Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПҚ-186-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тартиби, муддатлари ва уларни амалга оширувчи ташкилотлар;
хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби, муддатлари, аттестация турлари ҳамда аттестациядан ўтказиладиган ходимлар тоифалари;
аттестация комиссиясининг таркибини шакллантириш ва фаолиятини ташкил этиш;
аттестация натижалари бўйича аппеляция бериш ва уни кўриб чиқиш қоидалари.
2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси А.В. Рафиқов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 21 январь,
26-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 январдаги 26-сон қарорига
ИЛОВА
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини (кейинги ўринларда — ходимлар) тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ариза — ходимларни ушбу Низомда белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги мурожаати;
аттестация гувоҳномаси — ходим аттестациядан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
аттестация комиссияси — махсус ваколатли органда, унинг ҳудудий бошқармаларида (саноат-техника инспекцияларида) ва хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларда ташкил этиладиган ва доимий асосда ишлайдиган ходимларни аттестациядан ўтказиш комиссияси;
«Контехназоратўқув» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — «Контехназоратўқув» ДМ) — техника ва технологияларнинг жадал ривожланишини ҳисобга олган ҳолда саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда лифтлар ва аттракционлар хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида фаолият юритувчи мутахассис (эксперт)ларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш фаолиятини амалга оширувчи давлат муассасаси;
малака ошириш — касбий билим ва кўникмаларни янгилаш ҳамда чуқурлаштиришга йўналтирилган фаолият;
малака талаблари — тингловчиларнинг касбий билим ва амалий кўникмалари даражасига қўйиладиган талаблар мажмуи;
махсус ваколатли орган — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси;
хавфли ишлаб чиқариш объекти (кейинги ўринларда — ХИЧО) — Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни 4-моддасида белгиланган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек, бошқа ишлаб чиқариш объектлари;
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот — ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча хусусий мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида унга тегишли бўлган ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот;
ходимларни тайёрлаш — ходимларнинг саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича нормалар ва қоидалар талабларига амал қилган ҳолда, ХИЧО билан боғлиқ ишларни бажаришда талаб этиладиган даражадаги хавфсизлик маданияти, билим, малака ва кўникмаларни шакллантириш фаолияти;
ходимларни қайта тайёрлаш — саноат хавфсизлиги соҳасида тайинланган лавозими бўйича махсус касбий билимларга эга бўлмаган ходимларни етарли даражадаги касбий билимлар, амалий кўникмалар ва тажрибаларни ўзлаштиришга йўналтирилган фаолият;
ўқув дастури — ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотлар ходимларининг лавозим мажбуриятларини саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга ошириш учун зарур касбий билим олиш, амалий кўникма ва малакага эга бўлишнинг умумий тартибини белгиловчи ходимларни тайёрлашни ташкил этишга йўналтирилган дастур;
ўқув режаси — ўқув курсларининг таркиби, уларни ўрганишнинг изчиллиги ва соатлардаги ҳажмини белгилайдиган ҳужжат.
2-боб. Ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
3. Ходимларни саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳалари бўйича ўқув курсларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш белгиланган тартибда «Контехназоратўқув» ДМ томонидан анъанавий ва (ёки) масофавий шаклда мазкур муассаса билан тегишли ходимлар фаолият юритаётган ташкилот ўртасида тузиладиган шартнома (буюртма)лар асосида амалга оширилади.
Бунда ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлар учун тўланиши керак бўлган тўловларнинг миқдори тегишли ўқув курсларининг давомийлигидан ҳамда уларнинг шаклидан келиб чиқиб, томонлар ўртасида тузиладиган шартнома билан белгиланади.
4. Ходимларни:
а) тайёрлаш — ишга янги қабул қилинганда;
б) қайта тайёрлаш:
танланган ёки турдош касб бўйича бошланғич касбий таълим бўлмаганда;
тегишли касбий таълимни талаб қилувчи бошқа лавозимга ўтказишда;
в) малакасини ошириш улар томонидан лавозим мажбуриятлари бажарилиши учун зарур бўлган касбий билимлар ва амалий кўникмаларни сақлаб туриш мақсадида уч йилда камида бир марта амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш даврида ходимларга уларнинг иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланади. Агар мазкур тадбирлар учун ходим яшаш жойидан бошқа ҳудудга юборилса, унга мазкур ходимни юбораётган ташкилот томонидан қонунчиликда белгиланган барча зарур шарт-шароитлар яратилиши, шу жумладан сарф-харажатлар қопланиши лозим.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
