Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 24 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2020 йил 18 декабрда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунчасини, турларини, ушбу ҳужжатларнинг ўзаро юридик кучи ва нисбатини белгилашдан, шунингдек уларни режалаштириш, ташаббус қилиш, тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш, келишиш, қабул қилиш, эълон қилиш, уларнинг ижросини ташкил этишни таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
 LexUZ шарҳи
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар - ваколатли давлат органининг белгиланган тартибда қабул қилган, ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган, умуммажбурий тусдаги қоидаларни ўрнатувчи, ўзгартирувчи ёки бекор қилувчи юридик ҳужжати ҳисобланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат умуммажбурий хулқ-атвор қоидаларини ўз ичига олади ҳамда ўзининг қуйидаги уч хусусияти билан ижтимоий нормаларнинг бошқа турларидан ажралиб туради: а) улар ваколатли давлат органлари томонидан яратилиб, барча учун умуммажбурий қоидаларни ўрнатади, ўзгартиради (такомиллаштиради) ёки бекор қилади; б) уларда ҳуқуқий қоиданинг мазмуни, яъни ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқ ва бурчлари баён этилади; в) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланган қоидалар бажарилмаган ёки бузилган тақдирда муайян ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқади, қоида бўйича, давлатнинг мажбурлов кучи ишга солинади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларни чиқарадиган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг мавқеига, актларнинг юридик кучига кўра, қуйидаги туркумларга бўлинади: 1) қонунлар (Конституция, конституциявий қонунлар ва жорий қонунлар); 2) Президент фармонлари, қарор ва фармойишлари; 3) ҳукумат қарори ва фармойишлари; 4) вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқарув органларининг норматив ҳужжатлари; 5) маҳаллий вакиллик ва ижроия органларининг қарорлари ва фармойишлари.
2-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонунчилик
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Қорақалпоғистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг турлари ва ўзаро нисбати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш тартибига ҳамда уларнинг мазмунига қўйиладиган асосий талаблар ва ижросини ташкил этишни таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан ҳам белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда қабул қилинадиган бажарилиши мажбурий бўлган қарорларнинг турлари ва ушбу Қонундаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўзаро нисбати, уларни тайёрлаш тартибига ҳамда уларнинг мазмунига нисбатан қўйиладиган асосий талаблар ва уларнинг ижросини ташкил этишни таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан алоҳида белгиланади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 июлдаги ЎРҚ-1158-сонли Қонунига асосан учинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 25 июль)
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш, эълон қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва сақлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланади.
3-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қонунчиликка мувофиқ қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир.
 LexUZ шарҳи
Ушбу қонунда белгиланган шаклда қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида қонунчилик ҳужжатлари нормаларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжат деб ҳисобланади.
4-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органлар ёки мансабдор шахслар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органлар ёки мансабдор шахслардир (бундан буён матнда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органлар деб юритилади).
(4-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда ўтказиладиган референдум йўли билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиши мумкин.
5-модда. Ушбу Қонуннинг асосий принциплари
Ушбу Қонуннинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
конституциявийлик;
қонунийлик;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг устуворлиги;
ошкоралик;
илмийлик;
ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг тизимлилиги ва комплекслилиги;
ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг барқарорлиги.
 LexUZ шарҳи
Амалдаги қонунчиликнинг умумий принципларидан келиб чиқиш — қонуннинг мазмунини белгилашда муҳим мантиқий усул ҳисобланади. Қонунлар конституцияга ёки конституциявий қонунларга зид келмаслиги лозим. Ҳар бир норматив ҳужжат ўзаро мантиқий боғлиқдир, бир-бирига мос келади ва тўлдириб туради. Фақат шундан кейин норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг функционал-ҳуқуқий тизимлилигини таъминлаш мумкин.
2-боб. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик тизими
6-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси;
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари;
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1166-сонли Қонунига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1166/0842-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари;
(6-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатлари бўлиб, улар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонун ҳужжатларидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қонуности ҳужжатларидир.
(7-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устуворлиги
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг сўзсиз устуворлиги тан олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Алоҳида ҳудудларда Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан ягона ҳуқуқий макон доирасида махсус ҳуқуқий режим ўрнатилиши мумкин.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 июлдаги ЎРҚ-1158-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 25 июль)
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш учун қабул қилинади ҳамда унинг нормалари ва принципларига зид бўлиши мумкин эмас.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 3-боби («Конституция ва қонуннинг устунлиги»).
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари энг муҳим ва барқарор ижтимоий муносабатларни тартибга солади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ёки референдум ўтказиш йўли билан қабул қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонуни.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари конституциявий қонунлар тарзида қабул қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси қонунлари конституциявий қонунлар тарзида қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ҳуқуқий принциплар ва нормаларни мустаҳкамловчи, бирлаштирувчи, тизимлаштирувчи, шунингдек ижтимоий муносабатлар энг муҳим соҳасининг ҳуқуқий жиҳатдан комплекс тартибга солинишини таъминловчи кодекслар тарзида қабул қилиниши мумкин.
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг 7-моддаси.
11-модда. Қонуности ҳужжатларини тартибга солиш доиралари
Қонуности ҳужжатларида қонун ҳужжатлари даражасида тартибга солиниши лозим бўлган масалалар бўйича нормалар белгиланишига йўл қўйилмайди.
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун фармонлар ва қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 110-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
121-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари асосида ҳамда уларнинг ижросини, Администрациянинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган фармойишлар қабул қилади.
(121-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1166-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1166/0842-сон)
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонунининг 37-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14-модда. Вазирликлар ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари
(14-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирликлар ва идоралар, агар уларга қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ёки ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бўйича ваколатлар берилган бўлса, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиши мумкин.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирликлар ва идоралар ўз ваколатлари доирасида буйруқлар ва қарорлар тарзидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Буйруқлар вазирлик ва идора номидан қарор қабул қилиш якка тартибда амалга ошириладиган вазирлик ёки идоралар раҳбарлари томонидан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қарорлар идоралар номидан қарор қабул қилиш коллегиал органлари томонидан амалга ошириладиган идоралар томонидан қабул қилинади.
(14-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирликлар ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари бошқа вазирликлар ёки идоралар билан келишилган ҳолда қабул қилиниши мумкин.
(14-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирликлар ва идоралар томонидан қўшма қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши мумкин.
(14-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирликлар ва идораларнинг таркибий бўлинмалари ҳамда ҳудудий органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақли эмас.
(14-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2000 йил 19 майдаги 197-сонли «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорлари ва «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари» (рўйхат рақами 3686, 09.10.2025 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
15-модда. Вазирликлар ёки идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ҳуқуқий ворислик
(15-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқи берилган вазирлик ёки идора қайта ташкил этилган тақдирда, ҳуқуқий ворисга ўз ваколатлари доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқи билан бирга илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартишлар, қўшимчалар киритиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш ваколатлари ҳам ўтади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлик ёки идора тугатилган ёхуд у тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқини ҳуқуқий ворисига бермасдан қайта ташкил этилган тақдирда, илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартишлар, қўшимчалар киритиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш ваколатлари юқори турувчи органга ёки бошқа ваколатли органга ўтади.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлик ёки идора қайта номланган тақдирда, унинг илгариги номи кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қайта номланишига оид қисмига ўзгартириш ёки қўшимча киритилиши лозим. Бундай ўзгартиришлар ёхуд қўшимчалар киритилгунига қадар илгариги номни ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши қайта номланган вазирликка ёки идорага нисбатан тўлиқ ҳажмда татбиқ этилади.
(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлик ёки идора мақомининг ўзгариши улар томонидан илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши тугатилишига олиб келмайди.
(15-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги низомнинг 19-банди.
16-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ўз ваколатлари доирасида қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокими ўз ваколатлари доирасида қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари Ўзбекистон РеспубликасинингКонституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти юқори турувчи органларининг қарорлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилинади.
(16-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1166-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1166/0842-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси.
17-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланадиган низомлар, қоидалар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ушбу ҳужжатларнинг таркибий қисми бўлган низомлар, қоидалар, йўриқномалар, регламентлар, стратегиялар, концепциялар, доктриналар, дастурлар («йўл хариталари») ва бошқа ҳужжатлар тасдиқланиши мумкин.
Низом давлат органлари ва ташкилотларнинг, улар таркибий бўлинмаларининг мақомини, асосий вазифаларини, функцияларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, фаолиятини ташкил этиш тартибини, шунингдек у ёки бу соҳадаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиш тартибини белгилайди.
Қоидалар бирор-бир фаолиятни амалга оширишга доир талабларни белгилайди.
Йўриқнома норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллашнинг аниқлаштирувчи жиҳатларини белгилайди.
Регламент давлат органлари ва ташкилотларнинг иш тартибини, шунингдек давлат органлари ва ташкилотлар томонидан маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Стратегия мамлакат ёки муҳим тармоқларни ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ривожлантиришнинг энг асосий йўналишларини белгилайди.
Концепция у ёки бу соҳадаги давлат сиёсатининг энг муҳим устуворликларини, мақсадларини, асосий йўналишларини, вазифаларини ва амалга оширилиш механизмларини белгилайди.
Доктрина Ўзбекистон Республикасининг у ёки бу соҳадаги миллий манфаатларини таъминлаш мақсадлари, вазифалари, принциплари ва асосий йўналишларини белгилайди.
Дастур («Йўл харитаси») у ёки бу соҳадаги давлат сиёсатининг мақсадларига эришилишини таъминлайдиган тадбирлар (вазифалар, амалга ошириш муддатлари, молиялаштириш манбалари ва масъул ижрочилар бўйича ўзаро боғлиқ бўлган тадбирлар) ва механизмлар тизимини белгилайди.
 LexUZ шарҳи
Ушбу ташкилотлар ўз функцияларини бажара бориб, буйруқлар, низомлар, қоидалар сингари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар турлари (умумий мажлис иштирокчилари томонидан тасдиқланадиган ёхуд қабул қилинадиган корхона, очиқ ёки ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятлари низоми)ни ишлаб чиқадилар, қабул қиладилар. Қонуности ҳужжатлари тизимининг охирида турувчи мазкур ҳужжатлар аниқ бир ташкилот доирасида амал қилиб, фақат унинг аъзолари учунгина мажбурийдир.
18-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбати
Турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юридик кучи бўйича ўзаро нисбати Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилган органларнинг ваколатларига ва мақомига, ушбу ҳужжатларнинг турларига, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган санага мувофиқ белгиланади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзига нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши керак.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовутлар бўлган тақдирда юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади.
Тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовутлар бўлган тақдирда, кейинроқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қоидалари амал қилади, бундан ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳол мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирликнинг ёки идоранинг ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш учун махсус ваколати бўлса, ушбу орган қабул қилган ҳужжат бир хил мақомдаги бошқа вазирлик ёки идора томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлади.
(18-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
3-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини режалаштириш, ташаббус қилиш ва тайёрлаш
19-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни режалаштириш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни режалаштириш, қоида тариқасида, ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш талаб қилинадиган муаммоларни аниқлаш ва таҳлил қилиш якунлари бўйича тайёрланадиган норма ижодкорлиги ишининг режалари (дастурлари) доирасида амалга оширилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органлар ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ёки қонунчилик нормаларини такомиллаштириш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашнинг жорий (ярим йиллик ва йиллик) ҳамда истиқболга (бир йилдан ортиқ муддатга) мўлжалланган режаларини (дастурларини) ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш режаларида (дастурларида) қуйидагилар кўрсатилади:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг номи;
ижтимоий муносабатларнинг у ёки бу соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ҳолатининг тавсифи;
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни талаб қиладиган муаммоларнинг тавсифи, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароитларининг таҳлили;
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни талаб қиладиган муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароитларини бартараф этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини қабул қилиш зарурлигининг асоси;
молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар — моддий харажатлар талаб қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари учун;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш муддатлари;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлар;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган тақдирда, кутилаётган натижалар, шу жумладан тартибга солиш таъсирини баҳолаш ўтказилган ҳолларда унинг натижалари.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашни режалаштириш тартиби норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган орган ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳасини тайёрлашни амалга оширувчи ташкилот (бундан буён матнда ишлаб чиқувчи деб юритилади) томонидан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламенти»нинг 2-боби («Органларнинг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини режалаштириш»).
