toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Рақамли трансформация маркази» масъулияти чекланган жамиятининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларни амалга ошириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда кооперацияни ривожлантириш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва кичик тадбиркорлик субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб этиш, шунингдек мунтазам ўтказиладиган саноат ярмаркалари ва электрон кооперация порталини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 392-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/392/0653-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 майдаги ПҚ-4302-сон ҳамда «Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида» 2021 йил 17 ноябрдаги ПҚ-14-сон қарорларига мувофиқ давлат харидлари махсус ахборот портали билан интеграциялашган «Рақамли трансформация маркази» масъулияти чекланган жамиятининг (кейинги ўринларда — Рақамли трансформация маркази) электрон кооперация портали (кейинги ўринларда — Портал) ишлаб чиқилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон)
3. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рақамли трансформация марказининг фаолияти хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар, хорижий ва халқаро молия ташкилотлари грантлари, донорлик маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молияштирилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Рақамли трансформация марказига портал фаолиятига оид қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон)
республикада саноат маҳсулотлари, шу жумладан маҳаллийлаштирилган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни сотиш ёки сотиб олиш бўйича шартномаларни тузиш учун порталда шароитлар яратиш;
порталда хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида муносабатларнинг эркинлигини ва шартномаларни тузиш шаффофлигини таъминловчи механизмларни татбиқ қилиш;
республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларининг турлари, техник тавсифлари ва сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни онлайн тарзда порталга жойлаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги бюджет ва корпоратив буюртмачилар, шунингдек, стратегик харид қилувчилар билан биргаликда уларнинг келгуси давр учун давлат харидлари режа-жадвалларининг порталга мунтазам равишда киритиб борилишини таъминласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда ҳар уч ойда кооперация алоқаларини кенгайтириш орқали хўжалик юритувчи субъектларни харид фаолиятига жалб қилиш мақсадида республикада ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотларнинг саноат ярмаркалари ўтказиб борилишини таъминласин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон)
Бунда ривожланган хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, маҳсулотларни замонавий дизайн асосида жойлаштиришни ҳамда буюртмачи ва ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги шартномаларнинг онлайн тарзда портал орқали тузилишини назарда тутсин.
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
мунтазам ўтказиладиган саноат ярмаркаларида республикада ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни харид қилиш бўйича буюртмачи сифатида иштирок этадиганлар 2-иловага мувофиқ вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари томонидан таъминланади;
маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар республиканинг барча истеъмолчилари учун тендерларсиз тўғридан-тўғри электрон кооперация биржаси портали орқали харид қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридаги корхоналар ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар билан саноат ярмаркаларида кўргазмали иштирок этишини таъминласинлар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон)
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда саноат ярмаркаларини мунтазам равишда ўтказиб бориш жойи тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташқи бозорлар конъюнктурасини доимий ўрганган ҳолда, импорт улуши юқори бўлган маҳсулотларни келгусида республикада ишлаб чиқарилишини назарда тутувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш чораларини кўрсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон)
11. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси фаолиятини тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 сентябрь,
833-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Рақамли трансформация маркази» масъулияти чекланган жамиятининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Рақамли трансформация маркази» масъулияти чекланган жамиятининг (кейинги ўринларда — Рақамли трансформация маркази) электрон кооперация портали (кейинги ўринларда — Электрон кооперация портали) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
