Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 2014 йил 6 майдаги ЎРҚ-370-сонли Қонунига мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлик жамиятларини тузиш, уларнинг фаолияти ва уларни тугатиш, акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги, банк, инвестиция ва суғурта фаолияти соҳаларида, шунингдек давлат корхоналарини хусусийлаштириш чоғида акциядорлик жамиятлари тузиш ва улар ҳуқуқий ҳолатининг ўзига хос хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 49-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги, «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги қонунлари. Шунингдек қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 мартдаги ПФ-1939-сонли «Фонд бозорини янада ривожлантириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат корхоналарини қайта ўзгартириш натижасида ташкил этилган очиқ турдаги акционерлик жамиятларининг акцияларини рўйхатдан ўтказиш ва муомалага чиқариш тартиби тўғрисида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 июлдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисида низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Акциядорлик жамиятининг ҳуқуқий ҳолати
[СПиТ:
1.Юридик шахслар / Акционерлик жамияти]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Устав фонди жамиятнинг акциядорларга нисбатан мажбуриятларини тасдиқловчи муайян миқдордаги акцияларга тақсимланган хўжалик юритувчи субъект акциядорлик жамияти деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг ҳар қандай турларини амалга ошириш чоғида ҳуқуқларга эга бўлади ва мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият юридик шахс ҳисобланади ва ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкига эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқларини қўлга киритади. Жамият, агар унинг уставида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, чекланмаган муддатга тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ундан ташқарида банкда ҳисобварақлар очишга ҳақлидир.
LexUZ шарҳи
Банклар томонидан мижозларга миллий ва хорижий валютада банк ҳисобварақларини очиш, уларни қайта расмийлаштириш ҳамда ёпиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида»ги йўриқномада белгиланган (рўйхат № 1948, 27.04.2009 й.).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган манзили кўрсатилган юмалоқ муҳрига эга бўлиши лозим. Муҳрда айни пайтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият ўз номи ёзилган штампи ва бланкаларига, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар нишонига ҳамда бошқа ўз белги-аломатларига эга бўлишга ҳақлидир.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонуни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият қонун ҳужжатларида ман этилмаган ва таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган исталган фаолият тури билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шуғулланиши мумкин. Жамият муассислари таъсис ҳужжатларида фаолиятнинг асосий турларинигина санаб ўтишга ҳақлидир.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сонли Қонунига мувофиқ саккизинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Жамиятнинг номи ва жойлашган манзили
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият ўз фирма номига эга бўлади, бу ном фирманинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва турини (очиқ ёки ёпиқ) акс эттириши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият давлат тилида ва айни пайтнинг ўзида жамият хоҳишига кўра бошқа тилларда ўзининг тўлиқ ва қисқартма номларига эга бўлишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг манзили у давлат рўйхатидан ўтказилган жойга кўра белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият у билан алоқа ўрнатиб туриладиган почта манзилига эга бўлиши лозим ва ўз почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларни хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулки билан жавобгар бўлади.
(4-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447-II-сонли Қонуни таҳририда — 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайдилар ва унинг фаолияти билан боғлиқ зиёнларни ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида тўлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциялар ҳақининг ҳаммасини тўламаган акциядорлар жамият мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар жамиятнинг ночорлиги (банкротлиги) жамият учун мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган акциядор сифатидаги шахснинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган бўлса, мазкур акциядор зиммасига жамиятнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлик жамиятининг уставида тегишли ҳуқуқ назарда тутилган тақдирдагина, акциядор мажбурий кўрсатма бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган акциядор жамиятнинг муайян ҳаракатни амалга ошириши оқибатида ночор (банкрот) бўлиб қолишини олдиндан билиб, ўз ҳуқуқидан унинг ана шундай ҳаракатни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳолдагина жамиятнинг ночорлиги (банкротлиги) акциядорнинг ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган деб ҳисобланади.
(4-модданинг бешинчи ва олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сонли Қонунига мувофиқ бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ва унинг органлари жамият ўз зиммасига олган мажбуриятлар юзасидан жавобгар бўлмайдилар, худди шунингдек жамият ҳам давлат ва унинг органлари олган мажбуриятлар юзасидан жавобгар бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Акциядорлик жамиятларининг шакллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлик жамияти очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ акциядорлик жамиятининг муассислари таркибига кирувчиларнинг энг кам сони чекланмайди, ёпиқ акциядорлик жамиятининг муассислари эса камида уч шахсдан иборат қилиб белгиланади. Жамиятнинг ҳар бир муассиси унинг акциядори бўлиши лозим.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Очиқ акциядорлик жамияти
[СПиТ:
1.Юридик шахслар / Очиқ акционерлик жамияти]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қатнашчилари ўзларига тегишли акцияларини ўзга акциядорларнинг розилигисиз бошқа шахсларга бериши мумкин бўлган акциядорлик жамияти очиқ акциядорлик жамияти деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ акциядорлик жамияти ўзи чиқараётган акцияларга очиқ обуна ўтказишга ва қонун ҳужжатларининг талабларини ҳисобга олган ҳолда уларни эркин сотишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ акциядорлик жамияти ўзи чиқараётган акцияларга ёпиқ обуна ўтказишга ҳақли, жамият уставида ва қонун ҳужжатларида ёпиқ обунани ўтказиш имконияти чеклаб қўйилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Ёпиқ акциядорлик жамияти
[СПиТ:
1.Юридик шахслар / Ёпиқ акционерлик жамияти]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциялари фақат ўз муассислари ёки олдиндан белгиланган доирадаги шахслар орасида тақсимланадиган акциядорлик жамияти ёпиқ акциядорлик жамияти деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай жамият ўзи чиқараётган акцияларга очиқ обуна ўтказишга ёхуд уларни чекланмаган доирадаги шахсларга сотиб олиш учун бошқача тарзда таклиф этишга ҳақли эмас. Ёпиқ акциядорлик жамияти акциядорларининг сони эллик нафардан зиёд бўлиши мумкин эмас. Белгиланган чегарадан ортиб кетган тақдирда у ёпиқ акциядорлик жамиятлари учун миқдори акциядорларнинг чегараланган лимитидан ортиб кетган шахслар акциядорлар реестрида рўйхатга олинган кундан эътиборан олти ой ичида очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилиши, ушбу муддат тугагач суд тартибида тугатилиши лозим.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёпиқ акциядорлик жамияти акциядорлари ушбу жамиятнинг бошқа акциядорлари сотаётган акцияларни учинчи шахсга таклиф этилаётган нархда ва шартларда, уларнинг ҳар бирига тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда имтиёзли олиш ҳуқуқига, агар жамият уставида мазкур ҳуқуқни амалга оширишнинг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, эга бўлади. Агар акциядорлар акцияларни сотиб олишда ўз имтиёзли ҳуқуқларидан фойдаланмасалар, жамият акциядорлар томонидан сотиладиган акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуққа эга бўлиши унинг уставида кўзда тутилиши мумкин.
(7-модда учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар сотаётган акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тартиби, муддати жамият уставида белгилаб қўйилади. Имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш муддати акциялар савдога қўйилган пайтдан бошлаб 30 кундан кам ва 60 кундан кўп бўлиши мумкин эмас.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Жамиятнинг филиаллари ва ваколатхоналари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият филиаллар ташкил этиши ҳамда ваколатхоналар очиши мумкин. Улар ўзларини ташкил этган жамият томонидан мол-мулк билан таъминланади ва шу жамият тасдиқлаган низомлар асосида иш кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиал ёки ваколатхонанинг раҳбари жамият томонидан тайинланади ва жамият берган ишончнома асосида иш кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиал ҳамда ваколатхона фаолияти учун жавобгарлик уларни тузган жамият зиммасида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият уставида унинг филиаллари ҳамда ваколатхоналари тўғрисида маълумотлар берилган бўлиши керак. Жамиятнинг филиаллари ҳамда ваколатхоналарига доир маълумотлар ўзгариши муносабати билан унинг уставига киритилган ўзгартишлар тўғрисидаги ахборот юридик шахсларни давлат рўйхатига олувчи органга маълумот тарзида тақдим этилади. Жамият уставидаги мазкур ўзгартишлар маълум қилинган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида филиаллар ташкил этиш ва ваколатхоналар очиш, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, филиаллар ва ваколатхоналар жойлашган ердаги мамлакат қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сонли Қонунига мувофиқ бешинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.06 Шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Шуъба ва тобе хўжалик жамиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият юридик шахс ҳуқуқини олган шуъба ва тобе хўжалик жамиятларига эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шуъба хўжалик жамияти ўзининг асосий жамияти қарзлари юзасидан жавобгар бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шуъба хўжалик жамиятига бажарилиши шарт бўлган кўрсатмаларни беришга ҳуқуқли асосий жамият ана шундай кўрсатмаларни бажариш учун шуъба хўжалик жамияти томонидан тузилган битимлар юзасидан шуъба хўжалик жамияти билан солидар жавобгар бўлади. Асосий жамиятнинг шуъба хўжалик жамиятига бажарилиши шарт бўлган кўрсатмаларни бериш ҳуқуқи шуъба хўжалик жамияти билан тузилган шартномада ёки шуъба хўжалик жамиятининг уставида кўзда тутилган тақдирдагина асосий жамият бундай ҳуқуққа эга деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шуъба хўжалик жамияти асосий жамиятнинг айби билан ночор (банкрот) бўлиб қолган ҳолларда асосий жамият шуъба хўжалик жамиятининг қарзлари юзасидан субсидиар жавобгар бўлади. Асосий жамият шуъба хўжалик жамиятининг муайян ҳаракатларни амалга ошириш оқибатида ночор (банкрот) бўлиб қолишини олдиндан билиб, юқорида айтилган ўз ҳуқуқлари ва (ёки) имкониятидан шуъба хўжалик жамиятнинг шундай ҳаракатларни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳоллардагина шуъба хўжалик жамиятининг ночорлиги (банкротлиги) асосий жамиятнинг айби билан юз берган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шуъба хўжалик жамияти акциядорлари асосий жамиятдан унинг айби билан шуъба хўжалик жамиятига келтирилган зиённи тўлашни талаб қилишга ҳақлидир. Асосий жамият шуъба хўжалик жамиятининг муайян ҳаракатларни амалга ошириш оқибатида зиён кўришини олдиндан билиб, ўз ҳуқуқлари ва (ёки) имкониятидан шуъба хўжалик жамиятнинг шундай ҳаракатларни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳолдагина зиён асосий жамиятнинг айби билан келтирилган деб ҳисобланади.
[СПиТ:
1.Юридик шахслар / Қарам хўжалик жамияти]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар жамиятга қарашли овоз берувчи акцияларнинг йигирма фоизидан зиёдроғи бошқа иштирокчи жамиятга қарашли бўлса, бу жамият тобе хўжалик жамияти деб тан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иштирок этувчи ва тобе хўжалик жамиятлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
LexUZ шарҳи
Шунингдек қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 67-68-моддалари.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II БЎЛИМ. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИ ТУЗИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Жамиятни тузиш усуллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият янгидан таъсис этиш ва (ёки) мавжуд юридик шахсни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш, қайта тузиш) йўли билан тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Жамиятни таъсис этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятни таъсис этиш йўли билан тузиш муассисларнинг (муассиснинг) қарорига мувофиқ амалга оширилади. Жамиятни таъсис этиш тўғрисидаги қарор таъсис йиғилиши томонидан қабул қилинади. Жамият бир шахс томонидан таъсис этилган тақдирда жамиятни таъсис этиш ҳақидаги қарорни шу шахснинг ёлғиз ўзи қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият муассислари уни тузиш тўғрисида ўзаро таъсис шартномасини имзолайдилар, шартномада уларнинг жамиятни таъсис этиш борасида биргаликда фаолият кўрсатиш тартиби, жамият устав фондининг миқдори, муассислар ўртасида жойлаштирилиши керак бўлган акцияларнинг турлари, улар учун тўланадиган ҳақ миқдори ва бу ҳақни тўлаш тартиби, муассисларнинг жамиятни тузишга доир ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилади.
(11-модда иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятни таъсис этиш тўғрисидаги қарор муассисларнинг овоз бериш натижаларини ҳамда жамиятни таъсис этиш, жамият уставини тасдиқлаш, жамиятни бошқариш органларини сайлаш масалалари юзасидан улар қабул қилган қарорларни акс эттириши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятни таъсис этиш, унинг уставини тасдиқлаш тўғрисидаги ва муассис томонидан жамият акциялари ҳақини тўлаш учун топширилаётган қимматли қоғозлар, бошқа мулкий ҳуқуқлар ёки пул билан баҳоланадиган бошқа ҳуқуқларнинг пулда баҳоланишини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлар муассислар томонидан бир овоздан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эллик инвесторлар иштирокидаги жамиятни тузиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар адлия органларидан давлат рўйхатидан ўтказилади. Корхонани хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона деб ҳисоблаш шартлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 30 ноябрдаги ПФ-1652-сон Фармони билан белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилаётганда уни таъсис этиш тўғрисидаги қарор давлат мулкини тасарруф этиш ваколатига эга бўлган орган томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Жамиятнинг муассислари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлик жамиятини тузиш тўғрисидаги таъсис шартномасини имзолаган юридик ва жисмоний шахслар акциядорлик жамиятининг муассислари деб тан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари жамият муассислари бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият муассислари жамият давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар унинг тузилиши билан боғлиқ мажбуриятлар юзасидан солидар жавобгар бўладилар. Жамият муассисларнинг уни тузиш билан боғлиқ бўлган мажбуриятлари юзасидан фақат уларнинг ҳаракатлари кейинчалик акциядорларнинг умумий йиғилишида маъқулланган тақдирдагина жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилаётганда давлат мулкини тасарруф этишга ваколатли орган унинг муассиси бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш қўмитаси тўғрисидаги Низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилаётганда акцияларни тақсимлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202-сонли «Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 июлдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисида Низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёпиқ акциядорлик жамияти муассислари ўртасида акцияларни тақсимлаш таъсис ҳужжатига мувофиқ амалга оширилади.
(12-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Таъсис йиғилиши (конференцияси)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таъсис йиғилиши (конференцияси):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядорлик жамиятини таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва унинг уставини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акцияларга ортиқча обунани қабул қилади ёки рад этади. Акцияларга ортиқча обуна қабул қилинган тақдирда устав фонди тегишли равишда кўпайтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъсис этиш жараёнида муассислар томонидан тузилган шартномаларни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятнинг ижроия органини тузади (сайлайди, тайинлайди).
