Ҳужжат кучини йўқотган 25.10.2024 22.07.2021 йилдаги ПҚ-5189-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 22.07.2021 йилдаги ПҚ-5189-сон
Date of entry into force
23.07.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 25.10.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли «Идоралараро коллегиал органлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги беш йилда республикамизда вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, уларнинг вазифалари, ваколатлари ва жавобгарлик соҳаларини аниқ белгилаш бўйича кенг кўламли комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бир қаторда, тармоқлар ва ҳудудларда ишларнинг ҳаққоний ҳолатини чуқур ҳамда ҳар томонлама танқидий ўрганиш вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарлари зиммасига юкланган функционал вазифаларни лозим даражада ҳамда масъулият билан бажариш борасидаги шахсий жавобгарлигини кучайтириш билан боғлиқ бир қатор жиддий камчиликлар ва тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимиз тараққиётининг замонавий босқичида янги Ўзбекистонни барпо этиш учун амалга оширилаётган шиддатли ва кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида мамлакатимиз олдида турган устувор, стратегик ва долзарб вазифаларни тезкор ҳал қилишда вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш, вазифалари ва ваколатларини аниқ белгилаш, шунингдек, уларнинг фаолияти самарадорлиги ҳамда мақсадли вазифаларга эришилишининг асосий мезонлари орқали баҳолашнинг янги тизимини жорий этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг эътибори уларга Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан ҳамда ўзларининг биринчи раҳбарлари томонидан юклатилган вазифаларни бажаришда сусткашликка, сансалорликка йўл қўйиб бўлмаслигига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари (кейинги ўринларда — давлат бошқаруви органлари) ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарлари ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Президенти олдида шахсан жавобгардир ҳамда Вазирлар Маҳкамаси олдида ҳисобдордир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик бирлашмалари (кейинги ўринларда — хўжалик бирлашмалари) раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили ижро интизомининг аҳволи юзасидан баҳо беришни назарда тутган ҳолда давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти кўрсаткичлари давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг коллегиал органлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишини баҳолашнинг асосий мезонлари ва кўрсаткичлари статистик ва идоравий ҳисоботлар ҳамда таҳлилий маълумотлар асосида тизимли мониторинг қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мониторинг натижалари асосида раҳбарлар ўринбосарларининг фаолияти танқидий таҳлил асосида тегишли давлат бошқарув органлари коллегиал органи ва хўжалик бирлашмаларининг кузатув кенгашларида ҳамда Вазирлар Маҳкамасида ҳар чорак якуни бўйича муҳокама қилиб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари асосида ҳар бир раҳбар ўринбосари фаолиятига баҳо бериш орқали уларга рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарлари томонидан фаолият кўрсаткичлари ижроси бўйича ҳар ой оммавий ахборот воситалари, шу жумладан теле ва радио каналлар орқали ахборот берилишини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш тизими доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти кўрсаткичлари ҳар йил якуни бўйича кейинги йилнинг 10 январига қадар белгиланган тартибда тасдиқланган баҳолашнинг асосий мезонларига мувофиқ давлат бошқаруви органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг коллегиал органлари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишган ҳолда тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарлари фаолияти ҳар чорак якуни бўйича коллегиал орган йиғилишида танқидий муҳокама қилинади ҳамда баҳоланади. Бунда, раҳбар ўринбосарлари томонидан фаолият кўрсаткичлари ижроси 70 фоиздан кам таъминланганда — «қониқарсиз», 71 фоиздан 90 фоизгача — «қониқарли», 91 фоиздан 99 фоизгача — «яхши» ҳамда 100 фоиз ва ундан юқори бўлганда «аъло» деб баҳоланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг коллегиал органлари томонидан раҳбарнинг тегишли ўринбосарлари масъулияти юзасидан таклифлар тайёрланади ҳамда таҳлилий материаллар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари тақдим этилган таҳлилий материалларни тегишли раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида танқидий муҳокама қилиб, ҳар бир раҳбар ўринбосари фаолиятига шахсий баҳо берган ҳолда уларни рағбатлантириш чораларини ёки ўзига бириктирилган соҳа ва тармоқларда асосий кўрсаткичларга эришишда масъулиятсизликка йўл қўйгани учун лавозимга лойиқлиги масаласини кўриб чиқади ҳамда бу тўғрисида аниқ таклифлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ҳисобот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш натижалари бўйича якуний таҳлилий материаллар, шу жумладан, уларни рағбатлантириш ёки интизомий чоралар қўллаш юзасидан аниқ таклифлар умумлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилади. Бунда заруратга кўра, ўз фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйиб келаётган раҳбар ўринбосарлари лавозимини қисқартирган ҳолда уларга юкланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича тегишли департамент фаолиятини ташкил этиш бўйича таклифлар киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Раҳбарлар ўринбосарларининг фаолияти кўрсаткичлари ижроси устидан мониторингни амалга оширишда асосий эътибор қуйидаги тизимли ва устувор масалаларга қаратилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
макроиқтисодий барқарорликни, барқарор ва мутаносиб иқтисодий тараққиётни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларини комплекс ривожлантириш ва диверсификациялаш, шунингдек, «хуфиёна» иқтисодиётга қарши курашиш ҳамда унинг улушини кескин қисқартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик интилишларини молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳоли ва бизнес учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишбилармонлик муҳитини ва бизнес юритиш шарт-шароитларни янада яхшилаш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтириш, уларни зарур молиявий ва инфратузилмавий ресурслар билан таъминлаш ҳамда «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини изчил амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция муҳитини яхшилаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, ажратилган капитал қуйилмаларни самарали ўзлаштириш ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлашда хизматлар соҳасини муҳим драйверга айлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноатда экспортбоп ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ўсиши, импортни қисқартириш ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш орқали маҳсулот таннархини камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, шу жумладан, кластерлар фаолиятини ташкил этиш, қишлоқ хўжалигига замонавий, инновацион агротехнологияларни фаол киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инновацион ишланмалар ва рақамли технологияларни жорий қилиш орқали меҳнат унумдорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ижтимоий соҳада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни ҳудудларда тўлақонли жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим тизимини ривожлантириш, унинг сифати ва самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик шаклидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ишларини жадаллаштириш ҳамда ушбу соҳага хусусий секторни кенгроқ жалб этиш орқали мактабгача таълим қамровини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари томонидан аҳолига янада сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пенсионерларни ижтимоий кўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, қариялар ва кекса ёшдагиларга ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш, фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ва спорт инфратузилмасини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган ҳар бир шахс билан индивидуал ва тизимли равишда мунтазам иш олиб боришни ташкил қилиш орқали аҳолининг, айниқса, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларнинг реал даромадларини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорлик ғоя ва ташаббусларини рағбатлантириш, улар муносиб даромад олиши учун қўшимча шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризмни жадал ривожлантириш, ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини кўпайтириш, янги туризм маҳсулотларини яратиш, туризм инфратузилмаси ва транспорт логистикани кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, аҳоли ўртасида маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик соҳаларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш ва уларни муносиб турар жой билан таъминлаш ва фаровонлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси соҳасини жадал ривожлантириш, ижтимоий соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектларининг сифатли қурилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда орқада қолаётган қишлоқ туманлари ва шаҳарларни комплекс ва жадал ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг сифатли коммунал хизматлар билан қамраб олинишини тубдан яхшилаш, кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, оқова сув, ички хўжалик йўллари ва бошқа коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ишни режалаштириш ва «темир интизом»га асосланган қатъий ижро интизомини таъминлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6166-сон Фармонига асосан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг барвақт ва сифатли ижросини таъминлаш, «темир интизом»га асосланган ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ягона ва узлуксиз «технологик занжир»нинг янгича таъсирчан тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларда «маҳаллабай» ишлаш тизимини жорий этиш орқали маҳаллий бошқарув органларини аҳолига янада яқинлаштириш, аҳоли ва тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни самарали ҳал этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органларида фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали улар фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва ҳудудий ривожлантириш дастурларини, олий ва юқори даражалардаги ташрифлар якунлари бўйича «йўл хариталари», ҳудудларда иқтисодий, ижтимоий ва маъмурий ислоҳотларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли билан ўзаро ҳамкорлик ва тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил қилиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўз вақтида ҳамда сифатли кўриб чиқишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат сафарлари, шу жумладан, хорижий давлатларга сафарлар самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўз ваколатига киритилган тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан стратегик ва устувор вазифалар, тасдиқланган «йўл хариталари» ҳамда ўрта ва узоқ истиқболга мўлжалланган дастурларнинг самарали амалга оширилишида уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш учун таъсирчан чоралар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари томонидан уларнинг ўринбосарлари фаолият кўрсаткичларини баҳолашнинг асосий мезонларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишган ҳолда уларнинг ойлик шахсий иш режалари тасдиқлаб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикасидаги нодавлат нотижорат ташкилотларига раҳбар ўринбосарининг фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонлари ва кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда уларнинг фаолиятига баҳо бериб бориш тизимини жорий этиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари бир ой муддатда белгиланган тартибда тасдиқланган баҳолашнинг асосий мезонларидан келиб чиқиб, 2021 йил II ярим йиллиги учун давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти кўрсаткичларини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарор билан жорий этилаётган давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизими 2021 йил якунига қадар эксперимент тарзида амалга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2022 йил 15 январга қадар давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш жараёнларини пухта таҳлил қилган ҳолда ушбу қарор билан жорий этилган тизимни янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифларни киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамаси ўтказилган эксперимент якунларига кўра 2022 йил 1 февралга қадар давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашни ташкил этишда юзага келган муаммолар ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, мазкур тизим самарадорлигини ошириш мақсадида уни такомиллаштириш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан биргаликда ҳар йили мунтазам равишда давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи ишлар вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан биргаликда давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларини чет давлатларга ўз йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқиш ва тажриба орттиришга юбориш бўйича комплекс чораларни кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги икки ой муддатда вазирликлар ва идоралар раҳбарияти фаолиятининг кўрсаткичларини баҳолашда инсон омилини камайтириш мақсадида асосий кўрсаткичлар бўйича маълумотларни автоматик тарзда таҳлил қилиш орқали мавжуд ҳолатни аниқлаш имконини берувчи махсус электрон платформани ишга туширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг ҳар бир ўринбосари ваколатларини қайта кўриб чиқиб, уларнинг функционал вазифаларига ваколат ва жавобгарлик чегарасини аниқ белгилаш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга ҳамда раҳбар ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимининг жорий этилишига масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 2021 йил 1 октябрь ва 2022 йил 15 январга қадар ахборот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 22 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-5189-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорига

ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик бирлашмалари (кейинги ўринларда — давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари) раҳбарлари ўринбосарларининг (кейинги ўринларда — раҳбар ўринбосарлари) функционал вазифалари асосида уларнинг фаолияти кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда уларга баҳо бериш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Раҳбар ўринбосарлари ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларининг тўлиқ ва сифатли бажарилишини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг Президенти олдида шахсан жавобгардир ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси олдида ҳисобдордир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбар ўринбосарларининг фаолияти кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини баҳолаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом талаблари унинг 2-иловасидаги рўйхатда келтирилган вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмаларига нисбатан татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Раҳбар ўринбосарларининг фаолияти кўрсаткичларини ҳамда уларни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Раҳбар ўринбосарларининг тегишли йил учун фаолияти кўрсаткичлари, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбар ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тегишли давлат бошқаруви органи ҳамда хўжалик бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда тасдиқланган асосий вазифа ва функцияларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Раҳбар ўринбосарларининг тегишли йил учун мўлжалланган фаолият кўрсаткичлари шу йилнинг 10 январига қадар давлат бошқаруви органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг коллегиал органлари томонидан Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишган холда тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Раҳбар ўринбосарларининг фаолият кўрсаткичлари ижросини мониторинг қилиш ва баҳолаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат бошқаруви органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг биринчи раҳбарлари ҳар бир раҳбар ўринбосари бўйича тасдиқланган кўрсаткичларни амалда жорий этилганлиги юзасидан тизимли мониторинг олиб боради ҳамда уларнинг натижаларини танқидий таҳлил қилиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг биринчи раҳбарлари зарур ҳолларда бошқа давлат органлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасидан ҳар бир раҳбар ўринбосари бўйича тасдиқланган кўрсаткичларни амалда жорий этилганлиги юзасидан расмий статистик ва идоравий маълумотларни сўраб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси давлат бошқаруви органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг сўровига асосан уларни тегишли статистик маълумотлар билан таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 3-санасига қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат бошқаруви органларининг биринчи раҳбарлари ҳисобот даври якуни бўйича раҳбар ўринбосарлари фаолиятининг якуний натижаларини кўриб чиқиш учун коллегиал орган мажлисини ўтказади ҳамда ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида белгиланган тартибда тегишли давлат бошқаруви органининг коллегиал органи томонидан ҳар бир раҳбар ўринбосарига баҳо берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) хўжалик бирлашмаларининг биринчи раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда ҳисобот даври якуни бўйича раҳбар ўринбосарлари фаолиятининг якуний натижаларини кўриб чиқиш учун кузатув кенгаши мажлисини ўтказади ҳамда ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида белгиланган тартибда тегишли хўжалик бирлашманинг кузатув кенгаши томонидан ҳар бир раҳбар ўринбосарига баҳо берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Раҳбар ўринбосарлари томонидан фаолият кўрсаткичлари ижроси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70 фоиздан кам таъминланганда — «қониқарсиз»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71 фоиздан 90 фоизгача — «қониқарли»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91 фоиздан 99 фоизгача — «яхши»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100 фоиз ва ундан юқори бўлганда «аъло» деб баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Раҳбар ўринбосарларининг иш самарадорлигини баҳолаш рейтинги натижаси шу ўринбосарнинг баҳолаш самарадорлик кўрсаткичлари (СК)нинг ҳар бири учун олинган фоизларни қўшиш йўли билан ўртача арифметик кўрсаткичлари орқали ҳисоблаб чиқариладиган ҳамда қуйидаги формулага асосан аниқланадиган умумий самарадорлик кўрсаткичи (кейинги ўринларда — УСК) орқали амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УСК = (СК1 + СК2 + … + СКn)/N.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда N — самарадорлик кўрсаткичлари сони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар давлат бошқаруви органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг коллегиал органлари томонидан ҳар бир раҳбар ўринбосари бўйича берилган баҳо натижалари бўйича умумлаштирилган маълумотлар, шу жумладан, тегишли ўринбосарлар масъулияти юзасидан таклифлар ҳамда бошқа таҳлилий материаллар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари тақдим этилган таҳлилий материалларни тегишли раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида танқидий муҳокама қилган ҳолда ҳар бир раҳбар ўринбосари фаолиятига шахсий баҳо берадилар, уларни рағбатлантириш ёки ўзига бириктирилган соҳа ва тармоқларда асосий кўрсаткичларга эришишда масъулиятсизликка йўл қўйган раҳбар ўринбосарларининг лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқадилар ҳамда бу тўғрисида аниқ таклифлар билан бирга Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ҳисобот материаллари Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан умумлаштириш учун Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибияти ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар давлат бошқаруви органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш якунлари бўйича якуний таҳлилий материаллар, шу жумладан, уларни рағбатлантириш ёки интизомий чоралар қўллаш, шунингдек, заруратга кўра, ўз фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйиб келаётган раҳбар ўринбосарлари лавозимини қисқартирган ҳолда уларга юкланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича тегишли департамент (бошқарма) фаолиятини ташкил этиш юзасидан аниқ таклифлар умумлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур Низом талабларининг бажарилишини таъминлаш учун ҳар бир давлат бошқаруви органи ҳамда хўжалик бирлашмасининг биринчи раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларига номзодларни танлаш, лавозимга тайинлаш ва уларнинг фаолияти кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини баҳолашнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг
биринчи раҳбарлари

1. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни танлаш.

Доимий равишда
(заруратга кўра)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси,

Вазирлар Маҳкамаси

2. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарлари лавозимларига номзодларни келишиш ва тавсия этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, хўжалик бирлашмалари бошқарув органлари

3. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларини лавозимга тайинлаш.

2-босқич

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари биринчи раҳбарлари

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг функционал вазифалари, ваколатлари доираси ҳамда жавобгарлик соҳасини белгилаш.

Белгиланган муддатларда

3-босқич

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари

Тасдиқланган фаолият самарадорлиги мезонларидан келиб чиқиб, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг тегишли йил учун фаолият самарадорлиги кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳамда коллегиал органларида муҳокама қилган ҳолда тасдиқлаш.

Ҳар йили
10 январга
қадар

4-босқич

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг
биринчи раҳбарлари

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг коллегиал органлари томонидан тасдиқланган фаолият кўрсаткичларининг амалда жорий этилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш ҳамда унинг натижаларини танқидий таҳлил қилиб бориш, зарур ҳолларда бошқа давлат органлари, Давлат статистика қўмитасидан расмий статистик ва идоравий маълумотларни сўраб олиш.

Доимий
равишда

5-босқич

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг коллегиал органлари

Ҳисобот даври якуни бўйича раҳбар ўринбосарлари фаолиятининг якуний натижаларини кўриб чиқиш учун коллегиал орган мажлисини ўтказиш ҳамда ҳар бир раҳбар ўринбосарига баҳо бериш.

Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 3 санасига қадар

6-босқич

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг
биринчи раҳбарлари

Ҳар бир раҳбар ўринбосари бўйича берилган баҳо натижалари бўйича умумлаштирилган маълумотлар, шу жумладан, тегишли ўринбосарлар масъулияти юзасидан таклифлар ҳамда бошқа таҳлилий материалларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига киритиш.

Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар

7-босқич

Бош вазир ўринбосарлари
ва маслаҳатчилари

Таҳлилий материалларни тегишли раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида танқидий муҳокама қилган ҳолда ҳар бир раҳбар ўринбосари фаолиятига шахсий баҳо бериш, уларни рағбатлантириш чораларини ёки ўзига бириктирилган соҳа ва тармоқларда асосий кўрсаткичларга эришишда масъулиятсизликка йўл қўйгани учун лавозимга лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш раҳбар ўринбосарларининг лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш ҳамда бу тўғрисида аниқ таклифлар билан бирга Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот бериш.

Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10 санасига қадар

8-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси,

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

Давлат бошқаруви органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш якунлари бўйича якуний таҳлилий материаллар, шу жумладан, уларни рағбатлантириш ёки интизомий чоралар қўллаш, шунингдек, заруратга кўра, ўз фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйиб келаётган раҳбар ўринбосарлари лавозимини қисқартирган ҳолда уларга юкланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича тегишли департамент фаолиятини ташкил этиш юзасидан аниқ таклифларни умумлаштириш ҳамда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.

Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15 санасига қадар

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Раҳбарлар ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими жорий этиладиган вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмаларининг

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

I. Вазирликлар

1.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

2.

Молия вазирлиги

3.

Транспорт вазирлиги

4.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

5.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

6.

Халқ таълими вазирлиги

7.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

8.

Ички ишлар вазирлиги

9.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

10.

Қурилиш вазирлиги

11.

Ташқи ишлар вазирлиги

12.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

13.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

14.

Адлия вазирлиги

15.

Маданият вазирлиги

16.

Туризм ва спорт вазирлиги

17.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

18.

Мактабгача таълим вазирлиги

19.

Инновацион ривожланиш вазирлиги

20.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

21.

Сув хўжалиги вазирлиги

22.

Энергетика вазирлиги

23.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

II. Давлат қўмиталари

1.

Давлат статистика қўмитаси

2.

Давлат солиқ қўмитаси

3.

Давлат божхона қўмитаси

4.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

5.

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

6.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

7.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

8.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

9.

Мудофаа саноати давлат қўмитаси

III. Марказий муассасалар

1.

Фанлар академияси

2.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси

IV. Агентликлар

1.

Ёшлар ишлари агентлиги

2.

Давлат активларини бошқариш агентлиги

3.

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

4.

Миллий ахборот агентлиги

5.

Кинематография агентлиги

7.

«Ўзархив» агентлиги

8.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги

9.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги

12.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

13.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги

14.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

15.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

16.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

17.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

18.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги

19.

Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги

20.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзатом» агентлиги

21.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

V. Қўмиталар

1.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси

2.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

3.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

4.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

5.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси

6.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси

VI. Марказлар

1.

Республика Маънавият ва маърифат маркази

2.

Гидрометеорология хизмати маркази

3.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази

4.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази

5.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази

6.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази

VII. Инспекциялар

1.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

2.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

3.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси

4.

Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси

5.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси

6.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

7.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси

8.

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

9.

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

VIII. Уюшмалар

1.

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси

2.

Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси

3.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

4.

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

5.

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

6.

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси

7.

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

8.

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

9.

«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси

10.

«Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар» уюшмаси

11.

«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси

12.

Картошка етиштирувчилар уюшмаси

13.

Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси

14.

Каврак етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси

15.

«Паррандасаноат» уюшмаси

16.

«Ўзчармсаноат» уюшмаси

IX. Жамғармалар

1.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси

2.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

X. Давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган компаниялар ва жамиятлар

1.

«Ўзбектелеком» АЖ

2.

«Ўзбекистон почтаси» АЖ

3.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

4.

«Uzbekistan Airways» АЖ

5.

«Uzbekistan Airports» АЖ

6.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

7.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ

8.

«Ўзбеккўмир» АЖ

9.

«Ўзшаҳар қурилиш инвест» МЧЖ

10.

«Қишлоққурилишинвест» ИК

11.

«Ўзагросуғурта» АЖ

12.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

13.

«Ўзтрансгаз» АЖ

14.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

15.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ

16.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

17.

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ

18.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

19.

«Ўзкимёсаноат» АЖ

20.

«Олмалиқ КМК» АЖ

21.

«Ўзметкомбинат» АЖ

22.

«Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ

23.

«Ўзавтосаноат» АЖ

24.

«Ўзагролизинг» АЖ

25.

«Ўзагросервис» АЖ

26.

«Навоий КМК» ДК

27.

«Ўздонмаҳсулот» АК

28.

«Ўзсувтаъминот» АЖ

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 октябрдаги ПФ-164-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 06/24/164/0843-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 07/21/5189/0688-сон, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон; 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон; 24.10.2024 й., 06/24/164/0843-сон)