аванс — харид қилиш жараёнида буюртмачи ва етказиб берувчи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда киритиладиган, жумладан, томонларнинг закалатлари (бюджет буюртмачилари бундан мустасно) ва операторнинг воситачилик йиғимини ўз ичига олган молиявий маблағлар суммаси;
буюртмачи — Электрон кооперация порталида товарларни харид қилувчи юридик шахс;
етказиб берувчи — таклиф этилган шартларда ўзининг Электрон кооперация порталида қатнашиб, савдоларда ғолиб чиққан тақдирда, ўзи ишлаб чиқарган тайёр товарларни (ишлар, хизматларни) етказиб бериш ниятини билдирган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг дилерлари;
агент — буюртмачилар ва етказиб берувчиларга топшириқ шартномаси асосида уларнинг Электрон кооперация порталида қатнашишини таъминлашга доир профессионал хизматлар кўрсатадиган юридик шахс;
харид шартномаси — харидлар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида буюртмачи ва етказиб берувчи ўртасидаги электрон тартибда тузиладиган битим;
Олдинги таҳрирга қаранг.
рақамли экотизим оператори — Рақамли трансформация маркази;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон)
шахсий кабинет — буюртмачи ёки етказиб берувчининг электрон харидларда иштирок этиши, шунингдек, зарур ахборотни жойлаштириши ёки олиши имконияти тақдим этиладиган, индивидуал логин ва паролларни кўллаш орқали фойдаланиладиган Электрон кооперация порталидаги шахсий саҳифаси;
режа-жадвал — Электрон кооперация порталида давлат буюртмачилари томонидан жойлаштириладиган товарлар тавсифи, харидлар ҳажми ва муддатларини назарда тутувчи ҳужжат;
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда — ҲККП) — клиринг электрон тизими орқали Электрон кооперация порталида тузилган харид шартномалари бўйича клиринг, ҳисоб-китоб ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминловчи операторнинг таркибий бўлинмаси;
Электрон кооперация портали — операторнинг давлат харидлари махсус ахборот портали билан интеграциялашган, шу жумладан, ушбу Низомда назарда тутилган ахборотларни жойлаштириш, улардан фойдаланиш ҳамда электрон савдо ярмаркалари ва харидларни ўтказишни таъминлайдиган электрон платформаси;
ўхшаш товарлар — функционал мақсади, қўлланилиши, сифати ва техник хусусиятлари бўйича таққосланадиган, Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодининг (кейинги ўринларда — ТИФ ТН) дастлабки 4 та рақами бир хил бўлган товарлар;
давлат харидлари махсус ахборот портали — ваколатли орган томонидан юритиладиган, давлат харидлари амалга оширилиши тўғрисидаги эълонлар, давлат харидларининг якунлари, иштирокчиларнинг таклифлари ҳақидаги ахборотни ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ахборотни электрон шаклда кўздан кечиришни, шунингдек, амалга оширилган электрон давлат харидлари тўғрисида давлат харидлари электрон тизимларининг операторлари томонидан киритиладиган (юбориладиган) ахборотни тўплашни таъминловчи веб-сайтдир (махсус электрон платформа).
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация портали фаолиятини такомиллаштиришни ташкил этиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Рақамли трансформация маркази Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда мунтазам равишда буюртмачи ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида эркин рақобат ва нарх шаффофлиги тамойиллари асосида масофадан туриб шартнома тузиш имкониятига эга электрон тижорат платформасини такомиллаштириш чораларини кўради ва доимий ишлашини таъминлайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон)
4. Электрон кооперация портали (кейинги ўринларда — Портал) қуйидагиларни:
а) бир неча мезонлар ва кўрсаткичлар бўйича излаш имкониятига эга бўлган, мунтазам янгилаб бориладиган ҳамда қуйидагилар:
10 та белгидан иборат ТИФ ТН кодлари билан ўзаро боғлиқликда ҳар бир маҳсулот тури бўйича товар бозорининг ҳажми (ишлаб чиқариш, импорт, экспорт ҳажми) тўғрисидаги;
маҳаллий ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар номенклатураси, уларнинг техник ва нарх кўрсаткичлари тўғрисидаги;
буюртмачиларнинг келгуси давр учун харид режа-жадваллари тўғрисидаги;
маҳаллий ташкилотлар негизида ишлаб чиқариш тавсия этилаётган истиқболли маҳсулот турлари рўйхати тўғрисидаги маълумотларни қамраб олувчи маълумотлар базасини шакллантириш ва жойлаштиришни;
б) ташкилотлар томонидан керакли шакллар онлайн режимида мустақил тўлдирилиши орқали маҳаллий ташкилотлар учун ахборот маълумотлар базасига бепул киритилишини;
в) етказиб берувчилар билан давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ўртасида интерактив ҳамкорлик қилиш имкониятини;
г) давлат харидлари махсус ахборот портали билан давлат харидлари бўйича интеграциясини;
д) давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари маълумотлар базалари билан интеграциясини;
е) маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва улар томонидан ишлаб чиқариладиган товарлар реестри юритилишини ва жамоатчиликка очиқланишини таъминлайди.
