toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон ва «Заргарлик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3199-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензияланадиган ишлар турлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялашда идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик схемаси 3-иловага мувофиқ;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқарувчилар томонидан мустақил қўйиладиган белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг шакллари 31-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
2. Белгилаб қўйилсинки:
а) 2017 йил 1 октябрдан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни (кейинги ўринларда заргарлик буюмлари деб аталади) қатъий равишда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан бериладиган лицензияга асосан ишлаб чиқаради;
б) 2018 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан:
юридик шахсларга — заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш;
якка тартибдаги тадбиркорларга — алоҳида буюртма бўйича заргарлик буюмлари тайёрлаш, шунингдек заргарлик буюмларини таъмирлаш учун аввал берилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари бекор қилинсин;
в) заргарлик буюмлари ишлаб чиқиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали берилади.
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Тошкент зарбхонаси» давлат унитар корхонаси 2017 йилнинг 1 октябридан заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияни расмийлаштирган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мурожаатлари бўйича шахсий тамғаларни ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиларни тайёрлашни таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги:
2017 йил 1 октябрдан заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун лицензиялар мазкур қарорга мувофиқ берилишини таъминласин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 30 сентябрь,
777-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сон қарорига
1-ИЛОВА
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисида
Низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш (кейинги ўринларда заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш деб аталади) тартибини белгилайди.
2. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси (кейинги ўринларда лицензиялаш органи деб аталади) томонидан Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензияланадиган ишлар турлари рўйхатига мувофиқ амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
3. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш фақат тадбиркорлик субъектларига Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда марказлар деб аталади) ёки Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) орқали ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
4. Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензия (кейинги ўринларда лицензия деб аталади) унинг амал қилиши бўйича чекланмаган муддатга берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 декабрдаги 1055-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1055/2399-сон)
5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
лицензия — юридик шахслар ва юридик шахсни ташкил этмасдан якка тартибдаги тадбиркорларга (кейинги ўринларда якка тартибдаги тадбиркор деб аталади) бериладиган, тегишли ахборот тизими реестрига рўйхатга олиш маълумотлари киритилганини тасдиқлайдиган заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш (ҳуқуқи) учун матрицали штрих кодга эга (кейинги ўринларда QR коди деб аталади) рухсатнома;
даъвогар — юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд уларнинг лицензия олиш учун тегишли ариза билан белгиланган тартибда марказларга ёки Ягона давлат портали орқали мурожаат қиладиган ваколатли шахси.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси (кейинги ўринларда шахсий тамға деб аталади) — лотин алифбоси учта бош ҳарфининг ишлаб чиқарувчилар тўғрисида шифрланган кўринишдаги ахборотни ўз ичига олган комбинацияси бўлиб, заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчига берилади.
6. Лицензия лицензиатларга:
давлат томонидан асиллик даражаси мажбурий белгиланмасдан, ўзлари ишлаб чиқарган заргарлик буюмларининг асиллик даражасини мустақил белгилаш ва уларга белгиланган намунадаги тамға белгиси изини қўйиш ҳамда буюмга ишлаб чиқарувчининг рўйхатга олинган шахсий тамғасини мажбурий қўйиш;
Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан чакана савдо қилиш учун бериладиган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олмасдан, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни мустақил чакана сотиш, аҳолидан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиладиган қимматбаҳо металлар парчаларини, қимматбаҳо тошлар ва улардан ясалган буюмларни лицензияда кўрсатилган манзил бўйича сотиб олиш;
олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлардан ишлаб чиқариш мақсадлари учун қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни сотиб олиш;
«Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» АЖдан қимматбаҳо металларни ўлчамли плиткалар кўринишида, шунингдек, 5 грамм оғирликдаги ва ундан оғир гранулаларни миллий валютада сотиб олиш;
сотиб олинган қимматбаҳо металларни лицензияга эга бўлган бошқа заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга сотиш;
меҳнат тақсимоти ва ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш асосида заргарлик буюмларини бошқа заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда тайёрлашни ташкил қилиш (ички тармоқ кооперацияси) ҳуқуқини беради.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
2-боб. Лицензиялаш талаблари ва шартлари
7. Қуйидагилар лицензияланадиган ишлар турлари рўйхатига мувофиқ заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензияланган талаблар ва шартлар ҳисобланади:
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида, қимматбаҳо металлардан тайёрланган буюмлар намуналари ва уларни тамғалаш ҳақидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек қимматбаҳо металллар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш фаолиятини техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига сўзсиз риоя этиш;
заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича лицензияланадиган ишлар турларини амалга ошириш талабларига мос мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ёки бошқа мол-мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш майдонлари ва шароитларнинг мавжудлиги;
заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситаларининг мавжудлиги.
8. Қуйидагилар заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришда қўшимча лицензиялаш талаблари ва шартлари ҳисобланади:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган ва/ёки низом жамғармасида камида 50 фоиз давлат улушига эга бўлган юридик шахслар учун;
фаолият кўрсатадиган жойда ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, техник мустаҳкамлик йўриқномалари, материаллар, хом ашё ва тайёр буюмларни сақлаш қоидаларига белгиланган талабларга мувофиқ риоя этилишини таъминлаш;
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлаш бўйича талабларни тартибга солувчи техник ва норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги (қимматбаҳо металларни сарфлаш, ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича объект ичидаги йўриқномалар, техник қайдлар, маршрут технологиялари харитаси, бичиш хариталари, барча операциялар учун операциялар бўйича нормативлар, қимматбаҳо металларни сарфлашнинг батафсил операция нормалари ва жамланган нормалари);
заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун малакали ходимларнинг мавжудлиги;
даъвогарнинг қимматбаҳо металларни олиш, сарфлаш, ҳисобга олиш, сақлаш тартиби, қимматбаҳо металларни тайёрлаш, қадоқлаш, транспортировка қилиш, уларнинг парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш корхоналарига топшириш тартибига риоя қилиш бўйича талабларни сўзсиз бажариши;
қимматбаҳо металларнинг келиб тушиши, сарфланиши ва хом ашёда, ярим тайёр маҳсулотлар, тугалланмаган ишлаб чиқаришда ва таркибида қимматбаҳо металлар бўлган буюмларда уларнинг қолдиқларини, шунингдек ушбу бойликлар чиқиндилари ва йўқотишларнинг қатъий ҳисобини юритиш;
хом ашёда, ярим тайёр маҳсулотлар, тугалланмаган ишлаб чиқаришда ва таркибида қимматбаҳо металлар бўлган буюмларда, барча сақлаш жойлари ҳамда бевосита ишлаб чиқаришда уларнинг қолдиқларини белгиланган муддатларда инвентаризациядан ўтказиш;
қимматбаҳо металлар ҳосил бўладиган жойлар ва манбаларда уларнинг барча турдаги парчалари ва чиқиндиларининг тўлиқ тўплаш, ҳисобга олиш ҳамда сақлашни таъминлаш;
даъвогарнинг лицензия берувчи орган томонидан белгиланадиган шакллар бўйича ва муддатларда қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар ҳаракати тўғрисида ҳисоботларни албатта тақдим этиши;
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилмайдиган ва/ёки низом жамғармасида камида 50 фоиз давлат улушига эга бўлмаган юридик шахслар учун:
