04.07.2022 йилдаги 354-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.07.2022 йилдаги 354-сон
Kuchga kirish sanasi
05.07.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Миллий гвардиясининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон ва «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари соғлиғини сақлаш, уй-жой билан таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома бериш;
(1-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 октябрдаги 528-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар йўловчи транспортидан ва шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида транспорт воситаларидан имтиёзли фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тан жароҳати олган (етказилган) ёки ҳалок бўлган (вафот этган)да бир марталик нафақа тайинлаш, пенсия ва нафақа тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчи (ходим)лари ёки уларнинг яқин қариндошлари мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарни қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсия ва нафақа тайинлаш, шунингдек, Миллий гвардия органларининг махсус унвонга эга ходимларининг тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санатория-курорт таъминоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчи (ходим)ларига мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситалари сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилишини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 июлдан бошлаб ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «E-ijtimoiy-himoya.iiv.uz» электрон тизими орқали босқичма-босқич жорий этилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 1 январдан бошлаб ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги мурожаатлари тўлиқ электрон тарзда қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда «E-ijtimoiy-himoya.iiv.uz» электрон тизимини яратиш ҳамда Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда ушбу тизимни ишга тушириш билан боғлиқ барча ташкилий ва техник чора-тадбирларни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда 2023 йил 1 январгача Миллий гвардиянинг шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш фаолиятининг электрон тизим орқали амалга оширилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 4 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
354-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари соғлиғини сақлаш, уй-жой билан таъминлаш, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома бериш, шаҳар йўловчи транспортидан ва шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, ходимларга хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган) ёки ҳалок бўлган (вафот этган)да бир марталик нафақа тайинлаш, пенсия ва нафақа тайинлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 октябрдаги 528-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳамда бошқа вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, шунингдек, мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир марталик нафақа — хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган) ходим ва ҳарбий хизматчига ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходим ва ҳарбий хизматчининг оила аъзоларига, шунингдек, Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига тўланадиган тўлов тури;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 531-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим) — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эълон қилинган фавқулодда ҳолат (уруш ҳолати) даврида жалб қилинган вақтда, шунингдек, жанговар (ҳарбий) ҳаракатлар олиб борилаётган пайтда яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим);
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 531-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб бериш (топшириш) даври — пенсия ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) амалга ошириладиган жорий тўлов ойининг 15-кунидан 27-кунигача бўлган давр;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имтиёзли шартларда турар жой — қурилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган дастурларда назарда тутилган кўп квартирали уйлардаги квартиралар, шунингдек, намунавий якка тартибдаги уйлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
курсант ва тингловчи — Вазирлик тизимидаги таълим муассасаларида таҳсил олувчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контракт бўйича ҳарбий хизматчи — Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органларида контракт бўйича ҳарбий хизмат қилаётган оддий аскар, сержант ва офицерлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматчи — Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органларида оддий аскарлар таркиби лавозимларида мажбурий хизматни ўтаётган чақирув ёшидаги фуқаро;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий комиссия — Вазирлик Марказий аппаратининг тегишли хизматларидан ташкил топган ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича комиссия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нафақа — хизматдан бўшатилаётган ходим ва ҳарбий хизматчига ёки ички ишлар органлари пенсионерининг вафот этганлиги муносабати билан дафн этиш маросими учун унинг оила аъзоларига бир марта тайинланадиган пул тўлови;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсия — ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчилари ёки уларнинг оила аъзоларига пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаганлиги, ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик муносабати билан бериладиган ойлик пул тўлови;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди — пенсия сўраб мурожаат қилган шахсга пенсия тайинланган ҳужжатларнинг тикилган туркуми;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди турадиган жой — Вазирликнинг Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти Молия-иқтисод бошқармаси, яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят ички ишлар бош бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармалари (кейинги ўринларда — ички ишлар органлари) молиявий таъминот хизматлари;
(2-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тан жароҳати — ходим ва ҳарбий хизматчи хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида олган (етказилган) оғир ва ўртача оғир тан жароҳати (яраланиш, майиб ва контузия бўлиш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим — Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органларида хизмат қилаётган, махсус унвонга эга бўлган фуқаро;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат мажбурияти — норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ички ишлар органлари таркибидаги бошқарув органлари, бўлинмалари, ходим ва ҳарбий хизматчиларга юкланган вазифалар ва функциялар ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат уй-жойлари фонди — Вазирлик томонидан ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчиларини турар жой билан таъминлаш ёки уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш учун уй-жойлар қуриш ва уларни реконструкция қилиш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг квартираларини сотиб олиш ҳисобидан шакллантирилган фонд;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат уй-жойи — ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчилари ҳамда уларнинг оила аъзолари яшаши учун мўлжалланган, хизмат ҳамда муниципал уй-жой фондининг турар жой биноларида жойлашган, ички ишлар органларида хизматни ўташ даврида шартнома асосида бериладиган уй;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматчи — ички ишлар органлари ҳарбий тузилмаларида хизмат ўтаётган контракт бўйича ва муддатли ҳарбий хизматчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий комиссия — ички ишлар органлари ва ҳарбий тузилмалари тегишли хизматларидан ташкил топган ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича комиссия;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яшаш жойи — турар жой, квартира, хизмат турар жойи, ихтисослаштирилган уйлар (ётоқхона, пансионат, ёлғиз кексалар учун махсус уй, ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар учун интернат уй ва бошқалар), шунингдек, пенсия учун мурожаат қилган жисмоний шахс ижарага олиш шартномаси (иккиламчи ижара), ижара шартномаси ёхуд қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича мулкдор сифатида доимий яшайдиган (яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган) бошқа турар жой, доимий яшаш жойи мавжуд бўлмаган (яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтмаган) тақдирда — вақтинча яшаш (турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш) жойи.
(2-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ички ишлар органларининг ходим ва ҳарбий хизматчиларига, пенсионерларига, уларнинг оила аъзоларига (ички ишлар органлари тизимида хизматда бўлган даврида никоҳда бўлган хотини (эри), никоҳ бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно, ота-онаси, ўн саккиз ёшдан ошмаган фарзандлари, таълим муассасаларида таълимнинг кундузги шаклида таҳсил олаётган йигирма бир ёшгача (катта офицерларнинг фарзандлари йигирма уч ёшгача) бўлган фарзандлари, ёшидан қатъи назар болаликдан ногирон бўлган болалари) ҳамда ишчи ва хизматчиларига Вазирликнинг таълим муассасалари курсантлари ва тингловчиларига ички ишлар органларининг тиббиёт муассасалари, шунингдек, фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширувчи бошқа даволаш-профилактика муассасалари томонидан бепул тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Прокуратура органлари, адлия органлари, давлат божхона хизмати органлари, Миллий гвардия органлари, давлат фельдъегерлик хизмати ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига, шунингдек, прокуратура органларининг пенсионерлари ҳамда давлат божхона хизмати органларининг пенсионерлари, Миллий гвардия органларининг собиқ ходимлардан бўлган пенсионерлар ва давлат фельдъегерлик хизмати пенсионерларига ва уларнинг оила аъзоларига Вазирликнинг даволаш-профилактика муассасаларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда санаторий-курорт таъминоти тартиби тегишли вазирлик ва идоралар томонидан Вазирлик билан биргаликда қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш Вазирликнинг тиббиёт бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг тиббиёт бўлимлари (кейинги ўринларда — ички ишлар органлари тиббиёт бошқарма ва бўлимлари) томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига бириктирилган таркиб мазкур муассасаларда амбулатория, стационар шароитларда бепул тиббий текширувлардан ўтказилади, даволанади ва соғломлаштирилади, шунингдек, уларга тиббий кўрсатмалар бўйича турар жойларига бориб белгиланган тартибда тиббий ёрдам кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчиларини даволаш-профилактика муассасаларига бириктириш тартиби ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилган таркиб манфаатларига зарар келтирилмайдиган шартларда пулли тиббий хизматлар кўрсатилиши мумкин. Пуллик тиббий хизматлар кўрсатиш тартиби Вазирлик томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчиларига яшаш ҳудудидаги ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан белгиланган тартибда тиббий ёрдам кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчиларига бепул ортопедик стоматология ва ортодонтия ёрдами (қимматбаҳо металлар, керамик массалар ва махсус пластмассалар қўллаб тайёрланган протезлар бундан мустасно) ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ички ишлар органлари тиббий хизмат кўрсатиш масалалари комиссияси томонидан Ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчиларига ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ташкил этиш мақсадида улар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларига сарфланган харажатлар Вазирлик томонидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Алоҳида ҳолларда ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчиларининг тиббий кўрсатмалар бўйича тиббий ёрдам олиши учун уни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига юбориш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус комиссияси хулосаси асосида амалга оширилади. Бундай ҳолларда уларнинг тиббий ёрдам олиши учун харажатлар Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг рухсати билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчиларининг касаллиги, шикастланганлиги, ҳомиладорлиги, туққанлиги, оиланинг бетоб аъзосини парваришлаганлиги, протез қўйдирганлиги, санаторий-курортда даволанганлиги, шунингдек, соғлиғи ҳолатига кўра бошқа енгилроқ ишга ўтказиш учун ва карантин туфайли хизматга вақтинча яроқсиз деб топилганида, уларга вақтинчалик хизматдан озод қилиш варақаси ёки маълумотномаси берилади. Вақтинчалик хизматдан озод қилиш варақаси ёки маълумотномани бериш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари ҳамда ишчи ва хизматчиларининг меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик ҳолатида меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ички ишлар органлари ходимлари ва контракт бўйича ҳарбий хизматчилари ҳар йили бир маротаба мажбурий диспансеризациядан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир йилда икки маротаба ва чуқурлаштирилган профилактик тиббий кўрикдан ўтказиладиган хизматлар рўйхати Вазирлик томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлик тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ҳамда курсант ва тингловчилар белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ички ишлар органлари ишчи ва хизматчилари тиббий кўрикдан турар жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ҳудудий тиббиёт муассасаларида белгиланган тартибда ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Профилактик тиббий кўрик натижасида хизматни давом эттиришга тўсқинлик қилувчи касалликлар аниқланган ходим ва ҳарбий хизматчилар рўйхати ички ишлар органлари тиббиёт бошқарма ва бўлимлари томонидан тегишли кадрлар хизматларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар билан касалланган бириктирилган таркиб ички ишлар органлари тиббиёт бошқарма ва бўлимлари мутахассислари назоратига олиниб, уларни даволаш ва соғломлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Диспансер назоратига олинган ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчилари кузатувини олиб бориш, тиббий текширувлар ва кўриклар кўлами ҳамда даврийлиги, шунингдек, даволаш ва соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш тартиби Вазирлик томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ички ишлар органларининг ходим ва ҳарбий хизматчилари, пенсионерлари санаторий-курорт шароитида даволаниш учун йилига бир марта имтиёзли йўлланмалар билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ички ишлар органлари тизимидаги ва бошқа санаторий-курорт муассасаларига, шунингдек, хорижий давлатлардаги санаторий-курорт муассасаларига йўлланмалар бериш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан фаолият юритувчи ички ишлар органлари тизимидаги муассасаларда хизмат қилаётган ходим ва ҳарбий хизматчиларга санаторий-курорт муассасаларига йўлланмалар бериш ушбу муассасаларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ички ишлар органлари тизимидаги санаторий-курорт муассасаларига бериладиган йўлланмалар қиймати белгиланган тартибда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ички ишлар органларининг санаторий-курорт муассасаларига бериладиган йўлланмалар реализациясидан тушган маблағлар ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техника базасини ва таъминотини мустаҳкамлашга ҳамда бошқа санаторий-курорт муассасаларига йўлланмаларни харид қилишга сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Санаторий-курорт муассасаларига йўлланмалар қуйидаги тартибда берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бепул:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий-тиббий комиссияларнинг асосланган хулосасига кўра, мазкур Низомнинг 27-банди «а», «б», «в», «д» кичик бандларида назарда тутилган шахслар учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 27-банди «г», «з» ва «и» кичик бандларида назарда тутилган шахслар, шу жумладан, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни кузатиб борувчи шахс, ёлғиз кексалар учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) санаторий-курорт муассасаларига бериладиган йўлланма қийматининг 25 фоизини тўлаш шарти билан мазкур Низом 27-бандининг «а», «б» ва «ж» кичик бандларида назарда тутилган шахсларга ҳамда уларнинг турмуш ўртоғига 50 фоизини (бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан ошмаган ҳолда) тўлаш шарти билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) санаторий-курорт муассасаларига бериладиган йўлланманинг қийматини тўлиқ тўлаш шарти билан мазкур Низом 27-бандининг «а», «б», «г», «ж», «з» ва «и» кичик бандларида назарда тутилган шахсларнинг бошқа оила аъзолари учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ихтисослаштирилган санаторий муассасаларида даволаниш учун йўлланмалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ҳудудий тиббиёт муассасалари томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Вазирлик тизимида фаолият юритадиган ишчи ва хизматчиларни санаторий-курорт муассасаларида даволаш учун йўлланмалар билан таъминлаш Вазирликнинг Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Санаторий-курорт муассасаларида даволанишга муҳтож шахсларни танлаш, санаторий-курорт муассасаларига бериладиган йўлланмаларни тақсимлаш, тизимдаги санаторий-курорт муассасалари фаолиятини ташкил этиш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида ушбу ёрдамни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига тиббий хизмат олиш учун бириктирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Қуйидаги шахслар бириктириш рўйхатлари асосида ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига тиббий хизмат олиш учун бириктирилади ва уларнинг алоҳида ҳисоби юритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ички ишлар органлари ходимлари, шу жумладан, Вазирликнинг ҳаракатдаги кадрлар захирасида қолдирилиб, бошқа ташкилотларга юборилган ходимлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Вазирликнинг ҳарбий тузилмаларидаги контракт бўйича ҳарбий хизматчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Вазирликнинг ҳарбий тузилмалари муддатли ҳарбий хизматчилари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) хизмат муддатидан қатъи назар, хизмат (ҳарбий хизмат) вазифасини бажаришда жароҳат олиш, контузия, ярадор бўлиш, касалланиш ҳамда хизмат даврида орттирилган касаллик оқибатида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) курсант ва тингловчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ишчи ва хизматчилар (бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига таъминланадиган ишчи ва хизматчилардан ташқари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) ички ишлар органларида 20 йил ва ундан ортиқ хизмат қилган ёки 25 йил меҳнат стажига эга бўлиб, шундан 12,5 йил ички ишлар органларида хизмат (ҳарбий хизмат) қилган пенсионерлар (ишчи ва хизматчилари бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) ички ишлар органларининг терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ходим ва ҳарбий хизматчиларининг вояга етмаган фарзандлари, болалигидан ногиронлиги бўлган фарзандлари, ота-онаси, турмуш ўртоғи, шунингдек, ушбу ҳолатлардан олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходим ва ҳарбий хизматчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) қонун ҳужжатларига мувофиқ ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладиган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобил АЭС фалокати оқибатларини тугатиш бўйича зарарланган зонада хизмат вазифасини ўтаган шахслар ва ядро полигонларида ҳамда бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Мазкур Низом 27-бандининг «а», «б», «г», «ж», «з» ва «и» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган шахсларнинг оила аъзолари тегишли даволаш-профилактика муассасалари томонидан бериладиган гувоҳномалар асосида ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилади ва уларнинг алоҳида ҳисоби юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида стационар тиббий ёрдам 18 ёшдан бошлаб кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ички ишлар органларида хизмат мажбуриятини, яъни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шу жумладан, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ички ишлар органлари таркибидаги бошқарув органлари, бўлинмалар, ходим ва ҳарбий хизматчиларга юкланган вазифалар, функциялар ва мажбуриятларни (кейинги ўринларда — хизмат мажбурияти) бажариш чоғида ҳалок бўлган, вафот этган ходим ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари (Вазирликнинг ҳарбий тузилмалари муддатли ҳарбий хизматчиларининг оила аъзоларидан ташқари) ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар, шунингдек, уларнинг пенсия ёшидаги ёки ногирон ота-онаси тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Мазкур Низом 27-бандининг «а», «б», «г», «ж», «з» ва «и» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган шахсларнинг боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия расмийлаштирган оила аъзолари ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолган шахсларнинг яшаш жойи ўзгарганда, улар шу ҳудуддаги тегишли ички ишлар органининг тиббиёт бошқарма ва бўлимларидаги махсус тиббий комиссиялар қарорлари асосида мазкур даволаш-профилактика муассасаларига тиббий хизматга бириктирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Бириктириш рўйхатлари ва ички ишлар органларининг тегишли пенсия таъминоти бўлимлари йўлланмалари ҳамда пенсионерлик гувоҳномалари асосида тегишли ички ишлар органининг тиббиёт бошқарма ва бўлимлари томонидан тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилган шахсларга ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан тиббий хизматдан фойдаланиш учун рухсатномалар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ички ишлар органлари тизимидаги тезкор таъминот бошқарма ва бўлимларнинг ноошкора мақомга эга алоҳида тоифадаги ходимларига тиббий хизматлар белгиланган тартибда фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ички ишлар органлари ҳарбий тузилмаларининг муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилари ҳамда курсант ва тингловчиларига тиббий ёрдам кўрсатиш ички ишлар органларининг мазкур ҳарбий тузилмалари ва таълим муассасаларининг тиббиёт қисмлари, лазаретлари ва тиббий пунктларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари ҳарбий тузилмалари ва Вазирликнинг таълим муассасаларининг тиббиёт қисмлари, лазаретлари ва тиббий пунктларида тегишли мутахассислар ва тиббий текширувлар ўтказиш учун тиббий асбоб-ускуналар бўлмаган ҳолларда ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан тиббий ёрдам кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ички ишлар органлари ҳарбий тузилмаларининг муддатли ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда бепул даволанади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари ҳарбий тузилмаларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчилари Вазирлик тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида, ихтисослаштирилган йўналишдаги (руҳий ҳолати бузилган ва юқумли) касалликлар билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда бепул даволанади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-даволаш муассасалари томонидан муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари ва контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга стационар шароитда тиббий хизматлар кўрсатишда Вазирлик овқатланиш, коммунал хизматлар, ҳаммом-кирхона хизмати, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун қилинган харажатларни Мудофаа вазирлигига қоплаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширувчи даволаш-профилактика муассасаларида зарур тиббий хизмат турлари мавжуд бўлмаган ҳолларда пулли даволаш-профилактика муассасалари хизматидан фойдаланганлик харажатлари Вазирликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Пулли даволаш-профилактика муассасалари хизматидан фойдаланганлик харажатларини қоплаш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларини дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тартиби
(3-параграфининг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларини зарур дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тасдиқланган меъёрларга мувофиқ амалга оширилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида тиббий текширувлар ўтказиш, касалликларни даволаш ва олдини олиш учун сарфланадиган дори воситалари, тиббий жиҳозлар, вакциналар, тиббий материаллар билан бепул таъминлаш ушбу мақсадлар учун назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида амалга оширилади.
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу мақсадлар учун харажатлар Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам қопланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига бириктирилган таркиб амбулатория ва стационарда даволанишда дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан ўзлари даволанаётган даволаш-профилактика муассасалари орқали ёки рецепт асосида дорихоналар орқали белгиланган тартибда таъминланади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига бириктирилган таркибга дори воситаларини тайинлаш, қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш, шунингдек, дори воситаларини рецепт асосида бериш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига бириктирилган таркиб айрим юқумли касалликларга қарши режали ва эпидемиологик кўрсатмалар бўйича бепул эмланади. Режали ва эпидемиологик кўрсатмалар бўйича эмланиши лозим бўлган шахслар тоифалари Вазирлик томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ҳамда фойдаланиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ички ишлар органлари хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ҳамда ходим ва ҳарбий хизматчиларни хизмат уй-жойлари билан таъминлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жойлар қуриш ва уларни реконструкция қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахслар уй-жойлари ҳамда квартираларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиб олиш ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Вазирликнинг хизмат уй-жойлари фонди уй-жойлар ҳамда квартиралар қуриш ва уларни реконструкция қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларини шакллантиришда Вазирликка ҳар йили назарда тутиладиган капитал маблағлар лимитлари, хизмат уйларини сотишдан тушадиган маблағлар ҳамда Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фонди квартираларни харид қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш Вазирликнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Хизмат уй-жойларини ва турар жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ходим ва ҳарбий хизматчиларни ҳисобга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Хизмат уй-жойларидан самарали фойдаланиш ҳамда ходим ва ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида Вазирлик уларнинг ҳисобини юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Вазирлик хизмат уй-жойларини ички ишлар органларига бириктиради ва уларни ҳисобга олиш ҳамда фойдаланиш ҳолатини ҳар йили текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Хизмат уй-жойларини ҳисобга олиш дафтари ва карточкаларининг шакллари Вазирлик томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ходимларни ҳисобга олиш, шунингдек, хизмат уй-жойларини тақсимлаш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликда марказий комиссия;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида ҳудудий комиссиялар ташкил этилади.
(49-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 09/24/445/0553-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий ва ҳудудий комиссиялар таркиби, уларнинг ҳуқуқлари ва вазифалари, уларнинг фаолият юритиши ва фаолиятини назорат қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Ҳарбий хизматчиларни хизмат уй-жойлари билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органида меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ишчи ва хизматчилар хизмат уй-жойи билан таъминланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Ходимларга хизмат уй-жойлари яшаш жойи бўйича қуйидаги ҳолатларда берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ходим уй-жойни ижара шартномаси бўйича ижарага олувчи ёки уй-жойни ижарага олган шахс оиласининг аъзоси ёхуд шахсий уй-жой мулкдори ёки мулкдор оиласининг аъзоси бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ходим уй-жойни ижара шартномаси бўйича ижарага олган ёки уй-жойни ижарага олувчи шахс оиласининг аъзоси ёхуд шахсий турар жой мулкдори ёки мулкдор оиласининг аъзоси бўлса, аммо қайд этилган уй-жойга жамоат транспортидан фойдаланган ҳолда ҳар куни қайтиш имкониятига эга бўлмаса (уй-жойнинг ходим хизмат қиладиган жойдан камида 60 километр узоқлиги сабабли);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ходим оиланинг бир нафар аъзоси учун қонунчилик ҳужжатларида яшаш майдонининг белгиланган ижтимоий нормасидан кам бўлган умумий майдонга эга уй-жойда яшаса. Уй-жойнинг умумий майдонини ҳисоблашда ходимнинг қўшимча уй-жой майдонига бўлган ҳуқуқи ҳисобга олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ходим бемор, айрим сурункали касалликлардан азият чекаётган аъзолари бўлган бошқа оилалар ҳам истиқомат қилаётган ва улар билан биргаликда яшаш имконияти бўлмаган квартираларда яшаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ходим қариндош бўлмаган икки ва ундан кўп оила истиқомат қиладиган, алоҳида ажратилмаган ёнма-ён хоналарда яшаса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Профилактика инспектори лавозимига тайинланган ходимларга хизмат уй-жойлари бевосита улар хизматни ўтайдиган ҳудудда ёки хизматни ўташ жойига яқин бўлган ҳудудда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ходимлар тегишли равишда Марказий ёки ҳудудий комиссия раисига тақдим этилган ва қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган билдирги (ариза)ларга мувофиқ ҳисобга олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш жойидан иш фаолияти ва оилавий таркиби тўғрисидаги маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жойни ижарага олгани (ёллагани) ҳақида шартнома (мавжуд бўлса) нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий ёки ҳудудий комиссияларнинг масъул ходими томонидан электрон тизимлар орқали қуйидаги маълумотлар мустақил равишда олинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим ва унинг вояга етган оила аъзоларининг фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси, шунингдек, вояга етмаган оила аъзоларининг туғилганлик тўғрисида гувоҳномалари нусхалари;
(52-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 442-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
