toggle_night_mode
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 80-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорига мувофиқ ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаларини қидириш ва қутқаришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ягона авиация қидирув-қутқарув хизматининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати Мувофиқлаштириш кенгашининг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзавиация» агентлиги ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси уч ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарор билан мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 3 апрель,
80-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 апрелдаги 80-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 80-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати — махсус ваколатли бошқарув органининг вазифалари, функциялари, шунингдек, унинг мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати (кейинги ўринларда ЯАҚҚХ деб аталади) ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаларини қидириш ва қутқариш ишларини ташкиллаштириш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар содир бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғи асосида қутқарув ишларини олиб бориш учун белгиланган.
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ҳалокатга учраган ҳаво кемаси — ерда ҳаракатланаётганда, парвоз қилиш, учиш, қўнишда ёки қулаш натижасида жиддий зарар кўрган ёхуд бутунлай вайрон бўлган, шунингдек, аэродром ташқарисида фавқулодда қўнишни амалга оширган ҳаво кемаси;
ҳалокатга учраётган ҳаво кемаси — ўзига ёки бортидаги шахсларга бевосита хавф пайдо бўлган ёки радиоалоқа йўқолган ва жойлашган жойи номаълум бўлган ҳаво кемаси;
қидирув-қутқарув куч ва воситалари — қутқарув ва ҳаётни таъминлаш ускуналари ва экипажлари бўлган ҳаво кемалари, авария-қутқарув анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланган авария-қутқарув ва қидирув-қутқарув бўлинмалари ҳамда уларни ҳалокат ерига етказувчи воситалар, алоқа пунктлари, назорат ва бошқарув органлари;
қидирув-қутқарув ишлари — ҳалокатга учраган ҳаво кемаларининг йўловчилари ва экипажларини қидириш ва қутқариш мақсадида олиб бориладиган умумлаштирилган амалиётлар;
қидирув-қутқарув бўлинмаси (гуруҳи) — қидирув-қутқарув ишларини тезкор ўтказиш учун таълим олган ходимлардан иборат ва мос ускуналар билан жиҳозланган бўлинма (гуруҳ).
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаларининг йўловчилари ва экипажларини қидириш ва қутқаришни таъминлаш учун ЯАҚҚХ таркибига кирувчи авиация қисмлари, бўлинмалари, вазирлик, идоралар ва авиакомпаниялар (кейинги ўринларда ЯАҚҚХ кирувчи ташкилотлар деб аталади) қидирув-қутқарув куч ва воситаларининг кеча-кундуз давомида навбатчилиги ташкиллаштирилади.
5. Навбатчиликни, огоҳлантиришни, ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаларини қидириш ва қутқаришни, қутқарув ишларини ташкиллаштириш ва амалга ошириш, шунингдек, ЯАҚҚХ кирувчи ташкилотларнинг ҳамкорлиги ва ҳаракатларини мувофиқлаштириш ЯАҚҚХ Мувофиқлаштириш кенгаши раиси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона авиация қидирув-қутқарув хизматининг қидирув-қутқарув ва авария ишларини амалга ошириш қоидалари асосида амалга оширилади.
6. Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемасининг эксплуатанти ЯАҚҚХга барча керакли маълумотларни тақдим этишга мажбурдир.
II. ЯАҚҚХ бошқарув органи
7. ЯАҚҚХ фаолиятини бошқариш учун ЯАҚҚХ таркибига кирувчи ташкилотлар вакиллари қаторидан авиация қидирув ва қутқарув ишлари бўйича Мувофиқлаштириш кенгаши (кейинги ўринларда Мувофиқлаштириш кенгаши деб аталади) тузилади.
Мувофиқлаштириш кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
8. Мувофиқлаштириш кенгаши раис, раис ўринбосари ва Мувофиқлаштириш кенгаши аъзоларидан иборат.
9. Мувофиқлаштириш кенгашнинг раиси Ўзбекистон Республикаси Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони ҳисобланади.
Мувофиқлаштириш кенгаши раисининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.
III. ЯАҚҚХ вазифалари
10. ЯАҚҚХ асосий вазифалари қуйидагича:
идоравий қидирув-қутқарув хизматларининг кеча-кундуз давомида навбатчилигини ташкил этиш ва таъминлаш;
манфаатдор хизматлар ва ташкилотларга ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемалари тўғрисида хабар бериш;
ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаси билан маълумот алмашиниш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемалари йўловчилари ва экипажларини қидириш ва қутқаришни амалга ошириш;
ҳаво кемаларининг ҳалокатга учраган йўловчилари ва экипажларига биринчи зарур бўлган тиббий ёрдамни кўрсатиш;
ташкилотларда парвозларнинг қидирув-қутқарув таъминотини мувофиқлаштириш, ушбу иш ҳолатини назорат қилиш ва уни янада такомиллаштириш чораларини кўриш;
ЯАҚҚХ таркибига кирувчи ташкилотларнинг авиация қидирув-қутқарув хизматлари учун ташкилий ва услубий масалалар бўйича кўрсатмалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
