30.06.2020 йилдаги ПФ-6017-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 30.06.2020 йилдаги ПФ-6017-сон
Date of entry into force
01.07.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда 30 июнь — «Ёшлар куни» деб эълон қилинди. Турли соҳаларда юксак натижа ва ютуқларга эришаётган фидойи ёшларимизни рағбатлантириб бориш мақсадида «Мард ўғлон» давлат мукофоти ва «Келажак бунёдкори» медали таъсис этилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш вазифаларини ўз ичига олган бешта муҳим ташаббус амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, ёшларда замонавий тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва янги иш ўринларини яратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини самарали ташкил этиш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, ёш авлодда мустаҳкам ватанпарварлик ғояси ҳамда қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш борасида қатор муаммолар сақланиб қолмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, ёшлар соҳасидаги муаммоларга самарали ечимлар ишлаб чиқиш, ваколатли органлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрдаги мамлакат ёшлари билан учрашувида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш вазифаларини қамраб олган бешта муҳим ташаббусни кенг жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларни «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари!» ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикаси, шу жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлардан жабрланганлар, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган, шу жумладан илгари судланган ва озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган ёшларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг интеллектуал ривожланишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг бандлиги ва тадбиркорлигига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар аудиториясига мўлжалланган медиа маҳсулотлар яратишга кўмаклашиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг инновацион, амалий ва истиқболли лойиҳаларига грант маблағлари ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз иқтидори ва салоҳиятини камол топтириш, келажакда қизиққан соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишиши учун ёшларда ўзини ўзи ривожлантириш бўйича кучли мотивация уйғотиш мақсадида кенг ёшлар даврасида халқаро миқёсда юқори нуфузга эга нотиқлар жалб қилинган ҳолда мотивацион тадбирлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларда ёшлар бандлигига кўмаклашиш мақсадида қудуқлар бурғулаш (қазиш), суғориш воситалари харид қилиш, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг халқаро фан олимпиадалари ва танловларда ҳамда ёш тадбиркорларнинг халқаро форум ва ярмаркалардаги иштирокини таъминлаш, ёшларнинг халқаро меҳнат бозорларига чиқишига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтидорли ва жамоат ишларида фаол бўлган ёшларни (биринчи навбатда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларнинг фарзандлари) бепул йўлланмалар асосида оромгоҳларга юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларни келгусида тегишли соҳада малакали мутахассис бўлиб етишишлари, шу жумладан тадбиркорликка ўқитиш учун мамлакатимизда юқори натижаларга эришган соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда ўқув машғулотлари ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битирувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида барча ҳудудлардаги олий таълим муассасалари базасида бизнес акселераторлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ёшлари порталини ташкил этиш ва унда ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индекслари ҳамда ёшларга оид қонун ҳужжатлари базасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларни тадбиркорлик ва ишбилармонликка қизиқтириш ҳамда уларга бундай фаолиятни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатларини ўргатиш мақсадида жойлардаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларига бизнес саёҳатлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларни касбга ўргатиш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, ёш тадбиркорларга ҳуқуқий, бухгалтерия, маркетинг, брендинг, банк, суғурта, меҳнат ва бошқа соҳаларда амалий кўмак кўрсатиш учун консалтинг хизматлари харажатларини қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўргазмали савдо ярмаркаларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бизнесни йўлга қўйишдан даромад олишгача бўлган масалаларни ўргатишга қаратилган масофавий ўқув машғулотлари ўтказиш ва қўлланмалар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтидорли ёш адиб, рассом ва ҳунармандлар ўртасида ижодий кўрик танловлар ташкил этиш, ёш муаллифларнинг ижод намуналари, жумладан, биринчи китобларини нашр этиш, санъат асарларини яратиш учун молиявий ёрдам кўрсатиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агентлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2020 йилда тегишли соҳаларга Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида республиканинг туман (шаҳар)ларидаги маҳаллаларда бешта муҳим ташаббусни амалга ошириш учун қуйидаги зарурий чораларни кўрсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан биргаликда маданият марказлари ва умумтаълим мактабларида ёшларни маданият ва санъатга жалб этиш учун тўгараклар ташкил этиш ҳамда уларни мусиқа