2-боб. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни аниқлаш тартиби
5. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи амалдаги статистика ҳисоботларида белгиланган тартибга мувофиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қайд этилган ёки мазкур Низомнинг 6 ва 7-бандларида назарда тутилган талабларига мос келувчи юридик шахс.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 28 октябрдаги 712-сон қарорига 2-иловада белгиланган муддатлардан сўнг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат асосида аниқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон)
6. Амалдаги статистика ҳисоботларида белгиланган тартибга мувофиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қайд этилмаган маҳаллий ишлаб чиқарувчи қуйидагилар орқали аниқланади:
амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтганлиги;
иқтисодий фаолият турлари таснифлагичи (ИФУТ) бўйича ташкилот (икки ва ундан ортиқ фаолият тури билан шуғулланувчи юридик шахслар бундан мустасно) фаолият юритиши;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати (агар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулотлар рўйхатига киритилган бўлса) мавжудлиги;
лицензияланадиган фаолият тури бўлган тақдирда, ушбу фаолият учун талаб қилинган лицензиянинг мавжудлиги;
ташкилот мулки бўлган ёки ижара шартномаси асосида фойдаланишга олинган ишлаб чиқариш майдони мавжудлиги;
ташкилот мулки бўлган ёки ижара шартномаси асосида фойдаланишга олинган асбоб-ускуналар мавжудлиги;
ташкилотда меҳнат шартномаси асосида фаолият юритувчи мутахассислар, жумладан, ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар мавжудлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ҳокимларнинг ёрдамчилари, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тегишлилиги бўйича соҳавий тармоқ хўжалик бирлашмалари мутахассисларини жалб қилган ҳолда амалдаги статистика ҳисоботларида белгиланган тартибга мувофиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қайд этилмаган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни аниқлаш ишлари доимий равишда амалга оширилади.
(6-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Порталга жойлаштириладиган маҳсулот маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификатга эга бўлиши лозим.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-175-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2026 й., 06/26/175/0878-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига мувофиқ берилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-175-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2026 й., 06/26/175/0878-сон)
Етказиб берувчи Порталга ариза билан биргаликда етказиб бериладиган маҳсулотлар бўйича маҳаллийлаштиришнинг белгиланган минимал даражасига мувофиқлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоблар ҳамда тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.
Етказиб бериладиган маҳсулотлар бўйича маҳаллийлаштиришнинг белгиланган минимал даражасига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгарлик етказиб берувчига юкланади. Оператор етказиб берувчининг маълумотлари тўғрилигини назорат қилиш ёки текширишга ҳақли эмас.
Давлат буюртмачилари, рақобатчи-етказиб берувчилар ва давлат органларида маҳаллийлаштириш даражаси бўйича етказиб берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигига шубҳа туғилган тақдирда, улар маълумотларнинг ишончлилигини текшириш учун солиқ органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Етказиб берилаётган маҳсулотларнинг маҳаллийлаштиришнинг минимал даражасига мувофиқлиги тўғрисида етказиб берувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар ишончсиз деб топилган тақдирда, бундай етказиб берувчи Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиясининг қарорига кўра инсофсиз ижрочилар (етказиб берувчилар) реестрига киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритилган етказиб берувчилар ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификати бекор қилинган маҳсулот автоматик равишда Порталдан чиқарилади.
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон)
Портал инсофсиз ижрочилар (етказиб берувчилар) реестрини эълон қилиниши ва мунтазам равишда янгиланиб борилишини таъминлайди.
8. Зарур бўлганда юридик шахслар муайян маҳсулотни ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган техник ҳужжатларни (техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормалари) тақдим этади.
3-боб. Электрон кооперация портали иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
9. Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Порталда жойлаштирилган маълумотларга технологик ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш талабларини белгилаш;
буюртмачи томонидан харидларни амалга ошириш тўғрисида эълон ва харидлар режа-жадваллари жойлаштирилмаган ҳолларда харидларни амалга ошириш натижалари ҳақидаги ахборотни чоп этиш.
Оператор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