(13-модда биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни асосида еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таъсис йиғилишида (конференциясида) овоз бериш муассислар қўшган ҳиссаларга мувофиқ ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таъсис йиғилиши (конференцияси) қарорларни оддий кўпчилик овоз билан қабул қилади. Таъсис шартномасини ўзгартириш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинаётган ҳоллар бундан мустаснодир, бунда барча муассисларнинг розилиги талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилаётганда таъсис йиғилиши ўтказилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фирманинг тўлиқ ва қисқартирилган номи ҳамда жойлашган ери (почта манзили);
(15-модданинг биринчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолият соҳаси (асосий йўналишлари), мақсади ва муддатлари;
(15-модданинг биринчи қисми учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-135-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 514-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав фондининг миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав фондини кўпайтириш ёки камайтириш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқарилаётган акциялар турлари, уларнинг номинал қиймати, ҳар хил турдаги акцияларнинг нисбати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даромад (фойда)ни, дивидендларни тақсимлаш ва зарарни қоплаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
захира фондини ва бошқа фондларни ташкил этиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият қатнашчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият бошқарувининг тузилиши, ижроия ва назорат органлари аъзоларининг сони, уларни сайлаш тартиби, бу органларнинг ваколатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиллик ҳисоботларни тузиш, текшириш ва тасдиқлаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият томонидан акцияларни жойлаштириш тартиби ва шартлари;
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни асосида ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият уставида битта акциядорга тегишли бўлган акциялар сони ва улар номинал қийматининг суммаси чеклаб қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият уставида қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият акциядор ёки ҳар қандай манфаатдор шахснинг талабига биноан уставда белгиланган муддатларда уларга жамият устави, шу жумладан унга доир ўзгартишлар ва қўшимчалар билан танишиб чиқиш имкониятини бериши шарт. Жамият акциядорнинг талабига биноан жамиятнинг амалдаги уставидан нусха олиб бериши шарт.
(15-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Жамият уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ёки жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш ушбу Қонунда ҳамда жамият уставида белгиланган тартибда акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан амалга оширилади.
(16-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-135-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 514-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Жамиятни давлат рўйхатидан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият рўйхатдан ўтиш учун рўйхатга олувчи органга уставни ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни тақдим этади. Давлат корхонасини қайта ташкил этиш йўли билан тузилган акциядорлик жамияти уставини тақдим этади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 11 ва 12-бандлари.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият тузишнинг қонунда белгиланган тартибини бузиш ёки унинг таъсис ҳужжатлари қонунга мувофиқ келмаслиги давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга олиб келади. Жамиятни тузиш мақсадга мувофиқ эмас, деган важ билан уни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди. Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатларининг бузилиши устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фақат қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллардагина жамият қайта рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлик жамияти давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан узоғи билан олти ойгача бўлган муддатда жамият акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисидаги, кузатув кенгаши тўғрисидаги ва ижроия орган тўғрисидаги (тегишинча директор, бошқарув, дирекция, бошқарувчи ташкилот, бошқарувчи тўғрисидаги), фаолият тартибини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек акциядорлик жамиятининг кўрсатилган бошқарув органлари томонидан қарорлар қабул қилиш тартиботини белгиловчи низомларни тайёрлаши ва акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқлаши шарт.
(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681–I-сон Қонунига мувофиқ бешинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Жамият уставига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчаларни ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини давлат рўйхатидан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият уставига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги устави ушбу Қонуннинг жамиятни рўйхатдан ўтказишга доир 17-моддасида кўзда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият уставига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги устави учинчи шахслар учун улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб, ушбу Қонунда белгиланган ҳолларда эса давлат рўйхатидан ўтказувчи орган хабардор этилган пайтдан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III БЎЛИМ. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИ. ЖАМИЯТНИНГ АКЦИЯЛАРИ, ОБЛИГАЦИЯЛАРИ ВА БОШҚА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРИ. ЖАМИЯТНИНГ СОФ АКТИВЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Жамиятнинг устав фонди ва акциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг устав фонди акциядорлар сотиб олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади. Жамият чиқарадиган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг устав фонди унинг мол-мулкининг ўз кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган даражадаги энг кам миқдорини белгилайди. Жамият давлат мулки негизида тузилганда корхонанинг (мол-мулкнинг) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланган бозор баҳоси жамият устав фондининг суммасини ташкил этади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 июлдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг V бўлими.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият оддий акцияларни жойлаштириши шарт, шунингдек бир ёки бир неча турдаги имтиёзли акцияларни жойлаштиришга ҳақли. Жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати жамият устав фондининг йигирма фоизидан ошмаслиги лозим.
(19-модда учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият таъсис этилаётганда унинг барча акциялари муассислар ўртасида жойлаштирилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлик жамияти устав фондининг энг кам миқдори жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича тўрт юз минг АҚШ долларига тенг бўлган суммадан кам бўлмаслиги керак.
(20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 7 апрелдаги ЎРҚ-206-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 15-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият устав фондини таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантиришнинг энг кўп муддати, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги лозим.
(20-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Жамиятнинг устав фондини кўпайтириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг устав фонди акциялар номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг устав фондини акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ёки, агар жамият уставида ёхуд акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ жамиятнинг кузатув кенгашига шундай қарорни қабул қилиш ҳуқуқи берилган бўлса, жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча акциялар жамият томонидан жамият уставида белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан жамият устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ёки бундай қарор қабул қилиш ҳуқуқи жамиятнинг уставига мувофиқ ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан жамиятнинг кузатув кенгашига берилган бўлса, кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
(21-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан жамият устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча оддий (одатдаги) акцияларнинг ва эълон қилинган миқдорлари (улушлари) доирасида ҳар бир турдаги имтиёзли акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддати ва шартлари, шу жумладан мазкур қонунга мувофиқ жойлаштирилаётган акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқларга эга бўлган акциядорлар учун жамиятнинг қўшимча акцияларини жойлаштириш баҳоси белгиланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг устав фондини қўшимча акциялар жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида қайд этилади. Бунда эълон қилинган муайян тоифа ва турдаги акцияларнинг миқдори жойлаштирилган ана шу тоифа ва турлардаги акцияларнинг сонига қисқартирилиши керак.
(21-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Жамиятнинг устав фондини камайтириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг устав фонди акцияларнинг номинал қийматини ёки уларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини жамиятнинг ўзи кейинчалик муомаладан чиқариш шарти билан сотиб олиши йўли билан камайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг устав фондини акцияларнинг бир қисмини сотиб олиш ва муомаладан чиқариш орқали камайтиришга, агар бундай имконият жамиятнинг уставида назарда тутилган бўлса, йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар устав фондини камайтириш натижасида унинг миқдори жамиятнинг уставига киритилган тегишли ўзгартишларни рўйхатдан ўтказиш куни белгиланадиган жамият устав фондининг энг кам миқдоридан қонун ҳужжатларида белгиланганидан камайиб кетадиган бўлса, жамият устав фондини камайтиришга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Устав фондини камайтириш ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилган вақтда акциядорларнинг умумий йиғилиши фондни камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Устав фондини камайтириш вақтида жамият тугатилганида назарда тутиладиган акциядорларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш шартларига риоя этилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Жамиятнинг устав фонди миқдори камайтирилгани тўғрисида кредиторларни хабардор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганидан бошлаб жамият кечи билан 30 кун ичида бу қарор хусусида ўз кредиторларини ёзма равишда хабардор қилади. Кредиторлар жамиятнинг устав фондини камайтириш тўғрисида ўзларига хабарнома юборилган санадан эътиборан кечи билан 30 кун ичида жамиятдан ўз мажбуриятларини муддатидан олдин ижро этишни ва устав фонди камайтирилиши билан боғлиқ зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Акциядорлик жамиятининг акциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциялар эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғозлар бўлиб, улар турига кўра оддий ва имтиёзли бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциялар мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида қайси юридик ёки жисмоний шахсга тегишли бўлса, ўша юридик ёхуд жисмоний шахс акциянинг эгаси — акциядор деб эътироф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оддий акциялар овоз берувчи бўлиб, уларнинг эгасига дивидендлар олиш, акциядорларнинг умумий йиғилишларида ва жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акция эгаларига дивидендларни, шунингдек жамият тугатилганда акцияларга қўйилган маблағларни биринчи навбатда олиш ҳуқуқини берадиган акциялар имтиёзли акциялардир. Имтиёзли акциялар ўз эгаларига жамият фойда кўриш-кўрмаслигидан қатъи назар, муайян дивидендлар олиш ҳуқуқини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чиқариладиган акцияларнинг турлари, уларни жойлаштириш, улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ жамият уставида белгиланади.
(24-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
241-модда. Олтин акция
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Олтин акция» — айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи бўлиб, у стратегик аҳамиятга эга бўлган давлат корхоналари хусусийлаштирилаётганда ёки акциядорлик жамиятларининг давлат акция пакетлари хусусий мулк этиб реализация қилинаётганда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига асосан жорий қилинади ва мамлакатнинг иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Олтин акция» қийматга эга эмас, бошқа шахсга берилмайди ҳамда гаровга қўйилмайди, устав фонди миқдорини белгилашда ва дивидендларни ҳисоблашда инобатга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Олтин акция» устав фондида давлат улуши бўлмаган ёки бу улуш йигирма беш фоиздан ошмайдиган акциядорлик жамиятларида жорий этилиши мумкин. Давлатнинг «олтин акция»дан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Олтин акция» акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши таркибига давлат вакилини (бундан буён матнда давлат вакили деб юритилади) тайинлаш воситасида реализация қилинади. Давлат вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ва кузатув кенгаши мажлисларида ушбу Қонуннинг 65-моддаси биринчи қисмининг иккинчи — тўртинчи, еттинчи, саккизинчи, ўн саккизинчи, ўн тўққизинчи хатбошиларида, шунингдек 82-моддаси биринчи қисмининг еттинчи, йигирма иккинчи — йигирма тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган масалалар бўйича вето қўйиш ҳуқуқи билан мажбурий тартибда иштирок этади. Вето қўйиш ушбу қарорлар қабул қилинган куни ёзма шаклда амалга оширилади.
(241-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-135-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 514-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Акцияларнинг номинал қиймати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акцияларнинг номинал қиймати юз сўмдан кам бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акция бўлинмасдир.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Жамиятнинг жойлаштирилган ва эълон қилинган акциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг уставида акциядорлар сотиб олган акцияларнинг (жойлаштирилган акцияларнинг) сони ва номинал қиймати белгилаб қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият уставида жамият жойлаштирилган акцияларга қўшимча равишда жойлаштиришга ҳақли бўлган эълон қилинган (қўшимча) акцияларнинг сони ва номинал қиймати белгиланиши мумкин.
(26-модда иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
(26-модда учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият уставига жамиятнинг эълон қилинган акциялари ҳақида ушбу моддада назарда тутилган қоидалар билан боғлиқ ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият томонидан акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозлар жойлаштирилган тақдирда эълон қилинган (қўшимча) акцияларнинг сони ушбу қимматли қоғозлар муомалада бўлиши муддати мобайнида айирбошлаш учун зарур миқдордан кам бўлмаслиги лозим.
(26-модда тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият ўзи жойлаштирган қимматли қоғозлар эркин айирбошланиши мумкин бўлган акциялар берадиган ҳуқуқларни чеклаш ҳақида ушбу қимматли қоғозлар эгаларининг розилигисиз қарор қабул қилишга ҳақли эмас.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Акциядорларнинг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва эмитентларнинг уқувсиз ёки ғаразли хатти-ҳаракатлари туфайли кўрган зарарнинг тўланишини талаб қилиш;
(27-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-216-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 37-сон, 403-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар ва бошқа жамоат ташкилотларига бирлашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар сотиб олиш вақтида зарар кўриш ва (ёки) фойданинг бир қисмини йўқотиш эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликни суғурталаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар жамият уставида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўладилар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг ҳар бир оддий (одатдаги) акцияси унинг эгаси бўлмиш акциядорга бир хил ҳажмда ҳуқуқлар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оддий (одатдаги) акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорлар ушбу Қонунга ва жамият уставига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилишида мазкур йиғилиш ваколатига кирадиган барча масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин, шунингдек дивидендлар олиш, жамият тугатилган тақдирда эса, жамият мол-мулкининг бир қисмини олиш ҳуқуқига эгадир.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият имтиёзли акцияларининг эгалари бўлмиш акциядорлар, агар ушбу Қонунда ёки жамият уставида жамиятнинг муайян турдаги имтиёзли акциялари учун бошқача қоида белгиланмаган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқига эга эмаслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг бир турдаги имтиёзли акциялари уларнинг эгалари бўлмиш акциядорларга бир хил ҳажмда ҳуқуқлар беради ва одатдаги акциялар билан бир хил номинал қийматга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият тугатилган тақдирда ҳар бир турдаги имтиёзли акциялар бўйича тўланадиган дивидендлар ва (ёки) қийматнинг (тугатилиш қийматининг) миқдори жамият уставида белгилаб қўйилиши лозим. Дивиденд миқдори ва тугатилиш қиймати қатъий пул суммасида ёки имтиёзли акцияларнинг номинал қийматига нисбатан фоизларда белгиланади. Агар имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва тугатилиш қийматини аниқлаш тартиби жамият уставида кўрсатилган бўлса ҳам улар белгиланган ҳисобланади. Дивиденд миқдори белгиланмаган имтиёзли акцияларнинг эгалари оддий (одатдаги) акцияларнинг эгалари билан баравар дивидендлар олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар жамият уставида икки ва ундан ортиқ турдаги имтиёзли акция назарда тутилган бўлса, жамият уставида имтиёзли акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар ва тугатилиш қийматини тўлаш навбати ҳам белгиланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян турдаги имтиёзли акциялар бўйича миқдори уставда белгиланган бўлиб, тўланмаган ёки ҳаммаси тўланмаган дивиденд жамғариб борилиши ва кейинчалик тўланиши (кумулятив имтиёзли акциялар) жамият уставида белгилаб қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият уставида муайян турдаги имтиёзли акцияларнинг оддий (одатдаги) акциялар ёки бошқа турдаги имтиёзли акцияларга эркин айирбошланиши мумкинлиги ва шартлари ҳам белгилаб қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида жамиятни қайта ташкил этиш ва тугатиш масалалари ҳал этилаётганда овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этадилар. Муайян турдаги имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида жамият уставига шу турдаги имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан аввалги навбатдаги имтиёзли акциялар бўйича тўланадиган дивиденднинг миқдорини белгилаш ёки кўпайтириш ва (ёки) тугатилиш қийматини белгилаш ёки кўпайтириш масалалари, шунингдек бошқа турдаги имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорларга дивиденд ва (ёки) акциянинг тугатилиш қийматини тўлаш навбати бўйича имтиёзлар бериш масалалари ҳал этилаётганда овоз бериш ҳуқуқини оладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дивиденд миқдори жамият уставида белгилаб қўйилган муайян турдаги имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорлар, кумулятив имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорларни истисно этганда, ана шу турдаги имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинмаган ёки дивидендларни тўлиқ тўламаслик тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан кейинги йиғилишдан бошлаб умумий йиғилишнинг ваколатига кирадиган барча масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бундай турдаги имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорларнинг акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи мазкур акциялар бўйича дивидендлар биринчи марта тўлиқ миқдорда тўланган пайтдан бошлаб тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян турдаги кумулятив имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорлар ана шу акциялар бўйича жамғарилиб қолган дивидендларни тўлиқ миқдорда тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиши лозим бўлгану, аммо бундай қарор қабул қилмаган ёхуд дивидендларни тўлиқ миқдорда тўламаслик тўғрисида қарор қабул қилган акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан кейинги йиғилишдан эътиборан умумий йиғилишнинг ваколатига кирадиган барча масалалар бўйича акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этишга ҳақли. Муайян турдаги кумулятив имтиёзли акцияларнинг эгаси бўлмиш акциядорларнинг акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи мазкур акциялар бўйича жамғарилиб қолган барча дивидендлар тўлиқ миқдорда тўланган пайтдан бошлаб тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар жамият уставида муайян турдаги имтиёзли акцияларни одатдаги акцияларга айирбошлаш мумкинлиги назарда тутилган бўлса, жамият устави бу турдаги имтиёзли акциялар бўйича овоз бериш ҳуқуқини назарда тутиши мумкин. Бунда ана шундай имтиёзли акция эгаси ўзига қарашли имтиёзли акция айирбошланиши мумкин бўлган одатдаги акциялар бўйича овозлар сонидан ошиб кетмайдиган миқдорда овозларга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Акцияларга бўлган ҳуқуқларнинг ўтиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акцияларга бўлган ҳуқуқлар акцияларни олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви белгиланган тартибда киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда депозитарий томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акция билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар уларнинг олувчисига ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан ўтади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунининг 32-моддаси.
