1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.03 Авиация]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси давлат авиациясининг авиация ходимларига тегишли лавозимлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 84-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси давлат авиацияси таркибига кирувчи авиация ходимларининг лавозимлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарорга асосан вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мувофиқлаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 октябрь кунидаги «Ўзбекистон Республикаси давлат авиацияси авиация ходимларига тегишли лавозимлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 361-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарор талабларининг ижросини назорат қилиш масъулияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири А.А. Азизов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 февраль,
111-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 111-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат авиациясининг авиация ходимларига мансуб лавозимлар
РЎЙХАТИ
I. Учувчилар таркибига кирувчилар
1. Давлат авиацияси учувчилар таркибига ушбу Рўйхатга мувофиқ махсус тайёргарликка эга ва парвоз давомида (учувчисиз учиш мажмуасининг қўмондонлик-бошқарув станциясидан) ҳаво кемаси экипажи таркибида эгаллаб турган штатдаги лавозими, шунингдек ҳарбий ва ҳисобга олинган мутахассислигига асосан парвозларга тегишли рухсати бўлган ҳолда ҳаво кемаси (учувчисиз учиш аппарати)ни бошқариш, ҳаво навигацияси, ҳаво кемаси, унинг тизимлари ва жиҳозларидан фойдаланиш (эксплуатация қилиш) бўйича ўзининг функционал мажбуриятларини бажарадиган шахслар киради.
2. Учувчилар таркибига киради:
а) Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва ҲҲМ қўшинлари ва ҲҲК қўмондонлиги:
ҲҲМ қўшинлари ва ҲҲК қўмондони (учувчи ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги);
ҲҲМ қўшинлари ва ҲҲК қўмондонининг ўринбосари (учувчи ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги);
бошқарма, бўлим, хизмат, бўлинма бошлиқлари ва уларнинг авиация кўриниши (тури) ва парвозлар хавфсизлиги бўйича ўринбосарлари (учувчи ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги);
тренажёр комплекси бошлиғининг учиш тайёргарлиги бўйича ўринбосари (учувчи ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги);
катта учувчи-инспектор, учувчи-инспектор (учувчи ҳарбий ҳисоб мутахассислиги);
бошқарма эксперти, бўлим, хизмат, авиация кўриниши (тури) бўлинмалари ва парвозлар хавфсизлиги катта офицери (офицер) (учувчи ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги);
қидирув-қутқарув ва парашют-десант хизмати бошлиғи (учувчи ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги);
штурманлик хизмати бош (катта) штурмани (учувчи ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги);
штурман (учувчи ҳарбий ҳисоб мутахассислиги);
в) авиация қўшилмаларида:
авиация катта борт техниги, авиация борт техниги (барча номланиш ва мутахассисликлар);
катта борт муҳандис-йўриқчиси (барча номланиш ва мутахассисликлар);
борт механиги (барча номланиш ва мутахассисликлар);
борт радисти (барча номланиш ва мутахассисликлар);
ҳаво радисти (барча номланиш ва мутахассисликлар);
қўшилма командирлари ва унинг ўринбосарлари (учувчи ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги);
звено командири (отряд, ўқув отряди);
кема, вертолёт, вертолёт отряди командири;
авиация (вертолёт) эскадрилья командири ва унинг ўринбосарлари (учувчи ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги);
катта учувчи-йўриқчи, учувчи-йўриқчи (барча номланиш ва мутахассисликлар);
катта учувчи, учувчи (барча номланиш ва мутахассисликлар);
ҳаво-ўти ва тактик тайёргарлик бошлиғи;
бўлим, бўлинма, хизмат бошлиғи ва унинг ўринбосарлари (учувчи ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги);
штаб бошлиғи ва унинг ўринбосарлари (учувчи ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги);
кема командири ёрдамчиси;
бўлим, бўлинма, хизмат ва парвозлар хавфсизлиги катта офицери (офицер) (учувчи ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги);
катта штурман, штурман-дастурчи, эскадрия штурмани, эскадрия штурмани ёрдамчиси, звено (отряд) штурмани, самолёт (вертолёт, кема) штурмани;
д) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институтида:
LexUZ шарҳи
Норасмий таржима. 2-банд «д» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда.
бошлиғи ва унинг ўринбосарлари (учувчи ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги);
4. Мудофаа вазирлиги бошқарув аппарати ва ҲҲМ қўшинлари ва ҲҲК қўмондонлиги учувчилар шахсий таркиби, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институти, авиация қўшилмалари, қисмлари, эскадрилья, алоҳида разведка авиация эскадрилья командирлари ва уларнинг ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида ҳаво кемалари парвозларини ташкиллаштиришни амалга оширувчи шахслар ҳисобланадилар.
LexUZ шарҳи
Норасмий таржима. 4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда.
5. Ҳаво кемалари парвозларини ташкиллаштиришни амалга оширувчи шахсларга киради:
ҲҲМ қўшинлари ва ҲҲК қўмондонининг ўринбосари — Бош муҳандис;
ҲҲМ қўшинлари ва ҲҲК қўмондонлиги авиация-муҳандислик таъминоти бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосарлари (барча номланиш ва мутахассисликлар);
ҲҲМ қўшинлари ва ҲҲК қўмондонлиги авиация-муҳандислик таъминоти бошқармаси бўлим бошлиғи ва унинг ўринбосарлари (барча номланиш ва мутахассисликлар);
қўшилма, қисмлар самолётлар (вертолётлар) таъмирлаш батальон командири ва унинг ўринбосарлари;
назорат бўлими бошлиғи (парвозлар таъминотининг);
ҲҲМ қўшинлари ва ҲҲК қўмондонлиги бошқарма, бўлим, хизмат, бўлинма бошлиқлари ва унинг ўринбосарлари, қўшилма, қисмлари авиация турлари ва парвозлар хавфсизлигида учувчилар таркибига кирмайдиган шахслари;
ҲҲМ қўшинлари ва ҲҲК қўмондонлиги бошқарма, бўлим, хизмат, бўлинмалари, авиация турлари ва парвоз хавфсизлиги, авиация қўшилма ва қисмларининг учувчилар таркибига мансуб бўлмаган катта офицер, офицер, катта техник, техник (барча номланиш ва мутахассисликлар);
алоқа тугуни ва радиотехник (радиотехник ёритиш) бўлим таъминоти командири (бошлиғи);
алоқа тугуни ва радиотехник (радиотехник ёритиш) бўлим таъминоти секция командири;
авиация бирлашма, қўшилма, қисмларнинг метеорология хизмати (гуруҳи) бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;
авиация бирлашмаси метеорология хизмати катта офицери;
метеорология бўлим, хизмат, гуруҳларининг метеорология кузатувчиси, катта метеоролог, механик-метеоролог, метеоролог-ҳайдовчи;
авиация тренажёр комплекс бошлиғи;
фронт орти бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосари;
аэродром ва махсус иншоотларини эксплуатация қилиш ва жорий таъмирлаш бўлим бошлиғи;
хизмат бошлиғи (ҲҲК аэродром ва махсус иншоотларини эксплуатацияси);
фронт орти бошқармаси ёнғин хавфсизлиги хизмати бошлиғи;
қўшин алоқа ва радиотехник таъминоти бошлиғи — бўлим бошлиғи ва унинг ўринбосари;
авиация Бош метеорология маркази бошлиғи;
радиотехник ёритиш таъминоти гуруҳи бошлиғи;
метеорологик станцияси бошлиғи (ҳаракатланувчи);
авиация Бош метеорология маркази бўлим бошлиғи (барча номланиш ва мутахассисликлар);
алоқа ва радиотехник (радиотехник ёритиш) таъминоти бошлиғи;
алоқа бўлинмаси ва радиотехник (радиотехник ёритиш) таъминоти радио станция бошлиғи;
авиация Бош метеорология маркази смена бошлиғи;
алоқа бўлинмаси ва радиотехник (радиотехник ёритиш) таъминоти смена бошлиғи;
қидирув-қутқарув ва парашют-десант хизмати бошлиғи;
қидирув-қутқарув ва парашют-десант хизмати қутқарув гуруҳи бошлиғи;
ракеталарни тайёрлаш техник позицияси бошлиғи (авиация талафот воситаси ва махсус қуроллар техник позицияси);
авиация қўшилма ва қисмлари логистик ва техник кузатув бўлинма бошлиғи, муҳандиси, катта офицери, техниги;
ҳарбий ваколатхона, шунингдек, авиация таъмирлаш ташкилоти филиаллари бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, бўлим ва бўлинма бошлиқлари, муҳандиси (барча номланиш ва мутахассисликлар);
парвозлар ва учиб ўтишларни бошқариш Маркази бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;
парвозлар ва учиб ўтишларни бошқариш Маркази навигацион ахборот хизмати бошлиғи;
парвозлар ва учиб ўтишларни бошқариш Маркази қидирув-қутқарув таъминоти бўйича оператив гуруҳ бошлиғи, катта офицери;
парвозлар ва учиб ўтишларни бошқариш Маркази оператив навбатчиси;
алоқа воситаси катта оператори, алоқа тармоғи оператори (учувчисиз учиш аппарати);
алоқа ва радиотехник таъминоти бўлим катта офицери;
қидирув-қутқарув ва парашют-десант хизмати офицери;
марказий тренажёр тайёргарлиги техник оператори, бошлиғи ўринбосари;