toggle_night_mode
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни 18-моддасига мувофиқ, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 20 июль,
393-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Товарлар агар қонунчиликда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, тузилган шартномалар асосида ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг нақд пулда ёки нақд пулсиз шаклида, шу жумладан, тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда улгуржи сотилиши мумкин. Бунда ҳисоб-китоблар битта шартнома доирасида йигирма беш миллион сўмгача нақд пулда назорат-касса машиналаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилишига рухсат этилади (бундан идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкаланган маҳсулотларни реализация қилиш мустасно)».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида:
21-банднинг учинчи хатбошисидаги «таъминланиши керак» сўзлари «таъминланиши, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларда тўлов ташкилотларининг рақамли платформаларида генерация қилинган электрон тўловларни қабул қилувчи махсус QR-код, юридик шахсларда банкларда генерация қилинган ягона QR-код мавжуд бўлиши керак» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Жиноий» сўзи «Жиноят» сўзи билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«банк карталари орқали тўловни қабул қилишдан бош тортиш»;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар тўлов ташкилотларининг рақамли платформаларида генерация қилинган электрон тўловларни қабул қилувчи махсус QR-коддан, юридик шахслар эса банкларда генерация қилинган ягона QR-коддан фойдаланиш имкониятларини яратмаслик ва (ёки) улар орқали тўловларни қабул қилмаслик»;
тўққизинчи — йигирма еттинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи — йигирма саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
биринчи хатбошидаги «Жиноий» сўзи «Жиноят» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар рақамли платформаларда генерация қилинган электрон тўловларни қабул қилувчи махсус QR-коддан, юридик шахслар эса банкларда генерация қилинган ягона QR-коддан фойдаланиш имкониятларини яратмаслик ва (ёки) улар орқали тўловларни қабул қилмаслик»;
бешинчи — ўн саккизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 38-банднинг «в» кичик банди иккинчи хатбошисидаги ҳамда 39-банднинг «в» кичик банди учинчи хатбошисидаги «реклама» сўзи «рақобат ва реклама» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«42. Ўзига нисбатан қарор ёки кўрсатма чиқарилган шахслар (кейинги ўринларда — ҳуқуқбузар) молиявий санкция қўлланиши назарда тутилган рақобат ва реклама тўғрисидаги қонунчилик соҳасидаги аниқланган ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли давлат органи томонидан қўлланади.
Бунда аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги далолатнома ҳуқуқбузар (юридик шахс бўлганда унинг вакили) иштирокида тузилиб, тегишлича ваколатли органнинг мансабдор шахси ва ҳуқуқбузар (унинг вакили) томонидан имзоланади.
Ҳуқуқбузар (унинг вакили) далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, ваколатли органнинг мансабдор шахси ушбу ҳолатни кўрсатилган далолатномага илова қилинадиган видеоёзув ёрдамида ёки икки нафар холис ҳозирлигида тасдиқлаши керак. Холислар ўзининг ҳозирлигида амалга оширилган ҳаракатлар, уларнинг мазмуни ва натижаларини далолатномада тасдиқлаши шарт.
Далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида ваколатли давлат органининг мансабдор шахси молиявий санкцияни қўллаш тўғрисида қарор қабул қилади (бундан реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ваколатли давлат органи томонидан иш қўзғатилган ҳоллар мустасно) ва уни бир иш куни ичида ҳуқуқбузарга юборади.
Тан олинган ҳуқуқбузарлик бўйича ваколатли органнинг молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарори ҳуқуқбузарнинг танловига кўра қуйидаги шакллардан бирида ихтиёрий ижро этилиши мумкин:
ваколатли органнинг молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарори топширилган кундан бошлаб бир ой муддатда молиявий санкция миқдорининг эллик фоизини ихтиёрий равишда тўлаш шарти билан молиявий санкциянинг қолган қисмини тўлашдан озод этиш;
қўлланилган молиявий санкция суммасини олти ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаш. Бунда ҳуқуқбузар молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб бир ой давомида молиявий санкция миқдорининг камида олтидан бир қисмидан иборат дастлабки тўловни тўлаганда, молиявий санкцияни бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби автоматик равишда амал қилади.
Молиявий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланган тақдирда, унинг тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжати тўлов вақтидан бошлаб икки иш куни мобайнида ваколатли давлат органига тақдим этилиши керак.
Ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарликни тан олмаган ёки ваколатли органнинг қароридан норози ёхуд ваколатли органнинг молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарорини ихтиёрий равишда ижро этмаган тақдирда, унга нисбатан молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги масала ваколатли давлат органининг мурожаати асосида суд тартибида ҳал этилади»;
биринчи ва иккинчи хатбошлар қуйидаги мазмундаги биринчи — учинчи хатбошлар билан алмаштирилсин:
«43. Ҳуқуқбузар молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарор устидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки бевосита судга шикоят қилишга ҳақли. Молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят берилганда, унинг ижроси тўхтатиб турилади.
Ваколатли органнинг молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарори суд томонидан бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ундирилган маблағлар, шу жумладан, молиявий жарима ҳамда пеня йўналтирилган манбалар (тегишли бюджет ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ва бошқалар) ҳисобидан ўн беш кун муддатда мутаносиб равишда қайтарилади.
Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида белгиланган муддатда қайтарилмаган маблағлар суммасига нисбатан кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг уч юздан бирига тенг миқдорида фоиз тўланади»;
учинчи — йигирманчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарорида:
23-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Давлат архивларига архив ҳужжатлари сақлов туридан қатъи назар, Ягона миллий архив ахборот тизими орқали расмийлаштирилган далолатнома асосида қабул қилинади»;
87-банднинг учинчи хатбошисидаги «марказий давлат архивлари» сўзлари «Ўзбекистон миллий архивлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
120-банднинг иккинчи хатбошисидаги «бир» сўзи «икки» сўзи билан алмаштирилсин;
130-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«130. Агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача муддат назарда тутилмаган бўлса, давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ўз функцияларини бажариши билан боғлиқ бўлган мавзули сўров 20 иш кунида, ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар ушбу Низомнинг 131-бандида белгиланган муддатда кўриб чиқилади. Бундай сўров бепул бажарилади.
Мавзули сўровлар тоифасига мулкий ҳуқуқлар, турар жойлар, алоҳида фактлар, воқеалар, эвакуацияни, шунингдек, насл-насабларни аниқлаш (тасдиқлаш) киради.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мавзули сўровлари Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига мувофиқ бажарилади.
Хорижий давлатлардан келиб тушадиган сўровлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 706-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан хориждан келиб тушган архив ҳужжатлари бўйича сўровлар ижросини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ бажарилади»;
131-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«131. Ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўров архив томонидан белгиланган тартибда бажарилади.
Ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровни архивда бажариш муддати рўйхатга олинган вақтдан бошлаб:
иш ҳақи тўғрисидаги сўров умумий тартибда 20 иш куни, тезлаштирилган тартибда 10 иш куни;
иш стажи тўғрисидаги сўров умумий тартибда 5 иш куни, тезлаштирилган тартибда 3 иш куни;
ўқув муассасаларида ўқиганликни тасдиқлаш тўғрисидаги сўров 2 иш куни;
юридик шахсни қайта номлаш, мукофотланганликни тасдиқлаш 5 иш кунини ташкил этади.
Ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги такрорий сўровни бажаришда ёки фойдаланувчининг илтимосига кўра архив маълумотномаси қайта тайёрланаётганда, архив маълумотномасига киритилган маълумотларнинг тўғрилиги архив ҳужжатларидаги маълумотлар билан солиштирилади ва қўшимча маълумотлар аниқланганда, уларни такрорий берилаётган маълумотномага киритилади»;
бешинчи хатбоши «кечикмай» сўзидан кейин «Ягона миллий архив ахборот тизими орқали онлайн» сўзлари билан тўлдирилсин;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Архивларга уларнинг асосий жамлаш манбалари бўлган ташкилотлар ҳамда нодавлат архивлари томонидан ўзларида сақланаётган архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар икки йилда бир маротаба 1 январь ҳолати бўйича 5 январдан кечиктирмай Ягона миллий архив ахборот тизими орқали онлайн тақдим этади»;
17-банддаги «ҳамда ҳар йилнинг якунида ўзгартиришлар киритилгандан сўнг маълумотлар қоғозга кўчирилади, муқоваланади, ип билан тикилади, муҳрланади» сўзлари чиқариб ташлансин;
4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари, вилоят, шаҳар, туман давлат архивлари бундан мустасно»;
9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Давлат архивлари фаолият доирасидан келиб чиқиб, қуйидаги тоифаларга ажратилади:
Ўзбекистон миллий архивлари;
Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари;
вилоят давлат архивлари;
шаҳар давлат архивлари;
туман давлат архивлари;
тармоқ давлат архивлари.
Ўзбекистон миллий архивлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташкил этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари, вилоят, шаҳар, туман давлат архивлари ва уларнинг филиаллари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилади.
Вилоят, шаҳар, туман давлат архивлари давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилиши мумкин.
Тармоқ давлат архивлари тегишли Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақловчи вазирлик ва идораларнинг таклифига асосан белгиланган тартибда ташкил этилади.
10. Заруратга кўра давлат архивининг филиаллари ёки бўлинмаларини ташкил этишга йўл қўйилади. Улар ўз фаолиятини тегишли давлат архиви Низомига кўра амалга оширади»;
биринчи — учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Пулли хизматлар тегишли архивлар ва идоравий архивлар томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиладиган шартномалар асосида кўрсатилади. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари, вилоят, шаҳар, туман давлат архивлари томонидан пулли хизматлар «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан тузиладиган шартномалар асосида кўрсатилади.
Архивлар ва идоравий архивлардаги пулли хизматлар тегишлича «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармалари, архив ёки идоравий архивнинг штатдаги ходими ёхуд фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб этилган шахслар томонидан кўрсатилади.
Архив хизматларини кўрсатиш, шу жумладан, ташкилотларнинг архив ҳужжатларини тартибга келтириш учун тегишлича «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва (ёки) архивлар ҳузурида меҳнат шартномалари, шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб этилган ходимлардан иборат хўжалик ҳисобидаги гуруҳ фаолият юритади»;
тўртинчи хатбошидаги «Архивларнинг» сўзи «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва архивларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг (кейинги ўринларда — ташкилотлар) ҳужжатларини тартибга келтириш бўйича пулли хизматлар Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 208-сон қарори билан тасдиқланган Талабгорларни архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ тегишли аттестациядан ўтказилган архивлар, идоравий архивлар мутахассислари ёки жалб этилган мутахассислар томонидан кўрсатилади»;
9-банддаги «ушбу ташкилот жамлаш манбаи ҳисобланган архивнинг розилиги олингандан сўнг шунингдек,» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
««Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва давлат архивларида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича тўланмаган нафақалар ва кредиторлик қарз мавжуд бўлмаса ёхуд ушбу қарзлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда тўланган тақдирда товарларни (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатларнинг ҳамда мажбурий ажратмаларнинг ўрни тўлдирилгандан кейин «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва давлат архивларини ривожлантириш жамғармасининг қолган маблағлари (ҳомийлик ёрдами, беғараз ёрдам миқдори бундан мустасно):
тушган барча маблағларнинг кўпи билан 90 фоизи «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва давлат архивлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига»;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
««Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва давлат архивлари ходимларининг лавозим маошига ҳар ойлик устамалар, мукофотлар, уларга моддий ёрдам бериш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш «Ўзархив» агентлиги органлари ва муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш тартибига асосан амалга оширилади»;
13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
архив ҳужжатларининг сақланиши ва хавфсизлигини таъминлаш талабларига зид хизматларни кўрсатиш;
тартибга келтириш бўйича касбий компетентлик гувоҳномасига эга бўлмаган, шунингдек, архивларнинг мутахассислари бўлмаган ёки ушбу архив билан меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси тузмаган мутахассислар томонидан ташкилотларнинг ҳужжатларини тартибга солиш;
доимий ва вақтинча сақланадиган ҳужжатлар тартибга солинмасдан туриб ҳужжатларни йўқ қилишга ажратиш бўйича хизматлар кўрсатиш»;
14-банддаги «Архивлар ва идоравий архивлар» сўзлари ««Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармалари, архивлар ва идоравий архивлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 6-илованинг 18-банди биринчи хатбошисидаги «ўн» сўзи чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарорида:
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар рақамли платформаларда генерация қилинган электрон тўловларни қабул қилувчи махсус QR-кодга, юридик шахслар эса банкларда генерация қилинган ягона QR-кодга эга бўлиш ва улар орқали тўловларни қабул қилиш имкониятини яратиш»;
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«бозорлар ҳудудида, шунингдек, уларга туташ ҳудудларда жойлашган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларини видеоидентификация қилиш имконини берадиган видеокузатув камералари билан жиҳозлаш орқали ушбу Қоидаларнинг 38-бандида кўрсатилган даромадлар бўйича тушумлар ҳисобини тўлиқ рақамлаштириш, тушумларни электрон платформа ва тўлов тизимлари орқали қабул қилиш имкониятларини яратиш ҳамда улардаги маълумотларни солиқ органларининг ахборот тизимига интеграция қилиш»;
тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар рақамли платформаларда генерация қилинган электрон тўловларни қабул қилувчи махсус QR-кодга, юридик шахслар эса банкларда генерация қилинган ягона QR-кодга эга бўлиши ва улар орқали тўловларни қабул қилиш имкониятини яратиш»;
ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар тегишлича ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«савдо комплекси ҳудудида, шунингдек, унга туташ ҳудудларда жойлашган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларини видеоидентификация қилиш имконини берадиган видеокузатув камералари билан жиҳозлаш орқали ушбу Қоидаларнинг 31-бандида кўрсатилган даромадлар бўйича тушумлар ҳисобини тўлиқ рақамлаштириш, тушумларни электрон платформа ва тўлов тизимлари орқали қабул қилиш имкониятларини яратиш ҳамда улардаги маълумотларни солиқ органларининг ахборот тизимига интеграция қилиш»;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарори билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларида:
а) II бобнинг номидаги «тўхтатиш» сўзи «бекор қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 19 ва 20-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши ташувчи тугатилганда ёки қайта ташкил этилганда муддатидан олдин бекор қилинади.
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолатларда ҳам муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
20. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қилиши муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, суғурта мукофотининг бир қисми тўланган суғурта товони суммасига ва мазкур шартнома амал қилишининг кунлар ҳисобидаги қолган муддатига мутаносиб равишда қайтариб берилади. Бунда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши ушбу Қоидаларнинг 19-банди биринчи хатбошисида кўрсатилганлардан бошқа асосларга кўра муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, суғурталовчи суғурта мукофотининг қайтариб берилаётган қисмидан ушбу шартнома бўйича исботланадиган харажатларнинг суғурта мукофотининг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдордаги суммасини чегириб қолиши мумкин»;
в) 2-илованинг 15-бандидаги «ўзгартириш, бекор қилиш ва муддатидан олдин тўхтатиш» сўзлари «ўзгартириш ва бекор қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 12 майдаги 150-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, «ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖ, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Туризм қўмитаси ва Маданий мерос агентлигига идоравий вазифаларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учадиган аппаратларни (уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини) сотиб олиш, олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланишга рухсат берилсин».
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 4-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Америка Қўшма Штатларидаги ариза берувчилар «us-uz.gov.uz» платформаси орқали давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин.
Бунда «us-uz.gov.uz» платформаси орқали берилган аризалар ушбу Низомда белгиланган тартибда Тизим орқали кўриб чиқилади»;
ўн учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«бунда қурилиш ва савдо соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар устав фондига улуш сифатида олинган товар-моддий захираларининг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар (электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат касса техникаси чеки, божхона юки декларацияси ва нотариус олди-сотди шартномаси) ҳам илова қилинади»;
ўн тўртинчи хатбошиси «тасдиқловчи ҳужжат» сўзларидан кейин «, электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси чеки» сўзлари билан тўлдирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Молиявий санкциялар (жарималар) Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) томонидан техник параметрлар, техник фойдаланиш қоидалари, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари воситаларининг ишлаши, шунингдек, хизмат кўрсатиш сифати бузилганлиги учун кўрсаткичларнинг ягона тизими бўйича ҳисобланади, табиий офатлар ёки фавқулодда вазиятлар оқибатида пайдо бўлган бузилишлар бундан мустасно.
Молиявий санкциялар (жарималар) хўжалик юритувчи субъект (кейинги ўринларда — ҳуқуқбузар) содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганда Инспекция томонидан қўлланилади.
Бунда аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги далолатнома ҳуқуқбузар (юридик шахс бўлганда унинг вакили) иштирокида тузилиб, тегишлича Инспекциянинг мансабдор шахси ва ҳуқуқбузар (унинг вакили) томонидан имзоланади.
Ҳуқуқбузар далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, Инспекциянинг мансабдор шахси ушбу ҳолатни кўрсатилган далолатномага илова қилинадиган видеоёзув ёрдамида ёки икки нафар холис ҳозирлигида тасдиқлаши керак. Холислар ўзининг ҳозирлигида амалга оширилган ҳаракатлар, уларнинг мазмуни ва натижаларини далолатномада тасдиқлаши шарт.
Далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида Инспекциянинг мансабдор шахси молиявий санкцияни (жаримани) қўллаш тўғрисида қарор қабул қилади ва уни бир иш куни ичида ҳуқуқбузарга юборади.
Тан олинган ҳуқуқбузарлик бўйича Инспекциянинг молиявий санкцияни (жаримани) қўллаш тўғрисидаги қарори ҳуқуқбузарнинг танловига кўра қуйидаги шакллардан бирида ихтиёрий ижро этилиши мумкин:
Инспекциянинг молиявий санкцияни (жаримани) қўллаш тўғрисидаги қарори топширилган кундан бошлаб бир ой муддатда молиявий санкция (жарима) миқдорининг эллик фоизини ихтиёрий равишда тўлаш шарти билан молиявий санкциянинг (жариманинг) қолган қисмини тўлашдан озод этиш;
қўлланилган молиявий санкция (жарима) суммасини олти ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаш. Бунда ҳуқуқбузар молиявий санкцияни (жаримани) қўллаш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб бир ой давомида молиявий санкция (жарима) миқдорининг камида олтидан бир қисмидан иборат дастлабки тўловни тўлаганда, молиявий санкцияни (жаримани) бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби автоматик равишда амал қилади.
Ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарликни тан олмаган ёки Инспекциянинг қароридан норози бўлган ёхуд Инспекциянинг молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарорини ихтиёрий равишда ижро этмаган тақдирда, унга нисбатан молиявий санкцияни (жаримани) қўллаш тўғрисидаги масала Инспекциянинг мурожаати асосида суд тартибида ҳал этилади.
Ҳуқуқбузар молиявий санкцияни (жаримани) қўллаш тўғрисидаги қарор устидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки бевосита судга шикоят қилишга ҳақли. Молиявий санкцияни (жаримани) қўллаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят берилганда, унинг ижроси тўхтатиб турилади.
Инспекциянинг молиявий санкцияни (жаримани) қўллаш тўғрисидаги қарори суд томонидан бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ундирилган маблағлар, шу жумладан, молиявий санкция (жарима) ҳамда пеня йўналтирилган манбалар (тегишли бюджет ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ва бошқалар) ҳисобидан ўн беш кун муддатда мутаносиб равишда қайтарилади.
Ушбу банднинг ўн биринчи хатбошисида белгиланган муддатда қайтарилмаган маблағлар суммасига нисбатан кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг уч юздан бирига тенг миқдорида фоиз тўланади».
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорида:
а) номидаги «ва давлат архивлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари 1 — 11-иловаларга» сўзлари «ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари 1 — 10-иловаларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича учинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
учинчи хатбошидаги «ва давлат архивлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 11 ва 12-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
1-банддаги «ва давлат архивлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «давлат маданият муассасалари ва давлат архивларининг» сўзлари «давлат маданият муассасаларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «11» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин;
4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
5-банд, 2-бобнинг номи, 6-банднинг биринчи хатбошиси, 13 ва 14-бандлардаги «ва давлат архивлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
7-банддаги «ва давлат архивлари» ҳамда «ва давлат архиви» сўзлари чиқариб ташлансин;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Давлат маданият муассасаларини меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳларига киритиш ва ушбу муассасалар ходимларига малака тоифаларини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маданият вазирлиги томонидан белгиланади»;
12-банддаги «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивларининг ходимлари давлат маданият муассасалари ҳамда давлат архивларида» сўзлари «Давлат маданият муассасаларининг ходимлари давлат маданият муассасаларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 605-сон қарори билан тасдиқланган Товарларни декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомда:
ўн учинчи хатбоши «ахборот тизимига» сўзларидан кейин «ёки «us-uz.gov.uz» ахборот тизимига» сўзлари билан тўлдирилсин;
ўн тўртинчи хатбоши «ахборот тизимига» сўзларидан кейин «ёки «us-uz.gov.uz» ахборот тизими» сўзлари билан тўлдирилсин;
ўн саккизинчи хатбоши «ахборот тизимида» сўзларидан кейин «ёки «us-uz.gov.uz» ахборот тизимида» сўзлари билан тўлдирилсин;
