1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.03.00 Ишсизлар (мақом)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24-майдаги ПҚ-3001-сон қарорини ижро этиш юзасидан ва ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштиришда ташкилотларнинг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкилотлар — иш берувчиларга ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш мажбурияти юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, аҳолини бандлик билан қамраб олишни оширишда амалий кўмаклашиш ва ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг юқори даражада натижадорлигини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш масалалари бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорлари бажарилиши устидан назорат қилиш туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан амалга оширилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарорига мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини яратиш бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорларининг бажарилмаганлиги учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг қарорига кўра жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам бериш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2018 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ҳафта муддатда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорларини хатловдан ўтказсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича манзилли дастурларни тасдиқласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили навбатдаги календарь йил бошланишидан камида уч ой олдин халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорлари билан захирага қўйилиши керак бўлган иш ўринлари сони иш берувчиларга ўз вақтида етказилишини таъминласинлар.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштиришни таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар бажарилиши устидан назоратни кучайтирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари икки ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 5 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
965-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одам савдоси қурбони — мажбурий меҳнат ёки хизматлардан, қуллик ёки қулликка ўхшаш урф-одатлардан, бошқа шахс томонидан фоҳишабозликда эксплуатация қилишдан ёки шаҳвоний эксплуатация қилишнинг бошқа шаклларидан, эрксиз ҳолатдан ёхуд инсоннинг органлари ва тўқималари олиб қўйилишидан жабрланган шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахс — жисмоний, ақлий, психик ёки сенсор (ҳиссий) бузилишлар мавжудлиги оқибатида ҳаёт фаолияти чекланиши муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ногирон деб эътироф этилган ва ижтимоий ёрдам ва муҳофазага муҳтож бўлган шахс;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсияолди ёши — эркаклар учун 58 ёшдан 60 ёшга тўлишгача ва аёллар учун — 53 ёшдан 55 ёшга тўлишгача пенсияга чиқишдан олдинги ёш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ўринларини захирага қўйиш — ташкилот (иш берувчи) томонидан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун ўз маблағлари ҳисобига ташкил этилган иш ўринлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш — ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун ташкилотнинг рўйхатдаги ўртача ходимлари сонининг фоизларида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорлари билан белгиланадиган иш ўринлари сони.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Аҳолининг бандлигига кўмаклашиш мақсадида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар (кейинги ўринларда муҳтожлар деб аталади) учун иш ўринларининг энг кам сони халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан белгиланади, шунингдек, ташкилотлар томонидан захирага қўйилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн тўрт ёшгача ва ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналар ва кўп болали оилалар;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахслар ва пенсияолди ёшидаги шахслар;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат бозорида шаклланаётган вазият ҳисобга олинган ҳолда туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг таклифи бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан фуқароларнинг ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган бошқа тоифалари, шунингдек, атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун ҳам иш ўринлари захирага қўйилиши мумкин.
