13.03.2023 йилдаги ПФ-34-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 13.03.2023 йилдаги ПФ-34-сон
Kuchga kirish sanasi
13.03.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзолари ҳамда уларнинг қарамоғидаги шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ғамхўрлик қилиш ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, шунингдек, жамиятда эзгулик, ҳамжиҳатлик ва инсонийлик муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ва Электрон технологияларни ривожлантириш марказининг (кейинги ўринларда — масъул вазирлик ва идоралар) Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оила аъзолари ҳамда уларнинг қарамоғидаги шахсларга (кейинги ўринларда — ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) қуйидаги имтиёз ва кафолатлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2023 йил 1 апрелдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим) оила аъзоларига бирйўла бериладиган нафақа марҳумнинг охирги эгаллаган лавозими бўйича маоши ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 150 баравари миқдорида белгилансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) давлат мажбурий шахсий суғуртаси доирасида ҳарбий хизматчи (ходим) ҳалок бўлганда тўланадиган суғурта суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида белгилансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига улар томонидан белгиланган миқдорларда (меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 50 фоизигача бўлган суммадан ошмаган ҳолда) маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) тегишли ҳудудда истиқомат қилувчи оила аъзоларига ҳар ой тўланадиган нафақа тайинлаш тартибини белгилаш ҳуқуқи берилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2023 йил 1 майдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун олинадиган пул таъминотининг (иш ҳақининг) 50 фоизи миқдорида белгилансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оила аъзолари (ота-онаси, турмуш ўртоғи, 23 ёшга тўлмаган фарзандлари) даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда тураржойга муҳтож деб тан олинган тақдирда, тураржой билан биринчи навбатдаги тартибда таъминлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда белгиланган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) тураржой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартибига мувофиқ узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларини олиш ҳуқуқи сақлаб қолинсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) янги никоҳга кирмаган турмуш ўртоғи ва (ёки) ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) қарамоғида бўлган ота-онасидан бирига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш тартиби татбиқ этилсин (мулкида тураржой бўлмаган тақдирда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 июндан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) фарзандлари мактабгача таълим муассасаларида бепул тарбияланиши, шунингдек, профессионал ва олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида қўшимча квоталар бўйича таълим олиши таъминланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ота-оналарига йилига икки марта темир йўл ва ҳаво йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) хизматни ўтаган масъул вазирлик ва идораларнинг тиббиёт муассасаларида бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади, шунингдек, тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида тиббий ёрдамни устувор равишда олиш ва навбатдан ташқари шифохонага ётқизиш имконияти яратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул тиббий ёрдам кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
навбатдаги йиллик меҳнат таътилидан қулай вақтда фойдаланиш, шунингдек, йилига икки ҳафтагача муддатга иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил олиш ҳуқуқи берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Масъул вазирлик ва идоралар Давлат бюджетидан уларга ажратилган маблағлар ва бюджетдан ташқари манбалари ҳисобидан ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) оила аъзолари учун уларнинг мурожаатларига асосан қуйидагиларни таъминласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги санаторий-курорт муассасалари ва болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида йилига бир марта бепул соғломлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шифокорларнинг рецептларига асосан 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларини (йилига бир марта), тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламаларини олиб бериш ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатларини қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлганларга шифокорларнинг рецептларига мувофиқ, йилига бир марта дори воситаларининг 50 фоизигача бўлган суммасини компенсация қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Фармонда (1-банд «а» кичик бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларидан ташқари) белгиланган имтиёз ва кафолатлар 1991 йил 1 январдан бошлаб мазкур Фармон кучга киргунга қадар ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) оила аъзоларига нисбатан ҳам татбиқ этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ва Электрон технологияларни ривожлантириш маркази ҳар бир ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) оиласини оталиққа олсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларидан хабар олиниши, уларнинг уй-жой билан таъминланиш, ишга жойлашиш, таълим олиш, тиббий ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш ҳамда бошқа долзарб масалалари ўрганилиши ҳамда мавжуд муаммолари ҳал қилиниши, мазкур Фармон ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёз ҳамда кафолатлардан фойдаланишда амалий ёрдам кўрсатиб борилиши таъминлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари мазкур бандда белгиланган вазифаларнинг сифатли бажарилишига шахсан жавобгар этиб белгилансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул вазирлик ва идораларда умумий штатлар сони доирасида уларнинг биринчи раҳбарларига мазкур бандда белгиланган вазифаларни бажаришга кўмаклашадиган маслаҳатчи лавозими киритилсин ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оилалари билан доимий алоқани ўрнатиш учун ишонч телефонлари ишга туширилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур банд ижроси натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳар ойда ахборот киритиб борилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мудофаа вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа ташкилотлар билан биргаликда ишчи гуруҳлар тузган ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда мазкур Фармоннинг 1, 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ҳар бир имтиёз ва кафолатни тақдим этиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 1 декабрга қадар «Фахрийлар тўғрисида»ги, «Ҳарбий хизматчилар мақоми ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур Фармон ижросини таъминлаш учун 2023 йилда вазирлик ва идораларга Давлат бюджетидан зарур маблағларни ажратсин, 2024 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда зарур маблағларни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида ушбу Фармоннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти кенг ёритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мудофаа вазири Б.Н. Курбанов, ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Усманов ва Миллий гвардия қўмондони Р.М. Джураев белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 13 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-34-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2023 й., 06/23/34/0139-сон)