toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
БОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Республика бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришни янада такомиллаштириш, аҳолига хизмат кўрсатиш даражасини ошириш ва савдо қилиш шароитларини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда тадбиркорлик субъектларига ушбу қарор билан тасдиқланган Қоидалар талабларини, шу жумладан жойларда семинарлар, давра суҳбатлари ташкил этиш йўли билан, оммавий ахборот воситаларини кенг жалб қилган ҳолда тушунтириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар кўрсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 28 август,
253-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш
қоидалари
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талабларни белгилайди.
2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий атамалар ва тушунчалардан фойдаланилган:
деҳқон (озиқ-овқат) бозори — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган жойларда доимий ёки вақтинчалик асосда фаолият кўрсатадиган ҳамда савдо расталари, савдо ўринлари ва турғун савдо шохобчалари (шу жумладан савдо павильонлари)дан фойдаланган ҳолда кенг турдаги қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларининг ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг чакана савдоси учун зарур шарт-шароитлар яратишга мўлжалланган мулкий комплекс;
чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонлар бозори — юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси ҳисобланадиган, деҳқон (озиқ-овқат) бозорининг чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонлар сотиладиган филиали;
илгари фойдаланишда бўлган мол-мулкни сотиш бозори — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ихтисослашуви мажбурий тартибда кўрсатилган ҳолда белгиланадиган муайян кунлар ва жойларда илгари фойдаланишда бўлган ноозиқ-овқат товарлари ва мол-мулкнинг чакана савдоси амалга ошириладиган бозор;
Олдинги таҳрирга қаранг.
дам олиш куни ярмаркаси — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бевосита қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан сотиш учун муайян вақтга (одатда дам олиш кунларига) шарт-шароитлар яратиш учун махсус ажратилган ҳудуд.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
3. Деҳқон (озиқ-овқат) бозори, чорва моллари, паррандалар ва ҳайвонлар сотиш бозори, илгари фойдаланишда бўлган мол-мулкни сотиш бозори (кейинги ўринларда бозор деб аталади) ҳудудида жойлашган турғун чакана савдо объектлари фаолияти ва умумий овқатланиш хизматлари кўрсатиш Ўзбекистон Республикасида чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
II. Бозорларни ташкил этиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Бозор Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори асосида ташкил этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
6. Қарорда бозорнинг жойлашган ўрни, ихтисослашуви, иш тартиби, ундаги савдо ўринларининг сони ва жойлашиши мажбурий тартибда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Бозор фаолиятини ташкил этиш бозор ташкил этиш учун ажратилган ер участкасини ижарага олувчи юридик шахс томонидан таъминланади. Кўрсатиб ўтилган юридик шахс акциядорлик жамияти шаклида ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади, унинг муассисларидан биттаси мажбурий тартибда устав фондидаги улуши камида 51 фоиз бўлган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи бўлиши керак.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
8. Ташкил этилаётган бозорлар устав фондининг энг кам миқдори юридик шахсларнинг тегишли ташкилий-ҳуқуқий шакллари учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорга мувофиқ бўлиши керак.
9. Бозорларни давлат рўйхатидан ўтказиш тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
10. Бозорларни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49-моддаси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун.
III. Бозор ҳудудини ободонлаштиришга, объектларни жойлаштиришга ва бозорни жиҳозлашга қўйиладиган умумий талаблар
11. Бозорда қуйидагилар бўлиши керак:
асфальтланган (чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонлар сотиш бозоридан ташқари), яхши ёритилган, ёндош ҳудуддан тўсиқ билан ажратилган савдо майдони;
бозорда иш вақти тугагандан кейин ёпиладиган кириш ва чиқиш жойлари;
бозорнинг номи, ихтисослашуви ва иш тартиби кўрсатилган ҳолда давлат тилида расмийлаштирилган пешлавҳа;
жиҳозланган ва тартиб рақамлари қўйилган турғун ҳамда мавсумий савдо расталари ва савдо қилиш учун жойлар, турғун савдо шохобчалари (шу жумладан павильонлар). Бунда бозор маъмурияти тасдиқлаган ва бозор объектларининг жойлашиш схемаси кўринарли жойга осилган ва объектларнинг амалда жойлашган ўрни, шунингдек бозор расталари ва савдо ўринларининг жойлашиши харидорларнинг бозорда эркин юришини ҳамда савдо расталари ва жойларига бемалол боришини таъминлаши керак;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат солиқ хизмати органлари, ҳудудий ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг (кейинги ўринларда Санэпидқўм деб юритилади) ҳудудий органлари, тиббиёт пункти, давлат ветеринария-санитария экспертизаси лабораторияси ёки давлат ветеринария хизмати органларининг таянч пунктларини жойлаштириш учун хоналар (мол гўшти ва ўсимликлардан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларини сотишда);
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
буюмларни сақлаш жойлари, дезинфекцияловчи моддаларни сақлаш, гўшт маҳсулотларини майдалаш (гўшт сотишда) учун алоҳида хоналар;
сотувчилар ва харидорлар учун аравачаларни прокатга бериш пункти;
ўлчов–тортиш воситаларини прокатга бериш пункти (илгари фойдаланишда бўлган мол-мулкни сотиш бозорларидан ташқари);
авария ҳамда фавқулодда вазиятлар ҳолатларида ёнғинни ўчириш ва аҳолини хабардор қилиш воситалари;
бозорлар ҳудудида ва унга туташ ҳудудларда жойлашган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, жамоат ҳожатхоналари, сув қувурлари, юз-қўл ювгичлар, ахлат тўплагичлар, радиоузел ва бошқа зарур инфратузилма объектлари.
12. Бозор ҳудуди деҳқон (озиқ-овқат) бозори, чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонлар бозори, илгари фойдаланишда бўлган мол-мулкни сотиш бозори бир-бири билан ёндош бўлмаслиги шарти билан аниқ ажратиб қўйилган бўлиши керак.
Бозор ҳудуди савдо комплекси билан ёндош бўлиши мумкин.
13. Бозор ҳудудида қуйидагилар тақиқланади:
объектларни жойлаштиришнинг тасдиқланган схемасидан ташқари қўшимча савдо ўринларини ташкил этиш;
юкларни ташиш учун мўлжалланган воситалар (контейнерлар)дан озиқ-овқат товарларини сотиш;
ноозиқ-овқат товарларини сотиш, турғун савдо шохобчалари орқали сотиш бундан мустасно;
озиқ-овқат товарларини автомашиналардан сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ихтисослашган автотранспорт ва асбоб-ускуналардан (автолавкалар, автодўконлар, изотермик сиғимлар, тирик балиқ сотиш учун автоаквариумлар ва шу кабилардан) сотиш бундан мустасно;
алкоголли маҳсулотларни сотиш (қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, бозор ҳудудида жойлашган турғун савдо шохобчаси бундан мустасно);
аудиовизуал асарлар, фонограммалар, ЭҲМ учун дастурлар ва уларнинг моддий жисмлари, компьютер ва маиший техникани сотиш (бозор ҳудудида жойлашган турғун савдо шохобчаси бундан мустасно);
қимматбаҳо металлар ва тошларни, шунингдек улардан ясалган буюмларни сотиш (бозор ҳудудида жойлашган турғун савдо шохобчаси бундан мустасно);
ҳайвонлар терисини сотиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижий валютани сотиш (тижорат банкларнинг белгиланган тартибда жиҳозланган ва фаолият кўрсатувчи валюта айирбошлаш шохобчалари бундан мустасно);
(13-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон — 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради)
дори-дармон воситаларини сотиш (дорихоналардан ташқари);
ветеринария препаратлари ва биологик препаратларни сотиш (ихтисослаштирилган дорихоналар ва зоология дўконларидан ташқари);