(3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Иш ўринларини белгилаш ва захирага қўйиш шартлари ва тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш, қонун ҳужжатларига мувофиқ, ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан амалга оширилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан муҳтожларнинг сони ўзгаришига қараб улар учун белгиланадиган иш ўринларининг энг кам сони ҳар йили қайта кўриб чиқилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгиланиши керак бўлган иш ўринларининг энг кам сонини ва уларга қўйиладиган талабларни аниқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари бошчилик қиладиган камида 5 кишидан иборат таркибда махсус комиссиялар ташкил этилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази комиссиянинг ишчи органи, тегишли туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг ишсизларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлимининг бошлиғи — комиссиянинг котиби ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия таркибига бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони йигирма нафар кишидан ортиқни ташкил этадиган ташкилотлар учун назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш ўринларининг белгиланадиган энг кам сонининг жами сони халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорларига мувофиқ ташкилотнинг рўйхатдаги ходимлари ўртача сонининг 10 фоизидан ортиқни (шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар учун камида 3 фоизни) ташкил этиши мумкин эмас.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони 20 нафар кишидан ортиқни ташкил этадиган ташкилотлар ҳар йили:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 августдан кеч бўлмаган муддатда лавозимларни ҳисобга олган ҳолда келгуси йил учун захирага қўйиладиган иш ўринларининг умумий сонини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15 августдан кеч бўлмаган муддатда келгуси йил учун иш ўринларининг захирага қўйиладиган умумий сони тўғрисидаги маълумотларни ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Келгуси йил учун захирага қўйиладиган иш ўринларининг умумий сони тўғрисида ташкилотлардан олинган маълумотлар асосида туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар тоифалари учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисидаги таклифлар шакллантирилади ҳамда уни туман (шаҳар) ҳокимлиги ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари билан мажбурий тартибда келишган ҳолда ҳар йили 1 сентябрдан кечикмай туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган ташкилотлар бўйича тегишли қарор қабул қилиш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига киритилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан аниқ ташкилот учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича таклифлар киритилишида ташкилотлардаги ишларнинг профессионал тузилмаси ва унинг фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олиниши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахслар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари сонини белгилаш бўйича таклифлар киритишда меҳнат фаолиятининг муайян турларини бажаришга қобилиятли бўлган ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури параметрлари ҳисобга олинади. Ногиронлиги бўлган шахслар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари сонини белгилаш бўйича асосланган таклифларни шакллантириш учун туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг сўрови бўйича тегишли ТИЭК томонидан навбатдаги календарь йил бошланишидан камида беш ой олдин меҳнат фаолиятининг муайян турларини бажаришга қобилиятли ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурлари параметрлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан тақдим этилган захирага қўйилган иш ўринлари тўғрисидаги умумлаштирилган таклифлар асосида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ҳар йили жорий йилнинг 1 октябридан кечикмай муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида қарор қабул қиладилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорлари асосида туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази ҳар йили жорий йилнинг 5 октябридан кеч бўлмаган муддатда ушбу ҳудудда жойлашган ташкилотлар бўйича захирага қўйилиши керак бўлган иш ўринлари сони тўғрисидаги маълумотларни, ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган захирага қўйиладиган иш ўринларига қўйиладиган талабларни шахслар тоифаларини ишга жойлаштириш учун уларнинг имкониятларини, рағбатлантириш чораларини, шунингдек, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг иш ўринларини захирага қўйиш тўғрисидаги қарорлари бажарилмаганда ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қўлланиладиган санкцияларни ҳисобга олган ҳолда етказади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларнинг тоифалари, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн тўрт ёшгача ва ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналар ва кўп болали оилалар учун — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун — уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахслар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсияолди ёшидаги шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одам савдоси қурбонлари учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар ишга жойлаштирилган иш ўринлари бўлажак даврга захирага қўйиладиган иш ўринлари сонини аниқлашда ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар тоифалари бўйича захирага қўйиладиган иш ўринлари сони ушбу иш ўринларига қабул қилинган кундан бошлаб 3 йил мобайнида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Муҳтожлар учун захирага қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштириш ташкилотлар томонидан туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси бўйича ёки мустақил равишда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Муҳтожларни ишга жойлаштиришга ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, жазони ижро этиш жойларидан озод этилган шахсларнинг ижтимоий мослашув марказлари, кўрсатиб ўтилган шахсларнинг манфаатларини ифодаловчи бошқа ташкилотлар ҳам уларни туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларига юбориш йўли билан кўмаклашишлари мумкин. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари бундай шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишга жойлаштиришни таъминлайдилар.