Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Геодезия ва картография фаолиятини соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шароитларини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 119-модда) билан тасдиқланган Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.
2.
23-банддаги «уч кун» сўзлари «бир кун» сўзлари билан алмаштирилсин.
4.
2-илованинг «Бажариш муддатлари» устуни «5-босқич» позициясидаги «3 кун давомида» сўзлари «1 кун давомида» сўзлари билан алмаштирилсин.