никоҳ тузилганлиги (мавжуд бўлса) тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим ва унинг турмуш ўртоғининг шахсий уй-жойи (ер участкаси) йўқлиги ҳақида маълумотнома.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Билдиргилар (аризалар) рақамланадиган, тикиладиган ва тегишли ички ишлар органлари канцелярияларида муҳр билан муҳрланадиган рўйхатга олиш журналида (кейинги ўринларда — журнал) рўйхатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Журналда ҳар бир билдиргига (аризага) рўйхат рақами қўйилади. Билдиргилар (аризалар) журналга кетма-кет, қачон олинганига қараб киритилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билдиргини (аризани) олдиндан журналда рўйхатга олмасдан кўриб чиқиш тақиқланади. Марказий ва ҳудудий комиссиялар билдиргиларни (аризаларни) улар келиб тушгандан сўнг бир ой давомида журналда қайд этилган навбат бўйича кўриб чиқиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Тегишли равишда Марказий ёки ҳудудий комиссиянинг ходимларнинг яшаш шароитларини яхшилашга муҳтожлиги ҳақидаги хулосаси уларни ҳисобга қўйиш учун асос ҳисобланади. Бундай хулоса комиссия аъзолари томонидан ходимнинг яшаш шароитлари ва у тақдим этган ҳужжатлар билан танишиб чиқиш натижаларига мувофиқ тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Уй-жойга ва уй-жой ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ходимлар ҳисобини юритишда ходимлар ва уларнинг оила аъзолари яшаш майдонининг ижтимоий нормасини белгилаш учун уларга мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда, хизмат уй-жойи билан таъминланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланган уй-жой аттестати ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Ходимларнинг хизмат уй-жойини олиш ёки яшаш шароитларини яхшилаш навбати уй-жой аттестатлари асосида белгиланади. Уй-жой аттестати икки нусхада расмийлаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир нусхаси ходимга берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи нусхаси ходимнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдига тикилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Янги хизмат жойига келган ходимлар уй-жой аттестатини унга зарур маълумотларни киритиш ва сақлаш учун тегишли комиссияга топширади. Ходим янги хизмат жойига кетишида унга уй-жой аттестати имзо қўйдириб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Белгиланган тартибда янги хизмат жойига юборилган ва уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобида турадиган ходимлар уй-жой аттестатларига мувофиқ янги хизмат жойида муҳтож бўлганлар рўйхатига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Ходимлар уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобидан қуйидаги ҳолатларда чиқарилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яшаш майдонининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ижтимоий нормаларига мувофиқ хизмат уй-жойи билан таъминланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имтиёзли шартларда турар жой сотиб олиш (қуриш) учун имтиёзли узоқ муддатли ипотека кредити ажратилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим ёки унинг турмуш ўртоғи шахсий уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобга турганидан сўнг хизмат жойида ёки янги хизмат жойига кетганда хизмат уй-жойи берилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларидан бўшаганда ёки пенсияга чиққанда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган ҳолатда вафот этганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобида турган ходим хизмат мажбуриятларини бажаришда ҳалок бўлган ҳолатларда унинг оила аъзолари белгиланган нормалар бўйича уй-жой берилмагунгача ҳисобдан чиқарилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Хизмат уй-жойлари бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Хизматни ўташ даврида уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ходимларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга) қўшимча яшаш майдонига бўлган ҳуқуқ ҳисобга олиниб, ташкил этиладиган хизмат уй-жойлари фонди, шунингдек, ички ишлар органларига бириктирилган муниципал уй-жой фондидаги квартиралар ҳисобидан яшаш майдонининг белгиланган ижтимоий нормалари доирасида хизмат уй-жойлари берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходим хизматни ўташ даврида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган нормалар, навбат ва имтиёзлар ҳисобга олиниб, яшаш шароитларини яхшилаш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Ички ишлар органларига бириктирилган хизмат уй-жойлари ходимлар ўртасида Марказий ва ҳудудий комиссиялар томонидан ходимларнинг ҳисобга қўйилган ҳамда уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар рўйхатига киритилган вақтидан келиб чиқиб, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган норма ҳамда имтиёзлар инобатга олинган ҳолда тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган, ички ишлар органларининг раҳбарлар таркибидаги лавозимга тайинланган ходимлар (Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, бош бошқармалар ва марказий аппарат бошқармалари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиғининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, шунингдек, Вазирлик таркибий бўлинмаларининг бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарлари) айрим оператив хизматлар ходимлари, хизматни бажариш билан боғлиқ равишда давлат мукофотлари билан тақдирланганлар хизмат уй-жойлари билан навбатсиз таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Марказий ёки ҳудудий комиссиялар хизмат уй-жойини бериш тўғрисида қарор қабул қилганда уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобида турган ходимлар айни пайтда ушбу Низомнинг 59-бандида қайд этилган ҳолатлар мавжуд бўлмаганда ҳам уй-жой бериш учун рўйхатга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий ёки ҳудудий комиссия ижобий қарор қабул қилгандан сўнг ушбу Низомга мувофиқ хизмат уй-жойлари бериладиган ходимлар билан хизмат уй-жойларини ижарага олиш шартномаси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат уй-жойининг ижара шартномасида томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, хизмат уй-жойини бериш, сақлаш ҳамда бўшатиш тартиби белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Хизмат уй-жойларида яшайдиган ходимлар хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан барча турдаги коммунал хизматлар юзасидан жисмоний шахслар учун белгиланган тарифлар бўйича шартномалар тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Хизмат уй-жойининг ижара шартномасини бекор қилиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини хизмат уй-жойидан чиқариш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Хизмат уй-жойи бўлинмайди ва алмаштирилмайди, шунингдек, хусусийлаштирилмайди, ушбу Низомнинг 68-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Хизмат уй-жойлари, ёпиқ шаҳарчалардаги хизмат квартиралари ва профилактика инспекторларига берилган хизмат квартираларидан ташқари, Марказий комиссия тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг қарорига асосан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат вақтида ижобий натижаларга эришган ва юксак профессионал ҳамда маънавий-ишчанлик фазилатларини намоён қилган, ички ишлар органларида жами йигирма календарь йил хизмат қилган ҳамда уй-жой билан таъминланмаган юқори малакали ходимларга ҳамда пенсия олиш ҳуқуқидаги резервга ва истеъфога бўшатилганларга — бепул;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низом тасдиқлангунга қадар ички ишлар органларида хизмат қилиб, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаган ёки хизмат даврида орттирилган касаллик (ногиронлик) оқибатида резервга ва истеъфога бўшатилган, ўзи ва турмуш ўртоғининг номида шахсий турар жой бўлмаган пенсионерларга ёхуд вафот этган пенсионерларнинг номида шахсий турар жой бўлмаган оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга) — бепул;
(68-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 августдаги 543-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/543/0786-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи навбатда, хизмат квартираларида яшовчи, шунингдек, уй-жой билан таъминланиш ва яшаш шароитларини яхшилашга эҳтиёжи бўлган ходимларга сотиш орқали шахсий мулк этиб берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат уй-жойлари, ёпиқ шаҳарчалардаги хизмат квартиралари ва профилактика инспекторларига берилган хизмат квартираларидан ташқари, Марказий комиссия тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг қарорига асосан вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга), башарти уларнинг номида шахсий турар жой бўлмаса ёхуд хизмат мажбуриятларини бажаришда ҳалок бўлган ходимлар билан бирга яшаган оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга) шахсий мулк этиб берилади.
(68-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 августдаги 543-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/543/0786-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боқувчисини йўқотган ходимларнинг оила аъзолари (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахслар) уларга бошқа уй-жой берилмасдан яшаб турган хизмат уй-жойидан чиқарилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Ички ишлар органлари тизимида хизматни бошқа жойда ўташ учун юборилган ходимлар аввалги хизмат жойида яшаб турган хизмат уй-жойини тегишли давлат органига топширганидан сўнг янги хизмат жойида хизмат уй-жойи билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Ходимлар Вазирликнинг ҳаракатдаги резервига олинганда уларга берилган хизмат уй-жойи сақлаб қолинади, хизматни давом эттириш учун уларга бошқа жойда хизмат уй-жойлари бериш ҳолатлари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Хизмат уй-жойи қуйидаги ҳолатларда бўшатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар хизматдан бўшатилганда (пенсия олиш ҳуқуқисиз);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар ёки уларнинг турмуш ўртоғи (хотини, эри) шахсий уй сотиб олганда ёхуд яшаш шароитларини яхшилаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имтиёзли шартларда турар жой сотиб олиш (қуриш) учун имтиёзли узоқ муддатли ипотека кредити ажратилганда (ушбу турар жойга кўчиб кирилган кундан);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар вафот этганда (хизмат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолатда ва оила аъзолари бўлмаса) вафот этган ходимнинг оила аъзолари (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга) бўлмаса ёки уларнинг номида шахсий турар жой бўлса.
(71-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 августдаги 543-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/543/0786-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Профилактика инспекторларига берилган хизмат уй-жойлари қуйидаги ҳолатларда қайтарилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профилактика инспектори лавозимидан озод этилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа ҳудудга ўтказилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсияга чиққанда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим вафот этганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини Вазирликнинг буюртманомаларига мувофиқ хизмат уй-жойи билан таъминлашда:
(73-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар учун квартира сотиб олишда, шунингдек, уй-жой қуриш ва уни реконструкция қилишда ёрдам кўрсатади ҳамда сув, иссиқлик ва электр энергияси билан барқарор таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар учун сотиб олинган уй-жойнинг хизмат уй-жойларига киритилиши, шунингдек, Вазирликдан тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан хизмат уй-жойи учун белгиланган тартибда ордерлар берилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74 Хизмат уй-жойидан белгиланган мақсаддан ташқари фойдаланиш ёки уни ижарага бериш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Марказий ва ҳудудий комиссиялар бир йилда камида икки марта ходимларнинг хизмат уй-жойидан мақсадли фойдаланиши, шунингдек, ушбу Низомнинг 71 ва 72-бандларида қайд этилган ҳолатлар мавжуд бўлишини текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Хизмат уй-жойлари учун ордерларни бериш, тўхтатиб туриш ва сақлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи қабул қилган қарорга асосан ходимлар ёки уларнинг оила аъзоларига (боқувчисини йўқотганда) хизмат уй-жойи учун ордер (кейинги ўринларда — ордер) берилади ва ушбу ордер ижара шартномаси бўйича берилган хизмат уй-жойига кўчиб кириш учун асос ҳисобланади.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Ордер маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг қарорига мувофиқ яшаш майдонини ҳисобга олиш ва тақсимлаш бўлими ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг махсус ваколатли мансабдор шахси томонидан берилади.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Ордер бериш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи томонидан қуйидаги ҳолатларда тўхтатиб турилиши мумкин:
(78-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оила таркиби хизмат уй-жойи бериш ҳақидаги қарорда қайд этилган таркибга мос келмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим томонидан ҳужжатларда ишончсиз ва нотўғри маълумотлар тақдим этилса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Ордер фақат бўш турган хизмат уй-жойи учун берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Ходим ордерни олишда ордерга киритиладиган оила аъзоларининг паспортлари (туғилганлик ҳақида гувоҳнома) ёки уларнинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Ордер бевосита хизмат уй-жойи бериладиган ходимга ёки айрим ҳолатларда (касаллик, хизмат сафари) белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома бўйича бошқа шахсга ёхуд унинг оила аъзоларига (боқувчисини йўқотганда) берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Ходим ва унинг оила аъзолари берилган хизмат уй-жойига кўчиб киргандан сўнг ва ордерни тегишли ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказгач, ушбу ордер Марказий ёки ҳудудий комиссияга топширилиши ва қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат сифатида сақланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Имтиёзли шартларда ипотека кредитлари асосида турар жой сотиб олиш (қуриш) учун дастлабки бадал ажратиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Ички ишлар органларида беш йилдан ортиқ хизмат қилган, хизматда самарали натижаларга эришган ва уй-жой билан таъминланмаган ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳисобига турар жой билан таъминланиш ёки турар жой шароитларини яхшилаш ҳуқуқига эга бўлган ходимларга имтиёзли шартларда ипотека кредитлари асосида турар жой сотиб олиш (қуриш) учун дастлабки бадал ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Ҳарбий хизматчиларга имтиёзли шартларда ипотека кредитлари асосида турар жой сотиб олиш (қуриш) учун дастлабки бадал ажратиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органида меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ишчи ва хизматчиларга турар жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилиш учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари қонунчиликда белгиланган тартибда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Ходимларга ипотека кредитлари асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 25 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан ошмайдиган дастлабки бадал пули Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўлаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда сотиб олинадиган турар жойнинг шартномадаги қиймати уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан кам бўлган тақдирда, дастлабки бадал шартномада кўрсатилган қийматнинг 25 фоизи миқдорида ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Дастлабки бадал миқдори сотиб олинаётган (қурилаётган) уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 25 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сотиб олинаётган (қурилаётган) турар жой учун дастлабки бадал миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилиши натижалари бўйича унинг қийматидан келиб чиқиб аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Ходимларга ипотека кредити асосида турар жой сотиб олиш учун дастлабки бадал пули ажратиш масаласи Марказий ва ҳудудий комиссиялар томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Марказий комиссия ва ҳудудий комиссияларнинг таркиби ва ишини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Ходим турар жой сотиб олиш (қуриш) учун дастлабки бадални олиш учун ҳудудий комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастлабки бадални олиш учун комиссия раиси номига билдирги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим ва унинг оиласи таркиби тўғрисида ҳамда ходимнинг календарь бўйича ҳисоблаб чиқилган узоқ муддатли хизмати тўғрисида кадрлар хизмати томонидан берилган маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим хизмат олиб бораётган иш жойидаги раҳбарнинг мазкур ходимнинг хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришганлиги ва амалдаги интизомий жазоси мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тавсияномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимнинг турар жой билан таъминланишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланадиган уй-жой аттестати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий комиссиянинг масъул ходими томонидан электрон тизимлар орқали қуйидаги маълумотлар мустақил равишда олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
никоҳ тузилганлиги (мавжуд бўлганда) ва болалар туғилганлиги (мавжуд бўлганда) тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нусхалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи ва турмуш ўртоғи номида яшаш жойи бўйича рўйхатда турувчи ҳудуди (вилоят) бўйича шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги кадастр маълумотномаси;
(89-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг «Манзил» тизимидан жисмоний шахснинг шахсий идентификацияловчи рақами (ЖШШИР);
(89-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 442-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимнинг пул таъминоти ва доимий иш жойидан (мавжуд бўлганда) берилган охирги 12 ойда ушлаб қолинган миқдорларда у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома ёки яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган оила аъзоларининг ушбу даврдаги даромадлари (мавжуд бўлганда) тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Ҳудудий комиссиялар ўн беш кун муддатда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганади ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигини текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий комиссиялар томонидан ходим учун дастлабки бадални киритиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, ушбу қарор зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда икки кунлик муддатда Марказий комиссиянинг кўриб чиқиши учун юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастлабки бадални киритиш рад этилганлиги ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, ҳудудий комиссиялар қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатиб ёзма шаклда ходимни хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходим турар жойга ёки турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб эътироф этилганда унда дастлабки бадални олиш учун тегишли ҳужжатларни такроран киритиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Марказий комиссия томонидан ҳудудий комиссияларнинг қарори ва унга илова қилинган ҳужжатлар ўн кунлик муддатда кўриб чиқилади ва кўриб чиқиш натижалари бўйича икки нусхада баённома тузилади. Баённоманинг ҳар икки нусхаси Марказий комиссиянинг раиси томонидан тасдиқланади ва муҳр босилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Икки ҳафта муддатда Марказий комиссия баённомасининг бир нусхаси дастлабки бадал пул маблағлари ажратиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи лойиҳасини тайёрлаш учун Вазирликнинг уй-жой таъминот бўлимига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастлабки бадални ажратиш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ходим Марказий комиссиянинг қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир кун муддатда рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Дастлабки бадални ва ипотека кредитини ўтказиш ва қайтариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг дастлабки бадални ажратиш тўғрисидаги буйруғи асосида Вазирликнинг Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти Молия-иқтисодиёт бошқармаси ходимга тилхат билан дастлабки бадални ажратиш тўғрисида кафолат хати беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти Молия-иқтисодиёт бошқармаси томонидан дастлабки бадални киритиш пул маблағлари ходимнинг тижорат банкида очилган махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказилиши йўли билан ходимга хизмат кўрсатувчи тижорат банки билан кредит шартномаси тузганидан кейин амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93. Дастлабки бадални қайтариш ходим ва унинг оила аъзолари томонидан қуйидаги йўллар билан амалга оширилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул таъминоти ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар ва бошқа даромадлар ҳисобига нақд бўлмаган шаклда пул ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нақд пул маблағлари тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пластик карталардан ва ходимнинг тижорат банкларидаги омонатлари бўйича ҳисоб рақамларидан нақд бўлмаган шаклда пул маблағлари ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-§. Ижтимоий кафолатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ажратилганда ходимларга ушбу турар жой қабул қилингунга қадар хизмат турар жойидан (мавжуд бўлганда) фойдаланиш ҳуқуқи, ёхуд тўлиқ 12 ойгача бўлган муддатда турар жой ижарага олинганлиги (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси олиш ҳуқуқи сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95. Ходим терроризм, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб, меҳнат қобилиятини йўқотган тақдирда, унинг номига расмийлаштирилган ипотека кредитларининг тўланмай қолган қисми ва ҳисобланган фоизлари Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96. Ходимларга турар жойга эга бўлиш ёки яшаш шароитини яхшилаш учун беш йилдан ошмайдиган муддатга Вазирлик бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг минг бараваридан ошмайдиган миқдорда узоқ муддатли фоизсиз қарз қуйидаги мақсадларда берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибда уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги уй ёки кўп квартирали уйдан квартира сотиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибда уй-жой қурилиши учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион воситасида сотиб олиш харажатларининг ўрнини қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастурлар доирасида арзон кўп квартирали уйлардан квартиралар сотиб олиш учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тайёр ҳолда топшириш» шартларида қурилаётган кўп квартирали уйларни сотиб олиш учун ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчиларига Вазирлик бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг олти юз бараваридан кўп бўлмаган миқдорда беш йилдан ошмаган муддатга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фоизсиз қарз берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97. Ходим ва ҳарбий хизматчиларга турар жойга эга бўлиш ёки яшаш шароитини яхшилаш учун узоқ муддатли фоизсиз қарз бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98. Ходим ва контракт бўйича ҳарбий хизматчилар Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг фойдаланилмайдиган ер участкалари, бино ва объектларини инвестор ва тадбиркорлик субъектларига бериш ҳисобидан тузиладиган қурилиш шартномаларида белгиланган имтиёзли шартлар ва нархлар асосида сотиб олиш орқали ҳам уй-жой билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига ушбу Низом доирасида қурилган кўп квартирали уйларда сотилмаган квартираларнинг бир қисми қурилиш тўғрисидаги шартномада белгиланган нархлар бўйича имтиёзли шартларда сотиб олинади ва кейинчалик Вазирликнинг хизмат уй-жой фондига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тартиби
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 октябрдаги 528-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Тавсиянома беришнинг умумий шартлари
(1-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 октябрдаги 528-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99. Ички ишлар органларининг ходимлари, терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий таълим муассасасидан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) берилади.
(99-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 октябрдаги 528-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари ходимларининг терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида олган жароҳати туфайли ногиронлиги белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин васийликка олинган фарзандларига, шунингдек, ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг васийликка олинган фарзандларига тавсиянома берилмайди.
(99-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 октябрдаги 528-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100. Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома ички ишлар органларининг ходимлари учун белгиланган тартибда берилади.
(100-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 октябрдаги 528-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий таълимдан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан вазирлик Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғининг илтимосномаси асосида қуйидагиларга берилади:
(101-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 октябрдаги 528-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандларига мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(102-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 октябрдаги 528-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103. Ички ишлар органлари ходимларини терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронликни белгилаш Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(103-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 сентябрдаги 587-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 09/25/587/0836-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104. Тавсиянома (кейинги ўринларда — тавсиянома) бланкалари Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ҳар йили Вазирлик учун назарда тутиладиган маблағлар ҳисобига «Давлат белгиси» давлат — ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.
(104-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 октябрдаги 528-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105. Тавсиянома, мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ схема бўйича ходимларнинг фарзандларига бир давлат олий таълим муассасасининг бакалавриати (иккинчи таълимдан ташқари) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий таълимдан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасасининг (кейинги ўринларда — таълим муассасаси) кундузги ёки сиртқи таълим шаклига бир марта кириш учун уч йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.
(105-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 октябрдаги 528-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг ҳарбий ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома берилган фарзандларига кейинчалик давлат ва ҳарбий олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳам тавсиянома берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106. Тавсияномага асосан ўқишга қабул қилинган талаба (курсант) ўқишдан четлаштирилган тақдирда (шу жумладан, ўз хоҳиши билан ўқишдан кетганда), уларга тавсиянома қайтадан берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Тавсиянома бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107. Тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш учун вазир ўринбосари раислигида комиссия тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камида беш нафар раҳбар ходимлар ва ваколатли мутахассислардан иборат бўлган комиссия Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108. Ҳар йили март ойида комиссия томонидан қуйидагилар кўриб чиқилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар фарзандларига таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тўғрисида Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда — таркибий ва ҳудудий бўлинмалар) бошлиқларининг тавсиялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари рўйхатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109. Таркибий ва ҳудудий бўлинмалар бошлиқлари комиссияга кўриб чиқиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) амалдаги ходимлар бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий ва ҳудудий бўлинма бошлиғининг тавсияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотнома-объективка;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автобиографик маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат фаолияти натижалари бўйича батафсил ҳисобот;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси;
(109-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 442-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимлар бўйича:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси;
(109-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 442-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим фарзандининг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110. Ҳужжатлар комиссияга кўриб чиқиш учун ҳар йили 15 мартгача тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Комиссия таркибий ва ҳудудий бўлинмалар тақдим этган ҳужжатларни ҳар йили 1 апрелгача кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир ўринбосари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ходимларга, улар хизмат қилаётган ички ишлар органидан қатъи назар, тавсиянома бериш учун илтимоснома киритиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия йиғилиши якунлари бўйича баённома тузилади, у комиссия раисининг имзоси ҳамда Вазирликнинг гербли муҳри билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
112. Тавсиянома олганларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсиянома бериш тўғрисидаги буйруғи тасдиқлангандан сўнг ички ишлар органлари ходимлари терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган тақдирда, уларнинг фарзандларига жорий қабул йилининг 1 июлига қадар тавсиянома берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113. Комиссия ҳужжатларни ўрганиш мобайнида ходимнинг ҳалок бўлганлиги ёки олган тан жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолганлиги терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлмаган деб топилган ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган деб топилмаган тақдирда, тавсиянома беришни рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114. Таълим муассасаларига ўқишга кириш учун берилган тавсияномаларнинг ягона ҳисоби Вазирликнинг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти томонидан юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига мазкур Низомда назарда тутилган тартибда таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилган ходимларнинг фарзандлари рўйхатини ҳар йили 1 майгача мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Ички ишлар органлари ходим ва ҳарбий хизматчилари ёки уларни яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Зарарни қоплаш масаласини кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
116. Ходим ва ҳарбий хизматчилар ёки уларнинг яқин қариндошларининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни ходим ва ҳарбий хизматчиларнинг хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида етказилган тақдирдагина қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходим ва ҳарбий хизматчиларнинг яқин қариндошлари деганда қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ёки ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзандлар, шу жумладан, фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек, эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ёки ўгай ака-ука ва опа-сингиллари тушунилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
117. Ходим ва ҳарбий хизматчилар ёки уларнинг яқин қариндошларининг мол-мулкига ходим ва ҳарбий хизматчиларнинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласи ҳудудий ички ишлар органлари Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ва ҳарбий тузилмаларда ҳудудий комиссиялар, Вазирлик марказий аппаратида Марказий комиссия томонидан кўриб чиқилади.
(117-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 09/24/445/0553-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118. Зарар ўрнини қоплаш бўйича тегишли ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштириш комиссия котиби томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
119. Мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун ходим ва ҳарбий хизматчи ёки унинг яқин қариндоши ички ишлар органи раҳбарига билдирги (ариза) билан мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
120. Мол-мулкка етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласини ҳал қилиш учун комиссия котиби томонидан комиссияга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мол-мулкига зарар етказилган ходим ва ҳарбий хизматчининг зарар ўрнини қоплаш ҳақидаги билдиргиси ёки яқин қариндошининг аризаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) зарар етказилган ҳолатлар бўйича текширув хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Комиссия котиби томонидан билдирги (ариза) уч кун муддатда комиссияга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
122. Ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда комиссия томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
123. Тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича зарар қопланиши ёки рад этилиши тўғрисида комиссиянинг қарори қабул қилинади ва ички ишлар органлари раҳбари томонидан тасдиқланган баённома билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
124. Комиссия қарори уч кун муддатда манфаатдор шахсларга етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
125. Комиссия раиси ва аъзолари зарарни қоплаш тўғрисида комиссия қарорининг қонунийлиги ва унинг тўғри қабул қилинганлигига масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Зарарни қоплаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
126. Етказилган зарарнинг ҳақиқий суммасини аниқлаш ички ишлар органи томонидан баҳолаш ташкилотини жалб қилган ҳолда мол-мулкига зарар етказилган шахснинг иштирокида амалга оширилади. Етказилган зарар суммаси зарарни қоплаш вақтида амал қилаётган бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
127. Ҳисоб-китоблар нақд ёки пул ўтказиш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Зарар натура шаклида, тенг мулкни бериш, шикастланганини таъмирлаш ёки бошқа кўринишларда қопланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўловлар ички ишлар органларининг молия хизматлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
128. Етказилган зарар ўрнини қоплаш бўйича тегишли қарор қабул қилингандан сўнг ички ишлар органлари томонидан ўн кун муддатда манфаатдор шахсларга етказилган зарар қоплаб берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
129. Зарарни қоплаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Зарарни айбдор шахслардан ундириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
130. Зарарни қоплаган ички ишлар органлари ва ҳарбий тузилмалари айбдор юридик ёки жисмоний шахслардан ушбу суммаларни қонунчиликда белгиланган тартибда ундириш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
131. Ички ишлар органлари молия хизматлари томонидан зарар қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (тўлов топшириқномаси, чиқим касса ордерлари, тўлов ведомостлари, ҳисоб-фактура ва бошқалар) нусхалари икки кун муддатда ички ишлар органларининг юридик хизматига, юридик хизмат томонидан айбдор шахсларга нисбатан белгиланган тартибда даъво киритиш учун ўн кун муддатда юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
132. Айбдор шахслар мавжуд бўлганда ички ишлар органининг юридик хизматлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айбланувчиларга даъво ва қарши даъволар киритиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда зарур ҳужжатларни расмийлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судларда вакилликни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ундиришга қаратилган, лекин ундирилмай қолган (айбдор шахс вафот этганда, биринчи гуруҳ ногиронлик рўйхатига киритилган ҳолларда) маблағларни ҳисобдан чиқариш учун суд қарорлари ёки бошқа тегишли ҳужжатларни молия хизматига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
133. Ички ишлар органи ходими ва ҳарбий хизматчилари ёки уларнинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мазкур Низомга 8-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Ички ишлар органлари ходими ва ҳарбий хизматчиларига шаҳар йўловчи ташиш транспортидан ва шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Шаҳар йўловчи ташиш транспортидан ва шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланишнинг умумий шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
134. Мазкур боб ички ишлар органлари ходимларига шаҳар йўловчи ташиш транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) ва шахсий транспортдан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчиларга шаҳар йўловчи ташиш транспортларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
135. Ходимлар асосий хизмати жойлашган жойдан бошқа жойда тўғридан-тўғри хизмат вазифаларини бажаришга ёки раҳбарият кўрсатмалари асосида тадбирларга жалб этилганда, алоҳида қўйилган вазифаларни бажариш учун транспорт воситасидан фойдаланиш заруратининг юзага келиши меҳнатнинг қатнов хусусияти дейилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларнинг мунтазам хизмат сафарларида юриш зарурияти билан боғлиқ бўлган ҳолларда, хизмат сафари гувоҳномаси асосида жалб этилган ҳолатлардан ташқари, шахсий транспортдан фойдаланиш деганда шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланиш тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
136. Ходимларга шаҳар йўловчи ташиш транспортидан ва шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл харажатлари учун ойлик йўл чипталарини бериш ёки пуллик компенсацияни тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий транспортдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун пуллик компенсацияни тўлаш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Йўл харажатлари учун ойлик йўл чипталарини бериш ёки пуллик компенсацияни тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
137. Меҳнатнинг қатнов хусусияти билан боғлиқ бўлган хизмат мажбуриятларини бажарувчи ходимларга шаҳар йўловчи ташиш транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) фойдаланиш учун ойлик йўл чипталари берилади ёки пул компенсацияси тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
138. Ходимларга (мазкур Низомнинг 145-бандида кўрсатилганлардан ташқари) ойлик йўл чипталари берилиши ёки пуллик компенсация тўланиши номенклатура бўйича тааллуқли ички ишлар органи раҳбарининг буйруғи асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
139. Буйруқ лойиҳаси ойлик йўл чипталари берилиши ёки пуллик компенсация тўланиши лозим бўлган ходимларнинг ички ишлар органлари соҳавий хизматлари томонидан ҳар ойда тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
140. Буйруқда ойлик йўл чипталари бериладиган ёки пуллик компенсация тўланадиган ходимларнинг эгаллаган лавозими, махсус унвони, фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек, ходим хизматни ўтаётган бош бошқарма, бошқарма, бўлим, бўлинмалар номи кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141. Ходимга ойлик йўл чипталарини бериш ёки пуллик компенсацияни тўлаш ҳақидаги буйруқ ходимнинг фаолияти ҳақиқатда меҳнатнинг қатнов хусусияти билан боғлиқлигини тасдиқловчи манфаатдор хизматлар раҳбарининг тақдимномаси асосида чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
142. Ходимларнинг рўйхати кейинги ой учун ойлик йўл чипталари берилиши лозим бўлганда жорий ойда, жорий ой учун пул компенсацияси тўланиши лозим бўлганда кейинги ойда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу рўйхатга шахсий транспортга эга бўлган ходимлар киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
143. Ойлик йўл чипталари ходимларга буйруқ билан тасдиқланган рўйхат асосида тузилган қайдномага мувофиқ, уларнинг хизматни ўташ жойи бўйича молия хизматлари томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
144. Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида пуллик компенсация:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тезкор-қидирув фаолиятини, жиноят ишлари бўйича суриштирув ҳамда дастлабки терговни ўтказишни, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини, жиноятчиликка қарши курашишни бевосита таъминлашни, давлат, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни қўриқлашни амалга оширувчи, меҳнати мунтазам қатнов хусусиятига эга бўлган, аҳоли пунктларидан узоқда (тоғли, чўл), шаҳар йўловчи ташиш транспорти мавжуд бўлмаган ва ойлик йўл чипталари амал қилмайдиган жойлардаги ички ишлар органларида хизматни ўтаётган ходимларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органи раҳбарининг кўрсатмасига мувофиқ ходимлар ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ тадбирларга жалб этилган даврда тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
145. Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида пуллик компенсация туман ва шаҳар ички ишлар органларининг профилактика (катта) инспекторларига тўланади, хизмат транспорти бириктирилган шахслар бундан мустасно.
(145-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
146. Ўтган ой учун пуллик компенсация ходимнинг хизматни ўташ жойи бўйича молия хизматлари томонидан жорий ой тарқатиш қайдномалари орқали тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
147. Пуллик компенсация ходимларга, улар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат сафарида бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат таътилида бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парваришлаш таътилида бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даволаниш ёки касаллик таътилида (вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги) бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув курслари ва йиғинларида бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларидаги узлуксиз ўқув-карьера жараёни (бакалавр, магистратура) таълимида бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узрли сабабсиз хизматда бўлмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳибсда (шу жумладан, маъмурий қамоқда, уй қамоғида, вақтинчалик қамоқда сақланиши, қамоққа олиниши) бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари ихтиёрида бўлган вақтлари учун тўланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
148. Ойлик йўл чипталари берилган ёки пуллик компенсация тўланган ходимларга, мазкур бобнинг 3-параграфида назарда тутилган шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланганлик учун пуллик компенсация тўланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
149. Ходимларга пуллик компенсация тўланиши ёки ойлик чипталар берилиши мазкур Низомга , , 9в-иловаларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланганлик учун пуллик компенсацияни тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
150. Шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланадиган ходимларга Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорида пуллик компенсация тўланади, мазкур Низомнинг 145-бандида кўрсатилганлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
151. Хизмат сафарларида шахсий транспортдан фойдаланган ходимларга пуллик компенсация тўланишига номенклатура бўйича ички ишлар органи раҳбарининг буйруғи асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
152. Буйруқ лойиҳаси пуллик компенсация тўланиши лозим бўлган ходимларнинг ички ишлар органлари манфаатдор хизматлари томонидан тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
153. Буйруқда пуллик компенсация тўланиши лозим бўлган ходимларнинг эгаллаган лавозими, махсус унвони, фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек, бош бошқарма, бошқарма, бўлим, бўлинмалар номи кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
154. Ходимга пуллик компенсацияни тўлаш ҳақидаги буйруқ ходимнинг фаолияти ҳақиқатда мунтазам хизмат сафарларида юриш зарурияти билан боғлиқ бўлганлигини, ушбу мақсадлар учун шахсий транспортдан фойдаланганлиги кўрсатилган ва бевосита бош бошқарма, бошқарма, бўлим, бўлинма раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган билдиргиси асосида чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, мазкур билдиргига хўжалик хизмати раҳбарининг ушбу ходимга хизмат транспорти бириктирилмаганлигини тасдиқловчи имзоси қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
155. Билдиргига шахсий транспортни бошқариш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, биргаликдаги мулк ёки ушбу транспорт воситасини тасарруф этиш, унга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар) нусхалари илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
156. Жорий ой учун пуллик компенсация ходимнинг хизматни ўташ жойи бўйича молия хизматлари томонидан кейинги ойда тарқатиш қайдномаси орқали тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
157. Пуллик компенсация ходимларга, улар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таътилда бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даволаниш ёки касаллик таътилида (вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги) бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шунингдек, хизмат сафарлари даврида бошқа сабаблар бўйича шахсий транспортдан фойдаланганда тўланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
158. Шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланган ва бунинг учун пуллик компенсацияни олган ходимларга мазкур бобнинг 2-параграфида назарда тутилган йўл харажатлари учун ойлик йўл чипталари берилмайди ёки пуллик компенсация тўланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
159. Шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланган ходимларга пуллик компенсация тўланиши мазкур Низомга 10-иловага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган) ходим ва ҳарбий хизматчилар, курсант ва тингловчиларга ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходим ва ҳарбий хизматчилар, курсант ва тингловчиларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Бир марталик нафақа тайинлаш шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
160. Мазкур боб ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган) ходим ва ҳарбий хизматчилар, Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар (ходимлар), курсант ва тингловчиларга ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходим ва ҳарбий хизматчилар, курсант ва тингловчиларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
(160-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 531-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
161. Ҳарбий хизматчи (ходим) Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлганда, унинг оила аъзоларига марҳумнинг асосий эгаллаган лавозими бўйича маоши (олий ҳарбий-таълим муассасаси курсанти, тингловчиси стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 150 баробари миқдорида нафақа тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганида (вафот этганида) унинг оила аъзоларига марҳумнинг асосий эгаллаган лавозими бўйича маоши ва махсус (ҳарбий) унвони маоши йиғиндисининг 100 баробари миқдорида бир марталик нафақа тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган нафақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 13 мартдаги ПФ-34-сон Фармонига мувофиқ 2023 йил 1 апрелдан кейинги даврларда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган нафақаларнинг иккаласини ҳам олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳалок бўлган (вафот этган) ходим ва ҳарбий хизматчининг оила аъзоларига фақат ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган нафақа тайинланади.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 531-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
162. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган) ходим ва ҳарбий хизматчига қуйидаги миқдорда бир марталик нафақа тайинланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оғир тан жароҳати олган (етказилган)да — ходим ва ҳарбий хизматчининг эгаллаб турган лавозими бўйича маоши ва махсус (ҳарбий) унвони маоши йиғиндисининг 50 баробари миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўртача оғир тан жароҳати олган (етказилган)да — ходим ва ҳарбий хизматчининг эгаллаб турган лавозими бўйича маоши ва махсус (ҳарбий) унвони маоши йиғиндисининг 20 баробари миқдорида нафақа тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нафақа миқдорини белгилашда воқеа содир бўлган кундаги асосий лавозим ва унвон маоши (курсант ва тингловчиларининг стипендияси)лари инобатга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходим ва ҳарбий хизматчи хизмат вақтида ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида тан жароҳати олганда, унга тўланадиган бир марталик нафақа миқдори мазкур Низомнинг 189-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ходим ва ҳарбий хизматчи хизмат вақтида ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида тан жароҳати олганда, унга тўланадиган бир марталик нафақа миқдори тан жароҳатининг оғирлик даражасига қараб, ушбу бандда кўрсатилган тегишли бир марталик нафақа миқдорининг 50 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
(189-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарорига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
163. Ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган) ходим ва ҳарбий хизматчилар, курсант ва тингловчиларга ёки ҳалок бўлган (вафот этган)ларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тўланиши ушбу Низомга 11-иловага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
164. Енгил тан жароҳати олган (етказилган) ходим ва ҳарбий хизматчилар, курсант ва тингловчиларга нисбатан нафақа тайинланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
165. Курсант ва тингловчилар хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган)да ёки ҳалок бўлган (вафот этган)да ушбу Низомнинг 161 ва 162-бандларида кўрсатиб ўтилган миқдорларда стипендия ва эга бўлган махсус (ҳарбий) унвон маоши йиғиндиси миқдоридан келиб чиқиб нафақа ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
166. Вазирликнинг Махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ва жойлардаги ушбу отрядларнинг ходимлари ҳамда Портлатиш қурилмалари ва портлаш хавфи бўлган предметларни аниқлаш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш бўйича махсус отряд ходимлари хизмат мажбуриятларини бажараётган вақтда оғир, ўртача оғир тан жароҳати олган (етказилган)да уларга, ҳалок бўлган (вафот этган)да оила аъзоларига нафақа миқдорлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
167. Нафақа тайинлашга нисбатан даъво муддати талабларининг қўлланилиши Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
168. Нафақа тайинлаш ва тўлаш масалалари дастлаб ички ишлар органлари, ҳарбий тузилмалар ва Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида ташкил этиладиган ҳудудий комиссиялар томонидан кўриб чиқилади.
(168-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 09/24/445/0553-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий комиссияларнинг ижобий хулосаларини кўриб чиқиш ҳамда якуний қарор қабул қилиш Марказий комиссия томонидан ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Бир марталик нафақа тайинлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
169. Ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчилар хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олиши (етказилиши) ҳолати юз берганда бевосита унинг раҳбари ёки ўринбосари ташаббуси билан холислар иштирокида ушбу Низомга 12-иловага мувофиқ олган (етказилган) тан жароҳати бўйича дарҳол далолатнома (кейинги ўринларда — далолатнома) расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
170. Далолатнома расмийлаштиришда воқеа тафсилотлари аниқ ва холисона баён этилишига, шунингдек, ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчиларнинг тан жароҳати олган (етказилган)лиги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда юз берганлигига алоҳида эътибор қаратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
171. Ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчилар тан жароҳати олган (етказилган)да тузиладиган далолатнома воқеа гувоҳи бўлган ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчилар ёки фуқаролар томонидан имзоланади ҳамда раҳбар ёхуд раҳбар ўринбосари, воқеа содир бўлган ҳудуддаги ички ишлар органи раҳбари, ҳарбий қисм командири, таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланиб, гербли муҳр босилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тузилган далолатнома зудлик билан ходим (ҳарбий хизматчи)нинг хизмат жойига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
172. Ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчилар тан жароҳати олган (етказилган)лиги, ҳалок бўлган (вафот этган)лиги юзасидан воқеа содир бўлган ҳудуддаги ички ишлар органи раҳбари, ҳарбий қисм командири, таълим муассасаси раҳбари томонидан зудлик билан юқори турувчи раҳбарият (қўмондонлик)га дастлабки ахборот берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
173. Ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчиларнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши), тан жароҳати олиши (етказилиши) ҳолати ва сабабларини суриштириш учун тегишли ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёхуд таълим муассасаси раҳбарининг ёзма кўрсатмасига асосан хизмат (терговга қадар) текшируви тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
174. Хизмат (терговга қадар) текшируви белгиланган тартибда тегишли ички ишлар органи ёки соҳавий хизмат мансабдор шахслари, ҳарбий қисм ёхуд таълим муассасасининг масъуллари томонидан ўтказилади. Бунда хизмат (терговга қадар) текширувини ўтказаётган масъуллар томонидан ходим ва ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёхуд тан жароҳати олиши (етказилиши) сабабига, олган тан жароҳатининг даражасини суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра аниқлашга, (эксперт олдига қўйиладиган саволлар қаторида ходимдан олинадиган қон намунаси таркибида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки психотроп моддалар мавжудлигини текширишга), унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқлигига, хизмат интизоми ва қонун талаблари бузилмаганлигига алоҳида эътибор қаратишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
175. Ҳар бир ҳолат бўйича суд-тиббий экспертизасининг тегишли хулосаси олинади ва барча ҳужжатлар умумлаштирилган ҳолда масъуллар томонидан хизмат (терговга қадар) текшируви хулосаси тузилади ҳамда раҳбар томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчининг олган (етказилган) тан жароҳати даражаси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳарбий-тиббий комиссия томонидан ҳамда суд-тиббий экспертиза муассасасининг хулосасига асосан аниқланади, унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқлиги хизмат (терговга қадар) текшируви хулосасига биноан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
176. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчиларнинг хатти-ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик, хизмат интизомини бузиш ҳолатлари ёхуд улардан олинадиган қон намунаси таркибида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки психотроп моддалар аниқланган тақдирда, нафақа тайинлашни рад этиш масаласи кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
177. Ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчиларнинг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлиши (вафот этиши) билан боғлиқ ҳар бир ҳолат суд-тиббий экспертизасининг ўлим ҳақидаги тиббий хулосасига биноан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар хизмат (терговга қадар) текширувини ўтказиш учун масъуллар томонидан хизмат (терговга қадар) текшируви натижасига доир хулосага асосан ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчиларнинг тан жароҳати олиши (етказилиши) ёхуд ҳалок бўлиши (вафот этиши) хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб топилса, содир этилган воқеа юзасидан тўпланган ҳужжатлар ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти, ҳарбий қисм ва таълим муассасасининг ҳудудий комиссиясига тақдим этилади.
(177-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 09/24/445/0553-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
178. Ҳудудий комиссия тўпланган ҳужжатларнинг асосланганлигини ўрганиб чиқади ҳамда тан жароҳатининг оғирлик даражаси ва меҳнат қобилияти йўқотилган вақтдан келиб чиққан ҳолда нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
179. Ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчиларнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёхуд тан жароҳати олиши (етказилиши) қуйидаги ҳолларда хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат (лавозим) мажбуриятларини бажариш ва жанговар ҳаракатларда иштирок этганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизматни (жанговар хизматни) ўташ вақтида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат сафарида ёки даволанишда бўлганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кун тартибида белгиланган хизмат вақти давомида ёки хизмат зарурати туфайли ички ишлар органлари, ҳарбий қисм ёки таълим муассаса ҳудудида бўлганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат, даволаниш ва хизмат сафарини ўташ жойларига бориш ёки улардан қайтиш вақтида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғинларда (ҳарбий йиғинларда) иштирок этганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асирга тушган (ўз ихтиёри билан асирга тушиш ҳоллари бундан мустасно), гаровга олинган, ушлаб қуролсизлантирилган ҳолларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бедарак кетиш — ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчилар қонунда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилгунига ёки вафот этган деб эълон қилингунига қадар содир бўлганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахснинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга доир ҳаракатлар вақтида содир бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда бошқа шахсларга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёрдам кўрсатиш вақтида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчиларнинг ҳаётига ёки уларнинг соғлиғига суиқасд қилинганда, агар суиқасд сабаби унинг хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд томонидан ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчиларнинг ҳаракати шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаб содир этилган ҳаракат деб топилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
180. Қуйидаги ҳолларда ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчилар хизмат мажбуриятини бажараётган деб эътироф этилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзини ихтиёрий равишда спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик, психотроп ва заҳарли моддалар ёрдамида маст ҳолатга келтирган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноят қонунчилигида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишни содир этган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзини ўзи ўлдирган ёхуд ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилган бўлса, агар бундай ҳаракатлар ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш туфайли содир этилган бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий қисм ҳудудидан (хизматдан) ташқарида дам олишда, жавоб (рухсат) беришда ёхуд таътилда юрганда, шунингдек, ўзбошимчалик билан ҳарбий қисм (хизмат жойи) қароргоҳидан ташқарида ёхуд ҳарбий қисм (хизмат жойи) ҳудудидан (таълим муассасасидан), шунингдек, белгиланган хизмат жойларидан ташқарида юрганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчи хизмат мажбуриятини бажараётган деб эътироф этилмаган вазиятда тан жароҳати олган (етказилган) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) бўлса, уларга ёки оила аъзоларига нафақа тўланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Нафақани тўлаш шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
181. Хизмат текшируви натижасига доир хулосага асосан ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчиларнинг тан жароҳати олганлиги (етказилиши) хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб топилса, тегишли ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёхуд таълим муассасаси раҳбари белгилаган масъул ходим томонидан содир этилган воқеа юзасидан қуйидаги ҳужжатлар тўпланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчи ҳамда унинг яқин қариндошлари тўғрисидаги кадрлар хизмати томонидан бериладиган маълумотномалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тан жароҳат олган (етказилган)лиги тўғрисида далолатнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ҳарбий-тиббий комиссия томонидан берилган маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) хизмат (терговга қадар) текшируви натижасига доир хулоса нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) суд-тиббий экспертиза муассасасининг хулосаси нусхаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар юз берган ҳолат бўйича ваколатли органнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига мувофиқ жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлса, масъул ходим томонидан ушбу қарор нусхаси ҳам тегишли ҳужжатларга илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
182. Ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчи хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) бўлса, тегишли ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёхуд таълим муассасаси раҳбари тайинлаган масъул ходим томонидан мазкур Низомнинг 181-бандида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар ҳам тўпланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) меросхўрнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда унинг мерос олиш ҳуқуқи тўғрисида нотариал тасдиқланган маълумотнома нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёхуд Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбарининг ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчиларни шахсий таркиб рўйхатидан ўчириш (чиқариш) тўғрисидаги буйруғидан кўчирма;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) командирнинг (бошлиқнинг) ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида бўлиб ўтган жанговар ҳаракатларда (иштирок этган даврини кўрсатган ҳолда) яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлганлигини тасдиқловчи буйруғидан кўчирма.
(182-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 531-сонли қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
183. Нафақани тайинлаш учун тўпланган барча ҳужжатлар ўн кун муддатда туман, шаҳар ва тармоқ ички ишлар бўлими ёки бошқармалари томонидан тегишлилигига кўра мустақил соҳавий хизматлар, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ёки вилоят ички ишлар бошқармаларининг ҳудудий комиссияларига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида ташкил этиладиган ҳудудий комиссияга юборилади.
(183-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 09/24/445/0553-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур ҳужжатлар ушбу органларнинг ҳудудий комиссиялари томонидан тўлиқ ўрганилиб, ўн кун муддатда марказий комиссияга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
184. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ёхуд вилоят ички ишлар бошқармаларининг ходимлари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган)да ёки тан жароҳати олган (етказилган)да, тегишли соҳавий хизматлар томонидан барча тўпланган ҳужжатлар беш кун муддатда ҳудудий комиссияларига тақдим этилади. Ушбу ҳужжатлар тегишли ҳудудий комиссиялар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, ўн кун муддатда Марказий комиссияга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
185. Ҳарбий қисмлар томонидан нафақа тайинлаш учун тўпланган барча ҳужжатлар ўн кун муддатда тегишлилигига кўра Қоровул қўшинлари ва Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлар қўмондонликларидаги ҳудудий комиссияларга юборилади ҳамда ҳудудий комиссиялар томонидан беш кун муддатда ўрганилиб, Марказий комиссияга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
186. Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасалари барча тўпланган ҳужжатларни ўн кун муддатда Марказий комиссиясига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
187. Вазирлик марказий аппарати ходими ва ҳарбий тузилмалар бошқарув аппарати ҳарбий хизматчилари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган)да ёки тан жароҳати олган (етказилган)да барча тегишли ҳужжатлар уч кун муддатда Марказий комиссияга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
188. Агар юз берган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлса, ушбу жиноят иши якуни бўйича чиқарилган ҳукм, ажрим ва қарорлар қонуний кучга кирган кундан бошлаб тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда Марказий комиссияга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
189. Нафақани расмийлаштириш учун юборилган ҳужжатлар Марказий комиссия томонидан бир ой муддатда ўрганиб чиқилади ва нафақа миқдорини аниқ белгилаб бериш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига ушбу Низомга 13-иловага мувофиқ шаклда бир марталик тўланадиган нафақа бўйича тақдимнома (кейинги ўринларда — тақдимнома) киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
