| НАМУНА | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
|
|
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi | ||||||||
| | | | | | | | | | |
|
«Oltinsoy Fayz» MChJ | |||||||||
| | | | | | | | | | |
| Tasdiqnoma reyestri boʻyicha tartib raqami: X-0000 STIR (Soliq toʻlovchining identifikatsion raqami): 000 000 000 Pochta manzili: ________________________________________________ Faoliyat (harakat) amalga oshiriladigan manzil: ________________________________________________ Vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi Xabarnoma yuborilgan sana:_________________________ | |||||||||
| | | | | | | | | | |
| | | | | | | |
|
| |
| | | | | | | | | ||
|
Хабарнома номи: |
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома | |
|
2. |
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: |
а) заргарлик буюмларини, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни, шунингдек, қимматбаҳо тошларни баҳолаш; б) қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни баҳолаш, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни геммологик текшириш; в) қимматбаҳо металлардан ясалган лаборатория идишларидан, катализаторлар, катализатор сеткаларидан, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ускуналардан, термопар, термореле, термоқаршиликдан фойдаланиш ва уларни сақлаш; г) таркибида қимматбаҳо металлар бўлган ташқи қопламалар тайёрлаш ва/ёки суркаш (кимёвий, электрокимёвий, пуркаш ва бошқа усуллар билан); д) таркибида қимматбаҳо металлар бўлган моддаларни (тиббий препаратлар, тузлар, реагентлар, кимёвий бирикмалар ва бошқаларни) ишлаб чиқариш, қўллаш, сақлаш; е) таркибида қимматбаҳо металлар бўлган тиш ясашга мўлжалланган маҳсулотлар учун дисклар, электродлар, анодлар, контактлар ва кавшарларни тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш; ё) тиббиёт, озиқ-овқат, алкоголь ва вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қимматбаҳо металлардан, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган озиқ-овқат қўшимчаларидан фойдаланиш; ж) қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларга ишлов бериш, уларни сайқаллаш. Табиий олмосдан ясалган фильерлар, волоклар, олмосли учликлардан, табиий олмосдан ясалган олмосли асбобдан ва бурғилаш олмосли асбобидан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш. Олмосли асбобини рекуперация қилиш ишларини амалга ошириш; з) қимматбаҳо металларни, қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни таҳлил қилиш ҳамда уларнинг асиллик даражасини назорат қилиш ишлари; и) таркибида қимматбаҳо металлар бўлган маиший техника, ташкилий техника, тиббиёт техникаси ва бошқа буюмларни қисмларга ажратиш, уларга дастлабки ишлов бериш, турларга ажратиш, босма платаларни утилизация қилиш; й) узелларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган асбоб-ускуналарни қисмларга ажратиш ҳамда утилизация қилиш, шунингдек, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган асбоб-ускуналарни қисмларга ажратишдан ва утилизация қилишдан олинган чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарига топшириш; к) таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парчалар ва чиқиндиларни кейинчалик қайта ишлаш (аффинаж) корхоналарига топшириш учун тўплаш (тайёрлаш), қисмларга ажратиш, саралаш, уларга дастлабки (бирламчи) қайта ишлов бериш; л) қимматбаҳо металлардан ҳарбий ва/ёки авиация техникасини таъмирлашда фойдаланиш, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган ҳарбий ва/ёки авиация техникаси чиқиндиларини сақлаш ва улардан фойдаланиш; м) ҳарбий ва/ёки авиация техникасидан таркибида қимматбаҳо металлар бўлган радиодеталлар ва элементларни ажратиб олиш, ҳарбий ва/ёки авиация техникасининг таркибида қимматбаҳо металлар бўлган чиқиндиларини тўплаш ва қайта ишлаш корхоналарига топшириш; н) таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар бўлган буюмлар ҳамда предметларни кўргазмаларга қўйиш, сақлаш ва реставрация қилиш; о) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмларни, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган предметларни (давлат органларининг қарорларига кўра давлат даромадига ўтказилган) реставрация қилиш (таъмирлаш); п) таркибида кумуш мавжуд бўлган ва ёруғликка таъсирчан материаллардан, кинофоторентген-плёнкалар, кинофоторентген-пластинкалар ва таркибида қимматбаҳо металлар бўлган худди шундай материаллардан фойдаланиш. |
|
3. |
Хабардор қилувчи тоифаси: |
Юридик шахс |
|
4. |
Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): |
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси |
|
5. |
Хабарномани юбориш тартиби: |
«Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
|
6. |
Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: |
а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари, кадастр рақами); е) амалга ошириш режалаштирилаётган фаолият тури; ё) ўлчаш воситалари тўғрисидаги маълумот (электрон ёки таҳлилий тарози ва тошлар (ҳар-хил оғирликдаги). |
|
7. |
Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; Давлат солиқ қўмитаси. |
|
8. |
Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
|
9. |
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: |
а) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга оширганда, белгиланган талабларга мос мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган бинолар ва иншоотлар, ишлаб чиқариш майдонлари мавжудлиги; б) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, ускуналар ва бошқа техника воситаларининг мавжудлиги; в) таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хомашё билан ишлаганда, ишлаб чиқариш мақсадларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан фойдаланилганда, қимматбаҳо металлардан авиация ва/ёки ҳарбий техникада фойдаланилганда:* қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга оширишга қўйиладиган талабларни тартибга солувчи норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; хабардор қилувчилар томонидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олиш, сарфлаш, ҳисобини юритиш ва сақлаш юзасидан талабларга мажбурий риоя қилиниши, қимматбаҳо металларнинг чиқинди ва парчаларини қайта ишлаш корхоналарига топшириш учун тайёрлаш, қадоқлаш, ташиш ва қабул қилиш-топшириш шартларига мажбурий риоя қилиниши; ваколатли орган томонидан белгилаган муддатлар ва шакллар бўйича қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ҳаракати ҳақидаги ҳисоботлар тақдим этиш; г) таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ускуналар билан ишлаганда: таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ускуналар билан ишларни амалга оширишга қўйиладиган талабларни тартибга солувчи норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олиш, сарфлаш, ҳисобини юритиш ва сақлаш юзасидан талабларга ариза берувчи томонидан мажбурий риоя қилиниши, қимматбаҳо металларнинг чиқинди ва парчаларини қайта ишлаш корхоналарига топшириш учун тайёрлаш, қадоқлаш, ташиш ва қабул қилиш-топшириш шартларига мажбурий риоя қилиш; д) ижтимоий-маданий мақсадларда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан фойдаланилганда: ижтимоий-маданий мақсадларда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш юзасидан талабларни тартибга солувчи норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олиш, ҳисобини юритиш ва сақлаш юзасидан талабларга ариза берувчи томонидан мажбурий риоя қилиш. |
|
10. |
Изоҳ: |
Ҳар бир фаолият тури бўйича алоҳида хабарнома юборилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Хабарнома номи: | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмлар ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома |
2. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: | а) шахсий буюртма асосида аҳоли томонидан тақдим этилган материаллардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларини таъмирлаш. Ўз ишлаб чиқаришидан ҳосил бўлган чиқиндиларни механик, кимёвий ва металлургия жараёнларини қўллаш ёрдамида қайта ишлаш ва уларнинг таркибидан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш (аҳоли буюртмасига асосан заргарлик буюмлари ясашда ҳосил бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш ҳуқуқига эга эмас); б) заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш. Ўз ишлаб чиқаришидан ҳосил бўлган чиқиндиларни механик, кимёвий ва металлургия жараёнларини қўллаш ёрдамида қайта ишлаш ва уларнинг таркибидан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш (аҳоли буюртмасига асосан заргарлик буюмлари ясашда ҳосил бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш ҳуқуқига эга эмас). |
3. | Хабардор қилувчи тоифаси: | Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор |
4. | Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): | Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси |
5. | Хабарномани юбориш тартиби: | «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
6. | Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: | Якка тартибдаги тадбиркорлар учун: а) ЯТТнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) фаолиятини амалга ошириш жойи (манзили, кадастр рақами); в) яшаш манзили; г) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); е) амалга ошириш режалаштирилаётган фаолият турлари (ёки уларнинг қисмлари); ё) ўлчаш воситалари тўғрисидаги маълумот (электрон ёки таҳлилий тарози ва тошлар (ҳар хил оғирликдаги); Юридик шахслар учун: ж) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; з) почта ҳамда электрон почта манзили; и) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); й) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); к) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзил(лар)и, кадастр рақами); л) амалга ошириш режалаштирилаётган фаолият турлари (ёки уларнинг қисмлари); м) ўлчаш воситалари тўғрисидаги маълумот (электрон ёки таҳлилий тарози ва тошлар (ҳар хил оғирликдаги). |
7. | Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; Адлия вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги. |
8. | Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
9. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: | а) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун талаб ва шартларга мос мулк ҳуқуқи ёки бошқа ҳуқуқ асосида тегишли бўлган бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш майдонлари ва шароитларнинг мавжудлиги; б) заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техник база, ускуналар ва бошқа техника воситаларининг мавжудлиги ва ушбу ҳолат Савдо-саноат палатаси томонидан тасдиқланганлиги; в) қуйидаги қўшимча талаб ва шартларга риоя этиш: Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган ва/ёки низом жамғармасида камида 50 фоиз давлат улушига эга бўлган юридик шахслар учун: фаолият кўрсатадиган жойда ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, техник мустаҳкамлик йўриқномалари, материаллар, хомашё ва тайёр буюмларни сақлаш қоидаларига белгиланган талабларга мувофиқ риоя этилишини таъминлаш; қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлаш бўйича талабларни тартибга солувчи техник ва норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги (қимматбаҳо металларни сарфлаш, ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича объект ичидаги йўриқномалар, техник қайдлар, маршрут технологиялари харитаси, бичиш хариталари, барча операциялар учун операциялар бўйича нормативлар, қимматбаҳо металларни сарфлашнинг батафсил операция нормалари ва жамланган нормалари); заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун малакали ходимларнинг мавжудлиги; хабардор қилувчининг қимматбаҳо металларни олиш, сарфлаш, ҳисобга олиш, сақлаш тартиби, қимматбаҳо металларни тайёрлаш, қадоқлаш, транспортировка қилиш, уларнинг парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш корхоналарига топшириш тартибига риоя қилиш бўйича талабларни сўзсиз бажариши;* қимматбаҳо металларнинг келиб тушиши, сарфланиши ва хомашёда, ярим тайёр маҳсулотлар, тугалланмаган ишлаб чиқаришда ва таркибида қимматбаҳо металлар бўлган буюмларда уларнинг қолдиқларини, шунингдек, ушбу бойликлар чиқиндилари ва йўқотишларнинг қатъий ҳисобини юритиш; хомашёда, ярим тайёр маҳсулотлар, тугалланмаган ишлаб чиқаришда ва таркибида қимматбаҳо металлар бўлган буюмларда, барча сақлаш жойлари ҳамда бевосита ишлаб чиқаришда уларнинг қолдиқларини ҳар чоракда хатловдан ўтказиш; қимматбаҳо металлар ҳосил бўладиган жойлар ва манбаларда уларнинг барча турдаги парчалари ва чиқиндиларини тўлиқ тўплаш, ҳисобга олиш ҳамда сақлашни таъминлаш; ваколатли органга белгиланадиган шакллар бўйича ва муддатларда қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар ҳаракати тўғрисида ҳисоботларни тақдим этиш; Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилмайдиган ва/ёки низом жамғармасида камида 50 фоиз давлат улушига эга бўлмаган юридик шахслар учун: белгиланган талабларга мувофиқ ёнғин хавфсизлиги, санитария қоидалари, нормалари, гигиена нормативлари, техник мустаҳкамлик бўйича йўриқномалар мавжудлиги; фаолият жойида мустақил равишда ишлаб чиқилган норма ва қоидалар асосида материаллар, хомашё ва тайёр буюмларни ҳисобга олиш, сарфлаш, сақлаш; қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлаш учун мустақил равишда ишлаб чиқилган норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; якка тартибдаги тадбиркорлар учун: хабардор қилувчи қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни сарфлаш, ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича мустақил ишлаб чиқилган тартибга риоя қилиши шарт; г) юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун махсус шартлар:* хабарнома қабул қилинганлиги ҳақидаги тасдиқномада хабардор қилувчига ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси берилади (лотин алифбосининг учта катта ҳарф белгилари). Шахсий тамғани беришда аввал ишлатилган ҳарфлар комбинациясини бошқа хабардор қилувчиларга такроран беришга йўл қўйилмайди; шахсий тамғани тайёрлаш учун тадбиркорлик субъекти мустақил равишда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат унитар корхонасига хабарнома қабул қилинганлиги ҳақидаги тасдиқнома билан мурожаат қилади; шахсий тамға хабарнома юборилгандан кейин 90 кун ичида Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасида рўйхатдан ўтказилиши лозим; д) Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган малака имтиҳонларини муваффақиятли топширган ва тегишли сертификатга эга бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги; |
10. | Изоҳ: | Ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасини механик (зарб) ёки лазер усуллари ёрдамида туширишга рухсат этилади. Бунда заргарлик буюмларига лазер усуллари ёрдамида туширилган шахсий тамғанинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш ишлаб чиқарувчининг зиммасига юкланади. Тадбиркорлик субъекти заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни ўз хоҳишига кўра тугатганда ва маълум бир вақтдан сўнг фаолиятни қайта тиклашни истаганда, ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси умумий асосларга кўра берилади. қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқарувчилар мустақил тақдим этадиган белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгилари қуйидаги шаклларда бўлиши лозим: * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
Т/р | Қимматбаҳо металл тури | Асиллик даражаси белгисининг шакли* | Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган асиллик даражалари |
1. | Олтин | 375, 500, 585, 750, 875, 916, 958, 999. | |
2. | Кумуш | 800, 875, 925, 960, 999 | |
3. | Платина | 850, 900, 950, 999 | |
4. | Палладий | 500, 850, 999 |
1. | Хабарнома номи: | Заргарлик буюмларини ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни сотиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома |
2. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: | а) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар билан чакана савдо қилиш (шу жумладан, хорижий давлатлардан сотиш учун олиб келинган), қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар билан воситачилик савдоси; б) ахборот-коммуникация технологияларидан (онлайн-дўконлардан) фойдаланган ҳолда, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларнинг чакана савдоси; в) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар билан божсиз савдо зоналарида чакана савдо қилиш (duty free); г) қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан ясалган буюмларни сотиб олиш, қимматбаҳо металларнинг парчалари ва чиқиндиларини сотиб олиш; д) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар билан улгуржи савдо қилиш (шу жумладан, хорижий давлатлардан сотиш учун олиб келинган). |
3. | Хабардор қилувчи тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): | Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси |
5. | Хабарномани юбориш тартиби: | «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
6. | Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: | а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзил(лар)и, кадастр рақами); е) ўлчаш воситалари тўғрисидаги маълумот (электрон ёки таҳлилий тарози ва тошлар (ҳар хил оғирликдаги). |
7. | Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): | Адлия вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги. |
8. | Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
9. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: | а) мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган бинолар ва иншоотларнинг мавжудлиги; б) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар билан савдо қилиш учун зарур бўлган моддий-техника база, ускуналар, ўлчаш ва бошқа техника воситаларининг мавжудлиги ҳамда ушбу ҳолат Савдо-саноат палатаси томонидан тасдиқланганлиги; в) заргарлик буюмининг тамғасида белгиланган даражага мос келадиган ашёларни сотиш;* г) Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган малака имтиҳонларини муваффақиятли топширган ва тегишли сертификатга эга бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги. |
10. | Изоҳ: | Ҳар бир фаолият юритиш тури ва манзилига (филиалига) алоҳида хабарнома юборилади. Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни сотиш фаолияти йўналишида онлайн-дўкон шаклидаги тадбиркорлик субъектлари учун мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган бинолар ва иншоотларнинг ҳамда ўлчаш воситаларининг мавжудлиги талаб этилмайди. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Хабарнома номи: | Қўшимча таълим фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома |
2. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг кичик турлари: | а) болалар учун нодавлат қўшимча таълим, шу жумладан, болалар учун чет тилларини ўргатиш фаолияти; б) катта ёшдагилар учун нодавлат қўшимча таълим, шу жумладан, катта ёшдагилар учун чет тилларини ўргатиш фаолияти. |
3. | Хабардор қилувчи тоифаси: | Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор |
4. | Хабарномани қабул қилувчи ваколатли орган(лар): | Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | ||
5. | Хабарномани юбориш тартиби: | «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
6. | Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: | Якка тартибдаги тадбиркор учун: а) ЯТТнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) яшаш манзили; в) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); Юридик шахс учун: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ва электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); Якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахс учун: а) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзил(лар)и, кадастр рақами), фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчилар бундан мустасно; б) таълим йўналишлари, курслар ва касблар рўйхати; в) педагог кадрлар (шу жумладан хорижий ўқитувчилар) ҳақида маълумот: фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлган тақдирда); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; телефон рақами; маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома рақами ва санаси; чет эл фуқаролари бўлган педагог ходимлар томонидан бериладиган таълим, шу жумладан, чет тилларини ўргатиш фаолияти бўйича камида икки йиллик иш стажини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси; чет тилларига ўқитган ҳолларда, хорижий тил ўқитувчиларининг камида B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификатининг рақами ва санаси ёки етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификатлари PDF нусхаси; чет тилларга ўқитган ҳолларда педагогларнинг малакасини оширганлиги ҳақида сертификат нусхаси; г) ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари; д) давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг санаси ва рақами, фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчилар бундан мустасно; е) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий органининг санитария-гигиена нормалари, қоидалари ва нормативларига мувофиқлик тўғрисидаги хулосасининг санаси ва рақами, фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчилар бундан мустасно. |
7. | Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): | Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги. |
8. | Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
9. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: | а) ўқув режаси ва дастури қўшимча таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиши; а1) таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, таълим олувчилар жинсига кўра ажратиб ўқитилишига (қонунчиликда айрим ўқув фанларни ажратиб ўқитиш бўйича белгиланган ҳолатлар бундан мустасно), мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида ёлғон ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўйилмаслиги;* б) таълим фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги (ушбу талаб фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчиларга нисбатан татбиқ этилмайди); в) ҳар бир тўгарак раҳбари ўқув қўлланма билан таъминланганлиги; г) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги)нинг ахборот тизимига қуйидаги маълумотлар тўғри ва ишончли киритилишини таъминлаш: таълим ташкилоти тўғрисида; таълим олувчилар тўғрисида; педагог ходимлар, тўгарак раҳбарлари, тренерлар тўғрисида; таълим жараёни тўғрисида; д) таълим олувчилар билан ўзаро муносабатлар шартнома асосида амалга оширилиши;* е) таълим олувчиларнинг минимал ва максимал сони: индивидуал (якка) тарзда; тўгаракда — 40 нафаргача; е1) чет эл фуқаролари бўлган педагог ходимлар берадиган таълим, шу жумладан, чет тилларини ўргатиш фаолияти бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши;* ё) педагог ходимларнинг илмий салоҳияти даражаси: олий маълумотли — 50%; ўрта махсус ва касбий маълумотли — 40%; ўрта маълумотли — 10%. ж) таълим ташкилотининг ҳудуди: девор ёки панжара билан ўралганлиги; тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги; ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги; з) таълим ташкилотидаги хоналар учун ажратиладиган минимал майдон ўлчами: дарс машғулотлари учун: тўгарак машғулотлари хонаси — 15 м2; устахона — 30 м2 (агар мавжуд бўлса); студия ва индивидуал машғулотлар хонаси умумий майдони — 20 м2 (агар мавжуд бўлса); умумназарий ва умумтаълим лаборатория хоналари — 25 м2 (агар мавжуд бўлса); и) ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар: электрон ёки оддий доска — 1 дона; проектор — 1 дона; аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс; и1) таълим жараёни овозли видеоёзувга қайд этилиши (бунда овозли видеоёзув камида бир ой давомида сақланиши лозим);* й) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий органининг санитария-гигиена нормалари, қоидалари ва нормативларига мувофиқ бўлиши; к) Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитар врачининг 2009 йил 4 июндаги 0266-09-сон Ногиронлар ва аҳолининг имконияти чекланган катта ёшдаги ва болалар гуруҳлари томонидан фойдаланиладиган турар-жой ва жамоат биноларини лойиҳалаштириш ва қуришнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши; л) қўшимча таълим бўйича таълим олганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилиши; м) чет тилларга ўқитган ҳолларда, чет тили ўқитувчиларида B2 ва ундан юқори даражадаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган билимлар даражаси ва чет тилини билиш ва эгаллаб олганлик даражаси тўғрисида давлат намунасидаги малака сертификати ёки етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификати (IELTS, CEFR, TOEFL IBT) мавжуд бўлиши;* н) чет тилларига ўқитган ҳолларда, педагогларнинг тегишлича касбий ривожлантириш таълим ташкилотларида малакаси оширилган бўлиши ҳамда ҳар уч йилда малакаси ошириб борилиши.* |
10. | Изоҳ: | * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Хабарнома номи: | Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома |
2. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: | Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолияти |
3. | Хабардор қилувчи тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Хабарномани қабул қилувчи ваколатли орган(лар): | Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
5. | Хабарномани юбориш тартиби: | «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
6. | Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: | а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзил(лар)и, кадастр рақами), сайёр шаклда ва масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчилар бундан мустасно; е) таълим йўналишлари, курслар ва касблар рўйхати; ё) педагог кадрлар ҳақида маълумот: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; яшаш жойининг манзили; телефон рақами; маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома рақами ва санаси; ж) ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари; з) давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг санаси ва рақами, фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчилар бундан мустасно; и) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий органининг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлик тўғрисидаги хулосасининг санаси ва рақами, фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчилар бундан мустасно. |
7. | Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): | Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги. |
8. | Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
9. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: | а) белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси ва дастурининг мавжудлиги; а1) таянч мутахассисликлар ва касбларга мувофиқ бўлган йўналишлар бўйича фаолиятни амалга ошириш учун қўшимча касбий билим, малака ва кўникмаларнинг зарур ҳажми эгалланишини, шунингдек, касбий билим, кўникма ва малакаларнинг чуқурлаштирилиши ҳамда янгилаб борилишини таъминлашга оид фаолиятга мос келмайдиган таълим фаолиятини амалга оширмаслик;* б) таълим фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги (ушбу талаб сайёр шаклда ва масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчиларга нисбатан татбиқ этилмайди); в) қуйидаги ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги: таълим олувчиларнинг фанлар кесимида ўқув адабиётлари (ўқув қўлланмалари) билан таъминланганлиги — ҳар 2 нафар таълим олувчига 1 тўплам; таълим олувчиларнинг тавсиявий хусусиятга эга ўқув адабиётлари (ўқув-методик қўлланмалар) билан таъминланганлиги — ҳар 6 нафар таълим олувчига 1 тўплам; электрон дарслик ва бошқа ўқув материаллари билан таъминланганлиги — ҳар бир таълим олувчиларга; ҳар бир ўқитувчига ўқув қўлланмаси ва қўшимча адабиётлар; г) Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимига қуйидаги маълумотларни тўғри ва ишончли киритилишини таъминлаш: таълим ташкилоти тўғрисида; таълим олувчилар тўғрисида; педагог ходимлар тўғрисида; таълим жараёни тўғрисида; д) таълим олувчилар билан ўзаро муносабатлар шартнома асосида амалга оширилиши;* е) таълим олувчиларнинг минимал ва максимал сони: индивидуал (якка) тарзда; кичик гуруҳда — 20 нафаргача; катта гуруҳда — 30 нафаргача; ё) ўқитувчиларнинг илмий салоҳият даражаси: институт шакли учун: илмий даражага ва (ёки) илмий унвонга эга бўлган ўқитувчиларнинг минимал улуши — 50%; олий маълумотли ўқитувчиларнинг минимал улуши — 50%; факультет (бўлим, марказ) шакли учун: илмий даражага ва (ёки) илмий унвонга эга бўлган ўқитувчиларнинг минимал улуши — 40%; олий маълумотли ўқитувчиларнинг минимал улуши — 60%; курс шакли учун ўқитувчиларнинг таянч маълумоти (мутахассислиги, ихтисослиги) улар машғулот олиб борадиган модулларга мувофиқ бўлиши; ж) асосий штатдаги ўқитувчилар улуши — 15%; з) фаолият амалга ошириладиган жойнинг девор ёки панжара билан ўралганлиги; тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги; ичимлик суви ва канализация билан таъминланганлиги; и) таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходимлар учун ажратиладиган минимал майдон ўлчами: дарс машғулотлари учун: ўқув аудиториялари — 20 м2; умумназарий ва умумтаълим лаборатория хоналари — 25 м2; техник ва махсус лабораториялар — 30 м2; алоҳида кабиналарга ажратилган фонозаллар — 12 м2; й) ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар: электрон ёки оддий доска — 1 дона; проектор — 1 дона; аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс; к) Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитар врачининг 2016 йил 6 майдаги 0330-16-сон Санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари билан тасдиқланган Олий ўқув юртларини лойиҳалаштириш, қуриш, жиҳозлаш ва улардан фойдаланишга қўйиладиган гигиеник талабларга мувофиқ бўлиши; л) Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитар врачининг 2009 йил 4 июндаги 0266-09-сон Ногиронлар ва аҳолининг имконияти чекланган катта ёшдаги ва болалар гуруҳлари томонидан фойдаланиладиган турар-жой ва жамоат биноларини лойиҳалаштириш ва қуришнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши; м) қайта тайёрлаш бўйича таълим олганлик тўғрисидаги диплом ҳамда малака ошириш бўйича таълим олганлик тўғрисида сертификат берилиши. |
10. | Изоҳ: | * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Хабарнома номи: | Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома |
2. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: | Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш фаолияти |
3. | Хабардор қилувчи тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Хабарномани қабул қилувчи ваколатли орган(лар): | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги |
5. | Хабарномани юбориш тартиби: | «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
6. | Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: | а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисоб варағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзил(лар)и, кадастр рақами); е) ўқитувчи ва амалий бошқарув инструкторлари ҳақида маълумот: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома рақами ва санаси; қайта тайёрлашдан ўтганлиги тўғрисида диплом (агар мавжуд бўлса); ё) ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари; ж) давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида берилган хулосанинг санаси ва рақами; з) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий органининг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлик тўғрисидаги хулосасининг санаси ва рақами. |
7. | Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): | Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги. |
8. | Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
9. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: | а) таълим жараёнини ташкил этиш учун ўқув режаси ва дастурининг мавжудлиги; б) таълим фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги; в) ҳар бир таълим олувчининг ўқув қўлланма ва қўшимча адабиётлар билан таъминланганлиги; г) Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ахборот тизимига қуйидаги маълумотлар тўғри ва ишончли киритилишини таъминлаш:* таълим ташкилоти тўғрисида; таълим олувчилар тўғрисида (ҳар янги гуруҳ ташкил этилганда янгилаб борилиши лозим); педагог ходимлар ҳамда ҳ?йдовчи-йўриқчилар тўғрисида; таълим жараёни тўғрисида; д) таълим олувчилар билан ўзаро муносабатлар шартнома асосида амалга оширилиши;* е) таълим олувчиларнинг максимал сони гуруҳда — 25 нафаргача; ё) педагог ходимларнинг минимал сони: автотранспорт мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга ўқитувчилар сони — 25 нафар таълим олувчига 1 штат бирлиги; шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ёки тиббиёт ихтисослиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга йўриқчилар (парамедиклар) сони — 1 нафар; ж) таълим ташкилоти ва унинг ҳудуди учун талаблар: тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги; ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги; ҳожатхона ҳар бири камида 40 м2 майдонга эга бўлган ва битта ҳудудда жойлашган камида иккита хонанинг (аудитория) мавжудлиги; йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги асослари ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича хонанинг мавжудлиги; таълим олувчиларнинг билимларини якуний тест синовларидан ўтказиш учун камида 10 дона компьютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида хонанинг мавжудлиги; з) компьютер техникалари Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлиги ёки ҳудудда Wi-Fi зоналар ташкил этилганлиги; и) ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар: ўлчами 1500х1000 мм, 1500х2000 мм ёки 2500х2000 мм бўлган электрон ёки оддий доска — 1 дона; проектор ёки экран ўлчами камида 43 дюйм бўлган телевизор — 1 дона; аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс; й) Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитар врачининг 2009 йил 4 июндаги 0266-09-сон Ногиронлар ва аҳолининг имконияти чекланган катта ёшдаги ва болалар гуруҳлари томонидан фойдаланиладиган турар-жой ва жамоат биноларини лойиҳалаштириш ва қуришнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши; к) автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисида сертификат берилиши. |
10. | Изоҳ: | * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар |
|
1. |
Хабарнома номи: |
Ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома |
|
2. |
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: |
Ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш |
|
3. |
Хабардор қилувчи тоифаси: |
Юридик шахс |
|
4. |
Хабарномани қабул қилувчи ваколатли орган(лар): |
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
|
5. |
Хабарномани юбориш тартиби: |
«Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
|
6. |
Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: |
а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари, кадастр рақами); е) фаолият билан шуғулланувчи шахснинг (раҳбарнинг) тегишли йўналиш бўйича олий маълумотга, «муҳандислик» йўналиши бўйича камида уч йил иш стажи ва махсус тайёргарликка эга бўлганлиги тўғрисида маълумотлар: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт рақами, серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; телефон рақами; маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий давлатда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатни тан олиш тўғрисидаги гувоҳнома рақами ва санаси; ишлар раҳбарининг тегишли ихтисослик бўйича махсус тайёргарликдан ўтгани ёки малака оширганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг (сертификат, гувоҳнома ва бошқа) PDF ёки JPEG форматдаги нусхаси; ё) фаолият билан шуғулланувчи иш бажарувчиларнинг маълумоти: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт рақами, серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; телефон рақами; маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий давлатда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатни тан олиш тўғрисидаги гувоҳнома рақами ва санаси иш бажарувчиларнинг тегишли ихтисослик бўйича махсус тайёргарликдан ўтгани ёки малака оширганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг (сертификат, гувоҳнома ва бошқа) PDF ёки JPEG форматдаги нусхаси (камида 2 нафар ходимнинг маълумотлари киритилади). |
|
7. |
Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): |
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. |
|
8. |
Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
|
9. |
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: |
