1-ИЛОВА
Т/р | Ҳудудлар номи | Ер майдони ўлчами, (гектар)** |
Жами | 100 178,5 | |
1. | Қорақалпоғистон Республикаси | 38 486,4 |
2. | Андижон вилояти | 2 748,6 |
3. | Бухоро вилояти | 3 302,0 |
4. | Жиззах вилояти | 6 939,5 |
5. | Қашқадарё вилояти | 17 578,1 |
6. | Навоий вилояти | 1 355,8 |
7. | Наманган вилояти | 2 245,9 |
8. | Самарқанд вилояти | 4 485,6 |
9. | Сирдарё вилояти | 3 197,8 |
10. | Сурхондарё вилояти | 7 643,3 |
11. | Тошкент вилояти | 6 353,6 |
12. | Фарғона вилояти | 2 201,5 |
13. | Хоразм вилояти | 3 640,6 |
2-ИЛОВА
Т/р | Ҳудудлар номи | Электрон танлов ғолиби томонидан ер участкасининг норматив (бошланғич) қийматининг 4 баробаридан юқори (нореал) маблағ кўрсатилган ҳолатлар* | |
Лотлар сони | Ер майдони ўлчами, (гектар) | ||
Жами | 1 456 | 80 815,5 | |
1. | Қорақалпоғистон Республикаси | 141 | 9 981,1 |
2. | Андижон вилояти | 31 | 2 711,6 |
3. | Бухоро вилояти | 95 | 11 800,5 |
4. | Жиззах вилояти | 180 | 10 006,7 |
5. | Қашқадарё вилояти | 48 | 1 629,8 |
6. | Навоий вилояти | 19 | 2 339,7 |
7. | Наманган вилояти | 122 | 3 795,0 |
8. | Самарқанд вилояти | 146 | 5 801,2 |
9. | Сирдарё вилояти | 106 | 3 952,7 |
10. | Сурхондарё вилояти | 212 | 10 278,4 |
11. | Тошкент вилояти | 183 | 14 051,5 |
12. | Фарғона вилояти | 80 | 1 947,2 |
13. | Хоразм вилояти | 93 | 2 520,0 |
3-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Амалга ошириш шакли | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
I. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини янги тизим асосида ижарага бериш | |||||
1. | Туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфида бўш турган ҳамда аукцион савдоси давом этаётган ва суғориш имконияти мавжуд бўлган дастлаб 100 минг гектар, кейинги йилдан бошлаб барча турдаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини янги тизим асосида аукцион савдоларига чиқариш. | 1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимларининг қарорларига асосан янги тизим асосида аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларининг туман (шаҳар)лар ва контурлар кесимида манзилли рўйхатини тасдиқлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил 10 май, кейинги йилдан бошлаб доимий | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги |
2. Тасдиқланган рўйхат асосида туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфида бўш турган ер участкаларини янги тизим асосида аукцион савдоларига чиқариш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил 1 октябрь, доимий | |||
3. Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш ихтисослиги белгиланган ҳолда аукцион савдоларига чиқарилиб, сотилмай турган ер участкаларини янги тизим асосида қайта аукцион савдоларига чиқариш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил 1 июнь | |||
4. Аукцион тартибларида қуйидагиларни назарда тутиш: (а) лотларни шакллантиришда ер участкалари контурлар яхлитлиги ва суғориш тизимини бузмаган ҳолда 3 гектардан 50 гектаргача бўлган ўлчамларда белгилаш; (б) маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг таклифи асосида саноатлашган плантациялар ташкил қилиш ва йирик чорвачилик лойиҳалари учун 50 гектардан 500 гектаргача ўлчамдаги ер участкаларини аукцион савдоларига чиқариш; (в) ҳар бир лот ҳужжатида, кейинчалик эса ер участкасининг ижара шартномасида қуйидагиларни мажбурий равишда кўрсатиш: ер участкасининг норматив қиймати ва тупроқ бонитет бали; тупроқ таркиби ва сифати таҳлили натижалари, ўрганилган вақти; алмашлаб экиш тавсия этиладиган асосий ва такрорий экин турлари; сув билан таъминлаш усуллари; дала четида (муҳофаза зонасидан ташқари) 20 сотихдан кўп бўлмаган, лекин ижарага берилган контур майдонининг бир фоизидан ошмаган қисмида қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектлар жойлаштиришни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқилган ер тузиш лойиҳаси. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | |||
2. | Ер участкаларини янгидан ўзлаштириш, қайта фойдаланишга киритиш ва сув таъминотини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш. | 1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш дирекцияси» МЧЖлар (кейинги ўринларда — Дирекция) томонидан ер участкаларининг сув таъминотини яхшилаш, янгидан ўзлаштириш, қайта фойдаланишга киритишга қаратилган дастур (кейинги ўринларда — Дастур) ишлаб чиқиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил 15 май | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги |
2. Дастурни шакллантиришда ерларнинг сув таъминотини яхшилаш, янгидан ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритиш тадбирлари учун зарур бўлган сув ҳажми шу ҳудуддаги мавжуд сув ресурслари балансига салбий таъсир кўрсатмаслиги тўғрисида Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли хулосасини олиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил 1 июнь | |||
3. Дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирларнинг манзилли рўйхати ва уларни молиялаштириш бўйича таклифларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар кенгашларига киритиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил 10 июнь | |||
4. Туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфидаги бўш турган ҳолда янгидан ўзлаштирилган, қайта фойдаланишга киритилган ва сув таъминоти яхшиланган ер участкаларини янги тизим асосида аукцион савдоларига чиқариш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил 1 октябрь | |||
3. | Ер участкаларини янгидан ўзлаштириш, қайта фойдаланишга киритиш ва сув таъминотини яхшилаш тадбирларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш. | Ер участкаларини янгидан ўзлаштириш, қайта фойдаланишга киритиш ва сув таъминотини яхшилаш тадбирларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларига бюджет ссудаларини ажратиш бўйича таклифларни тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш. | Амалий чора-тадбирлар | Икки ой муддатда | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
II. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги йирик инвестиция лойиҳаларига ер участкаларини ажратиш жараёнларини соддалаштириш ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш | |||||
4. | Йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш. | Қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида бўлган, энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан аниқланадиган йирик инвестиция лойиҳаларига Дирекциялар орқали иккиламчи ижарага бериш тизимини жорий қилиш бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш: (а) энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан аниқланадиган лойиҳалар учун зарур бўлган янгидан ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритиш шарти билан бўз, лалми ва яйлов ерларини Дирекция томонидан хорижий инвесторга ҳар йили шартнома муддатини узайтирган ҳолда иккиламчи ижарага бериш; (б) ер участкаси бўйича ҳар йилги ер солиғи суммасининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдордаги иккиламчи ижара тўловларини Дирекцияга ҳамда ижарага олиш ҳуқуқининг баҳоланган қийматидаги маблағларни туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига тўлаш; (в) иккиламчи ижарага берилган ер участкаларини янгидан ўзлаштириш, қайта фойдаланишга киритиш ва улардан фойдаланиш ҳолати юзасидан йилига икки марта ҳар календарь йил якунига қадар космик мониторинг ўтказиш ва бошқалар. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Икки ой муддатда | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги |
5. | Ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш Дирекциялари фаолиятини такомиллаштириш. | 1. Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида «Ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш дирекцияси» масъулияти чекланган жамиятларини ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | Бир ҳафта муддатда | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Янги ташкил этиладиган Дирекцияларга белгиланган тартибда малакали мутахассисларни жалб қилиш ва доимий равишда уларнинг малакасини ошириб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | |||
3. Янги тизим асосида ижарага берилган ер майдонларининг суғориш тизимларини яхшилаш, электр энергияси таъминоти объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, техникалар ҳаракати учун ички хўжалик йўлларининг ҳолатини яхшилаш бўйича инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишнинг манзилли дастурини шакллантириш. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | |||
4. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олувчиларга ердан фойдаланиш бўйича кўмаклашиш ва уларнинг фаолиятини доимий таҳлил қилиб бориш ҳамда самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | |||
5. Дирекцияларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида уларни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган хизмат автомашиналари билан таъминлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил июнь | |||
6. | Дирекциялар томонидан янги тизим асосида ижарага берилган 3,1 минг гектар ер майдонларининг сув таъминотини яхшилаш чораларини кўриш. | 1. Сув таъминоти яхшиланадиган ер участкаларининг рўйхатини шакллантириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил май | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 3. Қурилиш-пудрат ташкилотини аниқлаш. | 2026 йил июль | ||||
4. Дирекция маблағлари ҳисобидан суғориш таъминотини яхшилаш тадбирларига зарур маблағларни ажратиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил июль — октябрь | |||
5. Қурилиш-пудрат ишларини якунига етказиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил декабрь | |||
7. | Тошкент вилояти Тошкент туманида 504 гектар ва Зангиота туманида 834 гектар юридик шахсларга қарашли ер участкалари ҳамда 2 минг нафардан ортиқ аҳоли томорқа ерларининг сув таъминотини яхшилаш. | 1. Тошкент туманида жойлашган «Рамадон» насос станциясининг 2 та насос агрегатларини янгилаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил май | Тошкент вилояти ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. «Рамадон» насос станциясидан Тўлабек ҳудудига сув олиб борувчи «М-1» каналининг 5,7 км қисмини тозалаш, каналнинг 0,8 км қисмини бетонлаштириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил сентябрь | |||
3. Ушбу тадбирларни Дирекция маблағлари ҳисобидан молиялаштириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил май-июнь | |||
8. | Наманган вилояти Поп тумани Қўшминор маҳалласи ҳудудида янги тизим асосида ижарага берилган 467 гектар ер майдонларининг сув таъминотини яхшилаш ҳамда саноатлашган интенсив боғ плантацияларини ташкил этиш. | 1. Ер майдонларига ерости сувларини чиқариш мақсадида ерости сув захираларининг мавжудлиги тўғрисида тегишли ташкилотларнинг хулосасини олиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил май | Наманган вилояти ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Тик қудуқ қазиш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудратчи ташкилотларни аниқлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил май | |||
3. Тик қудуқ қазиш ишларини амалга ошириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил июнь | |||
4. Дала майдонларига олиб борадиган йўлларни таъмирлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил октябрь | |||
5. Саноатлашган интенсив боғ плантацияларини барпо қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил октябрь | |||
III. Ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини сотиб олиш ва нобудгарчилик бўйича тўловларни ундириш | |||||
9. | Ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини сотиб олиш ҳамда қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги бўйича ҳисобланган тўловлар ундирилишини ташкил этиш. | Ер участкаларининг ижара ҳуқуқини сотиб олиш бўйича ҳисобланган ва нобудгарчилик тўловларини ундириш режа-графигини ишлаб чиқиш. Бунда: (а) қарздорлар рўйхатини шакллантириш, бунда Солиқ қўмитаси томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда ўз маълумотлар базаларини интеграция қилиш орқали тўловлар бўйича ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун шахсий карточка ҳамда тўловларнинг аниқ ҳисобини юритиш; (б) қарздорлардан қарздорликни амалга ошириш шартларига мувофиқ тўловларни ундириш чораларини кўриш; (в) ундирилган маблағларни маҳаллий бюджетларга ва қонунчиликда белгиланган манбаларга йўналтириш; (г) тўловларни ундиришга нисбатан солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган солиқ қарзини ундириш қоидаларини қўллаш. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | Солиқ қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги |
IV. Саноатлашган плантациялар ташкил этишни қўллаб-қувватлаш | |||||
