Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
буйруғи
ШНҚ 2.08.01-24 «Турар жой объектларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 25 сентябрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 293]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сон «Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги, 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 апрелдаги 231-сон «Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.08.01-24 «Турар жой объектларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
4. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир в.б. Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 14 август,
01/2-57-сон
Келишилди:
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Б. ЮСУПАЛИЕВ
2024 йил 9 август
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
2024 йил 9 август
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
2024 йил 25 июль
Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2024 йил 26 июль
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х. УМАРОВА
2024 йил 27 июнь
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. АБДУХАКИМОВ
2024 йил 15 июль
Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
2024 йил 25 июль
Сув хўжалиги вазири Ш. ХАМРАЕВ
2024 йил 31 июль
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ
2024 йил 2 август
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 14 августдаги 01/2-57-сон буйруғига
1-ИЛОВА
ШНҚ 2.08.01-24 «Турар жой объектларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) баландлиги 50 m ва 16 қаватдан ошмаган (16-қават ҳам киради) турар жой объектларини лойиҳалаш ва реконструкция қилишга оид талабларни белгилайди.
Ушбу ШНҚнинг талаблари ногиронлиги бўлган болалар интернат уйлари, жойлаштириш воситалари, кўчма (кўчириб юриладиган) биноларни лойиҳалашга нисбатан татбиқ этилмайди.
1-боб. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур ШНҚда қуйидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар келтирилган:
ШНҚ 1.03.03-23 «Қурилиш объектларини лойиҳалаштириш»;
ШНҚ 2.01.01-22 «Лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотлар»;
ШНҚ 2.01.02-04 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги»;
ҚМҚ 2.01.03-19 «Сейсмик ҳудудларда қурилиш»;
ШНҚ 2.01.04-18 «Қурилиш иссиқлик техникаси»;
ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш»;
ШНҚ 2.01.07-21 «Юкламалар ва таъсирлар»;
ШНҚ 2.01.08-24 «Шовқиндан ҳимоя»;
ШНҚ 2.01.09-24 «Қазилма ишлари олиб борилган ва чўкувчан грунтли ҳудудларда бино ва иншоотларни лойиҳалаш»;
ШНҚ 2.01.18-24 «Бинолар ва иншоотларни иситиш, шамоллатиш ва кондициялаштириш учун энергия сарфи нормалари»;
ШНҚ 2.02.01-24 «Бино ва иншоотларнинг заминлари»;
ШНҚ 2.03.01-24 «Бетон ва темир-бетон конструкциялар»;
ШНҚ 2.03.05-23 «Пўлат конструкциялар. Лойиҳалаш талаблари»;
ШНҚ 2.03.07-21 «Тош ва арматураланган тошли конструкциялар»;
ШНҚ 2.03.10-24 «Томлар ва том қопламалари»;
ШНҚ 2.03.13-24 «Поллар»;
ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш»;
ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш»;
ШНҚ 2.04.08-22 «Газ таъминоти. Лойиҳалаш талаблари»;
ШНҚ 2.04.09-21 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси тизими. Лойиҳалаш талаблари»;
ШНҚ 2.04.15-23 «Фотоэлектрик станциялар (тизимлар)»;
ШНҚ 2.04.16-23 «Қуёш сув иситиш қурилмалари»;
ШНҚ 2.04.17-24 «Турар жой объектлари, жамоат бинолари ва иншоотларининг электр жиҳозлари»;
ШНҚ 2.04.18-22 «Шаҳарлар ва қишлоқларда аҳоли яшайдиган жойларни ташқи ёритиш»;
ШНҚ 2.04.20-22 «Турар жой объектлари ва жамоат биноларининг муҳандислик ускуналари учун коммуникация ва диспетчерлаш тизимлари. Лойиҳалаш талаблари»;
ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш»;
ШНҚ 2.07.02-24 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш»;
ШНҚ 2.07.05-19 «Яшил қурилиш. Турар жой ва жамоат бинолари. Яшаш муҳитининг барқарорлигини баҳолаш рейтинг тизими»;
ШНҚ 2.08.02-23 «Жамоат бинолари ва иншоотлари»;
ШНҚ 2.01.06-25 «Сейсмик ҳудудларда баланд биноларни лойиҳалаш»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ШНҚ 2.05.07-24 «Автотураргоҳлар»;
ШНҚ 2.04.13-24 «Қозонхоналар»;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 апрелдаги 01/2-13-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 398, 22.04.2026 й.) асосан ўттиз иккинчи ва ўттиз учинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
СанҚваН 0339-16 «Ўзбекистоннинг аҳоли яшайдиган ҳудудларини режалаштириш ва қуришдаги санитария қоидалари ва нормалари»;
СанҚваН 0102-25 «Турар жой объектларини лойиҳалаштириш ва қуришга доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари»;
СанҚваН 0019-21 «Радиотехник иншоотларни жойлаштириш ва улардан фойдаланишга қўйиладиган гигиеник талаблар»;
СанҚваН 0008-20 «Турар жойларда, жамоат биноларида, аҳоли яшаш ҳудудларида ва дам олиш зоналарида рухсат этилган шовқин даражасининг санитария қоидалари ва меъёрлари»;
ГОСТ 27751-2014 Қурилиш конструкциялари ва асосларнинг ишончлилиги. Асосий қоидалар (расмий манба: Надёжность строительных конструкций и оснований. Основные положения);
ГОСТ 34058-2021 Бино ва иншоотларнинг ички муҳандислик тармоқлари. Маиший кондиционерлаш тармоқларининг парланиш ва компрессор-конденсатор блокларини монтаж қилиш ва ишга тушириш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш. Ишларни бажариш қоидалари ва назорати (расмий манба: Инженерные сети зданий и сооружений внутренние. Монтаж и пусковая наладка, техническое обслуживание и ремонт испарительных и компрессорноконденсаторных блоков бытовых систем кондиционирования. Правила и контроль выполнения работ);
ГОСТ 5746-2015 Йўловчи ташувчи лифтлар. Асосий кўрсаткичлари ва ўлчамлари (расмий манба: Лифты пассажирские. Основные параметры и размеры);
ГОСТ 28911-2015 Лифтлар. Бошқариш қурилмалари, сигнализация ва қўшимча мосламалар (расмий манба: Лифты. Устройства управления, сигнализации и дополнительные приспособления);
ГОСТ Р 56926-2016 Турар жой бинолари учун турли хилдаги дераза ва балкон конструкциялари. Умумий техник талаблар (расмий манба: Конструкции оконные и балконные различного функционального назначения для жилых зданий. Общие технические условия);
ГОСТ 23166-2021 Дераза ва балкон конструкциялари. Шаффоф тўсувчи. Умумий техник шартлар (расмий манба: Конструкции оконные и балконные. Светопрозрачные ограждающие. Общие технические условия);
ГОСТ 30826-2014 Кўп қатламли ойналар. Техник шартлар (расмий манба: Стекло многослойное. Технические условия);
ГОСТ 31462-2011 Ҳимояловчи дераза блоклари. Умумий техник талаблар (расмий манба: Блоки оконные защитные. Общие технические условия);
ГОСТ 33984.1-2023 Лифтлар. Одамларни ёки одамлар ва юкларни ташиш учун мўлжалланган лифтлар. Қурилмаси ва ўрнатилишига қўйиладиган умумий хавфсизлик талаблари (расмий манба: Лифты. Лифты для транспортирования людей или людей и грузов. Общие требования безопасности к устройству и установке);
ГОСТ 34305-2017 Йўловчилар лифтлари. Ўт ўчирувчилар учун лифтлар (расмий манба: Лифты пассажирские. Лифты для пожарных).
(1-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
2-боб. Атамалар ва таърифлар
2. Ушбу ШНҚда қуйидаги атама ва таърифлардан фойдаланилган:
турар жой объектлари — одамлар яшаши учун мўлжалланган бинолар, доимий яшаш учун уй-жойлар (хонадонлар), шунингдек вақтинча яшаш учун ётоқхоналар, меҳмонхоналар, мактаб-интернатлар, қариялар уйлари;
жойлаштириш воситалари — меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйлари, санаторийлар ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектлар, шунингдек жойлаштириш воситаси сифатида тунаш учун жиҳозланган ер усти транспорти;
кўп квартирали уй — кўп квартирали уйга туташ ер участкасига ёхуд бундай уйдаги умумий фойдаланиладиган жойларга мустақил чиқиш йўлакларига эга бўлган икки ва ундан ортиқ квартиралар мажмуидир;
реконструкция қилиш — асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларни (юкламаларни, хоналарнинг режалаштирилишини, бинонинг қурилиш ҳажмини ва умумий майдонини, муҳандислик жиҳатдан жиҳозланишини) ўзгартириш билан боғлиқ қурилиш ишлари ва ташкилий-техник тадбирлар мажмуи;
вентиляция канали — бинодаги хоналар вентиляцияси учун мўлжалланган, бинони баландлигига тенг, горизонтал бўшлиқ;
веранда — бинонинг асосий ҳажмига ёпиштириб қурилган ойнаванд ёзги хона;
ертўла қавати — хоналар полини сатҳи текисланган ер сатҳидан пастлиги хона баландлигининг ярмидан кўп бўлган қават;
ёзги хона — йилнинг иссиқ (илиқ) даврида, дам олиш ва хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган очиқ (яримочиқ) ёки ойнаванд иситилмайдиган хона;
лоджия — уч томондан девор билан ўралган, ташқи томондан очиқ ёки ойнаванд, бино ҳажмига эга ботиқ ёзги бино;
мансарда қавати (мансарда) — чордоқ бўшлиғида жойлаштириладиган қават;
стилобат — бинонинг поғонали ярим ертўласининг юқори қисми ёки бир нечта биноларни боғлайдиган умумий ярим ертўла;
тахмонсимон ошхона — квартиранинг яшаш ёки ёрдамчи хоналари билан туташ жойлашган, электр плита (электр печлари), идиш-товоқ ювгич ҳамда механик ёки табиий ҳаракатланувчи ҳаво сўргичлари билан жиҳозланган, овқат тайёрлаш ҳудуди;
чордоқ — том қопламаси ва юқори қават ёпмаси орасидаги бўшлиқ;
ярим ертўла (цоколь) қавати — хоналар полининг сатҳи, текисланган ер сатҳидан пастлиги хона баландлигини ярмидан кўп бўлмаган қават;
ҳовли — маиший ва хўжалик мақсадларида фойдаланиладиган, уйга туташган очиқ майдон.
3-боб. Умумий қоидалар
3. Турар жой объектларини лойиҳалаш ва реконструкция қилиш ушбу ШНҚ асосида амалга оширилиши лозим.
4. Турар жой объектларини лойиҳалашда санитария-гигиена, ёнғинга қарши ва функционал-типологик талаблар, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаётий фаолияти шароитлари, зилзилабардошлик, микроиқлим қулайлиги, энергия тежамкорлик ва энергия самарадорликни таъминлаш талаблари, замонавий муҳандислик жиҳозларини қўллаш талаблари комплекс ҳолда ҳисобга олиниши керак.
5. Турар жой объектларини аҳоли пунктлари ҳудудларида жойлаштириш, улар билан бошқа бино ва иншоотлар орасидаги масофа, ер участкаларининг ўлчамлари ШНҚ 2.01.02-04, ШНҚ 2.07.01-23 ва СанҚваН 0339-16ларга мувофиқ бўлиши керак.
6. Биноларнинг қаватлилиги, узунлиги ва композицион-тарҳий ечимлари ушбу ШНҚ ҳамда ШНҚ 2.01.02-04, ҚМҚ 2.01.03-19ларига асосан аниқланиши лозим.
7. Кўп квартирали уйларнинг қаватлар сони, яшаш ва умумий майдонлари, қурилиш ҳажмини ҳисоблаш ушбу ШНҚнинг 1-иловасида келтирилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларни жойлаштириш учун ихтисослаштирилган кўп квартирали ҳамда интернат уйлар ШНҚ 2.07.02-24 га мувофиқ лойиҳаланиши лозим.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Турар жой объектларини лойиҳалашда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бино олдидаги ҳудудда ҳамда бинога кириш гуруҳининг хоналари, эшик олди майдончаси, вестибюль, зинапояга олиб борувчи йўлак, лифтга кириш майдончасида эркин ҳаракатланишлари учун ШНҚ 2.07.02-24га мувофиқ шарт-шароитлар таъминланиши лозим.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Турар жой объектларини лойиҳалашда қуйидаги муҳандислик жиҳозлари ва тизимларини ўрнатиш ҳисобга олиниши зарур:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ичимлик суви, ёнғинга қарши ва иссиқ сув таъминоти, оқова сувларни оқизиш тизимлари ҳамда тарновларни ШНҚ 2.04.01-22 га мувофиқ;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
иситиш ва вентиляция, тутундан муҳофаза қилиш ШНҚ 2.04.05-22 га асосан;
муҳандислик ускуналари учун коммуникация ва диспетчерлаш тизимларини ШНҚ 2.04.20-22 га мувофиқ;
электр ёритиш, куч электр ускуналари, телефонлаштириш, телевизор антенналари ва овозли сигнализация, шунингдек ёнғин сигнализацияси ва эвакуацияни бошқариш тизими, ёнғин бўлинмалари ва одамларни қутқарув воситаларини ташиш учун лифтлар;
кўп квартирали уйларнинг томларида эшиттиришларни биргаликда қабул қилиш антенналарининг устунлари;
ёмғир сувларини йиғиш ва улардан маиший эҳтиёжларда фойдаланиш тизимлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўп қаватли турар жойларда оқова, ёмғир ва техник сувлардан яшил ҳудудларни суғоришда фойдаланиш тизимлари.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сон буйруғига (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) асосан тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
11. Барча турдаги турар жой объектларига кирувчи электр кабеллари уч фазали қилиб лойиҳаланиши, бунда улар нейтрал ва ерланиш ўтказгичнинг кесими фазалар ўтказгичларининг кесимига тенг бўлиши лозим.
Турар жой объектларига кирувчи магистрал кабеллар ва фазалар орасидаги кучланиш бир хил тақсимланиши (220 ±10%) ҳамда уларга узатилаётган кучланиш 380 V бўлиши (А-В-С-N ва PE) лозим.
12. «Яшил» турар жой объектларини лойиҳалашни ШНҚ 2.07.05-19га мувофиқ амалга ошириш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Турар жой объектларини табиий ва сунъий ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 ҳамда ШНҚ 2.01.04-18 талабларига мувофиқ бажарилиши керак.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Турар жой объектлари учун йўл қўйиладиган шовқин даражаси ШНҚ 2.01.08-24 талабларига ҳамда ушбу ШНҚнинг 8-иловасидаги кўрсаткичлар бўйича қабул қилиниши лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
4-боб. Кўп квартирали уйлар
1-§. Асосий талаблар
15. Кўп квартирали уйларнинг ҳажмий-тарҳий ечимлари ушбу ШНҚ талаблари ҳамда ижтимоий-демографик талаблари асосида лойиҳалаш топшириғи билан белгиланиши керак.
16. Кўп квартирали уйларнинг композицион-тарҳий (ҳажмий-тарҳий) ечимлари энергия тежамкорлик ва энергия самарадорлик тамойилларини ҳисобга олиши, яшаш учун қулай шароитларни, кўкаламзорлаштирилган ёндош майдонлар билан боғлиқликни таъминлаши лозим.
Кўп квартирали уйларнинг ҳовли ҳудудида ҳаво айланиши учун иморатлар бўлмаган майдонлар, икки ёқлама очиқ пиёда ва автомобил ўтиш йўлакларини лойиҳалашга йўл қўйилади. Бунда, ҳовлилар транзит йўллардан ажратилган бўлиши керак.
17. Аҳолиси жуда зич бўлган шаҳар қурилиши учун кам қаватли уй-жойларни ўзаро боғлиқ турар жой гуруҳлари кўринишида лойиҳалаш, ушбу ШНҚ ҳамда ШНҚ 2.07.01-23 талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим. Бунда, очиқ ҳовлиларнинг юзаси 3 хонали квартира учун — 30 m2, 6 хонали квартиралар учун — 60 m2 дан кам бўлмаслиги керак.
18. Кўп квартирали уйларнинг 1-қаватлардаги квартиралардан тегишли ер участкаларига чиқиш жойларини 20 — 50 m2 бўлган ўлчамларда лойиҳалашга йўл қўйилади.
19. Транспорт ҳаракати серқатнов бўлган магистрал ҳамда катта кўчалар бўйлаб жойлаштириладиган турар жой объектларининг яшаш хоналари ва ёзги хоналарини ободонлаштирилган ҳовлилар томонга қаратиб лойиҳалаш лозим.
20. Магистрал ва катта кўчаларнинг қатнов қисмидан кўп квартирали уйларгача бўлган масофа, уйларнинг ҳудудларидаги болалар ўйин ва спорт майдончаларини, пиёдалар ва автомобил йўллари ҳамда кўкаламзорлаштириладиган зоналарни ШНҚ 2.07.01-23га мувофиқ лойиҳалаш лозим.
21. Ҳовли майдончалари ёритилган, автотураргоҳлардан тўсилган бўлиши лозим.
22. Дарахтларни электр узатиш тармоқларининг устунларидан ҳамда ерости коммуникацияларидан 2 метр узоқликдан ўтказиш зарур.
23. Кўп квартирали уйларнинг ҳовлисидаги спорт ва ўйин майдончалари қўшни ҳудуднинг чегарасидан, шунингдек ҳудуддаги йўллар ва тўхташ жойларидан камида 3 метр масофада жойлаштирилиши керак.
24. Кўп квартирали уйлар ҳудудидаги автотураргоҳлар ШНҚ 2.07.01-23 талабларига мувофиқ лойиҳаланиши керак.
Кўп квартирали уйлар таркибидаги жамоат хоналарига ташриф буюрувчилар учун автомобилларнинг тўхташ жойлари бинода яшовчилар учун ажратилган тўхташ жойидан алоҳида жойлаштирилган бўлиши лозим.
25. Кўп квартирали уйларнинг ерости қаватида автотураргоҳлар лойиҳаланганда, квартираларни заҳарли газлардан ҳимоя қилиш учун қуйидаги чоралар кўрилиши лозим:
автотураргоҳнинг кириш (чиқиш) жойларини яшаш хоналарининг деразалари томонида жойлаштирмаслик;
кириш жойлари устига соябонлар ўрнатиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Автотураргоҳларни лойиҳалашда автомобиллар туриш жойларининг камида 5 фоизи электромобиллар учун, 2,5-3 фоизи ШНҚ 2.07.02-24га мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларнинг автомобиллари учун ажратилган бўлиши керак.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
27. Велосипедларни сақлаш жойларини қуйидаги усуллар билан ташкил этишга йўл қўйилади:
велосипеднинг рамаси ва иккала ғилдираги маҳкамлаб қўйилиши мумкин бўлган қурилмалар ўрнатиш;
тўлиқ ёпиқ ва қулфланадиган велосипедлар қутиси.
28. Квартираларнинг магистрал кўчалар томонидаги яшаш хоналарига шовқиндан ҳимояловчи махсус конструкцияли деразалар лойиҳаланиши керак.
29. Магистрал кўчаларга қаратилган кўп квартирали уйларнинг фасадига кондиционерларнинг агрегатларини ўрнатишда конструктив ечимлар ҳисобига уларнинг ташқаридан кўринмаслигини таъминлаш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Совутиш ва иситиш қурилмаларининг жиҳозлари (сплит) ушбу ШНҚнинг 9-иловасига мувофиқ ўрнатилиши лозим.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сон буйруғига (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
30. Кўп квартирали уйларнинг ягона архитектуравий қиёфасини сақлаб қолиш учун балкон ва лоджияларни лойиҳавий ҳажмлардан чиқмаган ҳолда деразалар ўрнатишга йўл қўйилади. Бунда, деразаларнинг очиладиган қисми камида 0,7х1,5 m бўлиши керак.
31. Кўп квартирали уйларни магистрал кўчаларнинг салбий таъсиридан ҳимоялашни экранлар, жалюзилар, қалин ўсадиган маҳаллий шароитларга мос ҳимояловчи ўсимликлар ҳисобига амалга ошириш керак.
32. Кўп квартирали уйларнинг юқори қаватида ходимлар сони 5 тадан ошмаган офисларни жойлаштиришга йўл қўйилади. Бунда, қаватнинг зинапоя катагига ўтишни тамбур орқали лойиҳалаштирилиши лозим.
2-§. Квартиралар
33. Кўп квартирали уйларнинг квартиралари қуйидаги тарҳий элементлардан таркиб топган бўлиши керак:
яшаш хоналари;
ёрдамчи хоналар (ошхона, даҳлиз, ваннахона, ҳожатхона (ёки бирлаштирилган санузел), хўжалик хонаси ёки девор ичига қурилган хўжалик шкафлари.
Ёзги хоналарни (айвонлар) қуришга йўл қўйилади.
34. Квартираларнинг минимал майдони қуйидаги 1-жадвалга мувофиқ бўлиши лозим.

