03.12.2010 йилдаги 116-II-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори, 03.12.2010 йилдаги 116-II-сон
Kuchga kirish sanasi
03.12.2010

Маърузанинг асосий қоидалари ва хулосаларини амалга ошириш йўналишлари

Асосий тадбирлар

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш

1.1. Давлат ҳокимиятининг учта субъекти: давлат бошлиғи — Президент, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасидаги ваколатларнинг янада мутаносиб тақсимланишини таъминлаш

1.1.1. Давлат бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуидаги маърузасини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси мажлисларида, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар Кенгашларининг сессияларида муҳокама қилиш якунлари Сенат Кенгаши мажлисларида, Сенатнинг ялпи мажлисларида эшитилишини таъминлаш.

Сенаторларнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари депутатлари билан вакиллик органларининг демократик ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни илгарилатишдаги, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти устидан жамоатчилик, фуқаролик назоратини амалга оширишдаги роли ва масъулиятини кучайтиришга қаратилган тизимли ишини ташкил этиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар комплексини амалга ошириш.

2010 йил декабрь ойи — кейинги йиллар

Сенат Кенгаши, Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари

1.1.2. Давлат бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуидаги маърузаси асосида Сенатнинг, Сенат Кенгашининг, Сенат қўмиталари ва комиссияларининг парламент олдида турган вазифаларни рўёбга чиқаришга қаратилган фаолиятидан жамоатчиликни кенг хабардор қилишни ташкил этиш.

2010 йил декабрь ойи — кейинги йиллар

Сенат Кенгаши, Сенат қўмиталари, Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси

1.1.3. Ҳокимиятлар бўлинишига оид конституциявий принципини босқичма-босқич амалга ошириш, давлат ҳокимиятининг учта субъекти ўртасида бир-бирини тийиш ва мувозанатни сақлашнинг самарали тизимини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳисоботларини Сенатнинг ялпи мажлисларида эшитиш ва муҳокама қилиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар комплексини рўёбга чиқариш.

2011 йилнинг иккинчи ярми

Сенат Кенгаши, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

1.1.4. Халқ депутатлари Андижон ва Самарқанд вилоят Кенгашларининг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишда, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришда ҳокимият вакиллик органларининг ролини оширишдаги иштироки тўғрисидаги масалани ўрганиш. Якунларини Сенат Кенгашининг сайёр мажлисида халқ депутатлари Андижон ва Самарқанд вилоят Кенгашлари билан бирга муҳокама қилиш.

2011 йилнинг
III чораги

Сенат Кенгаши, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари

II. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш

2.1. Суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва либераллаштириш, суд ҳокимиятини мустаҳкамлаш ҳамда фуқароларнинг суд томонидан ҳимоя қилиниши кафолатларини кучайтириш, ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва жамиятнинг ҳуқуқий билимларини яхшилаш.

2.1.1. Суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш чоғида суд назоратини кучайтириш; «Хабеас корпус» институтини қўлланиш доирасини кенгайтириш; суднинг мустақиллиги, объективлиги, холислигини таъминлаш, жиноят процессида ўзаро тортишув принципини кучайтириш; тезкор қидирув тадбирларини амалга ошириш чоғида қонунийликка риоя қилишнинг, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг реал ҳуқуқий кафолатларини яратиш; маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларига бағишлаб Сенат қўмиталари томонидан конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2010 йил
декабрь ойи

Сенат Кенгаши, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

2.1.2. Тошкент шаҳрида «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этишнинг боришини назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганиш, бу соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2011 йилнинг иккинчи ярми

Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон адвокатлар палатаси

2.2. Давлат ҳокимияти органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар фаолиятида қонунчиликка риоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш устидан назоратни амалга оширишда адлия органларининг ролини белгилаб берадиган ҳуқуқий механизмларни ўрнатиш.

2.2.1. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари тизимида бир-бирини тийиш ва мувозанатни сақлаш тизимининг самарали механизмини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда «Ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб боришда адлия органларининг роли. Халқаро тажриба ва амалиёт» мавзуида давра суҳбатини ўтказиш.

