Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори, 30.06.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2691
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 30 июнда 2691-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2015 йил 10 июнь,

15-мҳ-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 10 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-сон

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 10 июндаги 15-мҳ ва 30-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Уйда якка тартибда таълим олиш жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган, узоқ вақт даволанишга муҳтож ва тиббий кўрсатмаларга кўра доимий ёки вақтинча умумий ўрта таълим муассасаларига (бундан буён матнда мактаб деб юритилади) қатнай олмайдиган болалар (бундан буён матнда ўқувчилар деб юритилади) учун ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқувчиларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида мактабнинг тегишли синфида ўқиётган болалардан икки ёшга ошган ўқувчиларни ҳам ушбу синфда уйда якка тартибда таълим олишга жалб қилишга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Уйда якка тартибда таълим беришнинг асосий мақсади ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларнинг таълим олишлари учун зарур шароит яратишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар уйда якка тартибда таълим беришнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчиларнинг умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ҳамда улар асосида ишлаб чиқилган (ақли заиф болалар учун) махсус таълим талабларига мувофиқ билим олишларини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баркамол, жисмонан ва маънавий соғлом шахсни вояга етказиш, ўқувчиларда маданий-маърифий қадриятларни, фуқаролик ва ватанпарварлик ҳисларини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим бериш жараёнида ўқувчиларнинг соғлиғини ҳимояловчи дарс жадвалига риоя этилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ўқувчиларнинг уйда якка тартибда таълим олишини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мактаб директорлари мактаб жойлашган ҳудудда яшайдиган ўқувчиларни аниқлайдилар, рўйхатга оладилар ҳамда уларни уйда якка тартибда таълим олиш учун жалб қилиш чораларини кўрадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўқувчини уйда якка тартибда таълим олишини белгилаш унинг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббий-маслаҳат комиссиясининг (бундан буён матнда тиббий-маслаҳат комиссияси деб юритилади) тиббий хулосасига асосан туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 мартдаги 5-мҳ, 73-сонли қарори (рўйхат рақами 2691-1, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2691-1/2865-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар рўйхатида белгиланган касаллик (патологик ҳолат) аломатлари бўлган ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бундан буён матнда ота-оналар деб юритилади), ўқувчини тиббий кўрикдан ўтказиш учун тиббий-маслаҳат комиссиясига мурожаат қилади. Тиббий-маслаҳат комиссиясига ўқувчининг касаллик тарихидан кўчирма, касаллик бўйича махсус даволаш-профилактика муассасаларининг хулосаси, заруратга кўра бошқа диагностика текширувлари натижалари тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тиббий кўрик тиббий-маслаҳат комиссиясига мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кун ичида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тиббий кўрик натижасига кўра, ўқувчида уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар (патологик ҳолатлар) мавжудлиги аниқланганда, тиббий-маслаҳат комиссияси томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Ўқувчининг уйда якка тартибда таълим олишга муҳтожлиги тўғрисида тиббий хулоса (бундан буён матнда тиббий хулоса деб юритилади) расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тиббий хулоса олти ой муддатга ёхуд тўлиқ ўқув йилига берилади ҳамда тиббий-маслаҳат комиссиясининг раиси, аъзолари ва унинг ишига жалб қилинган бошқа мутахассислар томонидан имзоланиб, даволаш-профилактика муассасасининг муҳри билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббий хулоса ота-оналарга тиббий кўрик ўтказилган куннинг ўзида тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ота-оналар фарзандларининг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тўғрисидаги ариза билан мактаб директори номига мурожаат қиладилар. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели (таълим олган бўлса);
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 мартдаги 5-мҳ, 73-сонли қарорига (рўйхат рақами 2691-1, 02.04.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2691-1/2865-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчи ота-онасининг фуқаролик паспорти нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мактаб директори аризани қабул қилиб олгач, уч кун ичида ўқувчини уйда якка тартибда таълим олишга жалб қилиш ҳақида туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири номига ёзма мурожаат қилади. Мурожаатга ота-оналар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 мартдаги 5-мҳ, 73-сонли қарори (рўйхат рақами 2691-1, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2691-1/2865-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири ҳужжатларни қабул қилиб олгач, уч кун ичида ўқитиш муддати, мактабнинг рақами ва муайян синфни кўрсатган ҳолда ўқувчини уйда якка тартибда таълим олишга жалб қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилади ва унинг нусхасини мактабга юборади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 мартдаги 5-мҳ, 73-сонли қарори (рўйхат рақами 2691-1, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2691-1/2865-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўқувчида бир вақтнинг ўзида бир неча касаллик турлари учраса ёки унга фан ўқитувчиларидан ташқари бошқа мутахассисларнинг (логопед, психолог, дефектолог ва бошқалар) ёрдами керак бўлиб, мактабда бундай мутахассис бўлмаса, ушбу мутахассислар жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) ёки бошқа таълим муассасаларидан ўриндошлик асосида жалб этилиши мумкин. Бунда ушбу мутахассисларга ўриндошлик асосида ишлаганлиги учун ҳақ тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқувчига фан ўқитувчиларидан ташқари мутахассисларни бириктириш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари масъул ҳисобланади.