31.08.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3281
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 31.08.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3281
Kuchga kirish sanasi
01.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 31 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3281]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарор 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 29 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18/5-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги 18/5-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚОИДАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси резидентлари (бундан буён матнда резидентлар деб юритилади) ва норезидентлари (бундан буён матнда норезидентлар деб юритилади) томонидан валюта операцияларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/35-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-2, 08.02.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2023 й., 10/23/3281-2/0082-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
валюта ҳисобварақлари — Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча, жамғарма, муддатли ва бошқа депозит ҳисобварақлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички валюта бозори — валюта биржасида, Ўзбекистон Республикаси банклари ўртасида ҳамда бевосита банкларда мижозлар билан амалга ошириладиган чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички валюта операциялари — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасида амалга ошириладиган операциялар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ички валюта операцияларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божсиз савдо дўконларидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек халқаро ташишларда транспорт воситаларининг қатнов йўлларида йўловчиларга товарларни реализация қилиш ва хизматлар кўрсатиш чоғидаги ҳисоб-китоблар билан боғлиқ операциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
воситачилар (вакиллар) томонидан норезидентлар билан товарларни топшириш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, ахборот ва интеллектуал фаолият натижаларини, уларга бўлган мутлақ ҳуқуқларни бериш бўйича шартномалар тузиш ҳамда уларни бажариш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш чоғида воситачилар (вакиллар) ва комитентлар (ишонч билдирувчилар) ўртасидаги операциялар, шу жумладан комитентларга (ишонч билдирувчиларга) пул суммаларини (бошқа мол-мулкни) қайтаришга доир операциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилган шартномалар асосида транспорт-экспедиторлик хизматларини реализация қилишдан экспедиторлик компанияларининг ҳисобварағига хориждан келиб тушаётган чет эл валютасидаги маблағларни ҳисоб-китоб қилишни ва ўтказишни назарда тутувчи операциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига хизмат сафарлари амалга оширилиши билан боғлиқ харажатларини тўлаш ва уларнинг ўрнини қоплаш бўйича операциялар, шунингдек хизмат сафарлари муносабати билан берилган, сарфланмай қолган бўнакни қайтаришга доир операциялар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси банкларида очилган ҳисобварақлардан бошқа жисмоний шахслар фойдасига уларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларида очилган ҳисобварақларига носавдо тусдаги пул ўтказмалари;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар охирги харидор ёки сотувчи норезидент бўлса, воситачилар (вакиллар) томонидан мажбуриятлар клиринг натижалари бўйича бажарилиши лозим бўлган шартномаларни тузиш ва бажариш билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш чоғида воситачилар (вакиллар) ва комитентлар (ишонч билдирувчилар) ўртасидаги операциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида валюта қимматликларидан фойдаланиш, шунингдек уларни ундириш билан боғлиқ операциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) валюта қимматликларини киритиш ва қайтариш билан боғлиқ операциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк хизматларини амалга ошириш билан боғлиқ операциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хайрия фаолияти билан боғлиқ операциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мерос ҳуқуқи бўйича валюта қимматликларини олиш билан боғлиқ операциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Қоидаларнинг 45-бандида белгиланган ҳолатларда нақд чет эл валютасини қабул қилиш билан боғлиқ операциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички валюта бозорида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш операциялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норезидент юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги инвестицион фаолияти натижасида олинган дивидендлари, даромадлари ва қонуний йўл билан топилган бошқа маблағларини ушбу норезидент томонидан Ўзбекистон Республикасида ташкил этилган ваколатхона ёки доимий муассасага ўтказиш операциялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида норезидентлар томонидан, шу жумладан биржа брокерлари орқали товарларни сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ ўтказмалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар бозорининг уюшган савдоларида норезидентлар томонидан, шу жумладан биржа брокерлари ва инвестиция воситачилари орқали акциялар ва облигацияларни (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялари бундан мустасно) сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ ўтказмалар;