10. Операторнинг мажбуриятлари:
Порталнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш;
ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Порталда мавжуд бўлган ахборотдан жисмоний ва юридик шахсларнинг бепул эркин фойдаланишини таъминлаш;
интеграция масалалари ҳамда давлат ахборот тизимлари ва давлат электрон ахборот ресурслари хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус ваколатли орган билан ҳамкорликни амалга ошириш;
харидлар натижалари бўйича товарлар, ишлар, хизматлар нархлари маълумотлар базасини ташкил этиш ва янгилаб бориш;
Порталда тузилган шартномалар реестрларини шакллантириш ва юритиш;
Порталда жойлаштирилган ахборотнинг яхлитлигини таъминлаш;
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари учун ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ахборотдан фойдаланиш имкониятини яратиш;
Портални босқичма-босқич такомиллаштириш, логистика, маркетинг ва бошқа ахборот тизимларига улаш каби хизматлар мажмуасини кенгайтириш;
маълумотлар базасида ахборотни Порталга жойлаштирилган даврдан бошлаб беш йил мобайнида сақлаш;
давлат буюртмачиларининг Портал орқали тузилган шартномалари давлат харидлари махсус ахборот порталига автоматик режимда юборилишини таъминлаш;
буюртмачилар ва етказиб берувчилар учун ҲККПда алоҳида шахсий ҳисобварақлар очиш;
буюртмачилар ва иштирокчиларга шахсий кабинетлар ташкил этиш;
маълумотлари етарли бўлмаган оферта таклифларини жойлаштириш мониторингини олиб бориш;
одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш.
Портал фаолияти доирасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Оператор давлат харидларини амалга ошириш ва нарх белгилаш жараёнига аралашишга, контрагентларни танлашда ва шартномалар тузишда давлат харидлари субъектларининг эркинлигини чеклашга, шунингдек, давлат харидлари субъектларининг ҳуқуқларини бошқача тарзда чеклашга ҳақли эмас.
11. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари қуйидаги маълумотлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан республикада ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг ҳажми ва техник параметрлари тўғрисидаги;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси ва Божхона қўмитаси томонидан саноат маҳсулотларининг импорт ва экспорт ҳажми тўғрисидаги;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
давлат буюртмачилари келгуси давр учун давлат харидларининг режа-жадвалларини ва давлат харидларининг ўтган йилдаги амалдаги ҳажми, шу жумладан, импорт товарлари тўғрисидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маҳаллий ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариш тавсия этилаётган ўзлаштирилиши истиқболли маҳсулот турлари тўғрисидаги маълумотлар Порталга ўз вақтида киритилишини, уларнинг ишончлилиги, тўлиқлиги ва янгилаб борилишини таъминлайдилар.
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда Солиқ қўмитаси ҳамда Рақамли трансформация маркази электрон кооперация портали орқали тузилган шартномалар юзасидан етказиб берувчи томонидан маҳсулот етказилганлиги тўғрисида юборилган ва тасдиқланган электрон ҳисоб-фактуралар тўғрисидаги маълумотларнинг Электрон кооперация портали орқали ўзаро алмашинувини таъминлайди.
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон)
12. Барча фойдаланувчилар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш учун очиқ ахборотдан фойдаланишда ёки уларни учинчи шахсларга беришда мажбурий тарзда Порталга ҳавола қилган ҳолда унинг ишончлилигини таъминлашлари зарур.
4-боб. Электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан Порталга ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотлари турлари ва ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш мазкур Низомга 2-иловада келтирилган жадвалларга асосан амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон)
14. Буюртмачилар (бюджет буюртмачилари бундан мустасно) ва етказиб берувчилар Порталга электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) ёрдамида электрон рўйхатдан ўтиш орқали киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Давлат буюртмачилари Порталга давлат харидларига оид харидлар режа-жадвалларини давлат харидлари махсус ахборот портали орқали Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ва оператор ўртасида ахборот алмашиш йўли билан жойлаштиради.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
16. Порталда жойлаштирилган харидлар режа-жадвали қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
харид предмети ва миқдори;
харид қилиш ойи;
буюртмачининг номи ва манзили;
харид предметини молиялаштириш манбалари;
товарларни етказиб бериш муддатлари ва шартлари.
17. Етказиб берувчилар Порталга ўзлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисида қуйидаги маълумотларни киритади:
таклиф этилаётган товарлар (ишлар, хизматлар) номи ва 10 та белгидан иборат Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг кодлари;