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш режалари (дастурлари) мажбурий тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган тегишли органларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
20-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни ташаббус қилиш
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлашни ташаббус қилишга фақат, башарти давлат органларида кўтарилаётган масалаларни ёки муаммоларни қонунчиликда назарда тутилган механизмлар ва маъмурий тартиб-таомиллар орқали ҳал этиш ваколатлари мавжуд бўлмаса, йўл қўйилади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 18 августдаги ПФ-5505-сон Фармони 3-банди иккинчи хатбошиси.
Жисмоний ва юридик шахслар тегишли давлат органларига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш тўғрисида таклифлар киритишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддаси.
21-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш қуйидаги босқичлардан иборат:
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш ва лойиҳани тайёрлаш ҳақида қарор қабул қилиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашни ташкилий-техникавий ва молиявий жиҳатдан таъминлаш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш учун зарур бўлган материалларни ва ахборотни тўплаш;
тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш;
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5025-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
имтиёзларни белгилашнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармаларидан маблағлар ажратишнинг мақсадга мувофиқлигини асослаш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг матнини тайёрлаш;
ҳуқуқий ва бошқа зарур экспертизани ўтказиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига доир тушунтириш хатини лойиҳанинг концепциясини баён этган ҳолда тайёрлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Энг муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишдан олдин унинг тайёрланиши ҳақидаги ахборот норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилади ҳамда жамоатчилик муҳокамалари иштирокчиларидан келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифлар инобатга олинган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-1054-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 03/25/1054/0329-сон)
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси давлат тилида тайёрланади. Зарур бўлганда, у бошқа тилга таржима қилиниши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқувчи томонидан тайёрлаш ҳамда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларида бошқа муддат белгиланмаган бўлса, икки ойдан кам этиб белгиланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари лойиҳаларини тайёрлашнинг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишнинг ўзига хос хусусиятлари «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланади.
22-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашни ташкил этиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш учун ишлаб чиқувчи томонидан ишчи гуруҳ (комиссия) ташкил этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишчи гуруҳ (комиссия) таркибига ишлаб чиқувчи бўлинмаларининг, тегишли тармоқлар ҳолати ва ривожланиши учун жавобгар бўлган вазирликларнинг ёки идораларнинг, бошқа манфаатдор давлат органларининг, илмий ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролар киритилиши мумкин. Бунда нодавлат ташкилотлар вакиллари, шунингдек фуқаролар ўз розилиги билан ишчи гуруҳ (комиссия) таркибига киритилади.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Ишчи гуруҳ (комиссия) аъзолари норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш учун зарур бўлган билим ва тажрибага эга бўлиши керак.
Ишлаб чиқувчи ишчи гуруҳнинг (комиссиянинг) фаолиятини таъминлаш учун давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш учун зарур бўлган материалларни, статистика маълумотларини ҳамда бошқа маълумотларни олишга, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳаси юзасидан илмий ва бошқа ташкилотларнинг, олимлар ва мутахассисларнинг маслаҳатлари ҳамда тавсияларини, шунингдек экспертлар хулосаларини олишга ҳақлидир.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган орган, зарур бўлганда, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашни давлат органларига, илмий ва бошқа ташкилотларга, айрим фуқароларга белгиланган тартибда, ўз ваколатлари доирасида топширишга ёки уларга шартнома асосида буюртма беришга ҳақлидир.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган орган, зарур бўлганда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муқобил лойиҳаларини тайёрлашни бир нечта давлат органига, илмий ва бошқа ташкилотларга, айрим фуқароларга белгиланган тартибда, ўз ваколатлари доирасида топширишга ёки уларга шартнома асосида буюртма беришга, шунингдек энг яхши норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш учун танловлар ўтказишга ҳақлидир.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламенти»нинг 3-боби («Қонун лойиҳаларини тайёрлаш, келишиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш»), «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги услубий кўрсатмаларнинг (рўйхат рақами 2352, 09.04.2012 й.) III-боби («Лойиҳаларни тайёрлашни ташкиллаштириш») ва «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари»нинг (рўйхат рақами 3686, 09.10.2025 й.) 2-боби, («Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш»).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирликлар ва идораларнинг, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашга доир ишларини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(22-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида»ги низомнинг 10-банди биринчи кичик бандининг бешинчи хатбошиси.
23-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашда қонунчиликнинг ҳолатини, қўлланилиш амалиётини, жамоатчилик фикрини ва халқаро тажрибани ўрганиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашда ишлаб чиқувчи:
қонунчиликнинг ҳолатини, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш предмети бўйича қўлланилиш амалиётини ўрганади;
ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга салбий таъсир кўрсатаётган бўшлиқлар ва зиддиятларни, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга бўлган ижтимоий эҳтиёжни, қонунчиликнинг самарадорлигига таъсир этувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлайди;
ижтимоий муносабатларнинг тегишли соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни аниқлаш нуқтаи назаридан қонунчиликни хатловдан ўтказади;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек айрим фуқароларнинг таклифларини, оммавий ахборот воситаларининг материалларини, илмий ва бошқа ташкилотларнинг, олимлар ҳамда мутахассисларнинг маслаҳатлари ва тавсияларини, жамоатчилик фикрини аниқлашнинг бошқа воситалари маълумотларини умумлаштиради ҳамда улардан фойдаланади;
халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларини ҳисобга олади, шунингдек бошқа давлатлардаги ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш борасидаги тажрибани ўрганади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш предметига тааллуқли илмий тадқиқотлар натижаларини, оммавий ахборот воситаларидаги, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги мақолаларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни амалга ошириш учун зарур бўладиган молиявий-иқтисодий харажатларга бўлган эҳтиёжни, уларнинг ўрнини қоплаш миқдорлари ва манбаларини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари «Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда умумхалқ муҳокамасига қўйилиши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик ёки мутахассислар муҳокамасига олиб чиқилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси манфаатдор давлат органларининг, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг, ўзга ташкилотларнинг вакиллари, олимлар, мутахассислар ва фуқаролар иштирокида ўтказилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар муҳокамаси тегишли илмий-тадқиқот муассасаларининг, тармоқларнинг вакиллари иштирокида ўтказилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг жамоатчилик ёки мутахассислар муҳокамаси иштирокчилари ишлаб чиқувчи томонидан лойиҳанинг матни билан олдиндан таништирилиши керак.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг муҳокамаси жараёнида билдирилган таклифлар ва фикр-мулоҳазалар тавсия хусусиятига эга ҳамда ишлаб чиқувчи томонидан кўриб чиқилиши лозим. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг муҳокамаси материаллари норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органга кўриб чиқиш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш билан бир вақтда киритилади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Қонунининг 14, 15 ва 16-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламенти»нинг 4-боби («Қонун лойиҳаларининг жамоатчилик ва мутахассислар муҳокамаси»).
24-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси
Ишлаб чиқувчи томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида (бундан буён матнда портал деб юритилади) жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда жойлаштирилади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошиси.
Ишлаб чиқувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини порталга уни норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилувчи органга киритишдан олдин жойлаштиради.
Ишлаб чиқувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг порталдаги жамоатчилик муҳокамаси муддатини тартибга солинадиган ижтимоий муносабатларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда белгилайди ҳамда бу муддат порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилган кундан эътиборан ўн беш кундан кам бўлмаслиги керак.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси иштирокчиларидан тушган фикр-мулоҳазаларни ва (ёки) таклифларни ҳисобга олишни ишлаб чиқувчи қабул қилинган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифларга мувофиқ лойиҳани маромига етказиш йўли билан амалга оширади.
Келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифлар рад этилган тақдирда, ишлаб чиқувчи уларни рад этиш сабабини асослаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси натижалари, қоида тариқасида, келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилган ҳолда тегишли вазирликлар, идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (ҳуқуқий экспертиза учун) ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органга (кўриб чиқиш учун) киритилади.
(24-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4473-сон қарори 1-банди.
4-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини экспертизадан ўтказиш ва келишиш
25-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг экспертизаси
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий ва коррупцияга қарши экспертизалардан ўтказилиши шарт.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқувчининг ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органнинг қарорига кўра иқтисодий, молиявий, илмий, лингвистик, экологик экспертизадан, шунингдек бошқа турдаги экспертизалардан ўтказилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 694-сон «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикасини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашда бевосита иштирок этмаган ташкилотлар ва (ёки) шахслар экспертлар сифатида жалб қилинади. Экспертиза ўтказиш учун олимлар ва мутахассислар, шу жумладан бошқа давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлардан олимлар ва мутахассислар жалб этилиши мумкин. Экспертлар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига баҳо беришда мустақилдир ва экспертиза ўтказиш топшириғини берган органнинг нуқтаи назари билан боғлиқ бўлмайди.
Экспертларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича хулосалари тавсия хусусиятига эга бўлиб, улар ишлаб чиқувчи ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган орган томонидан кўриб чиқилиши лозим. Хулосанинг инобатга олинмаган бандлари юзасидан тегишли тушунтиришлар берилган ҳолда маълумотнома тайёрланади.
26-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси
Ҳуқуқий экспертиза жараёнида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг талабларига мувофиқлиги, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлиги текширилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси ишлаб чиқувчининг ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органнинг юридик хизмати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан қонунчиликка мувофиқ ўтказилади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида низом»нинг 16-банди иккинчи кичик банди «в» кичик банди, «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги услубий кўрсатмаларнинг (рўйхат рақами 2352, 09.04.2012 й.) VII-боби («Ишлаб чиқувчининг юридик хизмати томонидан лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш»).
27-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизасини улар манфаатдор ташкилотлар билан келишилганидан ва бошқа турдаги экспертизалар амалга оширилганидан сўнг ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизасини, шу жумладан уларда коррупция кўринишларини, бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этиш учун шарт-шароитларни юзага келтирадиган, жисмоний ва юридик шахслар учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этадиган қоидалар ва нормалар бор-йўқлигини аниқлаш, шунингдек зарур бўлган нормаларни битта норматив-ҳуқуқий ҳужжатда акс эттирган ҳамда тегишли муносабатларни тартибга солувчи бошқа нормаларни бекор қилган ҳолда, қонунчиликни кодификация қилиш имконияти мавжудлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизасини ўтказади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 17-мҳ-сонли «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларида коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш услубиётини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3470, 31.10.2023 й.).
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизасини амалга ошириш жараёнида бу лойиҳалар уларнинг тўғридан-тўғри амал қилиши ва уларда такрорловчи ёки Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларининг нормаларига зид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжудлигини кейинчалик уларни бекор қилиш учун аниқлаш нуқтаи назаридан баҳоланиши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси.
Ҳуқуқий экспертиза якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан хулоса тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирликлар ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг ҳуқуқий экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(27-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги услубий кўрсатмалар (рўйхат рақами 2352, 09.04.2012 й.), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги низом, «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари» (рўйхат рақами 3686, 09.10.2025 й.).
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш Қоидалари» (рўйхат рақами 3333, 18.11.2021 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
28-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ҳамда вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш муддатлари
(28-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси улар келиб тушган санадан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирликлар ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг ҳуқуқий экспертизаси ҳамда вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш улар келиб тушган санадан эътиборан ўттиз кун ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(28-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган лойиҳалар ва иккинчи қисмида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қўшимча ўрганишни талаб қилса, қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқиш муддати беш кунгача, вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини кўриб чиқиш муддати эса ўн беш кунгача узайтирилиши мумкин.
(28-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан:
халқ депутатлари вилоят, туман, (шаҳар) Кенгаши қарорлари лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси — икки иш куни ичида;
вилоят, туман, (шаҳар) ҳокими қарорлари лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси — беш иш куни ичида ўтказилади.
Қонунчиликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг бошқа муддатлари белгиланиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш Қоидалари»нинг (рўйхат рақами 3333, 18.11.2021 й.) V боби.
29-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда ўтказилади.
(29-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 8 августдаги ЎРҚ-860-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2023 й., 03/23/860/0571-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 17-мҳ-сонли «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларида коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш услубиётини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3470, 31.10.2023 й.).
30-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органга киритилгунига қадар:
манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлар билан;
қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда бошқа давлат органлари ва ташкилотлар билан мажбурий тартибда келишилади.
Келишиш учун юборилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари (алоҳида ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) томонидан:
қонун ҳужжатлари лойиҳаларига — етти иш куни ичида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларига — уч иш куни ичида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларига — беш иш куни ичида;
(30-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари лойиҳаларига — уч иш куни ичида виза қўйилади.
Қонунчиликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келишишнинг бошқа муддатлари ҳамда муайян давлат органлари ва ташкилотлар билан мажбурий равишда келишишга доир талаблар белгиланиши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келишишнинг махсус ахборот тизими орқали электрон шаклда амалга оширилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
31-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш муддатлари бузилганлиги учун жавобгарлик
Келишиш учун олинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқиш муддатларининг бузилишига йўл қўйган манфаатдор давлат органининг ва ташкилотнинг раҳбари давлат органларидаги ҳамда ташкилотлардаги ижро интизоми доирасида шахсан жавобгар бўлади.
Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи органларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ўз вақтида кўриб чиқилиши ва келишиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
5-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органга киритиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш
32-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органга киритиш
Тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органга давлат тилида киритилади. Зарур бўлган ҳолларда, унинг бошқа тиллардаги таржимаси тақдим этилиши мумкин.
Тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий экспертиза якунлари бўйича хулосаси ва тушунтириш хати билан киритилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда тегишли органларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича хулосаси (ҳисоботи), шунингдек молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар, статистика маълумотлари ва уни асослаш учун бошқа маълумотлар илова қилинади.
Ишлаб чиқувчи Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини киритаётганда уни амалга оширишга, шунингдек унинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш ҳамда тарғиб қилишга доир тадбирлар режасини илова қилади.
Ишлаб чиқувчи Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳасини киритаётганда, бундан Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларини ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси мустасно, халқаро ҳужжатларнинг ва хорижий мамлакатлар қонунчилигининг, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг тегишли қоидаларини, тегишли халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикаси шароитларида қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифларни кетма-кетлик тартибида кўрсатган ҳолда таҳлилий қиёсий жадвални тайёрлаши шарт.
Халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонунчилиги принциплари, қоидалари ҳамда таърифларининг тайёрланган батафсил таҳлилини ўз ичига олган қиёсий жадвалсиз киритилган Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси кўриб чиқилмайди, бундан Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларини ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси мустасно.
33-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат кўриб чиқилганидан сўнг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган орган томонидан қабул қилинади.
Қоидалари қонунда акс этган қонуности ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган орган томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат тилида қабул қилинади. Зарур бўлганда у бошқа тилларга таржима қилиниши мумкин.
Давлат тилидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат матни билан унинг бошқа тилдаги матни ўртасида тафовут бўлган тақдирда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг давлат тилидаги матни қўлланилади.
34-модда. Ҳуқуқий эксперимент
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқий эксперимент норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки ҳуқуқий норманинг самарадорлигини амалда муайян ҳудудда ва (ёки) шахслар доираси бўйича чекланган ҳолда, белгиланган вақт оралиғида синовдан (тажрибадан, апробациядан ва шу кабилардан) ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар мажмуидир.
Ҳуқуқий экспериментни ташкил этишга, ўтказишга, унинг натижаларини баҳолашга ва жорий этишга доир муносабатлар «Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади
(34-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1127-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1127/0280-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
35-модда. Тартибга солиш таъсирини баҳолаш
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий оқибатларни ва унинг тартибга солиш мақсадларига эришилишини, шунингдек амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солувчи муносабатларга таъсирининг самарадорлиги ва натижадорлигини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидан иборатдир.
Тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига ҳамда атроф муҳитга таъсир кўрсатувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳалари тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонун кучга кирган кундан эътиборан беш йил ўтгач, масъул давлат органларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўмиталарининг ташаббусига кўра қонуннинг самарадорлигини, унда белгиланган мақсадга ва кутилаётган натижаларга эришилганлигини аниқлаш учун қонуннинг тартибга солиш таъсири баҳолашдан ўтказилиши мумкин. Мазкур жараёнга фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ташкилотлар ҳам жалб этилиши мумкин.
(35-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-1054-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 03/25/1054/0329-сон)
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тартиби қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5025-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 31 мартдаги 7-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиёти (рўйхат рақами 3292, 31.03.2021 й.).
6-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг эълон қилиниши, кучга кириши ва амал қилиши
36-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий матнини тасдиқлаш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий матнини тасдиқлаш:
Ўзбекистон Республикасининг қонунига нисбатан — Ўзбекистон Республикасининг Президенти;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарорига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарорига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ва қарорига нисбатан — Ўзбекистон Республикасининг Президенти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишларига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари;
(36-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1166-сонли Қонунига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1166/0842-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири;
Олдинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорларига нисбатан — норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган раҳбари;
(36-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларига нисбатан — тегишли халқ депутатлари Кенгаши раиси;
вилоят, туман ва шаҳар ҳокимининг қарорларига нисбатан — тегишли ҳоким томонидан имзолаш орқали амалга оширилади.
(36-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 октябрдаги ЎРҚ-976-сонли Қонунига асосан саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2024 й., 03/24/976/0833-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37-модда. Вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш
(37-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирликлар ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этади.
(37-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирликлар ва идораларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас ҳамда ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди.
(37-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирликлар ва идораларнинг мансабдор шахслари давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга киритганлик учун қонунда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилади.
(37-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
(37-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли «Вазирликлар, авлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2000 йил 19 майдаги 197-сонли «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорлари ва «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари» (рўйхат рақами 3686, 09.10.2025 й.).
38-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишга доир талаблар
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий нашрларда эълон қилиниши керак. Ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин эмас.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг баён тарзида расмий эълон қилинишига йўл қўйилмайди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий эълон қилинганда унинг барча реквизитлари кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари матнларининг электрон шакллари уларни қабул қилган органларнинг расмий веб-сайтларида норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий эълон қилинганидан кейин бир кун ичида эълон қилиниши шарт. Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари матнларининг электрон шаклларини эълон қилиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
(38-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни норасмий нашрларда эълон қилишга, шунингдек уларни қонунчиликнинг электрон маълумотнома тизимлари орқали тарқатишга норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий манбаларда уларнинг барча реквизитлари, улар эълон қилинган расмий нашрлар ва уларнинг кучга кириш санаси кўрсатилган ҳолда эълон қилинганидан сўнг йўл қўйилади. Бунда расмий нашрларда эълон қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнининг аниқ такрорланиши таъминланиши керак.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг эълон қилиниши улар қўлланилишининг мажбурий шартидир.
39-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбалар
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси», «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами», «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари, «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси» Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.
«Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами», «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами», «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари, «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 181-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами», «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси», шунингдек вазирликлар ва идораларнинг расмий нашрлари вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.
(39-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси», Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий нашрлари мазкур маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.
(39-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 октябрдаги ЎРҚ-976-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2024 й., 03/24/976/0833-сон)
40-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг кучга кириши
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомили мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган, шунингдек уларнинг жавобгарлигига оид янги чораларни белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга киради.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 181-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Қонун лойиҳаларини кучга кириш тўғрисидаги моддаларида “кучга кириш” тушунчаси қўлланилади. Агарда муайян қонун кучга киришининг алоҳида тартибини ўрнатиш зарур бўлса, қонун лойиҳаларига ҳужжатнинг кучга кириш тартиби тўғрисидаги модда киритилади.
41-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг орқага қайтиш кучи
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ўзбекистон Республикаси қонунининг амал қилиши у амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади. Агар қонунда мазкур қонун қабул қилингунига қадар жавобгарликка сабаб бўлмаган ёки енгилроқ жавобгарликка сабаб бўлган хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини жорий этиш ёхуд кучайтириш назарда тутилса, шунингдек агар қонуннинг қўлланилиши натижасида юридик ва жисмоний шахсларга моддий зарар етказиладиган бўлса, қонунга орқага қайтиш кучини беришга йўл қўйилмайди.
42-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг макон бўйича амал қилиши
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг макон бўйича амал қилиши норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган органнинг юрисдикцияси билан белгиланади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган унинг макон бўйича амал қилиш доирасини чеклаб қўйиши мумкин.
43-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг вақт бўйича амал қилиши
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат, агар унинг матнида бошқача изоҳ берилмаган бўлса, муддатсиз амал қилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиш муддати бутун ҳужжат ёки унинг бир қисми учун белгиланиши мумкин. Бундай ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёхуд унинг бир қисми қайси муддатга ёки қандай ҳодиса юз бергунига қадар ўз кучини сақлаб қолиши кўрсатилиши керак.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган белгиланган муддат тугагунига қадар ёки ҳодиса юз бергунига қадар ҳужжатнинг ёки унинг бир қисмининг амал қилишини янги муддатга, бошқа ҳодиса юз бергунига қадар узайтириш тўғрисида ёхуд норматив-ҳуқуқий ҳужжат қонунчиликка, ўтказилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларига, жамиятдаги барқарор ҳуқуқий муносабатларга мувофиқ бўлган тақдирда норматив-ҳуқуқий ҳужжатга (унинг қисмига) муддатсиз тус бериш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.
44-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг шахслар доираси бўйича амал қилиши
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва юридик шахсларига, шунингдек ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширганда чет эл юридик шахсларига, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, татбиқ этилади.
45-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг бир қисмининг амал қилиши уни қабул қилган орган ёхуд унинг юқори турувчи органи томонидан муайян муддатга ёки муайян ҳодиса юз бергунига қадар тўхтатиб турилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги низомнинг 18-бандига ҳамда «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари»нинг (рўйхат рақами 3686, 09.10.2025 й.) 5-боби.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бир қисми қуйидаги ҳолларда ўзининг амал қилишини тугатади:
норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бир қисми қайси муддат ёки ҳодиса юз бериши учун мўлжалланган бўлса, ўша муддат тугаганида ёки ҳодиса юз берганида;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бир қисми қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ эмас ёхуд ҳақиқий эмас деб топилганда;
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, ҳукумат, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди.
норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бир қисми ўз кучини йўқотган деб топилганда;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бир қисми бекор қилинганда.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 26-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан бекор қилинади. Шунингдек, ҳокимларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ҳукумат ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат манфаатларига зид келадиган ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўхтатилади ва бекор қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Республика давлат бошқарув органларининг, шунингдек ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини тўхтатади, бекор қилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонунининг 36-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддасига асосланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишларини ҳамда Бош вазир фармойишларини бекор қилишга ҳақлидир.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонунининг 43 ва 44-моддаларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг ҳужжатлари амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган ҳолларда уларни бекор қилиш ҳуқуқига эга, шунингдек вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қонун ҳужжатларига зид бўлган қарорлари ва фармойишлари ижросини тўхтатиб қўйиш ҳамда уларни бекор қилишга ҳақлидир.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ Халқ депутатлари Кенгаши ҳокимнинг ва қуйи Кенгашнинг Ўзбекистон Республикаси қонунларига мос келмайдиган қарорларини бекор қилади. Шунингдек, айтиб ўтилган Қонуннинг 25-моддасига асосан, ҳоким қуйи турувчи ҳокимларнинг қарорларини, башарти улар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларига, шунингдек юқори турувчи халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг қарорларига зид бўлса, бекор қилади ва халқ депутатлари Кенгашига қуйи турувчи халқ депутатлари Кенгашларининг ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, вазирликлар ҳамда идоралар буйруқлари ва қарорларининг, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг амал қилишини ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонига зид бўлган тақдирда, фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддатида тўхтатиб туришга ҳақли.
(45-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
46-модда. Илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан қайта кўриб чиқиш
Илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан зарур ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар киритилади ҳамда илгари қабул қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз ҳуқуқий аҳамиятини йўқотган бўлса, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим.
Тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар, ўз кучини йўқотган деб топилаётган тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ёки улар қисмларининг рўйхати норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзида кўрсатилиши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан ўзгартишлар, қўшимчалар киритилиши ёки ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган, тенг юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ёки улар қисмларининг сони анча кўп бўлган тақдирда, мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати алоҳида ҳужжат сифатида расмийлаштирилади. Бундай ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланади ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси билан бир вақтда тақдим этилади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 237-II/150-II-сонли қўшма қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳаларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган қонунларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш қоидалари»нинг 7-боби («Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш») ва 8-боби («Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхати»), «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги услубий кўрсатмаларнинг (рўйхат рақами 2352, 09.04.2012 й.), VI-боби («Қонуности ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги лойиҳаларни тайёрлашнинг хусусиятлари»), «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари»нинг (рўйхат рақами 3686, 09.10.2025 й.) 5-боби, «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш Қоидалари»нинг (рўйхат рақами 3333, 18.11.2021 й.) II боби («Қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги лойиҳаларни тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятлари»).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилаётганда унинг асосида ҳамда уни ижро этиш учун қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хатловдан ўтказилади ва уларни ҳам ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақидаги масала кўриб чиқилади.