парвозларнинг қидирув ва авария-қутқарув таъминоти соҳаси бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
ЯАҚҚХ таркибига кирувчи ташкилотлар учун мўлжалланган қидирув, қутқарув, ҳаётда омон қолиш ва эвакуация қилишнинг техник воситаларини ишлаб чиқишда, буюртма беришда ва уларни ишга туширишда ягона техник сиёсатни амалга оширишда иштирок этиш;
ўз ваколатлари доирасида авиация қидирув-қутқарув фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш.
IV. ЯАҚҚХ функциялари
11. ЯАҚҚХнинг таркибига кирувчи ташкилотлар қуйидаги функциялар учун жавобгардир:
а) ЯАҚҚХ Мувофиқлаштириш кенгаши:
ЯАҚҚХ қидирув-қутқарув хизматларининг кеча-кундуз давомида навбатчилигини ташкил этиш;
ҳалокатга учраган ҳаво кемаларининг йўловчилари ва экипажларини қидириш ва қутқаришда қидирув-қутқарув ишларини бошқариш;
ЯАҚҚХ таркибига кирувчи ташкилотларнинг қутқарув хизматлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, жойлардаги давлат бошқаруви органлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаларининг йўловчилари ва экипажларини қидириш ва қутқаришда ўзаро муносабатларни мувофиқлаштириш;
қидирув-қутқарув ишларини бажариш учун аэропортлар (аэродромлар) авария-қутқарув хизматларининг (бўлинмаларининг) гуруҳлари ва техник воситалари, шунингдек, ЯАҚҚХ таркибига кирувчи ташкилотларнинг куч ва воситалари ўз вақтида фаоллаштирилишини назорат қилиш;
парвозларни бошқариш органлари билан биргаликда қидирув-қутқарув ишларига жалб қилинган идораларнинг ҳаво кемаларини аэропортларда (аэродромларда) чекловсиз қўндириш ва учириш, навбатсиз хизмат кўрсатишни таъминлаш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш;
ноқонуний аралашув объекти эканлиги маълум бўлган ёки тахмин қилинган ҳаво кемасига ёрдам кўрсатиш учун зарур чораларни кўриш;
халқаро шартномалар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, Ўзбекистон Республикаси авиация қидирув-қутқарув ишлари фаолиятини оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикасининг авиация қидирув-қутқарув фаолияти соҳасидаги халқаро манфаатларини ифодалаш;
б) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига бўйсунадиган қидирув-қутқарув кучлари ва воситаларининг кеча-кундуз давомида навбатчилигини ташкил этиш;
ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаси билан маълумот алмашинишни ташкил этиш;
манфаатдор ташкилотларни ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемалари тўғрисида хабардор қилиш;
ЯАҚҚХ таркибига кирувчи ташкилотлар билан ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаларининг йўловчилари ва экипажлари тўғрисида маълумот алмашинишини таъминлаш;
авиация қидирув-қутқарув ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш, жабрланганларга биринчи зарур тиббий ёрдамни кўрсатиш;
авария-қутқарув хизматларининг кучлари ва воситаларини, давлат комиссияси аъзоларини (агар зарур бўлса) ҳалокатга учраган ҳаво кемаси ҳудудига етказиш, шунингдек, эвакуация чораларини кўриш мақсадида ҳаво кемалари билан таъминлаш;
в) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги (кейинги ўринларда «Ўзавиация агентлиги» деб аталади):
содир бўлган воқеа тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига зудлик билан хабар беришни ташкил этиш;
ҳаво кемаси ҳалокатга учраган жойга вакилларнинг жўнашини ташкил этиш, уларнинг ҳаракатларини прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вакиллари билан мувофиқлаштириш бўйича чоралар кўриш, тергов учун зарур материалларни йиғиш;
г) «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси:
компанияга бўйсунувчи қидирув-қутқарув кучлари ва воситаларининг кеча-кундуз навбатчилигини ташкил этиш;
ҳалокатга учраётган ҳаво кемаси билан маълумот алмашинишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
ўзаро ҳамкорлик қилувчи хизматларни ҳалокатга учраган ҳаво кемаси тўғрисидаги зарур ахборот билан таъминлаш;
авиакорхоналарнинг навбатчи қидирув-қутқарув кучлари ва воситаларини шай ҳолатга келтириш ҳамда қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш давомида уларнинг ҳаракатларига тезкор раҳбарлик қилиш;
қидирув-қутқарув ишларини ўтказишда ер усти қидирув-қутқарув гуруҳлари ва қидирув ҳаво кемаларининг иштирокини таъминлаш;
давлат комиссияси аъзоларини ҳаво кемаси ҳалокатга учраган жойдан энг яқин аэропортга олиб бориш учун экипажли ҳаво кемаси ажратиш;
ҳаво кемасининг ҳалокати тўғрисидаги ахборот бошқа манбадан олинган бўлса, ҳаво ҳудудидан фойдаланишни бошқариш ягона тизимининг тегишли марказларини, ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш органларини ва аэропорт (аэродром) директорини хабардор қилиш;
ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаси тўғрисида узлуксиз ахборот тўплаш, шунингдек, қидирув ва авария-қутқарув ишларининг олиб борилиши тўғрисидаги ахборотни манфаатдор ташкилотларга етказиш;
ҳаво ҳудудидан фойдаланишни бошқариш ягона тизимининг бош маркази билан биргаликда қидирув ҳудудида қидирув ҳаво кемаларининг ишлашини таъминлаш;
д) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига бўйсунувчи қидирув-қутқарув кучлари ва воситаларининг кеча-кундуз навбатчилигини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими ҳудудий қуйи тизимларининг қидирув-қутқарув ишларига жалб этилган куч ва воситалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
ҳалокатга учраган ҳаво кемалари йўловчилари ва экипажларини ердан қидириш ва қутқаришни ташкил этиш ва амалга ошириш;
авария-қутқарув ишларини ўтказиш, жабрланганларга биринчи зарур тиббий ёрдам кўрсатиш;
қўшимча куч ва воситаларни (зарурат бўлганда) жалб этиш;
е) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
бегона шахслар ва автотранспорт воситаларининг киришига йўл қўймаслик мақсадида ҳаво кемаси ҳалокати жойини (багажни) ўраб олиш ва қўриқлаш;
йўл ҳаракатини тартибга солиш, назорат-ўтказиш пунктларини ташкил этиш;
ёнғинларни ўчириш, улар билан боғлиқ биринчи навбатдаги авария-қутқарув ишларини ўтказишда иштирок этиш;
ҳаво кемаси ҳалокатга учраган жойда тезкор-тергов тадбирларини ўтказиш;
ҳалокат содир бўлган жойдан одамлар ва бегона автотранспортни эвакуация қилишда иштирок этиш;
ҳалокатга учраган ҳаво кемасини олиб кетиш йўналиши бўйича кузатиб боришни ташкил этиш;
бошқарув органларини, ўзаро ҳамкорлик қилувчи ва назорат қилувчи ташкилотларни ўтказилган махсус ишлар натижалари тўғрисида хабардор қилиш;
ж) Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати:
вакилнинг ҳалокат жойига боришини ва тезкор вазиятга мувофиқ кейинги ҳаракатларни бажаришини ташкил этиш;
з) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ҳалокат жойига тиббиёт ходимлари билан зарур миқдорда «Тез ёрдам» автомобиллари юборилишини ташкил этиш, узлуксиз навбатчиликни ташкил этиш;
жабрланганларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳалокат зонасидан эвакуация қилиш ишларини мувофиқлаштиришни ташкил этиш;
ҳалокатга учраган ҳаво кемалари йўловчилари ва экипажларига биринчи зарур тиббий ёрдам кўрсатиш;
зарур миқдордаги дори-дармонлар ва тиббий анжомлар билан таъминлаш;
тан жароҳати олган шахсларни тиббиёт муассасаларига юборишни ташкил этиш, уларнинг ҳисобини юритиш;
и) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
ҳалокатга учраган ҳаво кемасини қидириш ва қутқаришни амалга оширишда ҳар қандай ёрдам кўрсатиш ҳамда йўловчилар ва ҳаво кемаси экипажини қутқариш, уларга тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш учун зарур чоралар кўриш, шунингдек, қидирув-қутқарув органлари етиб келгунига қадар ҳаво кемаси ва унинг бортидаги ҳужжатлар, асбоб-ускуналар ва мол-мулк қўриқланишини таъминлаш;
жабрланганларни ҳалокат юз берган жойдан эвакуация қилиш учун зарур миқдорда транспорт воситалари ажратиш;
жабрланганлар ва уларнинг қариндошларини меҳмонхоналарга жойлаштиришни таъминлаш;
жабрланганларни озиқ-овқат ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаш чораларини кўриш;
ҳалок бўлганларнинг жасадларини уларнинг қариндошлари кузатувида яшаш жойига жўнатишни ташкил этиш;
к) аэропорт маъмурияти (аэродромнинг катта авиация бошлиғи):
ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаларини қидириш ва қутқаришда фойдаланиладиган куч ва воситаларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш бўйича тезкор штаб ташкил этилишини ва унинг ишини ташкил этиш;
ҳалокатга учраган ҳаво кемаси эксплуатантининг вакилини (агар бундай вакил аэропортда мавжуд бўлса) хабардор қилиш ва уни ҳалокат жойига юбориш;
авария ҳолатидаги ҳаво кемасининг шикастланган йўловчилари ва экипажларини қабул қилиш учун терминалда хона тайёрлаш;
хорижий ҳаво кемаси экипажи билан алоқа қилиш учун таржимон билан таъминлаш.
V. ЯАҚҚХ мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
12. ЯАҚҚХ мансабдор шахслари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
авиация қидирув-қутқарув ишларини ўтказишда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг кучлари ҳамда воситаларини жалб этиш ва улардан фойдаланиш;
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемалари тўғрисидаги маълумотлар дарҳол ўтиши учун алоқа воситалари берилишини талаб қилиш;
ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаси эксплуатантидан қидирув ва қутқарувни ташкил этиш учун зарур бўлган барча маълумотларни тақдим этишни талаб қилиш;
маслаҳатлар олиш ва экспертиза ўтказиш учун тегишли ташкилотлар орқали малакали мутахассисларни жалб этиш;
Ўзбекистон Республикаси авиацияси парвозларининг қидирув ва авария-қутқарув таъминотини такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ, зарурат бўлганда, бошқа давлатлардан ёрдам сўраш (шу жумладан, қидирув ҳаво кемаларини), шунингдек, уларнинг сўровига кўра ёрдам кўрсатиш;
қидирув-қутқарув ишларини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
ўз ҳаракатлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилинганда уларнинг қонунийлигини исботлаш.
13. ЯАҚҚХ мансабдор шахслари ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
14. ЯАҚҚХ мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 апрелдаги 80-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ягона авиация қидирув-қутқарув хизматининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мувофиқлаштириш кенгаши