а) юридик шахснинг доимий штатида электроника ва асбобсозлик, информатика ва ахборот технологиялари ва электротехника соҳасида «муҳандислик» йўналиши бўйича олий маълумотга, шунингдек, ушбу йўналишлар бўйича камида уч йил иш стажига ҳамда ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича махсус тайёргарликка эга бўлган ишлар раҳбарининг мавжуд бўлиши; б) ишлар раҳбари тегишли ихтисослик бўйича ҳар тўрт йилда камида бир маротаба махсус тайёргарликдан ўтиб малакасини ошириши ва буни тасдиқловчи тегишли ҳужжатга эга бўлиши; в) ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш юзасидан топширилган объектлар ҳисобини (реестрини) олиб бориш ва уларни ишлатишнинг бутун даврида лойиҳаларнинг ва бошқа ҳужжатларнинг (ёки уларнинг нусхаларининг) сақланишини таъминлаши;* г) иш бажарувчилар қуйидаги тегишли малака, касб-ҳунар, техник маълумот(га) ёки йўналиш бўйича махсус курсларни тугатганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлишлари шарт**: ёнғинни автоматик тарзда ўчириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича — қўлда электр пайвандловчи (газ билан пайвандловчи) ёки санитария-техник ускуналарни монтаж қилувчи 4-разряддан паст бўлмаслиги; ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича — электроника ва электротехника соҳасида 3-разряддан паст бўлмаслиги; д) юридик шахс доимий штатида бўлган ёки айрим ишларни бажариш учун ўзаро шартнома тузиш орқали жалб этилаётган субпудрат ташкилоти мутахассиснинг тегишли касб-ҳунар ёки техник маълумоти ва малакаси бўйича разрядини кўрсатиб ўтиши; е) хабардор қилиш тартибидаги фаолиятни амалга ошириш учун қуйидаги моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситаларнинг мавжуд бўлиши:** комбинациялаштирилган прибор (қурилма маркаси кўрсатилсин). мегомметр (қурилма маркаси кўрсатилсин); шумомер (қурилма маркаси кўрсатилсин); электр кавшарлагич (электропаяльник); электр перфоратор; электр пирмадаста (электродрел); чилангар асбоблари тўплами; электр монтаж асбоблари тўплами; монтаж қилувчининг каскаси; монтаж қилувчининг белбоғи; нарвон; икки ёққа очиладиган нарвон; компрессор (ёнғинни автоматик тарзда ўчириш фаолияти учун татбиқ этилади); лойиҳа-смета ҳужжатларини сақлаш учун сейф; 20 кв.м.дан кам бўлмаган хизмат хонаси; 20 кв.м.дан кам бўлмаган асбоб-ускуналарни ва техник воситаларни сақлаш учун хона ёки махсус ажратилган жой. Бунда ўлчаш воситалари метрологик текширув (қиёслаш) натижалари бўйича мувофиқлик сертификатига эга бўлиши ҳамда ушбу сертификат муддатлари амалда бўлиши лозим; ё) хабардор қилувчи томонидан ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти тури билан шуғулланишда, хабардор қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, норматив ҳужжатлар ва стандартлар талабларига риоя этиши ва қуйидаги техник ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши: РДПБ 01-001:2007 «Автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари. Ўрнатиш талаблари. Ишларни бажариш ва қабул қилиш қоидалари»; РДПБ 01-002:2007 «Ёнғиндан дарак бериш қурилмалари. Ўрнатиш талаблари. Ишларни бажариш ва қабул қилиш қоидалари»; РДПБ 01-003:2008 «Ёнғин автоматикаси қурилмалари. Техник хизмат кўрсатиш ва режали- огоҳлантирувчи таъмирлаш ишлари»; РДПБ 01-004:2010 «Ёнғин ўчириш қурилмасининг, ёнғин ва қўриқлаш хабар жойларининг график шартли белгиланиши»; ШНК 2.04.09-2007 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси»; ж) ишларни бажариш вақтида ишлатиладиган маҳсулотлар ва материаллар лойиҳанинг ўзига хос хусусиятларига, давлат стандартларига, техник шартларга мувофиқ ҳамда тегишли сертификатларга ва техник паспортларга эга бўлиши; з) хабардор қилувчи томонидан объектларда ўрнатилган ёнғинни автоматик тарзда ўчириш, ёнғин сигнализация қурилмалари тўғрисидаги ахборотларнинг, шунингдек, объектни қўриқлаш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш тизими тўғрисида хабардор қилиш фаолиятини амалга ошириш жараёнида маълум бўлиб қолган бошқа маълумотларни муҳофаза қилишга йўналтирилган чора-тадбирларнинг кўрилиши; и) қурилмаларни монтаж қилиш жараёнида буюртмачи ва Давлат ёнғин назорати органлари билан келишмасдан, лойиҳавий ечимлар ёки кўрик далолатномасидан четга чиқиш ман этилади; й) ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларининг техник воситаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш ишлари жараёнида ушбу соҳада мавжуд бўлган кўрсатма ва норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга риоя этиш, шу билан бирга ишлаб чиқариш ҳужжатларини тузиш ва олиб бориш. |
|
10. |
Изоҳ: |
* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. ** Монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажарувчилар, юридик шахснинг доимий штатда бўлиши, шу жумладан, ўзаро шартнома тузган ҳолда мутахассисларни ёки субпудрат ташкилотларини жалб этиши мумкин. |
1. | Хабарнома номи: | Қўриқлаш техник воситалари ва тизимларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома |
2. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: | Қўриқлаш техник воситалари ва тизимларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти ёки унинг бир қисми |
3. | Хабардор қилувчи тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Хабарномани қабул қилувчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти |
5. | Хабарномани юбориш тартиби: | «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
6. | Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: | а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари, кадастр рақами); е) фаолият билан шуғулланувчи шахснинг (раҳбарнинг) электроника ва электротехника соҳасида «муҳандислик» йўналиши бўйича олий маълумотга шунингдек тегишли ихтисослик, сигнализация қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича камида уч йил иш стажи ва махсус тайёргарликка эга бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлар: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; телефон рақами; маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома рақами ва санаси; сертификатлар ва малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги бошқа ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса PDF форматда юкланади); ё) фаолият билан шуғулланувчи иш бажарувчиларнинг маълумоти: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; телефон рақами; маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома рақами ва санаси; сертификатлар ва малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги бошқа ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса PDF форматда юкланади). |
7. | Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари: | Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. |
8. | Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
9. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: | а) юридик шахснинг доимий штатида электроника ва электротехника соҳасида «муҳандислик» йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган ишлар раҳбарининг мавжуд бўлиши; б) монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажарувчилар, юридик шахс доимий штатда бўлиши, шу жумладан, ўзаро шартнома тузган ҳолда мутахассисларни ёки субпудрат ташкилотларни жалб этиши мумкин; в) ишлар раҳбарининг тегишли ихтисослик бўйича ҳар тўрт йилда камида бир маротаба махсус тайёргарликдан ўтиб малакасини ошириш; г) иш бажарувчилар қуйидаги тегишли касб-ҳунар, техник маълумотга ёки йўналиш бўйича махсус курслар сертификатига эга бўлишлари шарт: қўлда электр пайвандловчи (газ билан пайвандловчи) ёки санитария-техник ускуналарни монтаж қилувчи 4-разряддан паст бўлмаган; электроника ва электротехника соҳасида 3-разряддан паст бўлмаган; д) юридик шахс доимий штатида бўлган ёки айрим ишларни бажариш учун ўзаро шартнома тузиш орқали жалб этилаётган субпудрат ташкилот мутахассиснинг тегишли касб-ҳунар ёки техник маълумоти ва малакаси бўйича разрядини кўрсатиб ўтиши; е) хабардор қилувчида хабардор этиш фаолиятини амалга ошириш учун қуйидаги моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситаларнинг мавжуд бўлиши: комбинациялаштирилган прибор (қурилма маркаси кўрсатилсин); мегомметр (қурилма маркаси кўрсатилсин); шумомер (қурилма маркаси кўрсатилсин); электр кавшарлагич (электропаяльник); электр перфоратор; электр пирмадаста (электродрел); чилангар асбоблари тўплами; электр монтаж асбоблари тўплами; монтаж қилувчининг каскаси; монтаж қилувчининг белбоғи; нарвон; лойиҳа смета ҳужжатларини сақлаш учун сейф; 20 кв.м.дан кам бўлмаган хизмат хонаси; 20 кв.м.дан кам бўлмаган асбоб-ускуналарни ва техник воситаларни сақлаш учун хона ёки махсус ажратилган жой. Бунда ўлчаш воситалари метрологик текширув (қиёслаш) натижалари бўйича мувофиқлик сертификатларига эга бўлиши ҳамда ушбу сертификат муддатлари амалда бўлиши; ё) қўриқлаш техник воситалари ва тизимларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти тури билан шуғулланишда хабардор қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, стандартлар талабларига риоя этиши ва қуйидаги техник ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши: РДПБ 01-004:2010 «Ёнғин ўчириш қурилмасининг, ёнғин ва қўриқлаш хабаргохларининг график шартли белгиланиши»; ШНК 2.04.09-2007 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси» ва бошқа шу соҳадаги норматив ҳужжатлар; ж) қўриқлаш техник воситалари ва тизимларини монтаж қилиш юзасидан топширилган объектларни ҳисобини (реестрини) олиб бориш ва уларни ишлатишнинг бутун даврида лойиҳаларнинг ва бошқа ҳужжатларнинг (ёки уларнинг нусхаларининг) сақланишини таъминлаш;* з) ишларни бажариш вақтида ишлатиладиган маҳсулотлар ва материаллар лойиҳанинг ўзига хос хусусиятларига, давлат стандартларига, техник шартларга мувофиқ бўлиши ва тегишли сертификатларга, техник паспортларга ва уларнинг сифатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларига эга бўлиши; и) объектларда ўрнатилган қўриқлаш техник воситалари ва тизимлари тўғрисидаги ахборотларнинг, шунингдек, объектда ишларни бажариш жараёнида маълум бўлиб қолган бошқа маълумотларни муҳофаза қилишга йўналтирилган чора-тадбирларнинг кўрилиши зарур; й) қурилмаларни монтаж қилиш жараёнида буюртмачи ва қўриқлаш бўлинмалари билан келишмасдан лойиҳавий ечимлар ёки кўрик далолатномасидан четга чиқиш ман этилади; к) қўриқлаш техник воситалари ва тизимларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш ишлари жараёнида ушбу соҳада мавжуд бўлган қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этиш, шу билан бирга ишлаб чиқариш ҳужжатларини тузиш ва олиб бориш. |
10. | Изоҳ: | * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Хабарнома номи: | Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома |
2. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: | Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш |
3. | Хабардор қилувчитоифаси: | Юридик шахс |
4. | Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): | Туман (шаҳар) солиқ инспекциялари |
5. | Хабарномани юбориш тартиби: | «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
6. | Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: | а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили ва кадастр рақами. |
7. | Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. |
8. | Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Йиғим ундирилмайди |
9. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: | а) соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари, таълим ташкилотлари, маданият муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари, санаторий ҳамда тиббий-ижтимоий муассасалар ҳудудларида жойлашмаган бўлиши;* б) фискал хотирага эга онлайн назорат-касса машиналаридан ва (ёки) виртуал касса тизимларидан, шунингдек, банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан мажбурий фойдаланиш;* в) электрон ҳисоб-фактурадан мажбурий тартибда фойдаланиши шарт; г) «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари талабларига қатъий риоя қилиш; д) алкоголь маҳсулотлари сотиладиган жойларда уларнинг йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга сотилишига йўл қўйилмаслиги, шунингдек алкоголь маҳсулотларининг инсон соғлиғига зарарли таъсири тўғрисида огоҳлантирувчи ёзувлар жойлаштирилган бўлиши;* е) алкоголь маҳсулотларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган энг кам чакана нархлардан паст нархларда сотмаслик; ж) алкоголь маҳсулотларини сотишда акциз маркаларини қўллаш (пиво, табиий ва кўпикланадиган вино бундан мустасно) ҳамда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш;* |
10. | Изоҳ: | Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабарнома ҳар бир савдо объекти учун алоҳида юборилади. Алоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун йиғим алкоголь маҳсулотларини сотиш бошланганлиги тўғрисида хабарнома юборилган вақтдан бошлаб тўланади. Бунда хабарнома ойнинг йигирманчи санасигача юборилганда йиғим жорий ой учун тўлиқ ҳажмда, хабарнома ойнинг йигирма?чи санасидан кейин юборилганда кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҳисобланади. Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш тўхтатилганда ёки тугатилганда, йиғим ҳисобланиши кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатилади. Алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун йиғим ҳар ойда олдиндан тўлов шаклида жорий ойнинг ўнинчи санасига қадар тўланиши лозим. Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш фаолиятини бошлаганлик тўғрисида хабарнома юборган шахслар томонидан пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақида хабарнома юборилиши талаб этилмайди. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
|
1. |
Хабарнома номи: |
Автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг бир қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома |
|
2. |
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: |
Автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолият |
|
3. |
Хабардор қилувчи тоифаси: |
Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор |
|
4. |
Хабарномани қабул қилувчи ваколатли орган(лар): |
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси |
|
5. |
Хабарномани юбориш тартиби: |
«Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
|
6. |
Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: |
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун: а) ЯТТнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) яшаш манзили ҳамда электрон почта манзили; в) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолиятни амалга ошириш манзил(лар)и; е) автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш фаолиятининг тури; Юридик шахслар учун: ё) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; ж) почта ҳамда электрон почта манзили; з) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); и) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); й) фаолият амалга ошириладиган жой манзил(лар)и; к) автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш фаолиятининг тури; Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар учун: л) ташкилот стандартининг (Тs) электрон нусхаси; м) намуналарнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги юзасидан ўтказилган қабул-синов далолатномаси рақами ва санаси; н) автортранспорт воситаларига газ баллони жиҳозларини ўрнатиш бўйича хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти автотранспорт воситасининг алоҳида моделлари конструкциясининг техник лойиҳаси электрон нусхаси; о) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан берилган баллонларни техник шаҳодат синовидан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг рақами ва санаси; п) Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан берилган газ баллони ускуналари уланмаларининг герметиклиги ва ишончлилигини синовдан ўтказиш бўйича лабораториянинг аккредитация гувоҳномасининг рақами ва санаси. |
|
7. |
Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги. |
|
8. |
Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
|
9. |
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: |
а) ташкилот стандарти (Тs) талабларига, экология соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мажбурий риоя қилиш; б) тегишли ҳаракатни ва (ёки) белгиланган фаолиятни бажариш ёки амалга ошириш учун ишлаб чиқариш-техник базанинг (бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари, технологик жиҳозлар, тайёргарликдан ўтган ходимлар) мавжуд бўлиши; в) ёнғин хавфсизлигига, автотранспорт воситасининг сақланишига, техника хавфсизлигига риоя қилишга оид талабларни бажариш;* г) фақат тегишли ҳужжатлари (эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, тақдим этилган автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки автомототранспорт воситаси мазкур шахсга тегишли эканлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) мавжуд бўлган автомототранспорт воситаси эгаларига хизмат кўрсатиш;* д) хабарнома юборишда кўрсатилган доирада тегишли ҳаракатни бажариш ва (ёки) белгиланган фаолиятни амалга ошириш; е) фаолиятни амалга оширишда саноат хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш. |
|
10. |
Изоҳ: |
* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Хабарнома номи: | Автовокзалнинг (автостанциянинг) фаолиятини бошлаганлиги ёки тугатганлиги ҳақида хабарнома |
2. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: | Автовокзалнинг (автостанциянинг) фаолиятини амалга ошириш |
3. | Хабардор қилувчи тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Хабарнома қабул қилувчи орган: | Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари |
5. | Хабарномани юбориш тартиби: | «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
6. | Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: | а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари: паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); е) фаолият амалга ошириладиган жой манзили ва кадастр рақами; ё) фаолият тоифасига оид қуйидаги маълумотлар: бир вақтнинг ўзида йўловчи сиғими; бир суткадаги жўнатишлар сони; йўловчилар учун кутиш зали сиғими; санитария-гигиена хоналари сони; чиптахоналар (кассалар) сони. турғун металл детекторлар сони; қўл металл детекторлар сони; видеокузатув камералари сони. Халқаро йўналишларда йўловчиларни ташишга хизмат кўрсатишда қўшимча равишда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ж) ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишга масъул бўлган ходим тўғрисида маълумот: паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; дипломи рақами ва санаси. з) автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини кўрикдан ўтказишга масъул бўлган шахс тўғрисида маълумот: паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; дипломи рақами ва санаси. и) автовокзалнинг (автостанциянинг) номи. ** |
7. | Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари: | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги. |
8. | Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
9. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: | а) хабарномада назарда тутилган йўловчиларнинг айнан бир вақтдаги сиғими, автотранспорт воситаларини бир суткада жўнаб кетиши сонини таъминлаш; б) автовокзал (автостанция)нинг биносида қуйидагиларнинг мавжуд бўлиши: ҳайдовчилар узоқ вақт дам олиш хонаси; она ва бола хонаси; ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш хонаси (халқаро йўналишларда йўловчиларни ташишга хизмат кўрсатишда);* санитария-гигиена ва маданий-маиший хона; чиптахоналар (кассалар); в) йўловчилар учун кутиш залларида, чипта кассаларида ҳамда йўловчилар кўп тўпланадиган бошқа жойларда видеокузатув камераларининг ўрнатилганлиги, автовокзал (автостанция) периметри бўйича тўсиқларнинг, автовокзал (автостанция)га кириш-чиқиш жойларида шлагбаумларнинг мавжудлиги; г) автовокзалга кириш жойларида йўловчиларни ва уларнинг багажини текшириш учун турғун металл детекторлар билан жиҳозланган текшириш постларининг мавжудлиги. д) халқаро йўналишларда йўловчиларни ташишга хизмат кўрсатишда рейсга чиқишдан олдин автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларнинг тиббий кўриги бўйича талабларни бажариш.* |
10. | Изоҳ: | * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. ** Автовокзал, автостанцияга Транспорт вазирлигининг таклифига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан ном берилади ҳамда уларнинг номлари ўзгартирилади. |
|
1. |
Хабарнома номи: |
Ноширлик фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома |
|
2. |
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: |