(46-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-1054-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 03/25/1054/0329-сон)
47-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнларини тарқатиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнларини тарқатиш норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнидан монеликсиз фойдаланиш имкониятини таъминлайдиган ҳар қандай шаклларда амалга оширилиши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнларини тарқатиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
7-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини ташкил этиш ва таъминлаш
48-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини ташкил этувчи ва таъминловчи органлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижросини ташкил этади ҳамда таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирликлар ва идоралар, уларнинг мансабдор шахслари ўз ваколатларига киритилган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини ташкил этади ҳамда таъминлайди.
(48-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли ҳудудда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини ташкил этади ҳамда таъминлайди.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 1-моддаси.
49-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш ва таъминлашга доир ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўз вақтида ижро этилишига қаратилган зарур тадбирларни ишлаб чиқади ва (ёки) қарорлар қабул қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар ва идораларнинг ишларини мувофиқлаштиради ҳамда йўналтиради, уларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижро этишга доир ваколатларини белгилайди;
(49-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижро этиш учун зиммасига жавобгарлик юклатиладиган вазирликларни, идораларни ҳамда мансабдор шахсларни белгилайди;
(49-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўз вақтида ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
50-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этишга доир ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўз ваколатлари доирасида:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши масалалари юзасидан давлат органлари ва ташкилотларга тушунтиришлар беради ҳамда зарур ёрдам кўрсатади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши масалаларига доир услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши мониторинги ва таҳлилини ўтказади, ушбу соҳадаги муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
давлат бошқаруви органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижро этиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади;
давлат бошқаруви органларида ва ташкилотларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси нуқтаи назаридан ижро интизомига риоя этилишини ўрганади, шу асосда Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлайди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
51-модда. Вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш ҳамда таъминлашга доир ваколатлари
(51-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирликлар ва идоралар ўз ваколатлари доирасида:
(51-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўз вақтида ижро этилишига қаратилган зарур тадбирларни ишлаб чиқади ва (ёки) чоралар кўради;
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижро этилишига қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишини амалга оширади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларининг тарқатилишини таъминлайди, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижрочиларга етказилиши ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишига доир ишларни бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотлар билан биргаликда ташкил этади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш учун ўз ходимларини тайёрлашни, қайта тайёрлашни ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади, тегишли тармоқда қонунчиликнинг қўлланилиш амалиётини ўрганади ва, зарур бўлганда, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган тартибда юритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирликлар ва идоралар қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(51-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
52-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш ва таъминлашга доир ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли ҳудудда:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўз вақтида ижро этилишига қаратилган зарур тадбирларни ишлаб чиқади ва (ёки) чоралар кўради;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларининг тарқатилишини таъминлайди, бошқа ташкилотлар билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан зарур тушунтириш ишларини ташкил этади;
тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижро этиш бўйича ишларини мувофиқлаштиради ҳамда йўналтиради;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади, қонунчиликнинг қўлланилиш амалиётини ўрганади ва зарур бўлганда қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган тартибда юритади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
53-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг мониторинги ва назорати
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг мониторинги ва назорати қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органлар ва бошқа ташкилотлар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси устидан назоратни, шунингдек уларнинг ижроси билан боғлиқ масалалар бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиёти мониторингини ҳамда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг таҳлилини амалга оширади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда бўшлиқлар, юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан зиддиятлар, шунингдек ички зиддиятлар ёхуд бошқа хатолар аниқланган тақдирда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган орган уларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўради.
Фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жамоатчилик мониторинги ва назоратини амалга оширадилар.
8-боб. Якунловчи қоидалар
54-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўйиладиган асосий талаблар
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмийлаштиришга қўйиладиган асосий талаблар ушбу Қонуннинг иловасига мувофиқ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг ягона услубиёти билан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қонунлар лойиҳаларини тайёрлашда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг принциплари ва нормалари ҳисобга олинади. Қонунлар лойиҳалари қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
 LexUZ шарҳи
Қонунчилик техникасининг энг муҳим талабларидан бири бу — ҳар бир яратилган қонун, энг аввало мантиқий мунтазамликка асосланган ҳолда, бир-бирига боғлиқ ва ҳар бири олдинги норманинг мазмунидан келиб чиқадиган нормалар тизимидан иборат бўлиши керак. Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир норма яхлит бир тизимнинг мустақил, бироқ ўзигача ва ўзидан кейинги нормаларга мазмунан боғлиқ бирлиги сифатида жойлаштирилиши лозим.
55-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий шарҳлаш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий шарҳлаш норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ноаниқликлар топилган, у амалиётда нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўлланилган тақдирда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларига расмий шарҳни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига расмий шарҳни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тегишли палаталари беради.
Қонуности ҳужжатлари нормаларига расмий шарҳни уларни қабул қилган органлар беради.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий шарҳлаш жараёнида уларга нормаларни аниқлаштиришга қаратилган тузатишлар, ўзгартишлар, қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди.
56-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни марказлаштирилган тарзда йиғиш, ҳисобга олиш, уларнинг фондларини яратиш ва назорат ҳолатида сақлаб туришни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақидаги марказлаштирилган ахборотни ўз ичига олади. Қонунчиликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олишга доир қўшимча талаблар белгиланиши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олишни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 18 июндаги 13-мҳ-сон «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи.
57-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги 160-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 8-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 161-II-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 9-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 568-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 1-2, 18-модда) XXVI бўлими;
4) Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги 714-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 18-модда) I бўлимининг 46-банди;
5) Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрда қабул қилинган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-342-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 12, 333-модда);
6) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-381-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 12, 343-модда) 18-моддаси;
7) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-389-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 8, 310-модда) 9-моддаси;
8) Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-411-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 276-модда) 12-моддаси;
9) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-446-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 9, 510-модда) 47-моддаси;
10) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январда қабул қилинган «Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-456-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 1, 1-модда) 22-моддаси;
11) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-459-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 1, 4-модда) 11-моддаси;
12) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-476-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 224-модда) 37-моддаси;
13) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 8 январда қабул қилинган «Айрим давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-512-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 1, 1-модда) 12-моддаси.
58-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
59-модда. Қонунчилик ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
60-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 20 апрель,
ЎРҚ-682-сон
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
ИЛОВА
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг
ЯГОНА УСЛУБИЁТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Ягона услубиёт норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини (бундан буён матнда лойиҳа деб юритилади), шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш тартибини белгилайди.
2. Лойиҳани расмийлаштиришнинг асосий принциплари:
юридик шаклнинг аниқлиги ва қатъийлиги;
тилнинг равон ва тушунарли бўлиши;
муносабатларнинг тегишли соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг тўлиқлиги;
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг аниқлиги;
синовдан ўтган атамалар, тушунчалар ва ифодалардан фойдаланиш;
нормалар таърифининг мумкин қадар аниқлиги ва лўндалиги;
ҳуқуқий кўрсатмаларни баён этиш шакли, тузилиши ва усулларининг бир хиллиги, ягоналиги;
қонунчилик техникаси қоидаларига риоя этилиши.
2-боб. Лойиҳанинг матнига ва тузилишига доир талаблар
1-§. Умумий қоидалар
3. Лойиҳанинг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилган бўлиши керак. Лойиҳанинг матни турлича шарҳлаш ва талқин қилинишларга олиб келмаслиги керак. Лойиҳанинг жумлалари расмий тил услубидан ва юридик атамалардан фойдаланилган ҳолда, умумий қабул қилинган грамматика, имло ва пунктуация қоидаларига мувофиқ тузилади.
4. Лойиҳанинг матни қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:
жумлаларнинг соддалиги ва қисқалиги;
таърифнинг аниқлиги;
баён этишнинг тизимлилиги ва кетма-кетлиги.
5. Лойиҳада, шунингдек унга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларда қуйидагиларнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди:
оғзаки нутқ шакллари;
давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар мавжуд бўлган тақдирда, чет тиллари атамалари;
эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар;
аббревиатура ва қисқартмалар (бундан умумий қабул қилинган аббревиатура ва қисқартмалар, шунингдек қонуности ҳужжатларининг иловаларидаги ташкилотларнинг қисқартирилган номлари мустасно).
6. Лойиҳада қонунчиликда мавжуд бўлмаган тушунча ва атамалар, шунингдек техникавий ва бошқа махсус тушунчалардан фойдаланилганда уларнинг таърифлари берилади. Қонунчилик амалиётига мувофиқ умум қўлланиладиган тушунчаларга таъриф бериш талаб этилмайди.
7. Тушунчанинг ёки атаманинг таърифи унинг мазмунини тўлиқ очиб бериши керак. Тушунчани ёки атамани айнан шу тушунчанинг ўзи ва атама орқали, шунингдек ўзи таърифланиши лозим бўлган бошқа тушунча ва атамалар орқали таърифлашга йўл қўйилмайди.
8. Лойиҳада кўп маротаба қўлланилган уч ва ундан ортиқ тушунчага таъриф бериш зарурати бўлганда, улар алоҳида банд (модда)да кўрсатилади ва лойиҳа матнининг бошида келтирилади.
9. Сўз бирикмалари бир неча марта қўлланилган тақдирда, улар биринчи бор қайси таркибий бирликда (моддада, қисмда, бандда, кичик бандда, хатбошида) қўлланилган бўлса, ўша таркибий бирликда тўлиқ таҳрирда баён қилинади ва мазкур тушунчанинг лойиҳанинг кейинги қоидаларида қўлланиладиган қисқартирилган таърифи қавс ичида бош келишикда кўрсатилади.
10. Лойиҳада, қоида тариқасида, худди шундай юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатда кўрсатилган ҳуқуқий нормалар қайта такрорланмайди.
Зарур бўлганда, лойиҳада юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг айрим қоидалари мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола қилинган ҳолда акс эттирилади.
11. Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга доир ҳаволалар ҳуқуқий нормаларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш зарурати бўлган ҳоллардагина ёки такрорлашларга йўл қўймаслик учунгина лойиҳа матнига киритилишига йўл қўйилади. Ҳаволалар аниқ бўлиши ва муайян норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг алоҳида қоидаларини кўрсатиши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Қонунининг 19 — 22-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 237-II/150-II-сонли қўшма қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳаларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган қонунларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш қоидалари», «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги услубий кўрсатмаларнинг (рўйхат рақами 2352, 09.04.2012 й.) 18 — 54-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги низомнинг 8-банди, «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари»нинг (рўйхат рақами 3686, 09.10.2025 й.) 2-боби, «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш Қоидалари»нинг (рўйхат рақами 3333, 18.11.2021 й.) II боби («Қарор лойиҳасининг матнига ва тузилишига доир талаблар»).
Ҳар бир ҳавола лойиҳа бўйича тайёрланаётган тушунтириш хатида норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг реквизитлари, унинг ҳавола қилинаётган таркибий бирлиги кўрсатилган ҳолда асослантирилиши керак.
Лойиҳада пастроқ юридик кучга эга бўлган аниқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, давлат органларининг баённомаларига, топшириқларига ва хатларига ҳавола қилишга йўл қўйилмайди.
12. Қонун лойиҳасида (қонунда) қонун ҳужжатларига ҳавола қилиш зарурати бўлганда кетма-кетлик тартибида қонун ҳужжатининг тури ва номи кўрсатилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарори бўйича уни қабул қилиш санаси ва рақами ҳам кўрсатилади.
13. Модданинг (банднинг) матнини шу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бошқа моддаларида (бандларида) такрор баён қилишга, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга бошқа идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишни назарда тутувчи нормалар киритилишига йўл қўйилмайди.
14. Лойиҳанинг тузилиши ҳуқуқий тартибга солиш предметининг мантиқан ривожланиб бориши ва ёритилишини таъминлаши керак.
15. Ҳажмига кўра қонуности ҳужжатининг лойиҳаси пасайиб борувчи қуйидаги таркибий бирликларга бўлинади: бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар, параграфлар, бандлар, кичик бандлар ва хатбошилар.
