Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2022 13.04.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2093
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 13.04.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2093
Date of entry into force
23.04.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 13 апрелда 2093-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3389, 28.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2006 йил, 9-сон, 495-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 7 октябрдаги 24/4-сонли «Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1635, 2006 йил 31 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 436-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/4-сонли «Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1635-1, 2009 йил 14 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 38-сон, 418-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 23 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3/5-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 январдаги 3/5-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида микрокредит ташкилотларини лицензиялаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-6, 25.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 38-сон, 506-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилоти — микрокредит, микроқарз, микролизинг бериш соҳасида хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ бошқа микромолиявий хизматлар кўрсатувчи юридик шахсдир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиялаш департаменти — лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш вазифалари юклатилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (бундан кейинги ўринларда Марказий банк деб юритилади) таркибий тузилмаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк назорати қўмитаси.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 26 майдаги 19/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-9, 13.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/2093-9/1350-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддасига мувофиқ қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда микрокредит ташкилоти лицензия олинганидан кейин микромолиявий хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга оширади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Микрокредит ташкилотига лицензия олиш учун қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2017 йил 1 октябрдан бошлаб микрокредит ташкилотлари устав фондининг энг кам миқдори 2,0 млрд. сўм этиб белгиланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-11, 30.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2093-11/3673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Фаолият кўрсатаётган микрокредит ташкилотлари 2019 йилнинг 1 январига қадар ўз устав фондларини мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган миқдорга етказишлари лозим.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-8, 10.10.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Микрокредит ташкилотининг устав фонди пул маблағларидан, шунингдек мазкур ташкилот устав фонди миқдорининг йигирма фоизидан ошмайдиган бошқа мол-мулкдан шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Кредитга ва гаровга олинган маблағлардан ҳамда бошқа жалб этилган маблағлардан микрокредит ташкилотининг устав фондини шакллантириш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидаги шахслар микрокредит ташкилоти муассислари ёки иштирокчилари (акциядорлари) бўла олмайди:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-11, 30.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2093-11/3673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа нобанк кредит ташкилотлари, бундан хорижий микрокредит ташкилотларининг Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган микрокредит ташкилотларининг устав фондида иштирок этиши (акцияларига эгалик қилиши) ҳоллари мустасно;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-11, 30.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2093-11/3673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оффшор ҳудудда доимий яшовчи жисмоний шахслар ва ушбу ҳудудда рўйхатга олинган норезидент юридик шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оффшор ҳудудларда жойлашган банкларда ҳисобвараққа эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар, агар уларнинг акциядори (иштирокчиси) оффшор ҳудудда доимий яшовчи жисмоний шахс ёки рўйхатга олинган юридик шахслар бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ва диний ташкилотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун олиб ташланмаган судланганликка эга бўлган шахслар (микрокредит ташкилоти устав фондининг 10 фоизи ва ундан кўп қисмига эгалик қилганда).
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 2093-11, 30.08.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2093-11/3673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Микрокредит ташкилотига лицензия олиш учун тўловлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Микрокредит ташкилотига лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилади. Аризани қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микрокредит ташкилотига лицензия берилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-12, 27.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 10/20/2093-12/1004-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Йиғим миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-12, 27.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 10/20/2093-12/1004-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Лицензия дубликатини беришда ёки уни қайта расмийлаштиришда микрокредит ташкилотига лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим суммасининг тенг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Лицензия талаблари ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Микрокредит ташкилоти фаолиятини амалга оширишда қуйидагилар лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунига, шунингдек микрокредит ташкилоти фаолияти билан боғлиқ бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилоти устав фондининг ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган миқдордан кам бўлмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
касса хоналарининг техник жиҳатдан мустаҳкамланган ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализация воситалари билан жиҳозланган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилоти бошқарув органининг раҳбари лавозимига тавсия этиладиган номзоднинг тегишли олий маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Лицензия олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Лицензия олиш учун микрокредит ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг бир ойдан кечиктирмасдан Марказий банкка ёки унинг тегишли ҳудудий бош бошқармасига қуйида келтирилган зарур бўлган ҳужжатларни бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этади:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-11, 30.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2093-11/3673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия бериш тўғрисида ариза. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 мартдаги 8/8-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-7, 18.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 16-сон, 162-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2093-6, 25.09.2015 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 38-сон, 506-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2093-6, 25.09.2015 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 38-сон, 506-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилоти бошқарув органларининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилотининг устав фонди шакллантирилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия даъвогарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилигидир.