6. ХИЧО ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурлари «Контехназоратўқув» ДМ томонидан ишлаб чиқилади ва махсус ваколатли орган ҳамда ходимларнинг вакиллик органлари (меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва касаба уюшмалари) билан белгиланган тартибда келишилгандан кейин тасдиқланади.
7. Ўқув курслари тўлиқ тамомлангандан сўнг «Контехназоратўқув» ДМда ходим имтиҳондан ўтказилади. Имтиҳон тест кўринишида ўтказилиши мумкин.
8. Имтиҳондан ўта олмаган ходимларга бир ой давомида имтиҳонни қайта топширишга рухсат берилади. Қайта имтиҳондан ўта олмаганлар ўқув курсида такроран ўқитилади.
9. «Контехназоратўқув» ДМ қайта имтиҳондан ўта олмаган ходимлар тўғрисидаги маълумотларни уч иш куни мобайнида қайта имтиҳон натижалари тўғрисидаги далолатномани илова қилган ҳолда, ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотга юборади. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот мазкур маълумотлар асосида ходим билан тузилган меҳнат шартномасини белгиланган тартибда бекор қилиш ёки ходимни қуйи лавозимга ўтказиш масаласини кўриб чиқишга ҳақлидир.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Меҳнат кодекснинг 12-боб 5-параграфи («Меҳнат шартномасини бекор қилиш»).
10. Ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш якунига кўра имтиҳондан ўтганларга ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шаклда гувоҳнома, ходимлар малакасини ошириш якунига кўра имтиҳондан ўтганларга мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклда сертификат расмийлаштирилади.
11. Махсус ваколатли орган ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар базасини марказлаштирилган тартибда шакллантиради ва юритади.
12. «Контехназоратўқув» ДМ тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларини битирган ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда махсус ваколатли органга тақдим этиб боради.
3-боб. Ходимларни аттестациядан ўтказиш
13. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот ходимлари саноат хавфсизлиги соҳасида уларнинг касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, белгиланган малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш, зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш имкониятини баҳолаш мақсадида аттестациядан ўтказилади.
14. Ходимлар саноат хавфсизлиги соҳасида аттестациядан махсус ваколатли органда, унинг ҳудудий бошқармаларида (саноат-техника инспекцияларида) ҳамда ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотларда ташкил этиладиган аттестация комиссиялари томонидан бирламчи, даврий ёки навбатдан ташқари кўринишларда мазкур Низомга 3 ва 4-иловалардаги схемаларга мувофиқ ўтказилади.
15. Ходимлар бирламчи аттестациядан ишга янги қабул қилинганда ёки лавозимга тайинланганда уч ой муддатда ўтказилади.
16. Ходимлар даврий аттестациядан қуйидаги муддатларда ўтказилади:
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ходимлари, ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотларнинг марказий аттестация комиссиялари раислари ва раис ўринбосарлари — беш йилда бир марта;
муҳандис-техник ходимлар, шунингдек, аттестация комиссиялари аъзолари — уч йилда бир марта;
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотларда фаолият юритадиган, мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошларида назарда тутилмаган бошқа ишчи-ходимлар — бир йилда бир марта.
17. Ушбу Низомнинг 16-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган ходимлар махсус ваколатли орган аттестация комиссияси ва 16-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган ходимлар махсус ваколатли органнинг ҳудудий бошқармалари (саноат-техника инспекциялари) аттестация комиссияси, мазкур Низомнинг 16-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ходимлар ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот аттестация комиссияси томонидан бирламчи, даврий ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилади.
18. Махсус ваколатли органда ташкил этиладиган аттестация комиссияси камида 7 нафар аъзодан ва тоқ сондан иборат таркибда бўлади ҳамда унинг таркибига:
махсус ваколатли орган раҳбарининг биринчи ўринбосари аттестация комиссиясининг раиси;
махсус ваколатли органнинг тегишли таркибий бўлинмалари (бошқарма ёки бўлим) раҳбарлари — аттестация комиссияси раисининг ўринбосари;
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси вакили;
саноат хавфсизлиги соҳасида алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органлари вакиллари киритилади;