жиҳозлари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда умумтаълим мактаблари ва спорт иншоотларида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тағриб қилиш мақсадида тўгараклар ташкил этиш ва уларга спорт анжомлари етказиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ёшларни қамраб олишга мўлжалланган «Рақамли технологиялар ўқув марказлари» фаолиятини йўлга қўйиш, умумтаълим мактабларида ахборот технологиялари йўналишида тўгараклар ташкил этиш ва компьютер жиҳозлари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда ёшларни китобхонликка жалб этиш ва кутубхоналарга бадиий адабиётларни етказиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда тикув ва тўқимачилик корхоналарида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларни касб-ҳунарга ўқитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда ҳудудлар кесимида ишсиз ёшлар рўйхатини шакллантирсин ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган манзилли, шу жумладан қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фидойи ёшлар отрядлари»ни тузиш орқали ишсиз ёшларни ҳақ тўланадиган жамоат ва мавсумий ишларга жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ёшлар қурилиш отрядлари»ни ташкил этиш ва олий таълим муассасалари талабаларини ёзги таътил вақтида ҳақ тўланадиган қурилиш ишларига жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда асосий фаолияти қуйидагиларга йўналтириладиган кўнгилли ёшлардан иборат волонтёрлик гуруҳларини шакллантирсин:
(5-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қаровсиз ва ёлғиз кексаларга ёрдам кўрсатиш, ногиронлиги бўлган шахслар ва имконияти чекланган фуқароларга кўмаклашиш;
(5-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарбияси оғир ёшлар билан ишлаш, уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ёшлар ҳаётида учраётган муаммоларга самарали ечимлар ишлаб чиқиш мақсадида тизимли равишда социологик тадқиқотлар ўтказсин ҳамда якуни бўйича ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига улар юзасидан таҳлилий ҳужжатлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда юқори касбий салоҳиятга эга, ташаббускор ва ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этувчи ёш кадрлар захирасини шакллантирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5466-сон Фармони доирасидаги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўзда тутилган тадбирларни «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан молиялаштириш, ажратилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация ва субсидиялар бериш тартиби бекор қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармани 2021 йил 1 январдан мустақил нодавлат нотижорат ташкилот сифатида қайта ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 январдан бошлаб «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратилган ресурс маблағлари бўйича тижорат банкларининг Жамғарма олдидаги мажбуриятларини Давлат бюджети олдидаги мажбуриятлар сифатида қайта расмийлаштириш ва ҳар йили ушбу мажбуриятларнинг Давлат бюджетига қайтарилган қисми ҳисобидан Агентликнинг устувор дастурий вазифалари амалга оширилишини молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма томонидан унинг ва филиаллари тузилмаси, штатлар бирлигини олинган даромадларидан келиб чиқиб мустақил белгилаш ҳамда Жамғарманинг туман (шаҳар) филиалларини мақбуллаштириш тўғрисидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ўзига юклатилган вазифаларни сифатли ва юқори савияда амалга ошириш учун қўшимча даромад манбааларини белгилаш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида 2020 йилда Дастурда кўзда тутилган тадбирлар учун маблағлар ажратсин, 2021 йилдан бошлаб эса ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутсин. Бунда, Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунга қадар харажатларни молиялаштириш 2020 йил учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур Фармон ижроси қуйидаги тартибда амалга оширилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев — ҳудудлар, вазирлик, идора ва ташкилотлар кесимида ёшлар сиёсати самарадорлигини баҳолаб бориш ва муаммоларни бартараф этишга қаратилган манзилли чора-тадбирлар белгилаш, мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги мавқеини ошириш, ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини таъминлаш чораларини кўрсин;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори — ёшлар орасидан истиқболли кадрлар захирасини шакллантиришни назарда тутувчи ташаббускор, ислоҳотларни амалга ошириш ва жойлардаги муаммоларни ҳал этишда фаол иштирок этувчи, раҳбарлик лавозимларига муносиб ёшларни қўллаб-қувватловчи «Ватан ифтихорлари» институционал тизимини жорий этсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимлари — ёшлар муаммоларини ўрганиб, уларнинг ҳал этилишига кўмаклашсин, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш чораларини кўрсин;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари (бўлимлари) раҳбарлари Агентликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар ярим йилда тегишинча халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларида ҳисобот бериб борсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармонига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев ва Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 30 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-6017-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сон Фармонига