а) ижтимоий-сиёсий нашрлар — ижтимоий-сиёсий мавзулар, ташвиқот ва тарғибот хусусиятига эга бўлган асарни ўз ичига олган ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган нашр; б) адабий-бадиий нашрлар — бадиий адабиётлар муаллиф томонидан уйлаб топилган сюжет ва қаҳрамонларга эга бўлган барча асарларни назарда тутади. Бадиий адабиёт романлар, қиссалар, ҳикоялар, новеллалар, пьесалар, адабий тўпламлар, антологиялар, альманахлар; в) болалар ва ўсмирлар нашрлари — болалар ва ёшлар учун мўлжалланган бадиий адабиётлар, ёш ва ўрта ёшли болалар ва ўсмирлар учун ёзилган асарлар, шунингдек, мумтоз адабиёт асарларини қайта ишлаш ва қисқартиришни ўз ичига олган нашрлар; г) маънавий-маърифий нашрлар — инсоннинг баркамол шахс сифатида вояга етишида муҳим омил бўлиб хизмат қиладиган муайян ижтимоий муҳит, жамият ва тузумлар, давлатлар уларнинг тараққиёт босқичлари, бошқарув услублари, ижтимоий ахлоқ меъёрларини тадқиқ ва тарғиб этишга, асослашга йўналтирилган асарлар мажмуи; д) илмий нашрлар — илмий тадқиқотлар ёки назарий умумлашмалар натижасида яратилган ва энг янги илмий ютуқлар, тадқиқотларнинг бориши ҳамда натижалари ҳақида мутахассисларга маълумот бериш мақсадида тарқатиладиган ёзма ва босма асарлар мажмуи (илмий фундаментал тадқиқотлар, илмий асарлар, монографиялар, диссертациялар, рефератлар); е) илмий-оммабоп нашрлар — адабиёт, илм-фан ва илмий кашфиётларни кенг омма учун қулай бўлган тилда тасвирлайдиган китоблар мажмуи; ё) ўқув адабиётларини нашр этиш — муайян таълим тизими учун ўқитиш ёки кадрларни қайта тайёрлаш, муайян таълим муассасаси учун ёки ўз-ўзини тарбиялаш воситаси сифатида яратилган адабиётлар (ўқув қўлланмалари, дарсликлар, услубий қўлланмалар, кўргазмали қўлланмалар, хрестоматиялар, мисол-масалалар тўпламлари, практикумлар, иш дафтарлари, ўқув дастурлари); ж) энциклопедик (маълумотнома) нашрлар — турли хил ахборотларни (илмий, амалий ва бошқалар) олишга мўлжалланган нашрлар. Илмий ёки амалий хусусиятга эга бўлган қисқача маълумотларни ўз ичига олган, тезкор қидириш учун қулай тартибда жойлаштирилган ва узлуксиз ўқиш учун мўлжалланмаган нашр; з) расмий нашрлар — норматив ёки кўрсатма тариқасидаги материалларни ўз ичига олган ва давлат органлари, муассасалар, идоралар ёки жамоат ташкилотлари номидан эълон қилинган нашрлар (қонунлар, фармонлар, қарорлар ва бошқалар); и) диний нашрлар — маълум бир диннинг фалсафаси, тарихи ҳақидаги ва унинг ахлоқий таълимотларга мос келадиган ақидавий (каноник) адабиётлар, ақидавий матнлардаги сюжетлар ва тимсоллар асосида яратилган турли жанр ва йўналишлардаги нашрлар; й) ахборот-реклама нашрлари — буклетлар, йўл кўрсаткичлари, реклама материалларидан иборат бўлиб, маҳсулот, хизмат ва ҳодисалар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган, уларга талабни яратиш учун эътиборни жалб қиладиган нашрлар; к) ишлаб чиқариш соҳасидаги нормативларни нашр этиш — ишлаб чиқариш фаолиятининг турли соҳаларида қоидалар ва талабларни ўз ичига олган (йўриқномалар, стандартлар, техник регламентлар, уставлар, прейскурантлар) расмий нашрлар. |
|
3. |
Хабардор қилувчи тоифаси: |
Юридик шахс |
|
4. |
Хабарномани қабул қилувчи ваколатли орган(лар): |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги |
|
5. |
Хабарномани юбориш тартиби: |
«Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
|
6. |
Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: |
а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта (ҳамда электрон почта) манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари); е) ноширлик фаолияти ихтисослашуви; ё) юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари: паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; ж) масъул муҳаррирнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари: паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; маълумоти тўғрисидаги диплом рақами, санаси ва мутахассислиги; з) моддий-техник ускуналар ҳақида маълумот (тури ва сони). |
|
7. |
Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): |
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги. |
|
8. |
Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
|
9. |
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: |
а) ноширлик фаолиятини фақат хабарномада белгиланган ихтисослик бўйича амалга ошириш; б) адабий ва бадиий асарларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Берн Конвенциясининг талабларига қатъий амал қилиш; в) уруш, зўравонлик, порнография, терроризм, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилиш ҳамда мавжуд конституциявий тузумни, ҳудудий яхлитликни зўрлик билан ўзгартиришга, мамлакатда хавфсизликни ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асосларини, фуқаролар тотувлигини, миллатлараро ва динлараро ҳамжиҳатликни бузишга даъват қилишга қаратилган, шунингдек Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатиш ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатиш учун фойдаланилишини кўзловчи матбаа маҳсулотларини нашр этишга ҳамда қонунчиликда тақиқланган маълумотларни тарқатишга йўл қўймасликни таъминлаш;* г) давлат сири бўлган маълумотлар ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларнинг ошкор бўлишига йўл қўйилмаслик;* д) нашр учун тақдим этилган босма маҳсулотларда фуқароларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етишига, шахсий ҳаётига аралашувга йўл қўйилмаслигини таъминлаш; е) ихтисослик бўйича илмий, адабий-бадиий, илмий-оммабоп, болалар адабиётлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун ўқув қўлланмалар, таржима асарлари, тиббиёт соҳасига оид адабиётлар соҳасига оид нашрлар, луғатларни чоп этишда мутасадди вазирлик, идора ва Илмий кенгашларнинг тавсияси, соҳага оид етакчи олим ва мутахассисларнинг тақризлари олинишини таъминлаш; ё) диний мазмундаги нашрларни (китоб, рисола, брошюра, тақвим, қўлланма ва бошқалар) чоп этилишида Дин ишлари қўмитасининг хулосаси олинишига қатъи риоя этилишини таъминлаш;* ж) ноширлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган тегишли моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техника воситаларининг мавжуд бўлишини таъминлаш; з) муаллифлик ҳуқуқлари бузилмаслигини таъминлаш; и) тайёрланган матбаа маҳсулот (жумладан, мазкур маҳсулот таркибига кирган асар)ларининг нусхалари, тайёрланган нусхалар сони, шунингдек, хабардор этувчи ёки буюртмачининг нашр этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобини юритиш; й) ҳар чоракда нашр этилган (ҳамда этиладиган) адабиётлар тўғрисида (ҳар бир нашрнинг муаллифи, номи, мавзуси (ихтисослашуви), жанри, нусхаси кўрсатилган ҳолда) ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунигача Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига тегишли маълумотнома тақдим этиш; к) қонунчиликка асосан босма маҳсулотларнинг тегишли нусхаларини мажбурий тартибда сотиш ва юбориш. |
|
10. |
Изоҳ: |
Ушбу талаблар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, судлар, прокуратура органлари томонидан расмий материаллар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламлари ва бошқа ҳужжатларни нашр этишга, республика аҳамиятига эга бўлган нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, шунингдек, корхоналар, ташкилотлар, ўқув ва илмий муассасалар томонидан ўз фаолияти учун зарур бўлган ва қўлёзма ҳуқуқлари билан оммавий равишда тарқатиш ёки кўпайтириш учун мўлжалланмаган материалларни нашр этишга нисбатан татбиқ этилмайди. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
|
1. |
Хабарнома номи: |
Матбаа корхоналарини ташкил этганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома |
|
2. |
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: |
а) матбаа маҳсулотларининг қолипларини тайёрлаш — чоп этишгача бўлган жараён бўлиб, матн ва тасвирлар асосида офсет, трафарет ёки шойитрафарет, флексо, юқори босма, чуқур босма, термо босма ва чуқур босма усулларида чоп этиш учун босма қолипларни тайёрлаш; б) офсет усулида чоп этиш — матбаа фаолиятида асосан кўп ададли (тираж) матбаа маҳсулотларини тайёрлашда фойдаланиладиган жараён бўлиб, матн ва тасвирларни фото қолиплардан қоғозга ўтказиб чоп этиш усули; в) флексо усулида чоп этиш — фотополимер хомашё ёки юмшоқ резинадан рельефли чоп этиш қолипи ва суюқ бўёқлар билан чоп этиш усули бўлиб, қоғоз, полиэтилен ва шу турдаги бошқа материалларга матн ва тасвирларни тушириш жараёни; г) матбаа қолипларсиз чоп этиш — рақамли чоп этиш технологиялари ёрдамида матн ва тасвирларни қоғоз, полиэтилен ва бошқа материалларга чоп этиш усули; д) трафарет ёки шойитрафарет усулида чоп этиш — фотомеханик усулда ёки қўлда тайёрланган трафаретдан турли материалларга ёки тайёр саноат маҳсулотларига матн ёки тасвирлар аксини тушириш; е) брайл усулида чоп этиш — олти нуқта комбинациясига асосланган бўртма нуқта ҳамда бўртма рельеф асосида кўзи ожизлар учун матн ва тасвирларни чоп этиш усули; ё) тайёр маҳсулотлар ва материалларга босиш — тайёр саноат маҳсулотлари ва материалларга матн ва тасвирни қиздириш ёки эластик босма элемент орқали босиш; ж) чоп этишдан кейинги жараёнлар ва муқовалаш — буклаш ва саралаш, тикиш, кесиш ва шакл бериб кесиш, елимлаш, ламинациялаш, лаклаш, муқовани тайёрлаш, муқовалаш ва бошқа жараёнлар. |
|
3. |
Хабардор қилувчи тоифаси: |
Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор |
|
4. |
Хабарномани қабул қилувчи ваколатли орган(лар): |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги |
|
5. |
Хабарномани юбориш тартиби: |
«Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
|
6. |
Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: |
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун: а) ЯТТнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) фаолиятини амалга ошириш жойи (манзили); в) яшаш манзили ва электрон почта манзили; г) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); е) фаолият олиб борилаётган манзилнинг мулк ҳуқуқи ёки ижара асосида фаолият юритаётганлиги тўғрисида маълумот (кадастр рақами); ё) матбаа корхонаси ихтисослашуви; ж) корхонада мавжуд бўлган ускуналар рўйхати. Юридик шахслар учун: з) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; и) почта (ҳамда электрон почта) манзили; й) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); к) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); л) фаолият олиб борилаётган манзилнинг мулк ҳуқуқи ёки ижара асосида фаолият юритаётганлиги тўғрисида маълумот (кадастр рақами); м) матбаа корхонаси ихтисослашуви; н) юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари: паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; о) корхонада мавжуд бўлган ускуналар рўйхати. |
|
7. |
Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги. |
|
8. |
Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
|
9. |
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: |
а) Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва норматив ҳужжатлари, амалдаги меъёр ва қоидалар, давлат ёки соҳалараро стандартлар асосида матбаа фаолияти турлари билан шуғулланиш ёки матбаа маҳсулотларини тайёрлаш; б) ноширлик фаолиятини амалга ошириш бўйича ва гувоҳнома асосида чоп этиладиган маҳсулотларни, газета, журнал ва бошқа оммавий ахборот воситаларини чоп этишда тегишли ҳужжатларнинг нусхасини талаб қилиш (нашриёт грифи, ОАВ рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома); в) назорат қилувчи органларнинг тақдимномаларини белгиланган муддатларда бажариш; г) қонунчиликда белгиланган талаблар асосида техник ускуналар ўрнатилган жойларга бегона шахслар киришини тақиқлаш ва фаолиятни ташкил қилиш жараёнларига аралашувнинг олдини олиш. |
|
10. |
Изоҳ: |
Ушбу хабарномани юбориш нусха кўчириш, дизайнерлик ва фотостудия хизмати, матн териш, оригинал макет тайёрлаш фаолиятларига нисбатан талаб этилмайди. |
|
1. |
Хабарнома номи: |
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома |
|
2. |
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: |
а) ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизмат вазифаларини амалга ошириш; б) меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш; в) меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш; г) ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида аудит ўтказиш. |
|
3. |
Хабардор қилувчи тоифаси: |
Юридик шахс |
|
4. |
Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): |
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги. |
|
5. |
Хабарномани юбориш тартиби: |
«Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
|
6. |
Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: |
а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта (ҳамда электрон почта) манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малакали мутахассис сертификатига эга бўлган ходимлари ҳақида маълумот (Ф.И.О., малака сертификати санаси ва рақами); е) аттестация хизматлари кўрсатмоқчи бўлганда, аккредитация қилинган лаборатория аттестатининг рақами ва санаси (лаборатория бўлганда). |
|
7. |
Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): |
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги»; Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги. |
|
8. |
Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
|
9. |
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: |
а) меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малакали хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг бевосита хизмат кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи ходимлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бериладиган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака сертификатига эга бўлиши керак, ташкилот штатида меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассиси малака сертификатига эга бўлган ходимлар сони уч кишидан кам бўлмаслиги лозим;* б) мулк ҳуқуқи, хўжалик юритуви ёки оператив бошқарув ҳуқуқи ёхуд бошқа қонуний асосда тегишли бўлган аккредитацияланган ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омилларини ўлчашга мўлжалланган аккредитацияланган синов лабораториясига эга бўлиш (аттестация хизматлари кўрсатмоқчи бўлганда); в) аккредитациядан ўтган синов лабораториясида фойдаланиладиган асбоб-ускуналар мувофиқлик сертификатига эга бўлиши ва белгиланган тартибда метрологик текширувдан (давлат қиёсловидан) ўтказилган бўлиши (аттестация хизматлари кўрсатмоқчи бўлганда); г) иш ўринларида аттестация ўтказилган корхонанинг аттестация материаллари меҳнат органларида давлат экспертизасидан ўтказилиши учун тақдим этилиши (аттестация хизматлари кўрсатмоқчи бўлганда); д) ўқув-тематик режалар ва ўқув дастурлари асосида ишлаб чиқилган таълим дастурлари бўлиши; е) таълим бериш учун мўлжалланган техник воситалар мавжуд эканлиги. |
|
10. |
Изоҳ: |
* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Хабарнома номи: | Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома |
2. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: | Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти |
3. | Хабардор қилувчи тоифаси: | Якка тартибдаги тадбиркор |
4. | Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): | Мактабгача таълим агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари |
5. | Хабарномани юбориш тартиби: | «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
6. | Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: | а) ЯТТнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) фаолиятини амалга ошириш жойи (манзили); в) яшаш манзили ва электрон почта манзили; г) мобил телефон рақами, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); е) фаолият олиб борилаётган манзилнинг мулк ҳуқуқи ёки ижара асосида фаолият юритаётганлиги тўғрисида маълумот; ё) давлат-хусусий шериклик битими рақами ва санаси, битим бўйича қуввати; ж) ёнғин назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мослиги ҳақидаги хулосаси рақами ва санаси; з) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий органининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг гигиена қоидалари ва нормативларига мослиги ҳақидаги хулосаси рақами ва санаси; й) тарбиячи ҳақида маълумот: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; маълумоти тўғрисида диплом рақами ва санаси; к) тарбиячи ёрдамчиси ҳақида маълумот: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; маълумоти тўғрисида диплом рақами ва санаси; (агар мавжуд бўлса). |
7. | Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари) | Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси. |
8. | Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
9. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: | а) 3 ёшдан 7 ёш 9 ойгача бўлган 7-50 нафар болаларни тарбиялаш; б) 5 кунлик иш ҳафтаси учун, қоида тариқасида, 9 соатли ва 4 соатли кунлик иш тартибини жорий этиш, 6 кунлик иш ҳафтаси ҳам жорий этилиши мумкин; в) ўз устави, кун тартиби, таълим-тарбия дастурларига эга бўлиши; г) мактабгача таълим ташкилотларини ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш меъёрларга мувофиқ бўлиши; д) тарбиячининг тегишли олий ёки ўрта махсус педагогик маълумотга ёки Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим йўналиши бўйича қайта тайёрловдан ўтказилган ҳамда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлиши;* е) суд томонидан ёки тиббий хулосага мувофиқ бундай фаолият билан шуғулланиши тақиқланган шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланмаслиги талабига риоя этиш; ё) «Open Emis» ахборот тизими орқали имтиёзли қабулга бўш ўринлар ҳақида ахборот бериб бориши ва мурожаатга кўра имтиёзларни қўллаш ж) бинолар ва хоналар онлайн трансляция қилиш ҳамда болаларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан онлайн кузатиш имкониятига эга бўлган, овоз ёзиш мосламалик ички ва ташқи камералар билан таъминланган бўлиши. Бунда видеоёзув қайдлари камида олти ойгача сақлаб борилади*. |
10. | Изоҳ: | * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
|
1. |
Хабарнома номи: |
Офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома |
|
2. |
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: |
Офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализациясига (оптикага) доир фаолият |
|
3. |
Хабардор қилувчи тоифаси: |
Юридик шахс |
|
4. |
Хабарнома қабул қилувчи орган: |
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий бўлинмалари |
|
5. |
Хабарномани юбориш тартиби: |
«Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
|
6. |
Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: |
а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили ва кадастр рақами; е) масъул ходим тўғрисидаги маълумотлар: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; маълумоти тўғрисидаги диплом рақами ва санаси, мутахассислик номи. |
|
7. |
Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари: |
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги. |
|
8. |
Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
|
9. |
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: |
а) юридик шахс штатида ҳар бир ташкил этиладиган объект учун тегишли ихтисосликка эга бўлган камида биттадан масъул мутахассиснинг мавжудлиги;* б) фаолиятни амалга ошириш учун қуйидаги минимал шароитларни яратиш: савдо зали 10 м2, жумладан, истеъмолчиларга хизмат зонаси 5 м2, иш ўринлари зонаси 5 м2; тиббий буюмлар учун хона (филиали бўлганда) — 4 м2; қўл ювиш мосламаси бўлиши; в) канцелярия столи; стул; устки ва махсус қийимлар сақлаш учун шароит; витрина ва пештахталарнинг санитария режимини таъминлаш учун хўжалик инвентари ва дезинфекцияловчи воситалар; стеллаж; товар қўйгич; совутгич; термометр каби асбоб-ускуналарнинг мавжудлигини таъминлаш. |
|
10. |
Изоҳ: |
* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Хабарнома номи: | Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома |
2. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: | Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш |
3. | Хабардор қилувчи тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): | Туман (шаҳар) солиқ инспекциялари |