1-жадвал

Квартиралардаги хоналар сони

1

2

3

4

5

6

Квартира майдони*, m2

28

48

64

80

96

114

* Квартираларнинг нормалаётган майдони (ёзги хоналар ва иситилмайдиган хўжалик хоналарисиз) яшаш ва ёрдамчи хоналарни ўз ичига олади.
Изоҳ. Жадвалда келтирилган рақамлар, шаҳар ва қишлоқ жойлардаги «ижтимоий» квартирали турар жойларнинг барча турларига тааллуқлидир.
35. Квартиралар яшаш хоналарининг майдонлари қуйидаги ўлчамлардан кам бўлмаслиги керак:
бир хонали квартиралардаги хона — 14 m2;
икки ва ундан ортиқ хонали квартиралардаги умумий хона (меҳмонхона) — 16 m2;
ётоқхоналар — 8 m2 (икки киши учун — 12 m2);
ошхона — 6 m2, икки ва ундан ортиқ хонали — 8 m2;
даҳлиз, йўлак — 4 m2;
санитария-хонаси (ваннахона ва ҳожатхона) — 4.
Бир хонали квартиралар учун ошхоналар ёки тахмонсимон ошхоналарни камида 5 m2, шунингдек мансарда қаватидаги ётоқхонани эса 7 m2 (квартирадаги умумий хонанинг майдони 16 m2 дан кам бўлмаган ҳолда) лойиҳалашга йўл қўйилади.
I-иқлимий қурилиш зонаси шароитида ётоқхона майдони бир киши учун — 9 m2, икки киши учун эса 14 m2 дан кам бўлмаслиги керак.
36. Квартираларнинг яшаш ва ёрдамчи хоналари ўлчамлари жиҳозлар зарурий тўплами ва эргономика талабларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Ётоқхонанинг эни 2,4 m дан, умумий хонанинг эни эса 3 m дан кам бўлмаслиги керак.
Турар жой объектларида маҳаллий иситиш тизимидан фойдаланилганда, иситиш тизими қурилмаси (котёл) учун майдон камида 5 m2 бўлиши ҳамда у алоҳида хонада жойлаштирилиши лозим.
37. Яшаш майдонининг ҳисобий кўрсаткичлари таъминланганлик даражасини, ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларни, қурилишни ресурс билан таъминланганлигини ҳисобга олган холда, лойиҳалаш топшириғи билан белгиланади, бироқ бир киши ҳисобига 16 m2 кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун эса учун 23 m2 дан кам бўлмаслиги керак.
38. Яшаш хоналари ва ошхоналарнинг баландлиги полдан шифтгача камида 2,7 m бўлиши лозим.
Ёрдамчи хоналар баландлиги камида 2,4 m бўлишига йўл қўйилади.
39. Ошхонанинг эни жиҳозлар бир томонда жойлашганда 1,7 m дан, икки томонида жойлашганда эса 2,2 m дан кам бўлмаслиги лозим.
40. Даҳлизнинг эни 1,4 m дан, квартиранинг яшаш хоналарига олиб борадиган ички йўлаклари — 1,1 m дан, ёрдамчи хоналарга олиб борадиган йўлаклар эса 0,9 m дан кам бўлмаслиги керак.
41. Ёзги хоналар, қаватлардаги квартираларга ёндош ҳовлилар (террасалар) лойиҳалаш топшириғи билан белгиланишига йўл қўйилади.
Фавқулодда вазиятларда эвакуация чиқишлари билан қўшилган ёзги хоналар мазкур ШНҚнинг 341-бандига мувофиқ лойиҳаланиши керак.
42. Квартираларнинг санитария-гигиена хоналари ушбу ШНҚнинг 248-банди бўйича санитария-гигиена жиҳозлари билан жиҳозланганлик талабларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланиши лозим.
43. Ҳожатхоналар қўл ювиш анжомлари билан лойиҳаланиши, уларнинг эни 1,6 m дан, бирлаштирилган санузелларнинг эни эса 2,2 m дан кам бўлмаслиги керак.
44. Бирлаштирилган санузеллар бир хонали квартираларда, шунингдек қўл ювиш анжомли ҳожатхоналар лойиҳаланганда ёки ётоқхоналар ичкарисига ҳожатхоналар бирлаштирилган квартираларда қўлланилишига йўл қўйилади.
45. Кир ювиш машиналари учун ваннахона ёки бирлаштирилган санузелларда, 0,45х0,75 m ҳисобида жой лойиҳаланиши лозим.
46. Ўриндиқли аравачадаги ногиронлиги бўлган шахслар ётоқхонасидан ташқари, ошхона ва яшаш хоналаридан ҳожатхоналарга бевосита киришга йўл қўйилмайди.
47. Квартираларда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
яшаш хоналари ва ошхоналар устига ҳожатхоналар ва ҳаммомларни жойлаштиришга (икки қаватли квартиралар бундан мустасно).
жиҳозлар ва қувурўтказгичларни бевосита квартираларни ажратадиган деворларга, яшаш хоналарининг пардеворларига ўрнатишга.
48. Санузелларда ҳаво айланиши учун у ердаги эшикнинг пастки қисмида панжара ёки баландлиги 3 mm очиқ жой лойиҳаланиши керак.
3-§. Хўжалик хоналари
49. Кўп квартирали уйларнинг биринчи ёки ярим ертўла (цоколь) қаватида тозалаш анжомларини сақлаш учун қўл ювгич ўрнатилган хўжалик хоналари, шунингдек бинода яшовчилар учун (техник қават бундан мустасно) алоҳида хўжалик хоналарини лойиҳалашга йўл қўйилади.
50. Хўжалик хоналарини лойиҳалашда қаватдан чиқиш жойлари ёнғин хавфсизлиги ҳамда ушбу ШНҚнинг 92-93-бандлари талабларини ҳисобга олиш лозим.
4-§. Нотурар жой қаватларига қўйиладиган талаблар
51. Янги қуриладиган кўп квартирали уйларнинг пастки қаватларида савдо-маиший хизмат кўрсатишга мўлжалланган хоналар, офисларни жойлаштиришга йўл қўйилади.
52. Жамоат хоналари жойлашган қаватнинг баландлиги ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ бўлиши лозим.
Жамоат хоналарини лойиҳалашда, уйнинг яшаш муҳитини бузиши мумкин бўлган ёмон таъсирлардан ҳимоя чоралари ушбу ШНҚга мувофиқ таъминланиши керак.
53. Кўп квартирали уйларнинг ички туташтириб қурилган хоналарини, шунингдек ертўлаларни лойиҳалаш, реконструкция қилиш ва фойдаланишда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 648-сон қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари инобатга олиниши лозим.
54. Кўп квартирали уйларда ҳамда унинг томи ва конструкцияларида жамоат аҳамиятига эга бўлган бинога хизмат кўрсатишга мўлжалланмаган, ўзидан зарарли моддалар ажратувчи, шовқин ва вибрация ҳосил қилувчи, ёмон таъсир кўрсатувчи нурланиш манбаи бўлган ва СанҚваН 0019-21 талабларига мувофиқ бўлмаган қурилмаларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди (ушбу ШНҚга мувофиқ бундай биноларда жойлаштириладиган штатли ускуна бундан мустасно).
55. Яшашга мўлжалланган хоналар, техник қаватлар ва чордоқларда кўчма ёки радиоалоқа база станциялари ҳамда бошқа радиоузатувчи қурилмаларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
56. Яшашга мўлжалланмаган жамоат ва хизмат кўрсатиш хоналарида ШНҚ 2.04.09-21 ва ШНҚ 2.08.02-23 талабларига мувофиқ ёнғин сигнализацияси ҳамда ёнғин автоматикаси тизимлари бўлиши керак.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сон буйруғига (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
57. Синтетик буюмлар (гуллар, гиламлар) дўконлари кўп квартирали уйларнинг оловбардошлик чегараси REI 150 бўлган яхлит деворларига туташган хоналарда жойлаштиришга йўл қўйилади.
58. Лойиҳаланаётган 5 ва ундан ортиқ қаватли уйларнинг ички туташган хоналарида кам сиғимли (1-2 гуруҳ) мактабгача таълим ташкилотларидан ташқарига алоҳида чиқиш йўли лойиҳалашга йўл қўйилади.
59. Кўп квартирали уйларни реконструкция қилишда уйнинг биринчи қаватида кичик савдо-маиший хона, офислар ушбу ШНҚ талабларига риоя қилган ҳолда лойиҳалашга йўл қўйилади.
60. Мавжуд кўп квартирали уйларнинг техник ертўлалари, ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватларида маиший хизмат кўрсатиш корхоналарини жойлаштиришга йўл қўйилади.
61. Ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватларда жойлашган хоналарнинг девор ва шифтлари юза қопламаси учун ёнмайдиган материаллар қўлланилиши лозим (ҳожатхоналар, гигиена кабиналари, душ хоналар, бассейнлар, қуруқ ҳаммомлар, сув билан даволовчи хоналар бундан мустасно).
62. Кўп квартирали уйларнинг ертўла қаватларида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
ертўлада яшаш хоналари мақсадида лойиҳалаштиришга;
баландлиги 2,2 метрдан паст бўлган ертўлаларни фойдаланишга берилишига;
63. Янги қурилаётган кўп квартирали уйларнинг ярим ертўла (цоколь) қаватларида қуйидаги шартлар бажарилган ҳолларда яшаш хоналарини жойлаштиришга йўл қўйилади:
ерости сувлари ер сатҳидан 3 m ва ундан пастда бўлган ҳудудларда;
ярим ертўла (цоколь) қаватининг камида 1/3 қисми ер сатҳидан юқорида лойиҳалаштирилганда;
ярим ертўла (цоколь) қавати хоналарининг полдан шифтгача бўлган баландлиги 2,7 m дан кам бўлмаганда;
ярим ертўла (цоколь) дан ўтувчи горизонтал муҳандислик тизимлар (тармоқлар) яшаш хоналарини инобатга олган ҳолда жойлаштирилганда;
ярим ертўла хоналарининг ташқи деворлари ва полларининг иссиқлик ҳимояси ҳамда сувдан ҳимоялаш (гидроизоляция) таъминланганда;
ярим ертўлаларда (цоколь) умумий фойдаланишдаги алоҳида техник хоналар лойиҳалаштирилганда;
ярим ертўла (цоколь) турар жой қисмидаги ювиниш ва ҳожатхона жойлашуви лойиҳа ҳужжатларида тепа қаватлар билан бир хил бўлганда;
ярим ертўла (цоколь) турар жой қисмидан умумий фойдаланишдаги оқова сувларни оқизиш тармоқларини ораёпма қисмидан горизонтал равишда ўтказилмаган ва муҳандислик тармоқларини девор ичига жойлаштирилмаган ҳолда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
СанҚваН 0102-25 талаблари бажарилганда;
(63-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
яшаш хоналаридан тўғридан-тўғри ташқарига чиқувчи деразалар ўрнатилганда;
табиий ёруғлик ва инсоляция даражасининг 22 февралдан 22 октябргача бўлган даврда 2 h дан (соат) кам бўлмаган даражаси таъминланганда;
ҳавонинг яхши айланиши (механик вентиляцияси) таъминланганда;
ярим ертўла (цоколь) қаватидаги ошхона ва санитария хоналари канализация тизими бинонинг умумий канализация тизими сатҳидан юқори жойлашганда ҳамда қайтарувчи клапан билан жиҳозланганда;
таом тайёрлаш учун электр плиталардан фойдаланилганда;
табиий ва суюлтирилган газларда, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларда ҳамда портлаб ёниш хавфига эга бўлган бошқа моддалар ва материалларда ишлайдиган қурилма ва асбоб-ускуналар бўлмаганда.
64. Кўп квартирали уйларнинг ярим ертўла (цоколь) қаватида квартиралар жойлаштирилганда қуйидаги эвакуация талаблари таъминланиши лозим:
кириш эшиклари ташқи томонга очилиши ҳамда ёнғин хавфи вужудга келганда одамларни эвакуация қилиш учун камида иккита тўғридан-тўғри ташқарига чиқувчи жойлар бўлиши;
хонадонлар фақатгина йўлак турида лойиҳалаштирилиши ҳамда квартирадан эвакуация чиқиш жойига биттадан кўп бўлмаган бурилиш орқали етиб борилишини таъминланиши;
хонадоннинг чиқиш эшигидан энг узоқда жойлашган эвакуация чиқиш жойигача бўлган масофа 12 метрдан ошмаслиги;
бинонинг юқори қаватлари билан ярим ертўла (цоколь) қаватлари зина катаклари тўғридан-тўғри боғланмаслиги;
ҳар бир хонадондан ўлчамлари 0,8 х 1,2 m дан кам бўлмаган авария чиқиш жойлари билан таъминланиши;
авария чиқиш жойлари одамларни қутқаришга тўсқинлик қилувчи воситалар билан тўсилмаслиги (металл панжара ва бошқа турдаги тўсиқлар).
65. Ярим ертўла (цоколь) қаватида жойлашган квартираларнинг фойдали ва яшаш майдонлари лойиҳаларда 0,5 коэффициент билан ҳисобга олинади.
66. Кўп квартирали уйларда жойлашган жамоат хоналари квартираларнинг хоналаридан 1-турдаги ёнғинга қарши пардеворлар ва 3-турдаги бўшлиқларсиз ора ёпма билан, I даражали оловбардошликка эга биноларда 2-тур ора ёпма билан ажратилиши керак.
67. Жамоат хоналарини (яшовчиларга мўлжалланган махсус жамоат хоналари бундан мустасно) бинонинг турар жой қисмидан ажратилган алоҳида кириш ва чиқишлари бўлиши керак.
68. Умумий майдони 300 m2 дан катта бўлмаган ва ишчилар сони 15 тагача бўлган биринчи ва ярим ертўла (цоколь) қаватда жойлашган жамоат хоналаридан битта эвакуация чиқиш жойи бўлишига йўл қўйилади.
69. Ички ва ички туташтириб қурилган хизмат кўрсатиш корхоналарига квартираларга кириш томондан юк туширишга йўл қуйилмайди.
70. Юк тушириш учун бинонинг деразалари бўлмаган ён томонида алоҳида жой белгиланиши керак.
71. Ички ва ички туташтириб қурилган савдо майдони 200 m2 дан ортиқ бўлган савдо марказлари, дўконлар учун туннел орқали ерости юк тушириш жойи ажратилиши лозим.
72. Ички қурилган, майдони 150 m2 гача бўлган жамоат хоналарига юк тушириш жойи лойиҳаланмасликка йўл қўйилади.
73. Ертўла қаватида жойлашган ва муҳандислик жиҳозларини жойлаштириш ва коммуникацияларни ўтказишга мўлжалланган хоналар бошқа хоналардан ёнғинга қарши пардеворлар билан ажратилиши керак.
74. Техник ертўланинг ҳар бир пардевор ва ички деворида, ёнғинга қарши тўсиқлардан ташқари шифт остида ҳар бирининг юзаси 0,02 m2 дан кам бўлмаган туйнуклар бўлиши лозим.
75. Ички ва ички туташтириб қурилган жамоат хоналарининг бинонинг яшаш қисмидан ўтадиган муҳандислик тармоқлари ёки яшаш қисмининг ички қурилган хоналаридан ўтадиган коммуникациялар (сув ва иситиш металл трубалар бундан мустасно) ёнғинга қарши пардеворлар билан тўсилган алоҳида шахталардан ўтказилиши керак.
76. Техник ертўлаларнинг пол сатҳидан ора ёпма остигача бўлган баландлиги — 1,8 m дан, маҳаллий (хусусий) иссиқлик пунктларининг баландлиги эса 2,2 m дан кам бўлмаслиги лозим.
77. Чордоқлар, техник чордоқларнинг бино узунлиги бўйлаб охиригача баландлиги 1,6 m дан, эни 1,2 m дан кам бўлмаган икки томони очиқ бўлган ўтиш йўлаги лойиҳаланиши керак.
78. Узунлиги 2 m дан ошмайдиган алоҳида ҳудудларда ўтиш йўлагининг баландлигини 1,2 m, энини 0,9 m гача камайтиришга йўл қўйилади.
79. Техник ертўла, ярим ертўла (цоколь) ва ертўла қаватларида бинонинг узунлиги бўйлаб охиригача баландлиги 1,8 m дан кам бўлмаган икки томони очиқ ўтиш жойи лойиҳаланиши керак.
Узунлиги 1 m дан ошмаган айрим ҳудудларда ўтиш баландлигини 1,6 m гача камайтиришга йўл қўйилади.
80. Йирик панелли биноларнинг ертўла ва техник ертўласидаги кўндаланг деворларда баландлиги 1,6 m бўлган туйнуклар лойиҳалашга йўл қўйилади, бунда остонанинг баландлиги 0,3 m дан ошмаслиги лозим.
81. Вентиляцияси мавжуд бўлмаган ертўла ва техник ертўлаларнинг ташқи деворларида умумий юзаси пол юзасининг 1/400 дан кам бўлмаган, бино периметри бўйича ташқи деворларда бир хил баландликда жойлашган ҳаво айланиши учун тешиклар қолдирилиши керак.
Битта тешикнинг юзаси 0,05 m2 дан кам бўлмаслиги лозим.
82. Секцияли бўлмаган кўп квартирали уйларда техник, ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватлар ва чордоқлар 1-тур ёнғинга қарши пардеворлар билан, юзаси 500 m2 дан ошмаган бўлмаларга, секцияли биноларда эса секцияларга ажратилиши керак.
83. Ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватларининг ҳар бир бўлма ёки секциясида ўлчамлари 0,9х1,2 m бўлган, камида иккита дераза (люк) бўлиши лозим.
84. Ҳар бир зинапоя катагидан чордоққа чиқиш жойи ҳамда унинг ҳар бир секциясидан томга чиқиш жойи бўлиши лозим.
85. Техник қават ва чордоқларда ёнғинга қарши пардеворлардаги эшиклар зич ёпиладиган ҳамда ёнмайдиган материалдан ишланган бўлиши керак.
86. Бинонинг ўрта қисмида жойлашган техник қават ва техник чордоқлардан ШНҚ 2.01.02-04га мувофиқ иккита чиқиш жойи лойиҳаланиши керак.
Мазкур қаватларга умумий зинапоя катаклари орқали киришга йўл қўйилади.
87. Оловбардошлик даражаси II бўлган 5 қаватли (5-қават ҳам киради) биноларнинг ҳамда оловбардошлик даражаси III ва IV бўлган биноларнинг ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватидаги хўжалик хонаси орасидаги пардеворларнинг оловбардошлик ва олов тарқалишининг нормаланмайдиган чегараларида лойиҳалаштиришга йўл қўйилади.
88. Ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватда техник йўлакни бошқа қолган хоналардан ажратиб турадиган пардеворлар I тур оловбардошлик даражасига эга бўлиши керак.
89. Ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватларидан чиқишни ШНҚ 2.01.02-04га мувофиқ лойиҳалаш керак.
Ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватлардан чиқишлар эвакуация учун мўлжалланган бўлганда, у бевосита ташқарига чиқиши керак.
Биринчи қаватдаги турар жой қисмини чиқиш жойидан 1-турдаги ёнғинга қарши пардевор билан ажратилиши, ташқарига алоҳида чиқиш йўлаги бўлганда эса турар жой қисмининг зинапоя катагидан чиқиш жойи бўлишига йўл қўйилади.
90. Ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватларда, ёнувчан газ ва суюқликлар (сув резервуарлари) ҳамда енгил алангаланувчи материаллар қўлланадиган ёки сақланадиган хоналарни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
91. Янги қурилаётган кўп квартирали уйларнинг ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватларида бинода яшайдиганлар учун хўжалик хоналари ушбу ШНҚ ҳамда ШНҚ 2.08.02-23га мувофиқ лойиҳалаштирилиши, бунда уйнинг муҳандислик коммуникацияларига хизмат кўрсатиш қулай бўлиши зарур.
92. Кўп квартирали уйнинг ёнғин хавфсизлиги ва санитария-гигиена ҳолатларининг (ифлослантириш, ҳидлар, шовқин) ёмонлашувига олиб келадиган хоналарни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Бунда, хоналарга турар жойга кирадиган томонидан кириш жойларни ташкил этишга йўл қўйилмайди.
Кириш ва чиқишлар ушбу ШНҚнинг 89-бандига мувофиқ бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
93. Янги қурилаётган биноларнинг ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватларида ушбу ШНҚ, ШНҚ 2.05.07-24га мувофиқ автотураргоҳларни лойиҳалашга йўл қўйилади.
(93-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 апрелдаги 01/2-13-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 398, 22.04.2026 й.) таҳририда)
94. Автотураргоҳлар жойлашган қават юқориги қаватдан 1-турдаги ёнғинга қарши ораёпма билан ажратилиши, бунда бинодаги яшаш хоналари ва ички қурилган болалар ва даволаш-соғломлаштириш хоналари автотураргоҳларнинг бевосита устида жойлашмаслиги керак.
95. Ички қурилган автотураргоҳларнинг баландлиги 2,7 m кам бўлмаслиги лозим.
96. Кўп квартирали уйларда квартираларнинг хоналаридан ички туташтириб қурилган хоналарга қаратилган деразалар бўлганда, ички туташтирилган қисм томи юқори жойлашган яшаш хоналарининг полидан юқори бўлмаслиги, томнинг асосий биносидан 3 m дан ортиқ масофага чиқарилишига йўл қўйилмайди.
97. Ички туташтирилган қисмнинг том конструкциялари мазкур ШНҚнинг 163-банди талабларига мувофиқ бўлиши керак.
5-боб. Ётоқхоналар
98. Ўқувчилар, талабалар, докторантларни вақтинча яшаши учун ётоқхоналар қуйидаги 2-жадвалдаги кўрсаткичларга мувофиқ лойиҳаланиши лозим.
99. Яшаш хоналари ушбу ШНҚнинг 2-жадвалида келтирилган майдон кўрсаткичлари билан 3 кишигача яшаши ҳисобидан лойиҳаланиши лозим.
100. Хоналар биридан бирига ўтилмайдиган бўлиши ва эни 2,2 m дан кам бўлмаслиги керак.
101. Бир кишилик хонанинг юзаси 8 m2 дан, Iа ва Iг иқлимий қурилиш зоналарида — 9 m2 дан кам бўлмаслиги зарур.
102. Битта болали ота-оналарнинг вақтинча яшаши учун мўлжалланган хонанинг юзаси 20 m2 дан кам бўлмаслиги лозим.
103. Яшаш хоналарининг ёрдамчи хоналари (даҳлиз, душли ҳожатхона, ошхона ёки тахмонсимон ошхона) яшаш гуруҳига жамланиши керак.
104. Санитария-гигиена жиҳозлари мазкур ШНҚнинг 248-бандини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланиши керак.
105. Уч ва ундан ортиқ кишига мўлжалланган яшаш гуруҳларида юз-қўл ювгичли ҳожатхона ва душ, 2 кишилик яшаш гуруҳларида бирлаштирилган санузел лойиҳаланиши лозим.
106. Қаватда умумий санузел бўлган ҳолда, аёллар санузелида биде, унитаз, қўл ювгич билан жиҳозланган бўлиши ҳамда юзаси 3 m2 бўлган шахсий гигиена хонаси ажратилиши керак.