2011 йилнинг
II
чораги

Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси ва Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Адлия вазирлиги, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти

2.3. Аҳолининг юксак сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишини шакллантириш, фуқароларнинг қонунга итоаткорлик туйғусини таъминлаш.

2.3.1. Аҳолининг юксак ҳуқуқий маданиятини, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишини шакллантириш, фуқароларнинг қонунга итоаткорлик туйғусини таъминлаш масалаларига бағишланган конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатларини ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

иш режасига мувофиқ

Сенат Кенгаши, Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

2.3.2. Сенат Кенгаши мажлисларида, Сенатнинг ялпи мажлисларида Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг таълим муассасаларининг аҳолида, энг аввало ёшларда юксак ҳуқуқий маданиятни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишини шакллантириш, фуқароларнинг қонунга итоаткорлик туйғусини таъминлаш борасидаги фаолияти ҳақидаги ахборотини эшитиш .

2011 йилнинг биринчи ярми

Сенат Кенгаши, Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Олий таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги

III. Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш

3.1. Сўз эркинлигини таъминлаш, фуқароларнинг ахборот олиш соҳасидаги ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, оммавий ахборот воситалари устидан назорат механизмини бартараф этиш учун қўшимча шароитлар яратиш мақсадида оммавий ахборот воситалари соҳасидаги қонунларни янада такомиллаштириш.

3.1.1. Оммавий ахборот воситалари соҳасидаги демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, нодавлат оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, ахборот технологиялари ва тизимларидан фойдаланган ҳолда ахборот ресурсларига кириш механизмларини аниқлаш мақсадида:

Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан биргаликда, Матбуот ва ахборот агентлиги, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Давлат патент идораси, Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги, Фанлар академияси

Қорақалпоғистон Республикасида «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;

2012 йилнинг биринчи ярми

Сирдарё вилоятида «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;

2012 йилнинг биринчи ярми

Бухоро ва Наманган вилоятларида «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;

2012 йилнинг иккинчи ярми

Навоий вилоятида «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижро этилишининг боришини назорат тартибида ўрганиш.

Тадбирлар якунлари бўйича — «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги, «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини, шунингдек бу соҳаларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2012 йилнинг иккинчи ярми

3.1.2. Мамлакатда ислоҳотлар сиёсати, давлатнинг ташқи ва ички сиёсатини амалга ошираётган ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги, ошкоралигини таъминлаш; телерадиодастурларни яратиш ва тарқатиш соҳасидаги рақобатни янада ривожлантириш, янги истиқболли эшиттириш технологияларини жорий этиш (мобил ва рақамли телевидение, телеиндустриянинг янги истиқболли тармоқларини яратиш) учун шароит туғдириш; оммавий ахборот воситаларининг мустақиллигини янада кучайтириш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик ҳамда парламент назоратини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш масалаларига бағишланган конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказишни назарда тутувчи ташкилий-ҳуқуқий тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш.

Тадбирлар якунлари бўйича — «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг ошкоралиги тўғрисида»ги, «Телерадиоэшиттириш тўғрисида»ги, «Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида»ги, «Оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг лойиҳалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2010 йил декабрь ойи 2011 йил давомида

Сенат Кенгаши, Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси, Сенатнинг Матбуот хизмати, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

IV. Сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш

4.1. Сайлов жараёнларини янада демократлаштириш

4.1.1. Давлат бошлиғининг Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилигига ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонунчилик ташаббусларини амалга оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида: сайлов қонунчилигини демократлаштириш юзасидан Концепцияда баён этилган таклифлар кенг ёритилишини таъминлаш сайлов эркинлиги принципини амалга ошириш ва депутатликка номзодларга тенг шароитлар таъминлаб бериш механизмларининг самарадорлигини ошириш, шу жумладан сайловолди ташвиқотининг шакл ва усулларини такомиллаштириш, муддатидан олдин овоз бериш механизмини, сайловчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тартибини шакллантириш ва қонунчиликни демократлаштириш масалаларига, ҳокимиятнинг вакиллик органларига сайлов ўтказиш амалиётига бағишланган конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиш.

