари деворгача горизонтал масофаси ички бурчаккача 4 м дан кам бўлиши мумкин эмас ва бу масофа ташқари деворнинг устун миқдоригача камайтириш мумкин, лекин бу талабнома 135 градусли ички бурчакларда жойлаштирилган ўтишларга ва деворнинг устуни 1,2 м дан кўп бўлмаган ҳолда ўтиши зарур эмас.
Зина катаклари эшик бўшлиғи ва энг яқиндаги дераза орасидаги эни — 2 м дан кам бўлмаслиги лозим.
Бинонинг ички бурчакларида жойлашмаслиги керак ва 1,2 м дан кам бўлмаган энга ва 1,2 м баландликдаги тўсиққа эга бўлиши лозим; ташқи ҳаво минтақасида эшиклар орасидаги девор эни 1,2 м дан кам бўлмаслиги керак.
5.38. Л1 турдаги зина катаклари, баландлиги 28 м гача бўлган, ҳамма вазифавий ёнғинга хавфли синфга мансуб биноларда назарда тутилиши мумкин; бунда Ф5 синфга мансуб А ва Б тоифали биноларда, А ва Б тоифадаги хоналардаги қаватлар аро йўлакларга чиқиш жойлари доимий ҳаво босими танбур шлюз орқали кўзда тутилади.
5.39. Л2 турдаги зина катаклари I, II ва III ўтга чидамлик даражали биноларда ва конструктив ёнғин хавфли синфлари С0, С1 бўлган ҳолатда ундан ташқари Ф1, Ф2, Ф3 ва Ф4 функционал ёнғин хавфли бўйича ва баландлиги 9 м дан ошмаган бўлса жойлаштирилиши лозим.
Ёнғинда тепадаги ёруғлик тушунчаси автоматик равишда очиладиган бўлса, бинонинг баландлигини 12 м гача кўпайтириш мумкин, лекин бино Ф 1.3. синфида бўлиши шарт ва автоматик ёнғин сигнализацияси ёки ёнғин тўғрисида хабар берадиган асбобларнинг бўлиши лозим.
Фақат:
Ф2, Ф3, ва Ф4 синфдаги биноларда бу зиналар 50% кўп бўлиши мумкин эмас, қолганлардан ташқари деворларида ҳар бир қаватда ёритувчи ойналар бўлиши керак;
Ф1.3. синфдаги секцияли биноларда ҳар 4 м. баландликда жойлаштирилган хонада 5.20. банд бўйича авария чиқиш жойи назарда тутилиши лозим
5.40. Баландлиги 28 м дан ортиқроқ биноларда, ҳамда Ф5 синфга мансуб, А ва Б тоифадаги биноларда, одатда Н1 турдаги, тутун қопламайдиган зина катаклари назарда тутилиши керак.
Йўл қўйилади:
Ф 1.1, Ф 1.2 ,Ф 2, Ф 3 ва Ф 4 синфларга мансуб, йўлакли турли 50% ортиқ бўлмаган Н2 ёки Н3 турдаги зина катакларини назарда тутишга ва ёнғинда ҳавонинг босими бўлиши шарт;
Ф 1.3 синфдаги йўлак турдаги биноларда 50% кўп бўлмаган зина катаклари Н2 турдаги бўлиши лозим;
Ф5 синфга мансуб А ва Б тоифадаги биноларда табиий ёруғлик ва доимий ҳаво босимли Н2 ва Н3 зина катакларини назарда тутишга;
Ф5 синфга мансуб, В тоифадаги биноларда Н2 ёки Н3 ёнғин чоғида ҳаво босими зина катакларини назарда тутишга;
Ф5 синфга мансуб Г ва Д тоифадаги биноларда Н2 ёки Н3 ёнғин чоғида ҳаво босимли зина катаклари, ҳамда Л1 турдаги зина катакларини, уларни баландлиги бўйича ҳар 20 метрда ёнғинга қарши туйнуксиз пойдеворлар билан бўлинган ва зина катагининг бир қисмидан бошқасига, зина катаги ҳажмидаги ташқарида ўтиш жойи билан назарда тутишга.
5.41. Тутун қопламайдиган чина катакли биноларда умумий йўлакларни, вестибюлларни, холлар ва фойеларни тутунга қарши ҳимоясини назарда тутиш лозим.
5.42. I ва II даражали ёнғинбардош СО синфга мансуб биноларда, вестибюлдан иккинчи қаватгача 6.30 талабларини ҳисобга олган ҳолда, иккинчи турдаги зиналар назарда тутишга йўл қўйилади.
