toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-400-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сон қонунлари)
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага* мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 20 июнь,
211-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтишни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 4 мартдаги 63-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 3-сон, 16-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) шартлари тўғрисида» 2013 йил 13 апрелдаги 106-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 4-сон, 26-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 25-сон, 308-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2017 й., 09/17/984/0419-сон, 12.01.2018 й., 09/18/17/0552-сон, 26.06.2018 й., 09/18/467/1391-сон, 02.08.2018 й., 09/18/605/1607-сон, 19.12.2018 й., 09/18/1028/2344-сон; 10.11.2020 й., 09/20/700/1491-сон; 23.12.2020 й., 09/20/800/1656-сон; 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)