белгиланган талабларга мувофиқ ёнғин хавфсизлиги, санитария қоидалари, нормалари, гигиена нормативларини, техник мустаҳкамлик бўйича йўриқномалар мавжудлиги;
фаолият жойида мустақил равишда ишлаб чиқилган норма ва қоидалар асосида материаллар, хомашё ва тайёр буюмларни ҳисобга олиш, сарфлаш, сақлаш;
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлаш учун мустақил равишда ишлаб чиқилган норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги;
(8-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
в) якка тартибдаги тадбиркорлар учун — даъвогар қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни сарфлаш, ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича мустақил ишлаб чиқилган тартибга риоя қилиши шарт.
(8-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
3-боб. Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар
9. Даъвогар қимматбаҳо буюмлар ишлаб чиқариш бўйича лицензия олиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва услубда марказга келиб ёки Ягона портал орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон шаклдаги (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда лицензия бериш тўғрисида қуйидагилар кўрсатилган аризани тақдим этади:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жойлашган манзили (почта манзили), фаолият кўрсатадиган жойи (манзили), банк бўлимининг номи ва ҳисоб-рақами, телефон рақами ва мавжуд бўлса, электрон почтаси ҳамда веб-сайти;
якка тартибдаги тадбиркорнинг исми, фамилияси ва отасининг исми (мавжуд бўлса), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), жойлашган манзили, фаолият кўрсатадиган жойи (манзили), боғланиш учун ахборот (телефон, электрон почта);
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 ноябрдаги 934-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2018 й., 09/18/934/2197-сон)
даъвогар амалга ошириш ниятида бўлган фаолият турлари (ёки уларнинг қисмлари);
тарози ва тошлар текширилгани ҳақида маълумотлар;
заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш тахмин қилинаётган объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мос келиши ҳақида маълумотлар;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки захирасидан ажратилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан фойдаланиш мўлжалланаётган объектлар учун (юридик шахслар учун) — объектнинг техник жиҳатдан мустаҳкамлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлимларининг техник қўриқлаш марказига (пунктига) улангани ҳақида маълумот;
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 568-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/568/3403-сон)
аризани кўриб чиқиш учун йиғимлар ва лицензия олиш учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи маълумотлар.
Даъвогар лицензия олиш ариза тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлиб, бунда 1 ва 2 гуруҳдаги ёки ҳар қандай гуруҳдаги барча фаолият турини кўрсатади.
Даъвогарнинг лицензия бериш тўғрисидаги аризасида электрон манзилининг кўрсатилиши унинг Ягона портал орқали электрон шаклдаги аризаси бўйича қарор қабул қилингани тўғрисидаги хабарни олишга розилигини англатади.
10. Даъвогарнинг ушбу Низомнинг 9-моддасида назарда тутилмаган маълумотларни тақдим этишни талаб қилишига йўл қўйилмайди.
11. Даъвогар марказга келиб мурожаат қилган тақдирда, марказ ходими аризанинг лицензия берувчи давлат органи томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган давлат хизматлари паспортига мувофиқ аризанинг тўғри тўлдирилганини текширади.
Марказнинг ходими аризани рўйхатдан ўтказгандан сўнг даъвогарга аризани қабул қилиб олгани ҳақида тилхат беради ёки ариза нусхасига унинг рўйхат рақами кўрсатилган тегишли қайдни киритади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
12. Марказ ходими аризани белгиланган тартибда қабул қилиб олган кунда ундаги маълумотларни Ягона портал орқали лицензия берувчи органга юбориладиган махсус шаклга киритади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
13. Даъвогар ўзи яшамайдиган жойдаги марказга келиб мурожаат қилган ҳолатда, ариза марказ томонидан лицензия берувчи органга Ягона портал орқали юборилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
14. Даъвогар аризани марказга электрон шаклда тақдим қилган ҳолатда, марказ ходими зарур бўлганда унга аризани марказнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш учун ажратилган биносида жойлашган Ягона портал орқали юборишга кўмаклашади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Қоғозда расмийлаштирилган «PDF» форматидаги (ҳужжатларнинг платформалар ўртасидаги формати) нусхалар кўринишида сканерланган ҳужжатлар илова қилинган маълумотларни юборишга рухсат этилади. Ҳар бир ҳужжат асл нусхага мос келадиган барча белгилар сақланиши таъминлайдиган алоҳида файл кўринишида бўлиши лозим (бир дюймда камида 200 нуқта). Битта файлнинг ҳажми 10 Мб дан ошмаслиги керак.
15. Даъвогар аризани Ягона портал орқали тақдим этиши учун фойдаланувчининг шахсий кабинети ёки «Тадбиркорлик субъектининг кабинети» шахсий кабинетдан фойдаланишга рухсат олиши, «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш» хизматини танлаши ва хизматлар паспортига мувофиқ аризани белгиланган шакли бўйича хизматлар кўрсатиш учун сўровномани шакллантириши зарур.
16. Ягона портал орқали жўнатилган ариза автоматик равишда рўйхатга олинади ва унга ўзига хос рўйхатга олиш рақами берилади.
17. Ариза лицензияловчи органнинг масъул ходими томонидан қабул қилинади ва уни олганлиги ҳақида маълум қилади.
4-боб. Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
18. Лицензия бериш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш ва улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш бўйича комиссия ташкил этилади (кейинги ўринларда комиссия деб аталади).
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
19. Комиссиянинг шахсий таркиби лицензияловчи органнинг раҳбари томонидан тасдиқланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20 ва 21-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
22. Комиссия қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва услубда олинган аризани кўриб чиқади ҳамда аризани тақдим этиш услубидан қатъи назар, қуйидагилар учун ариза қабул қилинган муддатдан ошмайдиган муддатда лицензия беради ёки беришни рад этади:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
лицензия бериш учун — 5 иш куни;
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
лицензияни қайта расмийлаштириш учун — 2 иш куни;
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
ихтиёрий бекор қилиш учун — 8 иш куни.
Комиссияга:
лицензия бериш тўғрисидаги аризани бевосита даъвогардан почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда қабул қилиш;
марказга мурожаат қилган даъвогарларни уларнинг лицензия бериш ҳақидаги аризаларини кўриб чиқиш жараёнида таклиф этиш тақиқланади.
(22-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
23. Даъвогардан лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун ариза тақдим этилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади:
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида ;
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
якка тартибдаги тадбиркорлар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида.
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Лицензия олиш учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда, ушбу бандда кўрсатилган тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади;
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Тўлов нақд пулда ёки банк карталари орқали нақдсиз тўланиши мумкин.
(23-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
24. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим суммалари қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Ягона портал орқали электрон шаклда мурожаат қилинган тақдирда йиғим суммасининг:
11,25 фоизи — «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғимларнинг қолган қисми кейинчалик ходимларни таъминлаш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантиришга йўналтириш учун лицензияловчи орган ҳисобига ўтказилади;
(24-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
б) Марказларга ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда йиғимнинг 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.
(24-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сонли қарорига асосан иккинчи — бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон)
Лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўловнинг қолган қисми ишчи органнинг ҳисобига ўтказилади ва кейинчалик тушадиган маблағлар ишчи органни сақлаш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириши учун йўналтирилади.
Даъвогар тақдим этган аризасидан воз кечган тақдирда тўланган тўлов қайтариб берилмайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