5.43. Баландлиги 28 м дан ортиқ бўлмаган, қурилмавий ёнғин хавфлилиги Ф1.2, Ф2, Ф3, Ф4 синфларга мансуб, I ва II ёнғинбардошлилик тоифасига ва СО қурилмавий ёнғин хавфлилиги синфга мансуб меъёрлар билан талаб этиладиган эвакуация зина катаклари мавжуд ва 6.31. талаблари риоя этилган биноларда 2 дан ортиқ қаватни бирлаштирувчи, 2 турга мансуб зиналар қўлланишга йўл қўйилади.
5.44. Эскалаторни 2-турдаги зиналар учун ўрнатилган талабларга мувофиқ назарда тутиш лозим.
6 ЁНҒИН ТАРҚАЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ
6.1. Ёнғин тарқалишининг олдини олишда ёниш майдони, кучайиши (жадаллашуви) ни ва давомийлигини чекловчи тадбирлар орқали эришилади. Уларга қуйидагилар киради:
ёнғиннинг хавфли омилларини хона, хоналараро, турли вазифавий ёнғин хавфлилигига мансуб хоналар гуруҳи, қаватлар ва секциялар, ёнғинли бўлинмалар, ҳамда бинолар аро бўйлаб тарқалишига тўсқинлик қилувчи қурилмавий ва ҳажмий-режавий ечимлар;
бинолар қурилмалари шу жумладан том, тарзлар ва пардозлаш ва қопламалари, хоналар ва эвакуация йўллари, юза қатламларида фойдаланиладиган қурилиш материалларининг ёнғинга хавфлилигини чеклаш;
хона ва биноларнинг технологик портлаш ёнғинга хавфлилиги пасайтириш;
бирламчи, шу жумладан автоматик ва ташиб келтирувчи ўт ўчириш воситаларни мавжудлиги;
сигнализация ва ёнғин ҳақида хабар бериш;
ёнғинда эвакуация тартибини бошқарма қилиш.
6.2. Биноларнинг ўт ўчириш қайси бўлган қисмлари (техник хоналар ва қаватлар, ертўла ва сопол қаватлар ва биноларнинг бошқа қисмлари)ни ёпиш майдони, жадаллашуви ва давомийлигини чеклашга қаратилган қўшимча воситалар билан жиҳозланиши лозим.
6.3. Ёнғин тарқалишини олдини олишга қаратилган тадбирлар самарадорлигини ёнғин бевосита ва билвосита зарарини чеклаш бўйича 4 бўлим талаблари асосидаги техник-иқтисодий ҳисоблар бўйича ҳисоблашга йўл қўйилади.
6.4. Турли вазифавий ёнғинга хавфлилик синфига мансуб, бино қисмлари ва хоналар ўзаро бир биридан меъёрланган ёнғинбардошлик чегарали ва қурилмавий ёнғинга хавфлилик синфига мансуб тўсувчи қурилмалар ёки ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратилган бўлиши лозим.
Бундай тўсувчи қурилмаларга ва ёнғинга қарши тўсиқлар турига, хоналарнинг вазифавий ёнғинга хавфлилиги, ёнғин юкининг катталиги, бинонинг ёнғинбардошлик даражаси ва қурилмавий ёнғин хавфлилиги синфига мансублиги ҳисобга олинган ҳолда талаблар қўйилади.
6.5. Бинода ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратилган турли вазифавий ёнғинга хавфлилигига эга қисмлар бўлса, бу қисмларнинг ҳар бири вазифавий ёнғин хавфига мувофиқ келувчи бинога қўйиладиган ёнғинга қарши, талабларга жавоб бериши лозим.
Бинонинг ёнғинга қарши ҳимоя тизимини танлашда, бутунлай бинонинг вазифавий ёнғинга хавфлилиги, бино қисмларининг турли вазифавий ёнғин хавфлилигида юқори бўлиши мумкинлигини олиш лозим.
6.6. Ф 5 синфларга мансуб биноларга А ва Б тоифадаги хоналар бу технологик талаблар билан йўл қўйилса, ташқи девор олдида, кўп қаватли биноларда эса, юқори қаватларда жойлаштириш лозим.
6.7. Ёритувчи ва пойпеш қаватларда ёнувчан газ ва суюқликлар ҳамда енгил алангаланувчи ашёлар, махсус эслатиб ўтиладиган ҳоллар бундан мустасно, ишлатиладиган ёки сақланадиган хоналар жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
6.8. Бинокорлик қурилмалари ёнғинни хуфия тарқалишига имкон бермаслиги лозим.
