Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 510-5]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги 18/5-сонли «Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3281, 31.08.2020 й.) асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 5 сентябрда 231-сон билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартибига (рўйхат рақами 510, 1998 йил 22 октябрь) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 16 февраль,
3/7-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/7-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартибига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2.1-бандда:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«уюшган савдоларда жамият акцияларини сотиб олишни (сотишни) амалга оширувчиларга;»;
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. 2.2-бандда:
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ваколатхона ташкил этган норезидент — юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги инвестицион фаолияти натижасида олинган дивидендлари ва бошқа даромадлари;»;
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
3. 2.4-банддан учинчи жумла чиқариб ташлансин.
4. 5.2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«доимий муассаса ташкил этган норезидент — юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги инвестицион фаолияти натижасида олинган дивидендлари ва бошқа даромадлари.».
6. 6.2-бандда:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«уюшган савдоларда акцияларни сотиб олишдан (сотишдан) тушган маблағлар;»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/510-5/2815-сон)