1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сонли «Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Шу нарса қайд этиб ўтилсинки, қабул қилинган қарорларга қарамай, ташқи иқтисодий фаолиятда турли баҳоналар бартер (мавоза) операциялари ҳамон амалга оширилаяпти, улар бўйича номутаносиб тарздаги айирбошлаш ҳоллари мавжуд бўлиб, солиқларнинг ўз вақтида ва тўла ҳажмда келиб ҳамда валюта даромадининг бир қисмини мажбурий равишда сотиш таъминланмаяпти. Шу муносабат билан:
1. Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси (Гатаулин), Прокуратура (Мустафоев) 1994 йил ҳамда 1995 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра ушбу масала бўйича ишларнинг аҳволини таҳлил этсинлар ва «Бартер (мавоза) асосида амалга ошириладиган экспорт-импорт операцияларидаги бузғунчиликлар ва суиистеъмолларни бартараф этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 9 июлдаги Фармонини бузганлик учун айбдорларни жавобгарликка тортиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 октябрдаги ПФ-4374-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 43-44-сон, 461-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.08 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш, ҳисобот ва тўлаш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
3. Бартер операцияларини амалга ошириш чоғида солиқ солиш мақсадларида маҳсулот жўнатилган кунни маҳсулот (ишлар хизматлар) реализация қилинган пайт деб ҳисоблансин.
4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармонининг 1, 2 ва 4-иловаларида назарда тутилган товарларга экспорт контрактлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйилиши лозим.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПФ-4902-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 4-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.11.00 Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
5. Валюта даромадининг бир қисмини мажбурий сотиш ва белгиланган тартиб бузилган ҳолларда солиқ органлари айбдорларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган тартиб ва миқдорларда молиявий жазо чоралари ҳамда маъмурий жарималарни қўлласинлар.
6. Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда белгиланган тартибга риоя этилиши учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида Давлат божхона қўмитасининг, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг, вакил қилинган банкларнинг раҳбарлари огоҳлантирилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 сентябрдаги ПФ-3661-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 37-38-сон, 282-модда)
LexUZ шарҳи
6-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 июлдаги ПФ-5115-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
7. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклансин
8. Фармон эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон «Халқ сўзи» газетасининг 1995 йил 12 апрелдаги 70 (1072)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 11 апрель,
ПФ-1096-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 5-сон, 81-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 3-модда; 2005 й., 37-38-сон, 282-модда; 2011 й., 43-44-сон, 461-модда; 2014 й., 28-сон, 336-модда; 2017 й., 1-сон, 4-модда)