Қонун лойиҳаларининг бўлиниши мазкур бобнинг 2-параграфига мувофиқ амалга оширилади.
16. Лойиҳанинг бўлимлари рим рақамлари, кичик бўлимлари ва боблари эса араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади. Параграфлар «§» белгиси билан белгиланади, араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади.
Бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар ва параграфларнинг белгиси ва номи бош ҳарф билан, «ярим қора» шрифтда, матн марказига тўғриланган ҳолда, қўштирноқларсиз, қаторлар ўртасидаги бирлик интервалда ва сатр бошисиз, битта қаторда рақами кўрсатилиб, кетидан нуқта қўйилган ҳолда ёзилади.
17. Қуйидаги таркибий бирликнинг киритилишига йўл қўйилмайди:
агар лойиҳада боблар бўлмаса, «бўлим» бирлигининг;
агар лойиҳада бўлимлар бўлмаса, «кичик бўлим» бирлигининг;
агар лойиҳада бандлар бўлмаса, «кичик банд» ва «хатбоши» бирликларининг.
18. Ҳар бир ишлаб чиқиладиган лойиҳа номга эга бўлиши керак. Ном қисқа, тушунарли ифодаланиши ва унинг асосий ҳуқуқий тартибга солиш предметини акс эттириши зарур.
19. Лойиҳа уни қабул қилиш сабаблари ва мақсадларини тушунтиришдан иборат бўлган, лойиҳанинг бошланишида жойлаштириладиган муқаддимага эга бўлиши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг муқаддимаси унинг мазмунини мантиқий ривожлантирувчи бир нечта хатбошиларда баён этилиши мумкин.
Муқаддима:
мустақил норматив кўрсатмаларни ўз ичига олмаслиги;
моддалар ва бандларга бўлинмаслиги;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан ўз кучини йўқотган деб топилиши, ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши лозим бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга доир ҳаволаларга эга бўлмаслиги;
лойиҳада қўлланиладиган асосий тушунчаларнинг аҳамиятини ўз ичига олмаслиги;
рақамланмаслиги керак.
20. Лойиҳанинг муқаддимасида (идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар учун мажбурий) лойиҳанинг қабул қилиниши учун асос бўлган ёки ижроси таъминланаётган қонунчилик ҳужжатлари кўрсатилиши мумкин.
21. Лойиҳада ҳуқуқий нормалар араб рақамларида нуқта қўйилган ҳолда рақамланиб, моддалар ва бандлар тарзида баён қилинади, шунингдек сарлавҳаларга эга бўлмайди, бундан моддалар мустасно.
Ҳуқуқий нормаларни иккиланган (қўшалоқ) тарзда рақамлашга йўл қўйилмайди.
22. Ҳар бир модда ва банд, қоида тариқасида, битта ҳуқуқий нормани ўз ичига олиши ҳамда тўлиқ ва тугалланган мазмунга эга бўлиши керак.
Лойиҳанинг қарор қисмига энг муҳим бўлган ҳуқуқий нормалар киритилади, бундан қонун лойиҳалари мустасно.
23. Бандлар кичик бандлар ёки хатбошиларга бўлиниши мумкин.
24. Кичик бандлар доирасимон қавс билан ёпиладиган кичик ҳарфлар билан белгиланади. Ҳарфлар алифбо бўйича кетма-кетликда баён қилиниши керак.
25. Кичик бандлар фақат хатбошиларга бўлиниши мумкин. Хатбошилар бошланишида дефис ёки бошқа белгиларни ишлатишга йўл қўйилмайди.
26. Лойиҳага талаблар, рўйхатлар, жадваллар, графиклар, тарифлар, хариталар, схемалар, тузилмалар, ҳужжатларнинг, бланкаларнинг намуналари, шунингдек тавсия хусусиятига эга ҳужжатлар (намунавий низомлар, уставлар, шартномалар, услубий тавсиялар ва бошқалар) илова қилиниши мумкин.
27. Агар лойиҳанинг қарор қисмидаги бандлари (кичик бандлари, хатбошилари) билан, қонун лойиҳаларида эса моддалар (қисмлар, бандлар, кичик бандлар, хатбошилар) билан ҳужжатларни тасдиқлаш назарда тутилган бўлса, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тегишли таркибий бирлиги ва у томонидан тасдиқланадиган ҳужжатнинг номи бир-бирига мос равишда баён этилиши керак.
28. Бўлимлардан иборат бўлган иловалар изчил кетма-кетликда рақамланган бандларга эга бўлади. Бўлим рим рақамлари билан белгиланадиган тартиб рақамига ва номга эга бўлади.
2-§. Қонун лойиҳалари (қонун) тузилишининг ўзига хос хусусиятлари
29. Қонун лойиҳасининг тузилиши унинг мазмунига боғлиқ бўлади ва қуйидаги кетма-кетликда белгиланади:
қўлланилиш ёки амал қилиш соҳаси;
умумий қоидалар: ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий принциплари, қонунда фойдаланиладиган тушунчалар ва махсус атамаларнинг таърифи, субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳаси нормаларини амалга оширишнинг механизмлари;
қабул қилинаётган қонун нормаларини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги норма;
айрим қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек мазкур қонун қабул қилиниши муносабати билан қонунларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутадиган нормалар;
қабул қилинаётган қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш зиммасига юклатилаётган субъект;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қабул қилинаётган қонунда назарда тутилган ҳаволаки нормаларни амалга оширишнинг аниқ муддатлари ва масъул ижрочилари;
(29-банд Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-1054-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 03/25/1054/0329-сон)
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилинаётган қонунга мувофиқлаштириш тўғрисидаги топшириқ;
қонуннинг кучга кириш тартиби.
30. Қонун лойиҳасида (қонунда) пастлаб борувчи қуйидаги таркибий бирликлардан фойдаланилади:
қисм;
бўлим;
кичик бўлим;
боб;
параграф;
модда.
31. Қонун лойиҳаси (қонун) моддасида пастлаб борувчи қуйидаги таркибий бирликлардан фойдаланилади:
қисм;
банд;
кичик банд;
хатбоши.
Йирик тизимлаштирилган қонун лойиҳалари қисмларга, бўлимлар кичик бўлимларга, боблар параграфларга бўлиниши мумкин.
32. Қонун лойиҳаси (қонун) қисмининг белгиси ва номи саҳифанинг ўртасига бош ҳарфлар билан тагма-таг ёзилади. Қонун лойиҳаси (қонун) қисмининг номи «ярим қора» шрифтда ёзилади.
33. Бўлимлар рим рақамлари, кичик бўлимлар ва боблар эса араб рақамлари билан рақамланади ҳамда сарлавҳаларга эга бўлади. Параграфлар «§» белгиси билан белгиланади, араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади.
Кичик бўлимлар, боблар ва параграфларнинг белгиси ва номи бош ҳарф билан, бўлимларнинг белгиси ва номи эса бош ҳарфлар билан «ярим қора» шрифтда, қўштирноқларсиз, қаторлараро бирлик интервалда, битта қаторда рақами кўрсатилиб, кетидан нуқта қўйилган ҳолда ёзилади.
34. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) моддаси:
унинг асосий таркибий бирлиги ҳисобланади;
араб рақамлари билан белгиланадиган тартиб рақамига эга бўлади;
номга эга бўлади, бундан айрим қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари мустасно.
Модда белгиси бош ҳарф билан ва хатбошидан ёзилади.
Модданинг номи унинг рақам белгиси билан бир қаторга бош ҳарф билан «ярим қора» шрифтда ёзилиб, ундан кейин нуқта қўйилади. Агар модда номга эга бўлмаса, у ҳолда модданинг рақамидан кейин нуқта қўйилади ҳамда модданинг белгиси бош ҳарф билан ва ярим қора шрифт билан хатбошидан ёзилади.
Модда рақамланмайдиган қисмларга бўлинади. Модда қисмларининг жойлашув тартиби бош ҳарф билан бошланадиган ва нуқта билан тугайдиган хатбошиларни кетма-кет санаш орқали аниқланади.
Моддаларнинг қисмлари бандларга бўлиниб, бандлар доирасимон қавс билан ёпиладиган араб рақамлари ёки кичик ҳарфлар билан белгиланади. Моддаларнинг қисмлари хатбошиларга бўлиниши мумкин.
Бандлар қавс ичида араб рақамлари билан кичик бандларга ёки хатбошиларга бўлиниши мумкин.
35. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) қисмлари, бўлимлари, кичик бўлимлари, боблари, параграфлари ва моддалари изчил кетма-кетликда рақамланиши керак. Ҳар бир бобнинг (параграфнинг) моддаларини алоҳида-алоҳида рақамлашга ёки ҳар бир бўлимнинг (кичик бўлимнинг) бобларини алоҳида-алоҳида рақамлашга йўл қўйилмайди.
36. Қонун лойиҳасига (қонунга) қисмлар, бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар, параграфлар, моддалар ёки бутун қонун лойиҳасига (қонунга) доир изоҳлар киритилиши мумкин эмас.
37. Агар қонун лойиҳасига (қонунга) бир нечта илова мавжуд бўлса, улар «№» белгиси кўрсатилган ҳолда араб рақамлари билан рақамланади. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) матнида иловага ҳавола қилинганида «№» белгиси кўрсатилади.
Илова белгиси 12 ўлчамли шрифтда қонун лойиҳаси (қонун) матнидан кейинги саҳифанинг юқорисидаги ўнг бурчакка, қонуннинг рақами ва имзоланган санаси кўрсатилмаган ҳолда жойлаштирилади.
Илованинг номи саҳифанинг ўртасига жойлаштирилади.
3-§. Қонун лойиҳаси (қонун) нормаларини баён этишга доир умумий талаблар
38. Қонун қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
нормаларнинг бир хил талқин қилинишини таъминловчи, уларни аниқлаштириш учун қонуности ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишни талаб этмайдиган ҳолда батафсил ифода этилиши;
қонун матнида уни амалга оширишнинг аниқ механизми мавжудлиги;
қонун лойиҳасида ҳуқуқий муносабатлар субъектлари ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тўлиқ рўйхати мавжудлиги;
декларатив ва мавҳум нормаларнинг йўқлиги.
39. Қонун нормалари бошқа қонунлар нормалари билан ўзаро боғлиқ бўлиши керак. Бунда қонун нормаларининг таърифи бошқа қонунларда қўлланиладиган таърифлар билан бир хил баён этилиши керак.
40. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) матнини ишлаб чиқиш жараёнида унда қонунчилик тизимлаштирилади, қонуности ҳужжатларида мавжуд бўлган барча ҳуқуқий нормалар бирлаштирилади, қонунчиликдаги бўшлиқларни тўлдирувчи янги нормалар ишлаб чиқилади, айрим ҳуқуқий кўрсатмалар ўртасидаги номувофиқликлар, асоссиз такрорланишлар ва қарама-қаршиликлар бартараф этилади.
Бунда қонун қабул қилингач, нормалари қонунда ўз аксини топган барча эски қонуности ҳужжатлари ўз тартибга солиш заруратини йўқотади ва кучини йўқотган деб топилиши лозим.
41. Бир ҳужжатда муайян ҳуқуқ тармоғининг ва ижтимоий муносабатлар соҳасининг барча масалалари имкон қадар тўлиқ тартибга солиниши керак. Қонуннинг айрим нормаларини ўзгартириш зарурати бўлганда, янги алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатни шакллантирмаган ҳолда уларни мазкур қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар сифатида расмийлаштириш керак.
42. Қонун лойиҳаси билан бир вақтда қуйидагилар ишлаб чиқилади:
қонун қабул қилиниши муносабати билан ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонуности ҳужжатлар рўйхати;
қонун лойиҳасига кирган қонуности ҳужжатлари нормаларини ўз ичига олган қиёсий жадвал ва бундай бирлаштиришнинг асоси;
қонун қабул қилинганлиги муносабати билан амалдаги қонуности ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қарор лойиҳалари.
3-боб. Лойиҳаларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва расмий эълон қилиш манбаларини кўрсатиш тартиби
1-§. Умумий қоидалар
43. Лойиҳанинг матни А4 форматдаги қоғоз варағининг бир томонида унинг масштаби кичрайтирилмаган ҳолда жойлаштирилиши керак.
44. Агар лойиҳа икки ёки ундан ортиқ саҳифада баён этилган бўлса, унинг ҳар бир саҳифаси ва иловалари алоҳида рақамланиши керак. Саҳифанинг тартиб рақами саҳифанинг юқорисида ўртада 2 рақамидан бошлаб ёзилади. Биринчи саҳифада 1 рақами қўйилмайди.
