Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан фойдаланишга ҳамда ундан фойдаланувчиларнинг барчаси фаолиятига, шу жумладан авиация фаолиятига тааллуқли муносабатлар республика ҳудудида ушбу Кодекс, республиканинг бошқа қонунлари билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низом билан, шунингдек тегишинча Авиация маъмурияти ҳамда Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиацияси ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида Давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидалари билан тартибга солинади.
(2-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимида ушбу Кодекс ёки республиканинг бошқа қонун ҳужжатларидаги қоидалардан бўлак қоидалар назарда тутилган бўлса у ҳолда халқаро битим қоидалари қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳаво кемалари парвози хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги ва фуқаролари эҳтиёжларини қондириш мақсадларида авиация фаолиятини ҳамда самовий ҳудуддан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди; фақат фуқаро авиациясигагина тааллуқли 24, 25, 33, 38, 43-46, 50, 53, 54, 56, 94-135-моддалардан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг барча авиацияси учун тааллуқлидир.
(3-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
4-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланиш ва авиация фаолияти соҳасидаги давлат бошқаруви ва назорати
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Самовий ҳудуддан фойдаланиш тўғрисидаги низомга мувофиқ самовий ҳудуддан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви ва назоратини олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги зиммасига юкланади.
Фуқаро ва экспериментал авиация фаолияти соҳасидаги бошқарув ва назоратни Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти амалга оширади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 337-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги тўғрисидаги низом.
Давлат авиацияси фаолияти соҳасидаги бошқарув ва назоратни ўз ваколатлари доирасида Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ давлат бошқарувининг бошқа органлари амалга оширадилар.
5-модда. Давлат тасарруфида бўлмаган ташкилотлар ва фуқароларнинг самовий ҳудуддан фойдаланиш ҳамда авиация фаолиятини тартибга солиш борасидаги тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдаги иштироки
Тижорат, жамоат ва давлат тасарруфида бўлмаган бошқа ташкилотлар ҳамда фуқаролар самовий ҳудуддан ва авиация фаолиятидан оқилона, самарали ҳамда хавфсиз фойдаланиш борасидаги тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Давлат органлари юқорида зикр этилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш чоғида тижорат, жамоат ва давлат тасарруфида бўлмаган бошқа ташкилотларнинг ҳамда фуқароларнинг таклифларини ҳисобга оладилар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.02 Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш]
6-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.02 Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга ҳаво кемаларининг ва бошқа учувчи аппаратларнинг парвози, барча отишма турлари ва ракета учиришлар, портлатиш ишлари ва моддий объектларнинг самовий ҳудуддаги ҳаракати билан боғлиқ бошқа фаолият киради.
7-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланувчилар
Ўзбекистон Республикасининг ҳамда ўзга давлатларнинг ушбу Кодекснинг 6-моддасида назарда тутилган фаолиятни амалга оширувчи, Ўзбекистон Республикаси давлат органларида расмий рўйхатдан ўтган корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан фойдаланувчилар ҳисобланади.
8-модда. Самовий ҳудуднинг таркиби
Самовий ҳудуддан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун самовий ҳудудда ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатадиган районлар, аэродромлар ва аэроузелларнинг районлари, ҳаво йўллари, ҳаво кемалари парвозининг йўналишлари ва махсус минтақалари, назорат қилинмайдиган парвозларнинг районлари, тақиқланган ва чекланган минтақалар, синов районлари, портлатиш ишлари районлари ҳамда бошқа махсус элементлар белгиланиб, уларнинг мажмуаси Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудининг таркибини ташкил этади.
Самовий ҳудуддан фойдаланишни ташкил этиш атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг умум эътироф этган меъёрларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.02 Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш]
Самовий ҳудуднинг барча фойдаланувчилари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида самовий ҳудуддан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва бир хилда жавобгар бўладилар.
Самовий ҳудуддан фойдаланишдан манфаатдор бўлганлар иккита ва бундан ортиқ бўлса, самовий ҳудуднинг маълум қисмидан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги устуворлик бўйича берилади:
а) ҳаво ҳужумини даф этиш ёки Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси бузилишининг олдини олиш ва чегара бузилишини тўхтатиш, Ўзбекистон Республикаси суверенитети, ҳудудий бутунлиги, сиёсий мустақиллиги ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган куч ишлатишни ёки куч ишлатиш таҳдидини бартараф қилиш учун;
б) одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ёки катта иқтисодий зарар етказиш хавфини туғдирувчи табиий ҳамда бошқа офатларда, фалокатлар, авариялар, фавқулодда ҳолатларда ёрдам кўрсатиш учун;
(9-модда иккинчи қисмининг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
в) космик аппаратлар ва уларнинг экипажларини учириш, қўндириш, қидириш ва эвакуация қилиш учун;
г) самовий ҳудуддан фойдаланиш тартиби бузилишининг олдини олиш ёки тартиб бузилишини тўхтатиш учун;
д) ҳаво кемаларининг қатнови ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан амалга ошириладиган ўзга фаолият учун;
е) ҳаво кемаларининг қатнови ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимларига биноан амалга ошириладиган бошқа фаолият учун;
ж) йўловчиларни мунтазам ташиш учун;
з) Ўзбекистон Республикаси, шунингдек ўзга давлатлар ҳарбий авиациясининг махсус қоидалар асосида амалга ошириладиган парвозлари учун;
Самовий ҳудуддан фойдаланишни ушбу Кодекснинг 4-моддасида кўрсатилган органлар ўз ваколатлари доирасида илдам бошқарадилар.
11-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланишга рухсат бериш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.02 Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш]
Зарур хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда ва фақат ушбу Кодекснинг 4-моддасида кўрсатилган органлардан Самовий ҳудуддан фойдаланиш бошқармаси (СҲФБ) органлари орқали рухсат олинганидан кейингина самовий ҳудуддан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга ижозат берилади.
Самовий ҳудуддан фойдаланиш бошқармаси органларининг кўрсатмалари самовий ҳудуддан фойдаланувчиларнинг барчаси учун мажбурийдир.
12-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланишни тақиқлаш ва чеклаш
Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан ёки унинг айрим минтақаларидан ушбу Кодекснинг 6-моддасида назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиш Самовий ҳудуддан фойдаланиш бошқармаси органлари томонидан тақиқланиши ёки чекланиши мумкин.
13-модда. Алоқани ташкил этиш
Самовий ҳудуддан фойдаланишдан манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар Авиация маъмурияти, Мудофаа вазирлигининг тегишли органлари билан, самовий ҳудуддан ҳаво кемаларининг парвози учун фойдаланилган тақдирда эса, Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳужумидан мудофаа органлари билан ҳам алоқа каналлари ташкил қилишга мажбурдирлар.
Алоқа корхоналари фойдаланувчиларга зарур алоқа каналларини ва воситаларини ижарага берадилар. Хизматга берилган алоқа каналлари ва воситалари ишдан чиққан тақдирда улар белгиланган тартибда бошқа алоқа каналлари ва воситалари билан алмаштирилиши лозим.
Умумий фойдаланишдаги барча халқаро ва шаҳарлараро телефонлар ҳамда телеграфни Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг корхоналари ўрнатадилар ва ишлатадилар.
(13-модда учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Халқаро ва шаҳарлараро телефон ва телеграф орқали алоқа боғлаш имконияти фавқулодда вазиятларда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилаётганда ҳамда ёрдам кўрсатилаётганда биринчи галда берилади.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
14-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланиш тартибининг бузилиши
Ушбу Кодексга ва унинг асосида ишлаб чиқилган бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга зид равишда Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тартибини бузиш деб эътироф этилади.
Самовий ҳудуддан фойдаланиш тартибига риоя қилишни назорат этувчи органлар самовий ҳудуддан фойдаланиш тартибини бузишнинг олдини олиш ёки тўхтатиш чораларини кўришга мажбурдирлар.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.07 Ҳаво транспортининг хавфсизлиги]
Самовий ҳудуддан фойдаланиш тартиби бузилишига йўл қўйган ёки ҳаво кемалари парвози хавфсизлигига хавф туғилишига олиб келган хатти-ҳаракатлар содир этган самовий ҳудуддан фойдаланувчилар, шунингдек авиация фаолияти билан боғлиқ бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар юқорида зикр этилган органларнинг талабига биноан кўрсатилган тартиббузарликни ёки тартиб бузилишига олиб келадиган фаолиятни ўз ҳисобларидан ва ўз кучлари билан тўхтатишлари лозим.
(14-модда учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
15-модда. Тартиббузар ҳаво кемаси
Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини бузган ёки Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тартиби бузилишига йўл қўйган ҳаво кемаси тартиббузар ҳаво кемаси деб ҳисобланади ва самовий ҳудуддан фойдаланиш тартибига риоя қилишни назорат этувчи органларнинг талабига бўйсунмаса, ерга қўнишга мажбур этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 18 октябрдаги 349-сонли қарори.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.07 Ҳаво транспортининг хавфсизлиги]
Тартиббузар ҳаво кемаси қўниш тўғрисидаги буйруқни бажармаган тақдирда самовий ҳудуддан фойдаланиш тартиби атайлаб бузилаяпти ва бу билан Ўзбекистон Республикаси суверенитетига, ҳудудий бутунлигига, сиёсий мустақиллигига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид солиб куч ишлатилаяпти ёки куч ишлатишга уриниш бўлаяпти дейиш учун мантиқий асос бўлиб, бундай тартиб бузилишини ўзга воситалар билан тўхтатиб бўлмайдиган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қурол ва жанговар техникани ишга солишлари мумкин.
Агар тартиббузар ҳаво кемасида самовий ҳудуддан фойдаланиш тартиби бузилишига алоқаси йўқ йўловчилар ёхуд бошқа шахслар борлиги ҳақида ишончли маълумот бўлса, қурол ва жанговар техника ишлатилмайди.
Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудига асоссиз кирган ва унга кириш шартларига риоя этмаган, шунингдек самовий ҳудуддан фойдаланиш тартиби бузилган бошқа ҳолларда ҳам ҳаво кемаси қўнган аэродромда ушлаб турилиши мумкин.
Тартиббузар ҳаво кемасининг ундан кейинги парвозига тартиб бузилиши текшириб чиқилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомда кўрсатилган йўсинда рухсат этилади.
16-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик
Самовий ҳудуддан фойдаланиш тартиби бузилган ҳар бир ҳол Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомга мувофиқ текшириб чиқилиши лозим. Самовий ҳудуддан фойдаланиш тартибини бузишда айбдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан жавобгарликка тортиладилар.
17-модда. Парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.07 Ҳаво транспортининг хавфсизлиги;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.02.00 Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Парвозлар хавфсизлиги]
Электр узатиш объектлари ва линияларини қуриш; самовий ҳудудда электромагнит, ёруғлик, акустик, корпускуляр ва бошқа турдаги нурланишлар пайдо бўлишига олиб келадиган ишлар; қушларнинг ва ёввойи ҳайвонларнинг (кемирувчиларнинг) кўплаб тўпланишига ҳамда орнитологик вазиятнинг, парвоз пайтида кўришнинг ва аэродромлардаги учиш майдонлари ҳолатининг ёмонлашувига сабаб бўлувчи объектларни жойлаштириш; ҳаво кемалари парвоз қилиш ва қўниш зоналарига баланд ўсадиган дарахтларнинг кўчатларини ўтқазиш; шунингдек самода моддий объектлар ҳаракати билан бевосита алоқаси бўлмаган, аммо ҳаво кемаларининг, бошқа учувчи аппаратларнинг парвозига, асбоб-ускуналари ва улардаги одамлар хавфсизлигига таъсир этувчи ҳар қандай бошқа фаолият аэродром ҳудудидаги парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятлар жумласига киради.
(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
18-модда. Парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома бериш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.07 Ҳаво транспортининг хавфсизлиги]
Парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда рухсат олинганидан кейингина амалга оширилиши мумкин. Бундай фаолият устидан назоратни 4-моддада санаб ўтилган органлар амалга оширади.
Ҳаво кемалари парвозининг хавфсизлигига таҳдид солувчи фаолиятни амалга ошириш қоидаларини бузган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар шу қоида бузишларни ўз ҳисобларидан ва ўз кучлари билан бартараф қилишлари, улар бартараф қилингунича эса бундай фаолиятни тўхтатишлари шарт.
19-модда. Ҳаво кемалари парвозининг хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият ҳақида хабар бериш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.07 Ҳаво транспортининг хавфсизлиги]
Ҳаво кемалари ва бошқа учувчи аппаратларнинг улар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият амалга оширилаётган районга бехосдан кириб қолишининг олдини олиш учун бундай фаолият билан машғул бўлган орган ёки шахс самовий ҳудуддан фойдаланувчиларни кўрсатилган фаолият амалга оширилаётганлиги тўғрисида аэронавигация ахборот хизмати орқали хабардор қилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.07 Ҳаво транспортининг хавфсизлиги]
Парвозлар хавфсизлигига таҳдид солувчи бино ва иншоотларнинг эгалари парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти белгилаган талабларга мувофиқ бу объектларга ўз ҳисобларидан тунги ва кундузги белгилар ҳамда мосламалар ўрнатишга мажбурдирлар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Парвоз хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2006 йил 31 июлдаги 73-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг «Парвоз хавфсизлигига таҳдид солувчи объектларнинг маркировкасига талаблар» (ЎЗР АҚ 150) авиацион қоидалари».