190. Тақдимноманинг асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан нафақа миқдори аниқ белгиланган ҳолда тасдиқланганидан сўнг Марказий комиссия томонидан ижро учун ходимнинг сўнгги хизмат ёки ўқиш жойига, тақдимноманинг нусхалари эса маълумот ва ижро учун Вазирликнинг Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти ва Тиббиёт бошқармаларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
191. Ушбу бобда назарда тутилган харажатлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан сақланадиган ички ишлар органларида — бюджет маблағлари ҳисобидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ўз ҳисобидан молиялаштириладиган ички ишлар органларида — ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
192. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчи оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати олган (етказилган)лиги туфайли хизматдан бўшатилгандан сўнг олган (етказилган) тан жароҳати туфайли бир йил ичида вафот этган бўлса, унинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган миқдорда аввалги тўланган нафақа билан хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган)да бериладиган нафақа миқдори орасидаги фарқ тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
193. Бундай ҳолат юзасидан хизмат (терговга қадар) текшируви ўтказилиб, қўшимча равишда ушбу Низомнинг 182-бандида назарда тутилган ҳужжатлар умумлаштирилиб, 183 ва 187-бандларда белгиланган тартибда Марказий ва ҳудудий комиссияларга кўриб чиқиш учун юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
194. Муддатли ҳарбий хизматчиларга хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган)лиги учун бир марталик нафақа улар Қуролли Кучлар резервига бўшатилганда ва ҳалок бўлган (вафот этган)да ҳисобдан чиқарилганидан сўнг тўлаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
195. Бир марталик нафақа ходим (ҳарбий хизматчи)нинг сўнгги хизмат (ўқиш) жойидаги молия хизматлари томонидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
196. Бир марталик нафақа ходим (ҳарбий хизматчи)нинг сўнгги хизмат (ўқиш) жойидаги молия хизматлари томонидан тан жароҳати олган ходим (ҳарбий хизматчи)га ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходимнинг оила аъзоларига (қонуний вакилига) тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
197. Агар меросхўр вояга етмаган бўлса, нафақа унинг васийлари ёки қонуний вакилига тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
198. Нафақа миқдори ходим (ҳарбий хизматчи) тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлган (вафот этган) кундаги ходим (ҳарбий хизматчи)нинг маоши миқдоридан, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга ҳамда ходимларга — уларнинг асосий эгаллаб турган (эгаллаган) лавозими бўйича маоши ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматчиларга — лавозим маошидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасалари курсантлари ва тингловчиларига — уларнинг белгиланган маоши (стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Нафақани расмийлаштириш бўйича ишларни назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
199. Ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчилар хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган)да, шунингдек, ҳалок бўлган (вафот этган)да уларга ёки уларнинг оила аъзоларига тўланадиган нафақани расмийлаштириш учун тўпланган ҳужжатлар ва маълумотномалар тегишли ҳудудий ички ишлар органларининг кадрлар хизмати томонидан ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчиларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига бириктирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
200. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходим (ҳарбий хизматчи)лар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳисоботи ҳудудий ички ишлар органлари ва ҳарбий тузилмаларнинг кадрлар хизмати томонидан молия хизматлари билан келишган ҳолда тайёрланади ва ҳар чорак якуни бўйича белгиланган тартибда Вазирликнинг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
201. Юборилган ҳисоботлар Вазирликнинг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти томонидан умумлаштирилади ва ушбу Низомга 14 ва 15-иловаларга мувофиқ шаклда бир марталик тўланган нафақалар тўғрисида ҳудудлар ва муассасалар бўйича ҳисоботлар тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Ички ишлар органлари ходими ва ҳарбий хизматчиларига пенсия ва нафақа тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Пенсия ва нафақа тайинлашни расмийлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
202. Ички ишлар органлари ходими ва ҳарбий хизматчилари ёки уларнинг оила аъзоларига пенсиянинг қуйидаги турлари тайинланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат муддатини ўтаганлиги бўйича пенсия (уни олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлик пенсияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боқувчисини йўқотганлик пенсияси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
203. Ички ишлар органлари ходими ва ҳарбий хизматчилари ёки уларнинг оила аъзоларига нафақанинг қуйидаги турлари тайинланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизматдан пенсияга чиқиш муносабати билан бўшатилаётган ходим ва ҳарбий хизматчиларга тўланадиган нафақа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органи пенсионери вафот этганлиги муносабати билан дафн этиш маросими учун унинг оила аъзоларига тайинланадиган нафақа.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизматдан пенсияга чиқиш муносабати билан бўшатилаётган ходим ва ҳарбий хизматчиларга ва ички ишлар органи пенсионери вафот этганлиги муносабати билан дафн этиш маросими учун унинг оила аъзоларига бериладиган нафақалар бир марта тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
204. Ички ишлар органлари ходими ва ҳарбий хизматчиларига пенсия ва нафақа тўловлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
205. Хизматдан пенсияга чиқиш муносабати билан бўшатилган ходим ва ҳарбий хизматчига пенсия тайинлаш учун ушбу Низомнинг 206-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ички ишлар органларининг кадрлар хизмати томонидан жамланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
206. Пенсия тайинлаш учун қуйидаги ҳужжатлар тааллуқлилиги бўйича йиғилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) пенсия олишга даъвогар бўлган фуқаро ёки ходим (ҳарбий хизматчи) томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомга 16-иловага мувофиқ шаклда ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат йили ҳисоби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул таъминоти варақаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат вазифаларини бажариш пайтида яраланиш, контузия олиш, майиб бўлиш ва касалланиш туфайли ўлим тўғрисида хулоса ва ходимнинг вафот этганлиги муносабати билан ички ишлар органларидаги шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилганлиги тўғрисида буйруқдан кўчирма (зарур бўлганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чин етимларга пенсия тайинланган ҳолатларда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг васийлик ёки ҳомийликни тайинлаш тўғрисидаги қарори нусхаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ички ишлар органларининг пенсия таъминоти бўлинмалари томонидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролик паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг, никоҳ тузилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисидаги ва вояга етмаган фарзандларининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нусхалари;
(206-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 442-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) туман (шаҳар) бўлимлари томонидан давлат пенсиялари тайинланмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касаллик тарихидан кўчирма ва Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (кейинги ўринларда — ТИЭК) томонидан ногиронликни белгилаш тўғрисидаги маълумотнома;
(206-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 сентябрдаги 587-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 09/25/587/0836-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боқувчисининг вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фарзандларнинг ногиронлигини тасдиқловчи ТИЭК маълумотномаси (зарур бўлганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТИЭК томонидан ногиронлик белгиланганлиги тўғрисида маълумотнома (турмуш ўртоғи, ота-онасига пенсия тайинланганда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
207. Ички ишлар органи пенсионери вафот этганлиги муносабати билан дафн этиш маросими учун унинг оила аъзоларига нафақа тайинлаш учун нафақа тайинлаш тўғрисида ариза тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда ички ишлар органларининг пенсия таъминоти бўлинмалари томонидан қуйидагилар олинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат этган шахснинг фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси нусхаси;
(207-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 442-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боқувчисининг вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
208. Ички ишлар органларининг кадрлар билан таъминлаш бўлинмалари масъул ходими томонидан ходимнинг хизматни ўтаганлиги тўғрисидаги маълумотлари текширилади ҳамда календарь ва имтиёзли ҳисобга олинадиган даврлар, умумий хизмат йили ҳисоблаб чиқилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади, шунингдек, ҳисобланган хизмат йиллари ички ишлар органларининг молиявий таъминот хизматлари билан келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Пенсия ва нафақаларни тайинлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
209. Ички ишлар органларининг кадрлар хизматлари томонидан пенсия ёки нафақа тайинлаш бўйича пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди ички ишлар органларининг молиявий таъминот хизматларига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
210. Тақдим этилган пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди асосида ички ишлар органларининг молиявий таъминот хизматлари томонидан пенсия тайинлаш тўғрисида мазкур Низомга 17-иловага мувофиқ шаклда хулоса тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
211. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги хулоса ички ишлар органи раҳбари, унинг ўринбосари ёки ваколат берилган масъул ходим томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хулоса хизмат муддатини ўтаганлиги, ногиронлик ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
212. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги хулоса тасдиқлангандан сўнг мазкур Низомга 18-иловага мувофиқ Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини қайд этиш дафтарига ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
213. Пенсионернинг яшаш жойи ўзгарганда, унинг аризасига мувофиқ пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди янги яшаш жойи бўйича тегишли ички ишлар органларининг молиявий таъминот хизматларига юборилади.
(213-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органларининг молиявий таъминот хизматларидан тушган пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдлари пенсия тўғри тайинланганлиги текширилгандан сўнг Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини қайд этиш дафтарига ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илгари тўхтатилган пенсия тўловлари тикланган тақдирда, пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдлари унга янги тартиб рақами бериш орқали Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини қайд этиш дафтарига тегишли ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
214. Пенсиялар қуйидаги муддатларда тайинланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат муддатини ўтаганлиги бўйича пенсия — хизматдан бўшатилган кундан эътиборан, аммо пул таъминоти тўланган кундан ортиқ бўлмаган муддатга қадар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлик пенсияси — ТИЭК томонидан ногиронлик белгиланган кундан бошлаб, агар ногиронлик хизматни ўташ даврида ёки хизматдан бўшатилган кундан бошлаб уч ой ичида белгиланган бўлса ёки ногиронлик ушбу муддатдан сўнг белгиланган бўлса-да, у хизмат вазифаларини бажариш пайтида яраланиш, контузия, майиб бўлиш ва касалланиш туфайли келиб чиққан бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боқувчисини йўқотганлик пенсияси — меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларига боқувчиси вафот этган кундан бошлаб, аммо пул таъминоти ёки пенсия тўланган кундан ортиқ бўлмаган муддатга қадар, ота-онаси ёки турмуш ўртоғига, боқувчисини йўқотганлик оқибатида пенсия олишга ҳуқуқи пайдо бўлганда, пенсия тайинлаш учун мурожаат этган кундан бошлаб.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус унвонлардан маҳрум қилинган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларига пенсиялар Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан белгиланган тартибда тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши муносабати билан чекловчи чоралар (карантин) жорий этилганда, агар фуқаролар чекловчи чоралар (карантин) даврида ёки улар тугатилгандан кейин пенсия тайинлашни сўраб бир ой ичида мурожаат қилган бўлса, уларга пенсия уни олиш ҳуқуқи юзага келган кундан эътиборан тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
215. Пенсионер ҳисоблаб чиқилган умумий хизмат йили ва пенсия миқдоридан норози бўлган тақдирда, унинг аризасига асосан унинг умумий хизмат йили ва пенсия миқдори қайта ҳисоблаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
216. Дафн маросими учун нафақа тайинлашда йиғилган ҳужжатлар ички ишлар органларининг молиявий таъминот хизматлари пенсия таъминоти бўлими ходими томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади ва нафақа тўлови амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсионер вафот этган тақдирда, унинг оила аъзоларига ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахсга вафот этган кундаги икки ойлик пенсияси миқдорида дафн маросими учун нафақа тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Пенсия ва нафақаларни тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
217. Фуқароларга пенсия ва нафақалар уларнинг танловига кўра яшаш жойи ёки турар жой бўйича ички ишлар органлари молиявий таъминот хизматларининг пенсия таъминоти бўлимлари томонидан тўланади.
(217-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия ва нафақа банк карточкалари ёки омонат ҳисоб рақамларига ўтказилган ҳолатларда пенсионер пенсия олиш жойи бўйича ички ишлар органларининг молиявий таъминот хизматларига ариза билан мурожаат этади ва унга банк картаси ёки омонат ҳисоб рақамининг очилганлиги тўғрисидаги маълумотнома, тижорат банклари ва мижоз ўртасида тузилган шартнома нусхалари илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
218. Ички ишлар органларида махсус (ҳарбий) унвон бўйича хизматни давом эттираётган ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
219. Ички ишлар органлари ходими ва ҳарбий хизматчиларининг пенсия ва нафақа тўловлари учун нақд пул маблағлари Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари ва тижорат банклари томонидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
220. Пенсия ички ишлар органлари томонидан етказиб бериш (топшириш) даври бўйича тегишли ойнинг 27-кунидан кечиктирилмай амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
221. Дафн маросими учун нафақа тўлови пенсионер вафот этган кундан бошлаб олти ой муддат ичида мазкур Низомнинг 207-бандида кўрсатилган ариза берувчига тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
222. Хизматдан пенсияга чиқиш муносабати билан бўшатилаётган ходимларга бир марта тўланадиган нафақа пули мазкур Низомга 19-иловага мувофиқ хулоса асосида ходимнинг охирги иш жойидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
223. Тугалланмаган ой учун тўланиши лозим бўлган пенсия миқдори жами пенсия миқдорини шу ойнинг календарь кунлар сонига бўлиш ҳамда ҳосил бўлган суммани ўтган кунлар сонига кўпайтириш орқали аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мисол учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсия олувчига 20 июндан бошлаб 900 000 сўм миқдорида пенсия тайинланди. Бунда 11 кун учун, яъни 20 — 30 июнь кунлари учун пенсионерга қуйидаги миқдорда пенсия тўланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
900 000 сўм / 30 (кун) x 11(кун) = 330 000 сўм.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
224. Пенсионер пенсия олиш учун ички ишлар органларига мурожаат қилганда шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини (фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ёхуд унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатлар, фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома) ва пенсия гувоҳномасини (зарур бўлганда) кўрсатиши лозим.
(224-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 442-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
225. Пенсия ва нафақа тегишли ички ишлар органларининг кассири томонидан тўлов қайдномаси ёки чиқим касса ордерига мувофиқ тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
226. Пенсия суммаси бир неча ой учун бир вақтда тўланган тақдирда, жами пенсия суммаси учун битта чиқим касса ордери тузилиб, унда ҳар бир ой учун пенсия миқдори алоҳида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
227. Пенсия ва нафақа тўловлари учун маблағларни банк карталарига ўтказиш ички ишлар органлари томонидан уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банкига тақдим қилинадиган тўлов топшириқномаси ва унга илова қилинадиган тўлов қайдномалари (қоғоз шаклида ва электрон кўринишда) асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
228. Тўлов топшириқномаси ва тўлов қайдномаси (қоғоз шаклида ва электрон кўринишда) тақдим қилинган санадан кейинги кундан кечиктирмасдан маблағлар хизмат кўрсатувчи тижорат банки томонидан пенсионер ёки нафақа олувчига очилган 22618 — «Жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлари» ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
229. Банк карталари орқали пенсия (тўлиқ миқдорда) оладиган пенсионер ҳар олти ойда пенсия тўлайдиган ички ишлар органларига келиш йўли билан ўзининг пенсия суммасини олиш ҳуқуқини тасдиқлаши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсионер белгиланган муддатда ички ишлар органларига келмаган тақдирда, тегишли ички ишлар органлари ходимлари ўн кун мобайнида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унинг ҳаёт эканлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга жойлашганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яшаш жойи ўзгарганлиги ёки чет элга кетганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ўташ жойларида эканлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг интернат уйларида (пансионатларда) яшаётганлиги ҳолатларини аниқлаш учун пенсионер яшайдиган жойга борадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олинадиган пенсияга пенсионернинг ҳуқуқи тасдиқланган тақдирда, пенсияни тўлаш навбатдаги олти ойга давом эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсионернинг ҳуқуқлари тасдиқланмаган тақдирда, пенсияни тўлаш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тегишли органи вакиллари ва қўшнилар иштирокида тегишли ички ишлар органлари ходимлари томонидан тузилган тўланаётган пенсияни тўлашга ва унинг миқдори асосланганлигига таъсир кўрсатувчи ҳолатни тасдиқлайдиган далолатнома асосида тўхтатиб турилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган далолатнома асосида тегишли ички ишлар органи пенсияни тўлашни тўхтатиб туриш (тўхтатиш) ёки унинг миқдорини ўзгартириш тўғрисида тегишли қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
230. Бир ойдан кўп бўлмаган муддат учун пенсия тўловини муддатидан олдин амалга ошириш пенсионернинг аризасига асосан ички ишлар органлари раҳбарларининг рухсати билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсионер санаторий-курорт муассасаларига даволаниш учун бормоқчи бўлганида (йил давомида бир маротаба);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсионернинг мулкига зарар етказувчи фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсионернинг оила аъзолари (яқин қариндошлари) вафот этганда ва бу ҳақида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан расмийлаштирилган тегишли ҳужжатларга мувофиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
231. Пенсия тўлаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома бўйича амалга оширилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида расмийлаштирилган ишончномага ушбу ҳужжатни расмийлаштирган давлатнинг ваколатли давлат органи томонидан апостиль қўйилиши лозим, бундан Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар конвенциясининг (Минск шаҳри, 1993 йил 22 январь) ҳамда Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар конвенциясининг (Кишинев шаҳри, 2002 йил 7 октябрь) иштирокчиси бўлган давлатлар — Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар мустасно. Бунда ишончнома берган шахс пенсия тўлайдиган ички ишлар органларига бир йилда камида бир марта келиб тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак. Ишончли вакил пенсия тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган, ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида ички ишлар органларига хабар бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
232. Ишончнома асосида пенсия тўлашда ички ишлар органларининг кассири пенсия олувчи шахснинг чиқим касса ордеридаги ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги имзоларини ўзаро солиштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир неча ойга берилган ишончнома орқали пенсия тўлови амалга оширилганда чиқим касса ордерида ишончнома мавжудлиги ва унинг амал қилиш муддати кўрсатиб ўтилади. Ишончнома пенсионернинг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир марталик ишончнома орқали пенсия тўланганда, ишончнома чиқим касса ордерига илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
233. Яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига кетишгача тайинланган пенсия (Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатлар бундан мустасно) ички ишлари органларининг молиявий таъминот хизматларига кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги пенсия миқдори ҳисоб-китобидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси ташқарисига жўнаб кетишдан олти ой аввал Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия тўланадиган олти ойлик давр Ўзбекистон Республикаси ташқарисига яшаш учун кетишдан аввалги олти ой учун пенсия тўлаш учун аризада кўрсатилган санадан бошлаб ҳисоблаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси билан пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга яшаш учун кетилган кунгача тайинланган пенсия турар жойдан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ташқарисига яшаш учун кетаётган фуқароларга пенсияни тўлаш унинг аризаси ва «Яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилди» деган белги бўлган шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида тўхтатилади.
(233-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
234. Тайинланган пенсияни тўлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсионер вафот этганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайинланган пенсияга ҳуқуқлар йўқолганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетганда;
(234-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатда бўлган даврида пенсия (ижтимоий нафақа) олганлиги ҳолати аниқланганда тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
235. Тайинланган пенсияни тўлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсия тўлаш муддати тамом бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсионер озодликдан маҳрум этилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсияни тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида пенсионер томонидан ариза билан мурожаат қилинганда тўхтатиб турилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсияни тўлаш пенсионер ёки унинг васийсининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида, тегишли ички ишлар органига ариза билан мурожаат қилган тақдирда қайта тикланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
236. Пенсионернинг суд ҳукми бўйича озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган вақти учун пенсия тўланмайди. Пенсионер суд ҳукми билан тайинланган жазони ўтаб, ундан озод бўлгандан кейин пенсияни тўлаш ички ишлар органига ариза берилган кундан бошлаб тикланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
237. Агар ногиронлиги бўлган пенсионер тайинланган муддатда қайта тиббий кўрикдан ўтиш учун ТИЭКга узрли сабабларсиз (ногиронлик муддати тугаган кундан бир ой муддат мобайнида) келмаса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб турилади, у яна ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилган тақдирда тўхтатиб турилган кундан бошлаб тикланади. Қолган ҳолатларда пенсия мурожаат қилинган санадан бошлаб тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Узрли сабабга кўра қайта тиббий кўрикдан ўтиш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, пенсияни тўлаш тўлов тўхтатиб турилган кундан бошлаб қайта текшириш кунигача, бироқ, агар ТИЭК уни бу даврда ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этса, 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга амалга оширилади. Бунда агар қайта текшириш чоғида ногиронлиги бўлган шахс ногиронликнинг бошқа гуруҳига (юқорироқ ёки пастроқ гуруҳга) ўтказилган бўлса, у ҳолда кўрсатиб ўтилган вақт учун пенсия олдинги гуруҳ бўйича тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
238. Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органи молиявий таъминот хизматининг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ўтган давр учун тўловлар бир йўла тегишли ойлар учун ҳисоблаб чиқариб қўйилган ва олинмаган пенсиянинг суммаларига мос миқдорда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
239. Пенсия миқдори ўзгаришига ёки пенсия тўлаш тўхтатилишига сабаб бўладиган ҳолатлар юз берган тақдирда (ишга кириш, оила аъзолари таркибининг ўзгариши, тўлиқ давлат таъминотига ўтиш ва шу кабилар), пенсия олувчи ўн кун муддатда бу ҳақида ўзига пенсия тўлайдиган тегишли ички ишлар органига маълум қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш мазкур ҳолатлар юзага келган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бошланганлиги тўғрисида ички ишлар органларига ўз вақтида хабар берилмаслиги муносабати билан пенсиянинг ноқонуний суммаси пенсионер ёки қонуний вакил (ота-она), шунингдек, ишонч билдирилган (пенсионернинг вафоти ҳолати қасддан яширилган тақдирда) томонидан қайтарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
240. Пенсионерга берилиши керак бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия суммаси мерос таркибига киритилмайди ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар доирасига тегишли оила аъзоларига тўланади. Ота-оналар, эри (хотини), шунингдек, пенсионер вафот этган кунда у билан бирга яшаган оила аъзолари, агар улар боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия билан таъминланадиганлар доирасига кирмаган тақдирда ҳам ушбу суммаларни олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ушбу ой учун тўлиқ тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оиланинг бир неча аъзолари мурожаат қилган тақдирда, уларга берилиши керак бўлган пенсия суммаси улар ўртасида тенг тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган сумма, унинг учун пенсионер вафот этгандан сўнг олти ойдан кечикмай мурожаат қилинган тақдирда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсиялар тўлаш манзил-колония жойлашган жойдаги ички ишлар (бош) бошқармаларининг молиявий таъминот хизматлари томонидан тегишли пенсиялар суммаларини маҳкумларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Пенсиялардан чегирмалар қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
241. Пенсиялардан қуйидаги ҳолларда чегирмалар қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ва ҳукмлари (мулкий ундиришлар борасида), нотариал идораларнинг ижро варақалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижроси суд ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга ошириладиган бошқа қарорлар асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг қарорига биноан пенсионерга у томонидан қилинган суиистеъмолликлар (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаганлиги) натижасида ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсиялардан юқорида кўрсатиб ўтилган ҳоллардан ташқари бошқа ҳеч қандай чегирмалар қилиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсиядан чегирмалар қилиш миқдори пенсионерга тўланиши лозим бўлган пулдан ҳисоблаб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
242. Пенсионер ихтиёрий равишда алимент тўлаш истагини билдирганда, унинг аризасида ҳар ойлик ундириладиган алимент миқдори (ҳужжатларда кўрсатилган фоизларда ёки пенсия олувчи томонидан белгиланган суммада), ундириш муддати ва алимент ундирувчи шахснинг манзили, фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ихтиёрий равишда тўланаётган алимент миқдори ва чегирма қилиш муддатига ўзгартириш киритиш ёки бекор қилиш пенсионернинг аризасига асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
243. Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдига пенсиядан алиментларни чегирма қилиш тўғрисида тегишли ёзувлар киритилади. Ушбу ёзувлар ички ишлар органлари молиявий таъминот хизматлари бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади ва имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
244. Алимент пуллари почта орқали юборилганда, почта харажатлари алимент тўловчи ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
245. Ижро ҳужжатида пенсиядан чегирмалар тури кўрсатилмаган ҳолларда бу ҳақида Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларига ёзма равишда хабар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
246. Бир нафар пенсионерга нисбатан бир нечта ижро ҳужжатлари келиб тушганда пенсиялардан чегирмалар Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 80-моддасига мувофиқ навбат тартибида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 79-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар бир кейинги навбатдаги талаблар ўзидан олдинги навбатдаги талаблар тўлиқ қондирилгандан кейин қаноатлантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ундирилган сумма бир навбатдаги барча талабларни тўла қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, улар ҳар бир ундирувчига тегишли суммага мутаносиб равишда қаноатлантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
247. Ундирув қаратилган пенсионернинг яшаш (пенсия тўлаш) жойи ўзгарганда ижро ҳужжати юборилган манзил тўғрисида Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимлари хабардор қилинади.
(247-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
248. Ижро ҳужжатлари ҳамда пенсионерларнинг аризалари бўйича пенсиядан чегирма қилиш мазкур Низомнинг 234-бандида назарда тутилган ҳолларда тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолларда пенсиядан чегирма қилиш бўйича ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларига қайтарилади, ариза эса пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Пенсия ва нафақа тўлови учун маблағлар ҳисоби ва ҳисоботини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
249. Пенсия ва нафақа тўлови учун харажатлар ҳисоби ички ишлар органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартибда бухгалтерия ҳужжатлари ва пенсионернинг пенсияга оид ҳужжатлари йиғмажилдларида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
250. Ички ишлар органлари томонидан пенсия ва нафақа тўловига оид ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар Вазирлик томонидан белгиланган шакл ва муддатларда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
251. Вазирлик томонидан пенсия ва нафақа тўловига оид ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
252. Пенсия ва нафақаларнинг тўғри тайинланиши ва тўланишини назорат қилиш Вазирлик томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
253. Ходим ва ҳарбий хизматчилар ёки уларнинг яқин қариндошларини ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
254. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎серия __ № 00000

УЙ-ЖОЙ АТТЕСТАТИ

1.‎

Фамилияси

Исми

Отасининг исми

‎‎2.‎

Шахсий тартиб рақами

Паспорт серияси ва рақами

‎‎3. Оила аъзолари сони (ўзгаришлар ҳақида маълумот)
Сана
Сон
Сана
Сон
‎‎4.‎

Т/р‎

Уй-жойга муҳтож бўлган шахс тоифаси

Ҳисобга қўйиш санаси

Ҳисобдан чиқариш санаси

Ҳисобдан чиқариш учун асос

1.‎

2.‎

3.‎

Комиссия раиси

________________
‎________________

____________________________
‎____________________________

(имзо)

(Ф.И.О. )

‎‎М.Ў.‎

20____ йил «___» __________

5. Уй-жойи борлиги ҳақида маълумотлар (хизмат уй-жойини олганлик, топширганлик ҳақида, ер участкаси ажратилгани ҳақида, уй-жой қуриш (сотиб олиш) учун узоқ муддатли ипотека кредити олганлик ҳақида қайдлар)

Олганлик ҳақида қайд

Уй-жойни топширганлик ҳақида қайд (уй-жой билан боғлиқ ҳолда амалга оширилган ҳаракатлар ҳақида), уй-жойни топширганлик ҳақида реквизитлар, маълумотномалар, ким томонидан ва қачон берилган

Комиссия раиси ўринбосари‎нинг имзоси, сана, муҳр

уй-жой манзили

тоифа‎си

хона‎лар сони

майдони

умумий

яшаш май
‎дони

‎‎Иккинчи варақнинг олд томони

Уй-жойи борлиги ҳақида маълумотлар (хизмат уй-жойини олганлик, топширганлик ҳақида, ер участкаси ажратилгани ҳақида, уй-жой қуриш учун (сотиб олиш) узоқ муддатли ипотека кредити олганлик ҳақида қайдлар)

Олганлик ҳақида қайд

Уй-жойни топширганлик ҳақида қайд (уй-жой билан боғлиқ ҳолда амалга оширилган ҳаракатлар ҳақида), уй-жойни топширганлик ҳақида реквизитлар, маълумотномалар, ким томонидан ва қачон берилган

Комиссия раиси ўринбосарининг имзоси, сана, муҳр

уй-жой манзили

тоифаси

хона‎ларсони

майдон

умумий

яшаш май
‎дони

‎‎Иккинчи варақнинг олд томони

6. Аттестатга киритилган маълумотларни текшириш ҳақида қайд (аттестатни тўлдиришда ва унга ўзгартиришлар киритишда)

Т/р‎

Текшириш санаси

Комиссия раиси ўринбосарининг имзоси, сана, муҳр, ходимнинг имзоси

1.‎

2.‎

3.‎

4.‎

5.‎

6.‎

7.‎

8.‎

Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тавсиянома бланкасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ШАКЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

ТАВСИЯНОМА

ИИВ 000000

ТАВСИЯНОМА

ИИВ 000000

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат қилаётган

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат қилаётган

_______________________________________________________________________нинг

(махсус унвони, Ф.И.О.)

______________________________________________________________________нинг

(махсус унвони, Ф.И.О.)

фарзанди _______________________________________________________________га

(тавсиянома берилган шахснинг Ф.И.О., имзоси)

фарзанди ______________________________________________________________га

(паспорт (гувоҳнома) серияси, рақами)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февралдаги ПҚ-4212-сон қарорига мувофиқ республика олий таълим муассасаларига — давлат гранти асосида олий таълим муассасалари бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан ташқари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий ўқув юртидан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасаларига (дастлабки ва касбий танлов натижаларига асосан) киришда курсант (ўқувчи)ларнинг умумий қабул сонидан ажратилган беш фоизли қабул квотаси доирасида танловда иштирок этиш имтиёзи берилади.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 20___ йил «___»___________даги ____-сон буйруғига асосан берилди.

Тавсиянома Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 20___ йил «___»_____________даги ____-сон буйруғига асосан берилди. Тавсиянома расмийлаштириб берилган санадан эътиборан уч йил муддат давомида кучга эга бўлади.

М. Ў.

М. Ў.

__________________________________________

_________________________________________

(мансабдор шахснинг махсус унвони, Ф.И.О., имзоси)

(мансабдор шахснинг махсус унвони, Ф.И.О., имзоси)

20___ йил «___» _______________

20___ йил «___» _______________

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 октябрдаги 528-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тавсиянома бланкасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ШАКЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

ТАВСИЯНОМА

ИИВ 000000

ТАВСИЯНОМА

ИИВ 000000

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларидаги хизмати даврида терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларидаги хизмати даврида терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган

_______________________________________________________________________нинг

(махсус унвони, Ф.И.О.)

_____________________________________________________________________нинг

(махсус унвони, Ф.И.О.)

фарзанди _______________________________________________________________ га

(тавсиянома берилган шахснинг Ф.И.О., имзоси)

фарзанди _______________________________________________________________ га

(паспорт (гувоҳнома) серияси, рақами)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февралдаги ПҚ-4212-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда — олий таълим муассасалари)нинг бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) кириш имтиҳонларисиз давлат гранти асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий ўқув юртидан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасаларига дастлабки ва касбий танлов натижалари асосида қабул квоталаридан ташқари ўқишга кириш имтиёзи берилади.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 20___ йил «___»____________даги ____-сон буйруғига асосан берилди.

Тавсиянома Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 20___ йил «___»____________даги ____-сон буйруғига асосан берилди. Тавсиянома расмийлаштириб берилган санадан эътиборан уч йил муддат давомида кучга эга бўлади.

М. Ў.

М. Ў.

___________________________________________

___________________________________________

(мансабдор шахснинг махсус унвони, Ф.И.О., имзоси)

(мансабдор шахснинг махсус унвони, Ф.И.О., имзоси)

20___ йил «___» ____________

20___ йил «___» ____________

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 октябрдаги 528-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 октябрдаги 528-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдимнома бланкасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ШАКЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

ТАҚДИМНОМА

ИИВ 000000

ТАҚДИМНОМА

ИИВ 000000

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларидаги хизмати даврида терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган _____________________________

______________________________ нинг

(махсус унвони, Ф.И.О.)

фарзанди ________________________ га

(тавсиянома берилган шахснинг Ф.И.О., имзоси)

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларидаги хизмати даврида терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган

__________________________________________ нинг

(махсус унвони, Ф.И.О.)

фарзанди _____________________________________ га

(Ф.И.О.)