45. Лойиҳалар, қоида тариқасида, Мiсrоsоft Wоrd редакторидан ва қуйидаги параметрлардан фойдаланган ҳолда тайёрланади:
саҳифанинг чап ҳошияси 3 см, ўнг ҳошияси 2 см, паст ва юқори ҳошиялари 2 см;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари учун 12 ўлчамли шрифт, бошқа лойиҳалар учун 14 ўлчамли шрифт;
биринчи қаторнинг сатр бошиси 1,27 см (қонун лойиҳалари учун 1,25);
қаторлар ўртасидаги интервал (множитель) 1.
46. Лойиҳанинг (бундан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси мустасно) биринчи саҳифа юқори қисмининг ўнг бурчагида «Лойиҳа» сўзи қўйилади, унинг ўлчами матн шрифти ўлчами билан айнан бир хил бўлиши лозим.
47. Лойиҳа турининг матни бош ҳарфлар билан, матнни марказга тўғрилаган ҳолда, «ярим қора» шрифтда, қаторлар ўртасидаги бирлик интервалда ва сатр бошисиз расмийлаштирилади. Қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ва қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари лойиҳаларининг тури икки қаторда ифодаланади.
48. Лойиҳанинг номи кичик ҳарфларда, «ярим қора» шрифтда, матн марказга тўғриланган ҳолда, қўштирноқларсиз, қаторлараро бирлик интервалда ва сатр бошисиз ёзилади.
49. Матннинг ҳар бир қаторида сўзлар кўчирилмасдан тугалланган бўлиши лозим. Ҳар бир қатор охирида боғловчилар, «№» белгиси, сонлар қисми, аббревиатуралар ва бошқа шу кабилар, қоида тариқасида, қолдирилмайди.
50. Илова белгиси 12 ўлчамли шрифтда саҳифанинг юқори ўнг бурчагида, илованинг рақами (агар иловалар бир нечта бўлса), илова қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури кўрсатилган ҳамда ҳужжат рақами ва санаси учун жой қолдирилган ҳолда жойлаштирилади.
51. Илованинг номи кичик ҳарфларда, «ярим қора» шрифтда, матн марказга тўғриланган ҳолда, қўштирноқларсиз, қаторлар ўртасидаги бирлик интервалда ва сатрбошисиз ёзилади.
2-§. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини (қонунларни) юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари
52. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси (қонун) бир нечта халқаро шартномани ратификация қилишни ўз ичига олса, бундай қонун лойиҳаси (қонун) моддалари номга эга бўлмаган қонун лойиҳаларига (қонунларга) нисбатан қўлланиладиган умумий қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилади.
Ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасидаги (қонундаги) Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг номи ушбу халқаро шартнома имзоланган асл нусхадаги ном билан айнан бир хил бўлиши керак.
3-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
53. Вазирликлар ёки идораларнинг буйруқлари ва қарорлари матнлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган тегишли бланкаларда ёзилиши ва уларни қабул қилган органнинг (органларнинг) номини ўз ичига олган бўлиши керак.
(53-банд Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
54. Битта буйруқ ёки қарор билан бир нечта низом, қоида ёки йўриқнома тасдиқланишига йўл қўйилмайди.
4-§. Расмий эълон қилиш манбаларини кўрсатиш тартиби
55. Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганида қуйидагилар кўрсатилади:
қонун эълон қилинган расмий манба ёки янги таҳрирдаги (агар у бўлса) қонун эълон қилинган расмий манба;
қонун ҳужжатига киритилган барча кейинги ўзгартиш ва қўшимчалар эълон қилинган расмий манбалар.
56. Қонун ўз кучини йўқотган деб топилганда қонун эълон қилинган расмий манба ёки янги таҳрирдаги (агар у бўлса) қонун эълон қилинган расмий манба кўрсатилади. Шунингдек, ўз кучини йўқотган деб топилаётган асосий қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар қайси қонунлар билан киритилган бўлса, ўша қонунлар ҳам уларнинг расмий эълон қилинган манбаи кўрсатилиб, алоҳида тарзда ўз кучини йўқотган деб топилади.
4-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги лойиҳаларни тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятлари
1-§. Умумий қоидалар
57. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги лойиҳа, қоида тариқасида, қуйидаги ҳолларда тайёрланади:
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларининг ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг қонунчиликни янгидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштиришга доир талабларини бажариш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларини бажариш учун;
агар ишлаб чиқилаётган лойиҳа бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ёки қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш заруриятини келтириб чиқарса;
лойиҳани тайёрлаш жараёнида худди шундай муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжудлиги маълум бўлиб қолганда ҳамда янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилмасдан мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш йўли билан ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш имконияти аниқланганда;
айни бир масала бўйича бир талай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд бўлишини ва ҳуқуқий нормаларда аниқланган зиддиятларни бартараф этиш учун.
58. Қуйидагилар норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартишлар киритиш деб эътироф этилади:
рақамлар, сўзлар, жумлалар, графалар, блоклар ва позицияларни алмаштириш;
хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, моддалар (моддаларнинг қисмлари), параграфлар, боблар, кичик бўлимлар, бўлимлар, қисмлар, иловаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ёки рақамлар, сўзлар, жумлалар, графалар, блоклар, позициялар ва хатбошиларни чиқариб ташлаш;
хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, моддалар (моддаларнинг қисмлари), параграфлар, боблар, кичик бўлимлар, бўлимлар, қисмлар, иловаларни, шунингдек параграфлар, боблар, кичик бўлимлар, бўлимлар, қисмлар, иловаларнинг номларини янги таҳрирда баён қилиш.
Графа — икки вертикал чизиқ билан чегараланган жадвал шаклида ифодаланган матннинг, ҳужжатнинг бўлими ёки банди.
Блок — турли шаклларда (тўртбурчак, тўғри бурчак, цилиндр, овал ва ҳ.к.) функционал жиҳатдан бирлаштирилган жадвалларнинг бир қисми;
Позиция — икки горизонтал чизиқ билан чегараланган жадвал шаклида графада ифодаланган матннинг, ҳужжатнинг бўлими, кичик бўлими, боби, банди, кичик банди.
59. Қуйидагилар норматив-ҳуқуқий ҳужжатга қўшимчалар киритиш деб эътироф этилади:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг таркибий бирлигини янги сўзлар, рақамлар ёки жумлалар билан тўлдириш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таркибий бирликлар (қисм, бўлим, кичик бўлим, боб, параграф, илова, графа, блок, позиция, модда (модданинг қисми), банд, кичик банд ва хатбоши) билан тўлдириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
591. Қонуности ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи қонуности ҳужжати лойиҳасининг номида мазкур лойиҳа билан киритилаётган асосий ўзгартиш ва қўшимчаларнинг моҳияти кўрсатилиши керак.
592. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи лойиҳа, қоида тариқасида, уни қабул қилиш зарурияти, сабаблари ва мақсадларига оид тушунтиришни қамраб олган, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг моҳиятини ва аҳамиятини очиб берадиган муқаддимага эга бўлади. Зарур бўлган тақдирда, қонуности ҳужжати лойиҳасининг муқаддимасида у қайси қонунчилик ҳужжатларини ижро этиш учун ёки қайси қонунчилик ҳужжатларига асосан қабул қилинаётган бўлса, ўша қонунчилик ҳужжатлари кўрсатилади.
(591 ва 592-бандлар Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-796-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 03/22/796/0966-сон)
60. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи матн қуйидагиларга бўлинади:
арабча рақамлар билан нуқта қўйиб рақамланадиган бандлар;
кичик ҳарфларда қавс билан рақамланадиган кичик бандлар;
хатбошилар.
61. Агар модда ёки банд билан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатга фақат битта ўзгартиш ёки қўшимча киритиш назарда тутилган бўлса, кичик бандлар қўлланилмайди.
62. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда унинг бўлимлари, кичик бўлимлари, боблари, параграфлари, моддалари, бандлари рақамлар билан рақамланиши ҳамда кичик бандларининг рақамлар билан рақамланиши ёки ҳарфлар билан рақамланиши ўзгармайди.
63. Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжат янги таркибий бирликлар билан тўлдирилаётган бўлса, уларни асосий рақам ёки ҳарф белгилари тепасига қўйиладиган қўшимча рақамлар билан белгилаш зарур.
64. Асосий рақам ёки ҳарф белгилари тепасига қўйиладиган рақамларни қўшишга фақат кейинги ўзгартишлар ва қўшимчаларни киритишда йўл қўйилади. Таркибий бирликларнинг барча рақамланиши ўзгаришининг олдини олиш учун бундай белгилардан фақат кейинги қўшимчаларда фойдаланилади.
65. Агар тегишли қўшимчалар норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг таркибий бирлиги (қисм, бўлим, кичик бўлим, боб, параграф, модда (модданинг қисми), банд, кичик банд ва хатбоши) охирига киритилаётган бўлса, мавжуд рақамланиш давом этади.
66. Модда, банд ёки кичик банд янги хатбоши билан тўлдирилганда мазкур модданинг, банднинг ёки кичик банднинг кейинги хатбошилари рақамланиши тегишли тартибда ўзгаради.
67. Агар лойиҳа бир вақтнинг ўзида бир нечта норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ёки уларнинг таркибий бирликларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутаётган бўлса, мазкур ҳужжатлар (уларнинг юридик кучи ва қабул қилинган санаси бўйича) хронологик тартибда жойлаштирилади. Айнан битта санада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар уларнинг рақамларига мувофиқ ортиб бориш тартибида жойлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
68. Агар қонуности ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги нормаларни ўз ичига олган лойиҳада ушбу нормалар икки ёки ундан ортиқ бандни ташкил этса ва катта ҳажмга эга бўлса, улар лойиҳага илова (иловалар) тарзида тайёрланади.
Бу ҳолда, қонуности ҳужжати лойиҳасининг иловани тасдиқлаш назарда тутилаётган таркибий бирлигида киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топилаётган нормаларнинг моҳияти қисқача баён этилади.
(68-банд Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-796-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 03/22/796/0966-сон)
69. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганда мазкур ҳужжатнинг тури, қабул қилиш санаси, рақами ва номи кўрсатилади.
70. Агар тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг иловасига киритилаётган бўлса, лойиҳада тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи келтирилмайди, балки у билан тасдиқланган илованинг номи кўрсатилади.
71. Ўзгартирилаётган, қўшилаётган ва чиқариб ташланаётган сўзлар ҳамда рақамлар қўштирноқ ичига олинади.
72. Агар илованинг, қисмнинг, бўлимнинг, кичик бўлимнинг, бобнинг, параграфнинг, модданинг, банднинг, кичик банднинг, хатбошининг ва жумланинг матнини сезиларли ўзгартириш талаб этилса, уларни янги таҳрирда баён этиш зарур.
73. Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қисми, банди ёки кичик банди кириш хатбошисининг давоми бўлган хатбошилардан иборат бўлса, хатбошиларни ҳисоблаш кириш хатбошисидан бошланади.
74. Қонуности ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи лойиҳанинг иловаси фақат бандлардан иборат бўлади. Бу ҳолда бандлардан иборат ўз кучини йўқотган деб топилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўйхати келтирилади.
75. Бутун норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ёки унинг кичик бандига қадар бўлган, шу жумладан кичик бандни ҳам қўшган ҳолда, таркибий бирлигини ўз кучини йўқотган деб топиш зарур бўлган ҳолларда, ушбу ҳужжат умуман ёки унинг кичик бандига қадар бўлган, шу жумладан кичик бандни ҳам қўшган ҳолда, таркибий бирлиги ўз кучини йўқотган деб топилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг хатбоши тарзидаги таркибий бирлигини ўз кучини йўқотган деб топиш зарур бўлган ҳолларда, мазкур хатбоши чиқариб ташланади.
76. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тегишли таркибий бирликлари ўз кучини йўқотган деб топилган тақдирда, кейинги таркибий бирликларнинг рақамланиши ўзгармайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хатбоши чиқариб ташланганда кейинги хатбошиларнинг кетма-кетлиги қайта кўриб чиқилади.
(76-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-796-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 03/22/796/0966-сон)
77. Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатда фақат битта амалдаги таркибий бирлик мавжуд бўлиб, қолганлари эса ўз кучини йўқотган бўлса, ушбу таркибий бирликни ўз кучини йўқотган деб топиш зарур бўлган тақдирда, бутун норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилиши шарт.
78. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўйхатларига амал қилиш муддати тугаган вақтинчалик тусдаги ҳужжатлар ёки нормалар киритилмайди.
79. Амал қилиш муддати тугаган норматив-ҳуқуқий ҳужжат алоҳида нормасининг ёки бутун норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиш муддати узайтирилмайди. Бу ҳолда янги норма киритилишини назарда тутувчи лойиҳа тайёрланади.
80. Агар ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган моддада (модданинг қисмида, бандида, кичик бандида ва хатбошисида), бандда, кичик бандда ёки хатбошида тегишли равишда ўз кучини йўқотиши керак бўлган иловага кўрсатма мавжуд бўлса, мазкур таркибий бирлик ва унда назарда тутилган илова ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим.
Агар илова тўлиқ ўз кучини йўқотган деб топилиши мумкин бўлмаса, унинг фақат тегишли таркибий бирликлари ўз кучини йўқотган деб топилиши (чиқариб ташланиши) лозим.
81. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб топилган тақдирда, ўз кучини тўлиқ ёки қисман йўқотган деб топилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қоидаларига кўра ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган бўлса, ўша норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тегишли қоидалари ҳам ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим.
Илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилган тақдирда, илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши тикланмайди. Мазкур қоида норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг таркибий бирлигини ўз кучини йўқотган деб топишга (чиқариб ташлашга) нисбатан ҳам татбиқ этилади.
2-§. Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари (қонунлар), шунингдек ўз кучини йўқотган деб топиладиган қонунлар рўйхатини ўз ичига олган қонун лойиҳалари (қонунлар) тузилишининг ўзига хос хусусиятлари
82. Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси (қонун) номланишга эга бўлмаган моддалардан иборат бўлади. Моддалар бандларга ёки хатбошиларга бўлинади. Моддалардаги бандлар хатбошиларга бўлинади.
Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ва қонунларни ёки уларнинг таркибий бирликларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги нормалар қонунларда араб рақамлари билан рақамланиб, кичик қавслар билан ёпиладиган бандлардан иборат алоҳида моддалар тарзида баён этилиши мумкин.
5-боб. Лойиҳага илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларга қўйиладиган асосий талаблар
83. Лойиҳага илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материаллар, қоида тариқасида, ахборот-таҳлилий материалнинг ҳажмига қараб Мiсrоsоft Wоrd редакторидан ва қуйидаги параметрлардан фойдаланган ҳолда тайёрланади:
саҳифанинг чап ҳошияси 1 — 3 см, ўнг ҳошияси 1-2 см, пастки ва юқори ҳошияси 1-2 см;
ахборот-таҳлилий материалнинг ҳажмига қараб 11 — 14 ўлчамли шрифт;
биринчи қатор хатбошиси 0,50 — 1,27 см;
қаторлар ўртасидаги интервал (множитель) 1 — 1.2.
84. Лойиҳанинг тушунтириш хатида қуйидагилар бўлиши керак:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлаш учун асос ва уни қабул қилиш зарурлигини асослантириш, шу жумладан лойиҳа тайёрлаш топширилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек юқори турувчи органнинг топшириқлари (топшириқ мавжуд бўлганда) тўғрисидаги маълумотлар;
лойиҳани ишлаб чиқувчининг тўлиқ номи;
мақсадлар ва вазифалар, шунингдек лойиҳа билан белгиланадиган асосий қоидалар, уларнинг қисқача асоси. Бунда лойиҳанинг эришишга йўналтирилган асосий мақсадлари белгиланади, лойиҳанинг аниқ мақсадларга эришишга восита бўлиши мумкин бўлган алоҳида қоидалари қисқача кўрсатилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун лойиҳасини тайёрлашда тегишли соҳада қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатларни қонун даражасида тартибга солиш имконияти кўриб чиқилганлиги тўғрисидаги ахборот;
(84-банд Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-1054-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 03/25/1054/0329-сон)
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишдан кутилаётган натижалар. Бунда норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш натижасида юз бериши мумкин бўлган ижобий ўзгаришлар келтирилади. Кутилаётган натижалар, миқдорий кўрсаткичлар кўрсатилган ҳолда баён қилиниши ҳам мумкин;
лойиҳа предметига тааллуқли бўлган халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонунчилигининг принциплари, қоидалари ва ифода шакллари тўғрисидаги ахборот (қонуности ҳужжатлари учун — зарур бўлган тақдирда). Тегишли соҳада ижобий хорижий тажриба мавжуд бўлган тақдирда, тушунтириш хатида лойиҳани тайёрлашда ҳисобга олинган норма назарда тутилган давлат, ҳужжатнинг тури, номи ва қисқача мазмуни кўрсатилиши мумкин;
лойиҳа мазмунининг тавсифи, унда лойиҳанинг тузилиши бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар, параграфлар ва моддаларнинг мазмуни билан бирга қисқача баён этилади (қонуности ҳужжатлари учун — зарур бўлган тақдирда). Зарур бўлганда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг энг муҳим қисмини ташкил этувчи қоидаларнинг асосий моҳияти очиб берилади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни ўз кучини йўқотган деб топиш зарурияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ахборот;
лойиҳада фойдаланиладиган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволанинг ҳар бирини асослаш. Бунда унга ҳавола қилинадиган лойиҳа нормасининг мазмуни қисқача очиб берилади;
агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қоидаларини амалга ошириш қўшимча молиявий харажатларни талаб этса ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида йўқотишларга олиб келса, қисқача молиявий-иқтисодий асос. Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қоидаларини амалга ошириш кўрсатиб ўтилган харажатларни талаб этмаса ёки йўқотишларга олиб келмаса, у ҳолда бу ҳақда тушунтириш хатида тегишли ахборот келтирилади;
лойиҳа бўйича ўтказилган жамоатчилик ва (ёки) мутахассислар муҳокамаси ҳамда унинг натижалари тўғрисидаги ахборот, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида ўтказилган муҳокама натижалари юзасидан ахборот;
лойиҳани манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиб олиш тўғрисидаги ахборот. Бунда лойиҳа келишилган (виза қўйилган) манфаатдор вазирликлар ва идоралар санаб ўтилади;
лойиҳа бўйича келишмовчиликлар мазмунининг қисқача баёни ва улар тўғрисидаги асослантирилган фикр (келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда);
лойиҳани асослаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.
85. Таққослаш жадвали қуйидаги учта графадан иборат бўлади:
ўзгартиш ёки қўшимча киритиш таклиф этилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат тегишли таркибий бирлигининг амалдаги таҳрири;
лойиҳада таклиф этилаётган таҳрир;
киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг асоси.
Таққослаш жадвалида тегишли таркибий бирликнинг амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрири графалари қуйидаги тарзда баён этилади:
амалдаги таҳрир графаларида ўзгартирилаётган сўзлар (рақамлар) курсив билан тагига чизиб кўрсатилади, таклиф этилаётган таҳрир графаларида эса «ярим қора» шрифт билан ажратиб кўрсатилади;
таклиф этилаётган таҳрир графасида қўшилаётган сўзлар (рақамлар) «ярим қора» шрифт билан ажратиб кўрсатилади;
амалдаги таҳрир графасида чиқариб ташланаётган сўзлар (рақамлар) ва хатбошилар, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топилаётган бошқа таркибий бирликлар «ярим қора курсив» шрифт билан ажратиб кўрсатилади.
Агар лойиҳада тегишли таркибий бирликнинг янги таҳрири баён этилса, фақат ўзгартирилаётган, қўшилаётган, чиқариб ташланаётган сўзлар (рақамлар) ажратиб кўрсатилади.
Амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрирларнинг графаларида таркибий бирликнинг ўзгартиш киритилаётган таркибий бирлик билан боғлиқ бўлган ва киритилаётган тузатишларнинг кўринарли бўлишини таъминлайдиган тегишли қисмлари оддий шрифтда келтирилади.
Қисм ёки хатбоши белгисидан ҳам фойдаланилади, «тўлдирилмоқда», «чиқариб ташланмоқда», «кўчирилмоқда» деган сўзлар қўлланилади.
86. Келишмовчиликлар жадвали (норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган лойиҳа бўйича тайёрланган келишмовчиликлар жадвалидан ташқари) қуйидаги учта графадан иборат бўлади:
норматив-ҳуқуқий ҳужжат тегишли таркибий бирлигининг таклиф этилаётган таҳрири;
манфаатдор органларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали орқали келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар;
кўриб чиқиш натижалари.
Келишмовчиликлар жадвалининг «Таклиф этилаётган таҳрир» графасида фикр-мулоҳазалар ва таклифлар тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тегишли таркибий бирлиги акс эттирилади.
Келишмовчиликлар жадвалининг «Манфаатдор органларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари» графасида лойиҳа бўйича ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини тақдим этган орган ҳамда ташкилотнинг таклиф ва мулоҳазалари ёки улар асосида баён этилган таҳрир келтирилади.
Келишмовчиликлар жадвалининг «Кўриб чиқиш натижалари» графасида тақдим этилган фикр-мулоҳазалар ва таклифларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқувчи томонидан кўрсатилади. Агар фикр-мулоҳазалар ва таклифлар инобатга олинса, фикр-мулоҳазалар ва таклифлар берилган таркибий бирликнинг янги таҳрири келтирилади. Агар фикр-мулоҳазалар ва таклифлар инобатга олинмаса, қайси асословчи маълумотлар сабабли мазкур фикр-мулоҳазалар ва таклифлар инобатга олинмаган бўлса, ўша маълумотлар тегишли тартибда кўрсатилади.
87. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи лойиҳа бўйича тайёрланган келишмовчиликлар жадвали қуйидаги тўрт графадан иборат бўлади:
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат тегишли таркибий бирлигининг амалдаги таҳрири;
лойиҳада таклиф этилаётган таҳрир;
манфаатдор органларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари;
кўриб чиқиш натижалари.
Биринчи иккита графа қиёсий жадвал бўйича баён этилади.
«Манфаатдор органларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари» ҳамда «Кўриб чиқиш натижалари» графаларида лойиҳани киритаётган орган томонидан ушбу Ягона услубиёт 86-бандининг олтинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилади.
88. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш ва келишиб олиш хронологияси ҳақидаги маълумотномада қуйидагилар кўрсатилади:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тури;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш учун асос;
лойиҳани ишлаб чиқувчининг номи;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат келишиб олинган сана, вазирлик ва идоранинг номи, унинг раҳбарининг Ф.И.О. ва лавозими, келишиб олиш натижалари тўғрисидаги ахборотни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органларга киритилган санани ўз ичига олган жадвал.
89. Концепцияда қуйидагилар белгиланиши керак:
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий ғояси, мақсади ва предмети;
тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг умумий тавсифи ва унинг ҳолатига берилган баҳо мазкур соҳада амалда бўлган қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили илова қилинган ҳолда;
қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш заруриятининг асоси;
қонун лойиҳаларининг асосий қоидалари;
бўлажак қонуннинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлари прогнози.
90. Ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий ғояси, мақсади ва предметини аниқлашда концепцияда қонун лойиҳасининг мазмуни, у эришишга йўналтирилган асосий вазифалар ва мақсадлар, лойиҳа тартибга солиши керак бўлган ижтимоий муносабатлар очиб берилади, шунингдек унинг амал қилиши татбиқ этиладиган қўлланилиш соҳаси, ҳуқуқий муносабатлар субъектларининг ваколатлари (ҳуқуқлари ва мажбуриятлари) баён этилади.
91. Тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг умумий тавсифида ва унинг ҳолатига берилган баҳода ушбу соҳада амал қилувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳолати акс эттирилади, хусусан:
тегишли соҳада ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари;
қонунчиликдаги бўшлиқлар ва зиддиятлар, эскирган, амалда ўз аҳамиятини йўқотган, самарасиз ёхуд амалга ошириш механизмига эга бўлмаган қоидаларнинг мавжудлиги;
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг мавжуд камчиликларини бартараф этишнинг оқилона ва самаралироқ усуллари;
халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормалари, шунингдек хорижий мамлакатлардаги ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш тажрибаси;
статистика, жамиятшунослик, сиёсатшуносликка оид тадқиқотларни, шунингдек бошқа илмий тадқиқотларни ўтказиш натижалари;
бўлажак қонунни амалга ошириш учун қабул қилиниши зарур бўлган қонуности ҳужжатлари рўйхати кўрсатилади.
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш зарурияти асосида қонунни қабул қилиш зарурлигидан далолат берувчи далиллар баён қилинади.