19. Махсус ваколатли органнинг ҳудудий бошқармаларида (саноат-техника инспекцияларида) ташкил этиладиган аттестация комиссиялари камида 5 кишидан ва тоқ сондан иборат бўлади ҳамда таркибига:
тегишли ҳудудий бошқарма (саноат-техника инспекция) бошлиғи (аттестация комиссиясининг раиси);
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари (аттестация комиссиясининг раиси ўринбосари);
махсус ваколатли органнинг давлат инспекторлари (тегишли йўналишлар бўйича);
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотнинг юқори турувчи ташкилоти вакили;
тармоқ касаба уюшмалари республика кенгашлари ва (ёки) ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари вакили киритилади.
20. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотларда ташкил этиладиган аттестация комиссиялари камида 5 нафар аъзодан ва тоқ сондан иборат таркибда бўлади ҳамда таркибига:
ташкилот раҳбари ёки бош муҳандиси (аттестация комиссияси раиси);
махсус ваколатли орган томонидан ушбу ташкилотда давлат назоратини амалга ошириш юкланган давлат инспектори (аттестация комиссияси раисининг ўринбосари);
ишлаб чиқариш ва ички назоратни амалга оширувчи ходимлар, бошқарма, бўлим бошлиқлари ва раҳбарлар, авария-қутқарув хизмати вакиллари ва бошқа юқори малакали мутахассислар;
ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари вакили ва (ёки) ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси раиси.
21. Аттестация комиссияси раиси:
аттестация комиссияси мажлисларида раислик қилади;
аттестацияни ўтказиш жойи ва муддатларини белгилайди;
аттестациядан ўтказилиши лозим бўлган ходимлари рўйхатини тасдиқлайди;
аттестацияни ўтказиш бўйича бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилади.
Аттестация комиссияси раиси бўлмаган тақдирда, унинг вазифаларини раис ўринбосари амалга оширади.
22. Махсус ваколатли орган, унинг ҳудудий бошқармалари (саноат-техника инспекциялари) ҳамда ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотнинг тегишли таркибий бўлинмаси (масъул ходими) аттестация комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади. Ишчи орган:
ходимларни аттестациядан ўтказиш жадвалини тузади ва тасдиқлаш учун аттестация комиссияси раисига тақдим этади;
ходимлар анкеталарини шакллантиради ва тайёрлайди;
аттестация комиссияси томонидан бериладиган саволларни тузади;
аттестацияни ўтказиш санаси ва жойи тўғрисидаги маълумотларни аттестация комиссияси аъзоларига ҳамда ходимларга бевосита етказади ёки почта орқали юборади;
аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этишга доир бошқа функцияларни амалга оширади.
23. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотларда тузилган аттестация комиссияси аъзоларининг рўйхати ишлаб чиқилиб, аттестацияни ўтказиш муддатидан ўн кун аввал махсус ваколатли орган билан келишилади.
24. Ходимларни аттестациядан ўтказиш учун ташкилот томонидан тегишлилиги бўйича махсус ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бошқармалари (саноат-техника инспекциялари) аттестация комиссиясига мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ қоғоз ёки электрон шаклда ариза билан аттестация ўтказиш муддатидан уч ой олдин мурожаат қилинади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
мазкур Низомга 6-иловадаги шакл бўйича расмийлаштирилган сўровнома;
ходимларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ва малака ошириш ўқув курсини тамомлаганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки сертификат нусхаси;
ходимларнинг иш жойидан (ишламаётган ходимлар учун охирги иш жойидан) берилган фаолияти тўғрисидаги тавсифнома.
25. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот масъул раҳбари ва тегишли таркибий бўлинмаси ходими аттестация комиссиясига ходимларни аттестациядан ўтказиш учун нотўғри маълумотлар тақдим этганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
26. Аттестация комиссияси ариза тушган кундан бошлаб уч иш кунида ходимни аттестацияга қўйиш ёки қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Тақдим этилган ариза мазкур Низомнинг 24-бандига мувофиқ тақдим этилмаган тақдирда, аттестация комиссияси томонидан аттестацияга қўйишни рад этиш тўғрисида рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган қарор қабул қилинади ва ушбу қарорнинг нусхаси бир иш кунида ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотга юборилади.
Рад этиш тўғрисида қарорда кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, аризани қайта кўриб чиқишга тақдим этиш учун камида ўн кун, бироқ бир ойдан ортиқ бўлмаган муддат берилади.
27. Аттестация комиссияси аттестация ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисида ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотни камида ўн беш иш куни аввал ёзма равишда хабардор қилиши лозим.
28. Ариза мазкур Низомнинг 24-бандига мувофиқ тақдим этилган тақдирда, ходим ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот томонидан тегишли ҳужжатлар аттестация комиссиясига тақдим этилган кундан бошлаб тўртинчи ойнинг биринчи 10-санасидан кечикмай аттестациядан ўтказилиши шарт.
29. Ҳужжатлари аттестациядан ўтишга тақдим этилган ҳамда аттестацияга узрли сабабга кўра (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки ходим фаолият юритаётган ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот ва бошқа юридик шахс раҳбарлари маълумотномаси) келмаган ходимлар аттестация комиссиясининг кейинги навбатдаги мажлисида аттестациядан ўтказилади.
Аттестацияга узрсиз сабабга кўра келмаган ходимлар бўйича улар ишлаётган ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбарлари номига билдиришнома юборилади ва ушбу ҳолат такроранланган тақдирда, аттестация комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида ходимларни аттестациядан ўтмаган деб ҳисоблаш ҳақидаги қарор чиқаришга ҳақли.
30. Ходим унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (паспорт, идентификацияловчи ID-карта ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) кўрсатган ҳолда аттестациядан ўтишга киритилади.
31. Аттестация жараёни махсус ваколатли органнинг расмий веб-сайтида онлайн трансляция қилинади, техник жиҳатдан трансляция қилиш имкони мавжуд бўлмаган ҳолларда, ушбу жараён аудио ва видеоёзувларда қайд этилади.
32. Аттестация комиссиясининг йиғилиши аттестация комиссияси тасдиқланган таркибининг учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади.
Ходимларнинг ҳужжатлари аттестация комиссияси аъзоларига таништирилади.
33. Аттестациядан ўтказиш жараёнида ходимларга қуйидагилар тақиқланади:
норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, махсус адабиётлар ёки бошқа материаллардан фойдаланиш;
уяли алоқа ёки бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиш;
узрли сабабларсиз аттестация ўтказилаётган хонадан ташқарига чиқиш.
Мазкур бандда назарда тутилган талабларни бузган ходимлар аттестация ўтказилаётган хонадан чиқариб юборилади ва аттестациядан ўтмаган ҳисобланади.
Бегона шахсларга аттестацияда иштирок этишга рухсат берилмайди.
34. Аттестация суҳбат шаклида ўтказилади. Ҳар бир ходимга 10 та саволдан иборат имтиҳон варақаси берилади.
35. Аттестация комиссиясининг қарорлари аттестация комиссиясининг мажлисида қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овоз бериш ходимнинг иштирокисиз ўтказилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
36. Аттестация комиссияси аттестация натижаларини ҳисобга олиб:
ходимларни аттестациядан ўтди деб эътироф этиш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақида;
ходимни аттестациядан ўтмади деб эътироф этиш ҳақида қарор қабул қилади.
37. Аттестация натижалари овоз бериш жараёни тугаганидан сўнг дарҳол эълон қилинади.
38. Аттестация натижалари аттестация комиссияси раиси, раис ўринбосари ва аттестация комиссияси аъзолари томонидан имзоланадиган, мазкур Низомга 7-иловада келтирилган шаклга мувофиқ баённома билан расмийлаштирилади.
Аттестация комиссиясининг тасдиқланган баённомаси нусхаси аттестация комиссиясининг ишчи органи томонидан ходимларнинг иш жойига юборилади.
39. Баённома тайёрланган кундан бошлаб уч иш куни муддатида аттестациядан ўтган ходимларга мазкур Низомга 8-иловада келтирилган шаклга мувофиқ аттестация гувоҳномаси расмийлаштирилади.
Аттестация гувоҳномасининг амал қилиш муддати ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган аттестацияни ўтказиш даврийлигига мутаносиб равишда белгиланади.
40. Ходимларнинг аттестация гувоҳномаси мазкур Низомга 9-иловада келтирилган Аттестациядан ўтган ходимлар реестрида ҳисобга олинади ва юритилади.
41. Аттестация гувоҳномаси йўқотилганда ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда ходимнинг аризасига кўра уч иш кунида аттестация комиссияси томонидан унинг дубликати берилади.
42. Аттестация гувоҳномаси дубликатида унинг аввалги ҳисобга олиш рақами ва илгари белгиланган амал қилиш муддати ёзилади, юқоридаги бурчагига «ДУБЛИКАТ» ёзуви киритилади.
43. Аттестациядан ўтмаган ходимларни такрорий аттестациядан ўтказиш учун ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот аттестация ўтказилган кундан камида икки ой ўтгач мурожаат қилиши мумкин.
Бунда аттестациядан ўтмаган ходим эгаллаб турган лавозимидан вақтинча четлаштирилиши лозим.
44. Иккинчи марта ҳам аттестациядан ўтмаган ходимни аттестациядан ўтмаган деб эътироф этиш тўғрисида аттестация комиссияси томонидан қарор қабул қилиниб, ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотга ушбу ходимни меҳнат қонунчилигига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш ёхуд бошқа ишга ўтказиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома юборилади.
45. Ходимларнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги аттестация гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганда, ходим даврий аттестациядан ўтказилади.
46. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбари ходимнинг аттестация комиссияси томонидан белгиланган муддатларда аттестацияда иштирокини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланади.
47. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотларнинг аттестация комиссиясида ўз ходимлари аттестациядан ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган ва касаба уюшмаси қўмитаси (ёхуд унинг вакили) билан келишилган жадвал асосида ўтказилади. Аттестациядан ўтиши лозим бўлган ходимлар жадвал билан камида бир ой олдин таништирилиши лозим.
48. Аттестация саволлари махсус ваколатли орган билан келишилган ҳолда, ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
49. Аттестациядан ўтиши лозим бўлган ходимлар аттестация ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисида аттестация комиссияси томонидан камида ўн беш иш куни олдин хабардор қилинади.
Аттестация мазкур Низомнинг 29 — 35-бандларида белгиланган тартибда ўтказилиши лозим.
50. Аттестация комиссияси ходимларнинг билимларини ҳисобга олиб:
ходимларни аттестациядан ўтди деб эътироф этиш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақида;
ходимларни аттестациядан ўтмади деб эътироф этиш ҳақида қарор қабул қилади.
51. Аттестация натижалари аттестация комиссияси раиси, унинг ўринбосари ва аттестация комиссияси аъзолари томонидан имзоланадиган, мазкур Низомга 7-иловада келтирилган шаклга мувофиқ баённома билан расмийлаштирилади ва ходимнинг шахсий варақасига тегишли қайд киритилади.
52. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбари аттестациянинг ўз вақтида ўтказилишига жавобгар ҳисобланади.
53. Ходимлар навбатдан ташқари аттестациядан тегишли аттестация комиссияси томонидан қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
саноат хавфсизлиги соҳасидаги нормалар ва қоидалар талаблари ўзгарганда;
илгари қўлланилмаган хавф туғдирувчи янги техник қурилмалар ёки технологиялар киритилганда;
ходим олти ойдан ортиқ муддатга ишдан ажралган ҳолларда;
ходим саноат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида белгиланган талаблар бўйича етарли даражада билимга эга эмаслиги аниқланганда, махсус ваколатли органнинг саноат хавфсизлиги ҳолатини текшириш ваколатига эга масъул шахсининг ёзма кўрсатмасига биноан.
54. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотнинг қуйидаги ходимлари махсус ваколатли орган аттестация комиссиясида навбатдан ташқари аттестациядан ўтиши лозим:
авария ёки оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса содир бўлган ташкилот раҳбарлари ҳамда бу ҳодисага алоқадор ходимлар;
авария ёки оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисанинг содир этилишида айбдор бўлган шахсни ёки жабрланувчини касбий тайёргарликдан ўтказган ташкилот раҳбарлари ҳамда ўқитишга тааллуқли бўлган ходимлар.
55. Ушбу Низомнинг 53-бандида кўрсатилган ҳолатларда аттестация тегишлилиги бўйича махсус ваколатли орган, унинг ҳудудий бошқармалари (саноат-техника инспекциялари) ҳамда ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот аттестация комиссиялари томонидан ўтказилади.
Ушбу Низомнинг 54-бандида кўрсатилган ҳолатларда аттестация махсус ваколатли орган аттестация комиссияси томонидан ўтказилади.
56. Ходимлар навбатдан ташқари аттестациядан мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда ўтказилади.
57. Аттестация комиссиясининг қароридан норози бўлган шахслар аттестация ўтказилган кундан бошлаб ўттиз иш кунида махсус ваколатли орган ҳузурида тузиладиган аппелляция комиссиясига ёзма равишда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.
Апелляция комиссияси таркиби махсус ваколатли орган раҳбари томонидан тасдиқланади. Аттестация комиссияси аъзолари апелляция комиссияси таркибига киритилмайди.
58. Аппелляция комиссияси берилган апелляцияни етти иш кунида уни берган ходимлар иштирокида кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор ҳақида уларга ёзма хабар юборади.
59. Агар аттестация давомида ходимларнинг билими нотўғри баҳоланганлиги аниқланса, апелляция комиссияси аризани қаноатлантиради ва аттестация натижаларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади, ходимларнинг апелляцияси бошқа асосларга кўра тўғри (асосли) деб топилса, апелляция комиссияси уни мазкур Низомда белгиланган тартибда қайта аттестациядан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Аттестация мазкур Низом талабларига зид равишда ўтказилмаганлиги ҳамда ходимларнинг билими тўғри баҳоланганлиги аниқланган тақдирда, апелляция комиссияси апелляция аризасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
60. Аттестация комиссияси ёки апелляция комиссияси қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
4-боб. Якунловчи қоида
61. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг

Давлат герби

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI

Tayyorlash (qayta tayyorlash) boʻyicha taʼlim olganlik toʻgʻrisida

GUVOHNOMA

QT № 000000000

__________________________________________________________________________________________________________

(bitiruvchining familiyasi, ismi va otasining ismi)

20____-yil ________ _______________________________dan 20____-yil _________ _______________________________gacha

________________________________________________________________________________________________________ da

(taʼlim tashkilotining nomi)

_____________ soatga moʻljallangan _____________________________________________________________________________

(kurs hajmi)

_____________________________________________________________________ tayyorlash (qayta tayyorlash) kursini tamomladi

______________________ (tayyorlash (qayta tayyorlash) kursining nomi)

Taʼlim tashkiloti rahbari: _____________________ ____________ ____________ _______________________________

______________________________________________ (imzo) _______________________ (familiyasi, ismi va otasining ismi)

Roʻyxatdan oʻtkazish raqami: ____________________

Berilgan sanasi: ______________________________

_______________________ (kun, oy, yil)

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг

Давлат герби

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI

Malaka oshirish boʻyicha taʼlim olganlik toʻgʻrisida

SERTIFIKAT

MO № 000000000

__________________________________________________________________________________________________________

(bitiruvchining familiyasi, ismi va otasining ismi)

20____ yil __________ _____________________________dan 20____-yil ___________ _____________________________gacha

________________________________________________________________________________________________________ da

(taʼlim tashkilotining nomi)

__________________ soatga moʻljallangan ______________________________________________________________________

(kurs hajmi)

______________________________________________________________________________ malaka oshirish kursini tamomladi

(malaka oshirish kursining nomi)

Taʼlim tashkiloti rahbari: ______________________________ ____________ ____________ ______________________________

_______________________________________________________ (imzo) ______________________ (familiyasi, ismi va otasining ismi)

Roʻyxatdan oʻtkazish raqami: ____________________

Berilgan sanasi: _______________________________

______________________ (kun, oy, yil)

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Махсус ваколатли орган ва унинг ҳудудий бошқармалари аттестация комиссиялари томонидан ходимларни аттестациядан ўтказиш тартиби
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар

Ходимларни аттестациядан ўтказиш учун махсус ваколатли орган, унинг ҳудудий бошқармаларида (саноат-техника инспекцияларида) ташкил этиладиган аттестация комиссияларига бирламчи, даврий ёки навбатдан ташқари аттестациядан ўтиш учун зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади.

Аттестацияни ўтказиш муддатидан 3 ой олдин.

2-босқич

Махсус ваколатли орган, унинг ҳудудий бошқармаларида (саноат-техника инспекцияларида) ташкил этиладиган аттестация комиссиялари

1. Зарур ҳужжатлар илова қилинган аризани кўриб чиқади ҳамда ходимларни аттестацияга қўйилиши ёки қўйилишини рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Аризани қабул қилгандан сўнг 3 иш кунида.

2. Аттестацияга қўйишни рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган қарор нусхасини ташкилотга юборади.

1 иш кунида.

3. Аттестация ўтказилиш жойи ва вақти тўғрисида ташкилотни ёзма равишда хабардор қилади.

Аттестация ўтказилишидан камида 15 иш куни олдин.

3-босқич

Махсус ваколатли орган, унинг ҳудудий бошқармаларида (саноат-техника инспекцияларида) ташкил этиладиган аттестация комиссиялари

1. Аттестацияни суҳбат шаклида ўтказади.

Ҳужжатлар олинган кундан бошлаб тўртинчи ойнинг биринчи 10 кунлигидан кечикмай.

2. Аттестация натижалари бўйича ходимлар аттестациядан ўтганлиги ёки ўтмади деб топилганлиги ҳақида қарор қабул қилади ва баённома расмийлаштиради.

Аттестация натижалари бўйича овоз бериш жараёни тамом бўлгандан кейин дарҳол.

3. Аттестациядан ўтган ходимга аттестация гувоҳномасини расмийлаштиради ва аттестациядан ўтган ходимлар реестрида тегишли маълумотларни қайд этади.

3 иш кунида.

4. Аттестациядан ўтмаган ходимни эгаллаб турган лавозимидан вақтинча четлаштириш тўғрисида хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбарига билдиришнома юборади.

1 иш кунида.

4-босқич

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар

Аттестациядан ўтмаган ташкилот ходимини такрорий аттестациядан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади.

Камида 2 ой ўтгач.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг аттестация комиссиялари томонидан ходимларни аттестациядан ўтказиш тартиби
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг аттестация комиссияси ишчи органи

1. Аттестация ўтказиш жадвалини тузади ва уни тасдиқлаш учун аттестация комиссияси раисига тақдим этади.

1. Аттестация ўтказишдан 3 ой олдин.

2. Аттестациядан ўтиши лозим бўлган ходимларни жадвал билан таништиради.

2. Аттестация ўтказишдан 2 ой олдин.

3. Аттестацияни ўтказиш санаси ва жойи тўғрисидаги маълумотларни аттестация комиссияси аъзоларига ҳамда ходимга бевосита топширади ёки почта орқали юборади.

3. Аттестация ўтказишдан камида 15 иш куни олдин.

2-босқич

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг аттестация комиссияси

1. Аттестацияни суҳбат шаклида ўтказади.

1. Аттестация ўтказиш жадвалида кўрсатилган муддатларда.

2. Аттестация натижалари бўйича ходимлар аттестациядан ўтганлиги ёки ўтмади деб топилганлиги ҳақида қарор қабул қилади ва баённома расмийлаштиради.

2. Синов (аттестация) натижалари овоз бериш жараёни тамом бўлгандан кейин дарҳол.

3. Аттестациядан ўтмаган ходимни иккинчи марта аттестациядан ўтказади.

3. Камида 2 ой ўтгач, бироқ 6 ойдан кам бўлган муддатда.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

______________________________________ га

(махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бошқармаси (саноат-техника инспекцияси номи)

___________________________ дан

(ташкилот номи)

АРИЗА

Сиздан __________________________________________________________________________ да

(ташкилот номи)

_________________________________________________________________________________ сифатида

(лавозим номи)

фаолият юритаётган (янги ишга қабул қилинган ёки бошқа лавозимга тайинланган)

_______________________________________________________________________________________ ни

(ходимнинг Ф.И.О.)

_________________________________________________________________________________ соҳасида

(тегишли соҳа йўналиши номи)

аттестация (такрорий аттестация)дан ўтказиб беришингизни сўралади.

Илова:

1. Ходимнинг сўровномаси.

2. Тайёрлаш (қайта тайёрлаш), малака ошириш ўқув курсини тамомлаганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки сертификат нусхаси.

3. Иш жойидан (ишламаётганлар учун охирги иш жойидан) берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома.

Ташкилот раҳбари

________

____________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

20__ й. «____» _______________

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

СЎРОВНОМА

1. Фамилияси __________________________________

Исми _________________________________________

Фотосурат

ўрни

Отасининг исми ________________________________

2. Туғилган санаси ______________________________

(йили, куни, ойи рақамлар билан ёзилади)

3. Паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси _____ рақами _________

Берилган санаси ___________________________________________

Ким томондан берилган ____________________________________

4. Маълумоти: ____________________________________________

(олий таълим ташкилоти номи ва факультети)

Тамомлаган йили _________________ диплом № _______________

Диплом бўйича мутахассислиги _____________________________

Илмий даражаси, илмий унвони _____________________________

5. Фаолияти ҳақидаги маълумотлар:

Т/р

Ишга кирган вақти

Ишдан кетган вақти

Ташкилот номи, идоравий мансублик, шаҳар номи

Лавозими

Асосий вазифалари

1.