_______________________________________________

(паспорт (гувоҳнома) серияси, рақами)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февралдаги ПҚ-4212-сон қарорига мувофиқ йўналишлар бўйича бакалаврлар тайёрлашда (иккинчи таълимдан ташқари) республиканинг барча давлат олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида киришда ажратилган қўшимча уч фоизли қабул квотаси доирасида танловда иштирок этиш имтиёзи берилади.

Ички ишлар вазирининг 20___ йил «___» ______ даги__-сон буйруғига асосан берилди.

Тавсиянома ички ишлар вазирининг 20___ йил «___»_________ даги _____-сон буйруғига асосан берилди.

Тавсиянома расмийлаштириб берилган санадан эътиборан уч йил муддат давомида кучга эга бўлади.

М. Ў.

___________________________________

(мансабдор шахснинг махсус унвони, Ф.И.О., имзоси)

20___ йил «___» _______________

M.Ў.

______________________________________________

(мансабдор шахснинг махсус унвони, Ф.И.О., имзоси)

20___ йил «___» __________________

Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсиянома бериш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги буйруғини қабул қилади.

Ҳар йили 10 мартгача

2-босқич

Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари

а) Амалдаги ходимлар фарзандларининг таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тўғрисидаги тавсияларни Низомда белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда;

б) терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари рўйхатларини Низомда белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда Комиссияга кўриб чиқиш учун юборади.

Ҳар йили 10 мартгача

3-босқич

Комиссия

Қуйидаги ҳужжатларни кўриб чиқади:

а) ходимлар фарзандларининг таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тўғрисида Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг тавсиялари;

б) терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари рўйхатлари.

Ҳар йили 15 мартгача

4-босқич

Комиссия раиси

1. Комиссия тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.

2. Кўриб чиқиш якунлари бўйича баённома тузиб, имзолайди ва вазирликнинг гербли муҳри билан тасдиқлайди.

Ҳар йили 1 апрелгача

5-босқич

Ички ишлар вазирлиги

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғини қабул қилади.

2. Ходимларга фарзандларининг таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома беради.

3. Терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимлар ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимларининг таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномага эга бўлган фарзандлари рўйхатларини Давлат комиссиясига юборади.

Ҳар йили 1 майгача

6-босқич

Давлат комиссияси (таълим муассасалари бўйича котибият) ишчи органи

Давлат комиссияси терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимлар ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимларининг ушбу Низомда назарда тутилган тартибда таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома берилган фарзандлари рўйхатларини кўриб чиқади.

Ҳар йили 15 июнгача

(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 октябрдаги 528-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома берилган, терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигики таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимлари фарзандларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Абитуриентнинг (номзоднинг) фамилияси, исми, отасининг исми

Абитуриент (номзод) паспорти (гувоҳномаси)нинг серияси ва номери

Таълимнинг режалаштирилаётган йўналиши

Тавсиянома рақами

Изоҳ

1.

2.

3.

(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 октябрдаги 528-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органи ходими ва ҳарбий хизматчилари ёки уларнинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ички ишлар органлари ходими ва ҳарбий хизматчилари, уларнинг яқин қариндошлари, айбдор шахс

Ходим ва ҳарбий хизматчиларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарар ҳолати аниқланганда мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун ходим ва ҳарбий хизматчи ёки унинг яқин қариндоши ички ишлар органи раҳбарига билдирги (ариза) билан мурожаат қилинади.

Зарар етказилган вақтда

2-босқич

Комиссия котиби

1. Ходим ва ҳарбий хизматчиларнинг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарар ҳолатини ўрганиш учун зарурий ҳужжатларни комиссияга киритади.

Уч кун муддатда

Ички ишлар органлари ва ҳарбий тузилмаларда ҳудудий комиссия, марказий аппаратда Марказий комиссия

2. Тақдим этилган ҳужжатлар комиссияда кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади ва ички ишлар органлари раҳбари томонидан тасдиқланган баённома билан расмийлаштирилади.

Ўн беш кун муддатда

3. Комиссия қарори манфаатдор шахсларга етказилади

Уч кун муддатда

4-босқич

Ички ишлар органларининг молия хизматлари

Етказилган зарар манфаатдор шахсларга қоплаб берилади.

Комиссия қарори қабул қилингандан сўнг ўн кун муддатда

5-босқич

Ички ишлар органлари молия ва юридик хизматлари

Етказилган зарар қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш ва айбдор шахслардан ундириш бўйича суд органларига даъво киритилади.

Тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг ўн кун муддатда

6-босқич

Ички ишлар органлари юридик хизматлари, суд ижрочилари

Етказилган зарар айбдор шахслардан ундирилади.

Суд қарорида белгиланган муддатда

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
9а-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органи ходимларига (профилактика катта инспекторлари ва профилактика инспекторларидан ташқари) йўл харажатлари учун пуллик компенсацияни тўлаш тартибининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ходимнинг бевосита раҳбари

Хизмат раҳбарига фаолияти ҳақиқатда меҳнатнинг қатнов хусусияти билан боғлиқлигини тасдиқловчи тақдимномани тайёрлаш ва киритиш

Ходимларнинг тўғридан-тўғри хизмат вазифаларини бажариш учун транспорт воситасидан фойдаланиш заруриятининг юзага келишига кўра

2-босқич

Ички ишлар органининг хизмат бошлиғи

Ўтган ой учун пуллик компенсация тўланиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхати илова қилинган буйруқ лойиҳаси тайёрланиши

Ҳар ойда жорий ойнинг 1-кунигача

3-босқич

Ички ишлар органи раҳбари

Ходимларнинг номенклатура бўйича тааллуқли ички ишлар органи раҳбари томонидан буйруқ лойиҳасининг тасдиқланиши

Ҳар ойда жорий ойнинг 5-кунигача

4-босқич

Ички ишлар органларининг молия хизматлари

Ўтган ой учун пуллик компенсация Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жорий ой тарқатиш қайдномалари орқали тўланиши

Ҳар ойда ўтган ой учун жорий ойнинг 5 кунигача

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
9б-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари таянч пунктларидаги профилактика катта инспекторлари ва профилактика инспекторларига йўл харажатлари учун пуллик компенсация тўлаш тартибининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ходимнинг бевосита раҳбари

Ички ишлар органларининг таянч пунктлари профилактика катта инспекторлари ва профилактика инспекторлари лавозимларига ходимларни тайинлаш тўғрисидаги ички ишлар органи раҳбарининг буйруғи чиқарилиши

Штат лавозимлари жамланишига кўра

2-босқич

Ички ишлар органларининг молия хизматлари

Пуллик компенсация Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида пул таъминоти тўлаш билан биргаликда амалга оширилиши

Жорий ой учун жорий ойнинг 20-кунидан 25-кунигача

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
9в-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органи ходимларига йўл харажатлари учун йўл чипталарини бериш тартибининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ходимнинг бевосита раҳбари

Хизмат раҳбарига фаолияти ҳақиқатда меҳнатнинг қатнов хусусияти билан боғлиқлигини тасдиқловчи тақдимномани тайёрлаш ва киритиш

Ходимларнинг тўғридан-тўғри хизмат вазифаларини бажариш учун транспорт воситасидан фойдаланиш заруриятининг юзага келишига кўра

2-босқич

Ички ишлар органининг хизмат бошлиғи

Жорий ойда кейинги ой учун йўл чипталари берилиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхати илова қилинган буйруқ лойиҳаси тайёрланиши

Ҳар ойда жорий ойнинг 20-кунигача

3-босқич

Ички ишлар органи

Ходимларнинг номенклатура бўйича тааллуқли ички ишлар органи раҳбари томонидан буйруқ лойиҳасининг тасдиқланиши

Ҳар ойда жорий ойнинг 25-кунигача

4-босқич

Ички ишлар органларининг молия хизматлари

Жорий ойда кейинги ой учун йўл чипталари қайдномага мувофиқ берилиши амалга оширилиши

Ҳар ойда жорий ойнинг 30-кунигача

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланганлик учун пулли компенсация тўлаш тартибининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ички ишлар органи ходими

Хизмат сафарида шахсий транспортдан фойдаланганлиги ҳақидаги билдирги, шахсий транспортни бошқариш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинган ҳолда бевосита раҳбар номига тақдим этилиши

Хизмат сафарларида юриш зарурияти билан боғлиқ бўлган фаолиятида шахсий транспортдан фойдаланишига кўра

2-босқич

Ички ишлар органи ходимининг бевосита раҳбари

Ходимнинг билдиргиси унинг фаолияти ҳақиқатда мунтазам хизмат сафарларида юриш зарурияти билан боғлиқ бўлганлиги, ушбу мақсадлар учун шахсий транспортидан фойдаланганлиги имзо билан тасдиқлаши

3 кун мобайнида

3-босқич

Ички ишлар органининг Хўжалик хизмати бошлиғи

Ходимнинг билдиргисини ушбу ходимга хизмат транспорти бириктирилмаганлигини имзо билан тасдиқлаш

3 кун мобайнида

4-босқич

Ички ишлар органининг хизмат бошлиғи

Ўтган ой учун пуллик компенсация тўланиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхати илова қилинган буйруқ лойиҳасини тайёрлаши

Ҳар ойда жорий ойнинг 1-кунигача

5-босқич

Ички ишлар органи

Ходимларнинг номенклатура бўйича тааллуқли ички ишлар органи раҳбари томонидан буйруқ лойиҳаси тасдиқланиши

Ҳар ойда жорий ойнинг 5-кунигача

6-босқич

Ички ишлар органларининг молия хизматлари

Ўтган ой учун пуллик компенсация Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жорий ой тарқатиш қайдномалари орқали тўланиши

Ҳар ойда ўтган ой учун жорий ойнинг 5-кунигача

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
11-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган) ходим ва ҳарбий хизматчилар, курсант ва тингловчиларга ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходим ва ҳарбий хизматчилар, курсант ва тингловчиларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ички ишлар органлари ходимларига

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармалари, шунингдек, туман, шаҳар ва тармоқ ички ишлар бўлими ёки бошқармалари томонидан тегишлилигига кўра мустақил соҳавий хизматлар раҳбарлари

Ички ишлар органлари тан жароҳати олган (етказилган)да, ҳалок бўлган (вафот этган)да оила аъзоларига ушбу ҳолатнинг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини аниқлайди ва агар ходимнинг олган тан жароҳати ёки ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги) хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб топилса тегишли ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ёки вилоят ички ишлар бошқармаларининг ҳудудий комиссияларига юборилади.

Ўн кун муддатда

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаларининг ҳудудий комиссиялари

Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган)да ходимга, ҳалок бўлган (вафот этган)да оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш бўйича тўпланган ҳужжатларни тўлиқ ўрганиб чиқади ва Вазирликнинг Марказий комиссиясига юборади.

Ўн кун муддатда

Ички ишлар органлари ҳарбий хизматчиларига

Ҳарбий қисм командирлари

Нафақа тайинлаш учун тўпланган барча ҳужжатлар Қоровул қўшинлари ва Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлар қўмондонликларидаги ҳудудий комиссияларга юборилади

Ўн кун муддатда

Қоровул қўшинлари ва Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлар қўмондонликларидаги ҳудудий комиссиялар

Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган)да ҳарбий хизматчига, ҳалок бўлган (вафот этган)да оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш бўйича тўпланган ҳужжатларни тўлиқ ўрганиб чиқади ва Вазирликнинг Марказий комиссиясига юборади.

Беш кун муддатда

Вазирлик марказий аппарати ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ҳамда Вазирлик тизимидаги таълим муассасалари курсантлари ва тингловчиларига

Вазирлик марказий аппарати ва ҳарбий тузилмалар бошқарув аппарати

Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган)да Вазирлик марказий аппарати ходимлари ва ҳарбий тузилмалар бошқарув аппарати ҳарбий хизматчиларига, ҳалок бўлган (вафот этган)да уларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш бўйича тўпланган ҳужжатларни Марказий комиссияга юборади.

Уч кун муддатда

Таълим муассасалари тегишли соҳавий хизматлари

Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган)да курсант ва тингловчиларига, ҳалок бўлган (вафот этган)да оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш бўйича тўпланган ҳужжатларни Марказий комиссияга юборади.

Ўн кун муддатда

2-босқич

Марказий комиссия

Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган)да ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчига ҳалок бўлган (вафот этган)да уларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш бўйича Ички ишлар вазирига тақдимнома киритади.

Бир ой муддатда

4-босқич

Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти

Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган)да ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчига, ҳалок бўлган (вафот этган)да уларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тасдиқланганидан сўнг тақдимноманинг асл нусхаси ижро учун ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчининг хизмат ёки ўқиш жойига юборилади.

Уч кун муддатда

5-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоят ички ишлар бошқармалари, ҳарбий тузилмалар ва таълим муассасаларининг молия хизматлари

Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан нафақа миқдоридаги тўловни амалга оширади.

Бир ой муддатда

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
12-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
‎__________________________________ (ички ишлар органи бошлиғи, ҳарбий қисм командири ёки таълим муассасаси раҳбари) __________________________________ (лавозими, унвони, Ф.И.О.) __________________________________ (имзоси герби муҳр билан тасдиқланади)

Олган (етказилган) тан жароҳати бўйича
‎_____-сон ‎ДАЛОЛАТНОМА

1. _______________________________________________________________________

(тан жароҳати олган (етказилган) ходим (ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчи)нинг лавозими, унвони, Ф.И.О., туғилган йили)

2. Тан жароҳати олинган (етказилган) жой ______________________________________
‎________________________________________________________________________
3. Жароҳатланган (яраланиш, контузия, майиб бўлган) вақт ________________________
‎________________________________________________________________________

(йил, кун, соат ва минут)

4. Воқеа тафсилотлари: _____________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
5. Тан жароҳати олишнинг сабаблари: _________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
6. Тан жароҳати олишнинг сабаблари ва ҳолатлари бўйича хулоса: ___________________
________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________

Далолатномани тузган шахслар:

1. _______________________________________________________________________

(фуқаронинг аниқ яшаш манзили Ф.И.О., имзо)

2. _______________________________________________________________________

(эгаллаб турган лавозими, унвони, Ф.И.О., имзо)

3. _______________________________________________________________________

(эгаллаб турган лавозими, унвони, Ф.И.О., имзо)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
13-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Бир марталик тўланадиган нафақа бўйича
‎ТАҚДИМНОМА

1. _______________________________________________________________________

(ҳалок бўлган (вафот этган) ёки тан жароҳати олган (етказилган) ходим ва ҳарбий хизматчи, курсант ва тингловчининг лавозими, унвони, Ф.И.О.)

2. _______________________________________________________________________‎

(ҳолат юз берган вақт ва унинг тафсилотлари)

________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________
3. _______________________________________________________________________‎

(Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаси хулосасининг қисқача мазмуни)

________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________
4. _______________________________________________________________________‎

(ходимга ёки унинг меросхўрига тўланиши тавсия этилаётган нафақа миқдори)

Вазирлик ММИ ва КБТД бошлиғи ўринбосари
(махсус унвони)
имзо‎ ____________________________

(Ф.И.О.)

Р О З И М А Н

Вазирлик Тиббиёт бошқармаси бошлиғи
(махсус унвони)
имзо‎‎ ____________________________

(Ф.И.О.)

Вазирлик Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи
(махсус унвони)
имзо‎‎‎ ____________________________

(Ф.И.О.)

Вазирлик Назорат-тафтиш инспекцияси бошлиғи
(махсус унвони)
имзо‎‎‎‎ ____________________________

(Ф.И.О.)

Вазирлик М ва МТТД бошлиғи
‎(махсус унвони)
имзо‎‎‎‎‎ ____________________________

(Ф.И.О.)

Вазирлик Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси бошлиғи
(махсус унвони)
имзо‎‎‎‎‎‎ ____________________________

(Ф.И.О.)

ҚЎШИЛАМАН

Ички ишлар вазирининг ўринбосари
(махсус унвони)
имзо‎‎‎‎‎‎‎ ____________________________

(Ф.И.О.)

5. _______________________________________________________________________‎

(ходим ёки унинг меросхўрига тўланиши Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан кўрсатилган нафақа миқдори)

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири
(махсус унвони)
имзо‎‎‎‎‎‎‎‎ ____________________________

(Ф.И.О.)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
14-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир марталик тўланган нафақалар бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲИСОБОТ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ходим (ҳарбий хизматчи)нинг махсус (ҳарбий) унвони, Ф.И.О., охирги хизмат ёки ўқиш жойи ва лавозими

Ходим (ҳарбий хизматчи)нинг ҳалок бўлиши, тан жароҳати олишининг аниқ вақти ва қисқача тафсилоти

Тиббий-ижтимоий эксперт комиссия хулосаси, санаси ва рақами

Ички ишлар органи раҳбари (ҳарбий қисм командири)нинг ходим (ҳарбий хизматчи)ни шахсий таркиб рўйхатидан ўчириш тўғрисидаги буйруғининг рақами ва санаси

Нафақани олиш ҳуқуқи берилган ходим (ҳарбий хизматчи)нинг меросхўри Ф.И.О., яшаш жойи, паспортига оид маълумотлар

Нафақа тўланган сана ва унинг миқдори (аниқ кўрсатилади)

1.

2.

3.

4.

5.

Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи

(махсус унвони, Ф.И.О.)

(имзо)

(сана)

Молия-иқтисод департаменти (бўлими, бўлинмаси) бошлиғи

(махсус унвони, Ф.И.О.)

(имзо)

(сана)

(14-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 сентябрдаги 587-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 09/25/587/0836-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
15-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир марталик тўланган нафақа тўғрисида ҳудудлар ва муассасалар бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲИСОБОТ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

ИИВ-ИИББ-ИИБ, (Таркибий ва ҳудудий) таълим муассасалари номи

Жами тушган ҳужжат

Шулардан

Тўланган нафақа миқдори

(сўм)

Ижродаги ҳужжатлар

Камчилиги учун қайтарилган

Рад этилган ҳужжатлар

Ижро этилган ҳужжатлар ва маблағ тўлаб берилганлари бўйича

Жами

Ҳалок бўлган

Оғир тан жароҳати олган

Ўртача оғир тан жароҳати олган

Тўлаб берилмаган

1.

Вазирлик марказий аппарати

2.

Қорақалпоғистон ИИВ

3.

Андижон вилояти ИИБ

4.

Бухоро вилояти ИИБ

5.

Жиззах вилояти ИИБ

6.

Қашқадарё вилояти ИИБ

7.

Навоий вилояти ИИБ

8.

Наманган вилояти ИИБ

9.

Самарқанд вилояти ИИБ

10.

Сирдарё вилояти ИИБ

11.

Сурхондарё вилояти ИИБ

12.

Тошкент шаҳар ИИББ

13.

Тошкент вилояти ИИББ

14.

Фарғона вилояти ИИБ

15.

Хоразм вилояти ИИБ

16.

ЖИЭД

17.

ТХТББ

18.

Академия

19.

Малака ошириш институти

20.

ҚҚҚ

21.

ХАХТБҚҚ

ЖАМИ:

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
16-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

__________________________________ га
‎‎(молиявий таъминот хизмати)__________________________________ да(Ф.И.О.)____________________________________
‎____________________________________
‎____________________________________
‎(яшаш манзили: вилоят, туман, кўча, уй)____________________________________
‎(почта индекси)____________________________________
‎(телефон рақами)

‎АРИЗА

Сиздан___________________________________________________________________
‎_________________________________________________ тайинлашингизни сўрайман.

(пенсия тури кўрсатилади)

Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан:

1. _______________________________________________________________________
‎2. _______________________________________________________________________
‎3. _______________________________________________________________________
‎4. _______________________________________________________________________
‎5. _______________________________________________________________________
‎6. _______________________________________________________________________

Агар ишга кирсам, бу ҳақида ички ишлар органи молиявий таъминот хизматига 10 кун ичида хабар қиламан.

20 ___ й. «____» _____________

______________________

(тўлдирилган сана)

(ариза берувчининг имзоси)

20 ___ й. «____» _____________

______________________

(қабул қилинган сана)

(қабул қилган шахснинг имзоси)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
17-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«ТАСДИҚЛАЙМАН» _________________________
‎(лавозими, унвони ва Ф.И.О. )
‎________________________
‎(имзо)
‎‎20__ йил «____» ________

Хизмат муддатини ўтаганлиги бўйича, ногиронлик ёки боқувчисини
‎йўқотганлик пенсиясини тайинлаш тўғрисида
‎ХУЛОСА

1. _______________________________________________________________________

(охирги иш жойи)

2._______________________________________________________________________

(лавозими, унвони)

________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

________________________________________________________________________

(туғилган йили, ой ва куни)

3. Хизматдан бўшатиш асоси:________________________________________
‎4. Хизмат йили: календарь ҳисобда — ______ йил, имтиёзли ҳисобда — _____ йил.
‎5. ТМЭК томонидан «_______» гуруҳ ногиронлиги белгиланган.
‎6. Пенсия тайинлашда инобатга олинган пул миқдори:

а) мансаб маоши ___________ сўм
б) унвон маоши ___________ сўм
в) кўп йиллик хизмати учун фоиз қўшимча 25 % ___________ сўм
г) озиқ-овқат ўрнига тўланадиган товон пули ___________ сўм
Жами: ___________ сўм

7. Пенсия тайинланадиган оила аъзолари (боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланганда):

Қариндошлик даражаси

Фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган йили, ойи ва куни

Туғилганлик гувоҳномаси серияси ва рақами

8. _____________________________________ 20___ йил «___» _______ дан пенсия

(Ф.И.О.)

олиш ҳуқуқига эга.

______________________________ га асосан хизмат йили бўйича ҳар ойига ________________________________________________ сўм миқдорида пенсия белгиланди.
‎9. Пенсия тўлаш шартлари: ойлик маошини ҳисобга олган холда.
‎10. Бир йўла тўланадиган нафақа: _____________________________________сўм миқдорида тўланди.

Хулосани тузди:
‎Молиявий таъминот хизмати Пенсия таъминоти бўлими инспектори

Текширди:
‎Молиявий таъминот хизмати Пенсия таъминоти бўлими бошлиғи

___________________________________

___________________________________

(унвони)

(унвони)

___________________________________

___________________________________

Пенсия гувоҳномасини олдим: _____________________ __________________

(пенсионернинг Ф.И.О.)

(имзоси)‎

Пенсия гувоҳномасининг тартиб рақами:_________ 20__ йил «____» _________

‎‎«РОЗИМАН»
‎Молиявий таъминот хизмати бошлиғи
‎________________________________
‎(унвони ва Ф.И.О.)
‎________________________________
(Имзо)
‎20__ йил «___» ___________________

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
18-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини қайд этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАФТАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди тартиб рақами

Ф.И.О.

туғилган санаси, унвони, бўшатилган санаси

Ишлаган жойи ва лавозими

Қўшимчалар

Пенсия турлари

Пенсия миқдори

Изоҳ

Ходим

Боқувчисини йўқотганлиги ҳолати бўйича

Кўп йиллик хизмати бўйича

Ногиронлик бўйича

19-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг (кейинги ўринларда — Миллий гвардия органлари) ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ёки уларнинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) пенсия ва нафақа тайинлаш, мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилишини ташкил этиш, шунингдек, ходимларнинг тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишга доир қуйидаги ижтимоий кафолатлар бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) соғлиги ва ҳаётини давлат томонидан мажбурий шахсий суғурта қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматчиларни (ходимларни) уй-жой майдони билан таъминлаш, уларнинг фарзандларига олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматчиларнинг тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) пул таъминоти турларини, шу жумладан, устама, коэффициент, қўшимча тўловларни тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий гвардия органларида ҳарбий хизматни (хизматни) ўташ билан боғлиқ ижтимоий кафолатлар ва қўшимча имтиёзлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Етказилган зарарни қоплаш масаласини кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига етказилган зарарнинг (кейинги ўринларда — зарар) ўрни ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида етказилган тақдирдагина қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрни ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласини кўриб чиқиш учун Миллий гвардия органларида комиссиялар (кейинги ўринларда — Комиссия) тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиялар таркиби Миллий гвардия қўмондони томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими) ёки унинг яқин қариндошлари зарар ўрнини қоплаш учун Миллий гвардия органлари раҳбарига билдирги (ариза) билан мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Миллий гвардия органлари раҳбари зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида билдирги (ариза) тушган кундан бошлаб бир кун ичида масалани ўрганиб чиқиш учун Комиссияга тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Комиссия котиби зарарни қоплаш бўйича тегишли ҳужжатларни ҳамда зарар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими) хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилганлигини ўрганиш натижаларини Комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Комиссия зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги масалани ўн кун ичида, қўшимча ҳужжатларни олиш (ўрганиш) талаб этилганда эса йигирма кун ичида кўриб чиқади ва натижаси бўйича қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича зарар қопланиши ёки рад этилиши тўғрисида Комиссиянинг қарори қабул қилинади ва Комиссия раиси томонидан тасдиқланган баённома билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Комиссия қарори уч кун муддатда манфаатдор шахсларга — Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими) ёки унинг яқин қариндошларига етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Комиссия раиси ва аъзолари зарарни қоплаш бўйича тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги, қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги ва тўғри қабул қилинганлигига масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Етказилган зарарни қоплаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Етказилган зарар ўрнини қоплаш бўйича Комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингандан сўнг Миллий гвардия органлари томонидан ўн кун муддатда манфаатдор шахсларга — ҳарбий хизматчи (ходим) ёки унинг яқин қариндошларига етказилган зарар қоплаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Етказилган зарарнинг ҳақиқий суммаси Миллий гвардия органлари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб қилган ҳолда, мол-мулкига зарар етказилган шахснинг иштирокида аниқланади. Етказилган зарар суммаси зарарни қоплаш вақтида амал қилаётган бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Зарар миқдорини қоплаш нақд ёки пул ўтказиш йўли билан Миллий гвардия органларининг молия хизматлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Зарарни қоплаш билан боғлиқ харажатлар Миллий гвардияга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Етказилган зарарни айбдор шахслардан ундириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими) ёки унинг яқин қариндошларига етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ харажатлар айбдор шахсдан Миллий гвардия органлари томонидан регресс тартибида ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Айбдор шахслардан ундирилган зарар суммаси Давлат бюджети даромадлари ҳисобига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Зарарни қоплаш бўйича низо ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчиларига (ходимларига) пенсия ва нафақа тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Пенсия ва нафақа тайинлашни расмийлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ёки уларнинг оила аъзоларига пенсиянинг қуйидаги турлари тайинланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат муддатини ўтаганлиги бўйича пенсия (уни олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлик пенсияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боқувчисини йўқотганлик пенсияси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Миллий гвардия органи пенсионери вафот этганлиги муносабати билан унинг оиласига ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахсга дафн этиш маросими учун бир марталик нафақа тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчиларига (ходимларига) пенсия ва нафақа тўловлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Хизматдан пенсияга чиқиш муносабати билан бўшатилган ҳарбий хизматчидан (ходимдан) пенсия тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни Миллий гвардия органларининг кадрлар бўлинмалари (кейинги ўринларда — кадрлар бўлинмалари) қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Пенсия тайинлаш учун Миллий гвардия органларининг пенсия таъминоти бўлинмаларига (кейинги ўринларда — пенсия таъминоти бўлинмалари) кадрлар бўлинмалари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаганлиги бўйича пенсия тайинлаш учун — мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда мурожаат этган шахсдан ариза, кадрлар бўлинмалари томонидан хизмат йили ҳисоби, Миллий гвардия органларининг молия бўлинмалари (кейинги ўринларда — молия бўлинмалари) томонидан пул таъминоти варақаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ногиронлик пенсияси тайинлаш учун — мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги тиббиёт органлари томонидан берилган касаллик тарихидан кўчирма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинлаш учун — мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари мурожаат этувчи шахс томонидан чин етимларга пенсия тайинланган ҳолларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг васийлик ёки ҳомийликни тайинлаш тўғрисидаги қарори нусхаси, шунингдек кадрлар бўлинмалари томонидан хизмат вазифаларини бажариш пайтида яраланиш, контузия олиш, майиб бўлиш ва касалланиш туфайли ўлими тўғрисида хулоса, ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) вафот этганлиги муносабати билан Миллий гвардия органларидаги шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма (зарур бўлганда);
(24-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат этувчи шахснинг пенсия тайинлаш ҳақидаги аризасига асосан қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда пенсия таъминоти бўлинмалари томонидан олинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролик паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг, никоҳ тузилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисидаги ва вояга етмаган фарзандларининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нусхалари;
(24-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 442-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) туман (шаҳар) бўлимлари томонидан давлат пенсиялари тайинланмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (кейинги ўринларда — ТИЭК) томонидан ногиронликни белгилаш тўғрисидаги маълумотнома;
(24-банд «в» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 сентябрдаги 587-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 09/25/587/0836-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боқувчисининг вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси, фарзандлари ногиронлигини тасдиқловчи ТИЭК маълумотномаси (зарур бўлганда), ТИЭК томонидан ногиронлик белгиланганлиги тўғрисида маълумотнома (турмуш ўртоғи, ота-онасига пенсия тайинланганда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Миллий гвардия органи пенсионери вафот этганлиги муносабати билан дафн этиш нафақасини тайинлаш учун унинг оила аъзоси ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахс пенсия таъминоти бўлинмаларига ариза билан мурожаат этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган пенсия таъминоти бўлинмалари томонидан мурожаат этган шахснинг фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси нусхаси, боқувчисининг вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси олинади.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 442-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Кадрлар бўлинмалари масъул ходими томонидан ходимнинг хизматни ўтаганлиги тўғрисидаги маълумотлар пенсия тайинлаш учун ариза ва тўпланган ҳужжатлар асосида текширилади ҳамда календарь ва имтиёзли ҳисобга олинадиган даврлар, умумий хизмат йили ҳисоблаб чиқилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади, шунингдек, ҳисобланган хизмат йиллари молия бўлинмалари билан келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Пенсия ва нафақаларни тайинлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Кадрлар бўлинмалари томонидан пенсия ёки нафақа тайинлаш бўйича тўпланган ҳужжатлар молия бўлинмаларига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Тақдим этилган ҳужжатлар асосида молия бўлинмалари томонидан пенсия тайинлаш тўғрисида мазкур Низомга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ хулоса тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги хулоса Миллий гвардия органи раҳбари, унинг ўринбосари ёки ваколат берилган масъул ходим томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хулоса хизмат муддатини ўтаганлиги, ногиронлик ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги хулоса тасдиқлангандан сўнг мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдининг қайд этиш дафтарига ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Пенсионернинг яшаш жойи ўзгарганда, унинг аризасига мувофиқ пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди янги яшаш жойи бўйича тегишли молия бўлинмаларига юборилади.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия бўлинмаларидан келиб тушган пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдлари пенсия тўғри тайинланганлиги текширилгандан сўнг Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдининг қайд этиш дафтарига ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илгари тўхтатилган пенсия тўловлари тикланган тақдирда, пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдлари унга янги тартиб рақами бериш орқали Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдининг қайд этиш дафтарига тегишли ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Пенсиялар қуйидаги муддатларда тайинланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат муддатини ўтаганлиги бўйича пенсия — хизматдан бўшатилган кундан эътиборан, аммо пул таъминоти тўланган кундан ортиқ бўлмаган муддатга қадар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлик пенсияси — ТИЭК томонидан ногиронлик белгиланган кундан бошлаб, агар ногиронлик хизматни ўташ даврида ёки хизматдан бўшатилган кундан бошлаб уч ой ичида белгиланган бўлса ёки ногиронлик ушбу муддатдан сўнг белгиланган бўлса-да, у хизмат вазифаларини бажариш пайтида яраланиш, контузия, майиб бўлиш ва касалланиш туфайли келиб чиққан бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боқувчисини йўқотганлик пенсияси — меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларига боқувчиси вафот этган кундан бошлаб, аммо пул таъминоти ёки пенсия тўланган кундан ортиқ бўлмаган муддатга қадар, ота-онаси ёки турмуш ўртоғига, боқувчисини йўқотганлик оқибатида пенсия олишга ҳуқуқи пайдо бўлганда, пенсия тайинлаш учун мурожаат этган кундан бошлаб.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус унвонлардан маҳрум қилинган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларига пенсиялар Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан белгиланган тартибда тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Пенсионер ҳисоблаб чиқилган умумий хизмат йили ва пенсия миқдоридан норози бўлган тақдирда, унинг аризасига асосан унинг умумий хизмат йили ва пенсия миқдори қайта ҳисоблаб берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Дафн маросими учун нафақа тайинлашда ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар пенсия таъминоти бўлинмалари ходими томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади ва нафақа тўлови амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсионер вафот этган тақдирда унинг оила аъзоларига ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахсга вафот этган кундаги икки ойлик пенсияси миқдорида дафн маросими учун нафақа тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Пенсия ва нафақаларни тўлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Миллий гвардия органларидан бўшатилган пенсионерларга пенсия ва нафақалар уларнинг танловига кўра яшаш жойи бўйича Миллий гвардия билан пенсияларни етказиш, тўлаш бўйича шартнома тузган тижорат банки муассасалари орқали тўланади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Пенсия Миллий гвардия органлари ёки тижорат банклари томонидан етказиб бериш (топшириш) даври бўйича тегишли ойнинг 27-кунидан кечиктирилмай амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Дафн маросими учун нафақа тўлови пенсионер вафот этган кунидан бошлаб олти ой муддат ичида мазкур Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим қилган шахсга тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Тугалланмаган ой учун тўланиши лозим бўлган пенсия миқдори жами пенсия миқдорини шу ойнинг календарь кунлари сонига бўлиш ҳамда ҳосил бўлган суммани ўтган кунлар сонига кўпайтириш орқали аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мисол учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия олувчига 20 июндан бошлаб 900 000 сўм миқдорида пенсия тайинланди. Бунда 11 кун учун, яъни 20 — 30 июнь кунлари учун пенсионерга қуйидаги миқдорда пенсия тўланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
900 000 сўм / 30 (кун) x 11(кун) = 330 000 сўм.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Миллий гвардия органлари пенсионери пенсия олиш учун тижорат банки муассасаларига мурожаат қилганда шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни (фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ёхуд унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатлар (фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома) ва пенсия гувоҳномасини (зарур бўлганда) тақдим этиши лозим.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 442-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия ва нафақаларни нақд тўлашда тегишли банк муассасаси томонидан пенсионернинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва пенсия гувоҳномаси (зарур бўлганда) текширилган ҳолда электрон тўлов қайдномасига асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Бир ойдан кўп бўлмаган муддат учун пенсия тўловини муддатидан олдин амалга ошириш пенсионернинг аризасига асосан Миллий гвардия органлари раҳбарларининг рухсати билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсионер санаторий-курорт муассасаларига даволаниш учун бормоқчи бўлганида (йил давомида бир маротаба);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсионернинг мулкига зарар етказувчи фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсионернинг оила аъзолари (яқин қариндошлари) вафот этганда ва бу ҳақида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан берилган тегишли ҳужжат тақдим қилинганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Пенсия тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома бўйича амалга оширилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида расмийлаштирилган ишончномага ушбу ҳужжатни расмийлаштирган давлатнинг ваколатли давлат органи томонидан апостиль қўйилиши лозим, бундан Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар конвенциясининг (Минск шаҳри, 1993 йил 22 январь) ҳамда Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар конвенциясининг (Кишинев шаҳри, 2002 йил 7 октябрь) иштирокчиси бўлган давлатлар — Мустақил давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар мустасно. Бунда ишончнома берган шахс пенсия тўлайдиган тижорат банки муассасаларига бир йилда бир марта келиб тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак. Ишончли вакил пенсия тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган, ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида Миллий гвардия органларига хабар бериши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига кетгунга қадар тайинланган пенсия (Ўзбекистон Республикаси билан пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатлар бундан мустасно) молия бўлинмаларига кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги пенсия миқдори ҳисобидан чет элга чиқиб кетиш олдидан олти ойлик пенсия олдиндан Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ўзбекистон Республикаси билан пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга яшаш учун кетилган кунгача тайинланган пенсия турар жойдан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ташқарисига яшаш учун кетаётган фуқароларга пенсияни тўлаш уларнинг аризаси ва «Яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилди» деган белги бўлган шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида тўхтатилиши мумкин.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Тайинланган пенсияни тўлаш қуйидаги ҳолатларда тўхтатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсионер вафот этганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайинланган пенсияга ҳуқуқлар йўқолганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетганда;
(45-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатда бўлган даврида пенсия (ижтимоий нафақа) олганлиги ҳолати аниқланганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Тайинланган пенсияни тўлаш қуйидаги ҳолатларда тўхтатиб турилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсия тўлаш муддати тамом бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсияни тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида пенсионер томонидан ариза билан мурожаат қилинганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсияни тўлаш пенсионер ёки унинг қонуний вакили тегишли Миллий гвардия органига шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этган ва ариза билан мурожаат қилган тақдирда қайта тикланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Пенсионернинг суд ҳукми бўйича озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган вақти учун пенсия тўланмайди. Пенсионер суд ҳукми билан тайинланган жазони ўтаб, ундан озод бўлгандан кейин пенсияни тўлаш Миллий гвардия органига ариза берилган кундан бошлаб тикланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Агар ногиронлиги бўлган пенсионер тайинланган муддатда қайта тиббий кўрикдан ўтиш учун ТИЭКга узрли сабабларсиз (ногиронлик муддати тугаган кундан бир ой муддат мобайнида) келмаса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб турилади, у яна ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилган тақдирда тўхтатиб турилган кундан бошлаб тикланади. Қолган ҳолатларда пенсия мурожаат қилинган санадан бошлаб тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Узрли сабабга кўра қайта тиббий кўрикдан ўтиш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, пенсияни тўлаш тўлов тўхтатиб турилган кундан бошлаб қайта текшириш кунигача, бироқ, агар ТИЭК уни бу даврда ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этса, 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга амалга оширилади. Бунда агар қайта текшириш чоғида ногиронлиги бўлган шахс ногиронликнинг бошқа гуруҳига (юқорироқ ёки пастроқ гуруҳга) ўтказилган бўлса, у ҳолда кўрсатиб ўтилган вақт учун пенсия олдинги гуруҳ бўйича тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия бўлинмаларининг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ўтган давр учун тўловлар бир йўла тегишли ойлар учун ҳисоблаб чиқариб қўйилган ва олинмаган пенсиянинг суммаларига мос миқдорда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Пенсия миқдори ўзгаришига ёки пенсия тўлаш тўхтатилишига сабаб бўладиган ҳолатлар юз берган тақдирда (ишга кириш, оила аъзолари таркибининг ўзгариши, тўлиқ давлат таъминотига ўтиш ва шу кабилар), пенсия олувчи ўн кун муддатда бу ҳақида ўзига пенсия тўлайдиган тегишли Миллий гвардия органига маълум қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш мазкур ҳолатлар юзага келган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бошланганлиги тўғрисида Миллий гвардия органларига ўз вақтида хабар берилмаслиги муносабати билан пенсиянинг ноқонуний суммаси пенсионер ёки қонуний вакил (ота-она), шунингдек, ишонч билдирилган (пенсионернинг вафоти ҳолати қасддан яширилган тақдирда) шахс томонидан қайтарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Пенсионерга берилиши керак бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия суммаси мерос таркибига киритилмайди ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар доирасига тегишли оила аъзоларига тўланади. Ота-оналар, эри (хотини), шунингдек, пенсионер вафот этган кунда у билан бирга яшаган оила аъзолари, агар улар боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсияси билан таъминланадиганлар доирасига кирмаган тақдирда ҳам ушбу суммаларни олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ушбу ой учун тўлиқ тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оиланинг бир неча аъзолари мурожаат қилган тақдирда, уларга берилиши керак бўлган пенсия суммаси улар ўртасида тенг тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган сумма, унинг учун пенсионер вафот этгандан сўнг олти ойдан кечикмай мурожаат қилинган тақдирда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсияларни тўлаш Миллий гвардия органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида манзил-колония жойлашган ердаги тижорат банклари томонидан тегишли пенсиялар суммаларини маҳкумларнинг шахсий ҳисоб варақларига ўтказиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Пенсиялардан чегирмалар қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Пенсиялардан қуйидаги ҳолларда чегирмалар қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва ҳукмлари (мулкий ундиришлар борасида), нотариал идораларнинг ижро варақалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижроси суд ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга ошириладиган Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларининг ижро ҳужжатлари асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий гвардия органларининг қарорига биноан пенсионерга у томонидан қилинган суиистеъмолликлар (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаганлиги) натижасида ёхуд ҳисоблашдаги хато оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсиялардан юқорида кўрсатиб ўтилган ҳоллардан ташқари бошқа ҳеч қандай чегирмалар қилиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсиядан чегирмалар қилиш миқдори пенсионерга тўланиши лозим бўлган пулдан ҳисоблаб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Пенсионер ихтиёрий равишда алимент тўлаш истагини билдирганда, унинг аризасида ҳар ойлик ундириладиган алимент миқдори (ҳужжатларда кўрсатилган фоизларда ёки пенсия олувчи томонидан белгиланган суммада), ундириш муддати ва алимент ундирувчи шахснинг манзили, фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ихтиёрий равишда тўланаётган алимент миқдори ва чегирма қилиш муддатига ўзгартириш киритиш ёки бекор қилиш пенсионернинг аризасига асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдига пенсиядан алиментларни чегирма қилиш тўғрисида тегишли ёзувлар киритилади. Ушбу ёзувлар молия бўлинмалари бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади ва имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Алимент ундириш билан боғлиқ барча асословчи ҳужжатлар пенсия тўловчи тижорат банкларига ижро учун қонунчиликда белгиланган муддатларда тегишли молия бўлинмалари томонидан юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Ижро ҳужжатида пенсиядан чегирмалар тури кўрсатилмаган ҳолларда бу ҳақида Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларига ёзма равишда хабар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Бир нафар пенсионерга нисбатан бир нечта ижро ҳужжатлари келиб тушганда пенсиялардан чегирмалар Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 80-моддасига мувофиқ навбат тартибида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 79-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар бир кейинги навбатдаги талаблар ўзидан олдинги навбатдаги талаблар тўлиқ қондирилгандан кейин қаноатлантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ундирилган сумма бир навбатдаги барча талабларни тўла қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, улар ҳар бир ундирувчига тегишли суммага мутаносиб равишда қаноатлантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Ундирув қаратилган пенсионернинг яшаш (пенсия тўлаш) жойи ўзгарганда ижро ҳужжати юборилган манзил тўғрисида Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимлари хабардор қилинади.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Ижро ҳужжатлари ҳамда пенсионерларнинг аризалари бўйича пенсиядан чегирма қилиш мазкур Низомнинг 45-бандида назарда тутилган ҳолларда тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолларда пенсиядан чегирма қилиш бўйича ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Пенсия ва нафақа тўлови учун маблағлар ҳисоби ва ҳисоботини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Пенсия ва нафақа тўлови учун харажатлар ҳисоби Миллий гвардия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартибда бухгалтерия ҳужжатлари ва пенсионернинг пенсияга оид ҳужжатлари йиғмажилдларида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан пенсия ва нафақа тўловига оид ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Пенсия ва нафақаларнинг тўғри тайинланиши ва тўланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Миллий гвардия органлари ходимларининг тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти кўрсатишни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Миллий гвардия органларининг ходимларига, собиқ ходимлардан бўлган пенсионерларига ва уларнинг оила аъзоларига (кейинги ўринларда — бириктирилган таркиб) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари (кейинги ўринларда — ички ишлар органлари) тиббиёт муассасаларида бепул тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Бириктирилган таркиб ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларида амбулатория ва стационар шароитларда бепул тиббий текширувлардан ўтказилади, даволанади ва соғломлаштирилади, шунингдек, уларга тиббий кўрсатмалар бўйича турар жойларига бориб белгиланган тартибда тиббий ёрдам кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Миллий гвардия органлари ходимларига бепул ортопедик стоматология ва ортодонтия ёрдами (қимматбаҳо металлар, керамик массалар ва махсус пластмассалар қўллаб тайёрланган протезлар бундан мустасно) ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Бириктирилган таркибга яшаш ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда — Соғлиқни сақлаш вазирлиги) тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан белгиланган тартибда тиббий ёрдам кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Миллий гвардия органлари ходимлари ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни олиш учун ички ишлар органлари тиббиёт муассасалари тиббий хизмат кўрсатиш масалалари комиссияси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий гвардия ходимларига тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига сарфланган харажатлар Миллий гвардия томонидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харажатларни қоплаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Миллий гвардия томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Алоҳида ҳолларда Миллий гвардия органлари ходимларини тиббий кўрсатмалар бўйича тиббий ёрдам олиш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига юбориш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус комиссияси хулосаси асосида амалга оширилади. Бундай ҳолларда уларнинг тиббий ёрдам олиши учун харажатлар тегишлилиги бўйича Миллий гвардиянинг Жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан фаолият юритувчи Миллий гвардия органлари маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Миллий гвардия қўмондонининг рухсати билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Миллий гвардия органлари ходимлари касал бўлганда, шикастланганда, ҳомиладорлигида, туққанда, оиланинг бетоб аъзосини парваришлаганда, протез қўйдирганда, санаторий-курортда даволанганда, шунингдек, соғлиғи ҳолатига кўра бошқа ишга ўтказилганда ва карантин туфайли хизматга вақтинча яроқсиз деб топилганида, уларга вақтинчалик хизматдан озод қилиш варақаси ёки маълумотнома бериш ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Миллий гвардия органлари ходимларининг оила аъзолари ҳамда ишчи ва хизматчиларининг меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик ҳолатларида меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминотини амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Миллий гвардия органлари ходимлари ҳар йили бир маротаба мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Миллий гвардия органлари ишчи ва хизматчилари тиббий кўрикдан турар жойи бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ҳудудий тиббиёт муассасаларида белгиланган тартибда ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Тиббий кўрик натижасида хизматни давом эттиришга тўсқинлик қилувчи касалликлар аниқланган ходимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бошқармаларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар билан касалланган бириктирилган таркиб ички ишлар ва Миллий гвардия органларининг тиббиёт бўлимлари мутахассислари назоратига олиниб, уларни даволаш ва соғломлаштириш ишлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Диспансер назоратига олинган Миллий гвардия органлари ходимлари кузатувини олиб бориш, тиббий текширувлар ва кўриклар кўлами ҳамда даврийлиги, шунингдек, даволаш ва соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Миллий гвардия органларининг ходимлари ва пенсионерлари санаторий-курорт шароитида даволаниш учун йилига бир марта имтиёзли йўлланмалар билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Миллий гвардия органлари ходимлари учун санаторий-курорт муассасаларига, шунингдек, хорижий давлатлардаги санаторий-курорт муассасаларига йўлланмалар бериш тартиби Миллий гвардия томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Миллий гвардиянинг Жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан фаолият юритувчи Миллий гвардия органлари маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан фаолият юритувчи Миллий гвардия органлари тизимидаги муассасаларда хизмат қилаётган ходимларга санаторий-курорт муассасаларига йўлланмалар бериш ушбу муассасаларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Санаторий-курорт муассасаларига йўлланмалар қуйидаги тартибда берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бепул:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий-тиббий комиссияларнинг асосланган хулосасига кўра — мазкур Низомнинг 84-банди «а» кичик бандида назарда тутилган шахсларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 84-банди «б», «г» ва «д» кичик бандларида назарда тутилган шахсларга, шу жумладан, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни кузатиб борувчи шахсга, ёлғиз кексаларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) санаторий-курорт муассасаларига бериладиган йўлланма қийматининг 25 фоизини тўлаш шарти билан — мазкур Низом 84-бандининг «а» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган шахсларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) санаторий-курорт муассасаларига бериладиган йўлланманинг қийматини тўлиқ тўлаш шарти билан Миллий гвардия органлари ходимлари ва пенсионерларининг оила аъзоларига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Ихтисослаштирилган санаторий муассасаларида даволаниш учун йўлланмалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ҳудудий тиббиёт муассасалари томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Миллий гвардия тизимида фаолият юритадиган ишчи ва хизматчиларни санаторий-курорт муассасаларида даволаш учун йўлланмалар билан таъминлаш Миллий гвардиянинг касаба уюшмалари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Санаторий-курорт муассасаларида даволанишга муҳтож шахсларни танлаш ва саралаш ички ишлар органлари тиббиёт муассасалари санаторий-курорт саралаш ҳайъати томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида ушбу ёрдамни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларига тиббий хизмат олиш учун бириктирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Қуйидаги шахслар бириктириш рўйхатлари асосида ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларига тиббий хизмат олиш учун бириктирилади ва уларнинг алоҳида ҳисоби юритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Миллий гвардия органлари ходимлари, шу жумладан, Миллий гвардиянинг ҳаракатдаги кадрлар захирасида қолдирилиб, бошқа ташкилотларга юборилган ходимлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хизмат муддатидан қатъи назар, Миллий гвардия органларида хизмат вазифасини бажаришда жароҳат олиш, контузия, ярадор бўлиш, касалланиш ҳамда хизмат даврида орттирилган касаллик оқибатида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Миллий гвардия органларида 20 йил ва ундан ортиқ хизмат қилган ёки 25 йил меҳнат стажига эга бўлиб, шундан 12,5 йил Миллий гвардия органларида хизмат қилган собиқ ходимлардан бўлган пенсионерлар (ишчи ва хизматчилар бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Миллий гвардия органларининг терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ходимларининг вояга етмаган фарзандлари, болалигидан ногиронлиги бўлган фарзандлари, ота-онаси, турмуш ўртоғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) қонун ҳужжатларига мувофиқ ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладиган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобиль АЭС фалокати оқибатларини тугатиш бўйича зарарланган зонада хизмат вазифасини ўтаган шахслар ва ядро полигонларида ҳамда бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Мазкур Низом 84-бандида кўрсатиб ўтилган шахсларнинг оила аъзолари тегишли ички ишлар органининг тиббиёт бошқарма ва бўлимлари томонидан бериладиган гувоҳномалар асосида ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларига тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилади ва уларнинг алоҳида ҳисоби юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Шахснинг ички ишлар органлари тиббиёт муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзолари деганда, унинг Миллий гвардия органлари тизимида хизматда бўлган даврида никоҳда бўлган хотини (эри), никоҳ бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно, ўн саккиз ёшгача бўлган болалари, ёшидан қатъи назар болаликдан ногирон бўлган болалари тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларида стационар тиббий ёрдам ўн саккиз ёшдан бошлаб кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Миллий гвардия органларида хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, вафот этган ходимларнинг оила аъзолари ички ишлар органлари тиббиёт муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар, шунингдек, уларнинг пенсия ёшидаги ёки ногирон ота-онаси тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Мазкур Низом 84-бандининг «а», «б», «в», «д» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган шахсларнинг боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия расмийлаштирган оила аъзолари ички ишлар органлари тиббиёт муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Ички ишлар органлари тиббиёт муассасалари хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолган шахсларнинг яшаш жойи ўзгарганда, улар шу ҳудуддаги тегишли ички ишлар органининг тиббиёт бошқарма ва бўлимларидаги махсус тиббий комиссиялар қарорлари асосида мазкур тиббиёт муассасаларига тиббий хизматга бириктирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Бириктириш рўйхатлари ва Миллий гвардия органларининг тегишли пенсия таъминоти бўлимлари йўлланмалари ҳамда пенсионерлик гувоҳномалари асосида тегишли ички ишлар органининг тиббиёт бошқарма ва бўлимлари томонидан тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилган шахсларга ички ишлар органлари тиббиёт муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш учун рухсатномалар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширувчи даволаш-профилактика муассасаларида зарур тиббий хизмат турлари мавжуд бўлмаган ҳолларда пуллик даволаш-профилактика муассасалари хизматидан фойдаланганлик харажатлари Миллий гвардиянинг Жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан фаолият юритувчи Миллий гвардия органлари маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда Миллий гвардия қўмондони рухсати билан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пуллик даволаш-профилактика муассасалари хизматидан фойдаланганлик харажатларини қоплаш тартиби Миллий гвардия томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Бириктирилган таркибни тиббий-санитария воситалари билан таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Бириктирилган таркибга ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларида тиббий текширувлар ўтказиш, касалликларни даволаш ва олдини олиш учун сарфланадиган тиббий-санитария воситалари, вакциналар билан бепул таъминлаш ушбу мақсадлар учун назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93. Бириктирилган таркиб амбулатория ва стационарда даволанишда бўлганда тиббий-санитария воситалари билан ўзлари даволанаётган тиббиёт муассасалари орқали ёки рецепт асосида дорихоналар орқали белгиланган тартибда таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94. Бириктирилган таркибга дори воситаларини тайинлаш, қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш, шунингдек, дори воситаларини рецепт асосида бериш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95. Бириктирилган таркиб айрим юқумли касалликларга қарши режали ва эпидемиологик кўрсатмалар бўйича бепул эмланади. Режали ва эпидемиологик кўрсатмалар бўйича эмланиши лозим бўлган шахслар тоифалари Миллий гвардия томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчиларига (ходимларига) мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситалари сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилишини ташкил этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96. Миллий гвардия органларининг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда ўрнак кўрсатган ҳарбий хизматчиларига (ходимларига) мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини (кейинги ўринларда — автотранспорт воситалари) сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Миллий гвардия томонидан бериладиган тақдимномаларга мувофиқ Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчиларига (ходимларига) йилига 300 тагача автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун қуйидаги шартларда имтиёзли кредитлар ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит муддати — 5 йилгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастлабки бадал — сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг камида 20 фоизи миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бўйича фоиз ставкаси — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил белгиланадиган ставкаларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бўйича таъминот — кредит бўйича сотиб олинадиган автотранспорт воситасини гаровга қўйиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредитнинг бошқа шартлари мазкур банкнинг кредит сиёсати ва амалдаги қонунчиликка асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98. «Ўзавтосаноат» АЖ Миллий гвардиянинг тақдимномалари бўйича автотранспорт воситаларини сотиб олишни хоҳловчи Миллий гвардия органларининг ҳарбий хизматчиларига (ходимларига) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредитлари ҳисобига ушбу автотранспорт воситаларини сотиб олишда кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредит олишга тавсия этиладиган Миллий гвардия органларининг ҳарбий хизматчиларини (ходимларини) танлаб олиш ҳамда тақдимномалар бериш мезонларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100. Ҳарбий хизматчилар (ходимлар) ёки уларнинг яқин қариндошларини ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ низо ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ҳарбий хизматчи (ходим) ёки унинг яқин қариндошлари