92. Баён қилинадиган далиллар аниқ, асосланган бўлиши ва муаммонинг амалдаги қонунчилик мукаммал эмаслиги билан сабаб-оқибат алоқасини белгилаши керак. Қонун лойиҳаси тегишли бўлган қонунчилик тармоғи, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг ҳужжат орқали амалга оширишга қаратилган қоидалари, шунингдек унинг ҳуқуқий тизим учун аҳамияти ҳам кўрсатилади.
93. Қонун лойиҳаларининг асосий қоидаларида бўлажак қонунда белгиланадиган қоидалар, имконият бўлганда бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар, параграфлар ва моддаларнинг қисқа мазмуни баён этилган намунавий тузилмаси баён қилинади.
94. Бўлажак қонуннинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлари прогнози тахмин қилинаётган оқибатлар ва уни амалга оширишдан кутилаётган пировард натижалари тавсифини ўз ичига олади. Бунда бўлажак қонун амалга оширилишининг нафақат ижобий, балки эҳтимолдаги салбий оқибатлари ҳам ҳисобга олиниши керак. Бўлажак қонуннинг ҳуқуқий оқибатларини прогноз қилишда, зарур бўлганда, унинг ижро этилишини таъминлайдиган маъмурий-ҳуқуқий, суд-ҳуқуқ механизмлари ҳам ҳисобга олинади.
95. Ишлаб чиқувчи концепцияда бошқа зарур ахборотни ҳам кўрсатиши мумкин.
Тайёрланган концепция, агар қонун лойиҳасини тайёрлаш тўғрисидаги топшириқда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан тасдиқланади, шундан кейин қонун лойиҳасининг бевосита матни тайёрланади.
Зарур бўлганда, концепция юқори турувчи органлар билан олдиндан келишиб олиниши мумкин.
96. Тайёрланган қонун лойиҳасига қуйидагилар ҳам илова қилинади:
халқаро ҳужжатларнинг ва хорижий мамлакатлар қонунчилигининг, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг тегишли қоидалари, тегишли халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикаси шароитида қўллашнинг мақбуллиги тўғрисидаги асослантирилган таклифлар кетма-кетлик тартибида кўрсатилган ҳолдаги таҳлилий-қиёсий жадвал;
қонун лойиҳаси қабул қилиниши муносабати билан қабул қилиниши, ўзгартиш ёки қўшимчалар киритилиши, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонуности ҳужжатларининг рўйхати. Бунда қонуности ҳужжатини қабул қилиш, унга ўзгартиш ёки қўшимчалар киритиш учун асослар ва уларнинг қабул қилиниши, уларга ўзгартиш ёки қўшимчалар киритилиши учун масъул бўлган органлар қисқача кўрсатилади.
Қонун лойиҳасига бошқа таҳлилий ва ахборот материаллари ҳам илова қилиниши мумкин.
6-боб. Ишлаб чиқувчининг юридик хизмати томонидан лойиҳанинг ҳуқуқий экспертизасини ўтказиш
97. Лойиҳада ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари томонидан виза қўйилишидан олдин унинг юридик хизмати лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳавола қилувчи нормаларни қўллашнинг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.
Лойиҳаларнинг ҳуқуқий экспертизаси жараёнида юридик хизмат уларда коррупция учун, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этиш учун шарт-шароитлар яратувчи, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ҳамда ўзга чекловларни жорий этувчи, тадбиркорлик субъектларининг асоссиз харажатлари юзага келишига олиб келувчи қоидалар ва нормалар бор-йўқлигини аниқлаш нуқтаи назаридан таҳлилни ҳам амалга оширади.
98. Лойиҳа қонунчиликка, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ бўлган, шунингдек ҳавола қилувчи нормаларнинг қўлланилиши асосли ва мақсадга мувофиқ бўлган тақдирда, юридик хизмат унинг юзасидан ҳуқуқий хулоса тайёрлайди, хулоса юридик хизмат раҳбари (юридик хизмат раҳбари лавозими мавжуд бўлмаган тақдирда юрисконсульт) томонидан имзоланади.
99. Юридик хизматнинг ҳуқуқий хулосасида қуйидагилар акс эттирилади:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга биноан топширилган бўлса, ўша норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (номи, қабул қилинган санаси, рақами, эълон қилинган расмий манбаи, топшириқ баён этилган тегишли моддаси ёки банди (кичик банди, хатбошиси) тўғрисидаги, шунингдек юқори органнинг топшириқлари (органнинг номи, топшириқнинг рақами ва санаси, зарур бўлган тақдирда, топшириқ берган мансабдор шахс) тўғрисидаги маълумотлар (топшириқ мавжуд бўлганда);
лойиҳа асосий қоидаларининг ҳуқуқий табиати тушунтирилган ҳолда, бу қоидалар моҳияти ва аҳамиятининг қисқача баёни;
лойиҳанинг қонунчиликка, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек лойиҳадаги ҳар бир ҳавола қилувчи норма қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса;
лойиҳанинг коррупцияга қарши ва бошқа турдаги экспертизалардан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар.
100. Лойиҳа қонунчиликка ва қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ бўлмаганда, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар асоссиз ва мақсадга номувофиқ бўлганда, юридик хизмат ишлаб чиқувчининг лойиҳани тайёрлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинмасига уни тегишли фикр-мулоҳазалар билан маромига етказиш учун қайтаради.
7-боб. Лойиҳани манфаатдор органлар ва ташкилотлар билан келишиб олиш
101. Лойиҳа юзасидан юридик хизмат томонидан хулоса тақдим қилинганидан кейин ишлаб чиқувчи унга биринчи раҳбар даражасида виза қўяди ҳамда уни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиб олиш ягона электрон тизими орқали узил-кесил келишиб олиш (виза қўйиш) учун манфаатдор органлар ва ташкилотларга (бундан буён матнда манфаатдор органлар деб юритилади) юборади, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
102. Қуйидагилар билан мажбурий тартибда келишиб олинади:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан — барча лойиҳалар, шу жумладан давлат ривожланиш дастурлари ва инвестиция дастурлари лойиҳалари;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан маблағлар ажратиш, шунингдек давлат харидларини амалга ошириш масалаларига доир лойиҳалар;
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан — инвестициялар, савдо ва иқтисодий жиҳатдан тартибга солиш масалаларига доир лойиҳалар;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан — давлат фуқаровий хизматини тартибга солиш, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ташкилий-штат тузилмасини ўзгартириш масалаларига доир лойиҳалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан — аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш масалаларига доир лойиҳалар;
(102-банд Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 18 октябрдаги ЎРҚ-977-сонли Қонунига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2024 й., 03/24/977/0831-сон)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан — давлат-хусусий шериклик масалаларига доир лойиҳалар;
Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг кенгаши билан — фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор масалаларга доир лойиҳалар;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан — тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатувчи масалаларга доир лойиҳалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан — товар ва молия бозорларидаги рақобат масалаларига доир, шунингдек давлат ёрдами берилишини назарда тутувчи лойиҳалар;
(102-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-954-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2024 й., 03/24/954/0682-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан — ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва маҳаллий давлат дастурларига оид лойиҳалар;
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан — ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, шунингдек кончилик соҳасидаги муносабатларни бошқаришга оид лойиҳалар;
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан — адвокатлик фаолияти ва суд ишларини юритиш билан боғлиқ масалаларга доир лойиҳалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси билан — солиқ маслаҳатига оид фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш масалаларига доир лойиҳалар;
(102-банд Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 4 августдаги ЎРҚ-787-сонли Қонунига асосан ўн учинчи хатбошиси билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/787/0708-сон — 2022 йил 5 ноябрдан кучга киради)
Лойиҳалар қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотлар билан ҳам мажбурий тартибда келишиб олинади.
Ҳукуматнинг фаолияти билан боғлиқ лойиҳалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хулосаси олинади.
103. Агар манфаатдор органнинг раҳбарида лойиҳа юзасидан фикр-мулоҳазалар ва таклифлар бўлса, у ўз фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиб олиш ягона электрон тизимида асослаган ҳолда кўрсатади ҳамда лойиҳани фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билан имзолайди.
104. Хатда асосланмаган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар ишлаб чиқувчи томонидан қабул қилинмаслиги мумкин. Бунда асосланмаган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар қабул қилинмаганлигининг оқибатлари учун жавобгарлик манфаатдор органнинг ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини асослаб бермаган биринчи раҳбари зиммасига юклатилади.
105. Қабул қилиниши лойиҳанинг мазмуни ва тузилишини жиддий равишда ўзгартирадиган, лойиҳага доир бўлган фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар мавжуд бўлган тақдирда манфаатдор орган ўзининг лойиҳа вариантини Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни келишиб олиш ягона электрон тизими орқали ишлаб чиқувчига таклиф этиши мумкин.
106. Ишлаб чиқувчи манфаатдор органларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини кўриб чиқади, зарур ҳолларда, лойиҳага тегишли тузатишлар киритади.
107. Манфаатдор органларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари бўйича келишмовчиликлар жадвали тузилиб, у биринчи раҳбар (алоҳида ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланади.
Кўриб чиқиш натижалари жадвалда «қабул қилинди», «қабул қилинмади» тарзида акс эттирилади. Қабул қилинмаган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар юзасидан уларнинг қабул қилинмаганлиги асоси кўрсатилади.
108. Келишмовчиликлар жадвали лойиҳа билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи органга белгиланган тартибда киритилади.
8-боб. Лойиҳанинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидаги ҳуқуқий экспертизаси
109. Барча манфаатдор органлар билан келишиб олинганидан кейин ишлаб чиқувчи лойиҳани норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи органга киритишдан олдин уни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун қуйидагиларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборади:
таклифларни кўриб чиқиш натижаларига доир жадвал;
ишлаб чиқувчининг юридик хизмати раҳбари (юридик хизмат раҳбари лавозими мавжуд бўлмаган тақдирда — юрисконсульт) томонидан имзоланган ҳуқуқий хулоса, унда уни имзолаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, алоқа боғланадиган телефонлари кўрсатилиши керак;
агар лойиҳага кўра бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилаётган бўлса, таққослаш жадвали;
лойиҳани ишлаб чиқиш режа-жадвали — қонун лойиҳалари учун;
халқаро ҳужжатларнинг ва хорижий мамлакатлар қонунчилигининг, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг тегишли қоидалари, тегишли халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикаси шароитларида қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифлар изчил кетма-кетликда кўрсатилган ҳолдаги таҳлилий қиёсий жадвал (қонуности ҳужжатлари учун — зарур бўлган тақдирда);
келишмовчиликлар жадвали, агар лойиҳа манфаатдор органлар томонидан фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билан келишилган (виза қўйилган) бўлса ҳамда мазкур органларнинг ушбу фикр-мулоҳазалари ва таклифлари баён этилган хатларнинг кўчирма нусхалари;
тартибга солиш таъсирини баҳолаш тўғрисида ахборот ва хулоса (қонунчиликда белгиланган ҳолларда);
лойиҳани ишлаб чиқиш ва келишиб олиш хронологияси тўғрисидаги маълумотномалар.
110. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқувчига қуйидаги ҳолларда ҳуқуқий экспертиза ўтказилмасдан қайтарилади:
лойиҳа барча манфаатдор органлар билан уларнинг биринчи раҳбарлари (алоҳида ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) даражасида келишиб олинмаганда;
Ушбу Ягона услубиётнинг 109-бандида кўрсатилган ҳужжатлар лойиҳага илова қилинмаганда.
111. Лойиҳанинг ҳуқуқий экспертизаси якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси адлия вазири (алоҳида ҳолларда — вазирнинг биринчи ўринбосари) лойиҳага виза қўяди.
Фикр-мулоҳазалар ва таклифлар мавжуд бўлган тақдирда лойиҳага фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билан виза қўйилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2021 й., 03/21/682/0354-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2022 й., 03/22/756/0180-сон; 04.08.2022 й., 03/22/787/0708-сон, 27.10.2022 й., 03/22/796/0966-сон; 09.08.2023 й., 03/23/860/0571-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон; 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон; 05.09.2024 й., 03/24/954/0682-сон; 19.10.2024 й., 03/24/976/0833-сон; 19.10.2024 й., 03/24/977/0831-сон; 10.04.2025 й., 03/25/1054/0329-сон; 28.03.2026 й., 03/26/1127/0280-сон; 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон; 14.08.2026 й., 03/26/1166/0842-сон)