Ҳужжат кучини йўқотган 10.04.2023 10.05.2022 йилдаги 244-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.05.2022 йилдаги 244-сон
Date of entry into force
11.05.2022
Ҳужжат кучини йўқотган 10.04.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари, Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятлари ҳамда Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сонли «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 августдаги ПФ-6275-сон Фармони, «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон, «Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 18 февралдаги ПҚ-136-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 6 апрелдаги ПҚ-195-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 22 февралдаги 85-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ўн кун муддатда Котибиятлар ва Департамент раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари, Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятлари ҳамда Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 5 июлдаги 419-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 10 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
244-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 майдаги 244-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низом
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг (кейинги ўринларда — Бош вазир ўринбосари) функционал вазифаларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси унинг номзодини маъқуллагандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бош вазир ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бош вазир ўринбосарининг фаолияти узлуксиз таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини ислоҳ қилиш, жамоат ташкилотлари масалаларини мувофиқлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга йўналтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бош вазир ўринбосари мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосари Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Бош вазир ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари, унинг вазифалари ва функционал мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифалар, яқин ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурларини ўз вақтида самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ҳамда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ бириктирилган вазирликлар ва идораларда қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг таъсирчан тизимини яратиш, тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий ривожланиш дастурларида белгиланган мақсадларга эришишни сўзсиз таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идоралар ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишини ташкил қилиш юзасидан мониторингни таъминлаш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат, давлат бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича ишлари самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш чораларини кўриш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан, аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутасаддилик қилинадиган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилишининг самарадорлиги доимий ва тизимли асосда ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини таъминлаш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш бўйича асосли таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан, илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан яқин ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идораларда, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишларни ташкил этишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий сектор субъектларига бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари, роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти, Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятида ҳамда Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаментида (кейинги ўринларда — Таркибий бўлинмалар), шунингдек, унга бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда бошқа ташкилотларда кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви тизимига, жумладан, стратегик режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг замонавий шакллари, усуллари ва принциплари жорий этилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таркибий бўлинмаларга бириктирилган барча даражалардаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, яқин, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, ёшларни қўллаб-қувватлаш, жамоат ташкилотлари, маънавият, давлат тилини ривожлантириш соҳаларини стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигига асосланган баҳолаш тизими жорий этилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида Ҳукуматнинг мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрланишида иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳотларини мувофиқлаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармонига мувофиқ таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини такомиллаштириш, жамиятимизда ўқитувчи ва педагог ходимлар, илмий ва ижодкор зиёлиларга бўлган ҳурмат-эътиборни янада ошириш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш, тизимда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ўрганишни таъминлаш, таълим-тарбия жараёнига илғор ўқув-педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, халқаро нормалар ва талабларга жавоб берадиган давлат таълим стандартларини жорий этиш, ўқув ва тарбия жараёнларининг ўзаро мустаҳкам боғлиқлиги ва узлуксизлигини таъминлаш, тарбиявий ишларнинг усуллари ва мазмунини такомиллаштириш, маънавий-ахлоқий тарбиянинг самарали ташкилий ва педагогик шаклларини жорий этиш, таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
узлуксиз таълим ягона тизимининг муҳим бўғини сифатида мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари тармоқларини кенгайтириш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, таълим-тарбия жараёнига болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий, эстетик ва жисмоний ривожлантиришга йўналтирилган замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш, болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 12 апрелдаги ПҚ-5071-сон ҳамда «Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон қарорларига мувофиқ болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси паст бўлган туманларда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, давлат-хусусий шериклик шаклидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ишларини жадаллаштириш ҳамда ушбу соҳага хусусий секторни кенг жалб этиш орқали мактабгача таълим қамровини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий ўрта ва мактабгача таълим сифатининг янги даражага оширилишини таъминлаш, ҳар томонлама ривожланган авлодни тарбиялаш, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантиришни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, ўқув-тарбия жараёнига таълимнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ таълимини бошқариш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилишини таъминлаш, жамоатчилик назоратининг шаффофлиги ва самарадорлигига эришиш, шу жумладан, барча муассасаларнинг телекоммуникация тармоқларидан фойдаланишини таъминлаш, умумий фойдаланиладиган маълумотлар базасини яратиш, уларнинг фаолиятини баҳолашнинг электрон рейтинг тизимини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий ўрта ва мактабгача таълим соҳасида нодавлат хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар тармоғини улар учун ташкилий-ҳуқуқий ва техник-иқтисодий шароитлар яратиш орқали янада ривожлантиришни таъминлаш, ушбу соҳага давлат-хусусий шерикликнинг турли шакларини самарали жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, умумий ўрта таълимнинг илмий асосларини яратишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантириш, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини такомиллаштириш ҳамда уларга кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини яхшилашни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, улғайиб келаётган ёш авлоднинг илм-фанга бўлган интилишларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш борасидаги ислоҳотларни тизимли амалга ошириш, шунингдек, академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқларида талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича чуқур касбий билимларга эга бўлган, чет тилларини биладиган ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш кўникмаларини эгаллаган олий маълумотли малакали мутахассисларни тайёрлаш даражаси ва сифати ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари билан ўзаро боғлиқ ҳолда оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасаларини оқилона жойлаштириш, амалга оширилаётган тармоқ дастурларини ва ҳудудларни комплекс ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда олий, узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим кадрларини тайёрлашнинг мақсадли параметрларини шакллантириш бўйича давлат бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диссертация тадқиқотларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг илмий ва амалий аҳамиятини ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий тилларга ва компьютер технологиялари ҳамда Интернет ресурслардан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига узлуксиз ўқитиш, ўқитишнинг замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаган юқори малакали чет тиллар ўқитувчиларини мақсадли тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни таълим тизимининг барча даражаларида амалга ошириш ҳамда шу асосда жаҳон цивилизацияси ютуқларидан ва жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланувчи кенг аудитория учун шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини замонавий талаблар даражасида қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш вазифалари амалга оширилишини таъминлаш, профессор-ўқитувчи кадрларнинг педагогик ва профессионал даражасини мунтазам ошириш, уларнинг қонунчилик нормаларини, илм-фан, илмий ва амалий изланишлар, ўқитилаётган предмет бўйича технологик жараён ва инновациялар соҳасидаги энг сўнгги ютуқларни, шунингдек, ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий методларини чуқур ўрганишига кўмаклашиш ва рағбатлантириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув жараёнига замонавий инновацион педагогика ва таълим технологияларини, мультимедиа тизимларини Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда кенг жорий этиш, педагогик ва илмий фаолиятда чет тилларидан кенг фойдаланиш учун педагог кадрларнинг чет тилларини амалда билиш даражасини ошириш ҳисобга олинган ҳолда малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш методикаси тубдан ва узлуксиз янгилаб борилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
магистратура ва докторантура дастурлари бўйича танлаб олиш ва тайёрлашни ташкил этиш, педагоглар ҳамда илмий кадрларнинг дунёнинг ривожланган давлатларидаги етакчи таълим ва илмий муассасаларда малакасини ошириш ҳамда стажировка ўташи, истиқболли мутахассисларнинг нуфузли хорижий таълим ва илмий муассасаларда ўқишининг мониторингини ташкил қилиш, уларнинг Ўзбекистонда муносиб ишга жойлашишига ёрдам бериш, меҳнат фаолияти мониторингини олиб бориш, касбий жиҳатдан ўсишига ва хизматда кўтарилишига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истиқболли соҳаларга хорижий олимлар, ўқитувчилар, муҳандислар ва бошқа мутахассисларни, шу жумладан, ватандошларни жалб қилишга доир таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда тадбирларни амалга ошириш масалаларини мувофиқлаштириш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, муҳим муаммоларни ҳал этиш, уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотларини мувофиқлаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини тубдан оширишни, тиббиёт илм-фан ва технологияларининг замонавий ютуқларини жорий этишни таъминлайдиган концептуал янги моделларни шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг сифати ва самарадорлигини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўламини кенгайтириш, соҳага босқичма-босқич тиббий суғурта тизимини жорий этиш, тиббий хизматлар бозорида замонавий рақобат муҳитини яратиш, шу асосда аҳолининг кафолатланган ва сифатли тиббий ёрдам олиш имкониятларини кенгайтириш бўйича тизимли чора-тадбирларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш ва ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш, бошқарув жараёнидаги ортиқча тартиб-тамойилларни қисқартириш, аҳолига хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, тиббиёт ходимларининг иш самарадорлигини таъминлаш, шунингдек, ушбу йўналишда қабул қилинган рақамли трансформация қилиш дастурларини самарали амалга оширишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда фуқароларнинг касалликлари профилактикаси ва саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича патронаж тиббиёт ҳамширалари ишларининг самарадорлигини ошириш ҳисобидан аҳолига, айниқса, қишлоқ жойларда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш сифатини янада яхшилаш бўйича мониторинг ташкил этилиши ва чора-тадбирлар кўрилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тез тиббий ёрдам хизмати самарадорлигини, унинг томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг тезкорлиги ва сифати оширилишини, уни энг янги диагностика ва