21-модда. Аэродромлар минтақасида белги ва мосламалар ўрнатиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.04 Аэропортлар. Аэродромлар]
Аэродромлар минтақасида аэродромларни таниш учун ўрнатиладиган махсус белгилар ва мосламаларга ўхшаш ҳар қандай белги ва мосламаларни жойлаштириш тақиқланади.
22-модда. Суратга ва кинога олиш, радиоалоқа воситаларидан фойдаланиш
Ҳаво кемасидан суратга олиш ва кинога тушириш ҳамда радиоалоқа воситаларидан фойдаланишга 4-моддада қайд этилган органлар томонидан белгиланган тартибда йўл қўйилади.
III БЎЛИМ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АВИАЦИЯСИ
II боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
23-модда. Ўзбекистон Республикаси авиацияси таркиби
Ўзбекистон Республикаси авиацияси экспериментал, давлат ва фуқаро авиациясига бўлинади.
[СПиТ:
1.Ҳаво ҳуқуқи / Экспериментал авиация]
Авиация ва бошқа техника соҳасида тажриба-конструкторлик, экспериментал ва илмий-тадқиқот ишлари ҳамда синовлари учун мўлжалланган авиация экспериментал авиация ҳисобланади.
Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати тасарруфидаги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ давлат бошқаруви бошқа органларининг тасарруфидаги авиация давлат авиацияси ҳисобланади. Экспериментал ва давлат авиацияси таркибига кирмаган авиация фуқаро авиацияси ҳисобланади.
(23-модда учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
в) ўқув, спорт, маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш, техникавий ижодкорликни ривожлантириш ҳамда фуқароларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш;
(24-модда биринчи қисмининг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
г) фавқулодда вазиятлар юз берган ҳудудларга авария-қутқарув ишларини амалга ошириш учун кучлар ва асбоб-ускуналарни, шунингдек зарар кўрганларга ёрдам кўрсатиш учун юкларни етказиб бериш мақсадларида фойдаланилади.
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонунига мувофиқ «г» кичик банд билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
[СПиТ:
1.Ҳаво ҳуқуқи / Тижорат авиацияси]
Қайд этиб ўтилган мақсадларда пулли ва кира қилиш тарзида фойдаланиладиган фуқаро авиацияси тижорат авиацияси деб эътироф этилади.
[СПиТ:
1.Ҳаво ҳуқуқи / Умумий аҳамиятдаги авиация]
Қайд этиб ўтилган мақсадларда бепул ҳамда ёлланмай фойдаланиладиган фуқаро авиацияси умумий аҳамиятдаги авиация деб эътироф этилади.
Авиация воситалари: ҳаво кемалари, аэродромлар, аэропортлар, техникавий воситалар ҳамда ҳаво кемаларининг парвозини ташкил этиш, бажариш ва таъминлаш учун зарур бўладиган бошқа мол-мулк хусусий ва оммавий шаклдаги мулк бўлиши мумкин.
(25-модда биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Авиация воситаларини мулк сифатида сотиб олинишига қарши, Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, чеклашлар ўрнатилиши мумкин эмас.
Қуруқликдаги ёки сув сатҳидаги махсус жиҳозланган участка парвозлар хавфсизлигини таъминловчи ён-атроф ҳамда чекка зоналар ва шу зоналарда жойлашган, ҳаво кемаларининг учиши, қўниши, бурилиши, тўхтаб туриши ва уларга хизмат кўрсатилиши учун мўлжалланган зарур бино, иншоотлар ва анжомлар билан бирга аэродром деб эътироф этилади.
Аэродромлар ўзининг вазифасига қараб базавий, муваққат ва захирадаги аэродромларга бўлинади.
Аэродромлар авиация турига мансублигига кўра фуқаро авиацияси аэродромлари, давлат авиацияси аэродромлари, экспериментал авиация аэродромлари ҳамда ҳамкорликда фойдаланиш (жойлашиш) аэродромларига бўлинади.
(26-модда биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонунига мувофиқ биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
[СПиТ:
1.Ҳаво ҳуқуқи / Аэропорт]
Аэропорт – ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишга, ҳаво транспортида ташишга хизмат кўрсатишга мўлжалланган ва шу мақсадларда аэродром, аэровокзал, бошқа иншоотлар, шунингдек зарур қурилмаларга эга бўлган иншоотлар мажмуасидир.
27-модда. Аэродромлар ва аэропортлар учун ер ажратиш
Аэродромлар ва аэропортлар қурилиши учун Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида ер ажратилади.
Аэродромлар ва аэропортлар учун ажратиладиган ер участкалари сатҳининг катталиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда тасдиқланадиган меъёрлар ва лойиҳа-техникавий ҳужжатлар асосида белгиланади.
28-модда. Аэродромлар қуриш ва уларни таъмирлаш
Аэродромлар ва аэропортлар қуриш учун қидирув ишларини олиб бориш, уларни лойиҳалаштириш, қуриш ва таъмирлаш ҳокимиятларнинг тегишли маҳаллий идоралари билан, манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар билан Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда келишилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.11.00 Транспорт, алоқа ва энергетика объектлари қурилиши]
Аэродромларни қуриш ва таъмирлаш, шунингдек аэродромлар районида саноатга оид, турар жойлар ва маданий-маиший бинолар қурилиши ҳаво кемаларининг шовқини, уларнинг моторларидан чиқадиган зарарли чиқиндилар, электромагнит ва бошқа нурланишларнинг зарарли таъсирини бартараф этишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоғи лозим.
Ўзбекистон Республикасининг, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан ўзга давлатнинг муайян аэродромга мулк ҳуқуқи асосида (аэродром эгаси), ижара шартномасига биноан ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга кўра тегишли бўлган ҳамда аэродромнинг мувофиқлик сертификатига эга бўлган юридик шахси ёки фуқароси шу аэродромнинг эксплуатанти деб эътироф этилади.
(29-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Ҳаво кемалари парвозининг хавфсизлигини таъминлаш талабларига жавоб берсагина аэродромдан фойдаланишга рухсат этилади. Фуқаролар ташиш учун мўлжалланган аэродром бундан ташқари, йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ қўшимча талабларга ҳам жавоб бермоғи лозим. Давлат, фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияга мўлжалланган аэродромлар мажбурий суратда сертификатланиши шарт.
(30-модда биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.02 Сертификатлаштириш бўйича органлар]
Аэродромларнинг, шунингдек улардаги асбоб-ускуналарнинг фойдаланишга яроқлилиги нормалари ва уларни сертификатлаштириш тартиби:
(30-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
фуқаро аэродромлари, экспериментал авиация аэродромлари ва ҳамкорликда фойдаланиш (жойлашиш) аэродромлари учун – Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти томонидан;
давлат авиацияси аэродромлари учун – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Аэродром эксплуатантига аэродромнинг бутун хизмат кўрсатиш муддати давомида аэродромнинг мувофиқлик сертификати олиш учун белгиланган талабларга жавоб беришини таъминлаш вазифаси юклатилади.
(30-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
31-модда. Аэродромларни рўйхатга олиш
Фуқаро авиацияси аэродромлари ва экспериментал авиация аэродромлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаро авиацияси аэродромлари давлат реестрида қайд этилиши лозим.
Давлат аэродромлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
32-модда. Ҳамкорликда фойдаланиш (жойлашиш) аэродроми
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.04 Аэропортлар. Аэродромлар]
[СПиТ:
1.Ҳаво ҳуқуқи / Ҳамкорликда фойдаланиш аэродроми]
Фуқаро авиацияси ёки экспериментал авиациянинг ҳаво кемалари жойлашиш ҳуқуқисиз парвозларни амалга оширадиган давлат авиацияси аэродроми ҳамкорликда фойдаланиш аэродроми деб эътироф этилади.
[СПиТ:
1.Ҳаво ҳуқуқи / Ҳамкорликда жойлашиш аэродроми]
Турли идоралар тасарруфида бўлган ҳаво кемалари жойлашадиган фуқаро авиацияси, давлат авиацияси ёки экспериментал авиация аэродроми ҳамкорликда жойлашиш аэродроми деб эътироф этилади.
Аэродромлардан самовий ҳудуддан фойдаланувчиларнинг турли тоифалари ҳамкорликда фойдаланиши (жойлашиши) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда амалга оширилади.
(32-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
33-модда. Аэропорт билан аҳоли манзилгоҳлари орасида транспорт қатнови ва алоқа
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.04 Аэропортлар. Аэродромлар]
Йўловчилар ташиш эҳтиёжини таъминлаш учун аэропортлар билан яқин шаҳарлар ва аҳоли манзилгоҳлари ўртасида мунтазам транспорт қатнови йўлга қўйилади.
Аэропортларга борадиган йўллар қурилишини, уларни таъмирлашни, ободонлаштиришни ва улардан фойдаланишни, йўловчи ташийдиган транспортнинг бу йўлларда мунтазам қатновини, шунингдек шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари билан аэропортлар ўртасида телефон ва бошқа алоқа турларини ҳокимият маҳаллий органлари таъминлайдилар.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.04 Аэропортлар. Аэродромлар]
Аэродромларни тугатиш, шу жумладан бошқа жойга кўчириш мақсадида тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.05 Ҳаво кемалари, уларнинг экипажи ва бошқа персоналлар]
IV боб. ҲАВО КЕМАЛАРИ
35-модда. Ҳаво кемаларининг таснифи
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.05 Ҳаво кемалари, уларнинг экипажи ва бошқа персоналлар]
Авиация турига мансублигига қараб ҳаво кемалари фуқаро, давлат ва экспериментал ҳаво кемаларига бўлинади.
36-модда. Ҳаво кемалари ишлаб чиқарилишини шаҳодатлаш
Ҳаво кемалари ва учувчи ўзга аппаратларнинг шаҳодатланган турларини кўплаб ишлаб чиқарувчи корхона ёки бошқа ташкилотлар (шу жумладан авиаклублар) белгиланган талабларга мувофиқ ва бундай фаолият билан шуғулланиш учун берилган шаҳодатномага асосан ишлайдилар.
Ҳаво кемаларини ва учувчи ўзга аппаратларни ишлаб чиқаришга доир талабларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришни шаҳодатлаш халқаро стандартлар ва тавсияларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда амалга оширилади.
Фуқаро ҳаво кемаси, шунингдек тижорат мақсадларида ишлатилувчи давлат ҳаво кемаси фуқаро ҳаво кемаларининг учишга яроқлилиги борасидаги амалдаги меъёрларга жавоб берсагина фойдаланишга қўйилади ва бу ҳақда ҳаво кемасининг эгасига учишга яроқлилик тўғрисидаги шаҳодатнома (сертификат) берилади.
Фуқаро ҳаво кемаларининг учишга яроқлилик меъёрлари ва учишга яроқлилик тўғрисидаги шаҳодатномани бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгиланади.
Ҳаво кемасини учишга яроқлилик тўғрисидаги шаҳодатнома талабларига жавоб бера оладиган ҳолатда сақлаш масъулияти ҳаво кемаси эксплуатантига юкланади. Бу талабларга амал қилиниши устидан назоратни Авиация маъмурияти олиб боради. Давлат ҳаво кемалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги белгилаган тартибда фойдаланишга қўйилади.
38-модда. Ҳаво кемаларининг учишга яроқлилиги тўғрисидаги шаҳодатнома турини тан олиш
Чет эл давлати томонидан ҳаво кемасининг учишга яроқлилиги ҳақида берилган ёки кучга киритилган шаҳодатнома тури, агар шу шаҳодатномани бериш ёки кучга киритиш учун қўйилган талаблар Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти белгилаган минимал стандартларга ёки ундан ҳам юқорироқ талабларга жавоб берса Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб тан олинади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.11.00 Транспорт воситаларини Давлат рўйхатидан ўтказиш]
Фуқаро ва давлат ҳаво кемалари рўйхатдан ўтказилиши лозим. Фуқаро ҳаво кемалари Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг давлат реестрида, давлат ҳаво кемалари эса Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳаво кемалари реестрида рўйхатга олинади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг давлат реестрини, Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳаво кемаларининг реестрини юритиш тартиби, шунингдек рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби тегишли равишда Авиация маъмурияти ва Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг давлат реестрига ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳаво кемаларининг реестрига киритилган ҳаво кемалари, шунингдек Авиация маъмуриятида ҳисобда турувчи экспериментал ҳаво кемалари Ўзбекистон Республикасига қарашли миллий ҳаво кемаларидир.
Чет эл ҳаво кемаси тегишли чет эл давлати ҳаво кемаларининг реестридан ўчирилганидан кейингина Ўзбекистон Республикасининг тегишли реестрига киритилади.
