Ҳужжат кучини йўқотган 16.01.2021 11.07.2008 йилдаги ЎРҚ-162-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 11.07.2008 йилдаги ЎРҚ-162-сон
Kuchga kirish sanasi
12.07.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 16.01.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 22 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2008 йил 27 июнда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-641-сонли «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонунига асосан 2021 йил 16 январдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 422-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 2, 78-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 11 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-162-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА НОГИРОНЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(янги таҳрири)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг мақсади ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Асосий тушунчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногирон — жисмоний, ақлий, руҳий ёки сенсор (сезги) нуқсонлари борлиги туфайли турмуш фаолияти чекланганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ногирон деб топилган ҳамда ижтимоий ёрдамга ва ҳимояга муҳтож шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногирон болалар — жисмоний, ақлий, руҳий ёки сенсор (сезги) нуқсонлари борлиги туфайли турмуш фаолияти чекланганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ногирон деб топилган ҳамда ижтимоий ёрдамга ва ҳимояга муҳтож ўн саккиз ёшгача бўлган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш — ногиронларга турмуш фаолияти чекланганлигини бартараф этиши, қоплаши (компенсация қилиши) учун шарт-шароитларни таъминловчи ҳамда уларга жамият ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг иштирок этиш имкониятларини яратишга қаратилган, давлат томонидан кафолатланган иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронларни реабилитация қилиш — ногиронларга организмининг издан чиққан ёки йўқолган функцияларини тиклашига ва уларни компенсация қилишига, турмуш фаолияти чекланганлигини бартараф этиши учун ёрдам беришга қаратилган тиббий, ижтимоий, психологик, педагогик, жисмоний, касбга, меҳнатга доир чора-тадбирлар тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий-ижтимоий экспертиза — муайян шахс организмининг барча тизимларини комплекс текшириш асосида унинг соғлиғини йўқотганлик даражасини, организми функциялари турғун бузилиши оқибатида турмуш фаолиятининг чекланганлик даражасини, ногиронлик гуруҳини, ногиронликнинг юз берганлиги сабаблари ҳамда вақтини аниқлаш, шунингдек шахс учун соғлиғининг ҳолатига кўра амалга ошириши мумкин бўлган меҳнат фаолияти турлари ва меҳнат шароитлари, ўзгаларнинг парваришига, санаторий-курортда даволанишнинг тегишли турларига ҳамда ижтимоий ҳимояга бўлган эҳтиёжлари ҳақида тавсиялар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахснинг турмуш фаолияти чекланганлиги — шахснинг ўзига ўзи хизмат қилиш, ҳаракатланиш, йўлни топа олиш, мулоқот қилиш, ўз хатти-ҳаракатини назорат этиш, шунингдек ўқиш ва меҳнат фаолияти билан шуғулланиш қобилиятини ёки имкониятини тўла ёхуд қисман йўқотганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Шахсни ногирон деб топиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсни, шу жумладан ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган болаларни ногирон деб топиш тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан, ўн олти ёшгача бўлган болаларни ногирон деб топиш эса, тиббий-маслаҳат комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ва тиббий-маслаҳат комиссияларини тузиш, шунингдек улар томонидан хулосалар бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Ногиронлар ҳуқуқларининг кафолатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ногиронлар турмуш фаолиятининг чекланганлигини баҳолаш асосида уларнинг ижтимоий ёрдам ҳамда ҳимоя чора-тадбирларига бўлган эҳтиёжлари ҳисобга олиниши таъминланишини, ногиронларни реабилитация қилиш ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турларидаги дастурлар амалга оширилишини, ногиронларнинг жамият билан уйғунлашиши учун шароитлар яратилишини, ногиронларни камситишнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилишини кафолатлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронларнинг камситилишига йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронларнинг ҳуқуқлари ва улар учун имкониятлар тенглигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногирон болаларнинг мактабгача ва мактабдан ташқари таълимини, ногиронларнинг касб тайёргарлигини, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим олишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг ногиронлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги фаолиятининг ошкоралигини ҳамда очиқ-ойдинлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўз ваколатлари доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантиради ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича устувор йўналишларни белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронларни реабилитация қилиш, ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга доир давлат дастурларини, шунингдек ҳудудий дастурларни шакллантиради ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминловчи давлат органларининг фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронларни тиббий, касбий