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 мартдаги 8/8-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-7, 18.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 16-сон, 162-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Микрокредит ташкилотида ахборот тизимларининг ўзаро ишлаши ва алмашинувини таъминлаш мақсадида қуйидагилар мавжуд бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк телекоммуникация тармоғига уланиш учун модем алоқаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилоти биноси ва банк телекоммуникация тармоғининг жиҳозлари ўрнатилган автоматик телефон станцияси билан алоҳида сифатли алоқа линияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатланган электр таъминоти (220 В);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кунлик бухгалтерия ҳисобини юритилишини таъминловчи дастурий таъминот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилоти фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўлган бошқа техник воситалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микрокредит ташкилоти биноси ва ундаги касса хоналари техник жиҳатдан мустаҳкамланган ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализация воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микрокредит ташкилоти биноси ва ундаги касса хоналарининг техник жиҳатдан мустаҳкамланганлиги ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализация воситалари билан жиҳозланганлиги, шунингдек ахборот тизимларининг ўзаро ишлаши ва алмашинувини таъминлаш мақсадида модем ва сифатли алоқа линияси мавжудлиги ҳамда бухгалтерия ҳисоби амалиётларини амалга ошириш бўйича техник талабларга мос келувчи дастурий таъминот билан таъминланганлиги бўйича Марказий банкнинг тегишли ҳудудий бош бошқармасининг хулосаси олиниши лозим.
(14-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-11, 30.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2093-11/3673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ҳажми бир варақдан зиёд ҳолда тақдим этиладиган барча ҳужжатлар алоҳида йиғмажилд шаклида тикилиб, микрокредит ташкилоти раҳбари томонидан имзоланган бўлиши лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 23 февралдаги 4/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-10, 11.03.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/2093-10/2737-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Агар мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳужжатлар Марказий банкнинг тегишли ҳудудий бош бошқармасига тақдим этилган бўлса, ҳудудий бош бошқарма уч кун муддат ичида ҳужжатлар тўпламини мазкур Низом талабларига мувофиқ тўлиқлигини ўрганиб чиқади, шундан кейин ушбу ҳужжатлар тўпламини мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган хулоса билан бирга Марказий банкка юборади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-11, 30.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2093-11/3673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Лицензия олишга барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ариза Марказий банк томонидан ариза ва зарур ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тақдим этилган ҳужжатлар тўплами тўлиқ жамланса, қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларига мувофиқ келса, лицензиялаш департаменти Қўмитага микрокредит ташкилотига лицензия бериш тўғрисидаги масалани киритади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Марказий банк лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилинганидан кейин уч кун мобайнида хабардор қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақида хабарнома лицензия талабгорига ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда банк ҳисобварағи реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 мартдаги 8/8-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-7, 18.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 16-сон, 162-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Лицензия берилган вақтдан бошлаб олти ой муддат ичида микрокредит ташкилоти ўз фаолиятини амалга оширишга киришиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Микрокредит ташкилотига лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин Марказий банк уч нусхада қуйидагиларни ўз ичига олувчи юридик йиғмажилдларни расмийлаштиради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилотининг таъсис ҳужжатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
(21-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 ноябрдаги 34/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-2, 14.12.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 533-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилотининг бошқарув органлари таркиби тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилотининг устав фонди шакллантирилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
касса хоналарининг техник жиҳатдан мустаҳкамланганлиги ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализация воситалари билан жиҳозланганлиги бўйича Марказий банк тегишли ҳудудий бош бошқармасининг хулосаси;
(21-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-11, 30.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2093-11/3673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банкнинг микрокредит ташкилотига лицензия бериш тўғрисидаги қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Уч нусхада тайёрланган юридик йиғмажилдлар Марказий банк томонидан қуйидагича тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиянинг асл нусхасини ўз ичига олган бир нусхаси микрокредит ташкилоти раҳбарига имзо қўйдирилган ҳолда микрокредит ташкилотига топширилади. Микрокредит ташкилотига топширилган юридик йиғмажилд юридик ҳужжатларни сақлаш учун мўлжалланган махсус жойда сақланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир нусхаси Марказий банкда қолдирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир нусхаси микрокредит ташкилоти жойлашган манзил бўйича Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармасига юборилади.
(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-11, 30.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2093-11/3673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар Марказий банкнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 ноябрдаги 34/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 2093-2, 14.12.2011 й.) асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 533-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Марказий банк қуйидаги ҳолларда лицензия беришни рад этишга ҳақлидир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга номувофиқ бўлганда;
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжуд бўлганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорига ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади). Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган камчиликларни тўлиқ бартараф этгандан сўнг ҳужжатларни қайтадан кўриб чиқиш учун Марказий банкка тақдим этиши мумкин. Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 мартдаги 8/8-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-7, 18.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 16-сон, 162-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микрокредит ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиш мақсадида такроран тақдим этилган аризани қайта кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган асослар бўйича микрокредит ташкилотига лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 18 августдаги 24/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2093-3, 27.09.2012 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 465-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микрокредит ташкилотига лицензия бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш ариза барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан ўн беш кундан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микрокредит ташкилотига лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган ариза янгидан берилган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микрокредит ташкилотига лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 27 июлдаги 14/13-сонли қарорига (рўйхат рақами 2093-4, 15.08.2013 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 33-сон, 451-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Норезидент жисмоний ва юридик шахслар иштирокида микрокредит ташкилотни ташкил этишга қўшимча талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-6, 25.09.2015 й.) билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 38-сон, 506-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Микрокредит ташкилотини ташкил этишда норезидент юридик шахслар қатнашса ёки унинг устав фондида иштирок этса (акциядори бўлса), мазкур Низомнинг 13-бандида келтирилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-11, 30.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2093-11/3673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) норезидент юридик шахс ваколатли органининг унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги микрокредит ташкилотининг акцияларини (улушларини) сотиб олиши ва (ёки) эгалик қилиши тўғрисидаги қарори нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) аудиторлик фирмаси томонидан тасдиқланган норезидент юридик шахснинг охирги уч йиллик молиявий ҳисоботи (камида уч йил фаолият кўрсатган бўлиши шарт);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) агар норезидент юридик шахснинг мамлакати қонунлари талаб қилса, у жойлашган мамлакат назорат органининг унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги микрокредит ташкилотига муассис бўлишига ёки унинг устав фондида иштирок этишига (акциядори бўлишига) розилигини тасдиқловчи ҳужжати;
(26-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-11, 30.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2093-11/3673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) норезидент юридик шахснинг тўловга лаёқатлилиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилган тасдиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) норезидент юридик шахснинг муассислари тўғрисида қуйидаги маълумотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муассис-юридик шахслар учун — фирма номи, давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи, муассиснинг устав фондидаги (капиталидаги) улуши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муассис-жисмоний шахслар учун — фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи (тўлиқ манзили), муассиснинг устав фондидаги (капиталидаги) улуши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Микрокредит ташкилотини ташкил этишда норезидент жисмоний шахс қатнашса ёки унинг устав фондида иштирок этса (акциядори бўлса), мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда охирги икки йил учун солиқ декларацияси ҳам илова қилинади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-11, 30.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2093-11/3673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Мазкур Низомнинг 26 ва 27-бандларида қайд этилган ҳужжатлар норезидент юридик шахс рўйхатдан ўтказилган ёки норезидент жисмоний шахс яшаётган мамлакатдаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасасида, у мавжуд бўлмаган тақдирда эса, норезидент юридик шахс рўйхатдан ўтказилган ёки норезидент жисмоний шахс яшаётган давлатнинг Ташқи ишлар вазирлигида, мазкур мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасасида ёки дипломатик ваколатхонасида белгиланган тартибда легаллаштирилади, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бошқармасида тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Норезидентларнинг аризасини кўриб чиқиш ва уларнинг молиявий аҳволини баҳолашда, Марказий банк норезидентлар мамлакатининг назорат органи маълумоти ва фикр-мулоҳазаларига таянади. Зарурат бўлганда, Марказий банк ўз мезонлари ва фикр-мулоҳазаларини қўллаш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Норезидентлар иштирокидаги микрокредит ташкилотига лицензия беришни сўраб мурожаат қилинган аризани рад этиш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий иқтисодиётга ёки рақобат муҳитига салбий таъсир ўтказиш хавфи мавжуд бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норезидент мамлакатининг назорат қилувчи органлари томонидан рад этиш тавсия қилинса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норезидентнинг устав фондида (капиталида) жиноий фаолиятдан олинган маблағларнинг мавжуд бўлиши ёхуд уларнинг акциядорлари (иштирокчилари) таркибида оффшор ҳудудларда рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар ёки оффшор ҳудудда доимий яшовчи жисмоний шахслар мавжуд бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оффшор ҳудудларда жойлашган банкларда ҳисобвараққа эга бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муассиси оффшор ҳудудда доимий яшовчи жисмоний шахс ёки ушбу ҳудудда рўйхатга олинган юридик шахслар бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норезидентнинг молиявий ҳолати қониқарсиз бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Микрокредит ташкилоти номига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Микрокредит ташкилотининг фирма номида «микрокредит ташкилоти» сўз бирикмаси ифодаланиши ва фирма номлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида келтирилган талабларга мувофиқ бўлиши зарур.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Микрокредит ташкилоти филиалини ташкил этиш ва Марказий банкка ҳисобга қўйиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Филиал микрокредит ташкилотининг у жойлашган ердан ташқарида ташкил этиладиган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микрокредит ташкилотининг чакана хизматлар маркази шаклидаги филиали унинг чакана хизматларни, шу жумладан нақдсиз шаклда микромолиявий хизматларни кўрсатадиган ҳамда ташкилот жойлашган ердан ташқарида ташкил этиладиган бўлинмасидир.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 2093-11, 30.08.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2093-11/3673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Филиал номланиши «филиал» сўзи, чакана хизматлар маркази шаклидаги филиал номланиши эса «чакана хизматлар маркази» сўзлари кўрсатилган ҳолда уни ташкил этган микрокредит ташкилоти номи билан мос келиши лозим. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган микрокредит ташкилоти филиаллари юридик шахс ҳисобланмайдилар.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-11, 30.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2093-11/3673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Микрокредит ташкилотининг филиали Марказий банкнинг олдиндан розилиги олингандан сўнг, чакана хизматлар маркази шаклидаги филиали эса у очилган кундан бошлаб ўн кунлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини хабардор қилиш шарти билан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ микрокредит ташкилотининг бошқарув органи қарорига биноан ташкил этилади ёки тугатилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Филиал ўз фаолиятини микрокредит ташкилотининг бошқарув органи томонидан тасдиқлаган филиал тўғрисидаги низом ва микрокредит ташкилотига берилган лицензия асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Микрокредит ташкилоти филиал ташкил қилиш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қониқарли молиявий ҳолатга эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилоти кунлик жамлама бухгалтерия балансини тузиш учун керакли дастурий-техник воситаларга ҳамда малакали бухгалтерия ходимларига эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк талабларига жавоб берадиган тегишли хоналар ва ускуналарга эга бўлиши лозим (нақд пул ва қимматликлар билан фаолият кўрсатиши кўзда тутилган тақдирда).
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 26 майдаги 19/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-9, 13.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/2093-9/1350-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Микрокредит ташкилоти қуйидаги ҳолатларда қониқарли молиявий ҳолатга эга деб топилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий йил натижаларига кўра соф фойдага эга бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов муддати 30 кундан ортиқ кечиктирилган муддати ўтган кредитларнинг суммаси охирги 6 ой давомида микрокредит ташкилоти кредит портфелининг 5% дан кам миқдорини ташкил этганда.
(37-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 26 майдаги 19/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-9, 13.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/2093-9/1350-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(37-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 26 майдаги 19/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2093-9, 13.09.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/2093-9/1350-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Микрокредит ташкилоти филиалини ташкил этиш ва Марказий банкда ҳисобга қўйиш учун Марказий банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий асослаб берилган ҳолда мазкур филиални ташкил этиш тўғрисидаги ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
филиални ташкил этиш тўғрисидаги микрокредит ташкилоти бошқарув органининг қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
филиал раҳбари лавозимига кўрсатилган номзод тўғрисидаги маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
филиал касса хоналарининг техник жиҳатдан мустаҳкамланганлиги ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализация воситалари билан жиҳозланганлиги бўйича Марказий банк тегишли ҳудудий бош бошқармасининг хулосаси (нақд пул ва қимматликлар билан фаолият кўрсатиши кўзда тутилган тақдирда).
(38-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-11, 30.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2093-11/3673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Филиални ташкил этиш учун тақдим этилган ҳужжатлар тўплами Марказий банк томонидан ўттиз кун ичида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Тақдим этилган ҳужжатлар тўплами тўлиқ жамланса, қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларига мувофиқ келса, лицензиялаш департаменти Қўмитага микрокредит ташкилотининг филиалини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги масалани киритади. Агар тақдим этилган ҳужжатлар тўплами ушбу Низом ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид бўлса, ҳужжатлар тўплами сабаблари кўрсатилган ҳолда қайтарилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
401. Микрокредит ташкилоти чакана хизматлар маркази шаклидаги филиалини очганда у очилган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чакана хизматлар маркази очилганлиги тўғрисида хабарнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чакана хизматлар марказини ташкил этиш тўғрисидаги микрокредит ташкилоти бошқаруви олий органининг қарори.
(401-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 2093-11, 30.08.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2093-11/3673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Микрокредит ташкилоти филиалини ташкил этиш учун тақдим этилган ҳужжатларда кейинчалик нотўғри ёки ҳаққоний бўлмаган маълумотлар мавжудлиги аниқланган ҳолда ҳамда филиалнинг фаолияти натижасида микрокредит ташкилотининг молиявий ҳолати оғирлашганда Марказий банк микрокредит ташкилотидан мазкур филиални тугатишни талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Микрокредит ташкилотининг филиали жойлашган манзили бўйича қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган тартибда банкда ҳисобварағини очади ва қонунчилик ҳужжатларига ҳамда микрокредит ташкилотининг филиали тўғрисидаги низомга мувофиқ операцияларни амалга оширади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Лицензияни қайта расмийлаштириш ва унинг дубликатини бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Лицензияни қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Лицензиянинг асл нусхаси йўқолган тақдирда, микрокредит ташкилоти бир ҳафталик муддатда бу ҳақда Марказий банкка ёзма равишда ахборот беради ва уни қайта тиклаш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиянинг йўқолганлиги сабаби кўрсатилган ҳамда лицензия дубликати берилишини сўраб, лицензияни сақлаш учун жавобгар бўлган мансабдор шахсларга нисбатан кўрилган ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар акс эттирилган ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
топилмалар бюроси томонидан лицензиянинг йўқотилганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситалари манбаларида йўқотилган лицензияни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида берилган эълон нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Марказий банк бир ой муддат ичида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва микрокредит ташкилоти томонидан кўрилган тадбирларни мазкур Низомнинг 44-бандига мувофиқ эканлигига ишонч ҳосил қилган тақдирда лицензияни йўқотган микрокредит ташкилотига унинг дубликатини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Агар лицензия дубликати олингандан сўнг аввал йўқотилган лицензия топилса, микрокредит ташкилоти беш иш куни ичида лицензиянинг асл нусхасини бекор қилиш учун Марказий банкка топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
X. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки уни бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Марказий банк қуйидаги ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилоти томонидан «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талаблари, шу жумладан лицензия талаблари ва шартлари бузилганда;
(47-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилотининг фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар бажарилмаганида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Марказий банкнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори микрокредит ташкилотига ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Марказий банк лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларнинг микрокредит ташкилоти томонидан бартараф этилиши муддатини белгилашга мажбур. Кўрсатилган муддат олти ойдан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Микрокредит ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этган тақдирда Марказий банк тасдиқловчи ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч кун ичида унинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-6, 25.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 38-сон, 506-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилоти тўловга қобилиятсиз бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот маълумотлари мунтазам равишда бузиб кўрсатилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредитлар бериш бўйича фаолиятни амалга ошириш лицензия берилган пайтдан эътиборан олти ойдан ортиқ муддатга кечикканда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Лицензиянинг амал қилиши микрокредит ташкилоти томонидан Марказий банк белгилаган муддатда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар бартараф этилмаганда ҳам тугатилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиши уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланган тақдирда, у бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Агар микрокредит ташкилоти лицензия беришга қарор қабул қилинганлиги тўғрисида билдирувнома юборилган (топширилган) пайтдан бошлаб уч ой мобайнида Марказий банкка лицензия берилишига давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса, Марказий банк кўрсатилган лицензияни бекор қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
541. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тиклаш, тугатиш ва уни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши керак.
(541-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 мартдаги 8/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 2093-7, 18.04.2016 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 16-сон, 162-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XI. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Мазкур Низомга мувофиқ талаб қилинадиган барча ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонунига риоя этилган ҳолда тақдим этилади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2093-6, 25.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 38-сон, 506-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 116-модда; 2011 й., 20-21-сон, 215-модда; 50-сон, 533-модда; 2012 й., 39-сон, 465-модда; 2013 й., 33-сон, 451-модда; 2015 й., 12-сон, 145-модда, 38-сон, 506-модда; 2016 й., 16-сон, 162-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/2093-9/1350-сон, 12.03.2019 й., 10/19/2093-10/2737-сон, 30.08.2019 й., 10/19/2093-11/3673-сон; 27.06.2020 й., 10/20/2093-12/1004-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)