болалар озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш (давлат санитария назорати талабларига мувофиқ махсус жиҳозланган ҳамда ушбу маҳсулотларни сақлаш ва сотиш шарт-шароитлари таъминланган турғун савдо шохобчаларидан ташқари);
булка нонлар сотиш (бозор ҳудудида жойлашган турғун савдо шохобчаси бундан мустасно);
уйда тайёрланган озиқ-овқат товарларини сотиш (уларни қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар ва қоидаларга риоя этган ҳолда сотиш бундан мустасно);
қонун ҳужжатларида тақиқланган бошқа товарлар ва буюмларни сотиш.
14. Танишиш учун қулай жойларда қуйидагилар ўрнатилади:
а) товар турларининг асосий гуруҳлари бўйича савдо зоналари кўрсаткичлари;
б) савдо зоналари, умумий овқатланиш ва сервис хизмати кўрсатиш объектлари, маъмурий бинолар, давлат солиқ хизмати органи, давлат ветеринария-санитария экспертизаси лабораторияси ёки бозордаги давлат ветеринария хизмати органининг биноси (чорва моллари ва ўсимлик маҳсулотларини сотишда), назорат ўлчови тарозилари, прокат пунктлари, бозорлар ҳудудида ва уларга туташ ҳудудларда жойлашган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, жамоат ҳожатхоналари ва бошқа объектларнинг жойлашиш схемаси кўрсатилган стендлар;
в) фавқулодда вазиятлар рўй берганда бозорни эвакуация қилиш схемаси;
г) бозордаги кириш жойларида ахборот стенди, унда сотувчилар ва бозорга келувчилар учун қуйидагилар бўлади:
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ушбу Қоидаларнинг матнлари;
савдо фаолиятини ва товарларнинг айрим турларини сотишни тартибга солувчи қоидалар;
бир марталик йиғим, ижара тўлови, кўрсатиладиган мажбурий ва бошқа хизматлар рўйхати ва қиймати, шунингдек бозорда савдо ўринларини бериш ҳамда хизматлар кўрсатиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги ахборотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бозор маъмуриятининг, туман (шаҳар) ҳокимлигининг, давлат ветеринария хизмати, Санэпидқўм, давлат солиқ хизмати, ички ишлар ҳудудий органларининг телефон рақамлари.
(14-банд «г» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
15. Савдо операциялари ўлчаш-тортиш воситаларидан (тарозилар, тарози тошлари, ўлчовли сиғимлар, метрлар ва бошқалардан) фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган бозорларда метрологик қоидалар ва нормалар талабларига мувофиқ бўлган ўлчов анжомлари мавжуд бўлиши шарт.
Тарозилар ва бошқа ўлчов анжомлари сотувчининг иш жойида тортиб кўриш, қийматини аниқлаш ва товарни бериш бўйича барча жараёнларнинг кўриниб туриши таъминланган ҳолда ўрнатилиши керак.
16. Бозор ҳудудидаги махсус ажратилган жойларда умумий овқатланиш, сервис хизмати кўрсатиш ва тижорат банклари объектлари (филиаллар, мини-банклар, банк кассалари, инкассация пунктлари) жойлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Бозорларда санитария кунлари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ белгиланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
18. Бозор ҳудудида товарларни ташишни ва бозорда савдо жараёнини ташкил этиш товарларни ташиб келтириш (қабул қилиб олиш), сақлаш ва сотиш учун зарур шароитларни тўлиқ таъминлаши керак.
19. Мижозларнинг бозор ҳудудига кириши – бепул.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Бозор ҳудудида савдони амалга оширишда фискал хотирали назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналарини ёки виртуал кассаларни ва банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини қўллаш қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва автоматлаштирилган ҳисобга олишнинг банк тизими орқали кўрсатиладиган хизматлар учун бериладиган чеклар назорат-касса машиналари ёки банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиб олиш бўйича тўлов терминалларининг чекларига тенглаштирилади.
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қўлланиладиган назорат-касса машиналари, виртуал кассалар ягона техник талабларга мувофиқ бўлиши керак ва белгиланган тартибда мажбурий сертификацияланиши зарур.
Сертификатга эга бўлмаган ёки белгиланган ягона техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан ёки виртуал кассалардан фойдаланган ҳолда чек бериш айбдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
IV. Бозорни бошқариш, сотувчиларнинг ва бозор маъмуриятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
21. Бозорни бошқариш бозор маъмурияти томонидан амалга оширилади, унга ушбу Қоидалар ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш учун жавобгарлик юкланади.
22. Бозорда сотувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ савдо фаолиятини амалга ошириш;
бозор маъмуриятидан ушбу Қоидаларга мувофиқ ишлаш учун шарт-шароитлар билан таъминлашни талаб қилиш;
бозор маъмуриятидан бозорнинг иш тартиби ва режими бўйича зарур тушунтиришлар олиш;
бозор маъмурияти томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлардан фойдаланиш;
ўзларининг фаолияти назорат органлари томонидан текширилаётганда бозор маъмурияти ходимларини таклиф этиш;
бозор маъмуриятига бозор фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш.
23. Сотувчилар бозорда қуйидагиларга мажбур:
бозорда савдо фаолиятини амалга оширишда шахсини тасдиқловчи ҳужжатга, бир марталик йиғим тўланганлиги тўғрисидаги чекга, хусусий тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага (ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган товарларни сотиш ҳолатларидан ташқари) ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларга эга бўлиш;
фақат бозор маъмурияти томонидан белгиланган жойлардагина савдо қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
савдо ўринларини тоза ва тартибли сақлаш;
бозор маъмурияти ва назорат қилувчи органларнинг қонуний талабларини бажариш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу Қоидаларга ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларга риоя этиш.
24. Бозор маъмурияти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
юридик шахсларга ва юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорларга бозорда савдо фаолиятини амалга ошириш ҳамда хизматлар кўрсатиш учун шартнома асосида турғун савдо шохобчалари бериш;
бозорларда жисмоний шахсларга фақат уларда якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома мавжуд бўлганда, улар бир марталик тўловни тўлашган тақдирда ёзма шартномалар тузмасдан савдо ўринлари бериш (ўзлари етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, чорва молларини, паррандалар ва бошқа ҳайвонларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган товарларни сотиш бундан мустасно);
шартнома асосида қўшимча хизматлар кўрсатиш;
назорат органлари вакиллари бозорларда ўз функцияларини амалга ошираётганда уларга ҳамроҳлик қилиш;
ижарачилар томонидан ижара тўлови тўланмаганда, шунингдек бозорда савдо фаолиятини амалга оширишга қонунда белгиланган талаблар бир неча марта бузилганлиги ҳолатлари ҳужжатлар билан тасдиқланган тақдирда савдо ўринлари тақдим этиш, турғун савдо шохобчаларини ижарага бериш юзасидан улар билан тузилган шартномаларни муддатидан олдин бекор қилиш.
Бозор ҳудудида тарозилар ва бошқа ўлчов анжомларини прокатга бериш, юк сақлаш жойларини ташкил этиш, юкларни ташиш учун аравачаларни ижарага бериш бўйича хизматлар фақат белгиланган тарифларга мувофиқ бозор маъмурияти томонидан кўрсатилиши мумкин.
25. Бозор маъмурияти қуйидагиларга мажбур:
сотувчилар ва ўз ходимлари томонидан ушбу Қоидаларга ва белгиланган савдо қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
деҳқон бозорларида сотувчиларни қатъий ажратилган савдо ўринлари бўйича жойлаштириш;
савдо ўринлари беришда бир марталик йиғим ундирилишини таъминлаш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурият билан ижарага олувчи ўртасида тузиладиган ижара шартномаси асосида ҳар ойлик ижара тўловининг ўз вақтида тўланишини назорат қилиш;
кўрсатилаётган ва бошқа хизматлар учун бир марталик йиғим, ижара тўловлари ва бошқа тушумларнинг банк тизими орқали автоматлаштирилган ҳисобга олиш йўли билан банк кассалари орқали қабул қилинишини таъминлаш;
маҳаллий бюджетларга, шунингдек бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга тўловларнинг ўз вақтида ажратилишини таъминлаш;