сотиш нархи;
товарнинг энг кўп ва энг кам ҳажми;
товарнинг русуми ва техник параметрлари (техник паспорт ёки бошқа ҳужжат асосида);
ўзлари ишлаб чиқарган товарнинг фотосурати;
товар етказиб бериладиган ҳудуд;
кафолат шартлари ва муддати ҳақида маълумот;
товарнинг ишлаб чиқарилган йили;
товарнинг яроқлилик муддати;
етказиб бериш муддати;
зарур ҳолларда лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжат ёки сертификат мавжудлиги тўғрисидаги ахборот.
18. Буюртмачи ва етказиб берувчилар томонидан Электрон кооперация порталига жойлаштирилган маълумотларнинг тўғрилиги, ҳаққонийлиги ва мазмуни билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатлар учун оператор жавобгар бўлмайди.
19. Етказиб берувчиларнинг оферта таклифларини харидга киритиш порталга мазкур низомнинг 17-бандида кўрсатилган маълумотларни тўлиқ киритилгандан сўнг уч иш куни давомида амалга оширилади.
5-боб. Электрон кооперация портали орқали харидларни амалга ошириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги оператор учун ўзининг ахборот тизимида махсус шахсий ҳисобварақлар очади ва операторга пул маблағларини бошқариш ваколатини беради.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон)
21. Буюртмачилар, бюджет буюртмачилардан ташқари, ва етказиб берувчилар харидларда иштирок этишдан олдин ҲККПдаги шахсий ҳисобварағига товар (иш ва хизматлар) бошланғич қийматининг 1,1 фоизи миқдорида авансни жойлаштиради.
Аванс шартнома суммасининг 1 фоизи миқдоридаги закалат ҳамда шартнома суммасининг 0,1 фоизи миқдоридаги операторнинг воситачилик йиғимини ўз ичига олади.
Бунда мунтазам ўтказиладиган саноат ярмаркалари доирасида хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача бўлган шартномалар бўйича иштирокчилардан аванс талаб этилмайди ҳамда улардан воситачилик йиғими олинмайди.
Корпоратив буюртмачилар ва етказиб берувчилар ўзларининг ҲККПдаги ҳисобварақларида аванс тўловининг миқдори етарли бўлган ҳолларда Порталда ташкил этиладиган электрон харидларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Бюджет буюртмачилари эса уларнинг ҲККПдаги ҳисобварақларида операторнинг воситачилик йиғими суммаси миқдори мавжуд бўлган тақдирда, электрон харидларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.
22. Буюртмачилар (давлат буюртмачилари бундан мустасно) Порталда товар жойлаштирган етказиб берувчилар билан автоматик равишда электрон тарзда шартнома тузади.
Порталда рўйхатдан ўтказилган иштирокчиларнинг ҳеч бири дастлабки таклифдан пастроқ нархни таклиф қилмаса, Портал буюртмачи ва етказиб берувчи ўртасидаги битимни рўйхатдан ўтказади.
Бунда харидлар тўхтатилиши муддати иш куни ва иш вақтига тўғри келиши лозим.
23. Давлат буюртмачиси Порталдаги электрон тижорат платформасида етказиб берувчиларнинг оферталарини ўрганиш йўли билан ўзи учун зарур бўлган товарни танлайди ва товар танланганидан кейин нархлар сўрови механизмидан фойдаланади.
Электрон кооперация портали автоматик тарзда офертани таклиф этган етказиб берувчига ҳамда ушбу порталда ўхшаш товарни таклиф этаётган бошқа етказиб берувчиларга нарх сўровини юборади.
Етказиб берувчилар Электрон кооперация портали томонидан нарх сўрови юборилган пайтдан бошлаб қирқ саккиз соат ичида пастроқ нарх таклифларини беришга ҳақли.
Етказиб берувчилар томонидан берилган нарх бўйича таклифларни таққослаш Электрон кооперация портали томонидан автоматик тарзда амалга оширилади.
Электрон кооперация порталида шартнома давлат буюртмачиси томонидан танланган етказиб берувчининг офертасида баён этилган шартларга мувофиқ ҳамда етказиб берувчилар томонидан таклиф этилган энг паст нархда шакллантирилади.
24. Агар нарх сўрови мобайнида иштирокчи томонидан таклиф қилинган нарх буюртмачи томонидан танланган нархдан 15 ва ундан ортиқ фоизга паст бўлса, иштирокчи буюртмачи томонидан танланган офертанинг нархи ва ўзи томонидан таклиф этилган нархнинг фарқи миқдоридаги қўшимча закалатни харид предметининг ҳар бир бирлиги учун олдиндан киритиши шарт.
Қўшимча закалат мавжуд бўлмаган тақдирда ушбу таклифлар электрон тизим томонидан автоматик равишда рад этилади.
25. Порталда тузилган битим электрон рўйхатга олинади, буюртмачи ва етказиб берувчининг шахсий ҳисобварағидан операторнинг воситачилик тўлови ечиб олинади. Битимни рўйхатга олиш ушбу порталда шартномани шакллантириш ва унга ўзига хос рақам бериш билан амалга оширилади.
Буюртмачи ва етказиб берувчи ўртасида ЭРИдан фойдаланган ҳолда Электрон кооперация порталида тузилган шартнома тегишли шаклда тузилган ҳисобланади.
26. Оператор давлат буюртмачиларининг шартномалари бўйича маълумотни автоматик режимда давлат харидлари махсус ахборот порталига юборади. Давлат харидлари махсус ахборот портали шартнома маълумотларини давлат буюртмачилари томонидан тузилган шартномалар реестрига киритади.
6-боб. Шартномавий мажбуриятлар ижросини таъминлаш тартиби