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган ташкилотлар календарь йил бошланишидан камида олти ой олдин туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига аниқ ташкилотлар бўйича муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқига, шунингдек, зарурат бўлганда, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказидан ҳар бир ташкилот бўйича ташкил этилган иш ўринларининг сони ва хусусияти, захирага қўйилган бўш (вакант) иш ўринлари мавжудлиги тўғрисида маълумотлар олиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сони халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан белгиланганига мувофиқ ташкил этилган (захирага қўйилган ёки ажратилган) иш ўринлари қисқарган ҳолларда ташкилот туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига ахборот тақдим этади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Технологиядаги, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва меҳнат шарт-шароитларидаги ўзгаришлар, ходимлар сони ўзгаришига олиб келган иш ҳажмларининг қисқариши билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишда, — захирага қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобга олинган ҳолда ишга жойлаштирилган шахслар учун иш ўринлари устувор тартибда сақланади, агар ушбу шахслар сони ходимлар сони ўзгарган календарь йил учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан белгиланган сондан ортиқ бўлмаса.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Олдин ушбу иш ўрнини эгаллаган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилиши муносабати билан муҳтожлар учун захирага қўйилган иш ўрни бўшаганда ташкилот ўн кун муддатда янгидан очилган бўш иш ўрни тўғрисида туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказини хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар тоифалари бўйича захирага қўйилган иш ўрни бўшаб қолган тақдирда ташкилот беш кун муддатда фақат уларни захирага қўйилган иш ўрнини ҳисобга олиш даврида туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ташкилот ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар тоифаларини муҳтожлар учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан белгиланган захирага қўйилган иш ўринлари сонидан келиб чиқиб ишга жойлаштириши шарт.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси бўйича ушбу шахслар ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган тоифага тегишли бўлганда захирага қўйилган иш ўрнига ишга жойлаштириш ташкилот томонидан рад этилиши ташкилот мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлигига олиб келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ташкилот йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилиши ва тайёрлигини таъминлаши, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказини хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминланади, бу ҳақда туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорлари бажарилмаслиги сифатида қаралади.
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мавсумий ва вақтинчалик иш ўринларини муҳтожларни ишга жойлаштириш учун захирага қўйишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарорини бажармаган ташкилотнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмайди.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 50-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг белгиланган сонини захирага қўйиш бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорлари бажарилмаганлиги учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига тушади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 50-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорлари бажарилиши устидан назорат қилиш туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари туман (шаҳар) ишчи комиссиялари ҳамда туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига:
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/705/1000-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотлар томонидан иш ўринлари захирага қўйилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу иш ўринларига ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар тоифаси ишга жойлаштирилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ўринларини захирага қўйиш бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорларини бажармаган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига жарима солинганлиги тўғрисида умумлаштирилган ахборотни юборади.
(24-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ногиронлиги бўлган шахслар учун захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар ҳуқуқига эга бўлади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ўз ваколатлари доирасида муҳтожлар учун белгиланган сондан ортиқча захирага қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган, шу жумладан, ишлаб чиқариш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун нотурар жой биноларини биринчи навбатда ажратиш йўли билан ташкилотлар учун имтиёзлар белгилашлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
(иш жойларини захирага қўйиш)
Ташкилот
(камида 20 нафар ходимга эга бўлган)
Келгуси йил учун захирага қўйиладиган иш ўринларининг умумий сонини белгилайди
хар йили 1 августгача
2-босқич
(маълумотлар тақдим этиш)
Ташкилот
(камида 20 нафар ходимга эга бўлган)
Келгуси йил учун захирага қўйиладиган иш ўринларининг умумий сони бўйича туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларига маълумотларни тақдим этади
хар йили 15 августгача
3-босқич
(таклифларни шакллантириш. тасдиқлаш учун киритиш)
Бандликка кўмаклашиш марказлари
(ишчи орган)
1. Иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича таклифларни шакллантиради ҳамда уни туман (шаҳар) ҳокимлиги ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари билан мажбурий тартибда келишади.
2. Умумлаштирилган таклифларни халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига тасдиқлаш учун киритади
хар йили 1 сентябргача
4-босқич
(тасдиқлаш)
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари
Иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилади
хар йили 1 октябргача
5-босқич
(ташкилотларга етказиш)
Бандликка кўмаклашиш марказлари
(ишчи орган)
Захирага қўйилиши керак бўлган иш ўринлари сони тўғрисидаги маълумотларни ташкилотларга етказади
хар йили 5 октябргача
6-босқич
(иш ўринларини захирага қўйиш)
Ташкилот
(камида 20 нафар ходимга эга бўлган)
Иш ўринларини захирага қўяди
йил мобайнида
7-босқич
(қарорларни амалга ошириш)
Бандликка кўмаклашиш марказлари
(ишчи орган)
Қарорнинг бажарилишини назорат қилади
йил мобайнида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотнинг номи:
_______________________________
_______________________________
Юридик манзили:
_______________________________
_______________________________
20__ йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун захирага қўйиладиган иш ўринлари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
1. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг 20___ йил « ___ »_________даги қарорига мувофиқ ташкилотлар томонидан захирага қўйиладиган иш ўринларининг умумий сони ________ иш ўрнини, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун _____ иш ўрнини ташкил этади.