10. | Янги тизим асосида ижарага берилган ер участкаларида саноатлашган плантацияларни ташкил этиш. | 1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда камида 5 тадан саноатлашган плантациялар ташкил этиладиган ҳудудларни аниқлаш. 2. Барпо этиладиган интенсив боғ, токзор, анорзор, енгил конструкцияли иссиқхона, резавор, гулчилик, кўчатчилик ва сабзавотчилик плантацияларини мазкур Фармонда назарда тутилган инструментлар орқали қўллаб-қувватлаш. 3. Сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни йўлга қўйиш. 4. Маҳсулотни сақлаш ва сотиш занжирини йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил октябрь | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
11. | Саноатлашган плантациялар барпо этиладиган ер майдонларининг инфратузилма тармоқларини яхшилашга кўмаклашиш. | 1. Дирекциялар томонидан танланадиган саноатлашган плантациялар ташкил этиладиган ер участкалари суғориш тизимларини яхшилаш, электр энергияси таъминоти объектларини қуриш ва реконструкция қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ 1,5 млрд сўмдан ошмаган қисмини Дирекция маблағлари ҳамда ер участкаларини ижарага беришдан ва нобудгарчилик тўловларидан маҳаллий бюджетларга тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштириш. 2. Саноат плантацияларида юқори даромадли экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
V. Ер муносабатларида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш | |||||
12. | Чет эллик инвесторлар, шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, чет эллик юридик ва жисмоний шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ер участкаларини ижарага бериш тизимини такомиллаштириш. | Чет эллик инвесторлар, шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, чет эллик юридик ва жисмоний шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ер участкаларини ижарага бериш тизимини такомиллаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: (а) ер муносабатларидаги устуворлик — миллий хавфсизлик масалаларидан келиб чиқиб, чет элликларга ер ажратишда қатъий қоидалар ўрнатиш; (б) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни фақат иккиламчи ижара асосида ажратиш; (в) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни аукцион орқали ҳам ижарага бериш ва ижара муддатини 49 йил этиб белгилаш; (г) чет элликларга мудофаага мўлжалланган, чегара, тарихий-маданий ерлар ва ўрмон фонди ерларини ижара беришни тақиқлаш; (д) чет элликларга ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни қайта ижарага бериш тартибини белгилаш ва бошқалар. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Бир ой муддатда | Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги |
VI. Сув ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш | |||||
13. | Ўзбекистонда иқлимга асосланган қишлоқ хўжалигига ўтиш концепциясини ишлаб чиқиш. | 1. Илғор хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда иқлимга асосланган қишлоқ хўжалигига ўтиш концепциясини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2. Лойиҳада қуйидагиларни назарда тутиш: (а) ҳудудларнинг иқлим ўзгариши таъсири (қурғоқчилик, сув танқислиги, ҳарорат ўзгариши)ни таҳлил қилиш; (б) қишлоқ хўжалиги тармоқларининг иқлим хавфларига сезгирлигини баҳолаш; (в) иқлимга мослашувчан агротехнологиялар (сув тежовчи, қурғоқчиликка чидамли экин навлари, агроэкологик усуллар)ни жорий этиш; (г) сув ресурсларини юқори даражада истеъмол қилувчи ва паст даромадли экин турларини босқичма-босқич қисқартириш, улар ўрнига кам сув талаб қилувчи ва илмий асосланган юқори даромадли муқобил экинларни жорий этиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил 1 октябрга қадар | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси |
14. | Мавжуд сув захираларини реал вақт режимида кузатиб бориш тизимини жорий қилиш. | Германиянинг «Green Central Asia» лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган «Modsnow» тизими орқали манбадаги (музликлар, дарё, сой ва бошқа) мавжуд сув захираларини реал вақт режимида кузатиб боришни йўлга қўйиш. Бунда: (а) сунъий йўлдош (спутник) маълумотлари, сунъий интеллект ҳамда математик моделлаштириш усуллари ёрдамида бутун Марказий Осиё ҳудудини 500 метрлик катакчалар (GRID)ларга бўлган ҳолда ҳар бир 500 метрлик ҳудудда шаклланаётган ва мавжуд сув захираларини аниқлаш; (б) олинган маълумотларни таҳлил қилиш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш юзасидан таклифларни шакллантириш; (в) тизимдан фойдаланиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириб бориш; (г) тизимни ишга тушириш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш учун хорижий грант маблағларини жалб этиш ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2027 йил 1 январга қадар | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги |
15. | Қишлоқ хўжалигида яратиладиган иқтисодий қийматни аниқлашни йўлга қўйиш. | Қишлоқ хўжалигида яратиладиган иқтисодий қийматни (Water productivity) ҳисоблаш методологиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда: (а) ер ижарачилари ва фойдаланувчилари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва улар учун сарф этилаётган сув ресурслари ҳажмини таҳлил қилиш; (б) таҳлил натижаларидан келиб чиқиб, ер ижарачилари томонидан 1 метр куб сув сарфидан яратилаётган қўшилган қийматни ҳисоблаш ва бошқалар. | Амалий чора-тадбирлар | 2027 йил 1 март | Миллий статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
VII. Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш | |||||
16. | Қишлоқ хўжалиги ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини (KPI) баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш. | Хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини (KPI) баҳолаш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда: (а) «Ердан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш; (б) ахборот тизимини вазирлик ва идораларнинг тегишли ахборот тизимларига интеграция қилиш; (в) ер ижарачилари ва фойдаланувчилари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, маҳсулот етиштириш ҳолатини таҳлил қилиш; (г) чорвачилик, паррандачилик ва бошқа хўжаликларга озуқа экинлари етиштириш учун ажратилган ер участкаларига хўжаликларда сақланаётган чорва моллари бош сонининг тавсиявий нормаларга мос келишини таҳлил қилиш; (д) ижарачилар томонидан етиштирилаётган маҳсулотларни статистик, солиқ ва хўжалик ҳисоботларида акс эттириш ҳолатларини таҳлил қилиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил 1 октябрга қадар | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, «Ўзбеккосмос» агентлиги |
17. | Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига энг мақбул экин турларини жойлаштириш бўйича рақамли агрохарита ишлаб чиқиш. | 1. Рақамли агрохарита ишлаб чиқиш бўйича Хитой, Корея Республикаси, Германия ва Испания давлатларига уларнинг тажрибасини ўрганиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил 1 июлга қадар | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари |
2. Хорижий тажриба асосида тажриба-синов тариқасида Фарғона ва Булунғур туманларидаги қишлоқ хўжалиги ер майдонларида ҳар бир контур бўйича тупроқ таркиби, жойлашув рельефи, сув билан таъминланганлик даражаси, сўнгги ўн йилликдаги метеорологик ва агротехник кўрсаткичларни таҳлил қилиб, энг мақбул экин турларини жойлаштириш бўйича рақамли агрохарита ишлаб чиқиш. 3. Рақамли агрохаритани ишлаб чиқишда сунъий интеллект технологияларидан кенг фойдаланиш. 4. Яратилган рақамли агрохарита асосида маҳсулот ишлаб чиқариш кўрсаткичларини таҳлил қилиб, унинг ижобий натижалари асосида республиканинг барча туман (шаҳар)ларининг агрохариталарини тайёрлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил 1 октябрга қадар | |||
VIII. Фармон мазмун-моҳиятини ёритиш бўйича тарғибот тадбирларини ташкил этиш | |||||
18. | Фармонда белгиланган мақсад ва вазифалар ҳамда асосий йўналишларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган матбуот анжуманини ташкил этиш. | 1. Фармоннинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган матбуот анжуманини ташкил этиш мақсадида манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. 2. Тадбир давомида Фармонда назарда тутилган асосий масалалар, яратилаётган қулайликлар, янги тартиблар ҳақида батафсил тушунтириш бериш. 3. Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокини кенг таъминлаш. 4. Матбуот анжуманини ўтказиш, марказий телеканаллар орқали эфирга узатиш ва кенг ёритиш. | Матбуот анжумани | 2026 йил май | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси |
19. | Фармонда белгиланган муҳим вазифалар мазмун-моҳиятини ёритиш. | 1. Фармонда белгиланган энг муҳим вазифаларни тушунтиришга қаратилган маълумотларни тайёрлаш. 2. Соҳа мутахассислари, таниқли тадбиркорлик субъектлари ва фермерлар иштирокида тушунтириш ишларини ташкил қилиш. 3. Эфирларни мулоҳазалар шаклидаги кўрсатувлар, дебатлар ва эркин мустақил фикрлар шаклида ташкил этиш. 4. Фармон мазмун-моҳиятини ва афзалликларини ёритишга қаратилган дастурларни прайм-тайм вақтларида эфирга узатиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил давомида мунтазам | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги |
20. | Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ердан фойдаланишдаги мустақиллигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни тушунтириш бўйича ҳуқуқий тарғибот материаллари тўпламини тайёрлаш ва тарқатиш. | 1. Фармон мазмун-моҳиятини содда тилда тушунтиришга қаратилган (инфографика, тезис, слайд каби) тарғибот материалларини тайёрлаш. 2. Тайёрланган материалларни манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларига ҳамда ҳудудларга етказиш. 3. Фармоннинг аҳоли ва ижрочилар учун муҳим қисмларини халқчил тилда ёритувчи қисқа ахборот-контентларни тайёрлаш ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалар ва ОАВ орқали кенг оммалаштириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил давомида мунтазам | Адлия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси |
21. | Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини янги тизим асосида ижарага бериш масаласини тушунтиришга қаратилган интервьюлар ташкил этиш ҳамда марказий ва маҳаллий ОАВлар орқали намойиш этиш. | 1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини янги тизим асосида ижарага бериш тартиби мавзусида қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари билан интервью ташкил этиш. 2. Интервьюни «Ўзбекистон 24» телеканали орқали жонли эфирга узатиш ишларини амалга ошириш. 3. Интервью давомида янги тизимнинг афзалликлари, фермерлар ва тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда ер ажратишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш механизмларини атрофлича ёритиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил давомида мунтазам | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
22. | Фармонда назарда тутилган янги тартибларни ва имтиёзларни халқчил тилда ёритиб берувчи видеоматериаллар тайёрлаш ва кенг оммалаштириш. | 1. Янги тартиб ва имтиёзларни тушунтиришга қаратилган тарғибот видеоматериалларини тайёрлаш. 2. Видеоматериалларни тайёрлашда мутасадди ташкилотлар, иқтисодий комплекс вакиллари, фермерлар ва бошқа мутахассисларни жалб этиш. 3. Тайёрланган турли шакллардаги видеоматериалларни оммабоп ижтимоий тармоқлардаги каналларда кенг тарқатиш ҳамда мунтазам равишда ОАВ орқали ёритиб бориш. | Видеоматериал | 2026 йил давомида мунтазам | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси |
23. | Фармоннинг мазмун-моҳиятини аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, фермерлар ўртасида манзилли тушунтириш тадбирларини ташкил қилиш. | 1. Ҳудудларда ўтказиладиган ҳуқуқий тарғибот тадбирларида Фармон бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш. 2. Корхона ва ташкилотларда ҳамда маҳаллаларда «маҳалла еттилиги» аъзолари учун манзилли семинар ва тушунтириш ишларини ташкил қилиш. 3. Фармонни тушунтиришга қаратилган инфографика ва буклетларни тарқатиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил давомида мунтазам | Адлия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги |
24. | Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қайтадан босқичма-босқич янги тизим асосида аукцион савдоларига чиқариш масаласини тадбиркорларга ва фуқароларга тушунтириш бўйича жойларда семинарлар ташкил қилиш. | 1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қайтадан босқичма-босқич янги тизим асосида аукцион савдоларига чиқариш юзасидан семинар тадбирларини ташкил қилиш. 2. Тадбирларни қишлоқ хўжалиги соҳаси фаоллари, иқтисодий комплекс мутахассислари, банк ва молия органлари вакиллари иштирокида ўтказиш. 3. Ўтказилган семинар ва давра суҳбатлари жараёнларини ОАВ орқали ёритиб бориш. | Семинар | 2026 йил давомида мунтазам | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
25. | Ҳудудларда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги йирик инвестиция лойиҳаларига ер участкаларини ажратиш жараёнларини соддалаштиришга оид тушунтириш ишларини ташкил этиш бўйича давра суҳбатлари ўтказиш. | 1. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги йирик инвестиция лойиҳаларига ер участкаларини ажратиш жараёнларини соддалаштиришга оид ишларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш масаласида ҳудудларда давра суҳбатларини ташкил қилиш. 2. Давра суҳбатларида манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда фуқаролар, фермерлар ва йирик тадбиркорлик субъектлари иштирокини таъминлаш. 3. Тадбир давомида тегишли тартиботларни тушунтириш, ислоҳотлар моҳиятини очиб беришга алоҳида эътибор қаратиш. 4. Ўтказилган давра суҳбати тафсилотларини ижтимоий тармоқлар ва маҳаллий ОАВлар орқали ёритиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил давомида мунтазам | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Кадастр агентлиги, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги |
26. | Ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини сотиб олиш ва нобудгарчилик бўйича тўловларни ундириш ҳамда саноатлашган плантациялар ташкил этишни қўллаб-қувватлаш йўналишидаги ислоҳотларни аҳолига халқчил тилда етказиш. | 1. Ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини сотиб олиш ва нобудгарчилик бўйича тўловларни ундириш бўйича соҳа мутахассисларини жалб қилиш. 2. Мутахассислар томонидан аҳолига халқчил тилда тушунтириш бўйича радиоконтентлар тайёрлаш. 3. Масалани ёритиб бериш юзасидан радиоэшиттириш ташкил этиш. | Радиоэшиттириш | 2026 йил давомида мунтазам | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги |
27. | Сув ресурсларидан фойдаланишда иқтисодий самарадорликни оширишнинг ўзига хос хусусиятларини тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил қилиш. | 1. Сув ресурсларидан фойдаланишда иқтисодий самарадорликни оширишнинг ўзига хос хусусиятларини тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқиш. 2. Режа-жадвал асосида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш. 3. Ташкил қилинган тарғибот-тушунтириш тадбирларини ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш. | Режа-жадвал | 2026 йил май | Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
28. | Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини янги тизим асосида ижарага бериш масалалари юзасидан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олимлар томонидан таҳлилий мақолалар тайёрланиши ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини ташкил этиш. | 1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини янги тизим асосида ижарага беришнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва амалий жиҳатларини ўрганиш бўйича етакчи олимлар ва мутахассислар рўйхатини шакллантириш. 2. Олимлар томонидан илмий-амалий, таҳлилий ва тушунтириш хусусиятига эга мақолалар тайёрланишини ташкил этиш. 3. Тайёрланган мақолаларни босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида чоп этиш. | Таҳлилий мақолалар | 2026 йил давомида мунтазам | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги |
29. | Фармонда белгиланган тадбирларнинг ижросини мониторинг қилиш. | Мазкур Фармонда белгиланган тадбирларни мониторинг қилиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Мониторинг режаси | 2026 йил май | Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
4-ИЛОВА
1. | Ш.М. Ғаниев | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Ҳукумат комиссияси раиси |
2. | И.Ю. Абдураҳмонов | — | қишлоқ хўжалиги вазири, Ҳукумат комиссияси раиси ўринбосари |
3. | Ш.Р. Хамраев | — | сув хўжалиги вазири |
4. | Лавозимига кўра | — | Кадастр агентлиги директори |
5. | Ш.Ж. Тўхтабоев | — | Бош прокурор ўринбосари |
6. | Н.М. Рустамбеков | — | Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси ўринбосари |
7. | М.Ш. Истамов | — | адлия вазирининг биринчи ўринбосари |
8. | И.И. Норқулов | — | иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари |
9. | Лавозимига кўра | — | инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари |
10. | О.А. Пекось | — | рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари |
11. | Ж.С. Арашов | — | қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари |
12. | Р.П. Юсупов | — | тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари |
13. | С.А. Нишанбаев | — | ички ишлар вазири ўринбосари |
14. | Э.М. Мухитдинов | — | Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори |
15. | Т.Ю. Рапиков | — | Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири |
16. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари |
17. | Лавозимига кўра | — | Вазирлар Маҳкамаси котибияти масъул ходими, Ҳукумат комиссияси котиби |