14-банд «ахборот тизимининг» сўзларидан кейин «ёки «us-uz.gov.uz» ахборот тизимининг» сўзлари билан тўлдирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 34-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тижорат ташкилоти ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат ёки нодавлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тижорат ташкилотлари бундан мустасно) рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Ягона миллий архив ахборот тизими орқали мустақил равишда олинади»;
б) 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. Тугатувчи тижорат ташкилотини давлат реестридан чиқариш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ваколатли орган томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотномани (агар мавжуд бўлса) тақдим этади».
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Рақамли трансформация маркази» масъулияти чекланган жамиятининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларни амалга ошириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон қарорида:
а) 5-банддаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат буюртмачилари Порталга давлат харидларига оид харидлар режа-жадвалларини давлат харидлари махсус ахборот портали орқали Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ва оператор ўртасида ахборот алмашиш йўли билан жойлаштиради»;
1-илованинг «3-босқич» позицияси «Ижрочилар» устунидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорида:
2-банд қуйидаги мазмундаги йигирма иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«QR-кодли тўлов («Quick Response Code» — тезкор аниқланадиган матрицали штрих-кодлар) — савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари ёки тўлов ташкилотлари орқали харидорлар томонидан мобиль илова дастурларига бириктирилган банк карталари ҳисобварақлари ва электрон пул ҳамёнлардан фойдаланган ҳолда маблағларни тўлаш ҳақидаги маълумот»;
4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармони билан тасдиқланган графикда кўрсатилган муддатлар тугагандан кейин савдо (хизмат кўрсатиш) шохобчасида давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса билан бир вақтда бошқа турдаги (иккиламчи) фискал маълумотлар ҳисобини юритиш тизимларидан, шунингдек, умумий овқатланиш корхоналари томонидан солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинмаган автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари (ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлари) ёки буюртмалар ҳисобини юритиш дастурий маҳсулотларидан фойдаланиш тақиқланади. Фармоннинг 4-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно»;
7-банднинг йигирма биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тўлов шакли: нақд, банк карталари, QR-кодли тўлов ёки аралаш»;
2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«жойларда, шу жумладан, банкларда генерация қилинган ягона QR-код орқали амалга оширилган тўловлар тўғрисидаги маълумотларни операторга юбориш. Бунда ягона QR-код орқали амалга оширилган тўловларга ҳам назорат-касса техникаларидан мажбурий равишда чек берилиши шарт»;
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«банкларда генерация қилинган ягона QR-кодни шакллантириш ахборот тизими ҳамда электрон тўлов тизимларига мажбурий уланиши»;
ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«барча банк карталари ва QR-кодлар орқали тўловларни тўғридан-тўғри шу қурилма орқали қабул қилиш имконияти»;
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«барча банк карталари ва QR-кодлар орқали тўловларни тўғридан-тўғри шу қурилма орқали қабул қилиш имконияти»;
қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«банкларда генерация қилинган ягона QR-кодни шакллантириш ахборот тизими ҳамда электрон тўлов тизимларига мажбурий уланиши»;
йигирма биринчи — йигирма еттинчи хатбошилар тегишлича йигирма иккинчи — йигирма саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги 161-банд билан тўлдирилсин:
«161. ТХКМ ёки тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинмаган автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари (ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлари) ёки буюртмалар ҳисобини юритиш дастурий маҳсулотларидан фойдаланишга имконият яратиш тақиқланади»;
25-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Давлат реестрига киритилган онлайн-НКТларга бошқа турдаги (иккиламчи) Давлат реестрига киритилмаган ёки киритилган ахборот тизимлари (автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари, дастурий маҳсулотлари, буюртмалар ҳисобини юритиш) QR-кодли чек чоп этиш мақсадида интеграция қилинганлиги аниқланганда;
Давлат реестрига киритилган онлайн-НКТлардан QR-кодсиз чек чоп этиш имконияти яратилганлиги аниқланганда»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«онлайн НКМ ва виртуал кассаларнинг техник имкониятлари уларга қўйиладиган техник талабларга мувофиқ бўлмаганда»;
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 8 февралдаги 72-сон қарорида:
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Давлат архивлари ва уларнинг филиаллари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларини белгилаш коэффициентлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
илова белгисидаги «илова» сўзи «1-илова» сўзи билан алмаштирилсин;
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Агентлик архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (кейинги ўринларда — Адлия вазирлиги) бўйсунади»;
3-банддаги «Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Адлия вазирлигининг буйруқлари, топшириқлари ва кўрсатмаларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик» сўзлари билан алмаштирилсин;
4 — 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Агентлик ўз фаолиятини республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
5. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
6. Агентлик Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда архив иши ва иш юритиш соҳасида Халқаро архивлар кенгашида ва бошқа халқаро минтақавий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этади.
7. Агентлик, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари ва Ўзбекистон миллий архивлари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эга бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви, вилоят, шаҳар ва туман давлат архивлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга эга бўладилар, улар юридик шахс ҳисобланмайди, мол-мулкка, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувда алоҳида мол-мулкка эга бўлмайди»;
10-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви, вилоят, шаҳар ва туман давлат архивлари ва уларнинг филиаллари (кейинги ўринларда — ҳудудий давлат архивлари)»;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Ҳудудий бошқармалар Агентликка ҳисоб беради.
Ҳудудий давлат архивлари Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига ҳисоб беради.
Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви, Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви (кейинги ўринларда — Ўзбекистон миллий архивлари) Агентликка ҳисоб беради»;
1-параграфнинг номи чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «сиёсатини юритиш» сўзлари «сиёсатини амалга ошириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши «Миллий архив фонди» сўзларидан кейин «(кейинги ўринларда — МАФ)» сўзлари билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ҳудудий бошқармаларни, Ўзбекистон миллий архивлари ва ҳудудий давлат архивларини бошқариш ва уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш»;
«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва назорат қилиш соҳасида:
архивлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда архив ишини ривожлантиришга доир давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
архив ҳужжатларини архивларда, музейларда, кутубхоналарда, илмий муассасалар ва бошқа жойларда жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва Адлия вазирлигига киритади ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
сақлаш муддати кўрсатилган намунавий бошқарув ҳужжатларининг рўйхатини ишлаб чиқади, давлат ҳокимияти органлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан ишлаб чиқилган сақлаш муддати кўрсатилган соҳавий ва тармоқ ҳужжатларнинг рўйхатларини келишади;
архив ҳужжатларини алоҳида қимматли ҳужжатлар ва ноёб ҳужжатлар сирасига киритиш тартибини, шунингдек, суғурта нусхаларини яратиш ва сақлаш тартибини ишлаб чиқади ва Адлия вазирлигига киритади;
архив ҳужжатларини МАФ таркибига киритади ва унинг таркибидан чиқаради;
Ўзбекистон Республикасининг архив иши ва уни юритиш соҳасидаги халқаро фаолиятини амалга оширувчи ваколатли давлат органи сифатида иш кўради. Халқаро ташкилотларнинг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги конгрессларида, съездларида, конференцияларида Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этади, архив иши ва иш юритиш соҳасида халқаро идоралараро битимлар ва шартномаларни белгиланган тартибда тузишда қатнашади ва идоралараро ҳамкорлик ҳужжатларни тузади;
архив иши ва иш юритиш соҳасидаги халқаро, ҳукуматлараро битимлар ва шартномалар лойиҳаларини тайёрлайди;
архив иши ва иш юритиш ҳолатини таҳлил қилади, қонунийлик ва тенденцияларини ўрганади ҳамда уларни ривожлантириш йўналишларини белгилайди;
архив иши ва иш юритиш соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиш ва ҳуқуқий муносабатлар масалалари бўйича оммавий ахборот воситалари орқали ахборот-тушунтириш ишларини олиб боради;
архив иши ва иш юритиш соҳасида назоратни амалга оширади ҳамда аниқланган қонунчилик бузилиши ҳолатларини бартараф этишга ва уларнинг юзага келишига сабаб бўладиган шарт-шароитларнинг олдини олиш бўйича тегишли ташкилотларга кўриб чиқиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади;
МАФга тегишли алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатларнинг суғурта фонди марказлаштирилган ҳолда сақланишини ташкил этади;
ҳужжатлар шаклланиши жараёни ва ҳужжатлар айланиши ҳажми мониторингини олиб боради;
давлат архивларида архив ҳужжатларини махфийликдан чиқариш ишларини ташкил этади;
архив иши соҳасида аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузади ва судларга киритади;
давлат архивлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматларнинг ягона нархномасини тасдиқлайди;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларда архив иши ҳамда иш юритишнинг ҳолати устидан давлат назоратини амалга оширади, шу жумладан, архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ишлари ташкил этилишини, ҳужжатлар сақланиши, кўрсатилган архивларга берилиши ва улардан фойдаланиш бўйича белгиланган тартибга риоя этилишини назорат қилади;
МАФ ҳужжатларини доимий сақловчи вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондлари ва ташкилотларининг архив иши ва иш юритишга доир меъёрий ҳужжатларини белгиланган тартибда келишади;
давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат доирасида фойдаланиш учун (кейинги ўринларда — ХДФУ) грифли ҳужжатлар билан ишлашга доир фаолиятини мувофиқлаштиради;
давлат органлари ва ташкилотларининг ХДФУ грифли ҳужжатлар билан ишлашга доир фаолиятини мониторинг ва назорат қилади;
ХДФУ грифли ҳужжатлар билан ишлаш устидан назоратни амалга оширишда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
ХДФУ грифли ҳужжатлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари бузилишлари аниқланганда, уларни бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатмалар беради»;
биринчи хатбошидаги «Миллий архив фондининг» сўзлари «МАФнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «белгилайди» сўзи «ишлаб чиқади» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«талабгорларни архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан белгиланган тартибда аттестациядан ўтказади ва Касбий компетентлик тўғрисида гувоҳнома беради»;
биринчи хатбоши «давлат архивларини» сўзларидан олдин «ҳудудий бошқармаларни, Ўзбекистон миллий архивлари ва ҳудудий» сўзлари билан тўлдирилсин;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи — ўнинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошидаги «қонун» сўзи «қонунчилик» сўзи билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар тегишлича еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«нодавлат архивлар тармоғини кенгайтиш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепциясини, соҳага оид ўз ваколатига кирувчи устувор йўналишлар бўйича таклифлар ишлаб чиқади»;
«ж» кичик банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «қонун» сўзи «қонунчилик» сўзи билан алмаштирилсин;
14-банд «белгиланмаган бўлса,» сўзларидан кейин «тегишлича адлия вазири ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши «Администрациясига» сўзидан кейин «, Адлия вазирлигига» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи — бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиш;
Агентликнинг ваколатига кирувчи масалаларда республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан Агентлик ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни сўраш ва бепул олиш»;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«архив иши ва иш юритиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлигини бартараф қилиш ҳақида давлат ташкилотларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш»;
еттинчи — йигирма саккизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — йигирма тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўққизинчи хатбошидаги «солиқ хизматлари органлари, давлат хизматлари» сўзлари «солиқ хизмати органлари, Давлат хизматлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агентлик ваколатларига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларига киритиш»;
ўн учинчи хатбошидаги «тақдим этиш» сўзлари «ишлаб чиқиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн тўртинчи хатбоши «архив иши» сўзларидан олдин «Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда,» сўзлари билан тўлдирилсин;
йигирма иккинчи хатбошидаги «давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг» сўзлари «давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
йигирма тўққизинчи хатбошидаги «қонун» сўзи «қонунчилик» сўзи билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, адлия вазирининг буйруқлари, топшириқлари ва кўрсатмалари, шунингдек, Агентлик ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишига оид фаолиятини ўрганиш ва текшириш»;
ўн биринчи хатбоши «жамғармаси» сўзидан кейин «(кейинги ўринларда — Жамғарма)» сўзлари билан тўлдирилсин;
ўн иккинчи, ўн учинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилардаги «қонун» сўзи «қонунчилик» сўзи билан алмаштирилсин;
18-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«архив соҳасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради»;
иккинчи хатбошидаги «давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бошқармаларидан, давлат ҳокимияти органларидан,» сўзлари «давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлимларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «ижроия ҳокимияти» сўзлари «ижро этувчи ҳокимият» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«архив иши ва иш юритиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлигини бартараф қилиш ҳақида давлат ташкилотларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш»;
иккинчи, бешинчи, саккизинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар тегишли келишикдаги «давлат архивлари» сўзларидан олдин «ҳудудий» сўзи билан тўлдирилсин;
еттинчи хатбоши «фуқароларнинг» сўзидан олдин «архив соҳасида» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбошидаги «қонун» сўзи «қонунчилик» сўзи билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг топшириқлари ва кўрсатмаларини бажариш»;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўз ўринбосарининг ва Агентликнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, Агентлик фаолиятининг маълум бир соҳаларини бошқаришда ўзининг ўринбосари ҳамда бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш»;
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири буйруқлари, топшириқлари ва кўрсатмалари ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Агентликнинг фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирлар амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон ҳамда «Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сон фармонларига ҳамда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини назорат қилишнинг янги механизмларини жорий этиш тўғрисида» 2025 йил 30 сентябрдаги 616-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб ташкилотлар ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш»;
ўн тўққизинчи хатбошидаги «ўринбосарларининг» сўзи «ўринбосарининг» сўзи билан алмаштирилсин;
йигирма биринчи хатбошидаги «ўринбосарларини» сўзи «ўринбосарини» сўзи билан алмаштирилсин;
йигирма иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агентлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган «Ўзархив» агентлиги ва унинг тизимидаги архив иши ҳудудий бошқармалари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш»;
ўттиз тўртинчи хатбошидаги «тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар» сўзлари «тузилмалари лойиҳаларини тасдиқлаш учун Адлия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўттиз бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўттиз олтинчи — қирқ бешинчи хатбошилар тегишлича ўттиз бешинчи — қирқ тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўттиз бешинчи хатбоши «тасдиқлаш» сўзидан кейин «учун Адлия вазирлигига киритиш» сўзлари билан тўлдирилсин;
ўттиз олтинчи хатбошидаги «меҳнат шартномасида» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўттиз еттинчи хатбошидаги «қонун» сўзи «қонунчилик» сўзи билан алмаштирилсин;
қирқ тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошидаги «ўринбосарларининг» сўзи «ўринбосарининг» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «директорнинг буйруғи асосида» сўзлари чиқариб ташлансин;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири буйруқлари, топшириқлари ва кўрсатмалари ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирлар амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон ҳамда «Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сон фармонларига ҳамда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини назорат қилишнинг янги механизмларини жорий этиш тўғрисида» 2025 йил 30 сентябрдаги 616-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш»;
тўққизинчи хатбоши «ҳайъати қарорлари,» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ва Агентлик директорининг» сўзлари билан тўлдирилсин;
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентлик таркибий тузилмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳалари Агентлик директори томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун киритиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилишида Агентлик директорининг топшириғига асосан иштирок этиш»;
ўн иккинчи хатбошидаги «уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўн бешинчи, ўн еттинчи, йигирма биринчи ва йигирма олтинчи хатбошилардаги «қонун» сўзи «қонунчилик» сўзи билан алмаштирилсин;
ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган «Ўзархив» агентлиги ва унинг тизимидаги архив иши ҳудудий бошқармалари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш»;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири буйруқлари, топшириқлари ва кўрсатмалари ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирлар амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон ҳамда «Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сон фармонларига ҳамда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини назорат қилишнинг янги механизмларини жорий этиш тўғрисида» 2025 йил 30 сентябрдаги 616-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий тузилмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш»;
ўн олтинчи хатбошидаги «одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда «Республика архивчилар этика кодекси»га» сўзлари «одоб-ахлоқ қоидаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
йигирма иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, шунингдек, бошқа ташкилотларда архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан ваколати доирасида давлат назоратини амалга ошириш;».
учинчи хатбошидаги «, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг норматив ҳужжатлари» сўзлари «буйруқлари» сўзи билан алмаштирилсин;
тўртинчи ва тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги «давлат архивлари» сўзлари тегишли келишикдаги «ҳудудий давлат архивлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ҳудудий бошқарма ҳамда ҳудудий давлат архивлари ва уларнинг филиаллари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири буйруқлари, топшириқлари ва кўрсатмалари ижроси таъминланишини, ижро интизоми мустаҳкамланиши бўйича комплекс амалий чора-тадбирлар амалга оширилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон ҳамда «Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сон фармонларига ҳамда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини назорат қилишнинг янги механизмларини жорий этиш тўғрисида» 2025 йил 30 сентябрдаги 616-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш»;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агентлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлик қилиш»;
ўн тўртинчи хатбошидаги «ҳамда «Республика архивчилар этика кодекси»« сўзлари чиқариб ташлансин;
йигирма учинчи хатбошидаги «ижроия ҳокимияти» сўзлари «ижро этувчи ҳокимият» сўзлари билан алмаштирилсин;
йигирма тўртинчи хатбошидаги «директорларини» сўзи «раҳбарлари ва ходимларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
26-банднинг биринчи хатбошисидаги «ўринбосарлари» сўзи «ўринбосари» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «ахборот хизмати раҳбари бир вақтнинг ўзида «Ўзархив» агентлиги ва директорнинг матбуот котиби ҳисобланиб,» сўзлари «директорнинг матбуот котиби бир вақтнинг ўзида» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«директорнинг ахборот хавфсизлиги ва рақамлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Агентлик директорининг ўринбосарига тенглаштирилади»;
33-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «архив иши» сўзлари чиқариб ташлансин;
36-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари директорлари ва унинг ўринбосарлари, вилоят давлат архивлари» сўзлари «Ҳудудий давлат архивлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
38-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«39. Ҳудудий бошқармалар ва Ўзбекистон миллий архивлари ҳамда ҳудудий давлат архивининг низомлари Адлия вазири томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади»;
3-параграфнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3-§. Агентликнинг республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги»;
40 ва 42-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«47. Агентлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади»;
48-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«48. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ўз ваколати доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади»;
49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«49. Агентлик фаолиятига Адлия вазири ва вазирнинг тегишли ўринбосари мутасаддилик қилади»;
биринчи хатбошидаги «ўринбосарлари» сўзи «ўринбосари» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши «Агентлик директори» сўзларидан кейин «таклифи асосида адлия вазирининг» сўзлари билан тўлдирилсин;
52-банддаги «давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,» сўзлари «республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;
55-банддаги «Вазирлар Маҳкамасига» сўзлари «Адлия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
62-банд, 63-банднинг учинчи ва бешинчи хатбошилари, 64-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «қонун» сўзи «қонунчилик» сўзи билан алмаштирилсин;
66-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҳудудий бошқармаларининг» сўзлари «ҳудудий бошқармалари ҳамда давлат архивларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-бобнинг номи «Вазирлар Маҳкамаси» сўзларидан кейин «ҳамда Адлия вазирлиги» сўзлари билан тўлдирилсин;
биринчи хатбоши «Вазирлар Маҳкамаси» сўзларидан кейин «, Адлия вазирлиги» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбошидаги «давлат ва хўжалик бошқаруви органлари» сўзлари «республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 февралдаги 72-сон қарорига
2-ИЛОВА
Давлат архивлари ва уларнинг филиаллари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларини белгилаш
КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ

Т/р

Лавозимлар номи

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари, коэффициентда

I гуруҳ

II гуруҳ

III гуруҳ

1.

Директор

2,924

2,658

2,416

2.

Директор ўринбосари, Фондларнинг бош сақловчиси

2,658

2,416

2,197

3.

Асосий фаолият, реставрация ва бошқа бўлимлар мудирлари (бошлиқлари)

2,416

2,197

1,997

4.

Бошқа бўлимлар, хизматлар ва лаборатория мудирлари (бошлиқлари)

2,197

1,997

1,997

5.

Архивлар сақловхонаси мудири

2,197

1,997

1,816

6.

Бош: архивчи, асосий фаолият бўйича мутахассис

2,197

2,197

1,816

7.

Етакчи: архивчи, археограф, палеограф, услубчи ва асосий фаолият бўйича мутахассис

1,997

1,997

1,816

8.

Архивчи, услубчи, археограф, палеограф

биринчи тоифали

1,997

1,997

1,651

иккинчи тоифали

1,816

1,816

1,651

9.

Фондларнинг катта сақловчиси

1,816

1,816

1,651

10.

Фондлар сақловчиси

1,651

1,651

1,651

11.

Илмий ходимлар

Етакчи илмий ходим

2,658

Х

Х

Катта илмий ходим

2,416

Х

Х

Кичик илмий ходим

2,197

Х

Х

12.

Реставратор

Олий тоифали

2,416

2,416

2,416

биринчи тоифали

2,197

2,197

2,197

иккинчи тоифали

2,197

2,197

1,816

учинчи тоифали

1,997

1,997

1,651

13.

Бош бухгалтер

2,197

2,197

1,997

Изоҳ.
1. Давлат архиви ва унинг филиалининг штатида илмий ходимлар назарда тутилганида (киритилганда), директор, асосий фаолият бўйича директор ўринбосари ва бўлим мудирлари (бошлиқлари) лавозимларининг базавий маошлари миқдорлари — 1,08 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.
2. Давлат архивлари ва уларнинг филиаллари ходимларининг (шу жумладан, техник ва хизмат кўрсатувчиларининг) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 1,5 коэффициентга оширилган ҳолда қўлланилади.
3. Мазкур жадвалдаги коэффициентлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг тизимидаги давлат архивлари ва уларнинг филиалларига татбиқ этилади.
4. Давлат архивлари ходимларининг иш ҳақи базавий лавозим маошлари, узоқ муддат хизмати учун ҳар ойлик тақдирлаш пули, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган устамалар ва қўшимча тўловларни ўз ичига олади.
5. Давлат архивлари ходимларининг лавозим маошлари меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳар бир лавозим учун белгиланадиган базавий лавозим маошлари ва ходимларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган устамалар ва қўшимча тўловлар асосида шакллантирилади.
6. Давлат архивлари ходимларининг лавозим маошлари давлат архиви киритилган гуруҳга ҳамда ходимнинг лавозими ва малака даражасига боғлиқ ҳолда табақалаштирилади.
7. Давлат архивларини гуруҳларга киритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
8. Давлат архивларининг ходимлари бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича ташкил этиладиган махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантирилади.
9. Давлат архивлари ходимларига устамалар, ва қўшимча тўловлар тўлаш, шунингдек, узоқ муддат хизмати учун мукофотлаш шартлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланади».
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 174-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомда:
а) 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви, Қорақалпоғистон Республикаси марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви, вилоят, шаҳар, туман давлат архивлари ва уларнинг филиаллари томонидан пулли хизмат кўрсатишдан олинган даромадининг 20 фоизи миқдоридаги йиллик мажбурий ажратмалар»;
б) 6-банддаги «, Қорақалпоғистон Республикаси марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви, вилоят, шаҳар, туман давлат архивлари ва уларнинг филиаллари» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 10-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ва унинг таркибига кирувчи архив иши ҳудудий бошқармалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 25-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
илова белгиси «Ўзбекистон Республикаси» сўзларидан кейин «Адлия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан тўлдирилсин;
«I босқич» позициясида:
«Масъуллар» устунидаги «Давлат архивлари» сўзлари «Архив иши ҳудудий бошқармалари ва Ўзбекистон миллий архивлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Чора-тадбирлар» устунидаги «Давлат архивлари» сўзлари «Архив иши ҳудудий бошқармалари, давлат архивлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорида:
2-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Қўшилган қиймат солиғи суммасини текширувларсиз тезлаштирилган тарзда қайтариш тартиби, башарти ушбу шахсларнинг судланганлиги олиб ташланмаган бўлса қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
таъсисчиси ёки раҳбари солиқлар ёхуд йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ жиноятларни содир этган тадбиркорлик субъектлари;
таъсисчиси ёки раҳбари солиқлар ёхуд йиғимларни бўйин товлаш билан боғлиқ жиноятларни содир этган тадбиркорлик субъектларининг таъсисчиси ёки раҳбари томонидан охирги 12 ойда янги ёхуд қайта ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари;».
тўртинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
32-банд қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қўшилган қиймат солиғи суммасини текширувларсиз тезлаштирилган тарзда қайтариш тартиби таъсисчиси ёки раҳбари солиқлар ёхуд йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ жиноятларни содир этган тадбиркорлик субъектларига, шунингдек, бундай тадбиркорлик субъектларининг таъсисчиси ёки раҳбари томонидан охирги 12 ойда янги ёхуд қайта ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига нисбатан, башарти ушбу шахсларнинг судланганлиги олиб ташланмаган бўлса татбиқ этилмайди»;
10-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Лицензияланадиган ёки рухсат этиш ёхуд хабардор қилиш тартибига кирувчи фаолият турлари бўйича товарларни реализация қилишда, бундай товарларни сотувчи (етказиб берувчи) томонидан тегишли лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ёки хабарнома мавжудлиги ва уларнинг амал қилиш муддати реал вақт режимида автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали текширилади. Мазкур ҳужжатлар мавжудлиги (амал қилаётганлиги) аниқланган тақдирда, ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришга йўл қўйилади»;
14-банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ёрдамчи пудрат корхоналари томонидан бош пудратчига тақдим қилинадиган ҳисобварақ-фактурада бюджет маблағлари ҳисобидан бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари бўйича шартноманинг «kapital.imv.uz» порталида рўйхатга олиш рақами, бошқа қурилиш-монтаж ишлари бўйича эса солиқ органларида рўйхатга олиш рақами кўрсатилиши шарт»;
172-банднинг йигирманчи хатбошиси «жами қийматлар» сўзларидан кейин «, шунингдек, айнан шу ишларни бажариш учун сарфланган иш ҳақи, жумладан, ижтимоий солиқ бўйича тўловлар» сўзлари билан тўлдирилсин;
3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