6.9. Бинокорлик қурилмалари маҳкамланиш тугунлари ёнғинбардошлиги, қурилманинг талаб этиладиган ўз ёнғинбардошлигидан кам бўлмаслиги керак.
6.10. Зал хоналарида полнинг нишаблигини ташкил этувчи қурилмалар 4 ва 5 жадвалларда қаватлараро ораёпмалар учун ўрнатилган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.
6.11. Меъёрланган ёнғинбардошлик ва ёнғинга хавфли тўсувчи қурилмаларни кабеллар ва қувур ўтказгичлар кесиб ўтиш тугунлари қурилмаларнинг ёнғин техникавий талаб этиладиган кўрсаткичларини пасайтирмаслиги керак.
6.12. Қурилмаларнинг очиқ сатҳига суркалган махсус ёнғин ҳимоя қоплама ва шимдиргичлар, қурилмаларни пардозлашга қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши шарт.
Бу қопламалар ва шимдиргичлар техникавий ҳужжатларида уларнинг ўзгариш даврийлиги ёки фойдаланиш шароитидан келиб чиқиб қайта тикланиши кўрсатилиши лозим.
Уларни даврий ўзгартириш ёки қайта тиклаш имкониятини истисно этувчи жойларда махсус ёнғин ҳимоя қопламалари ва шимдиргичлар қўлланилишига йўл қўйилмайди.
6.13. Ашёларнинг ёнғинга хавфлилигини камайтириш учун қўлланиладиган ёнғинга қарши воситаларни самарадорлиги 4-бўлимда бинокорлик қурилмаларини ёнғин-бардошлилик чегарасини аниқлаш учун ўрнатиладиган синов воситасида баҳоланилиши лозим.
Қурилмаларни ёнғинга хавфлилигини кўтариш учун қўлланиладиган ёнғинга қарши воситаларни самарадорлиги 4-бўлимда қурилиш қурилмаларини ёнғин бардошлик чегарасини аниқлаш учун ўрнатилган синов воситаси баҳоланилиши лозим.
Металл қурилмаларнинг юк кўтариш қобилияти аниқланаётганда ёнғинга қарши ҳимоя воситалари, ҳисобга олинмайдиган самарадорлигини статик юксиз 1,7 м дан кам бўлмаган ўлчовдаги баландликкача кичрайтирилган устунлар моделларини ёки 2,8 м. дан кам бўлмаган оралиқдаги тўсинлар моделларини таққослаш синовлари йўли билан баҳолашга йўл қўйилади.
6.14. Томёпма ва ораёпмалар ёнғинбардошлилик чегарасини ошириш учун қўлланиладиган осма шифтлар ёнғинга хавфлилиги бўйича бу томёпма ва ораёпмаларга қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.
Осма шифтли хоналардаги ёнғинга қарши пойдеворлар уларнинг юқорисидаги бўшлиқни бўлиб туриши керак.
Осма шифтлар юқорисидаги бўшлиқда ёнувчан газлар, чанг ҳаво аралашмаси, суюқликлар ва ашёлар ташишга мўлжалланган каналлар ва қувур ўтказгичлар ўрнатилишига йўл қўйилмайди. А ва Б тоифадаги хоналарда осма шифтлар назарда тутишга йўл қўйилмайди.
Ёнғинга қарши тўсиқлар томёпма ва ораёпмалар бўлган хоналарда уларнинг орасидаги бўш жойи бўлиши лозим.
6.15. Ёнғинга қарши тўсиқлар бинонинг тўсиб турувчи деворлар билан туташув жойида, шу жумладан, бинонинг шакли ўзгарадиган жойда, бу тўсиқлардан четлаб ўтиб, ёнғин тарқалмаслигини таъминловчи тадбирлар назарда тутилиши лозим.
6.16. Биноларни ёнғин бўлимларига ажратувчи, ёнғинга қарши деворлар, бинонинг бор бўйича кўтарилиши ва ёнғин ўчоғи томонида бино қурилмаси қулаб тушган чоғида, ёнма-ён жойлашган ёнғин бўлинмасига ёнғин тарқалмаслигини таъминлаши лозим.
6.17. Ёнғинга қарши деворлар пойдеворга ёки пойдевор тўсинларга тарқалиши, бинонинг бор бўйича кўтарилиши, ҳамма қурилмалар ва қаватларни кесиб ўтиши лозим.
