21.12.2021 йилдаги ПҚ-57-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 21.12.2021 йилдаги ПҚ-57-сон
Date of entry into force
22.12.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадлари билан ҳамоҳанг равишда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш, уларни меҳнат фаолиятига кенг жалб қилиш орқали ҳаёт сифати ва даражасини ошириш ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун янги иш ўринларини яратиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармонига асосан 1-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 июнь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2022 йил 1 мартдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Солиқ кодексининг 380-моддаси биринчи қисмига мувофиқ болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун даромад солиғи бўйича белгиланган имтиёз меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 бараваридан 3 бараваригача оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2024 йил 1 мартга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) улар томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ногиронлиги бўлган шахсларнинг олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги (Т. Ишметов) бир ой муддатда Солиқ кодексига ушбу бандга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун даромад солиғи бўйича белгиланган имтиёзларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш (кейинги ўринларда – Идоралараро кенгаш) таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси ҳамда Тадбиркор ногирон-аёллар миллий ассоциацияси раҳбарлари киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро кенгашнинг зиммасига ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим муассасаларида инклюзив таълимини ривожлантириш, уларни касбга тайёрлаш ва малакасини ошириб бориш учун муқобил шаклдаги ўқув материалларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасаларини битирувчи ногиронлиги бўлган шахсларнинг тавсия этилган касблар бўйича белгиланган тартибда корхона ва ташкилотларда амалиёт ўташини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахсларнинг корхона ва ташкилотлардаги иш жойларини жиҳозлаш, мослаштириш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун зарурий меҳнат шароитларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахсларни улар ишга жойлашгандан сўнг ҳамда тадбиркорлик, ҳунармандчилик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошлагандан кейин қўллаб-қувватлаш механизмларини татбиқ этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро кенгашга раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори зиммасига юклансин.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармонига асосан 4-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 июнь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили 500 нафаргача ногиронлиги бўлган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидаги йўналишлар учун субсидия ажратиб бориш тизимини жорий этсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, шунингдек, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатган ҳамда махсус сертификатни олган, шунингдек, тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, субсидиялар ҳар бир ногиронлиги бўлган ёшнинг талабига мувофиқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган миқдорда мазкур бандда кўрсатилган йўналишлардан биттаси учун ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов) Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) билан биргаликда ушбу жамғарма маблағлари ҳисобидан 2022 йилдан бошлаб ҳар йили танлов асосида танлаб олинган 20 нафаргача ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшларнинг етакчи хорижий олий таълим муассасаларида, шу жумладан онлайн курсларда таълим олишини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат органлари, шу жумладан давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида (кейинги ўринларда – давлат идоралари) ўз меҳнат фаолиятини олиб боришининг қуйидаги механизмлари жорий қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Адлия вазирлиги (Р. Давлетов):
(7-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 мартга қадар ҳар бир ҳудудда биттадан давлат хизматлари марказида ногиронлиги бўлган шахсларнинг уларга мос келувчи лавозимларда (оператор, консультант, инспектор ва бошқалар) ишлаши учун қулай шароитларни яратган ҳолда меҳнат фаолиятини олиб боришини (кейинги ўринларда — тажриба-синов лойиҳаси) таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 сентябрга қадар тажриба-синов лойиҳаси натижаларига кўра мазкур амалиёт барча давлат хизматлари марказларида жорий қилинсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов) ҳамда Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) билан биргаликда тажриба-синов лойиҳасини таҳлил қилсин ва унинг натижалари асосида 2022 йил 1 апрелга қадар давлат идораларида (шу жумладан бошқа хўжалик юритувчи субъектларда) ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаолият олиб бориши учун иш ўринлари ва касбларни мослаштириш бўйича тавсиялар, шунингдек, улар фаолият кўрсатиши мумкин бўлган касб ва лавозимлар рўйхатини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
(7-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов) ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаш, уларнинг бизнес юритишига кўмаклашишда маҳаллий ва хорижий тадбиркорлик субъектларининг кенг иштирокини таъминлаш бўйича барча зарурий чораларни кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5217-сон қарорида 2022 йил 1 майдан бошлаб «Ижтимоий хизмат» электрон платформаси (кейинги ўринларда – Платформа) ишга туширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Платформа ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон маълумотлари, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тиббий-ижтимоий хизматлар бўйича тезкор мурожаат қилиш каби масалаларни ўз ичига олишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Платформани такомиллаштириш бўйича буюртмачи функциясини амалга оширсин ва унинг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ногиронлиги бўлган шахсларни самарали қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ижтимоий хизмат» электрон платформасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Азизов) тиббий, психологик маслаҳат олиш бўйича онлайн мурожаатларни қабул қилиш, мунтазам равишда тезкор маслаҳатлар бериб бориш ҳамда бошқа тиббий хизматлар кўрсатиш чораларини кўрсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов) ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши ҳамда уларга имтиёзли хизматлар кўрсатиш чораларини кўрсин;
(9-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маъруфова) «Aёллар дафтари»га киритилган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга кўрсатилаётган ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам турлари ҳамда эҳтиёжманд аҳолига субсидиялар ва бошқа лойиҳалар ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш чораларини кўрсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) Давлат хизматлари марказлари, жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш (санаторийларда, пансионатларда ва бошқа муассасаларда даволаниш учун йўлланмалар олиш) чораларини кўрсин;
(9-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Маданият вазирлиги (О. Мирзаев) ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса, ногиронлиги бўлган ёшларнинг мусиқа ва санъат мактабларида, кутубхоналарда, ижодий устахоналар ва халқ усталари мактабларида «устоз-шогирд» тамойили асосида ўқиши, ташкиллаштирилаётган маданий тадбирларда иштирок этишига кўмаклашиш бўйича хизмат кўрсатиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига кирувчи бўш (вакант) иш ўринлари миллий базасини интеграция қилиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунарга ўргатадиган онлайн тўгаракларни ташкил этсин ҳамда ўқув қўлланмалари ва видеоматериалларни, «Ишга марҳамат» мономарказлари ва ўқув марказлари манзиллари, улардаги ўқув курслари ва муддатлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев) ҳунармандчилик фаолиятини бошлаш учун асбоб-ускуна ҳамда меҳнат қуролларини харид қилишга субсидия ажратиш, уюшмага аъзолик бадалини қоплаш учун субсидия бериш, «устоз-шогирд» тамойили асосида ногиронлиги бўлган шахсларга тавсия этилган касб-ҳунарларга ўргатиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган ёшларга ўзини ўзи банд қилиш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, касб-ҳунарга ўқиш учун жорий этилган субсидиялардан фойдаланишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган ёшларнинг хорижий тилларни ўрганиш ва нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларини қоплаш, уларнинг асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилишига ёрдамлашиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (К. Каримов) олий ва профессионал таълим муассасаларида ўқиётган ҳамда ўқиш истагидаги ногиронлиги бўлган ёшлар учун таълим муассасалари томонидан берилган имтиёзлар ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириб бориш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось) ногиронлиги бўлган, шу жумладан кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган шахсларнинг Платформадан қулай ва бепул фойдаланишини таъминлаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов) 2022 йил 1 февралдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун туман (шаҳар)лар ҳокимларининг қарори билан белгиланган иш ўринларининг энг кам сони ва иш берувчилар томонидан иш ўринлари захирага қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига кирувчи бўш (вакант) иш ўринлари миллий базасида реал вақт режимида акс этиб боришини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 2022 йил 1 февралдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) тасарруфида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда барча ҳудудлардаги касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича ҳар чоракда қисқа муддатли курсларни ташкил этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, қисқа муддатли курсларнинг ўқув дастурлари меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларни инобатга олган ҳолда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ҳамда Ўзбекистон карлар жамияти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади;
(11-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов) «Ишга марҳамат» мономарказларида ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган ва меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар, хорижий тил, компьютер саводхонлиги ва компьютерда дастурлаш асослари бўйича доимий равишда ўқув курсларини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ўқув курс (гуруҳ)ларини ташкил этишда ногиронлиги бўлган шахслар учун бино-иншоотларни мослаштириш, тегишли шарт-шароитларни яратиш, жиҳозлаш, ўқув қуроллари ва ўқув-методик материаллар билан таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда хорижий грант ва кредитлар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2022 йил 1 июлдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилотларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида қуйидаги тадбирларни молиялаштириш шартларини назарда тутувчи ижтимоий буюртма маблағларини ажратиш тизимини жорий этсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган касблар ва уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб ушбу шахсларни касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича давлат ёки нодавлат таълим ташкилотларига йўналтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ҳамда улар учун иш ўринларини мослаштирган иш берувчилар томонидан мавжуд имтиёзлардан фойдаланиш даражасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахсларни тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига жалб қилиш ҳамда улар учун ижтимоий таъминотга оид ахборот ва маслаҳат бериш ҳамда уларнинг ҳуқуқий онгини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2022 йилдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича амалдаги тартиблар асосида ажратиладиган грант миқдорини камида 2 бараварга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2022 йил 1 мартга қадар ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилотларига ижтимоий буюртма бериш, шунингдек, танлов шартлари ва уни ўтказиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 2022 йил 1 майга қадар давлат идораларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг белгиланган квоталарга мувофиқ ишга қабул қилиниши ҳолатини ўрганиб чиқиб, ўрганиш натижалари бўйича амалий чора-тадбирлар дастури лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ногиронлиги бўлган шахслар орасида уларнинг ҳаётини яхшилашга қаратилган энг яхши ижтимоий лойиҳаларни рағбатлантириб бориш мақсадида 2022 йилдан бошлаб қуйидаги номинациялар бўйича республика танловлари ташкил этилсин ва ўтказиб борилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан — «Энг яхши ижтимоий лойиҳа»;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо-саноат палатаси томонидан — «Энг яхши тадбиркор»;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан — «Энг яхши талаба»;
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт вазирлиги томонидан — «Энг яхши спортчи»;
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданият вазирлиги томонидан — «Энг яхши китобхон».
(13-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, танлов натижалари ҳар йили «3 декабрь — Xалқаро ногиронлар куни» арафасида эълон қилинади ҳамда танлов ғолиблари ташкилотчиларнинг бюджетдан ташқари манбалари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган шахсларнинг таълим олишини сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиқиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун китоблар, журналлар ва бошқа босма материаллар (матн, нота ёзуви, иллюстрацион материаллар, Брайль ёзувидаги китоблар ва аудиокитоблар) базасини кенгайтириш борасида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) 2022 йил якунига қадар барча болалар мусиқа ва санъат мактабларига кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган шахслар учун мўлжалланган матн ва нота ёзувларининг муқобил шакллари бепул тарзда етказиб берилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов) 2022 йил якунига қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ўқув материалларининг аудиокитобларини ва аудио тасмадаги ёзувларни ёзиб олиш, Брайль ёзувидаги китобларни тайёрлаш ҳамда таълим муассасаларига етказиб бериш тадбирларини амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларнинг ота-оналари учун методик тавсиялар ишлаб чиқилиб, уларга етказиб берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ барча харажатлар 2022 йилда тармоқ вазирликларига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Савдо-саноат палатаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси билан биргаликда 2022 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан қўл меҳнати билан тайёрланган маҳсулотларнинг кўргазма савдоларини мунтазам равишда ташкил қилиш амалиётини жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, кўргазма савдолари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган ҳунармандчилик маҳсулотлари савдо павильонларида доимий фаолият кўрсатиши таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо-саноат палатаси раиси Д. Ваҳобов мазкур кўргазма савдоларини самарали ва тўлақонли амалиётга татбиқ этиш бўйича шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари тасарруфидаги корхоналар фаолиятини тубдан модернизация қилиш ва самарадорлигини ошириш бўйича ўрганиш ва баҳолаш ишларини ташкил қилсин ҳамда ўрганиш жараёнида қуйидаги йўналишларга эътибор қаратсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари тасарруфидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий, техник ва технологик ҳолатини таҳлил қилиш, уларни модернизациялаш, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг аниқ манбаларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий корхона, ижтимоий тадбиркорлик, ижтимоий маҳсулот, ижтимоий квота, ижтимоий масъулият тушунчалари ҳамда уларни амалиётга жорий этиш юзасидан илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий корхоналар кластерларининг фаолиятини, биринчи навбатда, ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган, импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган ижтимоий маҳсулотлар (товарлар, хизматлар), замонавий тиббий реабилитация воситаларини ишлаб чиқаришга йўналтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ижтимоий маҳсулот» товар белгиси остида ишлаб чиқаришни, кооперация ва касаначиликни кенгайтириш, маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) турлари ва истиқболли бозорларга экспортини кўпайтиришнинг аниқ чораларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий корхоналар кластерларининг ҳудудларда ҳамда хорижий давлатларда савдо уйлари ва фирма дўконларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий корхоналар кластерларида ишлаб чиқарилган товарларни биржа савдоларида сотиш, давлат эҳтиёжи учун харид қилиш ва захирага олишнинг механизмларини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўзи ожизлар, кар-соқовлар ва бошқа шаклда ногиронлиги бўлган шахсларга, шу жумладан болалар соғлиғини реабилитация қилишга ихтисослашган марказлар, таълим, тиббиёт, маданият ва маърифат масканлари каби ижтимоий инфратузилмаларнинг фаолиятини ва моддий-техника базасини, таълимнинг ишлаб чиқариш билан интеграциясининг амалдаги тизимини танқидий таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий менежмент ва маркетингга асосланган бошқарув ва ишчи кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини шакллантириш масалалари бўйича бевосита жойларга чиқиб ўрганган ҳолда чуқур таҳлилларга асосланган таклифларни ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С. Холхўжаев), Молия вазирлиги (Ж. Абруев), ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари билан биргаликда ҳамда БМТнинг Тараққиёт дастури, Жаҳон банки ва ЮНИСЕФнинг техник кўмагини жалб қилган ҳолда, 2022 йил 1 апрелга қадар ўрганиш натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари тасарруфидаги корхоналар фаолиятини комплекс (шу жумладан, давлат-хусусий шериклик механизмлари асосида) ривожлантиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор мақсади ва вазифалари, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашни тарғиб қилувчи видеороликлар ва ижтимоий рекламалар ишлаб чиққан ҳолда, оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғида кенг ёритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.М. Мухитдинов ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори А.К. Инаков белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ижрочи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 2022 йил 1 июлга қадар ахборот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 21 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-57-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 07/21/57/1185-сон, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон; 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон; 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)