1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.05 Ҳаво кемалари, уларнинг экипажи ва бошқа персоналлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРО ВА ЭКСПЕРИМЕНТАЛ АВИАЦИЯСИ АВИАЦИЯ ХОДИМЛАРИГА ТЕГИШЛИ ЛАВОЗИМЛАР РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 48-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.05 Ҳаво кемалари, уларнинг экипажи ва бошқа персоналлар]
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси авиация ходимларига тегишли лавозимлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
2. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари ўз идоравий норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.05 Ҳаво кемалари, уларнинг экипажи ва бошқа персоналлар;
3. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда бир ой муддатда давлат авиациясига тегишли авиация ходимлари лавозимлари рўйхатини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 4 сентябрь,
313-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 сентябрдаги 313-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси авиация ходимларига тегишли лавозимлар
— радиотехника воситаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича барча номдаги муҳандислар;
— ҳаво қатновини бошқариш хизмати бошлиғи;
— ҳаво қатновини бошқариш бўйича мутахассисликлар гувоҳномаларини олишга номзодлар;
— парвозлар раҳбари — йўриқчи;
— парвозлар раҳбари — Фазодан фойдаланишни бошқариш ягона тизимининг район маркази фуқаролик сектори бошлиғи;
— парвозлар раҳбари (шу жумладан парвозларнинг катта раҳбари);
— аэродромнинг парвозлар раҳбари;
— парвозлар раҳбари — йўриқчи–етакчи мутахассис;
— парвозлар раҳбари — йўриқчи–бош мутахассис;
— районнинг парвозлари раҳбари–смена бошлиғи;
— катта диспетчер;
— юқори фазо катта диспетчери;
— аэродромнинг диспетчерлик пункти катта диспетчери;
— катта диспетчер — қатнов бўлими йўриқчиси.
3. Ҳаво кемалари парвозларини ташкил этувчи мансабдор шахслар
— бортмуҳандис — йўриқчи;
— бортмеханик — йўриқчи;
— бортпроводник — йўриқчи;
— синов учишлари бўйича етакчи муҳандис (шу жумладан гуруҳ раҳбари);
— парвозларни таъминлашни назорат қилиш бўйича етакчи мутахассис — йўриқчи — штурман;
— авиакомпаниянинг Бош директори (шу жумладан учиш ишларини ташкил этиш, муҳандислик-авиация таъминоти ва ишлаб чиқариш бўйича ўринбосарлар);
— Бош директор, директор (бирлашма, авиация-техника комплекси, авиация-техника базаси, мулкчиликнинг барча шаклларидаги авиакорхоналар бош директори, директори, шу жумладан муҳандислик-авиация таъминоти ва ишлаб чиқариш бўйича ўринбосарлар);
— парвозларни таъминлашни назорат қилиш бўйича бош (етакчи) мутахассис;
— авиация ҳодисаларини суриштириш бўйича бош мутахассис — йўриқчи-учувчи;
— бош муҳандис (бирлашма, авиация-техника комплекси, авиация — техника базаси, мулкчиликнинг барча шаклларидаги авиакорхоналар бош муҳандиси, шу жумладан ўринбосарлар);
— бош механик — (бирлашма, авиация-техника комплекси, авиация — техника базаси, мулкчиликнинг барча шаклларидаги авиакорхоналар бош механиги, шу жумладан ўринбосарлар);
— авиация (авиатаъмирлаш) заводининг бош технологи (шу жумладан ўринбосарлар);
— бош штурман (авиакомпания, учиш комплекси, авиабўлинманинг бош штурмани);
— парвозларни таъминлаш ва ҳаводаги қатновларни бошқаришни назорат қилиш бўлимининг бош штурмани;
— авиакомпания директори (шу жумладан учиш ишларини ташкил этиш ва муҳандислик-авиация таъминоти ҳамда ишлаб чиқариш бўйича ўринбосарлари);
— радиотехника асбоб-ускуналари ва алоқадан фойдаланиш базаси бошлиғининг ўринбосари;
— учиш отряди муҳандиси;
— учиш отрядининг методик қисм бўйича муҳандиси;
— (бирлашма, авиация-техника комплекси, авиация-техника базаси, мулкчиликнинг барча шаклларидаги авиакорхоналар) авиация техникасидан техник фойдаланиш бўлимининг барча номдаги ва ихтисослардаги муҳандислари;
— авиакомпаниянинг ижро этувчи директори (шу жумладан ўринбосарлари);
— ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш, фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича барча номдаги мастер (катта мастер, назорат мастери);
— бўлим (парвозларни таъминлаш ва ҳаводаги қатновларни бошқаришни назорат қилиш, ҳаво кемаларидан техник фойдаланиш, уларни таъмирлаш ва ишлаб чиқаришни назорат қилиш, авиация ҳодисаларини текшириш, рўйхатга олиш, сертификатлаш ва лицензиялаш) бошлиғи (бошлиқ ўринбосари);