20___ йил «___» ___________ даги

___-сон шартномага

20___ йил «___» ___________ даги ___-сон

ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

(бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари учун)

Пудрат ташкилоти ______________________

Буюртмачи ______________________

Манзил ______________________

Манзил ______________________

Пудрат ташкилотининг идентификация рақами (СТИР) _________________

Буюртмачининг идентификация рақами (СТИР) __________________

ҚҚС рўйхат рақами ______________________

ҚҚС рўйхат рақами ______________________

Банк ҳисобварағи ______________________

Банк ҳисобварағи ______________________

Банк МФО ______________________

Банк МФО ______________________

Объект номи ______________________

Объектнинг идентификация рақами ______________________

Лот рақами ______________________

Т/р

Норматив шифр рақами

(ШНҚга кўра)

Иш тури номи

Маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди

Ўлчов бирлиги

Иш ҳажмлари ва харажатларнинг ҳақиқий кўрсаткичлари

Шартномавий нарх қиймати

Бажарилган ишлар

ишнинг бошланган давридан

шундан, жорий йилнинг ҳисобот даври бошидан

шундан, жорий ойда

жами

шундан, жорий йилдаги ишлаб чиқариш графиги бўйича

жами

шундан, жорий йилда

физик кўрсаткичлар

жами умумий ишга нисбатан, %да

шартномавий нархда

физик кўрсаткичлар

жами умумий ишга нисбатан, %да

шартномавий нархда

физик кўрсаткичлар

жами умумий ишга нисбатан, %да

шартномавий нархда

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

1

2

...

Жами

ҚҚС қиймати

Иш ҳақи

Ижтимоий солиқ

Ҳаммаси

Пудрат ташкилоти раҳбари __________________

Буюртмачи раҳбари ___________________________

Буюртмачи техник назоратчиси ________________ ».

18. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 9-бандида:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Давлат архивларининг мулкий ҳуқуқларни аниқлаш бўйича архив маълумотномалари фақат Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилган бўлиши лозим. Мазкур архив маълумотномаси давлат архивидаги ер ва мол-мулкка доир ҳужжатга мувофиқлиги «Ўзархив» агентлигининг Ягона миллий архив ахборот тизими орқали текширилади ва тақдим этилган архив маълумотномаси тегишли давлат архиви томонидан берилмаганлиги ёки ундаги маълумотлар архив сақловидаги ҳужжатларга номувофиқлиги аниқланганда, ушбу маълумотнома ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади»;
учинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Архив иши ва иш юритиш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 10 ноябрдаги 706-сон қарорида:
«бепул» сўзи чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмунда хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси фуқароларига давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига мувофиқ берилади»;
7 — 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
30-банднинг биринчи хатбошисидаги «бир» сўзи «икки» сўзи билан алмаштирилсин;
«1-босқич» позициясида:
«Тадбирлар» устунида:
1-банд «фойдаланиш бўйича» сўзларидан кейин «белгиланган тартибда» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-банд чиқариб ташлансин;
«Бажариш муддатлари» устунидаги «ташкилот режасига мувофиқ» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-позиция чиқариб ташлансин;
б) 2-илованинг 21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Агентлик ва унинг тизимидаги архивлар, нодавлат архивлар, шунингдек, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларга келиб тушган сўровлар ҳамда улар томонидан тайёрланган архив маълумотномалари нусхалари 3 йил сақланади ва йўқ қилиниши мумкин».
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«камерал солиқ текширувида солиқ тўловчи томонидан солиқ органининг солиқ ҳисоботларига тузатиш киритиш тўғрисидаги талабномасига жавобан тақдим этилган тафовутларнинг асосларини, шу жумладан, уларни тасдиқловчи ҳужжатларни кўриб чиқиш»;
иккинчи — ўн бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи — ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
39-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Солиқ тўловчининг тақдим этган асосномаси тегишли ҳужжатлар (асосномалар) олинган кундан эътиборан ўн беш кун ичида солиқ органининг раҳбари (раҳбари ўринбосари) томонидан кўриб чиқилади.
Солиқ органи кўриб чиқиш натижалари бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (асосномалар), шу жумладан, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи инобатга олинганлиги ёки қисман инобатга олинганлиги ёхуд асослар етарли эмас деб топилганлиги тўғрисида унинг шахсий кабинетига мазкур Низомга 7а, 7б, 7в, 7г-иловаларга мувофиқ хабарнома юборади»;
41-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
42-банддаги «билдириш хатини» сўзлари «хабарномани мазкур Низомга 7д, 7е-иловаларга мувофиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«солиқ инспекторлари томонидан ўз хизмат вазифаларини амалга ошириш жараёнида мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича қалбаки ва контрафакт ҳолатлар ҳамда маркировкалаш қоидалари бузилгани ҳамда хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари бузилганлиги, аниқланганда, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш ҳолатларини аниқлашда»;
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотларининг тўққиз ой (гўшт ва ҳўл мева-сабзавотларнинг уч ой) давомида сотилмаганлиги ва қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз бараваридан ортиқ бўлган ушбу маҳсулотлар қолдиқда турганлиги ҳолати аниқланганда»;
ўнинчи — ўн еттинчи хатбошилар тегишлича ўн биринчи — ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
58-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«58. Сайёр солиқ текшируви ўн кундан кўп бўлмаган муддатда фақатгина боди-камерадан фойдаланган ҳолда ўтказилади»;
76-банддаги «камерал солиқ текшируви» сўзлари «сайёр ва камерал солиқ текширувлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 7а, 7б, 7в, 7г, 7д ва 7е-иловалар билан тўлдирилсин:
«Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
7а-ИЛОВА

НАМУНА

______________________

______________________

Солиқ тўловчисининг номи

СТИР, юридик манзили

Камерал солиқ текшируви натижаси бўйича талабномага тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки тафовутларнинг асосномасини кўриб чиқиш натижаси тўғрисида

ХАБАРНОМА

________________________________________

солиқ органи номи

20___ йил «____» __________даги _____-сон буйруғига мувофиқ ________________________

______________________________________________________________(солиқ тўловчисининг номи)

(СТИР:_______)да Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига асосан камерал солиқ текшируви ўтказилди.

Текширув натижаси бўйича 20___ йил «____» ________даги ______-сонли солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш тўғрисидаги талабнома юзасидан 20___ йил «___» ________да ______-сонли жавоб хати орқали тақдим этилган тафовутларнинг асосномаси ўрганиб чиқилди ва тўлиқ (қисман) асосли (асосли эмас) деб топилди.

_______________________

________

Солиқ органининг раҳбари

(раҳбари ўринбосари)

имзо

Ижрочи: _________________

Телефон рақами: __________

ID: ________

Сана: ____________________

Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
7б-ИЛОВА

НАМУНА

______________________

______________________

Солиқ тўловчисининг номи,

СТИР, юридик манзили

Камерал солиқ текшируви натижаси бўйича талабномага тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки тафовутларнинг асосномасини кўриб чиқиш натижаси тўғрисида

ХАБАРНОМА

________________________________________

солиқ органи номи

20___ йил «____» __________даги _____-сон буйруғига мувофиқ _________________________

_____________________________________________________________ (солиқ тўловчисининг номи)

(СТИР:_______)да Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига асосан камерал солиқ текшируви ўтказилди.

Текширув натижаси бўйича 20___ йил «___» _________даги ______-сонли солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш тўғрисидаги талабнома юзасидан тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ҳамда қолган қисми бўйича тафовутларнинг асосномаси инобатга олинди.

_______________________

________

Солиқ органининг раҳбари

(раҳбари ўринбосари)

имзо

Ижрочи: _________________

Телефон рақами: __________

ID: ________

Сана: ____________________

Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
7в-ИЛОВА

НАМУНА

______________________

______________________

Солиқ тўловчисининг номи,

СТИР, юридик манзили

Камерал солиқ текшируви натижаси бўйича талабномага тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки тафовутларнинг асосномасини кўриб чиқиш натижаси тўғрисида

ХАБАРНОМА

________________________________________

солиқ органи номи

20___ йил «____» __________даги ______-сон буйруғига мувофиқ ________________________

_____________________________________________________________(солиқ тўловчисининг номи)

(СТИР:_______)да Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига асосан камерал солиқ текшируви ўтказилди.

Текширув натижаси бўйича 20___ йил «____» ________даги ______-сонли солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш тўғрисидаги талабнома юзасидан тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ўрганиб чиқилди ва тўлиқ инобатга олинди.

_______________________

________

Солиқ органининг раҳбари

(раҳбари ўринбосари)

имзо

Ижрочи: _________________

Телефон рақами: __________

ID: ________

Сана: ____________________

Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
7г-ИЛОВА

НАМУНА

______________________

______________________

Солиқ тўловчисининг номи,

СТИР, юридик манзили

Камерал солиқ текшируви натижаси бўйича талабномага аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки тафовутларнинг асосномаси тақдим этилмаганлиги тўғрисида

ХАБАРНОМА

________________________________________

солиқ органи номи

20___ йил «____» __________даги ______-сон буйруғига мувофиқ ______________________

_____________________________________________________________(солиқ тўловчисининг номи)

(СТИР:_______)да Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига асосан камерал солиқ текшируви ўтказилди.

Текширув натижаси бўйича 20___ йил «____» ________даги ______-сонли солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш тўғрисидаги талабнома юзасидан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки аниқланган тафовутларнинг асосномаси тақдим этилмади.

_______________________

________

Солиқ органининг раҳбари

(раҳбари ўринбосари)

имзо

Ижрочи: _________________

Телефон рақами: __________

ID: ________

Сана: ____________________

Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
7д-ИЛОВА

НАМУНА

______________________

______________________

Солиқ тўловчисининг номи,

СТИР, юридик манзили

Камерал солиқ текшируви натижаси бўйича аниқлаштирилган талабномага тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки тафовутларнинг асосномасини кўриб чиқиш натижаси тўғрисида

ХАБАРНОМА

________________________________________

солиқ органи номи

20___ йил «___» ___________даги ______-сон буйруғига мувофиқ _______________________

______________________________________________________________(солиқ тўловчисининг номи)

(СТИР:_______)да Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига асосан камерал солиқ текшируви ўтказилди.

Текширув натижаси бўйича 20___ йил «___» _________даги ______-сонли солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш тўғрисидаги аниқлаштирилган талабномага жавобан тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ўрганиб чиқилди ва тўлиқ инобатга олинди (қисман инобатга олинди ва қолган қисми бўйича бартараф этилмаган сифатида белгиланди).

_______________________

________

Солиқ органининг раҳбари

(раҳбари ўринбосари)

имзо

Ижрочи: _________________

Телефон рақами: __________

ID: ________

Сана: ____________________

Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
7е-ИЛОВА

НАМУНА

______________________

______________________

Солиқ тўловчисининг номи,

СТИР, юридик манзили

Камерал солиқ текшируви натижаси бўйича аниқлаштирилган талабномага аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки тафовутларнинг асосномаси тақдим этилмаганлиги тўғрисида

ХАБАРНОМА

________________________________________

солиқ органи номи

20__ йил «___» __________даги ______-сон буйруғига мувофиқ __________________________

   (солиқ тўловчисининг номи)

(СТИР:_______)да Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига асосан камерал солиқ текшируви ўтказилди.

Текширув натижаси бўйича 20__ йил «___» _________даги ______-сонли солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш тўғрисидаги аниқлаштирилган талабнома юзасидан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки аниқланган тафовутларнинг асосномаси тақдим этилмади.

_______________________

________

Солиқ органининг раҳбари

(раҳбари ўринбосари)

имзо

Ижрочи: _________________

Телефон рақами: __________

ID: ________

Сана: ____________________

».

21. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 январдаги 41-сон қарорида:
а) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«экспертиза қилиш маркази — Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» давлат муассасаси»;
8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Божхона қўмитаси» сўзларидан кейин «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 3-илованинг 2-банди еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«экспертиза қилиш маркази — Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» давлат муассасаси».
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхати қуйидаги мазмундаги 6042-позиция билан тўлдирилсин:

«

6042.

9019 1090 09

Физиотерапия учун тиббий аппаратлар (юришни ўргатиш ва баҳолаш тизими, керакли жиҳозлари билан)

».

23. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 июндаги 358-сон қарори билан тасдиқланган Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини ундириш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 31-боб билан тўлдирилсин:
«31-боб. Утилизация йиғимларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш, ушбу йиғимларни ундириш ҳамда уларга фоиз ва пеня ҳисоблаш тартиби
181. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ асослар мавжуд бўлган тақдирда, импорт товарларига ҳисобланган утилизация йиғимини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти божхона органи қарорига асосан берилиши мумкин.
182. Божхона органининг қарорида утилизация йиғимларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилаётган муддат, бундай имконият бериш рад этилган тақдирда эса, рад этиш сабаблари кўрсатилади.
183. Утилизация йиғимини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини олиш учун тўловчи божхона органига:
утилизация йиғимини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини олиш тўғрисидаги ёзма аризаси;
утилизация йиғими тўланиши таъминланганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.
184. Утилизация йиғими тўланиши маблағларни божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига киритиш, товарларни гаровга қўйиш, банк кафолатини тақдим этиш, утилизация йиғимини тўлаш мажбуриятини суғурталаш ҳамда кафиллик орқали таъминланади.
185. Утилизация йиғими тўланишини таъминлаш суммасининг миқдори тўланиши лозим бўлган утилизация йиғимларнинг ва фоизларнинг суммаси йиғиндисига тенг ёки ундан кам бўлмаслиги лозим.
Бунда утилизация йиғими тўланишини таъминлаш товарларни гаровга қўйиш орқали амалга оширилган тақдирда, гаров нарсасининг бозор қиймати кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш суммасидан ўн беш фоиз қўшиб ҳисоблангандаги мажбуриятлар суммаларидан кам бўлмаслиги лозим.
186. Тўловчининг утилизация йиғимини тўлаш бўйича мажбурияти бажарилмаган тақдирда, уни таъминлаган суғурта ташкилоти, тижорат банки, кафил ёки гаровни тақдим этган бошқа шахслар божхона органлари олдида солидар жавобгар ҳисобланади.
187. Утилизация йиғимини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятидан фойдаланиш бўйича электрон ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар божхона органи томонидан улар қабул қилинган кундан эътиборан беш иш кунида кўриб чиқилади ҳамда тегишли қарор қабул қилинади.
188. Ариза тақдим этилган пайтда тўловчининг божхона органлари олдида божхона тўловлари ва утилизация йиғимлари бўйича қарздорлиги мавжудлиги утилизация йиғимини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини беришни рад этиш учун асос бўлади.
Утилизация йиғимини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги аризани бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
189. Утилизация йиғимини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган тақдирда, утилизация йиғимини кечиктириб ва бўлиб-бўлиб тўлашга имконият берилган охирги тўлаш куни утилизация йиғимини тўлаш муддати ҳисобланади.
1810. Утилизация йиғими кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганда, тўловчи томонидан уларнинг суммаларини тўлаш:
кечиктириб тўлаш имконияти берилганда — кечиктириб тўлаш муддати тугайдиган кундан кечиктирмай;
бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганда — божхона органи томонидан тўловчи билан биргаликда тасдиқланган жадвал бўйича бўлиб-бўлиб тўланадиган суммаларни киритишнинг келишиб олинган кунларидан кечиктирмай тўланади.
1811. Утилизация йиғимини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган ҳар бир кун учун тўланиши лозим бўлган утилизация йиғими суммасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорида бир кун учун қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳисоблаб чиқариладиган фоизлар ундирилади.
1812. Фоизлар кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган утилизация йиғими суммаси тўлангунига қадар ёки тўлаш билан бир вақтда, лекин кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати тугайдиган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади.
1813. Утилизация йиғимини тўлаш бўйича қарздорлик уни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати тугаган куннинг эртасидан қарздорлик юзага келган кун деб ҳисобланади.
1814. Утилизация йиғими кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати тугаганидан кейин тўланмаган тақдирда, божхона органлари утилизация йиғимларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисида тўловчига талабнома юбормаган ҳолда сўзсиз тартибда ундирилади.
1815. Утилизация йиғимини тўлаш бўйича қарздорлик ўз вақтида тўланмагани учун тўловчи томонидан пеня тўланади.
1816. Пенянинг фоиз ставкаси уни тўлаш бўйича мажбурият бажарилмаган ҳар бир календарь кун учун утилизация йиғимини тўлаш бўйича қарздорлик суммасининг шу пайтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг миқдорида ҳисобланади.
1817. Пенянинг умумий суммаси утилизация йиғимини тўлаш бўйича қарздорликнинг миқдоридан ошмаслиги керак.
1818. Утилизация йиғимини тўлаш бўйича қарздорлик тўловчининг банк ҳисобварақларида турган маблағлар ҳисобидан божхона органи томонидан банкка маблағларнинг сўзсиз тартибда ундирилиши тўғрисидаги инкассо топшириқномасини юбориш орқали ундирилади.
1819. Утилизация йиғимини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати тугаганидан сўнг у тўланмаган тақдирда, қарздорлик суммасини ундириш учун инкассо топшириқномаси божхона органи томонидан беш иш кунидан кечиктирмасдан қўйилади.
1820. Тўловчининг ҳисобварақларига хизмат кўрсатаётган банк божхона органининг утилизация йиғимини ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси қонунчиликда белгиланган навбат тартибида бажаради.
1821. Утилизация йиғимини тўлаш бўйича қарздорликни тўловчининг мол-мулкини реализация қилишдан тушган маблағлар ҳисобидан ундириш унинг ҳисобварақларида божхона органининг инкассо топшириқномаси қўйилган пайтдан эътиборан бир ойдан кўпроқ муддатда пул маблағлари бўлмаган тақдирда қўлланади».
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 31 январдаги 46-сон қарорида:
10-банднинг «д» кичик бандда:
учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан солиқлардан муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини, солиқларни (йиғимларни) тўламаслик ёхуд тўлиқ тўламаслик ҳолатлари такроран содир этилмаганлигини»;
ўн биринчи хатбошиси «белгиланган қурилиш муддатидан ёки кам эмаслигини» сўзларидан кейин «текширади» сўзи билан тўлдирилсин;
23-банднинг «б» кичик банди олтинчи хатбошисидаги «Давлат солиқ» сўзлари «Солиқ» сўзи билан алмаштирилсин;
1-илованинг «7-босқич» позицияси «Амалга ошириладиган тадбирлар» устуни «б» кичик бандидаги «Давлат солиқ» сўзлари «Солиқ» сўзи билан алмаштирилсин;
9-банднинг «д» кичик банди учинчи хатбошисидаги «Давлат солиқ» сўзлари «Солиқ» сўзи билан алмаштирилсин;
22-банднинг «б» кичик банди олтинчи хатбошисидаги «Давлат солиқ» сўзлари «Солиқ» сўзи билан алмаштирилсин;
1-илованинг «7-босқич» позицияси «Амалга ошириладиган тадбирлар» устуни «б» кичик бандидаги «Давлат солиқ» сўзлари «Солиқ» сўзи билан алмаштирилсин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомнинг 10-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Америка Қўшма Штатларидаги талабгор «us-uz.gov.uz» платформасида рўйхатдан ўтган ҳолда фаолиятнинг лицензияланадиган турини, шу жумладан, ҳар бир кичик турини танлаб, электрон шаклда ариза бериши мумкин.
Бунда «us-uz.gov.uz» платформаси орқали берилган аризалар ушбу Низомда белгиланган тартибда «Лицензия»АТ орқали кўриб чиқилади».
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда:
а) 10-банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Америка Қўшма Штатларидаги талабгор рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун «us-uz.gov.uz» орқали ариза юбориши мумкин.
Бунда «us-uz.gov.uz» платформаси орқали берилган аризалар ушбу Низомда белгиланган тартибда «Лицензия»АТ орқали кўриб чиқилади»;
9-позициянинг учинчи устуни «ж» кичик бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарга эгалик ҳуқуқини (кадастр, давлат рўйхатдан ўтганлиги) ва бошқа ашёвий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги, шунингдек, солиқ органларида ҳисобга қўйилган кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш ёхуд омборда омонат сақлаш шартномалари мавжудлиги. Бунда шартномаларда ижарага берилган (олинган) ёки текинга фойдаланиш ёхуд омборда омонат сақлаш назарда тутилган резервуарларнинг жойлашган жойи, рақами ва сиғими кўрсатилган бўлиши лозим;*»;
11-позициянинг учинчи устуни «з» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«з) нефть маҳсулотларини (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали реализация қилиш ва заводда идишларга қадоқланганларини реализация қилиш бундан мустасно) реализация қилиш — нефть омбори талабгорга тегишли бўлган тақдирда, рухсатноманинг амал қилиш муддати чекланмаган. Агарда нефть омборида ижара шартномаси асосида фаолиятни юритиш кўзда тутилган бўлса, ижара шартномасининг амал қилиш муддатига кўра рухсатноманинг амал қилиш муддати белгиланади»;
в) 15-илованинг 12-позицияси учинчи устуни IV қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«IV. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар танасининг бир қисми ва (ёки) таг қисмидан (қуриган ва касалланган дарахтлар) санитария мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаларида ташкил этилган комиссияларнинг қарорларига мувофиқ ушбу паспортнинг 6 ва 7-бандларида назарда тутилган тўловларсиз рухсатнома асосида кесилади. Бунда ушбу комиссиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаларининг малакали мутахассисларидан иборат етти кишилик таркибда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.
Дарахтлар ва буталарнинг шохларини санитария мақсадида кесиш ёки буташга рухсатнома талаб этилмайди»;
8-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланадиган, рухсат этилган вазн параметрларидан (ўлчаш асбобининг фарқ билан ишлаш фоизи ҳам инобатга олинади) ўн фоизгача (ўн фоиз ҳам киради) ортиқ бўлган транспорт воситасига махсус рухсатнома олиш учун берилган аризага белгиланган тўловларни ундириш орқали инсон омилисиз автоматик тарзда расмийлаштирилади»;
10-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланадиган, рухсат этилган вазн параметрларидан (ўлчаш асбобининг фарқ билан ишлаш фоизи ҳам инобатга олинади) ўн фоизгача (ўн фоиз ҳам киради) ортиқ бўлган транспорт воситаларига махсус рухсатнома расмийлаштирилишида ваколатли орган томонидан йўналиш белгиланмайди ва тегишли органлар билан келишилмайди»;
5-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ариза.
Унда қуйидагилар кўрсатилади:
юридик шахс учун — СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами;
жисмоний шахс учун — ЖШШИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами;
олиб чиқилаётган давлат номи.
2. Суғурта таваккалчиликларининг барча ҳолатлари таъминланган ҳолда вақтинча олиб чиқилаётган архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини мулкий суғурталаш шартномасининг суғурта полиси.
3. Давлат музейлари, архивлари, кутубхоналари, давлатнинг бошқа сақлаш жойлари ҳамда бошқа юридик шахслар томонидан қўшимча равишда архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини вақтинча олиб чиқиш мақсадлари, муддатлари ва шартлари тўғрисида қабул қилувчи томон билан тузилган шартнома.
4. Архив ҳужжатларининг рўйхати, шунингдек, архив ҳужжатларининг ўзи ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхалари (етказиб берилади).
Қуйидаги маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади:
юридик шахснинг номи, почта манзили, хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағига доир маълумотлар;
жисмоний шахснинг Ф.И.О, почта манзилига доир маълумотлар»;
8-позициянинг 3-устунидаги «15» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин.
е) 66-илованинг 4-позицияси учинчи устунидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомда:
а) 8-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Америка Қўшма Штатларидаги хабардор қилувчилар фаолиятни амалга оширишни бошлаши учун ваколатли органга «us-uz.gov.uz» платформаси орқали хабарнома юбориши мумкин.
Бунда хабарномани қабул қилиш ва ҳисобга олиш жараёнлари ушбу Низомда белгиланган тартибда «Лицензия»АТ орқали амалга оширилади»;
б) 33-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Америка Қўшма Штатларидаги хабардор қилувчилар ўз фаолиятини (ҳаракатларини) тугатиши тўғрисида «us-uz.gov.uz» платформаси орқали ваколатли органга хабарнома юбориши мумкин.
Бунда юборилган хабарнома «Лицензия» АТга келиб тушади»;
в) 21-илованинг 6-позицияси учинчи устуни «е» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«е) фаолият амалга ошириладиган мулк ҳуқуқининг ёки бошқа ашёвий ҳуқуққа эга бинолар ва иншоотлар манзили ва кадастр рақами, шунингдек, солиқ органларида ҳисобга қўйилган кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш ёхуд омборда омонат сақлаш шартномалари. Бунда шартномаларда ижарага берилган (олинган) ёки текинга фойдаланиш ёхуд омборда омонат сақлаш назарда тутилган резервуарларнинг жойлашган жойи, рақами ва сиғими кўрсатилган бўлиши лозим»;
6-позициянинг учинчи устунида:
биринчи хатбошидаги «юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли,» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «почта ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ҳамда почта манзилига доир маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади».
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларга айрим интерактив давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорининг 3-банди қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«қурилиш ва савдо соҳаларидаги юридик шахслар томонидан ўзларининг устав капитали ва ундаги ўзгаришлар, шу жумладан, устав капиталига киритилган товарлар тўғрисидаги маълумотларнинг (электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат касса техникаси чеки, божхона юки декларацияси, нотариус олди-сотди шартномаси ва бошқа ҳужжатлар) ҳисоби юритилиши ва мазкур турдаги операциялар содир этилгандан сўнг улар 15 кун муддатда шахсий кабинет орқали солиқ органлари маълумотлар базасида мажбурий акс эттирилади».
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 20 майдаги 276-сон қарорида:
а) 31-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМ билан биргаликда ҳар йилнинг якунига кўра Ягона етказиб берувчилар реестридаги рўйхатни қайта кўриб чиқади ҳамда уни доимий тарзда янгилаб боради»;
2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги».
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2022 йил 22 августдаги 464-сон қарорида:
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Белгилансинки:
а) компенсация ёки мажбурият тарзида экиладиган дарахт ва буталар учун ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан ҳудудларда ташкил этилган «Яшил боғлар» ва «Яшил жамоат парклари», дарахт ва буталар билан қопланмаган ўрмон фонди ерлари, шунингдек, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш учун мўлжалланган бошқа ҳудудлардан белгиланади;
б) қуйидагилар компенсация ёки мажбурият тарзида дарахт ва бута кўчатларини экади ҳамда парвариш қилади:
давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома олган, компенсация тарзида дарахт ва буталарни экиш ҳамда парвариш қилиш мажбурияти юкланган жисмоний ва юридик шахслар;
дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки кўчириб ўтказиш бўйича ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар;
в) компенсация ёки мажбурият тарзида дарахт ва бута кўчатларини экиш ва парвариш қилиш юклатилган шахслар билан тузилган шартнома асосида Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги тизимидаги давлат ўрмон хўжаликлари — пудрат ташкилотлари томонидан ушбу дарахт ва бута кўчатлари экилиши ҳамда белгиланган муддат давомида парвариш қилиниши мумкин. Бунда:
белгиланган ер участкаларида Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги буюртмачилигида белгиланган тартибда аниқланадиган лойиҳалаштириш ташкилоти ишлаб чиқадиган лойиҳалар асосида дарахт ва бута кўчатлари давлат ўрмон хўжаликлари — пудрат ташкилотлари томонидан экилади ҳамда парвариш қилинади;
лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
компенсация ёки мажбурият тарзида дарахт ва бута кўчатларини экиш ва парвариш қилиш юклатилган шахслар шартнома асосида дарахт ва бута кўчатларини экиш, белгиланган муддат давомида парвариш қилиш харажатларини давлат ўрмон хўжаликлари — пудрат ташкилотларига тўлаб беради;
г) дарахт ва бута кўчатларини компенсация ёки мажбурият тарзида экиш жисмоний ва юридик шахсларни дарахт ва буталарни кесишга рухсатнома берилгани учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириладиган йиғимни ёки уларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки кўчириб ўтказганлик учун маъмурий жарималарни тўлашдан озод қилмайди»;
қуйидаги мазмундаги 311-банд билан тўлдирилсин:
«311. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар танасининг бир қисми ва (ёки) таг қисмидан (қуриган ва касалланган дарахтлар) санитария мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаларида ташкил этилган комиссияларнинг қарорларига мувофиқ тўловларсиз рухсатнома асосида кесилади. Бунда ушбу комиссиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаларининг малакали мутахассисларидан иборат етти кишилик таркибда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.
Дарахтлар ва буталарнинг шохларини санитария мақсадида кесиш ёки буташга рухсатнома талаб этилмайди»;
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) юридик ва жисмоний шахсларга ҳар бир кесилган дарахт ва бута учун компенсация тарзида қимматлилиги жиҳатидан кесилган дарахт ва буталардан кам бўлмаган йирик ўлчамли (дарахт — 5 йиллик, бута — 3 йиллик) 10 туп кўчатни экиш ҳамда камида икки йил давомида парвариш қилиш бўйича қўшимча мажбурият юкланади.
Бунда Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан кесилган дарахтлар ва буталарнинг қиймати, улар ўрнига экиладиган кўчат турлари, шунингдек, уларни экиш муддатлари ҳамда жойи кўрсатилган ҳолда мажбурий кўрсатма берилади.
Дарахт ва буталарни кесиш учун рухсатнома берилгани учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириладиган йиғимни тўлагани юридик ва жисмоний шахсларни компенсация тарзида экиш ҳамда парвариш қилиш мажбуриятидан озод қилмайди.
Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган ҳаракатларни амалга ошириш учун ўз ходимлари ёки бошқа экспертлар, шу жумладан, дарахтларнинг ҳолатини баҳолаш мақсадида дендрология бўйича мутахассисларни жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳлар ташкил этиши мумкин»;
34-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Компенсация ёки мажбурият тарзида экиладиган дарахт ва буталар учун ер участкалари Экология қўмитаси томонидан ҳудудларда ташкил этилган «Яшил боғлар» ва «Яшил жамоат парклари», дарахт ва буталар билан қопланмаган ўрмон фонди ерлари, шунингдек, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш учун мўлжалланган бошқа ҳудудлардан белгиланади»;
қуйидаги мазмундаги 341-банд билан тўлдирилсин:
«341. Компенсация ёки мажбурият тарзида дарахт ва бута кўчатларини экиш ва парвариш қилиш юклатилган шахслар билан тузилган шартнома асосида Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги тизимидаги давлат ўрмон хўжаликлари — пудрат ташкилотлари томонидан ушбу дарахт ва бута кўчатлари экилиши ҳамда белгиланган муддат давомида парвариш қилиниши мумкин. Бунда:
белгиланган ер участкаларида Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги буюртмачилигида белгиланган тартибда аниқланадиган лойиҳалаштириш ташкилоти ишлаб чиқадиган лойиҳалар асосида дарахт ва бута кўчатлари давлат ўрмон хўжаликлари — пудрат ташкилотлари томонидан экилади ҳамда парвариш қилинади;
лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
компенсация ёки мажбурият тарзида дарахт ва бута кўчатларини экиш ва парвариш қилиш юклатилган шахслар шартнома асосида дарахт ва бута кўчатларини экиш, белгиланган муддат давомида парвариш қилиш харажатларини давлат ўрмон хўжаликлари — пудрат ташкилотларига тўлаб беради.
Дарахт ва бута кўчатлари компенсация ёки мажбурият тарзида рухсатнома асосида ёки ноқонуний тарзда кесилган дарахт ва буталар жойлашган ҳудудда экилади ҳамда парвариш қилинади, бўш ер участкалари мавжуд бўлмаган ҳоллар бундан мустасно»;
38-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ҳуқуқбузарга ҳар бир кесилган дарахт ва бута учун қимматлилиги жиҳатидан кесилган дарахт ва буталардан кам бўлмаган (дарахт — 3 йиллик, бута — 2 йиллик) 100 туп кўчатни экиш ҳамда камида уч йил давомида парвариш қилиш бўйича мажбурият юкланади. Бунда Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахслари ноқонуний кесилган ва (ёки) йўқ қилинган дарахтлар ва буталарнинг қийматини, улар ўрнига экиладиган кўчатларнинг турларини, шунингдек, экиш муддатлари ҳамда жойини белгилаган ҳолда мажбурий кўрсатма беради. Компенсация тарзида экиш ишлари ушбу Низомнинг 34-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади».
31. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат органларини тугатиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
а) 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Давлат ташкилотлари қайта ташкил этилаётганда, уларнинг архив ҳужжатлари тегишли давлат архивлари билан келишилган ҳолда мазкур ташкилотнинг ҳуқуқий ворисига топширилади. Бунда давлат ташкилоти давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган тақдирда, унинг архив ҳужжатлари, шу жумладан, шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар давлат мулк эгалигида қолади ва белгиланган тартибда давлат архивларига топширилиши шарт.
Давлат ташкилотлари тугатилаётганда, уларнинг архив ҳужжатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли давлат архивларига топширилиши керак. Бунда давлат ташкилотлари ҳужжатларининг давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотнома рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Ягона миллий архив ахборот тизими орқали мустақил равишда олинади»;
қуйидаги мазмундаги позициялар билан тўлдирилсин:

«

Давлат ташкилотлари қайта ташкил этилганда ёки хусусийлаштирилганда, уларнинг архив ҳужжатларини топшириш бўйича маълумот*

Архив ҳужжатлари топширилиши лозим бўлган ҳуқуқий ворис ёки давлат архиви номи

Архив ҳужжатлари давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумот**

Архив ҳужжатлари топширилган давлат архиви номи

»;

қуйидаги мазмундаги изоҳ қисми билан тўлдирилсин:
«* маълумотлар Ягона миллий архив ахборот тизимига юборилади;
** маълумотлар Ягона миллий архив ахборот тизимидан олинади».
33. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларни божхона транзити божхона режимига жойлаштириш билан боғлиқ операцияларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 31 декабрдаги 737-сон қарорида:
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошиси «ахборот тизими» сўзларидан кейин «ёки «us-uz.gov.uz» ахборот тизими» сўзлари билан тўлдирилсин;
3-банд «E-tranzit» ААТда» сўзларидан кейин «ёки «us-uz.gov.uz» ахборот тизимида» сўзлари билан тўлдирилсин;
14-банд «E-tranzit» ААТда» сўзларидан кейин «ёки «us-uz.gov.uz» ахборот тизимида» сўзлари билан тўлдирилсин.
34. Вазирлар Маҳкамасининг «Рақобат муҳитини баҳолашнинг самарали тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 30 октябрдаги 577-сон қарорига илованинг 4 ва 5-позицияларининг «Маълумотларни тақдим этувчи масъул вазирлик ва идоралар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги

».

35. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентида:
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «54» рақами «59» рақами билан алмаштирилсин;
б) 16-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мавзули сўровлар тўғрисида маълумотнома бериш
ПАСПОРТИ

1. Давлат хизмати номи

Мавзули сўровлар тўғрисида маълумотнома

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний ва юридик шахслар

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тизимидаги давлат архивлари

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади) (юридик шахс учун тўлиқ номи);*

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари) (юридик шахс учун СТИР);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

архив идораси жойлашган вилоят ва туман;

сўралаётган архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар (ҳужжат номи, ҳужжатнинг мазмуни (батафсил кўрсатилиши лозим), қайси орган томонидан қабул қилинган (имкон қадар), санаси ва рақами (имкон қадар), қўшимча маълумотлар (агар бўлса).

Ариза берувчи юридик шахс учун:

тўлиқ номи;

СТИР;

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

архив идораси жойлашган вилоят ва туман;

сўралаётган архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар (ҳужжат номи, ҳужжатнинг мазмуни (батафсил кўрсатилиши лозим), қайси орган томонидан қабул қилинган (имкон қадар), санаси ва рақами (имкон қадар), қўшимча маълумотлар (агар бўлса).

2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).*

Учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилиниши бундан мустасно.

Ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда — васиятнома ва марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари, ариза берувчи қонуний вакил бўлса — уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.

* «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Мавзули сўровларни ижро этиш бўйича давлат хизмати кўрсатилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдорлари

Мавзули сўровлар тури

Ўлчов бирлиги

Йиғим миқдори

Алоҳида фактлар, воқеалар, мулкий ҳуқуқларни аниқлаш (тасдиқлаш) ва турар жойлар бўйича сўровларни бажариш

1 та маълумотнома

Базавий ҳисоблаш

миқдорининг

0,5 баравари

Эвакуацияни аниқлаш (тасдиқлаш) бўйича сўровларнинг архив маълумотномасини бериш

1 та маълумотнома

Базавий ҳисоблаш

миқдорининг

0,5 баравари

Давлат хизмати тезлаштирилган тартибда кўрсатилганда мазкур бандда белгиланган миқдорларга қўшимча равишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 % миқдорида ҳақ ундирилади ва ушбу қўшимча ҳақ тўлиқлигича «Ўзархив» агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағига ўтказилади.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — тегишли тартибда «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — тегишли тартибда «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағига.

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

Умумий тартибда — 20 иш куни;

тезлаштирилган тартибда — 2 иш куни.

7. Изоҳ

1. Сўралаётган маълумот бошқа давлат архивида мавжуд бўлганда, сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб 2 иш куни ичида тегишли давлат архивига юборилади. Бунда, тезлаштирилган тартибда давлат хизматини кўрсатиш муддатига 2 иш куни қўшилади.

2. Сўровнома архив ҳужжатлари асосида кўриб чиқилиб, тегишли маълумот аниқланмаган тақдирда, тўланган йиғим миқдори ариза берувчига қайтарилмайди.

Агар давлат хизматини тезкор кўрсатиш бўйича ариза берувчи томонидан кўрсатилган барча шартлар бажарилгандан сўнг масъул давлат архиви томонидан тегишли муддатда давлат хизмати кўрсатилмаса, белгиланган нархга тўланган 50 фоиз қўшимча ҳақ 2 иш куни давомида тегишлича «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қайтарилади.

3. Ариза берувчи маълумотнома юборилганидан сўнг ўн иш куни ичида тўлов тўламасдан ва илгари юборилган сўровнома рақамини кўрсатган ҳолда, олдинги сўровномада кўрсатилган архив ҳужжатлари чегара йилларини ўзгартириш имконияти билан фақат бир марта такрорий сўровнома юбориши мумкин.

Такрорий сўровнома бўйича давлат хизмати мазкур Маъмурий регламентда ҳамда ушбу Паспортда белгиланган тартибда ва муддатларда кўрсатилади.

»;

в) 17-илованинг 2-устунида:
3-позициядаги «агентлигининг ҳудудий» сўзлари «агентлиги тизимидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-позиция қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилиниши бундан мустасно.
1-банднинг иккинчи хатбошиси ҳамда 2-банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади»;
6-позициядаги «5» рақами «2» рақами билан алмаштирилсин;
г) 18-илованинг 2-устунида:
3-позициядаги «агентлигининг ҳудудий» сўзлари «агентлиги тизимидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-позиция қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилиниши бундан мустасно.
1-банднинг иккинчи хатбошиси ҳамда 2-банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади»;
5-позицияда:
учинчи — ўн биринчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ушбу тўлов тўлиқлигича «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағига ўтказилади»;
7-позиция қуйидаги мазмундаги бандлар билан тўлдирилсин:
«1. Сўралаётган маълумот бошқа давлат архивида мавжуд бўлганда, сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб 2 иш куни ичида тегишли давлат архивига юборилади. Бунда тезлаштирилган тартибда давлат хизматини кўрсатиш муддатига 2 иш куни қўшилади.
2. Сўровнома архив ҳужжатлари асосида кўриб чиқилиб, тегишли маълумот аниқланмаган тақдирда, тўланган йиғим миқдори ариза берувчига қайтарилмайди.
Агар давлат хизматини тезкор бажариш бўйича ариза масъул давлат архиви томонидан тегишли муддатларда кўрсатилмаса, тўланган қўшимча ҳақ 2 иш куни давомида тегишлича «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қайтарилади»;
д) қуйидаги мазмундаги 55 — 59-иловалар билан тўлдирилсин:
«Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига
55-ИЛОВА
Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш
ПАСПОРТИ

1. Давлат хизмати номи

Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш.

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний шахслар ёки уларнинг яқин қариндошлари (эри ёки хотини, фарзандлари, неваралари, ака-ука ва опа-сингиллари).

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тизимидаги давлат архивлари.

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);*

туғилган йили ва санаси;

доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзил;*

фарзандларининг туғилган йили ва санаси (бир неча нафар бўлса кетма-кетликда тўлдирилади):

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

архив идораси жойлашган вилоят ва туман;

меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар (иш жойи ва лавозими номи, ишга қабул қилинган ва ишдан бўшаган йиллар, ҳомиладорлик ва туғиш таътил йиллари (имкон қадар) ва агар бўлса қўшимча маълумотлар).

2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).*

Учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилинганда, нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этилмайди.

* «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги 1 та ташкилотдаги ишга кирган ва ишдан бўшаганлиги бўйича ёзувларни тасдиқлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,08 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — ««Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағига ўтказилади.

Давлат хизмати тезлаштирилган тартибда кўрсатилганда мазкур бандда белгиланган миқдорга (сўралган барча ташкилотни ҳисобга олган ҳолда) базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 % қўшимча ҳақ ундирилади ва ушбу қўшимча ҳақ тўлиқлигича «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағига ўтказилади.

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

Умумий тартибда — 10 иш куни;

тезлаштирилган тартибда — 5 иш куни.

7. Изоҳ

1. Сўралаётган маълумот бошқа давлат архивида мавжуд бўлганда, сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб 2 иш куни ичида тегишли давлат архивига юборилади. Бунда тезлаштирилган тартибда давлат хизматини кўрсатиш муддатига 2 иш куни қўшилади.

2. Сўровнома архив ҳужжатлари асосида кўриб чиқилиб, тегишли маълумот аниқланмаган тақдирда, тўланган йиғим миқдори ариза берувчига қайтарилмайди.

Агар давлат хизматини тезкор кўрсатиш бўйича ариза масъул давлат архиви томонидан тегишли муддатларда кўрсатилмаса, тўланган қўшимча ҳақ 2 иш куни давомида «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қайтарилади.

Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига
56-ИЛОВА
Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмалардан электрон нусха олиш
ПАСПОРТИ

1. Давлат хизмати номи

Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш).

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний ва юридик шахслар.

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тизимидаги давлат архивлари.

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

ариза берувчи жисмоний шахс учун:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);*

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

Ариза берувчи юридик шахс учун:

тўлиқ номи;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

СТИР.

2. Ҳужжатга оид бўлган маълумотлар:

архив номи;

фонднинг номи;

йиғмажилд рақами;

ҳужжатнинг санаси;

ҳужжатнинг қисқача тавсифи.

3. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).*

Учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилинганда, нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этилмайди.

* «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмалардан электрон нусха олиш учун

ЙИҒИМ МИҚДОРИ

Рақамлаштириш (электрон нусха кўчириш ва ишлов бериш) форматлари

Ҳужжат яратилган давр

Ўлчов бирлиги

Йиғим миқдори

(базавий ҳисоблаш миқдори)

Рақамлаштириш (электрон нусха кўчириш ва ишлов бериш) бир томонлама А0 — А2 форматларда

1917 йилгача

1 бет

0,64 баравар

1918 — 1990 йиллар

1 бет

0,32 баравар

1991 йилдан ҳозирги кунга қадар

1 бет

0,16 баравар

Рақамлаштириш (электрон нусха кўчириш ва ишлов бериш) бир томонлама А3 — А5 форматларда

1917 йилгача

1 бет

0,08 баравар

1918 — 1990 йиллар

1 бет

0,04 баравар

1991 йилдан ҳозирги кунга қадар

1 бет

0,02 баравар

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағига ўтказилади.

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

1 иш куни.

7. Изоҳ

Сўровнома архив ҳужжатлари асосида кўриб чиқилиб, тегишли маълумот аниқланмаган тақдирда, тўланган йиғим миқдори ариза берувчига қайтарилмайди.

Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига
57-ИЛОВА
Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш
ПАСПОРТИ

1. Давлат хизмати номи

Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш.

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний шахслар.

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тизимидаги давлат архивлари.

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми;*

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари);

электрон манзили (мавжуд бўлса);

телефон рақами;

ўқув залларидан фойдаланиш бўйича маълумотлар (асосий мақсад (илмий, генеалогик, мавзули ва бошқалар):

мавзу номи ва даврийлиги;

қайси архив ўқув залидан фойдаланади.

2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).

Ариза берувчи қонуний вакил бўлса — бу ҳақидаги маълумот аризада кўрсатилади.

* «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — тегишли тартибда «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — тегишли тартибда «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағига ўтказилади.

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

1 иш куни.

7. Изоҳ

1. Ушбу паспорт талаблари:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (вояга етмаган шахслар учун уларнинг ота-онаси ёки васийларига) татбиқ этилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ҳукуматининг ҳужжатлари ва топшириқларига асосан тадқиқот олиб борувчи фойдаланувчилар учун татбиқ этилмайди.

2. Рухсатнома белгиланган шаклга мувофиқ тақдим этилади.

3. Ариза берувчи суд томонидан муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс эканлиги маълум бўлиши, ариза берувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши ёки уни тасдиқлаш рад этилиши, мавзуга доир ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Суд томонидан муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар давлат архивлари томонидан идоралараро электрон тизимлар орқали аниқланади.

4. Сўровнома рад этилганда ёки ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, тўланган йиғим миқдори ариза берувчига қайтарилмайди.

5. Рухсатнома бир йил муддатга фойдаланиш учун амал қилади.

Агарда мавзуга доир архив ҳужжатлари реставрацияга муҳтож бўлганда ёки бошқа фойдаланувчи томонидан фойдаланаётган бўлган тақдирда, ўқув залидан фойдаланишни бошлаш муддати рухсатномада белгиланиши мумкин.

6. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ариза берувчи рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашига йигирма иш кунидан кам муддат қолганида мурожаат қилади. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ушбу паспортга мувофиқ умумий асосларда амалга оширилади.

7. Давлат архивларининг ўқув заллари қоидаларини бузиш рухсатномани бекор қилишга асос бўлиши мумкин. Бу ҳақида қарор архив раҳбарияти томонидан қабул қилинади.

Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига
58-ИЛОВА
Давлат архивларида сақланаётган жисмоний шахсларнинг шахсий ҳужжатлари аслини бериш
ПАСПОРТИ

1. Давлат хизмати номи

Давлат архивларида сақланаётган жисмоний шахсларнинг шахсий ҳужжатлари аслини бериш.

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний шахс.

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тизимидаги давлат архивлари.

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади);*

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

яшаш манзили;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

Шахсий ҳужжатни олиш усули (давлат архивидан олиб кетиш, почта манзилга юбориш);

ўқиган таълим муассасаси ёки фаолият юритган ташкилот (шахсий ҳужжат қолдирилган ташкилот) номи.

Ариза берувчининг шахсий ҳужжати номи (меҳнат дафтарча, шаҳодатнома, диплом, бошқа турдаги шахсий ҳужжат).

2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).*

Учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилинганда, нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этилмайди.

* «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари.

Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — тегишли тартибда «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — тегишли тартибда «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағига ўтказилади.

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

10 иш куни.

7. Изоҳ

1. Мазкур паспорт қоидалари давлат архивларига тугатилган ташкилотлар томонидан топширилган жисмоний шахсларнинг шахсий ҳужжатларига нисбатан татбиқ этилади.

2. Агар шахсий ҳужжатнинг эгаси вафот этган бўлса, унинг яқин қариндоши (ота-онаси, эри ёки турмуш ўртоғи ва болалари) давлат хизматидан фойдаланиши мумкин.

3. Шахсий ҳужжат мавжудлиги тўғрисида ариза берувчи ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилинади.

Шахсий ҳужжат архивда мавжуд бўлмаслиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

4. Сўровнома архив ҳужжатлари асосида кўриб чиқилиб, тегишли шахсий ҳужжат аниқланмаган тақдирда, тўланган йиғим миқдори ариза берувчига қайтарилмайди.

5. Ариза берувчи шахсий ҳужжатни давлат архивидан олиб кетади ёки шахсий ҳужжат ариза берувчининг талабига кўра курьерлик хизмати орқали юборилиши мумкин.

Шахсий ҳужжатни давлат архиви манзилидан ариза берувчининг манзилига етказиб бериш муддати давлат хизматини кўрсатиш муддатига киритилмайди.

Почта алоқаси орқали етказилган давлат хизматларининг натижаси учун тўловлар ариза берувчи томонидан қопланади.

Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига
59-ИЛОВА
Араб алифбосида яратилган турк, форс ва араб тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш
ПАСПОРТИ

1. Давлат хизмати номи

Араб алифбосида яратилган турк, форс ва араб тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш.

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний ва юридик шахслар.

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Ўзбекистон Миллий архиви.

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

ариза берувчи жисмоний шахс учун:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);*

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

Ариза берувчи юридик шахс учун:

тўлиқ номи;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

СТИР.

2. Ҳужжатга оид бўлган маълумотлар:

фонднинг номи;

йиғмажилд рақами;

ҳужжатнинг санаси;

ҳужжатнинг қисқача тавсифи.

3. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).*

Учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилинганда, нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этилмайди.

* «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

1 та аннотация учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,47 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — Ўзбекистон Миллий архивининг ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — Ўзбекистон Миллий архивининг ҳисобварағига ўтказилади.

Давлат хизмати тезлаштирилган тартибда кўрсатилганда мазкур бандда белгиланган нархга 50 % қўшимча ҳақ ундирилади.

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

Умумий тартибда — 3 иш куни;

тезлаштирилган тартибда — 2 иш куни.

7. Изоҳ

Сўровнома архив ҳужжатлари асосида кўриб чиқилиб, тегишли маълумот аниқланмаган тақдирда, тўланган йиғим миқдори ариза берувчига қайтарилмайди.

Агар давлат хизматини тезкор бажариш бўйича ариза Ўзбекистон Миллий архиви томонидан тегишли муддатларда кўрсатилмаса, тўланган қўшимча ҳақ 1 иш куни мобайнида мазкур архивнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қайтарилади.

».

36. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандида:
иккинчи хатбошидаги «тўрт» сўзи «4,8» рақами билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «уч» сўзи «3,6» рақами билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «икки» сўзи «2,4» рақами билан алмаштирилсин.
37. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сон қарори билан тасдиқланган Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 52-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«52. Жарима тарзидаги молиявий санкциялар ҳуқуқбузар содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганда монополияга қарши орган томонидан қўлланилади.
Аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги далолатнома ҳуқуқбузар (юридик шахс бўлганда унинг вакили) иштирокида тузилиб, тегишлича монополияга қарши органнинг мансабдор шахси ва ҳуқуқбузар (унинг вакили) томонидан имзоланади.
Ҳуқуқбузар далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, монополияга қарши органнинг мансабдор шахси ушбу ҳолатни кўрсатилган далолатномага илова қилинадиган видеоёзув ёрдамида ёки икки нафар холис ҳозирлигида тасдиқлаши керак. Холислар ўзининг ҳозирлигида амалга оширилган ҳаракатлар, уларнинг мазмуни ва натижаларини далолатномада тасдиқлаши шарт.
Далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида монополияга қарши органнинг мансабдор шахси молиявий санкцияни қўллаш тўғрисида қарор қабул қилади ва уни бир иш куни ичида ҳуқуқбузарга юборади.
Тан олинган ҳуқуқбузарлик бўйича монополияга қарши органнинг молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарори ҳуқуқбузарнинг танловига кўра қуйидаги шакллардан бирида ихтиёрий ижро этилиши мумкин:
монополияга қарши органнинг молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарори топширилган кундан бошлаб бир ой муддатда молиявий санкция миқдорининг эллик фоизини ихтиёрий равишда тўлаш шарти билан молиявий санкциянинг қолган қисмини тўлашдан озод этиш;
қўлланилган молиявий санкция суммасини олти ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаш. Бунда ҳуқуқбузар молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб бир ой давомида молиявий санкция миқдорининг камида олтидан бир қисмидан иборат дастлабки тўловни тўлаганда, молиявий санкцияни бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби автоматик равишда амал қилади.
Ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарликни тан олмаган ёки монополияга қарши органнинг қароридан норози бўлган ёхуд монополияга қарши органнинг молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарорини ихтиёрий равишда ижро этмаган тақдирда, унга нисбатан молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги масала монополияга қарши органнинг мурожаати асосида суд тартибида ҳал этилади.
Ҳуқуқбузар молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарор устидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки бевосита судга шикоят қилишга ҳақли. Молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят берилганда, унинг ижроси тўхтатиб турилади.
Монополияга қарши органнинг молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарори суд томонидан бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ундирилган маблағлар, шу жумладан, молиявий санкция ҳамда пеня йўналтирилган манбалар (тегишли бюджет ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ва бошқалар) ҳисобидан ўн беш кун муддатда мутаносиб равишда қайтарилади.
Ушбу банднинг ўнинчи хатбошисида белгиланган муддатда қайтарилмаган маблағлар суммасига нисбатан кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг уч юздан бирига тенг миқдорида фоиз тўланади».
38. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низомнинг 10-банди «г» кичик бандининг ўн биринчи хатбошисидаги «тузади» сўзи «расмийлаштиради ва қарорлар қабул қилади» сўзлари билан алмаштирилсин.
39. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш ва уларнинг қонуний ишлаши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 7 ноябрдаги 745-сон қарорида:
а) 1-банднинг олтинчи хатбошисидаги «қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари» сўзлари «қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шунингдек, қора металл парчалари ва чиқиндиларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
номидаги ва 4-банддаги «қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари» сўзлари «қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шунингдек, қора металл парчалари ва чиқиндилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
1 ва 6-бандлардаги ҳамда 8-банднинг биринчи хатбошисидаги «қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини» сўзлари «қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шунингдек, қора металл парчалари ва чиқиндиларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«қора металл парчалари ва чиқиндилари — жисмоний шахслардан қабул қилишга рухсат этилган маиший мақсаддаги таркибида қора металлар ва уларнинг қотишмалари мавжуд бўлган яроқсиз ҳолга келган ёки ўз истеъмол хусусиятларини йўқотган маҳсулотлар, товарлар, қора металлар ва уларнинг қотишмаларидан маҳсулот ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган чиқиндилар, шунингдек, кўрсатилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида юзага келган тўғрилаб бўлмас яроқсиз маҳсулотлар»;
учинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидаги «маҳсулотларини етиштирувчи» сўзлари «маҳсулотларини етиштирувчи, шунингдек, қора металл парчалари ва чиқиндиларини йиғувчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини» сўзлари «қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шунингдек, қора металл парчалари ва чиқиндиларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари» сўзлари «қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шунингдек, қора металл парчалари ва чиқиндилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг еттинчи хатбошисидаги «қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг» сўзлари «қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг, шунингдек, қора металл парчалари ва чиқиндиларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «бўйича қуйидаги ҳолларда харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари» сўзлари «ҳамда қора металл парчалари ва чиқиндилари бўйича қуйидаги ҳолларда харид қилинган маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши «қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари» сўзларидан кейин «ва (ёки) қора металл парчалари ва чиқиндилари» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши «қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг» сўзларидан кейин «ва (ёки) қора металл парчалари ва чиқиндиларининг» сўзлари билан тўлдирилсин;
илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тадбиркорлик субъектлари томонидан жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шунингдек, қора металл парчалари ва чиқиндилари нақд пулга харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Харид қилиш далолатномаси

_________________

________________________

(ҳужжат рақами)

(расмийлаштирилган сана)

СТИР:

Номи:

Сотувчи ЖШШИР*:

Қуйидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва (ёки) қора металл парчалари ва чиқиндилари харид қилинди:

Т/р

Маҳсулот номи ва идентификация коди

(Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича)

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Қиймати

1.

2.

3.

...

Жами:

* Ихтиёрий равишда тўлдирилади.

QR-код

».

40. Вазирлар Маҳкамасининг «2025 — 2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 20 декабрдаги 865-сон қарорида:
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил 1 июлга қадар халқаро экспертларни жалб этган ҳолда, барқарор давлат харидларини, шу жумладан, «яшил» давлат харидларини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасини, шунингдек, намунавий йўриқномани ишлаб чиқсин ва амалиётга босқичма-босқич жорий этиш чораларини кўрсин;
Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги:
«яшил» давлат харидларини амалга ошириш доирасида давлат буюртмачиларининг салоҳиятини тизимли ошириб борсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Стратегия ва Чора-тадбирлар режасининг ўз вақтида ҳамда сифатли амалга оширилишини таъминласин»;
12-банд «Рақамли технологиялар вазирлиги» сўзларидан кейин «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги» сўзлари билан тўлдирилсин;
29, 32, 34, 49 ва 50-бандлардаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
51-банднинг учинчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
3 — 6, 8 — 12, 18, 27 ва 33 — 35-позицияларнинг «Масъул ижрочилар» устунидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-позицияда:
«Ижро муддати» устунидаги «2026 йил июнь» ва «2026 йил июль» сўзлари тегишлича «2026 йил декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Масъул ижрочилар» устунидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-позицияда:
«Ижро муддати» устунидаги «2026 йил февраль» сўзлари «2026 йил сентябрь» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Масъул ижрочилар» устунидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-позицияда:
«Ижро муддати» устунидаги «2026 йил май» ва «2026 йил ноябрь» сўзлари тегишлича «2026 йил декабрь» ва «2027 йил ноябрь» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Масъул ижрочилар» устунидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-позициянинг «Масъул ижрочилар» устунидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
22-позицияда:
«Амалга ошириш механизми» устунининг 4-бандидаги «тўлиқ» сўзи «босқичма-босқич» сўзи билан алмаштирилсин;
«Ижро муддати» устунидаги «2026 йил март», «2026 йил апрель» ва «2026 йил май» сўзлари тегишлича «2026 йил октябрь», «2026 йил ноябрь» ва «2026 йил декабрь»сўзлари билан алмаштирилсин;
«Масъул ижрочилар» устунидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
25-позицияда:
«Ижро муддати» устунидаги «2026 йил март» ва «2026 йил сентябрь» сўзлари тегишлича «2026 йил ноябрь» ва «2026 йил декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Масъул ижрочилар» устунидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
28-позицияда:
«Ижро муддати» устунидаги «2026 йил май» сўзлари «2026 йил сентябрь» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Масъул ижрочилар» устунидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
29-позицияда:
«Амалга ошириш механизми» устунининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Давлат харидларида суғурталаш ва (ёки) факторинг хизматидан фойдаланиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда ўрганиш натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш»;
«Ижро муддати» устунидаги «2026 йил июнь» сўзлари «2026 йил ноябрь» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Масъул ижрочилар» устунидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
31-позицияда:
«Ижро муддати» устунидаги «2026 йил февраль» сўзлари «2027 йил февраль» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Масъул ижрочилар» устунидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
41. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январдаги 55-сон қарори билан тасдиқланган Божхона йиғимлари ставкаларининг изоҳ қисми:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Битта юк қабул қилувчининг манзилига битта транспорт ҳужжати ва битта темир йўл таркибидаги товарларга бир нечта транзит декларациялари расмийлаштирилганлиги учун бир йиғим ставкасида божхона йиғими ундирилади»;
тўртинчи — ўнинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
42. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 18 февралдаги 102-сон қарорида:
бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«юридик ва жисмоний шахсларнинг Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМ ва заруратга кўра Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан хулосалар давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигига тақдим этилади.
Бунда Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш юзасидан якуний хулоса Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан ариза берувчига тақдим этилади»;
2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги»;
28-банднинг биринчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«3-босқич», «5-босқич», «7-босқич», «9-босқич» позицияларнинг «Субъектлар» устунидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«4-босқич» позициянинг «Субъектлар» устунидаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК» сўзлари «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМ» сўзлари билан алмаштирилсин.
43. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сон қарори билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар хўжалик юритувчи субъект аниқланган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганда ваколатли орган томонидан қўлланилади»;
б) 18-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Ваколатли органнинг ходимлари тузган далолатномалар тегишлича ваколатли органнинг мансабдор шахси ва хўжалик юритувчи субъект (юридик шахс бўлганда унинг вакили) томонидан имзоланади»;
в) 19-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда хўжалик юритувчи субъект (унинг вакили) далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, ваколатли органнинг ходими ушбу ҳолатни кўрсатилган далолатномага илова қилинадиган видеоёзув ёрдамида ёки икки нафар холис ҳозирлигида тасдиқлаши керак. Холислар ўзининг ҳозирлигида амалга оширилган ҳаракатлар, уларнинг мазмуни ва натижаларини далолатномада тасдиқлаши шарт»;
г) 24-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят берилганда, унинг ижроси тўхтатиб турилади.
Ваколатли органнинг молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарори суд томонидан бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ундирилган маблағлар, шу жумладан, молиявий санкция ҳамда пеня йўналтирилган манбалар (тегишли бюджет ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ва бошқалар) ҳисобидан ўн беш кун муддатда мутаносиб равишда қайтарилади.
Ушбу банднинг учинчи хатбошисида белгиланган муддатда қайтарилмаган маблағлар суммасига нисбатан кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг уч юздан бирига тенг миқдорида фоиз тўланади»;
д) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Ушбу Низомда назарда тутилган молиявий санкцияларни қўллаш бўйича қарор қабул қилингандан сўнг тан олинган ҳуқуқбузарлик бўйича молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарор ҳуқуқбузарнинг танловига кўра қуйидаги шакллардан бирида ихтиёрий ижро этилиши мумкин:
ваколатли органнинг молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарори топширилган кундан бошлаб бир ой муддатда молиявий санкция миқдорининг эллик фоизини ихтиёрий равишда тўлаш шарти билан молиявий санкциянинг қолган қисмини тўлашдан озод этиш;
қўлланилган молиявий санкция суммасини олти ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаш. Бунда ҳуқуқбузар молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб бир ой давомида молиявий санкция миқдорининг камида олтидан бир қисмидан иборат дастлабки тўловни тўлаганда, молиявий санкцияни бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби автоматик равишда амал қилади.
Ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарликни тан олмаган ёки ваколатли органнинг қароридан норози бўлган ёхуд ваколатли органнинг молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарорини ихтиёрий равишда ижро этмаган тақдирда, унга нисбатан молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги масала ваколатли органнинг мурожаати асосида суд тартибида ҳал этилади».
44. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 159-сон қарори билан тасдиқланган Корпоратив буюртмачиларнинг тадбиркорлик субъектлари билан кооперация алоқаларини ўрнатиш ва ушбу жараёнда давлат харидларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 37-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМда» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 40-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-илованинг «16-босқич» позицияси «Чора-тадбирлар» устунидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасида» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» давлат муассасасида» сўзлари билан алмаштирилсин.
45. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 208-сон қарори билан тасдиқланган Талабгорларни архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
а) 2-банднинг бешинчи хатбошисидаги «архив ходими, шу жумладан, архивларда фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси асосида ишловчилар ёки ташкилотларнинг архив ишига масъул шахси (бундан хизмат кўрсатувчи ходимлар мустасно» сўзлари «жисмоний шахс» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ҳамда тегишли архив муассасаси ёки ташкилот раҳбарининг тавсия хати» сўзлари чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
г) 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Гувоҳнома эгасининг паспортида (идентификацияловчи ID-картасида) кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилганда, бир ой давомида ваколатли органга гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида Марказ ёки ЯИДХП орқали ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани топшириши шарт»;
д) 36-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Реестрда гувоҳнома эгасининг амалдаги гувоҳномаси мавжуд эмаслиги сўровномани рад этиш учун асос ҳисобланади»;
е) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Талабгорларни архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун
СЎРОВНОМА

Гувоҳномани олиш учун

1. Ф.И.О:*

2. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами):

3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

4. Телефон рақами:

5. Аттестацияда иштирок этиш шакли:

Масофавий

Анъанавий

6. Сўровномага сўнгги уч йилда архив иши бўйича малакасини оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.

Гувоҳномани қайта расмийлаштириш учун

1. Ф.И.О*:

2. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами):

* «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.

».

46. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 210-сон қарори билан тасдиқланган 2025 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасининг 39-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
47. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларининг харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандида:
а) иккинчи хатбоши «камида 20 фоиз» сўзларидан кейин «, «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва давлат архивларида 10 фоиз» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) учинчи хатбоши «институтида 80 фоизгача» сўзларидан кейин «, «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва давлат архивларида 90 фоиз» сўзлари билан тўлдирилсин.
48. Вазирлар Маҳкамасининг «Яшил» давлат харидларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 18 июндаги 371-сон қарорининг 8-банди биринчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
49. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июлдаги 425-сон қарори билан тасдиқланган 2025-2026 йилларда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги ҳамда уларнинг иштирокидаги ташкилотлар томонидан сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича устувор лойиҳалар рўйхатининг 23-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
50. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 2025 йил 24 июлдаги 465-сон қарорида:
а) қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:
«11. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2026 йил 30 декабрга қадар Машғулотларнинг миллий классификаторини фойдаланувчилар учун қулай бўлишини таъминлаш мақсадида рақамлаштириш чораларини кўрсин»;
12-банддаги «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификаторидан» сўзлари «Машғулотларнинг миллий классификаторидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Айрим ёрдамчи ходимлар тоифасига мансуб касб ва лавозимлар учун ходимлар сонининг намунавий нормалари ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланади.
Бошқарув ходимларига нисбатан ёрдамчи ходимлар сонининг мутаносиблигини ҳисоблаш меъёрлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ бошқарув ходимлари ва ишлаб чиқариш ходимларининг умумий сони йиғиндисига қараб белгиланади.
Ёрдамчи ходимлар тоифасига мансуб штат бирликларини белгилашда:
ёрдамчи ходимлар штат бирликларининг умумий сони ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ аниқланади;
ёрдамчи ходимлар штат бирликларига лавозим ва касбларни киритишда ушбу Низомга 1-иловадаги намунавий нормаларга амал қилинади;
ёрдамчи ходимлар штат бирликлари умумий сонининг қолган миқдори бўйича ушбу Низомга 1-иловада кўрсатилмаган ёрдамчи ходимлар тоифасига мансуб лавозим ва касбларнинг меҳнат нормалари ишлаб чиқилиб, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда жорий этилиши мумкин.
Ёрдамчи ходимлар штат бирликлари жами сони ушбу Низомга 2-илова шартларига асосан аниқланадиган ёрдамчи ходимлар штат бирликларининг умумий сонидан ошиб кетишига йўл қўйилмайди.
Ходимлар штат бирликларининг умумий сонидаги ёрдамчи ходимларнинг ушбу Низомга 2-иловада келтирилган чегаравий меъёрлари ишлаб чиқилган меҳнат нормаларидан келиб чиқиб, 10 фоизгача оширилиши мумкин.
Ушбу бандда белгиланган меҳнат нормалари ва талаблар бюджет ташкилотлари, шунингдек, улар томонидан ташкил этилган давлат муассасалари учун мажбурий, бошқа ташкилотлар, жумладан, давлат улуши мавжуд бўлган корхоналар учун тавсиявий ҳисобланади»;
1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Айрим ёрдамчи ходимлар тоифасига мансуб касб ва лавозимлар учун ходимлар сонининг
НАМУНАВИЙ НОРМАЛАРИ

Лавозим ёки касб номи

Штат бирлигини киритиш нормалари ва шартлари*

Енгил автомобиль ҳайдовчиси

Автомобиль сақлаш лимити мавжуд бўлганда:

2 штат бирлиги (2 сменада) — ташкилот раҳбари учун;

1,5 штат бирлиги (1,5 сменада) — ташкилот раҳбарининг ҳар бир ўринбосари учун;

навбатчи автомобиллар учун 1,5 штат бирлигидан (1,5 сменада).

Ҳовли супурувчи

2,5 минг кв метр тозаланадиган майдон учун 1 штат бирлиги.

Рухсатномалар бюроси навбатчиси**

Эҳтиёж бўлганда бир сменали иш учун битта ташкилотга 1 штат бирлиги (республика ва ҳудудий (вилоят) ташкилотларда киритиш мумкин). Бунда мазкур штат бирлиги 2027 йил 1 январдан бошлаб рақамлаштириш ҳисобига киритилмайди.

Хизмат хоналари фарроши**

800 кв метр супуриладиган ва тозаланадиган майдон учун 1 штат бирлиги.

Қоровул**

Бир кеча-кундуз ишлаётганда — ҳар бир ташкилот учун 4,5 штат бирлиги.

Бир сменали иш учун (тунги навбатчилик) — ҳар бир ташкилот учун 3 штат бирлиги.

Қўриқлаш хизмати томонидан қўриқланмаган тақдирда жорий этилади.

Боғбон

Боғ, манзарали дарахтлар, яшил ўтлоқ ва гулзор 0,5 гектардан 2 гектаргача бўлган майдонда 1 штат бирлиги, кейин ҳар 2 гектар майдон учун 1 штат бирлиги жорий этилади.

Биноларга комплекс хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишчи**

Бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари сони 50 штат бирлигидан ошган ташкилот учун 1 штат бирлиги.

Архивариус

1 штат бирлиги, ҳар бири 250 варақдан 6000 та иш жилди учун (ихтисослашган архив ташкилотларидан ташқари).

Кутубхоначи

Агар кутубхона мавжуд бўлса ва ҳисобида камида 2 000 та адабиёт мавжуд бўлганда 1 штат бирлиги (ихтисослашган кутубхона ташкилотларидан ташқари).

Иш юритувчи***

Бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларининг ҳар 50 нафар ходимига 1 штат бирлиги.

Раҳбар котиби (референт-котиб)

Ҳар бир ташкилот раҳбари (республика ва ҳудудий (вилоят) даражадаги ташкилотлар) ва унинг ўринбосарлари (республика даражадаги ташкилотлар) учун 1 штат бирлигидан. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар)лар ҳокимликларида — ҳоким (раис) ва унинг ўринбосари учун 1 штат бирлигидан киритиш мумкин.

Хўжалик мудири

Ҳар бир ташкилот учун 1 штат бирлиги.

Ўт ёқувчи (мавсумий) ****

Қозонхонаси мавжуд бўлганда

Изоҳлар.
Ушбу жадвалда кўрсатилмаган ёрдамчи ходимлар тоифасига мансуб лавозим ва касбларнинг штат бирликларига эҳтиёжлар (хизматлар), биринчи навбатда, аутсорсинг асосида ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида аниқланади ҳамда бунинг имкони бўлмаганда, меҳнат нормалари ишлаб чиқилиб, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда жорий этилиши мумкин.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ёрдамчи ходимлар сони меъёрларини тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида амалга оширилишини таъминлайди.
Бюджет ташкилотлари (ходимлар сони нормаси алоҳида қонунчилик билан белгиланган ташкилотлар бундан мустасно) икки ҳафта муддатда ушбу иловага асосан ўзларининг штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритилишини ҳамда унинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди.
* Ёрдамчи ходимларнинг лавозим ва касблари тегишли иш шароитлари мавжуд бўлган тақдирда, иш вақтидаги тўлиқ юкланганликни ҳисобга олган ҳолда жорий қилинади.
** Бинони (хонани) ижарага олаётганда, ушбу лавозимлар иқтисодиёт ва молия органлари билан келишилган ҳолда (ижара шартномасини кўрсатган ҳолда) киритилиши мумкин.
*** Иш юритиш учун масъул бўлган бошқа лавозимдаги ходим (девонхона) бўлмаса, камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари билан келишилган ҳолда киритилиши мумкин.
**** Қозонхонаси мавжуд бўлганда, камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари билан келишилган ҳолда мавсумий киритилиши мумкин»;
2-илованинг изоҳлар қисми қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:
«5. Бошқарув ходимларига нисбатан ёрдамчи ходимлар сони мутаносиблигини ҳисоблашда ушбу Низомга 1-иловадаги штат бирликларини киритиш нормалари ва шартлари доирасида:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарларига ҳайдовчи ва раҳбар котиби;
балансида биноси мавжуд бўлган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ва бошқа давлат органларининг ҳудудий ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари хизмат хоналари фарроши, қоровул ва ўт ёқувчи штат бирликлари (лавозимлари) киритилмайди».
51. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июлдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган Давлат харидлари электрон тизими операторлари тўғрисидаги низомнинг 2-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган (кейинги ўринларда — ваколатли орган) — Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги».
52. Вазирлар Маҳкамасининг «Фармацевтика маҳсулотлари бўйича давлат харидларини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 21 ноябрдаги 737-сон қарорида:
а) 3-банддаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловадаги 1 ва 3-позицияларнинг «Масъул ижрочилар» устунидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Изоҳ. Ушбу илованинг:
3, 9, 38, 39, 44-бандлари 2026 йил 1 октябрдан;
4-банди «а» кичик бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари ҳамда 31-банди 2026 йил 1 августдан;
4-банди «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси ва «б» кичик банди, «г» кичик банди ўнинчи, ўн еттинчи — йигирма биринчи хатбошилари ҳамда 19-банди «а» кичик бандининг еттинчи хатбошиси 2026 йил 1 ноябрдан;
5-банди «а» ва «б» кичик бандларининг олтинчи — тўққизинчи хатбошилари, 8-бандининг «б» кичик банди, 14-бандининг «а» кичик банди тўртинчи ва бешинчи хатбошилари, «г» кичик банди иккинчи — олтинчи хатбошилари, «д» кичик банди иккинчи — бешинчи хатбошилари, 25-банди «а» кичик банди иккинчи — тўртинчи хатбошилари қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 30 апрелдаги 124-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида» 2016 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-406-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» 2017 йил 14 февралдаги 75-сон қарорига 1-илованинг 3-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 19 августдаги 495-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 23 сентябрдаги 597-сон қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 4 октябрдаги 618-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 29 декабрдаги 788-сон қарори.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 882-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сон қарорига илованинг 24 ва 38-бандлари.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 4 ноябрдаги 645-сон қарори.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2025 йил 1 мартдаги 135-сон қарорига 1-илованинг 97, 99 ва 143-бандлари.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2025 йил 18 июндаги 378-сон қарорига 1-илованинг 12-банди.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 29 январдаги 35-сон қарорига 8-илованинг 24 ва 48-бандлари.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)