Ўзбекистон Республикаси тегишли реестридан белгиланган тартибда ўчирилмаган Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемасининг ҳар қандай чет эл давлати ҳаво кемаларининг реестрига киритилиши тан олинмайди.
40-модда. Реестрдан ўчириш
Ҳаво кемаси Ўзбекистон Республикасининг тегишли реестридан қуйидаги ҳолларда:
а) ҳаво кемаси фойдаланишдан чегириб ташланса ёки чиқарилса;
б) ҳаво кемаси белгиланган тартибда чет эл давлатига, чет эл юридик ёки жисмоний шахсига сотилса ёки берилса;
г) ҳаво кемаларини рўйхатга олиш тартибида назарда тутилган бошқа ҳолларда ўчирилиши мумкин.
Ҳаво кемасини Ўзбекистон Республикасининг тегишли реестридан ўчириш билан кеманинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ва бу ҳаво кемаси ҳақидаги тегишли реестрдаги ёзувлар ўз кучини йўқотади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 12 сентябрдаги 141-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидалари»нинг 17-банди.
41-модда. Ҳаво кемаларига қўйиладиган белгилар
Рўйхатдан ўтказиш пайтида ҳаво кемаларига рўйхат белгиси ва давлат таниш белгиси берилиб, улар шу ҳаво кемаларида қайд этилади.
Рўйхат белгиси ва давлат таниш белгисидан ташқари ҳаво кемаларига қўшимча белгилар (рамзлар, ёзувлар, нишонлар) қўйилиши мумкин. Мазкур белгиларни ҳаво кемаларига қайд этишда рўйхат белгиси ва давлат таниш белгисининг кўринишини ёмонлаштирмасликка эътибор қилиш лозим.
Фуқаро ва экспериментал ҳаво кемаларига рўйхат белгисини ва давлат таниш белгисини ҳамда бошқа белгиларни қайд этиш тартиби Авиация маъмурияти томонидан, давлат ҳаво кемаларига қайд этиш эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Фуқаро ҳаво кемаларига рўйхат белгисини ва давлат таниш белгисини ҳамда бошқа белгиларни қайд этиш» Ўзбекистон Республикаси авиация қоидалари (AR-AIR-002)(рўйхат рақами 3608, 19.02.2025 й.).
42-модда. Ҳаво кемаларидан фойдаланиш ҳуқуқларини чеклаш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво кемаларидан фойдаланиш ҳуқуқларини чеклаш (муайян айбдорликка тортиш, ҳуқуқдан вақтинчалик ёки бутунлай маҳрум қилиш ҳамда алоҳида ҳолатларга боғлиқ бошқа чеклашлар) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ қўлланиши мумкин.
43-модда. Ҳаво кемаларини ижарага беришда ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг ўтиши
Ҳаво кемасининг эгаси билан бўлажак эксплуатант ўртасида унга тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлар юклатилиши тўғрисида битим мавжуд бўлса, Ўзбекистон Республикасининг ҳаво кемаси чет эллик эксплуатантга ижарага (экипаж ёки экипажсиз) берилиши мумкин.
Чет эл ҳаво кемасини Ўзбекистон Республикасидаги эксплуатант ижарага оладиган ҳолларда ҳам худди шундай тартиб қўлланилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.05 Ҳаво кемалари, уларнинг экипажи ва бошқа персоналлар]
V боб. ҲАВО КЕМАЛАРИНИНГ ЭКСПЛУАТАНТЛАРИ
44-модда. Эксплуатант гувоҳномасини бериш
Ҳаво кемасига мулкдорлик асосида, ижара шартларида ёки бошқа қонуний асосда эгалик қилувчи, шу ҳаво кемасидан фойдаланишни амалга ошириш ҳуқуқи ва қобилияти эксплуатант гувоҳномаси билан тасдиқланган фуқаро ёки юридик шахс ҳаво кемасининг эксплуатанти деб эътироф этилади.
Эксплуатант гувоҳномаси Авиация маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда берилади. Бунда хусусий ва ижарадаги ҳаво кемаларининг, парвозга оид ва техника хизматлари тузилмаларининг мавжудлиги бундай гувоҳномани олиш учун мажбурий шартдир.
Беҳуда важлар туфайли эксплуатант гувоҳномасини беришни рад этиш тақиқланади. Гувоҳнома берилишини сўраган хўжалик юритувчи субъект олинган раддия устидан турар жойдаги тегишли судга арз қилиши мумкин.
Эксплуатант гувоҳномаси унинг амал қилиш муддати тугамагунча ёки у белгиланган тартибда тўхтатиб қўйилмагунча ёки олиб қўйилмагунча ўз кучини сақлаб қолади. Гувоҳномани бошқа шахсга бериш мумкин эмас.
(44-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Чет эл фуқаролари ёки юридик шахсларнинг чет эл давлатининг ваколатли идоралари томонидан берилган ҳамда Ўзбекистон Республикасида белгиланган талабларга жавоб берадиган эксплуатант гувоҳномаси ёки унга тенгланган ҳужжати тан олинади.
Эксплуатант томонидан гувоҳнома олиниши учун белгиланган талаблар бузилган тақдирда гувоҳномани берган орган эксплуатантга камчиликларни бартараф қилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш беришга ёки Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортишга, шунингдек эксплуатант гувоҳномаси амал қилиш муддатини тўхтатиб қўйишга ёки уни тортиб олишга ҳақлидир.
Ҳаво кемаси эксплуатанти Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ўзининг маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақидаги, эксплуатант гувоҳномасини олиб қўйиш ёки амал қилиш муддатини тўхтатиш ҳақидаги қарор устидан судга арз қилишга ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти Ўзбекистонда доимий парвозларни амалга оширувчи чет эллик эксплуатантларни, агар халқаро битимларда ўзгача қоида назарда тутилган бўлмаса, амалий инспекция қилиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.05 Ҳаво кемалари, уларнинг экипажи ва бошқа персоналлар]
VI боб. АВИАЦИЯ ХОДИМЛАРИ
47-модда. Авиация ходимларининг хизмат турлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.09 Авиация ишлари ва хизматлар]
[СПиТ:
1.Ҳаво ҳуқуқи / Авиация ходимлари]
Фаолиятлари ҳаво транспорт қатновини ташкил қилиш, бажариш ва таъминлаш, шунингдек ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ шахслар авиация ходимлари ҳисобланади.
Авиация турига мансублигига кўра авиация ходимлари тегишли равишда фуқаро, давлат ва экспериментал авиация ходимларига бўлинади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун «Ўзбекистон Републикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари» Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидалари (ЎЗР АҚ-61) (рўйхат рақами 3609, 24.02.2025 й.).
48-модда. Авиация ходимларининг таркиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.03 Авиация]
Авиация ходимлари таркибига:
а) учувчилар таркибига кирувчи шахслар;
б) ҳаво транспорти қатновини ташкил қилувчи ва таъминловчи шахслар;
в) ҳаво кемаси парвозларини ташкил этувчи шахслар;
г) ҳаво кемаларига техникавий хизмат кўрсатувчи шахслар;
(48-модданинг биринчи қисмидан Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонунига мувофиқ «е» кичик банди чиқарилиб ташланган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
(48-модданинг биринчи қисмидан Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонунига мувофиқ «ж» кичик банди чиқарилиб ташланган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Фуқаро, давлат ва экспериментал авиация ходимлари қаторига кирувчи шахслар лавозимларининг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 сентябрдаги 313-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси авиация ходимларига тегишли лавозимлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»гиқарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 111-сонли «Ўзбекистон Республикаси давлат авиацияси авиация ходимларига тегишли лавозимлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
49-модда. Касб фаолиятига тайёрлаш ва бундай фаолиятга рухсат бериш
Эгаллаб турган лавозимига биноан фаолияти парвозларни ташкил этиш, амалга ошириш ва таъминлаш ҳамда ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш билан бевосита алоқадор авиация ходимларини касб фаолиятига тайёрлаш давлат томонидан шаҳодатланган ташкилотларда амалга оширилади. Фуқаро ва давлат авиацияси кадрларини тайёрловчи ўқув юртларини сертификатлаш тегишинча Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.
(49-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонунига мувофиқ жумла билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Ҳаво кемалари парвозини амалга ошириш ва бу парвозларни таъминлаш билан бевосита алоқадор авиация ходимлари тегишли фаолиятни амалга ошириш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда саломатликлари белгиланган талабларга жавоб берадиган тақдирдагина касб фаолиятини бажаришга қўйиладилар.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.03.00 Тиббий кўриклар. Касбий касалликлар. Меҳнат жароҳатлари]
Авиация ходимларини касб фаолияти билан шуғулланишга рухсат этиш ва шу фаолиятни бажариш учун гувоҳнома бериш тартиби, шунингдек авиация ходимлари турли тоифаларининг соғлиқларига бўлган талаблар ҳамда уларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби фуқаро ва экспериментал авиацияда Авиация маъмурияти томонидан, давлат авиациясида эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1186, 02.11.2002 й.), «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари авиациясининг учувчилар таркибини тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом» (31.01.2020 й., рўйхат рақами 3216).
Фуқаро авиациясининг авиация ходимлари касб фаолиятини бажариш чоғида амалдаги гувоҳномани ўзлари билан олиб юришлари керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2007 йил 28 декабрдаги 1099,3692, 1669-сонли «Фуқаро ва экспериментал авиацияда учувчилар таркиби учун ёшга оид чегараларни киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1762, 25.01.2008 й.).
50-модда. Авиация ходимлари гувоҳномасини тан олиш
Чет эл давлати томонидан авиация ходимларига берилган ёки кучга киритилган гувоҳномалар, агар шу гувоҳномаларни бериш ёки кучга киритиш учун белгиланган талаблар Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти белгилаган минимал стандартларга ёки ундан юқорироқ талабларга жавоб берса, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб тан олинади.
51-модда. Ҳаво кемаси экипажи
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.05 Ҳаво кемалари, уларнинг экипажи ва бошқа персоналлар]
Ҳаво кемаси экипажи кема командири, учувчилар таркибига кирувчи бошқа шахслар ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан иборат бўлади.
Фуқаро ва давлат авиацияси ҳаво кемаларининг экипажи таркиби ҳаво кемаларининг тури ва вазифаси, мақсади ва улардан фойдаланиш шароитлари ҳисобга олиниб, ҳаво кемасининг лойиҳаловчиси ва буюртмачиси томонидан белгиланади ҳамда ҳар бир турдаги ҳаво кемасининг парвозда фойдаланиш ҳужжатларига ёзиб қўйилади. Бундан ташқари, ҳаво кемалари экипажи таркибига тегишлича Авиация маъмурияти ёки Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган тартибда шу кемадан фойдаланишга алоқадор бошқа авиация ходимлари ҳам киритилиши мумкин.
Экспериментал авиация ҳаво кемаси экипажининг таркиби тажриба-конструкторлик, экспериментал ёки илмий-тадқиқот ишларининг мақсад ва вазифаларига боғлиқ ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти билан келишувга кўра ҳаво кемасининг ишлаб чиқарувчиси ва лойиҳаловчиси томонидан белгиланади.
(51-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
52-модда. Ҳаво кемасининг командири
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.05 Ҳаво кемалари, уларнинг экипажи ва бошқа персоналлар]
Учувчи ихтисослигига ва белгиланган тартибда маълум турдаги ҳаво кемасини мустақил бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахсгина ҳаво кемасининг командири бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.07 Ҳаво транспортининг хавфсизлиги]
Ҳаво кемасининг командири экипаж фаолиятини бошқаради, кемада тартиб ва интизом сақланишини, парвоз қоидаларига ва кемадан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди, шунингдек кеманинг асралиши ва кемадаги одамлар ҳамда мол-мулкнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чораларни кўради.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.05 Ҳаво кемалари, уларнинг экипажи ва бошқа персоналлар]
а) ҳаво кемасининг фазога кўтарилиши, парвози ва қўниши ҳақида, шунингдек парвозни тугаллаш ва парвоз бошланган пунктга қайтиш ёки мажбурий қўниш ҳақида узил-кесил қарор қабул қилиш. Парвоз хавфсизлигига яққол хавф туғилганида, шунингдек кема ичидаги йўловчилар ҳаётини сақлаб қолиш ниятида парвоз режасидан, ҳаво транспорти қатновини таъминловчи идора кўрсатмаларидан ва парвоз топшириғидан чекинган ҳолда, аммо белгиланган парвоз қоидаларига иложи борича риоя қилган ҳолда, бундай қарор қабул қилиниши мумкин. Кема командири кўрилган тадбирлар тўғрисида кеманинг бевосита раҳбари бўлмиш ҳаво кемалари қатновини таъминловчи органга зудлик билан хабар қилиши шарт;
б) ҳаво кемаси ичидаги ҳар қандай шахсга ўз ваколатлари доирасида буйруқ бериш. Бу буйруқлар сўзсиз бажарилмоғи лозим;
в) хатти-ҳаракатлари билан парвоз хавфсизлигига бевосита таҳдид солиб, ўзининг буйруқларига бўйсунмаётган шахсларга нисбатан барча зарур чораларни кўриш, ҳатто қурол ишлатиш. Ҳаво кемаси энг яқин аэродромга қўнгани заҳоти кема командири бундай шахсларни кемадан чиқариб юбориши, агар жиноят белгилари мавжуд қилмиш содир этган бўлсалар, уларни тегишли органларга топшириши мумкин;
г) парвоз хавфсизлигини ҳамда ҳаво кемасини қўндиришни таъминлаш учун зарур бўлса парвоз пайтида ёнилғини тўкиб ташлаш, қўл юки, юк ва почтани ташлаб юбориш.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.03 Бошқа компенсация тўловлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.05 Ҳаво кемалари, уларнинг экипажи ва бошқа персоналлар]
Ҳаво кемаси экипажи аъзолари парвозда ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида тан жароҳатлари олган ёки соғлиқларига бошқа зарар етказилган тақдирда, ҳаво кемасининг эксплуатанти, агар у етказилган зарар жабрланувчининг қасддан қилинган ҳаракати натижаси эканлигини исботлаб бера олмаса, жабрланувчига зарарнинг у оладиган нафақадан ёки унга жароҳатидан кейин тайинланган ва амалда у оладиган пенсиядан ортиқча қисмини қоплаши шарт.
