|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 24.06.2024
|
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Буйруғи
ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 179-бандига қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 14 апрелда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 158]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 20 майдаги 01/2-20-сонли «ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (ҳисоб рақами 261, 24.06.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 179-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Республикада қуриб битказиладиган савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги инфратузилма объектларининг лойиҳаларига мажбурий тартибда электромобилларни қувватлантириш станцияларини киритиш лозим. Бунда, мазкур инфратузилма объектлари автотураргоҳларидаги машина жойларининг камида 5 фоизи (лекин битта жойдан кам бўлмаган ҳолда) электромобиллар ва гибрид автомобилларни қувватлантириш учун ажратилиши керак.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ 2024 йил 1 январдан кучга киради.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 5 апрель,
71-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
2023 йил 3 апрель
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2023 йил 30 март
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2023 йил 29 март