27. Буюртмачилар (бюджет буюртмачилари бундан мустасно) ҳамда электрон харидларни амалга ошириш жараёнида энг мақбул нарх таклиф этган етказиб берувчилар томонидан киритилган закалатлар тарафлар ўртасида тузилган шартномалар ижросини таъминлаш мақсадида мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга ёки белгиланган тартибда бекор қилингунга қадар банд қилиб қўйилади.
Шунингдек, иштирокчиларнинг киритган аванс тўловлари электрон харидларда ғолиб аниқлангунга қадар банд қилиб қўйилади.
28. Портал орқали электрон харидларни амалга ошириш жараёнида иштирокчилар ўртасида олдиндан тўлов шартларисиз шартномалар тузилган ҳолларда буюртмачилар шартнома тузилган кундан бошлаб ўн банк иш куни мобайнида ўзларининг ҲККПдаги шахсий ҳисобварағига шартнома суммасининг 100 фоизи миқдоридаги пул маблағларини ўтказишни таъминлаш мажбуриятини олади.
Портал орқали электрон харидларни амалга ошириш жараёнида иштирокчилар ўртасида олдиндан тўлов шартлари билан шартномалар тузилган ҳолларда, буюртмачилар шартнома тузилган кундан бошлаб ўн банк иш куни мобайнида ўзларининг ҲККПдаги шахсий ҳисобварағига шартномада белгиланган олдиндан тўлов миқдоридаги сумма ўтказилишини таъминлаш мажбуриятини олади.
Буюртмачилар ушбу банднинг биринчи-иккинчи хатбошиларида келтирилган мажбуриятларни белгиланган муддатларда бажармаган тақдирда, мажбуриятни бажариш муддати тугаган кундан бошлаб уч банк иш куни мобайнида электрон шаклда мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаётганлиги бўйича буюртмачига хабарнома юборади ва хабарнома юборилгандан кейинги беш банк иш кунидан сўнг буюртмачиларнинг закалат суммаси маҳсулот етказиб берувчиларнинг ҲККПсидаги ҳисобварақларига ўтказиб берилади.
29. ҲККП буюртмачидан электрон тижорат платформаси орқали тузилган шартнома бўйича тушган тўлов суммасини банд қилиб қўяди ва пул маблағлари тушган куннинг эртасидан бир иш кунидан кечикмаган муддатда электрон шаклда тўловни амалга ошириш бўйича етказиб берувчига хабарнома юборади.
Мазкур хабарнома етказиб берувчига товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Етказиб берувчи томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) ҲККП томонидан тўлов амалга оширилиши тўғрисидаги хабарномасиз етказиб берилган тақдирда, буюртмачи томонидан товарлар учун тўловни амалга оширмаслик хавфи етказиб берувчининг зиммасида бўлади.
Корпоратив буюртмачилар шартнома бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилгандан кейин уч банк иши куни мобайнида ўзининг шахсий кабинети орқали товарларни (ишларни, хизматларни) тўлиқ ҳажмда қабул қилганлигини тасдиқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет буюртмачилари шартнома бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилгандан сўнг уч банк иш куни мобайнида товарларни (ишларни, хизматларни) тўлиқ ҳажмда қабул қилганлик тўғрисидаги ахборотни бюджет ташкилотларининг ҳисоби ва ҳисоботлари автоматлаштирилган тизимининг дастурий комплекси (кейинги ўринларда — ЎзБТАД) орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизими (кейинги ўринларда — ДМБАТ)га киритади.
(29-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон)
Бюджет буюртмачилари шартнома асосида товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлиги ҳақидаги ахборотни ДМБАТ олгандан сўнг ушбу маълумотларни бир банк иш куни мобайнида маълумотлар базаларининг электрон алмашинуви орқали Операторга юборади.
30. Портал электрон харидларнинг якунларига кўра буюртмачилар ва етказиб берувчиларнинг ҳар биридан битим суммасининг 0,1 фоизи миқдоридаги операторнинг воситачилик йиғимини ушлаб қолади.
31. Иштирокчилар ва корпоратив буюртмачиларнинг банди бекор қилинган пул маблағларидан уларнинг топшириқларига асосан бошқа электрон давлат харидларида аванс тўловлари сифатида фойдаланилиши мумкин ёки хизмат кўрсатадиган банклардаги уларнинг ҳисобварақларига қайтарилади.
32. Томонлар шартномани бажаришни рад этганда ёки уни бажаришдан бошқача тарзда бош тортганда, буюртмачи ёки етказиб берувчи судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
33. Портал томонидан амалга оширилган харид қилиш тартиб-таомилларининг бошқа турлари бўйича амалга оширилган харидлар юзасидан ҲККП суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни банддан ечишни ва/ёки тегишли ҳисобвараққа ўтказишни амалга оширади.
Бунда ҲККП етказиб берувчининг закалати жарима сифатида бюджет буюртмачисига ўтказилиши тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни бюджет буюртмачисининг бюджетдан ташқари тегишли ҳисобварағига ўтказишни амалга оширади.
7-боб. Якунловчи қоида
34. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Рақамли трансформация маркази» масъулияти чекланган жамиятининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
«Рақамли трансформация маркази» масъулияти чекланган жамиятининг электрон кооперация портали фаолиятини такомиллаштиришни ташкил этиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Ижрочилар

