toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 21.07.2026
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартиби;
ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби;
рухсатномани ариза берувчига тақдим этиш тартиби;
рухсатномани беришни рад этишнинг асослари.
2. Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) электрон хизматларни жорий қилиш бўйича техник ҳужжатларни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тақдим этсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ўзархив» агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламент бўйича давлат хизматларининг ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги «Ўзархив» агентлиги тизимидаги давлат архивлари томонидан давлат хизматларининг белгиланган тартибда кўрсатилиши устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директори У.М. Юсупов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 29 декабрь,
788-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 788-сон қарорига
1-ИЛОВА
Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (вояга етмаган шахслар учун уларнинг ота-онаси ёки васийларига) (кейинги ўринларда — ариза берувчи) давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ҳукуматнинг ҳужжатлари ва топшириқларига асосан тадқиқот олиб борувчи фойдаланувчилар учун татбиқ этилмайди.
2. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали давлат архивлари томонидан кўрсатилади.
3. Давлат хизматлари марказлари ва давлат архивлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
4. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
5. Давлат хизматидан фойдаланиш учун ариза берувчи ёки унинг ишончли вакили давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади.
6. Ариза берувчи ёки унинг ишончли вакили давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
7. Архив ҳужжатларидан ташкилотнинг режага мувофиқ хизмат, ишлаб чиқариш, илмий, маданий, маърифий, таълим ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ишларини ёки ходимнинг хизмат вазифаларини бажариш мақсадида фойдаланишда сўровномага мазкур ташкилотнинг расмий хати нусхаси илова қилиниши лозим.
8. Давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.
9. Ариза берувчи томонидан сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
10. Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ягона идентификация тизими (One ID) орқали тасдиқлаш талаб этилади.
11. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди (архив ҳужжатларидан нусха олиш ва бошқа пуллик архив хизматлари бундан мустасно).
12. Ариза берувчи суд томонидан муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс эканлиги маълум бўлиши, ариза берувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши ёки уни тасдиқлаш рад этилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Суд томонидан муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар давлат архивлари томонидан идоралараро электрон тизимлар орқали аниқланади.
Давлат хизмати кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.
14. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда автоматик тарзда тегишли давлат архивига электрон шаклда юборилади.
15. Давлат архиви сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб 1 иш кунида ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга QR-кодли (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани шакллантиради ҳамда (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) тегишли давлат хизматлари марказига ёки (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади ва бу ҳақида давлат хизматлари марказларини электрон тарзда хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчига ахборот-коммуникация тизими орқали хабар беради.
Рухсатнома бир йил муддатга фойдаланиш учун амал қилади.
Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ариза берувчи рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашига йигирма иш кунидан кам муддат қолганида мурожаат қилади. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ушбу Регламентга мувофиқ умумий асосларда амалга оширилади.
16. Давлат хизматлари маркази рухсатнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра давлат хизматлари маркази унга рухсатномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.
ЯИДХП орқали юборилган ариза бўйича рухсатнома фойдаланувчининг шахсий кабинетига автоматик равишда юборилади ва бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилинади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
17. Давлат хизматлари марказлари ва давлат архивлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
18. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
19. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
20. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи ёки унинг ишончли вакили келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

Хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

Сўровномани тўлдириб, тегишли давлат архивига юборади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа ичида

2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Давлат архивлари

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради ҳамда (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда тегишли давлат хизматлари марказига ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

1 иш кунида

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Рухсатномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

1. Рухсатнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида

2. Ариза берувчининг ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда унинг сўровига кўра рухсатномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этади.

2. Ариза берувчининг сўровига кўра

Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

(сана)

(рақам)

Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома олиш (амал қилиш муддатини узайтириш) учун
СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар:

1. Фамилияси (ўзгартирилган бўлса, ёзилиши керак):

2. Исми (ўзгартирилган бўлса, ёзилиши керак):

3. Отасининг исми (ўзгартирилган бўлса, ёзилиши керак):

4. Туғилган йили ва санаси:

5. Маълумоти, илмий унвони ва даражаси (агар мавжуд бўлса)

6. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзил:

7. Паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами:

8. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

9. Телефон рақами:

II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:

10. Тегишли ташкилотнинг расмий хати нусхаси (агар мавжуд бўлса)

III. Ўқув залларидан фойдаланиш бўйича маълумот:

11. Асосий мақсад (илмий, генеалогик, мавзули ва бошқалар)

12. Мавзу номи ва даврийлиги

13. Қайси архив ўқув залидан фойдаланади

Ушбу сўровномада келтирилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман.
Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА

_____________

Давлат архивининг ўқув залида архив ҳужжатларидан фойдаланишга

(архив номи)

РУХСАТНОМА

QR-код

Рухсатнома рақами

А 00000

Фамилияси

Исми

Отасининг исми

Берилган вақти

00.00.0000й.

Амал қилиш муддати

00.00.0000й.

узайтирилган

00.00.0000й.