2011-2012 йиллар иш режасига мувофиқ

Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси Ўзбекистон Республикасининг Марказий сайлов комиссияси (келишувга мувофиқ) ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан биргаликда

4.1.2. Назорат-таҳлил фаолияти тартибида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Сирдарё вилоятида — «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, Сурхондарё вилоятида — «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, Тошкент шаҳрида — «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этишнинг боришини ўрганиш.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, доимий комиссиялар, депутатлар гуруҳларининг минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим масалаларини ҳал қилишдаги фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2012 йилнинг биринчи ярми

Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (келишувга мувофиқ) ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан биргаликда

V. Фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш

5.1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институти маҳалла фаолият юритишининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, унинг вазифалари кўламини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро яқин муносабатларини таъминлаш.

5.1.1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ижтимоий дастурларини амалга ошириш, минтақаларнинг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал қилиш борасидаги фаолиятини тартибга солувчи қонунлар: Қашқадарё вилоятида — «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Хоразм вилоятида — «Фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижро этилишининг боришини назорат тартибида ўрганиш.

2012 йилнинг биринчи ярми

Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва «Маҳалла» жамғармаси билан биргаликда

Амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш вазифалари маҳаллалар томонидан рўёбга чиқарилиши масаласи юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг депутатларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, «Маҳалла» жамғармаси, бошқа жамоат бирлашмаларининг вакилларини жалб этган ҳолда Андижон ва Бухоро вилоятларида сайёр семинарлар ўтказиш.

Маҳаллани аҳолини манзилли ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига айлантириш, тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш, маҳалланинг давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизимидаги вазифаларини янада кенгайтиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш.

2011 йилнинг
III чораги

5.2. Фуқаролик жамияти институтларининг янада ривожланишини таъминлаш, уларнинг амалга оширилаётган ислоҳотлар очиқлиги ва самарадорлигини таъминлашдаги ролини кучайтириш, энг муҳим давлат дастурларини амалга оширишда ҳамда катта ижтимоий аҳамиятга молик муаммоларни ҳал қилишда нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирокининг ҳуқуқий асосини яратиш.

5.2.1. Соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, бандликни таъминлаш, аҳолининг ночор қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасидаги энг муҳим давлат дастурларини амалга оширишда ва катта ижтимоий аҳамиятга молик бошқа муаммоларни ҳал қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштирок этиши амалиётини жойларда ўрганиш. Энг муҳим давлат дастурларини амалга оширишда ва катта ижтимоий аҳамиятга молик муаммоларни ҳал қилишда нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирокининг ҳуқуқий асосини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Ана шу мақсадларда Фарғона ва Самарқанд вилоятларида нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг, хусусан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, касаначиликни ривожлантириш соҳасидаги фаолиятининг асосий йўналишларига, улар томонидан «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижро этилишига бағишланган конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказиш.

Ўрганиш якунлари бўйича — ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда, гуманитар муаммоларни ҳал қилишда, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда нодавлат нотижорат ташкилотлар давлат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилишининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг роли ва ўрнини белгилашга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш.

2011-2012 йиллар иш режасига мувофиқ

Сенатнинг Фан, таълим маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан биргаликда

5.2.2. Фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий фаоллигини янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан:

Бухоро вилоятида «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини;

2011 йилнинг биринчи ярми

Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

Сурхондарё вилоятида «Жамоат фондлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини;

2011 йилнинг иккинчи ярми

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

Фарғона вилоятида «Ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини;

2011 йилнинг иккинчи ярми

Сенатнинг Фан, таълим маданият ва спорт масалалари қўмитаси

Наманган ва Жиззах вилоятларида «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини;

2012 йилнинг биринчи ярми

Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

Хоразм вилоятида «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этишнинг боришини назорат тартибида ўрганиш.