(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
(31-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Жамиятнинг облигациялари ва бошқа қимматли қоғозлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни жамият ўз уставига мувофиқ жойлаштиришга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни, «Қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш ва уларни муомалада юритиш тартиби» (рўйхат рақами 320, 02.04.1997 й.) ва «Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари» (рўйхат рақами 2000, 30.08.2009 й.).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёпиқ акциядорлик жамияти облигацияларни жойлаштиришга ҳақли эмас.
(32-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 23 июлдаги ЎРҚ–104-сонли Қонуни асосида иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 297-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-модда. Жамиятнинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларига ҳақ тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятни таъсис этишда жойлаштириладиган акцияларга жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан кўпи билан бир йил ичида муассислар томонидан ҳақ тўланиши лозим. Мазкур муддат ўтганидан кейин муассислар томонидан ҳақи тўланмаган акциялар бекор қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг қўшимча акцияларига мазкур акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган жойлаштириш муддати ичида ҳақ тўланиши лозим.
(33-модда биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият уставида акциялар ҳақини тўлаш мажбуриятини бажармаганлик учун неустойка (жарима, пеня) ундириш назарда тутилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пул ва тўловнинг бошқа воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда баҳоланадиган ҳуқуқлар (шу жумладан ашёвий ҳуқуқлар) воситасида амалга оширилади. Жамиятни таъсис этиш чоғида унинг акцияларига ҳақ тўлаш шакли жамиятни ташкил этиш тўғрисидаги шартномада (қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорда) ёки жамият уставида, қўшимча акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга ҳақ тўлаш эса, уларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорда белгилаб қўйилади.
(33-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
(33-модда бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятни таъсис этиш чоғида акцияга тўланадиган ҳақ сифатида топширилаётган мол-мулкнинг пулдаги баҳоси муассислар ўртасидаги келишувга мувофиқ чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар жамиятнинг шу йўсинда сотиб олинаётган акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг номинал қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордаги иш ҳақининг икки юз бараваридан кўпни ташкил этса, жамиятнинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг ҳақи сифатида топширилаётган мол-мулкнинг пулдаги баҳосини баҳоловчи ташкилот баҳолаши керак.
(33-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-257-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 315-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият уставида унинг акциялари ва бошқа эгаси ёзилган қимматли қоғозлари ҳақи сифатида топшириладиган мол-мулк турлари чеклаб қўйилиши мумкин.
(33-модда тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда. Жамиятнинг фондлари ва соф активлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият уставида назарда тутилган, аммо устав фондининг ўн беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда жамият захира фонди тузилади. Жамиятнинг захира фонди жамиятнинг устав фондида белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан мажбурий ажратмалар ўтказиш орқали ташкил этилади. Ҳар йилги ажратмаларнинг миқдори жамият уставида назарда тутилади, аммо бу миқдор жамият уставида белгиланган миқдорга етгунига қадар соф фойданинг беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг захира фонди кўрилган зарарни қоплаш, жамият облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва ушбу Қонунга мувофиқ акцияларни сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг талабига биноан акцияларни сотиб олиш учун мўлжалланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Захира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият соф активларининг қиймати бухгалтерия ҳисоб-китоб маълумотлари бўйича белгиланган тартибда баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар иккинчи молия йили ва ундан кейинги ҳар бир молия йили тугаганидан кейин жамият акциядорлари тасдиғига тақдим этилган йиллик бухгалтерия балансига ёки аудиторлик текшируви натижаларига кўра жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан оз бўлиб чиқса, жамият ўз устав фондини соф активлари қийматидан ошиб кетмайдиган миқдоргача камайтиришини эълон қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар иккинчи молия йили ва ундан кейинги ҳар бир молия йили тугаганидан кейин жамият акциядорлари тасдиғига тақдим этилган йиллик бухгалтерия балансига ёки аудиторлик текшируви натижаларига мувофиқ жамият соф активларининг қиймати ушбу Қонуннинг 20-моддасида кўрсатилган устав фондининг энг кам миқдоридан оз бўлиб чиқса, жамият ўзини тугатиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг устав фондини камайтириш ёки жамиятни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинмаса, унинг акциядорлари, кредиторлари, шунингдек давлат томонидан ваколат берилган органлар жамиятни суд тартибида тугатишни талаб қилишга ҳақли.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ акциядорлик жамияти акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни очиқ ва ёпиқ обуна воситасида жойлаштиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёпиқ акциядорлик жамияти очиқ обуна воситасида акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштиришга ёки уларни чекланмаган доирадаги шахсларга сотиб олиш учун бошқача тарзда таклиф этишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат корхоналарини акциядорлик жамиятларига ўзгартириш жараёнида чиқарилган акциялар янги мулкдорларга белгиланган тартибда реализация қилинадиган пайтга қадар дастлабки жойлаштирилган давлат активлари ҳисобланади.
(36-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни асосида учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эмитент томонидан акцияларни жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.
(36-модда тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ акциядорлик жамияти томонидан акциялар ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш (очиқ ёки ёпиқ обуна) усуллари жамият уставида белгилаб қўйилади, жамият уставида бу хусусда кўрсатмалар бўлмаса, акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади. Жамият уставида ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорида жамият акциялари ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларини жойлаштириш услуби тўғрисида кўрсатма бўлмаса, жойлаштириш фақатгина очиқ обуна воситасида амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг акциялар ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириши қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат корхоналарини қайта ўзгартириш натижасида ташкил этилган очиқ турдаги акционерлик жамиятларининг акцияларини рўйхатдан ўтказиш ва муомалага чиқариш тартиби тўғрисида»ги низом ва «Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари» (рўйхат рақами 2000, 30.08.2009 й.).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун ҳужжатларида очиқ акциядорлик жамиятининг акциялар ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни очиқ обуна воситасида жойлаштириши шарт бўлган ҳоллар белгилаб қўйилиши мумкин.
(36-модданинг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-модда. Акцияларнинг жойлаштириш баҳоси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг акцияларига ҳақ тўлаш бозор қийматида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятни таъсис этиш вақтида унинг акциялари ҳақини тўлаш жамият муассислари томонидан акцияларнинг номинал қиймати бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият қуйидаги ҳолларда акцияларни уларнинг бозор қийматидан арзонроқ нархда жойлаштиришга ҳақли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятнинг қўшимча оддий акциялари оддий акциялар эгалари бўлган акциядорларга жойлаштирилиб, улар оддий акцияларни бозор қийматининг тўқсон фоизидан паст бўлмаган нархда сотиб олишдан иборат ўз имтиёзли ҳуқуқларини рўёбга чиқарган ҳолларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшимча акциялар воситачи иштирокида жойлаштирилиб, уларнинг баҳоси бозор баҳосидан кўпи билан бундай акцияларни жойлаштириш баҳосига нисбатан фоизларда белгиланган воситачилик ҳақи миқдорида арзон бўлганида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилганда акциялар уларнинг номинал қиймати бўйича жойлаштирилади ва бу ҳол эмиссия маълумотномасида қайд қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
371-модда. Акциядорлик жамиятларига ўзгартирилаётган давлат корхоналари меҳнат жамоалари аъзолари томонидан акцияларни олиниши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилганда корхона меҳнат жамоаси аъзолари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акциялар қиймати ҳақини тўлаб устав фондидаги тегишли улишдан акциялар сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 июлдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисида»ги низом.
(371-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-модда. Акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларнинг жойлаштириш баҳоси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни уларнинг бозор қиймати бўйича жойлаштиради, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одатдаги акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозлар одатдаги акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорларга жойлаштирилганда, агар улар бундай қимматли қоғозларни бозор қийматининг тўқсон фоизидан кам бўлмаган нархларда сотиб олишдан иборат имтиёзли ҳуқуқларини рўёбга чиқарсалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозлар воситачи иштирокида жойлаштирилиб, уларнинг баҳоси бозор баҳосидан кўпи билан бундай қимматли қоғозларни жойлаштириш баҳосига нисбатан фоизларда белгиланган воситачилик ҳақи миқдорида арзон бўлиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг қоидалари муомаладан чиқариш шартлари номинал қийматини тўлашни ёки акцияга айирбошлашни назарда тутувчи облигацияларни жамият томонидан жойлаштиришга нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-модда. Акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштиришда акциядорларнинг ҳуқуқларини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар жамият акцияларни ва овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул билан тўланадиган қимматли қоғозларни жойлаштирса, жамият уставида жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгаси бўлмиш акциядорлар бундай қимматли қоғозларни ўзлари эга бўлган овоз берувчи акциялар сонига мутаносиб миқдорда имтиёзли сотиб олишга ҳақли эканлиги назарда тутилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциялар ва овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозлар ҳақи пул билан тўланган очиқ обуна воситасида жойлаштирилган тақдирда имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисидаги қарор, шунингдек бундай қарорнинг амал қилиш муддати тўғрисидаги қарор акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгаларининг кўпчилик овози билан қабул қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акцияларни ва овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисидаги қарор акциядорлар умумий йиғилишининг қарорида белгиланган муддат давомида, аммо бундай қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан кўпи билан бир йил давомида амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акцияларни ва овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхати ушбу қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадаги жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг қоидалари ушбу Қонуннинг 29-моддасига мувофиқ жамиятнинг овоз бериш ҳуқуқини олган имтиёзли акциялари эгаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(39-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-модда. Акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият акцияларни ва овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул билан тўланадиган қимматли қоғозларни жойлаштира бошлайдиган кундан камида 30 кун олдин жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлмиш акциядорлар ушбу Қонуннинг 39-моддасида назарда тутилган ўз ҳуқуқларини амалга оширишлари мумкинлиги ҳақида хабардор қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хабарномада акцияларнинг ва овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларнинг жойлаштирилаётган миқдори, уларни жойлаштириш баҳоси (шу жумладан, агар жамият акциядорлари ўзларининг бундай қимматли қоғозларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини амалга оширсалар, уларни жамиятнинг акциядорларига жойлаштириш баҳоси), ҳар бир акциядор сотиб олишга ҳақли бўлган қимматли қоғозларнинг сонини аниқлаш тартиби, акциядорларнинг бундай ҳуқуқи амал қиладиган муддат ва ҳуқуқни рўёбга чиқариш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядор акцияларни ва овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни сотиб олиши тўғрисида ўзининг исми (номи) ва яшаш манзили (жойлашган манзили), сотиб оладиган қимматли қоғозларнинг сони кўрсатилган ёзма ариза ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни жамият номига юбориб, ўзининг имтиёзли ҳуқуқини тўла ёки қисман рўёбга чиқаришга ҳақлидир. Бундай ариза овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган қўшимча акциялар ва қимматли қоғозларни жойлаштириш бошланадиган санадан кечи билан бир кун олдин жамият номига юборилиши лозим.
(40-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41-модда. Жамиятнинг жойлаштирилган акцияларни сотиб олиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият акциядорлар умумий йиғилишининг, агар жамият уставида назарда тутилган бўлса, жойлаштирилган акцияларнинг умумий сонини камайтириш мақсадида, шунингдек кейинчалик қайта сотиш мақсадида уларнинг бир қисмини сотиб олиш йўли билан жамиятнинг устав фондини камайтириш тўғрисидаги қарорига мувофиқ ўзининг жойлаштирилган акцияларини сотиб олишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар муомалада қолган акцияларнинг номинал қиймати устав фондининг ушбу Қонунда назарда тутилган энг кам миқдоридан камайиб кетадиган бўлса, жамият жойлаштирилган акцияларининг умумий сонини камайтириш мақсадида уларнинг бир қисмини сотиб олиш йўли билан устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг умумий йиғилиши акцияларнинг умумий сонини камайтириш мақсадида уларни сотиб олиш йўли билан жамиятнинг устав фондини камайтириш тўғрисида қабул қилган қарор асосида жамият томонидан сотиб олинган акциялар уларни сотиб олиш вақтида муомаладан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акцияларни сотиб олиш тўғрисидаги қарорда сотиб олинадиган акцияларнинг турлари, жамият сотиб оладиган ҳар бир турдаги акциянинг сони, сотиб олиш нархи, акциялар ҳақини тўлаш шакли ва муддати, шунингдек акциялар қанча муддатда сотиб олиниши белгилаб қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар жамиятнинг уставида ўзгача тартиб белгиланмаган бўлса, акцияларни сотиб олиш вақтида уларга пул билан ҳақ тўланади. Акцияларни сотиб олиш муддати 30 кундан кам бўлмаслиги керак. Жамият томонидан оддий (одатдаги) акцияларни сотиб олиш нархи бозор баҳосига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилинган муайян турлардаги акцияларнинг эгаси бўлмиш ҳар бир акциядор кўрсатиб ўтилган акцияларни сотишга ҳақлидир, жамият эса уларни сотиб олиши шарт. Агар жамиятнинг сотиб олиши тўғрисида ариза тушган акцияларнинг умумий сони ушбу моддада белгиланган чеклашларни ҳисобга олган ҳолда жамият сотиб олиши мумкин бўлган акцияларнинг сонидан ортиб кетса, акциядорлардан аризада кўрсатилган талабларга мутаносиб равишда акциялар сотиб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциялар сотиб олинадиган муддат бошланишига кечи билан 30 кун қолганда жамият муайян турдаги акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорларни хабардор қилиши шарт. Хабарномада ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатиб ўтилган маълумотлар бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиёзли акциялар жамият уставида назарда тутилган нархларда сотиб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият тасарруфига ўтган акциялар овоз бериш ҳуқуқини бермайди, овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди, улар бўйича дивидендлар ҳисоблаб чиқарилмайди. Бундай акциялар жамият тасарруфига ўтган пайтдан эътиборан бир йилдан кечиктирмай реализация қилиниши керак, акс ҳолда, акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг тўққизинчи қисмида назарда тутилган муддатларда реализация қилинмаган акциялар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият томонидан ўз акцияларини олиниши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил равишда ёки қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари орқали амалга оширилади.
(41-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-216-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 37-сон, 403-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият ўзи чиқарган акциялар бўйича уларни қайта сотиб олиш шарти билан битимлар тузишга, шунингдек ўзи чиқарган акцияларни ишончли бошқарувга беришга ҳақли эмас.
