1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сонли «Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятида янги унификацияланган Товар номенклатураси (2007 йил версияси) қабул қилинганига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармонига 1-иловага* мувофиқ ўзгартиш киритилсин.
Белгилансинки, ушбу ўзгартишлар 2008 йилнинг 1 апрелидан кучга киради.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонлари ва айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 март,
ПФ-3982-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 мартдаги ПФ-3982-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган фармонлари ва айрим қарорлари рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пилла маҳсулоти экспортини тартибга солиш тўғрисида» 2000 йил 28 февралдаги ПФ-2553-сон Фармони.
2. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 20 майдаги ПФ-3077-сон Фармони.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тери, мўйна хом ашёси ва қоракўл экспортини тартибга солиш тўғрисида» 1998 йил 25 августдаги ПФ-2068-сон Фармонининг 2-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари экспортини тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 5 февралдаги ПФ-2212-сон Фармонининг 1-бандидаги иккинчи хатбоши ва иловаси.
5. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 2 августдаги ПФ-2677-сон Фармонининг 2-бандидаги учинчи хатбоши ва иловаси.
6. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 18 июлдаги ПФ-3625-сон Фармони иловасининг 2-банди.
7. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 сентябрдаги ПФ-3661-сон Фармони иловасининг 4-банди.
8. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармон ва қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 сентябрдаги ПФ-3800-сон Фармони иловасининг 1-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 95-модда)