(2-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 27 ноябрдаги 39/6-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-3, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2023 й., 10/23/3281-3/0952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига консуллик йиғимларини тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судларнинг қарорлари асосида пул маблағларини тўлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички валюта операциялари резидентлар ва норезидентлар томонидан ушбу Қоидаларга мувофиқ чекловларсиз амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Резидентлар ва норезидентлар томонидан Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳисобварақларни очиш Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 3420, 2023 йил 8 февраль) белгиланган тартибда амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 27 ноябрдаги 39/6-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-3, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2023 й., 10/23/3281-3/0952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси банклари хорижий банклар билан тузилган шартномаларга (келишувларга, битимларга) асосан миллий ва чет эл валютасида ўзаро вакиллик ҳисобварақлари очишлари ҳамда ушбу ҳисобварақлардан шартномада кўрсатилган мақсадлар доирасида фойдаланишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Халқаро молия институтларининг Ўзбекистон Республикаси банкларида очилган ҳисобварақларидан томонлар ўртасида тузилган шартномаларда кўрсатилган мақсадларда фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Резидент юридик шахсларнинг номига келиб тушаётган валюта маблағлари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларида ёхуд Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, уларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисобварақларига киритилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Норезидентлар Ўзбекистон Республикаси банкларида очилган миллий валютадаги ҳисобварақларига қонуний йўл билан топилган маблағлари киритилади ва улардан мазкур Қоидаларга мувофиқ мустақил равишда фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Резидентлар ва норезидентлар Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ўз ҳисобварақларидан маблағларини Ўзбекистон Республикасининг бошқа банкларида очилган ўз ҳисобварақларига чекловларсиз ўтказишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Банклар томонидан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш операциялари валюта позициясига нисбатан ўрнатилган лимитлар доирасида амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) ва банклар бевосита ўзлари ўртасида, ўз мижозлари билан, шунингдек валюта биржаси орқали валютавий своп ва дериватив операцияларини Халқаро своплар ва деривативлар ассоциациясининг (Интернатионал Сwапс анд Деривативес Ассосиатион — ИСДА) битимларни тузишнинг намунавий шартлари ва тавсиялари асосида ёки валюта биржасидаги савдолар бўйича биржанинг ички қоидалари асосида амалга оширадилар.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи савдо операциялари билан боғлиқ хатарларни хеджирлаш мақсадида хорижий молия институтлари билан 180 кундан ортиқ бўлмаган муддатга тузиладиган своп ва деривативлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси банклари орқали чекловларсиз амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 28 февралдаги 6/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-4, 27.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 10/25/3281-4/0295-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Капитал ҳаракати операциялари Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомда (рўйхат рақами 2536, 2013 йил 17 декабрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Банклар валюта операцияларини амалга оширишда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига тўлиқ риоя этишлари лозим.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Банклар томонидан резидентларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақларини юритиш
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Резидент юридик шахсларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг чет эл валютасидаги маблағлари Ўзбекистон Республикаси банкларида очилган валюта ҳисобварақларида сақланади ва улар ушбу маблағлардан мазкур Қоидаларга мувофиқ мустақил равишда фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Резидент юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги ҳисобварақлардан ушбу ҳисобварақларни очиш учун асос бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларида ёхуд Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланган мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий давлатларда ҳисобварақлар очган резидент юридик шахслар томонидан ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25 санасига қадар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги давлат солиқ хизматига ҳамда асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банкка ҳисобварақлар очилганлиги (ёпилганлиги) тўғрисида ва ҳисобварақларнинг реквизитлари ўзгарганлиги ҳақида, шунингдек ушбу ҳисобварақлардаги қолдиқлар ва айланмалар тўғрисида маълумотлар иловада келтирилган шаклга мувофиқ тақдим этилади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Резидент юридик шахсларнинг ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг валюта ҳисобварақларига ички ва халқаро валюта операциялари бўйича чет эл валютаси киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Валюта ҳисобварақлардаги маблағлардан ҳисобварақ эгасининг топшириғига кўра:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички валюта операциялари учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий халқаро операциялар учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда капитал ҳаракати операциялари учун фойдаланилиши мумкин.
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Резидент жисмоний шахсларнинг номига келиб тушаётган валюта маблағлари уларнинг ҳисобварақларига чекловларсиз киритилади ҳамда ушбу маблағлардан мустақил равишда фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Банклар томонидан норезидентларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақларини юритиш
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган, иммунитет ва дипломатик имтиёзлардан фойдаланадиган хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар ва уларнинг филиаллари, шунингдек хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга оширмайдиган Ўзбекистон Республикасидаги бошқа хорижий ташкилотлар ваколатхоналарининг (бундан буён матнда норезидентларнинг ваколатхоналари деб юритилади) чет эл валютасидаги ҳисобварақларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида олинган консуллик йиғимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатхона ташкил этган норезидентнинг хориждаги ҳисобварағидан ўтказилган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатхона ташкил этган норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги инвестицион фаолияти натижасида олинган дивидендлари, даромадлари ва қонуний йўл билан топилган бошқа маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички валюта бозорида сотиб олинган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчи божхона декларацияси асосида хориждан олиб келинган нақд чет эл валютаси, бундан декларация тўлдириш талаб этилмайдиган ҳолатлар мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хориждан ҳисобварақ эгаси номига почта жўнатмалари орқали юборилган нақд чет эл валютаси киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Норезидентлар ваколатхоналарининг чет эл валютасидаги ҳисобварақлардаги маблағлардан ҳисобварақ эгасининг топшириғига кўра:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатхона ташкил этган норезидентнинг хориждаги ҳисобварағига ўтказиш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет элга носавдо тусдаги пул ўтказмаларини амалга ошириш учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги банклар орқали сотиш учун фойдаланилиши мумкин.