(41-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни асосида тўққизинчи — ўн иккинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42-модда. Жойлаштирилган акцияларнинг жамият томонидан сотиб олинишидаги чеклашлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятнинг бутун устав фонди батамом тўлангунига қадар, агар оддий акцияларни сотиб олиш вақтига келиб жамиятда банкротлик белгилари бўлса ёки бундай белгилар у акцияларни сотиб олганлиги натижасида пайдо бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар оддий акцияларни сотиб олиш вақтига келиб жамиятга қарашли соф активларнинг қиймати унинг устав фондидан, захира фондидан ва жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг уставда белгиланган тугатиш қийматининг номинал қийматдан ортиқ қисмидан кам бўлса ёхуд акцияларни сотиб олиш натижасида уларнинг миқдоридан камайиб кетса, оддий акцияларни сотиб олишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг 45-моддасига мувофиқ қайтариб сотиб олиш тўғрисида талаб қўйилган ҳамма акциялар қайтариб сотиб олинмагунича жамият жойлаштирилган акцияларни сотиб олишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43-модда. Акцияларни йириклаштириш ва майдалаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ жамият жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш ҳуқуқига эга бўлиб, бунинг натижасида жамиятнинг икки ёки ундан ортиқ акцияси худди шу турдаги битта янги акцияга айирбошланади. Бунда жамият уставига унинг эълон қилинган акцияларининг номинал қиймати ва сонига доир тегишли ўзгартишлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ жамият жойлаштирилган акцияларни майдалаш ҳуқуқига эга бўлиб, бунинг натижасида жамиятнинг бир акцияси худди шу турдаги икки ёки ундан ортиқ акцияга айирбошланади. Бунда жамият уставига жамиятнинг эълон қилинган акциялари номинал қиймати ва сонига доир тегишли ўзгартишлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44-модда. Акциядорлар талабига биноан жамиятнинг акцияларни қайтариб сотиб олиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият қайта ташкил этилганда ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ушбу Қонуннинг 90-моддаси учинчи қисмига мувофиқ қабул қилинган қарорга биноан йирик битим амалга оширилганда, башарти акциядорлар қайта ташкил этиш ёки кўрсатиб ўтилган битимни тузиш тўғрисида қарор қабул қилинишига қарши овоз берган бўлсалар ёхуд бу масалалар бўйича овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлсалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият уставига акциядорларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилганда ёки жамиятнинг устави уларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган тарзда янги таҳрирда тасдиқланганда, башарти акциядорлар тегишли қарорлар қабул қилинишига қарши овоз берган бўлсалар ёки овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлсалар, ўзларига қарашли акцияларнинг ҳаммаси ёки муайян қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзларига тегишли акцияларни жамиятнинг қайтариб сотиб олишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати овоз бериш натижасида ушбу Қонунга мувофиқ акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкин бўлган масалалар кун тартибига киритилган умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.
(44-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият акцияларни бозор қиймати бўйича қайтариб сотиб олади, бу қийматни аниқлаш чоғида жамиятнинг акцияларни баҳолашни ва қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келишига сабаб бўладиган ҳаракати натижасида унинг қиймати ўзгариши ҳисобга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45-модда. Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларни жамият қайтариб сотиб олишини талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият акциядорларни ўзларига тегишли акцияларни жамият қайтариб сотиб олишини талаб қилиш ҳуқуқи борлигидан, қайтариб сотиб олиш баҳоси ва уни амалга ошириш тартибидан хабардор этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Овоз бериш натижасида ушбу Қонунга мувофиқ жамият акцияларни қайтариб сотиб олишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкин бўлган масалалар киритилган акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга етказиладиган хабар ушбу модданинг биринчи қисмида айтиб ўтилган маълумотларни ўз ичига олган бўлиши лозим. Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлмаган акциядорлардан жамиятнинг акцияларни қайтариб сотиб олишини талаб қилиш ҳуқуқи борлиги ва бундай ҳуқуқни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги ахборот жамият акцияларни қайтариб сотиб олишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келишига сабабчи бўлган қарор қабул қилинган кундан эътиборан кечи билан 7 кун ичида уларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги ёзма талаби акциядорнинг яшаш манзили (жойлашган манзили) ва у қайтариб сотиб олинишини талаб қилаётган акциялар сонини кўрсатган ҳолда жамиятга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг ўзларига қарашли акцияларни жамиятнинг қайтариб сотиб олиши тўғрисидаги талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан кечи билан 45 кун ичида жамиятга тақдим қилинмоғи лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатиб ўтилган муддат тугаганидан сўнг жамият қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни 30 кун ичида сотиб олиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият акцияларни, ушбу Қонунга мувофиқ, овоз бериш натижасида акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкин бўлган масалаларни кун тартибига киритган ҳолда умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисидаги хабарда кўрсатилган баҳода сотиб олади. Жамият акцияларни қайтариб сотиб олишга ажратадиган маблағларнинг умумий суммаси акциядорларда ўзларига қарашли акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келишига сабабчи бўлган қарор қабул қилинган кундаги жамият соф активлари қийматининг ўн фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас. Қайтариб сотиб олиш талаби қўйилган акцияларнинг умумий сони жамият юқорида белгиланган чеклашларни инобатга олган ҳолда қайтариб сотиб олиши мумкин бўлган акциялар сонидан ошиб кетган тақдирда акциядорлардан акциялар қўйилган талабларга мутаносиб равишда қайтариб сотиб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият қайта ташкил этилган тақдирда у қайтариб сотиб олган акциялар уларни қайтариб сотиб олиш чоғида муомаладан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг 44-моддасида назарда тутилган бошқа ҳолларда жамият қайтариб сотиб олган акциялар жамиятнинг тасарруфига тушади. Мазкур акциялар овоз ҳуқуқини бермайди, овозларни санаш чоғида ҳисобга олинмайди, улар бўйича дивидендлар ёзилмайди. Бундай акциялар қайтариб сотиб олинган пайтидан эътиборан узоғи билан бир йил ичида реализация қилиниши лозим, акс ҳолда акциядорларнинг умумий йиғилиши мазкур акцияларни муомаладан чиқариш йўли билан жамиятнинг устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46-модда. Мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш
[СПиТ:
1.Баҳо (қиймат) / Бозор қиймати]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулкнинг бозор қиймати, шу жумладан жамиятга қарашли акциялар ёки бошқа қимматли қоғозларнинг қиймати шундай баҳодирки, мол-мулкнинг қиймати тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлган ва уни сотишга мажбур бўлмаган сотувчи уни шу баҳода сотишга рози бўлиши мумкин, мол-мулкнинг қиймати тўғрисида тўлиқ ахборотга эга бўлган ва уни сотиб олишга мажбур бўлмаган олувчи эса уни шу баҳода сотиб олишга рози бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун баҳоловчи ташкилот жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият акциядорлардан уларга тегишли акцияларни ушбу Қонуннинг 45-моддасига мувофиқ қайтариб сотиб олган тақдирда мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун баҳоловчи ташкилотни жалб этиш шарт бўлади.
(46-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-257-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 315-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлатнинг ўзи жамият акцияларининг эгаси бўлган тақдирда, давлат молия органини жалб этиш мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қийматини аниқлаш талаб қилинаётган мол-мулк акция ёки бошқа қимматли қоғозлардан иборат бўлиб, уларнинг сотиб олиш нархи ёки талаб нархи ҳамда таклиф нархи матбуотда мунтазам эълон қилиб турилган бўлса, мазкур мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун ана шу сотиб олиш нархи ёки талаб нархи ва таклиф нархи эътиборга олиниши лозим.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.06 Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, қимматли қоғозлар эгаларининг депозитарийлардаги депо ҳисобварақлари ҳолатига кўра марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар жамиятга нисбатан «олтин акция»ни жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, жамият акциядорлари реестрига давлат вакили ҳам киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорнинг акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиши, дивидендлар олиши ва эмитент томонидан корпоратив ҳаракатлар бажарилганда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларни амалга ошириши жамият акциядорларининг белгиланган санадаги ҳолатга кўра шакллантирилган реестри асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шакллантирилган ва марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидан олинган жамият акциядорлари реестрига ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш тартибини бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш учун депозитарийлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реестрда рўйхатдан ўтказилган шахсларнинг ахборот олиш ва уни мазкур шахсларга йўллаш ҳамда реестрни шакллантириш имконини берадиган акцияларга бўлган ҳуқуқлари ҳисобга олинишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реестрга ўзгартиришлар киритилишига сабаб бўладиган ҳужжатларни ва барча фактлар тўғрисидаги ҳамда депозитарийларнинг бундай ўзгартиришларни киритиш борасидаги барча ҳаракатлари ҳақидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида тўпланиши ва сақланишини таъминламоғи лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият акциядорлари реестрида рўйхатдан ўтказилган ҳар бир шахс, унинг номига ёзилган акциялар сони ва турлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан бир ойдан кечиктирмай марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан шартнома тузиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядор ўз акцияларига бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатувчи депозитарийни ўзига оид маълумотлардаги ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиши шарт. У ўзига оид маълумотлар ўзгарганлиги ҳақидаги ахборотни тақдим этмаган ҳолларда, шунинг оқибатида акциядорга етказилган зарар учун марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва акциядорнинг ўз акцияларига бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатувчи депозитарий жавобгар бўлмайди.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 1911, 25.02.2009 й.).
(47-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48-модда. Депо ҳисобварағидан кўчирма
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Депо ҳисобварағидан кўчирма акциядорнинг акцияларга бўлган ҳуқуқларини тасдиқлайдиган, депозитарий томонидан бериладиган ҳужжатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорга унинг акцияларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатувчи депозитарий акция эгасининг ёки унинг қонуний вакилининг талабига биноан икки иш куни ичида депо ҳисобварағидан кўчирма бериши шарт. Қимматли қоғозлар эгаси депо ҳисобварағидан кўчирмага ўзига оид бўлмаган ахборотни, шу жумладан бошқа қимматли қоғозлар эгалари ҳамда уларга тегишли қимматли қоғозларнинг сони тўғрисидаги ахборотни киритишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Депо ҳисобварағидан кўчирма берган шахс унда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун жавобгардир. Депо ҳисобварағидан кўчирма бериш тартиби, кўчирманинг шакли ва мазмунига оид талаблар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгилаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат вакилига депо ҳисобварағидан кўчирма бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(48-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49-модда. Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш шартлари ва тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш акциядорлик жамиятининг ёки қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг топшириғи асосида марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан амалга оширилади. Реестрнинг қайси санага шакллантирилиши реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлик жамияти жамиятнинг акциядорлари реестрини шакллантириш тўғрисидаги топшириқларда имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳақида марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат вакилини жамият акциядорлари реестрига киритиш ҳақидаги ёзув, давлат вакилини тайинлаш тўғрисидаги тегишли қарор илова қилинган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига билдириш асосида амалга оширилади.
(49-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият акциядорлари реестрини шакллантиришни рад этишга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш рад этилган тақдирда, марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси реестрни шакллантириш рад этилганлиги тўғрисидаги асослантирилган билдиришномани топшириқ келиб тушган пайтдан эътиборан беш кундан кечиктирмай юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш рад этилганлиги устидан судга шикоят қилиш мумкин.
(49-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дивиденд фойданинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан, қайта инвестиция амалга оширилганидан сўнг акциядорлик жамияти ихтиёрида қоладиган, акциядорлар ўртасида тақсимланиши керак бўлган қисмидир.
(53-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар жамиятининг умумий йиғилиши қарорига биноан дивиденд пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари билан тўланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54-модда. Дивидендларни тўлаш муддатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият йилнинг ҳар чорагида, ҳар ярим йилда ёки йилига бир марта жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида, агар ушбу Қонун ва жамият уставида ўзгача қоида белгиланмаган бўлса, қарор қабул қилишга (эълон қилишга) ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55-модда. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарор
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар (йилнинг ҳар бир чораги, ярим йиллиги, йиллиги бўйича) тўлаш, дивиденднинг миқдори ҳамда уни тўлаш шакли тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси асосида акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши тавсия этган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акцияларнинг муайян турлари бўйича дивидендлар тўламаслик тўғрисида, шунингдек жамият уставида дивиденд миқдори белгилаб қўйилган имтиёзли акциялар бўйича тўлиқ бўлмаган миқдорда дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугайдиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йилнинг ҳар бир чораги, ярим йиллиги бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарор (эълон) тегишли давр тугаганидан сўнг икки ой ичида қабул қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар дивидендлар тўлаш оқибатида акциядорлик жамиятининг молия-хўжалик аҳволи жиддий тарзда ёмонлашадиган бўлса, дивидендлар тўлаш тақиқланади.
(55-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дивидендлар жамият тасарруфида қоладиган соф фойдадан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади. Муайян турдаги имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар жамиятнинг бунинг учун махсус мўлжалланган фондлари ҳисобидан тўланиши мумкин.
(56-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дивидендлар тўлаш муддати ва тартиби жамият уставида ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади. Дивидендлар тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан кеч бўлмаслиги лозим.
(56-модда иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
(56-модда учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дивидендлар тўлаш вақтида биринчи навбатда имтиёзли акциялар бўйича, сўнгра оддий акциялар бўйича дивидендлар тўланади. Имтиёзли акциялар бўйича қатъий белгиланган дивидендларни тўлаш учун етарли миқдорда фойда мавжуд бўлган тақдирда жамият мазкур акцияларни сақловчиларга дивидендлар тўлашни рад этишга ҳақли эмас. Жамият рад этган тақдирда акциядорлар дивидендлар тўлашни суд орқали талаб қилишлари мумкин. Жамият етарли миқдорда фойдага эга бўлмаса ёки зарар кўриб ишлаган бўлса, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар ана шу мақсад учун ташкил этилган жамият захира фонди ҳисобидан ва ана шу фонд доирасидагина тўланиши мумкин. Эгаси ёки унинг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри даъво қилиш учун белгиланган муддатда талаб қилиб олмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига биноан жамият ихтиёрида қолади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 150-моддасига мувофиқ умумий даъво муддати — уч йил.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг норезидент акциядорлари томонидан олинган дивидендларни эркин алмаштириладиган валютага айирбошлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарори билан тасдиқланган «Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом.
(56-модда тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар реестридан олинган, эмитент томонидан тасдиқланган кўчирмалар ҳамда тўланган дивидендлар суммаси ва улар ёзилган сана тўғрисида акциядорлар жамияти бухгалтерияси берган маълумотнома айирбошлаш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дивидендларни эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар дивиденд олиш ҳуқуқига эга.
(57-модда биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат корхоналарини қайта тузиш натижасида ташкил этилган акциядорлик жамиятларида дивидендлар устав фондининг бошланғич миқдорига мувофиқ тарзда, мавжуд акцияларнинг тўла суммаси бўйича, акцияларнинг давлатга тегишли, ҳақи тўланиши тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган пайтда сотилмай қолган қисмини ҳам ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
(57-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58-модда. Тўланмаган ва олинмаган дивидендлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эмитент акциядорларнинг умумий йиғилиши белгилаган муддатларда дивидендларни ўз айби билан тўламаган тақдирда тўланмаган ва тўлиқ олинмаган дивидендлар юзасидан Марказий банк белгилаган такрор молиялаш ставкалари бўйича пеня ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлик жамияти эълон қилган дивидендларни тўлашни акциядор суд тартибида талаб қилишга ҳақлидир. Рад этилган тақдирда, жамиятга нисбатан қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда тўловга қобилиятсизликни бартараф этиш ёки банкрот бўлган деб эълон қилиш тадбири қўлланилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуни.
