Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартибига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 23 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 510-6]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги 18/5-сонли «Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3281, 31.08.2020 й.) асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 5 сентябрда 231-сон билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартибига (рўйхат рақами 510, 1998 йил 22 октябрь) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 20 июль,
16/6-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 20 июлдаги 16/6-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартибига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 2.1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда.».
2. 4.1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4.1. Банк фаолияти билан шуғулланиш ёки хорижий валютада операцияларни ўтказиш учун тегишли лицензияга эга бўлган хорижий банклар Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида «лоро» корреспондентлик ҳисобварақларини очишлари мумкин.».
3. 4.3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа жорий халқаро операциялардан олинган, шунингдек, норезидентларнинг қимматли қоғозларни сотишдан тушган маблағлари.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.08.2019 й., 10/19/510-6/3621-сон)