1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар);
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЭКСПОРТ МАҲСУЛОТИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 апрелдаги ПФ-5398-сонли «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарори)»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, уларни мулкчилик шаклидан қатъи назар, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, амалдаги солиқ имтиёзларини тартибга солиш ва экспортга мўлжалланган рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришга шундай имтиёзларнинг рағбатлантирувчи таъсирини кучайтириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи / 07.11.01.03 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар]
1. Экспорт қилувчи корхоналар учун фойда солиғи ва мулк солиғини тўлаш тартиби умумий сотиш ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган ва эркин алмаштириладиган валютага сотилган товарлар, ишлар, хизматлар экспортидаги (ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган жойдан қатъии назар) улушига боғлиқ ҳолда қуйидагича белгилансин:
LexUZ шарҳи
1-банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 ноябрдаги ПФ-5231-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармонига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
3. Ушбу Фармоннинг 1-бандида назарда тутилган имтиёзлар экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ҳамда уни мустақил равишда ёки вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар ва компанияларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланувчи ихтисослаштирилган ташқи савдо бирлашмалари ҳамда фирмалар, шунингдек комиссия шартномаси (топшириқ) бўйича воситачи (ишончли вакил) орқали сотувчи барча мулкчилик шаклидаги корхоналарга татбиқ этилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 декабрдаги ПФ-4261-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 511-модда)
Мазкур имтиёзлар эркин алмаштириладиган валютага хом ашё маҳсулотлари — пахта толаси, ип газлама калаваси, линт, нефть, нефть маҳсулотлари, газ конденсати, табиий газ, электр энергияси, қимматбаҳо, рангли ва қора металлар экспорт қилувчи савдо-воситачилик корхоналарига, шунингдек ишлаб чиқариш корхоналарига тадбиқ қилинмайди.
LexUZ шарҳи
3-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 ноябрдаги ПФ-5231-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан бирга бир ҳафта муддатда ушбу Фармонда кўзда тутилган солиқ имтиёзларини қўлланиш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.