ва ижтимоий реабилитация қилиш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказишни ҳамда мутахассислар тайёрлашни молиялаштиради ва ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгаларнинг парваришига ва ёрдамига муҳтож бўлган ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатувчи стационар муассасалар тармоғини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам сонини захирада сақлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реабилитация, илмий-ишлаб чиқариш марказлари, давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги амбулатория ва стационар даволаш-профилактика муассасаларида, ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш стационар муассасаларида тиклаш терапияси бўлинмалари, ихтисослаштирилган таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санаторий-курорт муассасалари тизимини, шунингдек ногиронларга ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ва ташкилотлар ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ногиронлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилишда иштирок этиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ногиронларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилишга кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронларнинг ҳуқуқларини таъминлашга доир ваколатларни амалга оширишда давлатдан ва белгиланган тартибда халқаро ташкилотлардан ҳуқуқий, услубий, ташкилий ҳамда молиявий ёрдам олиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда, шунингдек тегишли тадбирларни молиялаштиришда иштирок этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ногиронларнинг ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз кириши, транспортдан, алоқа ва ахборот воситаларидан тўсқинликсиз фойдаланиши учун шароитлар яратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Аҳоли пунктларини лойиҳалаш ва қуриш, транспорт воситалари, алоқа ва ахборот воситаларини яратиш ҳамда ишлаб чиқаришда ногиронларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронларнинг кириши ва фойдаланиши учун мослаштирилмаган ҳолда аҳоли пунктларини лойиҳалаш ва қуришга, турар жой даҳаларини барпо этишга, янги қурилиш учун лойиҳа ечимларини ишлаб чиқишга, бинолар, иншоотлар ва уларнинг комплексларини реконструкция қилишга, шунингдек транспорт воситаларини, умумий фойдаланишдаги алоқа воситалари ва ахборот воситаларини яратиш ҳамда ишлаб чиқаришга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бинолар, иншоотлар ва уларнинг комплексларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш нормалари ва қоидалари ногиронларнинг тегишли жамоат бирлашмалари фикрини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилиши лозим.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Ногиронларнинг ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз киришини, транспортдан, алоқа ва ахборот воситаларидан тўсқинликсиз фойдаланишини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) ногиронларнинг (шу жумладан ўриндиқли аравача ҳамда етакловчи итлардан фойдаланувчи ногиронларнинг) ижтимоий инфратузилма объектларига (турар жойларга, жамоат ва ишлаб чиқариш биноларига, иморатлар ва иншоотларга, соғлиқни сақлаш ва спорт объектларига, маданий-томошагоҳ ҳамда бошқа муассасаларга) тўсқинликсиз кириши учун, шунингдек темир йўл, ҳаво, сув транспортидан, шаҳарлараро автомобиль транспортидан, шаҳар ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчилар транспортининг барча турларидан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланишдаги алоқа воситалари ва ахборот воситаларидан тўсқинликсиз фойдаланиши учун шароитлар яратиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни амалга оширувчи ташкилотлар вокзалларни, аэропортларни ҳамда бошқа объектларни уларнинг хизматларидан ногиронлар тўсқинликсиз фойдаланиши имконини берувчи махсус мосламалар билан жиҳозлашни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлар ёки ўз таркибида ногирон бор оилалар эгаллаган турар жойлар, шунингдек ногиронлар учун қурилаётган уй-жойлар ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ махсус воситалар ва мосламалар билан жиҳозланиши керак. Бундай турар жойларни жиҳозлаш уй-жой фонди ўз тасарруфида бўлган ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Бу тадбирларни молиялаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Мазкур объектларни уларга ногиронларнинг тўсқинликсиз кириши учун мослаштиришнинг имкони бўлмаган ҳолларда, тегишли ташкилотлар ногиронларнинг эҳтиёжларини қаноатлантиришни таъминловчи зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиши ва амалга ошириши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Ногиронларнинг ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз киришини, транспортдан, транспорт коммуникацияларидан, алоқа ва ахборот воситаларидан тўсқинликсиз фойдаланишини таъминлашга доир вазифаларни бажармаганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронларнинг ижтимоий инфратузилма объектларига (турар жойларга, жамоат ва ишлаб чиқариш биноларига, иморатлар ва иншоотларга, соғлиқни сақлаш ва спорт объектларига, маданий-томошагоҳ муассасаларга ва бошқа муассасаларга) тўсқинликсиз кириши учун, шунингдек темир йўл, ҳаво, сув, шаҳарлараро автомобиль транспортидан, шаҳар ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчилар транспортининг барча турларидан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланишдаги алоқа ва ахборот воситаларидан тўсқинликсиз фойдаланиши учун шароитлар яратиш бўйича ушбу Қонунда назарда тутилган талабларни бажармаганлик учун ташкилотларнинг мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги ташкилотларни ушбу Қонуннинг ногиронлар ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз кириши, транспортдан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланишдаги алоқа ва ахборот воситаларидан тўсқинликсиз фойдаланиши учун шароитлар яратишга доир талабларини бажариш мажбуриятидан озод этмайди.