бозор ишларини ва бозор фаолияти билан боғлиқ жараёнларни савдо фаолиятини амалга ошириш тартибини белгиловчи ва атроф муҳитни муҳофаза қилишни, бозор жойлашган ҳудуддаги эпидемиологик, эпизоотик ва экологик хавфсизликни таъминловчи ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига қатъий мувофиқ ҳолда ташкил этиш;
бозорга олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатининг экспресс анализ лабораториясини ташкил этиб тегишли сертификат бериш ва тегишли сертификатга эга бўлмаган маҳсулотларни сотишни тақиқлаш;
жамоат тартибини сақлаш, қўриқлашни ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш, бозорнинг нормал фаолият кўрсатиши учун, шу жумладан унинг энергия, иссиқлик ва сув таъминоти бўйича зарур шароитларни таъминлаш;
сотувчилар ва харидорлар учун аравачалар прокати пунктлари иши, ўлчаш воситалари ва сақлаш камералари учун масъулларни тегишли буйруқ билан тайинлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
300 та ва ундан ортиқ турғун савдо шохобчалари ва савдо ўринлари мавжуд бўлган бозор ҳудудларида ва бозорга туташ ҳудудлардаги автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларини фискал хотирали назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминаллари билан жиҳозлашни таъминлаш, автотранспорт воситаларининг кириши ва чиқиши вақтини қайд этиш функциясига эга бўлган электрон ҳисоблагичларни мажбурий тартибда ўрнатиш;
(25-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
бозор майдонини, маъмурий-хўжалик биноларини, умумий равишда фойдаланиладиган жойларни зарур санитария-техник ҳолатда сақлаш;
ёндош ҳудудларнинг ўз вақтида йиғиштирилиши ва ободонлаштирилишини таъминлаш;
қаттиқ маиший чиқиндилар, йирик ҳажмли ахлатлар, турли хил идишлар ва шу кабиларнинг ташиб кетилишини таъминлаш.
26. Бозор маъмурияти:
сотувчиларнинг тегишли техник талабларга, санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлган анжомларга эҳтиёжини;
харидорларга хизмат кўрсатиш чоғида пайдо бўладиган низоли вазиятларнинг сабабларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
банкларнинг инкассация пунктлари ва кассалари иши учун энг қулай шарт-шароитлар яратилишини, бир марталик йиғим, ижара тўловлари ва кўрсатилаётган хизматлар учун тушумларнинг банклар кассаларига топширилишини таъминлашга кўмаклашишни, бозорлар ва уларнинг филиаллари ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар нақд тушумининг белгиланган тартибда инкассация қилиниши (топширилиши)ни таъминлайди.
(26-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
27. Бозор маъмурияти назорат қилувчи органлар вакилларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиладиган текширишларни амалга оширишда кўмаклашади, аниқланган қоида бузилишларини бартараф этиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўради. Зарурат бўлганда, бозор маъмурияти назорат органлари ходимларига текширишларни ўтказиш даври учун хоналар ажратади.
28. Бозор маъмурияти истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилиши, бозорларнинг фаолияти, белгиланган савдо қоидаларининг бажарилиши юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бозор ҳудудида ер участкалари ажратишга (деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари ҳудудида қонун ҳужжатларига мувофиқ замонавий савдо мажмуалари қуриш учун ер участкалари ажратиш бундан мустасно), шунингдек бозорга тегишли кўчмас мулк объектларининг жисмоний ва юридик шахсларга мулк қилиб берилишига йўл қўйилмайди.
(28-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 363-модда)
29. Бозор маъмурияти раҳбарияти ушбу Қоидаларга риоя қилинмаганлиги ёки бозор маъмурияти ходимлари ва сотувчилар томонидан уларга риоя этилиши юзасидан зарур назоратнинг йўқлиги учун жавоб беради.
Бозор маъмурияти раҳбарлари бир марталик йиғимларнинг, ижара тўловларининг ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши таъминланмаганлиги, шунингдек савдо ўринларининг жисмоний шахсларга уларнинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасиз берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин, ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, чорва молларини, паррандалар ва бошқа ҳайвонларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган товарларни сотиш ҳолатлари бундан мустасно.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 207-моддаси.
V. Савдо ўринларини бериш ва бозорнинг иш режими
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Бозорда савдо ўринлари жисмоний шахсларга фақат уларнинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда берилади, ўзини ўзи банд қилган ҳолда савдо фаолияти билан шуғулланувчи шахслар ҳамда ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, чорва моллари, паррандалар ва бошқа товарларни, шунингдек, илгари фойдаланишда бўлган товарларни сотиш ҳолатлари бундан мустасно.
Ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳамда ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш учун жисмоний шахсларга ўринлар ушбу қоидаларга иловага мувофиқ тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган ва сотилаётган маҳсулот жисмоний шахс томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжат (маълумотнома) тақдим этилган тақдирда берилади.
Маълумотномада жисмоний шахс доимий яшайдиган жойнинг манзили, ер участкасининг жойлашган жойи ва майдони кўрсатилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
31. Бозорларда бир савдо ўрни ўлчами кўпи билан 1,2 погон метр этиб белгиланади, полиз маҳсулотлари, гуллар ва кўчатлар, идишли ва ўрамли маҳсулотлар сотишда эса 6,0 кв. метрга тенг ўлчамда белгиланади. Белгиланган ўлчамдан ортиқ бўлган ҳар бир ўрин учун бозор маъмурияти томонидан тўлиқ миқдорда тўлов ундирилади.
32. Савдо ўрнини ёки унинг бир қисмини учинчи шахсга бериш тақиқланади.
33. Бозорнинг иш режими бозорни ташкил этишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорида белгиланади.
34. Бозор ҳудудидаги алоҳида савдо объектларининг иш вақти бозорнинг умумий иш режими билан тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Режали санитария-техник ишларни амалга ошириш учун бозор ёпилганда бозор маъмурияти олдиндан, мазкур ишларни амалга оширишдан олдин етти иш кунидан кечикмай сотувчилар, аҳоли ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органини бозорнинг ёпилиши сабаблари ва даври тўғрисида хабардор қилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
36. Бозор ишлаган вақтда алоҳида савдо объектини (павильонни, турғун савдо шохобчасини) ёпиш зарур бўлган тақдирда сотувчи харидорлар учун объектнинг ёпилиш даври тўғрисидаги эълонни осиб қўйиши, объект иш вақтининг 1 соатидан кўпроқ вақтга ёпилган тақдирда эса харидорлар учун эълондан ташқари – бу ҳақда бозор маъмуриятини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Бозор авария ва фавқулодда вазиятларда шошилинч тадбирларни бажариш учун ёпилган тақдирда эълон сотувчилар, харидорлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига дарҳол етказилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
VI. Бозорлар даромадларининг манбалари
38. Қуйидагилар бозорлар даромадларининг манбалари ҳисобланади:
бир марталик йиғимдан тушумлар;
ижара тўловидан олинган даромадлар;
сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
автотранспорт воситаларининг вақтинча сақлаш хизматлари кўрсатишдан тушган даромадлар;
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 282-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 363-модда)
бозор маъмурияти томонидан амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги товарларини тайёрлаш, харид қилиш ва сотишдан (деҳқон бозорлари учун) олинган даромадлар;
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар.
39. Бозорга солиқ солиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 461-моддаси.
VII. Бир марталик йиғимни, ижара тўловларини, кўрсатиладиган хизматлар учун тўловни ундиришни ташкил этиш
40. Бозор маъмурияти бир марталик йиғим тўловини, ижара тўловларини, кўрсатиладиган мажбурий ва бошқа хизматлар учун тўловни ундиришнинг барча сотувчилар учун қулай шарт-шароитлари яратилиши учун жавоб беради.
