Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
АМАЛГА ОШИРИЛИШИ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯЛАР ТАЛАБ ҚИЛИНАДИГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги ЎРҚ-701-сонли «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тасдиқлансин (1-илова).
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига мувофиқ ҳолга келтирсин, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар мазкур рўйхатга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини тўлиқ ёки қисман йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 12 май,
222-II-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимояланиш воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш.
Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш.
Бўшаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш.
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш.
(1-илованинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон — 2020 йил 30 январдан кучга киради)
Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш.
Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият.
Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш.
Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.
Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш), сақлаш, реализация қилиш (бериш), тақсимлаш, ташиш, ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш, тайёрлаш, йўқ қилиб ташлаш, гиёҳвандлик воситаларидан, психотроп моддалардан ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиётда ва ветеринарияда фойдаланиш, шунингдек таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни илмий мақсадларда етиштириш.
Гиёҳвандлик воситаларини ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш, олиб кириш (олиб чиқиш), қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш (бериш), олиш ва ташиш.
(тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонунига асосан тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)
Ветеринария фаолияти.
Тиббий фаолият.
Фармацевтика фаолияти.
Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.
Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.
Хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш.
Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш.
Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш.
Баландликларда саноат альпинизми усуллари орқали таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш.
Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш.
Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш.
Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.
Нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш.
Қимматбаҳо ва нодир металларни, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш.
Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизел ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материалларини) реализация қилиш, бундан заводда идишларга қадоқланганлари мустасно.
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулоти (бундан табиий вино мустасно) ишлаб чиқариш.
(йигирма бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-584-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2019 й., 03/19/584/4025-сон)
Банк фаолияти.
Банклар томонидан чет эл валютасида операциялар ўтказиш.
Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш.
Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият.
Баҳолаш фаолияти.
Суғурталовчиларнинг ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(ўттиз учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралдаги ЎРҚ-677-сонли Қонунига асосан 2021 йил 27 майдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2021 й., 03/21/677/0155-сон)
Ломбардлар фаолияти.
Лотереялар ташкил этиш.
Адвокатлик фаолияти.
Божхона омборини таъсис этиш.
Божсиз савдо дўконини таъсис этиш.
Божхона режимида омборхона — «эркин омборхона» таъсис этиш.
Геодезия ва картография фаолияти.
Ноширлик фаолияти.
Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият.
Диний таълим муассасаларининг фаолияти.
Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш.
Фонограммаларни тайёрлаш.
Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш.
Биржа фаолияти.
Туризм фаолияти.
Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси.
(қирқ саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-584-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2019 й., 03/19/584/4025-сон)
Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш.
Микрокредит ташкилотлари фаолияти.
Пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш.
Риэлторлик фаолияти.
Кредит бюролари фаолияти.
Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият.
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш.
(1-илова Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 октябрдаги ЎРҚ-494-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2018 й., 03/18/494/1992-сон)
Хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолияти.
(1-илова Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-501-сонли Қонунига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 03/18/501/2056-сон)
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият.
(1-илова Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 августдаги ЎРҚ-560-сонли Қонунига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.08.2019 й., 03/19/560/3677-сон — 2019 йил 1 декабрдан кучга киради)
Тўлов тизимлари операторининг фаолияти.
Тўлов ташкилотларининг фаолияти.
(1-илова Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-584-сонли Қонунига асосан эллик саккизинчи ва эллик тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2019 й., 03/19/584/4025-сон — 2020 йил 3 февралдан кучга киради)
Хусусий нотариал фаолият.
(1-илова Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 январдаги ЎРҚ-602-сонли Қонунига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 03/20/602/0052-сон)
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият.
(1-илова Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 22 январдаги ЎРҚ-603-сонли Қонунига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 03/20/603/0071-сон — 2020 йил 24 апрелдан кучга киради)
Ўз кучини тўлиқ ёки қисман йўқотган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг
рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган «Корхоналар (ташкилотлар) фақат махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг рўйхати ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 4, 182-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 1992 йил 26 ноябрда қабул қилган «Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1992 йил 14 январда қабул қилган «Корхоналар (ташкилотлар) фақат махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг рўйхати ҳақида»ги 516-ХII-сонли қарорга қўшимчалар ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 2, 110-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 16-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 1993 йил 11 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1992 йил 14 январда қабул қилган «Корхоналар (ташкилотлар) фақат махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг рўйхати ҳақида»ги 516-ХII-сонли қарорга қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 2, 124-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг учинчи ва бешинчи хатбошилари (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 263-модда).
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Корхоналар (ташкилотлар) фақат махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг рўйхати ҳақида»ги қарорига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 330-модда).
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 2, 51-модда).
8. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 1994 йил 18 апрелда қабул қилинган «Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар (ташкилотлар), шу жумладан чет эл корхоналари ва қўшма корхоналар фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг Рўйхатига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 4, 109-модда).
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг тўртинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 143-модда).
10. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 1994 йил 31 августда қабул қилинган «Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар (ташкилотлар), шу жумладан чет эл корхоналари ва қўшма корхоналар фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг Рўйхатига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 8-9, 244-модда).
11. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг тўртинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 10, 258-модда).
12. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг Х бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда).
13. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг XIX бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 56-модда).
14. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг III бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда).
15. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг III бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 20-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 2-сон, 14-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 110-модда; 2007 й., 29-30-сон, 295-модда, 37-38-сон, 377-модда; 2009 й., 37-сон, 403-модда; 2010 й., 37-сон, 313-модда, 38-сон, 329-модда, 51-сон, 481-модда; 2011 й., 52-сон, 555-модда; 2012 й., 15-сон, 163-модда, 2013 й., 1-сон, 1-модда, 18-сон, 233-модда; 2014 й., 50-сон, 588-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон; 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 04.10.2018 й., 03/18/494/1992-сон, 17.10.2018 й., 03/18/501/2056-сон, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон, 31.08.2019 й., 03/19/560/3677-сон; 15.11.2019 й., 03/19/584/4025-сон; 15.01.2020 й., 03/20/602/0052-сон; 23.01.2020 й., 03/20/603/0071-сон; 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон; 26.02.2021 й., 03/21/677/0155-сон)