01.04.2026 йилдаги ПФ-51-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли билан давлат органлари ўртасида очиқ ва самарали мулоқотни таъминлаш, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини сўзсиз амалга ошириш орқали уларнинг давлат бошқарувида иштирокини янада кенгайтириш, Халқ қабулхоналари фаолиятини самарали ташкил қилиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-111-сон Фармонига мувофиқ қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар аҳоли билан мулоқот тизимини такомиллаштиришнинг мақсадлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) аҳоли билан давлат органлари ўртасида очиқ ва самарали мулоқотни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Халқ қабулхоналарининг ягона вертикал тизимини жорий этиш орқали улар фаолиятини самарали ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Халқ қабулхоналарининг «маҳалла еттилиги», давлат органлари ва ташкилотларининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимлари (ахборот хизматлари) билан яқин ҳамкорлигини таъминлаш орқали мурожаатларнинг бевосита ҳудудларда қабул қилиниши ва кўриб чиқилишига эришиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Аҳоли ва давлат органлари ўртасидаги мулоқот кўламини кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2026 йил 1 майдан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимига келиб тушган мурожаатлар бўйича назорат вақти режими ўрнатилади, бунда кўриб чиқилиши белгиланган муддатдан ўтган мурожаатлар ижро учун автоматик равишда юқори турувчи давлат органига ўтади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ахборот тизимида мурожаатларни қабул қилишда улар «шошилинч», «одатий», «маслаҳат талаб қилувчи» тоифаларига ажратиш амалиёти йўлга қўйилади, назоратга қайтарилган мурожаатлар уч иш куни ичида юқори турувчи органлар томонидан қайта ўрганиб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатида, ҳокимлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботларини эса тегишлича Сенатда ёки маҳаллий кенгашларда ҳар чоракда камида бир марта эшитиб бориш тартиби жорий қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда ҳудудда мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини ёритади, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги мурожаатларнинг кўриб чиқилишига оид эътирозларни ўрганиб боради ва бу улар фаолиятининг самарадорлиги кўрсаткичларида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимлари тегишли Халқ қабулхонасига жамоатчилик асосида раҳбарлик қилади ҳамда мунтазам равишда Халқ қабулхонасида фуқароларни шахсан қабул қилади ва муаммоларини жойида ҳал қилиш чораларини кўради, мурожаатлар таҳлилини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида қилинадиган тақдимотларда аҳоли мурожаатларидаги тизимли муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан режалари ҳақида алоҳида ҳисобот берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) келиб тушаётган мурожаатларни ҳал қилиш, уларни таҳлил қилиш, аниқланган тизимли муаммолар ечими юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш учун давлат органлари ва ташкилотлари, жумладан, маҳаллий ҳокимликларда доимий фаолият олиб борадиган ишчи гуруҳлар ташкил этилади ҳамда уларга давлат органлари ва ташкилотларининг шахсан биринчи раҳбарлари бошчилик қилади, ишлаб чиқилган таклифларни ҳар уч ойда Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича ҳар олти ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг рейтинги очиқ эълон қилиб борилади. Рейтингда мурожаатлар салмоғи, уларни ҳал этиш даражаси, муддатларга риоя этилганлиги, мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тизимга киритилган материаллар қайта ижрога юборилиши, такрорийлиги каби мезонлар акс эттирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар томонидан ўтказиладиган шахсий ва сайёр қабуллар тизимини тўлиқ рақамлаштириш орқали қабуллар жараёни устидан назорат ўрнатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан ҳар чоракда камида бир марта оммавий ахборот воситалари ёки ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали мурожаатлар билан ишлаш фаолияти, ҳудудда муаммоларни ҳал қилиш бўйича кўрилган чоралар, келгусида бажариладиган ишлар ва режалар ҳақида кенг жамоатчиликка батафсил ахборот берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) жамоавий тусдаги мурожаатлар аҳоли вакиллари ва «маҳалла еттилиги» иштирокида ўрганилиб, улар розилиги асосида назоратдан олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) давлат органлари ва ташкилотларининг мурожаатлар билан ишлаш бўлинмалари ходимлари, шунингдек, «маҳалла еттилиги» аъзоларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти тегишлича Халқ қабулхоналари томонидан мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Халқ қабулхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси (кейинги ўринларда — Президент Халқ қабулхонаси) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президент Халқ қабулхонаси марказий аппаратининг умумий бошқарув ходимлари штат бирликлари сони 49 та ҳамда ёрдамчи ходимлар (хизматчилар) сони 20 та этиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 19 та штат бирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги ПФ-111-сонли Фармонида назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 30 та штат бирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари штат бирликларини қисқартириш ҳисобига ажратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)даги Халқ қабулхоналари Президент Халқ қабулхонасининг алоҳида бўлинмалари сифатида юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритади ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Президент Халқ қабулхонаси марказий аппарати фаолияти Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)даги Халқ қабулхоналарида мавжуд штат бирликлари доирасида Халқ қабулхонаси мудир ўринбосари лавозими жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Президент Халқ қабулхонаси бошлиғи — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, унинг икки нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари эса — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари мудирлари ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари билан келишилган ҳолда Президент Халқ қабулхонаси бошлиғи томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) туман (шаҳар)даги Халқ қабулхоналари мудирлари ўринбосарлари, Президент Халқ қабулхонаси марказий аппарати ва Халқ қабулхоналари бошқа ходимлари — Президент Халқ қабулхонаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Президент Халқ қабулхонаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Коммуникациялар департаменти мутасаддилигида амалга оширади ва унга ҳисоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари бир вақтнинг ўзида Президент Халқ қабулхонаси бошлиғи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Президент Халқ қабулхонаси бошлиғи ўринбосарларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарма бошлиғи учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Президент Халқ қабулхонасининг вазифалари, ҳуқуқ ва ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар Президент Халқ қабулхонасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ариза ва шикоятлар билан келган жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда уларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мурожаатлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ҳар томонлама, тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилиши ва назорат қилинишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) мурожаатларда кўтарилган, жойларда аниқланган тизимли муаммоларни таҳлил қилиш, натижалари бўйича тегишли материаллар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) жойлардаги Халқ қабулхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, норматив-услубий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш, шунингдек, уларга юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) вазирлик ва идоралар, ҳокимликларда мурожаатлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш, тегишли ташкилотларга кўрсатма ва топшириқлар юбориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Президент Халқ қабулхонаси қуйидаги ҳуқуқ ва ваколатларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал ва Халқ қабулхоналарига мурожаат қилган шахсларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши бўйича қонунчилик ҳужжатларининг сўзсиз бажарилиши, зарур ҳолларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар ходимлари ва «маҳалла еттилиги» аъзоларини жалб қилган ҳолда ўрганилишини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари томонидан сайёр ва оммавий қабуллар режа-графиклар асосида ўтказилишини назорат қилиш, аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган масалалар бўйича қабуллар ташкил этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган талабнома киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг шахсий қабуллари ўтказилишини ва «ишонч телефонлари» фаолиятини мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига таҳлилий ахборотлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши, уларни келтириб чиқарган сабаб ва шароитларни бартараф этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш ва аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ҳамда кўриб чиқиш учун судга юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) мурожаатларда кўтарилган масала, муаммо ва келтирилган важларни ҳар томонлама текшириш ва самарали ҳал қилиш юзасидан мурожаатларни кўриб чиқувчи давлат органлари ва ташкилотларига кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) ўз ваколатлари доирасига кирувчи масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларидан статистик, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(к) давлат органлари ва ташкилотларининг мурожаатлар ва аҳоли муаммолари билан ишлаш, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларда аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолиятини ўрганиш мақсадида уларнинг ҳудуди ва биноларига монеликсиз кириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(л) мансабдор шахслар ва фуқаролардан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши хусусида оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(м) давлат органлари ва ташкилотларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолиятини муҳокама қилишга оид йиғилишларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(н) қонунчиликда белгиланган тартибда давлат органлари ва ташкилотлари маълумотлар базаларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(о) аҳоли кайфиятига таъсир қилаётган масалалар бўйича давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботини эшитиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(п) ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун, зарур ҳолларда, давлат органлари, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(р) Президент Халқ қабулхонаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат органлари ва ташкилотлари Президент Халқ қабулхонаси ва жойлардаги Халқ қабулхоналари томонидан киритилган талабнома, тақдимнома, кўрсатмаларни бажармаган тақдирда, ушбу ҳолатлар бўйича материаллар тегишли чоралар кўриш учун прокуратура органларига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Президент Халқ қабулхонаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) бир ой муддатда Президент Халқ қабулхонаси тўғрисидаги низом ва унинг тузилмаси ҳамда штатлар жадвалини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига тасдиқлаш учун киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) олти ой муддатда аҳоли билан мулоқотни самарали ташкил этиш бўйича ривожланган хорижий мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш орқали, шунингдек, кенг жамоатчилик вакилларининг таклифларини инобатга олган ҳолда Халқ қабулхоналари фаолиятини ҳамда давлат органларида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Президент Халқ қабулхонаси Тошкент шаҳри Миробод тумани Фидокорлар кўчаси 23-уй ва Шайхонтоҳур тумани Бунёдкор шоҳкўчаси 2-уй манзилларидаги биноларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур биноларда фойдаланишда бўлган офис жиҳозлари (компьютер, принтер ва алоқа жамламалари, мебель ва бошқа керакли инвентарь ва ускуналар) Президент Халқ қабулхонасининг балансига беғараз ўтказиб берилиши назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари икки ой муддатда барча Халқ қабулхоналарининг моддий-техник базасини тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларда халқ билан мулоқот қилиш ва мурожаатлар билан ишлашни яхшилаш учун зарур шароитлар яратсин, Халқ қабулхоналари ходимларини замонавий компьютерлар, мебель жиҳозлари ҳамда бошқа керакли асбоб-ускуналар ва анжомлар, юқори тезликдаги Интернет тармоғи билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) бир ой муддатда Президент Халқ қабулхонаси фаолиятини ташкил этиш учун талаб қилинадиган маблағларни 2026 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг иқтисод қилинган маблағлари доирасида ажратсин. Бунда Президент Халқ қабулхонасини зарур мебель, компьютер ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш учун маблағ ажратилишини назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2027 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Президент Халқ қабулхонаси фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикасининг Президентининг қабули сўралган мурожаатлар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2-иловага* мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-2-иловалар келтирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи — Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Ш.И. Асадов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 1 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-51-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2026 й., 06/26/51/0299-сон)