04.09.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3932
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг буйруғи, 04.09.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3932
Kuchga kirish sanasi
08.12.2026
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 4 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3932]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон «Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошлиқ Ж. ХАТАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 18 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-сон

Келишилди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 20 июль
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 16 июнь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 2026 йил 18 августдаги 29-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) томонидан алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Инспекция ваколати доирасида ўтказиладиган назорат тадбири;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Инспекция томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш электрон тизими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Инспекция томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ишлаб чиқилган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектларини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат хариди натижалари асосида аниқланган камчиликларнинг таҳлили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектларининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Хавф даражалари таснифи ва уларни мезонлашга доир талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 7-иловаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичларга тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги асосий кўрсаткичлар «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Пиво ва пиво ичимликларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Алкоголь маҳсулотларининг (маҳаллий пиво маҳсулотлари, кўпикланадиган ва табиий винолар бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ Тамаки маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ Пиво ва пиво ичимликлари улгуржи савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур банднинг иккинчи — саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган кўрсаткичлар бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ҳамда текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъекти фаолиятида текширувлар ўтказилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Хавфни таҳлил қилиш натижаларидан норози бўлган тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Истеъмол ва техник этил спирти маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қонунчиликка ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилмаганлиги

50

2.

Ишлаб чиқариш хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ҳамда экология талаблари ва нормаларига риоя этилмаганлиги

10

3.

Ишлаб чиқариш лабораториясининг мавжуд эмаслиги, шунингдек лабораторияни зарур асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар ва зарурий жиҳозлар билан таъминланмаганлиги

10

4.

Қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ истеъмол ва техник этил спирти савдоси қоидаларига риоя этилмаганлиги

15

5.

Ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун зарур гувоҳномалар, мувофиқлик сертификатлари, технологик йўриқномаларнинг ва бошқа тегишли ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги

15

Жами баллар йиғиндиси

100

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ савдо қоидаларига риоя этилмаганлиги

40

2.

Алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қонунчиликка ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларга риоя қилинмаганлиги

30

3.

Хомашё ресурслари сарфланиши бўйича белгиланган меъёрларга риоя этилмаганлиги

12

4.

Ёнғин хавфсизлиги, санитария, экология, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда лаборатория қоидаларига риоя этилмаганлиги

10

5.

Корхонанинг молиявий-иқтисодий барқарорлиги ва тўлов интизомига риоя қилинмаганлиги

8

Жами баллар йиғиндиси

100

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Пиво ва пиво ичимликларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ пиво ва пиво ичимликлари савдоси қоидаларига риоя этилмаганлиги

40

2.

Пиво ва пиво ичимликлари ишлаб чиқаришда қонунчиликка ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларга риоя этилмаганлиги

30

3.

Хомашё ресурслари сарфланиши бўйича белгиланган меъёрларга риоя этилмаганлиги

12

4.

Ёнғин хавфсизлиги, санитария, экология, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда лаборатория қоидаларига риоя этилмаганлиги

10

5.

Корхонанинг молиявий-иқтисодий барқарорлиги ва тўлов интизомига риоя қилинмаганлиги

8

Жами баллар йиғиндиси

100

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ савдо қоидаларига риоя этилмаганлиги

40

2.

Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қонунчиликка ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларга риоя этилмаганлиги

30

3.

Хомашё ресурслари сарфланиши бўйича белгиланган меъёрларга риоя этилмаганлиги

12

4.

Ёнғин хавфсизлиги, санитария, экология, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда лаборатория қоидаларига риоя этилмаганлиги

10

5.

Корхонанинг молиявий-иқтисодий барқарорлиги ва тўлов интизомига риоя этилмаганлиги

8

Жами баллар йиғиндиси

100

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

Алкоголь маҳсулотларининг (маҳаллий пиво маҳсулотлари, кўпикланадиган ва табиий винолар бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ савдо қоидаларига риоя этилмаганлиги

50

2.

Корхонанинг молиявий-иқтисодий барқарорлиги ва тўлов интизомига риоя қилинмаганлиги

31

3.

Алкоголь маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш бўйича белгиланган меъёрларга риоя этилмаганлиги

11

4.

Алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган бинога эгалик қилмаганлиги

5

5.

Алкоголь маҳсулотларини реализация қилишга доир чекловларга риоя қилинмаганлиги

3

Жами баллар йиғиндиси

100

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

Тамаки маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ савдо қоидаларига риоя этилмаганлиги

70

2.

Корхонанинг молиявий-иқтисодий барқарорлиги ва тўлов интизомига риоя қилинмаганлиги

10

3.

Маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш бўйича белгиланган меъёрларга риоя этилмаганлиги

12

4.

Тамаки маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган бинога эга эмаслиги

5

5.

Тамаки маҳсулотларини, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реализация қилишга доир чекловларга риоя этилмаганлиги

3

Жами баллар йиғиндиси

100

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пиво ва пиво ичимликлари улгуржи савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ савдо қоидаларига риоя этилмаганлиги

70

2.

Корхонанинг молиявий-иқтисодий барқарорлиги ва тўлов интизомига риоя қилинмаганлиги

10

3.

Маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш бўйича белгиланган меъёрларга риоя этилмаганлиги

12

4.

Ёнғин хавфсизлиги, санитария, экология, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилмаганлиги

5

5.

Пиво маҳсулотларини реализация қилишга доир чекловларга риоя этилмаганлиги

3

Жами баллар йиғиндиси

100

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3932/0897-сон)