даволаш ускуналари билан тизимли асосда қайта жиҳозлаш, замонавий мобил тиббиёт ускуналари ва алоқа воситалари билан жиҳозланган ихтисослаштирилган автотранспорт билан тўлиқ таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш, перинатал ва скрининг марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш, илғор хорижий тажрибани соғлиқни сақлаш амалиётига кенг жорий этиш бўйича республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолиятининг самарадорлиги оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини экологик хавфсиз, соғлом ва балансли озиқ-овқат билан таъминлаш, соғлом овқатланиш масалалари бўйича аҳолининг турли гуруҳлари учун овқатланиш билан боғлиқ касалликлар тарқалишини камайтиришга, тегишли фундаментал тадқиқотларни устувор ривожлантиришга, ҳомиладор ва эмизикли аёллар, шунингдек, 3 ёшгача бўлган болаларнинг тўлақонли овқатланишини таъминлашга, даволаш-профилактика муассасаларида парҳезли овқатланишни яхшилашга йўналтириш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллик тамойилларини тарғиб этиш ва жорий қилиш асосида меҳнатга лаёқатли аҳоли, кекса кишиларнинг соғлиғини яхшилаш, жароҳатланишни камайтириш бўйича профилактика тадбирларини такомиллаштириш, фуқароларнинг ўз соғлиғи учун шахсий масъулиятини кучайтириш, геронтология, аҳолининг гендер ва ёш хусусиятлари масалаларида замонавий илмий ёндашувларни жорий этиш йўли билан аҳоли саломатлигининг муҳим тиббий-демографик тавсифи сифатида узоқ умр кўришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туғма ва ирсий касалликларнинг юзага келиши сабабларини ўрганиш ва олдини олиш, республика ҳудудларидаги ижтимоий, табиий-иқлим шароитларига хос бўлган касалликларни ўрганиш масалаларида мамлакатимиз тиббиёт илм-фанини ривожлантириш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада санитария-эпидемиологик ҳолат ва радиацион вазиятнинг мониторингини ташкил этиш ва амалга ошириш, келгусида аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга, яшаш муҳити омилларининг инсонга зарарли таъсирини бартараф этишга йўналтирилган комплекс санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва ташкилий тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг аввало зарарланиш манбалари профилактикаси ва уларни бартараф этишга, ўта хавфли юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга йўналтирилган превентив чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобидан аҳолини вирусли ва юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлиги ва ишончлилигини оширишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бинолар ва иншоотлар, сув таъминоти тизимлари, канализация, оқова сувларни тозалаш, гидротехник иншоотлар ва бошқа объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилишда, хом ашёнинг янги турларини, озиқ-овқат маҳсулотларини, саноат буюмларини, қурилиш материалларини, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини, кимёвий моддалар, биологик воситалар, тиббий ва иммунобиологик препаратларни ишлаб чиқариш ва қўллашда санитария нормалари, қоидалари ва гигиеник нормативларга риоя этилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фармацевтика саноати учун мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга, шунингдек, аҳолининг ҳамда даволаш-профилактика муассасаларининг сифатли, самарали, хавфсиз ва арзон дори-дармонлар ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминланишини яхшилашга йўналтирилган самарали дори-дармон сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фармацевтика саноати корхоналарида сифат менежментини янада ривожлантириш, маънавий ва жисмоний эскирган асбоб-ускуналар янгиланишини таъминлаш, республикада дори-дармонларнинг юқори сифатига ва рақобатбардошли нархига эришишни ҳисобга олган ҳолда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатлари ва энергия сарфи ҳажмини қисқартириш ҳамда уларнинг таннархини пасайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида» 2021 йил 25 мартдаги ПФ-6195-сон Фармони ҳамда «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарорига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш, уларни меҳнат фаолиятига кенг жалб қилиш орқали ҳаёт сифати ва даражасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кекса авлоднинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўла ҳуқуқли иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш, ёшларни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш, Ватанга муҳаббат, кекса авлодга ҳурмат руҳида тарбиялашда уларнинг ролини ошириш бўйича чора-тадбирлар комплексининг тизимли асосда амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кекса авлод вакилларига ғамхўрлик ва эътиборни кучайтириш, катта ёшдагиларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, уларнинг ҳаёти, фаолияти ва дам олишини ташкил этиш тизимининг ишлашини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кексаларнинг ҳаёти даражасини ошириш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини амалга ошириш, пенсияга чиққандан кейин уларнинг юқори ижтимоий фаоллигини, шу жумладан, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштирокини ва давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги иштирокини қўллаб-қувватлашни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 18 февралдаги ПФ-75-сон Фармонига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада аҳоли, айниқса, болалар ва ёшлар ўртасида спорт билан шуғулланишни оммалаштириш, оммавий спорт турлари ва соғлом турмуш тарзини юритишга кенг жалб этиш борасида кенг кўламли ишларни ташкил этиш, уларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этишни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, қишлоқ ва чекка ҳудудларда спорт объектларини кўпайтириш, спорт маркетингини ривожлантириш, спорт объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш ҳамда соҳани босқичма-босқич тўлиқ рақамлаштириш, нодавлат спорт объектлари ва муассасалари тармоғини кенгайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимизда профессионал спортни, шу жумладан, жамоавий, қишки ва экстремал спорт турларини ривожлантиришни, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш, барча спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва минтақавий мусобақаларни ташкил этиш, носоғлом спортга қарши тизимли чоралар кўрилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш учун истиқболли спортчиларни саралаш (селекция қилиш), тайёрлаш ва маҳоратини оширишнинг, улар орасидан мамлакат терма жамоалари сифатли спорт захираси ва таркибини шакллантиришнинг самарали тизимини яратишда Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерациялари (ассоциациялари) ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланиш учун шарт-шароитларни кенгайтириш, инфратузилмасини яратиш, истиқболли спортчиларни саралаш (селекция қилиш) ва профессионал спортга йўналтириш, малакали мутахассисларни тайёрлашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатда юксак маданиятга эга бўлган ҳар томонлама етук ҳамда жисмонан соғлом инсонни шакллантириш мақсадида аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малака ва билимларини орттиришга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш, иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция) жараёнига инновацион шакллар ва усулларни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) болаларни ҳимоя қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 августдаги ПФ-6275-сон Фармони ижроси доирасида Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ҳамраиси сифатида вазифаларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, ушбу йўналишда давлат сиёсатини амалга оширишга доир чора-тадбирларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бола ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг очиқлиги ҳамда ошкоралигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳал этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
васийлик ва ҳомийлик соҳасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларни оилада тарбиялаш шаклининг устуворлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ота-она қарамоғисиз қолган болаларга ғамхўрлик қилаётган шахсларни рағбатлантириш механизмларини яратиш ва такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилага тарбияга олинган (патронат) болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланишини мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар билан ишлаш бўйича давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш, шунингдек, уларнинг ижросини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой сотиб олиш учун назарда тутилган маблағларнинг ажратилиши ва уларнинг ўз эгаларига етказилиши устидан мониторинг ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарбия муассасаларини тамомлаган етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имконияти чекланган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назоратсиз, қаровсиз ҳамда муайян яшаш жойига эга бўлмаган болаларни аниқлаш ва уларни жойлаштириш чораларини кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда, шунингдек, «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлашни ташкил этишда давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, уларнинг онгида мустақиллик, миллий ўзликни англаш ғояларига содиқлик, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик туйғуларини қарор топтириш, уларни турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, ёшлар соҳасидаги муаммоларга самарали ечимлар ишлаб чиқиш, ваколатли органлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясинининг самарали ва натижали ижросини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини қуришда ёшларнинг фаол иштирокини ошириш, уларнинг мустақил фикрлайдиган, юксак маънавиятга, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга, кенг дунёқарашга ва чуқур билимга эга бўлган, ўзининг бутун кучи, билими ва салоҳиятини халқ манфаатлари йўлида сарфлашга, мамлакат келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ташаббускор, ғайратли ёшлар сафини кенгайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсиб келаётган авлодни йигит ва қизларнинг ички иммунитети шаклланишининг муҳим омиллари бўлган кенг дунёқарашга, мустаҳкам билимга, қатъий эътиқодга эга бўлган, юқори малакали ва жисмонан соғлом қилиб вояга етказишга йўналтирилган ёшларга оид сиёсатни янада такомиллаштириш ишларини тизимли амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсиб келаётган авлод тарбиясида ёшлар ташкилотларининг ролини кучайтиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда ёшлар ташкилотлари фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш, ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг ўқишга ва бадиий адабиётга қизиқишини янада ошириш йўли билан уларда турли мафкуравий таҳдидларга, жумладан, диний экстремизм, терроризм, «оммавий маданият» ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш маданиятини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини аниқлаш, ривожлантириш ва амалга ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш, йигит ва қизларни, ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этаётган ва халқ манфаатлари учун садоқат билан хизмат қилаётган ёш, малакали, ташаббускор, тадбиркор, уддабурон, виждонли ва фидойи раҳбар кадрларни тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, бундай кадрлар захирасини яратиш ва уларни давлат бошқаруви органларида масъул лавозимларга кўтариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ёшлар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга, иқтисодий ва психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож ва ишсиз ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иш билан бандлигини таъминлашда кўмаклашиш, шу жумладан, тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларда, ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектларида мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларида касб-ҳунарга бепул ўқитиш ва тадбиркорлик курсларида ўқиб, махсус сертификат олган ёшларга имтиёзли давр билан микрокредитлар ажратишда кўмаклашиш ҳамда мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган, «Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандларининг тўлов-контракт суммаси белгиланган талаблар асосида тўлаб берилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тилини ривожлантириш фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сон қарорига мувофиқ эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари» ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сон Фармонига мувофиқ ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш, Ўзбекистондаги миллат ва элатларнинг тилларини сақлаш ва ривожлантириш, давлат тили сифатида ўзбек тилини ўрганиш учун шарт-шароитлар яратиш, ўзбек тили ва тил сиёсатини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналиш ва вазифаларининг амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тилини ривожлантириш фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш ва назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тилини ривожлантириш ва давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ташкил қилиш бўйича фаолиятини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузи, унинг бошқа тиллар билан алоқалари истиқболларини белгилаш, хорижда истиқомат қилувчи ватандошлар ва ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлган чет эл фуқаролари учун ўзбек тили дарсликлари ва электрон дастурларни ишлаб чиқиш ва кенг миқёсда тарқатиш, ўзбек тилини ўргатиш бўйича махсус курсларни ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ташкилотларига ишга қабул қилинувчиларнинг ўзбек тилини мукаммал даражада билишларини талаб даражасига кўтариш, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида фаолият юритувчиларнинг давлат тилининг имкониятларидан тўлиқ ва тўғри фойдаланишига эришишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика Маънавият ва маърифат марказининг мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларнинг асосий йўналишлари бўйича давлат органлари, нодавлат ташкилотлар ва ишчи гуруҳлар билан ҳамкорлик қилишининг, маънавий-маърифий ишларни амалга оширишнинг самарали ва таъсирчан тарғибот технологиялари ҳамда усулларини ишлаб чиқиш, соҳалар ва ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда аниқ мақсадга йўналтирилган тарғибот-ташвиқот дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга доир фаолияти амалга оширилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) атамашунослик ва топонимик объектларга ном бериш фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атамашунослик ва топонимика соҳасида қонунчилик ҳужжатлари ижросини таҳлил қилиш, топонимик объектларга ном бериш масалалари бўйича ишларни ташкил этиш ва назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш ва уларнинг бир хилда қўлланилишини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган фаолиятни назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш ва уларнинг бир хилда қўлланилишини таъминлаш борасида зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