41. Бозор маъмурияти қуйидагиларни ташкил этиши шарт:
бозор ҳудудида савдони амалга ошириш шарт-шароитларига оид давлат тилида ёзилган плакатлар, тушунтириш жадвалларини бир марталик йиғим, ижара тўлови ставкаларини, шунингдек кўрсатиладиган мажбурий ва бошқа хизматлар рўйхати ва қийматини қайд этган ҳолда, кўринарли жойга жойлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли тарзда, шу жумладан фискал хотирали назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминаллари билан жиҳозланган, бир марталик йиғимни, ижара тўловларини ва кўрсатиладиган хизматлар ҳақини ундиришнинг ходимлар (кассирлар) доимий равишда иш жойида бўлишлари керак бўлган турғун пунктларини ташкил этиш.
(41-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бир марталик йиғим, ижара тўловлари, кўрсатиладиган хизматлар ҳақи ундириладиган турғун пунктлар сони 100 сотувчига (савдо ўринларига) 1 та пункт ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши керак;
бозорда савдо қилганлик учун бир марталик йиғимни ундиришнинг асосий шартларини, сотувчи ва харидорларга кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ва қийматини радиоузел орқали мунтазам равишда маълум қилиб бориш;
бир марталик йиғимни тўлашдан бош тортган сотувчиларни аниқлаш мақсадида савдо расталари ва умуман бозор ҳудудини назоратчилар томонидан мунтазам равишда айланиб чиқиш;
савдони амалга ошириш, бир марталик йиғимни тўлаш тартибини бузувчи шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган жарималар қўлланилиши зарур бўладиган ҳолатларда давлат солиқ хизмати органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан тезкор алоқа ўрнатиш ишларини ташкил этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Бозор маъмурияти томонидан бир марталик йиғимни, кўрсатилган хизматлар учун ва ижара тўловларини қабул қилиш фискал хотирали назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар ва банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича тўлов терминаллари мажбурий қўлланган ҳолда амалга оширилади.
(42-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
100 та ва ундан кўп турғун (деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари учун 50 та ва ундан ортиқ савдо ўринлари) савдо шохобчаларига эга бўлган бозорларда ва уларнинг филиалларида ҳамда ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар фақат банк тизими орқали автоматлаштирилган ҳисобга олиш йўли билан, йиғимнинг тўлиқлигини давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан ҳар куни текширган ҳолда ундирилади.
(42-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 363-модда)
Бунда бир марталик йиғимни тўлаш савдо ўрни беришда, савдо бошлангунга қадар амалга оширилади. Чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонларни сотиш бозорларида бир марталик йиғим бозор ҳудудига киришда ундирилади.
Бир марталик йиғим тўланганлиги тўғрисида сотувчига бериладиган чекда бозорнинг номи, бозорни солиқ тўловчи идентификация рақами (СТИР), чек берилган вақт ва сана, тўловнинг номи (бир марталик йиғим тўлови), тўлов суммаси, ўрин рақами, сотиладиган товарнинг номи, назорат-касса машинаси ёки тўлов терминалининг рақами тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган бозорлар томонидан сотувчиларга тақдим қилинган чекда бозорнинг номи, бозорнинг солиқ тўловчи идентификация рақами (СТИР), чек берилган вақт ва сана, тўловнинг номи (бир марталик йиғим тўлови), тўлов суммаси, ўрин рақами, сотиладиган товарнинг номи, шунингдек, QR-код ва фискал белги мажбурий тартибда акс эттирилади. Ушбу маълумотлар акс эттирилмаган чеклар ҳақиқий ҳисобланмайди.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Кўрсатилган хизматлар учун тўловни ундириш бозорларда ҳисобга олиш ходимлари (кассирлар) томонидан сотувчиларга фискал хотирали назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминаллари чеки берилган ҳолда амалга оширилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
44. Бир марталик йиғимни, ижара тўловларини, бозорларда кўрсатилган хизматлар ҳақини ундириш ва ундан тушган тушумлар ҳисобини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
45. Бир марталик йиғим тўлови бозорларда чакана савдо қилувчи жисмоний шахслардан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган ставкалар бўйича ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Бозор маъмурияти томонидан ундириладиган бир марталик йиғим тўлови, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар ҳақи миқдорлари ҳар йили ҳудудий молия органлари ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари билан келишган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
(46-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 363-модда)
Бозор ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тушириш мақсадида автомашиналарнинг кириши учун тўлов ундирилмайди.
VIII. Бозорларда товарларни сотишга қўйиладиган талаблар
47. Қуйидагилар деҳқон бозорларида сотиладиган товарларнинг асосий турлари ҳисобланади:
қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари, уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар, ёрдамчи хўжаликлар ва ҳунармандчилик корхоналари маҳсулотлари;
кўчатлар, уруғликлар, гуллар ва гул кўчатлари.
48. Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш:
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахслар — деҳқон, фермер ва томорқа хўжаликлари вакиллари, боғбонлар ва полизчилар, юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — жиҳозланган савдо ўринларида, бир марталик йиғимни мажбурий тўлаган ҳолда;
(48-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2021 й., 09/21/391/0590-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик шахслар — қишлоқ хўжалиги корхоналари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва савдо корхоналари томонидан — ижара шартномаси шартларида турғун савдо шохобчалари орқали, фискал хотирали назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналарини ёки виртуал кассаларни ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини мажбурий қўллаган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул тушумини топширган ҳолда амалга оширилади.
(48-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бозорларда юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш натижасида олинган товарларни турғун савдо шохобчалари орқали, бозор маъмурияти билан ижара шартномаси шартларида, фискал хотирали назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналарини ёки виртуал кассаларни ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини мажбурий қўллаган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул тушумини топширган ҳолда сотишга рухсат этилади.
(48-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом.
49. Деҳқон бозорларида савдо-харид қилиш корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш, тайёрлаш ва сотиш ҳам амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, балиқ, гўшт ва балиқдан тайёрланган пазандалик маҳсулотларини, қандолатчилик маҳсулотларини сотиш Санэпидқўм, ветеринария хизмати талабларига мувофиқ махсус жиҳозланган ҳамда ушбу маҳсулотни сақлаш ва сотишнинг зарур шарт-шароитларини таъминловчи, умумий равишда фойдаланиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш бўйича ихтисослаштирилган павильонларда амалга оширилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
51. Бозорда импорт қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини сотишга фақат ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда рухсат этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Импорт товарлар билан чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни келтирувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак ҳамда у республика ҳудудларига товарлар келтирганлиги фактини, ушбу товарларнинг божхонада расмийлаштирилганлигини, мувофиқлик сертификати борлигини, божхона тўловлари ва белгилаб қўйилган солиқлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши керак.
