Ҳужжат кучини йўқотган 30.10.2018 22.03.2004 йилдаги 136-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 22.03.2004 йилдаги 136-сон
Date of entry into force
22.03.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 30.10.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЁНҒИНГА ҚАРШИ АВТОМАТИКА ВОСИТАЛАРИНИ, ҚЎРИҚЛАШ СИГНАЛИЗАЦИЯЛАРИНИ, ЁНҒИНДАН ДАРАК БЕРУВЧИ ВА ЁНҒИНДАН САҚЛОВЧИ СИГНАЛИЗАЦИЯЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ, МОНТАЖ ҚИЛИШ, СОЗЛАШ, ТАЪМИРЛАШ ВА УЛАРГА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги 880-сонли «Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш соҳасини давлат томонидан самарали тартибга солиш, ишлаб чиқариш ва бошқа объектларни ёнғиндан сақлашнинг ишончли техник воситаларини яратишда ягона муҳандислик-техника сиёсатини ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.А. Алматов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти соҳасидаги янги талаблар ва шартлар тўғрисидаги ахборот икки ой муддатда лицензиатлар-юридик шахсларга етказилишини ва тушунтириш берилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳақиқий лицензияларга эга бўлган юридик шахслар билан 2004 йил мобайнида мазкур Низомда назарда тутилган йиғимлар ва божларни ундирмасдан тасдиқланган Низом асосида лицензия шартномаси тузсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиатлар фаолияти ҳамда улар томонидан мазкур соҳада амалда бўлган қонун ҳужжатларига, нормалар ва стандартларга риоя этилиши устидан самарали назоратни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Давархитектқурилиш» қўмитаси (А.Р. Тохтаев), «Ўзстандарт» агентлиги (Р.А. Бўриев), «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси (Ш.Ў. Умаров) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси билан биргаликда замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг ёнғинга қарши автоматика воситаларига, қўриқлаш сигнализацияларига, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларга тааллуқли қисмини қайта ишлаб чиқсинлар ҳамда тегишли норматив ва йўриқнома ҳужжатларга зарур ўзгартиришлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 22 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
136-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 22 мартдаги 136-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низомда фойдаланиладиган тушунчалар ва таърифлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғинга қарши автоматика воситалари — объектда (бино, иншоот, хона, ҳудудда) ёнғин чиқиши белгилари тўғрисидаги ахборотларни қабул қилиш ва уларга ишлов бериш, ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ҳамда ёнғинга қарши хавфсизликни таъминлаш учун масъул бўлган кучлар ва воситаларни хабардор қилиш учун мўлжалланган техник воситалар комплекси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўриқлаш сигнализацияси воситалари — объектни (бино, иншоот, хона, ҳудудни) қўриқлашнинг аҳволи тўғрисидаги ахборотларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш, узатиш ва акс эттириш учун мўлжалланган техник воситалар йиғиндиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғиндан дарак берувчи сигнализацияси воситалари — ёнғин белгиларини аниқлаш, тегишли ахборотга ишлов бериш ва уларни узатиш, ёнғинга қарши хавфсизликни таъминловчи кучлар ва воситаларни автоматик тарзда хабардор қилиш, шунингдек ёнғинни ўчириш автоматик қурилмаларини ишга туширишга команда бериш учун мўлжалланган техник воситалар йиғиндиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси воситалари — қўриқлаш сигнализацияси ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациянинг қўшма тизимлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Объектларда ўрнатиладиган ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти лицензияланади ва фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автотранспорт воситаларида ўрнатиладиган ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти лицензияланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензия берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Лицензиянинг амал қилиш муддати 5 йил.
(6-банднинг иккинчи гапи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарорига мувофиқ чиқариб ташланди — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181- модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия лицензияланадиган фаолиятнинг бир қисмига берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Лицензия талаблари ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Лицензия талабгорига ва лицензиатга қуйидаги талаблар қўйилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс-лицензия талабгорининг доимий штатида махсус тайёргарликка ва тегишли ихтисослик (ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш) бўйича камида уч йил иш стажига эга бўлган камида иккита ходимнинг мавжуд бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талабгорида лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун зарур моддий-техник базанинг, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситаларнинг мавжуд бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиат томонидан қонун ҳужжатларига, ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва стандартлар талабларига риоя этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияловчи орган томонидан белгиланадиган шакл бўйича лицензияланадиган фаолият бўйича ишларни бажарувчи ходимлар тўғрисида лицензияловчи органга ҳар йили маълумотлар тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ сертификатланган ёки қўллаш учун «Қўриқлаш» республика бирлашмаси ёки Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан рухсат берилган ёнғинга қарши автоматика воситалари, қўриқлаш сигнализацияси, ёнғиндан дарак берувчи сигнализация, қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси воситалари ва тизимларидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализациясини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси воситаларини монтаж қилиш лойиҳаларининг ҳисобини олиб бориш ва уларни ишлатишнинг бутун даврида лойиҳаларнинг (ёки уларнинг нусхаларининг) сақланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиат томонидан объектларда ўрнатилган ёнғинга қарши автоматика воситалари, қўриқлаш сигнализацияси, ёнғиндан дарак берувчи сигнализация ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси тўғрисидаги ахборотларнинг, шунингдек объектни қўриқлаш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш тизими тўғрисида лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш жараёнида маълум бўлиб қолган бошқа маълумотларни муҳофаза қилишга йўналтирилган чора-тадбирларнинг кўрилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиат томонидан ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияси, ёнғиндан дарак берувчи сигнализация ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси воситаларини лойиҳалаштириш ва монтаж қилиш юзасидан бажарилган ишлар тўғрисидаги, жиҳозланган объектларнинг идоравий қарашлилиги, ўрнатилган приборлар ва кўрсаткичларнинг тури ва миқдори кўрсатилган ҳолда маълумотларнинг, шунингдек ишларни бажаришда иштирок этган шахсларнинг рўйхати ҳар йили Ички ишлар вазирлигига тақдим этилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илгари судланган ва қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахсларнинг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм юзасидан ҳисобда турувчи шахсларнинг ишга ёлланишига ёки жалб қилинишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Лицензияловчи орган ва лицензиат ўртасида тузиладиган лицензия битимида мазкур Низомнинг 8-бандида санаб ўтилганлардан келиб чиқувчи аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг (унинг бир қисмининг) юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури ;
(11-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияловчи орган томонидан белгиланадиган шакл бўйича мутахассисларнинг малака таркиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар (меҳнат дафтарчасининг, маълумоти ёки махсус тайёргарлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхаси) илова қилинган рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базанинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ҳужжатлар лицензияловчи органга лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатлар лицензияловчи орган томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун ариза берилган кунда амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади ва лицензияловчи орган йиғимни лицензиялашда иштирок этган бўлинмалар ўртасида тақсимлайди. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган ёки лицензияловчи орган томонидан лицензия беришни рад этган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси ва барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияловчи орган хулоса тайёрлаш учун ўз маблағлари ҳисобига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талабгорида лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун талаб қилинадиган мавжуд шарт-шароитларни жойига бориб баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли хулосалар тайёрлаш учун шартнома асосида экспертларни жалб этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия беришга қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битимида қуйидагилар бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томонларнинг реквизитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият тури (унинг бир қисми)нинг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиянинг амал қилиш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Лицензиялар махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензия бланкалари намуналари лицензияловчи орган томонидан тасдиланади ва лицензияловчи орган буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Лицензияловчи орган лицензиялар бланкаларининг сақланиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияловчи орган номидан лицензиялар Ички ишлар вазирлиги ваколат берилган шахс томонидан имзоланади ҳамда лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган, муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензияловчи орган томонидан кўрсатилган камчиликлар лицензия талабгори томонидан бартараф этилганлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар (далолатномалар, маълумотномалар, сертификатлар, формулярлар ва бошқалар) билан биргаликда аризаси олинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида амалга оширилади. Бунда лицензия талабгорининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган лицензия бериш муддати тамом бўлгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда ушбу қарор, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Юридик шахс-лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Лицензияловчи орган тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида лицензияни қайта расмийлаштиради ҳамда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат оммавий ахборот воситаларида йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида ахборот эълон қилиши ва эълонни лицензияловчи органга тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат лицензияловчи орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг уларга риоя этишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган бузилишларни бартараф этиш юзасидан лицензиатга мажбурият юкловчи қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш.
(32-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, уни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22—24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияловчи орган томонидан қабул қилинган қарор асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Лицензиялар реестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Лицензияловчи орган берилган лицензиялар реестрини юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ҳар бир реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияланадиган фаолият турининг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиянинг берилган санаси ва тартиб рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиянинг амал қилиш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияни бекор қилиш асослари ва санаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Лицензия берганлик учун давлат божи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун тўлов кунида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Давлат божи республика бюджетига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш схемаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 12-сон, 141-модда; 2006 й., 20-21-сон, 181-модда, 46-47-сон, 458-модда; 2012 й., 6-сон, 57-модда, 44-сон, 507-модда)