2-жадвал

Ётоқхоналар тури

Бинолар сиғими, ўрин

1 яшовчига яшаш майдони, m2/киши

Сиғими, ўрин

хонада

яшаш гуруҳида*

I — профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун

100 — 600

6-7

(Iа ва Iг иқлим зоналарида — 8)

2-3

4 — 12

(20 гача мумкин)

IIа — олий таълим ташкилоти талабалари учун

100 — 1000

4,5 — 6

(Iа ва Iг иқлим зоналарида — 9)

2 — 6 (4 — 8)

4 — 8

(10 — 12 гача мумкин)

IIб — олий таълим ташкилоти докторантлари, ишчи ва хизматчилар учун

100 — 1000

7 — 8

(Iа ва Iг иқлим зоналарида — 9)

1-2 (3)

2 — 6

(8 — 10 гача мумкин)

* Яшаш гуруҳи — яшаш хоналари ва ёрдамчи хоналар (даҳлиз, ҳожатхона, ошхоналар)ни ўз ичига олади.
Изоҳ. Ётоқхоналар ва яшаш гуруҳлари сиғими лойиҳалаш топшириғида маҳаллий шароитларга кўра белгиланади.
Оқова сувларни оқизиш тизими бўлмаган ҳудудларда ётоқхоналар сиғими 50 ўриндан ошмаслиги керак.
107. Барча турдаги ётоқхоналарнинг биринчи қаватида лойиҳалаш топшириғи бўйича ўриндиқли аравачалардаги ногиронлиги бўлган шахслар учун яшаш гуруҳлари ажратилиши лозим.
Ўриндиқли аравачадаги ногиронлиги бўлган шахс учун яшаш хонаси 14 m2 дан, 2 кишига — 18 m2 дан кам бўлмаслиги керак.
108. Барча турдаги ётоқхоналарнинг (I тури бундан мустасно) яшаш гуруҳларида майдони камида 5 m2, яшовчилар сони 7 ва ундан ортиқ бўлса — 1 кишига 0,9 m2 ҳисобидан ошхона ва тахмонсимон ошхоналар лойиҳаланиши лозим.
Яшовчилар сони 25 тагача бўлганда умумий ошхона бўлишига йўл қўйилади.
109. Ўқув биносининг ошхонасида овқатланиш ташкил қилинган профессионал таълим ташкилотлари талабаларига мўлжалланган ётоқхоналарда ошхона ўрнига яшаш гуруҳига 5 m2 юзага эга бўлган тахмонсимон ошхона лойиҳаланиши керак.
110. Профессионал таълим ташкилотлари талабалари учун I-тур ётоқхоналарда 50 кишилик яшаш гуруҳларининг хоналарни қуйидаги таркибда лойиҳалаш лозим:
тарбиячи хонаси — 8 m2;
дам олиш хонаси — 30 m2;
ўқув машғулотлари хонаси — 30 m2;
кийим ювиш, қуритиш ва дазмоллаш хонаси — 8 m2;
тахмонсимон ошхона — 5 m2.
Хоналарнинг жами майдони 1 кишига 1,6 m2 ҳисобидан қабул қилиниши керак.
Лойиҳалаш топшириғи бўйича иш кийими ва пойабзалини сақлаш учун қўшимча 8 — 10 m2 майдонга эга хона лойиҳаланишига йўл қўйилади.
Ҳар бир яшаш гуруҳи учун иккита эвакуация чиқиши кўзда тутилиши керак. Санитария узеллари ва душ хоналарини биринчи қаватда жойлаштириш лозим.
111. Ёлғиз кишилар учун ётоқхоналарда ёзги хоналар ҳар бир қаватда (тахминан 1 яшовчига 1 m2 ҳисобидан) жойлаштирилиши керак.
112. Кичик оилалар учун ётоқхоналарда ёзги хоналар яшаш гуруҳлари таркибида 1 яшовчига 2 m2 ҳисобидан, бироқ 5 m2 дан кам бўлмаган ҳолда лойиҳаланиши керак.
113. Жамоат, дам олиш хоналари, ўқув машғулотлари ва оммавий тадбирлар учун тиббиёт пункти, изоляторлар бинонинг ер устки қаватларида жойлашиши керак.
Ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватларда ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ кир сақлаш, спорт анжомлари, омборлар, таъмирлаш устахоналари, хўжалик ва техник ҳамда жамоат хоналарини жойлаштиришга йўл қўйилади.
114. Ётоқхоналардаги маданий-маиший, хўжалик ва ёрдамчи хоналар таркиби ва майдонлари ушбу ШНҚнинг 3-жадвали бўйича солиштирма ҳисобий кўрсаткичларни (1 кишига m2) ва 2-иловасидаги кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш топшириғига кўра белгиланишига йўл қўйилади.

3-жадвал

Турар жой тури

Майдон, 1 кишига m2,

50

100

200

300 — 500

600 — 800

Ётоқхона:

ўқувчилар учун

2,6

2,5

2,5

2,5

2,5

талабалар учун

2,5

2,4

2,4

2,4

2,4

аспирантлар учун

2,6

2,5

2,5

2,5

2,3

ишчи ва хизматчилар

2,3

2,2

2,2

2,0

1,8

кичик оилалар ётоқхонаси

1,5

1,3

1,2

1,1

-

Изоҳлар:
1. Олий таълим ва профессионал таълим ташкилотлари ётоқхоналарининг жамоат хоналари майдонининг таркибида яшаш гуруҳининг жамоат хоналари ва бутун бинодаги жамоат хоналарининг майдони ҳисобга олинган.
2. Болали оилалар вақтинча яшайдиган ётоқхоналарда ва вестибюлда аравачаларни сақлаш ва болаларни қисқа муддат бўлишлари учун хона (санитария хоналари билан камида 15 m2) лойиҳалашга йўл қўйилади.
6-боб. Қария ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларига қўйиладиган талаблар
115. Интернат уйларнинг сиғимини лойиҳалаш топшириғи бўйича аниқлашга йўл қўйилади.
116. Янги қуриладиган интернат уйларнинг яшаш ва жамоат хоналарининг полдан шифтгача бўлган минимал баландлиги 2,7 m дан, асосий йўлакларнинг баландлиги 2,6 m дан кам бўлмаслиги лозим.
117. Икки ва ундан ортиқ қаватли интернат уйларда ГОСТ 5746-2015га мувофиқ лифтлар лойиҳаланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
118. Интернат уйлардаги ҳар хил мақсадлар учун мўлжалланган хоналарнинг табиий ва сунъий ёритиш талаблари ШНҚ 2.01.05-24га мувофиқ бўлиши керак.
(118-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
119. Интернат уйларнинг сиғими, хоналар майдони тахминан 50 дан 200 — 300 ўринли (ижтимоий-иқтисодий асослаш бўйича) қилиб белгилашга йўл қўйилади.
120. Яшаш хоналарини 1 ва 2 ўринли қилиб лойиҳалаш лозим, бунда:
бир ўринли — 10 m2, ўриндиқли аравачадаги ногиронлиги бўлган шахс учун — 14 m2;
икки ўринли — 16 m2, ўриндиқли аравачадаги ногиронлиги бўлган шахс учун — 18 m2.
121. Яшаш хоналари яшаш гуруҳларига (даҳлиз ва санузеллари билан) бирлаштирилади. Яшаш гуруҳининг сиғими 2 — 4 ўрин ҳисобидан қабул қилиниши лозим.
122. Доимий парваришга муҳтож шахсларнинг яшаш хоналарини даволаш муассасалари касалхона ва стационларлар палаталарининг нормалари бўйича лойиҳалаш лозим.
123. Яшаш гуруҳлари таркибида душ ва санузел, 10 — 15 яшовчига мўлжалланган яшаш гуруҳига умумий душ ва ванна хоналари ажратилишига йўл қўйилади.
124. Интернат уйларида қуйидаги хоналар лойиҳаланиши керак:
яшаш гуруҳи ёки бўлимларининг умумий маиший хоналари;
бутун бино ҳисобидан хизмат кўрсатиш хоналари, ошхона (овқатланиш блоки билан), маданий-маиший, тиббий, хизматчилар учун хоналар, хўжалик ва меҳнат билан даволаш хоналари.
125. Жамоат хоналари майдонлари лойиҳалаш топшириғи бўйича 1 яшовчига 9-10 m2 ҳисобидан ушбу ШНҚнинг 3-иловасини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши керак.
126. Боши берк йўлакка чиқувчи хоналарнинг умумий сиғими 30 кишидан ошмаслиги керак.
127. Интернат уйларнинг ҳажмий-тарҳий ечимларини ШНҚ 2.01.02-04 бўйича эвакуация йўлларига бўлган талабларни ҳамда қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш лозим:
эвакуация йўлларида айланадиган эшиклар ва турникетлар, айланма (винтовая) зинапоялар бўлмаслиги;
эвакуация йўлларидаги эшиклар остонасиз бўлиши ҳамда полларида баланд-пастликлар бўлмаслиги;
остоналар бўлиши зарур бўлган ҳолда уларнинг баландлиги ва сатҳлар фарқи 0,014 m дан ошмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
зинапоялар ва пандусларнинг икки томони бўйлаб, шунингдек сатҳларда фарқ бўлган жойларда ШНҚ 2.07.02-24 бўйича тутқичли тўсиқлар ўрнатилиши.
(127-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
7-боб. Қариялар ва ўриндиқли аравачада ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд оилалар учун ихтисослаштирилган квартираларга қўйиладиган талаблар
128. Ихтисослаштирилган квартиралар тури, хоналар майдони ва таркиби лойиҳалаш топшириғи асосида белгиланишига йўл қўйилади.
Ушбу квартиралар хоналарининг тахминий таркиби ва майдони мазкур ШНҚнинг 4-иловасида келтирилган.
129. Кириш майдончалари тепасига соябон ўрнатилиши ҳамда ёмғир-қор сувлари кетадиган бўлиши керак.
Агар кириш эшиги ташқарига очиладиган бўлса, майдончанинг ўлчамлари камида — 1,4×2,0 m ёки 1,5×1,85 m, пандусли майдончанинг ўлчамлари эса камида 2,2×2,2 m бўлиши керак.
130. Ихтисослаштирилган квартиралардаги умумий хоналарнинг майдони қуйидагилардан кам бўлмаслиги лозим:
бир хонали квартирада — 16 m2 дан ;
икки хонали квартирада — 16 m2 дан;
ўриндиқли аравачада ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахс яшайдиган квартирада 18 m2 дан.
131. Квартиралардаги ётоқхоналар майдони қуйидаги кўрсаткичлардан кам бўлмаслиги лозим:
битта қарияга — 10 m2 дан;
битта ногиронлиги бўлган шахс учун — 14 m2 дан;
икки қария эр-хотинга — 16 m2 дан;
ўриндиқли аравачада ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган эр-хотинга — 18 m2 дан.
132. Ошхона майдони 8 m2 дан, эни 1,8 m дан кам бўлмаслиги, ихтисослаштирилган квартира ошхонасининг эни 2,2 m дан кам бўлмаслиги, ошхона юзаси ўртасида аравача манёври учун 1,4х1,4 m жой (зона) ажратилиши лозим.
133. Квартираларда хоналарнинг эни қуйидаги кўрсаткичлардан кам бўлмаслиги керак:
даҳлиз — 1,8 m дан;
ички йўлаклар — 1,35 m дан;
эшикларнинг эни — 0,9 m дан;
ёзги хоналар — 1,6 m дан.
Ёзги хоналарнинг юзаси 8 m2 дан кам бўлмаслиги лозим.
Ихтисослаштирилган квартиралар даҳлизида ўриндиқли аравача сақланадиган жой 0,9х1,5 m бўлиши керак.
134. Квартираларнинг санитария-техник жиҳозлари ушбу ШНҚнинг 248-бандига мувофиқ ўрнатилиши лозим.
135. Ногиронлиги бўлган шахснинг ётоқхонасидаги санузел ўлчамлари камида 2,2х2,2 m лойиҳаланиши ҳамда улар учун махсус мўлжалланган жиҳозлар ўрнатилиши лозим.
Санузелга кириш ётоқхона ва ички йўлакдан (ёки даҳлиздан) лойиҳаланиши керак.
136. Ихтисослаштирилган квартирали уйларда жамоат хизмат кўрсатиш хоналари лойиҳалаш топшириғи бўйича 1 яшовчига 1,5-2,5 m2 ҳисобидан қабул қилинади.
Хизмат кўрсатиш хоналарининг тахминий таркиби ушбу ШНҚнинг 5-иловасида келтирилган.
137. Ихтисослаштирилган квартирали уйларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг уйда ёки жамоат бўлиб ишлаши учун устахоналар лойиҳалаш топшириғи бўйича лойиҳаланишига йўл қўйилади.
8-боб. Биноларнинг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш
1-§. Конструктив ечимларга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
138. Турар жой объектларининг асослари ва юк кўтарувчи конструкциялари ГОСТ 27751-2014, ШНҚ 2.03.07-21, ШНҚ 2.03.01-24 ва ШНҚ 2.03.05-23 га, томлари ШНҚ 2.03.10-24га, поллар 2.03.13-24 га мувофиқ лойиҳаланиши керак.
(138-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
139. Бинонинг асослари ҳамда юк кўтарувчи конструкцияларини лойиҳалаштиришда улардан фойдаланиш даврида қуйидаги ҳолатлар келиб чиқмаслигини таъминлаш лозим:
бинодан фойдаланишни тўхтатишга сабаб бўладиган конструкцияларнинг бузилиши ёки шикастланиши;
деформациялар ёки ёриқлар пайдо бўлиши туфайли конструкциялар ёки биноларнинг фойдаланиш хусусиятларининг ёмонлашиши.
140. Турар жой объектларининг конструкциялари ва асослари қуйидаги юклар таъсирига ҳисобланган бўлиши керак:
юк кўтарувчи ва тўсувчи конструкцияларнинг ўз оғирлигидан тушадиган доимий кучларга;
ёпмаларга тушадиган вақтинчалик тенг тақсимланган юкларга;
қурилиш ҳудуди учун қисқа муддатли қор, шамол ва ҳарорат юкларига.
Олдинги таҳрирга қаранг.
141. Конструкцияларнинг юк кўтариш қобилиятини ва рухсат этилган деформацияланишини ҳисоблаш усуллари ШНҚ 2.01.07-21, ШНҚ 2.02.01-24 ва ШНҚ 2.03.01-24 талабларига мувофиқ бўлиши керак.
(141-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
142. Мураккаб геологик шароитларда қўшимча равишда, сейсмик ҳудудлар учун ҚМҚ 2.01.03-19, ишлов берилган ва чўкувчан грунтлар учун эса ШНҚ 2.01.09-24 талабларини ҳисобга олиш зарур.
(142-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1421. МСК-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори баллик сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган 9 қаватдан юқори турар жой объектларини ШНҚ 2.01.06-25 га мувофиқ актив сейсмик ҳимоялаш қурилмалари (демпфер ускуналари) билан лойиҳалашга йўл қўйилади.
(1421-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 23 октябрдаги 01/2-41-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 376, 30.10.2025 й.) асосан киритилган)
143. Чўкувчан грунтли ҳудудларда жойлашган турар жой объектларида авария ҳолатларида асосий магистрал трассалардан бинога кирувчи совуқ ва иссиқ сув қувурўтказгичларидан оқиб чиққан сувлар бино пойдеворига сизиб кирмаслигини таъминловчи конструктив чора-тадбирлар кўрилиши лозим.
144. Турар жой объектларида авария ҳолатлари юзага келганда бинонинг қурилиш конструкциялари ГОСТ 27751-2014 талабларига мувофиқ ишончлилик ва чидамлилик бўйича кўрсаткичларни сақлаб қолиши керак.
145. Бинонинг кириш жойидаги хона полининг сатҳи кириш олдидаги тротуар сатҳидан камида 0,15 m баланд бўлиши, бунда бинога поғонасиз текис кириш таъминланиши керак.
146. Реконструкция пайтида барча конструкцияларни ҳисоблаш ва грунтларнинг ҳақиқий юк кўтариш қобилиятини текшириш барча турдаги юклар учун (қўшимча юкларни ҳисобга олган ҳолда) амалга оширилиши лозим.
Бунда, асос грунтлардан фойдаланиш даврида ўзгариши натижасидаги ҳақиқий юк кўтариш қобилиятини, шунингдек вақт ўтиши билан бетон ва темир-бетон конструкцияларда бетоннинг мустаҳкамлигини ошишини ҳисобга олиш керак.
147. Турар жой объектларининг томларидан оқизиладиган сувларни бино ётқизмасига тушмаслигини таъминловчи чоралар кўрилиши лозим.
2-§. Ёнғин хавфсизлиги
148. Турар жой объектларини лойиҳалашда ушбу ШНҚ ва ШНҚ 2.01.02-04 талабларини, шунингдек функционал ёнғин хавфи бўйича биноларнинг қуйидаги таснифларини ҳисобга олиш керак:
Ф1.1 — ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлар;
Ф1.2 — ётоқхоналар;
Ф1.3 — кўп квартирали уйлар, шунингдек қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган кўп квартирали уйлар;
Ф1.4 — бир квартирали уйлар.
149. Кўп квартирали уйларнинг йўл қўйиладиган баландлиги ҳамда ёнғин хавфсизлиги деворлари орасидаги ёнғин бўлинмаси чегарасида жойлашган қават майдонининг юзаси оловбардошлик даражаси ва конструктив ёнғин хавфига боғлиқ ҳолда мазкур ШНҚнинг 4-жадвалига мувофиқ қабул қилиниши керак.
150. Турар жой объектларига ёнғин-қутқарув техникаларининг ўтиш йўллари ШНҚ 2.07.01-23га мувофиқ лойиҳаланиши лозим.
151. Қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд бўлган оилалар учун ихтисослаштирилган кўп квартирали ҳамда интернат уйларининг оловбардошлик даражаси II дан паст бўлмаслиги керак.
152. Ётоқхона биноларида ёнғинга қарши деворлар оралиғидаги қаватнинг юзаси ва бинонинг энг юқори баландлиги, оловбардошлик даражаси ва конструктив ёнғин хавфлилиги синфига кўра секция туридаги уйлардаги ётоқхоналар учун ушбу ШНҚнинг 4-жадвали бўйича, йўлакли турдаги ётоқхона бинолари учун эса 5-жадвал бўйича қабул қилиниши лозим.
153. IV ва V оловбардошлик даражасига эга ётоқхона биноларининг ёнғин бўлинмаларини 2-турдаги ёнғинга қарши девор билан ажратишга иккитадан ортиқ ёнғин бўлинмалари тўсиб қўйилган холда йўл қўйилади.

4-жадвал

Бинонинг ўтга чидамлилик даражаси

Бинонинг конструктив ёнғин хавфлилик синфи

Бинонинг йўл қўйилган энг катта баландлиги, m

Қаватнинг ёнғин бўлмаси (оцеки)нинг йўл қўйилган энг катта юзаси, m2

I, II

50

2500

II

СI

28

2200

III

CO

CI

22

16

1800

1600

IV

CO

5

3

1000

1400

CI

5

3

800

1200

C2

5

3

500

900

V

нормаланмайди

5

3

500

800

Изоҳлар:
1. Бинога бириктириб қурилган иситилмайдиган қисмининг оловга бардошлилик даражаси, бинонинг иситиладиган қисмининг оловбардошлик даражаси бўйича қабул қилиниши лозим.
2. Шамолнинг ойлик ўртача тезлиги 4 m/s ва ундан юқори ҳудудларда, жадвал кўрсаткичлари 0,7 коэффициент билан қабул қилинади.

5-жадвал

Бинонинг ўтга чидамлилик даражаси

Бинонинг конструктив ёнғин хавфлилик синфи

Бинонинг йўл қўйилган энг катта баландлиги, m

Қаватнинг йўл қўйилган энг катта юзаси, m2

I, II

СI

28

16

2500

1000

III

CO

CI

15

9

1000

1200

IV, V

нормаланмайди

3

400

154. Оловбардошлик даражаси I, II ва III бўлган галерея туридаги биноларнинг галереялари (узун айвон, йўлак) конструкцияларининг R белгиси бўйича оловбардошлик чегараси бинонинг қават ёпмалари учун қабул қилинган қийматларга мос бўлиши ва ёнғин хавфи синфи КО бўлиши керак.
155. IV оловбардошлик даражасидаги биноларда галереялар конструкциялари камида R 15 оловбардошлик чегарасига ва КО ёнғин хавфи синфига эга бўлиши керак.
156. Оловбардошлик даражаси IV бўлган икки қаватли бинолар юк кўтарувчи элементлари камида R 30 оловбардошлик чегарасида бўлиши лозим.
157. Зич жойлашган кам қаватли қурилишларда (1, 2 қаватли уйлар) яшаш блоклари оралиғи ШНҚ 2.07.01-23 бўйича қабул қилиниши, бунда ёнғинга қарши деворлар оралиғидаги юза 600 m2 дан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.

6-жадвал

Тўсиқ конструкцияси

Бино учун конструкцияларнинг минимал оловбардошлик чегаралари ва рухсат этилган ёнғин хавфсизлик синфи

I-III, С0 ва С1

IV, III, C0 ва C1

IV, IV, III C2, С3

Секциялар ўртасидаги девор

REI 45, К0

REI 45, К0

REI 45, К1

Секциялар ўртасидаги пардевор

EI 45, К0

EI 45, К0

EI 30, К1

Квартиралар ўртасидаги девор

REI 30, К0*

REI 15, К0*

REI 15, К1

Квартиралар ўртасидаги пардевор

EI 30, К0*

EI 15, К0*

EI 15, К1

Квартирадан ташқаридаги йўлакларни бошқа хоналардан ажратувчи девор

REI 45, К0*

REI 15, К0*

REI 15, К1**

Квартирадан ташқаридаги йўлакларни бошқа хоналардан ажратувчи пардевор

EI 45, К0*

EI 15, К0*

EI 15, К1**

(6-жадвал Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 апрелдаги 01/2-13-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 398, 22.04.2026 й.) таҳририда)
* С1 синфли бинолар учун — К1; ** С2 синфли бинолар учун — К2.
158. Оловбардошлик даражаси I, II ва III бўлган бинолар устига ушбу ШНҚнинг 4-жадвалида белгиланган бинонинг баландлигидан қатъи назар, R 45 дан кам бўлмаган оловбардошлик чегарасига ва КО ёнғин хавфи синфига эга юк кўтарувчи элементлари бўлган битта мансарда қаватини қуришга йўл қўйилади.
Ушбу қаватнинг ташқи деворлари, устига қурилаётган қуйи қават конструкцияларига қўйиладиган талабларга мос келиши лозим.
159. Биноларда 150 m оралиқда транспорт ўтадиган эни 3,5 m дан, баландлиги 4,25 m дан кам бўлмаган йўлаклар лойиҳаланиши, зинапоя катакларида ўтиш йўлаклари ҳар 100 m масофада жойлашган бўлиши керак.
160. Бинонинг икки қарама-қарши фасад томонида ёнғин ўчириш гидрантлари ўрнатилганда, зинапоя катакларида ўтиш йўлакларини жойлаштирмаслик мумкин.
161. Уч ва ундан ортиқ қаватли биноларда лоджия ва балконларни тўсиш (ойнаванд конструкциялар бундан мустасно) ёнмайдиган материаллардан лойиҳаланиши керак.
162. Беш ва ундан ортиқ қаватли, оловбардошлик даражаси I, II ва III бўлган биноларда ташқи қуёшдан ҳимоялаш қурилмалари ёнмайдиган материаллардан лойиҳаланиши, бунда ушбу қурилмаларнинг элементлари ўт ўчирувчилар ва қутқарувчиларни квартирага кириши ва ундан яшовчиларни эвакуация қилиш имкониятини таъминлаши керак.
163. Бинонинг ичига туташтириб қурилган қисми томининг юк кўтарувчи конструкцияларининг оловбардошлик чегараси R 45 дан кам бўлмаслиги ва ёнғин хавфи синфи КО бўлиши керак.
Кўп квартирали уйларда бинонинг ичига туташтирилган қисмига қаратилган деразалар бўлганда, туташган жойда том сатҳи, асосий бинонинг юқори қаватларида жойлашган яшаш хоналари поли сатҳидан баланд бўлмаслиги, том ёпмасининг иссиқлик изоляцияси ёнмайдиган материалдан бўлиши керак.
164. Чордоқли биноларда (оловбардошлик даражаси V бўлган ўтга чидамли бинолар бундан мустасно) том қопламасини кўтарувчи конструкциялар ёнувчи материаллардан бўлганда, том қоплама ёнмайдиган материалдан бўлиши ҳамда том қопламасини кўтарувчи конструкцияларга ёниш хусусиятини пасайтирувчи суюқлик билан ишлов берилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(165-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 апрелдаги 01/2-13-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 398, 22.04.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган)
166. Бинонинг стилобат қисмини унинг баланд қисмидан ёнғинга қарши деворлар ва ораёпмалар билан ажратиш лозим.
Бинонинг стилобат қисмидаги ёнғиндан ҳимоя бўлмаси чегарасидаги қаватнинг рухсат этилган энг катта майдони, 3000 m2 дан катта бўлмаслиги керак.
Қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
оқимли вентиляция ва тутунни йўқотиш ускуналари лойиҳаланганда 10 000 m2 гача бўлганда;
автоматик ёнғин ўчириш тизими 5000 m2 гача бўлганда.
3-§. Эвакуация йўллари
167. Қаватлардан чиқиш жойлари сони ва зинапоя катаклари ёнғин хавфи бўйича биноларнинг турларини ҳисобга олган ҳолда ШНҚ 2.01.02-04 га мувофиқ қабул қилиниши лозим.
168. Баландлиги 28 m гача кўп квартирали уйларнинг ҳар қаватда ташқи деворда деразаси Л1 турдаги оддий зинапоя катаклари лойиҳаланиши керак.
169. Л2 турдаги зинапоя катакларини 3 қаватдан кўп бўлмаган, I ва II оловбардошлик даражасига эга секция туридаги кўп квартирали уйларда қўллашга йўл қўйилади.
170. Л2 турдаги зинапоя катакларини ёритиш учун томдаги юзаси 4 m2 дан кам бўлмаган ёруғлик туйнуклари лойиҳаланиши, бунда иккинчи ва учинчи қаватдаги ҳар бир квартираларда балкон ёки лоджия, шунингдек зинапоя маршларининг орасида 0,7 m дан кам бўлмаган очиқ жой ёки зинапоя катагининг баландлиги бўйича горизонтал кесим юзаси 2 m2 дан кам бўлмаган ёруғлик шахтаси бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
171. Зинапоя катаклари бинога туташ (ёндош) ҳудудга тўғридан-тўғри чиқиши ёки қўшни йўлаклардан эшикли тўсиқлар билан ажратилган вестибюль орқали ташқарига чиқиш йўлига эга бўлиши керак.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 апрелдаги 01/2-13-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 398, 22.04.2026 й.) таҳририда)
172. Квартиралар ва ётоқхона эшикларидан зинапоя катагигача ёки ташқарига чиқиш жойигача бўлган энг узоқ масофа қуйидаги 7-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.

7-жадвал

Оловбардошлик даражаси

Бинонинг конструктив ёнғин хавфлилик синфи

Квартира ёки ётоқхона эшигидан чиқишгача бўлган энг олис масофа, m

Зинапоя бўлмалари ёки ташқи киришлар оралиғида жойлашганда

Боши берк йўлак ёки галереяга чиқишда

I, II

40

25

II

С1

30

20

III

CO

C1

30

25

20

15

IV

CO

C1, C2

25

20

15

10

V

нормаланмайди

20

10

173. Кўп квартирали уйнинг секциясида квартирадан деразасиз йўлакка (холл) чиқишда, энг узоқ жойлашган квартира эшигидан бевосита зинапоя катагига ёки тутун қопламайдиган зинапоя катагининг ҳаво бўшлиғи зонасига олиб борувчи тамбургача бўлган масофа 12 m дан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
174. Йўлакда (холда) деразалар ёки тутун чиқариш клапанлари мавжуд бўлганда, мазкур ШНҚнинг 7-жадвалига асосан ушбу масофани боши берк йўлак учун назарда тутилган қийматлар бўйича қабул қилишга йўл қўйилади.
(174-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 апрелдаги 01/2-13-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 398, 22.04.2026 й.) таҳририда)
175. 28 m ва ундан юқори бўлган биноларда энг олис квартиранинг эшигидан энг яқин эвакуация чиқиш жойигача бўлган масофа 12 m дан ошмаслиги лозим.
176. Йўлакларнинг эни қуйидагилардан кам бўлмаслиги керак:
зинапоялар оралиғи ёки йўлак охири билан зинапоя оралиғи 40 m гача бўлганда — 1,4 m;
40 m дан узун бўлганда — 1,6 m;
галереянинг эни — 1,2 m.
177. Йўлакларни бир-биридан ва йўлак охиридан 30 m гача масофада жойлашган, оловбардошлиги ЕI 30 бўлган автоматик ёпиш ускуна билан жиҳозланган эшик ўрнатилган пардевор ёрдамида ажратиш керак.
178. Поғоналар баландлиги ва кенглиги ҳар хил бўлган зиналарни қўллашга йўл қўйилмайди. Битта зинапоя маршида ёки сатҳлар фарқида поғоналар сони 3 тадан кам, 18 тадан кўп бўлмаслиги лозим.
179. Зинапоя маршлари ва унинг майдончаларида баландликлар фарқи 45 cm дан ортиқ бўлганда дастали тўсиқлар, ихтисослашган квартирали уйларда, интернат уйларда деворга ёпишган қўшимча тутқичлар бўлиши керак.
Зинапоя маршларининг максимал қиялиги ва минимал кенглиги қуйидаги 8-жадвалга мувофиқ қабул қилиниши керак.

8-жадвал

Зинапоя маршлари ишлатиладиган жойлар

Энг кичик кенглиги, m

Энг катта қиялиги

Биноларнинг яшаш қаватларига олиб борадиган зинапоялар:

секцияли:

икки қаватли

1,05

1:1,5

уч ва ундан кўп қаватли

1,05

1:1,75

йўлакли

1,2

1:1,75

Ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватларига олиб борувчи ҳамда квартира ичидаги зинапоялар (маршлар)

0,9

1:1,25

Изоҳлар:
1. Зинапоя маршининг эни, тўсиқлар орасидаги ёки девор ва тўсиқ орасидаги масофа билан белгиланади.
2. Квартира ичидаги зинапояларни ёғочдан тайёрлаш мумкин. Зинапоялар айланма ёки ўртасидаги кенглиги 18 cm дан кам бўлмаган қочирин поғонали бўлиши мумкин.
3. Зинапоя майдончасининг кенглиги зинапоя (марш) кенглигидан кам бўлмаслиги, табақалари ташқарига очиладиган лифтлар олдида эса 1,6 m дан кам бўлмаслиги керак.
4. Зинапояларнинг тўғри маршларидаги оралиқ майдончаларнинг кенглиги 1 m дан кам бўлмаслиги керак.
5. Зинапоя катагига чиқадиган эшиклар очилган ҳолатида зинапоя майдончаси ва маршларининг ҳисобий кенглигини камайтирмаслиги керак.
180. Зинапоя, пандус, майдонча, терраса, балкон, лоджия, том ҳамда сатҳларида фарқ бўлган (баланд-паст) жойларда тўсиқлар баландлиги 1,2 m дан кам бўлмаслиги керак.
181. Ихтисослаштирилган квартиралари мавжуд уйларда бинога кириш жойида, вестибюлда, лифт яқинида, йўлакларда зина поғоналари ва остоналар бўлмаслиги керак. Бундай биноларда эни 1,2 m дан кам бўлмаган, қиялиги 1:20 дан кўп бўлмаган пандуслар бўлиши лозим.
Квартирадан ташқаридаги йўлакларнинг кенглиги 1,8 m дан, эшикларнинг эни 0,9 m дан кам бўлмаслиги керак.
182. Мавжуд биноларни реконструкция қилишда пандуснинг энини 1,2 m ўлчамда таъминлаш имкони бўлмаган ҳолда унинг энини 0,9 m гача камайтиришга йўл қўйилади. Икки маршли пандусда битта маршнинг қиялиги 1:12 дан ошмаслиги лозим.
Қуйидаги ҳолларда пандуснинг қиялиги 1:8 гача бўлишига йўл қўйилади:
пандус мавжуд бинога қурилаётган бўлса;
пандуснинг баландлиги 1 m ёки ундан паст бўлиб, объектнинг конструктив хусусиятларига кўра 1:12 қияликни таъминлаш имкони бўлмаганда.
Бинога киришда пандусларни ўрнатиш имкони бўлмаганда, ўриндиқли аравачадаги ногиронлиги бўлган шахслар учун кўтариш мосламалари лойиҳаланиши керак.
183. Баландлиги 28 m гача бўлган биноларда Л1 оддий зинапоя катакларида қўшимча қават электр шитлари, иситиш жиҳозлари, почта қутиларини ўрнатишга йўл қўйилади, бунда зинапоялар ва майдончаларнинг белгиланган энини камайтиришга йўл қўйилмайди.
Электр шитлари, иситиш жиҳозлари, почта қутилари девор ўйиқларига ўрнатилиши лозим.
184. Оддий зинапоя катаклари ҳажмида қоровулхонадан бошқа хоналар бўлмаслиги керак.
Биринчи, ертўла, ярим ертўла (цоколь) қават зинапоялари остида иситиш тармоғини бошқариш, сув ўлчаш, электр токини кириш-тақсимлаш қурилмаларини жойлаштиришга йўл қўйилади.
185. Зинапоя катаклари ҳажмида (тутун қопламайдигани бундан мустасно) биринчи қаватдан пастга тушмайдиган, оловбардошлик чегараси нормаланган ёнмайдиган материалдан тайёрланган, тўсиқ конструкцияли лифт шахталарига эга бўлган иккитагача йўловчи лифтларини жойлаштиришга йўл қўйилади.
186. Йўлакли ва галерея туридаги биноларда зина катаклари ва лифтга кириш (юклаш) майдончалари ҳар қандай хоналар ва ҳар бир қаватдаги йўлаклардан тавақаларида зичлагичли ёпгичлар билан жиҳозланган эшиклар билан ажратилиши керак.
Ойнаванд эшиклар зарбага чидамли ойналардан бўлиши лозим.
187. Баландлиги 15 m дан кам, Iа, Iб ва II иқлимий қурилиш зоналар учун лойиҳаланаётган турар жой объектларида зинапоя катаклари ўрнига оловбардошлик чегараси R 60 дан кам бўлмаган ёнмайдиган материаллардан бажарилган, ёғингарчиликлардан ҳимояланган ташқи очиқ зинапояларни қўллашга йўл қўйилади.
188. Майдони 500 m2 гача бўлган секция туридаги кўп квартирали уйларнинг секция қаватидан Л1 турдаги битта оддий зинапоя катагига эвакуация чиқишини кўзда тутишга йўл қўйилади.
15 m дан юқорида жойлашган ҳар бир квартирада балкон ёки лоджияга чиққан деразалар ораси камида 1,6 m ёки балкон (лоджия) четидан деразагача камида 1,2 m ли ёпиқ девори бўлган балкон ёки очиқ (ойналанмаган) лоджияга авария эвакуация чиқиши бўлиши керак.
Қаватда тўртта квартирадан ортиқ секцияларда уч ва ундан ортиқ хонали квартираларда эни 1,2 m дан кам бўлмаган балкон ёки лоджияга чиқадиган деразалар ораси 1,6 m дан кам бўлмаган ёпиқ деворли балкон ёки лоджия бўлиши лозим.
189. Икки қаватда (сатҳда) жойлашган квартиралардан, квартира хоналари 6 қаватдан юқори жойлашмаган ва зинапоя катагига бевосита чиқиши бўлмаган квартира қавати ушбу ШНҚнинг 188-бандига мувофиқ қўшимча чиқиш билан таъминланган бўлса, зинапоя катагига ҳар бир қаватдан чиқиш бўлмаслигига йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
190. Баландлиги 28 м гача бўлган турар жой объектларида қаватдаги квартираларнинг умумий майдони 500 м2 дан ортиқ секцияларда эвакуация қилиш камида иккита оддий ёки тутун қопламайдиган зинапоя катагига чиқиш орқали амалга оширилиши керак.
Қаватдаги квартираларнинг умумий майдони 500 м² дан 550 м² гача бўлганда, объект тўлиқ манзилли ёнғин сигнализацияси тизими билан жиҳозланганда ҳамда барча квартираларда мазкур ШНҚнинг 188-бандига мувофиқ очиқ (ойналанмаган) балкон ёки лоджия бўлса, оддий зинапоя катагига чиқишга йўл қўйилади.
(190-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 апрелдаги 01/2-13-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 398, 22.04.2026 й.) таҳририда)
191. Баландлиги 28 m гача, қаватдаги квартиралар умумий майдони 500 m2 ва ундан кўп бўлган йўлакли (галереяли) туридаги кўп квартирали уйларда, умумий йўлаклар (галереялар) камида 2 та Л1 турдаги оддий зинапоя катагига чиқиш бўлиши керак.
Умумий майдони 500 m2 дан кам бўлганда, битта оддий Л1 турдаги зинапоя катагига чиқишга йўл қўйилади. Бунда, йўлакларнинг (галерея) чеккаларидан 3-турдаги ташқи зинапояларга чиқиш бўлиши керак.
192. Оддий зинапоя катаги бинонинг охирида жойлашганда, ушбу ШНҚнинг талаблари бажарилганда, йўлакнинг (галерея) қарама-қарши томонида (охирида) битта 3-тур зинапоя ўрнатишга йўл қўйилади.
193. Ташқаридан кириладиган ётоқхона биноларида узунлиги 1,2 m дан кам бўлмаган, интернат уйларида узунлиги 1,6 m, эни 2,2 m дан кам бўлмаган тамбурларни лойиҳалашга йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
194. Қаватдаги квартиралар умумий майдони 500 m2 гача, баландлиги 28 m дан юқори секцияли ёки секция-галереяли биноларда битта тутун қопламайдиган Н1 турдаги зинапоя катагига ёки у билан туташган очиқ йўлакларга чиқиш бўлиши, бунда 15 m дан юқори жойлашган барча квартиралар учун ушбу ШНҚнинг 188-банди талабларига мувофиқ, балкон ёки очиқ лоджияларга эвакуация чиқиш жойлар бўлиши керак.
(194-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 апрелдаги 01/2-13-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 398, 22.04.2026 й.) таҳририда)
195. Тутун қопламайдиган зинапоя катакларида биринчи қаватдан бевосита ташқарига чиқиш бўлиши керак.
Н1 туридаги тутун қопламайдиган зинапоя катагидан ташқарига чиқиш, ёндош (туташ) йўлакларни 1-турдаги ёнғинга қарши пардеворлар билан ажратилган (тўсилган) вестибюль орқали бўлишига йўл қўйилади.
Бунда, зинапоя катагини вестибюль билан ўтилиши бошқа қаватлардаги каби ҳаво зонаси орқали бўлиши мумкин. Биринчи қаватдаги ҳаво зонаси туйнугини металл панжара билан тўсишга йўл қўйилади.
Н1 турдаги зина катагига лифтга кириш майдончаларидан ўтишга йўл қўйилади, бунда лифт шахталари ва ундаги эшик қурилмалари ШНҚ 2.01.02-04га мувофиқ лойиҳаланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
196. Баландлиги 28 м дан баланд бўлган биноларда қаватдаги квартиралар умумий майдони 500 м2 дан ортиқ бўлганда эвакуация чиқиш йўли ШНҚ 2.01.02-04га асосан камида иккита тутун қопламайдиган зина катаги орқали бўлиши керак.
Қаватдаги квартираларнинг умумий майдони 500 м2 дан 550 м2 гача бўлганда, квартиралар автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси билан жиҳозланганда ҳамда ШНҚнинг 188-банди талабларига мувофиқ очиқ (ойналанмаган) балкон ёки лоджия назарда тутилган бўлса, эвакуация чиқиш учун битта тутун қопламайдиган Н1 турдаги зина катагини лойиҳалашга йўл қўйилади.
(196-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 апрелдаги 01/2-13-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 398, 22.04.2026 й.) таҳририда)
197. Биноларнинг баландлиги 50 м гача бўлган квартираларнинг умумий майдони 500 m2 гача бўлган биноларда, лифтлардан бири ёнғин-қутқарув бўлинмалари ташишга мўлжалланганида эвакуацияни Н2 ёки Н3 зина катаги орқали таъминланиши мумкин.
Бунда, Н2 зинапоясига чиқиш вестибюль (ёки лифт холи) орқали таъминланиши, зинапоя, лифт шахталари ва тамбурларда 2-турдаги ёнғинга қарши эшиклар бўлиши керак.
198. Тутун қопламайдиган Н1 турдаги зинапоя катагига ўтиш жойининг тутун билан қопланмаслиги қуйидаги ҳажмий-тарҳий ва конструктив ечимлар билан таъминланиши лозим:
ўтиш жойлари очиқ бўлиб, бинонинг ички бурчакларида жойлашмаслиги ва эни камида — 1,2 m,
тўсиқ баландлиги — 1,2 m;
ташқи ҳаво зонасидаги эшиклар орасидаги девор кенглиги камида 1,2 m;
зинапоя катаги эшиги билан энг яқин дераза орасидаги деворнинг кенглиги камида — 2 m.
Олдинги таҳрирга қаранг.
199. Баландлиги 28 м гача бўлган турар жой объектларида ошхоналар ва квартира ички йўлаклари ёнғин сигнализацияси тизими билан жиҳозланиши лозим. Баландлиги 28 м дан 50 м гача бўлган турар жой объектларида эса квартираларнинг барча хоналари, шунингдек қават холлари ва йўлаклари манзилли ёнғин сигнализацияси тизими билан жиҳозланиши керак.
Бунда қават холлари ва йўлакларида ўрнатилган ёнғин хабарлагичлари квартираларга боғлиқ бўлмаган алоҳида шлейфларга уланиши лозим.
(199-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 апрелдаги 01/2-13-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 398, 22.04.2026 й.) таҳририда)
200. 28 m дан баланд биноларда ёнғин вақтида лифт шахтасининг юқори қисмига алоҳида канал орқали ташқи ҳаво беришни таъминлаш керак.
Бунда, лифт шахтасида ортиқча босим ШНҚ 2.04.05-22га асосан ҳисоб-китоб бўйича қабул қилиниши керак.
201. Ҳаво босими ва тутунни ҳайдаш вентиляцияси қурилмалари 1-турдаги ёнғинга қарши пардеворлар билан тўсилган алоҳида вентиляция камераларида жойлаштирилиши лозим.
Вентиляторларни квартиралар даҳлизлари, ётоқхона хоналари ва маданий-маиший хизмат хоналарида ўрнатилган ёнғин сигнализацияси хабар бергичларидан автомат тарзда ҳамда ҳар қаватдаги ўт ўчириш кран шкафларида ўрнатилган тугмачалардан масофадан улашни кўзда тутиш керак.
202. 28 m дан баланд бўлган биноларнинг юқори қаватидаги ойна тирқишининг пастига ШНҚ 2.01.02-04га мувофиқ қозонхоналарни туташтириб қуришга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қозонхоналарни ШНҚ 2.04.13-24 га мувофиқ томга ўрнатилишига йўл қўйилади.
(202-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 апрелдаги 01/2-13-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 398, 22.04.2026 й.) таҳририда)
203. Йилига ўртача 20 ва ундан ортиқ соат давомида момақалдироқли ёмғир ёғадиган жойларда 400 m радиусдаги қурилиш майдонларидан 25 m дан ортиқ кўтарилиб турган ҳамда бир-биридан 400 m дан узоқда алоҳида турган 30 m дан баланд бинолар бевосита яшин урилишидан ҳамда ерусти металл конструкциялар орқали юқори кучланишли токлардан ҳимоя билан жиҳозланиши керак.
4-§. Турар жой объектларидан фойдаланишдаги хавфсизлик талаблари
204. Кўп квартирали уйларнинг балкони, лоджия ҳамда хоналаридаги панорамали ойналар тўсиқларининг (панжара) баландлигини ГОСТ Р 56926-2016 бўйича бўлиши лозим.
205. Бинодаги дераза ойналарининг пастки қисми пол сатҳидан 0,9 m дан паст баландликда жойлашган бўлса, хавфсизликни таъминлаш чоралари ГОСТ Р 56926-2016га мувофиқ бўлиши керак.
206. Деразаларга алюмин профилли панжара ёки поликарбонатдан бўлган шаффоф панжаралар, қулф-калитли тутқичлар, дераза токчасига ўрнатиладиган тўхтатгичлар лойиҳаланиши керак.
207. Ихтисослаштирилган квартиралардаги кириш гуруҳи элементларининг тўсиқлари ногиронлиги бўлган шахслар учун ташқи зинапоялар, майдончалар ва пандусларда 0,9 ва 0,7 m, ички зинапоялар, майдончалар ва пандусларда 0,7 m баландликда қўшимча тутқичлар ўрнатилиши керак.
208. Яшаш хоналари ва ошхоналарда ўрнатилган панорамали ойналар бўлганда, қўшимча тўсиқларнинг (панжара) балкон ва лоджияларга бирикмаган жойлардаги баландлиги 1,2 m дан кам бўлмаслиги керак.
209. Панорамали ойналар лойиҳа ечимлари ГОСТ Р 56926-2016, ГОСТ 23166-2021 бўйича хавфсиз эксплуатация қилиш ва хавфсиз хизмат кўрсатишни таъминлаши лозим.
210. Зинапоя катакларининг майдончаларида сунъий ёриткичлар (чироқлар) ўрнатилган бўлиши керак.
Чироқлар зинапоя маршининг ўртаси ва майдончаларида 11 lx дан кам бўлмаган ёруғлик даражасини таъминлай олиши лозим.
Агар зина поғоналари 6 ва ундан ортиқ бўлса, ҳар бир қават майдончаси деворида чироқ ўчиргич ўрнатилиши керак.
Сунъий ёритиш масофадан, марказлашган ёки автоматик бошқариладиган бўлса, чироқ ўчиргич ўрнатиш талаб этилмайди.
211. Қўшимча ҳимоя тўсиқлари бўлмаган ҳолда ойналар учун қуйидаги ҳимоя синфлари ГОСТ 30826-2014 ва зарбга бардошлилик ГОСТ 31462-2011 бўйича белгиланиши зарур:
биринчи ва юқори қаватдаги хоналар учун — СМ4, Р2А, ПВ2 (агар ичкарига бузиб кириш хавфи бўлса);
бошқа қаватлардаги хоналар учун — СМ4.
212. Лойиҳа ечимида панорамали ойнада қўшимча ҳимоя тўсиғи бўлмаса, унинг олдига ўриндиқли аравача, мебел ва жиҳозлар ҳаракатланишини чекловчи элементлар ўрнатилиши лозим.
Агар биринчи қаватлардаги ўрнатилган ойнанинг пастки қисми ер сатҳидан 0,15 mm дан кам баландликда ва йўлкалар фасадга тақалган бўлса, ташқи томондан ҳам чекловчи элементлар ўрнатилиши керак.
213. Кўп квартирали уйларнинг конструктив ечимларида (тешикларнинг жойлашиши, қувурўтказгичларнинг конструкциялардан тешиб ўтказилган жойларини герметизация қилиш усуллари, вентиляция туйнукларини очиш ва иссиқлик изоляциясини ўрнатишда) кемирувчиларни ичкарига киришидан сақлаш чораларини кўриш керак.
214. Кўп квартирали уйларда ва унинг атрофидаги ҳудудда криминал ҳолатлар юзага келишини камайтиришга, бинода яшовчиларни ҳимоя қилишга қаратилган чоралар кўришга йўл қўйилади.
215. Кўп квартирали уйларнинг хавфсизлик тизими ички муҳандислик тизимларига ва ёнғин хавфсизлиги жиҳозларига ёғингарчилик таъсиридан ҳимоя қилиш чоралари кўрилиши керак.
216. Техник ходимларни кўп квартирали уйларда алоҳида хонада жойлаштириш ва улар учун ҳожатхона кўзда тутилишига йўл қўйилади.
217. Турар жой объектларининг хоналари унга ёмғир, қор-муз ёки ерости сувлари ва фойдаланиш жараёнида фавқулодда вужудга келган сувларни киришидан конструктив воситалар (тадбирлар) ҳамда техник мосламалар билан ҳимояланиши керак.
218. Электр шчитлари, кабель телевидениесининг техник маркази, телефон симларини тақсимлаш шкафлари турадиган хоналарни (жой) сув ишлатиладиган хоналарнинг тагига жойлаштиришга йўл қўйилмайди (бирлаштирилган санузеллар, ванна (душ) хоналари, ҳожатхона).
Олдинги таҳрирга қаранг.
219. Лифтларнинг хавфсизлиги улардан фойдаланиш даврининг барча босқичларида ГОСТ 33984.1-2023 ҳамда ГОСТ 34305-2017 талабларига жавоб бериши керак.
(219-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
220. Кондиционерлаш тизимининг алоҳида ташқи блокларини ўрнатишда ГОСТ 34058-2021га амал қилиниши ва техник хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирлаш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда уларни ўрнатиш жойлари таъминланиши керак.
221. Вентиляция тизимларидан чиқадиган ҳаво, йўловчилар юрадиган йўлкалар томонига қаратилмаслиги керак.
9-боб. Лифтлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
222. Юқори қават полининг сатҳи ер сатҳидан 13 m ва ундан кўп бўлган турар жой объектларида лифт қурилмаларини ўрнатиш лозим.
(222-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 15 мартдаги 01/2-29-сонли буйруғи таҳририда)
223. Лойиҳа топшириғига мувофиқ икки қаватли турар жой объектларига кўтариш платформалари ўрнатилишига йўл қўйилади.
224. Лифтлар кўп квартирали уй ёки ётоқхоналарга мазкур ШНҚнинг 6-иловасига мувофиқ ўрнатилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
225. Турар жой объектларида ўрнатиладиган лифтлар ГОСТ 5746-2015, ГОСТ 33984.1-2023 ва ГОСТ 28911-2015 да белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.
(225-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
226. Лифт шахталарини қуйидаги 9-жадвал бўйича лойиҳалаш лозим.

9-жадвал

Юк кўтариши, kg

Кабинанинг ўлчамлари, mm

Шахтанинг ўлчамлари, mm

450

950х1070

1700х1600

630

1100х1400

1850х1850

1000

1100х2100

2000х2600

227. Қариялар ва ўриндиқли аравачалардаги ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд оилалари учун ихтисослаштирилган биноларда юк кўтариш қобилияти 630 kg бўлган лифтлар лойиҳаланиши керак.
228. Баландлиги 28 m дан юқори бўлган турар жой объектларида йўловчи лифтларининг бири ёнғин-қутқарув бўлимларини ташишга мўлжалланган бўлиши лозим.
229. Лифт майдончаларининг эни қуйидагича қабул қилиниши керак:
400 kg ли юк кўтарувчи лифт учун — 1,5 m;
630 kg ли лифт учун — 1,6 m;
1000 kg ли лифт учун — 2,1 m.
230. Лифт шахталари яшаш хоналари билан ёнма-ён жойлашишига йўл қўйилмайди.
231. Лифтларнинг машина хоналарини яшаш хоналарининг бевосита устида ва ёнида жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
232. Лифтдан фойдаланувчиларнинг хавфсизлигини, шунингдек авария ҳолатларида фойдаланувчилар ва қутқарув хизмати ўртасида доимий алоқани таъминлаш учун лифт шахталари алоқа воситалари (видео-тасвир узатиш қурилмалари, лифт ускуналарининг техник ҳолатини мониторинг қилиш ва авария ҳолатларини реал вақт режимида қайд этувчи диспетчерлик блоки ва бошқалар) билан жиҳозланишига имконият яратилган бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
233. Турар жой объектларида лифтлар ўрнатилишида ШНҚ 2.07.02-24да белгиланган талабларга риоя қилиш зарур.
(233-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
234. Лифтнинг ён деворларида 900 ±100 mm баландликда тутқичлар ўрнатилган бўлиши керак.
235. Кўп квартирали уйларнинг чиқиш эшиклари лифт эшиги билан қарама-қарши (тўғридан-тўғри) ҳолатда жойлашмаслиги, шунингдек лифт эшиклари ва ён деворларнинг ранги бир-биридан ажралиб туриши лозим.
236. Лифтларни кўтариш механизмларидан чиқадиган шовқин эшитилмаслиги учун шахталар шовқин изоляцияси билан жиҳозланиши лозим.
237. Лифтнинг кабинаси, посангиси ва мувозанатловчи мосламалари битта шахта ичида жойлашган бўлиши керак.
238. Лифт шахтаси бинонинг бошқа қисмларидан оловбардошлиги камида икки соат бўлган девор билан ажратилган бўлиши лозим.
239. Лифт шахтаси қўзғалмас (стационар) электр ёриткич ўрнатилиши, бунда таъмирлаш ишлари давомида 1 m2 учун камида 50 lx ёруғлик таъминланган бўлиши зарур.
Агар ташқи ёритиш шахта ичида 1 m2 учун камида 50 lх ёруғликни таъминласа, ойнавандланган тўр билан ўралган ёки қисман ўралган лифт шахталари қўзғалмас (стационар) электр ёритиш ускуналари билан жиҳозланиши талаб этилмайди.
10-боб. Муҳандислик жиҳозлари
1-§. Асосий қоидалар
240. Яшаш хоналарида микроиқлимнинг энг мувофиқ ва йўл қўйиладиган параметрлари (ўлчамлари) ва ҳаво алмашинуви миқдорини мазкур ШНҚнинг 10-жадвали бўйича қабул қилиш керак.
241. Йилнинг совуқ даврида турли хоналардаги ҳавонинг ҳисобий ҳарорати ва ҳаво алмашинуви кўрсаткичлари ушбу ШНҚнинг 11-жадвали бўйича қабул қилиниши керак.
242. Муҳандислик таъминоти тизимини қуришда ишлатиладиган ускуна, буюм ва материаллар амалдаги стандарт талабларига жавоб бериши лозим.