(51-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
52. Бозорда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари (илгари фойдаланишда бўлган товарлардан ташқари) билан чакана савдо қилиш фақат фискал хотирали назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминаллари мажбурий қўлланган ҳолда турғун савдо объектлари орқали амалга оширилади.
(52-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини савдо расталарида сотишга йўл қўйилмайди.
53. Бозорларда харидорларга қулайлик яратиш учун савдо ўринлари ва расталарда ўраш материаллари (қоғоз ва полиэтилен пакетлар, саватлар, жўнатиш қутилари) сотишга рухсат этилади.
54. Бозор ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишда сотувчиларда қуйидагилар бўлиши лозим:
сотилаётган маҳсулотнинг ветеринария қоида ва нормалари талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи бозорлардаги ветеринария-санитария экспертизаси лабораториясининг ёки давлат ветеринария хизмати органининг хулосаси;
бир марталик йиғим ва кўрсатилган хизматлар тўлови тўланганлигини тасдиқловчи чек.
Ушбу ҳужжатлар сотувчида бутун иш вақти давомида сақланади ҳамда бозор ва давлат солиқ хизмати органлари масъул ходимларининг биринчи талабига кўра кўрсатилади.
IX. Илгари фойдаланишда бўлган мол-мулкни сотиш бозорлари фаолиятининг хусусиятлари
55. Илгари фойдаланишда бўлган хўжалик товарлари ва маиший техника, мебель, кийим-бош, қурилиш материаллари, транспорт воситалари, шу жумладан уларга эҳтиёт қисмлар ва илгари фойдаланишда бўлган бошқа товарлар илгари фойдаланишда бўлган мол-мулкни сотиш бозорида сотиладиган товарларнинг асосий турлари ҳисобланади.
56. Илгари фойдаланишда бўлган мол-мулкни сотиш бозори ҳудудида:
объектларни жойлаштиришнинг тасдиқланган схемасидан ташқари қўшимча савдо ўринлари ташкил этиш;
қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини сотиш (уларни бозор ҳудудида жойлашган турғун савдо шохобчалари орқали сотиш бундан мустасно);
янги импорт ва маҳаллий истеъмол товарларини ҳамда бошқа янги мол-мулкни сотиш (уларни бозор ҳудудида жойлашган турғун савдо шохобчалари орқали сотиш бундан мустасно);
товарларни автомашиналар ёки контейнерлардан сотиш;
тайёр армия анжомларини ва белгиланган намунадаги формали кийим-бошни, ҳарбий турдаги бошқа товарларни, муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар штампи босилган чойшаблар, ички ишлар органларида қўлланиладиган махсус воситалар ва махсус аслаҳа-анжомларни сотиш;
сотилиши қонун ҳужжатларида тақиқланган бошқа товарлар ва буюмларни сотиш тақиқланади.
X. Дам олиш куни ярмаркаларининг иш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
58. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари давлат солиқ хизмати органлари, ички ишлар органлари, Санэпидқўм ҳудудий органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар иштирокида дам олиш куни ярмаркаларини тайёрлаш, ўтказиш ва ёпиш бўйича зарур тадбирларни амалга оширадилар.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
59. Дам олиш куни ярмаркалари ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинган товарларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини сотишга рухсат этилади.
60. Дам олиш куни ярмаркалари ҳудудида савдо ўринлари бепул берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Дам олиш куни ярмаркаларида маҳсулотлар товарга оид ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда сотилади.
Товарга оид ҳужжатлар сотувчида бутун иш вақти давомида сақланади ва назорат органлари ҳамда шаҳар (туман) ҳокимликларининг биринчи талабига кўра кўрсатилади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
XI. Бозорлар фаолиятини назорат қилиш
62. Бозорлар, унга туташиб кетган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек улар ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, улар томонидан ушбу Қоидаларга, солиқ тўғрисидаги қонунларга, савдо фаолиятини тартибга солувчи нормалар ва қоидаларга риоя қилинишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низом.
63. Солиқ органлари томонидан ўтказиладиган текширишларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоат ташкилотлари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари жалб этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
64. Бозорда санитария ва ветеринария нормалари ва қоидаларига, шунингдек стандартларга, ёнғин хавфсизлиги нормалари ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш тегишли равишда Санэпидқўм органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг давлат ветеринария хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан амалга оширилади.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
65. Ушбу Қоидаларга риоя этилиши юзасидан ижро ва назоратни ташкил этиш учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига, шунингдек бозорлар маъмуриятига юкланади.
66. Мазкур Қоидаларнинг бузилишига йўл қўйган юридик шахслар ва хусусий тадбиркорлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекитсон Республикаси Жиноят кодекси махсус қисмининг III бўлими.
67. Бир марталик йиғимларни ва кўрсатиладиган хизматлар ҳақини, ижара тўловларини тўламасдан фаолиятни амалга оширувчи шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
ХII. Бозор (бозордаги савдо объекти) фаолиятини тўхтатиб туриш учун асос ҳисобланадиган қонун бузилишлари рўйхати
68. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган қуйидаги қонун бузилишлари мавжуд бўлганда бозор (бозордаги савдо объекти) фаолияти вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин:
ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, шунингдек ер участкасидан белгиланган мақсаддан бошқа мақсадда фойдаланилганда;
бозор (бозордаги савдо объекти)ни ташкил этиш ва ундан фойдаланишда санитария ва ветеринария қонун ҳужжатлари нормаларининг тўғридан-тўғри хавфли эпидемия ва юқумли касалликларнинг тарқалишига сабаб бўладиган тарзда бузилиши ҳолатлари белгиланган муддатда бартараф этилмаганда;
бозорни ташкил қилиш ва ундан фойдаланишда табиатни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатларининг, экология талабларининг бузилиши ҳолатлари белгиланган муддатда бартараф этилмаганда;
ёнғинга қарши хавфсизлик талабларига риоя қилинмаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фискал хотирали назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналарини ёки виртуал кассаларни ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини қўлланиш, шунингдек нақд тушумни банклар кассаларига топшириш тартиби мунтазам равишда бузилганда;
(68-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
бозорни ихтисослаштиришнинг ушбу Қоидаларда белгиланган талаблари бузилганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
69. Кўрсатилган қонун бузилишлари аниқланганда назорат органлари ўз ваколатлари доирасида тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган тақдимномалар киритади, агарда ўн иш кун ичида бартараф этилмаган тақдирда, улар асосида бозор фаолиятини ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш ҳақида судга мурожаат қилади.
(69-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
70. Йўл қўйилган қонун бузилишлари тўлиқ бартараф этилгандан кейин, фаолиятни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган орган кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида бозор (бозордаги савдо объекти) фаолиятини қайтадан тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.
XIII. Бозор фаолиятини тўхтатиш
71. Бозор фаолияти:
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкасининг ижара шартномаси тўхтатилганда;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом.
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда томонлардан бирининг ташаббусига кўра ер участкасининг ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бозорни жойлаштиришга ажратилган ер участкаси давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда тўхтатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ‎ бозорларида савдо фаолиятини ташкил ‎этиш қоидаларига ‎
ИЛОВА