Келгуси йилга захирага қўйиладиган иш ўринлари сони
Фаолият бошлангандан захирага қўйилган иш ўринлари
Сони
%
Жами:
шу жумладан:
ўн тўрт ёшгача ва ногиронлиги бўлган болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз оналар ва кўп болали оилалар
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари
сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар
ногиронлиги бўлган ва пенсияолди ёшидаги шахслар
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
______________ туманидаги (шаҳридаги) ташкилотлар бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобат қила олмайдиган шахслар учун иш ўринларини белгилаш тўғрисида
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган ташкилотлар рўйхати
Ташкилотнинг СТИРи
Штат жадвали бўйича ходимларнинг умумий сони
Олдинги йиллар ҳисобга олинган ҳолда таклиф киритилган санадан захирага қўйилган иш ўринлари сони
Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга 5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20___ йил «___» _________ ойи учун ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш тўғрисида МАЪЛУМОТ
1. _________________ халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорига мувофиқ назарда тутилган ҳисобот йилида захирага қўйиладиган иш ўринлари, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари сони. 2. Захирага қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштирилганлар сони:
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар сони
Ҳисобот даври охиридаги ҳолати бўйича ишламоқда (киши)
улардан ишга жойлаштирилганлар
ҳисобот ойида
йил бошидан бошлаб
Жами:
шу жумладан:
ўн тўрт ёшгача ва ногиронлиги бўлган шахс болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз оналар ва кўп болали оилалар
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари
сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар
ногиронлиги бўлган шахс ва пенсияолди ёшидаги шахслар
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар
одам савдоси қурбонлари
3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун бўш иш ўринлари сони, ҳисобот даври охирига _____ иш ўринлари.
Ташкилотнинг раҳбари
______________________ (имзо)
Кадрлар бўлими бошлиғи (инспектор)
______________________ (имзо)
M.Ў. 20___ йил «____» _________________.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу ахборот электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг қарорига кўра жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚОИДАЛАРИ

1. Ушбу Қоидалар суднинг қарорига кўра жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга (кейинги ўринларда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар деб аталади) ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам бериш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ушбу Қоидаларга мувофиқ туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари билан биргаликда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва ҳисобда турган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам олишда кўмаклашадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар туманлар (шаҳарлар) Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан ишлаб чиқилган ушбу иловага мувофиқ шакл бўйича ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам беришнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам олишда кўмаклашиш жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга нисбатан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари уларни ҳисобга қўйишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахснинг шахсини, унинг маълумоти даражасини ва меҳнат билан бандлигини, яшаш жойи мавжудлигини ўрганади, шунингдек, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам ҳажмини аниқлаш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни аниқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам бериш тартибини тушунтиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахснинг шахсини ва ҳаётий вазиятини ўрганиш натижалари бўйича туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази ходими ҳисобга қўйилгандан кейин уч иш куни мобайнида якка тартибдаги дастурни тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Якка тартибдаги дастурга туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказида ҳисобда турган шахснинг ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамга бўлган эҳтиёжи тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Якка тартибдаги дастурнинг биринчи нусхаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахснинг назорат ишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги дастурнинг иккинчи нусхаси жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказида ҳисобда турган шахсга тилхат остида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Якка тартибдаги дастур бажарилиши даврида, зарурат бўлганда, якка тартибдаги дастурга ҳар икки томоннинг розилиги билан тегишли тузатишлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахс турар жойга эга бўлмаса ёки уни йўқотган бўлса, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази ходими шахснинг розилиги билан уни вақтинча бўлинадиган тегишли ташкилотларга белгилаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахс бир ойда бир марта олинган ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам тўғрисида ҳисобот бериш учун туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказида ҳисобда турган шахс ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамни олишни рад этган тақдирда туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг ходими томонидан тегишли далолатнома тузилади ва у ушбу шахснинг ишига тиркаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази якка тартибдаги дастурнинг нусхасини жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойи бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига юборади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан якка тартибдаги дастурларни туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига, давлат соғлиқни сақлаш, таълим органларига ва бошқа давлат органларига, шунингдек, нодавлат ташкилотларга юбориш якка тартибдаги дастур тузилгандан кейин уч иш куни мобайнида таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари давлат соғлиқни сақлаш, таълим органлари ва бошқа давлат органларига, шунингдек, нодавлат ташкилотлар якка тартибдаги дастурнинг нусхаси олингандан кейин ўн беш кун мобайнида туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказини улар томонидан кўрсатилаётган тегишли ёрдам ёки уни кўрсатиш имкони йўқлиги тўғрисида хабардор қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича ёрдам бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ишга жойлаштиришда кўмаклашиш жазони ижро этиш бўйича жойлардан озод этилган шахсларга туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларида ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам беришнинг асосий йўналиши ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахснинг рўйхатдан ўтиш учун ёзма мурожаати уларнинг туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази хизматларидан фойдаланишининг мажбурий шарти ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни рўйхатга олишни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари, бевосита туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказида эса — бундай шахсларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш лавозим ваколатларига кирадиган Бандликка кўмаклашиш маркази мутахассислари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, маслаҳат сўраб мурожаат қилган шахслар рўйхатдан ўтказилганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ва бандлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларидан келиб чиқадиган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўш (вакант) иш ўринларига эга бўлган ташкилотлардаги меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа шароитлар тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янгидан ташкил этиладиган иш ўринлари ва минтақани (яшаш ҳудудини) ривожлантириш дастурлари тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий тайёргарликдан ўтиш ва қайта тайёрлаш, малака ошириш имкониятлари ва шартлари, шу жумладан, туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган касб-ҳунар таълими муассасалари тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат бўйича органларда рўйхатдан ўтиш тартиби ва шартлари, шунингдек, ишсизларга бериладиган ижтимоий кафолатлар тўғрисида ахборот берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсга ишга жойлаштиришда ёрдам бериш доирасида туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бундай шахсларни туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг бўш жойлар базасидаги мавжуд бўш иш ўринларига йўллайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
захирага қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бундай шахсларни меҳнат бозорининг жорий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, кейинчалик ишга жойлашишда кўмаклашиб касбий тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва малака оширишга юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларнинг розилиги билан жамоат ишларига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизлик нафақаси тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилиш иш берувчилар томонидан туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларининг йўлланмаси бўйича ёки захирага қўйилган иш ўринлари ҳисобига мустақил равишда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Иш берувчи ишга жойлаштиришда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга нисбатан маълумотнинг махфийлигини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Маслаҳат сўраб мурожаат қилган жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга меҳнат бўйича органларнинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича юридик ва ижтимоий тусдаги бошқа ахборот, шу жумладан фуқаролар томонидан ўз ишини ташкил этиш имкониятлари ва йўллари тўғрисида маълумот ҳам берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилишда иш берувчи беш кун муддатда ишга қабул қилинган кун кўрсатилган ҳолда йўлланмани туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Тугалланмаган ўрта маълумотли, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар мурожаат қилганда туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан унга яшаш жойи бўйича таълим муассасаларида касбий қайта тайёрлаш учун йўлланма берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 50-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарорига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланадиган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 49-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари)» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда) 1-илованинг 42-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 5 январдаги 1-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 1-модда) 2-илованинг 2-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 79-модда) 1-илованинг 92-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарори)» 2017 йил 13 мартдаги 130-қарорига 1-илованинг 26-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 24-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон, 31.12.2020 й., 09/20/830/1696-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон; 29.12.2023 й., 09/23/705/1000-сон; 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)