25. Лицензияловчи орган ушбу Низомнинг 22-бандида назарда тутилган қарор қабул қилиш муддати тугашигача 3 иш соатдан кечиктирмасдан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва услубда марказга ёки даъвогарнинг Ягона порталдаги шахсий кабинетига тақдим этилган аризага ва ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилган лицензияни ёхуд ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда лицензия бериш рад этилгани ҳақидаги хабарни юборади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
26. Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича келган ҳужжат марказ томонидан қоғозда чоп этилгандан сўнг унга марказ муҳри қўйилади ва ушбу ҳужжат лицензияловчи орган берган лицензияга тенглаштирилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
27. Агар лицензияловчи орган қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва услубда тақдим этилган лизенция бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун белгиланган муддатда даъвогарга ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилган лицензияни юбормаса ёки уни аризада қайд этилган шаклда хабардор қилмаса, ушбу Низомнинг 22-бандида назарда тутилган муддат тугагандан сўнг даъвогар марказ ёхуд Ягона портал орқали тегишли хабарнома тақдим этган ҳолда заргарлик буюмлари тайёрлаш ишларини бажариш ҳуқуқига эга.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
28. 27-бандда назарда тутилган ҳолатда, лицензияловчи орган даъвогардан тегишли хабарномани олгандан сўнг 3 иш куни давомида ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилган лицензияни юбориши шарт.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
29. Лицензия олингунга қадар, ўзига хос рўйхат рақамига эга хабарномани олганлик тўғрисидаги тилхат ёки марказнинг қабул қилингани ҳақида белги қўйилган ҳамда ўзига хос рўйхат рақамига эга хабарнома нусхаси лицензияга тенглаштирилади ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун асос бўлиб хизмат қилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
31. Комиссия лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқади ва мазкур Низомнинг 22-бандида назарда тутилган қарорни қабул қилиш муддати тугашига бир иш кунидан кечиктирмай, лицензия бериш ёки беришни рад этиш ҳақидаги қарор кўрсатилган баённомани имзолайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
33. Лицензияловчи орган лицензия бериш ёки беришни рад этиш ҳақидаги қарор қабул қилган кундан бошлаб бир иш куни давомида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва усулда Ягона портал орқали хабарнома юборади:
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида, унда протокол рақами ҳамда қарор қабул қилинган сана кўрсатилади;
ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда лицензия беришни рад этиш тўғрисида, унда рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва даъвогар қайд этилган сабабларни бартараф этиб, такрорий кўриб чиқиш учун ҳужжатлар тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади.
34. Лицензия бериш қуйидагиларга асосан рад этилиши мумкин:
даъвогар лицензия олиш учун зарур бўлган маълумотларни тўлиқ тақдим этмаса;
даъвогар қайд этган маълумотлар ишончсиз ёки нотўғри кўрсатилса;
даъвогар ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўзда тутилган талаблар ва шартларга мос келмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
лицензияни бошқа сабабларга кўра, жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги туфайли бериш рад этилса.
35. Даъвогар рад қилиш сабабларини бартараф этиши ва қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддати рад этиш сабабларини бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин камида 10 иш кунидан ошмаслиги керак.
36. Агар лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинса, шунингдек даъвогар тақдим этган аризасидан воз кечса, лицензия бериш учун тўланган давлат божи миқдори қайтариб берилади.
37. Даъвогар лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этса, лицензияловчи орган даъвогардан ариза ва рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли маълумотлар қабул қилиб олинган кундан эътиборан 3 иш кунидан ошмайдиган муддатда унинг аризасини, лицензия бериш ёки беришни рад этишни қайта кўриб чиқади. Даъвогарнинг аризасини қайта кўриб чиқишда тўлов ундирилмайди.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
38. Даъвогарнинг лицензия беришни рад этиш сабабларини бартараф этгани ҳақида аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли маълумотлар ушбу Низомнинг 3-бобида назарда тутилган тартибда тақдим этилади.
39. Аризани қайта кўриб чиқишда аввалги рад этиш хабарномасида кўрсатилмаган бошқа сабаблар туфайли лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди, аввал қайд этилган сабаблар бартараф этилганини тақиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабабларини келтириш бундан мустасно.
40. Даъвогар лицензия беришни рад этиш тўғрисида ёзма хабарномада кўрсатилган муддат тугаганидан кейин тақдим этган аризаси қайта тақдим этилган деб ҳисобланади ва ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган муддатларда кўриб чиқилади.
41. Лицензия электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади, лицензияловчи орган раҳбарининг, у бўлмаганда ўринбосарининг ЭРИ билан имзоланади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда марказга ёки даъвогарнинг Ягона порталдаги шахсий кабинетига тақдим этилган аризага мувофиқ юборилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
42. Лицензия ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ва тегишли дастурий-аппарат воситасининг даъвогар ҳақида уни идентификациялаш имконини берадиган асосий ахборотни (рўйхатга олинганини тасдиқловчи маълумотлар), шунингдек Интернет тармоғида тегишли электрон ахборот ресурсида шахсий тамға берилгани тўғрисида маълумотлар қайд этилганидан далолат берувчи манзилни ўқиш имконини берадиган QR-кодини ўз ичига олади.
43. Даъвогар аризанинг XVI-бўлимида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда барча белгиларни қўйиш орқали лицензия талаблари ва шартларига риоя этилгани ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаган ҳолатда, лицензияни алоҳида имзолаш талаб этилмайди ва бу лицензия шартномаси имзолашга тенглаштирилади.
44. Лицензияловчи орган тегишли ахборот тизимларига расмийлаштирилган лицензия тўғрисида керакли маълумотларни киритади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
45. Лицензия бериш учун даъвогардан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
46. Лицензия бериш учун тўланадиган давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Ягона портал орқали электрон шаклда мурожаат қилинган тақдирда давлат божининг:
11,25 фоизи — «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамигаўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади;
б) Марказларга ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда давлат божининг:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми Ўзбекистон Респуликаси давлат бюджетига ўтказилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон)
47. Лицензияловчи орган раҳбари тегишли ахборот ресурсларида берилган, қайта расмийлаштирилган, тўхтатилган, қайта тикланган, шунингдек амал қилиш бекор қилинган лицензиялар ҳақидаги ахборотнинг ишончлилиги ва ўз вақтида киритилиши учун шахсан жавоб беради.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
48. Даъвогар лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
5-боб. Шахсий тамғани бериш, уни рўйхатдан ўтказиш ва фойдаланиш тартиби
49. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда даъвогарга ишлаб чиқарувчи шахсий тамғаси (ҳарфли белгилар) берилади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
50. Шахсий тамғани беришда аввал ишлатилган ҳарфлар комбинациясини бошқа даъвогарга такроран бериш ҳолатларига йўл қўйилмаслиги керак.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
51. Шахсий тамға даъвогарни ушбу Низомнинг 55-бандида назарда тутилган тартибда рўйхатдан ўтказиш шарти билан лецензиатга лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишнинг бутун даври учун берилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
52. Шахсий тамғадаги муҳр лицензиат томонидан тайёрланган буюмларга уларни бошқа ишлаб чиқарувчи тайёрлаган заргарлик буюмларидан ажратиш имкониятига эга бўлиш учун қўйилади.
53. Лицензияловчи орган лицензиатни ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда шахсий тамғадаги муҳрни рўйхатдан ўтказиш қоидалари ҳақида хабардор қилади.
(53-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Шахсий тамға шифрларини даъвогар лицензия расмийлаштирилган пайтдан уч ой давомида сақлайди.
54. Лицензиат ўз аризасида қайд этган шаклдаги хабарномани олганидан шахсий тамғани тайёрлаб бериш учун ихтисослаштирилган корхоналарга мустақил мурожаат қилади.
55. Шахсий тамға лицензияловчи орган томонидан лицензиат жез пластинада тамға муҳрларини (майда, ўртача, чуқур) тақдим этганидан сўнг рўйхатдан ўтказилади.
Лицензияловчи органнинг тегишли бўлинмаси тақдим этилган муҳрларни текширувдан ўтказгач, шахсий тамғадаги муҳрни рўйхатдан ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда шахсий тамға изини рўйхатга олиш ҳақидаги тегишли хабарнома ёки ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шаклда рўйхатга олиш рад этилгани ҳақидаги хабарнома ариза берувчига электрон почта орқали ёки лицензиатнинг Ягона порталдаги шахсий кабинетига унинг аризада кўрсатган шаклда юборилади ҳамда унда рўйхатдан ўтказиш рад этилганининг аниқ сабаблари ва лицензиат кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, шахсий тамғадаги изларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатлари кўрсатилади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
56. Лицензияловчи органнинг тегишли бўлинмаси лицензиат шахсий тамғада изини ўз вақтида тақдим этишини назорат қилади.
Агар лицензиат ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича хабарнома олинган кундан қирқ беш кун мобайнида шахсий тамға изини лицензияловчи органнинг тегишли бўлинмасига тақдим этмаса, лицензияловчи орган заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туради.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
57. Лицензияловчи органнинг тегишли бўлинмаси лицензияга амал қилишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилса, ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ шаклдаги тўхтатиш ҳақида тегишли хабарнома ариза берувчига электрон почта орқали ёки лицензиатнинг Ягона порталдаги шахсий кабинетига унинг аризада кўрсатган шаклда юборилади ҳамда унда рўйхатдан ўтказиш рад этилганининг аниқ сабаблари ва муддатлари кўрсатилади. Лицензиат ушбу муддат давомида қайд этилган сабабларни бартараф этиб, шахсий тамғадаги муҳрларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин.
(57-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Лицензиатга тўхтатиш сабабларини бартараф қилиш имконини берадиган муддат уларни бартараф этиш учун зарур вақтга мутаносиб бўлиши, аммо лицензияга амал қилиш тўхталиши ҳақида хабар олинган пайтдан ўттиз календарь кунидан ошмаслиги керак.
58. Лицензияловчи орган тегишли ахборот тизимларига лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилгани ҳақида керакли маълумотлар киритади.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
59. Лицензиат лицензияга амал қилишни тўхтатиш учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, лицензияловчи орган лицензияга амал қилиш муддатини қайта тиклаш ёки қайта тиклашни рад этиш тўғрисидаги аризани қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилган сабабларни бартараф этилгани тўғрисидаги аризани ҳамда тўхтатиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли маълумотлар олинган кундан беш иш кунидан ошмайдиган муддатда қайта кўриб чиқади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
60. Лицензияловчи орган тўхтатилган лицензияни қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилса, ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ шаклдаги тегишли хабарнома ариза берувчига унинг аризасида кўрсатилган шаклда юборилади ва тегишли ахборот тизимларига зарур ахборот киритилади.
61. Лицензиат лицензия расмийлаштирилган кундан бошлаб уч ой мобайнида шахсий тамға изини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказмаса, лицензияловчи орган берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилади ва лицензиатнинг почта манзили ёки Ягона порталдаги шахсий кабинетига ушбу Низомга 11-иловага мувофиқ шаклда тегишли хабарнома юборади ҳамда берилган лицензияга амал қилиш тўхтатилгани ҳақида тегишли ахборот тизимларига маълумот киритади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
6-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш
(6-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 декабрдаги 1055-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1055/2399-сон)
62. Фирма номи, ташкилий-ҳуқуқий шакл ўзгартирилса, таъсис ҳужжатларига бошқа ўзгартиришлар киритилиб, қайта ташкил этилса (бирлаштириш, қўшилиш, қайта ташкил этиш, ажратиш) ёки лицензияда қайд этилган фаолият жойини ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилинса, юридик шахс (унинг вориси) қайта расмийлаштиришдан ўтгандан сўнг беш кун ичида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда лицензияни қайта расмийлаштириш ҳақида Низомнинг 9-бандида назарда тутилган тартибда ариза тақдим этади.
Давлат рўйхатидан ўтиш санасида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияси бўлган янги ташкил этилган юридик шахсга эга юридик шахслар бирлашган ҳолатда, лицензияни ушбу бандда назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга рухсат этилади.
Якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатга олиш маълумотлари ўзгартирилганда (қўшимчалар киритилганда), шу жумладан лицензияда қайд этилган фаолият жойи ўзгартирилганда якка тартибдаги тадбиркор қайта расмийлаштиришдан ўтгандан сўнг беш кун ичида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда лицензияни қайта расмийлаштириш ҳақида Низомнинг 9-бандида назарда тутилган тартибда ариза тақдим этади.
63. Ариза марказга қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва услубда почта алоқаси воситаларидан фойдаланган ҳолда ёки Ягона портал орқали ариза берувчининг ЭРИ билан тасдиқланган электрон шаклда марказга келиб тақдим этилади ва унда:
(63-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
ушбу Низомнинг 62-бандида кўрсатилган ўзгартиришларни тасдиқловчи маълумотлар;
лицензия рақами, берилгани санаси;
(63-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 декабрдаги 1055-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1055/2399-сон)
заргарлик буюмлари тайёрлаш ишлари амалга ошириш тахмин қилинаётган объектнинг (лицензияда қайд этилган фаолият кўрсатиш жойи ўзгартирилган тақдирда) ёнғин хавфсизлиги талабларига мос келиши ҳақидаги маълумотлар;
объектнинг техник жиҳатдан мустаҳкамлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлимларининг техник қўриқлаш марказига (пунктига) улангани ҳақида маълумот — лицензияда кўрсатилган фаолият юритиш жойи ўзгарганда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки захирасидан ажратилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан фойдаланиш мўлжалланаётган объектлар учун (юридик шахслар учун);
(63-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 568-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/568/3403-сон)
лицензияни қайта расмийлаштириш учун тўловлар тўлангани ҳақида маълумотлар.
64. Марказ масъул ходими аризани қабул қилган куннинг ўзида лицензияловчи органга жўнатади.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
66. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар унда қайд этилган фаолиятни аввал берилган лицензия асосида (лицензияда кўрсатилган фаолият юритиш жойи ўзгартирилган ҳолатлар бундан мустасно) амалга оширади.
Ўзига хос рўйхат рақамига эга лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани ёки унинг марказ томонидан қабул қилингани ва ўзига хос рўйхат рақамига эга нусхасини олганлик тўғрисидаги тилхат фаолиятни давом эттириш учун асос ҳисобланади.
(66-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
67. Лицензияни расмийлаштириш учун лицензиатдан ариза тақдим этилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади:
(67-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки ярим баравари миқдорида;
(67-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
якка тартибдаги тадбиркорлар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида.
(67-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Лицензияни қайта расмийлаштириш учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда, ушбу бандда кўрсатилган тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Лицензияни қайта расмийлаштириш учун тўланадиган йиғим суммалари қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Ягона портал орқали мурожаат қилинган тақдирда йиғим суммасининг:
11,25 фоизи — «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми лицензияловчи органнинг ҳисобига ўтказилади ва кейинчалик тушадиган маблағлар лицензияловчи органни сақлаш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш учун йўналтирилади;
(67-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
б) Марказларга ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда йиғим суммасининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.
(67-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сонли қарорига асосан олтинчи — ўн биринчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон)
Лицензияни қайта расмийлаштириш учун тўловларнинг қолган қисми ишчи органнинг ҳисобига ўтказилади ва кейинчалик тушадиган маблағлар ишчи органни сақлаш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириши учун йўналтирилади.
(67-банднинг тўртинчи — еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
68. Лицензия марказдан лицензияни қайта расмийлаштириш ҳақидаги ариза ёки Ягона портал орқали лицензиат томонидан лицензияловчи органга тегишли ариза тақдим этилгани тўғрисидаги хабарнома олинган кундан бошлаб беш иш куни давомида «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда қайта расмийлаштирилади.
(68-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
69. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштириш учун тақдим этилган аризани кўриб чиқиб, лицензияни ушбу Низомнинг 25-бандида назарда тутилган тартибда расмийлаштиради ҳамда керакли маълумотларни тегишли ахборот тизимларига киритади. Ушбу Низомга 12-иловага мувофиқ шаклдаги тегишли хабарнома лицензиатга унинг аризасида кўрсатилган шаклда юборилади.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 декабрдаги 1055-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1055/2399-сон)
7-боб. Лицензия талабларига риоя этилишини назорат қилиш
71. Лицензиатнинг лицензия талаблари ва шартларига амал қилишининг назорати лицензияловчи органнинг тегишли бўлинмаси томонидан фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган ва/ёки низом жамғармасида камида 50 фоиз давлат улушига эга бўлмаган юридик шахсларга нисбатан амалга оширилади.
72. Лицензияловчи органнинг тегишли бўлинмаси назоратни амалга оширишда ўз ваколати доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензиатнинг лицензия талабларига риоя этиши, қимматбаҳо металлардан мақсадли фойдаланишини режали ва қисқа муддатли текшириш;
лицензиатдан текширувни ўтказиш чоғида юзага келадиган масалалар бўйича зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширув натижалари бўйича йўл қўйилган бузилишлар кўрсатилган далолатномани (маълумотномани) тузиш;
лицензиатга аниқланган камчиликларни бартараф этиш мажбуриятини юклайдиган қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш ҳақида қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш;
қонун ҳужжатлари бузилиши, жумладан, лицензия талаблари ва шартларининг бир марта қўпол бузилиши ва/ёки қимматбаҳо металлардан мақсадсиз фойдаланилгани, шу жумладан лицензия талабларига риоя этиш бўйича белгиланган тартибда ўтказиладиган текширувлардан бўйин товлаганлик учун лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ҳақида белгиланган тартибда қарор чиқариш.
(71 ва 72-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
73. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш натижаларига кўра икки нусхада далолатнома тузилади ва унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчиси лицензияловчи органнинг тегишли бўлинмасида қолади.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
8-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш, қайта тиклаш ва бекор қилиш
74. Лицензиянинг амал қилиши лицензияловчи орган томонидан «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 ва 23-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда тўхтатилади ва бекор қилинади.
Лицензияловчи орган амал қилиш муддати тўхтатилган ёки бекор қилинган лицензиялар ҳақидаги маълумотларни тегишли ахборот тизимларига киритади.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
75. Қуйидагилар лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда бекор қилишга сабаб бўладиган лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол бузиш ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки захирасидан хом ашё сифатида сотиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан мақсадсиз фойдаланиш;
ишчи органи томонидан лицензия талабларига риоя этиш бўйича белгиланган тартибда ўтказиладиган текширувлардан бўйин товлаш;
лицензия берилган фаолият натижасида давлат хавфсизлигига таҳдид қилиш, фуқаролар ҳаёти ва саломатлигига, шахслар ва/ёки якка тартибдаги тадбиркорлар мол-мулкига зарар етказиш ёхуд бундай зарарни етказадиган реал хавфни юзага келтириш лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда бекор қилишга сабаб бўладиган лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол бузиш ҳисобланади.
76. Қуйидагилар лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда бекор қилишга сабаб бўладиган лицензия талаблари ва шартларини мунтазам (бир календарь йилида икки марта) бўзиш ҳисобланади:
қимматбаҳо металларни олиш, сарфлаш, ҳисобга олиш, сақлаш тартиби, қимматбаҳо металларни тайёрлаш, қадоқлаш, транспортировка қилиш, уларнинг парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш корхоналарига топшириш тартибига риоя қилиш талабларини бузиш (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва/ёки устав жамғармасида камида 50 фоиз давлат улушига юридик шахслар учун);
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботларни лицензияловчи орган томонидан белгиланадиган шакллар ва муддатлар бўйича ўз вақтида тақдим этмаслик (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган ва/ёки низом жамғармасида камида 50 фоиз давлат улушига эга бўлган юридик шахслар учун).
(76-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш бўйича қарор қабул қилган ҳолатда тўхташи ҳақидаги хабарнома ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ шаклда ёки бекор қилиш тўғрисидаги хабарнома 11-иловага мувофиқ шаклда лицензиатнинг (даъвогарнинг) электрон почта манзилига ёхуд Ягона порталдаги шахсий кабинетига унинг аризасида кўрсатилган шаклда тўхтатиш ёки бекор қилиш сабаблари кўрсатилган ҳолда юборилади.
77. Юридик шахс таъсисчилари (иштирокчилари) якка тартибдаги тадбиркор ушбу турдаги фаолиятни ихтиёрий тугатгани ёки тўхтатгани ҳақида қарор қабул қилса, лицензиат ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда лицензиянинг амал қилишини ихтиёрий тўхтатиш ҳақида қуйидагилар кўрсатилган аризани марказга қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва услубда ёки Ягона порталга ЭРИ билан тасдиқланган электрон шаклда тақдим этади:
(77-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
ариза берувчининг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР),) банк бўлимининг номи ва ҳисоб рақами, телефон рақами ва мавжуд бўлса, электрон почтаси ҳамда веб-сайти;
якка тартибдаги тадбиркорнинг исми, фамилияси ва отасининг исми (мавжуд бўлса), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жойлашган манзили (почта манзили), фаолият кўрсатадиган жойи (манзили), боғланиш учун ахборот (телефон, электрон почта);
лицензия рақами, берилган санаси.
(77-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 декабрдаги 1055-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1055/2399-сон)
78. Лицензиянинг амал қилишини ихтиёрий тўхтатиш ҳақидаги ариза Ягона портал орқали тақдим этилган ҳолатда, лицензияловчи орган ушбу Низомнинг 22-бандида назарда тутилган қарор қабул қилиш муддати тугашигача 3 иш соатдан кечиктирмасдан, лицензиатни унинг аризада кўрсатган шаклда қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилади, тегишли ахборот тизимларига лицензиянинг амал қилиши тўхтатилгани ва шахсий тамға ҳақида электрон шаклдаги ахборотни киритади.
(78-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
79. Лицензиянинг амал қилиши лицензиатга қабул қилинган қарор тўғрисида ушбу Низомга 14-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳамда аризада кўрсатилган тартиб ва услубда маълум қилинган санадан ихтиёрий тўхтатилган ҳисобланади.
80. Лицензия ҳуқуқини бошқа шахсларга ўтказиш ман этилади.
81. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш ҳақидаги қарори юзасидан судда мурожаат қилиш мумкин. Суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоссиз деб топган ҳолларда лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорда жавобгар бўлади.
9-боб. Лицензиялар ва шахсий тамғалар реестри
82. Лицензияловчи орган «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси орқали лицензиялар реестрини шакллантиради.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
83. Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
а) лицензиат ҳақида ташкилотнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами ва ташкилий-ҳуқуқий шаклни ўз ичига олган асосий маълумотлар;
б) фаолият юритиладиган жой манзили, ишчи телефон, факс;
в) шахсий тамға шифри;
г) лицензия берилган сана ва унинг рақами;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(83-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 декабрдаги 1055-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1055/2399-сон)
е) лицензияланадиган фаолият турлари;
ж) лицензияни қайта расмийлаштириш, тўхтатиш ва қайта тиклаш учун асослар ҳамда муддатлар;
(83-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 декабрдаги 1055-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1055/2399-сон)
з) лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш учун асос ва муддат.
84. Лицензиялар реестридаги ахборот лицензияловчи органнинг расмий веб-сайти, «Лицензия» ахборот тизимлари комплексида жойлаштирилади ҳамда танишиш учун очиқ ҳисобланади.
10-боб. Якуний қоидалар
85. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан зарагарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Зарагрлик буюмларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш
СХЕМАСИ
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан зарагарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 ноябрдаги 934-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2018 й., 09/18/934/2197-сон)
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
‎‎Серия КМT 0007000

‎‎бланка рақами

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ДАВЛАТ АСИЛЛИК ДАРАЖАСИНИ БЕЛГИЛАШ ПАЛАТАСИ

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан
‎заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш ҳуқуқи учун
‎Л И Ц Е Н З И Я

‎‎___________

20____й. ‎‎«___» __________

‎‎Берилган: ________________________________________________________________________________________

‎‎(юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ фирма номи
‎якка ‎тартибдаги тадбиркорнинг Ф.И.О. )

‎‎Жойлашган жойи (почта манзили): ____________________________________________________________________
‎Лицензияланган фаолият амалга ошириладиган жой (манзили): ______________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):
‎‎Ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси
Лицензия берилган сана: 20___й. «____» _______________

‎‎(йил, кун, ой )

‎‎‎Лицензиянинг реестр бўйича тартиб рақами:
‎Ишлар тури номи ‎‎
‎‎Ишлар тури номи ‎‎

‎‎

‎‎Ваколатли шахс:

‎‎_____________

‎‎_______________________________________________

‎‎(имзо)*

‎‎(лицензияловчи орган раҳбарининг Ф.И.О.)*

‎‎
‎QR-код,
‎масъул шахснинг
‎электрон рақамли
‎имзосидан иборат

* Электрон рақамли имзо ва QR-кодни яратадиган дастурий-техник воситалар мавжуд бўлганда, масъул шахснинг лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми ва ваколатли орган муҳри кўрсатилмайди.
(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан зарагарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

‎‎(Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
‎Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг расмий бланкасида)
*


‎ХАБАРНОМА

‎‎Сана: __________ ___________-сон
‎‎Берилган: _________________________________________________________________________________________

‎‎(юридик шахснинг тўлиқ номи (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми))

‎‎Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Сизнинг

рақами билан рўйхатдан ўтказилган 20____ йил «____»__________даги

аризангизни қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатда кўриб чиқиб, лицензия беришни рад этганлигини маълум қилади.

Қуйидагилар лицензия беришни рад этишнинг асоси ҳисобланади:
‎‎_________________________________________________________________________________________________________________________________________

(асосланган рад этиш сабаблари қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда қисқача ёзилади)

‎‎1. ________________________________________________________________________________________________
‎‎‎2. ________________________________________________________________________________________________
‎‎‎3. ________________________________________________________________________________________________

қўшимча равишда шуни маълум қиламизки, лицензия беришни рад этишга асос бўлган сабаблар 20__ йил ‎«___» ___гача
(ушбу кун ҳам киради) бартараф этилса, рад этиш сабаблари бартараф этилгани ҳақидаги ариза ва рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли маълумотлар олингандан сўнг 10 (ўн) иш кунидан ошмайдиган муддатда қайта кўриб чиқилади.
Аризани қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

_________________________‎‎

__________________‎‎__‎

‎‎___________________________

(масъул шахс, лавозими)**

‎‎‎‎(имзо)**

(Ф.И.О.)**

‎‎М.Ў. **


‎‎‎QR-код,
масъул шахснинг
‎электрон рақамли
‎имзосидан иборат

* Агар қоғоз манбада расмийлаштирилса.
** Электрон рақамли имзо ва QR-кодни яратадиган дастурий-техник воситалар мавжуд бўлганда, масъул шахснинг лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми ва ваколатли орган муҳри кўрсатилмайди.
(4-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

‎‎(Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
‎Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг расмий бланкасида)*

‎ХАБАРНОМА

‎‎Сана: __________

___________ -сон

‎‎Берилган:_______________________________________________________________________________________

‎‎(юридик шахснинг тўлиқ номи (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасиниг исми))

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш комиссиянинг 20__ йил «___» _______даги ___-сон баёнига мувофиқ

Сизга тақдим этган ва рўйхатдан ўтказилган рақами бўлган аризага биноан заргарлик
‎‎буюмларини‎‎ ишлаб чиқаришга лицензия бериш бўйича ижобий қарор қабул қилганлигини маълум қилади.
ва ишлаб чиқарувчининг‎‎‎‎‎‎ шахсий тамғаси берилганини маълум қилади.

1. Шахсий тамға изини рўйхатдан ўтказиш тартиби:‎‎
‎а) Лицензиат шахсий тамға тайёрлангандан сўнг ишчи органга шахсий тамға излари (суст, ўртача, кучли) туширилган 20х20 мм ўлчамдаги мис пластинани тақдим қилиши шарт;
‎б) Ишчи орган шахсий тамға изи сифати техник текширувдан ўтказилганидан сўнг шахсий тамғани рўйхатга олиш тўғрисида қарор чиқаради ва лицензиатни аризада кўрсатилган шаклда хабардор қилади;‎
‎в) Ишчи орган шахсий тамғани рўйхатга олгандан сўнг лицензиат амалдаги Низомга асосан ишлаб чиқариладиган буюмларга шахсий тамға изини тушириш шарти билан заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлади;
‎г) Шахсий тамға техник тавсифга мувофиқ эмаслиги ҳақида салбий хулоса чиқарилганда, лицензиат амалдаги Низомга асосан белгиланган тартибда ва аризада кўрсатилган муддатларда шахсий тамғани қайтадан рўйхатдан ўтказиши ҳақида хабардор қилинади.
‎2. Шахсий тамғадан фойдаланиш тартиби:
‎а) Шахсий тамға изи фақат лицензиат томонидан ясалган заргарлик буюмларига зарб бериш усулида туширилади;
‎‎б) Лицензиат томонидан ишлаб чиқарилган заргарлик буюмлари ишчи органда Қ нинг асиллик даражаси текширилиши ва давлат тамғаси билан тамғаланиши шарт;
‎в) Шахсий тамғани ишлатиш учун бошқа лицензия эгаларига бериш тақиқланади.

3. Шахсий тамға ишлаб чиқарувчининг манзили:‎‎
1. _____________________________________________________________________________________________
2. ______________________________________________________________________________________‎‎_______
‎‎

_________________________‎‎‎‎‎‎

___________________‎‎‎‎

_______________________‎‎‎‎

‎‎(масъул шахс, лавозими)**

‎‎‎‎(имзо)**‎‎‎

(Ф.И.О.)**

‎‎М.Ў.**


‎QR-код,
‎масъул шахснинг электрон рақамли имзосидан иборат

* Агар қоғоз манбада расмийлаштирилса.
** Электрон рақамли имзо ва QR-кодни яратадиган дастурий-техник воситалар мавжуд бўлганда, масъул шахснинг лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми ва ваколатли орган муҳри кўрсатилмайди.
(6-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА

(Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
‎Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг расмий бланкасида)*

‎ХАБАРНОМА

‎‎Сана: ___________ ___________-сон
‎‎Берилган: _________________________________________________________________________________________

‎‎(юридик шахснинг тўлиқ номи (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасиниг исми))

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси шахсий

тамға изининг сифати техник текширувдан ўтказилгандан сўнг, ишлаб чиқарувчининг

шахсий ‎

тамғаси рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида маълум қилади.‎‎
___________________‎‎‎___ ________________‎‎ ‎‎______________________‎‎

‎‎(масъул шахс, лавозими)**

‎‎‎‎(имзо)**

(Ф.И.О.)**

‎‎М.Ў.**

‎‎
‎QR-код,
‎масъул шахснинг
‎ электрон рақамли
‎ имзосидан иборат

* Агар қоғоз манбада расмийлаштирилса.
** Электрон рақамли имзо ва QR-кодни яратадиган дастурий-техник воситалар мавжуд бўлганда, масъул шахснинг лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми ва ваколатли орган муҳри кўрсатилмайди.
(7-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА

(Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
‎Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг расмий бланкасида)*


‎‎ХАБАРНОМА

‎‎Сана: __________

___________-сон

‎‎Берилган: _________________________________________________________________________________________

‎‎(юридик шахснинг тўлиқ номи (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасиниг исми))

‎‎Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси шахсий тамға

изининг сифати техник текшириш бўйича хулосасини кўриб чиқиб, ишлаб чиқарувчининг
‎‎шахсий тамғасини рўйхатдан ўтказиш рад этилгани тўғрисида маълум қилади.