1-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастури
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Ёшларнинг инновацион, амалий ва истиқболли стартап лойиҳаларига грант маблағлари ажратиш.

1. Ёшларнинг инновацион, амалий ва истиқболли стартап лойиҳалари бўйича республика миқёсида танлов ўтказиш.

2. Танлов натижасига кўра:

2020 йилда камида 10 та;

2020 йил 1 декабрь

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Ёшлар ишлари агентлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Вахабов)

2021 йилдан бошлаб ҳар йили камида 20 та энг яхши стартап лойиҳаларга 50 млн сўмдан 200 млн сўмгача грант маблағлари ажратиш.

2021 йилдан бошлаб ҳар йили 1 сентябрь

2.

Ўз иқтидори ва салоҳиятини камол топтириш, келажакда қизиққан соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишиши учун ёшларда ўзини ўзи ривожлантириш бўйича кучли мотивация уйғотиш мақсадида кенг ёшлар даврасида халқаро миқёсда юқори нуфузга эга нотиқлар жалб қилинган ҳолда мотивацион тадбирлар ўтказиш.

Ёшларда ўзини ўзи ривожлантириш бўйича кучли мотивация уйғотиш мақсадида ҳар йили камида бир маротаба кенг ёшлар даврасида ушбу йўналишда халқаро миқёсда юқори нуфузга эга нотиқларни жалб қилган ҳолда мотивацион тадбирлар ўтказиш.

2021 йилдан бошлаб ҳар йили йил давомида

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Ёшлар ишлари агентлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги
(А. Камилов),

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

3.

Ҳудудларда ёшлар бандлигига кўмаклашиш мақсадида уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш.

1. Ёшларга уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини ишлаб чиқиш.

2020 йил
1 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Ёшлар ишлари агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Мусаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ш. Кудбиев)

2. Белгиланган тартибда субсидиялар ажратиб бориш.

Доимий равишда

4.

Халқаро фан олимпиадаларида ўқувчи ёшларнинг юқори савиядаги иштирокини таъминлаш.

Халқаро математика олимпиадаси (International Mathematical Olympiad (IMO), Халқаро физика олимпиадаси (International Physics Olympiad (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси (International Chemistry Olympiad (IChO), Халқаро информатика олимпиадаси (International Olympiad in Informatics (IOI) халқаро фан олимпиадаларида ўқувчи ёшларнинг:

юқори даражада тайёргарлик кўришлари учун «Ёшлар оромгоҳи»да ўқув базаси ташкил этиш, республика ва хорижлик малакали мутахассислар жалб қилиш ҳамда улар учун барча зарур шароитларни таъминлаш;

иштирокини ташкил этиш билан боғлиқ (суткалик, яшаш, транспорт, виза) харажатларни қоплаш.

Доимий равишда

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Ёшлар ишлари агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(Х. Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
(И. Абдурахмонов), Ташқи ишлар вазирлиги
(Б. Саидов)

5.

Иқтидорли ва жамоат ишларида фаол бўлган ёшларни (биринчи навбатда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларнинг фарзандлари) бепул йўлланмалар асосида оромгоҳларга юбориш.

Фанларни «аъло» ва «яхши» баҳоларга ўзлаштираётган иқтидорли ва жамоат ишларида фаол бўлган 500 нафар ёшлар (биринчи навбатда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларнинг фарзандлари)ни бепул йўлланмалар асосида оромгоҳларга юбориш.

2021 йилдан бошлаб ҳар йили режа асосида

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Ёшлар ишлари агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(Х. Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
(И. Абдурахмонов)

6.

Ёшларни келгусида тегишли соҳада малакали мутахассис бўлиб етишишлари, шу жумладан тадбиркорликка ўқитиш учун мамлакатимизда юқори натижаларга эришган соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда республиканинг турли ҳудудларида бепул ўқув машғулотлар ўтказиш.

Ёшларни келгусида тегишли соҳада малакали мутахассис бўлиб етишишлари, жумладан тадбиркорликка ўқитиш учун мамлакатимизда юқори натижаларга эришган соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда ҳудудларда камида 200 та бепул ўқув машғулотлари ўтказиш.

2021 йилдан бошлаб ҳар йили йил давомида

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Ёшлар ишлари агентлиги,

Савдо-саноат палатаси
(А. Икрамов),

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

7.

Халқаро ёш тадбиркорлар бизнес форуми ва стартап тадбирлар ўтказиш.

1. Халқаро ёш тадбиркорлар бизнес форумини ўтказиш.

2021 йилдан бошлаб ҳар йили йил давомида

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Ёшлар ишлари агентлиги,

Савдо-саноат палатаси
(А. Икрамов),

Ташқи ишлар вазирлиги
(А. Камилов)

2. «Ёшлар оромгоҳи» базасида халқаро стартап тадбирларини ўтказиш.

2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба

8.

Битирувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида барча ҳудудлардаги олий таълим муассасаларида бизнес акселераторлар ташкил этиш.

Барча ҳудудлардаги олий таълим муассасалари базасида босқичма-босқич бизнес акселераторлар ташкил этиш.

Режа

асосида

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Ёшлар ишлари агентлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
(И. Абдурахмонов)

9.