Ёнғинга қарши деворлар таянчга ўрнатилган бўлса, таянч конструкцияларнинг ёнғинбардошлик чегараси деворларнинг ёнғинбардошлик чегарасидан паст бўлмаслиги керак.
Ёнғинга қарши деворлар бино ва иншоотнинг ёнмайдиган ашёлардан тайёрлаб, сўнг қурилмасига бевосита ўрнатишга йўл қўйилади.
6.18. Ёнғинга қарши деворлар томдан ташқарида кўтариб туриши лозим:
60 см. дан кам бўлмаган масофага, агар чордоқли ёки чордоқсиз томёпмаларининг бирон бир унсури ёнувчан ашёлардан тайёрланган бўлса Г3, Г4 гуруҳлар бўйича, том бундан мустасно;
30 см. дан кам бўлмаган масофага, агар чордоқли ёки чордоқсиз томёпма унсурлари қалин ёнувчан ашёлардан тайёрланган бўлса Г1, Г2 гуруҳлар бўйича, том бундан мустасно. Агар чордоқли ёки чордоқсиз томёпма ҳамма унсурлари ёнмайдиган ашёлардан (НГ) тайёрланган бўлса, ёнғинга қарши девор томдан кўтарилиб турмаслиги мумкин, том бундан мустасно.
6.19. Ташки деворлари ёнувчан ёки қийин ёнувчан ашёлардан Г3, Г4 гуруҳлар орқали фойдаланиб бунёд этилган бинолар ёнғинга қарши деворлари бу деворларни кесиб ўтиши ҳамда деворнинг ташқи сатҳидан 30 см. дан кам бўлмаган масофада бўртиб чиқиб туриши лозим.
Ташқи деворлари ёнмайдиган ашёлардан тасмасимон қилиб барпо этилса, ёнғинга қарши деворлар ойналарни бўлиб туриши лозим. Бунда ёнғинга қарши девор, девор сатҳидан ташқарига бўртиб чиқмаслиги мумкин.
6.191. Биноларнинг фасадлари, хоналари ва эвакуация йўлларида қуйидаги ёнувчанлик даражасига эга қурилиш материалларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди:
YO2-YO4 — баландлиги 28 м гача бўлган биноларнинг фасадларини пардозлаш ва қоплашда;
YO-YO4 — баландлиги 28 м ва ундан юқори бўлган биноларнинг фасадларини пардозлаш ва қоплашда;
YO1-YO4 — баландлигидан қатъий назар таълим ва тиббиёт ташкилотлари объектларининг фасадларини пардозлаш ҳамда қоплашда;
YO1-YO4 — барча биноларнинг (функционал вазифасидан қатъи назар) эвакуация йўллари, вестибюллари, зинапоя катаклари, лифт холлари, умумий йўлаклари, заллари ва фойелари ҳамда ертўла ва ярим ертўла (сокол) қаватлари хоналари, спорт иншоотлари трибуна остидаги хоналарнинг деворлари ва шифтларини пардозлашда, шунингдек осма шифтларини ўрнатишда.
6.20. Бинони ёнғин қисмларига ажратилишида, баландроқ ва кенгроқ бўлган қисм девор ёнғинга қарши бўлиши лозим. Ёнғинга қарши девор қисмида ёнғинбардошлиги меъёрлаштирилмайдиган дераза, эшик ва дарвозалар ўрнатилишига йўл қўйилади, туташган қисмларининг томидан тиклик бўйича 8 м. дан кам бўлмаган ва девордан уфқ бўйича 4 м. дан кам бўлмаган масофада.
6.21. Ёнғинга қарши деворларда шамоллатиш ва тутун ўтказиш каналлари ўрнатишга йўл қўйилади, қачонки улар ўрнатилган жойида ёнғинга қарши девор каналининг ҳар қайси томонида ёнғинбардошлик чегараси деворнинг меъёрлаштирилган қийматидан кам бўлмаган ҳолатда.
6.22. Ёнғинга қарши девор ёки ёнғинга қарши тўсиқларни бинонинг бир қисми бошқаси билан бурчак остида тутатиш жойида ўрнатишда, ташқи деворларда жойлашган бўшлиқлар энг яхши қирралари орасидаги масофа уфқ бўйича 4 метрдан кам бўлмасин, ёнғинга қарши толнинг деворга ёки тўсиққа бурчак остида туташувчи девор, гулқош ва чизиқлари 4 м. узунликда ёнмайдиган ашёлардан тайёрланиши зарур. Кўрсатилган бўшлиқлар орасидаги масофа 4 м. бўлганда, ёнғинга қарши 2-турдаги эшик ёки дераза билан тўлдириши лозим.