(17-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Норезидентлар доимий муассасаларининг чет эл валютасидаги ҳисобварақларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий муассаса ташкил этган норезидентнинг хориждаги ҳисобварағидан ўтказилган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий муассаса ташкил этган норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги инвестицион фаолияти натижасида олинган дивидендлари, даромадлари ва қонуний йўл билан топилган бошқа маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички валюта бозорида сотиб олинган маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий халқаро операцияларига оид ўтказмалар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Норезидентлар доимий муассасаларининг чет эл валютасидаги ҳисобварақларидаги маблағлардан ҳисобварақ эгасининг топшириғига кўра:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий муассасани ташкил этган норезидентнинг хориждаги ҳисобварағига ўтказиш учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички валюта бозорида сотиш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий халқаро операциялар учун фойдаланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Товар-хом ашё биржаларида товарларни ва (ёки) қимматли қоғозлар бозорининг уюшган савдоларида акциялар ва облигацияларни (Марказий банкнинг облигациялари бундан мустасно) сотиб олишни (сотишни) амалга оширувчи норезидент юридик шахсларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақларига:
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 27 ноябрдаги 39/6-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-3, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2023 й., 10/23/3281-3/0952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу савдоларда иштирок этаётган норезидент юридик шахснинг хориждаги ҳисобварағидан ўтказилган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички валюта бозорида сотиб олинган маблағлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар-хом ашё биржаларида товарларни ва (ёки) қимматли қоғозлар бозорининг уюшган савдоларида акциялар ва облигацияларни (Марказий банкнинг облигациялари бундан мустасно) сотишдан тушган маблағлар киритилиши мумкин.
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 27 ноябрдаги 39/6-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-3, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2023 й., 10/23/3281-3/0952-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товар-хом ашё биржаларида товарларни ва (ёки) қимматли қоғозлар бозорининг уюшган савдоларида акциялар ва облигацияларни (Марказий банкнинг облигациялари бундан мустасно) сотиб олишни (сотишни) амалга оширувчи норезидент юридик шахсларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақларидаги маблағлар ҳисобварақ эгасининг топшириғига кўра:
(19-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 27 ноябрдаги 39/6-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-3, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2023 й., 10/23/3281-3/0952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички валюта бозорида сотилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар-хом ашё биржаларида товарларни ва (ёки) қимматли қоғозлар бозорининг уюшган савдоларида акциялар ва облигацияларни (Марказий банкнинг облигациялари бундан мустасно) сотиб олиш учун фойдаланилиши;
(19-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 27 ноябрдаги 39/6-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-3, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2023 й., 10/23/3281-3/0952-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар-хом ашё биржаларида товарларни ва (ёки) қимматли қоғозлар бозорининг уюшган савдоларида иштирок этаётган норезидент юридик шахснинг хориждаги ҳисобварақларига ўтказилиши мумкин.
(19-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 27 ноябрдаги 39/6-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-3, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2023 й., 10/23/3281-3/0952-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
191. Крипто-биржа иштирокчилари бўлган норезидент юридик шахсларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақларига уларнинг хориждаги ҳисобварақларидан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан сўмга нисбатан расмий курслари белгиланадиган чет эл валюталарида) маблағлар ҳамда крипто-биржада крипто-активларни сотишдан тушган маблағлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу маблағлар крипто-активларни сотиб олиш учун крипто-биржага ҳамда мазкур норезидент юридик шахсларнинг хориждаги (маблағлар келиб тушган давлатдаги) ўз ҳисобварақларига ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Крипто-биржа иштирокчилари бўлган норезидент юридик шахсларнинг ҳисобварағига келиб тушган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банклар, мазкур ҳисобварақлар орқали ўтказиладиган операцияларни амалга оширишда мавжуд рискларни баҳолаган ҳолда, ушбу операциялар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари доирасида бўлишини таъминлайди.
(191-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Норезидент жисмоний шахсларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчи божхона декларацияси асосида (декларация тўлдириш талаб этилмайдиган ҳолатлар бундан мустасно) хориждан олиб келинган нақд чет эл валютаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
носавдо тусдаги пул ўтказмалари;
