Ҳужжат кучини йўқотган 03.10.2018 06.03.2004 йилдаги 111-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.03.2004 йилдаги 111-сон
Date of entry into force
06.03.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 03.10.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 782-сонли «Саноат ва радиация хавфсизлиги соҳасидаги айрим фаолият турларини лицензиялашни ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятини лицензиялаш комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятини лицензиялаш комиссияси:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда Комиссия тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқ лицензияланадиган фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар рўйхатини белгиласин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 6 ноябрдаги 489-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 111-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 6 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 6 мартдаги 111-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлиш, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштириш, барпо этиш ва уларга хизмат кўрсатиш, улар учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофазаланиш воситаларини яратиш ва тайёрлаш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиш.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси (кейинги ўринларда ишчи орган деб юритилади) комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ишчи орган лицензия бериш (амал қилиш муддатини узайтириш) тўғрисидаги аризаларни тегишли ҳужжатлар билан қабул қилади, улар бўйича эксперт хулосаси, лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёхуд лицензияни бекор қилиш тўғрисида комиссия қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди ва уларни кўриб чиқиш учун комиссияга киритади, лицензияларни расмийлаштиради ва қайта расмийлаштиради, лицензия битимлари тузади, лицензия реестрларини юритади, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади, лицензияларнинг амал қилинишини тўхтатиб қўяди ва тиклайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Фақат юридик шахслар лицензия талабгори бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Лицензия талаблари ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиатлар томонидан радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш қоидалари, санитария нормалари, радиациявий хавфсизлик қоидалари ва гигиена нормативларига, давлат стандартларига мажбурий риоя қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талабгорида унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, тегишли белгиланган талабларга жавоб берувчи фаолиятнинг лицензияланадиган турини бажариш учун мўлжалланган бинолар (ишлаб чиқариш хоналари, омборлар ва бошқалар) мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятнинг лицензияланадиган турини бажариш учун зарур моддий-техника базаси, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситалар мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий хавфсизлик хизмати мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш жойларида, хоналарда, ишлаб чиқариш ҳудудларида, санитария-муҳофаза зоналарида ва кузатув зоналарида, шунингдек ионлаштирувчи нурланиш манбалари чиқарилиши, ташланиши ва улар кўмилган жойларда радиациявий ҳолат устидан ишлаб чиқариш назорати амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўлланилмайдиган ионлаштирувчи нурланиш манбалари кўмиб ташланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ионлаштирувчи нурланиш манбалари ҳисобланган маҳсулотлар, материаллар ва моддалар, технологик жараёнларнинг радиациявий хавфсизлигини асослаш ва баҳолаш ишлари олиб борилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий авария юз берганда радиациявий хавфсизликни таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияланадиган фаолият бўйича ишларни бевосита бажарувчи ходимларда тегишли олий ёки ўрта махсус маълумот мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм юзасидан ҳисобда турувчи ходимлар, шунингдек ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасида қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимлар йўқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш раҳбарлари, ишлаб чиқариш назорати хизмати ходимлари, мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятнинг лицензияланадиган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимлар нурланишининг якка тартибдаги дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларни иш жойларидаги ионлаштирувчи нурланиш даражалари ва улар томонидан олинган якка тартибдаги нурланиш дозаси миқдори тўғрисида мунтазам хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс штатида фаолиятнинг лицензияланадиган тури бўйича камида 3 йил иш стажига эга бўлган камида уч мутахассис мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 7-бандида санаб ўтилган лицензия талаблари ва шартларидан келиб чиқувчи аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг (унинг бир қисмининг) юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури.
(9-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияланадиган фаолият ишлари билан бевосита шуғулланадиган ходимлар рўйхати, унда уларнинг маълумоти бўйича мутахассислиги, эгаллаб турган лавозими, лицензияланадиган фаолият тури бўйича иш стажи кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчи орган аризани кўриб чиққанлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ҳужжатлар ишчи органга лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатлар ишчи гуруҳ масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиатнинг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси ишчи органнинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият турларини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳ ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан тасдиқлаш учун комиссияга тақдим этади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи орган лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини аниқлаш учун кўрсатиб ўтилган муддат доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талабгорида лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун мавжуд шарт-шароитларни жойларга чиқиб баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли хулосалар тайёрлаш учун шартнома асосида экспертларни жалб этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия ишчи гуруҳнинг таклифи олинган кундан кейин беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи комиссия раиси томонидан имзоланади.
(14-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ишчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия битими ишчи орган ва лицензиат ўртасида тузилади, унда қуйидагилар бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томонларнинг реквизитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиянинг амал қилиш муддати;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини ишчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва ишчи орган учун бир нусхадан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари ишчи орган томонидан ишлаб чиқилади, комиссия томонидан тасдиқланади ва ишчи орган буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Ишчи орган раҳбари лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиялар ишчи орган томонидан расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида ишчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек ишчи органнинг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айни вақтда ишчи орган ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин беш кун мобайнида улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан тасдиқлаш учун комиссияга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия ишчи орган таклифи олингандан кейин беш кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия талабгорининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди;
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда ишчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Лицензияни қайта расмийлаштиришда ишчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш ишчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ишчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат ишчи орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда ишчи орган ўз ваколатлари доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг уларга риоя этишини белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида комиссияга кўриб чиқиш учун таклиф киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида ишчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси ишчи органда қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ишчи орган томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, ишчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияни бекор қилишнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Лицензиялар реестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ишчи орган лицензиялар реестрини юритади. Реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияланадиган фаолият турининг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиянинг берилган санаси ва тартиб рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиянинг амал қилиш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияни бекор қилиш асослари ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дубликат бериш асослари ва санаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IХ. Давлат божини тўлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Лицензия берганлик учун давлат божи республика бюджетига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятни лицензиялаш схемаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 мартдаги 111-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятини лицензиялаш комиссияси
(номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ

Султонов Ў.Т. ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси ‎
Ғуломов Б.В. —‎ «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг бошлиғи
Юнусов А.Н. ‎ —‎ Вазирлар Маҳкамасининг етакчи мутахассиси, масъул котиб ‎

‎‎‎Комиссия аъзолари:‎‎

Алихонов Б.Б. ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи ‎
Аҳмедов Н.А. ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси раиси ‎
Саидов А.М. ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари ‎
Саматов П.А. ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари ‎
Усмонов А.Т. ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари ‎
Ниёзматов Б.И. ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига уларнинг ўрнига янгидан тайинланган шахслар киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 116-модда; 2006 й., 20-21-сон, 181-модда; 2010 й., 51-сон, 486 -модда; 2012 й., 6-сон, 57-модда, 44-сон, 507-модда; 2014 й., 31-сон, 380-модда; 2015 й., 1-сон, 9-модда)