Ўзбекистон ёшлари порталини ташкил этиш ва унда ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индекслари, ёшларга оид қонун ҳужжатлари базасини шакллантириш.

1. Ўзбекистон ёшлари порталини ташкил этиш.

2020 йил 1 декабрь

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Ёшлар ишлари агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги
(Ш. Шерматов)

2. Порталда ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индекслари ва ёшларга оид қонун ҳужжатлари базасини шакллантириш.

Доимий равишда

10.

Ёш тадбиркорларнинг халқаро форум ва ярмаркалардаги иштирокини таъминлаш.

100 нафар ёш тадбиркорларнинг халқаро форум ва ярмаркалардаги иштирокини таъминлаш.

2021 йилдан бошлаб ҳар йили йил давомида

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Ёшлар ишлари агентлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
(Л. Қудратов)

11.

Ёшларни тадбиркорлик ва ишбилармонликка қизиқтириш ҳамда уларга бундай фаолиятни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатларини ўргатиш мақсадида жойлардаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларига бизнес саёҳатлар ташкил этиш.

Ёшларни тадбиркорлик ва ишбилармонликка қизиқтириш ҳамда уларга бундай фаолиятни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатларини ўргатиш мақсадида жойлардаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларига 200 та бизнес саёҳатлар ташкил этиш.

2021 йилдан бошлаб ҳар йили йил давомида

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Ёшлар ишлари агентлиги,

Савдо-саноат палатаси
(А. Икрамов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ва ҳокимликлари

12.

Ёшларни касбга ўргатиш билан боғлиқ, шунингдек, ёш тадбиркорларга ҳуқуқий, бухгалтерия, маркетинг, брендинг, банк, суғурта, меҳнат ва бошқа соҳаларда амалий кўмак кўрсатиш учун консалтинг хизматлари харажатларини қоплаш.

Ёшларни касбга ўргатиш билан боғлиқ, шунингдек, ёш тадбиркорларга ҳуқуқий, бухгалтерия, маркетинг, брендинг, банк, суғурта, меҳнат ва бошқа соҳаларда амалий кўмак кўрсатиш учун 500 та консалтинг хизматлари харажатларини қоплаш.

Ҳар йили йил давомида

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Ёшлар ишлари агентлиги,

Савдо-саноат палатаси
(А. Икрамов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

Ёш тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида кўргазмали савдо ярмаркаларини ташкил этиш.

Ёш тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида камида 20 та кўргазмали савдо ярмаркалари ташкил этиш.

Ҳар йили йил давомида

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Ёшлар ишлари агентлиги,

Савдо-саноат палатаси
(А. Икрамов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ва ҳокимликлари

14.

Бизнесни йўлга қўйишдан даромад олишгача бўлган масалаларни ўргатишга қаратилган масофавий ўқув машғулотлари ўтказиш ва қўлланмалар яратиш.

Алоҳида тадбиркорлик йўналишлари бўйича бизнесни йўлга қўйишдан даромад олишгача бўлган масалаларни ўргатишга қаратилган масофавий ўқув ма?ғулотлари ўтказиш ва қўлланмалар яратиш.

2021 йилдан бошлаб доимий равишда

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Ёшлар ишлари агентлиги,

Савдо-саноат палатаси
(А. Икрамов)
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

15.

Иқтидорли ёш адиблар, рассомлар ва ҳунармандлар ўртасида ижодий кўрик танловлар ташкил этиш, ёш муаллифларнинг ижод намуналари, жумладан, биринчи китобларини нашр этиш, санъат асарларини яратиш учун молиявий ёрдам кўрсатиш.

Иқтидорли ёш адиблар, рассомлар ва ҳунармандлар ўртасида ижодий кўрик танловлар ташкил этилади, ёш муаллифларнинг ижод намуналари, жумладан, биринчи китобларини нашр этиш, санъат асарларини яратиш учун молиявий ёрдам кўрсатиш.

Доимий равишда

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот
ва оммавий коммуникациялар агентлиги
(Д. Саиджонов),

Ёзувчилар уюшмаси
(С. Сайидов)

16.

Ёшларнинг халқаро меҳнат бозорларига чиқишига кўмаклашиш.

Ёшларнинг халқаро меҳнат бозорларига чиқишига кўмаклашиш бўйича зарур чораларни кўриш.

Доимий равишда

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Ёшлар ишлари агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
(Б. Мусаев),
Ташқи ишлар вазирлиги
(Б. Саидов)

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.07.2020 й., 06/20/6017/1021-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон; 10.06.2022 й., 06/22/150/0516-сон; 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)