Ҳаво кемаси экипажининг аъзоси парвозда ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган тақдирда, етказилган зарарни қоплаш марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга лаёқатсиз шахсларга ёки фаолият рўй берган кунгача ундан нафақа олишга ҳуқуқи бўлган шахсларга, шунингдек марҳумнинг вафотидан сўнг дунёга келган фарзандига юқорида қайд этилган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудуди халқаро стандартларнинг талабларига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда назорат қилинадиган ва назорат қилинмайдиган самовий ҳудудларга бўлинади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 12 декабрдаги 549-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомга қаранг.
(54-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳрири — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Бунда назорат қилинадиган самовий ҳудуд деганда ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатадиган органлар томонидан парвозлар бевосита бошқариб туриладиган самовий ҳудуд, назорат қилинмайдиган самовий ҳудуд деганда эса парвоз пайтидаги ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда умумий фойдаланишдаги авиация парвозлари учун ажратилган самовий ҳудуд тушунилади.
55-модда. Ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.09 Авиация ишлари ва хизматлар]
Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш халқаро стандартларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ташкил этилади ва хизмат кўрсатиш амалга оширилаётган самовий ҳудуд таснифига боғлиқ бўлади.
(55-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
56-модда. Ҳаво транспорти қатнови оқимларини ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.06 Ҳаво кемаларининг парвози;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Самовий ҳудуддан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида ҳаво транспорти қатнови оқимлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мослаштириб ташкил этилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Халқаро ҳаво транспортида ташишларга доир айрим қоидаларни бир хиллаштириш ҳақида (Гамбург қоидалари) 1929 йилдаги Варшава Конвенцияси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майдаги 80-I-сонли қарори).
57-модда. Аэронавигацион ва метеорологик ахборот
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво транспорти қатнови аэронавигацион ва метеорологик ахборот билан таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияга метеорологик хизмат кўрсатади, давлат авиацияси учун метеорологик ахборот беради, халқаро аэронавигация манфаатларини кўзлаб метеорологик таъминлашни ташкил этади.
Фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияга метеорологик хизмат кўрсатиш самовий ҳудуддан фойдаланувчилар билан тузилган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси тасдиқлайдиган метеорологик таъминлаш қўлланмасига мувофиқ амалга оширилади.
Давлат авиациясини метеорологик ахборот билан таъминлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Ҳаво транспорти қатновини аэронавигация ахбороти билан таъминлаш тартиби фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияда Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти томонидан, давлат авиациясида — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
(57-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонунига мувофиқ иккинчи – бешинчи қисмлар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан хавфсиз, самарали ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш мақсадида халқаро ташкилот ёки чет эл давлатлари аэронавигацион ахборот хизматларидан битим ёки шартнома асосида олинадиган метеорологик ахборот ҳам ишлатилиши мумкин.
58-модда. Аэронавигация ҳамда алоқа воситалари ва тизимлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.01.00 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ҳаво транспорти қатнови аэронавигация воситалари ва тизимлари, шунингдек ҳаво транспорти қатновининг алоқа ҳамда бошқарув воситалари ва тизимлари билан таъминланади.
Бундай таъминлаш тартибини ўз ваколатлари доирасида Авиация маъмурияти ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги белгилайди.
Мазкур воситалар ва тизимлардан биргаликда фойдаланиш тартиби давлат бошқарувининг ушбу органлари ўртасида тузилган битимларга биноан белгиланади.
Аэронавигация воситалари ва тизимлари сифатида фойдаланиладиган объектлар қурилиши (ўрнатилиши) учун ер ажратиш Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида амалга оширилади. Бундай қурилишлар учун ажратиладиган ер майдонининг сатҳи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда тасдиқланган меъёрлар ҳамда лойиҳа-техникавий ҳужжатлар асосида аниқланади.
Ҳаво транспорти қатновини таъминлаш ва унга хизмат кўрсатиш учун телефон, телеграф ва бошқа алоқа воситаларидан навбатсиз, оддий тариф бўйича ҳақ тўлаб фойдаланилади. Ҳаво транспорти қатновини таъминлаш ва унга хизмат кўрсатиш учун оммавий алоқа воситаларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги томонидан Авиация маъмуриятининг, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ва бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг тегишли органлари билан келишув асосида белгиланади.
(59-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
60-модда. Ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво йўлларини ишга туширишга рухсат бериш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.06 Ҳаво кемаларининг парвози;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.07 Ҳаво транспортининг хавфсизлиги]
Ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво йўллари ҳаво транспорти қатновини хавфсиз ташкил қилиш талабларига жавоб берсагина ишга туширилишига рухсат берилади.
Ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво йўлларидан фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ижозат этилади.
61-модда. Аэронавигация ва аэропорт йиғимлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.12.00 Транспорт хизматларига тариф, йиғим ва имтиёзлар]
Аэродромларда ҳаво транспорти қатнови ва ҳаво кемаларига аэронавигация ва аэропорт йиғимлари тарзида ундириладиган ҳақ эвазига хизмат кўрсатилади.
Ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги парвозлари Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиацияси ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ёки Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидаларига мувофиқ ҳолда бажарилади.
(62-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Парвозни бажариш учун ҳаво кемасида кема ҳужжатлари бўлмоғи лозим; бу ҳужжатларнинг рўйхати фуқаро ва экспериментал авиация учун Авиация маъмурияти томонидан, давлат авиацияси учун эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
г) мазкур турдаги ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланма;
д) Авиация маъмурияти назарда тутган бошқа ҳужжатлар бўлиши лозим.
64-модда. Парвозга тайёрланиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.06 Ҳаво кемаларининг парвози]
Ҳаво кемаси парвоз қилишидан олдин ҳаво кемасини, кема экипажини ва авиациянинг бошқа ходимларини, учиш ва қўниш аэродромларини тайёрлаш каби ишлар амалга оширилиши керак.
Парвозларга тайёргарлик қоидалари ва бу тайёргарлик учун масъул шахслар рўйхати фуқаро ва экспериментал авиацияда Авиация маъмурияти томонидан, давлат авиациясида эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
Техникавий соз ва парвозга шай ҳаво кемасига ҳамда унинг тегишли шароитларда парвоз қилишга ҳуқуқи бор экипажига Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиацияси ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ёки Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидаларида белгиланган тартибда парвозни амалга ошириш учун рухсат берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидаларининг IX бобига.
(64-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Парвоз бошланиши олдидан йўловчилар хатарли вазиятда қандай ҳаракат қилишлари ҳақида маълумот олишлари лозим.
65-модда. Ҳаво кемасининг учиши учун қарор қабул қилиш
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.06 Ҳаво кемаларининг парвози]
Ҳаво кемасининг учиши учун қарор қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиацияси ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ёки Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидалари билан белгиланади.
(65-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
66-модда. Ҳаво кемасининг ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатувчи органлар билан радиоалоқаси
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.04.00 Радио ва электр алоқа]
Алоқа воситаларига эга бўлган ҳар бир ҳаво кемасига шартли радиочақириқ сигнали берилади.
Назорат қилинадиган самовий ҳудудда парвоз этаётган ҳаво кемаси билан шу парвозга диспетчерлик хизмати кўрсатаётган орган ўртасида мунтазам радиоалоқа бўлмоғи лозим. Алоқа узилиб қолган тақдирда ҳаво кемасининг командири ва ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатаётган органлар алоқани тиклаш учун барча зарур чораларни кўришлари шарт.
Агар кўрилган чоралар натижасида радиоалоқани тиклаб бўлмаса, ҳаво кемасининг командири ва ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатаётган органлар Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиацияси ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ёки Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидаларига биноан ҳаракат қилишлари лозим.
(66-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Назорат қилинмайдиган самовий ҳудудда бўлган ҳаво кемаларининг экипажлари бир-бирларига ахборот бериб туришлари, фавқулодда вазиятларда эса – ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатувчи ва фавқулодда вазиятлар бўйича энг яқин органларга авария каналлари орқали ахборот беришлари лозим.
(66-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
67-модда. Аҳоли манзилгоҳлари устида парвоз қилиш
Ҳаво кемаларининг аҳоли манзилгоҳлари устидаги парвози фақатгина ҳаво кемасида носозлик рўй берганда уни аҳоли манзилгоҳларидан ташқарида ёки энг яқин аэродромда қўндириш имконини берадиган баландликда амалга оширилиши мумкин. Учиш-қўниш йўлкасининг жойлашуви ҳаво кемасига аҳоли манзилгоҳи устидан учиб ўтмай ҳавога кўтарилиш ёки қўниш имкониятини бермаса, шунингдек инсонлар ҳаётини қутқариш мақсадида парвоз қилишга тўғри келса, ёки бошқа алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан юқоридаги қоидалардан четга чиқишга рухсат этилади.
Ҳаво кемаларининг аҳоли манзилгоҳлари устидаги кўргазмали учишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатига биноан амалга оширилиши мумкин.
68-модда. Товушдан тез учувчи ҳаво кемалари парвозларини чеклаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.02 Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш]
Товушдан тез учувчи ҳаво кемаларининг парвози мазкур парвозлар атроф муҳитга зарар етказмайдиган баландликда ва районларда амалга оширилишига йўл қўйилади. Товушдан тез учувчи ҳаво кемалари парвозининг минимал баландлиги ҳар бир алоҳида олинган район учун Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомда кўрсатилган тартибда белгиланади.
Ҳаво кемаси ичидаги шахсларга, шу жумладан ҳаво кемасига эгалик қилувчи шахсларга ҳам, ҳаво кемаси экипажининг хатти-ҳаракатига аралашиш, жумладан экипаждан парвоз тартиби ва режасини ўзгартиришни ёхуд ҳаво транспортига хизмат кўрсатувчи органнинг кўрсатмаларига риоя қилмасликни талаб қилиш ман этилади.
70-модда. Ҳаво кемасининг белгиланган ҳаво трассаси, маҳаллий ҳаво йўли, парвоз йўналиши ёки теграсидан четга чиққанида кўриладиган чора-тадбирлар
Ҳаво кемаси белгиланган ҳаво трассаси, маҳаллий ҳаво йўли, парвоз йўналиши ёки теграсидан четга чиққанида ёхуд парвознинг бошқа параметрларига риоя этмаганда ҳаво кемасининг командири ва ҳаво транспорти қатновини таъминловчи орган бундай хатоларни тузатиш учун зудлик билан чора-тадбирлар кўриши шарт.
Ҳаво кемаси ёки унинг ичидаги одамлар учун бевосита хатар туғилса ёхуд кема билан радиоалоқа узилиб, унинг қаердалиги номаълум бўлса, бундай ҳаво кемаси ҳалокатга учраётган ҳисобланади.
Ҳалокатга учраётган ҳаво кемасининг экипажи Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиацияси ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ёки Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидаларида белгиланган тартибда фалокат сигналини бериши, ҳаво транспорти қатновини таъминловчи органга ҳалокат хусусияти ҳақида маълумот бериши ва кема ичидаги одамларнинг ҳаётини, соғлиги ва мол-мулкни, шунингдек ҳаво кемасининг ўзини сақлаб қолиш учун барча зарур чора-тадбирларни кўриши шарт.
(71-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Ҳалокатга учраган ҳаво кемасининг экипажи ўз ваколатини тегишли органларга топширгунга қадар, ҳаво кемаси ичидаги одамларни, мол-мулкни ҳамда ҳаво кемасини қутқариш ва хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чора-тадбирларни кўриши шарт. Ушбу ҳаво кемаси экипажининг барча аъзолари ва имкон қадар, йўловчилари одамларни, мол-мулкни ҳамда ҳаво кемасини қутқаришда иштирок этишлари шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2007 йил 12 сентябрдаги 141-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидалари».
Ҳалокатга учраётган ёки ҳалокатга учраган ҳаво кемасининг командири ўз ваколатини тегишли органларга топширгунига қадар, мазкур кемадаги ёки кеманинг ичида бўлган одамларнинг хатти-ҳаракатларига бошчилик қилади.
72-модда. Хавф остида қолган одамларга ёрдам бериш
Хавф остида қолган одамлар ҳақида ҳар қандай маълумот олган ҳаво кемасининг командири бу ҳақда ҳаво транспорти қатновини таъминловчи органга ёхуд бошқа ваколатли органга хабар бермоғи ва агар мазкур кема парвози, йўловчилари ва экипаж ҳаёти учун хатар туғилмаса, уларга зарур ёрдам кўрсатмоғи шарт.
Ҳаво транспорти қатновини таъминловчи орган ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаси тўғрисида, шунингдек ҳаво кемаси командиридан хавф остида қолган одамлар ҳақида ҳар қандай бошқа маълумот олганида Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиацияси ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ёки Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидаларида белгиланган тартибда зарур ёрдам кўрсатиш учун барча чораларни кўриши шарт.
(73-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.06 Ҳаво кемаларининг парвози]
IХ боб. ХАЛҚАРО ПАРВОЗЛАР
74-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари
[СПиТ:
1.Ҳаво ҳуқуқи / Халқаро парвоз]
Ушбу Кодексда халқаро парвоз деб ҳаво кемасининг хорижий давлатнинг чегарасини кесиб ўтадиган парвози тушунилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.02 Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари:
а) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари;
б) тегишли хорижий давлатларнинг ваколатли органлари томонидан якка парвоз учун бериладиган махсус рухсатномалар асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемалари мазкур ҳаво кемаларини тасарруф этувчи ёки уларнинг эгалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ташкилотлар ва фуқаролар рухсати билан якка халқаро парвозларни амалга ошириши мумкин. Хорижий давлат самовий ҳудудида Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемасининг парвозига махсус рухсатнома олиш учун сўровномани Авиация маъмурияти, давлат ва экспериментал ҳаво кемасининг парвози учун эса — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги юборади. Бундай сўровномалар кема ҳужжатларига, экипаж тўғрисидаги маълумотларга тааллуқли барча талабларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ва парвоз режалаштирилган хорижий давлат ҳудудида амал қиладиган бошқа талаб ва қоидаларга риоя қилинган ҳолдагина амалга оширилади.
Уқтириб ўтилган парвозлар учун сўровнома юбориш ва рухсатнома олиш тартибини белгиловчи қоидалар Авиация маъмурияти, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан биргаликда тасдиқланади.
75-модда. Хорижий ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидаги парвози
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.02 Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Хорижий ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидаги парвозлари:
а) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари;
б) парвоз учун махсус рухсатномалар асосида ва уларнинг шартларига мувофиқ амалга оширилади.
Мазкур рухсатномаларни:
фуқаро ҳаво кемаларининг якка парвози учун – Авиация маъмурияти;
фуқаро ҳаво кемаларидан бошқа кемаларнинг якка парвози учун – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги беради.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига халқаро парвозлар амалга оширилишидан олдин хорижий ҳаво кемаларининг эгалари (эксплуатантлари) халқаро парвозлар учун рухсатнома берадиган давлат бошқарув органларига таниш белгиларини хабар қилишлари шарт.
Якка парвозларга рухсатнома бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомда белгилаб берилади.
76-модда. Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида халқаро парвозларни амалга ошириш қоидалари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.02 Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида миллий ва хорижий ҳаво кемаларининг халқаро парвози вақтида ушбу Кодексга асосланган ҳаво кемаларидан фойдаланиш ва парвозларни бажаришни тартибга солувчи умумий қоидаларига амал қилинади.
Миллий ва хорижий ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ҳавога кўтарилиши, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учиб киргандан кейинги қўниши халқаро парвозлар учун очиқ аэродромларда амалга оширилади. Самовий ҳудудда халқаро парвозлар белгиланган ҳаво йўллари бўйлаб бажарилади. Ҳаво кемалари Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда махсус ажратилган халқаро ҳаво трассалари ёки ҳаво йўлкалари бўйлаб кесиб ўтадилар.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Қуйидаги ҳолларда:
а) Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомга мувофиқ табиий офат, фалокат, авария, авария вазияти ҳамда одамлар ҳаётига хавф туғилган бошқа шароитларда;
б) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда;
в) Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда бериладиган махсус рухсатнома олинганида юқоридаги қоидалардан истиснога йўл қўйиш мумкин.
77-модда. Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун мўлжалланган аэропортлар, аэродромлар ва ҳаво йўллари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.02 Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.04 Аэропортлар. Аэродромлар]
Ҳаво транспортида халқаро кўламда ташишга мўлжалланган, божхона, чегара ва санитария-карантин назорати таъминланадиган аэропортлар, аэродромлар ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун мўлжалланган аэропортлар, аэродромлар деб эътироф этилади.
Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун мўлжалланган аэропортларни, аэродромларни очиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 21 августдаги 188-сон «Халқаро парвозлар учун Навоий аэропортини очиш тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 июндаги 178-сон «Халқаро парвозлар учун Нукус, Самарқанд ва Тошкент шаҳри аэропортларини очиш тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 сентябрдаги 263-сон «Ҳаво кемалари Халқаро парвозлари учун Андижон, Наманган, Фарғона, Қарши ва Термиз шаҳри аэропортларини очиш тўғрисида»ги қарори.
Халқаро ҳаво йўлларини очиш ҳақидаги қарор Авиация маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун мўлжалланган аэропортлар, аэродромлар ва ҳаво йўлларини очиш тартиби Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низом билан белгиланади.
78-модда. Ҳаво кемаларининг халқаро парвозларни бажаришлари учун қўлланиладиган паспорт, божхона қоидалари ва бошқа қоидалар
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келаётган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан кетаётган ёки транзит ҳаво кемаларининг барчасига, уларнинг экипажлари ва йўловчиларига, шунингдек улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кираётган ёки бу ҳудуддан олиб чиқаётган мол-мулкларига Ўзбекистон Республикасининг четга чиқиш ва четдан келиш ҳамда мол-мулк олиб кириш (олиб кетиш) ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида транзит ҳаракати тўғрисидаги қонунларида белгиланган паспорт, божхона, валюта, санитария, карантин қоидалари ва бошқа қоидалар татбиқ этилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.07 Ҳаво транспортининг хавфсизлиги]
Х боб. ҚИДИРУВ ВА ҚУТҚАРУВ ИШЛАРИ
79-модда. Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемалари йўловчилари ва экипажини қутқариш
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемасини қидирув ва қутқарув ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган тегишли ишларни бажариш қоидаларига мувофиқ зудлик билан амалга оширилиши лозим. Бу қоидаларда:
а) барча давлатлар ҳаво кемаларини қидирув ва қутқарув ишлари, қидирув-қутқарув кучлари ва воситаларини жойлаштириш, уларга юқоридаги ишларни бажаришда текин таъминот ва хизмат кўрсатилиши;
б) ҳаво кемасини, унинг йўловчиларини ва экипажини ҳалокат жойидан эвакуация қилиш, ҳалокатга учраган ҳаво кемаси эксплуатантининг кучи ва воситалари билан ёхуд эксплуатант ҳисобидан ўзга куч ва воситалар билан амалга оширилиши;
в) маҳаллий маъмурият органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳаво кемасини қидирув ва қутқарув ишларини амалга оширишда барча зарур ёрдамни кўрсатишга ва қидирув-қутқарув органлари етиб келгунига қадар одамларни қутқариш, уларга тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш учун, шунингдек ҳаво кемасини ва унинг ичидаги ҳужжатлар, асбоб-ускуналар ва мол-мулкларни сақлаш учун чоралар кўришлари шартлиги назарда тутилиши лозим.
80-модда. Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаларини қидирув ва қутқарув ишларини ташкил қилиш
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаларини қидирув ва қутқарув ишларини Ўзбекистон Республикасининг Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати амалга оширади. Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган низомга мувофиқ ишлайди.
Авиация қидирув-қутқарув ишларини ташкил этиш ва бажаришда Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг кучлари ҳамда воситаларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Вазирликлар ва идоралар, шунингдек давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати органларининг талабига мувофиқ уларга қидирув-қутқарув ишлари учун тайёр турган қутқарув кучлари ва воситаларини тезда ажратиб беришлари шарт.
Республика Президентининг қарорига мувофиқ давлат тасарруфида бўлмаган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек фуқаролар юқоридаги каби куч ва воситаларни ажратишлари шарт, кейинчалик бу харажатлар Ўзбекистон Республикаси бюджети ҳисобидан қопланади.
Қидирув-қутқарув кучлари ва воситаларининг таркиби, техника ва анжомлари рўйхати, қидирув-қутқарув ишларини бошқариш ва бажариш тартиби, тегишли мансабдор шахсларнинг вазифалари Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати тасдиқлаган қидирув-қутқарув ишларини амалга ошириш қоидаларида белгилаб берилади.
Ҳаво кемаларини, уларнинг йўловчилари ва экипажини қидирув-қутқарув ишларини таъминлаш мақсадида Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати туну кун навбатчиликни йўлга қўяди.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ўзга давлатларнинг тегишли органлари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатади, шунингдек ўз фаолиятини республиканинг қидирув-қутқарув ва авария ишларини ўтказишга масъул бошқа органлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда мослаштиради.
Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаларига керакли ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига:
а) ўзга давлатларнинг қидирув-қутқарув кучлари ва воситалари;
б) мазкур ҳаво кемаларининг эгалари ва эксплуатантлари;
в) ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаси рўйхатдан ўтказилган давлат маъмурлари келишларига йўл қўйилиши мумкин.
Бундай келишга йўл қўйиш тартиби Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомда белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 апрелдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати тўғрисида»ги низом.
81-модда. Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемалари ҳақида хабар қилиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.01.00 Умумий қоидалар]
Алоқа воситаларига эга бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар шу воситаларни ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемалари ҳақидаги маълумотларни зудлик билан хабар қилиш учун фойдаланишга бериб туришлари шарт.
Алоқа воситаларини бериш, ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемасига, унинг йўловчилари ва экипажига ёрдам кўрсатиш ҳақидаги хабарларни қабул қилиш ва жўнатиш ҳеч қандай навбатсиз оддий тариф бўйича ҳақ олиб амалга оширилади. Бундай ҳодиса тўғрисидаги биринчи маълумотни хабар қилиш бепул амалга оширилади.
Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемалари ҳақида хабар бериш учун умумий алоқа воситаларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги томонидан Авиация маъмурияти ва Мудофаа вазирлиги билан биргаликда белгиланади.
(81-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Ҳокимият маҳаллий органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўзларига маълум ҳаво кемаларининг ҳалокати тўғрисида Ягона авиация қидирув-қутқарув хизматига ёки энг яқин аэродромга зудлик билан хабар беришлари шарт. Фуқаролар бундай ҳолатларда зудлик билан ҳокимият маҳаллий органларига ёки энг яқин корхона, муассаса ва ташкилотларга хабар беришлари шарт.
Фалокатга учраган ҳаво кемасининг йўловчилари ва экипажига ёрдам кўрсатиш бўйича қутқарув ишлари Ягона авиация қидирув-қутқарув хизматининг кучлари ва воситалари билан, шунингдек мазкур кодекснинг 80-моддасига асосан шу хизмат томонидан бу ишга сафарбар қилинадиган вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг кучлари ҳамда воситалари билан амалга оширилади.
Агар фалокатга учраган ҳаво кемаси ёки унинг қисмлари темир йўл, автомобиль, сув транспорти ҳаракатига ёки ҳаво кемаларининг парвозига халақит берадиган бўлса, қутқарув ишлари раҳбари транспорт ҳаракатини ёки кемалар парвозини таъминлаш учун ҳаво кемасини (унинг қисмини) — унинг (уларнинг) умумий ҳолати ва жойлашувини қайд қилиб олгач — четга олиб қўйиш учун чоралар кўриши шарт.
83-модда. Ҳаво кемасини, унинг йўловчилари ва экипажини қидирув ишларининг тўхтатилиши
Кўрилган тадбирлар натижа бермаган тақдирда ҳалокатга учраган ҳаво кемасини қидирув ишларини тўхтатиш ҳақидаги қарор Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати раҳбари томонидан қабул қилинади. Бундай қарор мавжуд қидирув-қутқарув кучлари ва воситалари билан ҳаво кемасини топишда давом эттириладиган қидирув ишлари самарасиздир ва тирик қолган одамларни қутқариш учун ҳеч қандай реал умид қолмади, деб тахмин қилишга етарли асослар бўлганидагина қабул қилиниши мумкин.
Ҳалокатга учраган ҳаво кемасини қидирув ишларини тўхтатиш ҳақидаги қарор устидан мазкур кема эгаси тегишли судга шикоят қилиши мумкин.
Қидирилиши тўхтатилган ҳаво кемаси бедарак йўқолган деб ҳисобланади.