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ногиронларни реабилитация қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Ногиронларни реабилитация қилишнинг мақсади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронларни реабилитация қилишнинг мақсади ногиронларга тўлақонли турмуш кечириш ҳамда ўз ҳуқуқлари ва потенциал имкониятларини рўёбга чиқариш имконини берувчи ижтимоий мақомини, ўзига ўзи хизмат кўрсатишга ва касбий фаолиятнинг ҳар хил турларига доир қобилиятларини тиклашдан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Ногиронларни реабилитация қилиш турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронларни реабилитация қилиш қуйидагиларни ўз ичига олувчи чора-тадбирларнинг яхлит тизимидир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронларни тиббий реабилитация қилиш, бу тиклаш терапияси, реконструктив жарроҳлик, протезлаш ва ортезлашдан иборат бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронларни касбий реабилитация қилиш, бу касбга йўналтириш, касб таълими бериш, касб-ҳунар-ишлаб чиқариш мослашувидан ва ишга жойлаштиришдан иборат бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронларни ижтимоий реабилитация қилиш, бу ижтимоий-муҳитда йўлини топа олиш ва ижтимоий-маиший мослашувдан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тиббий-ижтимоий экспертиза асосида ишлаб чиқилган, ногирон учун энг мақбул реабилитация қилиш чора-тадбирлари комплекси бўлиб, у организмнинг издан чиққан ёки йўқолган функцияларини, шунингдек ногироннинг меҳнат фаолияти муайян турларини бажаришга бўлган қобилиятларини тиклашга, уларни компенсация қилишга қаратилган тиббий, касбий реабилитация қилиш чора-тадбирларини ҳамда реабилитация қилишнинг бошқа чора-тадбирларини рўёбга чиқаришнинг айрим турлари, шакллари, ҳажмлари, муддатлари ва тартибини ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури ташкилотлар бажариши учун мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури ногирон учун тавсия тусига эга бўлиб, ногирон реабилитация қилиш чора-тадбирларининг у ёки бу турини, шаклини ва ҳажмини, шунингдек дастурнинг амалга оширилишини бутунлай рад этиши мумкин. Ногирон ўзини муайян техника воситаси ёки бошқа восита ёхуд реабилитация қилиш тури, шу жумладан автомобиллар, ўриндиқли аравачалар, протез-ортопедия буюмлари, махсус ҳарфли матбаа нашрлари, овоз кучайтиргич аппаратлар, сигнализаторлар, субтитрли ёки сурдо таржимаси бўлган видеоматериаллар, бошқа шунга ўхшаш воситалар билан таъминлаш тўғрисидаги масалани мустақил равишда ҳал қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронларга реабилитация қилишнинг техника воситаларини тақдим этиш ва реабилитация хизматлари кўрсатиш, қоида тариқасида, натура шаклида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ногиронга ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган техника воситасини тақдим этишнинг ёхуд хизмат кўрсатишнинг имкони бўлмаса ёки агар ногирон ўз ҳисобидан тегишли воситани олган ёхуд хизмат учун ҳақ тўлаган бўлса, унга ногирон учун тақдим этилиши лозим бўлган техника воситасининг ёхуд кўрсатилиши лозим бўлган хизматнинг қиймати миқдорида компенсация тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногирон реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини бутунлай рад этган ёки бу дастурнинг айрим қисмлари рўёбга чиқарилишини рад этган тақдирда, тегишли ташкилотлар мазкур дастурнинг ёки дастур айрим қисмларининг бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ногиронларнинг таълими ва уларни касбга тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Ногиронларнинг таълим олиши, уларни касбга тайёрлаш ва малакасини ошириш шакллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронларнинг таълим олиши, уларни касбга тайёрлаш ва малакасини ошириш: ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган шаклларда, экстернат, масофадан ўқитиш, давлат таълим стандартлари асосида оиладаги таълим ва мустақил таълим шаклларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Ногирон болаларнинг мактабгача таълими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногирон болаларнинг мактабгача таълими мактабгача таълим муассасаларида амалга оширилади. Агар ногирон болаларнинг соғлиғи мактабгача таълим муассасаларида бўлиши имкониятини истисно этса, ногирон болаларнинг мактабгача таълими ихтисослаштирилган таълим муассасаларида, шу жумладан интернат-уйларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Ногиронларнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронларнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълими барча таълим муассасаларида, зарур бўлган ҳолларда эса ихтисослаштирилган таълим муассасаларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стационар даволаш-профилактика ёки реабилитация қилиш муассасаларида даволанаётган ногирон болалар учун ўқув машғулотлари ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Ногиронларни касбга тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронларни касбга тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасаларида, шу жумладан ихтисослаштирилган таълим муассасаларида, шунингдек ногиронлар жамоат бирлашмаларининг корхоналарида ижтимоий таъминот муассасалари билан биргаликда ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касбга тайёрлаш ва малакасини ошириш даврида ногиронларни моддий жиҳатдан таъминлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Ногирон болаларнинг мактабдан ташқари таълими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ногирон болаларнинг уларни ҳар томонлама ва уйғун ривожлантиришга, уларда ижтимоий фаолликни, меҳнатга қизиқишни тарбиялашга, уларни илм-фан, техника, санъат ва спортга жалб этишга қаратилган мактабдан ташқари таълимдан фойдаланишини таъминлайди, бунинг учун зарур шароитлар яратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Ногирон болаларнинг оиладаги таълими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногирон болаларнинг оиладаги таълими таълим муассасаларида, шу жумладан ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олишнинг имкони бўлмаган тақдирда, ота-онанинг ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларнинг истаги ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. Бунда ота ёки онага ёхуд ота ёки она ўрнини босувчи шахсга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ва шартларда моддий таъминот ҳамда имтиёзлар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган таълим муассасалари ногирон болаларнинг оилада таълим олишида ота-онага ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларга ёрдам кўрсатиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Ногирон болаларни стационар муассасаларда тарбиялаш ва ўқитиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стационар муассасаларда доимий равишда турадиган ногирон болалар учун мазкур муассасалар томонидан тарбия ва таълимнинг ижтимоий-маиший ҳамда меҳнат кўникмаси ҳосил қилиш билан уйғун ҳолдаги узлуксизлиги таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Имо-ишора тили
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имо-ишора тили Ўзбекистон Республикаси томонидан шахслар ўртасидаги мулоқот воситаси сифатида тан олинади. Имо-ишора тилининг ҳуқуқий мақоми ва унинг қўлланилиши соҳаси қонун ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Ногиронлар меҳнати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Ногиронларнинг меҳнат шароитлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотларда банд бўлган ногиронларга ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ зарур меҳнат шароитлари яратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоа ёки якка тартибдаги меҳнат шартномасида белгиланадиган меҳнат шароитлари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш, иш вақти ва дам олиш вақти режими, йиллик ҳамда қўшимча таътилларнинг муддати норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилганидан кам бўлмаслиги ва бошқа ходимларга нисбатан ногиронларнинг аҳволини ёмонлаштирмаслиги ёки ҳуқуқларини чекламаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Меҳнат қилиш ҳуқуқини ногиронлар томонидан рўёбга чиқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногирон меҳнат шароитлари одатдагича бўлган ташкилотларда, ногиронлар меҳнатидан фойдаланиладиган ихтисослаштирилган корхоналарда, цехлар ва участкаларда ишлашга, шунингдек қонун билан тақиқланмаган якка тартибдаги меҳнат фаолиятини ёки бошқа фаолиятни амалга оширишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги туфайли ногирон билан меҳнат шартномаси тузишни ёки иш юзасидан уни юқори лавозимга кўтаришни рад этишга, у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, ногиронни унинг розилигисиз бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилмайди, тиббий-ижтимоий экспертизанинг хулосасига кўра ногироннинг соғлиғи касб вазифаларини бажаришга монелик қилган ёки ногироннинг ёхуд бошқа шахсларнинг соғлиғи ва меҳнат хавфсизлигига таҳдид қилган ҳоллар бундан мустасно. Ногирон ўз меҳнат қобилиятини тиклаганидан кейин илгариги ишига ёки шунга тенг ишга жойлашиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Ногиронларни иш билан таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларининг сони йигирма кишидан ортиқ бўлган корхоналарда, муассасалар ва ташкилотларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ногиронларни ишга жойлаштириш учун ходимлар сонининг камида уч фоизи миқдорида иш жойларининг энг кам сонини белгилайди ва захирада сақлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам сонини яратишга доир маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини бажармаганлик учун ташкилотларнинг мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги ташкилотларни ушбу Қонуннинг ногиронларни иш билан таъминлашга доир талабларини бажариш мажбуриятидан озод этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлар меҳнатидан фойдаланиш учун ногиронларнинг эҳтиёжларини ва маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ихтисослаштирилган корхоналар, цехлар ва участкалар ташкил этилади. Кўзи ожиз ногиронлар шароитлари ўз имкониятларига мос келадиган ишлаб чиқаришда иштирок этишда имтиёзли ҳуқуққа эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар уйда ишловчи ногиронларга, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи ногиронларга мазкур фаолият учун яшашга мўлжалланмаган жойлар берилишида, хом ашё олиши ва маҳсулот сотишида зарур ёрдам кўрсатади.