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички валюта бозорида сотиб олинган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунийлигини асослантирувчи ҳужжатлар асосида олинган маблағлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Норезидент жисмоний шахсларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақларидаги маблағлардан ҳисобварақ эгасининг топшириғига кўра:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
носавдо тусдаги пул ўтказмалари учун;
(20-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички валюта операциялари учун;
(20-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нақд чет эл валютасида ечиб олиш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий банкларда очилган ўз ҳисобварақларига ўтказиш учун фойдаланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ички валюта бозорида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш операцияларини амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ички валюта бозорида қуйидаги операциялар амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
валюта биржасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси банклари ўртасида чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар томонидан ўз мижозларининг валюта маблағларини шартнома (оферта битими) асосида сотиш ва сотиб олиш;
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар томонидан жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш;
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар томонидан банклараро савдо сессиясида валюта маблағларини сотиб олиш ва сотиш;
(20-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар-хом ашё биржаларида товарларни ва (ёки) қимматли қоғозлар бозорининг уюшган савдоларида акциялар ва облигацияларни (Марказий банкнинг облигациялари бундан мустасно) сотишдан олинган маблағлар ҳисобига норезидентлар томонидан, шу жумладан норезидентлар номидан биржа брокерлари ва инвестиция воситачилари орқали валюта маблағларини сотиб олиш ва сотиш.
(21-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 27 ноябрдаги 39/6-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-3, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2023 й., 10/23/3281-3/0952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички валюта бозорида чет эл валютасининг сотиб олиниши ва сотилиши резидентлар ва норезидентлар томонидан жорий халқаро операциялар бўйича, шунингдек норезидентларнинг тўғридан-тўғри инвестициялари ва даромадларини репатриация қилиш мақсадлари учун чекловларсиз амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкларнинг ўзаро ва ўз мижозлари билан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш, шу жумладан своп ва деривативлар орқали амалга ошириладиган операциялари тўғрисидаги маълумотлар Марказий банкнинг «Валюта операциялари ҳисобини юритиш» ахборот тизими (ФЕРУз)га (бундан буён матнда тизим деб юритилади) киритилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги Ягона ғазна ҳисобварағидан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатиладиган буюртмачилар томонидан чет эл валютасининг сотиб олиниши ва сотилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 329-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижроси тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Хўжалик юритувчи субъектлар чет эл валютасини сотиб олиш ёки сотиш учун хизмат кўрсатувчи банкка буюртма тақдим этадилар. Бунда буюртма шакли банк бошқаруви томонидан тасдиқланади ва унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
валюта тури ва суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотиб олиш ёки сотиш курси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл валютасини сотиб олиш учун тақдим этиладиган буюртмаларда қўшимча равишда қуйидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл валютасини сотиб олиш мақсади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
валюта операцияларини асословчи ҳужжатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-254-сон Фармонига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан номинал қиймати чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозлар бўйича даромадларни тўлаш ва мажбуриятларни бажариш учун зарур ҳажмдаги чет эл валютасини сотиб олиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозларни чиқариш ҳужжатининг нусхаси асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эллик инвестор томонидан фонд биржасида қимматли қоғозларни сотишдан олинган чет эл валютасидаги маблағларни, шунингдек, дивидендлар, фоизлар (купонлар), облигацияларни сўндириш ёки қимматли қоғозлардан олинган бошқа даромадларни репатриация қилиш учун зарур ҳажмдаги чет эл валютасини сотиб олиш чет эллик инвесторнинг тегишли мурожаати асосида амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) асосан саккизинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ёки сотиш учун буюртмалар хизмат кўрсатувчи банкларга масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали электрон кўринишда ҳам тақдим қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмада қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги юзасидан жавобгарлик мазкур буюртмани тақдим этган хўжалик юритувчи субъект зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл валютасидаги кредит ва лизингларга хизмат кўрсатиш, хорижий инвесторлар фойдаси, дивиденд ва бошқа даромадларни репатриация қилиш мақсадида чет эл валютасини сотиб олишда, хизмат кўрсатувчи банклар ушбу операцияларнинг ҳаққонийлигини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни талаб қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш учун тақдим этилган буюртмани кўриб чиқиш хизмат кўрсатувчи банкларнинг тегишли таркибий бўлинмаси (бундан буён матнда таркибий бўлинма деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, чет эл валютасини сотиб олиш учун тақдим этилган буюртма мазкур Қоидаларнинг 23-бандига мувофиқ расмийлаштирилмаганлиги аниқланган тақдирда, мижоз томонидан буюртмага техник тузатиш киритилиши мумкин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл валютасини сотиб олиш учун тақдим этилган буюртмалар таркибий бўлинма томонидан қабул қилинган кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқилади ҳамда натижаси бўйича буюртмани қаноатлантириш ёки уни асослантирилган ҳолда рад этиш тўғрисида хулоса тайёрланади.