84-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги қидирув ва қутқарув ишлари
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳалокатга учраётган ёки учраган Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемаларини қидирув ва қутқарув ишлари мазкур Кодекс талаблари ҳисобга олиниб, ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилаётган давлатда бундай ишларни бажариш қоидаларига ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимларига мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.07 Ҳаво транспортининг хавфсизлиги]
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.07 Ҳаво транспортининг хавфсизлиги]
Авиация ҳалокатлари ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ҳаво кемалари парвозининг хавфсизлиги устидан назорат амалга оширилади.
[СПиТ:
1.Ҳаво ҳуқуқи / Авиация ҳалокати]
Ҳаво кемасидан учиш мақсадларида фойдаланиш чоғида мазкур кеманинг, экипажнинг, бошқа авиация ходимларининг нормал фаолиятини бузган ҳолда ёки ташқи шароитлар натижасида рўй берган ва одамлар ҳалокатига, ҳаво кемасининг жиддий зарар кўришига, вайрон бўлишига ёки йўқолишига олиб келган ҳодиса авиация ҳалокати деб эътироф этилади.
[СПиТ:
1.Ҳаво ҳуқуқи / Авиация бахтсиз ҳодисаси]
Ҳодиса натижасида юқорида зикр этилган оқибатлар содир бўлмаган-ку, лекин иш ўнгидан келмай шундай оқибатлар содир қилиниши мумкин бўлса, бундай ҳодиса бахтсиз ҳодиса деб эътироф этилади. Ҳаво кемалари парвозининг хавфсизлиги устидан назоратни ташкил қилиш ва уни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 337-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги тўғрисида низом».
86-модда. Текширишни ташкил қилиш ва ўтказиш
Ҳар бир авиация ҳалокати ёки бахтсиз ҳодиса албатта текширишдан ўтказилмоғи лозим.
Ҳалокатлар ёки бахтсиз ҳодисалар:
фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияда – Авиация маъмурияти комиссиялари томонидан;
Ҳалокат ёки бахтсиз ҳодиса давлат ва фуқаро авиацияси ёки давлат авиацияси ва экспериментал авиация манфаатларига дахлдор бўлган тақдирда текшириш Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа дахлдор вазирликлари ва идоралари вакилларидан ташкил топган қўшма комиссиялар томонидан амалга оширилади. Бундай комиссиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.
(86-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда – Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Текширишни ташкил қилиш ва амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган қоидалар билан белгиланади. Авиация ҳалокати ёки бахтсиз ҳодисани бундай текширишдан мақсад кимнингдир айбини ёки жавобгарлигини белгилаш эмас, балки ҳодисанинг объектив сабабларини аниқлашдан иборатдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидаларининг XXV бобига.(«Авиация ҳодисалари ва инцидентларини суриштириш») (рўйхат рақами 1723, 29.09.2007 й.)
87-модда. Авиация ҳалокати ёки бахтсиз ҳодиса ҳақида хабар бериш
Авиация ҳалокати ёки бахтсиз ҳодисадан хабар топган шахслар зудлик билан бу ҳақда ушбу Кодекснинг 81-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилган органларга маълум қилишлари керак.
Шундан сўнг бу маълумотни авиация ҳалокатлари ёки бахтсиз ҳодисаларни текширувчи органларга етказиш тартиби мазкур текширишларни ўтказиш қоидалари билан белгиланади.
88-модда. Ашёвий далилларни сақлаш
Ҳаво кемаси, унинг таркибий қисмлари, кема ичидаги ва ердаги объектив назорат воситалари, ҳаво кемасидаги ҳамда ердаги авиация ҳалокатига ёки бахтсиз ҳодисага алоқадор барча предметлар, ҳаво кемасини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, ундан фойдаланиш ва унинг парвозини таъминлаш билан боғлиқ барча ҳужжатлар мазкур ҳалокатни (бахтсиз ҳодисани) текширувчи комиссия аъзолари етиб келгунга қадар ташкилотлар ва фуқаролар томонидан дахлсизликда сақланмоғи лозим, ушбу Кодекснинг 82-моддаси иккинчи қисмида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Текшириш комиссияси раисининг талабига биноан зарур ашёвий далиллар ҳеч бир тўсиқсиз ушбу комиссия ихтиёрига тўлалигича берилиши лозим.
Авиация ҳалокати рўй берган жойда амалга ошириладиган текшириш табиий офатлар оқибатларини тугатиш ишларига тенглаштирилган алоҳида шароитларда бажариладиган ишлар қаторига киради.
Ҳокимият маҳаллий органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар авиация ҳалокатини текширувчи комиссияга ҳар томонлама кўмаклашишлари шарт.
Комиссия ишини авиация ҳалокати рўй берган жойда таъминлаш тартиби ушбу Кодекснинг 86-моддасида кўрсатилган авиация ҳалокатлари ва бахтсиз ҳодисаларни текшириш қоидалари билан белгиланади.
90-модда. Авиация ҳалокати (бахтсиз ҳодиса)ни текшириш билан боғлиқ ишларни маблағ билан таъминлаш ва харажатларни қоплаш тартиби
Авиация ҳалокати (бахтсиз ҳодиса) рўй берган жойда ўтказиладиган текширув билан боғлиқ барча ишларни ҳаво кемасининг эксплуатанти маблағ билан таъминлайди.
Илмий текшириш ва конструкторлик муассасалари, ташкилотлари, таъмирлов ва саноат корхоналари амалга ошираётган авиация ҳалокати (бахтсиз ҳодиса)ни текшириш билан боғлиқ тадқиқот ва синов ишлари ана шу корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан маблағ билан таъминланиб, кейинчалик бу харажатлар ҳаво кемасининг эксплуатанти томонидан қопланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.07 Ҳаво транспортининг хавфсизлиги]
ХII боб. АВИАЦИЯ ФАОЛИЯТИГА ҒАЙРИҚОНУНИЙ АРАЛАШУВНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ
91-модда. Авиацияни ғайриқонуний аралашувлардан ҳимоя қилишнинг чора-тадбирлари
Ҳаво кемалари, йўловчилар, юк ва почта қабул қилиш, жўнатиш ёки уларга хизмат кўрсатишни амалга ошираётган ҳаво кемаларининг эксплуатантлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар авиацияни ғайриқонуний аралашувидан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўришлари керак.
б) йўловчилар томонидан қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи, заҳарли, тез алангаланувчи моддалар ва ҳаво транспортида олиб юриш тақиқланган бошқа предметларнинг яширинча ҳаво кемасига олиб кирилишига йўл қўймаслик;
в) қурол ва ўқ-дориларни олиб учишда уларни ҳаво кемаларининг йўловчилардан ажратилган бўлмаларида, юк орасида ўқсиз ҳолда жойлаштиришни таъминлайдиган алоҳида чоралар кўриш;
г) ҳаво кемалари турган жойларда уларга хизмат кўрсатишга алоқаси йўқ шахсларнинг кириб олишига йўл қўймай қўриқлаш;
д) ҳаво кемаларини махсус текширувдан ўтказиш;
е) ҳаво кемаларини парвоз давомида экипажнинг хавфсиз фаолиятини таъминлайдиган, шунингдек самовий ҳудудидан берухсат фойдаланишнинг олдини оладиган техникавий воситалар билан таъминлаш;
ж) ҳаво кемалари ва объектларига нисбатан ғайриқонуний аралашувнинг олдини олиш учун махсус ишлаб чиқилган тадбирларни (усулларни) қўллашдан иборатдир.
Бундай чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган қоидаларга мувофиқ қўлланилади.
92-модда. Йўловчиларни, қўл юки ва багажни текшириш
Парвознинг хавфсизлигини таъминлаш, йўловчиларнинг ва ҳаво кемалари экипажининг ҳаёти ва саломатлигини сақлаш мақсадида аэропорт ходимлари, милиция органлари, Миллий хавфсизлик хизмати органлари, божхона муассасалари ва чегара қўшинларига, бу органларнинг ваколатли вакиллари йўқ бўлган тақдирда эса — ҳаво кемаларининг командирлари ёки уларнинг топшириғига биноан экипажнинг бошқа аъзоларига — ички йўналишларда ҳам, халқаро йўналишларда ҳам ҳаво кемалари йўловчиларини, қўл юки ва багажларни текшириш ҳуқуқи берилади. Текшириш аэропортда, шаҳар аэровокзалида ёхуд аэродромда ҳаво кемасининг ўзида бу иш учун махсус тайинланган шахслар томонидан амалга оширилади. Йўловчи текширувдан бўйин товлаган тақдирда авиация хизмати кўрсатувчи ҳаво транспортида ташиш тўғрисидаги шартномани бекор қилишга ҳақлидир.
(92-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Парвоздаги ҳаво кемасида шароит тақозоси билан ҳаво кемаси командирининг қарорига мувофиқ йўловчининг розилигидан қатъи назар, текшириш ўтказилиши мумкин. Ушбу моддада парвоздаги ҳаво кемаси деб йўловчилар ёки юклар жойлаштирилганидан сўнг кеманинг барча ташқи эшиклари ёпилган дақиқадан бошлаб, йўловчиларни ёки юкларни тушириш учун эшиклардан исталган бири очилгунча бўлган ҳолатдаги ҳаво кемаси тушунилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Текшириш ўтказиш қоидалари ва текшириш ўтказишга ҳақли шахслар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 июлдаги 481-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида авиация хавфсизлигига доир текширув ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом.
Аэропортлар ва ҳаво транспортида ташувчилар томонидан бажариладиган йўловчилар, қўл юки ва юкни белгиланган манзилга етказишни бевосита амалга ошириш билан боғлиқ тадбирлар ва операциялар мажмуи ҳаво транспортида ташиш деб ҳисобланади.
1.Йўловчи (багаж, юк) ташиш / Ҳаво транспортида ички ташиш]
Ҳаво кемасининг жўнаш, қўниш манзили ва назарда тутилган барча оралиқ қўниш манзиллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган парвози чоғида бажарилган ташиш ишлари ҳаво транспортида ички ташиш деб ҳисобланади.
Ҳаво кемасининг парвоз давомида янги юк олган-олмаганидан ёки парвозда танаффус бўлган-бўлмаганидан қатъи назар, жўнаш ва қўниш манзиллари:
а) икки давлат ҳудудида:
[СПиТ:
1.Йўловчи (багаж, юк) ташиш / Ҳаво транспортида халқаро ташиш]
б) агар бошқа давлат ҳудудида оралиқ қўниш манзили (манзиллари) назарда тутилган бўлса, бир давлат ҳудудида бажариладиган парвозлари чоғидаги ташиш ишлари ҳаво транспортида халқаро ташиш деб ҳисобланади.
Авиацияда юк ва йўловчи ташиш учун лицензияси бўлган ҳаво кемасининг эксплуатанти ташувчи деб эътироф этилади.
Ҳаво транспортида ташиш шартномасига мувофиқ ҳаво кемасида ташилаётган ёки ташилиши лозим бўлган шахс йўловчи деб ҳисобланади.
[СПиТ:
1.Йўловчи (багаж, юк) ташиш / Қўл юки]
Қўл юки – йўловчининг ташувчи билан шартномага мувофиқ ҳаво кемасида ташилаётган шахсий ашёлари.
[СПиТ:
1.Йўловчи (багаж, юк) ташиш / Юк]
Юк – ҳаво кемасида ташилаётган ёки ташиш учун қабул қилинган (почта ва халқаро почта битимларининг шартларига кўра ташиладиган бошқа мол-мулк, ташувчининг қўл юки ёки мол-мулкидан ташқари) ҳар қандай мол-мулк, шунингдек юк хати бўйича ташиладиган қўл юки.
(94-модданинг биринчи – учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонунига мувофиқ биринчи – еттинчи қисмлари билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.09 Авиация ишлари ва хизматлар]
[СПиТ:
1.Ҳаво ҳуқуқи / Авиация ишлари]
Авиация воситаларида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар (буюртмачи)нинг технологик ёки транспорт ишлаб чиқариш жараёнларини таъминлаш мақсадида, шу жумладан экспериментал ва илмий-тадқиқот ишларини, санитария ва табиатни қўриқлаш тадбирларини, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш, табиий офатлар, авариялар ва ҳалокатлар оқибатларини тугатиш мақсадида тижорат асосида бажариладиган махсус юмушлар авиация ишлари қаторига киради. Авиация ишларига мансуб хизматлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгилаб қўйилади.
95-модда. Ҳаво транспортида ташиш ва авиация ишларини бажариш қоидалари
Ҳаво транспортида ташиш ёки авиация ишларини бажариш истагини билдирган ҳаво кемасининг эксплуатанти тегишли фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома олиши лозим.
Ҳаво транспортида ташиш ва авиация ишлари ҳаво кемаларининг эксплуатантлари ва буюртмачилар ўртасидаги шартномалар асосида ёки корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг бир марталик буюртмалари асосида бажарилади. Ҳаво кемаларининг эксплуатантлари ва буюртмачилар ўз шерикларини танлашда тенг ҳуқуқларга эгадирлар.
Ҳокимият маҳаллий органлари ҳудудларининг экологияси ёки ҳудудларида транспорт воситалари ва одамлар ҳаракатининг алоҳида тартибидан келиб чиқиб, авиация ишларини бажариш шартларини ва чекловларни белгилаб қўйиш ҳуқуқига эгадир. Бундай шартлар ва чекловларни келишиб олиш буюртмачи зиммасига юклатилади.
Ҳаво кемаларининг эксплуатантлари Авиация маъмурияти томонидан белгиланган ҳаво транспортида ташиш ёки авиация ишларини бажариш қоидаларига риоя қилишлари шарт. Бунда почта ташиш тартиби Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги билан келишиб олиниши лозим.
(95-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Авиация ишларини бажараётган ҳаво кемаларининг эксплуатантлари ва ташувчилари тегишли фаолиятни амалга оширишга доир ўз қоидаларини ўрнатишга ҳақлидирлар, бу қоидалар ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган талаблар даражасидан паст бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво транспортида ташиш ва авиация ишларини бажариш учун рухсатномалар Авиация маъмурияти томонидан танлов асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган махсус қоидаларга мувофиқ равишда берилади. Рухсатнома берилганлиги учун юқорида қайд этилган қоидаларда назарда тутилган тартибда йиғим ундирилади. Рухсатнома ўзга шахсга берилиши мумкин эмас.
Бутунлай ёки қисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бажариладиган ҳаво транспортида ташиш ва авиация ишлари учун рухсатнома бериш ушбу Кодекс, ҳудудида бундай фаолият юритиладиган давлат қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳаво кемасининг эксплуатантига рухсатнома берган давлат томонидан тартибга солиб турувчи орган бу эксплуатант лицензияда белгиланган шартларга қандай риоя этаётганлигини назорат қилиб боради.
Ҳаво кемаси эксплуатанти рухсатномада белгиланган шартларга риоя қилмаган тақдирда, рухсатномани берган орган уни ушбу қоидаларга риоя қилиши зарурлиги тўғрисида огоҳлантиришга ёки тартиббузувчини Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан рухсатномани бекор қилишга қадар маъмурий жавобгарликка тортишга ҳақлидир.
Ҳаво кемасининг эксплуатанти давлат томонидан тартибга солиб турувчи органнинг рухсатнома беришни рад қилганлиги ёки рухсатномани бекор қилиш ҳақидаги қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳаво транспортида ташиш шартномасига кўра юк ташувчи ўзига юк жўнатувчи ишониб топширган юк ёки почтани белгиланган манзилга етказиб, уларни юкни ёки почтани қабул қилиб олишга ваколат берилган шахсга топшириш мажбуриятини олади, юк жўнатувчи эса юк ёки почта ташилгани учун белгиланган тариф бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
[СПиТ:
1.Шартномалар турлари / Чартер (Фрахтлаш)]
99-модда. Чартер шартномаси
Чартер (ҳаво кемасини кира қилиш) шартномаси бўйича бир томон (кирага берувчи) иккинчи томон (кирага олувчи)га ҳақ эвазига бир ёки бир неча ҳаво кемасини йўловчилар, қўл юки, юк ва почта ташиш ёхуд бошқа мақсадларда фойдаланишга бир ёки бир неча парвоз учун тўлиқ бериб туриш мажбуриятини олади.
Чипта ва қўл юки паттаси, нормативдагидан ортиқча қўл юки ҳақини тўлаш паттаси, почта ёхуд юк хати йўловчини ва қўл юкини, почтани ва юкни ташиш шартномасини тасдиқловчи ташиш ҳужжатлари ҳисобланади.
(101-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар шакли Авиация маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси қатнашчи бўлган халқаро шартномаларнинг тегишли қоидалари ва тавсиялари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
(101-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
102-модда. Йўловчига кўрсатиладиган хизматлар ва имтиёзлар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.09 Авиация ишлари ва хизматлар]
Ташувчи йўловчиларга ташиш қоидаларида белгиланган тартибда хизмат кўрсатилишини ташкил этиши шарт. Шунга мувофиқ йўловчига белгиланган меъёр доирасида багаж ва қўл юкини текин ўзи билан олиб учиш, болаларини (ёшига қараб) текин ёки имтиёзли шартларда олиб учиш, аэропортларда махсус ажратилган бинолардан фойдаланиш, шунингдек юк ташувчининг айби билан ёхуд бошқа мажбурий сабаблар билан рўй берган парвозларнинг кечиктирилиши ёки улар орасидаги танаффусларда меҳмонхоналарда жой билан таъминланиш ҳуқуқи берилади.
103-модда. Ташувчининг ташаббуси билан ҳаво транспортида ташиш шартномаси кучининг тўхтатилиши
Ташувчи мантиқий заруриятдан келиб чиқиб:
а) хавфсизликни таъминлаш мақсадида;
б) парвоз бошланаётган, қўниш ёки учиб ўтиш мўлжалланган ҳар қандай мамлакатнинг мазкур ташишга тааллуқли қонун, қарор ва қоидалари бузилишининг олдини олиш мақсадида ҳар қандай йўловчи билан тузилган ҳаво транспортида ташиш шартномаси кучини тўхтатиши мумкин.
104-модда. Йўловчининг ташаббуси билан ҳаво транспортида ташиш шартномаси кучининг тўхтатилиши
Йўловчи исталган вақтда парвоз қилишдан воз кечиш ва бу воз кечиш ҳаво кемаси учишидан олдин ёки кейин амалга оширилганлигига қараб, авиакомпания тарифларини қўллаш қоидаларида белгиланган тартибда тўланган пулнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
105-модда. Ташиш тарифлари, йиғимлари, ставкалари ва қатновни кирага сотиш қоидалари
Ташиш ишларини ташкил қилиш, тарифларни белгилаш, йиғимлар ундириш ва қатновни кирага сотиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгиланади.
Ташувчи жадвалдаги ёки жадвалдан ташқари парвозлар бошланишидан олдин ташиш тарифлари, йиғимлари ва ставкалари миқдорини ишлаб чиқиб, уларни ўзига рухсатнома берган давлат томонидан тартибга солувчи органга тасдиқлаш учун тақдим этиши лозим.
Ташишларнинг тасдиқланган тарифлари, йиғимлар ва ставкалар миқдорлари, шунингдек қатновни кирага сотиш қоидалари айни бир йўналишларда ёки уларнинг участкаларида парвозни бажараётган ташувчиларнинг барчаси томонидан қўлланилиши лозим.
Чартер парвозлар учун шартномавий тарифлар белгиланиши мумкин.
106-модда. Юкнинг қабул қилувчи томонидан олинмаслиги ва кечикиб олиниши
Агар юк қабул қилувчи етиб келган юкни юк ташиш қоидаларида белгиланган муддатларда қабул қилиб олмаса ёки қабул қилишдан воз кечса, ташувчи юк жўнатувчини хабардор қилиб, унинг ҳисобига юкни ўзида сақлаб туришга ҳақлидир. Юк қабул қилувчи хабардор қилинганидан кейинги 30 кун ичида олиб кетилмаган юк эгасиз деб ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда сотувга қўйилади.
Портловчи моддалар, қуроллар, ўқ-дорилар, заҳарли, ёнувчан, радиоактив ва бошқа хавфли моддалар ҳамда предметларни ташиш шартлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида чиқариладиган махсус қоидалар билан белгиланади.
Ташувчи парвоз йўналишлари ва жадвали, йўловчилар, юклар ва почта тарифлари, ерда ва ҳаво кемасининг сатҳида хизмат кўрсатиш шартлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиши, улардан аҳолини (мижозларни) хабардор этиши шарт.
109-модда. Ҳаво транспортида ташиш ишларини таъминлаш хизматининг ташкил этилиши
Ҳаво транспортида ташиш ишларини таъминловчи барча хизматлар технологик анжомлар, механизация ва автоматизация воситалари билан Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти белгилаган стандартлар ва тавсияларга мувофиқ таъминланган ҳужжатларни расмийлаштирувчи ходимларни, муомала теграларини қамраб олувчи ташкилий тузилишга эга бўлиши лозим.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунига.
111-модда. Хорижий ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолияти
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ташувчилар республика қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва тегишли хорижий давлатлар иштирокида тузилган халқаро шартномалар асосида, шунингдек Авиация маъмурияти томонидан бир галлик ва мунтазам парвозлар учун бериладиган махсус рухсатномаларга биноан фаолият кўрсатадилар.
Хорижий ташувчилар Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзларининг ваколатхоналарини очишлари мумкин.
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Хорижий юк ташувчиларга:
а) Ўзбекистон Республикаси ва тегишли хорижий давлатлар иштирок этган ҳаво алоқаси тўғрисидаги халқаро шартномаларда ёки махсус рухсатномаларда кўзда тутилмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан хорижий давлатга олиб кетиш ёки хорижий давлат ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келиш учун кемага йўловчилар, қўл юки, юк ва почта олиш;
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бошқа бир манзилга етказиш учун Авиация маъмуриятининг махсус рухсатисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кемага йўловчилар, қўл юки, юк ва почта олиш ман этилади.
112-модда. Ташувчининг масъулиятини тартибга солишнинг умумий принциплари
Ҳаво транспортида ташишда ташувчининг масъулияти Ўзбекистон Республикасининг фуқароликка доир қонунлари ва ушбу Кодекс билан тартибга солинади.
113-модда. Йўловчининг ўлими ёки соғлигига етказилган зарар учун ташувчининг масъулияти
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.12.00.00 Зарар етказилганлиги оқибатидаги мажбуриятлар / 03.12.01.00 Умумий қоидалар]
Ташувчи парвоз чоғида йўловчининг ўлими ёки соғлигининг ёмонлашувига олиб келган зарар учун, агар бу зарарнинг олдини олиш учун ташувчи барча зарур чораларни кўрганлигини ёки бундай чораларни кўришнинг иложи бўлмаганлигини исботлаб бера олмаса, мулкий жавобгар бўлади.
Агар йўловчининг ўлими ёки соғлигининг ёмонлашуви қайтариб бўлмас куч натижасида содир бўлган бўлса, ташувчи, агар етказилган зарар ёки зарарнинг кўпайиши жабрланувчининг қўпол эҳтиётсизлиги натижаси эканлигини исботлаб бера олмаса, белгиланганига мувофиқ жавобгар бўлади.
Етказилган зарар ёки зарарнинг кўпайиши жабрланувчининг қўпол эҳтиётсизлиги натижаси эканлигини ташувчи исботлаб берган бошқа ҳолларда фуқароликка доир қонунларнинг умумий меъёрларига мувофиқ зарар учун тўланадиган товоннинг миқдори камайтирилиши мумкин ёки зарарни қоплашдан халос этилиши мумкин.
Ҳаво транспортида йўловчини ташиш йўловчининг ҳаво кемасига чиқиш учун аэропорт перронига кирган вақтидан бошлаб, ташувчининг ваколатли шахслари кузатуви остида перрондан чиқиб кетгунича бўлган вақтни ўз ичига олади.
114-модда. Ташувчининг қўл юкининг бутлиги учун жавобгарлиги
Қўл юки ташишга қабул қилинган пайтдан то у йўловчининг қўлига ёки белгиланган қоидаларга мувофиқ бошқа бир шахс ёхуд ташкилотга етказиб берилгунича ўтган даврда унга етказилган зарар, камомад ёки унинг йўқолгани учун ташувчи — агар у зарарнинг олдини олиш учун барча чораларни кўрганлигини ёки бу чораларни кўришнинг иложи бўлмаганлигини исботлаб бера олмаса — жавобгар бўлади.
Агар йўловчининг ёнидаги буюмлар йўқолса ёки уларга зарар етказилса ва бу йўқотиш ёки зарар ташувчининг айби билан юз берганлиги исботланса, ташувчи бу буюмлар учун моддий жавобгар бўлади.
115-модда. Ташувчининг юкнинг бутлиги учун жавобгарлиги
Юк ташиш учун қабул қилинган пайтдан то у қабул қилувчига ёки белгиланган қоидаларга мувофиқ бошқа ташкилотга етказиб берилгунича ўтган даврда унга етказилган зарар, камомад ёки унинг йўқолганлиги учун ташувчи — агар у зарарнинг олдини олиш учун барча чораларни кўрганлигини ёки бу чораларни кўришнинг иложи бўлмаганлигини исботлаб бера олмаса — жавобгар бўлади.
Ташувчи бошқа далил ёки исбот келтирмагунича етказилган зарар, камомад ёки юкнинг йўқотилиши ташиш даврида рўй берган деб тахмин қилинади.
б) ташиш учун олинган қиймати эълон қилинмаган юк ёки қўл юки, шунингдек йўловчи ёнидаги буюмларнинг йўқолгани, камомади ёки етказилган зарар учун – уларнинг ҳақиқий қиймати миқдорида, аммо Авиация маъмурияти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда белгилаган миқдордан ошмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси иштирок этган ҳаво транспортида ташиш вақтидаги жавобгарлик тўғрисидаги халқаро шартномаларда белгиланган миқдорларда жавобгар бўлади.
Агар етказилган зарар ташувчи ёки унинг ваколатли шахслари ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида қасддан қилинган ёки қўпол эҳтиётсизликлари натижаси эканлиги исботланса жавобгарлик меъёрлари қўлланилмайди.
