toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш ва республика корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар экспортни оширишни рағбатлантириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги ПФ-47-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 июлдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2025 й., 06/25/47/0243-сон)
Ўзбекистон Республикасига импорт қилиниши (олиб келиниши) тақиқланган буюмлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда назарда тутилган ўзига хос товарлардан ташқари товарлар экспортни лизенциялаш бекор қилинди;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги ПФ-47-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2025 й., 06/25/47/0243-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 июль)
ўз маҳсулотини экспорт қилаётган барча мулкчилик шаклидаги корхоналарга ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотлари олиб бориш ва ўз маҳсулотини реклама қилиш учун чет элларда савдо уйлари ва ваколатхоналар очишга рухсат берилди, уларга консигнация шартларида товарлар етказиб берилади, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари илгари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 15 декабрь,
ПФ-5286-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги ПФ-47-сонли Фармонига асосан 1-илованинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 июль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2025 й., 06/25/47/0243-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасига импорт қилиниши (олиб келиниши) тақиқланган буюмлар
РЎЙХАТИ
Давлат ва жамият тузумини қўпоришга, ҳудудий яхлитлик, сиёсий мустақиллик ва давлат суверенитетини бузишга йўналтирилган, уруш, терроризм, зўравонлик, миллий устунлик ва диний нафратни, ирқчилик ва унинг турлари (антисемитизм, фашизм)ни тарғиб қилувчи босма асарлар, қўлёзмалар, клишелар, расмлар, фотосуратлар, фотоплёнкалар, негативлар, кино-, видео- ва аудиомаҳсулотлар, грамзапислар, овозли материаллар, шунингдек, порнография мазмунидаги материаллар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сонли Фармонига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2699-сонли қарорида:
а) 8-илованинг «Тўловчилар» графасидаги 5-позициясининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўз мулкида бўлган товарлар, ишлар, хизматлар экспортининг (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш жойидан қатъи назар) эркин алмаштириладиган валютадаги улуши қуйидаги миқдорларни ташкил этадиган экспортчи корхоналар учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатда келтирилган хомашё товарлари бундан мустасно»;
б) 10-1-илованинг »Тўловчилар» графасидаги 8-позициясининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўз мулкида бўлган товарлар, ишлар, хизматлар экспортининг (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш жойидан қатъи назар) эркин алмаштириладиган валютадаги улуши қуйидаги миқдорларни ташкил этадиган юридик шахслар учун***, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатда келтирилган хом ашё товарлари бундан мустасно»;
в) 18-илованинг «Тўловчилар» графасидаги 2-позициясининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўз мулкида бўлган товарлар, ишлар, хизматлар экспортининг (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш жойидан қатъи назар) эркин алмаштириладиган валютадаги улуши қуйидаги миқдорларни ташкил этадиган экспорт қилувчи корхоналар учун, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарори билан тасдиқланган хом ашё товарлари бундан мустасно*».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3351-сонли қарорига иловада:
а) номидаги «товарлар рўйхати» сўзлари «хомашё товарлари рўйхати» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) жадвал қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

Т/р

Товар номи

ТИФ ТН бўйича коди

».

1.

Пахта линти

1404 20 000 0

2.

Нефть хом ашёси, газ конденсати, нефть маҳсулотлари

2709 00, 2710 (2710 12 410 0-2710 12 590 0, 19 290 0 дан ташқари)

3.

Табиий газ

2711 21 000 0

4.

Электр энергияси

2716 00 000 0

5.

Пахта толаси

5201 00, 5203 00 000 0

6.

Ип калава

5205, 5206

7.

Қимматбаҳо металлар

7106, 7108,71 10, 7112

8.

Қора металлар, қора металлар прокати, қора металл парчалари ва чиқиндилари

7201 — 7213 (721310 000 0, 91 490 0 дан ташқари), 7214 (7214 20 000 0, 91 100 0,7214 99 100 0,7214 99 310 0, 7214 99 390 0, 7214 99 500 0 дан ташқари). 7215, 7216 (7216 10 000 0, 7216 21 000 0, 7216 22 000 0, 7216 50 100 0 дан ташқари), 7217, 7229

9.

Рангли металлар, рангли металлар прокати, рангли металлар парчалари ва чиқиндилари

74-гуруҳ (7403 11 000 0, 7403 12 000 0, 7403 13 000 0, 7403 19 000 0, 7411, 7412дан ташқари), 7501 — 7504 00 000, 7601 — 7603 (7601 20 910 0, 7601 20 990 0 дан ташқари), 7801 -7802 00 000 0 (7801 10 000 0 дан ташқари), 7804 20 000 0, 7902 00 000 0 — 7903, 8001 — 8002 00 000 0, 8101 97 000 0, 8102 97 000 0,8103 20 000 0,8103 30 000 0, 8104 11 000 0 — 8104 30 000 0, 8105 20 000 1 — 8105 30 000 0, 8106 00 100 0, 8107 20 000 0 — 8107 30 000 0, 8108 20 000 — 8108 30 000 0, 8109 20 000 0 — 8109 30 000 0, 8110 10 000 0 — 8110 20 000 0, 8111 00 110 0 — 8111 00 190 0, 8112 12 000 0 — 8112 13 0000, 8112 21 — 8112 22 000 0, 8112 51 000 0 — 8112 52 000 0, 8112 92

 LexUZ шарҳи
3-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сонли Фармонига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг уз кучини йўқотган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт-импорт операцияларини тартибга келтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1995 йил 11 апрелдаги ПФ-1096-сонли Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармони.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 5 июндаги ПФ-2613-сонли Фармони иловасининг 1-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
6. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 сентябрдаги ПФ-3661-сонли Фармони иловасининг 3-банди.
7. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 мартдаги ПФ-3982-сонли Фармони.
8. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сонли Фармони иловасининг 3-банди.
9. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПФ-4399-сонли Фармони 1-иловасининг 1-банди.
10. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармонига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 сентябрдаги ПФ-4470-сонли Фармони.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
12. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4630-сонли Фармони иловасининг 2-банди.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 24 августдаги ПФ-4747-сонли Фармони.
14. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт-импорт операцияларини тартибга келтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПФ-4902-сонли Фармони.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари қабул қилингани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармонларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 18 мартдаги ПФ-4993-сонли Фармони 1-иловасининг 1-банди.
16. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 10 октябрдаги «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-1871-сонли Фармонига ўзгартириш киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 майдаги ПФ-5034-сонли Фармони.
17. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 майдаги ПФ-5043-сонли Фармони иловасининг 2-банди.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт қилиниши ва рақобатдошлигини таъминлашни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 25 майдаги ПФ-5057-сонли Фармони.
19. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 июлдаги ПФ-5115-сонли Фармони иловасининг 3- банди.
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сонли Фармони 3-иловасининг 4-банди.
21. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 ноябрдаги ПФ-5231-сонли Фармони иловасининг 1-банди.
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли қисмига нисбатан Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни амалга ошириш тартиби ва механизми ҳақида» 2006 йил 24 октябрдаги ПҚ-498-сонли қарорининг 13-банди.
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 26 мартдаги ПҚ-1731-сонли қарори иловаси 6-бандининг иккинчи хатбоши.
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун қўшимча қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2843-сонли қарорининг 1-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.12.2017 й., 06/17/5286/0418-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.20.06.2018 й., 06/18/5459/1374-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.31.10.31.10.2018 й., 06/18/5564/2137-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.23.11.23.11.23.11.2019 й., 06/19/5881/4045-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 08.09.2021 й., 06/21/6306/0852-сон; 11.01.2023 й., 06/23/1/0014-сон; 26.08.2024 й., 06/24/125/0647-сон; 17.03.2025 й., 06/25/47/0243-сон)