географик ва бошқа топонимик объектларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ном берилиши борасидаги фаолиятни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атамашунослик ва топонимика соҳасини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишлари йўлга қўйилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси фаолиятини мувофиқлаштириш ва унинг йиғилиш баёнлари асосида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режалари бажарилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг жамиятимизда миллий ғоя, янгича тафаккур ва дунёқарашни ривожлантириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга доир фаолияти мувофиқлаштирилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон халқининг тарихий-маданий қадриятлари ҳамда мероси билан боғлиқ топонимик ва географик объектларнинг номларини сақлаш, мавжуд номларни қайта кўриб чиқиш, ислоҳ қилиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар фаолиятини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда «йўл хариталари»га киритиш учун хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва республика ҳудудларига сафарлари натижаларига кўра Бош вазир ўринбосарининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича тасдиқланган «йўл хариталари» бажарилишининг тизимли назоратини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг «йўл хариталари» амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботлари, батафсил ахборотлари, материаллари тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбалар орқали, шу жумладан, жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Бош вазир ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир томонидан ижтимоий соҳада ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрланиши ва киритилишини тизимли асосда таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалалар тайёрланиши ва киритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларининг тайёрланиши ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассисларининг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро этувчи ҳокимият тегишли органларининг раҳбарларига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари билан ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан тегишли тармоқларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг бажарилишини мувофиқлаштириб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таркибий бўлинмаларга бевосита раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таркибий бўлинмаларга бириктирилган ташкилотларнинг ўзи юритадиган масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқ соҳалар ва йўналишларни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий сафарлари ва республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича белгиланган топшириқлар ҳамда вазифаларни бажариш бўйича «йўл хариталари» ишлаб чиқилиши, амалга оширилиши ва мониторинги олиб борилишини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат аъзолари ҳисобланган ва Котибиятга бириктирилган вазирлар ҳамда идоралар раҳбарлари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаши учун белгиланган тартибда киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган ва бириктирилган давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири маъқуллаши учун белгиланган тартибда киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идоралар бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тилини ривожлантириш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари соҳаларига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига виза қўяди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг экспертизадан ўтказилиши ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда фармойишларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан биргаликда Таркибий бўлинмалар мудирлари, уларнинг ўринбосарлари, шуъба мудирлари ва мутахассислари лавозимларига кадрлар танлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таркибий бўлинмалар мудирлари, уларнинг ўринбосарлари, шуъба мудирлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таркибий бўлинмаларда ва Таркибий бўлинмаларга бириктирилган давлат бошқаруви органларининг марказий аппаратларида кадрларни танлаш ва уларнинг амалдаги захирасини шакллантириш тизимини такомиллаштириш ишларини тизимли асосда ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзи юритадиган масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бош вазир ўринбосари тегишли идоралараро коллегиал органларга раҳбарлик қилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлик қиладиган идоралараро коллегиал органлар фаолиятини ҳамда уларнинг қарорлари бажарилишини ташкил этиш юзасидан назоратни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Бош вазир ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бош вазир ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган вазирликлар ва идоралар коллегиал органларининг, бошқа ташкилотларнинг мажлисларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига кўра — давлат бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг ўзи юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосарининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари унинг томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосарининг ўзи юритадиган масалалар бўйича вазирликлар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига бериладиган топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Бош вазир ўринбосари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функцияларнинг тегишли даражада ва сифатли бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва унинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бош вазир ўринбосари олдига бевосита қўйилган вазифаларнинг тегишли даражада ва самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи раҳбарлик қиладиган соҳадаги ишларнинг ҳолати, давлат бошқарувининг тегишли органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг тегишли равишда мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, ўзининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, ўзининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича республика ҳудудларига ташрифлар якунлари асосида тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатининг ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиниши, инвестиция (давлат) дастурлари ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг шакллантирилиши, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларининг ташкил этилиши ва ҳал қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирликлар ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишининг мониторинги олиб борилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойлардаги реал аҳволни доимий ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Бош вазир ўринбосарининг фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Бош вазир ўринбосарининг фаолияти «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига ҳамда Таркибий бўлинмалар ва уларнинг иш режаси асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таркибий бўлинмаларнинг иш режалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Бош вазир ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишларининг Таркибий бўлинмаларга бириктирилган давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалга оширилишининг тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 майдаги 244-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1. Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти (кейинги ўринларда — Котибият) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Котибиятнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва болаларни ҳимоя қилиш тизими ислоҳотларини мувофиқлаштириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига (кейинги ўринларда — Бош вазир ўринбосари) бўйсунади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Инсон қадри учун» тамойили асосида ишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идоралар ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, парламент, депутат ва Сенат аъзолари сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишини ташкил қилиш юзасидан мониторингни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва болаларни ҳимоя қилиш соҳаларидаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат аъзолари, барча даражалардаги вазирликлар ва идоралар раҳбарлари зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ҳамда масъулиятини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат, давлат бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича ишлари самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган соҳада давлат сиёсатининг самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан, молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва болаларни ҳимоя қилиш соҳаларини янада ривожлантириш, шу жумладан, аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча даражалардаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, яқин, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва болаларни ҳимоя қилиш соҳаларини стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигига асосланган баҳолаш тизими жорий этилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан, илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идораларда, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутасаддилик қилинадиган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилишининг самарадорлиги доимий ва тизимли асосда ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини таъминлаш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш бўйича асосли таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари, роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятда, шунингдек, унга бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда бошқа ташкилотларда кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятда, шунингдек, бириктирилган вазирликлар ва идораларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилишини тизимли назорат қилишни такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви тизимига, жумладан, стратегик режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг замонавий шакллари, усуллари ва принципларини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳотларини мувофиқлаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида» 2019 йил 16 декабрдаги ЎРҚ-595-сон, «Таълим тўғрисида» 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-637-сон қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сон, «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон, «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармонларига ҳамда «Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 8 майдаги ПҚ-4312-сон ҳамда «Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон қарорларига мувофиқ болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси паст бўлган туманларда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, шунингдек узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ўрганиш, таълим-тарбия жараёнига илғор ўқув-педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини, халқаро нормалар ва талабларга жавоб берадиган давлат таълим стандартларини жорий этиш, ўқув ва тарбия жараёнларининг ўзаро мустаҳкам алоқаси ва узлуксизлигини таъминлаш, тарбиявий ишларнинг усуллари ва мазмунини такомиллаштириш, маънавий-ахлоқий тарбиянинг самарали ташкилий ва педагогик шаклларини жорий этиш, таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари тармоқларини кенгайтириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, таълим-тарбия жараёнига болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий, эстетик ва жисмоний ривожлантиришга йўналтирилган замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш, 6 ёшдаги болаларни мактабгача тайёрлов тизими билан қамраб олиш даражасини 100 фоизга етказиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга, таълим жараёнини мунтазам такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий ўрта таълим муассасаларининг 9 — 11-синфлари ўқувчиларининг касбий мойиллигини замонавий ташхислаш методларини қўллаган ҳолда баҳолаш ҳамда уларни касбга йўналтириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқларида талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича чуқур касбий билимларга эга бўлган, чет тилларини биладиган ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш кўникмаларини эгаллаган олий маълумотли малакали мутахассисларни тайёрлаш даражаси ва сифатини ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари билан ўзаро боғлиқ ҳолда ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасаларини оқилона жойлаштириш, амалга оширилаётган тармоқ дастурларини ва ҳудудларни комплекс ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда олий, узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим кадрларини тайёрлашнинг мақсадли параметрларини шакллантириш бўйича давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диссертация тадқиқотларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг илмий ва амалий аҳамиятини ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, уларни замонавий ўқув, ахборот-коммуникация ускуналари, ўқув-методик қўлланмалар ва адабиётлар билан таъминлаш, педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ёш истиқболли кадрларнинг етакчи хорижий илмий ва таълим муассасаларида ўқишини ва стажировкадан ўтишини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим тизимининг барча даражаларида хорижий тилларга, компьютер технологиялари ва Интернет ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига узлуксиз ўқитиш, ўқитишнинг замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаган малакали чет тиллари ўқитувчиларини мақсадли тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш ҳамда шу асосда жаҳон цивилизацияси ютуқларидан ва жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланувчи кенг аудитория учун шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда замонавий талаблар даражасида олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш, профессор-ўқитувчи кадрларнинг педагогик ва профессионал даражасини мунтазам ошириш, уларнинг қонунчилик нормаларини, назарий илм-фан, илмий ва амалий изланишлар, ўқитилаётган предмет бўйича технологик жараён ва инновациялар соҳасидаги энг сўнгги ютуқларни, шунингдек, ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий методларини чуқур ўрганишига кўмаклашиш ва рағбатлантириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий инновацион педагогика ва таълим технологияларини, мультимедиа тизимларини ўқув жараёнига кенг жорий этишни, педагогик ва илмий фаолиятда улардан кенг фойдаланиш учун педагог кадрларнинг чет тилларини амалда эгаллаши даражасини оширишни ҳисобга олиб ва Интернет ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда малака талаблари, ўқув режалари, дастурларини ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш методикасини тубдан ва узлуксиз янгилаб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотларини мувофиқлаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармонига ҳамда «Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 25 майдаги ПҚ-5124-сон қарорига мувофиқ соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва молиялаштириш бўйича аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини тубдан оширишни, тиббиёт илм-фани ва технологияларининг замонавий ютуқларини жорий этишни таъминлайдиган концептуал янги моделларни шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш, оилавий поликлиникалар ҳамда фуқароларнинг касалликлари профилактикаси ва саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича патронаж тиббиёт ҳамширалари ишларининг самарадорлигини ошириш ҳисобига аҳолига, айниқса, қишлоқ жойларда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш сифатини янада яхшилаш бўйича мониторингни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тез тиббий ёрдам хизмати самарадорлигини, унинг томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг тезкорлиги ва сифати оширилишини, уни энг янги диагностика ва даволаш ускуналари билан тизимли асосда қайта жиҳозлаш, замонавий мобил тиббиёт ускуналари ва алоқа воситалари билан жиҳозланган ихтисослаштирилган автотранспорт билан тўлиқ таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, перинатал ва скрининг-марказларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш, илғор хорижий тажрибани соғлиқни сақлаш амалиётига кенг жорий этиш бўйича республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини экологик хавфсиз, соғлом ва балансли озиқ-овқат билан таъминлаш, соғлом овқатланиш масалалари бўйича аҳолининг турли гуруҳлари учун овқатланиш билан боғлиқ касалликлар тарқалишини камайтиришга, тегишли фундаментал тадқиқотларни устувор ривожлантиришга, ҳомиладор ва эмизикли аёллар, шунингдек, 3 ёшгача бўлган болаларнинг тўлақонли овқатланишини таъминлашга, даволаш жараёнининг ажралмас қисми сифатида тиббиёт муассасаларида парҳезли (даволаш ва профилактика) овқатланишни яхшилашга йўналтирилган таълим дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллик тамойилларини тарғиб этиш ва жорий қилиш асосида меҳнатга лаёқатли аҳоли, кекса кишиларнинг соғлиғини яхшилаш, жароҳатланишни камайтириш бўйича профилактик тадбирларни такомиллаштириш, фуқароларнинг ўз соғлиғи учун шахсий масъулиятини кучайтириш, геронтология, аҳолининг гендер ва ёш хусусиятлари масалаларида замонавий илмий ёндашувларни жорий этиш йўли билан аҳоли саломатлигининг муҳим тиббий-демографик тавсифи сифатида узоқ умр кўришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кекса авлод вакилларига ғамхўрлик ва эътиборни кучайтириш, катта ёшдагиларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, уларнинг ҳаёти, фаолияти ва дам олишини ташкил этиш тизимининг ишлашини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туғма ва ирсий касалликларнинг юзага келиши сабабларини ўрганиш ва олдини олиш, республика ҳудудларидаги ижтимоий, табиий-иқлим шароитларига хос бўлган касалликларни ўрганиш масалаларида мамлакатимиз тиббиёт илм-фанини ривожлантириш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада санитария-эпидемиологик ҳолат, эпидемия, пандемия ҳолатига олиб келиши мумкин бўлган юқумли касалликлар ва радиацион вазиятнинг назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш, келгусида аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга, яшаш муҳити омилларининг инсонга зарарли таъсирини бартараф этишга, атмосфера ҳавоси, тупроқ, сув таъминоти манбалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ифлосланишининг олдини олишга йўналтирилган комплекс санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва ташкилий тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг аввало зарарланиш манбалари профилактикаси ва уларни бартараф этишга, ўта хавфли юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга йўналтирилган превентив чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига аҳолини вирусли ва юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бинолар ва иншоотларни, сув таъминоти тизимларини, канализация, оқова сувларни тозалаш, гидротехник иншоотлар ва бошқа объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилишда, хом ашёнинг янги турларини, озиқ-овқат маҳсулотларини, саноат буюмларини, қурилиш материалларини, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини, кимёвий моддалар, биологик воситалар, тиббий ва иммунобиологик препаратларни ишлаб чиқариш ва қўллашда санитария нормалари, қоидалари ва гигиеник нормативларга риоя этилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакат фармацевтика соҳасини янада ривожлантириш, унинг рақобатбардошлигини ва экспорт салоҳиятини ошириш, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг юқори ва барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, фармацевтика саноати учун мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга, шунингдек, аҳолининг ҳамда тиббиёт муассасаларининг сифатли, самарали ва хавфсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланишини яхшилашга йўналтирилган самарали сиёсатни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фармацевтика ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш, фармацевтика тармоғи корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш, фармацевтика саноатини модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатидан янгилашга йўналтирилган стратегик муҳим лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвестициялар ва кредитларни фаол жалб этишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашни яхшилаш, жумладан, кучли таъсир этувчи дори воситалари ва наркотик воситаларнинг муомаласида давлат назорати фаолиятини таъминлаш юзасидан ташкилий тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида» 2021 йил 25 мартдаги ПФ-6195-сон Фармонига ҳамда «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарорига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш, уларни меҳнат фаолиятига кенг жалб қилиш орқали ҳаёт сифати ва даражасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш соҳасидаги устувор вазифаларни, шу жумладан, аҳолига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишда комплекс ёндашувни жорий этиш ва унинг самарадорлигини таъминлаш масалаларини белгилаш, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишда илғор ёндашувларни татбиқ этиш, нодавлат ташкилотлар томонидан ижтимоий буюртма асосида тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш механизмларини яратиш, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда унинг масъул вазирликлар ва идоралар томонидан бажарилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишда идоралараро ҳамкорликни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишда комплекс ёндашувнинг ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини, шу жумладан, ногиронликни аниқлашнинг тиббий моделидан ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни реабилитация қилиш дастурларини ишлаб чиқишда уларнинг фаровон яшашига таъсир кўрсатадиган барча омиллар ҳисобга олинадиган ижтимоий моделга ўтишни назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда идоралараро ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда барча вазирликлар ва идораларнинг тўғридан-тўғри иштирок этиши механизмларини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
самарали тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун моддий ресурслар етарли миқдорда ажратилишини, улардан оқилона ва тегишли равишда фойдаланилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) болаларни ҳимоя қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида» 2008 йил 7 январдаги ЎРҚ-139-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 августдаги ПФ-6275-сон Фармон ижроси доирасида вазифаларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, ушбу йўналишда давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга доир чора-тадбирларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бола ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг очиқлиги ҳамда ошкоралигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳал этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
васийлик ва ҳомийлик соҳасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларни оилада тарбиялаш шаклининг устуворлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ота-она қарамоғисиз қолган болаларга ғамхўрлик қилаётган шахсларни рағбатлантириш механизмларини яратиш ва такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилага тарбияга олинган (патронат) болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланишини мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар билан ишлаш бўйича давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш, шунингдек, уларнинг ижросини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой сотиб олиш учун назарда тутилган маблағларнинг ажратилиши ва уларнинг ўз эгаларига етказилиши устидан мониторинг ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарбия муассасаларини тамомлаган етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имконияти чекланган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назоратсиз, қаровсиз ҳамда муайян яшаш жойига эга бўлмаган болаларни аниқлаш ва уларни жойлаштириш чораларини кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир оила, маҳалла ва туман (шаҳар)да, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида ҳамда бошқа ташкилотларда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий спортни ривожлантириш бўйича оилалар, синфлар, меҳнат жамоалари ва ҳудудлар ўртасида спорт мусобақаларини мунтазам равишда ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли турли гуруҳларининг соғлом овқатланишга бўлган эҳтиёжларини қондиришни таъминлайдиган шарт-шароитлар яратиш, таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини истеъмол қилишни қисқартириш, зарарли одатлардан, хусусан, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечиш йўли билан касалликка чалиниш, ортиқча вазн ҳолатлари (семизлик)ни ва бевақт вафот этишни камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли ўртасида соғлом овқатланиш маданиятини кенг тарғиб қилиш, шу жумладан, тартибсиз ва кечки уйқу олдидан овқатланиш одатларидан воз кечиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санитария-гигиена қоидаларига риоя этилишини оилалар, маҳаллалар, мактабгача таълим ва умумтаълим муассасалари даражасида соғлом турмуш тарзининг ажралмас қисми сифатида тарғиб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача таълим, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида, корхона, ташкилот ва бошқа турдаги барча муассасаларда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун замонавий моддий-техника базани шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 3 ноябрдаги ПҚ-4877-сон қарорига мувофиқ мамлакатда юксак маданиятга эга бўлган ҳар томонлама етук ҳамда жисмонан соғлом инсонни камол топтириш мақсадида аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малака ва билимларини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш, иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция) жараёнига инновацион шакллар ва усулларни жорий этиш юзасидан белгиланган устувор вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 4 ноябрдаги ПҚ-4881-сон қарорига мувофиқ мамлакатда юксак маданиятга эга бўлган ҳар томонлама етук ҳамда жисмонан соғлом инсонни камол топтириш мақсадида аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малака ва билимларини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш, иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция) жараёнига инновацион шакллар ва усулларни жорий этиш юзасидан белгиланган устувор вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмонан соғлом баркамол ёш авлодни вояга етказиш, болалар спортини устувор ривожлантириш, спорт тайёргарлиги методикалари ва дастурларини такомиллаштириш, илмий асосланган спорт тиббиётини ривожлантириш, тренерлар таркибининг касбий даражасини доимий равишда ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий спорт инвентарлари ва асбоб-ускуналари билан жиҳозлашни ҳисобга олган ҳолда илғор хорижий тажриба асосида халқаро тоифадаги спорт усталарини тайёрлаш учун ҳар бир ҳудудда спорт комплекслари ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрта ва узоқ муддатли истиқболда мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга доир таклифлар ишлаб чиқилиши ва оммавий спорт ҳамда олий ютуқлар спорти соҳасида аниқ вазифалар ва мақсадли кўрсаткичлар белгиланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спортнинг миллий ва олимпия турларини ривожлантириш бўйича, аввало, тўпланган тажриба, ҳудудларда шаклланган ва ташкил этилаётган спорт мактаблари, яратилган моддий-техника базаси, миллий қадриятлар ва анъаналар, аҳоли менталитети, тренер-ўқитувчилар салоҳияти ҳамда спортда эришилган ютуқлар инобатга олинган ҳолда таклифлар ишлаб чиқилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат жисмоний тарбия-спорт бирлашмалари, шу жумладан, Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар ва уюшмалар фаолиятини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга доир комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар календарь режасини тасдиқлаш, шу жумладан, халқаро ва республика даражасидаги техник ҳамда амалий спорт турлари бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтидорли ва истиқболли спортчиларнинг Олимпия ва Осиё ўйинларида, шунингдек, жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришиши ҳамда мамлакатимизни муносиб тақдим этиши учун уларни спорт секциялари ва мактаблари даражасидан бошлаб мамлакат терма жамоасигача танлаш, тайёрлаш ҳамда маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 18 майдаги ПҚ-5114-сон қарорига мувофиқ жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутасаддилик қилинаётган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда «йўл хариталари»га киритиш учун хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича Котибият ваколатига кирувчи масалалар юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари» бажарилишининг тизимли назоратини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«йўл хариталари» амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг ҳисоботлари, батафсил ахборотлари ва материаллари тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбалар орқали, шу жумладан, жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалаларни тайёрлайди ва киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларининг тайёрланиши ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро этувчи ҳокимият тегишли органларининг раҳбарларига юкланган вазифалар ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва болаларни ҳимоя қилиш соҳаларида ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материалларни тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи юритадиган соҳаларга кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи мутасадди бўлган тармоқлар ва соҳаларда ишларнинг ҳолатини ўрганади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосари учун тегишли материалларни тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли тармоқлар ва соҳаларни ривожлантириш, тегишли тармоқларда ислоҳотларни чуқурлаштириш, таркибий ўзгартиришлар, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва диверсификациялаш дастурларини амалга ошириш, бириктирилган тармоқларда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш мониторингини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базалари яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбалар орқали, шу жумладан, жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг лойиҳаларини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади ва уларни пухта ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ҳамда маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг комплекс ҳамда сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, давлат бошқарувининг манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ бириктирилган давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган соҳада давлат сиёсати вазирликлар ва идоралар томонидан самарали ҳамда сифатли амалга оширилиши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари раҳбарлик қиладиган тегишли идоралараро коллегиал органлар, Ҳукумат ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун давлат бошқарувининг тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, илмий-тадқиқот марказлари ва институтлари ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва кенгашларда, шунингдек, иқтисодий, ижтимоий, институционал ва таркибий ислоҳотлар муаммолари бўйича ахборот-таҳлилий тадқиқотлар соҳасидаги халқаро лойиҳаларда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазири ўринбосарининг топшириғига биноан эса бошқа давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг Котибият юритадиган соҳаларга кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинча ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Котибият белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Котибият:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган вазирликлар, идоралар ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилишини мониторинг қилиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ва ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ҳамда самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Бош вазир ўринбосарига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини, берилган топшириқлар ва қабул қилинган қарорларни амалга ошириш самарадорлигини, шунингдек, тегишли иш участкасида эришилган натижаларнинг асосланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорига мувофиқ белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ҳамда ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятдаги ишларнинг ҳолати, давлат бошқарувининг тегишли органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг тегишли даражада ва самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатининг ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиниши, инвестиция (давлат) дастурлари ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг шакллантирилиши, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларининг ташкил этилиши ва ҳал қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорликни таъминлаш ҳамда улардаги масалаларни барча манфаатдор тузилмалар билан боғлаш нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Котибиятнинг тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Котибият тузилмасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирининг ўринбосари — Таълим тизимини ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача таълим ривожланишининг таҳлили ва мониторинги бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактаб таълими ва мактабдан ташқари таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг таҳлили ва мониторинги бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва олий таълимдан кейинги таълимни ривожлантириш бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълимгача профессионал, қайта тайёрлаш, малака ошириш таълим тизимини ривожлантириш ва таълим сифати бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш ва спорт соҳасидаги ислоҳотларни мувофиқлаштириш шуъбаси мудири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дори воситалари таъминоти ва уларнинг сифатини халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббий-ижтимоий ёрдам ривожланиши ва аҳоли санитария-эпидемиологик осойишталигини ислоҳ қилишнинг таҳлили ва мониторинги бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оммавий спортни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ютуқлар спорти масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шуъбаси мудири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болалар масалалари бўйича комиссиялар билан ишлаш бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийлик ва ҳомийлик масалаларини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг ёрдамчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг инспектори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият инспектори киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Котибият ишларига Котибият мудири раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Котибият мудири, мудир ўринбосари, шуъба мудирлари, Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси ва Котибият мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Котибият фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Котибият ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси, Котибиятнинг иш режаси, Котибият мудири, мудир ўринбосари, шуъба мудирлари ва Котибият мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг иш режаси, Котибият мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазир ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирининг ўринбосари, шуъба мудирлари ва бош мутахассисларнинг шахсий иш режалари Котибият мудири томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бириктирилган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш бўйича Котибиятнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишлар асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосарининг топшириқларига биноан Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Котибият мудири:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, Котибият мудирининг ўринбосари, шуъба мудирлари ва мутахассисларнинг ишларини ташкил қилади, Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг экспертиза жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли соҳаларда ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, тегишли соҳаларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазифаларни мутахассислар ўртасида тақсимлайди, шунингдек, Котибиятнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Бош вазир ўринбосарига тасдиқлаш учун киритади, Котибият мудирининг ўринбосари, шуъба мудирлари ва Котибият бош мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига келган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори талаб қилинмайдиган ҳужжатларни давлат бошқарувининг тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, Котибият ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакл ва услубларини жорий қилиш, кадрларнинг амалий захирасини тайёрлаш ҳамда моддий рағбатлантириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Котибият мудири вақтинчалик бўлмаганда, унинг вазифасини Котибият мудирининг ўринбосари бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Котибият мудирининг ўринбосари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштиради, ўзига бириктирилган масалалар бўйича Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассислар томонидан тегишли масалалар бўйича маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли масалалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларни мунтазам янгилаб туриш юзасидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, тармоқлар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Котибият мудирига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Шуъба мудири:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шуъба фаолиятини мувофиқлаштиради, ўзига бириктирилган масалалар бўйича Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассислар томонидан маълумотнома ва бошқа материаллар, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳага доир бўлган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларни мунтазам янгилаб туриш юзасидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг ишини ташкил этади ва у томонидан қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари раҳбарлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этишни келишиш бўйича таклифларни Котибият мудирига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Котибият бош мутахассиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материаллар ва эксперт хулосаларини тайёрлайди, шунингдек, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига, Котибият мудири ўринбосарига ва тегишлилиги бўйича шуъба мудирларига, шунингдек, белгиланган тартибда — Бош вазир ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича амалга ошириш графигини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг тегишли тармоқлар ҳамда соҳалар бўйича топшириқлари давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базасининг шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам янгилаб турилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратларининг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳани ривожлантириш бўйича истиқболли вазифаларни самарали ҳал этиш юзасидан Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширишда Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идоралар мустақиллигини кучайтиришда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишда, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурларнинг сифатли ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлашда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига тегишли масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси, Котибиятнинг иш режаларида, шунингдек, тегишли давр учун шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганиш ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида тегишлилиги бўйича шуъба мудирларига, Котибият мудирининг ўринбосари, Котибият мудири, Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, соҳалар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, тегишли масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ҳамда тегишлилиги бўйича шуъба мудирларига, Котибият мудирининг ўринбосарига, Котибият мудирига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари бажарилишининг назоратини ҳамда таҳлил этилишини таъминлайди, уларни бажариш натижалари ҳақида Бош вазир ўринбосарига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари томонидан бириктирилган соҳаларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларни тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материалларни тайёрлашда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутат сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари самарали бажарилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси, Котибиятнинг иш режаларида, шунингдек, тегишли давр учун шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганишни ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида шуъба мудирларига, Котибият мудирининг ўринбосари, Котибият мудири, Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосарининг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг бажарилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Бош вазир ўринбосари кўриб чиқиши учун ахборот-маълумотнома ва бошқа материалларни, шунингдек, Бош вазир ўринбосарининг маърузалари ва нутқларини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосари томонидан ўтказиладиган йиғилишлар ва мажлисларга, шу жумладан, Ҳукумат комиссияларининг йиғилиш ва мажлисларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишни ташкил қилади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг ижросини назорат қилади, Котибият мудири ва Бош вазир ўринбосарига топшириқларнинг бажарилиши ҳақида белгиланган тартибда ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосари номига келадиган хат-хабарларни таҳлил қилади, тегишли материаллар бўйича ахборот беради ва хат-хабарлар юзасидан топшириқларни ижрочиларга белгиланган тартибда юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосари томонидан давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари қабул қилинишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда фуқароларни Бош вазир ўринбосари қабул қилишини ташкил этади, Бош вазир ўринбосари ва Котибият мудирининг топшириғига биноан фуқароларни шахсан қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Инспектор Котибиятда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ишларнинг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 майдаги 244-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти (кейинги ўринларда — Котибият) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Котибиятнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари тизими ислоҳотларини мувофиқлаштириш ва ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига (кейинги ўринларда — Бош вазир ўринбосари) бўйсунади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни, яқин ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ҳамда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ бириктирилган вазирликлар ва идораларда қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг таъсирчан тизимини яратиш, тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий ривожланиш дастурларида белгиланган мақсадларга эришишни сўзсиз таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишини ташкил қилиш юзасидан мониторингни таъминлаш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари соҳасидаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат аъзолари, барча даражадаги вазирликлар ва идоралар раҳбарлари зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларни улар томонидан самарали бажарилишида уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро рейтинглар ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг позициясини яхшилаш бўйича Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг иш самарадорлигини янада оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган соҳада давлат сиёсатининг самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан, молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, соҳани янада ривожлантиришни кафолатлайдиган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларда «халқ билан мулоқот» ва «маҳаллабай» тизим асосида ишларни тизимли ташкил этиш, ёшларни қўллаб-қувватлашда маҳаллий ҳокимликлар билан узвий ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш, шу жумладан, ёшлар бандлигини таъминлаш, ёшларнинг илғор ғояларини ва бизнес лойиҳаларини амалга оширишни кафолатлайдиган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимини жорий этиш, яқин ва узоқ муддатли истиқболда тармоқларни стратегик ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан, илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятда ва Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятда, шунингдек, Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларда соҳалар йўналишлари бўйича лавозимларга тажрибали кадрларни танлаш, ходимлар малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш орқали кадрларнинг амалдаги захирасини яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижроси жойларда сифатли амалга оширилишида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорликни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, уларнинг онгида мустақиллик, миллий ўзликни англаш ғояларига содиқлик, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик туйғуларини қарор топтириш, уларни турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, ёшлар соҳасидаги муаммоларнинг самарали ечимларини ишлаб чиқиш, ваколатли органлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон қарори билан республиканинг ҳар бир маҳалласида ташкил этилган ёшлар етакчилари фаолиятига кўмаклашиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллаларда «Ёшлар баланси»ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни «Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар портали» электрон платформаларига киритиб бориш орқали уларнинг муаммоларига ечим топишнинг самарали механизмини янада такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, «Беш муҳим ташаббус» лойиҳаларини, ёшлар фестивалларини ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 18 январдаги 23-сон қарори ижросини самарали ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини қуришда ёшларнинг фаол иштирокини ошириш, уларнинг мустақил фикрлайдиган, юксак маънавиятга, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга, кенг дунёқарашга ва чуқур билимга эга бўлган, ўзининг бутун кучи, билими ва салоҳиятини халқ манфаатлари йўлида сарфлашга, мамлакат келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ташаббускор, ғайратли ёшлар сафини кенгайтириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсиб келаётган ёш йигит ва қизларни ички иммунитети шаклланишининг муҳим омиллари бўлган кенг дунёқарашга, мустаҳкам билимга, қатъий эътиқодга эга бўлган, юқори малакали ва жисмонан соғлом қилиб вояга етказишга йўналтирилган ёшларга оид давлат сиёсати амалга оширилишини янада такомиллаштириш ишларини тизимли амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясида ёшлар ташкилотларининг ролини кучайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишида ушбу ташкилотлар ролини кучайтириш орқали ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий-иқтисодий фаоллигини янада ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг ўқишга ва бадиий адабиётга қизиқишини янада ошириш йўли билан уларда турли мафкуравий таҳдидларга, жумладан, диний экстремизм, терроризм, «оммавий маданият» ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш ҳамда уларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан тўғри фойдаланиш маданиятини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини янада мустаҳкамлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш орқали йигит ва қизларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этаётган ва халқ манфаатлари учун садоқат билан хизмат қилаётган ёш, малакали, ташаббускор, тадбиркор, уддабурон, виждонли ва фидойи раҳбар кадрларни тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, бундай кадрлар захирасини яратиш ва уларни давлат бошқаруви органларида масъул лавозимларга кўтариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ёшлар дафтари»га киритилган ижтимоий ва иқтисодий ҳамда психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган ёшларга кўмаклашиш ва уларни тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларда ҳамда ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектларида мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармонига мувофиқ фуқаролик жамиятини янги босқичга олиб чиқиш, ушбу соҳадаги муаммоларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, бу борада ваколатли органлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 3 мартдаги ПҚ-5012-сон қарорига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш самарали ташкил этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат ташкилотлар ташаббусларини амалга ошириш учун уларга қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳамда соҳани тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларининг ташкилотни самарали бошқариш, молиявий барқарорликка эришиш, ижтимоий муҳим лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ижтимоий шериклик ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишда, волонтёрларни, хайрия ва бошқа ресурсларни жалб қилиш, ижтимоий менежмент, ижтимоий тадбиркорлик йўналишларида салоҳиятини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, жамоат ташкилотларининг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, демократик ислоҳотларни амалга оширишда уларнинг роли ва аҳамиятини мустаҳкамлаш, фуқаролик жамияти институтларини кенг ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан, тармоқ, ҳудудий дастурларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва фуқароларнинг ҳуқуқлари қонуний манфаатларига дахл қиладиган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда давлат органларининг жамоат ташкилотлари, касаба уюшмалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг манфаатларига дахл қилувчи ижтимоий лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) концепциялар, дастурлар ва «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яқин ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари йўналишидаги энг муҳим устувор вазифалар, жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида концепциялар, дастурлар ва «йўл хариталари»ни тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳузурида ҳимоя қилиш механизмини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат раҳбариятининг ташрифлари натижалари бўйича ва республика ҳудудларига ташрифлар вақтида тасдиқланган «йўл хариталари» бажарилиши тизимли назорат қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«йўл хариталари» ижросининг амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ахбороти, материаллари ва ҳисоботлари тақдим этилишини таъминлаш орқали уларни Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида муҳокама қилиш учун киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилаётган ахборот ва материалларни «йўл хариталари» амалга оширилишининг самарадорлиги юзасидан ҳар томонлама танқидий таҳлил қилиш ва умумлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари» ижроси устидан назорат қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг қарорлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари» ижросини мақсадли ўрганиш ва шу асосда стратегик вазифаларни амалга ошириш юзасидан аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга оширилаётган ислоҳотларнинг халқ манфаатлари йўлида қанчалик даражада рўёбга чиқарилишини ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материалларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалаларни тайёрлаш ва киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқ ҳолатлар бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш учун Котибият фаолияти соҳасига кирадиган муаммоли масалалар бўйича оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда қайд этилган ҳолатларга бўлган муносабатларни жойларга чиқиб жамоатчилик фикрини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», мақсадли ва комплекс дастурлар ижроси бўйича жойларга чиқиб танқидий ўрганишни ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Бош вазир ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалаларни тайёрлайди ва киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларининг тайёрланиши ва Бош вазир, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро этувчи ҳокимият тегишли органларининг раҳбарларига юкланган вазифалар ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир томонидан ҳудудларда ижтимоий соҳада ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш жараёнида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказилиши учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи мутасадди бўлган тармоқлар ва соҳаларда ишларнинг аҳволини ўрганади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳузурида муҳокама қилиниши юзасидан таҳлилий материалларни тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли тармоқлар ва соҳаларни ривожлантириш, тегишли тармоқларда ислоҳотларни чуқурлаштириш, таркибий ўзгартиришлар, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва диверсификациялаш дастурларини амалга ошириш, бириктирилган тармоқларда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш мониторингини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли соҳа йўналиши бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базалари яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбалар орқали, шу жумладан, жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун соҳа йўналишидаги ўтказилган ўрганишлар ва аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган долзарб масалалар юзасидан таҳлилий материаллар асосида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади ва уларни пухта ишлаб чиқиш орқали тегишли таҳлилий маълумотномаларни тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг комплекс ҳамда сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, давлат бошқарувининг манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда улар ҳимоя қилинишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ бириктирилган вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган соҳада давлат сиёсати вазирликлар ва идоралар томонидан самарали ҳамда сифатли амалга оширилиши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро шартнома лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлик қиладиган тегишли идоралараро коллегиал органлар, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чора кўриш учун давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтларнинг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотларни амалга ошириш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Бош вазир ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг топшириғига биноан эса — бошқа давлат органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузган ҳолда киритилган ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлаб чиқиш учун қайтариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблар, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, уларда белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Котибият:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижроси мониторинги олиб борилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига киритиладиган таклифлар ва ҳужжат лойиҳаларининг асосланганлиги, ушбу топшириқлар амалга оширилиши самарадорлиги ва қабул қилинган қарорлар, шунингдек, ишнинг тегишли участкасида эришилган натижалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятдаги ишларнинг ҳолати ва тегишли вазирликлар ва идоралар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан ҳамкорликда давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорликни таъминлаш нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Котибиятнинг тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Котибият тузилмасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат ташкилотлари фаолияти масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дин ишлари масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шуъба мудири (ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш масалалари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллалардаги ёшлар етакчилари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият инспектори киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Котибият ишларига Котибият мудири раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Котибият мудири, шуъба мудири ва котибият мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Котибият фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Котибият ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибиятнинг иш режаси, Котибият мудири, шуъба мудири ва Котибият мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси асосида шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият шуъба мудири ва бош мутахассисларининг шахсий иш режалари Котибият мудири томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижроси сифатли амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш бўйича Котибиятнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишлар асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг топшириқларига биноан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва тегишли маълумотлар банкини юритиш орқали таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Котибият мудири:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, шуъба мудири ва мутахассисларининг ишларини ташкил қилади, Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ бириктирилган вазирликлар ва идораларда ҳамда Котибиятда ижро интизомини таъминлайди, шу жумладан, соҳалар бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар, ҳар бир календарь йил учун иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, шунингдек, республика ҳудудларини ривожлантириш якунлари, тасдиқланган «йўл хариталари», концепциялар ва дастурларнинг амалга оширилиши бўйича маълумотларнинг электрон базаси доимий асосда шакллантирилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган соҳага доир масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларида, республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, Котибият шуъба мудири ва мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига кўриб чиқиш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият шуъба мудири ва мутахассислари ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш, шунингдек, Котибиятнинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини келишиш учун Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига келиб тушган, республика Ҳукумати қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, Котибият ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, кадрларнинг амалдаги захирасини тайёрлаш ва уларни моддий рағбатлантириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятда белгиланган тартибда иш юритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Котибият мудири вақтинчалик бўлмаганда, унинг вазифасини шуъба мудири бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Шуъба мудири:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шуъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ҳамда шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шуъбага бириктирилган масалалар бўйича тегишли вазирликлар, идоралар ва республика ҳудудлари бўйича мутахассислар томонидан маълумотнома, таҳлилий, статистик материаллар ва бошқа материаллар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг мониторингини доимий равишда таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштиришни ва тегишли давр учун мутахассислар, Котибият ва Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган иш режаларида назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Котибият мудирига, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шуъба мутахассислари томонидан тегишли тармоқлар, соҳалар, шунингдек, республика ҳудудлари бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек, шуъба ваколатига кирувчи масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Котибият мудирига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, шуъба мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шуъба мутахассислар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли давр учун иш режаларида тасдиқланган масалаларни ўрганиш ва чора-тадбирларни амалга оширилишини мувофиқлаштиради, танқидий таҳлил асосида Котибият мудирига кўриб чиқиш учун тегишли таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни зарур даражада тайёрлаш ва бошқа соҳага доир долзарб масалалар юзасидан муҳокама ва йиғилишлар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шуъба мудири вақтинча бўлмаганда, унинг вазифасини Котибият мудирининг кўрсатмасига кўра шуъбанинг бош мутахассисларидан бири бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Котибият бош мутахассислари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур тарзда келишилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида шуъба мудирига, Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда — Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича режа-жадвални ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқлари давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари самарали ҳал этилиши бўйича Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутасаддилик қилинадиган соҳада улар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий қилиш йўли билан давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилишида Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини кучайтиришда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга, яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигини таъминлашга асосланган Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идоралар ва улар раҳбарларининг фаолиятини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилар ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни зарур даражада тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Инспектор Котибиятда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ишларнинг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 майдаги 244-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Департаментнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашга йўналтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади, айни пайтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ва давлат бошқаруви бошқа органлари (кейинги ўринларда — давлат бошқаруви органлари), маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Департаментнинг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга доир фаолиятни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ташкил қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тилининг амал қилиши билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, уни ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсати олиб борилиши бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбек тилининг ёзма матни меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқиш ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини тўлиқ жорий этиш борасидаги ишларни жадаллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тилини ривожлантириш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тилини ривожлантириш масалалари бўйича дастурлар ва «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш, шунингдек, «Ўзбек тили байрами куни»ни нишонлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш, географик ва бошқа топонимик объектларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ном берилиши борасидаги фаолиятни мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тилини ривожлантириш масалаларига оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сон қарорига мувофиқ эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари» ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарғибот-ташвиқот ва тарбия йўналишидаги ишларни илмий асосда ташкил этишга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш маданиятини ошириш, ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришга қаратилган тарғибот ишларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият, адабиёт, кино, театр, мусиқа ва санъатнинг барча турларида, ноширлик-матбаа маҳсулотлари, оммавий ахборот воситаларида маънавий-ахлоқий мезонлар, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг устуворлигига эришиш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сон Фармонига мувофиқ ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш, Ўзбекистондаги миллатлар ва элатларнинг тилларини сақлаш ва ривожлантириш, давлат тили сифатида ўзбек тилини ўрганиш учун шарт-шароитлар яратиш, ўзбек тили ва тил сиёсатини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналишлар ва вазифаларини амалга оширишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва жамият ҳаётида давлат тилининг нуфузини ошириш, шу жумладан, уни илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш ва қўлланиш доирасини кенгайтириш, давлат тилининг замонавий илм-фан тараққиётида тутган ўрни ва ролини ошириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари давлат тилида тайёрланиши ва киритилишининг мониторингини олиб боради, бу соҳада қонун талабларининг бузилиши ҳақида давлат ва хўжалик бошқаруви органларига тегишли кўрсатмалар юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратининг самарали ва амалий шаклларини жорий этади, ушбу йўналишда давлат бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ташкил қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширишда уларга ҳар томонлама кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ташкил қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) давлат тилининг амал қилиши билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, уни ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсати олиб борилиши бўйича таклифлар тайёрлаш борасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тилининг амал қилиши билан боғлиқ муаммоларни аниқлайди, уларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тилини ривожлантириш бўйича ягона давлат сиёсатини белгилаб берадиган қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда бевосита иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ўзбек тилининг ёзма матни меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқиш ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини тўлиқ жорий этиш борасидаги ишларни жадаллаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбек тилининг ёзма матни меъёр ва қоидаларини пухта ва тизимли таҳлил қилиб боради ва уларни янада такомиллаштиришга қаратилган асосланган таклифларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини тўлиқ жорий этиш борасидаги ишларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини тўғри қўллашни таъминлаш бўйича зарур ташкилий-амалий чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тилини ривожлантириш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини пухта ва тизимли таҳлил қилиб боради ҳамда уларни янада такомиллаштиришга қаратилган асосланган таклифларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тилини ривожлантириш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатларнинг давлат тилини ривожлантириш соҳасидаги тажрибасини, қонунчилик ҳужжатларини ўрганади, таҳлил қилади ва уларнинг натижалари бўйича қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тилини ривожлантириш бўйича дастурлар ва «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш, шунингдек, «Ўзбек тили байрами куни»ни нишонлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тилини ривожлантириш ҳамда тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ва давлат дастури лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тилини ривожлантириш бўйича давлат, ҳудудий ва тармоқ дастурларини ҳамда «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тилини ривожлантириш бўйича давлат, ҳудудий ва тармоқ дастурлари ҳамда «йўл хариталари»нинг амалга оширилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбек тили байрами куни»ни кенг нишонлаш, барча ҳудудларда байрам тадбирларини ташкил этиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш, географик ва бошқа топонимик объектларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ном берилиши борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш бўйича Атамалар комиссиясининг фаолиятини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш борасида зарур чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
географик ва бошқа топонимик объектларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ном берилиши борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиради ва мониторинг олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тилини ривожлантириш масалаларига оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузи, унинг бошқа тиллар билан алоқалари истиқболларини белгилаш, хорижда истиқомат қилувчи ватандошлар ва ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлган чет эл фуқаролари учун ўзбек тили дарсликлари ва электрон дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни кенг миқёсда тарқатиш, ўзбек тилини ўргатиш бўйича махсус курсларни ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тилини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш жараёнларини мувофиқлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат бошқаруви органларидан, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот марказлари ва институтларнинг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотларни амалга ошириш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириғига биноан давлат органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинча ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариб юбориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, уларда белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Департамент:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутат сўровлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижроси мониторинги олиб борилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги, ушбу топшириқлар амалга оширилиши самарадорлиги ва қабул қилинган қарорлар, шунингдек, эришилган натижалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Департамент ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департаментдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатларга олий даражадаги ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Департаментнинг тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Департаментнинг тузилмасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент мудири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент мудирининг ўринбосари — бўлим мудири (маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тилини ривожлантириш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тилини ривожлантириш ва давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлим мудири (атамашунослик ва топонимик объектларга ном бериш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атамашунослик ва топонимика соҳасида қонунчилик ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
топонимик объектларга ном бериш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент инспектори киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Департаментнинг тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Департамент мудири, Департамент мудирининг ўринбосари, бўлим мудири, мутахассислар ва инспектор белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Департамент мудири Департамент фаолиятини мувофиқлаштиради ва унга раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Департамент фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Департамент фаолияти «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири, Департамент мудирининг ўринбосари, бўлим мудири ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департаментнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати тасдиқлайдиган Вазирлар Маҳкамаси иш режаси асосида шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департаментнинг иш режаси, Департамент мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент мудирининг ўринбосари, бўлим мудири ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда Департамент фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш бўйича Департаментнинг фаолияти комплекс ўрганишлар ўтказиш ва Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ режали масалаларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш йўли билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Департамент мудири:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департаментга бевосита раҳбарлик қилади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган Департамент фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг ташкил этилишини ҳамда ахборот тизими шакллантирилишини, шунингдек, соҳага оид муаммоли масалаларни ҳал этиш, вазифаларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, департамент мудирининг ўринбосари, бўлим мудири ва мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва маъмурий жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўриб чиқиш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
департамент мудирининг ўринбосари, бўлим мудири ва мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, Департаментнинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини келишиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига келган, Ҳукумат қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Бош вазир маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Департамент фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, Департамент ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, кадрларнинг амалдаги захирасини тайёрлаш ва уларни моддий рағбатлантириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаганда, унинг вазифасини Департамент мудирининг ўринбосари бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Департамент мудирининг ўринбосари Департамент мудири томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган функционал мажбуриятларига асосан ўзига юкланган вазифалар доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент тегишли мутахассисларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, ўзига бириктирилган масалалар бўйича Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини амалга ошириш бўйича Департамент мутахассислари томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини мувофиқлаштиради, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари томонидан тасдиқланишини, эришилган натижалар мониторингини доимий асосда таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва Департаментнинг тегишли даврга мўлжалланган иш режаларида, шунингдек, мутахассисларнинг шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганишни ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Департамент мудири кўриб чиқиши учун таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли масалалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, унинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгилаб борилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар тўғрисида белгиланган тартибда Департамент мудирига, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, маънавият-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тилини ривожлантиришга қаратилган таклифларнинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Департамент мудирига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва кенгашлари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича Департамент мудирига таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент мудирига Департамент тегишли мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Бўлим мудири:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлим мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ва бўлимга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши ва ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлимга бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади, топшириқлар бажарилиши назорат қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли масалалар бўйича ахборот тизими ташкил этилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам тўлдирилиши ва янгиланишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент мудирининг топшириғига кўра чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларини тақсимлаш бўйича Департамент мудирига таклифларни киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, мутахассислар малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларни жазолаш тўғрисида Департамент мудирига таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Департаментнинг бош мутахассиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур тарзда келишилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида бўлим мудирига, Департамент мудирининг ўринбосарига, Департамент мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишлича маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда атамашунослик ва топономика соҳасида қонунчилик ҳужжатлари ижроси юзасидан доимий мониторинг олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратларининг тегишли таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тилини ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари самарали ҳал этилиши бўйича тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ишини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни зарур даражада тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Инспектор Департаментда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг Департаментдан ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивга сақлаш учун ўз вақтида топширилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.05.2022 й., 09/22/244/0404-сон)