Ташувчи қайд этилмаган қўл юки ва йўловчи ёнидаги бошқа буюм ташиш жараёнида йўқотилгани, уларга зарар етказилгани, камомади учун жавобгар бўлмайди.
Ҳаво кемасида ҳайвонларни кузатиб бораётган шахснинг ўлими ёки унинг соғлигига етказилган зарар учун, агар бу ҳалокат ҳайвонларнинг хатти-ҳаракати туфайли рўй берган бўлса, ташувчи жавобгар бўлмайди.
Ҳайвонларнинг ўлими ёки жароҳатлангани учун, агар бу кўнгилсизлик табиий сабабларга кўра ёки уларни кузатиб бораётган шахснинг хатти-ҳаракати натижасида рўй берган бўлса, ташувчи жавобгар бўлмайди.
117-модда. Йўловчи, қўл юки ёки юк ташиш кечиккани учун ташувчининг жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
Йўловчи, қўл юки ёки юк ташишнинг кечиккани учун ташувчи — агар у кечикишнинг олдини олиш учун барча чораларни кўрганлигини ёки бу чораларни кўришнинг иложи бўлмаганлигини исботлаб бера олмаса — жавобгар бўлади. Жавобгарлик миқдори ташиш қоидаларига мувофиқ аниқланади.
118-модда. Почтани йўқотганлик, унга зиён етказганлик ва кечиктирганлик учун ташувчининг жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.01.00 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ). БМТ тизимига кирувчи ташкилотлар: (Жаҳон метеорология ташкилоти (ВМО), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ), Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ВОИС), Жаҳон почта иттифоқи (ВПС), Халқаро ривожланиш ассоциацияси (МАР), Халқаро молия корпорацияси (МФК), Халқаро тараққиёт ва ривожланиш банки (МБРР), Инвестиция кафолатлари бўйича кўп томонлама агентлик (МАИГ), Халқаро валюта жамғармаси (МВФ), Халқаро денгиз ташкилоти (ИМО), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО), Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ), Халқаро электр алоқа иттифоқи (МСЭ), Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (МФСР), ЮНЕСКО, Халқаро ривожланиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНИДО), БМТ нинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО))]
Почтани йўқотганлик, унга зиён етказганлик ёки кечиктирганлик учун — агар бу ташувчи айби билан юз берган бўлса — ташувчи Жаҳон почта иттифоқининг почта қоидалари ва ҳужжатларига мувофиқ почта жўнатувчилар ёки почтани олувчилар олдида алоқа органлари белгилайдиган миқдорда жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари»нинг VI бобига (рўйхат рақами 2219, 18.04.2011 й.) қаранг.
119-модда. Жавобгарлик миқдорини камайтириш тўғрисидаги келишувларнинг ғайриқонунийлиги
Ташувчининг йўловчилар, юк жўнатувчилар ёки қабул қилувчилар билан ушбу Кодексда кўзда тутилган жавобгарлик миқдорини камайтириш тўғрисидаги барча келишувлари ғайриқонунийдир.
120-модда. Жавобгарлик миқдорини ошириш тўғрисидаги келишув
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Ташувчи ўз масъулияти миқдорини ушбу Кодекс ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида кўзда тутилган миқдорлардан юқори қилиб белгилаб, шартнома тузишга ҳақлидир.
121-модда. Тижорат ҳужжатлари тузиш
Ташувчи, йўловчи, юк жўнатувчи ва олувчиларнинг мулкий жавобгарликлари учун асос сифатида хизмат қилиши мумкин бўлган ҳолатлар тижорат ҳужжати билан гувоҳлантирилади. Тижорат ҳужжати тузиш тартиби ҳамда тижорат ҳужжати тузишни тақозо қилмайдиган ҳолатлар тартиби ташиш қоидалари билан белгиланади.
Қуйидаги ҳолатларни тасдиқлаш учун юк, қўл юки ёки почта топширилганда тижорат ҳужжати тузилади:
а) топширилган юкнинг номи, оғирлиги ёки юк ва почтанинг ўринлари сони натура ҳолида ташиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга тўғри келмаса;
Йўловчи, қўл юки, юк ёки почтани ташиш юзасидан ташувчига нисбатан даъво қўзғатишдан олдин унинг олдига талаб қўйилиши шарт, авиация ҳалокати натижасида йўловчининг ўлими ёки соғлиғига зарар етиши билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно.
(122-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Даъвогарнинг хоҳишига кўра талаблар ташувчига парвоз бошланган ёки тугаган аэропортда, ёхуд ташувчининг вакилига билдирилади.
б) агар ташишнинг сўнгги манзили темир йўл ёки автомобиль станцияси, бандаргоҳ ёки порт бўлса – тегишли транспорт ташкилотига тақдим этилади.
123-модда. Талаб қўйиш ва даъво қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
Ташувчига талаб қўйиш ва даъво қўзғатиш ҳуқуқига:
а) қўл юки ташиш кечиктирилган, камомадланган, зарарланган ёки йўқотилгани ҳолларда – йўловчи ёки унинг ваколатли шахси – қўл юки паттаси ва тижорат ҳужжатини кўрсатиб;
б) юк йўқотилганда:
— юкни қабул қилувчи — ташувчи томонидан юк жўнатувчига берилган ва юк келмаганлиги тўғрисида юк кутилган аэропорт белгиси қўйилган юк хатини, бундай ҳужжатни кўрсатишнинг иложи бўлмаса, — юк ҳақини тўлаганлик ҳақида ҳужжат ва юк кутилган аэропортнинг юк келмаганлиги тўғрисида белгиси қўйилган ташувчининг юк жўнатилганлиги тўғрисидаги маълумотномасини кўрсатиб;
— юк жўнатувчи — ўзига берилган юк хатини кўрсатиб;
в) юкка зарар ёки камомад етказилганда — юкни қабул қилувчи — юкка қўшиб юборилган юк хати ва тижорат ҳужжатини кўрсатиб;
г) юк элтиб бериш кечиктирилганда — юкни қабул қилувчи — юкка қўшиб юборилган юк хатини кўрсатиб;
д) почта кечиктирилгани, камомади, зарар етказилгани ёки йўқотилгани учун — почта мўлжалланган манзил алоқа корхонаси;
е) ташувчи ташаббуси билан ҳавода ташиш шартномаси кучи тўхтатилганда — йўловчи, юкни олувчи, юкни жўнатувчи эга бўлади.
(123-модда биринчи қисмининг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Агар ташувчининг ходимлари тижорат ҳужжати тузишдан бош тортган, уларнинг бу ҳаракати устидан юк жўнатувчи ёки юкни қабул қилувчи шикоят қилганлиги тасдиқланган тақдирда, тижорат ҳужжати йўқлиги талаб қўйиш ёки даъво қўзғатиш ҳуқуқидан маҳрум қила олмайди.
Қўл юки ёки юк эътироз билдирилмасдан қабул қилинган тақдирда, агар ўзга ҳолат тасдиқланмаган бўлса, улар тегишли ҳолатда ва ташиш ҳужжатларига мувофиқ етказиб берилган деб ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.12.00.00 Зарар етказилганлиги оқибатидаги мажбуриятлар / 03.12.01.00 Умумий қоидалар]
Қўл юки ёки юкка зарар етказилган тақдирда, уни олишга ҳуқуқи бўлган шахс зарар аниқлангани ҳақида зудлик билан, аммо қўл юки олинган кундан кейинги 7 кун ҳамда юк олинган кундан кейинги 14 кундан кеч бўлмаган муддат ичида ташувчига талабнома тақдим этиш лозим. Етказиб бериш кечиктирилган тақдирда, қўл юки ёки юк олувчига берилган кундан бошлаб 21 кун ичида талаб қўйилиши лозим.
Қўл юки (юк) йўқотилгани тақдирда ташувчига талаблар ҳаво кемасининг белгиланган манзилга қўнганидан ёки ташиш тўхтатилган кундан кейинги икки йил давомида қўйилиши лозим. Кўрсатилган муддатларда билдирилган ёзма талабнома бўлмаса, ташувчига нисбатан даъво қўзғатилиши мумкин эмас.
126-модда. Талабларни кўриб чиқиш муддатлари
Ташувчи талабни кўриб чиқиши ва унинг қондирилганлиги ёки рад этилганлиги ҳақида уч ой ичида хабар қилиши шарт, бевосита аралаш ҳаво йўлларида ташишга доир талаблар учун бу муддат олти ойдан, жарима тўлаш тўғрисидаги даъволар учун эса 45 кундан иборат.
Ташувчига нисбатан қўйилган ташишга тааллуқли даъво ҳаво кемасининг белгиланган манзилга қўнган, қўниши лозим бўлган ёки парвози тўхтатилган кундан кейин икки йил ичида даъвогар истаган жойда: ташувчи жойлашган ерда, ташувчининг ташишга доир шартнома тузган ваколатхонаси бор жойда ёки парвоз тугаши белгиланган манзилдаги тегишли судда қабул қилинади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 13-сон «Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 3-банди иккинчи хатбошиси.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.09 Авиация ишлари ва хизматлар]
ХV боб. АВИАЦИЯ ИШЛАРИ
128-модда. Авиация ишларига доир шартнома
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.09 Авиация ишлари ва хизматлар]
Авиация ишларига доир шартномага биноан томонлардан бири (эксплуатант) иккинчи томон (буюртмачи) учун бир ёки бир неча ҳаво кемасида шартномаларда назарда тутилган муддат, ҳажм ва шартларда авиация ишлари бажаришни ўз зиммасига олади.
129-модда. Авиация ишларига доир тарифлар
Эксплуатант ва буюртмачи авиация ишларига доир шартнома тузиш вақтида шартнома тарифларини белгилашга ҳақлидирлар. Рухсатнома берган орган авиация ишларининг айрим турлари бўйича тарифлар белгилаши ва уларни қўллаш юзасидан қоидалар ишлаб чиқиши мумкин.
130-модда. Ажнабий эксплуатантлар ва биргаликдаги корхоналар томонидан авиация ишлари бажарилиши
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида авиация ишлари Авиация маъмурияти берадиган рухсатномалар асосида ажнабий эксплуатантлар, шунингдек биргаликдаги корхоналар томонидан бажарилиши мумкин.
Бунда ана шу эксплуатантлар ўзларининг хусусий ҳаво кемаларидан, шу жумладан тегишли хорижий давлатда рўйхатдан ўтказилган ҳаво кемаларидан ҳам, Ўзбекистон Республикасининг ижарага олинган ҳаво кемаларидан ҳам фойдаланишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида авиация ишларини бажарувчи ажнабий эксплуатантлар ва биргаликдаги корхоналарга нисбатан ушбу Кодекснинг тегишли қоидалари тўлиқ татбиқ этилади.
131-модда. Ўзбекистон Республикаси эксплуатантлари томонидан хорижий давлат ҳудудида авиация ишларини бажариш
Конкрет турдаги авиация ишлари учун тегишли рухсатнома олган Ўзбекистон Республикасининг эксплуатантлари хорижий давлат ҳудудида авиация ишлари бажаришлари мумкин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.17.00 Йўловчилар ва юкларни суғурталаш]
Буюртмачи ўз ходимлари ва авиация ишларини бажариш ёки ўз буюртмасига биноан чипта сотиб олмай ташиш амалга оширилаётган вақтда технология жараёнини таъминлаш билан боғлиқ шахсларни суғурта қилиши шарт.
Эксплуатант авиация ишлари бажарилиши билан боғлиқ ҳолда етказилиши мумкин бўлган зарарни қоплаш бўйича ўз жавобгарлигини суғурта қилиши шарт.
133-модда. Авиация ишларини бажариш чоғида етказилган зарар учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.12.00.00 Зарар етказилганлиги оқибатидаги мажбуриятлар / 03.12.01.00 Умумий қоидалар]
Авиация ишларини бажариш чоғида одамларга ва мол-мулкка етказилган зарар учун эксплуатант ушбу Кодекснинг 112 – 116 -моддаларида назарда тутилган тартиб ва шартларда жавобгар бўлади.
134-модда. Эътироз билдириш ва уларни қараб чиқиш муддатлари
Авиация ишларини бажариш билан боғлиқ эътирозлар ана шундай эътирозлар билдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳодиса аниқланган кундан эътиборан олти ой ичида билдирилиши мумкин.
135-модда. Даъвонинг эскириши ва судда кўрилиши эҳтимоли
Авиация ишларини бажариш билан боғлиқ даъволар даъво қилиш учун асос бўлиб хизмат қилган воқеа аниқланган кундан эътиборан икки йил ичида даъвогар истаган жойда: жавобгар жойлашган ёки у яшайдиган жойдаги, авиация ишларини бажариш учун шартнома имзоланган ваколатхона жойлашган ердаги, авиация ишлари бажарилган жойдаги тегишли судда қўзғатилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 7 май,
863-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 261-модда; 2012 й., 39-сон, 447-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда; 2014 й., 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда; 2017 й., 16-сон, 265-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси 2019 й., 2-сон, 47-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 29.04.2021 й., 03/21/688/0394-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон; 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон; 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон)