toggle_night_mode
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
АВИАЦИЯ ИШЛАРИГА МАНСУБ ХИЗМАТЛАР РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 18 мартда 1924-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 6-сон, 247-модда)нинг 94-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Авиация ишларига мансуб хизматлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 12 февраль,
13-сон
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 12 февралдаги 13-сонли буйруғига
ИЛОВА
Авиация ишларига мансуб хизматлар
Т/р‎ Хизматлар гуруҳининг номи‎ Ушбу гуруҳга кирадиган авиация ишлари турларининг рўйхати‎
‎1 ‎2 3‎
1. Моддаларни ва биологик объектларни сепиш — қишлоқ хўжалик майдонларига ва қишлоқ хўжалик экинларига ишлов бериш‎
— инсон ва ҳайвонларнинг паразитлари ва касаллик тарқатувчилари билан курашиш
— ерларни рекультивация қилиш ва чанг ер юзаларини қотириш‎
— тупроқни ва ёпиқ сув ҳавзаларини зарарсизлантириш‎
— нефть кўлоблари билан курашиш‎
— ўрмон ва яйловлар ёнғини билан курашиш‎
— турар жой ва саноат объектларида ёнғинни ўчириш‎
— қор ва муз эришини тартибга солиш‎
— ёғинлар чақириш ишлари‎
2. Ҳаводан суратга олиш, кузатиш ва патруллик қилиш — қидирув-суратга олиш ишлари‎
— аэросуратга олиш парвозлари‎
— аэровизуал парвозлар‎
— аэрофотосуратга олиш ишлари
3.‎ Қурилиш-монтаж ишлари‎ — баландликда қурилиш-монтаж ва юклаш-тушириш ишларини таъминлаш ишлари
4.‎ Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш ва санитария тадбирларини амалга оширишга доир парвозлар ‎
‎5. Бориш қийин бўлган жойларга одамлар ва юкларни етказиш — турли экспедициялар, илмий ва хўжалик ташкилотларига алоқа қилиш, буюртмачининг йўловчилари, юк ва жиҳозларини ташиш бўйича хизмат кўрсатиш
— бориш қийин бўлган жойларга одамлар ва юкларни етказиш
6.‎ Парашютчилар десантини ташиш‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 12-сон, 137-модда)