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 мартдаги 5-мҳ, 73-сонли қарори (рўйхат рақами 2691-1, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2691-1/2865-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мактаб директори туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг тегишли буйруғини олгач, уч кун ичида ўқувчига уйда якка тартибда таълим берувчи ўқитувчиларни бириктириш тўғрисида буйруқ қабул қилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 мартдаги 5-мҳ, 73-сонли қарори (рўйхат рақами 2691-1, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2691-1/2865-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ота-оналарнинг истагига кўра, ўқувчига жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) томонидан уйда якка тартибда таълим бериш ташкил қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур тоифадаги ўқувчиларга Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳузурида ташкил этилган психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси ва ушбу органларнинг йўлланмаси асосида уйда якка тартибда таълим бериш ташкил қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Узоқ вақт даволанишга муҳтожлиги сабабли мактабга боролмайдиган ўқувчиларга Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2667, 2015 йил 17 апрель) мувофиқ ўқув машғулотларидан озод этилган кунлар оралиғида уйда якка тартибда таълим олиш ташкил этилади. Бунда мазкур ўқувчиларга бериладиган таълим олаётган шахслар учун меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномасида (095\х шакл) кўрсатилган муддат тугагач, мактаб директорининг буйруғига мувофиқ, ўқувчига уйда якка тартибда таълим бериш тўхтатилади ва у мактабнинг тегишли синфига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари мактаб директорлари томонидан ўқувчиларни таълим олишга жалб қилиш чоралари кўрилиши ҳамда улар учун таълим жараёни ташкил этилишини назорат қиладилар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 мартдаги 5-мҳ, 73-сонли қарори (рўйхат рақами 2691-1, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2691-1/2865-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўқувчига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режа асосида таълим-тарбия берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқув режасидаги ҳафталик соатлар миқдори 1-4-синфлар учун 8 соат, 5-9-синфлар учун 10 соатни, 10-11-синфлар учун 12 соатни ташкил қилади.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 мартдаги 5-мҳ, 73-сонли қарори (рўйхат рақами 2691-1, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2691-1/2865-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Дарс жадвали мактаб томонидан ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб, ота-оналар билан келишган ҳолда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда ишлаб чиқилади ҳамда мактаб директори томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дарс жадвали ҳафтасига камида уч кунга мослаб тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўқувчининг қизиқиши ва қобилиятини ҳисобга олиб, ота-оналарнинг аризасига мувофиқ ўқув режада кўрсатилган фанларни умумий соатлар миқдоридан ошмаган ҳолда 1 соатга ўзгартиришга йўл қўйилади. Бундай ўзгартириш мактаб директорининг буйруғига мувофиқ ўқув режадаги битта фанни бошқа бир фан билан алмаштириш ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бериш мактабнинг ўқув дастури, психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бериш эса ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг ўқув дастури асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Дарс соатининг давомийлиги жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчилар учун 45 дақиқа, психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчилар учун 40 дақиқадан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дарс машғулотларида ўқувчининг олган баҳолари мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги баҳолаш дафтарига қайд этиб борилади. Баҳолаш дафтари ҳар бир фан бўйича алоҳида юритилади. Ўқувчининг баҳолаш дафтарига қўйилган баҳолар ўқувчи рўйхатда турган мактабнинг синф журналига кўчириб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ота-оналар томонидан баҳолаш дафтарига ўқитувчилар томонидан дарс машғулотлари ўтказилганлигини тасдиқловчи имзо қўйилади. Ўқувчининг баҳолаш дафтари ўқитувчида сақланади ва ўқув йили охирида бошқа ҳисоботлар билан биргаликда мактаб раҳбариятига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқувчи олган баҳоларнинг санаси ва дарс машғулотининг мавзуси синф журналидаги сана ва мавзуга тўғри келмаслиги мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўқувчи оғир мия жароҳатлари, бош мияда бўлган жарроҳлик операциялари, шунингдек касаллиги зўрайган даврда ёки ўқувчининг таълим олишига тўсқинлик қиладиган бошқа ҳолатларда тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосасига асосан, унда кўрсатилган муддатга ўқишдан озод этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ўқувчилар учун босқичли назорат ва якуний давлат аттестацияси мактаб директорининг буйруғига мувофиқ ташкил этилади. Ота-оналарнинг истаклари ҳамда ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб, босқичли назорат ва якуний давлат аттестацияси ўқувчининг уйида ёки мактабда ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган ўқувчига таълим олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур ҳужжатга ўқув режа бўйича ўқувчи томонидан ўзлаштирилган фанлар учун баҳо қўйилади, дарс машғулотлари ўтилмаган фанларга баҳо қўйилмайди ҳамда унинг ўрнига «ozod etilgan» деган сўзлар ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Дарс машғулотларининг ўқитувчилар томонидан ўз вақтида ва сифатли олиб борилиши ҳамда ўқув дастурларининг тўлиқ бажарилиши мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан назорат қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда мактаб директори, синф раҳбари, ўқитувчилар ҳамда ота-оналарнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уйда якка тартибда таълим олишга жалб қилиниши лозим бўлган ўқувчилар рўйхатини шакллантириш жараёнида юридик ва жисмоний шахслардан зарур маълумотларни сўраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-оналардан дарс жадвалига мувофиқ машғулотларнинг ўз вақтида ўтказилиши учун шароит яратишни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига уйда якка тартибда таълим беришнинг ўқув дастурларини такомиллаштириш, интерактив усуллар ва янги педагогик технологиялардан фойдаланиш борасидаги таклифлар билан мурожаат қилиш.