(59-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сонли Қонунига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60-модда. Дивидендлар тўлашдаги чеклашлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият устав фондининг ҳаммаси тўлаб бўлингунча;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар дивидендлар тўланадиган пайтда жамиятда тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) белгилари бўлса ёки дивидендлар тўлаш натижасида жамиятда шундай белгилар пайдо бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият соф активларининг қиймати унинг устав ва захира фондлари суммасидан кам бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш (эълон қилиш) тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61-модда. Дивидендлар тўланиши ҳақида акциядорларни хабардор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият дивидендлар миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга олмаган ҳолда эълон қилади. Очиқ акциядорлик жамияти тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
(61-модда биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилиши жамият уставида белгиланган муддатларда, аммо молия йили тугаганидан кейин кўпи билан олти ой ичида ўтказилади. Акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлаш тўғрисидаги, яккабошчилик асосидаги ижроия органи билан, коллегиал ижроия органининг аъзолари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш (шартномани қайта тузиш ёки уни тугатиш (бекор қилиш) мумкинлиги тўғрисидаги, аудиторлик текшируви ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиш тўғрисидаги масалалар, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш масалалари ҳал этилади, шунингдек ушбу Қонун 65-моддасининг биринчи қисми ўн учинчи хатбошисига мувофиқ жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва бошқа ҳужжатлар қараб чиқилади.
(64-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилиш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана ва уни ўтказиш тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материаллар (ахборотлар) рўйхатини жамиятнинг кузатув кенгаши белгилайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 361-сонли қарори билан тасдиқланган «Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида»ги намунавий низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65-модда. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятни тугатиш, тугатувчини тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
(65-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 декабрдаги ЎРҚ-127-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 506-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият кузатув кенгашининг миқдор таркибини белгилаш, унинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятнинг устав фондини кўпайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятнинг устав фондини камайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз акцияларини қайтариб сотиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар жамият уставига кўра жамият ижроия органини тузиш (сайлаш, тайинлаш, ёллаш ва ҳоказо), унинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш жамият кузатув кенгашининг ваколатларига киритилмаган бўлса, ана шу масалаларни ҳал қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятнинг йиллик бизнес-режасини, йиллик ҳисоботларини, бухгалтерия балансларини, фойда ва зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш, унинг фойда ва зарарларини тақсимлаш;
(65-модданинг биринчи қисми ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият кузатув кенгашининг ўз ваколатига кирадиган масалаларга доир, шу жумладан жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишига доир ҳисоботларини эшитиш;
(65-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 23 июлдаги ЎРҚ-104-сон Қонуни асосида ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 297-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонуннинг 93-моддасида назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонуннинг 90-моддасида назарда тутилган ҳолларда жамиятнинг мол-мулк сотиб олиши ва мол-мулкни бегоналаштириши билан боғлиқ йирик битимларни тузиш;
(65-модданинг биринчи қисми ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамият ижроия органига берилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига киритилган масалалар жамиятнинг кузатув кенгаши ҳал этиши учун берилиши мумкин эмас, қуйидагилар бундан мустасно:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонуннинг 16 ва 21-моддаларига мувофиқ жамият уставига унинг устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонуннинг 86-моддаси ўн биринчи қисмига мувофиқ жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи билан, коллегиал ижроия органининг аъзолари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартномани муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) тўғрисидаги масалани ҳал этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонуннинг 82-моддаси биринчи қисми ўн биринчи хатбошисига мувофиқ йиллик бизнес-режани тасдиқлаш.
(65-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66-модда. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар умумий йиғилишида овозга қўйилган масалалар бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятнинг оддий (одатдаги) акцияларининг эгалари бўлмиш акциядорлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонунда ва жамият уставида назарда тутилган ҳолларда жамият имтиёзли акцияларининг эгалари бўлмиш акциядорлар овоз бериш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акция эгаси бўлмиш акциядорга овозга қўйилган масалани ҳал этишда овоз бериш ҳуқуқини берадиган оддий (одатдаги) акция ёки имтиёзли акция жамиятнинг овоз берувчи акциясидир. Агар овоз берувчи акциялар миқдорини аниқлаш чоғида имтиёзли акция унинг эгасига биттадан ортиқ овоз берса, бундай имтиёзли акция бўйича ҳар бир овоз алоҳида овоз берувчи акция сифатида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Овозга қўйилган масала бўйича акциядорлар умумий йиғилишининг қарори, агар ушбу Қонунда ёки жамият уставида қарор қабул қилиш учун акциядорлар овозининг кўпроқ миқдори белгилаб қўйилмаган бўлса, йиғилишда иштирок этаётган жамият овоз берувчи акциялари эгаси бўлмиш акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун 21-моддасининг иккинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор, агар мазкур қарорни қабул қилиш ваколати жамият кузатув кенгашига берилмаган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган, жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
(66-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-135-сонли Қонуни асосида тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 514-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг умумий йиғилишида овозга қўйилган, ҳал қилиш чоғида жамият оддий ва имтиёзли акцияларининг эгалари бўлмиш акциядорлар овоз ҳуқуқига эга бўладиган масала юзасидан овозларни санаб чиқиш, агар ушбу Қонунда ёки жамият уставида ўзга қоида белгиланмаган бўлса, овоз берувчи акцияларнинг барчаси бўйича биргаликда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг 65-моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва ўн иккинчи хатбошиларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор, агар жамият уставида бошқа қоида белгиланмаган бўлса, акциядорлар умумий йиғилиши томонидан фақат кузатув кенгашининг таклифига биноан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг 65-моддаси биринчи қисми иккинчи —тўртинчи, олтинчи ва ўн саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади.
(66-моддасининг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар умумий йиғилишини олиб бориш тартиби бўйича акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилиш тартиби жамият уставида ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан тасдиқланган жамиятнинг ҳужжатларида белгилаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек кун тартибига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас.
(66-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар умумий йиғилишида қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари ушбу Қонунда ва жамият уставида назарда тутилган тартиб ҳамда муддатларда акциядорлар эътиборига етказилади, бироқ бу муддат ана шу қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан 45 кундан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан давлат вакили иштирокисиз қабул қилинган қарорлар, шунингдек вето қўйилган қарорлар ижро этилмайди.
(66-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-135-сонли Қонуни асосида ўн биринчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 514-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар акциядор узрли сабабларга кўра акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этмаган ёки бундай қарор қабул қилинишига қарши овоз берган бўлса, у акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилинган қарор устидан судга шикоят қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67-модда. Акциядорлар умумий йиғилишининг сиртдан овоз беришни ўтказиш йўли билан (сўров йўли билан) қабул қилинадиган қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёпиқ турдаги жамият акциядорлари умумий йиғилишининг қарори йиғилишни ўтказмаган ҳолда жамият уставида белгиланган тартибда сиртдан овоз беришни ўтказиш йўли билан (сўров йўли билан) қабул қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига киритилган масалалар бўйича сиртдан овоз беришни ўтказиш йўли билан (сўров йўли билан) қарор қабул қилиниши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар умумий йиғилишининг сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) қабул қилинган қарори, агар овоз беришда жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида етмиш беш фоизига эгалик қилувчи акциядорлар қатнашган бўлса, ҳақиқий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сиртдан овоз бериш ушбу Қонун 77-моддасининг талабларига жавоб берадиган овоз бериш бюллетенларидан фойдаланган ҳолда ўтказилади. Акциядорларга овоз бериш учун бюллетенлар бериш санаси жамият бюллетенларни қабул қилишни тўхтатадиган кундан камида 30 кун олдин белгиланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68-модда. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган расмий эълон қилинган санадан 3 календарь кун олдин шакллантирилган жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорнинг талабига биноан жамият акциядорга акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорлари реестрига киритилганлиги тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият акциядорларининг шакллантирилган реестрига ўзгартиришлар мазкур реестр тузилган санада унга киритилмай қолган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ёки реестрни тузишда йўл қўйилган хатолар тузатилган тақдирдагина қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69-модда. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги ахборот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга ва давлат вакилига хабар бериш тегишли ахборотни матбуотда эълон қилиш ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши расмий эълон қилинган санадан 30 календарь кун олдин шакллантирилган жамият акциядорлари реестри асосида уларга билдиришнома юбориш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлик жамияти акциядорга ва давлат вакилига билдиришномани мустақил равишда ёхуд жамият ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ўртасида тегишли хизматлар кўрсатилиши учун тузиладиган шартномага мувофиқ қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси орқали юборишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларга ва давлат вакилига хабар қилиш муддати жамият уставида белгилаб қўйилади. Очиқ акциядорлик жамияти акциядорларига ва давлат вакилига акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома йиғилиш ўтказиладиган санадан камида 10 календарь кун олдин юборилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятнинг номи ва жойлашган ери (почта манзили);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият акциядорлари реестри тузиладиган сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий йиғилишнинг кун тартибига киритилган масалалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни ва давлат вакилини таништириш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, жамият кузатув кенгашининг яккабошчилик асосидаги ижроия органи билан, коллегиал ижроия органининг аъзолари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, шартномани қайта тузиш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида хулосаси, жамият кузатув кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзолигига (тафтишчилигига) номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамият уставига киритиладиган ўзгартишлар ва қўшимчалар лойиҳаси ёхуд жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши мажбурий бўлган қўшимча ахборот (материаллар) рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгилаб қўйилиши мумкин.
(68 ва 69-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70-модда. Жамият акциядорлари умумий йиғилишининг кун тартибига таклифлар киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эга бўлган жамият акциядорлари (акциядори) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин узоғи билан 30 кун ичида, башарти жамият уставида бундан кечроқ муддат белгиланмаган бўлса, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамият кузатув кенгаши ва жамият тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.
(70-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига масала уни қўйиш сабабларини, масалани таклиф этаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) номини, унга тегишли акцияларнинг сони ва турини кўрсатган ҳолда ёзма равишда киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) номзодлар кўрсатиш, шу жумладан ўзининг номзодини кўрсатиш тўғрисида таклиф киритилганда номзоднинг исми, башарти номзод жамият акциядори бўлса, унга тегишли акцияларнинг сони ва тури, шунингдек номзодни кўрсатган акциядорларнинг исми, уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади.
(70-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ҳамда ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддат тугаганидан сўнг узоғи билан 15 кун ичида уларни акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки мазкур кун тартибига киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт. Акциядор (акциядорлар) киритган масала акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига, шунингдек кўрсатилган номзодлар жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) сайлов юзасидан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши шарт, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядор (акциядорлар) ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддатга риоя этмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядор (акциядорлар) ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган миқдордаги жамият овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклифлар ушбу Қонуннинг ёки бошқа қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ бўлмаса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) сайлов юзасидан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги далил-исботли қарори ана шу масалани киритган ёки таклиф тақдим этган акциядорга (акциядорларга) қарор қабул қилинган кундан эътиборан узоғи билан уч кун ичида юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) сайлов юзасидан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.
(70-модданинг тўртинчи қисми биринчи хатбошиси, бешинчи ва олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71-модда. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда жамият кузатув кенгаши, ушбу Қонун 72-моддасининг ўн иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда эса умумий йиғилишни чақирувчи шахслар қуйидагиларни белгилайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жойни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий йиғилишнинг кун тартибини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестри тузиладиган санани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий йиғилишни ўтказиш учун жамият акциядорлари реестри тузиладиган санани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга ва давлат вакилига хабар қилиш тартибини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхатини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аниқ масала қўйилишини акс эттирмайдиган таърифларнинг (шу жумладан, «турли масалалар», «бошқа масалалар», «ўзга масалалар» ва ҳоказоларнинг) акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 30 кундан кам ва 45 кундан кўп белгиланиши мумкин эмас.
(71-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72-модда. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият кузатув кенгашининг қарори билан унинг ўз ташаббусига биноан, жамият тафтиш комиссияси талабига кўра, шунингдек талаб тақдим этилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талаби билан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни жамият кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақидаги талаб тақдим этилган пайтдан эътиборан узоғи билан 45 кун ичида амалга оширади.
(72-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабабини кўрсатган ҳолда таърифлаб берилмоғи лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгаши жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг таърифига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.
(72-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш талаби акциядордан (акциядорлардан) чиққан тақдирда бу талабда умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми (номи), унга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган бўлиши лозим.
(72-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш талабномаси акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият тафтиш комиссияси, жамият аудитори ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар) навбатдан ташқари умумий йиғилишни чақириш тўғрисида талабнома тақдим этган санадан бошлаб 10 кун ичида жамият кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчининг), жамият аудиторининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин, башарти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган миқдордаги жамият овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалардан биронтаси ҳам унинг ваколатларига кирмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ бўлмаса.
(72-модданинг еттинчи ва саккизинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарори ёки бундай йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақидаги далил-исботли қарори қабул қилинган пайтдан эътиборан узоғи билан уч кун ичида йиғилиш чақиришни талаб қилган шахсларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгаши ушбу Қонунда белгиланган муддат ичида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилмаган бўлса ёки уни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган бўлса, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилган шахслар томонидан чақирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолларда акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ харажатлар акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан жамиятнинг маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун жамият кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
(73-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноқ комиссияси таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак. Саноқ комиссияси таркибига жамият кузатув кенгашининг аъзолари, тафтиш комиссиясининг аъзолари, коллегиал ижроия органи аъзолари, яккабошчилик асосидаги ижроия органи, шунингдек бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи, шу билан бирга ана шу лавозимларга номзоди кўрсатилган шахслар киритилиши мумкин эмас.
(73-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноқ комиссияси акциядорлар умумий йиғилишида кворум бор ёки йўқлигини аниқлайди, акциядорлар (уларнинг вакиллари) умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқларини рўёбга чиқариши муносабати билан юзага келадиган масалалар хусусида тушунтиришлар беради, овозга қўйиладиган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради, овоз беришнинг белгиланган тартиби ва акциядорларнинг овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқларини таъминлайди, овозларни санаб чиқади ва овоз бериш якунини чиқаради, овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади, овоз бериш бюллетенларини архивга топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74-модда. Акциядорларнинг ва давлат вакилининг умумий йиғилишда иштирок этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқи шахсан акциядор томонидан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Давлат вакилининг акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи унинг шахсан ўзи томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядор акциядорларнинг умумий йиғилишидаги ўз вакилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма ишончнома асосида иш кўради. Овоз беришга доир ишончномада ваколат берган ва вакил қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар (исми ёки номи, турар жойи ёки жойлашган манзили, паспорт маълумотлари) акс эттирилган бўлиши лозим. Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Юридик шахс номидан бериладиган овоз беришга доир ишончнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.
(74-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар жамият акцияси бир неча шахсларнинг умумий улушли мулки бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ваколати уларнинг хоҳишига кўра умумий улушли мулк қатнашчиларидан бири ёки уларнинг умумий вакили томонидан амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган ҳар бир шахснинг ваколатлари тегишли тарзда расмийлаштирилиши керак.
(74-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-135-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 514-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75-модда. Акциядорлар умумий йиғилишининг кворуми
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчиларни рўйхатга олиш тамом бўлган пайтга келиб, жамиятнинг тарқатилган ва жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами олтмиш фоизидан кўпига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворум тўплаган) ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг янги умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг янги умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибига ўзгартишлар киритишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказилмай қолган йиғилиш ўрнига акциядорларнинг янги чақирилган умумий йиғилишида иштирок этувчиларни рўйхатга олиш тугаган пайтга келиб, жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами олтмиш фоиздан кам бўлмаган овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатга олинган бўлса, бу умумий йиғилиш ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг янги умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар қилиш ушбу Қонуннинг 69-моддасида назарда тутилган тарзда йиғилиш ўтказиладиган санага камида 10 кун қолганида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси 20 кундан кам муддатга кўчирилган тақдирда, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.
(75-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76-модда. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш «жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси — битта овоз» қоидасига мувофиқ ўтказилади, жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш ҳоллари ва ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(77-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Овоз бериш бюллетенларининг шакли ва матни жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади. Овоз бериш бюллетени умумий йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган акциядорга (унинг вакилига) берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Овоз бериш бюллетенида: жамиятнинг тўлиқ фирма номи, акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва вақти, овоз беришга қўйилган ҳар бир масаланинг таърифи ва уни қараб чиқиш навбати, овоз беришга қўйилган ҳар бир масала бўйича «ёқлайман», «қаршиман» ёки «бетарафман» деган мазмундаги сўзлар билан ифодаланган овоз бериш вариантлари, овоз бериш бюллетени акциядор томонидан имзоланиши лозимлиги тўғрисидаги кўрсатма акс эттирилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг кузатув кенгаши ёки тафтиш комиссияси аъзосини (тафтишчисини) сайлаш тўғрисидаги масала юзасидан овоз бериш ўтказилган тақдирда, овоз бериш бюллетенида номзод тўғрисидаги маълумот акс эттирилган бўлиб, унинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиши лозим.
(77-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78-модда. Овоз бериш бюллетенлари ёрдамида овоз берилганида овозларни санаб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Овоз бериш бюллетенлари ёрдамида овоз берилганида овоз берувчи қайси масала бўйича эҳтимол тутилган овоз бериш вариантларидан фақат биттасини қолдирган бўлса, ўша масала бўйича берилган овозлар ҳисобга олинади. Юқоридаги талабни бузган ҳолда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари ҳақиқий эмас деб топилади ва улардаги масалалар бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар овоз бериш бюллетенида овозга қўйилган бир неча масала акс эттирилган бўлса, бир ёки бир неча масалага нисбатан юқорида кўрсатилган талабга риоя этилмаганлиги бюллетеннинг умуман ҳақиқий эмас деб ҳисобланишига сабаб бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79-модда. Овоз бериш якунлари тўғрисидаги баённома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноқ комиссияси овоз бериш якунлари бўйича баённома тузади. Баённома саноқ комиссиясининг аъзолари ёки комиссия вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузилганидан ва акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси имзоланганидан кейин овоз бериш бюллетенлари саноқ комиссияси томонидан сўрғичланади ва сақлаб қўйиш учун жамиятнинг архивига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Овоз бериш якунлари тўғрисидаги баённома акциядорлар умумий йиғилиши баённомасига қўшиб қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Овоз бериш якунлари акциядорларнинг овоз бериш ўтказилган умумий йиғилишида ўқиб эшиттирилади ёки акциядорлар умумий йиғилиши ёпилганидан кейин овоз бериш якунлари тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилиш ёки акциядорларга юбориш орқали акциядорларнинг эътиборига етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80-модда. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси акциядорлар умумий йиғилиши ёпилганидан кейин кечи билан 15 кун ичида икки нусхада тузилади. Ҳар иккала нусха ҳам умумий йиғилишда раислик қилувчи ва умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилган жой ва вақт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эга бўлган акциядорлар овозларининг умумий сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозлар сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғилишнинг раиси (раёсати) ва котиби, йиғилишнинг кун тартиби кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида нутқларнинг асосий мазмуни, овозга қўйилган масалалар ҳамда улар юзасидан ўтказилган овоз бериш натижалари, йиғилиш қабул қилган қарорлар акс эттирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81-модда. Жамиятнинг кузатув кенгаши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ушбу Қонун билан акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Овоз берувчи акцияларнинг эгаси бўлган акциядорлар сони ўттиз кишидан кам бўлган жамиятда кузатув кенгаши вазифаси жамият устави билан акциядорларнинг умумий йиғилиши зиммасига юкланиши мумкин. Бундай ҳолларда акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш масаласини ҳал этишга ваколати бўлган муайян шахс ёки жамият органи жамият уставида ўз аксини топиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар умумий йиғилиши қарорига биноан жамият кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган даврда бадал тўланиши ва (ёки) кузатув кенгашининг аъзоси вазифасини бажариш билан боғлиқ харажатлари қопланиши мумкин. Бундай бадал ва тўловларнинг миқдори акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан белгилаб қўйилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори билан тасдиқланган «Акциядорлик жамиятининг Кузатувчи кенгаши тўғрисида»ги намунавий низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82-модда. Жамият кузатув кенгашининг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, ушбу Қонун 72-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санани белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонун 65-моддаси биринчи қисмининг иккинчи, ўн иккинчи хатбошиларида назарда тутилган масалаларни ҳал этишни акциядорларнинг умумий йиғилишига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акцияларнинг номинал қийматини кўпайтириш орқали ёки эълон қилинган акцияларнинг сони ва турлари доирасида жамият томонидан қўшимча акцияларни жойлаштириш орқали жамият устав фондини кўпайтириш, агар жамият уставига мувофиқ ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан кузатув кенгашига шундай ҳуқуқ берилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш, агар жамият уставида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;
(82-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-257-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 315-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан жойлаштирилган акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни олиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш, агар жамият уставига мувофиқ ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан кузатув кенгашига шундай ҳуқуқ берилган бўлса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 41, 42, 44 ва 45-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш жамият уставида кузатув кенгашининг ваколати доирасига киритилган бўлса ёки бу масалани ҳал этиш акциядорларнинг умумий йиғилишида кузатув кенгашига топширилган бўлса, бундай бизнес-режани тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корпоратив маслаҳатчини тайинлаш, агар жамият уставида бундай лавозимни жорий этиш назарда тутилган бўлса;
(82-модданинг бешинчи — ўн биринчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни асосида бешинчи — ўн учинчи хатбошилар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш жамият уставида кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилмаган бўлса ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан кузатув кенгашига топширилмаган бўлса, жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш;
(82-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 23 июлдаги ЎРҚ–104-сонли Қонуни асосида ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 297-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятнинг ижроия органи фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатдан эркин фойдаланиш ва ижроия органидан кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун уларни олиш. Олинган ҳужжатлардан кузатув кенгаши ва унинг аъзолари фақат хизмат мақсадларида фойдаланишлари мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар жамият уставида кузатув кенгашининг ваколати доирасига киритилган бўлса, ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдори юзасидан ҳамда аудиторлик ташкилотининг хизматларига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилашга доир тавсиялар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятнинг захира ва бошқа фондларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятнинг бошқарув органлари фаолият тартибини белгиловчи ҳужжатларни тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятнинг ваколатхоналарини очиш ҳамда филиалларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятнинг шуъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонуннинг VIII бўлимида назарда тутилган ҳолларда мол-мулкни олиш ва мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ йирик битимлар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар битимлар тузишдан манфаатдорлик бўладиган бўлса, ушбу Қонуннинг IX бўлимида назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядорлик жамиятининг бошқа хўжалик жамиятларидаги иштироки билан боғлиқ битимлар тузиш;
(82-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-135-сонли Қонуни асосида йигирма тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 514-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонун ва жамият уставига мувофиқ кузатув кенгаши ваколатларига киритилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамият ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.
(82-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83-модда. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш, тайинлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгашининг аъзолари ушбу Қонун ва жамият уставида назарда тутилган тартибда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга сайланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгаши таркибига сайланган шахсларнинг қайта сайланишлари чекланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият коллегиал ва яккабошчилик асосидаги ижроия органининг аъзолари кузатув кенгашига сайланишлари тайинланишлари мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар мазкур жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар жамият устави билан ёки акциядорлар умумий йиғилиши тасдиқлаган қарор билан белгилаб қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгашининг миқдор таркиби устав ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан белгилаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оддий (одатдаги) ёки бошқа овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорлари сони беш юздан ортиқ бўлган очиқ акциядорлик жамияти учун кузатув кенгашининг миқдор таркиби етти аъзодан кам бўлиши, оддий (одатдаги) ёки бошқа овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорлари сони бир мингдан ортиқ бўлган жамият учун эса тўққиз аъзодан кам бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядор ўзига тегишли акциялар бўйича овозларни жамият кузатув кенгашининг битта номзодига тўлиқ беришга ёки бир нечта номзод ўртасида тақсимлашга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энг кўп овоз тўплаган номзодлар кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир.
(83-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни асосида ўнинчи ва ўн биринчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат вакили лавозимига кўра жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиб, акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланмайди (қайта сайланмайди).
(83-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-135-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 514-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84-модда. Жамият кузатув кенгашининг раиси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамият кузатув кенгашининг раиси кузатув кенгаши аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамият кузатув кенгаши ўз раисини кузатув кенгаши жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади, жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, акциядорлар умумий йиғилишида раислик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгашининг раиси йўқлигида унинг вазифасини кузатув кенгаши аъзоларидан бири бажариб туради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббуси билан, кузатув кенгашининг аъзоси, тафтиш комиссиясининг, жамият ижроия органининг, шунингдек жамият уставида белгилаб қўйилган бошқа шахсларнинг талабига биноан чақирилади. Жамият кузатув кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартиби уставда белгилаб қўйилади.
(85-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кузатув кенгаши мажлисини ўтказиш учун кворум жамият уставида белгилаб қўйилади, бироқ у кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак. Кузатув кенгаши аъзоларининг сони уставда назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлиб қолса, жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг фавқулодда (навбатдан ташқари) умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг ана шундай фавқулодда (навбатдан ташқари) умумий йиғилишини чақириш тўғрисидагина қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар кузатув кенгаши мажлисини чақириш ва ўтказиш тартибини белгилаб берувчи ушбу Қонунда, жамият уставида ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун 21-моддасининг иккинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор жамият кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгаши томонидан давлат вакили иштирокисиз қабул қилинган қарорлар, шунингдек вето қўйилган қарорлар ижро этилмайди.
(85-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-135-сонли Қонуни асосида тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 514-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият уставида кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлинган ҳолларда кузатув кенгашининг қарорини қабул қилишда жамият кузатув кенгаши раисининг ҳал қилувчи овоз ҳуқуқи назарда тутилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлиснинг баённомаси тўғрилиги учун жавобгардир.
(85-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86-модда. Жамиятнинг ижроия органи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик яккабошчилик асосидаги ижроия органи (директор) ёки коллегиал ижроия орган (бошқарув, дирекция) томонидан амалга оширилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 361-сонли қарори билан тасдиқланган «Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи ҳақида»ги намунавий низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир пайтнинг ўзида ҳам яккабошчилик асосидаги, ҳам коллегиал ижроия органлари бўлиши назарда тутилган жамият уставида улардан ҳар бирининг ваколатлари белгилаб қўйилиши керак. Бундай ҳолларда жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (директор) вазифасини бажарувчи шахс коллегиал ижроия органи (бошқарув, дирекция) раиси вазифасини ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан жамият ижроия органининг ваколатлари шартнома бўйича тижорат ташкилотига (бошқарувчи ташкилотга) ёки якка тартибдаги тадбиркорга (бошқарувчига) берилиши мумкин. Тузиладиган шартноманинг шартлари, башарти уставда ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори билан тасдиқланган «Бошқарувчи компаниялар тўғрисида»ги низом ва «Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг раҳбарини ёллаш тўғрисида»ги намунавий меҳнат шартномаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тайинланадиган ижроия органи таркибига кирган шахснинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, жамият кузатув кенгаши қарори билан белгиланган шахс унинг вазифаларини жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишигача бўлган даврда вақтинча бажариб туришига йўл қўйилади.
(86-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни асосида тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият ижроия органининг ваколатларига жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига ёки кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.
(86-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият ижроия органи акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (директор) жамият номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифода этади, жамият номидан битимлар тузади, штатларни тасдиқлайди, жамиятнинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият ижроия органларини ташкил этиш ҳамда уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, агар жамият уставида ушбу масалаларни ҳал этиш жамият кузатув кенгашининг ваколатларига киритилмаган бўлса, акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан амалга оширилади. Жамият уставига мувофиқ ёки акциядорлар умумий йиғилишининг ёхуд жамият кузатув кенгашининг қарорига биноан жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органини (директорини), коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) аъзоларини тайинлаш танлов асосида амалга оширилиши мумкин.
(86-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органининг (директорининг), коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) аъзоларининг, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ушбу Қонун, бошқа қонун ҳужжатлари, жамият устави томонидан ҳамда уларнинг ҳар бири жамият билан бир йил муддатга тузадиган шартномада белгиланиб, шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш (шартномани қайта тузиш ёки уни тугатиш (бекор қилиш) мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинади. Жамият номидан шартномани кузатув кенгашининг раиси ёки кузатув кенгаши ваколат берган шахс имзолайди. Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (директори) билан, коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) раҳбари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузиладиган шартномада уларнинг акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши олдида жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан берадиган ҳисоботлари даврийлиги назарда тутилиши лозим.
(86-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органига (директорига), коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) аъзоларига тўланадиган меҳнат ҳақи ва бошқа ҳақлар миқдори, шунингдек бошқарувчи ташкилот ва бошқарувчи хизматларига ҳақ тўлаш шартлари жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб, шартномада белгиланиши керак.
(86-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (директор) вазифасини ҳамда бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларидаги лавозимларни ўриндошлик йўли билан бир шахснинг эгаллашига кузатув кенгаши розилиги билангина йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар умумий йиғилиши ёки кузатув кенгаши, агар уставга биноан унга шундай ҳуқуқ берилган бўлса, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (директор), коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) аъзолари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартномани улар шартнома шартларини бузган тақдирда бекор қилишга ҳақлидир.
(86-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кузатув кенгаши жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи билан, коллегиал ижроия органининг аъзолари, шунингдек бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартномани, агар шартнома тузишда улар жамият уставини қўпол тарзда бузишга йўл қўйган бўлса ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан жамият ижроия органининг, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчининг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ижроия органининг ваколатларини бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчига ўтказиш тўғрисидаги масала ўша умумий йиғилишнинг ўзида ҳал этилиши ёки ижроия органи раҳбарининг вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни ҳам тайинлаган ҳолда акциядорларнинг яқин орадаги умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун қолдирилиши мумкин. Агар жамиятнинг ижроия органини тузиш акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига киритилган бўлса, ижроия органининг, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчининг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган кузатув кенгаши ижроия органи раҳбарининг вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади, шунингдек ижроия органи тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиради.
(86-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонунига мувофиқ ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмлар билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87-модда. Жамиятнинг коллегиал ижроия органи (бошқарув, дирекция)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг коллегиал ижроия органи (бошқарув, дирекция) жамият устави асосида иш юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коллегиал ижроия органи мажлисида баённома юритилади. Коллегиал ижроия органи мажлисининг баённомаси кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига уларнинг талабига кўра берилади.
