Ҳужжат кучини йўқотган 05.07.2022 19.07.2017 йилдаги 522-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.07.2017 йилдаги 522-сон
Kuchga kirish sanasi
25.07.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 05.07.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сонли «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Миллий гвардиясининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида» 2016 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-407-сон Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармонига мувофиқ ички ишлар органларида тиббий-санитария, санаторий-курорт таъминоти ва тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А. А. Азизов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 19 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
522-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 522-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, шунингдек мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органларининг ходимларига, ҳарбий хизматчиларига, пенсионерларига, ишчи ва хизматчиларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таълим муассасалари курсантлари ва тингловчиларига ички ишлар органларининг тиббиёт муассасалари, шунингдек фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширувчи бошқа даволаш-профилактика муассасалари томонидан бепул тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий таъминот берилади ҳамда тиббий-санитария ёрдами кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Прокуратура органлари, адлия органлари, давлат божхона хизмати органлари, Миллий гвардия органлари, давлат фельдъегерлик хизмати ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига, шунингдек, прокуратура органларининг пенсионерлари ҳамда давлат божхона хизмати органларининг пенсионерлари, Миллий гвардия органларининг собиқ ходимлардан бўлган пенсионерлар ва давлат фельдъегерлик хизмати пенсионерларига ва уларнинг оила аъзоларига Ички ишлар вазирлигининг даволаш-профилактика муассасаларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда санаторий-курорт таъминоти тартиби тегишли вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 июндаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2021 й., 09/21/363/0549-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти кўрсатишни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тиббиёт бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг тиббиёт бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига бириктирилган таркиб мазкур муассасаларда амбулатория, стационар шароитларда бепул тиббий текширувлардан ўтказилади, даволанади ва соғломлаштирилади, шунингдек уларга тиббий кўрсатмалар бўйича турар жойларига бориб белгиланган тартибда тиббий ёрдам кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари тизимидаги ходимларни даволаш-профилактика муассасаларига бириктириш тартиби Ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 августдаги 674-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.08.2019 й., 09/19/674/3573-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга, тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилган таркиб манфаатларига зарар келтирилмайдиган шартларда пулли тиббий хизматлар кўрсатилиши мумкин. Пулли тиббий хизматлар кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ички ишлар органлари ходимларига яшаш ҳудудидаги ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан белгиланган тартибда тиббий ёрдам кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари ходимлари, ҳарбий хизматчиларига бепул ортопедик стоматология ва ортодонтия ёрдами (қимматбаҳо металлар, керамик массалар ва махсус платмассалар қўллаб тайёрланган протезлар бундан мустасно) ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ички ишлар органлари тиббий хизмат кўрсатиш масалалари комиссияси томонидан Ички ишлар органлари ходимлари, ҳарбий хизматчиларига ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Алоҳида ҳолларда, бириктирилган таркибнинг тиббий кўрсатмалар бўйича тиббий ёрдам олиши учун уни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига юбориш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус комиссияси хулосаси асосида амалга оширилади. Бундай ҳолларда, бириктирилган таркибнинг тиббий ёрдам олиши учун харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг рухсати билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг касаллиги, шикастланганлиги, ҳомиладорлиги, туққанлиги, оиланинг бетоб аъзосини парваришлаганлиги, протез қўйдирганлиги, санаторий-курортда даволанганлиги, шунингдек соғлиғи ҳолатига кўра бошқа ишга ўтказиш учун ва карантин туфайли хизматга вақтинча яроқсиз деб топилганида, уларга вақтинчалик хизматдан озод қилиш варақаси ёки маълумотномаси берилади. Вақтинчалик хизматдан озод қилиш варақаси ёки маълумотномасини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари ҳамда ишчи ва хизматчиларининг меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик ҳолатида меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминотини амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ички ишлар органлари ходимлари ва шартнома асосида ҳарбий хизматни ўтаётганлар ҳар йили бир маротаба мажбурий диспансеризациядан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир йилда икки маротаба ва чуқурлаштирилган профилактик тиббий кўрикдан ўтказиладиган хизматлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳарбий таълим муассасаларининг курсант ва тингловчилари белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ички ишлар органлари ишчи ва хизматчилари тиббий кўрикдан турар жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ҳудудий тиббиёт муассасаларида белгиланган тартибда ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Профилактик тиббий кўрик натижасида хизматни давом эттиришга тўсқинлик қилувчи касалликлари аниқланган ходимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари тиббиёт бошқарма ва бўлимлари томонидан тегишли кадрлар бўлимларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар билан касалланган бириктирилган таркиб ички ишлар органлари тиббиёт бошқарма ва бўлимлари мутахассислари назоратига олиниб, уларни даволаш ва соғломлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Диспансер назоратига олинган ички ишлар органлари ходимлари кузатувини олиб бориш, тиббий текширувлар ва кўриклар кўлами ҳамда даврийлиги, шунингдек даволаш ва соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ички ишлар органларининг ходимлари, ҳарбий хизматчилари, пенсионерлари санаторий-курорт шароитида даволаниш учун йилига бир марта имтиёзли йўлланмалар билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ички ишлар органлари тизимидаги ва бошқа санаторий-курорт муассасаларига, шунингдек хорижий давлатлардаги санаторий-курорт муассасаларига йўлланмалар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан фаолият юритувчи ички ишлар органлари тизимидаги муассасаларда хизмат қилаётган ходимларга санаторий-курорт муассасаларига йўлланмалар бериш ушбу муассасаларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Санаторий-курорт муассасаларига бериладиган йўлланмалар тақсимоти тиббиёт муассасалари талабномаларига мувофиқ, йиллик режа асосида Ички ишлар вазирлигининг тиббиёт бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ички ишлар органлари тизимидаги санаторий-курорт муассасаларига бериладиган йўлланмалар қиймати белгиланган тартибда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ички ишлар органларининг санаторий-курорт муассасаларига бериладиган йўлланмалар реализациясидан тушган маблағлар ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техника базасини ва таъминотини мустаҳкамлашга ҳамда бошқа санаторий-курорт муассасаларига йўлланмаларини харид қилишга сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Санаторий-курорт муассасаларига йўлланмалар қуйидаги тартибда берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бепул:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий-тиббий комиссияларнинг асослантирилган хулосасига кўра, мазкур Низомнинг 27-банди «а», «б», «в», «д» кичик бандларида назарда тутилган шахслар учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 27-банди «г» ва «з» кичик бандларида назарда тутилган шахслар, шу жумладан кўзи ожиз 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни кузатиб борувчи шахс, ёлғиз кексалар учун;
(22-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 августдаги 674-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.08.2019 й., 09/19/674/3573-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) санаторий-курорт муассасаларига бериладиган йўлланма қийматининг 25 фоизини тўлаш шарти билан мазкур Низом 27-бандининг «а», «б» ва «ж» кичик бандларида назарда тутилган шахслар учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) санаторий-курорт муассасаларига бериладиган йўлланманинг қийматини тўлиқ тўлаш шарти билан мазкур Низомнинг 27-бандининг «а», «б», «г», «ж», «з» -бандларида назарда тутилган шахсларнинг оила аъзолари учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ихтисослаштирилган санаторий муассасаларида даволаниш учун йўлланмалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ҳудудий тиббиёт муассасалари томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритадиган ишчи ва хизматчиларни санаторий-курорт муассасаларида даволаш учун йўлланмалар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Санаторий-курорт муассасаларида даволанишга муҳтож шахсларни танлаш, санаторий-курорт муассасаларига бериладиган йўлланмаларни тақсимлаш, тизимдаги санаторий-курорт муассасалари фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида, ушбу ёрдамни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига тиббий хизмат олиш учун бириктирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Қуйидаги шахслар бириктириш рўйхатлари асосида ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига тиббий хизмат олиш учун бириктирилади ва уларнинг алоҳида ҳисоби юритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ички ишлар органлари ходимлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳаракатдаги кадрлар захирасида қолдирилиб, бошқа ташкилотларга юборилган ходимлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмаларида ҳарбий хизматни шартнома асосида ўтаётган ҳарбий хизматчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмалари муддатли ҳарбий хизматчилари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) хизмат муддатидан қатъи нзар, хизмат (ҳарбий хизмат) вазифасини бажаришда жароҳат олиш, контузия, ярадор бўлиш, касалланиш ҳамда хизмат даврида орттирилган касаллик оқибатида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
(27-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 августдаги 674-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.08.2019 й., 09/19/674/3573-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари курсант ва тингловчилари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ишчи ва хизматчилар (бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига таъминланадиган ишчи ва хизматчилардан ташқари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) ички ишлар органларида 20 йил ва ундан ортиқ хизмат қилган ёки 25 йил меҳнат стажига эга бўлиб, шундан 12,5 йил ички ишлар органларида хизмат (ҳарбий хизмат) қилган пенсионерлар (ишчи ва хизматчилари бундан мустасно);
(27-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 августдаги 674-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.08.2019 й., 09/19/674/3573-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж1) ички ишлар органларининг терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жиноят хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ходимларининг вояга етмаган фарзандлари, болалигидан ногиронлиги бўлган фарзандлари, ота-онаси, турмуш ўртоғи, шунингдек, ушбу ҳолатлардан олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимлар;
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 августдаги 674-сонли қарорига асосан «ж1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.08.2019 й., 09/19/674/3573-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) қонунчиликка мувофиқ ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладиган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобиль АЭС фалокати оқибатларини тугатиш бўйича зарарланган зонада хизмат вазифасини ўтаган шахслар ва ядро полигонларида ҳамда бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.
(27-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Мазкур Низом 27-бандининг «а», «б», «г», «ж» ва «з» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган шахсларнинг оила аъзолари, тегишли даволаш-профилактика муассасалари томонидан бериладиган гувоҳномалар асосида ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилади ва уларнинг алоҳида ҳисоби юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Шахснинг ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзолари деганда, унинг никоҳда бўлган хотини (эри), 18 ёшгача бўлган болалари, ёшидан қатъи назар болаликдан ногирон бўлган болалари, таълим муассасаларида таълимнинг кундузги шаклида таҳсил олаётган йигирма бир ёшгача бўлган фарзандлари ҳамда ота-онаси тушунилади.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-118-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида стационар тиббий ёрдам 18 ёшдан бошлаб кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ички ишлар органларида хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, вафот этган ходимлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмалари муддатли ҳарбий хизматчиларининг оила аъзоларидан ташқари) ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар, шунингдек уларнинг пенсия ёшидаги ёки ногиронлиги бўлган ота-онаси тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Мазкур Низом 27-бандининг «а», «б», «г», «ж» ва «з» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган шахсларнинг боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия расмийлаштирган оила аъзолари ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолган шахсларнинг яшаш жойи ўзгарганда, улар шу ҳудуддаги тегишли ички ишлар органининг тиббиёт бошқарма ва бўлимларидаги махсус тиббий комиссиялар қарорлари асосида мазкур даволаш-профилактика муассасаларига тиббий хизматга бириктирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Бириктириш рўйхатлари ва ички ишлар органларининг тегишли пенсия таъминоти бўлимлари йўлланмалари ҳамда пенсионерлик гувоҳномалари асосида тегишли ички ишлар органининг тиббиёт бошқарма ва бўлимлари томонидан тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилган шахсларга ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан тиббий хизматдан фойдаланиш учун рухсатномалар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ички ишлар органлари тизимидаги тезкор таъминот бошқарма ва бўлимларнинг ноошкора мақомга эга алоҳида тоифадаги ходимларига тиббий хизматлар белгиланган тартибда фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ички ишлар органларида чақирув бўйича муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ҳамда Ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари курсант ва тингловчиларига тиббий ёрдам кўрсатиш, ички ишлар органларининг мазкур ҳарбий тузилмалари ва таълим муассасаларининг тиббиёт қисмлари, лазаретлари ва тиббий пунктларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари ҳарбий тузилмалари ва Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг тиббиёт қисмлари, лазаретлари ва тиббий пунктларида тегишли мутахассислар ва тиббий текширувлар ўтказиш учун тиббий асбоб-ускуналар бўлмаган ҳолларда, ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан тиббий ёрдам кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ички ишлар органлари ҳарбий тузилмаларининг муддатли ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида, шартнома асосида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар Ички ишлар вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида станционар шароитда белгиланган тартибда даволанади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 августдаги 674-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.08.2019 й., 09/19/674/3573-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширувчи даволаш-профилактика муассасаларида зарур тиббий хизмат турлари мавжуд бўлмаган ҳолларда, пулли даволаш-профилактика муассасалари хизматидан фойдаланганлик харажатлари Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Пулли даволаш-профилактика муассасалари хизматидан фойдаланганлик харажатларини қоплаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларини зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш тасдиқланган меъёрларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида тиббий текширувлар ўтказиш, касалликларни даволаш ва олдини олиш учун сарфланадиган дори воситалари, тиббий буюмлар, вакциналар, тиббий материаллар билан бепул таъминлаш ушбу мақсадлар учун назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу мақсадлар учун харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам қопланиши мумкин.
(40-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Бириктирилган таркиб амбулатория ва стационарда даволанишда дори воситалари ва тиббий буюмлар билан ўзлари даволанаётган даволаш-профилактика муассасалари орқали ёки рецепт асосида дорихоналар орқали белгиланган тартибда таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Бириктирилган таркибга дори воситаларини тайинлаш, қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш, шунингдек дори воситаларини рецепт асосида бериш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Бириктирилган таркиб айрим юқумли касалликларга қарши режали ва эпидемиологик кўрсатмалар бўйича бепул эмланади. Режали ва эпидемиологик кўрсатмалар бўйича эмланиши лозим бўлган шахслар тоифалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 703-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.08.2019 й., 09/19/674/3573-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2021 й., 09/21/363/0549-сон; 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)