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари (ишлар, хизматлар) турлари, ҳажми, техник тавсифлари, сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни;

импорт қилинаётган ва экспортга йўналтирилаётган маҳсулотлар турлари ва ҳажми тўғрисидаги маълумотларни;

талаб юқори бўлган ва ўзлаштирилиши тавсия этилган импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар рўйхатини Электрон кооперация порталига жойлаштирилади.

Ҳар чоракда

2-босқич

Рақамли трансформация маркази, Рақамли технологиялар вазирлиги

Буюртмачи ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида эркин рақобат ва нарх шаффофлиги тамойиллари асосида масофадан туриб шартнома тузиш имкониятига эга электрон тижорат платформасини такомиллаштириш ва доимий ишлашини таъминланади.

Доимий равишда

3-босқич

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, давлат буюртмачилари

Келгуси давр учун давлат харидларининг режа-жадваллари ва давлат харидларининг ўтган йилдаги амалдаги ҳажми, шу жумладан, импорт товарлари хариди тўғрисидаги маълумотларни Электрон кооперация порталига жойлаштиради.

Ҳисобот даври якуни бўйича

4-босқич

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари

Республикада ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг ҳажми ва техник параметрлари ҳақидаги маълумотлар тўғри ва ҳаққоний киритилишини таъминлайди ва уни ўз вақтида янгилаб боради.

Доимий равишда

5-босқич

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ҳокимларнинг ёрдамчилари, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари

Амалдаги статистика ҳисоботларида белгиланган тартибга мувофиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қайд этилмаган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни аниқлайди.