Ким томонидан берилган

Директорнинг Ф.И.Ш.

Мазкур рухсатнома шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда ҳақиқий ҳисобланади ва фақат рухсатнома берилган архив ўқув зали учун амал қилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 788-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 19 августдаги 495-сон қарорида:
а) 3-иловада (Араб алифбосида яратилган турк, форс ва араб тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти):
иккинчи хатбошидаги «тегишли прейскурантга асосан,» сўзлари «ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади»;
16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Ўзбекистон Миллий архиви сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда 10 иш куни мобайнида маълумотномани (аннотацияни) тайёрлайди ҳамда (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) тегишли Давлат хизматлари марказига ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборилади.
Ариза берувчи томонидан давлат хизматини тезкор бажариш истаги билдирилса ва сўралаётган ҳужжатнинг аниқ маълумотлари кўрсатилган тақдирда, архивнинг имкониятидан келиб чиққан ҳолда 2 иш куни мобайнида маълумотнома (аннотация) тайёрланади, мазкур Регламентнинг 10-банди биринчи хатбошисида белгиланган нархга 50 фоиз қўшимча ҳақ ундирилади.
Агар давлат хизматини тезкор бажариш бўйича ариза берувчи томонидан кўрсатилган барча шартлар бажарилгандан сўнг Ўзбекистон Миллий архиви томонидан 2 иш кунида давлат хизмати кўрсатилмаса, тўланган 50 фоиз қўшимча ҳақ 1 иш куни мобайнида мазкур архивнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қайтарилади»;
Регламентга 1-илованинг 3-босқич «Бажариш муддатлари» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3 иш кунида (қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда 10 иш кунида), 2 иш кунида (ариза берувчи томонидан давлат хизматини тезкор бажариш истаги билдирилса)»;
Регламентга 2-илова қуйидаги мазмундаги 18-позиция билан тўлдирилсин:

«

18.

Давлат хизматини тезкор бажариш истагини билдирасизми (ҳа/йўқ)

»;

б) 4-иловада (Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти):
иккинчи хатбошидаги «тегишли прейскурантга асосан,» сўзлари «ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.»;
16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Давлат архивлари сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида 200 бетгача, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда 15 иш кун мобайнида 200 бетгача бўлган архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) ишларини бажаради ҳамда (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) Давлат хизматлари марказига ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.
Ариза берувчи томонидан давлат хизматини тезкор бажариш истаги билдирилса ва сўралаётган ҳужжатнинг аниқ маълумотлари кўрсатилган тақдирда, архивнинг имкониятидан келиб чиққан ҳолда 1 иш куни мобайнида 200 бетгача бўлган архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) ишлари бажарилиб, мазкур Регламентга 3-иловада белгиланган нархларга 50 фоиз қўшимча ҳақ ундирилади.
Агар давлат хизматини тезкор бажариш бўйича ариза берувчи томонидан кўрсатилган барча шартлар бажарилгандан сўнг, масъул давлат архиви томонидан 1 иш кунида давлат хизмати кўрсатилмаса тўланган 50 фоиз қўшимча ҳақ 1 иш куни давомида тегишли давлат архивининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қайтарилади»;
Регламентга 1-илованинг 3-босқич «Бажариш муддатлари» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3 иш кунида (қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда 15 иш кунида), 1 иш кунида (ариза берувчи томонидан давлат хизматини тезкор бажариш истаги билдирилса)»;
Регламентга 2-илова «Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) учун сўровнома» шакли қуйидаги мазмундаги 18-позиция билан тўлдирилсин:

«

18.

Давлат хизматини тезкор бажариш истагини билдирасизми (ҳа/йўқ)

»;

Регламентга 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) учун
ЙИҒИМ МИҚДОРИ

Т/р

Рақамлаштириш (электрон нусха кўчириш ва ишлов бериш) форматлари

Ҳужжат яратилган давр

Ўлчов бирлиги

Йиғим миқдори

1.

Рақамлаштириш (электрон нусха кўчириш ва ишлов бериш) бир томонлама А0 — А2 форматларда

1917 йилгача

1 бет

базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,64 баравари

1918 — 1990 йиллар

1 бет

базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,32 баравари

1991 йилдан ҳозирги кунга қадар

1 бет

базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,16 баравари

2.

Рақамлаштириш (электрон нусха кўчириш ва ишлов бериш) бир томонлама А3 — А5 форматларда

1917 йилгача

1 бет

базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,08 баравари

1918 — 1990 йиллар

1 бет

базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,04 баравари

1991 йилдан ҳозирги кунга қадар

1 бет

базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,02 баравари

».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 706-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув залларида фойдаланувчиларнинг архив ҳужжатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 10-банддаги «уч иш куни ичида» сўзлари «бир иш кунида» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) низомга илова 2-босқичининг «Бажариш муддатлари» устунидаги «Уч иш куни ичида» сўзлари «Бир иш кунида» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/788/1215-сон)