6.23. Ёнғин чоғида ёнғинга қарши тўсиқлардаги бўшлиқлар (дарчалар), одатда, ёпиқ бўлиши лозим.
Ёнғинга қарши деворларда деразалар очилмайдиган бўлиши керак. Эшиклар, дарвозалар, люклар, қопқоқчалар ўз-ўзидан ёпилиб қолиши учун мосламаларга ва зичлагичларга эга бўлиши керак. Очиқ ҳолда фойдаланилиши мумкин бўлган эшиклар, дарвозалар, люклар, қопқоқчалар ёнғинда уларни автоматик ёниб қолишини таъминлайдигани билан жиҳозланган бўлиши лозим.
6.24. Ёнғинга қарши тўсиқларда, лифт шахталари бундан мустасно, дарчалар умумий майдони улар майдонининг 25% дан ошмаслиги керак. Ёнғинга қарши тўсиқлар дарчалари тўлдиргичлари 4.14. талабларига ва мазкур бўлим талабларига жавоб бериши керак.
А ва Б тоифадаги бошқа тоифадаги хоналардан, йўлаклардан, зина катакларидан лифт хоналаридан ажратиб турувчи ёнғинга қарши тўсиқларда, меъёрий ҳужжатларига мувофиқ доимий ҳаво босими тамбур-шлюзлар ўрнатишга йўл қўйилмайди. Икки ва кўпроқ сонли хоналарга умумий тамбур-шлюз кўйилиши мумкин эмас.
6.25. А ва Б тоифадаги хоналарни бошқа хоналардан ёки эшиклар, дарвозалар, люклар ва қопқоқчалардан ажратиб турувчи ёнувчан қарши тўсиқларда тамбур-шлюз ўрнатиш имкони бўлмаса ва тоифадаги хоналарни бошқа хоналардан ажратиб турувчи ёнғинга қарши тўсиқларда, қўшни қаватларга ва хоналарга ёнғинни тарқалишини ва ёнувчан газлар, енгил алангаланувчи буғлар ва ёнувчан суюқликлар, чанглар, толаларни ўтиб портлаш хавфини келтириб чиқаришга қодир йўналиши олдини олиш бўйича мажмуавий тадбирлар назарда тутилиши лозим. Бу тадбирлар самарадорлиги асосланган бўлиши шарт.
Ёнғинга қарши эшик ёки дарвозалар билан ёпиб бўлмайдиган В, Г ва Д тоифадаги ёнма-ён хоналар билан алоқа қилиш учун, ёнғинга қарши тўсиқ бўшлиқ-дарчаларида автоматик ўт-ўчириш воситалари билан жиҳозланган очиқ тамбурлар назарда тутишга йўл қўйилади.
Бу тамбурларнинг тўсиб турувчи қурилмалари ёнғинга қарши бўлиши лозим.
6.26. Ёнғинга қарши тўсиқлар дарчалари тўлдиргичлари, одатда, ёнмайдиган ашёлардан тайёрланади.
Эшиклар, дарвозалар, люклар ва қопқоқчаларни 4 мм дан кам бўлмаган қалинликда ёнмайдиган ашёлар билан ҳимояланган, ёниш гуруҳи Г3 дан кам бўлмаган ашёлар қўллаш билан тайёрлашга йўл қўйилади.
Ёнувчан газлар, суюқлар ва ашёлар қўлланилмайдиган ва сақламайдиган ҳамда ёнувчан чанглар пайдо бўлувчи жараёнлар билан алоқадор бўлмаган хоналар томонидаги ёнғинга қарши тўсиқлардаги тамбур-шлюз, эшиклари, эшиклар дарвозалар ва люклар қалинлиги 4 мм дан кам бўлмаган ва бўшлиқсиз ёниш гуруҳи Г3 ашёлардан тайёрланишига йўл қўйилади.
6.27. 1-тоифадаги ёнғинга қарши деворлар ва ораёпмаларни, ёнувчан газлар, чанг-ҳаво аралашмаси, суюқликлар, мода ва ашёларни ташиш учун каналлар. шахталар ва қувур ўтказгичларни ўтишига йўл қўйилмайди.
Юқорида кўрсатилганлардан фарқланувчи муҳитни ташиш учун каналлар, шахталар ва қувур ўтказгичлар бундай ёнғинга қарши тўсиқларни кесиб ўтиш жойида, каналлар, шахталар ва қувур ўтказгичлар бўйича ёниш маҳсулотларини тарқалишини бартараф этувчи автоматик мосламалар назарда тутилиши лозим.