Доимий равишда

6-босқич

Солиқ қўмитаси, Рақамли трансформация маркази

Электрон кооперация портали орқали тузилган шартномалар юзасидан етказиб берувчи томонидан маҳсулот етказилганлиги тўғрисида юборилган ва тасдиқланган электрон ҳисоб-фактуралар тўғрисидаги маълумотларни Электрон кооперация порталига тақдим этади.

Доимий равишда

7-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Бюджет буюртмачилари томонидан шартнома асосида товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлиги ҳақидаги ахборотни ДМБАТ олгандан сўнг ушбу маълумотларни маълумотлар базаларининг электрон алмашинуви орқали Электрон кооперация порталига юборади.

Доимий равишда, бир банк иш куни мобайнида

8-босқич

Рақамли трансформация маркази, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси

Электрон кооперация порталини такомиллаштириш ҳамда статистика, божхона, сертификатлаштириш, солиқ, молия органлари маълумотлар базаси билан интеграция қилади.

Доимий равишда

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Рақамли трансформация маркази» масъулияти чекланган жамиятининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
(2-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-жадвал
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Маҳсулот номи ва техник параметрлар

Техник регламент, стандарт

ТИФ ТН коди

Маҳсулотларнинг (товарлар, ишлар, хизматларнинг) статистик таснифлагич коди

Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат рақами

Юридик шахснинг номи ва жойлашган жойи (почта манзили)

Телефон рақами

2-жадвал
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми тўғрисида
МАЪЛУМОТ*

Маҳсулот номи ва техник параметрлар

Техник регламент, стандарт

Маҳсулотларнинг (товарлар, ишлар, хизматларнинг) статистик таснифлагич коди

Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат рақами

Ўлчов бирлиги

Ишлаб чиқариш ҳажми

Ўртача йиллик ишлаб чиқариш қуввати

миқдори

ҳажми, минг сўм

* Маълумотлар ҳар ой якунига кўра йирик ташкилотлар бўйича ва йил якунига кўра барча саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар бўйича янгиланиб борилади.
(1 ва 2-жадваллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон)
3-жадвал
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида
МАЪЛУМОТ**

ТИФ ТН коди

Маҳсулот номи

Ўлчов бирлиги

Экспорт ҳажми

Импорт ҳажми

миқдори

минг АҚШ доллари

миқдори

минг АҚШ доллари

** Маълумотлар ҳар бир ҳисобот даври якунига кўра янгиланиб борилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 392-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/392/0653-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон қарорига
2-ИЛОВА
Мунтазам ўтказиладиган саноат ярмаркаларида республикада ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни харид қилиш бўйича буюртмачи сифатида иштирок этувчилар
РЎЙХАТИ

Т/р

Буюртмачилар гуруҳи

Буюртмачиларни саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида қатнашишини таъминлашга масъул вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари

1.

Нефть, газ, кимё ва энергетика саноати ташкилотлари

Энергетика вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ

2.

Соғлиқни сақлаш муассасалари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3.

Мактабгача ва мактаб таълими муассасалари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

4.

Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

5.

Транспорт ташкилотлари

Транспорт вазирлиги

6.

Қурилиш, архитектура ва лойиҳалаштириш, шунингдек, иссиқлик таъминоти, ичимлик суви таъминоти, канализация ва таъмирлаш-тиклаш ташкилотлари

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

7.

Ирригация-мелеорация тизими ташкилотлари

Сув хўжалиги вазирлиги

8.

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари ташкилотлари

Рақамли технологиялар вазирлиги

9.

Мусиқа ва санъат мактаблари, маданият муассасалари

Маданият вазирлиги

10.

Маҳсулотларни импорт қилувчи маҳаллий ташкилотлар

Божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Тоғ-кон ва металлургия саноати ташкилотлари

«Навоий КМК» АЖ

«Олмалиқ КМК» АЖ

«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ

12.

Автомобилсозлик саноати ва қишлоқ хўжалиги техникаси ташкилотлари

«Ўзавтосаноат» АЖ

13.

Бошқа ташкилотлар ва саноат ташкилотлари

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/833/3831-сон; 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 21.07.2022 й., 09/22/392/0653-сон; 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон; 01.11.2024 й., 09/24/712/0874-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон; 28.08.2026 й., 06/26/175/0878-сон)