1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
[ТСЗ:
1.Молия / Инвестициялар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сурхон-Агро» эркин иқтисодий зонасида инвестиция лойиҳаларини жадал амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида ташкил этилган «Сурхон-Агро» эркин иқтисодий зонасида (кейинги ўринларда — «Сурхон-Агро» зонаси) замонавий иссиқхона ва агрологистика лойиҳаларини жадал амалга ошириш, маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ер ажратиш, қурилиш ва молиялаштириш механизмларини соддалаштириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. «Сурхон-Агро» зонасини инфратузилма билан таъминлаш ва лойиҳалар учун ер участкаларини соддалаштирилган тартибда ажратиш
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Сурхон-Агро» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаш (кейинги ўринларда — Кенгаш) 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин ва унга қуйидаги вазифалар юклансин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Сурхон-Агро» зонасида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш, амалга ошириш ва ишга тушириш жараёнларини мувофиқлаштириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Сурхон-Агро» зонаси ҳудудида ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва инфратузилма объектлари қурилиши ҳамда уларни молиялаштириш масалалари тезкор ҳал этилишини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) солиқ, божхона ва бошқа имтиёзларни қўллаш бўйича идоралараро ҳамкорликни таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) лойиҳалар ижросини ва инвестиция мажбуриятлари бажарилишини мониторинг қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Сурхон-Агро» зонаси ҳудудида замонавий иссиқхона мажмуаларини барпо этиш ва агрологистика марказини қуриш учун ер участкаларини реализация қилишнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги «Аҳолини куз-қиш мавсумларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-108-сон қарорида белгиланган тартибда электрон онлайн аукцион савдолари орқали ажратилади. Бунда аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларининг бошланғич нархи ер участкаси норматив қийматининг 10 фоизи миқдорида белгиланади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қуйидаги иштирокчилар учун электрон онлайн аукцион савдолари Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган тартибда бошланғич нархи ер участкаси норматив қийматининг 1 фоизи ҳамда ер участкасини аукционга чиқариш харажатлари ва ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов миқдорига тенг суммада белгиланган ҳолда танлов асосидаги аукцион шаклида ўтказилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида бўлган йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширувчи маҳаллий ва хорижий тадбиркорлик субъектлари;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]

(ii) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларидаги иссиқхона хўжаликлари эгалари (амалдаги иссиқхонаси жойлашган ер майдони ҳажмида). Бунда иссиқхона хўжалиги эгаси иссиқхона бевосита ўзига тегишли бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар йиғмажилдини ва иссиқхона жойлашган ер участкасида иссиқхона объектлари мавжуд эмаслигини тасдиқловчи Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳокимликлари ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қўшма хулосасини тақдим этади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 апрелдаги ПФ-68-сон Фармонига асосан чет эл фуқаролари, юридик шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга ер ажратиш бўйича белгиланган чекловлар «Сурхон-Агро» зонаси ҳудудида татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Сурхон-Агро» зонаси ҳудудидаги ер участкалари электрон онлайн аукцион савдолари орқали ажратилган субъект ва «Сурхон-Агро» зонаси дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция) ўртасида инвестиция битими тузилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) инвестиция битимида агрологистика маркази ёки иссиқхона қуриш, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш, ишга тушириш, маҳсулот етиштириш ва иш ўринлари яратиш бўйича аниқ мажбуриятлар белгиланади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) инвестиция мажбуриятлари белгиланган муддатларда бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ер участкасига бўлган ҳуқуқ Кенгаш қарорига мувофиқ Дирекция томонидан киритилган даъво аризасига асосан суд тартибида бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «Сурхон-Агро» зонасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун молиявий қўллаб-қувватлаш инструментлари ва имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дирекция томонидан мазкур Фармонга 2-иловадаги рўйхатга мувофиқ «Сурхон-Агро» зонаси ҳудудидаги ер участкаларида 2026-2027 йилларда замонавий иссиқхона мажмуалари ҳамда агрологистика марказини қуриш бўйича инвестиция лойиҳалари (кейинги ўринларда — Лойиҳалар) амалга оширилсин. Бунда:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Uzagrostar xolding» компанияси муассислигидаги ихтисослашган компаниялар (кейинги ўринларда — ихтисослашган компаниялар) ҳамда тижорат банклари Дирекцияга Лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) замонавий иссиқхона мажмуалари ва агрологистика маркази 7 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ёки лизинг шартлари асосида тадбиркорлик субъектларига сотилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат банклари қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига олинган фойдаланишга яроқли ва иқтисодий самарадорлиги асосланган иссиқхоналарни икки ой муддатда «Сурхон-Агро» зонасига кўчириш ва ташаббускорларга кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш, лизинг шартномалари ёки бошқа битимлар орқали сотиш чораларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Сурхон-Агро» зонаси иштирокчилари, улар томонидан киритилган инвестициялар ҳажмидан қатъи назар, 5 йил муддатга қуйидагиларни тўлашдан озод этилсин (бундан инвестициялар ҳажми имтиёзларни 10 йил муддатга қўллаш имкониятини берадиган ҳолатлар мустасно):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) фойда солиғи. Бунда ушбу имтиёз бўйича амортизация қилинадиган асосий воситаларни тезлаштирилган амортизация қилиш ҳуқуқи тарзида қўллаш тартиби татбиқ этилмайди;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Кенгаш қарори асосида Дирекциянинг Божхона қўмитасига мурожаатига кўра замонавий иссиқхона мажмуаларини ташкил қилиш учун талаб этиладиган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуна, хомашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар учун божхона божи. Бунда импорт қилинадиган товарлар рўйхатини комплекс экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда мазкур Фармоннинг 6-бандидан келиб чиқиб, Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Кенгаш Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда «Сурхон-Агро» зонасининг инвестиция имкониятлари, шу жумладан, ер участкалари, инфратузилма, имтиёзлар ва яратилаётган қулайликлар тўғрисида инглиз тилида тақдимот материалларини тайёрласин ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги тегишли элчихоналари ва дипломатик ваколатхоналарига (кейинги ўринларда — элчихона ва ваколатхоналар) етказсин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) элчихона ва ваколатхоналар икки ҳафта муддатда Кенгаш сўровига мувофиқ иссиқхона хўжалиги, агрологистика, саралаш, қадоқлаш, қайта ишлаш ва қишлоқ хўжалиги технологиялари соҳаларида фаолият юритаётган салоҳиятли хорижий инвесторлар рўйхатини шакллантирсин ва уларга тақдимот материалларини етказсин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) тегишли элчихона ва ваколатхоналар бир ой муддатда музокаралар ўтказиш орқали салоҳиятли хорижий инвесторларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этсин, Дирекция билан биргаликда уларни «Сурхон-Агро» зонаси имкониятлари билан жойида таништиришга кўмаклашсин ва лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилиш бўйича амалий чоралар кўрсин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Дирекция ҳамда элчихона ва ваколатхоналар хорижий инвесторлар билан инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, техник-иқтисодий асосларни тайёрлаш, молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва инвестиция битимларини тузиш жараёнларига ҳамроҳлик қилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ташқи ишлар вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ҳар ой жалб қилинган салоҳиятли хорижий инвесторлар, ўтказилган музокаралар, ташкил этилган ташрифлар, ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳалари, имзоланган келишувлар ва инвестиция битимлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Молиявий ресурслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг 2026 йил II чорак якуни бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) инфратузилма объектларини қуриш ишларини молиялаштириш учун 3-иловага мувофиқ маблағларни. Бунда объектларни қуриш учун мазкур Фармонга 3-иловадаги маблағдан ортиқ маблағ талаб қилинган тақдирда, ортган қисми Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Дирекцияга мазкур Фармонга 2-иловага мувофиқ иссиқхона мажмуаларини ташкил қилиш учун 180 миллиард сўм, агрологистика маркази учун — 20 миллиард сўм ажратсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 2027 йил 1 мартга қадар Лойиҳаларни 2027 йилда молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ресурсларини жалб қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Фармон ижросини ташкил қилиш, таъминлаш ва назорат
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича республика махсус комиссиясига «Сурхон-Агро» зонаси ҳудудига кўчадиган иссиқхоналар учун иссиқхона конструкция ва ускуналарини демонтаж қилиш, ташиш ва қайта ўрнатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш учун ажратиладиган компенсация миқдорини ўзгартириш ваколати берилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда «Сурхон инвест компанияси» АЖ икки ой муддатда «Сурхон-Агро» зонаси ва унинг иштирокчиларининг ишчи ходимлари учун ушбу зонага туташ ҳудуд бўлган, қишлоқ хўжалиги харитасининг 777к контурида жойлашган 7,2 гектар ер участкасида қуриладиган кўп квартирали уйларнинг батафсил режалаштириш ва қурилиш лойиҳаси ишлаб чиқилиб тасдиқланишини ҳамда белгиланган тартибда «Сурхон инвест компанияси» АЖ маблағлари ва тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда босқичма-босқич қурилиш ишлари якунланишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кадастр агентлиги ушбу Фармонга мувофиқ берилган ер участкаларининг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиши ва ерга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Кенгаш (У. Қосимов) Дирекция ва ихтисослашган компаниялар томонидан «Сурхон-Агро» зонаси ҳудудида замонавий иссиқхона мажмуаларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнлари, шу жумладан, уларнинг қиймати асоссиз равишда ошиб кетишининг олдини олиш юзасидан қатъий назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Ходжаев ва Ж.А. Қўчқоров, қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими У.Б. Қосимов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 13 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-224-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 октябрдаги ПФ-224-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сурхон-Агро» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

У.Б. Қосимов
—
Сурхондарё вилояти ҳокими, Кенгаш раиси
И.Ю. Абдураҳмонов
—
қишлоқ хўжалиги вазири, Кенгаш раиси ўринбосари
И.К. Эргашев
—
инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари
Т.Н. Алиматов
—
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари
Ф.Х. Мухиддинов
—
«Uzagrostar xolding» МЧЖ директори
Ш.А. Раджабов
—
Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Кенгаш котиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 октябрдаги ПФ-224-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сурхон-Агро» зонаси ҳудудидаги ер участкаларида 2026-2027 йилларда Дирекция томонидан замонавий иссиқхона мажмуалари ҳамда агрологистика марказини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашувчи «Uzagrostar xolding» компанияси муассислигидаги ихтисослашган компаниялар ва тижорат банклари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

Т/р
Ихтисослашган компания номи
Тижорат банки номи
Ер майдони (гектар) ва ташкил қилиш муддати
2026 йил 1 декабргача
2027 йил 1 майгача
I. Замонавий иссиқхоналар қуриш
1.
«Янгийўл — Агро Стар» МЧЖ
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ
10
40
2.
«Ангор — Агро Стар» МЧЖ
АТ «Халқ банки»
10
40
3.
«Денов — Агро Стар» МЧЖ
«Турон банк» АТБ
10
40
4.
«Қува — Агро Стар» МЧЖ
«Микрокредитбанк» АТБ
10
40
5.
«Олтиариқ — Агро Стар» МЧЖ
«Асакабанк» АЖ
10
40
6.
«Тошкент — Агро Стар» МЧЖ
«Алоқа банк» АТБ
10
40
7.
«Мирзачўл — Агро Стар» МЧЖ
«Миллийбанк» АЖ
10
40
8.
«Узун — Агро Стар» МЧЖ
«Агробанк» АТБ
10
40
II. Агрологистика маркази қуриш (2027 йил 1 июнгача)
9.
«Асака — Агро Стар» МЧЖ
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
20
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 октябрдаги ПФ-224-сон Фармонига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида иқтисод қилинган ва тақсимланмаган капитал қўйилмалар ҳамда республика бюджетидан ажратилган қўшимча маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган янгидан бошланувчи лойиҳаларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
млн. сўм
Т/р
Буюртмачи номи
Лойиҳа номи
Амалга ошириш муддати
Ўлчов бирлиги
Лойиҳа қуввати
Объектнинг умумий қиймати
Жами
220 000
1.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ
«Сурхон-Агро» эркин иқтисодий зонаси учун ташқи табиий газ тармоғини қуриш ва газ тақсимлаш пунктини ўрнатиш (лойиҳа-қидирув ишлари)
2026 йил
км
20
10 900
2.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ
«Сурхон-Агро» эркин иқтисодий зонасини ташқи электр энергияси билан таъминлаш
2026 йил
объект
1
104 000
3.
Ҳудудий электр тармоқлари
«Сурхон-Агро» эркин иқтисодий зонасини ташқи электр энергияси билан таъминлаш
2026 йил
км
30
11 800
4.
«Ўзсувтаъминот» АЖ
«Сурхон-Агро» эркин иқтисодий зонасида ичимлик сув таъминоти иншоотларини қуриш
2026 йил
км
7,1
4 000
5.
«Ўзсувтаъминот» АЖ
«Сурхон-Агро» эркин иқтисодий зонасида оқова сув таъминоти иншоотларини қуриш
2026 йил
км
4,2
4 100
6.
Автомобиль йўллари қўмитаси
«Сурхон-Агро» эркин иқтисодий зонасига олиб борувчи автомобиль йўлларини қуриш
2026 йил
км
11
18 000
7.
Автомобиль йўллари қўмитаси
«Сурхон-Агро» эркин иқтисодий зонасининг ички йўлларини қуриш
2026 йил
км
39
47 000
8.
Сув хўжалиги вазирлиги
«Сурхон-Агро» эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги Р-13 коллекторини реконструкция қилиш
2026 йил
км
13
20 200
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 октябрдаги ПФ-224-сон Фармонига 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 апрелдаги «Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-51-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 7-банднинг «а» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«(б) Президент Халқ қабулхонаси бошлиғи мақоми, лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш шартлари, меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш, тиббий хизмат ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти бошлиғи ўринбосарига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Президент Халқ қабулхонаси бошлиғининг икки нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш шартлари ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарма бошлиғига тенглаштирилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги «Саноат усулидаги интенсив мевали боғлар барпо этиш ва эскирган боғларни янгилашни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-108-сон Фармони 12-бандининг «а» кичик банди «буюртмасига асосан» сўзларидан кейин «3 йиллик имтиёзли давр билан» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги «Аҳолини куз-қиш мавсумларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-108-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«(ii) иссиқхоналар жойлаштирилиши назарда тутилган ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилишидан олдин туман ҳокимлиги тасарруфига қайтарилади ва «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 апрелдаги ПФ-68-сон Фармонининг 2-бандига мувофиқ ҳамда ушбу кичик банднинг «iii» ва «iv» хатбошилари ва «з» кичик бандини инобатга олган ҳолда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади, ушбу ер участкаларида тасдиқланган мастер режада назарда тутилган иссиқхоналарни капитал иншоотлар ёки енгил турдаги қурилмалар (конструкциялар) шаклида қуришга (жойлаштиришга) ва ушбу иссиқхона мажмуаларидан ер участкасининг ижара ҳуқуқи билан бирга гаров таъминоти сифатида фойдаланишга рухсат берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги «iii-iv» хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«(iii) аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларининг бошланғич нархи ер участкаси норматив қийматининг 10 фоизи миқдорида белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) биринчи аукцион савдоси тегишли ер участкаси ҳақидаги хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда ўтказилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«(з) қуйидаги иштирокчилар учун агрологистика марказини қуриш ва замонавий иссиқхона мажмуаларини барпо этиш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган тартибда бошланғич нархи ер участкаси норматив қийматининг 1 фоизи ҳамда ер участкасини аукционга чиқариш харажатлари ва ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов миқдорига тенг суммада белгиланган ҳолда танлов асосидаги аукцион шаклида ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида бўлган йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширувчи маҳаллий ва хорижий тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларидаги иссиқхона хўжаликлари эгалари (амалдаги иссиқхонаси жойлашган ер майдони ҳажмида). Бунда иссиқхона хўжалиги эгаси иссиқхона бевосита ўзига тегишли бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар йиғма жилдини ва иссиқхона жойлашган ер участкасида иссиқхона объектлари мавжуд эмаслигини тасдиқловчи Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қўшма хулосасини тақдим этади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 5-банддаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Сурхондарё вилояти ҳокимлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 14-банд қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«(в) «Сурхон-Агро» зонасидаги агрологистика маркази ҳамда умумий фойдаланишдаги инфратузилма объектларини (кейинги ўринларда — объектлар) қуришни жадаллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) харид қилиш тартиб-таомилларини «таклиф сўрови» орқали амалга оширган ҳолда бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотларини аниқлашга рухсат этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) объектлар бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси беш кун муддатда ўтказилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«24. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2028 йил 1 январга қадар «Сурхон-Агро» зонаси фаолиятининг ижобий натижаларидан келиб чиқиб, бошқа ҳудудларда ҳам ягона тизимда фаолият юритадиган иссиқхоналар кластерларини ташкил қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги «Сурхондарё вилоятида иссиқхона хўжаликларини янада ривожлантириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги 162-сон қарори 3-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Белгилансинки, «Сурхон-Агро» зонасига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларидаги иссиқхона хўжаликларини ихтиёрий кўчиришни рағбатлантириш ҳамда қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида бўлган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қуйидаги тартиблар жорий этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов асосидаги аукцион савдоларида иштирок этувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхати «Сурхон-Агро» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаш томонидан тақдим этилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2026 й., 06/26/224/1026-сон)