Қуйидагилар ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасини рўйхатга олишни рад этиш асоси ҳисобланади:‎‎‎‎‎ _______________________
‎‎_________________________________________________________________________________________________________________________________________

(рад қилинишига асос бўлувчи сабаблар қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда қисқача ёзилади)

‎‎1. ________________________________________________________________________________________________
‎‎‎‎2. _______________________________________________________________________________________________

Қўшимча равишда шуни маълум қиламизки, ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасини рўйхатдан ўтказишга асос бўлган сабаблар 20___ йил «___» __________гача (ушбу кун ҳам киради) бартараф этилса, рад этиш сабаблари бартараф этилгани ҳақидаги ариза ва рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли маълумотлар олингандан сўнг 10 (ўн) иш кунидан ошмайдиган муддатда қайта кўриб чиқилади.‎‎

________________________

__________________‎‎_‎

_‎‎_______________________

(масъул шахс, лавозими)**

(имзо)**

(Ф.И.О.)**

‎‎М.Ў.**


‎‎‎QR-код,
‎масъул шахснинг
‎электрон рақамли
‎имзосидан иборат

* Агар қоғоз манбада расмийлаштирилса.
** Электрон рақамли имзо ва QR-кодни яратадиган дастурий-техник воситалар мавжуд бўлганда, масъул шахснинг лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми ва ваколатли орган муҳри кўрсатилмайди.
(8-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА

(Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
‎Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг расмий бланкасида)*

‎‎
‎‎ХАБАРНОМА

‎‎Сана: __________ ____________-сон
‎‎Берилган: _________________________________________________________________________________________

‎‎(юридик шахснинг тўлиқ номи (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми))

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганини маълум қилади:

‎‎серия

‎‎рақам

‎‎Лицензия берилган сана:

‎‎20 ___й «____» __________
‎‎‎(йил, сана, ой)

Қуйидагилар лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишининг асоси ҳисобланади:
‎‎‎_________________________________________________________________________________________________________________________________________

(тўхтатилишига асос бўлувчи сабаблар Низомнинг аниқ бандлари кўрсатилган ҳолда қисқача ёзилади)

‎‎1. ________________________________________________________________________________________________
‎‎‎‎2. ________________________________________________________________________________________________
‎‎‎‎‎3. ________________________________________________________________________________________________

Қўшимча равишда шуни маълум қиламизки, лицензиянинг амал қилиши тўхтатилишига асос бўлган сабаблар ‎20___ йил «___» __________гача (ушбу куни ҳам киради) бартараф этилган тақдирда, қайта тиклаш тўғрисидаги ариза тўхтатиб туриш сабаблари бартараф этилгани ҳақидаги ариза ва тўхтатиб туриш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли маълумотлар олинган кундан бошлаб 5 (беш) иш кунидан ошмайдиган муддатда қайта кўриб чиқилади. ‎Лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.‎‎

______________________

__________________‎‎

‎‎________________________

‎‎(масъул шахс, лавозими)**

‎‎‎‎(имзо)**

(Ф.И.О.)**

‎‎М.Ў.**


‎‎‎QR-код,
‎масъул шахснинг
‎электрон рақамли
‎имзосидан иборат

* Агар қоғоз манбада расмийлаштирилса.
** Электрон рақамли имзо ва QR-кодни яратадиган дастурий-техник воситалар мавжуд бўлганда, масъул шахснинг лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми ва ваколатли орган муҳри кўрсатилмайди.
(9-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА

(Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
‎Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг расмий бланкасида)*

‎‎
‎‎ХАБАРНОМА

‎‎Сана: __________

___________-сон

‎‎Берилган: _________________________________________________________________________________________

‎‎(юридик шахснинг тўлиқ номи (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми))

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси лицензиянинг амал қилиши қайта тиклангани ҳақида маълум қилади:

‎‎серия

‎‎рақам

‎‎Лицензия берилган сана:

‎‎20 ___й «____» _________.
‎‎‎(йил, сана, ой)

‎Қайта тикланганлиги санаси:

20 ___й «____» _________.
‎‎‎‎(йил, сана, ой)

‎‎________________________

__________________‎‎‎

‎‎_________________________

масъул шахс, лавозими)**

‎‎‎‎(имзо)**

(Ф.И.О.)**

‎‎М.Ў.**


‎‎‎QR-код,
‎масъул шахснинг
‎электрон рақамли
‎имзосидан иборат

* Агар қоғоз манбада расмийлаштирилса.
** Электрон рақамли имзо ва QR-кодни яратадиган дастурий-техник воситалар мавжуд бўлганда, масъул шахснинг лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми ва ваколатли орган муҳри кўрсатилмайди.
(10-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
11-ИЛОВА

(Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
‎Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг расмий бланкасида)*

‎‎
‎‎ХАБАРНОМА

‎‎Сана: __________

___________-сон

‎‎Берилган: _________________________________________________________________________________________

‎‎(юридик шахснинг тўлиқ номи (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасиниг исми))

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ишлаб чиқарувчи лицензияси ва тамғасининг амал қилиши тўхтатилганини маълум қилади:

‎‎серия

‎‎рақам

‎‎Лицензия берилган сана:

‎‎20 ___й «____» ________.
‎‎‎(йил, сана, ой)

‎‎Шахсий тамға ‎‎


‎Қуйидагилар лицензиянинг амал қилиши тўхтатилишининг асоси ҳисобланади:
‎1. Шахсий тамға излари тақдим қилинмади.
‎2. ‎□ Лицензиянинг амал қилиш муддати тугаган.
‎3. □ Текшириш натижасида қимматбаҳо металлардан мақсадли фойдаланилмагани аниқланган.
‎4. Бошқа сабаблар:
‎‎‎‎‎__________________________________________________________________________________________________

(рад этиш сабаблари қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда қисқача ёзилади)
‎__________________________________________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________________________________________

‎‎________________________

__________________‎‎

___________________________

‎‎(масъул шахс, лавозими)**

‎‎‎‎(имзо)**

(Ф.И.О.)**

‎‎М.Ў.**


‎‎‎QR-код,
‎масъул шахснинг
‎электрон рақамли
‎имзосидан иборат

* Агар қоғоз манбада расмийлаштирилса.
** Электрон рақамли имзо ва QR-кодни яратадиган дастурий-техник воситалар мавжуд бўлганда, масъул шахснинг лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми ва ваколатли орган муҳри кўрсатилмайди.
(11-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
12-ИЛОВА

(Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
‎Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг расмий бланкасида)*