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг бланкаси ёки штампи

МАЪЛУМОТНОМА

________________________________ манзилида яшовчи __________________________ га берилди.

(ўзини ўзи банд қилган шахс ёки ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотувчи жисмоний

шахснинг Ф.И.О.)

СТИР:

(мавжуд бўлса)

У _________ га майдонли ер участкасига эга.

Ер участкаси жойлашган жой ________________________________________.

Ер участкасида қуйидаги маҳсулотлар етиштирилади:

Т/р

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг номи

Экин майдони

(чорва молларининг бош сони)

1.

2

3

__________________________________________________________________________________

(маълумотномани берган мансабдор шахснинг Ф.И.О.)

___________________

20___ йил «___» __________

(имзо)

(сана)

М.Ў.

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш
қоидалари
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасида савдо комплекслари фаолиятини ташкил этишни тартибга солади.
2. Ушбу Қоидаларда савдо комплекси деганда чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасининг турғун объектлари жойлашган ягона ер участкасида қурилган бино ва (ёки) иншоотга ёхуд бинолар ва (ёки) иншоотлар комплексига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда эгалик қилувчи юридик шахс тушунилади.
3. Савдо комплекси ҳудудида жойлашган чакана савдо ва умумий овқатланиш хизматлари кўрсатишнинг турғун объектлари фаолияти Ўзбекистон Республикасида чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
II. Савдо комплексларини ташкил этиш тартиби
4. Савдо комплекси фаолиятини ташкил этиш юридик шахс томонидан унга фойдаланиш учун ёхуд ижарага берилган ер участкасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминланади. Савдо комплекси фаолият кўрсатиши учун фойдаланишга берилган ер участкасидан бошқа мақсадларда фойдаланилишига йўл қўйилмайди. Кўрсатиб ўтилган юридик шахс ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фаолият кўрсатаётган бозор негизида қайта ташкил этилган савдо комплексининг муассисларидан биттаси мажбурий тартибда устав фондидаги улуши камида 51 фоиз бўлган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи бўлиши керак.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Савдо комплекси Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори асосида ташкил этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг савдо комплексини ташкил этиш тўғрисидаги қарорида савдо комплексининг жойлашган ўрни, ундаги турғун савдо шохобчаларининг сони белгилаб қўйилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
7. Ташкил этилаётган савдо комплекслари устав фондининг энг кам миқдори юридик шахсларнинг тегишли ташкилий-ҳуқуқий шакллари учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорга мувофиқ бўлиши керак.
8. Ўзбекистон Республикасининг ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслари савдо комплексининг муассислари бўлиши мумкин.
9. Савдо комплексларини давлат рўйхатидан ўтказиш тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Савдо комплексларини қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49-моддаси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун.
III. Савдо комплексларига қўйиладиган умумий талаблар
10. Савдо комплексида қуйидагилар бўлиши керак:
унинг иш вақти тугагандан кейин ёпиладиган кириш ва чиқиш жойлари;
савдо комплексининг номи, ихтисослашуви ва иш тартиби кўрсатилган, давлат тилида расмийлаштирилган пешлавҳа;
тартиб рақамлари қўйилган турғун савдо шохобчалари (шу жумладан павильонлар), шунингдек савдо комплекси маъмурияти тасдиқлаган ва кўринарли жойга осилган савдо комплекси объектларининг жойлашиш схемаси. Бунда савдо ўринларининг жойлашиши харидорларнинг савдо комплексида эркин юришини таъминлаши керак;
буюмларни сақлаш жойлари;
товарни турғун савдо шохобчаларига етказиш учун аравачаларни прокатга бериш пункти;
харид қилинган товарларни автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларигача ёки савдо комплекси ҳудудидаги ёхуд унга ёндош кўчаларгача олиб бориш учун, аравачаларнинг қайтарилиши учун зарур чораларни назарда тутган ҳолда, аравачаларни олиш ва топшириш учун барча қулайликларни яратиб, харидорларга бепул аравачалар бериш пункти;
авария ҳамда фавқулодда вазиятлар ҳолатларида ёнғинни ўчириш ва аҳолини хабардор қилиш воситалари;
ижарачилар ва харидорлар учун савдо комплекси ҳудудида ва унга туташ ҳудудларда автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, жамоат ҳожатхоналари, сув қувурлари, юз-қўл ювгичлар, ахлат тўплагичлар, кийимни кийиб кўриш кабиналари ва бошқа зарур инфратузилма объектлари.
11. Савдо комплекси ҳудудида қуйидагилар тақиқланади:
турғун савдо шохобчаларидан ташқарида ноозиқ-овқат ва озиқ-овқат товарларини сотиш;
автомашиналардан ва юкларни ташиш учун мўлжалланган воситалар (контейнерлар)дан озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини сотиш;
ваколатли банкларнинг белгиланган тартибда жиҳозланган ва фаолият кўрсатувчи валюта алмаштириш шохобчаларидан ташқари, хорижий валюта сотиш;
қонун ҳужжатларида тақиқланган товарлар ва бошқа буюмларни сотиш.
12. Танишиш учун қулай жойларда қуйидагилар ўрнатилади:
а) товар номенклатурасининг асосий гуруҳлари бўйича савдо зоналари кўрсаткичлари;
б) савдо зоналари, умумий овқатланиш ва сервис хизмати кўрсатиш объектлари, маъмурий бинолар, намойиш қилиш хонаси ёки стенди, назорат ўлчови тарозилари, савдо комплекси ҳудудида ва унга туташ ҳудудларда жойлашган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, жамоат ҳожатхоналари ва бошқа объектларнинг жойлашиш схемаси кўрсатилган стенд;
в) фавқулодда вазиятлар рўй берганда савдо комплексини эвакуация қилиш схемаси;
г) ахборотлар стенди, унда сотувчилар ва савдо комплекси харидорлари учун:
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ушбу Қоидаларнинг матнлари;
савдо фаолиятини ва товарларнинг айрим турларини сотишни тартибга солувчи қоидалар;
савдо комплексида биноларни ижарага бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек кўрсатиладиган мажбурий хизматларнинг рўйхати ва қиймати;
бозор маъмуриятининг, туман (шаҳар) ҳокимлигининг, давлат солиқ хизмати, ички ишлар ҳудудий органларининг телефон рақамлари.
13. Савдо операциялари ўлчаш-тортиш воситаларидан (тарозилар, тарози тошлари, ўлчовли сиғимлар, метрлар ва бошқалардан) фойдаланган ҳолда амалга оширилиши керак бўлган турғун шохобчаларда метрологик қоидалар ва нормалар талабларига мувофиқ бўлган ўлчов анжомлари мавжуд бўлиши шарт.
14. Савдо комплекси ҳудудида махсус ажратилган жойларда:
умумий овқатланиш, сервис хизмати кўрсатиш объектлари;
ишлаб чиқарувчи корхоналарга (шартнома шартларида) истиқболли товарларни кўрсатиш, уларнинг тақдимотларини, реклама компанияларини ўтказиш имкониятини яратиш учун намойиш қилиш хонаси ёки стенд;
савдо комплексида фаолият кўрсатувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳар кунлик тушумини қабул қилиш учун банкларнинг филиаллари ёки кассалари, шунингдек инкассация пунктлари жойлаштирилади.
15. Савдо комплексида санитария кунлари савдо комплекси маъмурияти томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ белгиланади.
16. Савдо комплекси ҳудудида товарларни ташишни ташкил этиш харидорларнинг савдо комплексида эркин юришига тўсқинлик қилмаслиги ва товарларни ташиб келтириш (қабул қилиб олиш), сақлаш ва сотиш учун зарур шароитларни тўлиқ таъминлаши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Савдо комплекслари ҳудудидаги турғун савдо шаҳобчаларида савдони амалга оширишда фискал хотирали назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналарини ёки виртуал кассаларни ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини қўллаш тартиби мажбурий ҳисобланади.
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қўлланиладиган назорат-касса машиналари, виртуал кассалар ягона техник талабларга мувофиқ бўлиши ва белгиланган тартибда мажбурий сертификатланиши керак.
Сертификатга эга бўлмаган ёки белгиланган ягона техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан ёки виртуал кассалардан фойдаланган ҳолда чек бериш айбдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
18. Мижозларнинг савдо комплекси ҳудудига кириши – бепул.
IV. Савдо комплексини бошқариш. Сотувчиларнинг ва савдо комплекси маъмуриятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
19. Савдо комплексини бошқариш савдо комплекси маъмурияти томонидан амалга оширилади, унга ушбу Қоидаларга ҳамда савдо фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан жавобгарлик юкланади.
20. Ўз фаолиятини савдо комплексида жойлашган турғун савдо шохобчалари орқали амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар (кейинги ўринларда савдо субъектлари деб аталади) қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ушбу Қоидаларга мувофиқ савдо фаолиятини амалга ошириш;
савдо комплекси маъмуриятидан ушбу Қоидаларга мувофиқ ишлаш учун шарт-шароитлар билан таъминлашни талаб қилиш;
савдо комплекси маъмуриятидан савдо комплексининг иш тартиби ва режими бўйича зарур тушунтиришлар олиш;
савдо комплекси маъмурияти томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлардан фойдаланиш;
ўзларининг фаолияти назорат органлари томонидан текширилган тақдирда савдо комплекси маъмурияти ходимларини таклиф этиш;
савдо комплекси маъмуриятига савдо комплекси фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш.
21. Савдо субъектлари қуйидагиларга мажбур:
тегишли пешлавҳа шаклида ўз ташкилотининг фирма номини (номи, рамзи ёки товар белгисини), якка тартибдаги тадбиркорнинг номини, жойлашган жойини (почта манзилини) ва иш режимини (ишнинг бошланиш ва тугаш вақтини, тушлик пайтини, дам олиш кунларини) истеъмолчига маълум қилиш;