2012 йилнинг биринчи ярми

Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси билан биргаликда

VI. Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш

6.1. Иқтисодиёт соҳасида демократик ўзгартиришларни, либераллаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш.

6.1.1. Концепциянинг хусусий мулк ҳуқуқини ва уни ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш, хусусий мулкдорлар учун ишончли кафолатлар тизимини яратиш, бошқарув тизимини такомиллаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда иқтисодий муносабатларни, иқтисодиётни бошқариш тизимини демократлаштириш ва либераллаштиришнинг бошқа масалаларига йўналтирилган қоидаларини муҳокама қилишга, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилишга бағишланган конференция, семинар ва давра суҳбатлари ўтказиш. Ўтказилган тадбирлар якунлари бўйича — амалдаги қонунларни такомиллаштириш, шу жумладан «Хусусий мулкни муҳофаза қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ҳамда «Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини тайёрлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2011-2012 йиллар иш режасига мувофиқ

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

6.1.2. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси тизимида «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этишнинг боришини назорат тартибида ўрганиш.

Корпоратив бошқарув ва назорат органлари ваколатларини, ҳуқуқлари ва мажбуриятини янада аниқроқ белгилаш; акциядорлик жамиятлари кузатув кенгашлари, умумий йиғилишлари ва тафтиш комиссияларининг роли ва аҳамиятини ошириш; миноритар акциядорлар учун кўпроқ кафолатларни таъминлаш; барча акциядорлар ва бўлажак инвесторлар акциядорлик компанияларининг фаолиятига доир ахборотдан фойдаланишини кенгайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2011 йилнинг биринчи ярми

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

6.1.3. Ўзбекистон Республикаси қонунларини ижро этиш масалалари бўйича тегишли вазирликлар ва идоралар вакилларини таклиф этган ҳолда парламент эшитувларини амалга ошириш:

Тошкент вилоятида «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини;

2012 йилнинг биринчи ярми

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида «Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини;

2012 йилнинг биринчи ярми

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари қўмитаси

Тошкент шаҳрида «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини.

2012 йилнинг иккинчи ярми

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

Кўрсатиб ўтилган назорат тадбирларининг якунлари бўйича давлат бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуидаги маърузасида тайёрланиши назарда тутилган янги таҳрирдаги «Хусусийлаштириш тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг мазмуни юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

6.1.4. Кичик бизнеснинг (хусусий тадбиркорликнинг) мамлакат иқтисодиётидаги кўлами ва улушининг янада кенгайишини таъминлаш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан Қашқадарё вилоятида «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижро этилишининг боришини назорат тартибида ўрганиш.

Назорат фаолиятининг натижаларини Сенат қўмитасининг халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши билан биргаликдаги сайёр мажлисида муҳокама қилиш. Янги таҳрирдаги «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг мазмуни юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2011 йилнинг биринчи ярми

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши билан биргаликда

6.1.5. «Кредит бюролари фаолияти ва кредит ахбороти алмашуви тўғрисида»ги, «Гаров реестри тўғрисида»ги, «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги, «Инновациялар ва иқтисодиётни модернизация қилиш тўғрисида»ги қонун ҳужжатларини қабул қилиш ва амалга ошириш соҳасидаги халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида Наманган ва Фарғона вилоятларида бир қатор давра суҳбатлари ўтказиш.

2011-2012 йиллар иш режасига мувофиқ

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси

6.1.6. Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастури сўзсиз бажарилишида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъулияти тўғрисидаги масала юзасидан Сенат қўмитасининг Жиззах ва Сирдарё вилоятлари халқ депутатлари Кенгашлари билан қўшма сайёр мажлисларини ўтказиш.

2011 йилнинг биринчи ярми

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари халқ депутатлари Кенгашлари

6.1.7. 2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш масаласи бўйича Сенат қўмитасининг Андижон ва Тошкент вилоятлари халқ депутатлари Кенгашлари билан қўшма сайёр мажлисларини ўтказиш.

2011 йилнинг иккинчи ярми

Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Андижон ва Тошкент вилоятлари халқ депутатлари Кенгашлари