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таркибий бўлинма фаолиятини назорат қилиш ҳамда буюртмани кўриб чиқиш натижаси бўйича тайёрланган хулосани тасдиқлаш банк бошқаруви раисининг тегишли ўринбосари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртма бўйича хулосаларнинг қонунийлиги учун уни тасдиқлаган банк бошқаруви раисининг тегишли ўринбосари жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Чет эл валютасини сотиб олиш ёки сотиш учун томонлар келишувига кўра бир марталик бош шартнома ёки ҳар бир операция бўйича алоҳида шартномалар расмийлаштирилиши мумкин. Бунда шартномалар хизмат кўрсатувчи банкларнинг тегишли дастурий таъминот воситаси орқали электрон шаклда ҳам тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Хизмат кўрсатувчи банклар томонидан ички валюта бозорида сотиб олинган чет эл валютасини кирим қилиш учун мижоз номига махсус ҳисобварақлар очилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус валюта ҳисобварағига мижоз томонидан сотиб олинган, шунингдек, ушбу ҳисобварақдан илгари чиқарилиб, фойдаланилмаган ёки бошқа сабабларга кўра қайтарилган чет-эл валютаси ҳам кирим қилинади.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 27 ноябрдаги 39/6-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-3, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2023 й., 10/23/3281-3/0952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Қаноатлантириш тўғрисида хулоса тасдиқланган буюртмалар бўйича банк ва мижозлар ўртасидаги барча ҳисоб-китоблар кейинги банк иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилади.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган вақтда ҳисоб-китоблар якунланмаган бўлса, келишув бекор қилинган ҳисобланади.
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 февралдаги 3/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-1, 25.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2021 й., 10/21/3281-1/0237-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Махсус валюта ҳисобварақларига киритилган маблағлар қатъий равишда буюртмаларда кўрсатилган мақсадлар учун сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, махсус валюта ҳисобварағига киритилган маблағлардан фойдаланиш мақсади мижоз томонидан банкка тақдим этиладиган қўшимча буюртма асосида бошқа жорий халқаро валюта операциясини амалга ошириш учун ўзгартирилиши мумкин.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 13 июлдаги 20/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-6, 16.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 10/26/3281-6/0744-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Банк мижози томонидан сотиб олинган (шу жумладан фойдаланилмаган ёки қайтарилган) валюта маблағлари мижознинг махсус валюта ҳисобварағига киритилган вақтдан эътиборан етти банк иш куни мобайнида фойдаланилиши ёки ушбу муддат тугагандан кейинги банк иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда банкка қайта сотилиши шарт.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банднинг иккинчи ҳатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг2023 йил 27 ноябрдаги 39/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 3281-3, 18.12.2023 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2023 й., 10/23/3281-3/0952-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл валютасининг қайта сотилиши сотув кунидаги талаб ва таклиф асосида шаклланадиган бозор курсида акцептсиз равишда амалга оширилади.
(29-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 февралдаги 3/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-1, 25.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2021 й., 10/21/3281-1/0237-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ички валюта бозорида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш операциялари чет эл валютасига бўлган талаб ва таклиф асосда шаклланадиган валюта курси бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Биржа савдоларининг ташкил қилиниши ва ўтказилиши валюта биржасининг ички қоидаларига асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Банклар томонидан жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операциялари чекловларсиз амалга оширилади.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Норезидент жисмоний шахсларга чет эл валютасини сотиш улар томонидан республика ҳудудида миллий валюта маблағларининг қонуний манбалардан олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда амалга оширилади. Бунда операция суммаси тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган сумма миқдоридан ошмаслиги лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Банклар жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишда тизимдан фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тизимдан фойдаланиш учун банклар валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширувчи чакана амалиётлар кассалари, банк хизматлари офислари, банкларнинг тегишли таркибий бўлинмалари ҳамда валюта айирбошлаш шохобчаларининг жойлашган жойи (почта манзили) кўрсатилган ҳолда Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармасига маълумот тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармаси беш банк иш куни мобайнида банклар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширувчи чакана амалиётлар кассалари, банк хизматлари офислари, банкларнинг тегишли таркибий бўлимлари ҳамда валюта айирбошлаш шохобчаларини рўйхатга олади ва тизимга киритиш учун тегишли маълумотни Марказий банкка тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари томонидан тақдим этилган маълумотлар беш банк иш куни мобайнида Марказий банк томонидан тизимга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш операциялари автоматлаштирилган банк шохобчалари (банкоматлар) орқали амалга оширилганда тизимдан фойдаланиш талаб этилмайди.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш курслари банклар томонидан чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда белгиланади ва ушбу курсларга банклар томонидан операцион кун давомида ўзгартириш киритилиши мумкин.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Банкларда жисмоний шахслар билан барча турдаги валюта айирбошлаш операциялари амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банклар томонидан шикастланиш белгилари мавжуд муомалага яроқли банкноталар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш, шунингдек муомалага яроқсиз банкноталарни инкассога қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Эмитент-давлат томонидан банкнотага нисбатан ўрнатилган талабларга жавоб берадиган асосий белгиларга (эмитент банк номи, серия ва тартиб рақами, валюта номиналининг рақамлар ва сўз билан кўрсатилиши, олд ва орқа томонининг асосий тасвири (сурати, портрети), қалбакилаштирилишидан ҳимоя қилувчи элементлари (сув белгиси, магнитли белгилар, қоғозга киритилган рангли толалар, жумладан ультрабинафша нурларда кўринадиган толалар, конфетти (рангли қоғоз тангачалар), ҳимоя иплари, микроматн, нур сочувчи расмлар ва бошқалар) эга бўлган банкнота қонуний тўлов воситаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқли қонуний тўлов воситаси ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнота тасвирини (шаклини) аниқлаш имконини берадиган даражада сийқаланган ва ифлосланган бўлса (сийқаланиш банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган ҳолатлар бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнота энининг (бўйининг) тўртдан бир қисмидан ошмаган ёпиштирилган йиртиқларга эга бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёпиштириб қўйилган бурчаклари ёки қисмлари (1 sm2 дан ошмаган) бўлса ҳамда йиртиб олинган бурчаклари ёки қисмлар аниқ ушбу банкнотага тегишли бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
майда доғлар, ёзувлар, штамп изи бўлганда (бунда ёзув ёки штамп изи икки донадан ортиқ бўлса, банкнота тугатилганлиги, сохталиги ёки намунавийлигини тасдиқловчи штамплар бундан мустасно) ҳамда улар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнотада диаметри 1 mm дан ошмаган ва иккитадан ортиқ тешиклар бўлса, бунда тешиклар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Мазкур Қоидаларнинг 37-бандида кўрсатилган меъёрлардан ортиқ бўлган ва қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқсиз ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўлакларга ажратилган, шу жумладан ёпиштирилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастлабки ранги ўзгарган ёки ранги ўчган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнган ёки куйган ҳолатда бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонуний тўлов воситаси эканлигини кўрсатувчи асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиқ қисмига мой, бўёқ ёки сиёҳ тўкилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнотада кимёвий реактивлар таъсири бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян даражада қасддан шикастланган ҳолда тасвир (сурат, портрет) ўзгартирилганда, номинали ўзгартирилган, ҳимоя ипчалари олиб ташланган, катта ҳажмдаги ёзувлар бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнотлар аниқ босма хатога эга бўлган (сув белгиси ёки ҳимоя ипчаларининг йўқлиги ёки нотўғри жойлашганлиги), тасвирлари тўлиқ босилмаган ёки суркалиб кетган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнота геометрик ўлчамининг 3 mm га тенг ёки ундан ортиққа ўзгарган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнота тасвирини (суратини, портретини, шаклини) аниқлаш имконини бермайдиган даражада сезиларли сийқаланган ва ифлосланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг қаттиқлик даражасини сезиларли даражада йўқотиб, юмшоқ ҳолга келган банкнотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли хорижий давлатнинг эмитент банки томонидан эълон қилинган санадан кейин муомаладан чиқарилган ҳамда банкнота тугатилганлиги, сохталиги ёки намунавийлигини тасдиқловчи штамплар мавжуд бўлган банкноталар тўловга яроқсиз деб эътироф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Тегишли хорижий давлатнинг эмитент банки томонидан эълон қилинган санадан кейин муомаладан чиқарилган ҳамда банкнота тугатилганлиги, сохталиги ёки намунавийлигини тасдиқловчи штамплар мавжуд бўлган банкноталар билан валюта айирбошлаш операциялари амалга оширилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банклар томонидан мазкур Қоидаларнинг 37 ва 38-бандларида кўрсатилган шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталарнинг қайта муомалага чиқарилишига йўл қўйилмайди.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Жисмоний шахслар банкнинг масофавий хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланган ҳолда чет эл валютасини сотиши, сотиб олиши ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа операцияларни амалга оширишлари мумкин. Бунинг учун жисмоний шахслар масофавий хизмат кўрсатиш тизимини компьютер қурилмасига (шу жумладан, планшет, мобиль телефон ва бошқа қурилмаларга) юклаб олади ҳамда ундан фойдаланиш шартлари билан боғлиқ офертани акцептлайди.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Валюта айирбошлаш шохобчаларини очиш ва ёпиш, хавфсизлик талаблари, шунингдек айирбошлаш операцияларида қимматликлар билан ишлаш Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширувчи банк ходимларига қуйидагилар тақиқланади:
(42-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
валюта айирбошлаш операцияларини сиртдан амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли маълумотнома бермасдан валюта айирбошлаш операцияларини бажариш ёки валюта айирбошлаш операциясини бажармасдан тегишли маълумотномаларни бериш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Валюта айирбошлаш операцияларини расмийлаштиришда фойдаланиладиган бланклар шакли, шунингдек шохобча ходимлари сони банклар томонидан мустақил белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширувчи тарикибий тузилмаларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ фаолият юритиши банк томонидан доимий равишда мониторинг қилиб борилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш тартиби
(6-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк кассаларига АҚШ доллари, инглиз фунт стерлинги, Евро, швейцария франки, япон иенаси ҳамда банкларнинг ихтиёрига кўра бошқа чет эл валюталари қабул қилиниши мумкин.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд чет эл валютаси банклар кассаларига қуйидаги ҳолатларда қабул қилиниши мумкин:
(45-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
консуллик йиғимларини тўлаш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда ўтказилган кўргазма ва ярмаркаларда сотилган товарлар учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божсиз савдо дўконларидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек халқаро ташишларда транспорт воситаларининг қатнов йўлларида йўловчиларга товарларни реализация қилиш ва хизматлар кўрсатиш чоғидаги ҳисоб-китоблар билан боғлиқ операциялар учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий хизмат сафари харажатлари учун олинган бўнакларнинг қайтарилишида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк хизматларини амалга ошириш билан боғлиқ операциялар учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) маблағларни киритиш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хайрия фаолияти билан боғлиқ операциялар учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норезидент жисмоний шахс томонидан ташқи савдо шартномаси бўйича дебитор қарздорликларни сўндириш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норезидентларнинг ваколатхоналари номига хориждан олиб келинган ёки почта жўнатмалари орқали юборилган нақд чет эл валютаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий ташувчилар (резидентлар) томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида транспорт экспедицияси (юкларни ташиш) шартномалари бўйича халқаро товар-транспорт юк хати асосида норезидентлардан олинган нақд чет эл валютаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Мазкур Қоидаларнинг 45-банди олтинчи — ўн иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда норезидент жисмоний шахс томонидан қуйидаги ҳужжатлардан бири тақдим этилганда нақд чет эл валютаси банк томонидан қабул қилинади:
(46-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 27 ноябрдаги 39/6-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-3, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2023 й., 10/23/3281-3/0952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норезидент жисмоний шахс томонидан нақд чет эл валютаси хориждан олиб келганлигини тасдиқловчи йўловчи божхона декларацияси, тегишли ишончнома асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норезидент жисмоний шахс номига унинг Ўзбекистон Республикаси банкларида очилган ҳисобварақларига чет элдан келиб тушган маблағларнинг ечилганлигини тасдиқловчи банк маълумотномалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қоидаларнинг 45-банди олтинчи — саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда нақд чет эл валютаси норезидент жисмоний шахс томонидан маблағларнинг қонуний йўл билан топилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар асосида ҳам банк томонидан қабул қилиниши мумкин.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Норезидентлардан банк кассасига қабул қилинган валюта маблағларининг суммаси йўловчи божхона декларациясида кўрсатилади ҳамда банк штампи билан тасдиқланади. Мазкур йўловчи божхона декларациясининг нусхаси кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нақд чет эл валютаси норезидент томонидан берилган ишончнома асосида резидент жисмоний шахслардан қабул қилинганда, пул маблағлари ушбу резидент жисмоний шахс томонидан хориждан олиб келинганлигини тасдиқловчи йўловчи божхона декларацияси тақдим этилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нақд чет эл валютасини хориждан олиб киришда йўловчи божхона декларацияси тўлдирилиши талаб этилмайдиган миқдордаги валюта маблағлари банк кассаларига топширилганда асослантирувчи ҳужжат талаб этилмайди.
(46-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
461. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд чет эл валютаси мижозларнинг ҳисобварақларидан банк кассалари орқали қуйидаги ҳолатларда берилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларга — ҳисобварақларидаги маблағлари доирасида чекловларсиз;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсларга — уларнинг устав фондига (устав капиталига) жисмоний шахслар томонидан илгари киритилган валюта маблағларини қайтариш ҳамда ходимларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига хизмат сафарига юбориш билан боғлиқ операциялар учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норезидентларнинг ваколатхоналари, филиаллари ва доимий муассасаларига — ходимларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига хизмат сафарига юбориш билан боғлиқ операциялар учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига — банкларга тақдим этиладиган расмий хат асосида аниқ кўрсатилган бошқа мақсадлар учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чет эл фуқароларига — қўшилган қиймат солиғини нақд пулда қайтариш учун.
(461-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Банклар томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва олиб кириш
(7-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Банклар томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганлиги тўғрисидаги хабарномалар банклар томонидан уч кун муддат давомида Марказий банкка тақдим этилиши лозим.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
471. Банклар томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш Марказий банкнинг рухсати асосида амалга оширилади.
(471-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Марказий банкнинг рухсатини олиш учун банклар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга мўлжалланган валютанинг тури, унинг суммаси, валюта маблағлари қайси давлатга олиб чиқилиши, хорижий банкнинг номи, нақд валюта маблағларини олиб чиқиш мақсадлари кўрсатилган аризани Марказий банкка тақдим этади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Банкларнинг нақд валюта маблағларини олиб чиқиш учун мурожаати Марказий банк томонидан уч банк иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича банкларга нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш учун рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкларга нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш учун рухсат беришни рад қилиш фақат банкларнинг мурожаати мазкур Қоидаларнинг 48-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда амалга оширилади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-5, 22.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якуний қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резидент юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида очилган банк ҳисобварақлари ҳамда уларнинг ҳаракати тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪЛУМОТ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Мижоз номи

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)

Чет элдаги банк номи

Банк идентификацияси коди (БИК) ёки CODE (SWIFT)

Чел элдаги банк жойлашган мамлакат коди

Чет элдаги банк жойлашган мамлакат номи

Чет элдаги банкнинг тўлиқ манзили

1

2

3

4

5

6

7

8



Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Жадвалнинг давоми

Т/р

Мижоз номи

Чет элдаги банкда очилган ҳисобварақ

Чет элдаги банкда очилган ҳисобварақ валюта коди

Чет эл банкида ҳисобварақ очилган сана

Чет элда ҳисбварақ очиш учун асос бўлувчи ҳужжат

Чет эл банкида ҳисобварақ ёпилган сана

Ҳисобварақ ҳолати белгиси

9

10

11

12

13

14



Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Жадвалнинг давоми

Т/р

Мижоз номи

Ҳисобот даври бошига ҳисобварақдаги қолдиқ сумма

Давр (ой)

Чет эл банк ҳисобварағига келиб тушган пул маблағлари

Чет эл банк ҳисобварағидан пул маблағлари ўтказмаси

Ҳисобот даври охирига ҳисобварақдаги қолдиқ сумма

сумма

тўловчининг давлати

тўлов мақсади

сумма

қабул қилувчининг давлати

тўлов мақсади

15

16

17

18

19

20

21

22

23



Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 авгусидаги 18/5-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан 1998 йил 5 сентябрда 231-сон билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартиби (рўйхат рақами 510, 1998 йил 22 октябрь).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2004 йил 21 февралдаги 231-1 сон «Ваколатли банклар томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 510-1, 2004 йил 29 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 13-сон, 160-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2009 йил 26 декабрдаги 38/11-сон «Ваколатли банклар томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 510-2, 2010 йил 4 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 47-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2011 йил 26 ноябрдаги 35/3-сон «Ваколатли банклар томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартибига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 510-3, 2011 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 51-сон, 553-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 30 июндаги 22/7-сон «Ваколатли банклар томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 510-4, 2018 йил 28 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 31-сон, 648-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/7-сон «Тижорат банклари томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 510-5, 2019 йил 25 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 13-сон, 244-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 20 июлдаги 16/6-сон «Тижорат банклари томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартибига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 510-6, 2019 йил 23 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 34-сон, 616-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан 1998 йил 5 сентябрда 232-сон билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан хорижий валютадаги ҳисобварақларни юритиш тартиби (рўйхат рақами 511, 1998 йил 22 октябрь).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан 1999 йил 20 февралда 232-1-сон билан тасдиқланган Ваколатли банкларда чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига 1-сонли ўзгартириш (рўйхат рақами 511-1, 1999 йил 1 март).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2003 йил 1 мартдаги 232-2-сон «Ваколатли банклар томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 511-2, 2003 йил 27 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 5-6-сон).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2003 йил 31 июлдаги 232-3-сон «Ваколатли банклар томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 511-3, 2003 йил 12 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2004 йил 21 февралдаги 232-4-сон «Ваколатли банклар томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 511-4, 2004 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 13-сон, 165-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2009 йил 26 декабрдаги 38/12-сон «Ваколатли банкларда чет эл валютасидаги ҳисобварақларнинг юритилиши тартибига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 511-5, 2010 йил 4 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 48-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2011 йил 26 ноябрдаги 35/2-сон «Ваколатли банклар томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 511-6, 2011 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 51-сон, 554-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 23 ноябрдаги 22/3-сон «Ваколатли банклар томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 511-7, 2013 йил 3 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 638-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 26 августдаги 21/7-сон «Ваколатли банклар томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 511-8, 2017 йил 12 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 1016-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 11 ноябрдаги 31/3-сон «Тижорат банклар томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритилиши тартибига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 511-9, 2017 йил 23 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 47-сон, 1174-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/7-сон «Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 511-10, 2018 йил 4 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 23-сон, 477-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 30 июндаги 22/8-сон «Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 511-11, 2018 йил 28 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 31-сон, 649-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/6-сон «Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 511-12, 2019 йил 25 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 13-сон, 245-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 28 июндаги 15/1-сон «Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1839, 2008 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 293-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2011 йил 21 майдаги 16/1-сон «Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1839-1, 2011 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 242-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/6-сон «Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1839-2, 2018 йил 4 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 23-сон, 478-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/9-сон «Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3029, 2018 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 26-сон, 532-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 10 ноябрдаги 35/3-сон «Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3029-1, 2018 йил 11 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 50-сон, 959-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 20 июлдаги 16/3-сон «Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3029-2, 2019 йил 6 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 32-сон, 566-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 24 августдаги 21/14-сон «Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3029-3, 2019 йил 17 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 42-сон, 808-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.08.2020 й., 10/20/3281/1242-сон; 26.03.2021 й., 10/21/3281-1/0237-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 09.02.2023 й., 10/23/3281-2/0082-сон; 21.12.2023 й., 10/23/3281-3/0952-сон; 01.04.2025 й., 10/25/3281-4/0295-сон; 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон; 17.07.2026 й., 10/26/3281-6/0744-сон)