(87-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг коллегиал ижроия органи мажлисларини ўтказишни жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (директор) вазифасини бажараётган шахс ташкил этади, у жамият номидан барча ҳужжатларни ҳамда коллегиал ижроия органи мажлиси баённомаларини имзолайди, коллегиал ижроия органи ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларга мувофиқ ишончномасиз жамият номидан иш юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88-модда. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг, яккабошчилик асосидаги ижроия органи (директор) ва (ёки) коллегиал ижроия органи (бошқарув, дирекция) аъзоларининг, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчининг жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгашининг аъзолари, яккабошчилик асосидаги ижроия органи (директор) ва (ёки) коллегиал ижроия органи (бошқарув, дирекция) аъзолари, шунингдек бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз бурчларини бажаришда жамият манфаатларини кўзлаб иш тутишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгашининг аъзолари, яккабошчилик асосидаги ижроия органи (директор) ва (ёки) коллегиал ижроия органи (бошқарув, дирекция) аъзолари, шунингдек бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи қонун ҳужжатларига ва жамият уставига мувофиқ жамият олдида жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айни пайтда жамиятга зарар келтиришга сабабчи бўлган қарорга овоз беришда қатнашмаган ёки бундай қарорга қарши овоз берган жамият кузатув кенгаши аъзолари, коллегиал ижроия орган (бошқарув, дирекция) аъзолари жавобгар бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модда қоидаларига мувофиқ бир неча шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият ёки у жойлаштирган оддий акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашни даъво қилиб кузатув кенгаши аъзоси, яккабошчилик асосидаги ижроия органи (директор), коллегиал ижроия органи (бошқарув, дирекция) аъзоси, шунингдек бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи устидан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII БЎЛИМ. ЖАМИЯТНИНГ ЙИРИК БИТИМЛАР ТУЗИШИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89-модда. Жамиятнинг мол-мулк олиши ёки уни тасарруфидан чиқариши билан боғлиқ йирик битимлар
[СПиТ:
1.Мажбурият ҳуқуқи. Битимлар / Йирик битимлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар йирик битимлар деб ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилинаётган санада жамият активлари баланс қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши ёки тасарруфидан чиқариши билан боғлиқ ёхуд жамият бевосита ёки билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ битим ёки ўзаро боғланган бир неча битим, оддий хўжалик фаолиятини юритиш асносида содир этиладиган битимлар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият томонидан илгари жойлаштирилган оддий (одатдаги) акцияларнинг йигирма беш фоизидан кўпроғини ташкил этадиган оддий (одатдаги) акцияларни ёки оддий (одатдаги) акцияларга айирбошланадиган имтиёзли акцияларни жойлаштириш билан боғлиқ бир ёки ўзаро боғланган бир неча битим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йирик битимга сабаб бўлган мол-мулк қийматини аниқлаш жамият кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90-модда. Жамиятнинг мол-мулк олиши ёки уни тасарруфидан чиқариши билан боғлиқ йирик битимни тузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият активлари баланс қийматининг йигирма беш фоизидан эллик фоизгачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида бўлган йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор кузатув кенгаши томонидан якдиллик билан қабул қилинади, бунда кузатув кенгашининг таркибдан чиқиб кетган аъзолари овози ҳисобга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йирик битим тузиш масаласида жамият кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган ҳолларда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгаши қарорига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилиши ҳукмига ҳавола этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият активлари баланс қийматининг эллик фоизидан ортиқ қийматни ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
(90-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-135-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 514-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX БЎЛИМ. ЖАМИЯТНИНГ БИТИМ ТУЗИШИДАН МАНФААТДОРЛИК
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91-модда. Жамиятнинг битим тузишидан манфаатдор шахслар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгаши аъзоси, жамиятнинг ўзга бошқарув органларидаги мансабдор шахс, ўзининг тобе (аффилланган) шахси билан биргаликда жамият овоз берувчи акцияларининг йигирма ва ундан кўпроқ фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар), агар мазкур шахслар, уларнинг эрлари (хотинлари), ота-оналари, фарзандлари, ака-укалари, опа-сингиллари, шунингдек уларнинг барча аффилланган шахслари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият тузадиган битимнинг томонларидан бири бўлса ёки унда вакил ёхуд воситачи сифатида қатнашаётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битимнинг томонларидан бири бўлган ёки унда вакил ёхуд воситачи сифатида қатнашаётган юридик шахс акцияларининг (улушлари, пайларининг) йигирма ёки ундан ҳам кўпроқ фоизига эга бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битимнинг томонларидан бири бўлган ёки унда вакил ёхуд воситачи сифатида қатнашаётган юридик шахс бошқарув органларининг мансабдор шахси бўлса, улар жамиятнинг битим тузишидан манфаатдор шахслар деб ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92-модда. Жамиятнинг битим тузишидан манфаатдорлик тўғрисидаги ахборот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг 91-моддасида кўрсатиб ўтилган шахслар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсларга қарашли овоз берувчи акциялар (улушлар, пайлар)нинг йигирма ёки ундан ортиқ фоизига мустақил тарзда ёки ўзларининг аффилланган шахси (шахслари) билан биргаликда эга бўлсалар, шу юридик шахслар тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсларнинг бошқарув органларида лавозим эгаллаб турган бўлсалар, шу юридик шахслар тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилаётган ёки тузилиши кутилаётган битимларда манфаатдор шахслар деб топилиши мумкин бўлса, ўзларига маълум бўлган ана шу битимлар тўғрисидаги ахборотни жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси (тафтишчиси) эътиборига етказишлари шарт.
(92-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93-модда. Тузилишидан манфаатдорлик бўлган битимни тузиш тартибига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тузилишидан манфаатдорлик бўлган битимнинг жамият томонидан тузилиши тўғрисидаги қарорни кузатув кенгаши уни тузишдан манфаатдор бўлмаган кузатув кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тузилишидан манфаатдорлик бўлган битимнинг жамият томонидан тузилиши тўғрисидаги қарорни овоз берувчи акциялар эгалари бўлмиш акциядорларнинг умумий йиғилиши битимни тузишдан манфаатдор бўлмаган акциядорларнинг кўпчилик овози билан қуйидаги ҳолларда қабул қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар битим бўйича тўланадиган ҳақ суммаси ва битимга сабаб бўлган мол-мулк қиймати жамият активлари қийматининг беш фоизидан ортиқ бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар битта битим ва (ёки) ўзаро боғлиқ бўлган бир неча битим жамиятнинг овоз берувчи акцияларини ёки овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган бошқа қимматли қоғозларини илгари жойлаштирилган овоз берувчи акцияларнинг беш фоизидан ортиқ миқдорда жойлаштиришдан иборат бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тузилишидан манфаатдорлик бўлган битим бўйича манфаатдор шахс жамиятга қарз бераётган бўлса, бундай битимни тузиш учун ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият билан бошқа томон ўртасидаги хўжалик муносабатларини давом эттириш юзасидан тузиладиган, тузилишидан келажакда манфаатдорлик пайдо бўлиши мумкин бўлган битимларни акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилган санада аниқлашнинг иложи бўлмаган тақдирда, акциядорлар умумий йиғилиши жамият билан ўзга шахс ўртасида тузилиши мумкин бўлган битимларнинг хусусияти ва улар суммасининг энг кўп миқдорини кўрсатиб, шартнома муносабатлари ўрнатиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда ушбу модда учинчи қисмининг талаблари бажарилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият кузатув кенгашининг барча аъзолари манфаатдор шахслар деб топилган тақдирда, битимдан манфаатдор бўлмаган акциядорлар кўпчилик овози билан қабул қилинган акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан битим тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тузилишидан манфаатдорлик бўлган битим айни бир вақтда жамиятнинг мол-мулк сотиб олиши ёки топшириши билан боғлиқ йирик битим бўлса, битимни тузиш тартибига ушбу Қонун VIII бўлимининг қоидалари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94-модда. Тузилишидан манфаатдорлик бўлган битимга қўйиладиган талабларга риоя этмаслик оқибатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тузилишидан манфаатдорлик бўлган битим ушбу Қонуннинг 93-моддасида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда тузилган бўлса, у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 113—128-моддалари.
(94-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манфаатдор шахс жамиятга ўзи етказган зарар миқдорида жамият олдида жавобгар бўлади. Агар бир неча шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
X БЎЛИМ. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятни қайта ташкил этиш акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва қайта тузиш тарзида амалга оширилади.
(95-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда юридик шахсларни қўшиб юбориш, бирлаштириш ёки қайта тузиш тарзида қайта ташкил этиш ваколатли давлат органларининг розилиги билангина амалга оширилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги тузилган юридик шахслар давлат рўйхатига олинган пайтдан эътиборан жамият қайта ташкил этилган деб ҳисобланади, бирлаштириш тарзида қайта ташкил этиш бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият бошқа жамиятга қўшиб юбориш йўли билан қайта ташкил этилганида давлат рўйхатга олиш органи қўшилиб юборилган жамият ўз фаолиятини тўхтатгани ҳақидаги ёзувни юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритган пайтдан эътиборан қўшиб юборилган жамият қайта ташкил этилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта ташкил этиш натижасида янгидан вужудга келган жамиятларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда қайта ташкил этилган жамиятларнинг фаолияти тўхтатилгани тўғрисидаги ёзувни киритиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги низомнинг VI бўлими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан жамият 30 кундан кечиктирмай ўз кредиторларини бу ҳақда ёзма равишда хабардор этади. Кредитор жамиятдан мажбуриятларни тўхтатиш ёки муддатидан илгари бажаришни ҳамда зарарнинг ўрнини қоплашни қуйидаги муддатларда ёзма равишда хабар бериш йўли билан талаб қилишга ҳақлидир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшиб юбориш, бирлаштириш ёки қайта тузиш тарзида қайта ташкил этиш ҳақидаги хабарни жамият кредиторга юборган санадан бошлаб узоғи билан 30 кун ичида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўлиш ёки ажратиб чиқариш тарзида қайта ташкил этиш тўғрисидаги хабарни жамият кредиторга юборган санадан бошлаб узоғи билан 60 кун ичида.
LexUZ шарҳи
Юридик шахсни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) тартиби Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 — 52-моддаларида белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар бўлиниш баланси қайта ташкил этилаётган жамиятнинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, янги вужудга келган юридик шахслар қайта ташкил этилган жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан унинг кредиторлари олдида солидар жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96-модда. Жамиятларни қўшиб юбориш
[СПиТ:
1.Юридик шахсларни қайта ташкил этиш / Қўшиб юбориш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз фаолиятини тугатган икки ёки бир неча жамиятнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ўтказиш йўли билан янги жамиятни вужудга келтириш жамиятларнинг қўшиб юборилиши деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшиб юборишда иштирок этаётган жамият қўшиб юбориш ҳақида шартнома тузади, унда қўшиб юбориш тартиби ва шартлари, шунингдек ҳар бир жамият акцияларини янги жамиятнинг акцияларига ва (ёки) бошқа қимматли қоғозларига айирбошлаш тартиби белгилаб қўйилади. Ҳар бир жамиятнинг кузатув кенгаши қўшиб юборишда иштирок этаётган акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳукмига қўшиб юбориш тарзида қайта ташкил этиш тўғрисидаги, қўшиб юбориш шартномасини тасдиқлаш ҳақидаги ва ўтказиш далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги масалаларни ҳавола этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги вужудга келаётган жамият уставини тасдиқлаш ва кузатув кенгашини сайлаш қўшиб юборишда иштирок этаётган жамиятлар акциядорларининг қўшма умумий йиғилишида амалга оширилади. Акциядорларнинг қўшма умумий йиғилишида овоз бериш тартиби жамиятларнинг қўшиб юборилиши тўғрисидаги шартномада белгилаб қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятлар қўшилган тақдирда уларнинг ҳар бирига тегишли барча ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ўтказиш далолатномасига мувофиқ янги вужудга келган жамиятга ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97-модда. Жамиятнинг бирлаштирилиши
[СПиТ:
1.Юридик шахсларни қайта ташкил этиш / Қўшиб олиш (бирлаштириш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир ёки бир нечта жамият фаолиятини тўхтатиб, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа жамиятга ўтказиш — жамиятни бирлаштириш деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирлаштирилаётган жамият ва бирлаштириб олаётган жамият бирлашиш тўғрисида шартнома тузадилар, унда бирлашишнинг тартиби ва шартлари, шунингдек бирлаштирилаётган жамиятнинг акцияларини бирлаштириб олаётган жамиятнинг акциялари ва (ёки) бошқа қимматли қоғозларига айирбошлаш тартиби белгилаб қўйилади. Ҳар бир жамиятнинг кузатув кенгаши бирлашишда иштирок этаётган ўз жамиятининг умумий йиғилиши ҳукмига бирлашиш тарзида қайта ташкил этиш тўғрисидаги ва бирлашиш шартномасини тасдиқлаш ҳақидаги масалани киритади. Бирлаштирилаётган жамият кузатув кенгаши ўтказиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани ҳам акциядорлар умумий йиғилиши ҳукмига ҳавола этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур жамиятлар акциядорларининг қўшма умумий йиғилиши уставга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилади. Акциядорларнинг қўшма умумий йиғилишида овоз бериш тартиби бирлашиш тўғрисидаги шартномада белгилаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир жамият бошқа жамиятга бирлашганда ўтказиш далолатномасига мувофиқ бирлаштирилаётган жамиятнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари қўшиб олган жамиятга ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98-модда. Жамиятни бўлиш
[СПиТ:
1.Юридик шахсларни қайта ташкил этиш / Бўлиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият фаолиятини тўхтатиб, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини янги тузилаётган жамиятларга ўтказиш — жамиятни бўлиш деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлиш тарзида қайта ташкил этилаётган жамиятнинг кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳукмига бўлиш тарзида жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисидаги, бу қайта ташкил этишнинг тартиби ва шартлари хусусидаги, янги жамиятлар тузиш ҳамда қайта ташкил этилаётган жамият акцияларини тузилаётган жамиятлар акцияларига ва (ёки) бошқа қимматли қоғозларига айирбошлаш тартиби тўғрисидаги масалаларни ҳавола этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлиш тарзида қайта ташкил этилаётган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши жамиятни бўлиш тарзида қайта ташкил этиш тўғрисида, янги жамиятлар тузиш ҳамда қайта ташкил этилаётган жамият акцияларини тузилаётган жамиятларнинг акциялари ва (ёки) бошқа қимматли қоғозларига айирбошлаш тартиби тўғрисида қарор қабул қилади. Янги тузилаётган ҳар бир жамият акциядорларининг умумий йиғилиши унинг уставини тасдиқлаш ҳамда кузатув кенгашини сайлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият бўлинганда унинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўлиш балансига мувофиқ янги ташкил этилаётган икки ёки бир неча жамиятга ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99-модда. Жамиятни ажратиб чиқариш
[СПиТ:
1.Юридик шахсларни қайта ташкил этиш / Ажратиб чиқариш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта ташкил этилаётган жамиятнинг фаолиятини тўхтатмаган ҳолда, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг бир қисмини ўтказиб бир ёки бир нечта жамият тузиш жамиятни ажратиб чиқариш деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ажратиб чиқариш тарзида қайта ташкил этилаётган жамиятнинг кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳукмига ажратиб чиқариш тарзида жамиятни қайта ташкил этиш, ажратиб чиқаришни амалга оширишнинг тартиби ва шартлари, янги жамиятни тузиш, ажралиб чиқаётган жамиятнинг акция ва (ёки) бошқа қимматли қоғозларини айирбошлаш имкониятлари ва бундай айирбошлаш тартиби, бўлиш балансини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани ҳавола этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ажратиб чиқариш тарзида қайта ташкил этилаётган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши жамиятни ажратиб чиқариш тарзида қайта ташкил этиш, ажратиб чиқаришнинг тартиби ва шартлари, янги жамиятни тузиш, жамиятнинг акцияларини ажралиб чиқаётган жамиятнинг акцияларига ва (ёки) бошқа қимматли қоғозларига айирбошлаш имкониятлари ва бундай айирбошлашни ўтказиш тартиби, бўлиш балансини тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият таркибидан бир ёки бир нечта жамият ажралиб чиққанда ажратиб чиқариш тарзида қайта ташкил этилган жамият ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг бир қисми бўлиш балансига мувофиқ уларнинг ҳар бирига ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100-модда. Жамиятни қайта тузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этган ҳолда бошқа ҳар қандай хўжалик жамияти ёки ширкатига айланишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта тузилаётган жамиятнинг кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳукмига жамиятни қайта тузиш, қайта тузишни амалга ошириш тартиби ва шартлари ҳақидаги масалаларни ҳавола этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта тузилаётган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши қайта тузиш тўғрисида, қайта тузишни амалга оширишнинг тартиби ва шартлари ҳақида қарор қабул қилади. Қайта тузиш жараёнида вужудга келтирилаётган янги юридик шахснинг қатнашчилари ўзларининг қўшма мажлисларида унинг таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш ҳамда қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ бошқарув органларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида қарор қабул қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият қайта тузилганида қайта ташкил этилган жамиятнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ўтказиш далолатномасига мувофиқ янги вужудга келган юридик шахсга ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101-модда. Жамиятни тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятни тугатиш унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда жамият фаолиятининг тўхтатилишига олиб келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда, тугатилаётган жамиятнинг кузатув кенгаши акциядорлар умумий йиғилишининг ҳукмига жамиятни тугатиш ва тугатувчини тайинлаш тўғрисидаги масалани ҳавола этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ихтиёрий равишда тугатилаётган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши тугатиш тўғрисида ва тугатувчини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлик жамияти суднинг қарори билан тугатилганда тугатувчини тайинлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 54-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тугатувчи тайинланган пайтдан эътиборан жамият ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар тугатувчига ўтади. Тугатувчи тугатилаётган жамият номидан судда иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар давлат тугатилаётган жамиятнинг акциядори бўлса, тугатиш комиссияси тайинланади ва унинг таркибига давлат мол-мулкини тасарруф этиш ваколати берилган орган вакили киритилади.
(101-модданинг иккинчи — олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 декабрдаги ЎРҚ-127-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 506-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тугатувчи оммавий ахборот воситаларида жамиятнинг тугатилиши ҳақида, шунингдек унинг кредиторлари томонидан талабларни баён этиш тартиби ва муддатлари тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эълон беради. Кредиторлар томонидан талаблар қўйиш учун белгиланган муддат жамиятнинг тугатилиши тўғрисида хабар эълон қилинган санадан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтга келиб, жамият кредиторлар олдида мажбуриятларга эга бўлмаса, унинг мол-мулки акциядорлар ўртасида ушбу Қонуннинг 103-моддасига мувофиқ тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тугатувчи кредиторларни аниқлаш ва дебиторлик қарзларини олиш чора-тадбирларини кўради, шунингдек кредиторларни жамиятнинг тугатилиши тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредиторлар томонидан талабларни қўйиш учун белгиланган муддат тугаганидан кейин тугатувчи оралиқ тугатиш балансини тузади, мазкур баланс тугатилаётган жамият мол-мулкининг таркиби, кредиторлар қўйган талаблар, шунингдек уларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. Оралиқ тугатиш баланси акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тугатилаётган жамиятдаги мавжуд пул маблағлари кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, тугатувчи жамиятнинг мол-мулкини суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда кимошди савдосида сотишни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тугатилаётган жамият кредиторларига пул суммаларини тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган навбат тартибида, тугатувчи томонидан оралиқ тугатиш балансига мувофиқ, у тасдиқланган кундан эътиборан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 56 ва 784-моддалари ва «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида»ги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2342, 15.03.2012 й.) 5-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш тугаганидан кейин тугатувчи тугатиш балансини тузади, у акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
(102-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 декабрдаги ЎРҚ-127-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 506-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тугатувчи ушбу моддада назарда тутилган тартиб-таомиллар охирига етказилганидан сўнг жамиятнинг қимматли қоғозларини муомаладан чиқариш ва жамият қимматли қоғозлари чиқарилишларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини бекор қилиш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда зарур тадбирларни амалга оширади.
(102-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни асосида саккизинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103-модда. Тугатилаётган жамият мол-мулкини акциядорлар ўртасида тақсимлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиб бўлинганидан кейин тугатилаётган жамиятнинг қолган мол-мулки тугатувчи томонидан акциядорлар ўртасида қуйидаги навбат бўйича тақсимланади:
(103-модданинг биринчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 декабрдаги ЎРҚ-127-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 506-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи навбатда ушбу Қонуннинг 44-моддасига мувофиқ қайтариб сотиб олиниши лозим бўлган акциялар бўйича тўловлар амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи навбатда имтиёзли акциялар бўйича ёзилган, бироқ тўланмаган дивидендларни ва жамият уставида имтиёзли акциялар бўйича белгиланган тугатиш қийматини тўлаш амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи навбатда тугатилаётган жамиятнинг мол-мулкини оддий (одатдаги) акциялар ва барча турдаги имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорлар ўртасида тақсимлаш амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулкни ҳар бир навбат тартиби бўйича тақсимлаш аввалги навбат тартиби бўйича мол-мулк тўлиқ тақсимлаб бўлинганидан кейин амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар жамиятнинг мавжуд мол-мулки ёзилган, бироқ тўланмаган дивидендлар ва жамият уставида белгиланган тугатиш қийматини бир турдаги имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлмиш барча акциядорларга тўлаш учун етарли бўлмаса, мол-мулк ана шундай турдаги имтиёзли акциялар эгалари бўлмиш акциядорлар ўртасида уларга қарашли шу турдаги акцияларнинг сонига мутаносиб равишда тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эллик инвестор мол-мулк тугатиш қийматининг ўзи олган қисмини белгиланган тартибда айирбошлашга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104-модда. Жамият тугатилган пайт
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига тегишли ёзувларни киритиб қўйган пайтдан эътиборан жамиятни тугатиш тамомланган, жамият эса фаолиятини тугатган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган жамият тугатилганлиги ҳақидаги тегишли ёзувни жамият қимматли қоғозлари чиқарилишларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги бекор қилинганидан кейингина киритади.
(104-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни асосида иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХI БЎЛИМ. ҲИСОБ-КИТОБ ВА ҲИСОБОТ. ҲУЖЖАТЛАРНИ САҚЛАШ. ЖАМИЯТГА ДОИР АХБОРОТ
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105-модда. Жамиятнинг бухгалтерия ҳисоб-китоби ва молия ҳисоботи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоб-китобини юритиши ва молия ҳисоботини тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятда бухгалтерия ҳисоб-китобини ташкил этиш, унинг ҳолати ва тўғри юритилиши, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот ва бошқа молия ҳисоботлари, шунингдек акциядорлар, кредиторлар ва оммавий ахборот воситаларига жамият фаолиятига доир маълумотлар ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ ижроия органи зиммасида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг акциядорлар умумий йиғилишига тақдим этадиган йиллик ҳисоботидаги, бухгалтерия балансидаги, фойда ва зарарлар ҳисобварағидаги маълумотларнинг тўғри эканлиги жамиятнинг тафтиш комиссияси томонидан тасдиқланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни матбуотда эълон қилишдан олдин жамият йиллик молия ҳисоботини ҳар йилги текшириш ва тасдиқлаш учун жамият ёки акциядорлар билан мулкий манфаатлар негизида боғлиқ бўлмаган аудиторлик ташкилотини жалб этиши шарт.
(105-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида 30 кун олдин кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106-модда. Жамият ҳужжатларини сақлаб қўйиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятнинг уставини, уставга киритилган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ўзгартишлар ва қўшимчаларни, жамиятни тузиш тўғрисидаги қарорни, жамият давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятнинг ўз балансидаги мол-мулкка бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядорлар умумий йиғилиши ва жамиятни бошқаришнинг бошқа органлари тасдиқлайдиган ҳужжатларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси ҳақидаги низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиллик молия ҳисоботини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциялар эмиссияси маълумотномасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисоб-китобига доир ҳужжатларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(106-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни асосида ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тафтиш комиссиясининг, аудиторнинг, давлат молия назорати органларининг хулосаларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият уставида, жамият бошқарув органларининг қарорларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни сақлаб қўйиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107-модда. Жамиятнинг акциядорларга ахборот тақдим этиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият ушбу Қонун 106-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлардан акциядорлар фойдалана олишлари учун имконият таъминлаб беради, бухгалтерия ҳисоб-китобига доир ҳужжатлар ва жамиятнинг коллегиал ижроия органи мажлисларининг баённомалари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият акциядорнинг талабига биноан унга ушбу Қонунда назарда тутилган ҳужжатларнинг нусхасини ҳақ эвазига бериши шарт. Ҳақ миқдори жамият томонидан белгиланади ҳамда ҳужжатларнинг нусхаларини тайёрлашга кетадиган харажатлар қийматидан ва ҳужжатларни почта орқали жўнатиш харажатларидан ортиб кетмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлик жамияти, шу жумладан ёпиқ акциядорлик жамияти эмиссиявий қимматли қоғозларни оммавий жойлаштирган тақдирда, бу хусусдаги ахборотни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи белгилаган ҳажмда ва тартибда эълон қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлик жамиятининг ушбу Қонунда назарда тутилган ахборотини эълон қилишни оммавий ахборот воситалари томонидан асослантирилмаган равишда рад этилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулкини тасарруф этишга ваколатли орган давлатга тегишли акциялар реализация қилиниши тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
(108-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109-модда. Жамиятнинг аффилланган шахслари тўғрисидаги ахборот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ аффилланган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг аффилланган шахслари жамиятнинг ўзларига қарашли акциялари тўғрисида уларнинг сони ва турларини кўрсатган ҳолда акциялар сотиб олинган санадан эътиборан кечи билан 10 кун ичида жамиятни ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар аффилланган шахснинг айби билан мазкур ахборотнинг тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги натижасида жамиятга мулкий зарар етказилган бўлса, аффилланган шахс жамият олдида ўзи етказган зарар миқдорида жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият ўзининг аффилланган шахслари ҳисобини юритиши ва улар тўғрисида қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ ҳисобот тақдим этиши шарт. Очиқ акциядорлик жамияти аффилланган шахслар рўйхатини уларга тегишли акциялар сони ва турларини кўрсатган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар йили эълон қилиши шарт.
(109-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
LexUZ шарҳи
Аффиланган шахслар тушунчаси ва акционерлик жамиятларида уларни ҳисобини юритиш ва маълумотларни ошкор қилиш тартиби «Акциядорлик жамиятларида аффилланган шахслар, уларнинг ҳисобини олиб бориш ва ахборотларни ошкор қилиш тартиби тўғрисида»ги низоми билан белгиланган (рўйхат № 1212, 29.01.2003 й.).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XII БЎЛИМ. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110-модда. Тафтиш комиссияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун жамият уставига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилиши тафтиш комиссиясини сайлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият тафтиш комиссиясининг ваколатлари ушбу Қонун ва жамият устави билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият тафтиш комиссияси фаолиятининг тартиби акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган низомда белгилаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг ташаббусига биноан, акциядорлар умумий йиғилишининг, кузатув кенгашининг қарорига ёки жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида ўн фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият тафтиш комиссиясининг талабига биноан жамиятнинг бошқарув органларидаги мансабдор шахслар молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақдим этишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг тафтиш комиссияси ушбу Қонуннинг 72-моддасига мувофиқ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлишлари, шунингдек жамиятнинг бошқарув органларида бошқа лавозимларни эгаллашлари мумкин эмас. Кузатув кенгашининг аъзоларига ёки бошқарув органларидаги мансабдор шахсларга қарашли акциялар жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш чоғида овоз беришда иштирок этиши мумкин эмас.
(110-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1101-модда. Ички аудит хизмати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Активларининг баланс қиймати бир миллиард сўмдан кўп бўлган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички аудит хизмати жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари ва филиаллари томонидан қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ва бу борада мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари ва филиаллари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сонли қарори билан тасдиқланган «Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида»ги низом.
(1101-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 23 июлдаги ЎРҚ–104-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 297-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111-модда. Аудиторлик ташкилоти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилоти жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширади ва унга аудиторлик хулосаси тақдим этади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Аудиторлик ҳисоботи ва молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик хулосаси» (70-сон АФМА) (рўйхат № 1016, 10.03.2001 й.).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилоти жамиятнинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборотлар ҳақида нотўғри якун баён этилган аудиторлик хулосаси тузганлик оқибатида етказилган зарар учун жамият олдида жавобгар бўлади.
(111-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Устав фондидаги давлат улуши эллик фоиздан кўп бўлган жамиятларда аудиторлик текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича танлов асосида амалга оширилади.
(111-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
112-модда. Тафтиш комиссияси хулосаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулоса тайёрлайди, бу хулосада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоботларда ва жамиятнинг бошқа молия ҳужжатларида акс эттирилган маълумотлар қай даражада тўғрилигига баҳо берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молия ҳисоботини тақдим этиш тартиби, шунингдек молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш чоғида қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида ахборот берилади.
(112-модданинг номи ва биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХIII БЎЛИМ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113-модда. Акциядорлар ҳуқуқлари ва манфаатларининг кафолатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини кафолатлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг хўжалик ва бошқа фаолиятига давлат органлари ва бошқа органларнинг аралашишига йўл қўйилмайди. Уларнинг қонунсиз хатти-ҳаракатлари устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114-модда. Акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш институтлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг ҳуқуқлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонунда белгиланган ва уставда назарда тутилган мажбуриятларни бажариш орқали эмитент (акциядорлик жамияти бошқарув органлари);
(114-модда биринчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-216-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 37-сон, 403-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотлари;
(114-модданинг биринчи қисми еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳимоя қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар ва қимматли қоғозлар бозорининг бошқа субъектлари ўртасида келиб чиқадиган низолар суд тартибида ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115-модда. Акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усуллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқни тан олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқ бузилгунига қадар мавжуд бўлган ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузувчи ёки ҳуқуқни бузиш таҳдидини солувчи хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзини ўзи ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
натура ҳолида ижро этишга ҳукм қилиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарарларни қоплатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
неустойка ундириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маънавий зарар учун товон ундириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий муносабатларни тўхтатиш ёки ўзгартириш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлар ўзларининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ихтиёрий асосда жамоат бирлашмаларига уюшишга ҳақлидирлар.
LexUZ шарҳи
Жамоат бирлашмаларини ташкил этиш, рўйхатдан ўтказиш тартиби ва уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усуллар билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
116-модда. Давлат тасарруфидан чиқарилаётган корхона акцияларининг бирламчи эмиссияси чоғида меҳнат жамоаси аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлик жамиятига айлантирилаётган давлат корхонаси меҳнат жамоаси аъзоларининг акцияларни сотиб олишдан иборат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонун ҳужжатлари билан таъминланади. Меҳнат жамоаси аъзолари орасида жойлаштирилиши лозим бўлган акциялар улушининг миқдори ҳар бир алоҳида ҳолатда давлат мулкини тасарруф этиш ваколати берилган орган томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 июлдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисида Низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, фонд биржалари ва бошқаларнинг масъулияти қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни.
(117-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-216-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 37-сон, 403-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118-модда. Халқаро шартномалар ва битимлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва битимларида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1996 йил 26 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish