09.08.2021 йилдаги ПФ-6275-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 09.08.2021 йилдаги ПФ-6275-сон
Date of entry into force
10.08.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштириш, болалар орасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг барвақт олдини олиш, ногиронлиги бўлган болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича кенг жамоатчилик билан ўтказилган муҳокама натижалари, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Олий Мажлис палаталарининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (кейинги ўринларда — Болалар омбудсмани) институтини таъсис этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимини тугатиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болалар омбудсмани ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органлари, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга оширади, ўз фаолиятида Олий Мажлис палаталарига ҳисобдордир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болалар омбудсмани Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан беш йил муддатга сайланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болалар омбудсмани лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари тегишлича Болалар масалалари бўйича миллий комиссия (кейинги ўринларда — Миллий комиссия), Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) этиб қайта ташкил қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг туққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра ўз фаолияти юзасидан Миллий комиссия ҳар йили Олий Мажлис Сенатига, ҳудудий комиссиялар эса ҳар йили тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) Кенгашларига ахборот тақдим этади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Болаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида қуйидагиларга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига — ҳудудларда болалар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш учун;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий гвардия қўмондони Р. Джураевга — болалар, айниқса, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида ватанпарварлик йўналишидаги маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ўтказиш, болалар спорт турларини ривожлантириш ва уларни жалб этиш чораларини кўриш учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар вазирининг ўринбосари Б. Абдуллаевга — болалар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлаш вазири А. Худаяровга — спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни мунтазам равишда истеъмол қилаётган болаларни ташхислаш, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш, устувор равишда болаларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун;
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача ва мактаб таълими вазири Х. Умаровага — ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган, шунингдек, таълим муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз қатнашмаётган болаларнинг ҳисобини юритиш, бундай ҳолатларни бартараф этиш, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълимга жалб қилиш чораларини кўриш, мазкур масалалар бўйича мунтазам равишда Болалар омбудсманига ахборот киритиш учун;
(12-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача ва мактаб таълими вазири Х. Умаровага — мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳар томонлама камол топишига муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни мактабгача таълим билан босқичма-босқич тўлиқ қамраб олиш, оилага тарбияга олинган болалар ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар болаларига белгиланган имтиёзлар асосида таълим олишини ҳамда янги имтиёзлар яратилишини таъминлаш учун;
(12-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият вазири О. Назарбековга — болаларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва кенгайтириш, уларнинг индивидуал хусусиятларини ривожлантириш, салоҳиятини ошириш ва истеъдодини тўла намоён этиш чораларини кўриш учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт вазири А. Икрамовга — болаларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш, болалар спорт таълими сифатини ошириш, барча минтақаларда, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда болалар спорти объектлари тармоғини кенгайтириш орқали болалар спортини янада ривожлантириш учун;
(12-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. Захидовга — болаларни, айниқса, олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган ҳамда касб эгаллаш истагини билдирган умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
(12-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига мазкур Фармон талабларидан келиб чиқиб, «Болалар омбудсмани тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қайта кўриб чиқиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Болалар омбудсмани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига ушбу Фармоннинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Д.М. Кенжаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чоракда ахборот бериб борилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 9 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-6275-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПФ-6275-сон Фармонига
7-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Бола ҳуқуқларининг кафолатларини ошириш бўйича қонунчилик базасини янада такомиллаштириш

1.

Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ҳамда Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ҳамда Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш.

2021 йил 15 сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Мусаев),

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

(Юнусова),

Бош прокуратура

(Йўлдошев),

Ички ишлар вазирлиги

(Бобожонов),

Олий суд

(Камилов),

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(Эшматова),

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

(Саидов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Болаларнинг жиноий жавобгарлигини янада либераллаштириш.

Жиноят кодексига вояга етмаганларни жиноий жавобгарликка тортиш ёшини ўн уч ёшдан ўн тўрт ёшга кўтаришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун лойиҳасини тайёрлаш;

манфаатдор ташкилотлар билан келишилган қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш;

2021 йил 1 октябрь

Бош прокуратура

(Йўлдошев),

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

(Юнусова),

Олий суд

(Камилов)

вояга етмаганларга нисбатан қамоқда сақлаш эҳтиёт чорасига муқобил бўлган чораларни, шу жумладан реституцион одил судлов чораларини қўллаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифларни киритиш.

2021 йил 1 октябрь

Ички ишлар вазирлиги

(Бобожонов),

Бош прокуратура

(Йўлдошев),

Олий суд

(Камилов)

3.

Суд-тергов жараёнида бола ҳуқуқларининг процессуал кафолатларини кучайтириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳни сўроқ қилишнинг умумий давомийлиги кун давомида дам олиш ва овқатланиш учун бир соатлик танаффусни ҳисобга олмаганда тўрт соатдан ошмаслиги;

вояга етмаган жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи ёки айбланувчини сўроқ қилишда вояга етмаган шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг илтимосига кўра психолог иштирокини таъминлаш.

Манфаатдор ташкилотлар билан келишилган қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

2021 йил 1 октябрь

Бош прокуратура

(Йўлдошев),

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

(Юнусова),

Олий суд

(Камилов)

4.

Боланинг ота-она билан яшаш ҳуқуқининг таъминланиши кафолатларини янада кучайтириш.

Ўзбекистон Республикасида қонуний асосда яшаб турган шахснинг хорижий давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган ўн саккиз ёшга тўлмаган фарзандига Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ва ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар ота-онаси билан бирга яшаши учун визасиз режим жорий этиш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлаш;

манфаатдор ташкилотлар билан келишилган қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

2021 йил 1 октябрь

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

(Юнусова),

Ички ишлар вазирлиги

(Бобожонов),

Бош прокуратура

(Йўлдошев)

5.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Болалар омбудсмани тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрлаш:

омбудсманнинг ҳуқуқий мақоми, унинг фаолияти кафолатлари ва асосий вазифалари;

омбудсманнинг халқаро муносабатлардаги ҳамда Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг фаолиятида иштироки;

омбудсманнинг вояга етмаганлар сақланувчи тарбия муассасаларига ташрифи, қонунчилик ижроси устидан назорат олиб боришдаги иштироки ва бошқа масалалар.

Манфаатдор ташкилотлар билан келишилган қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

2021 йил 1 октябрь

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

(келишув асосида),

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

(Юнусова),

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(Эшматова),

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

(Саидов),

Адлия вазирлиги

(Давлетов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Болаларнинг эркинликларига қаратилган тажовузлар учун жавобгарликни кучайтириш.

Болаларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар, хусусан, Жиноят кодексининг 128 ва 129-моддалари санкцияларини кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлаш;

манфаатдор ташкилотлар билан келишилган қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

2021 йил 1 октябрь

Бош прокуратура

(Йўлдошев),

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

(Юнусова),

Олий суд

(Камилов)

7.

Ота-она қарамоғисиз қолган ва етим болаларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш.

Ота-она қарамоғисиз қолган ва етим болаларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини ўрганиш ва муаммоларни таҳлил қилиш;

ўрганиш натижалари бўйича амалдаги тизимни янада такомиллаштириш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2022 йил 1 июль

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

(Юнусова),

Миллий гвардия

(Джураев),

Бош прокуратура

(Йўлдошев),

Халқ таълими вазирлиги

(Шерматов)

II. Бола ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар

8.

Назоратсиз ва қаровсиз қолган болаларни зудлик билан аниқлаш, уларнинг аниқ ҳисобини юритиш, етим ва қаровсиз қолган болаларга васий ёки ҳомий тайинлаш тизимини соддалаштириш мақсадида «Бола ҳимояси» ягона электрон ахборот тизимини жорий қилиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Бола ҳимояси» ягона электрон ахборот тизимини жорий этиш бўйича Ҳукумат қарорини тайёрлаш:

назоратсиз ва ота-она қаровисиз қолган болалар ҳақидаги маълумотларни тизимга киритиш тартиби, шу жумладан, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилалар, «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва бошқа муассасаларга жойлаштириш, судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишларда назоратсиз ва ота-она қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни тизимга киритиш тартиби;

масъул вазирлик ва идораларнинг мазкур ахборот тизимига интеграция қилинадиган ахборот тизимлари;

ахборот тизимини Бош прокуратура, Олий суд, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Давлат Персоналлаштириш маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда тасарруфида таълим ташкилотлари мавжуд вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш.

Ахборот тизимини жорий этишнинг молиялаштириш манбаини аниқлаш.

2022 йил 1 январь

Вазирлар Маҳкамаси

(Мусаев),

Миллий гвардия

(Джураев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Садиков),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Таълим муассасаларида ижтимоий жиҳатдан хавфли ва оғир аҳволга тушиб қолган ёшларга уларнинг тенгдошлари ёки бундай аҳволдан чиқа олган ёшлар билан якка тартибдаги мулоқотларни ташкил этишни назарда тутувчи нормал ҳаётга қайтариш тамойилига асосланган «тенг-тенгдошига» (peer-to-peer education) дастурини жорий қилиш.

«Тенг-тенгдошига» (peer-to-peer education) дастурини ишлаб чиқиш жараёнига мутахассисларни жалб этиш;

илғор хорижий тажрибалардан фойдаланган ҳолда «тенг-тенгдошига» (peer-to-peer education) дастурини ишлаб чиқиш;

2021 йил 1 сентябрь

Халқ таълими вазирлиги

(Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги

(Тошкулов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(Маматов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев)

таълим муассасаларида олдиндан тайёрланган ёки оғир аҳволдан чиқа олган ёшлар томонидан тенгдошлари билан якка тартибда ишончли мулоқотлар, машғулотлар ташкил этиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

10.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликларидаги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари ва шуъбалари фаолиятини ташкил қилиш.

Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари ва шуъбаларини зарур хона ва жиҳозлар билан таъминлаш;

котибият ва шуъбаларнинг фаолиятини тартибга солувчи низомни тасдиқлаш.

2021 йил 1 октябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болаларни ижтимоий ҳимоялашнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш.

Ота-она қарамоғисиз қолган ва етим болаларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатларини ягона қонунга мужассамлаштириш орқали қуйидагиларни назарда тутувчи «Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш:

ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болаларнинг ижтимоий-ҳуқуқий мақоми ҳамда бундай болаларни тарбиялаш учун жойлаштириш шакллари;

болаларни тарбияга олувчи оилаларни тайёрлаш ва уларга кўмаклашиш тартиби;

ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болаларнинг ижтимоий ҳимояси, мулкий ва номулкий ҳуқуқларининг кафолатлари;

ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болаларнинг ҳуқуқий ёрдам олиш ва суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқларини таъминлаш;

ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болалар тарбия муассасаларини тугатганидан кейин уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш.

Манфаатдор ташкилотлар билан келишилган қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

2021 йил 1 декабрь

Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил

(Юнусова),

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

(Саидов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Фарзандликка олиш жараёнида инсон омилини қисқартириш ва рақамлаштириш.

Шахсга доир маълумотларни сир сақлаган ҳолда талабгорлар учун васийлик ва ҳомийликка бериладиган болалар ҳақидаги маълумотларни онлайн олиш имкониятини яратиш;

фарзандликка олишни истовчи номзодларнинг электрон навбатини ишга тушириш.

2021 йил 1 октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Мусаев)

13.

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, етим ва бошқа оғир вазиятларга тушиб қолган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича ҳуқуқий асосларни яратиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Ижтимоий иш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш хизматларининг сифатини янада яхшилаш ва турларини кўпайтириш;

ижтимоий ишчилар сонини ва салоҳиятини ошириш;

ижтимоий фаолият кадрларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш;

турли тизимларда ижтимоий иш амалиёти стандартларини (таълим, соғлиқни сақлаш, болаларни ҳимоя қилиш ва одил судлов) белгилаш.

Манфаатдор ташкилотлар билан келишилган қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил 1 декабрь

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

(Инаков),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(Маматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

Васийлик ва ҳомийлик соҳасида кадрлар тайёрлаш учун мутахассисликлар рўйхатини кенгайтириш.

Васийлик ва ҳомийлик соҳасида кадрлар тайёрлаш учун мутахассисликлар рўйхатини кенгайтиришни назарда тутган ҳолда, олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторини қайта кўриб чиқиш;

олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2021 йил 1 октябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Ногиронлиги бўлган болалар оилага тарбияга олинганда уларни патронаж билан қамраб олиш ва зарур тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш.

Оилага тарбияга олинган ногиронлиги бўлган болалар рўйхатини шакллантириш;

2021 йил 1 сентябрь

Миллий гвардия

(Джураев),

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

(Инаков),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Хаджибаев)

оилага тарбияга олинган ногиронлиги бўлган болаларни тиббий кўрикдан ўтказиб, улар даволанадиган тиббиёт муассасалари рўйхатини шакллантириш ва даволаш харажатлари миқдорини аниқлаш;

2021 йил 1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Хаджибаев),

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

(Инаков),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

«Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва ҳомийлар ҳисобидан зарур маблағларни ажратиш;

2021 йил 1 сентябрь

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси

(Рафиков),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

болаларни даволаш бўйича амалий чорала�ни кўриш.

2021 йил октябрдан бошлаб доимий

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Хаджибаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси

(Рафиков)

16.

Боланинг энг устувор манфаатларини инобатга олган ҳолда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш тизимини такомиллаштириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш:

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг илғор шаклларини, шу жумладан оилавий ва бошқа муқобил шаклларини кенг жорий этиш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун интернат шаклидаги янги давлат тарбия муассасаларини ташкил этишга чеклов ўрнатиш, мавжуд интернат шаклидаги давлат тарбия муассасаларини ноинституционаллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш масалаларини кўриб чиқиш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат тарбия муассасаларига суд тартибида жойлаштириш механизмини жорий этиш.

2021 йил 1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Мусаев),

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

(Юнусова),

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(Эшматова),

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

(Саидов)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2021 й., 06/21/6275/0781-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон; 24.05.2023 й., 06/23/75/0292-сон; 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон; 03.12.2024 й., 06/24/201/0994-сон)