10-жадвал

Параметрлар

(ўлчамлар)

Йил даври

Ҳисобий ҳарорат,

°С

Нисбий намлик,

%

Ҳаво ҳаракати тезлиги,

≤ m/s

Ҳаво алмашинув миқдори

Энг мувофиқ

Совуқ

21-22

(22-23)

30-60

0,15

1 m2 пол юзасига 4 m3/h

Илиқ

26-27

30-45

0,2

-

Йўл қўйиладиган

Совуқ

20/21

65 гача

0,2

1 m2 пол юзасига 3 m3/h

Илиқ

-

-

-

-

Изоҳлар:
1. Қавс ичидаги қийматлар ёлғиз қариялар ва ногиронлиги бўлган шахс мавжуд оилалар уйига тегишли.
2. Чизиқлар ушбу кўрсаткич меъёрланмаслигини билдиради.
3. Биттадан ортиқ ташқи деворли хоналар учун совуқ даврдаги ҳароратни 1 °С га юқори олиш керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
243. Муҳандислик жиҳозлари тизимини ёнғин-портлаш хавфсизлигини, кўздан кечириб туриш, тозалаш ва таъмирлаш имконини таъминлаган ҳолда, ШНҚ 2.04.05-22, ШНҚ 2.04.08-22, ШНҚ 2.04.17-24, ШНҚ 2.04.20-22 ва ШНҚ 2.04.18-22ларга мувофиқ лойиҳалаш керак.
(243-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
Тизим ишлашидан ҳосил бўлган шовқин турар жой бинолари учун йўл қўйилган даражадан ошмаслиги керак.
244. Қўшимча шовқин чиқарадиган ускуналар алоҳида мустақил таянч конструкцияларга ўрнатилиши керак.
245. Муҳандислик тизимининг электромеханик ва электрон ускуналари табиий ёритиладиган ва фавқулодда сув босмайдиган хоналарда жойлашиши керак.
Ушбу ускуналарни техник ертўлаларда жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

11-жадвал

Хоналар

Ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, °С

Ҳаво алмашинуви карралиги

Ичкарига тортиш

Ташқарига тортиш

Квартира ёки ётоқхоналардаги яшаш хонаси

10-жадвалда келтирилган

Ётоқхоналардаги жамоат ва маъмурият хоналари

20

-

1

Хонадан ва ётоқхоналар ошхонаси

электр плитали

18

-

60 m3/h

Ваннахона

25

-

25 m3/h

Алоҳида ҳожатхона

8

-

25 m3/h

Бирлашган санузел

25

-

50 m3/h

Умумий душхона

25

-

5,0

Умумий ювиниш хонаси

18

-

0,5

Кийимни тозалаш ва дазмоллаш учун гардероб хонаси

18

-

1,5

Вестибюль, умумий йўлак, зина катаги

16

-

-

Кир ювиш хонаси

15

Ҳисоб бўйича, лекин карралиги 4 дан кам эмас

7,0

Ётоқхоналарда дазмоллаш, қуритиш хонаси

15

Ҳисоб бўйича, лекин карралиги 2 дан кам эмас

3,0

Ётоқхоналарда шахсий буюм, спорт инвентари, хўжаликдаги кирларни сақлаш хоналари

14

-

0,5

Ўтхона (котельная)

16

-

3,0

Лифтларнинг машина хонаси

10

-

Ҳисоб бўйича, бироқ 0,5 дан кам эмас

Изоҳ. 1а, 1б, 1в, ва II иқлимий зоналардаги биноларнинг зинапоя катакларида ҳамда хусусий иситиш тизимига эга квартирали уйларда ҳаво ҳарорати нормаланмайди.
246. Шовқин ва тебраниш манбалари бўлган, насосхоналар, венткамералар, иссиқлик пунктлари яшаш хоналари билан ёнма-ён, устида ёки остида жойлаштирилмаслиги керак.
247. Кўп квартирали уйларда ички сув таъминоти ва оқова сувларни оқизиш тизими бўлиши керак.
Ички оқовалаштириш тизими мавжуд бўлмаганда, бинога сув қувурларини олиб киришга йўл қўйилмайди, бунда ташқи сув колонкалари, ташқаридаги ҳожатхоналар бўлиши керак.
248. Кўп квартирали уйларда қуйидаги санузеллар лойиҳаланиши лозим:
а) 5-6 хонали квартираларда:
ванна, юз-қўл ювгич ва унитазли;
душ, юз-қўл ювгич, ва унитазли;
б) 2 — 4 хонали квартираларда:
ванна, унитаз ва юз-қўл ювгичли;
унитаз ва юз-қўл ювгичли ҳожатхона;
в) бир хонали ва кичик ўлчамли икки хонали квартираларда:
бирлаштирилган санузел (унитаз, юз-қўл ювгич, ванна);
қариялар учун ихтисослаштирилган уйларда санитария жиҳозларига қўшимча равишда лойиҳалаш топшириғи бўйича оёқ ваннаси лойиҳаланишига йўл қўйилади.
249. Ўриндиқли аравачадаги ногиронлиги бўлган шахс мавжуд оилага мўлжалланган квартиралардаги санузелда унитаз, юз-қўл ювгич ва деворга маҳкамланган махсус кўтариб-тушириладиган ўриндиқли душ ҳамда трап (кўчма зина) бўлиши керак.
250. Оқова сувларни оқизиш тизими бўлган ётоқхоналардаги санитария-гигиена хоналарининг ускуналари қуйидаги ҳисобдан қабул қилиниши керак:
а) ёлғиз яшовчиларга:
1 та унитаз, 1 та душ (ёки ванна), 1 та юз-қўл ювгич 4 — 6 кишига;
б) кичик оилага:
1 та унитаз, 1 та душ (ёки ванна), 1 та юз-қўл ювгич 2-3 кишига.
251. Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлардаги яшаш хоналари таркибида (ичида) бирлашган санузеллар (унитаз, юз-қўл ювгич, душ, оёқ ваннаси) лойиҳаланиши лозим.
10 — 15 кишидан иборат гуруҳ бўлган ҳолда ваннали хона лойиҳалашга йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(251-банддан учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 апрелдаги 01/2-13-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 398, 22.04.2026 й.) асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2511. Турар жой объектларида электр энергияси ҳисоблагичлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ ўрнатилиши лозим.
(2511-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 апрелдаги 01/2-13-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 398, 22.04.2026 й.) асосан киритилган)
2-§. Ошхона муҳандислик жиҳозлари
252. Сейсмик фаол ҳудудларда янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик тоифа III ва IV бўлган объектларда газ ва электр тармоқларини кучли зилзила пайтида автоматик блоклаш тизими ўрнатилиши лозим.
253. Ётоқхоналарда, қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд оилаларнинг уйларида (қаватлар сонидан қатъий назар) ошхоналар, тахмонсимон ошхоналар таом тайёрлаш учун электр ускуналари (плита, пишириш панеллари, пишириш печлари) билан жиҳозланиши лозим.
254. Квартирага қарашли участкадаги ёзги ошхонани плита ва идиш-товоқ ювгич билан жиҳозлашга йўл қўйилади.
3-§. Совуқ ва иссиқ сув таъминоти
255. Оқова сувларни оқизиш тизими бўлмаган ҳудудлардаги аҳолини уларнинг уйларидан 100 m дан узоқ бўлмаган масофада жойлашган сув чиқариш ускуналари (колонкалари) орқали таъминлаш лозим.
256. Оқова сувларни оқизиш тизими бўлган ҳудудлардаги биноларда ичимлик ва ёнғинга қарши сув таъминоти ҳамда марказлашган иссиқлик таъминоти тизимидан ёки заводда ишланган маҳаллий сув иситиш жиҳозлари орқали иссиқ сув билан таъминланиши керак.
257. Баландлиги 28 m ва ундан юқори бўлган турар жойларда, шунингдек қурилиш ҳажми 5000 m3 ва ундан ортиқ бўлган ётоқхоналарда ёнғинга қарши сув таъминоти тизими лойиҳаланиши керак.
Ёнғинга қарши сув таъминоти тизими бинонинг фасадига чиқарилган ёнғин ўчириш автонасосларни улаш учун диаметри 80 mm бўлган бирлаштирувчи тирсаклар, ташқаридан бошқариладиган тескари клапанлар ва зулфинлар (задвижкалар) билан жиҳозланган бўлиши лозим.
258. Хўжалик ва маиший эҳтиёжи учун бериладиган ичимлик суви ва иссиқ сув сифати OʻzMST 133-2024га мувофиқ бўлиши керак.
Иссиқ сувни олиш жойидаги ҳароратни 50 °C дан паст ва 75 °С ортиқ бўлмаган ҳолда ушлаб туриш керак.
259. Иссиқ сув таъминоти тизимида сувни узатиш учун иссиқ ва совуқ сув алоҳида келиб уланадиган ва уларни аралаштириб чиқарадиган жўмрак ўрнатиш керак.
260. Санитар-техник жиҳозларга келадиган сув босими бир секунддаги ҳисобий сарфга етадиган бўлиши ва 0,6 МРа дан ошмаслиги лозим.
261. Қариялар учун ванналардаги ва ногиронлиги бўлган шахслар учун санузеллардаги смесителларда 50 °С дан ортиқ температурадаги иссиқ сув келишининг олдини оладиган термостатик регулятор ўрнатилган бўлиши лозим.
262. Сув таъминоти тизимининг ҳар бир квартиранинг, хўжалик блоки, сауна, унитаз баки, сув иситгич колонкаларидаги тармоқланадиган жойларида ёпадиган арматура (запорная арматура) ўрнатиш керак.
263. Ички сув таъминоти тизимида бино периметрининг ҳар 60 — 70 метрида ташқи девордаги туйнукларда биттадан ўрнатиладиган суғориш жўмрагига йўл қўйилади.
Сув маълум вақтларда бериладиган ҳудудларда суғориш жўмраги ўрнатилмайди.
264. Ванна ва душхоналарда ёз вақтида ўчириб қўйиш имконини берувчи схема бўйича сочиқ қуритгич ўрнатилиши лозим.
265. Автомат кир ювиш машинасини совуқ ва иссиқ сув ҳамда оқова қувурларига улаш учун уларда пробкалар билан ёпиб қўйиладиган штуцерлар ўрнатилиши керак.
266. Ванна ва душ тагликларнинг (поддон) металл корпуслари сув қувурлари билан металл ўтказгичлар воситасида туташтирилиши лозим.
4-§. Оқова сувларни оқизиш тизими
267. Ички маиший оқова сувларни оқизиш тизими ўрнатилган барча санитария-техник жиҳозларидан (унитаз, ванна, душ, юз-қўл ювгич) чиқадиган оқова сувларни кетказиш учун мўлжалланган бўлиши лозим.
268. Конструкциясида гидравлик ёпқич бўлмаган санитария-техник жиҳозларининг (душ поддонлари, кир ювиш машиналарининг мағзава чиқиш жойи) остидаги чиқиш жойига гидравлик ёпқичлар ўрнатилиши керак.
269. Оқова сувларни кетказиш ўз оқими билан кетадиган ёпиқ қувурўтказгичлар бўйича, ифлосланиб тиқилиб қолиш эҳтимолини максимал камайтирадиган қилиб ўрнатиб, амалга оширилиши керак.
Қўшни квартираларда жойлашган санитария жиҳозларини умумий тармоқ қувурўтказгичига улашга йўл қўйилмайди.
270. Ички оқова сувларни оқизиш тармоғини яшаш хоналари, намлик бўлиши мумкин бўлмаган хоналар ҳамда ошхона ва вестибюллар шифтининг ости бўйлаб, девор ва пол ичи билан ўтказишга йўл қўйилмайди.
271. Уйнинг ички ўзи оқадиган оқова сувларни оқизиш тармоғининг вентиляциясини (қишлоқдаги 1 қаватли уйлар бундан мустасно) ҳаво тортадиган қисми бино томидан юқорига чиқарилган уйнинг оқова сувларини оқизиш вертикал қувури орқали амалга ошириш керак.
Вертикал қувурларнинг ҳаво тортадиган қисмини очиладиган дераза ва балконлардан камида 6 m масофада, тортувчи вентиляция блокларининг учидан камида 1 m масофада жойлаштириш керак.
272. Оқова сувларни оқизиш вертикал қувурларини вентиляция канали ва шахталари ичидан ўтказишга йўл қўйилмайди.
273. Оқова сувларни оқизиш вертикал қувурларини чордоқ бўшлиғида тўхтатишга йўл қўйилмайди.
274. Квартиралардан чиқадиган оқова суви дўконлар, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари оқова суви билан (бино ташқарисида жойлашган биринчи оқовалаштириш қудуғигача) бирлаштирилмаслиги керак.
275. Квартираларда ички оқова сувларни оқизиш тармоғини монтаж шахталари, каналлар ва короблар ичига беркитиб ўтказиш лозим.
5-§. Иситиш
276. Турар жой объектларининг яшаш хоналаридаги ҳаво ҳарорати мазкур ШНҚнинг 10-11-жадвалларида келтирилган ҳисобий кўрсаткичлари иситиш тизимлари орқали таъминланиши керак.
277. Иссиқ сув истеъмоли ҳажмининг камида 25 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш сув иситиш қурилмалари орқали қопланишини таъминлаш лозим.
278. Турар жой объектларида буғли иситиш тизими ва газ билан иситиладиган каминларни қўллашга йўл қўйилмайди.
279. Сувли иситиш тизими қўлланилганда, қувурдан тайёрланган иситиш қисмларни қурилиш конструкциялари (ора ёпма, девор, пардевор) ўрнатишга йўл қўйилмайди.
280. Марказлаштирилган иситиш тизимига эга бўлган кўп қаватли уйнинг ҳар бир иситиш блоки иссиқлик миқдорини ўлчаш учун ҳисоблагич ва иситиш ҳароратини тартибга солувчи мослама билан жиҳозланган бўлиши керак.
281. Иситиш жиҳозлари юзасидаги ҳарорат 105 °С дан, қария ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг хоналарида эса 95 °С дан ошмаслиги лозим.
282. Иситиш жиҳозлари (радиатор ва конвекторлар) ташқи деворнинг ички юзасида дераза остида очиқ ҳолда жойлаштирилиши лозим.
Маҳаллий иссиқлик манбаидан ишлайдиган иситиш тизимида иситиш жиҳозларини ички деворларга ўрнатишга йўл қўйилади.
283. Иситиш радиаторлари ўрнатиладиган жойларга 0,5 kW ток кучига эга электр кабеллари олиб келиниши лозим. Ушбу кабеллар ердан ўтказилиши керак.
284. Қаттиқ ёнилғида ишлайдиган иситиш қозонларни ҳар бир квартирада ўрнатиш икки қаватли турар жой объектларида лойиҳаланиши мумкин.
285. Янги кўп квартирали уйлар, ётоқхоналар ҳамда интернат уйларни ва марказлашган иситиш тизимларини электр энергияси, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга мослаштирилган ҳолда лойиҳалаштириш ва бунда биноларни иситиш ва совутишнинг марказлашган тизимига муқобил энергия манбаларидан ишлайдиган замонавий технологияларни (гелеоколлектор, иссиқлик насоси, қуёш панеллари, иссиқликни қайта тиклаш) қўллаш самарадорлигини оширишни таъминлаш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
286. Иситиш учун электр энергияси сарфи ШНҚ 2.01.18-24да белгиланган талаблар доирасида бўлиши керак.
(286-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
6-§. Вентиляция ва ҳавони кондиционерлаш
287. Квартираларда ҳисобланган ҳаво параметрлари ва ҳаво алмашинуви частотаси ушбу ШНҚнинг 10 ва 11-жадвалларига мувофиқ бўлиши керак.
288. Вентиляция орқали хоналардаги микроиқлимнинг норматив кўрсаткичлари таъминланмаган ҳолда, лойиҳалаш топшириғига кўра ҳавони кондиционерлаш тизими қўлланилишига йўл қўйилади.
289. Тутунга қарши шамоллатиш тизимларини ШНҚ 2.01.02-04 ва ШНҚ 2.04.05-22 ларга мувофиқ лойиҳалаш керак.
290. Лойиҳалашда ташқаридан тоза ҳаво оқимининг яшаш хоналарига киришини ва у ердан ёрдамчи хоналарга ўтишини таъминлаш лозим.
291. Квартира ва ётоқхона яшаш хоналарининг вентиляциясини ошхона, ҳожатхона, ўтхона (котельная), ванна ва душхоналардаги вертикал ҳавони сўрувчи каналлардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш керак.
292. Ҳар бир квартира доирасида қуйидагиларга йўл қўйилади:
ошхона ва ўтхонадан алоҳида-алоҳида каналлар чиқарилиши;
ҳожатхона, ванна, душ ва гигиена хоналаридан тортувни горизонтал ҳаво ўтказгичлар орқали битта каналга бирлаштириш.
293. Ҳавони сўрувчи вертикал каналларни бино томидан ташқарига чиққунча ёки очиқ чордоқ бўшлиғигача транзит қилиб чиқариш керак.
294. Беш қаватгача бўлган (5-қават ҳам киради) кўп квартирали уйларда санузел ва ошхоналардан ҳавони тортиб олувчи каналларни ҳар бир қават учун мустақил алоҳида ўтказилиши лозим.
295. Олти ва ундан кўп қаватли кўп квартирали уйларда қаватлардаги бир турдаги хоналардан ҳавони тортиб олувчи каналчаларни умумий йиғувчи вертикал ҳаво тортиш каналига қуйидаги шартлар бажарилган ҳолда улашга йўл қўйилади:
каналларни бирлаштириш вентиляция блокларининг битта тиклик чегарасида, баландлиги 2 m дан кам бўлмаган ёндош каналчалар воситасида бажарилганда;
олти қаватли биноларда умумий йиғувчи каналга фақат пастки уч қаватнинг ҳаво сўриш каналлари, 7-8, 9-10, 11-12, 13-14 ва 15-16 қаватли биноларда мос равишда пастки 4, 5, 6, 7, ва 8-қаватлар уланганда.
296. Сув иситкич, қозон (котёл) ва печкаларнинг мўриларини вентиляция канали вазифасини бажармаслиги керак.
297. Барча қаватларда, шунингдек тахмонсимон ошхоналар ташкил этилган квартираларда санузел ва ошхоналар алоҳида ажратилган ҳаво тортиш каналларига кириш қисмида маиший ҳаво сўрувчи вентиляторлар ўрнатилиши керак.
298. Кўп квартирали уйлар ичига бириктириб қурилган жамоат хоналарининг вентиляция тизими уйнинг вентиляция тизимидан алоҳида бўлиши керак.
Ёнғин-портлаш хавфи бор моддалар сақланмайдиган ва 1,5 карра ҳаво алмашинуви етарли бўлган ички қурилган жамоат хоналаридаги табиий вентиляция каналини, кўп квартирали уйнинг вентиляция тизимига ушбу ШНҚнинг 294-банди талабларига риоя қилган ҳолда бирлаштириш (қўшиш)га йўл қўйилади.
299. Турар жой объектларининг ошхоналарида плита устига ҳаво сўргич ўрнатиш лойиҳалаш топшириғи билан белгиланишига йўл қўйилади.
300. Турар жой объектларида ҳавони кондиционерлаш, мустақил (автоном) кондиционерлардан фойдаланиб бажарилади.
Iа ва Iб иқлимий зоналардаги биноларнинг 1 — 4 хонали квартираларида битта кондиционер, ундан каттароқ квартираларда иккита кондиционер ўрнатишга йўл қўйилади.
301. I ва II иқлимий зоналардаги турар жой объектларининг яшаш хоналарини кондиционерлар билан жиҳозлаш лойиҳалаш топшириғи билан белгиланади.
7-§. Электротехника қурилмалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
302. Турар жой объектларида электр ёритиш ва кучланишли электр ускуналари ШНҚ 2.04.17-24га мувофиқ лойиҳаланиши лозим.
(302-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
Электр ускуналарининг конструкцияси, тайёрланиши, ўрнатилиш усули, изоляциясининг синфи ва ҳимояланганлик даражаси электр тармоғидаги кучланишга ҳамда атроф-муҳит шароитига мос келиши зарур.
303. Кўп квартирали уйларнинг электр ўтказкичлари ишончлилик даражасига кўра қуйидаги тоифаларга бўлиниши керак:
электр плиталар ҳамда электр сув иситкичлар ўрнатилган, баландлиги 16 қаватгача бўлган кўп квартирали уйларга (бир-саккиз квартирали уйлар бундан мустасно);
газда ишлайдиган плиталар ўрнатилган 5 дан 10 қаватгача бўлган кўп квартирали уйларга;
II тоифага — (50 кишига мўлжалланган умумий ётоқхоналар);
газ плиталар ўрнатилган, баландлиги 5 қаватдан ошмайдиган турар жой биноларига;
III тоифага — (электр плиталар ҳамда электр сув иситкичлар ўрнатилган бир-саккиз квартирали уйлар, 50 кишига мўлжалланган умумий ётоқхоналар бинолар).
304. Турар жой объектларидаги гуруҳланган электр тармоқлари яширин қилиб ўтказилиши, включателлар ва розеткалар деворга ўйиб ўрнатилиши керак.
Турли квартиралар орасидаги деворга, бир квартира доирасида бир ўқ бўйлаб 2 та включатель ёки розеткани ёнма-ён ўрнатишга йўл қўйилмайди.
305. Квартиралар ҳамда умумий ётоқхоналарнинг яшаш хоналарига хонанинг ҳар бир тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган 6 m2 майдонига 6А токка мўлжалланган биттадан розеткани ўрнатиш керак. I ва II зоналардаги квартираларнинг умумий хонасида маиший кондиционерга учун 10 — 16 А токка мўлжалланган ерланган контактли розетка лойиҳаланиши керак.
306. Квартира йўлакларида йўлакларнинг ҳар бир тўлиқ ва тўлиқмас 10 m2 майдонига 6А токка камида биттадан розетка жойлаштирилиши зарур.
307. Ошхоналарга 6 А токка мўлжалланган учта розетка, майдони 8 m2 дан катта бўлган ошхоналарга эса тўртта розетка, шунингдек ерланган контактли 10-16 А токка мўлжалланган битта розетка ўрнатилиши лозим.
Электр плиталардан фойдаланилганда 32 А токка мўлжалланган ва ерланган контактли розетка ўрнатилиши зарур.
308. Квартиралардаги кондиционери бор хоналарнинг барчасига 10-16 А токка мўлжалланган ерланган контактли розеткалар ўрнатилиши керак.
309. Санузеллар, ваннахона ва душхоналар, ювиниш хоналари ҳамда ётоқхоналарнинг душхона олдидаги хоналарига ҳимояланиш даражаси IP54 дан кам бўлмаган штепселли розеткаларни ваннадан ёки душ хонасининг эшигидан камида 0,6 m масофада ўрнатишга йўл қўйилади.
310. Яшаш хоналари, ошхоналар, даҳлиз ва верандалар, шунингдек майдони 5 m2 дан катта лоджияларда зарур бўлганида шифтга, лоджияларда эса деворга осиб қўйиладиган ёки маҳкамланадиган умумий ёритиш ёритгичларини ўрнатишга мўлжалланган клеммали колодкалар ёки маҳкамловчи мосламалар ўрнатилиши керак.
311. Майдони 10 m2 ва ундан катта бўлган яшаш хоналарига лампаларни икки қисмлаб ёқса бўладиган кўп лампали ёриткичлар ўрнатиш имкониятини кўзда тутиш зарур.
312. Квартиралардаги ҳожатхоналарда эшик тепасида деворга патрон, ваннахоналарда эса, юз-қўл ювгич тепасига ёриткич ўрнатилиши керак.
313. Олти ва ундан кўп қаватли кўп квартирали уйлар, шунингдек 50 нафар ва ундан кўпроқ киши истиқомат қиладиган умумий ётоқхоналар авария ҳолатида ишлайдиган ёритиш тизими билан таъминланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
314. Янги қурилаётган кўп квартирали уйларнинг пастки қаватларида нотурар объектлари жойлашган тақдирда ярим ертўла ва биринчи ертўла қаватларида қуруқ трансформаторларни ва дизелгенераторларни ШНҚ 2.04.17-24га мувофиқ лойиҳалаш керак.
(314-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
315. Турар жой объектларида том қисмларининг камида 50 фоизига қуёш панеллари ўрнатилиши керак.
316. Турар жой объектларига ўрнатиладиган фотоэлектрик станциялар ШНҚ 2.04.15-23га мувофиқ лойиҳаланиши керак.
8-§. Алоқа ва сигнализация
317. Турар жой объектлари ахборот узатиш тизимлари, телефон ва рақамли телевидение жамоавий антенналари билан жиҳозланиши керак.
318. Қариялар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд оилалар истиқомат қиладиган квартираларда, умумий ётоқхона биносидаги ҳожатхона, ваннахона санитария-гигиена хоналаридан ташқари барча хоналарда, 10 қаватли ва ундан баланд кўп квартирали уйларнинг квартираларида ёнғин сигнализацияси ва ёнғин ҳақида хабар бериш ускуналарини ўрнатиш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
319. Турар жой объектларида ўрнатилган лифтлар, қўриқлаш ҳамда ёнғин автоматикаси тизимларидан (автоматик ёнғин сигнализацияси ва автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари) келадиган сигналлар оптик толали кабель алоқа линиялари орқали кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг диспетчерлик хизматига параллел равишда узатилиши лозим.
Бунда автоматик ёнғин сигнализацияси ёки ёнғин ўчириш тизими ишга тушганда, сигнал қўшимча равишда энг яқин ёнғин-қутқарув қисмининг диспетчерлик хизматига ҳам параллел равишда узатилиши таъминланиши керак.
(319-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 апрелдаги 01/2-13-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 398, 22.04.2026 й.) таҳририда)
320. Ёнғинга қарши қурилмаларнинг автоматик бошқариш темир шкафларини биринчи қаватдаги электр шчит хонасида жойлаштириш керак.
321. Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган интернат уйларда хизмат кўрсатиш ходимларини чақириш учун сигнализация тизими бўлиши керак.
322. Уч қаватли ва ундан баландроқ кўп квартирали уйларни лойиҳалашда квартираларнинг кириш эшикларида домофонлар (қулфлаш-сўзлашиш қурилмалари) лойиҳаланиши керак.
323. Видеокузатув камераларини турар жой объектларининг бутун периметри бўйлаб кўринишни таъминлайдиган жойларга ўрнатиш лозим.
11-боб. Табиий ёритиш ва инсоляция
Олдинги таҳрирга қаранг.
324. Турар жой объектларини СанҚваН 0102-25 ва ШНҚ 2.01.01-22га мувофиқ иқлимий қурилиш зоналарининг асосий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш керак.
(324-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
325. Яшаш хоналари, ошхоналар, оқовалаштирилмаган ҳожатхоналар, зинапоя катаклари (квартира ичидагидан ташқари), йўлакли турдаги биноларда умумий йўлаклар, вестибюллар ҳамда бино ичига жойлаштирилган жамоат хоналарида табиий ёритилганлик таъминланган бўлиши керак.
326. Турар жой объектлари хоналарини табиий ёритишни мазкур ШНҚнинг 7-иловасига мувофиқ табиий ёритилганлик коэффициентининг норматив қийматини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштирилиши, бунда деразалар майдонининг яшаш хоналари ва ошхона полларининг майдонига нисбати 1:10 дан кам бўлмаслиги керак.
327. Яшаш хоналарининг деразаси жойлашган ташқи девори билан ички параллель девор орасидаги масофа дераза жойлашган девор энининг уч каррасидан ошмаслиги керак.
Бунда, умумий хона ва ётоқхоналарда табиий ёруғлик даражаси 150 (lux) дан кам бўлмаслиги таъминланиши лозим.
328. Йўлакли турдаги турар жой объектларининг умумий йўлаклар деразасининг юзаси пол юзасининг 1:16 нисбатидан кам бўлмаслиги керак.
329. Ётоқхоналар умумий йўлакларининг узунлиги ташқи девордаги деразалар орқали бир томондан (торец) ёритилганда 24 m дан, икки чекка томонидан ёритилганда 48 m дан ошмаслиги керак.
Йўлаклар узунлиги бундан ортиқ бўлса, оралиқ табиий ёруғлик майдончалари орқали қўшимча табиий ёритиш керак.
Икки ёруғлик майдончалари орасидаги масофа 24 m дан, ёруғлик майдончалари билан йўлак охиридаги (торец) ёруғлик туйнуги орасидаги масофа 30 m дан ошмаслиги лозим.
Ёруғлик майдончасининг кенглиги (эни) ичкарига кирган қисмининг ярмидан кам бўлмаслиги лозим (ёндош йўлак кенглиги ҳисобга олинмайди).
Зинапоя катаклари орқали унинг икки томонида жойлашган 12 m гача узунликдаги йўлакларни ёритишга йўл қўйилади.
330. Ётоқхоналарда икки кишилик яшаш гуруҳининг ва бир хонали квартиралардаги электр плитали ҳамда вентиляцияси бўлган овқат тайёрлаш зоналарини табиий ёритишсиз лойиҳалашга йўл қўйилади.
331. Табиий ёритилган хоналар фрамуга, дарча ёки бошқа қурилмалар орқали шамоллатилиши керак.
332. Квартиралар икки томонлама ёки ён томондан шамоллатилиши таъминланиши лозим.
333. Йўлакли (коридор) туридаги ётоқхона биноларида яшаш хоналарини бевосита табиий ёритилган ва тўғри ёки бурчак томондан шамоллатиладиган узунлиги 24 m гача бўлган умумий йўлаклар (коридорлар) орқали шамоллатишга йўл қўйилади.
334. Ҳар бир яшаш хонаси ва ошхона камида битта очиладиган деразага эга бўлиши керак (тахмонсимон ошхона бундан мустасно).
Деразанинг очиладиган табақасининг очиқ қисмининг эни 0,6 m дан кам бўлмаслиги лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
335. Турар жой объектлари хоналаридаги инсоляция давомийлиги СанҚваН 0102-25 га мувофиқ таъминланиши керак.
(335-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
336. Ётоқхоналарда яшаш хоналарининг камида 60 фоизи, интернат уйларида камида 75 фоизи СанҚваН 0102-25 бўйича белгиланган миқдорда инсоляция қилиниши лозим.
(336-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
337. Турар жой объектларининг яшаш хоналарини ортиқча қуёш радиацияси ва исиб кетишдан сақлаш СанҚваН 0102-25 га мувофиқ бўлиши керак.
(337-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
338. I ва II иқлимий зоналарда яшаш хоналарининг деразалари ғарб томонга (горизонтнинг 200 — 290° сектори оралиғи) имкон қадар қаратилмаслиги лозим.
Бунда, икки хонали квартирада — битта хонани, уч хоналида — иккитагача, ётоқхоналарда — кўпи билан 25 фоиз яшаш хоналарини қуёшдан ҳимоя қилувчи қурилмалар ёки махсус ойналар қўлланилган ҳолда, кўрсатилган томонга қаратилишига йўл қўйилади.
I ва II иқлимий зоналарда яшаш хоналари горизонтнинг 200 — 290° секторига қаратилганда ташқи қуёшдан ҳимоя қилувчи қурилмалар қўлланилиши лозим.
339. Ташқарига чиқиши бўлмайдиган зинапоя катакларининг ҳар бир қавати ташқи девордаги дераза орқали ёритилиши, бунда дераза юзаси 1,2 m2 дан кам бўлмаслиги лозим.
340. Юқоридан ёритилган Л2 турдаги зинапоя катагини ушбу ШНҚнинг 169 — 171-бандларидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда уч қаватгача бўлган биноларда қўллашга йўл қўйилади.
341. Ёнғин вақтида фойдаланиш учун мўлжалланмаган ёзги хоналар (лоджиялар) ойнаванд қилиб лойиҳаланиши керак (балкон ва террасалар бундан мустасно).
Қўшни секцияларга, ташқи (очиқ) зинапоялар, авария вазиятидаги чиқиш жойлари, тутун кирмайдиган зинапоялардаги ўтиш учун ишлатиладиган ёзги хоналарни (балконлар, лоджиялар) ойнавандлашга йўл қўйилмайди.
12-боб. Энергия тежамкорлик ва энергия самарадорлик
342. Бинонинг энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлигини таъминлаш учун қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим:
тўсувчи конструкцияларнинг иссиқлик ўтказишга келтирилган қаршилиги, ҳаво ўтказувчанлиги ва иссиқбардошлиги ШНҚ 2.01.04-18да белгиланган қийматлардан паст бўлмаслигига;
иситиш, вентиляция, ҳавони кондиционерлаш ва иссиқ сув таъминоти муҳандислик тизимлари ва ускунаси энергия тежамкор, автоматик ҳамда қўл билан бошқаришга эга бўлиши, шунингдек ШНҚ 2.04.05-22 ва ШНҚ 2.04.16-23 талабларига жавоб беришига;
бинонинг муҳандислик тизимлари, марказлашган таъминотда, иссиқлик энергияси, совуқ ва иссиқ сув, электр энергияси ҳисоблагичлари билан жиҳозланган бўлишига.
343. Бинонинг оптимал техник-иқтисодий кўрсаткичларига эришиш ҳамда иситиш ва кондиционерлашга нисбий солиштирма энергия сарфларини қисқартириш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш лозим:
қурилиш ҳажми бирлигига тўғри келадиган ташқи тўсиқ конструкцияларининг мумкин бўлган энг кам юзасига эга биноларнинг энг ихчам ҳажмий-тарҳий ечимларни танлаш;
бино ва унинг хоналарини совуқ шамол ва қуёш радиацияси оқимларининг мақбул йўналишларини ҳисобга олиб, горизонт томонларига нисбатан йўналтириш (ориентация);
юқори фойдали иш коэффициентига эга самарали муҳандислик жиҳозларини қўллаш;
чиқиб кетаётган ҳаво ва оқова сувларни утилизация қилиш (қайта қўллаш), энергиянинг қайта тикланувчи манбаларидан фойдаланиш.
344. Янги қурилаётган турар жой объектларини лойиҳалаштиришда уларнинг энергия самарадорлиги ва сейсмик хавфсизлигини комплекс таъминлаш мақсадида, тўсувчи конструкциялар материалларини ҚМҚ 2.01.03-19 ва ШНҚ 2.01.04-18 талабларига мувофиқ танлаш лозим.
13-боб. Турар жой объектларини лойиҳалашда маиший чиқиндиларни жойлаштириш ва сақлашга қўйиладиган талаблар
345. Турар жой объектларида маиший чиқиндиларни жойлаштириш ва уларни тўплаш шохобчаларини лойиҳалаш лозим.
346. Чиқинди тўплаш шохобчалари турар жой объектларининг деразалари, дам олиш жойларидан 20 метрдан кам бўлмаган ва 100 метрдан узоқ бўлмаган масофада, шунингдек моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган тегралари чегараларидан ташқарида жойлаштирилиши зарур.
347. Алоҳида жойлашган майдончада (ўтиш йўлидан узоқда) махсус автотранспорт воситасининг контейнерларни бўшатиш учун қулай кириш имконияти ва бурилиш майдончаси (12 m х 12 m) бўлиши лозим.
348. Контейнерларни ўрнатиш майдончаларининг юзаси асфальтланган ёки бетон қопламали бўлиши лозим.
349. Сув туриб қолишига ва контейнерларнинг сирпаниб кетишига йўл қўймаслик мақсадида майдонча қопламасининг қиялиги ўтиш йўли қисми тарафга 5 — 10 фоизни ташкил этган ҳолда ва махсус автотранспорт воситасининг киришига қулай тарзда ўрнатилади.
ШНҚ 2.08.01-24 «Турар жой объектларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
1-ИЛОВА
Кўп квартирали уйлар квартираларининг, ётоқхоналар ва интернат уйларнинг умумий ва яшаш майдонлари, хоналар майдони, объектнинг қурилиш ҳажми, майдони ва қаватларини ҳисоблаш
1. Квартира майдонини лоджиялар, балконлар, верандалар, террасалар, иситилмайдиган хўжалик хоналари (кладовка), тамбурларни ҳисобга олмай, яшаладиган ва ёрдамчи хоналар майдони йиғиндиси сифатида аниқлаш керак.
2. Квартира ва ётоқхона яшаш гуруҳининг яшаш майдонини яшаш хоналар майдонининг йиғиндиси деб ҳисоблаш лозим.
3. Квартиранинг умумий майдонини ундаги хоналар, хўжалик хоналари (кладовка) ва ички қурилган шкафлар ҳамда қуйидаги пасайтирувчи коэффициентлар билан ҳисобланадиган иситилмайдиган хўжалик хоналари ва ёзги хоналар майдонлари йиғиндиси деб ҳисоблаш керак:
иситилмайдиган хўжалик хоналари ва ойнаванд ёзги хоналар учун — 1,0;
очиқ лоджиялар учун — 0,5,
балкон ва терраса учун — 0,3.
4. Ётоқхона ва интернат уйлар умумий майдонини яшаш хоналари, ёрдамчи хоналар ва жамоат хоналари майдони ҳамда ушбу илованинг 3-банди бўйича ҳисобланадиган ёзги хоналар майдонлари йиғиндисини ҳисоблаш керак.
5. Квартираларнинг умумий майдони шу бино квартираларининг мазкур илованинг 3-банди бўйича ҳисобланган умумий майдонлари йиғиндиси деб ҳисоблаш лозим.
6. Кўп квартирали уйларнинг майдонини ташқи деворнинг ички юзалари оралиғида ўлчанган барча қаватлар майдони ҳамда ёзги хоналар (лоджия, балкон) майдонлари йиғиндиси деб ҳисоблаш керак.
Зинапоя катаклари, лифт ва бошқа шахталар майдони уларнинг шу қават сатҳидаги майдони ҳисоби билан битта қават майдонига қўшилиши зарур.
Чордоқ, хўжалик ва техник ертўла ҳамда зинапоя катаклари ва лифт шахтаси тамбурларининг майдони бино майдонига қўшилмаслиги лозим.
7. Кўп квартирали уйлар хоналарининг майдонини, пол сатҳида (плинтусларсиз) девор ва пардеворларнинг пардозланган юзалари орасидаги ўлчамлари бўйича ҳисоблаш керак.
Камин (печка) эгаллаган майдон хона майдонига киритилмаслиги керак.
Квартира ичидаги зинапоя ости майдони полдан чиқиб турган конструкция остигача бўлган баландлиги 1,6 m ва ундан ортиқ бўлса, ўша зинапоя жойлашган хона юзасига киритилиши зарур.
Мансарда қаватидаги хона майдонини ҳисоблашда, қия шифтли хонанинг баландлиги 1,6 m дан кам бўлмаган қисмининг майдони ҳисобга олиниши керак.
8. Ичига ёки ички туташтириб қурилган жамоат хоналарининг майдони ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ ҳисобланиши зарур.
Квартира ичидаги кўп қаватли (многосветный) хонанинг майдони бинонинг умумий майдонига фақат бир қават чегарасида киритилиши керак.
9. Кўп квартирали уйнинг қурилиш ҳажми ±0,00 белгидан юқори қисм (ер устки қисми) ва бу белгидан қуйи қисм (ер остки қисми) ҳажмлари йиғиндиси деб ҳисобланиши лозим.
Турар жой объектининг ер усти ва ер ости қисмларининг қурилиш ҳажми, шу қисмларнинг ҳар биридаги пол сатҳидан бошлаб, чегараловчи юзалар, шунингдек тўсиқ конструкциялар, ойнаванд томлар чегарасида аниқланиши, бунда архитектуравий ва конструктив элементларнинг туртиб чиқиб турган қисмлари, техник ертўла (подполье) даги каналлар, терраса, балкон, колоннали ёпиқ галерея (портик), таянч (устун)лар устида жойлашган бино тагидаги ўтиш жойлари ва бўш майдонлар ҳажми ҳисобга олинмаслиги керак (соф ўлчовда).
Турар жой объектининг қурилиш ҳажмига иситилмайдиган верандалар, совуқ чордоқ, техник қават ва ертўлалар киритилиши лозим.
10. Турар жой объекти қуриладиган майдон бинонинг периметри бўйлаб цоколь баландлигидаги туртиб чиқиб турган қисмлар ҳам ҳисобга олинган горизонтал кесим майдони, шунингдек устунлар устида жойлашган бинонинг остидаги майдон ва бино остидан ўтиш жойларининг майдони сифатида ҳисобланиши керак.
11. Турар жой объектининг қаватлар сонини белгилаётганда ер устидаги қаватларнинг барчаси (техник қават, мансарда қавати, ярим ертўла (цоколь) қавати), агар ёпмасининг усти ернинг текисланган сатҳидан 2 m дан баландроқ бўлса, ҳисобга киритилиши керак.
Турар жой объекти остидаги ертўла (подполье) баландлигидан қатъи назар ҳамда баландлиги 1,8 m дан кам бўлган қаватлар аро ҳар қандай бўшлиқ қаватлар сонига киритилмаслиги зарур.
Турар жой объектининг турли қисмларида қаватлар сони турлича бўлганда, шунингдек бино нишаб жойда жойлашиши ҳисобига қаватлар сони кўпайса, қаватлар сони бинонинг ҳар бир қисми учун алоҳида ҳисобланиши зарур.
Юқори қават устида жойлашган техник қават турар жой объектининг қаватлари сонини белгилаётганда ва лифтлар сонини ҳисоблашда ҳисобга олинмайди.
ШНҚ 2.08.01-24 «Турар жой объектларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
2-ИЛОВА
Ётоқхоналарнинг маданий-маиший, хўжалик ва ёрдамчи хоналар таркиби ва ҳисобий кўрсаткичлари

Т/р

Хоналар

Майдони, m2/киши

50

100

200

400

600

1.

Вестибюль-холл, навбатчи учун ва кутиш жойлари билан

0,15

0,15

0,15

0,15

0,15

2.

Маъмурият (комендант) ва хизматчи ходимлар хоналари

0,16

0,10

0,06

0,05

0,04

3.

Шахсий буюмлар, спорт-анжомлари, хўжалик, кир сақлаш, тозалаш анжомларини сақлаш хоналари

0,3

0,25

0,2

0,17

0,15

4.

Машғулотлар хонаси

Талаба ва ўқувчилар учун

0,2

0,2

0,2

0,2

0,2

Ишчи ва хизматчилар учун

0,15

0,15

0,15

0,15

0,15

5.

Дам олиш хоналари

0,15

0,15

0,15

0,15

0,15

6.

Оммавий-маданий-тадбирлар хонаси (тўгарак, ўқиш зали, видеозал)

0,15

0,15

0,15

0,09

0,08

7.

Буфет, ёрдамчи хонаси билан

-

0,2

0,18

0,16

0,14

8.

Маиший хизмат хоналари

-

-

0,11

0,11

0,1

9.

Изолятор

1 койка

1 койка

1 койка

2 койка

3 койка

(майдони амалдаги нормалар бўйича)

10.

Кир ювиш, қуритиш ва дазмоллаш хонаси

0,24

0,18

0,14

0,1

0,08

(12 m2 дан кам эмас)

11.

Ошхоналар

0,8

0,8

0,8

0,8

0,8

(12 m2 дан кам эмас)

12.