‎‎ХАБАРНОМА

‎‎Сана: __________

___________-сон

‎‎Берилган: __________________________________________________________________________________________

‎‎(юридик шахснинг тўлиқ номи (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми))

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Сизнинг

‎‎‎‎ рақами билан рўйхатдан ўтказилган 20____ йил «____» _____________ даги аризангизни қонун

ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқиб, лицензия қайта расмийлаштирилганини маълум қилади:‎‎‎‎‎

‎‎серия

‎‎рақам‎

‎‎Лицензия берилган сана:

‎‎20 ___й «____» __________
‎‎‎(йил, сана, ой)

‎‎________________________‎‎

__________________‎‎___

‎‎____________________________

‎‎(масъул шахс, лавозими)**

‎‎‎‎(имзо)**

(Ф.И.О.)**

‎‎М.Ў.**


‎‎‎QR-код,
‎масъул шахснинг
‎электрон рақамли
‎имзосидан иборат

* Агар қоғоз манбада расмийлаштирилса.
** Электрон рақамли имзо ва QR-кодни яратадиган дастурий-техник воситалар мавжуд бўлганда, масъул шахснинг лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми ва ваколатли орган муҳри кўрсатилмайди.
(12-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 декабрдаги 1055-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1055/2399-сон)
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
14-ИЛОВА

(Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
‎Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг расмий бланкасида)*

‎‎
‎‎ХАБАРНОМА

‎‎Сана: __________

___________-сон

‎‎Берилган: _________________________________________________________________________________________

‎‎(юридик шахснинг тўлиқ номи (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасиниг исми))

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Сизнинг

лицензиянинг амал қилишини ихтиёрий равишда тўхтатиш тўғрисида

рақами билан

рўйхатдан ўтказилган 20____ йил «____» __________даги аризангизни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
‎ва муддатларда кўриб чиқиб, ишлаб чиқарувчи лицензияси ва шахсий тамғасининг амал қилиши тўхтатилганини
‎маълум қилади:

‎‎серия

‎‎рақам

‎‎Лицензия берилган сана:

‎‎20 ___й «____» ________
‎‎‎(йил, сана, ой)

‎‎Шахсий тамға ‎‎

______________‎_________

__________________‎‎‎

__________________________

‎‎(масъул шахс, лавозими)**

‎‎‎‎(имзо)**

(Ф.И.О.)**

‎‎М.Ў.**


‎‎‎QR-код,
‎масъул шахснинг
‎электрон рақамли
‎имзосидан иборат

* Агар қоғоз манбада расмийлаштирилса.
** Электрон рақамли имзо ва QR-кодни яратадиган дастурий-техник воситалар мавжуд бўлганда, масъул шахснинг лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми ва ваколатли орган муҳри кўрсатилмайди.
(14-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сон қарорига
2-ИЛОВА
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш бўйича лицензия бериладиган фаолият турлари
РЎЙХАТИ

Гуруҳ

т/р

Гуруҳлардаги фаолият турларининг номлари

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш:

1.

Заргарлик буюмларни ишлаб чиқариш. Шахсий ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган чиқиндиларни механик, кимёвий ва металлургия жараёнларини қўллаш ёрдамида қайта ишлаш ва уларнинг таркибидан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш. (аҳоли буюртмасига асосан заргарлик буюмлари ясашда ҳосил бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш ҳуқуқига эга эмас).

2.

Шахсий буюртма асосида аҳоли томонидан тақдим этилган материаллардан заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларни таъмирлаш. Шахсий ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган чиқиндиларни механик, кимёвий ва металлургия жараёнларини қўллаш ёрдамида қайта ишлаш ва уларнинг таркибидан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш. (аҳоли буюртмасига асосан заргарлик буюмлари ясашда ҳосил бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш ҳуқуқига эга эмас).

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сон қарорига
3-ИЛОВА
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқаришни лицензиялашда идоралараро электрон ҳамкорлик
СХЕМАСИ

Т/р

Лицензияловчи органга тақдим этиладиган маълумотлар номи

Маълумот тақдим қилиш учун масъул орган

1.

Лицензия даъвогари юридик шахсга нисбатан — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва номи, унинг жойлашиш манзили (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами(СТИР)

Рўйхатга олувчи орган (Давлат хизматлари марказлари)

2.

Лицензия даъвогари якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан — якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, шарифи (мавжуд бўлганда), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), унинг жойлашиш манзили (почта манзили), фаолият юритиш жойи (манзили)

Рўйхатга олувчи орган (Давлат хизматлари марказлари)

3.

Лицензия даъвогари фаолияти хусусиятига мувофиқ ўлчовлар доирасида тарозилар, (турли оғирликдаги) тошларнинг текширилгани тўғрисида сертификатга нисбатан — тарозилар, (турли оғирликдаги) тошларнинг текширилгани тўғрисида сертификат ҳақида маълумот.

«Ўзстандарт» агентлиги органлари

4.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларни ишлаб чиқариш мўлжалланаётган объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулосасига нисбатан — объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ҳақида маълумот;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси)

5.

Объектнинг техник мустаҳкамлиги ҳамда унинг техник қўриқлаш маркази (пункти)га уланганлиги ҳақидаги текшириш далолатномасига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки захирасидан ажратилган (юридик шахслар учун) қимматбаҳо металлар ва қиммат-баҳо тошлардан фойдаланишда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмаларига объектнинг техник мустаҳкамлиги ҳамда унинг техник қўриқлаш маркази (пункти)га уланганлиги ҳақида маълумот

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (Миллий гвардиянинг қўриқлаш бўлинмалари)

6.

Лицензия даъвогари биноси (хонаси)га нисбатан — бинонинг лицензия даъвогарига тегишлилиги, уни ишлатиш ҳуқуқи ва лицензияланган фаолият турини амалга ошириш учун мўлжалланган иншоотлардан фойдаланиш ҳақида зарурий маълумотлар.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

7.

Лицензия даъвогарига нисбатан — заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришга лицензия бериш учун аризани кўриб чиқиш ҳақида тўланган тўловлар тўғрисида маълумот.

Кўрсатилган давлат хизматлари учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар миқдорларини ҳисобга олиш ягона биллинг тизими ташкилоти — оператор

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 568-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/568/3403-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сон қарорига
31-ИЛОВА
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқарувчилар мустақил тақдим этадиган белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиларининг шакли

Т/р‎

Қимматбаҳо металл
‎тури
‎‎‎

Асиллик
‎даражаси ‎‎белгисининг шакли*‎‎

Қонун ҳужжатларида
‎белгиланган асиллик
‎даражалари
‎‎

1‎.

Олтин‎‎ _____‎‎

‎‎375, 500, 583, 585,
‎750, 916, 958, 999.

2‎.

Кумуш _____‎‎

‎‎800, 875, 916,
‎925, 960, 999

3‎.

Платина‎‎ ‎‎_____

‎‎950, 999

4‎.

Палладий ‎‎‎‎‎

‎‎

500, 850, 999‎‎


* Асиллик даражаси белгисининг узунлиги: 1,5 — 2 мм, асиллик даражаси белгисининг максимал бўйи — 1 мм.
(31-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) 1-иловада «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги» бўлимидан сўнг қуйидаги мазмундаги бўлим қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги.
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 399-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/399/1291-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015., 1-сон, 9-модда) илованинг 51-бандидаги «в» кичик банди чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067; 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон; 01.06.2018 й., 09/18/399/1291-сон, 21.11.2018 й., 09/18/934/2197-сон, 29.12.2018 й., 09/18/1055/2399-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон, 11.07.2019 й., 09/19/568/3403-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон; 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)