2.

6. Тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларини тамомлагани ҳақидаги маълумотлар

Т/р

Ўқув курси номи

Ўқув курси ўтказган ташкилот, шаҳар

Ўқув курслари тамомлаганини тасдиқловчи ҳужжат номи, рақами ва берилган санаси

Изоҳ

7. Илмий ишлари

Т/р

Йили

Номи

Изоҳ

8. Уй манзили: ___________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

9. Боғланиш учун телефони

___________

___________

Факс: ______

___________

(коди)

(рақами)

(коди)

(рақами)

10. Сўровнома тўлдирилган сана: 20___ й. «____» _____________________.

Имзо ____________________________________

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссиясининг _____-сон
БАЁННОМАСИ

______________

20___ йил «____»_________

___(шаҳар, туман)

Аттестация комиссияси раиси:

___________________

_________

(Ф.И.О.)

(имзо)

Аттестация комиссияси раиси ўринбосари:

___________________

_________

(Ф.И.О.)

(имзо)

Аттестация комиссияси аъзолари:

___________________

_________

(Ф.И.О.)

(имзо)

___________________

_________

(Ф.И.О.)

(имзо)

Аттестация комиссияси котиби:

___________________

_________

(Ф.И.О.)

(имзо)

____________________________________________________________________________

(аттестация комиссиясининг номи)

аттестация комиссияси 20__ йил «__» ______даги мажлис якунлари бўйича

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Т/р

Аттестациядан ўтказилган ходимнинг Ф.И.О.

Ходим фаолият юритаётган ташкилот

Ходимнинг лавозими

Аттестация комиссиясининг хулосаси

Аттестация комиссияси раиси

__________________________

(имзо)

Аттестация комиссияси котиби

__________________________

(имзо)

Аттестациядан ўтказиш комиссиясининг _____-сон баённомаси билан танишдим.

20 ___йил «____» _____________ ________ ________________________ ________ __________

________________________________________ (аттестациядан ўтувчи Ф.И.О.) _______________ (имзо)

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Attestatsiyadan oʻtgan xodimga beriladigan attestatsiya guvohnomasining shakli

__________________________________________________

(kim tomonidan berilgan)

_______-son

ATTESTATSIYA GUVOHNOMASI

Berildi ushbu guvohnoma _______________________________

(familiyasi)

___________________________

(ismi)

_________________________ ga

(otasining ismi)

Xodim ___________________________________________________________________________da

(ish joyi)

______________________________________________________________________ boʻlib faoliyat yuritadi.

(lavozimi)

_______________________________________________________________________________________da

(attestatsiya komissiyasining nomi)

Attestatsiya komissiyasi raisi:

______________

___________________________

(imzo)

(familiyasi, ismi va otasining ismi)

M.Oʻ.

Berilgan vaqti: 20___-yil “____”_________________

XODIMNING BOSHQA ISHGA OʻTKAZILISHI YOKI BOSHQA LAVOZIMGA TAYINLANISHI TOʻGʻRISIDA MAʼLUMOTLAR

T/r

Ishga oʻtkazilgan joyi

Kasbi

(lavozimi)

Tashkilot rahbarining F.I.O.

Tashkilot rahbarining imzosi

1.

2.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА

___________________________________________________

(аттестация комиссиясининг номи)

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТГАН ХОДИМЛАР РЕЕСТРИ

20__ й. «___» ___________________да бошланди.

20__ й. «___» ___________________да тугади.

Аттестациядан ўтган ходимлар реестрининг навбатдаги варақларини расмийлаштириш

Т/р

Аттестациядан ўтган ходимнинг Ф.И.О.

Ходимнинг лавозими (касби), иш стажи

Аттестациядан ўтиш вақти ва даврийлиги

Аттестациядан ўтиш соҳаси

Аттестация комиссиясининг хулосаси

1.

2.

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2025 й., 09/25/26/0067-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)