Кийим тозалаш ва дазмоллаш хонаси

0,1

0,08

0,07

0,06

0,05

(8 m2 дан кам эмас)

13.

Кийим ва пойабзал қуритиш хонаси

Жойдаги шароитга қараб (иш хусусиятини ҳисобга олиб) хонадан фойдаланувчининг ҳар бирига 0,2 m2 ҳисобидан, бироқ 8 m2 дан кам эмас

Изоҳлар:
1. Ётоқхоналарнинг ҳамма турлари учун жамоат хоналарининг умумий майдони ушбу ШНҚнинг 114-бандига мувофиқ қабул қилинади. Профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари ётоқхоналари жамоат хоналари майдонининг умумий нормалари таркибида, яшаш гуруҳи, жамоат ва ёрдамчи хоналари ҳам 1 кишига 1,6 m2 ҳисобидан ҳисобга олинган бўлиши керак (110-бандига мувофиқ).
2. 100 ўриндан кам сиғимли ётоқхоналарда кир сақлаш ва хўжалик хоналари, ичига қурилган шкаф-стеллажлар билан алмаштирилиши мумкин.
ШНҚ 2.08.01-24 «Турар жой объектларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
3-ИЛОВА
Қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлар хоналарининг таркиби ва майдонлари

Т/р

Хоналар

Майдони, m2

Мустақил ҳаракатланувчи кишилар учун

Парваришга муҳтож кишилар учун

Ўриндиқли аравачадаги ногиронлиги бўлган шахслар учун

1

2

3

4

5

I. Яшаш гуруҳи хоналари майдони

1.

Яшаш хоналари

лойиҳалаш топшириғи бўйича**

1 кишига

10 (12)*

14 (16)*

2 кишига

16 (18)*

18 (20)*

2.

Санитария хонаси (унитаз, юз-қўл ювгич, душ)

3,5

3,5

5,0

3.

Ички қурилган шкаф — кийим, шахсий буюмлар учун (1 кишига)

0,5

0,5

0,5

4.

Дам олиш хонаси (1 кишига)

1,2

0,7

1,6

5.

Буфет хонаси

18 дан кам эмас

6.

Ошхона-овқат тарқатиш хонаси

16 дан кам эма

7.

Ванна хонаси

14 дан кам эмас

8.

Санитар хонаси, кир сақлаш, қуритиш, супуриш-сидириш анжомлари сақлайдиган жойи билан

16 дан кам эмас

9.

Маиший-хўжалик хона (нарсаларни ювиш ва қуритиш, йиғиштириш анжомлари сақлайдиган жойи билан)

12 дан кам эмас

10.

Тоза кир сақлаш хонаси

4 дан кам эмас

II. 3-4 та яшаш гуруҳи бўлимининг умумий хоналари

11.

Ҳамшира хонаси (муолажа)

12

12

14

12.

Ходимлар хонаси

8

8

8

13.

Хўжалик-бекаси хонаси

10

10

10

14.

Ходимлар ҳожатхонаси

1 кабина

1 кабина

1 кабина

15.

Ходимлар душ хонаси

1 кабина

1 кабина

1 кабина

16.

Кийим ва кир дазмоллаш хонаси

12

17.

Клизма қилиш хонаси

14

18.

Аравача ва ўриндиқли аравачаларни сақлаш жойи

4

* Қавсларда юқори қулайликка эга яшаш хоналарининг майдони берилган.

** Касалхона, стационар палаталарида 1 койка нормаси (ШНҚ 2.08.02-23) бўйича

III. 50 — 300 ўринли уй-интернатларининг умумий хоналари

19.

Вестибюль, холл

бир кишига 0,3 — 0,4

20.

Маъмурий-хўжалик хоналари (мудир, хўжалик мудири, ходимлар хонаси, девонхона, кадрлар бўлими, бухгалтерия, анжомларни сақлаш)

бир кишига 0,4 — 0,5

21.

Дам олиш, клуб-тўгарак машғулотлари, телекўрсатувлар томоша қилиш хоналари;

томоша зали, кутубхона

бир кишига 0,35 — 0,65

(24 — 30 m2 ўлчамдаги хона)

яшовчилар сони 200 нафардан ошганда

(таркиби ва майдони лойиҳа топшириғи билан белгиланади

22.

Тиббий хизмат кўрсатиш ва даволаш-соғломлаштириш муолажалари хоналари

фельдшер хонаси

мудир хонаси

12 — 14 (яшовчилар сони 100 дан кам бўлмаганда)

12 (яшовчилар сони 200 дан кам бўлмаганда)

терапевт шифокори хонаси

12 (100 ўринга ва ундан ортиқ)

маслаҳатчи шифокорлар хонаси (ларинголог, офтальмолог)

ҳар бири 18 m2

(яшовчилар сони 200 нафардан ошганда)

стоматолог хонаси

14 (яшовчилар сони 200 нафардан ошганда)

муолажа ва боғлаш хонаси

18 (яшовчилар сони 200 нафардан ошганда)

электр билан даволаш муолажа хонаси, ёрдамчи хонаси билан

14 — 16 (+8)

(яшовчилар сони 200 нафардан ошганда)

иссиқлик билан даволаш (озокерит) муолажа хонаси, ёрдамчи хонаси билан

14 (+8)

(яшовчилар сони 200 нафардан ошганда)

асбоб-ускунани сақлаш хонаси

6 дан кам бўлмаган

ходимлар учун санитария узеллари ва йиғиштириш анжомларини сақлаш хонаси

3 + 3

даволаш жисмоний тарбия хонаси

40 — 80

(яшовчилар сони 200 нафардан ошганда)

зал қошида ечиниш ва душ хоналари (эркак ва аёллар учун)

2 х (12+3)

массаж хонаси

14

дориларни сақлаш ва тарқатиш хонаси (дорихона)

6 m2 дан кам бўлмаган

(яшовчилар сони 200 нафардан ошганда)

енгил ёнувчан суюқликларни сақлаш хонаси

3

экспресс лаборатория хонаси

8 m2 дан кам бўлмаган

(яшовчилар сони 200 нафардан ошганда)

стерилизациялаш хонаси

10

медицина ходимлари хонаси

8 m2 дан кам бўлмаган

23.

Қабул хонаси

вестибюль (ғилдиракли каталкалар жойи билан)

12 (+2)

текшириш хонаси (санитария узели билан)

18 (яшовчилар сони 100 нафардан ошганда)

вақтинча жойлаштириш хонаси (санитария узели билан)

14 (яшовчилар сони 100 нафардан ошганда)

24.

1-2 палатали изолятор (санитария узели билан)

14 (ҳар бир палатага)

Пост

4

25.

Морг хонаси (совитиш камераси билан)

10 + 6

(яшовчилар сони 200 нафардан ошганда)

ходимлар хонаси (ечиниш хонаси, ҳожатхона ва душ билан)

9 + 3

26.

Архив

8 — 10

Четдан келган қариндошлар учун ётоқхона (санитария узеллари билан 1-2 хона)

14 (ҳар бир хонага)

27.

Маиший хизмат хонаси (сартарошлик, педикюр)

14 — 20

(яшовчилар сони 100 нафардан ошганда)

28.

Ошхона

сиғимини 60 — 80 % га (амалдаги соғломлар ҳисобидан)

1,3 залдаги 1 ўрин учун амалдаги меъёрлар бўйича

овқатланиш зали

овқат пишириш блоки

29.

Почта ва банк хизматлари хонаси (вестибюльда)

10 — 12 (яшовчилар сони 200 нафардан ошганда)

30.

Вестибюльдаги навбатчи пости

6

31.

Вестибюльдаги савдо киоски

6 (яшовчилар сони 200 нафардан ошганда)

32.

Вестибюль қошида санузеллар

5

33.

Хўжалик хоналари:

ювилган чойшаблар ва кийимлар сақланадиган хона

10 — 12

ювилмаган чойшаблар ва кийимлар хонаси

6 — 8

шахсий буюмлар хонаси

12 — 16

мавсумий кийимлар хонаси

12 — 16

мебеллар хонаси

12 — 16

жиҳозларни таъмирлаш хонаси

12 — 16

боғдорчилик анжомлари сақлаш хонаси

6 — 8

хўжалик омбори

15 — 16

ёнғин пости хонаси

4

34.

Зарарсизлантириши (дезинфекция) камера хонаси

18 — 24 (яшовчилар сони 200 нафардан ошганда)

35.

Меҳнат терапияси устахоналари

Лойиҳалаш топшириғи бўйича (6 — 8 битта иш жойига)

Изоҳ: Хоналар таркиби ва майдонлари лойиҳалаш топшириғи билан ўрнатилади.
ШНҚ 2.08.01-24 «Турар жой объектларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
4-ИЛОВА
Ихтисослаштирилган квартиралар хоналарининг тахминий таркиби ва майдони

Хоналар таркиби

Хоналар майдони, камида (m2)

1 хонали

2 хонали

2 хонали

2 кишига

3 хонали

3-4 кишига

4 хонали

4-5 кишига

1 киши

2 киши

2 кишига

Қариялар учун

ногиронлиги бўлган шахс мавжуд оилалар учун

Яшаш хоналари:

Умумий хона

16

18

16

18

20

22

2 кишилик ётоқхона

-

-

16

-

16

16

1 кишилик ётоқхона

-

-

-

-

-

10

ногиронлиги бўлган шахс ётоқхонаси

-

-

-

16

16

16

Яшаш майдони

16

18

32

34

52

64

Ёрдамчи хоналар

Даҳлиз (аравача учун жой билан), йўлаклар

4

6

4

6

8

8

Ошхона

8

8

8

9

9

10

Санузел

3,5

3,5

4

5

8

10

Хўжалик хона (кладовка)лари, ички қурилган шкафлар

1,0

1,0

2

2-3

4

6

Умумий майдон

32,5

36,5

50

56

81

98

Изоҳ: Квартира хоналари таркиби ва майдонлари лойиҳалаш топшириғи билан белгиланади.
ШНҚ 2.08.01-24 «Турар жой объектларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
5-ИЛОВА
Ихтисослаштирилган квартирали уйларда жамоат хизмат кўрсатиш хоналарининг таркиби ва майдонлари

Т/р

Хоналар

Майдон, ҳисобидаги бирликка

m2

Майдон, m2, ҳисобдаги контингентни сонида (қариялар ва аравачадаги ногиронлиги бўлган шахслар)

50

100

150

1.

Вестибюль-холл қоровул, таксофон, савдо киоски (сайёр), кўчалик ўриндиқли аравачалар сақлаш жойлари билан

0,2

камида 12

20

30

2.

Маъмурий-маиший хоналар (маъмурият ва хўжалик бекаси хоналари, маиший хизмат пункти, кирхона қуритиш ва дазмоллаш хонаси билан, хўжалик ва супуриш-сидириш анжомлари хонаси, санузел)

0,8

40

80

120

3.

Маданий-маърифат хоналари, ҳаваскорлик машғулотлари, меҳмонхона, ўқув зали, телехолл, оммавий тадбирлар зали, стол усти ўйинлари

0,8

34

80

120

4.

Тиббий хоналар (ҳамшира хонаси, муолажа, массаж, физиотерапия, даволаш жисмоний тарбия зали)

0,2

камида 14

20

30

5.

ногиронлиги бўлган шахс ишлайдиган устахона

жойлардаги шароитга қараб

Жами:

2,0

100

200

300

Изоҳлар:
1. Хоналар таркиби ва майдонлари лойиҳалаш топшириғи билан белгиланади. Ижтимоий уйларда маданий-маиший хоналарнинг умумий майдони 1 кишига 1,5-2,0 m2 ҳисобидан келиб чиқиб қабул қилиниши керак.
2. Тижорат хизмати хоналарини кўрсатилган ҳисобий кўрсаткичлардан ташқари қабул қилишга йўл қўйилади.
3. Ногиронлиги бўлган шахслар устахоналарининг майдони лойиҳалаш топшириғи бўйича ўрнатилади.
ШНҚ 2.08.01-24 «Турар жой объектларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
6-ИЛОВА
Лифтларнинг минимал сони

Бинонинг қаватлари

Лифтлар сони

Юк кўтарувчанлиги kg

Тезлиги m/s

Қаватдаги квартираларнинг энг катта майдони, m2

9 гача

1

630 ёки 1000

1,0

600

10 — 12

2

400, 630 ёки 1000

1,0

600

13 — 16

2

400, 630 ёки 1000

1,0

500

Изоҳлар:
1. 630 ёки 1000 kg юк кўтарувчи лифт хоналарининг габаритлари 2100х1100 mm дан кам бўлмаслиги керак.
2. 1 яшовчига 16 — 18 m2 яшаш майдони, қават баландлиги — 3,0 m, лифт ҳаракати интервали 81 — 100 секунд ҳисобидан келиб чиқиб тузилган.
3. Қаватлардаги квартиралар майдони, қават баландлиги ва 1 яшовчига умумий майдон, жадвалда қабул қилинган кўрсаткичлар қийматидан фарқ қиладиган турар жой биноларда, лифтлар сони, тезлиги ва юк кўтарувчанлиги ҳисоблаб ўрнатилади.
4. Юқори қаватларида икки сатҳли квартиралар жойлашган турар жой объектларида лифтни сатҳлардан биттасида тўхташига йўл қўйилади.
5. Йўлакли турдаги кўп квартирали уйларида ҳар 100 та квартирага битта лифт, квартиралар сони 100 тадан ортиқ бўлган ҳолда ҳар 100 тага қўшимча битта лифт ўрнатилиши лозим.
ШНҚ 2.08.01-24 «Турар жой объектларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
7-ИЛОВА
Турар жой объектлари хоналарини табиий ёритилганлик коэффициенти (ТЁК) нинг меъёрланган қийматлари

Хоналар

Географик кенглик

ТЁКни меъёрланган қийматлари, пол сатҳида %

Деразаларни горизонтга нисбатан жойлашиши

136 — 225°

225 — 315°

46 — 136°

316 — 45°

Яшаш хоналари, ошхона, жамоат хоналари

40° ва шимолроқ

0,3

0,3

0,4

Зинапоя катаклари, умумий йўлаклар,

40° ва жануброқ

0,2

0,3

0,6

Оқовалаштирилмаган ҳожатхоналар

ҳамма жойда

0,1

0,1

0,1

ШНҚ 2.08.01-24 «Турар жой объектларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
8-ИЛОВА
Турар жой объектлари учун йўл қўйиладиган шовқин даражаси

Т/р

Хоналар ёки майдонлар номи

Кун вақти,

соат

Товуш босими даражаси, dB, ўртача геометрик частотали октава бўлмаларида, Hz

Товуш даражаси,

dB

Қисқа вақтдаги товушнинг максимал даражаси, dB

63

125

250

500

1000

2000

4000

8000

1.

Квартиралар, қария ва ногиронлиги бўлган шахслар уй-интернатларининг яшаш хоналари

7-23

23-7

63

55

52

44

45

35

39

29

35

25

32

22

30

20

28

18

40

30

55

45

2.

Ётоқхоналар яшаш хоналари

7-23

23-7

67

59

57

48

49

40

44

34

40

30

37

27

35

25

33

23

45

35

60

40

3.

Турар жой уйларга бевосита ёндош майдонлар*)

7-23

23-7

75

67

66

57

59

49

54

44

50

40

47

37

45

35

43

33

55

45

70

60

4.

Ётоқхона биноларига бевосита ёндош майдонлар*)

7-23

23-7

79

71

70

61

63

54

58

49

55

45

52

42

50

40

49

38

60

50

75

65

* — тўсувчи конструкциялардан 2 m да.
Изоҳлар:
1. Ҳавони кондиционерлаш, ҳаволи иситиш ва вентиляция, шунингдек тонал ёки импульсли шовқин учун қийматлар 5 dB ёки 5 dBA га камайтирилади.
2. Шовқин манбаига ўгирилган, тўсувчи конструкциядан 2 m нарида транспорт воситаларидан (авто, темир йўл, авиация) ҳосил бўладиган шовқин учун товуш даражаси dBA ни, 10 dBA га қабул қилишга йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ШНҚ 2.08.01-24 «Турар жой объектларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
9-ИЛОВА
Кўп квартирали уйлар фасад қисмига совутиш ва иситиш қурилмаларининг жиҳозларини (сплит) ўрнатиш талаблари
1. Совутиш ва иситиш қурилмаларининг жиҳозлари (сплит) биноларнинг фасад кўринишини бузмаган ҳолда жойлаштирилиши, бунда уларни декоратив панжаралар ёки махсус ҳимоя қутилари билан беркитишга йўл қўйилади.
2. Совутиш ва иситиш қурилмаларининг жиҳозларини (сплит) балкон ёки лоджия ички қисмига бинонинг ташқи кўринишини бузмайдиган тарзда ўрнатишга йўл қўйилади.
Совутиш ва иситиш қурилмаларининг жиҳозларини (сплит) балкон ёки лоджия ички қисмига ўрнатилганда ШНҚ 2.01.02-04 га риоя қилиниши лозим.
3. Қурилиши режалаштирилаётган турар жой объектларини лойиҳалаш жараёнида совутиш ва иситиш қурилмаларининг жиҳозларини (сплит) ўрнатиш учун ташқи деворларда махсус ўйиқлар кўзда тутилиши керак.
4. Турар жой объектларининг том қисмида совутиш ва иситиш қурилмаларининг жиҳозларини (сплит) ўрнатишда ушбу жиҳозлар учун металл конструкцияли платформа ташкил этишга йўл қўйилади.
5. Декоратив қопламалар ва нишаларни тўлиқ ёпиқ ҳолатда ўрнатишга йўл қўйилмайди. Бунда ҳаво айланишини таъминлаш учун вентиляция тешиклар бўлиши лозим.
6. Совутиш ва иситиш қурилмаларининг конденсат суви махсус дренаж қувури орқали чиқарилиши, бунда конденсат сувининг қўшни дераза токчаси, балкон ёки пиёдалар йўлагига оқиб тушишига йўл қўйилмайди.
7. Совутиш ва иситиш қурилмаларининг жиҳозлари (сплит) тебранишни камайтирувчи махсус демпфер ёстиқчалар (резина ёки шунга ўхшаш бошқа материаллардан) орқали маҳкамланиши, шунингдек жиҳозлар ишлаши натижасида ҳосил бўладиган шовқиннинг йўл қўйиладиган даражаси СанҚваН 0008-20 да белгиланган чегаравий қийматлардан ошмаслиги керак.
8. Совутиш ва иситиш қурилмалари жиҳозларининг (сплит) кабел ва қувурлари бинонинг фасад кўринишига уйғун тарзда, мазкур жиҳоз ортидан ўтказилиши, бунда барча қувурлар ҳамда электр кабеллари ҳимояланган ва муҳофазаланган бўлиши лозим.
9. Қор ва ёғингарчилик миқдори кўп бўлган ҳамда қуёш нурлари тўғридан-тўғри тушадиган ҳудудларда совутиш ва иситиш қурилмаларининг жиҳозлари (сплит) устидан ҳимоя соябони ўрнатишга йўл қўйилади.
10. Совутиш ва иситиш қурилмаларининг ташқи жиҳозлари махсус мустаҳкамлаш кронштейнлари ёрдамида қўшимча тарзда маҳкамланиши лозим.
11. Совутиш ва иситиш қурилмаларининг жиҳозлари (сплит) ўрнатилган жойда техник хизмат кўрсатиш учун эркин ҳаракатланиш ҳамда хизмат кўрсатиш ишларини хавфсиз бажариш имконияти таъминланган бўлиши зарур.
(9-илова Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) асосан киритилган)
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 14 августдаги 01/2-57-сон буйруғига
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган айрим шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2019 йил 15 октябрдаги 480-сон буйруғи билан тасдиқланган ШНҚ 2.08.01-19 «Турар жой бинолари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари.
2. Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2020 йил 25 сентабрдаги 258-сон буйруғи билан тасдиқланган ШНҚ 2.08.01-19 «Турар жой бинолари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилган 1-сон ўзгартиришлар.
3. Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сон буйруғи билан тасдиқланган ШНҚ 2.08.01-19 «Турар жой бинолари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилган 2-сон ўзгартиришлар.
4. Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2023 йил 13 октабрдаги 341-сон буйруғи билан тасдиқланган ШНҚ 2.08.01-19 «Турар жой бинолари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруғи (ҳисоб рақами 219, 2023 йил 23 ноябрь).