Зарар ўрнини қоплаш учун Миллий гвардия органлари раҳбарига билдирги (ариза) билан мурожаат қилиш

Зарар етказилган вақтда

2-босқич

Миллий гвардия органлари раҳбари

Зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида билдирги (ариза)ни ўрганиб чиқиш учун Комиссияга тақдим этиш

Бир кунда

3-босқич

Етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласини кўриб чиқиш бўйича комиссия котиби

Зарарни қоплаш бўйича тегишли ҳужжатларни ҳамда зарар ҳарбий хизматчи (ходим) хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилганлигини ўрганиш натижаларини Комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрлаш

Икки кунда

4-босқич

Етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласини кўриб чиқиш бўйича комиссия

1. Зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш
ва натижаси бўйича қарор қабул қилиш.

Ўн кунда (қўшимча ҳужжатларни олиш талаб этилганда йигирма кунда)

2. Қарорни манфаатдор шахсларга — ҳарбий хизматчи (ходим) ёки унинг яқин қариндошларига етказиш.

Уч кунда

5-босқич

Миллий гвардия органлари

1. Етказилган зарарни манфаатдор шахсларга қоплаб бериш.

Қарор қабул қилингандан сўнг ўн кунда

2. Етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ харажатларни айбдор шахсдан регресс тартибида ундириш.

Қонунчиликда белгиланган тартибда

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ___________________________
‎(пенсия тайинлаш ҳуқуқи берилган мансабдор шахс)
‎___________________________________
‎___________________________________
‎(ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми)
‎Яшаш манзили: ______________________
‎___________________________________
‎___________________________________

АРИЗА

Сиздан___________________________________________________________________

(хизмат йили, ногиронлиги ёки боқувчисини йўқотганлик бўйича. кераклиги ёзилади)

_____________________________________ бўйича пенсия тайинлашингизни сўрайман.

Аризамга қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан:

1. _______________________________________________________________________
‎2. _______________________________________________________________________
‎3. _______________________________________________________________________
‎4. _______________________________________________________________________
‎5. _______________________________________________________________________

‎Агар ишга кирсам, оила аъзоларимда ўзгариш бўлса, яшаш манзилим ўзгарса бу ҳақида 10 кун муддат ичида хабар қиламан

Тел.: уй ____________________________
уяли (98____)____________________
Ариза берувчининг имзоси ________________
‎20___ йил «____»_____________
‎Ариза қабул қилинди 20____ йил «____» ______________
‎______ серияли ____________ рақамли паспорт тақдим этилди.
‎Мансабдор шахснинг имзоси________________
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
‎Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ___________________ бошлиғи
‎(лавозими)

Хизмат йиллари бўйича пенсия тайинлаш тўғрисидаги
‎ХУЛОСА

Собиқ ҳарбий хизматчи (ходим): ______________________________________________
‎________________________________________________________________________

(унвони, фамилияси, исми, отасининг исми)

________________________________________________________________________

(лавозими ва иш жойи)

1. Туғилган йили, ойи ва куни: _______________________________________________ ________________________________________________________________________

‎‎2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ________________нинг 20__ йил «___» _________ даги шахсий таркиб бўйича _____-сонли буйруғига асосан, Низомнинг ________________________________________________________________________

(ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги Низом моддаси ва мазмуни)

_______________________________________________________________________________ асосан ҳарбий хизмат (хизмат)дан резерв (истеъфога)га бўшатилган.

‎‎3. Хизмат йиллари: календарь ҳисобда — ____ йил, имтиёзли ҳисобда — ____ йил, жами ҳисобда — ___ йил.

‎‎4. ТМЭК томонидан «___» гуруҳ ногиронлиги белгиланган.

‎‎5. Пенсия тайинлашда инобатга олинган пул таъминоти миқдори:

а) унвон маоши

__________ сўм

б) район коэффициенти

__________ сўм

в) хизмат йиллари учун фоиз қўшимча (___ %)

__________ сўм

г) озиқ-овқат ўрнига тўланадиган компенсация пули

__________ сўм

ЖАМИ:

__________ сўм

6. Пенсия тайинланадиган оила аъзолари: (боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия тайинланганда)

Қариндошлик даражаси

Фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган йили, ойи, куни

Туғилганлик ҳақида гувоҳнома серияси ва рақами

Пенсияни тўхтатиш тўғрисида белги

7. 20__ йилнинг «___» ________дан пенсия олиш ҳуқуқига эга. «Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг __________ моддаларига асосан, _____________ пул миқдорининг _____фоиз миқдорида ҳар ойга (_____ х ____% = _____ сўм.)

8. Қонунга мувофиқ пенсияга қўшимча тўловлар: - қарамоғида бўлган __ нафар вояга етмаган фарзандига (_____ х ___) __ сўм.

9. Пенсия: 20___ йилнинг «___» _____ дан 20___ йилнинг «___» ______ига қадар муддат учун бир ойга _____ сўм миқдорда белгиланди.
‎10. Бир йўла тўланадиган нафақа: (_____ + _____) х 0 = _____ сўм миқдорида тўланган.

Хулосани тузди:
‎Ижтимоий таъминот бўлими бош мутахассиси
‎_________________
‎20___ йил «___» ___________

Текширди:
‎Ижтимоий таъминот бўлими бошлиғи

‎__________________
‎20___ йил «___» ___________

Пенсия миқдорининг ўзгариши ва пенсия тўлови тўхтатилиши бўйича
‎МАЪЛУМОТ

1. ___________________________________________________________нинг пенсияси

(фамилияси, исми, отасининг исми)

20___ йил «___» ____________ дан ___________________________________________

(қайта ҳисоблаш сабаби)

________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎__________________________________________________ қайта ҳисобланди.
2. Пенсия тўхтатилди: _______________________________________________________

(пенсия тўловини тўхтатилиши сабаби)

________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________

‎Бош мутахассис ____________
‎Ижтимоий таъминот бўлими бошлиғи ______________
20___ йил «___» ____________
Пенсия гувоҳномасининг рақами: MG__________ 20___ йил «___» ____________.
Пенсия гувоҳномасини олдим: _______________________ ________________

(пенсионернинг Ф.И.О.)

(имзоси)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини қайд этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАФТАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди тартиб рақами

Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди серияси

Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди рўйхатга олинган санаси

Ф.И.О.

Ишлаган жойи, лавозими ва унвони

Пенсия тури

Пенсия тўловини тўхтатиш, қайта тайинлаш тўғрисида белги

Изоҳ

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг Марказлаштирилган жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида» 2017 йил 23 октябрдаги 861-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-банди ўн иккинчи хатбошисидаги «ва уларнинг ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари «уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, индивидуал устамалар бериш ва рағбатлантириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 693-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандидаги «мактаб-интернат тарбияланувчилари ва болалар соғломлаштириш оромгоҳи тарбияланувчилари» сўзлари «мактаб-интернат, болалар соғломлаштириш оромгоҳи ва мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органи ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 24 апрелдаги 234-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 51-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари ходимларига шаҳар йўловчи транспортидан ва шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 19 майдаги 301-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари ходимларининг турар жой шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 29 июндаги 444-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 124-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 1 июлдаги 452-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 7-сон, 127-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 19 июлдаги 522-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 7-сон, 152-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 26 сентябрдаги 765-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 217-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон Қонуни)» 2017 йил 1 декабрдаги 960-сон қарорига илованинг 13-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 279-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида» 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-458-сон ва «Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ЎРҚ-471-сон қонунлари)» 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сон қарорига илованинг 45-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 9-сон, 230-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантиришга доир айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 11 мартдаги 207-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 3-сон, 35-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 6 майдаги 375-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 217-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 17 июлдаги 596-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 февралдаги ПҚ-4212-сон қарори)» 2019 йил 16 августдаги 674-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг турар жой-маиший шароитларини яхшилаш чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 11 октябрдаги 865-сон қарорига 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 10-сон, 249-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, фаолияти самарадорлигини ошириш ва кредит сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 21 декабрдаги ПҚ-4071-сон қарори)» 2020 йил 16 январдаги 30-сон қарорига 1-илованинг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 1-сон, 14-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарори)» 2020 йил 7 июлдаги 429-сон қарорига 1-илованинг 29-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 7-сон, 160-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари рейтингини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 июндаги 345-сон қарорига 3-илованинг 37-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2021 й., 6-сон, 109-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида» 2020 йил 18 ноябрдаги ЎРҚ-647-сон Қонуни)» 2021 йил 10 июндаги 363-сон қарорига илованинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2021 й., 6-сон, 116-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 28 июлдаги 470-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2021 й., 7-сон, 151-модда).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/354/0593-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон, 25.07.2024 й., 09/24/445/0553-сон; 29.08.2025 й., 09/25/543/0786-сон; 17.09.2025 й., 09/25/587/0836-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)