6.28. Лифт шахталари (5.33 да кўрсатилганлардан ташқари) ва лифтларнинг машина бўлинмалари хоналари (томда жойлашганларидан ташқари), хамда коммуникациялар ўтказиш учун каналлар, шахталар, тахмончалар тўсувчи қурилмалари 1-турдаги ёнғинга қарши пойдеворлар ва 3-турдаги ораёпмаларга қўйиладиган талаблар мувофиқ бўлиши керак.
Юқорида кўрсатилган лифт шахталари тўсиқларда ёнғинга қарши эшиклар ўрнатиш имконияти бўлмаса, 1-турдаги ёнғинга қарши пойдеворли ва 3-турдаги ораёпмали тамбурлар ёки холлар ёки ёнғин чоғида лифт шахталари эшикларни автоматик равишда ёниб қуювчи экран назарда тутилиши лозим.
Бундай жараёнлар ёнмайдиган ашёлардан тайёрланиши ва уларнинг ёнғинбардошлик чегараси ЕI 45 дан кам бўлмаслиги зарур.
Чиқиш жойида ёнғин чоғида ҳаво босими тамбур-шлюзга эга бўлмаган, тутун қопламайдиган зина катакли биноларда тахталарида автоматик тутунга қарши ҳимоя назарда тутиш лозим.
Ахлат ўтказгичлар тақаси ёнмайдиган ашёлардан тайёрланиши лозим.
6.29. Технология талаблари бўйича биноларда ҳамма синфлар ичида, лекин Ф1.3. — да эмас, ертўла ва цокол қаватлар биринчи қават билан алоқа бўлганда зиналар ўрнатиши шарт. Бу зиналар эвакуация вақтида ҳисобга олиш керак эмас, фақат 5.9. да кўрсатилган бўлмаса.
Бу зиналар ёнғинга қарши тўсиқлар 1-турдаги ва тамбур-шлюз ёрдамида ажратилиши лозим. Агар цокол ва ертўла хоналарда ёнғинга хавфли моддалар ёки ашёлар сақланадиган бўлса, тамбур-шлюзда керакли ҳаво босими бўлиши шарт.
Ф5 синфдаги биноларда зиналар ертўладаги ёки цокол хоналардан Г ва Д категорияли бўлган ҳолда, тепадаги кўрсатилган ажратиш тўсиқлар ишлатиши зарур эмас.
6.30. Вестибюлдан иккинчи қаватга олиб борувчи 2-турдаги зина ўрнатилса, вестибюл йўлаклардан ва ёнма-ён хоналардан 1-турдаги ёнғинга қарши пойдеворлар билан ажратилган бўлиши лозим.
6.31. 5.43-да тутилган 2-турдаги зина жойлашган хона, унга туташувчи йўлаклардан ва бошқа хоналардан 1-турдаги ёнғинга қарши пойдевор билан ажратилиши лозим. Иккинчи турдаги зина жойлашган вақтда ёнғинга қарши пойдевор билан ажрамаслигига йўл қўйилади:
бинода бутунлай автоматик ўт ўчириш ўрнатилса;
бинонинг баландлиги 9 метрдан ва қаватнинг майдони 300 кв.м. дан кўп бўлмаган ҳолда.
6.32. Ертўла ва цокол қаватда лифт рўпарасида ёнғин чоғида ҳаво босими 1-турдаги тамбур-шлюз ўрнатиши назарда тутилиши лозим.
Агар цокол ва ертўла хоналарда ёнғинга хавфли моддалар ёки ашёлар сақланадиган бўлса, тамбур-шлюзда ёнғин пайдо бўлганда керакли ҳаво босими бўлиши шарт.
6.33. Бино ва ёнғин бўлинмаларини ўлчамларини, ҳамда бинолар орасидаги масофани тўплашда, уларнинг ёнғинга бардошлигидан, қурилмавий ва вазифавий ёнғинга хавфлилигидан келиб чиқади, ёнғин юки қатталигидан, ҳамда ёнғинга қарши қўлланилаётган ҳимоя воситаларини самарадорлигини, ўт ўчириш хизмати қарши қўлланилаётган ҳимоя воситаларини самарадорлигини, ўт ўчириш хизмати мавжудлиги ва олислигини уларнинг қуролланганлигини, ёнғиннинг эҳтимоли иқтисодий ва экологик оқибатларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш лозим.