савдо фаолиятини амалга оширишда турғун савдо шохобчаси ижараси тўғрисидаги шартномага ва ижара тўлови тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатга, юридик шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларга эга бўлиши керак. Ушбу ҳужжатлар давлат солиқ хизмати органлари масъул ходимларининг биринчи талабига кўра кўрсатилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
нақд тушумни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банкка инкассация қилиш (топшириш);
(21-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
ижара тўловини ўз вақтида тўлаш;
фақат савдо комплекси маъмурияти томонидан белгиланган жойларда савдо қилиш;
савдо шохобчаларини тоза ва тартибли сақлаш;
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш, техник ва ёнғин сигнализацияси воситалари (приборлари) мавжуд бўлишини таъминлаш;
савдо комплекси маъмурияти ва назорат органларининг қонуний талабларини бажариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар рақамли платформаларда генерация қилинган электрон тўловларни қабул қилувчи махсус QR-кодга, юридик шахслар эса банкларда генерация қилинган ягона QR-кодга эга бўлиши ва улар орқали тўловларни қабул қилиш имкониятини яратиш;
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
ушбу Қоидалар нормаларига ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларга риоя этиш.
Турғун савдо шохобчасининг ижара ҳуқуқларини учинчи шахсга бериш тақиқланади.
22. Савдо комплекси маъмурияти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
савдо комплексида савдо фаолиятини амалга ошириш ва хизматлар кўрсатиш учун юридик шахсларга ва юридик шахс ташкил қилмаган якка тартибдаги тадбиркорларга шартнома асосида турғун савдо шохобчалари бериш. Турғун савдо шохобчаларининг ижара ҳуқуқи юридик шахсларга ва юридик шахс ташкил қилмаган якка тартибдаги тадбиркорларга очиқ танлов савдолари ўтказиш натижалари бўйича берилади;
шартнома асосида қўшимча хизматлар кўрсатиш;
назорат органлари вакилларига улар савдо комплексларида ўз функцияларини амалга ошираётганда ҳамроҳлик қилиш;
ижарага олувчилар билан тузилган турғун савдо шохобчаларининг ижара шартномасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ва унга ўзгартиришлар киритиш.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Ижара тўғрисида»ги Қонуни.
Тарозилар ва бошқа ўлчов приборларини ижарага бериш, юк сақлаш жойларини ташкил этиш, сотувчилар ва харидорлар учун аравачаларни ижарага бериш бўйича хизматлар фақат савдо комплекси маъмурияти томонидан кўрсатилиши мумкин.
23. Савдо комплекси маъмурияти қуйидагиларга мажбур:
савдо субъектлари ва ўз ходимлари томонидан ушбу Қоидаларга ва белгиланган савдо қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
савдо комплекси ишларини ва унинг фаолияти билан боғлиқ жараёнларни савдо фаолиятини амалга оширишни белгиловчи ва савдо комплекси жойлашган ҳудудда атроф муҳитни муҳофаза қилишни, эпидемик ва экологик хавфсизликни таъминловчи қоидалар ва нормаларга қатъий мувофиқ равишда ташкил этиш;
савдо комплексининг нормал фаолият кўрсатиши учун жамоат тартибини сақлаш, қўриқлашни ташкил этиш, шу жумладан унинг энергия, иссиқлик ва сув таъминоти юзасидан зарур шароитларни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
буюмларни сақлаш жойлари ҳамда сотувчилар ва харидорларга аравачаларни прокатга бериш пунктлари ишлари учун масъулларни буйруқ билан тайинлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
буюмларни сақлаш жойлари, аравачалар берилганлиги учун тўловларни фискал хотирали назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналарини ёки виртуал кассаларни ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини мажбурий қўллаган ҳолда қабул қилиш;
(23-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
савдо комплекси ва унга туташ ҳудудни, маъмурий-хўжалик биноларини, умумий равишда фойдаланиладиган жойларни зарур санитария-техник ҳолатда сақлаш;
ёндош ҳудудларнинг ўз вақтида йиғиштирилиши ва ободонлаштирилишини таъминлаш;
қаттиқ маиший чиқиндилар, йирик ҳажмли ахлатлар, турли хил идишлар ва шу кабиларнинг ташиб кетилишини таъминлаш.
24. Савдо комплекси маъмурияти қуйидагиларни таъминлайди:
харидорларга хизмат кўрсатишда юзага келадиган низоли вазиятларнинг сабабларини бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш;
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган мулоҳазалар ва таклифлар дафтари мавжуд бўлишини таъминлаш ҳамда уни харидорларнинг биринчи талабига кўра тақдим этиш;
банклар кассалари ва инкассация пунктлари ишлари учун энг қулай шарт-шароитлар яратиш, ўз фаолиятини савдо комплексида жойлашган турғун савдо шохобчалари орқали амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг нақд тушуми ҳар куни инкассация пунктларига (банклар кассаларига) инкассация қилинишига (топширилишига) кўмаклашиш.
25. Савдо комплекси маъмурияти назорат органлари вакилларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиладиган текширишларни амалга оширишда кўмаклашади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўради. Зарурат бўлганда, назорат органлари ходимларига текширишларни ўтказиш даври учун хоналар ажратади.
26. Савдо комплекси маъмурияти истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, белгиланган савдо қоидалари бажарилиши юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Савдо комплекси маъмурияти раҳбарияти ушбу Қоидалар нормаларига риоя қилинмаганлиги ва уларга риоя этилиши бўйича савдо комплекси маъмурияти ходимлари томонидан зарур назоратнинг йўқлиги юзасидан жавоб беради.
Савдо комплекси маъмурияти раҳбарлари ижара тўловлари ҳамда кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши таъминланганлиги, шунингдек турғун савдо шохобчаларининг жисмоний шахсларга улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасиз берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 207-моддаси.
V. Савдо комплексининг иш режими
27. Савдо комплексининг иш режими савдо комплекси маъмурияти томонидан белгиланади. Савдо комплекси ҳудудида алоҳида савдо объектларининг иш вақти савдо комплексининг умумий иш режими билан тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Режали санитария-техник ишларни бажариш учун савдо комплекси ёпилганда савдо комплекси маъмурияти олдиндан, мазкур ишларни бажаришдан олдин етти иш кунидан кечикмай савдо субъектларини, аҳолини ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органини савдо комплексининг ёпилиши сабаблари ва даври тўғрисида хабардор қилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
29. Савдо комплекси ишлаган вақтда алоҳида савдо объектини ёпиш зарур бўлган тақдирда савдо субъекти харидорлар учун объектнинг ёпилиши даври тўғрисидаги эълонни осиб қўйиши, объект иш вақтининг 1 соатидан кўпроқ вақтга ёпилган тақдирда эса, харидорлар учун эълондан ташқари – бу ҳақда савдо комплекси маъмуриятини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Авария ва фавқулодда вазиятларда шошилинч тадбирларни бажариш учун савдо комплекси ёпилган тақдирда бу ҳақдаги ахборот сотувчилар, харидорлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига дарҳол етказилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
VI. Савдо комплекси даромадларининг манбалари, ижара тўловини ва кўрсатилаётган хизматлар учун тўловни ундиришни ташкил этиш
31. Қуйидагилар савдо комплекслари даромадларининг манбалари ҳисобланади:
ижара тўловидан олинган даромадлар;
сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар.
32. Савдо комплекси даромадларини тақсимлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
33. Савдо ва хизматлар соҳаси объектлари, бинолар ва иншоотлар фақат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга шартнома асосида ижарага берилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ижара тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом.
34. Ижара тўловини тўлаш савдо комплекси маъмурияти билан ижарага олувчи ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиладиган ижара шартномаси асосида амалга оширилади.
Ижара тўлови ижарага олувчи томонидан ҳар ойда ҳисобот ойининг 25-кунигача савдо комплексининг банкдаги ҳисоб-китоб рақамига тўланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ижара тўғрисида»ги Қонуни.
35. Савдо комплекси маъмурияти ижара тўловини ҳамда кўрсатиладиган хизматлар учун тўловни ундиришнинг барча сотувчилар учун қулай шарт-шароитлари яратилиши учун жавоб беради.
Савдо комплекси маъмурияти қуйидагиларни ташкил этишга мажбур:
савдо комплекси ҳудудида савдони амалга ошириш шарт-шароитлари бўйича давлат тилида ижара тўлови миқдорлари ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати кўрсатилган плакатларни, тушунтириш жадвалларини кўринарли жойга жойлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли тарзда, шу жумладан фискал хотирали назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминаллари билан жиҳозланган кўрсатиладиган хизматлар учун тўловни ундиришнинг турғун пунктлари;
(35-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ижара тўловини ундиришнинг асосий шартларини, сотувчи ва харидорларга кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ва қийматини радиоузел орқали мунтазам равишда маълум қилиб бориш;