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро

авиацияси агентлиги

 

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК «МАИ» авиакомпанияси

 

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

 

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 апрелдаги 80-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати Мувофиқлаштириш кенгашининг
ТАРКИБИ

А.Ж. Бурханов

Ўзбекистон Республикаси Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони, Мувофиқлаштириш кенгаш раиси

К.М. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, Мувофиқлаштириш кенгаш раисининг ўринбосари

Мувофиқлаштириш кенгаши аъзолари:

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

Б.Н. Қурбонов 

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари

А.А. Худаяров

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

О.Н. Лим 

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари

А.А. Акбаров 

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директорининг биринчи ўринбосари

М.А. Раҳматуллаев

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳарбий-ҳаво кучлари бошқармаси бошлиғи

Ш.Б. Азимов 

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги авария-қутқарув кучлари бошқармаси бошлиғи

А.Г. Ниязов 

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси парвозларнинг қидирув, авария-қутқарув таъминотини назорат қилиш бўлими бошлиғи

Ш.А. Ядгаров 

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК парвозларнинг қидирув, авария-қутқарув таъминоти хизмати бошлиғи

Б.С Рузметов 

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК «МАИ» авиакомпанияси директори

Изоҳлар:
1. Мувофиқлаштириш кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
2. Мувофиқлаштириш кенгашини чақиришда чақирувнинг ҳудудий мансублигидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахслари жалб этилади.