6.34. Фойдаланиш жараёнида ёнғинга қарши ҳимоя муҳандислик воситаларнинг ишга яроқлилиги таъминланиши лозим.
6.35. Автоматик ўт ўчиришни ва ёнғин сигнализациясини давлат меъёрий ҳужжатларига мувофиқ равишда назарда тутиш керак.
7. ЎТ ЎЧИРИШ ВА ҚУТҚАРУВ ИШЛАРИ
7.1. Эҳтимолли ёнғинни ўчириш ва қутқарув ишларини олиб бориш, қурилмавий, ҳажмий-режавий, муҳандислик-техникавий ва ташкилий тадбирлар орқали таъминланади:
Уларга куйидагилар киради:
а) вазифавий ўтиш йўллари ва олиб келувчи йўллар билан бирга ўт ўчириш техникаси ўтиши учун ва олиб келувчи йўллар ёки махсус йўллар жиҳозланиши;
б) ташқи ёнғин зиналари жиҳозланиши ва ўт ўчириш бўлинмалари ходимларини ва ўт ўчириш техникасини бино қаватларига ва томига олиб чиқишининг бошқа усуллари билан таъминлаш, шу жумладан ўт ўчириш бўлинмаларини ташиш режасига эга портлар ўрнатилиши;
в) ёнғинга қарши сув ўтказгичлар, шу жумладан хўжалик сув ўтказгичлари билан бирга ёки махсусини ўрнатиш, зарур бўлса қувурлардан ва ёнғин сиғимлари (резервуарлар) ўрнатиш;
д) зарур ҳолларда биноларни одамларни якка ёки оммавий тартибда қутқариш воситалари билан жиҳозлаш;
е) аҳоли яшаш манзилгоҳи ёки объект ҳудудида уларнинг ҳаракат доирасида жойлашган объектдаги ўт ўчириш шароитига мувофиқ ёнғин техникаси билан таъминланган зарур сонига эга шахсий ёнғиндан сақлаш бўлинмасини жойлаштириш.
Бу тадбирларни танлаш биноларнинг ёнғинга бардошлик даражаси қурилмавий ва вазифавий ёнғин хавфсизлиги синфига мансублигига боғлиқ.
7.2. Асосий ва махсус ўт ўчириш маҳсулотлари учун ўтиш йўлларини, давлат меъёрий ҳужжатлари талабларига мувофиқ равишда назарда тутиш лозим.
7.3. Том карнизи ёки ташқи девор тепасигача (пойдевор), баландлиги 10 м. ва ортиқ учун томга зина катакларидан бевосита ёки чордоқ орқали иситилувчи ундан мустасно, ҳамда 3 турдаги зиналар бўйича ёки ташқи ўт ўчириш зиналари бўйича чиқиш жойлари назарда тутилиши лозим.
Томга чиқиш жойлари сони ва уларнинг жойланишини бинонинг вазифавий ёнғинга хавфлилиги ва ўлчамларидан келиб чиқиб назарда тутилиш лозим, лекин 1 чиқиш жойидан кам эмас:
чордоқли томёпмавий бино узунлиги ҳар бир тўлиқ ва нотўлиқ 100 м., чордоқсиз томёпмавий Ф1, Ф2, Ф3 ва Ф4 синфга мансуб бинолар учун, бино томининг ҳар бир тўлиқ ва нотўлиқ 1000 кв.м майдонига 1 дан кам бўлмаган чиқиш жойи;
ёнғинга қарши зиналар бўйича 200 м дан сўнг Ф5 синфга мансуб бинолар айланаси бўйича.
Назарда тутилишига йўл қўйилмайди:
агар бинонинг эни 150 м. дан ошмаса бош тарзига қарама-қарши томонда ёнғинга қарши сув ўтказгич линияси мавжуд бўлса бинонинг бош тарзида ўт ўчириш зиналарни;
том ёпмаси 100 м. дан ёпмайдиган бир қаватли бинолар томига чиқиш жойини.
7.4. Бино чордоқларида томга ўлчамлари 0,6х0,8 м. дан кам бўлмаган эшиклар, люклар ёки деразалар орқали доимий зиналар билан жиҳозланган жойлари назарда тутилиши лозим, лекин Ф1.4. синфидаги бинолардан ташқари.
Том ёки чордоққа зина катакларидан чиқиш жойлари, чиқиш олдида майдончаси бор, зинапоялар бўйича, ўлчамлари 0,75х1,5 м. дан кам бўлмаган 2 турдаги ёнғинга қарши эшиклар орқали назарда тутилиши керак.