5. | Хабарномани юбориш тартиби: | «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
6. | Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: | а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили ва кадастр рақами. |
7. | Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. |
8. | Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Йиғим ундирилмайди |
9. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: | а) таълим, спорт ва диний ташкилотлар ҳудудидан тўғри чизиқ бўйлаб юз метрдан кам масофада жойлашмаган бўлиши, бундан савдо объекти умумий савдо майдони минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуаларининг (бозорларнинг) ҳудудида ва ярмарка павильонларида жойлашган ҳоллар бундан мустасно; б) ўзига мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган ёки ижарага олинган, алоҳида кириладиган савдо зали бўлган (фақат алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишга мўлжалланган), чекка тоғли туманларда — алоҳида савдо секцияси бўлган турғун шохобча бўлиши; в) соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари, таълим ташкилотлари, маданият муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари, санаторий ҳамда тиббий-ижтимоий муассасалар ҳудудларида жойлашмаган бўлиш; г) фискал хотирага эга онлайн назорат-касса машиналаридан ва (ёки) виртуал касса тизимларидан, шунингдек, банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан мажбурий фойдаланиш;* д) электрон ҳисоб-фактурадан мажбурий тартибда фойдаланиш; е) қонунчиликда белгиланган алкоголь маҳсулотлар, билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун ҳар ойлик маҳаллий йиғимни тўлаб бориш; ж) «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари талабларига қатъи риоя қилиш; з) алкоголь маҳсулотлари сотиладиган жойларда уларнинг йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга сотилишига йўл қўйилмаслиги, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг инсон соғлиғига зарарли таъсири тўғрисида огоҳлантирувчи ёзувлар жойлаштирилган бўлиши;* и) алкоголь маҳсулотларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган энг кам чакана нархлардан паст нархларда сотмаслик; к) алкоголь маҳсулотларини сотиш акциз маркаларини қўллаш (пиво, табиий ва кўпикланадиган вино бундан мустасно) ҳамда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш;* л) алкоголь маҳсулотларини сақлаш учун омборхона бўлиши; м) шаҳарларда — камида 25 квадрат метрли, қишлоқ жойларда — камида 15 квадрат метрли (фақат алкоголь маҳсулотлари сотиш учун мўлжалланган ва алоҳида кириш жойига эга) савдо зали, узоқ тоғли жойларда — алоҳида савдо секцияси бўлган савдо объектларида амалга оширилиши.* |
10. | Изоҳ: | Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақидаги хабарнома ҳар бир чакана савдо объекти учун алоҳида юборилади. Алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун йиғим алкоголь маҳсулотларини сотиш бошланганлиги тўғрисида хабарнома юборилган вақтдан бошлаб тўланади. Бунда хабарнома ойнинг йигирманчи санасигача юборилганда йиғим жорий ой учун тўлиқ ҳажмда, хабарнома ойнинг йигирманчи санасидан кейин юборилганда кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҳисобланади. Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш фаолияти тўхтатилганда ёки тугатилганда, йиғим ҳисобланиши кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатилади. Алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун йиғим ҳар ойда олдиндан тўлов шаклида жорий ойнинг ўнинчи санасига қадар тўланади. Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақида хабарнома юборган шахслар томонидан пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақида хабарнома юборилиши талаб этилмайди. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
|
1. |
Хабарнома номи: |
Ветеринария даволаш-профилактика фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома |
|
2. |
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: |
Ветеринария даволаш-профилактика фаолияти |
|
3. |
Хабардор қилувчи тоифаси: |
Юридик ва жисмоний шахслар |
|
4. |
Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): |
Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари |
|
5. |
Хабарномани юбориш тартиби: |
«Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
|
6. |
Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: |
Жисмоний шахслар учун: а) жисмоний шахснинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) яшаш манзили; в) мобил телефон рақами; г) ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганлик рақами; д) ветеринария мутахассиси тўғрисидаги маълумотини тасдиқловчи диплом рақами ва санаси; е) малака оширганлиги тўғрисидаги сертификат (агар мавжуд бўлса); ё) фаолиятни амалга ошириш ҳудуди; Юридик шахслар учун: ж) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; з) почта ҳамда электрон почта манзили; и) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); й) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); к) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзил(лар)и, кадастр рақами); л) ходимининг ветеринария мутахассиси тўғрисидаги маълумотини тасдиқловчи диплом рақами ва санаси; м) ходимининг малака оширганлиги тўғрисидаги сертификат маълумотлари (агар мавжуд бўлса). |
|
7. |
Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): |
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. |
|
8. |
Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
|
9. |
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: |
а) ветеринария йўналишидаги таълим муассасасини (олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим) битирган мутахассисликка эга бўлиш;* б) Ўзбекистон Республикасида рухсат берилган профилактика ва даволаш усулларини, шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказилган ветеринария препаратларини қўллаш;* в) эпизоотия пайдо бўлган тақдирда, давлат ветеринария хизматининг кўрсатмаларига биноан ветеринария тадбирларини ўтказиш;* г)ҳайвонларда юқумли касаллик борлиги хусусида шубҳа мавжуд бўлган тақдирда, бу ҳақда давлат ветеринария хизматига зудлик билан хабар қилиши ва касаллик доираси кенгайиб кетмаслиги юзасидан барча зарур чораларни кўриши;* д) 5 йилда камида бир марта белгиланган тартибда малакасини ошириш; е) ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотларни қайд этиб бориш мақсадида амбулатор журналини юритиш, шунингдек, маълумотларни ветеринария паспорти ва тегишли ахборот тизимида (ишга туширилганда) қайд этиш.* |
|
10. |
Изоҳ: |
* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Хабарнома номи: | Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизел ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материалларини), заводда идишларга қадоқланганлари бундан мустасно, сотиш фаолиятини, бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома |
2. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: | Автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёқилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми (нефть битумининг йўлларга мўлжалланган маркалари бундан мустасно), шунингдек, техник мойлар ва мойлаш материалларини сотиш бўйича фаолият |
3. | Хабардор қилувчи тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси |
5. | Хабарномани юбориш тартиби: | «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
6. | Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: | а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари: паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); е) фаолият амалга ошириладиган мулк ҳуқуқининг ёки бошқа ашёвий ҳуқуққа эга бинолар ва иншоотлар манзили ва кадастр рақами, шунингдек, солиқ органларида ҳисобга қўйилган кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш ёхуд омборда омонат сақлаш шартномалари. Бунда шартномаларда ижарага берилган (олинган) ёки текинга фойдаланиш ёхуд омборда омонат сақлаш назарда тутилган резервуарларнинг жойлашган жойи, рақами ва сиғими кўрсатилган бўлиши лозим; ё) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда саноат хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар бажарилганлиги тўғрисидаги хулосасининг рақами ва санаси; ж) Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилиш ва экология бўйича қўйиладиган минимал талаблар бажарилганлиги тўғрисидаги хулосасининг рақами ва санаси; з) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги ҳудудий бошқармаларининг нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда ёнғин хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар бажарилганлиги хулосасининг рақами ва санаси; и) «Ўзэнергоинспекция» ҳудудий бошқармасининг нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, тарқатиш, ҳисобга олишга ва хизмат кўрсатувчи ходимларга қўйиладиган минимал талаблар бажарилганлиги тўғрисидаги хулосасининг рақами ва санаси. |
7. | Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; Давлат солиқ қўмитаси; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси; Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси; Адлия вазирлиги; Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси. |
8. | Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
9. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: | а) сотиладиган нефть маҳсулотларига сифат сертификатининг мавжудлиги; б) мавжуд моддий-техник базадан, нефть омборидан ва ёнилғи қуйиш асбоб-ускуналаридан, бошқа техника воситаларидан фойдаланиш учун шароитларнинг яратилганлиги; в) давлат сири ҳисобланадиган маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бажарилган тақдирда, режим органининг мавжудлиги;* г) фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технология асбоб-ускуналарининг мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги. |
10. | Изоҳ: | Фаолият турли манзилларда амалга ошириладиган тақдирда, хабарномани қабул қилувчи органга алоҳида хабарнома юборилиши талаб этилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Хабарнома номи: | Геодезия ва картография фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома |
2. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: | а) геодезия фаолияти турлари: 1) давлат геодезия, нивелир, гравиметрия тармоқларини, геодезик зичлаштириш тармоқларини ташкил этиш, ривожлантириш, даврий текшириш ва тиклаш ҳамда ишлаш ҳолатида сақлаб туриш, бунда 1 — 4-синф триангуляция, полигонометрия, нивелир, гравиметрия тармоқлари, сунъий йўлдошли геодезик тармоқлари РГП, СГС-0, СГС-1 ҳамда зичлашириш тармоқларини ташкил этиш, ривожлантириш, даврий текшириш ва тиклаш; 2) сунъий йўлдош навигация тизимларининг ишлашини таъминлаш учун геодезия фаолиятига доир материалларни (маълумотларни) ташкил этиш, бунда навигация тизимлари учун доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғини ташкил этиш ва ишчи ҳолатида сақлаб туриш; 3) Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини делимитация, демаркация (редемаркация) қилиш ва унинг ўтиш чизиғини текшириш бўйича ишларни зарур геодезия фаолиятига доир ишлар, материаллар (маълумотлар) билан таъминлаш; 4) ер шакли ва ташқи гравитация майдонининг параметрларини аниқлаш, бунда давлат гравиметрик пунктларида оғирлик кучи тезланишининг абсолют (нисбий) қийматларини аниқлаш бўйича гравиметрия ишлари, геодезия пунктларида кенглик, узунлик ва азимутни астрономик аниқлаш ишлари; 5) ернинг картографик мониторингини, уни масофадан туриб зондлашни ва геодинамика тадқиқотларини амалга ошириш, бунда аэрокосмик суратга олиш (сунъий йўлдош, самолёт ва учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида) 1:2 000, 1:10 000, 1:25 000, 1:50 000, 1:100 000, 1:200 000, 1:500 000 ва 1:1 000 000 масштабларда рақамли ортофотопланлар яратиш, геодинамик тадқиқотларда нуқталарнинг юқори аниқликдаги геодезик координата ва баландликларини аниқлаш; 6) муҳандислик қидирувларида, биноларни, иншоотларни қуриш ҳамда улардан фойдаланишда, ер тузишда, давлат кадастрларини юритишда ва бошқа ишларда геодезик зичлаштириш тармоқларини қуриш ҳамда ривожлантириш, бунда 4-синф, 1 ва 2-разряд триангуляция, полигонометрия, 3 ва 4-синф нивелир тармоқларини ташкил этиш ва ривожлантириш. 7) муҳандислик қидирувларида, бинолар ва иншоотларни қуриш ҳамда улардан фойдаланишда ва бошқа ишларда махсус геодезия тармоқларини қуриш, бунда махсус триангуляция ва нивелирлаш ишлари давлат геодезия тармоқларига боғланмаган ҳолда амалга оширилади; 8) геодезия тасвирга олиш тармоқларини қуриш, аҳоли пунктларининг ҳудудлари ва қишлоқлараро ҳудудларни ривожлантиришни ҳамда уларда қурилиш олиб боришни режалаштириш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шунингдек бошқа ишларни бажариш учун мўлжалланган топографик режаларни яратиш ва янгилаш, бунда майдони бир вилоят ҳудудигача бўлган майдонда 1:500, 1:1 000, 1:2 000, 1:5 000, 1:10 000 масштабларда махсус ёки мавзули режаларни яратиш ва янгилаш; 9) қуйидаги фаолият йўналишлари турлари бўйича (ўта муҳим ва тоифалаштирилган, шунингдек, режимли ва ҳарбий объектларга хизмат кўрсатувчи инфратузилма тармоқлари маълумотларидан (материалларидан) фойдаланмаган ҳолда): маҳаллий координаталар тизимида махсус аҳамиятга эга бўлган геодезик режа ва баландлик шохобчаларини яратиш; маҳаллий координаталар тизимида 1:500, 1:1 000, 1:2 000, 1:5 000 масштабларда паст ва ўрта босимли газ таъминоти, электр таъминоти, канализация ва қоризлар, шунингдек, аҳолиси 100 минг кишигача бўлган аҳоли пунктлари сув таъминотининг тармоқлари ва объектларида махсус хариталар, режаларни яратиш; 100 гектаргача бўлган ҳудуд учун абонентлар фойдаланадиган телекоммуникациялар тармоқлари тасвирланган махсус хариталар, режаларни яратиш; майдони 10 кв.км гача бўлган геология, маркшейдер, муҳандислик изланишлари ва бошқа изланишларда геодезия ва топография ишлари; тоғ-кон саноати соҳасида ер қаъридан минерал хомашёларни қазиб олишдаги маркшейдерлик изланишларида геодезия ва топография ишлари; 10) муҳандислик қидирувларини амалга ошириш чоғида геодезия ва картографияга оид ишларни таъминлаш мақсадида ерни масофадан туриб зондлаш, бунда битта вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан катта бўлмаган майдонда аэросуратга олиш (сунъий йўлдош, самолёт ва учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида 1:500, 1:1 000, 1:2 000, 1:5 000, 1:10 000 масштабларда рақамли ортофотопланлар яратиш); б) картография фаолияти турлари: 11) сунъий йўлдош навигация тизимларининг ишлашини таъминлаш учун картографияга доир материалларни (маълумотларни) ташкил этиш, бунда базавий картографик асос яратиш ва янгилаш; 12) миллий географик ахборот тизимини, умумдавлат аҳамиятига молик бошқа географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш; 13) картография-геодезия давлат кадастрини юритиш; 14) географик объектларнинг номларини белгилаш, меъёрлаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш, шунингдек, географик объектлар номларининг давлат реестрини юритиш; 15) график, рақамли, фотосурат шаклидаги ва бошқа шакллардаги давлат топографик хариталари ҳамда режаларини яратиш, янгилаш ва нашр этиш, бунда 1:500, 1:1 000, 1:2 000, 1:10 000, 1:25 000, 1:50 000, 1:100 000, 1:200 000, 1:500 000 ва 1:1 000 000 масштабларда рақамли топографик режа ва хариталарни яратиш ва янгилаш; 16) базавий фазовий маълумотлар ва фазовий маълумотларнинг миллий инфратузилмасини яратиш, ривожлантириш ва унинг фаолият кўрсатишини таъминлаш, бунда илмий-техник сиёсатни, техник ва дастурий воситаларни, базавий ва ихтисослашган фазовий маълумотларни, метамаълумотлар ва метамаълумотлар базаларини, фазовий маълумотлар сервисларини, техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни, халқаро стандартларни, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий бўлган фазовий маълумотларни ишлаб чиқиш, янгилаш, ишлов бериш, сақлаш, тақдим этиш, интеграциялаш; 17) умумгеографик, сиёсий-маъмурий, илмий-маълумотга оид ва бошқа тематик хариталар ҳамда тармоқлараро аҳамиятга молик атласлар, картографик ўқув қўлланмаларини яратиш ва нашр этиш; 18) махсус аҳамиятга молик географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш; 19) график, рақамли, фотосурат шаклидаги ҳамда бошқа шакллардаги махсус аҳамиятга молик тематик хариталар, режалар ва атласларни тузиш ҳамда нашр этиш (махфий материаллар ва маълумотлар, шунингдек ўта муҳим ва тоифалаштирилган, шунингдек, режимли ҳамда ҳарбий объектларга хизмат кўрсатувчи инфратузилма тармоқлари ва бошқалар бундан мустасно); 20) очиқ фойдаланишдаги географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш (махфий материаллар ва маълумотлар, шунингдек ўта муҳим ва тоифалаштирилган, шунингдек, режимли ҳамда ҳарбий объектларга хизмат кўрсатувчи инфратузилма тармоқлари ва бошқалар бундан мустасно). |
3. | Хабардор қилувчи тоифаси: | а) 1 — 4 ҳамда 11 — 15 фаолият турлари бўйича фақат Кадастр агентлиги тизими корхоналари. б) 5 — 10 ҳамда 16 — 20 фаолият турлари бўйича Кадастр агентлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, геодезия ва картография фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар. |
4. | Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): | Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМ (Тоғ-кон саноати соҳасида ер қаъридан минерал хомашёларни қазиб олишдаги маркшейдерлик изланишларида геодезия ва топография ишлари бўйича) |
5. | Хабарномани юбориш тартиби: | «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
6. | Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: | Юридик шахслар учун: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари: паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); е) геодезия фаолияти турлари танланганда: геодезик ўлчов воситаларининг номи, маркаси, ишлаб чиқарилган рақами ва метрологик текширувдан (давлат қиёсловидан) ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификат рақами ва санаси; танланган геодезия фаолият турига қўйилган талабдан келиб чиқиб, балансида бўлган геодезия фаолияти учун фойдаланадиган ўлчов воситалари, асбоб-ускуналар, учувчисиз учиш қурилмаси ва бошқалар юридик шахснинг балансига тегишли эканлигини тасдиқловчи инветарь рўйхат; 5-фаолият тури танланганда учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланишга махсус рухсатноманинг электрон нусхаси юкланади; ё) картография фаолият турлари танланганда: 11 — 13, 15, 16 — 19 — фаолият турлари танланганда электрон рақамли хариталарни тузиш учун мўлжалланган лицензион дастурий таъминотнинг лицензия рақами ва олинган санаси, катта форматли сканер (камида А1 форматидаги) ва плоттернинг (формати А1 дан кам бўлмаган) номи, маркаси, ишлаб чиқарилган рақами кўрсатилади; 17 ва 19 — фаолият турлари танланганда электрон рақамли хариталарни тузиш учун мўлжалланган лицензион дастурий таъминотнинг лицензия рақами ва олинган санаси, тўрт рангли офсет босиб чиқариш машинаси (формати А1 дан кам бўлмаган), фотосурат ускуналари (формати А1 дан кам бўлмаган) ёки термал офсет плиталарини чиқариш учун ускуналар (формати А1 дан кам бўлмаган), катта форматли сканер (камида А1 форматидаги) ва плоттернинг (формати А1 дан кам бўлмаган) номи, маркаси, ишлаб чиқарилган рақами кўрсатилади; ж) геодезия ва картография мутахассислиги бўлган ходимнинг: паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; диплом рақами ва санаси; з) 1 — 6 ва 10 — 18 фаолият турларида тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимини мавжудлиги тўғрисида маълумот. |
7. | Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): | Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги; Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси. |
8. | Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
9. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: | а) фаолиятни амалга ошириш даврида фойдаланиладиган барча геодезик ўлчов воситалари ўрнатилган тартибда метрологик текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификат бўлиши ва ҳар 12 ойда янгиланиши; б) фаолият турлари бўйича қуйидаги талаб ва шартларга риоя этиш: 1-фаолият тури бўйича: электрон тахеометр 1″ — 1 дона;* штатив (уч оёқли таянч) — 3 дона; нур қайтаргич — 2 дона; нур қайтаргич учун тутқич (нур қайтаргич учун таянч таёқчаси) — 2дона; икки томонлама нивелир йўли учун ўртача квадратик хатолиги 1 км.га I-синф учун ±0.5 мм, II-синф учун ±1 мм бўлган нивелир — 1 дона;* нивелир иш учун инвар саноқ олиш таёқчаси — 2 дона; 2 частотали GNSS қабул қилувчилари — 2 комплект;* штатив (уч оёқли таянч) — 2 дона; тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимнинг мавжудлиги;* геодезия ва (ёки) топография мутахассислигини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши; 2-фаолият тури бўйича: 2 частотали GNSS қабул қилувчилари — 2 комплект;* штатив (уч оёқли таянч) — 2 дона; икки томонлама нивелир йўли учун ўртача квадратик хатолиги 1 км.га I-синф учун ±0.5 мм, II-синф учун ±1 мм бўлган нивелир — 1 дона;* нивелир иш учун инвар саноқ олиш таёқчаси — 2 дона; тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимнинг мавжудлиги;* геодезия ва (ёки) топография мутахассислигини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;* 3-фаолият тури бўйича: электрон тахеометр 1″ — 1 дона;* штатив (уч оёқли таянч) — 3 дона; нур қайтаргич — 2 дона; нур қайтаргич учун тутқич (нур қайтаргич учун таянч таёқчаси) — 2 дона; икки томонлама нивелир йўли учун ўртача квадратик хатолиги 1 км.га I-синф учун ±0.5 мм, II-синф учун ±1 мм бўлган нивелир — 1 дона;* нивелир иш учун инвар саноқ олиш таёқчаси — 2 дона; 2 частотали GNSS қабул қилувчилари — 2 комплект; тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимнинг мавжудлиги;* геодезия ва (ёки) топография мутахассислигини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;* 4-фаолият тури бўйича: гравиметр — 1 комплект;* 2 частотали GNSS қабул қилувчилари — 2 комплект;* штатив (уч оёқли таянч) — 2 дона; тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимнинг мавжудлиги;* геодезия ва (ёки) топография мутахассислигини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;* 5-фаолият тури бўйича: самолёт (ёки учувчисиз учиш қурилмаси) ва аэрокамера — 1 комплект;* аэро ёки космик суръатларни қайта ишлаш учун лицензияланган дастурий таъминот ҳамда компьютер; электрон тахеометр 1″ — 1 дона;* штатив (уч оёқли таянч) — 3 дона; нур қайтаргич — 2 дона; нур қайтаргич учун тутқич (нур қайтаргич учун таянч таёқчаси) — 2 дона; икки томонлама нивелир йўли учун ўртача квадратик хатолиги 1 км.га I-синф учун ±0.5 мм, II-синф учун ±1 мм бўлган нивелир — 1 дона;* нивелир иш учун инвар саноқ олиш таёқчаси — 2 дона; 2 частотали GNSS қабул қилувчилари — 2 комплект;* тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимини мавжудлиги;* геодезия ва картография, ерни масофадан туриб зондлаш, ГАТ мутахассисликларидан бирини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;* 6 ва 7-фаолият турлари бўйича: бурчак ўлчашнинг ўртача квадрат хатолик 7″ гача бўлган электрон тахеометр — 1 комплект;* ўртача квадратик хатолик 1 км.га ± 3 мм бўлган нивелир — 1 дона;* 2 частотали GNSS қабул қилувчилари — 1 комплект;* нур қайтаргич — 2 дона; штатив (уч оёқли таянч) — 3 дона; нивелир учун шахмат кўриниши (ёки инвар)даги саноқ олиш таёқчаси — 2 дона; нур қайтаргич учун тутқич (нур қайтаргич учун таянч таёқчаси) — 2 дона; тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимнинг мавжудлиги (фақат 6-фаолият тури учун);* геодезия мутахассислигини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йил иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;* 8-фаолият тури бўйича: бурчак ўлчашнинг ўртача квадрат хатолик 7″ гача бўлган электрон тахеометр — 1 комплект;* ўртача квадрат хатолик 1 км.га ± 3 мм бўлган нивелир — 1 дона;* 2 частотали GNSS қабул қилувчилари — 1 комплект;* нур қайтаргич — 2 дона; штатив (уч оёқли таянч) — 3 дона; нивелир учун шахмат кўриниши (ёки инвар)даги саноқ олиш таёқчаси — 2 дона; нур қайтаргич учун тутқич (нур қайтаргич учун таянч таёқчаси) — 2 дона; геодезия ва (ёки) топография мутахассисликларидан бирини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йил иш стажига эга бир нафар ходим;* 9-фаолият тури бўйича: бурчак ўлчашнинг ўртача квадрат хатолик 7» («Тоғ-кон саноати соҳасида ер қаъридан минерал хомашёларни қазиб олишдаги маркшейдерлик изланишларида — 1») гача бўлган электрон тахеометр — 1 комплект;* ўртача квадрат хатолик 1 км.га ± 3 мм бўлган нивелир — 1 дона;* нур қайтаргич — 2 дона; штатив (уч оёқли таянч) — 3 дона; нивелир учун шахмат кўриниши (ёки инвар)даги саноқ олиш таёқчаси — 2 дона; нур қайтаргич учун тутқич (нур қайтаргич учун таянч таёқчаси) — 2 дона; геодезия, топография, маркшейдер мутахассисликларидан бирини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йил иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;* ўлчанилган маълумотларни қайта ишлаш ва моделлаштириш мақсадида лицензияланган дастурий таъминот мавжудлиги; 2 частотали GNSS қабул қилувчилари — 1 комплект;* Тоғ-кон саноати соҳасида ер қаъридан минерал хомашёларни қазиб олишдаги маркшейдерлик изланишларида геодезия ва топография ишлари бўйича маълумотлар ҳаққонийлиги;* 10-фаолият тури бўйича: самолёт (ёки учувчисиз учиш қурилмаси) ва аэрокамера — 1 комплект;* аэро ёки космик суръатларни қайта ишлаш учун лицензияланган дастурий таъминот ҳамда компьютер; тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимнинг мавжудлиги;* картография, давлат кадастрлари, ГАТ, ерни масофадан туриб зондлаш, дастурлаш ва ахборот технологиялари мутахассисликларидан бирини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;* 11, 13, 14, 15-фаолият турлари бўйича: географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш учун лицензияланган дастурий таъминот;* катта форматдаги сканер (камида А1 формати) — 1 дона; плоттер (формати А1 дан кам бўлмаган) — 1 дона; лицензияланган дастурий маҳсулот учун компьютер — 1 дона; тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимнинг мавжудлиги;* геодезия ва (ёки) картография, ГАТ йўналиши мутахассисликларидан бирини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;* 12 ва 16-фаолият турлари бўйича: ГАТ ва бошқа базавий фазовий маълумотларни шакллантириш ва юритишда лицензияланган дастурий таъминотлар;* лицензияланган дастурий маҳсулот(лар) учун компьютер (ёки сервер) қурилмаси — 1 дона; тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимнинг мавжудлиги;* картография, ГАТ, геоинформатика, ерни масофадан туриб зондлаш, ер тузиш ва давлат кадастрлари, дастурлаш ва ахборот технологиялари мутахассисликларидан бирини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;* 17-фаолият тури бўйича: хариталарни тузиш учун лицензияланган дастурий таъминот;* катта форматдаги сканер (камида А1 формати) — 1 дона;* плоттер (формати А1 дан кам бўлмаган) — 1 дона;* лицензияланган дастурий таъминотдан фойдаланиш учун компьютер — 1 дона; фотосурат ускуналари (формати А1 дан кам бўлмаган) ёки термал офсет плиталарини чиқариш учун ускуналар (формати А1 дан кам бўлмаган) — 1 дона;* тўрт рангли офсет босиб чиқариш машинаси (формати А1 дан кам бўлмаган) — 1 дона; тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимнинг мавжудлиги;* картография, ГАТ йўналишларидан бирини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;* 18-фаолият тури бўйича: географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш учун лицензион дастурий таъминот;* катта форматдаги сканер (камида А1 формати) — 1 дона; плоттер (формати А1 дан кам бўлмаган) — 1 дона; лицензияланган дастурий таъминотдан фойдаланиш учун компьютер — 1 дона; тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимнинг мавжудлиги;* картография, ГАТ мутахассисликларидан бирини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;* 19-фаолият тури бўйича: хариталарни тузиш учун лицензияланган дастурий таъминот;* катта форматдаги сканер (камида А1 формати) — 1 дона; плоттер (формати А1 дан кам бўлмаган) — 1 дона; картография, ГАТ мутахассисликларидан бирини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;* 20-фаолият тури бўйича: географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш учун дастурий таъминот — 1 дона; дастурий таъминотдан фойдаланиш учун компьютер — 1 дона; картография, ГАТ, дастурлаш ва (ёки) ахборот технологиялари мутахассисликларидан бирини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши.* |
10. | Изоҳ: | * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
|
1. |
Хабарнома номи: |
Юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни бошлаш ва тугатиш тўғрисида хабарнома |
|
2. |
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: |
Юқори частотали қурилмалардан металларни эритиш, металларга ишлов бериш ва бошқа соҳаларда фойдаланиш |
|
3. |
Хабардор қилувчи тоифаси: |
Жисмоний ва юридик шахслар, хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари |
|
4. |
Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): |
«Электромагнит мослашув маркази» ДУК (ЭМММ) ва ҳудудий электромагнит мослашув хизматлари; Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекциялар. |
|
5. |
Хабарномани юбориш тартиби: |
«Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
|
6. |
Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: |
Жисмоний шахслар учун: а) жисмоний шахснинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) яшаш манзили ҳамда электрон почта манзили; в) мобил телефон рақами; г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) юқори частотали қурилманинг ўрнатиш пункти (вилоят, туман, аҳоли пункти, координатаси); е) ўрнатиш жойи (цех, майдон, лаборатория, хона, корпус, қават ва бошқалар); ё) юқори частотали қурилманинг: тури; завод рақами; ишлаб чиқарилган йили ва мамлакати; республикага кириш санаси ва божхона декларациясининг рақами; қуввати, кВт; мақсади; частота барқарорлиги; ишлаш тартиби; ишлаш частоталари, кГц. ж) юқори частотали қурилмани ҳисобга олиш ва фойдаланишга масъул шахс этиб белгиланган ходимнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; лавозими, телефон рақами; Юридик шахслар учун: з) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; и) почта ҳамда электрон почта манзили; й) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); к) юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари: паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; л) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); м) юқори частотали қурилманинг ўрнатиш пункти (вилоят, туман, аҳоли пункти, координатаси). н) ўрнатиш жойи (цех, майдон, лаборатория, хона, корпус, қават ва бошқалар). о) юқори частотали қурилманинг: тури; завод рақами; ишлаб чиқарилган йили ва мамлакати; республикага кириш санаси ва божхона декларациясининг рақами; қуввати, кВт; мақсади; частота барқарорлиги; ишлаш тартиби; ишлаш частоталари, кГц. п) юқори частотали қурилмани ҳисобга олиш ва фойдаланишга масъул шахс этиб белгиланган ходимнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; лавозими, телефон рақами. |
|
7. |
Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): |
Талаб қилинмайди |
|
8. |
Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
|
9. |
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: |
а) радиочастоталар бўйича Республика кенгаши қарорлари ва ЭМММ рухсатномаларида кўрсатилган хатти-ҳаракатларни амалга ошириш; б) турли хил қўлланишдаги юқори частотали қурилмадан фойдаланиш фақат радиочастоталар бўйича Республика кенгаши қарорларида кўрсатилган полосалар доирасида тури ва ишчи частоталарга эга юқори частотали қурилма учун амалга оширилади;* в) ЭМММнинг рухсатисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юқори частотали қурилмани сотиб олиш (бериш), олиб кириш, шунингдек, улардан фойдаланишни бошлаш ва тугатиш ҳақидаги хабарнома тақдим қилмасдан фойдаланишга йўл қўйилмайди, хабарнома талаб қилинмайдиган юқори частотали қурилмалар бундан мустасно;* г) саноат радиохалақитларнинг манбаи бўлиши мумкин бўлган юқори частотали қурилма ҳосил қиладиган радиохалақитлар бостирилишини таъминлайдиган қурилмалар билан жиҳозланиши шарт; д) юқори частотали қурилмани олиб кириш учун рухсатномаларни олишда хабардор қилувчи аввал сотиб олиш (бериш) учун рухсатномани расмийлаштирган бўлиши лозим. |
|
10. |
Изоҳ: |
* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Хабарнома номи: | Пиво ва пиво ичимликлари ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо қилиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома |
2. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: | Пиво ва пиво ичимликлари ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо қилиш фаолияти |
3. | Хабардор қилувчи тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Хабарномани қабул қилувчи ваколатли орган(лар): | Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси |
5. | Хабарномани юбориш тартиби: | «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
6. | Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: | 1. Пиво ва пиво ичимликларини ишлаб чиқарувчилар учун: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари: паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); е) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари, кадастр рақами); ж) ишлаб чиқариш объектлари, сақлаш омборлари жойлашган манзиллар; з) ишлаб чиқариш объектининг электрон паспорти; и) спирт ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида тегишли малакага эга бўлган камида икки нафар мутахассислар тўғрисида маълумотлар: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификацияловчи ID-картаси рақами; ЖШШИР; маълумоти тўғрисида диплом ёки бошқа ҳужжат рақами ва санаси; к) ишлаб чиқариш қувватларининг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг санаси ва рақами. 2. Пиво ва пиво ичимликлари улгуржи савдоси фаолияти билан шуғулланувчилар учун: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари: паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); е) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари, кадастр рақами). |
7. | Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): | Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги. |
8. | Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
9. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: | 1. Пиво ва пиво ичимликларини ишлаб чиқарувчилар учун: а) ишлаб чиқариш хавфсизлигини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларини таъминлаш;* б) фаолиятни амалга ошириш учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган мувофиқлик сертификатлари ва бошқа тегишли ҳужжатларнинг мавжудлиги; в) ҳар бир маҳсулот тури учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан тасдиқланган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган технологик йўриқномаларнинг мавжудлиги; г) истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида тегишли малакага эга бўлган камида икки нафар мутахассиснинг мавжудлиги;* д) зарур асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан жиҳозланган, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган барча зарур физик-кимёвий, микробиологик ва бошқа кўрсаткичларни анализ қилиш имконини берувчи ишлаб чиқариш лабораториялари мавжудлиги;* е) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қонунчиликка ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ стационар ишлаб чиқариш иншоотлари ва ускуналарида амалга ошириш; ё) ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларининг органолептик хусусиятларини аниқлаш бўйича дегустация комиссиясига ҳар чоракда маҳсулот намуналарини тақдим этиш; ж) электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш; з) доимий равишда устав фондининг камида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 баравари бўлишини таъминлаш;* и) ишлаб чиқариш жараёнига Идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалашни жорий қилиш;* й) ўлчаш жиҳозлари ва ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ускуналарнинг мувофиқлик сертификати мавжуд бўлиши. 2. Пиво ва пиво ичимликлари улгуржи савдоси билан шуғулланувчилар учун: а) пиво ва пиво ичимликлари маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатишнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиш; б) пиво ва пиво ичимликлари маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган бинога эгалик қилиш (ўз мулкида бўлиши, хўжалик юритишида, оператив бошқарувида бўлиши ёки ижарага олган бўлиши); в) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига интеграциялашган электрон ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш; г) улгуржи савдони амалга оширишда қонунчиликда ҳужжатларида белгиланган тартибларга риоя қилиш; д) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш.* |
10. | Изоҳ: | Пиво ва пиво ичимликлари маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилишни бошлаганлик ҳақидаги хабарнома ҳар бир улгуржи савдо объекти учун алоҳида юборилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Хабарнома номи: | Умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларнинг тунги вақтда фаолият юритишни бошлаганлиги ёки тугатганлиги тўғрисида хабарнома |
2. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: | а) умумий овқатланиш корхоналарининг соат 23.00 дан 06.00 гача фаолият юритиши; б) кўнгилочар объектларнинг соат 23.00 дан 06.00 гача фаолият юритиши. |
3. | Хабардор қилувчи тоифаси: | Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор |
4. | Хабарнома қабул қилувчи орган: | Туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари ва бўлимлари |
5. | Хабарномани юбориш тартиби: | «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
6. | Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: | Якка тартибдаги тадбиркорлар учун: а) ЯТТнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) яшаш манзили; в) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолиятини амалга ошириш манзил(лар)и; Юридик шахслар учун: е) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; ё) почта ҳамда электрон почта манзили; ж) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); з) юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари: паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; и) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); й) фаолиятини амалга ошириш манзил(лар)и; Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар учун: к) талабларнинг бажарилганлигига оид маълумотлар: фаолият олиб борилаётган объект тури; фаолият олиб бориладиган бинонинг кадастр рақами; фаолият олиб бориладиган бинодаги мижозлар учун ажратилган хоналар (заллар) сони; бинонинг ички қисмида ўрнатилган видеокузатув камералари сони; бинонинг ташки қисмида ўрнатилган видеокузатув камералари сони; ёнғин ўчириш ускуналар сони. |
7. | Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): | Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси. |
8. | Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
9. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: | а) «Хавфсиз шаҳар» концепцияси доирасида умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларнинг ички қисмида, шу жумладан, хизмат кўрсатиш хоналари, кириш ва чиқиш жойларига тасвирни камида ўн беш кун давомида сақлаш имконини берувчи видеокузатув тизими мавжуд бўлиши;* б) биноларнинг ён-атрофи, автотураргоҳ ва уларга тегишли бошқа ҳудудларни етарли даражада (камида 10 метр масофада) ёритиш; в) бинода шовқиннинг рухсат этиладиган шовқин меъёрларига қўйиладиган санитария қоидалари ва нормаларидан ошмаслигини таъминлаш, шу жумладан, объектларни тўлиқ товуш ўтказмайдиган этиб жиҳозлаш ёки тунги вақтда мусиқа ва товуш кучайтиргич асбоб-ускуналаридан фойдаланмаслик; г) ёнғин ўчириш воситалари ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар тўплами солинган тиббий ёрдам қутичалари билан таъминлаш; д) бинонинг барча учун кўринарли жойларига ёнғин ва бошқа фавқулодда (тезкор) вазиятлар юз берган тақдирда ҳаракатланиш ва фуқароларни эвакуация қилиш чизмаси ҳамда тезкор ва қутқарув хизматларининг телефон рақамлари кўрсатилган маълумотларни ўрнатиш; е) кўнгилочар объектда сутканинг тунги вақтида хавфсизликни назорат қилиш учун масъул навбатчи ходим (ходимлар) тайинлаш. Масъул навбатчи ходимнинг вазифаларини сотувчилар, ошпазлар, официантлар, мижозларга бевосита товарларни сотувчи ва хизматларни кўрсатувчи бошқа ходимлар зиммасига юклатилишига йўл қўйилмайди.* |
10. | Изоҳ: | Умумий овқатланиш корхоналари — ресторан, бар, кафе, ёзги кафе, кафетерий, ошхона, чойхона ва бошқа турғун овқатланиш шохобчалари. Кўнгилочар объектлар — аҳолининг дам олиши ва ҳордиқ чиқаришлари билан боғлиқ товарларни сотиш ва хизматларни кўрсатишга мослаштирилган клуб, дискотека, компьютер заллари, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёхуд бошқа кўнгилочар (бўш вақт ўтказиладиган) жойлар. Мазкур Паспорт қоидалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сон қарорига мувофиқ йирик шаҳарлар, вилоятлар ва туманлар марказларида ташкил этиладиган савдо ва кўнгилочар кўчаларда туну кун фаолият юритувчи савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилмайди * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб |
|
1. |
Хабарнома номи: |
Маданий бойликларни реализация қилиш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома |
|
2. |
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: |
Маданий бойликларни реализация қилиш бўйича фаолияти |
|
3. |
Хабардор қилувчи тоифаси: |
Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор |
|
4. |
Хабарнома қабул қилувчи орган: |
Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги |
|
5. |
Хабарномани юбориш тартиби: |
«Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
|
6. |
Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: |
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун: а) ЯТТнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) фаолиятини амалга ошириш жойи (манзили); в) яшаш манзили ҳамда электрон почта манзили; г) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); Юридик шахслар учун: е) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; ё) почта ҳамда электрон почта манзили; ж) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); з) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); и) маданий бойлик реализация қилинадиган манзил(лар). |
|
7. |
Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари: |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги. |
|
8. |
Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
|
9. |
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: |
а) маданий бойликларнинг Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқилиши ёки вақтинча олиб чиқилишида Маданий мерос агентлиги томонидан бериладиган олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат асосида амалга оширилишига риоя қилиш; б) эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмаслиги ҳақида харидорни огоҳлантириш;* в) маданий бойликларни асраш чораларини кўриш. |
|
10. |
Изоҳ: |
* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
|
1. |
Хабарнома номи: |
Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини тасарруфдан чиқариш ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказганлик ҳақида хабарнома |
|
2. |
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: |
а) миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини тасарруфдан чиқариш; б) миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш. |
|
3. |
Хабардор қилувчи тоифаси: |
Юридик ва жисмоний шахслар |
|
4. |
Хабарнома қабул қилувчи орган: |
Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги |
|
5. |
Хабарномани юбориш тартиби: |
«Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
|
6. |
Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: |
Жисмоний шахслар учун: а) жисмоний шахснинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) яшаш манзили ҳамда электрон почта манзили; в) мобил телефон рақами; Юридик шахслар учун: г) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; д) почта ҳамда электрон почта манзили; е) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); ё) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); Жисмоний ва юридик шахслар учун: ж) музей ашёси ва музей коллекциясининг фотосуратлари; з) музей ашёлари ва музей коллекциялари тасарруфига ўтаётган ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда берилаётган шахс тўғрисида маълумот (жисмоний шахс — исми, фамилияси, отасининг исми, паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами, ЖШШИР; юридик шахс — ташкилот номи, СТИР, манзили, телефон рақами). |
|
7. |
Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари: |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси |
|
8. |
Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи |
|
9. |
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: |
а) музей ашёлари ва музей коллекцияларидан мақсадли фойдаланиш; б) музей ашёлари ва музей коллекцияларини бут сақлаш, уларни асраб-авайлаш чораларини кўриб бориш;* в) музей ашёлари ва музей коллекцияларидан илмий, маданий, маърифий ҳамда таълим мақсадларида фойдаланилишини таъминлаш. |
|
10. |
Изоҳ: |
Давлатга тегишли бўлган ҳамда давлат органлари ва муассасалари музейларига нисбатан мазкур тартиб татбиқ этилмайди. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Хабарнома номи: | Тамаки маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилишни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома. |
2. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: | Тамаки маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилиш. |
3. | Хабардор қилувчи тоифаси: | Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор. |
4. | Хабарнома қабул қилувчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси. |
5. | Хабарномани юбориш тартиби: | «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали. |
6. | Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: | Якка тартибдаги тадбиркорлар учун: а) ЯТТнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификацияловчи ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) яшаш манзили; в) почта ҳамда электрон почта манзили; г) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); е) фаолиятини амалга ошириш манзили ва кадастр рақами; Юридик шахслар учун: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили ва кадастр рақами. |
7. | Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. |
8. | Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи. |
9. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: | а) Тамаки маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатишни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиш; б) Тамаки маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган бинога эгалик қилиш (ўз мулкида бўлиши, хўжалик юритишида, оператив бошқарувида бўлиши ёки ижарага олган бўлиши); в) тамаки маҳсулотлари реализация қилинадиган жойларда уларни йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш тақиқланганлиги ҳақидаги огоҳлантирувчи ёзув ёки белги, шунингдек, тиббий огоҳлантириш жойлаштирилган бўлиши; г) Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига интеграциялашган электрон ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш; д) Улгуржи савдони амалга оширишда қонунчиликда ҳужжатларида белгиланган тартибларга риоя қилиш; е) «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига қатъий риоя қилиши; ж) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш;* к) солиқ қонунчилиги талабларига қатъий риоя қилиш. |
10. | Изоҳ: | Тамаки маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилишни бошлаганлик ҳақидаги хабарнома ҳар бир улгуржи савдо объекти учун алоҳида юборилади. |
|
1. |
Хабарнома номи: |
Тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома. |
|
2. |
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: |
Тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш. |
|
3. |
Хабардор қилувчи тоифаси: |
Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор. |
|
4. |
Хабарнома қабул қилувчи орган: |
Туман (шаҳар) солиқ инспекциялари. |
|
5. |
Хабарномани юбориш тартиби: |
«Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали. |
|
6. |
Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: |
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун: а) ЯТТнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификацияловчи ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) яшаш манзили; в) почта ҳамда электрон почта манзили; г) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); е) фаолиятини амалга ошириш манзили ва кадастр рақами; Юридик шахслар учун: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили ва кадастр рақами. |
|
7. |
Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари: |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. |
|
8. |
Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи. |
|
9. |
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: |
а) тамаки маҳсулотларини: йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга; йигирма бир ёшга тўлмаган шахслар томонидан; сотувчининг бевосита иштирокисиз, шу жумладан, савдо автоматлари, бошқа электрон ёки механик қурилмалар воситасида; ўзига ўзи хизмат кўрсатиш токчаларидан; электрон тижорат шаклида, шу жумладан, ҳар қандай йўл билан охирги истеъмолчиларга етказиш ёрдамида; сайёр (қўлда, лотокларда, саватчаларда, қўл аравачаларида) савдо қилиш йўли билан; кўчмас савдо объектларидан ташқарида; дорихоналарда; болаларга мўлжалланган товарлар реализация қилинадиган хоналарда; болалар ўйинчоқларига, конфетларга ёки болалар учун мўлжалланган бошқа товарларга ўхшатиб ишланган бўлса; соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари, таълим ташкилотлари, маданият муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари, санаторий ҳамда тиббий-ижтимоий муассасалар ҳудудларида; таълим, спорт ва диний ташкилотлар ҳудудидан тўғри чизиқ бўйлаб юз метрдан кам масофада жойлашган савдо объектларида, бундан савдо объекти умумий савдо майдони минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуаларининг (бозорларнинг) ҳудудида ва ярмарка павильонларида жойлашган ҳоллар бундан мустасно; яроқлилик муддати ўтганда; маҳсулот сифатини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларсиз; тамаки маҳсулотларини сақлаш ва реализация қилишга доир санитария нормалари ҳамда қоидаларига мос келмайдиган хоналар ва жойларда; белгиланган тартибда актсиз маркалари билан тамғаланмаганда — акциз маркалари билан тамғаланиши лозим бўлган тамаки маҳсулотларига нисбатан; қалбаки акциз маркалари билан тамғаланганда; уларнинг ишлаб чиқарувчисини аниқлаш имконини бермайдиган тарзда аниқ тамғаланмаганда; белгиланган тартибда рақамли идентификация воситалари билан тамғаланмаганда; уларни ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлмаган шахслар томонидан ишлаб чиқарилганда — лицензияланадиган тамаки маҳсулотларига нисбатан; тамаки маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки уларни қонунчиликни бузган ҳолда сотган етказиб берувчидан сотиб олинганда; тамаки маҳсулотининг истеъмол ўровида (қутисида) тиббий огоҳлантириш бўлмаганда; агар тамаки маҳсулотининг истеъмол ўровида (қутисида) йигирма донадан кам сигарета бўлса — сигареталарга нисбатан; тамаки маҳсулоти бўлмаган бошқа товарлар билан бир тўпламда; истеъмол ўровисиз (қутисиз, блоксиз); доналаб ёки очилган (яхлитлиги бузилган) истеъмол ўровида — (қутисида) сигареталар ва қиздириладиган тамаки маҳсулотига нисбатан; темир йўл вокзалларининг, автовокзалларнинг, аэропортларнинг, Дарё бандаргоҳларининг, метрополитен станцияларининг ҳудудларида ва хоналарида (бож олинмайдиган савдо дўконлари бундан мустасно); техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мос келмаганда реализация қилмаслик; б) тамаки маҳсулотларини реализация қилишни бевосита амалга ошираётган шахс йигирма бир ёшдан кичик кўринган харидордан унинг шахси ва ёшини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса, тамаки маҳсулотларининг, реализация қилинишини рад этиш; в) тамаки маҳсулотлари реализация қилинадиган жойларда уларни йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш тақиқланганлиги ҳақидаги огоҳлантирувчи ёзув ёки белги, шунингдек, тиббий огоҳлантириш жойлаштирилган бўлиши; г) тамаки маҳсулотларини ёйиб қўйиш ва очиқ намойиш этмаслик. Чакана савдо учун таклиф этилаётган тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги ахборот сотувчи томонидан харидорлар эътиборига савдо залида сотиладиган тамаки маҳсулотлари рўйхатини жойлаштириш орқали етказилиши, рўйхатнинг матни оқ фонда бир хил ўлчамдаги қора рангли ҳарфлар билан ёзилади ва рўйхат алфавит тартибида, сотиладиган тамаки маҳсулотларининг ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг нархи кўрсатилган ҳолда, бирор-бир график тасвирлар ва расмлардан фойдаланмасдан тузилиши. Кўчмас савдо объектларида тамаки маҳсулотларини харидорга намойиш этиш унинг талабига кўра сотиладиган тамаки маҳсулотлар рўйхати билан танишиб чиққанидан кейин амалга оширилиши; д) тамаки маҳсулотларининг чакана савдосига доир фаолият онлайн тарзда фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва (ёки) виртуал касса тизимларини, шунингдек, банк пластик карталаридан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини албатта қўллаган ҳолда амалга оширилиши; е) тамаки маҳсулотлари, шу жумладан, импорт қилинган бундай маҳсулотларнинг сотувчиси ҳар бир номдаги маҳсулот бўйича тайёрловчининг ёки етказиб берувчининг имзоси билан тасдиқланган, ҳар бир номдаги маҳсулот бўйича мувофиқлик сертификати мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар бўлган ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказилганлик рақамлари, ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати ҳамда сертификатни берган орган кўрсатилган товар-транспорт ҳужжатларига эга бўлиши; ж) Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари талабларига қатъий риоя қилиши. |
|
10. |
Изоҳ: |
Тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақидаги хабарнома ҳар бир улгуржи савдо объекти учун алоҳида юборилади. |
1. | Хабарнома номи: | Нодавлат архивларни ташкил этиш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома |
2. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: | а) архив ҳужжатларини жамлаш, сақлаш, ҳисобини юритиш, улардан фойдаланиш; б) нодавлат электрон архивлар фаолиятини ташкил этиш (ҳужжатларни электрон архивлаш (сақлаш) хизматларини кўрсатувчи нодавлат архивларнинг маълумотлар узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш). |
3. | Хабардор қилувчи тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Хабарномани қабул қилувчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги |
5. | Хабарномани юбориш тартиби: | «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
6. | Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: | а) СТИР; б) электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) нодавлат архивлар ташкил этиладиган манзил(лар). Юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ҳамда почта манзилига доир маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади. |
7. | Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари: | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги |
8. | Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
9. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: | а) нодавлат архивларни ташкил этиш бўйича умумий талаблар: архивлар фаолиятини ташкил этиш бўйича махсус курсларда таҳсил олган мутахассислар фаолият кўрсатиши; Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш фаолияти билан шуғулланмаслик;* давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг мавжудлиги (санаси ва рақами); Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга риоя қилиш;* б) нодавлат архивлар томонидан ҳужжатларни электрон архивлаш (сақлаш) хизматлари (маълумотлар узатиш тармоқлари хизматлари сифатида) кўрсатилганда: нодавлат архив штатида электрон архив ва рақамлаштириш бўлинмаси ва/ёки ходимлар мавжудлиги; электрон архив тизимининг аппарат ва дастурий таъминоти мавжудлиги, электрон архив фондлари ва ҳужжатларини яратиш учун зарур воситалар, жумладан, рақамлаштириш қурилмалари ва дастурлари мавжудлиги, электрон архив ҳужжатларининг форматлари, сақлаш талабларига мослиги, электрон архив ҳужжатларини қидириш, бошқариш ва ишлов бериш имконияти мавжудлиги;* электрон архив тизимига рухсат этилмаган шаклда киришни бошқариш воситалари мавжудлиги, тизимнинг захиралаш имконияти ва авария ҳолатларида маълумотларни тиклаш имконияти мавжудлиги, ахборот хавфсизлигини ҳимоя қилиш воситалари билан таъминланганлиги.* |
10. | Изоҳ: | Нодавлат архивлар фаолиятини ташкил этиш бўйича: нодавлат архивларни қайта ташкил этишда мулкдор (муассис) архив ҳужжатларининг ҳолати (жойлашган жойи, таркиби, миқдори ва тақсимланиши) тўғрисидаги ахборотни «Ўзархив» агентлигига қайта ташкил этиш бошланишидан камида 1 ой олдин юбориши лозим; нодавлат архив тугатилаётганда архивнинг мулкдорлари (муассислари) мазкур архивнинг архив фондларини бошқа архивларга белгиланган тартибда ўз вақтида топшириш учун тегишли чора-тадбирларни кўришлари шарт;* архив ҳужжатларини топшириш ва уларнинг бошқа архивда кейинчалик сақланиши билан боғлиқ барча харажатлар тугатилаётган архив ёки унинг мулкдорлари ҳисобидан амалга оширилади; архив ҳужжатларининг бут сақланишини таъминлаш ва уларнинг кейинчалик сақланиш жойи тўғрисидаги масалани ҳал этиш мақсадида йиғмажилдлар ва мол-мулкни топшириш учун тузилган тугатиш комиссияси таркибига мажбурий тартибда тегишли «Ўзархив» агентлигининг архив иши ҳудудий бошқармасининг вакили киритилади; архивлар тугатилаётганда алоҳида олинган архив фондини турли архивлар, шу жумладан, идоравий архивлар ўртасида, уни бўлган ҳолда тақсимлаш тақиқланади; архив ҳужжатларини, шу жумладан, тугатилган архив фондининг асосий ҳисобга олиш ҳужжатларини қабул қилган архив олинган архив ҳужжатларининг рўйхатдан ўтказилиши ва унинг сақланиши яхлитлигини таъминлаши керак; архив мулкдори сақлашга қабул қилинган ва бошқа архивларга топширилиши лозим бўлган архив ҳужжатларининг бут сақланиши ва яхлитлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади; касбий компетентлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлмаган ишчи ва ходимлар томонидан ташкилотларнинг ҳужжатларини тартибга келтиришга йўл қўйилмайди.* *Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Хабарнома номи: | Халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома |
2. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: | Халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолияти |
3. | Хабардор қилувчи тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси |
5. | Хабарномани юбориш тартиби: | «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
6. | Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: | а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият олиб борилаётган манзилнинг мулк ҳуқуқи ёки ижара асосида фаолият юритаётганлиги тўғрисида маълумот (кадастр рақами); е) штатида мавжуд мутахассислар ҳақида маълумот (ЖШШИР, паспорт (ID карта) серияси ва рақами, ишга қабул қилинганлиги ҳақида буйруқ рақами ва санаси); ж) камида бир нафар мутахассисининг халқаро курьерлик жўнатмаларини божхона расмийлаштируви бўйича ўқув ташкилотларида Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида ўқиганлиги тўғрисидаги малака сертификати рақами ва санаси (PDF ёки JPEG форматдаги) нусхаси*; з) базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдорида божхона тўловлари тўланишини таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат рақами ва санаси (суғурта полиси, банк кафолати ва ҳ.к) ва нусхаси (PDF ёки JPEG форматдаги)**. |
7. | Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси; Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Солиқ қўмитаси; Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги; Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги; Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги. |
8. | Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
9. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: | а) хорижий ҳамкорига кўрсатадиган хизматларни ўзаро тузилган шартнома асосида амалга ошириши; б) базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдорида божхона тўловлари тўланиши таъминланганлиги**; в) жўнатилаётган ва етказиб берилаётган товарлар ҳисобини юритиш ҳамда трек рақамлари орқали қайси мақомда турганлигини кузатиш имконини берувчи ахборот тизими мавжуд бўлиши ҳамда ушбу тизим божхона органларининг ахборот тизимига интеграция қилиниши; г) халқаро курьерлик жўнатмалари орқали юборилиши тақиқланган буюмлар ва моддалар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши; д) шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини ва маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш; е) жўнатмаларни тушириш, ортиш, уларга ишлов бериш ҳамда хавфсиз сақланиши учун 50 м2дан кам бўлмаган махсус жойлар бўлиши; ж) махсус жойлар уч ой давомида сақланадиган узлуксиз видеокузатув тизими билан жиҳозланган бўлиши ва сақланган видеотасвирлар божхона органлари талабига кўра тақдим этилиши; з) жўнатмаларни ташиш учун махсус жиҳозланган автотранспорт воситаси бўлиши (шахсий ёки ижара асосида); и) штатида икки ва ундан ортиқ жўнатмалар билан бевосита ишловчи мутахассислар бўлиши; к) мутахассислар ишга қабул қилинганда ёки мавжудлари ишдан бўшатилганда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасини хабардор қилиш; л) божхона органи томонидан сўралган ҳужжат ва маълумотларни қонунчиликда белгиланган муддатда тақдим этилишини таъминлаши (қонунчилик ҳужжатларида талаб этилиши белгиланмаган ёки тақдим этиш курьерлик ташкилоти ваколатига кирмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар бундан мустасно); м) курьерлик ташкилотининг божхона тўловлари бўйича қарздорлиги юзага келганда, ўн кун ичида ушбу қарздорликни тўлаш орқали бартараф этиш; н) курьерлик ташкилоти учун қонунчиликда белгиланган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш. |
10. | Изоҳ: | * мазкур талаб 2025 йил 1 октябрдан бошлаб кучга киради. Мазкур муддатга қадар халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятини бошлаган юридик шахсларга нисбатан ҳам ушбу талаб татбиқ этилади. ** божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш фақат божхона органлари билан ахборот алмашинувига эга суғурта ташкилоти орқали амалга оширилади. Халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб берувчи жўнатмаларни юборувчи ёки қабул қилувчи номидан божхона операциялари учун зарур бўлган ҳаракатларни ваколатли шахс сифатида бажариб, жўнатмалар юзасидан жавобгарликни ўз зиммасига олади. |
1. | Хабарнома номи: | Божхона брокери фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома |
2. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: | Божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш |
3. | Хабардор қилувчи тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси |
5. | Хабарномани юбориш тартиби: | «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
6. | Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: | а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) штатида мавжуд икки ва ундан ортиқ божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ҳақида маълумот (ЖШШИРи, паспорт (ID карта) серияси ва рақами, ишга қабул қилинганлиги ҳақида буйруқ рақами ва санаси); е) ўқув ташкилотларида Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси йўналиши бўйича ўқиганлиги тўғрисидаги малака сертификати рақами ва санаси (PDF ёки JPEG форматдаги) нусхаси*; ж) базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдорида божхона тўловлари тўланишини таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат рақами ва санаси (суғурта полиси, банк кафолати ва ҳ.к) ва нусхаси (PDF ёки JPEG форматдаги)**. |
7. | Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): | Солиқ қўмитаси; Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси; Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги; Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги. |
8. | Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
9. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: | а) базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдорида божхона тўловлари тўланишини таъминланганлиги**; б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ахборот тизимида юридик шахснинг шахсий кабинети бўлиши; в) божхона органи томонидан сўралган ҳужжат ва маълумотларни қонунчиликда белгиланган муддатда тақдим этилишини таъминлаш (қонунчилик ҳужжатларида талаб этилиши белгиланмаган ёки тақдим этиш божхона брокери ваколатига кирмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар бундан мустасно); г) божхона брокерининг божхона тўловлари бўйича қарздорлиги юзага келганда, ўн кун ичида ушбу қарздорликни тўлаш орқали бартараф этиш; д) декларант ёки ваколатли шахсга кўрсатадиган хизматларни ўзаро тузилган шартнома асосида амалга ошириш; е) қонунчиликда белгиланган божхона брокерининг мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш; ж) штатида икки ва ундан ортиқ божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар бўлиши; з) юридик шахс божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларини ишга қабул қилганда ёки мавжудлари ишдан бўшатилганда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасини беш кун мобайнида хабардор қилиш; и) ташкилот штатида бўлган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларидан бирининг бир ой ичида божхона юк декларацияларининг турли графаларидаги хато ва камчиликлари бўйича уч маротабадан ортиқ маъмурий жавобгарликка тортилган тақдирда, ушбу божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисини навбатдан ташқари малакасини ошириш учун расмий ўқув ташкилотига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида ўқитиш учун юборганлиги бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасини хабардор қилиш*; к) штатида бўлган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси хар икки йилда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида ўқув ташкилотларида малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлиши*. |
10. | Изоҳ: | * мазкур талаб 2025 йил 1 октябрдан бошлаб кучга киради. Мазкур муддатга қадар халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятини бошлаган юридик шахсларга нисбатан ҳам ушбу талаб татбиқ этилади. ** божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш фақат божхона органлари билан ахборот алмашинувига эга суғурта ташкилоти орқали амалга оширилади. |
1. | Хабарнома номи: | Пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома. |
2. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: | Пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш. |
3. | Хабардор қилувчи тоифаси: | Юридик шахс. |
4. | Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): | Туман (шаҳар) солиқ инспекциялари. |
5. | Хабарномани юбориш тартиби: | «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали. |
6. | Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: | а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) фаолият амалга ошириладиган жой манзили, кадастр рақами, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, СТИР, телефон рақами; г) онлайн назорат касса ёки виртуал кассанинг фискал модул рақами. |
7. | Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): | Солиқ қўмитаси; Адлия вазирлиги. |
8. | Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Йиғим ундирилмайди. |
9. | Пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи. |
10. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: | а) таълим, спорт муассасалари ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйлаб юз метрдан кам масофада жойлашмаган бўлиши, савдо объекти умумий савдо майдони минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуаларининг (бозорларнинг) ва ярмарка павильонларининг ҳудудида жойлашган ҳоллар бундан мустасно; б) ўзига мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган ёки ижарага олинган турғун шохобча бўлиши; в) жамоат транспорти тўхташ жойларида, шу жумладан, метрополитен бекатларида, жамоат жойларида ва дам олиш жойларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудларида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ошхоналарида, шунингдек, автобекатларда жойлашмаган бўлиш; г) қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалардан, шунингдек, банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланган бўлиш;* д) электрон ҳисоб-фактурадан мажбурий тартибда фойдаланиш; мажбурий рақамли маркировка қоидаларига риоя қилиш;* Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида» 2023 йил 24 майдаги ЎРҚ-844-сон Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари талабларига қатъий риоя қилиш; пиво ичимликлари ёки алкоголь маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилиш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектларидан пиво маҳсулотларини электрон ҳисоб-фактурага асосан харид қилиш ва ОНКМ орқали савдо ҳамда рақамли маркировка қоидаларига риоя қилган ҳолда сотиш;* пиво маҳсулотлари сотиладиган жойларда уларнинг йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга сотилишига йўл қўйилмаслиги*. |
11. | Изоҳ: | Пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақидаги хабарнома ҳар бир чакана савдо объекти учун алоҳида юборилади. Пиво маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун йиғим пиво маҳсулотларини сотиш бошланганлиги тўғрисида хабарнома юборилган вақтдан бошлаб тўланади. Бунда хабарнома ойнинг йигирманчи санасигача юборилганда йиғим жорий ой учун тўлиқ ҳажмда, хабарнома ойнинг йигирманчи санасидан кейин юборилганда кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҳисобланади. Пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш фаолияти тўхтатилганда ёки тугатилганда, йиғим ҳисобланиши кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатилади. Пиво маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун йиғим ҳар ойда олдиндан тўлов шаклида жорий ойнинг ўнинчи санасига қадар тўланади. Пиво маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчилар томонидан фақат пиво маҳсулотларини чакана савдо қилиш учун қўшимча равишда алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш учун хабарнома юборилиши талаб этилмайди. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
|
«_______________________________________________________________________» | |||
|
(баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг номи) | |||
|
20__ йил «___» _________Тошкент шаҳри | |||
|
1. Умумий маълумотлар | |||
|
Экспертизани ўтказиш асоси: __________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________ | |||
|
Экспертиза предмети: ________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________ | |||
|
Экспертиза тури: ____________________________________________________________________________________ | |||
|
Экспертиза ўтказилган сана: 20___ йил «____»_______________ | |||
|
Эксперт: Ф.И.О., лавозими, баҳоловчининг малака сертификати тартиб рақами ва унинг берилган санаси ___________________________________________________________________________________________________ | |||
|
20__ йил «___» _______даги «_______________»-сон ҳисобот (кейинги ўринларда Ҳисобот деб аталади) 20__ йил «___» _______да «____________» жамоат бирлашмасига аъзо бўлган «______________» баҳоловчи ташкилот томонидан 20__ йил «___» ________да берилган ______-сон баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган баҳоловчи ______ томонидан 20__ йил «___» __________даги _______-сон Шартнома бўйича ________________мақсадида бажарилган. | |||
|
___________________________________________________________________________________________________ | |||
|
(объектнинг баҳолаш санасида идентификация қилиш имконини берувчи аниқ тавсифи, юридик шахсга тегишли бўлган баҳолаш объекти бўйича эса юридик шахснинг реквизитлари) | |||
|
баҳолаш объекти ҳисобланади. | |||
|
2. Баҳоланувчи объектга борган ҳолда баҳоланувчи мол-мулкни текшириш натижалари (дала шароитида экспертиза ўтказишда): | |||
|
Дала шароитида экспертиза ўтказишда қўшимча равишда қуйидагилар аниқланди: | |||
|
(сўнгра эксперт томонидан баҳолаш объектига борган ҳолда баҳоланаётган мол-мулкни текшириш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган маълумотларни тасдиқлаш учун мол-мулкнинг таққосланадиган объектларини текшириш натижалари келтирилади) | |||
|
3. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги | |||
|
Ҳисоботда қуйидагилар келтирилган:_____________________________________________________________________ | |||
|
_____________________________________________________________________ (сўнгра эксперт томонидан баҳолаш тўғрисида тақдим этилган ҳисоботнинг баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот мазмунига қўйиладиган умумий талабларга риоя қилиниши бўйича мувофиқлиги ҳақидаги хулосалар келтирилади). Баҳолаш мақсадлари учун Ҳисоботда қуйидаги ёндашувлардан фойдаланилган: | |||
|
___________________________________________________________________________________________________ | |||
|
____________________________________________________________________ (сўнгра эксперт томонидан ҳисоботда Баҳоловчи томонидан у ёки бу баҳолаш ёндашувларидан фойдаланишнинг (ёки фойдаланишни рад этишнинг) асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади). | |||
|
Даромад бўйича ёндашувдан фойдаланиш: | |||
|
Танланган ёндашув доирасида Баҳоловчи __________________________ методидан фойдаланди. | |||
|
(сўнгра эксперт томонидан фойдаланилган ёндашув доирасида Баҳоловчи томонидан аниқ методни танлашнинг тўғрилиги ва асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади. Бундан ташқари, баҳолашнинг танланган методи доирасида баҳолашни амалга оширишда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган ахборотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги, ҳисоблашда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган миқдорларнинг ҳаққонийлиги ва асосланганлигини таҳлил қилиш натижалари келтирилади). | |||
|
Қиёсий ёндашувдан фойдаланиш: _______________________________________________________________________ | |||
|
Танланган ёндашув доирасида Баҳоловчи ____________________________ методидан фойдаланди. | |||
|
(сўнгра эксперт томонидан фойдаланилган ёндашув доирасида Баҳоловчи томонидан аниқ методни танлаш?инг тўғрилиги ва асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади. Бундан ташқари, баҳолашнинг танланган методи доирасида баҳолашни амалга оширишда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган ахборотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги, ҳисоблашда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган миқдорларнинг ҳаққонийлиги ва асосланганлигини таҳлил қилиш натижалари келтирилади) | |||
|
Харажат бўйича ёндашувдан фойдаланиш:________________________________________________________________ | |||
|
Танланган ёндашув доирасида Баҳоловчи _______________________________ методидан фойдаланди. | |||
|
(сўнгра эксперт томонидан фойдаланилган ёндашув доирасида Баҳоловчи томонидан аниқ методни танлашнинг тўғрилиги ва асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади. Бундан ташқари, баҳолашнинг танланган методи доирасида баҳолашни амалга оширишда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган ахборотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги, ҳисоблашда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган миқдорларнинг ҳаққонийлиги ва асосланганлигини таҳлил қилиш натижалари келтирилади) | |||
|
Жорий этилган чегиришлар ва мукофотлар: | |||
|
(Ушбу бўлимда эксперт томонидан ҳисоблашда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган чегиришлар ва мукофотлар миқдорларини қўллаганликнинг асосланганлиги ва уларнинг ҳаққонийлиги, шунингдек уларни аниқлашнинг ҳаққонийлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади) | |||
|
Баҳолашнинг ҳар қайси ёндашуви салмоғини асослаш: _______________________________________________________ | |||
|
Баҳоловчи _______________________________ (баҳолашда қийматни аниқлашга ёндашувларда фойдаланилган салмоқни белгилаш методидан) фойдаланди. | |||
|
(сўнгра эксперт томонидан Баҳоловчи ёндашувларининг салмоғини (коэффициентларини) белгилашнинг асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади) | |||
|
4. Ўтказилган экспертиза хулосалари: | |||
|
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, 20_____ йил «____» ___________________даги «_______________________» ни баҳолаш тўғрисидаги кўриб чиқилган | |||
|
(ҳисобот номи) |
|||
|
_______-сон ҳисобот_______________________________ деб эътироф этилади. | |||
|
(ҳаққоний/ҳаққоний эмас) | |||
|
Экспертизани ўтказган эксперт ____________ (имзо) | |||
|
Экспертизани ўтказган баҳоловчи ташкилот раҳбари _____________ (имзо) | |||
|
Баҳоловчи ташкилот муҳри | |||