(25-модданинг иккинчи — еттинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан иккинчи — бешинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронларга қуйидаги турлардаги ижтимоий ёрдам кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул тўловлари (пенсиялар, нафақалар, бир йўла бериладиган тўловлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техника воситалари ёки бошқа воситалар, шу жумладан автомобиллар, ўриндиқли аравачалар, протез-ортопедия буюмлари, махсус ҳарфли матбаа нашрлари, овоз кучайтиргич аппаратлар ва сигнализаторлар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий, касбий, ижтимоий реабилитация қилиш ва маиший хизматлар кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт хизматлари кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари билан таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатувчи давлат органлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронларга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, бошқа давлат органлари томонидан тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ва тиббий-маслаҳат комиссияларининг хулосалари асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
(27-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Ногиронларга ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронларга ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, ҳомийлик ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирокида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(28-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзгаларнинг парваришига ва ёрдамига муҳтож ногиронларга туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан уйда ёки ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш стационар муассасаларида тиббий ва маиший хизматлар кўрсатилади.
(28-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ходим иш берувчининг айби билан ногирон бўлиб қолса ҳамда ўзгаларнинг парваришига ва ёрдамига муҳтож бўлса, унда иш берувчи ногирон меҳнат қобилиятини йўқотган даврда уни тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ёки тиббий-маслаҳат комиссияларининг хулосасига биноан парвариш қилаётган шахсни ўз ҳисобидан таъминлаши ҳамда жабрланган ходимга етказилган моддий зарар ва маънавий зиённинг ўрнини қоплаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Ногиронларнинг интернат-уйларда ёки ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатишнинг бошқа стационар муассасаларида бўлиш шароитлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронларнинг интернат-уйларда ёки ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатишнинг бошқа стационар муассасаларида бўлиш шароитлари ногиронларнинг ушбу Қонунга мувофиқ ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш имкониятини таъминлаши, уларнинг эҳтиёжлари қаноатлантирилишига кўмаклашиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Ногиронларга кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамни молиялаштириш манбалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш жамғармалари маблағлари, шунингдек ташкилотлар ва фуқароларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобидан ижтимоий ёрдам берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Ногиронларга ва ўз таркибида ногирон бор оилаларга имтиёзлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронларга ва ўз таркибида ногирон бор оилаларга уй-жой бериш, уларнинг уй-жой олиши, қуриши ва ундан фойдаланиши бўйича имтиёзлар уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жойга эга бўлмаган ногироннинг соғлиғини реабилитация қилиш чора-тадбирлари натижасида интернат-уйда ёки ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатишнинг бошқа стационар муассасасида бундан кейин бўлишига зарурат қолмаган тақдирда, унга яшаш учун қулай уй-жой майдони берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаликдан ногиронларга ҳамда бошқа I ва II гуруҳ ногиронларига турар жой уларнинг иш жойларига, даволаш-профилактика муассасаларига ва транспорт йўналишларига яқин бўлиши зарурлиги ҳисобга олинган ҳолда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернат-уйларда ёки ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатишнинг бошқа стационар муассасаларида турадиган етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ногирон болалар вояга етганидан кейин ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ, агар дастурда ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ва мустақил турмуш тарзи олиб бориш имконияти назарда тутилган бўлса, уй-жой майдони билан навбатдан ташқари таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронларни дори воситалари билан таъминлаш, уларга техник ёки бошқа воситалар бериш, шунингдек маиший хизматлар ва транспорт хизматлари кўрсатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бепул ёки имтиёзли шартлар асосида амалга оширилади.
(31-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Ногиронларнинг жамоат бирлашмалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Ногиронларнинг жамоат бирлашмалари тушунчаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлар ўзларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, улар учун бошқа фуқаролар билан тенг имкониятларни таъминлаш мақсадида ногиронлар томонидан ташкил этилган ташкилотлар ногиронларнинг жамоат бирлашмалари деб эътироф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-модда. Ногиронларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронларнинг жамоат бирлашмалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда. Ногиронларнинг жамоат бирлашмаларига моддий-техник ва молиявий ёрдам кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотлар ва фуқаролар ногиронларнинг жамоат бирлашмаларига моддий-техник ҳамда молиявий ёрдам кўрсатиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-модда. Низоларни ҳал этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-модда. Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда; 2010 й., 35-36-сон, 300-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2016 й., 52-сон, 597-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)