Сув олиш лимитлари (ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) сув хўжалиги органлари томонидан сув манбалари, ҳавза ирригация тизимлари, магистрал каналлар (тизимлар), ирригация тизимлари, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлар, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари бўйича белгиланади, ер ости сувлари борасида эса геология ва минерал ресурслар органлари билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар олаётган сувларини ҳисобга олиб боришни ташкил этади, сув билан таъминлаш манбаларидаги сувнинг сифати ҳолатини мунтазам кузатиб боради ва манбаларда сув сифати ўзгарганлиги ҳамда ишлатилган сув миқдори ҳақида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар, ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш, санитария назорати органларига ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маълумотлар бериб туради
Ушбу Қонуннинг 47, 50-моддалари ва 51-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган қоидалар ўрмонлар, дарахтзорлар ва кўчатзорлар билан банд бўлган ерларни суғоришга ҳам татбиқ қилинади.
Ушбу Қонуннинг 78, 79 ва 80-моддаларидаги қоидалар кўллардан ва сув омборлари тариқасида хизмат қилаётган бошқа сув ҳавзаларидан фойдаланишга ҳам жорий қилинади.
Сув хўжалиги баланслари ушбу Қонуннинг 8-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган сувлардан фойдаланишни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида тузилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан умумлаштирилади.
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 203-моддаси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 72—76-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида»ги низомнинг IX бўлимига («Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузганлик учун жавобгарлик») қаранг.