савдони амалга ошириш, ижара тўловини тўлаш тартибини бузувчи шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чораларини қўллаш зарур бўлганда давлат солиқ хизмати органлари ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш органлари билан тезкор алоқа ўрнатиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Савдо комплексларида ижара тўловини ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўловни қабул қилиш фискал хотирали назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар ва банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича тўлов терминаллари мажбурий қўлланиб, шунингдек ижарага олувчи томонидан пул маблағларини савдо комплексининг банкдаги ҳисоб-китоб рақамига ўтказиш ёки банк тизими орқали автоматлаштирилган ҳисобга олиш йўли орқали нақд пул билан, йиғимнинг тўлиқлигини давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан ҳар куни текширган ҳолда амалга оширилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Устав фондида давлат улуши камида 51 фоизни ташкил этадиган савдо комплексларида ижара тўлови миқдори ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати ҳар йили ҳудудий молия органлари ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 363-модда)
38. Савдо комплексларига солиқ солиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бунда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51 фоизни ташкил қиладиган савдо комплексларига бозорлар учун белгиланган солиқ солиш тартиби татбиқ этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 461-моддаси.
VII. Савдо комплекслари ишларини назорат қилиш
39. Савдо комплекси, унга туташган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари фаолиятини, шунингдек савдо комплекси ҳудудида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, улар томонидан ушбу Қоидалар нормаларига, солиқ тўғрисидаги қонунларга, савдо фаолиятини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилинишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низом.
40. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказиладиган текширишларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоат ташкилотлари, Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари, шунингдек бошқа назорат органлари мутахассислари жалб этилиши мумкин.
41. Мазкур Қоидаларнинг бузилишига йўл қўйган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекитсон Республикаси Жиноят кодекси махсус қисмининг III бўлими.
VIII. Савдо комплексларида товарларни сотишга қўйиладиган талаблар
42. Қуйидагилар савдо комплексларида сотиладиган товарларнинг асосий турлари ҳисобланади:
якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган товарлар;
халқ ижодкорлиги, халқ ҳунармандчилиги корхоналари товарлари;
маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган товарлар;
белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркорлар ёки юридик шахслар томонидан олиб келинган импорт товарлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Савдо комплексларида товарларни чакана сотиш юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан, фискал хотирали назорат-касса машиналаридан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалардан ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларидан мажбурий фойдаланган ҳолда, турғун савдо шохобчалари орқали амалга оширилади.
(43-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
Товарларни сотиш бўйича фаолиятнинг лицензияланиши талаб этиладиган товарлар савдоси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
44. Юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорлар савдо комплексларида чакана савдони фақат:
бевосита ўзлари олиб келган импорт товарлар;
ўзлари тайёрлаган (сотиш тақиқланмаган) товарлар;
ушбу товарларни ишлаб чиқарган бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан сотиб олинган товарлар;
юридик шахслар – маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг товарлари билан – улар сотиб олинганлигининг қонунийлигини тасдиқлайдиган барча ҳужжатлар мавжуд бўлганда амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
46. Ўзи тайёрлаган товарларни чакана сотувчи якка тартибдаги тадбиркорлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланган ишлаб чиқариш шароитлари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши шарт.
47. Бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан – ушбу товарларни ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинган товарларни чакана сотувчи якка тартибдаги тадбиркорлар олинган товарлар учун ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатга, якка тартибдаги тадбиркорлар - ишлаб чиқарувчилар билан тузилган сотиладиган товарларнинг олди-сотди шартномасига эга бўлишлари шарт. Шартномада мажбурий тартибда қуйидаги реквизитлар кўрсатилган бўлиши керак:
якка тартибдаги тадбиркорларнинг – сотувчи ва харидорнинг фамилиялари, исмлари ва отасининг исмлари;
якка тартибдаги тадбиркорларнинг – сотувчи ва харидор паспортларининг сериялари, тартиб рақамлари ва берилган саналари;
якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг тартиб рақамлари ва берилган саналари ҳамда гувоҳномани берган давлат ҳокимияти органининг номи;
солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича давлат солиқ инспекцияси;
банк реквизитлари.
48. Савдо комплексида қонун ҳужжатларига мувофиқ талаб қилинадиган ҳужжатларни расмийлаштирмасдан ёхуд уларнинг амал қилиши тўхтатиб турилган ёки чақириб олинган даврда савдо фаолиятини ошириш фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш деб қаралади ва бу ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари кўрилади.
IX. Савдо комплекси фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш
49. Савдо комплекси (чакана савдо ва хизматлар кўрсатишнинг турғун объекти) фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб турилиши ёки тўхтатилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 13 ноябрдаги 390-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 67-модда) 4-бандининг учинчи хатбошидаги «буюм бозорларида» сўзлари «савдо комплексларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда):
а) 2-банднинг биринчи хатбошидаги «буюм бозорларида» сўзлари «бозорларда ва савдо комплексларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қарорга иловада:
V бўлим номидаги «буюм бозорларида» сўзлари «савдо комплексларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
34-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«34. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар савдо комплексларида чакана савдони фақат қуйидагилар бўйича амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар:
якка тартибдаги тадбиркорларнинг бевосита ўзлари келтиришган импорт товарлар;
ўзлари тайёрлаган (сотилиши тақиқланмаган) товарлар;
ушбу товарларни ишлаб чиқарган бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан сотиб олинган товарлар;
мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари товарлари - уларни қонуний равишда сотиб олинганлигини тасдиқловчи барча ҳужжатлар мавжуд бўлганда»;
35-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«35. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан савдо комплексларида чакана савдо қуйидагилар асосида амалга оширилади:
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчининг жисмоний шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;
савдо комплекси маъмуриятининг якка тартибдаги тадбиркорга турғун савдо шохобчаси (чакана савдо ва хизматлар соҳаси турғун объектлари) бериш тўғрисидаги маълумотномаси»;
40-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«40. Савдо комплексларида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни чакана сотиш фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ва тўловларни пластик карточкалардан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини мажбурий қўллаган ҳолда амалга оширилади»;
44-банддаги «буюм бозорларида» сўзлари «савдо комплексларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
46-банддаги «Буюм бозорларида» сўзлари «Савдо комплексида» сўзлари билан алмаштирилсин;
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 50-модда) 2-бандининг биринчи хатбошидаги «ихтисослаштирилган бозорларда» сўзлари «савдо комплексларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Патта тўловлари миқдорларини белгилаш ҳақида» 1993 йил 23 мартдаги 152-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 3-сон, 12-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 23 мартдаги 152-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1993 йил 20 июлдаги 366-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ва сотиш бўйича улгуржи бозорлар тизимини шакллантириш ва ривожлантириш тўғрисида» 1998 йил 26 октябрдаги 452-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 10-сон, 39-модда) 8-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Чилонзор буюм бозори» очиқ акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 23 январдаги 40-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 11-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари билан савдо қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 28 июлдаги 330-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 68-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 50-модда) 2-илованинг 2-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 43-модда) 2-илованинг 35-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)» 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 15 ва 24-бандлари.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарори)» 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 48-модда) илованинг 9-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)» 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда) 1-илованинг 46-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 403-модда; 2016 й., 6-сон, 56-модда; 2017 й., 7-сон, 89-модда, 18-сон, 325-модда, 20-сон, 363-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2021 й., 09/21/391/0590-сон, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон; 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)