(28-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 мартдаги 5-мҳ, 73-сонли қарори (рўйхат рақами 2691-1, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2691-1/2865-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактаб директори қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(28-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчини жонкуяр ва масъулиятли мутахассис ўқитувчи билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчининг имконияти ва қобилиятига мос равишда таълим-тарбия берилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчининг мактаб ўқувчилари ва жамоаси билан ижтимоий мулоқотда бўлишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-оналарнинг таълим жараёни билан боғлиқ мурожаатларини ўз муддатида кўриб чиқиш ва уларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш чораларини кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактаб директори зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
(29-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Мактаб директори ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб, унинг соғлом болалар билан ўзаро мулоқот қилиш малакасини ривожлантириш ҳамда ҳаётга ижтимоийлашувига кўмаклашиш мақсадида ўқувчини инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун мактабдаги дарс машғулотларига, дарсдан ташқари ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларга ҳамда коррекцион-ривожлантирувчи машғулотларга жалб қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарс машғулотларининг олиб борилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-оналар ва ўқувчининг ўқитувчилар билан мунтазам ҳамкорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб, ота-оналар билан келишган ҳолда мактабда ёки синфда ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларга таклиф этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчининг имкониятлари ва тиббий хулосани инобатга олган ҳолда ўқув дастурларининг ўзлаштирилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчиларнинг жисмоний ва психик ривожланишини таъминлаш, атроф-муҳит ва ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчининг маънавий-ахлоқий сифатларини юксалтириш ҳамда эстетик дид ва ҳис-туйғуларини тарбиялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчида меҳнат кўникмаларини ривожлантириш ва уни касб-ҳунарга йўналтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчида дарсликлар, бадиий адабиётлар ва бошқа манбалар билан мустақил ишлаш малакасини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарс машғулотлари режасини тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарс машғулотларига оид бўлган ҳужжатларни ўз вақтида юритиш ҳамда ўқувчининг ўзлаштириши бўйича баҳолаш дафтарига қўйилган баҳоларни синф журналига киритиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ўқувчига таълим бераётган ўқитувчиларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қўшимча ҳақ ва йўл ҳақи компенсацияси тўланади.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқитувчига фақат ўқув соатлари учун ҳақ тўланади. Тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосасига асосан уйда якка тартибда таълим бериш вақтинча тўхтатилган даврда ўқитувчига ҳақ тўланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Синф раҳбари ва ўқитувчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(33-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фарзанди томонидан уй вазифаларининг бажарилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-оналар зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
(35-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 10 июнь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

Т/р.
Касалликнинг номланиши ва патологик ҳолатлари
Уйда якка тартибда таълим олиш муддати
I. Соматик касалликлар
1.
Бириктирувчи тўқиманинг тизимли шикастланиши (тизимли қизил югурик, дерматополиомиозит), ёшлар ревматоид артрити ва тугунчали периартеритнинг оғир турлари
6 ой
2.
Юрак ва қон айланиш тизимининг туғма нуқсонлари (декомпесация даври, турғун юрак ва қон айланиши етишмовчилигининг II ва III даражаси)
6 ой
3.
Оғир даражадаги тетрада Фалло касаллиги
ўқув йили
4.
Туғма ва орттирилган характердаги ўпка-бронх касалликларининг II ва III даражали турғун нафас етишмовчилиги
6 ой
5.
Астманинг оғир даражаси (ҳафтада бир неча марта ёки ҳар куни хуруж қилганда)
Сурункали таянч-ҳаракат аъзолари касаллиги (сурункали остеомиелит суяк сили, остеохондропатия)
ўқув йили
6.
Бош мия операциясидан кейинги асоратланган ҳолатлар
ўқув йили
7.
Таянч-ҳаракат тизимида ўтказилган операциялардан кейинги реабилитатив давр
6 ойдан 1 йилгача
IV. Тери касалликлари
1.
Туғма буллезэпидермолиз
ўқув йили
2.
Туғма ихтиознинг зўрайган даври
6 ой
3.
Эритродермия псориазининг йирингли тури
6 ой
4.
Артропатик псориази
6 ой
5.
Ўткир тери сил касаллиги
ўқув йили
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 14-мҳ, 95-сонли қарори (рўйхат рақами 2691-2, 28.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.10.2019 й., 10/19/2691-2/3965-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббий хулосани олдим: 20 ___ йил «___» ____________
_________
(имзо)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА