toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
3. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-хукукий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори Ф.Ш. Зокиров зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 14 декабрь,
1012-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1012-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 апрелдаги 272-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил 4-сон, 8-модда) 1-иловасида:
а) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«киновидео-томоша ташкилотлари — фильмларни оммавий намойиши учун кинотехнологик ускуналар билан жиҳозланган бино ёки унинг бир қисмига эга бўлган ташкилот»;
б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни оммавий намойиш қилиш Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бериладиган бир марталик рухсатнома асосида амалга оширилади»;
в) 20-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«киновидео-томоша ташкилотларидан муайян фильмни оммавий намойиш қилиш ҳуқуқини берувчи тегишли рухсатномани кўрсатишни талаб қилиш;».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1012/2321-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)