Баландлиги 15 м. гача бўлган Ф1, Ф2, Ф3 ва Ф4 синфга мансуб биноларда чордоқ ёки томга зина катакларида 0,6х0,8 м. ўлчамли 2 турдаги ёнғинга қарши ток орқали, маҳкамланган пўлат нарвонлар бўйича чиқиш жойлари жиҳозланишига йўл қўйилади.
7.5. Техник қаватларда, шу жумладан техник тоқ хоналарда ва техник чордоқларда ўтиш жойлари баландлиги 1,8 м дан кам бўлмаслиги, чордоқларда бутун бино бўйлаб — 1,6 м. дан кам бўлмаслиги лозим. Бу ўтиш жойлари эни 1,2 м. дан кам бўлмаслиги керак. Айрим буюклардан ортиқ бўлмаган масофада ўтиш баландлигини 1,2 м. гача энини эса 0,3 м гача камайтиришга йўл қўйилади.
7.7. Томнинг баландлиги 1 м. дан ортиқ ўзгариш жойида (шу жумладан томга нур-аэрацион фонарларни кўтариш учун) одатда ёнғин зиналари кўзда тутилиши керак.
Том баландлиги 10 м. дан ортиқ ўзгарса агар томнинг ҳар бир 100 кв.м. дан ортиқ майдон участкаси 7.3. талабларига жавоб берадиган томга хусусий чиқиш жойига эга бўлса, ёки 7.3 бўйича аниқланадиган томнинг пастки участкаси 10 м. дан ошмаса, ёнғин зиналари назарда тутилмайди.
7.8. 10 м. дан то 20 м. гача баландликка кўтарилиши учун ва томнинг баландлиги 1 м. дан то 20 м. гача ўзгариш жойида П1 турдаги ёнғин зиналари 20 м. дан баландроққа кўтариш учун ва баландлик 20 м. дан ортиқ ўзгарувчи жойларда П2 турдаги зиналар кўлланиши лозим.
Ёнғин зиналари ёнмайдиган ашёлардан тайёрланиши, деразадан 1 м. дан якинроқка жойлашмаслиги ва улардан ўт ўчирувчи бўлинмалар фойдаланишга ҳисобланган бўлиши керак.
7.9. Зинапоялар орасида ва зинапоя тўсиғи тутгичлари орасида, режада соф этиш 75 мм. дан кам бўлмаган тирқиш қолдирилиши лозим.
7.10. Баландлиги 5 м. дан ортиқ Ф1.1. синфга мансуб биноларнинг ҳар бир ёнғин бўлинмасида баландлиги 28 м. дан ортиқ ҳамма вазифани ёнғинга хавфлилик синфига мансуб биноларда, тўсувчи қурилмалари RЕI120 ёнғинга бардошлик чегарасига эга ёнғинга қарши тўсиқлар талабларига жавоб берувчи, Е60 ёнғин бардошлик чегарасига эга ёнғинга қарши эшикли шахталарда жойлашган «ўт ўчириш бўлинмаларни ташиши» режимига эга лифтлар назарда тутилиши лозим.
7.11. Том нишоблиги 12% гача бўлган, баландлиги пештоққача ёки ташқи девор юқорисига 10 дан ортиқ биноларда, ҳамда том нишоббошлиги 12% дан ортиқ, баландлиги пештоққача 7 м. дан ортиқ биноларда ГОСТ 257722 га мувофиқ томда мувофиқ тўсиқ назарда тутилиши лозим.
Бино баландлигидан қатъий назар, шу стандарт талабларига мувофиқ, фойдаланиладиган иссиқ томларда, балконларда, лоджияларда ташқи галереяларда, очиқ ташқи зиналарда, зинапояларда ва майдончаларда тўсиқ назарда тутилиши лозим.
7.12. Ўт ўчириш депосини, давлат меъёрий ҳужжатлари тартибларига мувофиқ ҳудудларда жойлаштириш керак.
7.13. Ўт ўчириш сув ўтказгичини ва бошқа доимий ўт ўчириш воситаларини биноларнинг ёнғин бардошлик даражаси, қурилмавий ва вазифавий ёнғинга хавфлигидан, вақтинчалик ёнғин юкини катталиги ва ёнғин портлаш хавфлигидан келиб чиқиб назарда тутиш керак.
7.14. Биноларнинг ёнғинга қарши сув таъминоти тизимига ўт ўчирувчи бўлинмалар ва уларнинг жиҳозлари учун доимий етишиш имконияти таъминланган бўлиши лозим.