— (ишлаб чиқариш, авиация-техника базаси, муҳандислик-авиация хизмати, мулкчиликнинг барча шаклларидаги авиакорхоналар, «Дававианазорат» инспекцияси илмий-тадқиқот лабораторияси, базавий текшириш-таъмирлаш метрология лабораторияси, синов учишлари бўлинмаси, авиация-техника базасининг муҳандислик-ахборот маркази, цех, участка, смена, бригада, гуруҳ, устахона, технология бюроси, технология сиёсатини бошқариш ва техник фойдаланиш бўлими, техник назорат бўлими, техника бўлими, сифат кафолати ва назорати бўлими, авиатехникани таъмирлаш бўлинмаси, объектив назорат хизмати, парвоз ахборотларини йиғиш, ишлаш ва таҳлил қилиш бўлими, парашют хизмати) бошлиғи (шу жумладан ўринбосарлари);
— (авиация-техника комплекси, авиация-техника базаси, мулкчиликнинг барча шаклларидаги авиакорхоналар) ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатишни режалаштириш ва бошқариш бўйича бошлиқ (бош муҳандис, муҳандис);
— радиотехника асбоб-ускуналари ва алоқадан фойдаланиш базаси бошлиғи;
— Фазодан фойдаланишни бошқариш ягона тизими бош маркази бошлиғи;
— Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси («Дававианазорат» инспекцияси) бошлиғи (шу жумладан ўринбосарлари);
— учувчи-инспектор (шу жумладан катта учувчи-инспектор);
— учиш отрядининг учувчи-инструктор-методисти;
— олий малака комиссияси раиси (раис ўринбосари);
— парвозлар хавфсизлиги бўйича маслаҳатчи;
— бўлим (парвозларни таъминлаш ва ҳаводаги қатновни бошқариш устидан назорат, ҳаво кемаларидан техник фойдаланиш, уларни таъмирлаш, ишлаб чиқариш устидан назорат, авиация ҳодисаларини текшириш, рўйхатга олиш, сертификатлаш ва лицензиялаш) мутахассиси (бош, етакчи мутахассис);
— олий малака комиссияси мутахассислари (бош, етакчи мутахассислар);
— катта штурман;
— авиакомпаниянинг шеф-учувчиси;
— авиаотряд (эскадрилья, звено) штурмани;
— штурман-инспектор (шу жумладан катта штурман-инспектор);
— «Дававианазорат» инспекциясининг парвозлар бўйича ахборотларини расшифровка ва таҳлил қилиш бўйича эксперт (бош, етакчи эксперт);
4. Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатишни амалга оширувчи мансабдор шахслар
— (авиация-техника комплекси, авиация-техника базаси, мулкчиликнинг барча шаклларидаги авиакорхоналар) ҳаво кемаларига, уларнинг қисмларига ва асбоб-ускуналарига техник хизмат кўрсатиш, фойдаланиш, диагностика қилиш ва таъмирлаш бўйича барча номдаги ва ихтисосдаги авиация техниги;
— (авиация-техника комплекси, авиация-техника базаси, авиакомпания) парашютлари ва авария-қутқарув воситалари бўйича авиация техниги (муҳандиси, катта муҳандиси);
— (авиация заводи, авиатаъмирлаш заводи, авиация-техника комплекси, авиация-техника базаси, мулкчиликнинг барча шаклларидаги авиакорхоналар) ҳаво кемаларига, уларнинг қисмларига ва асбоб-ускуналарига техник хизмат кўрсатиш, фойдаланиш, диагностика қилиш, синаш ва таъмирлаш бўйича барча номдаги ҳамда ихтисосдаги авиация механиги (механик);
— (авиация заводи, авиатаъмирлаш заводи, авиация-техника базаси) авиация аккумулятор батареяларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича аккумуляторчи;
— етакчи муҳандис — технолог (муҳандис-технолог);
— экспериментал ҳаво кемаларидан фойдаланиш бўйича етакчи муҳандис (муҳандис);
— парвозлар бўйича ахборотларни йиғиш, ишлаш ва таҳлил қилиш воситаларидан фойдаланиш бўйича муҳандис;
— (авиация-техника комплекси бўлинмалари, авиатаъмирлаш заводи, авиация-техника базаси, мулкчиликнинг барча шаклларидаги авиакорхоналар) авиация техникасига, ҳаво кемаларига, уларнинг қисмларига ва асбоб-ускуналарига техник хизмат кўрсатиш, фойдаланиш, диагностика қилиш, синаш ва таъмирлаш бўйича, техник ўқув бўйича барча номдаги ва ихтисосдаги (шу жумладан техник назорат, техника бўлими, сифатни бошқаришни кафолатлаш ва назорат қилиш бўлими, перрон-техника бригадаси, учиш отряди) муҳандислар (етакчи, катта муҳандислар);
— (авиация заводи, авиатаъмирлаш заводи, авиация-техника базаси) ҳаво кемаларини, уларнинг қисмларини ва асбоб-ускуналарини таъмирлаш бўйича барча номдаги ҳамда ихтисосдаги чилангар;
— (авиация-техника комплекси, авиация-техника базаси, мулкчиликнинг барча турларидаги авиакорхоналарнинг) асбоб-ускуналари бўйича, назорат-ўлчов приборларига хизмат кўрсатиш ва автоматика бўйича, юқори босимли идишларга хизмат кўрсатиш бўйича, парвозларга оид ахборотларни йиғиш, ишлаш ва таҳлил қилиш воситаларидан фойдаланиш, радиолокация, радионавигация, алоқа бўйича техник.
5. Ҳаво кемалари парвозларини таъминлашни амалга оширувчи мансабдор шахслар